Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 13.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Ноябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Тарих дарсликлари ва уларга куйиладиган замонавий талаблар

Купить
* Тарих дарсликлари ва уларга куйиладиган замонавий талаблар * Р Е Ж А 1. Тарих дарслиги билим манбаи ва таълим воситаси сифатида. 2. Тарих дарслигининг асосий таркибий кисмлари. 3. Укувчиларнинг дарслик матни ва иллюстрациялар билан ишлаш усуллари. Тарих ўқитишда қўлланиладиг ан матнлар дарслик матни тарихий хужжатлар тарихий асарлар илмий – оммабоп адабиётлар Бадиий адабиётлар тарихий адабиётлар * И З О Ҳ Босма матнлар ўқувчилар тарихий билимларининг асосий манбаи бўлгани каби ўқитувчининг билим манбаини, баёнининг асосини ташкил этади. Табиийдирки, ўқитувчи шу манбалардан турли ва унумли фойдаланган тақдирдагина, унинг баёни замон талабларига, умуман таълим тизимидаги тарих таълимининг талабларига жавоб бериши, ўқитувчи баёнининг ўқувчиларга тушунарли, мазмундор, мароқли ва илмий жихатдан ишонарли, образли ва таъсирли бўлиши мумкин. Матнлар устида ишлаш ўқувчилар билимини кенгайтиради, тарихий факт ва ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнинг қонуниятларини чуқуррок тушуниб олишларига ёрдам беради, миллий истиқлол тарбияси шаклланади, тарихий фикрлаш ҳосил бўлади, улар тарихий воқеаларга баҳо беришга ўрганадилар. Таълим тизимида ўқувчилар ҳар хил матнлар устида ишлаб, мустақил иш куриш малакасини ҳосил қиладилар ва тарихий тадқиқот ишларининг дастлабки методлари билан амалий равишда танишадилар. Дарслик матни ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташкари тарихни) ўрганиш, ўзлаштириш ва уни эсда саклаб колишининг, билиш фаолиятининг, ижодий изланиш ишларини олиб боришнинг муҳим манбаидир. Матн ва улардаги саволлар, топшириқлар тарих курсининг мазмунини ижодий ўзлаштиришга ва олинган билимларни хаётда қўллашга ўргатади. Дарслик матни устидаги ишлаш ўқув материалини ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолиш, ўқув текстини таҳлил қилиш ва ундан тарихий воқеа, ходисаларнинг муҳим белгиларини топиш, фактик материалларни ва тарихий фактларнинг муҳим белгиларини бир- бирига таққослаш, аниқлаштириш ва умумлаштириш каби турли хил мақсадларда олиб борилади. Матн устида ишлашда хронологияни тайёр тарихий тушунчалар таърифини ўзлаштириш ва уларни мустақил аниқлаш, дарсликда баён қилинган воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланишини кузатиб бориш, аниқ тарихий фактлар ва статистик маълумотлар асосида ижтимоий ривожланиш тенденцияларини билиб олиш, маҳаллий, вактли, сабаб-натижали ва тарихий алоқаларнинг қонуниятларини ўзлаштириш ва аниқлаштириш, луғат ишларини мазмунли олиб бориш,суратли режалар, жадваллар тузиш ва бошқа шу каби унча мураккаб бўлмаган ёзув ва графика ишларини олиб бориш, матн устида дастурлашган таълим элементларини амалга ошириш каби вазифалар ҳам кўзда тутилади. * Дарслик матни устида ишлашнинг куйидаги усуллари мавжуд: 1. Тушунтириб ва изохлаб ўқиш. * ИЗОҲ V синф ва VI синфда ўқитувчи бутун мавзу ёки унинг бирор булимини гох баён килади ва гох; дарслик матнини укиб, тушунтириб беради. Укитувчи матнни мураккаб жойларига келганда хикоясини тухтатиб, матнни овоз чикариб охиста укиб беради, укувчилар эса матнга караб кузатиб боришади, тушуниш осон жойларни укувчиларнинг узлаРига хам укитиш мумкин. Матнни укиш жараёнидаёк унинг мазмунини укувчилар томонидан тушуниш даражаси текширилади. “Кани Рустам, айтиб бергинчи, мана бу абзацдаги “энг кадимги одамлар жамоаси - одамлар тудаси” деган жумлани кандай тушунасан? Энг кадимги одамларнинг хозирги одамлар дан фаркини-чи?” укитувчи ана шу тарика саволлар бериб узининг баёни давомида дарслик матнига тез- тез мурожаат килиб, ундаги янги иборалар, терминларни, кийин жумлалар мазмунини тушунтириб бе 2. Ўқитувчини нг ўз баёнида ўқувчилар диққатини дарслик матнидаги айрим жумлалар ва ибораларга жалб этади. * ИЗОҲ Масалан, укитувчи Кадимги дунё тарихидаги «Чорвачилик ва дехкончиликнинг бошланиши» — мавзуси хикоя килиб бераётганда, укувчилар диккатини дарсликдаги асосий тушунча ва пбораларнинг мохиятига каратади. Агар зарур булса, уларнинг мазмунини тушунтириб беради, укувчиларнинг мавжуд билимларига суяниб бу тушунчаларнинг умумий хислатларини, фаркларини, сабаб-натижаларини, улар уртасидаги богликликларни хамда конуниятларини узлаштириб олишларига ёрдам курсатади. Бунда укувчилар билим олишининг хар учала манбаи огзаки баён, матн устида ишлаш, курсатмалилик ва амалий ишлари методи иштирок этади. 3. Дарслик матни мазмунини ўзлаштиришда унинг ҳар бир параграфини таҳлил қилиш ва улар устида ўқувчиларнинг мулоҳазаларин и уюштириш катта аҳамиятга эгадир. * ИЗОҲ Масалан, укитувчи укувчиларга дарсда утилаётган параграф матнида куйилган муаммони ва унинг тематик структурасини ажратиб беришни топширади. Ёки укувчилар олдига: «мана бу абзацда нима хакда гапирилган; унга кандай сарлавха куйса булади?» - деган савол куйилади. Бу йул билан укувчилар матнни эътибор билан укиб, ундаги бош масалаларни иккинчи даражадали масапалардан ажратиб олишга, улар асосида режа тузишга урганади. 4. Ўқувчилар боб, параграф ва ундаги бўлимларни бир-биридан ажрата билишга ўргатилади. * ИЗОҲ Укитувчи янги материални баён килишдан олдин укувчиларга шу параграф ичидаги кичик сарлавхаларни укишни тавсия килади ва дарсни баён килиш режаси билан таништиради, уларнинг мазмуни ва ифодаланишидаги тафовутларнинг сабабларини изохлаб беради. Укитувчи узининг баёни давомида кичик сарлавхалар ичидаги мавзуларга такрор-такрор айтиши мумкин. * 5. Дарслик тексти мазмунини бевосита ўзлаштириш билан боғлик бўлган ишлар: матнни таҳлил қилиш матнни умумлаш -тириш тарихий фактларг а баҳо бериш тарихий фактлар ўртасидаги сабаб ва бошка алоқаларни очиб кўрсатиш тарихий фактларн и таққосла ш * Бу ишлар куйидаги методик усуллар билан амалга ошириладиҳар бир параграф ёки мавзу мазмунининг энг муҳим масалалари юзасидан назорат суровларини ўтказиш ўқитувчи берган саволларга ўқувчиларнинг дарслик матнидан жавоб топиши дарслик матнидан ўқитувчининг хулосасини тасдиқловчи фактларни топишдарслик матнида баён этилган воқеаларнинг бир- бирига ўхшашлигини, фаркларини аниқлаш тасдиқлаб беришни талаб қиладиган вазифалар белгилаш * ўқувчилар ни уйда ишлаш учун бериладиг ан вазифани бажаришг а ўргатиш6. Дарслик матни устида ишлашнинг муҳим жиҳатларид ан бири * ИЗОҲ Укувчилар бу вазифани муваффакиятли бажариш учун топширилган вазифанинг мазмунини ва уни бажариш йулини яхши англаб олишлари шарт. Бинобарин, укитувчи уй вазифасини топширишда, унинг характерини белгилашда укувчиларнинг билим ва малакаларини эътиборга олиши, бериладиган вазифа олдингидан кура мураккаб булиши ва шу билан уларнинг билимлари ва малакалари ошиб боришига хизмат килиши лозим. Режа тузиш, шунга мувофик хикоя килишга ургатиш, матн юзасидан берилган саволларга жавоб топиш, жадвал, чизма, диаграммалар туздириш ва бошка хил график ишларни бажариш уй вазифасини ижодий ва мустакил бажариш намуналаридир. 7. Ўқувчиларни дарслик матнидан зарур жойни тез топа билишга ўргатиш 8. Ўқувчиларнинг фаол ақлий фаолиятининг муҳим методларидан бири - уларнинг ўқитувчи баён қилган янги материални ўзлаштиришда мавжуд билимларни ишга сола билишидир. * ИЗОҲ * Хар бир дарсда укувчиларни мавжуд билимлардан фойдалана билишга ургатиш лозим. Укувчилар олган билимларини эсдан чикариб юбормасликлари учун вакти- вакти билан уларнинг эътибори дарслик матнига каратилади. 9. Ўқувчилар дарслик матнидаги маълумотларни кичик гуруҳларга бўлиб,муҳокама қилишади. 10.Уйда ишлаб келиш учун берилган топшириқларни ўқувчилар қандай бажарган-ликларини текширишда, оғзаки ёки тест жавобларидаги хатоларни, аниқсизликларни тўғрилаш учун дарслик матнига мурожаат қилинади. * ИЗОҲ-ХУЛОСА Шундай килиб, дарслик матни устидаги ишлар турли хил методик усуллар ёрдамида, ўқитиш жараёнининг барча боскичларида — материални узлаштириш. билимларни мустахкамлаш, узлаштириш даражасини текшириш пайтларида олиб борилади ва хоказо.Дарслик матни устида олиб бориладиган ишлар укитувчи баёнини мазмунан бойитади, долзарблигини оширади, укувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради ва уларнинг дарслик матнини осонрок ва пухта узлаштириб олишларига ёрдам беради. Янги дастур асосида ёзилган дарсликлар мазмунининг асосий қисмини тарихий хужжатлар ташкил этади. Дарсликлардаги тарихий хужжатлар ҳар бир синфдаги ўқувчиларнинг ёши, билим савияси, ўша синфда ўрганиладиган тарих фанининг хусусиятларига қараб киритилган. Шу сабабдан дарсликлардаги тарихий хужжатлар ўзларининг характери, кўлами ва мазмуни жиҳатидан бир- биридан фарқ қилади. * Тарих дарслигига киритилган хужжатли манбаларни асосан уч гурухга булиш мумкин: ёзма манбала ртасвири й санъат асарлар и 1) Моддий маданият буюмларизеб-зийнат буюмлар турар жойлар қадимги шаҳар харобалари • меҳнат қуроллари • қурол-яроғлар • уй-рўзгор анжомлар и • Қўрғонлар • Мақбарала р * ИЗОҲ Укувчилар мехнат куроллари ва бошкаларга караб, одамларнинг машгулотларини, хдшаматли иморатлар ва пасткам кулбаларга караб синфий булиниш мавжудлигини, диний маросимларга ва кишиларнинг дафн килинишидаги расм-русумларга дойр топилдикдар асосида уша замондаги диний эътикодларини билиб оладилар. * 2) Тасвири й санъат асарлар имоддий воқеликни, одамлар ва уларнинг бир-бирига муносабатини ҳамда уларнинг теварак-атрофидаги нарсаларни — ҳар хил буюмларни, географик муҳитни бевосита тасвирлаб берувчи асарлар, одамларнинг ҳар хил хаёлий тасаввурларини акс эттирувчи асарлар киради. * 3) Ёзма манбалар қонунлар, буйруклар, хўжалик ишларига доир ёзувлар, шартномалар, хизмат вазифасига оид ёзишмалар, сиёсий нутқлар, суд ҳукмлари, йилномалар, хроникалар, мемуарлар, шаҳар ва мамлакатлар тасвирлаб ёзилган асарлар, хатлар ва ёзувлар киради. * ИЗОҲ Кадимги дунё тарихида берилган бу хужжатли материаллар укувчиларни эстетик жихатдан тарбиялашда мухим урин тутади. таълим тизимида тарих ўқитиш тажрибасида тарихий хужжатлар билан ишлашнинг икки усули қўлланилади Тарихий хужжатлардан ўқитувчининг баёнида фойдаланиш усули Ўқувчиларнинг матн устида ишлаш усули * ИЗОҲ Укитувчи дарслик ёки хрестоматиядан олинган хужжатнинг мазмуни ва укувчиларнинг тайёргарлигига караб уни тахлил килиши, синф укувчиларига хужжат юзасидан саволлар бериши ёки умумлаштирувчи аналитик сухбат ёрдамида тахлил килиши мумкин. Тарихий хужжатлар устида ишлашда укувчилар уларни нима учун хизмат килишини, танишилаётган хужжатлар качон ва кимлар, кайси табака намояндалари томонидан яратилганини, улардан нималарни билиб олиш мумкинлигини, кандай масапаларни билиб олишда хужжатларга мурожаат килиш кераклигини англаб, тушуниб олишлари лозим. Агар хужжатларда тушуниш кийин булган терминлар учраб колса, улар доскага ёзиб тушунтирилади, укувчилар лугат дафтарчасига ёзиб олади. * V — VII синф Тарихий хужжатлар устида ишлашнинг усуллари 1. Ўқитувчи тарихий хужжатни ўзи таҳлил қилиб бериши мумкин. 2. Тарихий хужжатларни ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида ўқувчилар дарсда таҳлил қилиши мумкин. 3. Ўқитувчи ўқувчиларга маълум хужжатларни уйда мустақил таҳлил қилиб келишни топшириши мумкин. VIII—IX синф кўпрок мемуар характеридаги материаллар, тарихий воқеаларнинг замондошлари ва қатнашувчилари берган маълумотлар қизиқтиради. Фойдаланилган тарихий хужжатнинг кўрсатмаси бўлиши керак, бу кўрсатма ўқитувчи баёнининг кўрсатмали ва ифодали бўлишини таъминлайди. Ўқувчиларнинг хужжатлар устидаги мустақил ижодий ишлари Тарихий хужжатлар асосида кискача ахборот ва рефератлар тайёрлаш, хикоя килишга тайёрланиш, схематик план ва бошка графика ишларини бажариш, иншо ёзиш ва х.к. * Х У Л О С А тарихий хужжатлар ўқитувчи баёнини аниқлаштиради, мазмунини чуқурлаштиради, унга аниқлик киритади, ишонарли ва эмоционал бўлишини таъминлайди, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини, фикрлашини фаоллаштиради, билимлари пухта ва мустаҳкам бўлишига ёрдам беради, билим олишнинг янги усуллари, илмий тадқиқот шакллари билан таништиради.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha