Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 678.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Июнь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Тарихшунослик фани, унинг мақсад ва вазифалари

Купить
Тарихшунослик фани, унинг мақсад ва вазифалари Режа:  Историография (тарихшунослик) ҳақида тушунча.  Юнон тарихшунослиги.  Мусулмон тарихшунослиги. Тарихшунослик бу... Тарихшунослик – тарих фанининг тарихини ўрганувчи фан. Тарихшунослик тарихий билимлар тараккиётини, муайян тарихий боскичда яратилган илмий махсулотларни ёки маълум бир муаммога багишланган тарихий тадкикотларни ўрганади ва тахлил килади. Тарихшунослик нафакат тарих, балки махсус тарих фанлари (масалан, шаркшунослик, этнология, археология ва тарихи билан хам шугулланади. Тарихшуносликнинг вазифаси Тарихшуносликнинг асосий вазифаси тарих фани ривожини чукур ва хар томонлама холисона англашдан, муайян тараккиёт даврида тупланган тарихий билимларни тахлилий тадкик этишдан, амалга оширилган ишларнинг натижасини чикаришдан, хамда шу асосда тадкик этилган долзарб муаммоларни аниклаб, келгуси тадкикотларнинг йуналишларини белгилашдан, тарихчиларни муайян тарихий-илмий муаммо доирасидаги адабиётларга йуналтиришдан иборат. Тарихшунослик бу- Тарихшунослик ўтмишда кечган ва бугунда содир булаётган вокеа- ходисаларнинг одамлар онгида кандай акс этишини, тарихий адабиётлар оркали ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнини кузатиш; жамият тарихий ривожининг турли боскичларида тарихий билимларнинг усиб бориш жараёнини кузатиш имконини беради. Бошкача айтганда, маълум боскич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараккиётининг асосий йуналиши билан богликликда ифодалайди, ижтимоий-сиёсий, мафкуравий мухитнинг тарих фанига таъсирини, у ёки бу йуналишдаги ривожланиш ва таназзулга юз тутиш сабабларини аниклайди. Тарихшунослик шунингдек, фан тараккиётида уз урнига эга булган илмий-тадкикот марказлари тарихини, унда фаолият курсатган илмий кадрларнинг салохияти, уларнинг фан ривожига кушган хиссаларини урганиш каби вазиф Тарихшунослик тадқиқотларининг тахлил усуллари Қиёсий тарихий усул Мантиқий -тахлилий усул Аниқ- тахлилий усул Хронологик усул Даврийлаш- тириш усули Қиёсий тарихий усул турли тарихий даврларда тарихий маълумотлар қандай пайдо бўлди, ҳаракатланди, ўзгарди ва ривожланди, жамият тараккиётида тарихий фикрларнинг пайдо булиши ва ривожланиши жараёнини аниклашда кулланилади; Аниқ-таҳлилий усул Тарихшунослик тадқиқоти воқеа- ҳодисалар тафсилотини келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш жараёнини назарий ва фактик материалларнинг ўзаро алоқасида таҳлил қилади, уларнинг фанда қандай ёритилганлигини ўрганади Мантиқий-таҳлилий усул Тарихшуносликда катта имкониятларга эга булиб, тарихий муаммонинг узига хос хусусиятлари, тузилиши, бошка тарихий ходисалар билан богликлигини урганишда кулланилади. Бошкача айтганда, маълум боскич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараккиётининг асосий йуналиши билан богликликда ифодалайди Хронологик усул Вокеа-ходисалар хакида турли боскич ёки даврда тупланган тарихий фактларни узаро богликда урганишда кулланилади. Бу эса турли замонда илмий фикрларнинг харакатини, муаммога ёндашувда концепциялар, карашлар, гояларнинг узгариб боришини хронологик тартибда такрорий ёки хилма-хил жихатларини очиб беради Даврийлаштириш усули Маълум бир тарихий-даврий чегарада тарих фанининг сифат, услуб ва хусусиятларининг узгаришига ижтимоий- иктисодий муносабатларнинг таьсири, хар бир янги боскичда вужудга келган илмий гояларни харакатлантирувчи омил ва йуналишлар аникланади; ретоспектив тахлил-хар бир илмий адабиёт уз даврига тааллукли булиб, унинг кучли ва кучсиз жихатларини узида акс эттиради. Тарихшунослик тадкикотларида тадкикотчининг вазифаси узидан аввалги боскичларда яратилган илмий асарларни замонавий билимлар нуктаи назаридан урганиш, уларнинг ижобий ва салбий жихатларини тахлил килишдан иборат. Тарихшунослик Тарихшунослик тарих фанига нисбатан янги фан хисобланади. Урта асрларда яратилган баьзи тарихий асарларда, жумладан, Абу Райхон Берунийнинг «Кадимги халклардан колган ёдгорликлар» ва «Хиндистон», Абу Бакир Наршахийнинг «Тарихи Бухоро», Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Бобурнинг «Бобурнома», Мухаммад Юсуфбек Баёнийнинг «Тарихи Хоразм», «Шажараи Хоразмшохий», Ахмад Донишнинг «Бухоро амирлигининг таржимаи холлари» ва бошкаларда муайян маълумотларни умулаштиришга, факт ва тарихий жараёнлар баёнида тахлилий ёндаҳувга булган харакатлар кузатилади. Тарихшунослик мактаби Ўзбекистонда тарихшунослик тарих фанининг махсус сохаси ва алохида предмети сифатида 20 асрнинг II ярмида шаклланди. Ўзбекистон ФА Тарих институти ташкил топгач, бир катор тарихшунослар, жумладан В.Х.Непомнин, Р.Н.Набиев, И.К.Додонов, Л.М.Ланда, Х.И.Иноятов, Б.В.Лунинлар муайян муаммоларнинг тарихшунослигини тадкик килишга киришдилар. 1968 йил Тарих институти кошида «Тарихшунослик» сектори, кейинрок булим ташкил этилиши бу соханинг ривожига катта хисса кушди.(булимни 1968-1988 йилларда т.ф.д.Б.В.Лунин, 1988-1992 йилларда т.ф.н. В.А.Германов бошкарган, 1992 йиллардан т.ф.д. проф.Д.А.Алимова рахбарлик килиб келмокда) Тарихшунослик тушунчаси икки маънода қўлланилади: Тарихий билимлар тараққиёти ва тарихий тадқиқот усулларига доир фан маъносида. Муайян тарихий даврга ёки муаммога бағишланган тарихий тадқиқотлар мажмуаси маъносида (масалан, ҳозирги давр исто- риографияси). Ўрта Осиё халқлари тарихининг историографияси деганимизда, Ўрта Осиё халқларининг энг қадимги замонлардан ҳозиргача бўлган тарихига манба бўлиб хизмат қилувчи тарихий тадқиқот, яъни тарихшунослик асарларини тушунамиз. Тарих фан сифатида қачон ва қандай пайдо бўлган? Бу саволга жавоб олиш учун антик, яъни қадимият историографиясига (манбаларига) мурожаат қиламиз. Ёзувлар вужудга келгунига қадар эпик асарлар (эпос — грекча сўз бўлиб, достон, ривоят, афсона асарларини англатади) тарихни ўрганиш учун ягона манба эди. (Масалан, юнон шоири Ҳомернинг «Илиада», «Одиссея» достонлари, Урта Осиё халқларининг «Алпомиш», «Манас», «Гўрўғли» достонлари, Владимир, Муромли Илья, Добриня Никитич, Алёша Попович каби рус баҳодирлари ҳақидаги достонлар ёки «Игорь жангномаси» қўшиғи...) Ёзувлар Ёзувлар ихтиро қилинганидан сўнг эса тошлар ёки бинолардаги битиклар ва йилномалар — энг қадимий ёзма тарих манбалари ҳисобланади. Уша даврлардаги воқеаларнинг гувоҳлари ёки замондошлари ёзиб қолдирган манбалар кейинчалик хаттотлар, шоирлар (бизда оқин, бахшилар) томонидан қайта-қайта кўчирилган ёки оғиздан-оғизга кўчиб, бизгача ўтиб келган манбалар қадимий манбалар ҳисобланади. Чамаси, ёзуви бўлган барча халқларда битиклар ва йилномалар учрайди. Юнон олими Геродотнинг машҳур «Тарих» китоби бизгача етиб келган энг қадимий тарихий манбадир. Геродот Кичик Осиё (ҳозир Туркия ҳудудида) соҳилидаги Галикарнас шаҳрида туғилгани учун, унга Шарқ таъ сири ўтганлиги табиийдир. Қадимги битик-Розетт битиги-Лондон Бритагия музейи Қадимги битик Хаммурапи кодекси Маяларнинг кодекси Геродотни «Тарих» асари Цицерон замондошлариёқ (милоднинг I асри) Геродотни «Тарих отаси» деб аташган. Аслида Геродотнинг бу асари охирига етказилмаган (милоддан аввалги 470 йилгача бўлган воқеалар билан тугалланади) ва уни ҳозирги маънода илмий-тадқиқот деб бўлмайди. Шунга қарамай, унинг китоби воқеалар ва далиллар кўлами жиҳатидан ва бадиий қиймати жиҳатидан ўзидан аввалги салафдошларидан анчагина баланд туради. Масалан, Геродот ўз китобида Каспий денгизига чегарадош ерларда бўлган жангларни тасвирлайди. Шундан сўнг Кас пий ортида ясталган воҳалар, уларда яшаган масохатлар (массагетлар) ҳақида езади. Геродот биринчи бўлиб Каспий денгизи Каспий халқлари номидан олинганлигини айтади. Гератод Гератод борган ерлар Фукидид ҳақида Муаррихнинг буюк шахс эканлигини унинг қуйидаги холис сўзларидан ҳам билиш мумкин: «Мен ўзим эшитган нарсаларни ҳикоя қиляпман, аммо уларнинг ҳаммасига ишонишим шарт эмас. Майли бу хулоса менинг янги асаримга ҳам тааллуқли бўлсин». Милоддан аввалги V—IV асрларда яшаган Фукидиднинг Пелопоннес урушлари ҳақидаги асарини дунёда биринчи илмий тарих деб эътироф этишади. Бу асар ўша давр тарихий воқеаларининг ишончли ва ҳаққоний тасвирлангани билан ажралиб туради. Ге родот асарига нисбатан Фукидид асари олға ташланган қадам эди. Фукудит Фукидит ҳақида Фукидид китобида ҳаёт воқеаларига Олимп «худо»ларининг аралашувини кўрмаймиз. Фукидид асарида тарихий таҳлилнинг асосий талаблари воқеалар гувоҳларининг айтганларини таққослаш ва бевосита ўша воқеалар қатнашчиларининг ҳикояларидан фойдаланиш каби фазилатларни кўрамиз. Тўғри, Фукидид ҳам асотирлар, мифлардан фойдаланади ва бунда асосий эътиборни тарихий тараққиётга, иқтисодий омилларнинг таъсирига қара-тади. Тарихий далилларни аниқ баён қилиш ва ҳақиқатни аниқлашга интилиш Фукидид асарининг асосий фазилатидир. Полибий ҳақида Тарихий воқеаларни ҳақиқатга яқин қилиб илмий баён этган муаррихлардан яна бири, милоддан аввалги II асрда яшаган Полибийдир. У ўзининг «Умумжаҳон тарихи» асарида милоддан аввалги 220—146- йиллардаги воқеаларни эллинлар (элладаликлар) нуқтаи назаридан тасвирлайди: бу Урта ер денгизи атрофидаги барча энг муҳим давлатларнинг тарихини ўзаро боглиқликда тасвирлаган биринчи асардир. Муаррих хулосасига кўра ҳар бир давлат тирик вужуд каби табиат қонуниятига асосан усади, ривож-ланади ва инқирозга учрайди. Полибийда биринчи марта «прагма тик (амалий) тарих» деган ибора учрайди. Уз асарининг 2-қисмини муаррих прагматик усулда қуради: у воқеалар нима сабабдан, қандай мақсадда юз берганлигини аниқлайди, яъни муайян воқеаларнинг келиб чиқиш сабабларини бирин-кетинлигини, ва оқибатларин Полибий ҳақида-мил.авв,199- 133 Мусулмон тарихшунослиги Мусулмон тарихшунослиги бевосита шариат ва ислом ақидалари билан боғлиқдир. Мусулмон олимлари тарихий воқеаларни ис лом ақидалари, Аллоҳнинг қудрати ва қазои тақдир билан боғлайдилар. Қуръони Каримда айтилишича, инсон тирик экан, у Аллоҳ нинг иродаси билан иш кўради. Тарихчи эса жамиятда юз берадиган воқеаларнинг сабабларини шариат қоидалари билан уйғунлаштириши зарур эди. Чунки ҳар қандай мантиқий фикрлаш воқеаларнинг сабабини аниқлашни тақозо этади. Мусулмон тарих-чилари бу мураккаб вазиятда ўзига хос йўл топдилар. Улар воқеаларнинг келиб чиқиш сабабларини баён этиб, бу сабаблар ҳам Аллоҳнинг иродаси эканлигини эътироф этдилар. Аллоҳ-таъоло лозим топса, шу воқеаларни бошқа изга буриб юбориши ҳам мумкин Мусулмон тарихчилари куп ўринларда «Қуръон» суралари ва оятлар Мусулмон тарихшунослиги Бундай қараш табииётчиларга ҳам кенг йўл очиб берди. Аммо ислом таълимоти Арабистондан ташқари мамлакатларга ейилган пайтдан бошлаб тарих фани сезиларли даражада ривожланади. Ана шу даврда (VII асрдан бош лаб) араблар, форслар, туркигўй мутафаккирлар (Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Беруний, Табарий, Мақдисий, ибн Халдун ва бошқалар) мусулмон Шарқи тарихчилиги фанига асос солдилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha