Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 903.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Спорт мусобақаларининг тарихи

Купить
 Низомга кўра, Олимпия ўйинлари 4 йилда бир марта ўтказилади ва барча мамалакатларнинг хаваскор спортчиларини тенг хуқуқли, халол мусобақага жамлайди. Олимпия ўйинларида, мамлакатлар ёки айрим шахсларнинг ирқий, диний ё сиёсий томондан камситилишларига асло йўл қўйилмайди.  Ёзги Олимпия ўйинлари 15 кун, қишки Олимпия ўйинлари эса, 10 кун /1982 йилдан бошлаб – 15 кун/ давомида ўтказилади.  Бу ўйинлар- мамлакатлар ўртасида эмас, спортчилар ўртасида ўтказиладиган мусобақалардан иборат. Олимпия ўйинларида МОК- Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган МОК ка, яъни Миллий Олимпия қўмитасига эга бўлган мамлакатларнинггина фуқароси /ўз мамлкатининг байроғи остида/ иштирок этиш хуқуқига эга бўлади.  Олимпия ўйинларининг шиори: “Тезроқ, баландроқ, кучлироқ!”.  Халқаро Олимпия қўмитаси- МОК қошида расмий матбуот шуъбаси бўлиб, у йилига 4 марта “Халқаро Олимпия қўмитасининг ахбороти” мажалласини чиқариб туради.  МОК фаолияти тасарруфида яна Халқаро Олимпия академияси бўлиб, 1949 йилда ташкил топган бу академия Олимпияда/Юнонистон/ жойлашгандир. Академиянинг вазифаси- “Олимпия ўйинларининг ижтимоий, бадиий, ахлоқий ва маънавий аҳамияти”ни ўрганиш ва тарғиб қилишдан иборат. Миллий олимпиада қўмитаси.  Миллий олимпиада қўмитаси мамлакатдаги олимпиада харакатини рахбар органи ҳисобланади. Миллий олимпиада қўмитаси унинг аъзолари, спортчилар, расмий шахслар, рахбарлар ва масъул шахслар олимпиада принципларини бузсалар жавобгарликка тортиладилар ва сонекция қўлланилади. Хеч бир спортчи команда ёки делегация якуний хукум чиқмагунга қадар олимпиада ўйинлари тарк этишга хаққи йўқ. Миллий олимпиада қўмитаси ва халқаро олимпиада ташкилотлари олимпиада кубоги ва ордени билан тақдирланади. 1974 йилдан халқаро олимпиада қўмитаси хусусий хомийлар совринларини тақиқлаган. Халқаро спорт ташкилотлари.  Спорт турларини ривожлантиришга халқаро спорт ташкилотлари ҳомийлик қилади. Халқаро спорт ташкилотлари вазифаси ўзлари ҳомийлик қилаётган спорт турларини ривожлантириш ва тарғибот қилиш, шунингдек янги миллий спорт федерациялар ташкил қилиш уларни ривожлантириш ягона халқаро қоидаларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва халқаро мусобақалар қўмитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда халқаро спорт мусобақаларини, дунё қитъалар чемпионатини ва халқаро ўйинларини ўтказиш. Олимпиада байро ғ и  Олимпиада байроғи оқ газламадан бўлиб, марказда кўк, сариқ, қора, яшил ва қизил рангдаги бешта халқа рамзи туширилган. Бу байроқ 1919 йилда Пъер де Кубертен томонидан таклиф этилган. Байроқдаги беш халқа, беш қитъанинг бирлигини акс этади. Олимпиада шиори тезроқ, баландроқ, кучлироқ, мазмуни олимпиада харакатининг тараққиётини акс этади. Олимпиада рамзи беш халқа ва шиорни махсус белги билан биргаликда акс эттирилишидир. Олимпиада олови олимпиада ўйинлари бошланишидан бир ой аввал Олимпияда қуёш нурлари орқали ёқилиб олимпиада ўйинлари ўтказиладиган шахарга етказилади. Олимпиада оловини моҳир ёш спортчи бош стадионда ёқади, олов мусобақа тугагунча ёниб туради. Олимпиада қасамёди олимпиада ўйинлари очилишида, олимпиада эгаси бўлган мамлакатнинг машхур спортчиси томонид  Олимпиада совринлари олтин медал ва диплом 1-ўринга 6 гр олтин, 2-ўринга кумуш медал ва диплом, 3-ўринга бронза медал ва диплом тақдим этилади. медалларда спорт турлари акс эттирилади. Шахсий ҳамда команда биринчилигида барча медаллар билан тақдирланади. Баъзи спорт турлари медал фақат команда олади. Ўзбекистон - қишки Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган давлатлардан  Маълумки, қишки Олимпия ўйинлари илк бор 1924 йили Франциянинг Шамони шаҳрида ўтказилган. Ўтган 90 йил давомида қишки Олимпиада ўйинларида жами 2569 та медаль (860 та олтин, 860 та кумуш, 849 та бронза) ўз эгаларига топширилган.  Қишки Олимпиада ўйинларининг тарихига назар ташласак, Сочи- 2014 Олимпиада ўйинларига қадар 41 давлат вакилларига совринли ўринларни қўлга киритиш насиб этган ва шундан 32 давлат вакиллари олтин медаллар билан тақдирланишган.  Мамлакатимиз вакиллари 1994 йилдан бошлаб (Лиллихаммер, Норвегия) мустақил жамоа сифатида қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиб келадилар ва илк Олимпиада ўйинидаёқ фристайлчимиз Лина Черязова олтин медал совриндори бўлган.
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha