Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 42.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Туркистонда жадидчилик харакати жадидларнинг давлатчилик ғоялари

Купить
Туркистонда жадидчилик харакати жадидларнинг давлатчилик ғоялари Мундарижа Кириш 1. XX аср бошларида Туркистондаги ижтимоий маданий ҳаёт 2. Туркистон жадидиларининг миллий давлатчилик ғоялари ва 3. мафкураси ўлка ҳалқлари ҳаётида тутган ўрни 4. Туркистон жадидиларининг миллий театрини ташкил этишда 5. ўлкага олиб кирган мафкуравий жараёнлари. Миллий мактабнинг 6. шакилланиши 7. Туркистон ҳалқларининг давлатчилик учун кураши. Туркистон 8. мухторияти Хулоса Адабиётлар ва манбалар рўйхати Кириш Мавзунинг долзарблиги . Ватанимиз тарихи жуда қадимий бўлиб, ўз тарихий ривожланиш жараёнида то ҳозирги кунларга етиб келгунига қадар ҳалқимиз ўз бошидан ҳам қувончли, ҳам қайғули кунларни ўтказди. Мустақилликни қўлга киритиб, фаровон кунларга эришгунимизгача жуда кўп кушдик. Ушбу курш ишимнинг мавзуси Туркистонда жадидсилик ҳаракати жадидларнинг давлатчилик ғоялари деб номланиб ватан эрки, мустақиллиги, ҳалқ фаровонлиги учун курашган маърифатпарвар, адолатпарвар ҳақиқий халқ ўғлонлари бўлган жадидлар ҳаракатини ёритиб беради. Президентимизнинг шундай сўзлари бор: “Асримиз бошларида жадидларнинг ўз ҳисобидан мактаблар, кутибхоналар, қироатхоналар, театрлар, рўзномалар ташкил этканликларини, уларни Туркистон болаларига бепул тарқатганликларини эслайлик” Мавзунинг мақсад ва вазифалари. Жадидчилик ҳаракати моҳияти бир қанча мақола, китоб, илмий ишларда ўз аксини топган. Жумладан, Б.Қосимов, О.Шарафиддинов, А.Ахмедов, А.Алиев, Х.Зиёев, Н.Каримов, Ш.Турдиев, М.Содиқов, Р.Шамсиддинов 1 ,Қ.Ражабов, 2 Д.Алимова, 3 Н.Жўраев, Ш. Каримовлар 4 каби олимларнинг қатор асар ва мақолаларида “Ўзбекистоннинг янги тарихи” биринчи китоб, “Туркистон Чор Россияси мустақиллиги даврида” Т. “Шарқ” 2000й. Ахмедос С. Ражабов Қ. “Жадидчилик”, Р. Шамсиддинов. Ш.Каримовларнинг “Ватан тарихи” 2-китоб каби тадқиқот маҳсулларида ўз аксини топган. Мавзунинг илмий-амалий ахамияти . Ушбу мавзунинг илмий амалий ахамияти шундан иборатки, бундан педагог кадрлар ўз фаолияти давомида, мазкур мавзуни ўқитиш жараёнида фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Коллеж ўқитувчилари ва олий таълим талабалари ҳам бу курс 1. XX аср бошларида Туркистондаги ижтимоий маданий ҳаёт. Тарихдан маълумки, ҳар қандай мустамлакачи давлат ўзи босиб олган, ҳудуддан қандайдир фойда олишни кўзлайди. Чор Россияси ҳам Туркистонни босиб олгач бу ерда қаттиққўллик билан мустамлакачилик сиёсатини олиб борди. Ерли аҳоли шавқатсиз эксплуататция қилинди. Чор Россияси Туркистонда фойда келитириши мумкин бўлган ҳар қандай бойликни талашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Ўлкадаги ҳар қандай фаолият фақат Чор Россияси манфаатлари учун йўналтирилди. Туркистон ҳом-ашиё етказиб берувчи баъзага айлантирилди ва бу ердан пахтани ташиб кета бошладилар. Умуман олганда 1880-1917 йилларда Туркистон ўлкасидан Россияга жами бўлиб, 25,8 милион пут пахта толаси олиб келтирилган. 5 Чор Россияси Туркистонда фақат ҳом ашиё баъзаси сифатида қаради тутишига олиб келди. Тўқимачилик ва бўёқчилик билан шуғулланувчи ҳунармандларнинг маҳсулотлари бозордан сиқиб чиқарила бошланди. Бунинг натижасида аҳолининг турмуш тарзи янада оғирлашди. Россия ҳукумати Туркистон ўлкасидаги маориф масаласига жуда кам миқдорда маблағ ажиратар эди. Бунинг натижасида мактабларнинг аҳволи жуда оғирлашиб кетган эди. Туркистон ҳудудида очилган рус-тузем мактабларида фақат русча ўқитилар эди. Бундай мактаблар очилмаган жойларда ҳам мадраса ва масжидларда илм беришга рухсат берилмаган. Агар исломий мактаб ва мадрасалар русча ўқитиш шарти билан рус мамурияти руҳсати билан очилган тақдирда ҳам бу мактабларни тамомлаганлар фақатгина диний вазифаларга тайинланиши мумкин бўлган, идора ишларида фаолият юритишга рухсат берилмаган. 1891 йилда Россияда юз берган очарчиликд ўлкада олиб борган сиёсати ҳеч қандай чегарага эга бўлмаган мустамлакачилик ҳаракатида эди. Ўлкада маъданий сохада ҳам орқада қолиш кузатиларди. Чунки, ўлка ҳалқларининг маъданий эхтиёжларини қондириш масалаларига сусткашлик билан қараб келинди. Бу соха учун бир кишига 1 йил давомида сарифланадиган маблағ 6 сўм миқдода бўлган. 8 Туркистон ҳақларига тиббий ҳизмат кўрсатиш даражаси ҳам жуда паст ва ачинарли ахволда эди. 1913 йил бутун Туркистон ҳудудида 212 та тиббиёт ҳодими бўлган холос. Агар Фарғона водийсида ҳар 50 минг аҳолига биттадан тиббиёт ҳодими тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич Қорақалпоғистон ҳудудида янада ачинарли эди. Ҳар 250 минг кишига биттадан тиббиёт ҳодими тўғри келарди. 10 Бу кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, Чор ҳукумати Туркистон ўлкасидан фақат фойда олишни кўзлаган. Ҳ манфаати йўлида, ватан эрки, миллий озод ватан қуриш учун қаратилган жадидичилик ҳаракати кенг қулоч ёя бошлади. 2.Туркистон жадидларининг миллий давлатчилик ғоялари ва мафкураси ўлка ҳалқлари ҳаётида тутган ўрни. XIX аср охири ва XX бошларида Туркистон ижтимоий сиёсий ҳаётида жадидчилик кенг қулоч ёйиб ривожланди. Миллат тақдири ва келажаги ҳақида қайғурган зиёлилар ҳални озодликка элтувчи йўл бу ҳалқнинг 7 марифатининг уйғотиш деб билдилар. Улар ҳалқни марифатли қилмасдан туриб, мустақилликни қўлга киритиб бўлмайди деб ҳисоблаганлар. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, мустамлакачилик зулми остида ҳаёт кечираётган, ҳар томонлама тараққиётдан орқада қолиб бораётган ҳалқларни маърифатли қилиш ва уларнинг тараққиёт даражасини кўтаришга қаратилган ҳаракатлар бошланди. Бутун туркий ҳалқлар ўртасида ёйилаган жадидчилик ҳаракатининг асосчиси қрим – татар маърифатпарвари Исмоил Ғаспирали бўлди. У мусулмон халқларининг мактаб ва мадарсаларида таълим олаётган ўқувчиларга диний таълим, араб, форс ва рус тиллари, тиббиёт, кимё табобат каби фанларни ўрганиши зарур деган ғояни илгари суради. Исмоил Ғаспирали 1884 йилда Қримдаги Боқчасарой шаҳрида биринчи жадиди мактабига асос солди, у ўзи тузган таълим да ҳисобланади. Жадидлар Туркистон ҳалқлари учун йўл очиб, берувчи миллий ғояни шакиллнтиришга ҳаракат қилдилар, шу билан биргаликда Туркистонни ўрта асрга ҳос қолоқлик ва диний ҳурофотдан озод қилиш, ҳалққа маърифат тарқатиш, озод ва фаровон жамият қуришда ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган эдилар. Туркистон жадидлари дастлаб, ўлкада яънги усул мактабларини кўпайтириш, қобиляти ёшларни ривожланган чет давлатларига ўқишга юбориш орқали уларнинг билиш салохиятини ва фикр доирасини кенгайтириш, турли маданий ва марифий жамият ва ташкилотлар тузиш, газета ва журналлар чоп этиб, ҳалқнинг ижтимоий – сиёсий онгини оширишга ҳаракат қилдилар. Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Андижон, Қўқон каби шаҳарлар марказларига айланди. Бу шахарларда яширин тарзда ташкилотлар тузилиб, жадидчиликнинг ёйилиши учун керак эканлигини тушунтириб берганлар. Яънги усул мактабларрининг афзаллик томонларини миллий кадрлар тайёрлаш ва ёш авлодни ўқитишдаги ахамияти нақадар муҳим эканлигини кўрсатиб берган. Ўлкада ва ҳорижда юз бераётган савдо сотиқ, саноат ва қурилиш ҳўжалиги сохаларидаги ютуқ ва ривожланишларнинг таққослаш ва қиёслаш тахлиллари ёритилган мақоллар эълон қилинди. Бу билан Туркистон ўлкаиснинг жахон тараққиётидан орқада қолаётганлигини кўрсатишга ҳаракат қилганлар ва ҳалқни уйғонишга, тарққиёт сари интилишга ундаганлар. Туркистон ҳалқининг бундай тараққиётдан орқада қолиб кетишининг асосий айбдорлари бўлган мустамлакачи ҳукуматнинг асл қиёфасини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар. Маърифатпаварларнинг, ҳалқ оммаси орасида олиб бораётган тарғибот ва ташвиқот ишларининг янада кенг ёйилишида бу на 3.Туркистон жадидларининг миллий театрини ташкил этишда ўлкага олиб кирган мафкуравий жараёнлари. Миллий мактабнинг шаклланиши. Ҳақиқатдан ҳам жадидчилик намоёндаларининг Ватанимиз тарихида унинг маданий-маърифий тараққиётида, ҳалқимизнинг маънан уйғонишга тутган ўрни беқиёсдир. Жадидлар Ватан, ҳалқ, миллат учун озод ва фаровон давлат қуриш учун ўз жонларини ҳам аямай кураш олиб борганлар. Ўлкадаги миллатнинг дард аламларинии аянчли оғир қисматини ўз қалби ва вужуди билан хис қилиб, ўзларининг бутун боғрилиғи, ақл – заковати ва ҳаётини эрк, озодлик, тараққиёт учун сафарбар этганлар. 11 Жадидчилик ҳаракати номоёнлалари маърифатпарвар кишилар эди. Улар жаҳолат, билимсизлик, маданиятсизлик, мутаассиблик, диний ақидапарастликни инсон азоб уқубатларининг асл сабаблари дея талқин этдилар. Ватан мустақиллигини қўлга киритиш учун ҳалқ фаровонлигига эришиш учун энг аввало миллатни бундай иллатлардан фориғ қилиш зарур эди. Буни яҳши англаган жадидлар аввало ҳалқнинг саводхонлигини оширишга, маданиятини юксалтиришга, миллий қадрятларни тиклашга буюк аждодларимизни оммага танитиб, улар билан фаҳрланиш туйғусини уйғотишга, миллатни юксак маънавиятли қилиб тарбиялашга ҳаракат қилганлар. Бунда Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Убайдулла Асадуллахўжаев, Махмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулҳамид Чўлпон ваАбдурауф Фитрат каби ҳақиқий ҳалқ фарзандининг ҳизматлар биринчи ўзбек драммаси “Падаркуш” нинг ҳам муаллифидир. Самарқаннд шаҳрида ташкил этилган биринчи ўзбек миллий театрида намойиш этилган илк асар айнан “Падаркуш” пъесаси эди. 13 Бу асар жамоатчиликка қаттиқ таъсир кўрсатди. Саҳнада яралган она тилидаги нутқ ва театр актёрларининг ҳаракатлари ҳалқ оммасига нисбатан қудратли таъсир воситасига айланди. Илк ўзбек томошабинларининг саводсиз бўлганлиги сабабли, жадидлар қўйган пъесалар улар учун ахлоқий тарбиянинг дастлабки мактабларига айланди. Беҳбудийнинг “Падаркуш” пъесасида “ота ва фарзанд ўртасидаги шавқатсиз муносабатнинг сабабчиси бўлган маънавий қашшоқлар” мол – мулкка ружу қўйиш каби иллатлар қаттиқ қораланган эди. Муаллиф бу асарида ҳалқимизга ёт бўлган одатларни кириб келиши, жамият учун муқаддас бўлган оиланинг емирилишига олиб кели Мунаввар Қори Туркистондаги қолоқликнинг сабабларини нодонлик ва оламдан хабарсизлик деб белгилаган. Бу иллатларни бартараф этиш учун энг аввало ҳалқ орасидаги бузуқ одатларнинг бузуқ эканлигини уларга билдирмоқ ва маърифат сари етакламоқ зарур дейди. Театрни айнан шу бузуқ одатларни ҳалққа кўрсатиб берувчи муассаса деб билган. У инсоннинг маърифати уйғониб, хаётга теранлик билан қарамагунча ўзининг нақадар ботқоқликка ботганлигини билмайди, виждони уйғонмайди. Бундай инсон на ўзини ҳимоя қила олади ва на ҳалқнинг эркинлигини, деб ҳисоблаган. Жадидларнинг яна бир буюк намоёндаси Абдулла Авлоний ҳам ўзбек миллий театрининг шакилланиши ва ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшган. У 1913-йилда ташкил этилган профиссионал “Турон” номли театр тўгарагининг ташкилотчиларидандир. Бу тўгарак кейинча Асар қаҳрамонлари Мариямхон ва Махмудхонлар маърифат, илм, адолат сари интиладилар. Жамиятнинг ўтакетган қабихликлари, ифлосгарчиликлари, разолат ва жахолат, илмсизлик ва маънавиятсизликдан азият чекадилар. Шундай қилиб, жадидлар театрни ҳаёт мактаби, жамият кўзгуси деб билдилар. Ўзбек миллий театр мактабининг шакилланишидаги илк қадамларини қўйдилар. Театр саҳналарида жамиятнинг ижтимоий ва аҳлоқий муаммоларига даҳлдор бўлган мавзулардаги асарлар намойиш этилди. Бунинг натижасида ҳалқ оқни қорадан ажратишни билди, ўз ҳаётида содир бўлаётган адолатсизлик, ёвузлик, зулм, илмсизлик, ғафлат каби иллатларга нисбатан эътироз норозилик, нафрат туйғуларини уйғотди. 4. Туркистон ҳалқларининг давлатчилик учун кураши. Туркистон Мухторияти. Туркистонниг демократик руҳдаги жадидлар Туркистонга мухтори қатнашди. Улар ўзбек, қирғиз, қозоқ, тожик, рус, татар, яҳудий ва бошқа миллатларнинг вакиллари эдилар. 16 Қурултой вакиллари таркибида турли миллат вакилларининг борлиги бу ташкилот фақат ўзбекларнинг эмас, шу ерда яшаётган барча миллат ва вакилларининг манфаатларини ҳисобга олганлигини билдирар эди. Қурултойнинг кун тартибида қуйидаги масалалар қўйилган эди: 1. Ўлкани бошқариш шакли; 2. Туркистоннинг “қазақ ашарлари” “Кавказ тоғликлари ва эркин чўл одамларининг жануби- шарқий иттифоқи (ЮБС)” га кириш масаласи; 3. Ижроия қўмитани сайлаш, унга бериладиган топшириқлар; 4.Туркистон марказий мусулмонлар шўросини қайта сайлаш; 5. Бугунги аҳвол; 6. Туркистон таъсис мажлиси; 7. Милитсия; 8. Молия ва бошқа масалалар. 17 Қурултойга йиғилганларнинг мақсади Туркисонни муҳтор республика деб эълон қил яшашни ҳохлайсизми? Демак, Туркистон мухтор жумхурият деб эълон қилинмоғи керак.” 21 Қрултойда қўйилган масалалар жуда қизғин мунозара ва тортишувлар билан мухокама қилинди. Ҳар бир фикр, ҳар бир миллат манфаати хисобга олинди ва нихоят уч кунлик мунозалардан сўнг вакиллар Туркистоннинг сиёсий тузуми қандай бўлиши ҳақида қатъий бир фикрга тўхталдилар. 27- куни соат 24.00да икки киши қарши бўлиб қабул қилинган қарорда жумлана шундай дейилади: “Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб ахоли Россия инқилоби даваат этган ҳалқларнинг ўз ҳуқуқларини ўзлари белшилаш ҳусусидаги иродасини намоён этиб, Туркистонни федератив Россия Республикаси таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилди, шу билан бирга мухторияининг қарор топиши шакилларини Тасис мажлисига ҳавола этади”. Шундан кейин съез бўлиши такидланди. Муваққат Кенгаш таркиби 12 кишидан иборат этиб белгиланди. Унинг 8 нафари маҳаллий ва 4 нафари европа миллатига мансуб аҳоли вакилларидан иборат бўлиши белгилаб қўйилган. 24 Қурултой иқтисодий масалаларни ҳам эътибордан қолдирмади. Чунки, бу вақтда ўлка ҳалқларининг ҳаёти жуда оғир кечаётган эди. Шунинг учун қурултойда Англия ҳукуматидан ҳарбий ёрдам ва иқтисодий ёрдам олиниши таъкидланди. Буни ўлкада ҳукум сураётган очлик тақозо этар эди. Мухторият эълон қилинган кундан бошлаб, омма ўртасида ўзининг сиёсий фаолиятини авж олдирди. Туркистон ҳалқлари ҳам мухториятни қўллаб қуватлади, митинглар, йиғинлар уюштирилди. Бу митинглар тинч ва фақатгина ҳалқ ўзининг мамнуниятини ифодалаш учун турли шиорлар билан ўтказилар эди. 1917 йилнинг 6 декабрида Тошкентдаги Жоме Масжидда ўт комиссари Г.И. Доррерни ва бошқа кишиларни қамоқдан озод этишга чақирди. Уларнинг сўзлаган оташин нутқлари йиғилганларнинг бир қисмини таъсирлантирди ва бир гуруҳ митинг қатнашчилари оммадан ажиралиб қамоқхона томон юра бошлайди. Доррер ва Ивановестни қамоқдан озод қилишга эришади. Солдатлар уларни йўлини тўсганларида оламон орасидан бир неча ўқ отилади ва икки орада отишма бошланиб кетади. Натижада 16 киши ана шу тўқнашув қурбони бўлади. Доррер ва Ивановест эса болшевиклар томонидан отиб ташланади. 21 Воқеалар жараёнига этибор билан назар ташлайдиган бўлсак, бу жараёнларнинг атайлаб уюштирилганлигини сезиш қийин эмас. Чунки омма фақатгина тенг номойишни байрам тарзида нишонлашга йиғилган эди. Бу Туркистон мухториятига нисбатан уюштирилган дастлабки ҳаракат эди. Туркистон мухторияти шундай бу ҳатни атай ин юборган эди. Чунки, у мухторият қўл остида ҳеч қандай куч йўқлигини яҳши билар эди. Тошкентдаги Совет ҳукумати эса Туркистон мухториятининг йўқ қилиш учун ҳаракат қила бошладилар. Мухториятнинг ўз-ўзини етарли даражада ҳимоя қилиш имкониятига эга эмаслиги, қолаверса, унинг ўз ичида бўлиниш юз бериши Тошкентдаги Совет ҳокимятининг ҳарбий кучларига муносиб қаршилик кўрсата олмаслигига сабаб бўлди. Туркистон Совет ҳукумати 1918 йил 14 февралда Фарғона вилояти ҳудудида фавқулотда ҳолат элон қилди. Унинг Қўқондаги махаллий ҳокимяти ишчи ва аскар депутатлари совети 17 февралда Мухторият вакилларини таъслим бўлишига дават қилди. Айни ватда Тошкентда Парфилов бошчилигида ққуролланган қизил қўшин олиб келинди ва улар дархол ишга солинди. Айниқса, 21 феврал кунлари Қўқон ҳалқи устиг Хулоса Ўрта Осиёнинг Чор Расиияси томонидан босиб олишидан сўнг ўлкада ўрнатилагн мустамлакачилик сиёсати натижасида ҳалқ бошига жуда оғир кунлар солинди. Ватанимиз бойликлари таланди, миллий урф-одат, анъаналари оёқ ости қилинди. Махаллий ҳалқ мехнати экспутация қилинди. Ўлкада барча сохалар Чор Россияси манфаатларига бўй сундирилди. Чор Россиясининг адолатсиз ва зулмкор сиёсатидан норозили кучайиб борди ва миллий озодлик ҳаракатлари авж олди. XIX аср охири XX аср бошларига келиб, Туркистон ўлкасида жадидчилик ҳаракати кенг қулоч ёйиб, ривожланди. Жадидчилик ҳаракатининг номоёндалари илмли, маърифатпарвар, шахлар бўлиб, ватанни эркинликка олиб чиқиш учун аввало ҳалқнги илмсизлик батқоғидан олиб чиқиш зарур деб ҳисоблаганлар. Шу мақсадда ўлка ҳалқлари учун мактаблар, театрлар, газета, журн келган болшевиклар ҳам Туркистон ҳалқининг Талаб ва истакларини ҳисобга олмадилар. “Ҳар бир ҳалқ ўз тақдирини ўзи белгилашга ҳақли” дея жар солган большевиклар миллий давлатчилигимизнинг илк қадамларини қўйган туркистон мухториятини шавқатсизларча йўқ қилди. Қўқон шахрининг кулини кўкка совирдилар. Минглаб бегуноҳ ҳалқ қурбон бўлди. Зеро юртбошимиз ўз нутқларида кўп такидлаб ўтгандек “бу мустақиллик, озодлик бизга ўз ўзидан насиб қилган эмас. Бу йўлда жуда кўп инсонларнинг, ватан ўғлонларининг қони тўкилган”. 22 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. Аъзамхўжаев С. “Туркистон Мухторияти” – Т.: “Фан” 1996й. 2. “Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида”, “Ўзбекистоннинг янги тарихи” Т- “Шарқ” 2000-йил. 3. Усмонов Қ.Содиқов М, “Ўзбекистон тарихи” - Т.: 2011й. 4. “Жадидчилик- ислохот, янгиланиш мустақиллик ва тараққиёт учун кураш” Т.: “университет” 1999й. 5. Аъзамходжаев С. “Туркистон мухторияти” - Т.:“Ўзбекистон” 1996й. 6. Алимова Д, Голованов А, “Ўзбекистон совет мустабит тузуми даврида сиёсат ва мафкуравий таъзийиқ”. 23
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha