Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Turkistonda ruslarga qarshi ozodlik uchun harakatlarning yangi zamon tarixshunosligida o’rganilishi

Купить
TURKISTONDA RUSLARGA QARSHI OZODLIK UCHUN HARAKATLARNING YANGI ZAMON TARIXSHUNOSLIGIDA O’RGANILISHI МИЛЛИЙ ОЗОДЛИК ҲАРАКАТИНИНГ БОШЛАНИШИ ВА УНИНГ БОСҚИЧЛАРИ • Ўлкада XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб чор Россиясининг мустамлакачилик, улуғ давлатчилик, шовинистик сиёсати маҳаллий аҳолининг миллий озодлик ҳара-катлари бошланишига асосий сабаб бўлди. • Тарихий манбаларда, архив ҳужжатларида чор Россияси қўшинларининг Ўрта Осиё ҳудудига кириб келиши билан, унга қарши халқ озодлик ҳаракатлари бошланганлиги ва бу чор ҳукуматининг ағдарилишига, қолаверса мустақилликка эришганимизга қадар давом этганлиги ҳақидаги маълумотлар берилади. Бу маълумотлар асосида Ўрта Осиё халқларининг чоризмга қарши олиб борган қуйидаги энг йирик ва оммавий тус олган курашларини қайд қилишимиз мумкин16 24 1837-1846 йилларда Султон Кенесарин раҳбар- лигидаги, кейинчалик Бухоро амирлигининг, Шаҳрисабз беклигидаги ҳаракатлар, 1871 йилда Эшон Эшмуҳаммад бошчилигида Сирдарё вилоятидаги чиқишлар; 1871 йилдаги Фарғонада Етимхон қўзғолони; 1872 йилда Чирчиқдаги исёнлар, 1873-76 йиллар Қўқондаги Пўлатхон қўзғолони; 1892 йилдаги Тошкент қўзғолони; 1898 йилдаги Анди-жонда Дукчи Эшон қўзғолони; 1899 йилдаги Сирдарё вилоятидаги ҳаракатлар, 1916 йилдаги Жиззах қўзғолони ва бошқалар. ХIX аср 70-йиллар бошларидаги Фарғонадаги халқ ҳаракатларини алоҳида қайд этиш лозим. 1868 йилда Кауфман билан сулҳ шартномаси тузиб, Қўқон хонлигининг катта ҳудудларини Россия ихтиёрига берган ва Россия ҳукмронлигини тан олган Ху- доёрхон сиёсатидан нафақат оддий халқ, балки йирик ер эгалари ҳам норози эдилар. Қўқон хонлигида элчи ва жосус вазифасини бажарган полковник Шауфус маълумот-ларига қараганда норози беклар тепасида Абдураҳмон офтобачи турган. 1878 йили Мингтепада чоризмнинг сиёсий- иқтисодий зулмига қарши Етимхон бош- чилигидаги ғалаён кўтарилди. Бундай ғалаён 1879 йилда Фарғона вилоятида ҳам содир бўлди. Бу қўзғолонлар куч билан бостирилса ҳам аҳолининг қаҳр-ғазабидан хавфсира-ган Фарғона вилояти губернатори ғайри- қонуний солиқ йиғувчиларни ишдан олиб ташлашга мажбур бўлди. ANDIJON QOZG’OLONI 1889-1890 йилларда Фарғона водийси ва Тошкент ҳудудларида кўплаб халқ ҳара- катлари, қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди. Шулардан бири Дарвешхон қўзғолонидир. Андижон уездининг Қўрғонтепа волостида юқори табақага мансуб бўлган ватанпар-вар Дарвешхон қўшин тўплашга киришди. У мустамлакачилик тузумига қарши очиқдан- очиқ қуролли қўзғолонга тайёргарлик кўрди, аммо Фарғона вилояти ҳарбий маъмурлари катта куч юбориб Дарвешхон кучларини тор-мор этди, унинг ёрдамчиси Мўминбой ушлаб олиниб, дорга осилди. XIX аср охирларида Россиянинг мустамлакачилик сиёсатига қарши ўлка халқлари-нинг миллий озодлик ҳаракатининг яна бир ёрқин намунаси 1898 йил май ойида Ан-дижонда бўлиб ўтган Дукчи Эшон қўзғолони орқали намоён бўлди. Бу қўзғолон раҳбари Муҳаммадали Эшон ўз даврининг обрўли, диний ва дунёвий илмлардан бо-хабар, давр сиёсатини тўғри тушунган шахс эди. У ўз муридлари ва ҳамфикрлари би-лан босқинчиларнинг халққа қарши олиб бораётган зулмкор сиёсатини қоралар ва бунга қарши ҳар қандай ҳаракатни маъқуллар эди. 1892 йилги қўзғолон кўплаб тарихий адабиётларда рус ҳукуматини ўлканинг бир қанча шаҳарларида вабо касали тарқалишининг олдини олиш учун Тошкент шаҳрида кўрилган чора-тадбирларига қарши кўтарилган қўзғолон деб таърифланган бўлса-да, аслида бу қўзғолон чор Россиясининг ўлкада кўп йиллар давомида олиб борган мус-тамлакачилик сиёсатига қарши қаратилган эди. 1916 йилдаги ҳаракатларнинг энг кучайган нуқтаси 13 июл куни бошланган Жиз-зах қўзғолони бўлди. Жиззахдаги қўзғолонга Назирхўжа Абдусалом ўғли, Абдураҳмон Жевачи каби халқ йўлбошчилари бошчилик қилиб, аҳолини мустақил беклик тузишга чақирдилар. Қўзғолон давомида темир йўл бекатлари, кўприклар вайрон қилинган. Жиззахнинг янги шаҳарига етиб келган полковник Афанасьевнинг жазо отряди қўзғолончилардан енгилди. Шундан кейин Туркистон генерал-губернатори юборган полковник Иванов бошчилигидаги катта ҳарбий кучларга эга бўлган жазо отряди қўзғолонни шафқатсизлик билан бостиради. Чор қўшинлари билан сўнгги тўқнашув 1916 йил 21 июлда Қилич қишлоғида бўлиб ўтди. Мингга яқин киши ҳибсга олиниб, жазоланди. 1916 йилги қўзғолон ҳукмрон синфларнинг зулмига қарши қаратилган халқ қўзғолони эди. Қўзғолонни ҳ Қўзғолончиларни маҳаллий зиёлилар, руҳонийларнинг бир қисми қўллаб-қувватлади. Қўзғолон бостирилгач, унинг йўлбошчилари жазога тортилиб, ўлимга маҳкум этилди. Жами 51 киши қатл этилди, 168 киши сургун қилинди, 128 киши қамалди, 228 киши турли жазо хизматларига сафарбар этилди. 1916 йилги қўзғолон бутун мустамлакачилик давомида Туркистондаги энг қудратли ва уюшган қўзғолон бўлди. MADAMINBEK BOSHCHILIGIDAGI HARAKAT Foydalanilgan adabiyotlar; 1. Abdulloh Rajab Boysun. Turkiston milliy harakatlari. Istanbul, 1943, 1945. 2. Ahmad Zakiy Validiy. Rus mustamlaka siyosatining mohiyati va maqsadi. Vena, 1929 (B. Qosimov tarjimasi). 3. Ahmad Zakiy Validiy. Xudoyorxonning so‘nggi kunlari. 0 ‘zR FA Sharqshunoslik instituti, qo‘lyozma, No 15743. 4. "История СССР“ “Наука", М., 1967, т. 7, стр. 227 5. "Улуғ Туркистон“ , 1917 йил 25 апрел E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha