Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 84.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Английский язык

Продавец

Bohodir Jalolov

Til birliklari munosabatlari

Купить
Мундарижа Кириш .....................................................................................................................2 I Боб. Тилшуносликда тил бирликлари талқини………….................... ...... .......5 1.1. Тилшуносликда фонеманинг ўрганилиши ..................... ..... .........................7 1.2. Морфема тилнинг маъноли бирлиги сифатида ................... .. ...................... 11 1.3. Лексема ва унинг тадқиқи….. .................................................... ....... ............ 17 II Боб. Тил бирликлари ўртасидаги муносабатлар……….. ............................ 21 2.1. Парадигматик муносабат……………………………….............................. 22 2.1.1. Синтактик парадигма..……………………........................ ...... ................ 28 2.2. Синтагматик муносабат………………... Кириш Тил-бу жамият ўтмиши, унинг ҳаёти ва келажак интилишлари билан боғлиқ муҳим восита. Жамият тараққиёти йўлида тил ўлкан аҳамият касб этиб, унинг барча соҳаларида бирдек хизмат қилувчи ижтимоий ҳодисадир. Жамиятни тилсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу сабабдан тил нафақат тилшунослар балки социологлар томонидан тадқиқ этилмоқда. Тилни кўплаб ижтимоий фанлар сингари фанлар тадқиқ этишга уриндилар. Жумладан сотсиология, психология, фалсафа сингари фанлар тилни ўз нуқтаи назарлари ёрдамида талқин қилдилар. Тил соҳасида жуда кўп илмий адабиётлар чоп қилинди ҳамда уларнинг мазмуни тилнинг талқини ва тил таркибига кирувчи унсурларнинг нутқда намоён бўлиши ҳолатларини очиб беришга қаратилган. Авваламбор, тил жамият аъзолари ўртасида мулоқот воситаси вазифасини ўтайди. Тил –бу миллатнинг руҳидир. Мавзунинг долзарблиги. Тил бирликлари билан узвий боғлиқ бўлган тил бирликлари ўртасидаги муносабат масаласи тил системаси унсурларининг амалда қўлланилиши жараёнида ғоят муҳим аҳамият касб этади. Тил бирликлари ўртасидаги муносабатларни ўрганиш уларнинг нутқда реал воқеланишини билишга имкон беради. Тилнинг энг юқори сатҳ бирлиги сўз структурасини вужудга келиши ҳам тилнинг энг кичик бирлиги фонемага келиб тақалади. Шунинг учун ҳам тил бирликларининг ҳар бир талқин этилиши ва уларнинг ўртасида келиб чиқувчи муносабатлар тадқиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади. Мавзуда ёритилган тил бирликларининг ўрганилиши, уни талқин этиш ҳозирги кунда тилшуносликда кун тартибига қўйилган долзарб муаммо ҳисобланади. БМИ объекти ва предмети. Битирув малакавий иши тилшуносликда тадқиқ этилиши лозим бўлган БМИнинг методологик ва назарий асослари. БМИ мавзуси борасида илгари ҳам кўплаб илмий ишлар олиб борилган. Машҳур олим Ф.де Соссюр тил ва нутқни фарқлаш, уларнинг алоҳида бирликларга эга эканлигини таъкидлаган эди. Унинг назарияси асосида бир қанча жаҳон тилшунослари ўзларининг тадқиқотларини олиб бордилар. Жумладан, В.М.Солнсев, А.И.Смирнитский ишларига алоҳида урғу бериш лозим. Рус Тилшунослари В.В.Виноградов, А.А.Шахматов, М.И.Стеблин – Каменский, А.Г.Руднив, Ю.С.Степанов, Е.И.Шутова, В.Б.Касевич сингари машхур олимлар ишлари тил бирликлари муносабатлари муаммосини мукаммалроқ ўрганишга эътибор қаратди. Айтиб ўтилган тилшуносларининг тил сатҳлари борасидаги тадқиқотлари, битирув малакавий ишимизда назарий асос бўла олди. Ҳамда БМИ ўзбек, рус ва инглиз тилларини қиёслаш асосида олиб бори I Боб. Тилшуносликда тил бирликлари талқини Тилнинг нутқда воқеланишида тил сатҳлари муҳим аҳамият касб этади. Сатҳ тушунчасига доир турли тавсифлар тилшунос олимлар томонидан бериб ўталади. “Сатҳ ёки ярус (левел) тушунчаси озми, кўпми дескриптивистлар ва бошқа тилшунослик мактаби вакиллари томонидан тавсифланади. Сатҳ тушунчаси тил онтологияси, систематизация услуби ҳамда тил тавсифи билан алоқадор”. 2 В.В.Лопатин ва И.С.Улуханов эса қуйидагича таъкидлайди: “Одатда сатҳлар бўлинишининг илк пункти сатҳларининг тил системасидаги асосий бирликларга мувофиқ ҳолда бўлинишининг айнан ўзидир. Тилшунослик мактаблари ва тадқиқотчилар тавсифи ўртасидаги фарқ эса улар учун асосий бирлик қайси эканлигида намоён бўлади”. 3 “Тил сатҳлари ва тил бирликлари ўртасида бевосита алоқа бўлиши шубҳасиздир” – д Бу ўринда Т.П.Ломтев фикрини келтириш жоиз: “Сатҳ деб бошқа объектлар қуршовида келиб, тартибли муносабат билан боғланган муайян бир объектнинг ўрнига айтиш мумкин”. 6 Солнцевдан фарқли ўлароқ Т.П.Ломтев тартибли муносабат тушунчасига бошқача ёндашади. Бу муносабатни “кўпроқ ёки камроқ”, “каттароқ ёки кичикроқ”, “узунроқ ёки қисқароқ” деган таърифлар билан изоҳлайди. Сатҳлар кетма-кетлигини Т . П .Ломтев “ деривация принципи ” асосида кўрсатди. 7 В . М .Солнцев таъбирича, сатҳ умумий тил системасидаги кичик система сифатида қаралади. Сатҳга эга бўлган кичик системалар тилнинг умумий системасига нисбатан муносабатда бўлган элементларни намоён этмайди, балки ўзининг бирликлари орқали иерархик муносабатга киришган умумий система бўлакларини ўз ичига олади. 8 Сатҳ тушунчаси тилшуносликда аниқ 1.1. Тилшуносликда фонеманинг ўрганилиши Тилдаги ҳар бир сатҳ ўз бирликларига эгадир. Тил белгисининг белги сифатида намоён бўлишида фонематик сатҳ бирлиги бўлган фонема ниҳоятда юқори ўринга эга. Фонема терминини дастлаб И.А.Бодуэн де Куртенэ ўзининг “Славян тиллари қиёсий грамматикасидаги баъзи бўлимлар” асарида татбиқ қилди, фонема назариясини товуш алмашинув назарияси асосида ўрганиб чиқди. Унинг фикрича, фонема сўзнинг фонетик қисмлари билан қиёслаш нуқтаи назаридан фонетик бутунлик демакдир. 9 Л.В.Щерба ўзининг “Фонетика французского языка” асарида шундай фикр билдиради: “.... жонли нутқда турли хил товушлар талаффуз этилади, ҳар бир тилда учрайдиган бундай турли товушлар сўз ва унинг формулаларини фарқлашда ҳамда бутун жамият учун хизмат қиладиган товуш тури бу фонема деб номланади. Баъзи тилшунослар фонемани тил белгиси сифатида баҳолайдилар. В. Н .Головин фикрича, фонема кичик, тўлиқсиз белги, аммо у белгидир. 12 Бу фикрга қўшилиш, бизнингча, мушкул. Чунки фонема фақатгина маъно фарқлашда хизмат қилувчи хусусиятга эга. Бу хусусият мустақил маъно ифодаси деган тушунчага тенг эмас. В.М.Солнцев фонемага қуйидагича таъриф беради: “Фонема тилдаги товуш системасининг бир томонлама бирлиги, у бир-бирига ҳам функционал ҳам физик ўхшаш бўлган товушлар синфини ўзида намоён этади. Фонема маъно фарқловчи ва маъно ифода этувчи фукнцияга эга, фонема ўзи якка ҳолда гарчи маъно ифода эта олмасада аммо сўз ва морфемаларнинг товуш томонини ташкил этиб, улардаги маъно фарқланишида муҳим аҳамият касб этади. 13 Юқоридаги дастлабки келтирилган сатҳ тушунчаси, таъкидлаганимиздек, бирлик т ёзади: “ Фонемы определяются или как единицы в строении языковых единиц, но не языковые единицы ” . 16 Г.Глисон шу н дай ёзади: “Фонема – бу товушлар синфи: 1) товушлар ўхшашлиги ва 2) ўрганилаётган тил ёки диалектикада муайян (маълум) бир дистрибуция модели ёрдамида характерланади. 17 А.А.Реформатский фикрича: “Талаффуз этиладиган товушларнинг турли-туманлиги ҳар бир тилда чекланган ва ҳисобига эга бўлган асосий товуш бирлиги-фонемаларга ажратилади; товушлар турли талаффуз қилинса- да, бир хил вазифани бажаради – ана шу хусусият фонемага хосдир”. 18 О.С.Ахманова фикрича, фонема ва вариант маълум муайян бир маънода бир хил тушунчалардир: улар кўриниши ўзгарса-да, функцияси жиҳатдан тенгдирлар. 19 В.М.Солнцев таъкидлашича, фонема – бу, албатта абстракт (мавҳум) товуш, аммо бу абстракт товуш Фонемалар макропарадигмаси ҳар бир тилда, фонематик сатҳдаги яхлит бир бутунлик сифатида яққол кўзга ташланади. Бундай яхлит макропарадигма таркибида бир неча гуруҳларга ажратиладиган микропарадигмалар учрайди. Фонематик сатҳ макропарадигмаси дастлаб унли ва ундош фонемаларни ташкил этувчи микропарадигмаларга бўлинади. Инглиз тилида бундай микропарадигмаларни “The microparadigm of the Vowels (унли) and the Micrоparadigm of the Consonants (ундошлар)” деб аташ мумкин. Микропарадигмалар ана шу тартибда яна кичик гуруҳларга бўлинади. Унлилар микропарадигмаси тил ҳаракатига кўра тил олди, тил орқа, тил ўрта кенг ва қуйи кенг унлиларга бўлинса, ундошлар парадигмаси ҳам жарангли, жарангсиз, сирғалувчи, портловчи ундошлар ва ҳоказо микропарадигмаларга бўлинади. Фонемаларни сегментларга ажратиш мум 1.2. Морфема тилнинг маъноли бирлиги сифатида Тилшуносликда “морфема” термини илк маротаба И.А.Бодуэн де Куртенэ томонидан қўлланган. “Л.В.Щербанинг гувоҳлик беришича, тилшунослик морфема терминини сўзнинг энг кичик маъноли қисми деб таърифлаган И.А.Бодуэн де Куртенэдан қарздордир”, - дейди В.М.Солнцев. 21 И.А.Бодуэн де Куртенэ шундай ёзади: “Боғланишли нутқ мустақил гап ёки фразаларга, гаплар мустақил сўзларга, сўзлар морфологик бўғинларга ёки морфемаларга, морфемалар фонемаларга бўлинади”. 22 Н.Крушевский тадқиқоти хусусида И.А.Бодуэн де Куртенэ шуни таъкидлайди: “Нутқнинг гапларга, гапларнинг сўзларга, сўзларнинг морфологик бўлиниши фикрига қарши фикр камдир. Аммо морфологик бирликда ёки мен уни айтганимдек “ морфема ”да бу бўлиниш ниҳоя топади”. 23 В.М.Солнцевнинг таъбирича, берилган м Н.Ф.Яковлев таълимотида морфема атамаси ўзининг бирламчи маъноси яъни “шакл” маъносида ишлатилади. У морфологияни сўз туркумлари ва алоҳида сўзларнинг тип формалари – морфемалар ҳақидаги фан деб қарайди. Сўзнинг минимал маъноли қисмлари Ф.Н.Яковлев таълимотида “сема” деб аталади. “Сема” тушунчасини Ф.Н.Яковлев кавказ тилларини ўрганиш асосида келтириб чиқарган. 26 Бодуэн де Куртенэ таълимотидаги морфема тушунчаси сема т ушунча си билан тўлиқ мос тушган: “….сема – это простейшая значимая часть слова ” . 27 Ж.Вандриес таълимотидаги морфемалар кенгроқ тарқалди. Ж.Вандриес барча тил элементларини маъно ифодаловчи ёки ғоя, улар ўртасидаги муносабатни кўрсатувчиларга ажратади. Маъно ифодаловчиларни у семантема деб атайди, шу ғоялар ўртасидаги муносабатни эса ифодаловчи тил элементлари деб атайди Г.Глисон фикрича, walk (сайр қилмоқ), talk (суҳбатлашмоқ), follow (эргашмоқ), call ( чақирмоқ) кабилар “морфемаларнинг энг йирик синфини ташкил этади”. 31 Морфема термини ғоят кенг тушунча маъно-мазмунга эга, В.М.Солнцев таъкидича, морфема сўз қисми бўлибгина қолмай, балки сўз сифатида у сўз қуршовида эмас, сўз бирикмаси, гап таркибида ҳам таҳлил этилиш имконига эга. Маълумки морфемалар тилдаги маъноли бирликлардан бири ҳисобланади. Морфемалар товуш томонлари билан бир-биридан фарқланади. Морфема хусусида олимлар ранг-баранг фикрларни келтириб ўтадилар. Баъзи мулоҳазалар бир-бирига яқин, аммо баъзилари бир-бирини инкор этади. Ю. С. Степанов таъбирича, энг кичик грамматик форма морф ҳисобланади. Ю.С.Степанов морф тушунчасини энг кичик бўлинмас бирлик деб тасаввур этади. Тилшунос морфнинг ик Хусусан, Н.А.Баскаков, А.С.Содиқов, А.А.Абдуазизовлар томонидан нашр этилган “Умумий тилшунослик” китобида морфемага шундай таъриф берилади: “Тилнинг энг кичик маъноли бирлиги морфема деб аталади”. 34 Бундай таъриф морфеманинг барча турларини қамраб олиши тўғрисида Х.Хайруллаева айтиб ўтади. 35 Ш.Раҳматуллаев таъкидича, морфеманинг асосий белгиси – грамматик бирлик экани таърифига киритилиши лозим. Шундагина “луғавий морфема”, “ўзак морфема” терминларидан воз кечилади. 36 Бу фикр билан қўшилиш қийин. Негаки, ўзак морфема тушунчаси морфема борасидаги муҳим терминлар дандир . Ўзак морфема тушунчасидан воз кечиш мумкин эмас. А.Ҳожиев фикрича, морфема, аффикс ёки сўз шаклида келишига қарамай, сўз бирикмаси ёки гапнинг синтактик вазифа олиши учун хизмат қилади. 37 Ҳар бир тилда морфематик сатҳ 1. Prefixes – Префикслар Префикслар олд қўшимчалар бўлиб ҳисобланади. Улар ўзак морфема олдидан қўшилади. Бундай префикслар бир сўз туркумидан бошқа сўз туркумини ҳосил қилиши мумкин. Инглиз тилида префикслар анчагина миқдори ташкил этади. Масалан: a, an, ad, ante, anti, ant ва ҳоказолар. Шундай префикслар ҳам борки, улар ўзакка қўшилиб, инкор маънодаги сўзни ҳосил қилди. Масалан: 1) It is a typical. – маъноси : It is not typical. 2) He is a moral. - маъноси : He is without morals. 2. Suffixes . Суффикслар. Масалан: imagin- e – imagine ва ҳоказо. Х.Глисон таъбирича, морфема содда сўзларнинг ўзгача номланиши. 38 Э.Б.Агаяннинг “Введение в языкознание” қўлланмасида морфема ҳам форма, ҳам маъно касб этувчи тилнинг кичик бирлиги сифатида талқин этилади. 39 Баъзи ҳолларда “ифода” ёки “мазмун” пл бўлакларни ажратиш мушкул. Масалан, инглиз тилидаги foot-feet, die Tоchter – die Tỡchter сўзларини Б.И.Косовский мисол сифатида кўрсатди. Бу сўз формалари отнинг кўплик шаклини ясашдаги морфологик нуқтаи назар орқали намоён бўлади. (foot - оёқ, feet – оёқлар; die Tоchter –қиз, die Tỡchter қизлар (фарзандга нисбатан). Келтирилган сўз формаларининг кўплик сонида мазмун плани икки мустақил элемент: асос, мустақил (ўзак маъноси), ва қўшимча (аффиксал маъно) га ажратилади. Аммо ифода плани алоҳида морфемаларга ажратиш имконига эга эмас. 42 Бу мисол И.А.Мельчук томонидан ҳам тадқиқ этилди. Тилшунос И.А.Мельчук фикрича, бундай сўзлар бошқа услубда ясалган. И.А.Мельчук уларга таъриф бераётиб, шундай дейди: foot-feet, die Techter – die Tỡchter – это результат перекодирования. Олим фикрича масалан и 1.3. Лексема ва унинг тадқиқи Тилшуносликда изоҳталаб терминлардан яна бири лексемадир . Лекс e ма борасида ҳам кўп изланишлар олиб борилди, аммо бу термин таърифи ҳам ҳозиргача аниқ бир тавсифга эга эмас. Ўзбек тилшуносларидан А.Нурмонов фикрича, лексема лексик сатҳ бирлиги у нутқий жараёнда лексик-семантик вариантлар орқали воқеланади. 45 Профессор Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловлар таъкидлайди: “Жамият аъзолари учун тайёр, умумий, мажбурий бўлган шакл ва мазмуннинг барқарор бирикувидан ташкил топган, воқеликдаги нарса, белги, хусусият ва муносабатларни шакллантирувчи, нутқ ва луғатда грамматик морфемаларни ўзига бириктира оладиган морфема тури лексемадир”. 46 Рус тилшуноси Т.В.Булыгина терминларни (атамаларни) тартибга солишни таклиф этди: “Терминологик кетма-кетлик нуқтаи назаридан ўзаро боғла Лексема сўзининг келиб чиқиши грекча lexis сўзига асосланади. У тилнинг луғавий таркиби бирлиги сифатида талқин этилади. Бундай талқин бу бирликнинг муайян грамматик шакллари ва унинг ифодаловчи флексияларида, шунингдек, барча маъноли вариантлари асосида олиб борилади. 1918 йилда А.М.Пешковский томонидан таклиф қилинган, кейинчалик эса Н.Н.Дурнова грамматик луғатидан ўрин олган лексема термини В.В. Виноградов, А.И.Смирницкий ва А.А.Зализняк ишларида тўлароқ тавсифга эга бўлди. Юқоридаги олимлар тадқиқотларида парадигматик бўлиниш критериялари ва нутқда реал учрайдиган эмперик сўзлар ўхшашлиги, яъни уларнинг бир ёки турли лексемаларга муносабати ёритилган. “Сўз” тушунчасини сақлаган ҳолда, “лексема” термини унинг (сўзнинг) парадигматик хусусиятларини (бу ҳолда “лексема” атамаси қўлланилади) Тилда учрайдиган баъзи лексемалар бир хил морфемалардан ташкил топиши мумкин. Улар турли лексемалар ёки уларнинг категориал конверсияси деб аталади. Масалан рус тилидаги вокруг (предлог) – вокруг (наречие) инглиз тилида early (равиш) – early (сифат). Бу турдаги лексемалар турли сўз туркумларига мансуб бўлган бир лексема сўз форм а лари бўлиб ҳисобланади. Ю.С.Маслов тадқиқотларида лексема глоссемадан фарқ қилиши қайд этилган. Глоссемалардан фарқли ўлароқ, лексема фақат содда эмас, балки таркибли ёки аналитик тузилишга эга. Масалан, инглиз тилида: to pride oneself “ғурурланмоқ”, рус тилидаги железная дорога, кабилар. Содда лексемалар кўпинча, аналитик аллолексемани намоён этади. Америка тилшунослигида “лексема” термини дастлаб Б.Уорф томонидан қўлланди. Аммо лексема атамасининг аниқ таърифи таркибидаги мустақил лексик маънога эга бўлган, абстракт хусусиятли тил бирлиги лексема ҳисобланади. Инобатга олиш муҳим бўлган нарса бу лексема ва сўзнинг бир элемент эмаслигидир. Тилдаги барча сўзлар лексемалик хусусиятига эга бўлавермайди. Масалан, инглиз тилида артикль, предлог кабилар лексема бўла олмайди. Негаки, улар лексик маънога эга эмас. Тўғри, бундай сўзлар гап тузишда муҳим омил сифатида иштирок этади, аммо мустақил ҳолда уларни қўллаб бўлмайди. Бироқ инглиз тилидаги артикл ва предлоглар ўзининг мустақил парадигматик қаторини ташкил этади. Предлогларни олсак, улар умумий парадигматик қаторга эга, бу умумий парадигма яна бир неча кичик парадигматик гуруҳларга ажралади. Шундай бўлса-да, бундай сўзлар гапда ўзи боғланиб келган сўз билан бирга таржима қилинади. Ўзбек тилида ҳам бу ассоциация ёрдамида англашиладиган” муносабатдир. 52 В.М.Солнцев фикрича, парадигматик муносабатни бир синфни ташкил қилувчи элементлар ўртасидаги ички синфли муносабат деб ҳам номлаш мумкин. Синтагматик муносабат эса В.М. Солнцев ёндашувига кўра, реал ўзаро таъсир ёки ўзаро бирикув хусусияти бўлгандагина содир бўлади. 53 Бизнингча ҳам, синтагматик муносабат нутқ жараёнида элементлар ўртасида ўзаро боғланиш бўлсагина кузатилади. Синтагматик муносабатга киришган элементлар алоқаси тилнинг нутқда реал қўлланилиши билан боғлиқ. Тил бир лик лари ўртасида яна бир муносабат ўз аксини топган. Бу иерархик муносабат. Бундай муносабат содда тил бирлигининг мураккаб бирликка айланиши, яъни бир тил бирлигининг поғонавий муносабатда иккинчи бир ўзидан катта бирлик таркибига ўтиши билан ифодаланади. Иер inflaxtion, яъни парадигма асосан от ёки феъл ўзгариш системаси, мисол ёки намуна маъноларида қўлланилади. Албатта, бундай изоҳ тор доирали бўлиб, парадигма терминининг изоҳланишини чеклаб қўймоқда. Парадигма термини турли тилшунослик манбаларида ўз таърифини олган. В.М.Солнцев фикрича, парадигма позиция тушунчаси билан алоқадор. 54 М.В.Пановнинг “Русская фонетика” китобида парадигма терминига икки хил изоҳ билан ёндашилган: “Шундай қилиб, парадигма – бу тил бирликлари қатори, бу тил бирликларининг бир-биридан фарқли позицияси ёрдамида аниқланади”, “Баъзан парадигма терминини қуйидаги маънода қўлланилади. Бир позицияга учрайдиган тил бирликлари парадигма деб аталади”. 55 В.М.Панов фикрига тақлидан мисол келтиришимиз мумкин. Масалан, ўзбек тилида: нам, ном сўзларини оламиз. Уларнинг таркиби Бу парадигма унлилар орасида микропарадигматик қаторни ташкил этса, уларнинг макропарадигмалари умумий унлиларни қамраб олади. Парадигма тилдаги энг кичик бирлик фонемалар сатҳидан бошлаб, тилнинг катта бирликлари сатҳларида ҳам ўз аксини топади. Инглиз тилида кичик парадигмалардан ташкил топган йирик катта унлилар парадигмаси V (Vowel – унли товуш) белгиси билан берилса, ундошларнинг умумий макропарадигмаси С (consonant – ундош товуш) белгиси ёрдамида изоҳланиши мумкин. Биз юқорида келтирган cat, car, сўзлари СVС (яъни consonant ундош) + Vowel (унли) + Consonant шаклида тузилган сўзлар парадигмасига мансуб бўлса, care ва cake сўзлари эса СVСV шаклидаги (consonant + Vowel + consonant + Vowel) асосида ташкил топган сўзлардир. Парадигма ва парадигматик муносабатни юқорида фонемалар ёрдамида Газета Газетанинг Газетани Газетага Газетада Газетадан Кичик парадигма Мақола Мақоланинг Мақолани Мақолага Мақолада мақоладан Кичик парадигма Аммо инглиз тилида юқоридаги парадигма ўзбек тилидагидан фарқ қилади. Инглиз тилида бизга маълумки, иккита келишик бор. Бош келишик ва қаратқич келишик 1. Nominative case. 2. Genitive case. Шунга кўра инглиз тилидаги book, magazine, article сўзларини қуйидаги парадигмада кўрсатиш мумкин.M akro paradigm Book Book Book’s Micro paradigm Magazine Magazine Magazine’s Micro paradigm Article Article Article’s Micro paradigm Барча тилларда вариант қаторларни ўзида мужассам этган бир неча синфларни ифода этувчи парадигмалар мавжуд. Тил элементлари ёки бирликлари ўз ичига абстракт (мавҳум) бирликларни қамраб олади. Масалан, сўз умумий ҳолда, фонема ҳамда морфе Тил элементлари катта синф ёки парадигмаларга жипслашади. Бундай парадигмалар турлича ҳажмда намоён бўлиб, турли сонни ташкил этувчи элементларни ўз ичига олади. В.М.Солнцев шундай ёзади: “ Элементы языка образуют сверхпарадигмы, или максимально широкое парадигмы, парадигмы, подпарадигмы, малые парадигмы. Малые или низшие парадигмы входят в высшие парадигмы в качество элементов ” . 56 В.М.Солнцев сўзи билан айтганда, тилдаги элементлар умумлашган ҳолда максимал парадигмага бирлашади. Кичик парадигмалар ўзидан катта парадигма сафида ўз ўрнини эгалайди. Бизнингча ҳам, парадигмаларни кичик ва катта парадигмаларга ажратиш катта аҳамиятга эга. Кичик парадигма – микропарадигма, катта парадигма – макропарадигма номлари билан аташ бизнингча, мақсадга мувофиқ. Тилдаги, ҳар бир сатҳ ўзининг микро ва Парадигматик муносабат ўхшашликка асосланган муносабатдир. Бунда элементлар бир-бири билан бирикмайди, аммо улар бир-бирини алмаштириб кела олиш имкониятига эга. “Парадигматик муносабат Н.Крушевский ва Ф.де Соссюр тушунчалари билан айтганда, ўхшашлик асосида (жиҳатдан) ташкил топган элементлар муносабати. Уларнинг назарича, бундай ўхшашлик икки шартга асосланиши мумкин: 1) семантик ва грамматик маъно; 2) товуш морфологик ва синтактик формалар, яъни лингвистик бирликларнинг исталган ички ёки ташқи белгиларининг ўхшашлик хусусиятларидир. Тилшуносликка оид манбаларда грамматик, лексик, сўз ясалиши, фонемалар парадигмаси хусусида сўз юритилганлигининг гувоҳи бўламиз. Жумладан, Л.Л.Иоф и к нашри остида ташкил этилган “Структурный синтаксис английского языка” китобида бир неча парадигматик қатор Love ( от – noun ) love ( феъл - V) Lovely ( сифат - А ) loving Loveliness (от - N ) lovable Loveless (сифат - А) loved Beloved Lover Лингвистик бирликларнинг семантикасига мувофиқ лексик парадигмаларни мисол келтириш мумкин. С.Д.Ка цн ельсон фикрича, рус тилидаги трусить, бояться, страшиться, пугаться, трепетать, ужасаться, испытывать робость сўзлари яхлит системани ўзига хос парадигматик қаторни ҳосил қилади. 58 Ю.Д.Апресян таъбирича, тилшуносликда “парадигма” атамаси бир формал ва семантик белгиси билан бошқа баъзан семантик ва формал белгисига кўра бир-бири билан таққосланадиган тил бирликлари умумий йиғиндисидир. 59 Парадигматик муносабатни тадқиқ қилаётганда кўрилаётган бирликлар ва улар ўртасидаги ўхшашлик ҳамда фарқ инобатга олиниши лозим. Парадигматик қатор аъзолари тил структурас Замонавий тилшуносликда синпарадигмага муайян бир таъриф берилмаган. Л.Л.Иофик фикрича, синпарадигма бирликларини аниқлаш мушкул. Аммо бунга синтактик томондан ёндашилса синпарадигма бирлиги сифатида гап ва сўз бирикмасини тан олиш лозим бўлади. 60 Баъзи лингвистлар фикрига кўра, сўз бирикмалари парадигмаси синтактик эмас, балки морфологик парадигма мавқеига эга. Масалан, сўз бирикмалари: қувноқ бола, қувноқ боланинг, қувноқ болага ёки these book, these books кабилар синтактик парадигма ҳисобланмайди. Бундай тадқиқ этиш кучлироқ ҳамда эътиборлироқ ёндашишни талаб этади. Л.Л.Иофик фикрига кўра, сўзлар боғланмаси ва сўз бирикмалари ажратилган ҳолдаги парадигма тарзида эмас, балки гапнинг компонентлари парадигмасида тадқиқ этилса мақсадга мувофиқ бўлади. 61 Синтаксис билан шуғулланувчи тилшун Лингвистик адабиётларда бундай тушунча синтактик парадигма деб аталади. Бундай ёндашиш қуйидаги хулоса билан якун топади: 1. Гаплар парадигмаси феълларнинг морфологик парадигмасига бориб тақалади. 2. Гап парадигмаси учун феъллар парадигмаси энг муҳим ўринни эгаллар экан, бунда замон, майл каби феълга хос хусусиятлар ҳам ўзига хос рол ўйнайди. Синтактик парадигмага ёндашишда З.Харрис ва Н.Хомский каби о лимлар ишларини айтиб ўтиш мумкин. Аммо Д.Уорт биринчилардан бўлиб синтактик парадигман и аниқ формага солиб берди. Унинг фикрича, морфологик ва синтактик сатҳлардаги парадигмалар ўртасида тўлиқ параллелизм мавжуд бўлиб, бундай синтактик парадигма 2 хил турга ажратилади. 1) Флектив 2) Деривацион Флектив парадигмадаги гаплар бир-бирига ўхшаш. Д.Уорт фикрича, бундай гаплар сўз ўзгариши билан н Синпарадигма инглиз тилида ўзгача кўринишларга эга. Улар ички моделли ҳамда моделлараро синпарадигмага ажратилиши мумкин. Ички моделли парадигма – бир модел вариантлари умумлашмаси: барча ўзгаришлар у ёки бу моделда, унга путур етказмаган ҳолда содир бўлади. Ички моделли парадигма ўз навбатида, шакл ўзгартирувчи ва трансформацион турларга бўлинади. Ички моделли шакл ўзгартирувчи синпарадигма – бу бир модел вариантлари жамланмаси бўлиб, бунда гапдаги компонентлар гапни шакллантириш позициясига кўра ўхшаш бўлади. Шакл ўзгартирувчи синпарадигмалар инглиз тилида қуйидагича таснифланиши мумкин: 1) Сон категориясига кўра ўзгаруви (ўзгариш) The bird sings The birds sing 2) Шахс категориясига мувофиқ ўзгариш I write we write He writes you write She writes they write It writes 3) Замон категор и яс Ўзбек тилидан фарқли ўлароқ инглиз тилида феълларнинг кўплик формасидаги ҳурмат маъноси (яъни масалан дадам келдилар) йўқ. Инглиз тилида кўплик формаси ҳам худди бошқа шахсларники (бундан 3-шахс бирлик мустасно) сингари қабул қилинган. 3-шахс бирликда мустақил феъллар ҳозирги замонда –s (-es) қўшимчаси орқали ясалади. Масалан: He (У - ўғил бола) - goes She (У – қиз бола) – goes It (У – жонсиз предмет) – goes Н.В.Френсис фикрича, инглиз тили гаплари структурасидаги ва 3– шахс бирлик кесимнинг мослашуви эганинг қуйидагича ҳолатда келганида намоён бўлади: 1) Бирлик сондаги от билан ифодаланса; 2) Кишилик олмошлари he, she, it ёрдамида; 3) Кўрсатиш олмошлари this, that . 4) Юқорида келтирилганлар ўрнида қўлланилган сўз бирикмаси 5) Герундий ёки инфинитив орқали; Eating candy causes tooth decay Гап парадигмаси ўзининг барча иштирокчилари ёки бир неча иштирокчилар ёрдамида намоён бўлади. Бундай парадигмалар таркиби қуйидагича: 1) гап моделидаги компонентлар сони; 2) улар ифодасидаги морфологик услуб 3) гап компонентлари бўлган сўзлар семантика си Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, гап – мураккаб синтактик бирлик, у ўзида синтактик белгига эга бўлган бирликларни мужассам этади. У бевосита синтактик қаторда жойлашган бирликлар муносабатидан шаклланади. Бундай қатор тилшуносликда синтагматика тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Қуйида синтагматик муносабат ҳақида фикр юритамиз. 2.2. Синтагматик муносабат Синтагматик муносабат парадигматик муносабатдан ўзининг хусусиятлари билан ажралиб туради. У тил бирликларининг нутқ жараёнида бир чизиқ бўйлаб кетма-кет жойлашишидан келиб чиқувчи муносабат. морфемалар ўртасида гап таркибидаги сўз ва сўз бирикмалари ўртасида, полпредикатив, монопредикатив, ҳамда предикатив бўлмаган боғланишли нутқда юзага келган гапларда. Синтагматика Л.Л.Иофик таъбири билан айтганда, тил бирликларининг нутқ структурасини қуришдаги ҳолатини ўрганади. Л.Л. Иофик фикрича, боғланишли нутқда элементлар эркин эмас, балки тил қонуниятларининг муайян қонуниятлари асосида тобе боғланиш орқали муносабатга киришади. 65 Синтагматик муносабатга хос хусусият унинг тўғри чизиқда кетма- кетлик асосида тузилишга эга бўлишидир, деган фикрни айтиб ўтади Б.И.Косовский. 66 Унинг фикрича, агар тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган тил бирликлари кетма-кет келмаган бўлсалар ҳам улар ўзаро синтагматик алоқага киришган ҳисобланадилар. Масалан, Я тебе это сказал ; бунда я ва сказал сўзлари бев позицияда бошқа элемент билан алмаштириш имконига эга бўлса, унда улар бир парадигматик қаторга мансуб ҳисобланади. Масалан инглиз тилидаги мисол асосида бун и шундай кўрсатиш мумкин: bought a hat He drew a picture took a pen Ушбу келтирилган мисолда гап бир хил структурага таянган (яъни эга + кесим + тўлдирувчи  S +P + O). Гувоҳи бўлганимиздек, бу гап структурасига мувофиқ шу йўл билан исталган феъл ва тўлдирувчи вазифасида келадиган от (ёки олмош) қўлланилиб, гап тузилиши мумкин. Албатта, бунда гапнинг семантик томони хам инобатга олинади. Ушбу мисолда феъллар парадигмаси (bought, drew, took) ва отлар парадигмаси (a hat, a picture, a pen) мавжуд. Синтагматик муносабат яқинликка (боғлиқликка) асосланган муносабат. Шу боис ҳам бундай муносабатда элементлар ўзаро боғланади. Синтагматик мун Ўзбек тилида эса У ёзади табиийдир, лекин У ёзамиз асло тўғри эмас. Шу жиҳатдан синтагматик муносабатда элементлар комбинатор имкониятларга таянади. Н.Маҳмудов, А.Нурмонов фикрига кўра, муайян синтактик бирликнинг бошқа синтактик бирлик билан кетма-кет муносабати синтагматик муносабатни ҳосил қилади. Маълумки, тил бирликларининг предикативлик ҳодисасини ўзида акс эттириш шу бирликларнинг нутқда реал қўлланилиши ҳамда воқеликка муносабат билдириши билан узвий боғлиқ. Аммо шуни ҳам эсда тутиш лозимки, агар тил элементлари нутқда мақсадсиз, кетма-кет қўлланилиб борса, унда улар ҳеч қандай предикативлик белгисига эга бўлмайди. Масалан, гапирмоқ, айтмоқ, тез-тез, аста-секин, мен, сен, у, она, опа каби. Предикативликни ифода этиш учун келтирилган жумла, сўз бирикмаси бирор хабар маъносига эга бў бирликларининг ўзидан катта сатҳ бирлик сафида намоён бўлишини ифода этади. Бу жиҳатдан иерархик муносабатни поғонали муносабат деб аташ мумкин. Поғонали муносабат тушунчаси ва тил сатҳларининг воқеланиши уларнинг лингвистик табиати билан чамбарчас боғлиқ. Тил ўз сатҳига эга бўлганидек, нутқ ҳам ўзининг сатҳларини ташкил этади. Тил сатҳларининг иерархиклиги интегратив ёки конститутив муносабат сифатида тушунилади, баъзан эса бу муносабат бўлинувчи муносабат деб қабул қилинади, интегративлик деганда, масалан сўз сатҳини морфема сатҳига нисбатан каттароқ деб қарасак, сўз таркибига морфеманинг кириши тушинилади, аммо бўлинувчи деганда, сўзнинг морфемаларга ажралиши назарда тутилади. Маълумки, тил бирликлари ўзига хос хусусиятга эга улар бир-бирисиз яшай олмайди. Тил бирликлари, албатта, бири- Морфема ичида фонема ўз мақомини олганидек, морфема ҳам сўз сатҳида морфемалик мақомига эга бўлади. Иерархик муносабат тил бирликлар ўртасидаги муҳим алоқалардан бири. Поғонали муносабат тушунчаси тил ва нутқ сатҳлари воқелиги ва уларнинг лингвистик табиати билан узвий боғлиқдир. Поғона (иерархик) атамаси сатҳлар ўртасидаги стратификатив боғланишда ўз аксини топади. Биз юқорида сатҳ тушунчасига аҳамият қаратган эдик. Сатҳ фақат тил билан боғлиқ тушунча бўлиб қолмасдан, нутқ нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш имконига эга. Тилнинг турли сатҳга мансуб бўлган бирликлар ўртасидаги муносабат иерархик муносабат ҳисобланади. “Агар морфема ва сўзлар ўртасидаги муносабат иерархик муносабат деб аталса, унда барча морфемаларни ташкил этувчи юқори синф морфемалари (ёки юқори парадигма морфемалари) ўртас билан содир бўлувчи иерархик муносабат нутқда намоён бўлади. Негаки, фақат нутқ жараёнини турли мураккаблик хусусиятидаги бирликларнинг бир-бири доирасида намоён бўлишига, яъни фонема морфемада, морфема эса сўзда ўз мавқеини топишига имкон яратади. Тилнинг маъноли бирликлари бўлган морфема ва сўзнинг ташкил топишида маънога эга бўлмаган фонеманинг ўрни ўта беқиёсдир. Гарчи у маънога эга бўлмасада, унинг иштирокисиз бирор бошқа тил бирлиги юзага кела олмайди. Иерархик муносабатни изоҳлаганда, В.М.Солнцев “...... с остоит из” тушунчаси билан ифода этиш мумкинлигини таъкидлайди. Иерархик муносабатда тилнинг муайян бирликлар ўз сатҳларидан бир намоёнда сифатида иштирок этадилар. Фонематик сатҳ таркибидан фонема морфемани тузишда бевосита иштирокчи саналса, морфема сўз учун худди шундай вазифа Тилнинг фонологик сатҳи унсурлари фақат морфематик сатҳ унсурлари билангина узвий алоқадор эмас, балки барча сатҳ бирликларини ҳам фонологик бирликлар иштирокисиз ўрганиш қийин. Фонологик бирлик- фонема морфема ёки сўзларнинг маъноларини фарқловчи восита бўлиб ҳисобланса-да, у маънони тўғридан-тўғри фарқлай олмайди. Фонема морфема ёки сўзнинг товуш қобиғини фарқлайди товуш қобиғининг ўзгариши маъно фарқланишига сабаб бўлади. Юқоридаги фикр юзасидан Р.И. Аванесовга мурожаат этиш мумкин. Унинг фикрича, фонема билан маъно тушунчаси ўртасида чамбарчас боғлиқлик мавжуд бўлса ҳам, бу боғланиш (алоқа) бевосита эмас, балки билвоситадир, яъни фонема сўз маъносини эмас, унинг товуш қобиғинигина фарқлайди. 71 Фонема – тилдаги бўлинмас, қисмларга ажралмайдиган энг кичик бирлик ҳисобланади. Шунинг учун киришувидан келиб чиқади. Фонемалар бунда кетма-кетлик асосида бирикадилар. Масалан pen, bag, teach, tip каби фақат ўзак морфемалар бир неча хил фонемалар бирикувидан ташкил топади. Фонематик сатҳ бирликлари морфематик сатҳ бирликларини ҳосил қилишда иштирок этиши – бу маънога эга бўлмаган унсурларнинг маъноли унсурлар таркибига киришини ифода этади. Фонема дифференциал белгилари орқали морфеманинг товуш қобиғини ташкил этади. Албатта, фонема ўзидан катта тил бирлиги учун қурилиш материали бўлиб ҳисобланади ва унинг ифодаловчи товуш қобиғини ташкил этади. Маълумки морфемалар ўзак ҳамда аффиксал морфемага ажратилади. Ҳар икки турдаги морфеманинг ҳам материал томони фонемага бориб тақалади. Маълумки, фонемалар макропарадигмаси яхлит ҳолда фонемаларни ташкил этувчи парадигматик гуруҳ ҳисоблан фонемалар фаоллик кўрсатмоқда, морфемалар уларнинг қўлланилишида имкон яратмоқда. Морфема ва сўз ҳам худди шундай поғонали муносабатга киришади. Яъни тилимиздаги ўзак ва қўшимча морфемалар сўзни ҳосил қилишда бирдек аҳамият касб этади. Аммо морфема ва сўз ўртасидаги поғонали муносабат фонема билан морфема ўртасидаги поғонали муносабатдан фарқ қилади. Морфема ва сўз ҳар иккаласи ҳам тилнинг маъно англатувчи бирлиги ҳисобланади. Морфеманинг сўз сатҳида реал қўлланилиши ва грамматик функция бажариши муболаға эмас. Инглиз тилшунослари У.С.Аллен, С. Байзелл, Р.Ф.Пальмер, М.Халлидийлар эса ҳар бир сатҳ материали таҳлили ўзича автоном характерда бўлиши лозимлигини таъкидлайдилар. Шу боис улар грамматика билан фонология ўртасида бевосита алоқа йўқ, деган ғояни олға сурадилар. 73 Мазкур ғоя билан қ вазиятда ягона тил бирлиги орқали бир йўла икки тил белгиси ўз ифодасини топади. Шундай қилиб, морфема билан сўз ўртасидаги поғонали муносабатни сўз доирасида белгилай оламиз. Бунда сўз сатҳига кираётган ҳар бир морфеманинг шу объектда тутган ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади. Фонема ҳам, морфема ва сўз ҳам тил бирликларидир. Лекин сўз, фонема ва морфемадан фарқли равишда, тилнинг луғат таркиби нуқтаи назаридан ҳам грамматик жиҳатдан ҳам ўз мақомига эга бўлган асосий бирликдир. 75 Сўзнинг нутқий фаоллашувида, айниқса, функционал монема муҳим аҳамият касб этади, зотан, у тил луғат таркиби (парадигматик қатор) унсурларининг нутққа кўчирилишини таъминловчи асосий морфологик воситалардан биридир. Сўзга функционал фаоллик беришда тилимизда аффикс морфемалар боғловчи ва кўмакчилар муҳим вазифа б Хулоса Тил бирликларининг ўзаро муносабати масаласи тил бирликлари билан узвий боғлиқ бўлиб, у тил системаси унсурларининг амалда қўлланиши жараёнида ғоят муҳим аҳамият касб этди. Негаки тил бирликлари ўз сатҳида фаоллик кўрсата олмайди. Тил бирликларининг реал қўлланилиши поғонали муносабатга асосланади. Тил бирликлари фонема, морфема, лексема ўзининг мустақил сатҳларига эга. Тил бирликларининг муносабатлари юқоридаги уч сатҳ доирасида ўрганилади. Иерархик муносабатдан фарқли ўлароқ, парадигматик муносабат тил бирикмаларининг ассоциатив муносабати. Бундай муносабат бир синфга (ёки сатҳга) тегишли элементларнинг ўзаро ички муносабати. Бу муносабатга киришган элемантлар ўхшашлик асосида бирикиб, бир синфни ташкил этадилар, улар ташкил этган синф эса парадигма ёки парадигматик қатор деб атал синтагматик қаторда бошқа сўзлар билан боғланади ва гапнинг структурасини ёки синтактик шаклини намоён этади. Иерархик ва синтагматик муносабат бир-бирига бироз яқин. Негаки, ҳар иккала муносабатда ҳам тил бирликлари бир тўғри чизиқ бўйлаб алоқага киришади. Албатта, бунда кетма-кетлик ҳам муҳим аҳамият касб этади. Биргина фарқ, иерархик муносабат турли сатҳга мазкур элементлар ўртасида юзага келса, синтаматик муносабат бир сатҳ доирасидаги элементлар алоқаси билан юзага келади. БМИда изоҳ бериб ўтилган сатҳ тушунчаси жаҳон тилшунослигида кенг миқиёсда талқин қилинди. Айтиш мумкинки, тил сатҳларининг ҳар бири нисбий мустақилдир. Бироқ тил сатҳлари ўзаро алоқада бўлади. Улар бир- бирини т а қ о зо этади ҳамда бир-бирисиз яшай олмайди. Поғонали муносабатга киришган тил бирликлари турли сатҳга Форнема морфемани, морфема эса сўзни ясашдаги энг муҳим муносабат иерархик муносабат ҳисобланада. Фонема морфема ва лексема ҳам тил бирликларидир. Аммо лексема, фонема ва морфемадан фарқли равишда, тилнинг луғат таркиби нуқтаи назаридан ҳам грамматик жиҳатдан ҳам ўзига хос асосий бирликдир. Лексеманинг нутқий фаоллашувида, айниқса, функционал монема муҳим аҳамият касб этади, зотан, у тил луғат таркиби (парадигматик қатор) унсурларининг нутққа кўчирилишини таъминловчи асосий морфологик воситалардан биридир. Лексемага функционал фаоллик беришда тилимизда аффикс морфемалар боғловчи ва кўмакчилар муҳим вазифа бажаради. Бундан ташқари, уларнинг хизмати сатҳлар бирликлари ўртасидаги поғоналиликни таъминлашда ҳам алоҳида кўзга ташланади. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тил сатҳлари бирликлари Фойда ла нилган илмий адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. –Тошкент. “Маънавият” 2008. Абдурахмонов Ғ. Ўзбек тили грамматикаси. – Тошкент., 1996. Аванесов Р.И. Кратчайщая звуковая единица в составе слова и морфемы // Вопросы грамматического строя. – М., 1955. Агаян Э.Б. Введение в языкознание. Ереван. 1960. 2. Адмони В.Г. Основы теории грамматики.1986. Адмони В.Г. Введение в синтаксис современного немецского языка. М.1995 . 3. Апресян Ю.Д. Экспериментальное исследование семантики русского глагола. М., 1967. 4. Арутюнова Н.Д. О минимальной единице грамматической системы. – Единицы рахных уровней грамматического строя языка 1969. 5. Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. - М, 1966 . 6. Ахманова О.С. Фонология. – М., 1954. 7. Балли Ш. Общая лингвистика и 13. В иноградов В.В. Основы принципы синтакции в «Грамматика русского языка». Известия АН СССВ, ОЛЯ, т XIII , вып 6, 1954 14. Виноградов В.В. Русский язык. Грамматическое учение о слове. – М., 1954. 15. Винокур Г.О. Избранные работы по русскому языку. – М., 1959. 16. Галкина - Федорук Е.М. Предложение в свете материалистического языкознания, «Русский язык школе». 1959. №1 17. Гардинер А. «Тил ва нутк» уртасидаги тафовут. М, 1960 . 18. Глисон Г. Введение в дескриптивную лингвистику. – М., 1959. 19. Головин Б.Н. Введение в языкознание. М, 1966. 20. Головин В.Н. Общее языкознание. – М., 1979. 21. Грамматика русского языка. АН. СССР. Т II . Дешериева Т.И. О соотнашении модальности и предикативности Вопросы языкознания, №1, 1987 . 22. Евдошенко А.П. «Проблема структуры языка». Кишинев 1967. 23. 34. Лопатин В.В., Улуханов И.С. К соотношению единиц словообразования и морфонологии. – Единицы разных уровней грамматического строя языка и их взаимодействие – М., 1969. 35. Маслов Ю . С . Введение яз ы кознание , изд. 1 М., 1975., Изд. 2-е – М., 1987 36. Мельчук И . А . О внутренней флексии в индоевропейский и семитских языках. «Вопросы языкознания». 1963 №4 . 37. Мещанинов И . И. Структура предложения. М 1963 . 38. Мещанинов И.И. Общее языкознание. – М., 1940 . 39. Неъматов Х., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. – Тошкент: Ўқитувчи . 1995. 40. Нурмонов А., Махмудова Н., Ахмедов А., Солихужаева С. Ў збек тилининг мазмуний синтаксиси. ГПУ.РФА. Ф, 1992. 41. Нурмонов А. Гап, ҳақида синтактик назариялар. – Тошкент. , 1988. 42. Нурмонов А . ва бош қ алар Ўзбек тилининг наза 54. Солнцев В.М. Язык как системно-структурное образование. Издание 2-е, дополненное. Наука. М., 1977 55. Солнцев В . М. Язык как системно-структурное образование.– М осква , 1977 . 56. Смирницкий А.И. Синтаксис английского языка. – М., 1957. 57. Соссюр Ф. де. Курс общей лингвистики. М., 1933. 58. Стеблин .– Каменский М.И «Спорное в языкознании» , 1974. 59. Смирницкий А.И.Синтаксис английского языка. – М., 1957 . 60. Смирницкий А.И. Лексикология английского языка. – М., 1956 . 61. Степанов Ю.С. Основы общего языкознания. – М., 1975 . 62. Трубецкой Н.С. Основы фонологии. – М., 1964 . 63. Фортунатов Ф.Ф. Избранные труды, том II 1956 . 64. Хайруллаев Х. Тил бирликларининг поғонали муносабати. – Тошкент, “ Фан ” нашриёти 2008 . 65. Шахматов А.А. Синтаксис русского языка. Л, 1941 . 66. Ш ведова 76. Worth D.S. The role of transformations in the definition of syntagmas in Russian and other Slavic Languages. American contributions to the V International Congress of Slavists. The Hague, 1963. 50 Фойдаланилган бадиий адабиётлар рўйхати 1. Абдулла Қаҳҳор. Сароб. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 2. Ellery queen. Mystery Magazine .Murder Straight up. Stories by Joyce Carol Oates, David Williams, Robert Barnard. June 2002. 3. Jerome K. Jerome. Three men in a boat. Санкт - Петербург , 2006, 51
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona psixologik testi
  • OAVlari matnlaridagi frazeologik birliklarni Ingliz tilidan O‘zbek tiliga tarjima qilishning pragmatik xususiyatlari
  • Ingliz tili leksikografiyasi tarixi va lug’at turlarining rivojlanishi
  • Analysis of English and Uzbek poetry
  • Sohaga oid matnlar tarjimasidagi muammolar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha