“Уйғониш даври Марказий Осиё мутафаккирларининг сиёсий етакчилик тўғрисидаги қарашлари”

“Уйғониш даври Марказий Осиё мутафаккирларининг сиёсий етакчилик тўғрисидаги қарашлари” Мавзу: “Уйғониш даври Марказий Осиё мутафаккирларининг сиёсий етакчилик тўғрисидаги қарашлари” Режа: Кириш I боб. IX-XII асрларда Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий таълимотларда сиёсий етакчиликка доир қарашлар 1.1. Абу Наср Форобийнинг жамият, уни бошқариш ва давлат раҳбари ҳақидаги қарашлари 1.2. Абу Али Ибн Сино ва Абу Райҳон Берунийнинг жамият, давлат ҳамда ижтимоий сиёсий муносабатлар назариясига қўшган ҳиссаси 1.3. Низомулмулкнинг «Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк», Кайковуснинг «Қобуснома» асарларида давлат бошқаруви ва сиёсий етакчиликка доир қарашлари II боб. XIV-XV асрларда жамият ва давлатни бошқариш илмининг ривожланиши 2.1. Амир Темурнинг давлатни бошқариш таълимоти 2.2. Алишер Навоий асарларида маърифатли, одил ҳукмдор ғоясининг олға сурилиши 2.3. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи м Мустақиллик йилларида ўтмишда ўтган буюк сиймолар, алломалар, адиблар фаолияти ва илмий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш, маданиятимиз тарихини, маънавий бойлигимизни чуқур билиш истиқлолни мустаҳкамлашнинг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Шунга кўра, мустақиллигимиз берган тарихий имкониятлардан унумли фойдаланиб, «Аждодларимизнинг маданий-маънавий бойлигини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз даркор» 1 . Буни мамлакатимизда изчил кечаётган янгиланиш жараёни, шу жумладан, ёш авлоднинг инсоният даҳолари бўлган буюк аждодларимизга муносиб бўлиш йўлида тобора кучайиб бораётган интилишлари ҳам тақозо этади. Жамиятимизга ҳар томонлама баркамол, мустақиллик маънавиятига эга бўлган инсонлар зарур. «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ко солаётганини ғурур билан таъкидлаш лозим.» 3 Битирув малакавий иш учун танлаб олинган мавзунинг долзарблиги ҳам шу билан боғлиқ. Ёшларда мустақиллик маънавиятини шакллантириш барча тарихий- маданий бойликларнинг асосий тамойилларини ўрганиш, маданиятимиз, илм-фанимиз ривожи, унинг тараққиёт қонуниятлари, маънавий бойликларни яратган буюк сиймолар меросини ўрганиш ва ўзлаштириш, бу масалалар бўйича кенг таълим-тарбиявий, илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий ишларни олиб боришни талаб этади. Улар мустақиллик шароитида ёш авлодни миллий маданий бойликларни яхши билган, миллий ғурур, ватанпарварлик хисси билан йўғрилган, дунё маданий ривожланиш даражасидан хабардор бўлиб етишувида етакчи омил бўлиб ҳизмат қилади. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Мустақиллик бизга бой ўтмишимизни, тарихимиз ва маъна аждодларимизнинг асарларини қайтадан нашр этиш ишига ҳам катта эътибор берилдики, бу мавзуга доир масалаларни ўрганишда катта аҳамият касб этди. 1 Лекин қанча асарлар ёзилгани билан ушбу меросимизнинг аҳамияти камаймайди, балки аксинча, янада ортади. Унинг бизга маълум бўлмаган жиҳатлари намоён бўлади. Хали ўз тадқиқотларини кутаётган муаммолар талайгина. Шунга кўра, биз юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, имконимиз ва салоҳиятимиз даражасида Марказий Осиё мутаффаккирларининг ижтимоий-сиёсий фикр ривожига қўшган ҳиссасини ўрганишни мақсад қилиб олдик. Тадқиқот мақсади. Марказий Осиё уйғониш даври мутафаккирларининг сиёсий етакчилик тўғрисидаги қарашларини илмий нуқтаи назаридан ўрганишдан иборат. Тадқиқот объекти ва предмети. Марказий Осиё уйғониш даври мутафаккирларининг сиёсий қарашлари т Битирув малакавий ишда асосий масалаларни ёритишга имкон қадар ижодий ёндашилди, мавжуд адабиётлардан ижодий фойдаланилган ҳолда ушбу илмий-маънавий меросимизни юой сарчашмалари, ютуқларитаҳлил қилинади, уларга ҳолис баҳо беришга ҳаракат қилинди ҳамда уларни ўрганиш ва тарғиб этиш самарадорлигини оширишга ҳизмат қилиши мумкин бўлган баъзи фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, мустақиллик йилларида қабул қилинган илм-фан, маънавий-маданий ривожланишга оид қонунлар ва меъёрий хужжатлар, юртбошимиз И.А.Каримов асарлари, нутқлари ва маърузалари методологик манба бўлиб ҳизмат қилди. Битирув малакавий ишни ёритишда Ўзбекистон Республикаси Перезиденти И.А.Каримов асарлари билан биргаликда соҳа мутахассисларининг асарларидан ҳам фойда Битирув малакавий иш иккита боб, олтита параграф, кириш, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати, иловалардан иборат. 7 I боб IX-XII асрларда Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий таълимотларда сиёсий етакчиликка доир қарашлар 1.1. Абу Наср Форобийнинг жамият, уни бошқариш ва давлат раҳбари ҳақидаги қарашлари IX-XII асрларда Марказий Осиё ҳудудида бутун мусулмон дунёсига ўзларининг асарлари билан танилган, минтақа, хусусан ўзбек фанига асос солган, аждодларимизнинг илмий ютуқларини хотирада сақлаб, жаҳон илмий тафаккурининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк алломалар етишиб чиққан. Улар олиб борган тадқиқотлар, уларнинг амалга оширган кашфиётлари жаҳон, умуминсоният фани ва маданиятининг олтин хазинасини ташкил этади. 1 Шундай улуғ алломалардан бири Абу Наср Форобий (873-950 йиллар)дир. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман, Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатларидаги тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур та давлатнинг вазифалари, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва бурчи, умумий бахт саодатга эришиш йўллари, таълим-тарбия, аҳлоқ, маърифат, диний эътиқод, уруш ва тинчлик, меҳнат ва бошқалар қамраб олинган. Форобий инсонни бахт-саодатли қилиш жамиятнинг асосий мақсади эканлигини таъкидлайди ва бунга барча воситалар билан эришиш зарур, бу бахт саодат инсонлар жамоасида амалга оширилиши мумкин деб кўрсатади. Форобийнинг фикрича, инсоннинг тақдири аввалдан белгиланган эмас, ҳар бир шахс ўз ихтиёри билан фаолият кўрсатиб, ўз бахтини ўзи яратади, тақдирини ўзи ҳал этади. Форобий бутун жаҳон миқиёсида урушсиз, тинчликка, адолатга, ўзаро ҳурмат ва ёрдамга, ҳамжиҳатликка асосланган, ҳар томонлама етук, барча аҳолини бахт саодатга , илм-маърифатга олиб борувчи ягона идеал инсоният жамоасининг барпо этилишини о ҳаётнинг мураккаб муаммоларини ҳал қилишда асқотадиган муҳим фикр ва йўл йўриқларини топа олади 1 . Форобий жамият (инсонлар жамоаси)нинг келиб чиқиш сабабларини одамларнинг жамоа бўлиб яшаш эҳтиёжларидан излаган. Шу ўринда унинг қуйидаги сўзлари диққатга сазовордир. «Ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмок учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади... Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари кўпайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди» 2 . Форобий асарларида давлат атамаси ҳодисаларда ҳеч бир нуқсон, ҳеч бир адолатсизлик йўқлигини билишлари зарур; 5) улар одамзод яралганини, унинг жисмига кирган руҳнинг хусусиятларини, фаол ақл унинг руҳини қандай қилиб нурлантиргинини, шу туфайли инсонда дастлаб ки тушунчалар пайдо бўлганини, у Оллоҳнинг иродасига бўйсуниш ва нималарда эркинлигини билишлари зарур; 6) улар шаҳар(давлат)нинг биринчи раҳбари турли сабабларга кўра йўқ бўлганда унинг ўрнини боса оладиган раҳбарларни билишлари зарур; 7) улар ўзлари эришадиган бахт-саодат нима эканлигини билишлари зарур; 8) улар фазилатсиз шаҳарлар ва уларнинг аҳолиси ўлганидан сўнг дуч келадиган қийноқларни, фалокатларни ҳам билиши зарур; 9) улар фозиллар шаҳри аҳолиси охиратда неларга эришувини, нелардан сақланишини билишлари зарур ва хоказо 1 . Форобийнинг давлатни бошқариш ҳақ Бахт-саодатга эришув ва туғма қобилиятларнинг ривожланиши ўз-ўзича бўлавермайди, балки бу масалада қандайдир бир муаллим ёки раҳбарга муҳтожлик туғилади. Бошқаларга раҳбарлик қилиш, уларни бахт-саодатга эришув даражасига кўтариш ҳам ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Кимда бировни бахт- саодатга эриштириш, зарур бўлган иш ҳаракат кабиларга руҳлантира олиш қобилияти бўлмаса ва бу иш ҳаракатини бажара олишга қудратсиз бўлса бундай одам сира ҳам раҳбар бўла олмайди. Баъзи раҳбарлар, бир шаҳарнинг соҳибкори, шаҳар халқи ҳаётига тегишлиишларда тадбиркор бўладилар. Улар бу йил-йўриқ, нормаларни ўтмишда кечган бошлиқлардан ўргандилар, лекин шу билан бирга, раҳбар келажак учун ўтмишдаги расм-русм, йўл-йўриқ нормаларни ислоҳ қилишни лозим ва фойдали топса, турмуш шароити тақозосига қараб уларни ўзга ва идрок этган нарсаларини тавсилотлари билан ёдда тутиши; 4) ўткир зеҳнли, зукко бўлиши; 5) ифодали нутққа эга бўлиш; 6) таълим олишга, билим ва маърифатга хавасли бўлиш, ўқиш ва ўрганишда сира чарчамайдиган, машаққатидан қочмайдиган бўлиш; 7) баднафслик, ичкилик ва шахвонийликдан ўзини тия оладиган бўлиш; 8) ҳақиқатни ва унинг учун курашувчиларни яхши кўриш, ёлғондан ва ёлғончилардан нафратланиш ; 9) ўз қадрини билувчи ва ор номусли одам бўлиш, туғма олий ҳиммат бўлиш ва улуғ ишларга интилиш; 10) мол дунё кетидан қувмайдиган бўлиш; 11 ) табиатан адолатпарвар бўлиш; 12) зарур беб билган ҳаракатни амалга оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур, мард бўлиш, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслик 1 . Форобий бир ҳокимнинг ўрнига келадиган бошқа шахснинг ҳам юқорида келтирилган фазил Бошқарувга фақат мулкдорлар вакилларини тайинлаш тарафдори бўлган Афлотундан фарқли ўлароқ Форобий мазкур талабларга жавоб берадиган ҳар қандай шахс ҳоким бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Фазилатли шаҳар бошлиқлари тўрт тоифага бўлинади, деб таъкидлайди аллома, уларнинг биринчи тоифасига ҳақиқат йўлида иш олиб борувчи подшо киради. У биринчи раис, яъни бошлиқ деб аталиб унинг олтита ҳислати бор: донолик, ўта мулоҳазалилик, ишонтириш қобилиятига, жисмонийжиҳатдан жанг қила олиш қобилиятига эгалик ҳамда тана тузилиши жиҳатидан жангчига хос бўлиши, яъни танасида бирон бир камчилиги бўлмаслиги керак. Ана шундай ҳислатларни ўзида жамлаган шахс ўз фаолиятида, сўзини ўтказишда, буйруқларни бажартиришда, иш юртишда моҳир бўлади. Форобий ушбу хислатларнинг бир одамда бирлашиши қийин эканлигига, шу саб бўлса бўлади. Бундай бошлиқ тажрибали бошқарувчи деб ном олади. Агар бундай киши ҳам топилмаса, унинг ўрнини юқоридаги хислатларга эга бар гуруҳ шахслар ҳам бажариши мумкин. Бу жамоа тажрибали кишилар деб номланади. Ушбу норма эҳтимол, давлатга жамоа бўлиб раҳбарлик қилиш зарурлигини асослаш учун керак бўлгандир. Бу ерда биз жамоа бўлиб раҳбарлик қилишнинг «демократик» бошқариш шакллари ва халқ ҳокимияти тўғрисидаги айрим фикрларни кўрамиз. Лекин, Форобий демократик бошқарув шаклини етук бошқарув шакли, бундай бошқарувга асосланган шаҳарларни эса етук фозил шаҳар деб билмайди, балки, ёмонликни тарғиб қилувчи шаҳарлардан фарқ қилиб, фозил шаҳарларга эришув йўлидаги муҳим босқич деб тушунади. Бир томондан, Форобий бундай шаҳарлардаги озодлик, тенг ҳуқуқлиликни маъқуллайди, унга зўр ҳайрихоҳл Буюк инсоншунос олим Абу Наср Форобий ўз асарларида «фозил», яъни адолатли жамиятлар билан бирга «жоҳил» инсонлар ва жаҳолатдаги жамиятлар ҳақида ҳам қимматли фикрлар билдирган. У жоҳил жамиятларнинг жуда кўп турларини санаб ўтган. Унинг фикрича маънавий аҳлоқий сифат ва фазилатлардан маҳрум бўлган ўз ҳаёти ва фаолияти давомида уларга риоя қилмайдиган кишилар жамоаси жоҳиллар жамоаси деб аталади. Бундай жамоанинг аъзолари ҳам ярамас аҳлоқли, хулқ-атворли кишилардир. «Фазилатсиз шаҳарларнинг одамлари ёмон феъллари, табиатлари туфайли кўнгиллари, руҳлари ҳам ёмонлашиб бораверади. Мободо улар ана шу ёмон ишларида изчил саъй-ҳаракат, тобора куч ғайрат кўрсатса, уларнинг руҳлари янада кўпроқ ёмонлашади ва охири майиб- мажруҳ бўлиб қолади. Шу туфайли улар ўзларига ёқадиган ёмон ишлардан ҳузур-ха касби ва фаолиятини чин дилдан ҳалол бажарадиган инсонларни ва уларнинг ўзаро муносабатларини шарафлайди ҳамда уларни жамиятни мустаҳкамлайдиган тоифа деб ҳисоблайди. Одамлар уюшмасининг яна бошқа бир бошқа шакли айрибошловчилар шаҳри ҳақида гапириб Форобий бу шаҳар аҳолиси тўқчилик ва мол-дунёга эришувда бир-бирларига ёрдам беришни ўз мақсадлари деб биладилар, дейди. Шухратпарастлар шаҳри аҳолиси эса ўзаро бир-бирларини мақташни ёқтирадилар, уларни бировлар улуғлашини, кўкларга кўтаришини хоҳлайдилар. Амалпарастлар ва ҳокимиятпарастлар шаҳри аҳолиси бўлса ҳамма халқлар уларга бўйсунишини истайдилар. Яна бундай шаҳарларга беномуслар шаҳри ҳам кирадики унинг аҳолиси фозиллар билган ҳамма нарсани билади, тушунади, аммо амал қилишни хоҳламайди. Беқарор ва адашган шаҳарлар ҳам бўлиб, бу шаҳарл қилмайдилар. Охир-оқибатда уларнинг бундай ноқонуний ҳаракатлари бу шақарларнинг емирилишига сабаб бўлади. Шу боис, бу шаҳарлардаги ҳокимлар, амалпарастлар ва бошқа шу жамоада яшовчи кишиларнинг хато ва иллатлари, жиноятлари ва аҳлоқий ёмон феъллари бартараф этилса бундай жамиятлар фозил жамиятга айланиши мумкин. Энг ёмон шаҳарлар деб, Форобий разолат (тубанлик) ва бадбахтлик шаҳри ҳамда шаҳватпарастлар шаҳрини ҳисоблайди. Асарда шундапй дейилади: «разолат (тубанлик) ва бадбахтлик шаҳри, бундай шаҳар аҳолиси фақат ейиш, ичишда, жинсий алоқада хузур ҳаловатга эришишга, ҳиссий лаззатлар, ишрат, каф-софонинг барча турларига интиладилар» 1 . Бундан ташқари,зарурий жҳтиёжлар шаҳри ҳам бўлиб, бундай жамоа аъзолари «фақат бадан учун зарур бўлган нарсалар: озиқ-овқат, ичимлик, кийим-кечак, тура-жо Шу боис, бундай феъл-атворли кишиларни тарбиялаш ва жамиятни турли иллатлардан озод қилиш замонавий социологиянинг муҳим вазафаларидандир. Бу масалани Форобий ўрта аср шароитидаёқ кўтариб чиқди ва бундай кишиларнинг аҳлоқи жамият аъзоларига, уларнинг маънавий ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини қатъий таъкидлади. Жамиятда бундай кишилар кўпайса, жамият ҳалокатга юз тутади, аксинча, жамият улардан ҳоли бўлса, юксак фаровонлик ва тараққиётга эришади. Бу билан Форобий жамият қандай бўлса одамларнинг ҳам шундай турини тарбиялайди, аксинча одамлар қандай бўлсалар жамиятнинг ҳам шундай турини яратадилар демоқчи. Албатта, Форобий ижтимоий турмушдаги барча воқеа ва ҳодисаларга ўз даври шароитидан, феодал тузум моҳиятидан келиб чиқиб баҳо берган, шу сабабли ўша давр жамиятларини ўз мақсад ва вазифаси жоҳил ота-оналардан ноқобил болалар дунёга келади, бу эса жамият ва давлатнинг келажагини хавф остида қолдиради. Аллома шундай дейди: «Баъзи шаҳарлар (ёки мамлакат) бўладики, уларда бутун халқнинг фикру-зикри, ақл-идроки бойлик тўплаш, мол- дунё орттиришга қаратилган бўлади. Улардан чиққан ҳукмдорлар ҳам раҳбарликни мол-дунёни кўпайтиришда деб биладилар. Шунинг учун ҳам улар эртаю-кеч мол-дунё тўплаш ҳаракатида бўладилар. Бундай раҳбарларнинг қўл остидаги ишлаган шаҳар халқларида турли бузуқ одатлар, шаҳвоний нафс, бир-бирларини кўролмаслик, бир-бирларини талаш, душманлик, низо-жанжаллар пайдо бўлади. Ана шундай шаҳар халқларидан майллари турига бўлган авлод туғилади» 1 Натижада дейди алллма, - бундай жамият ҳалокатга юз тутади. Шу боис, Форобийнинг фикрича, бундай иллатларнинг ўз вақтида ниҳоятда кўп қиррали бўлиб, ўша даврдаги деярли ҳамма фанларни ўз ичига қамраб олган. Берунийнинг 154 та таржимаси, турли ҳажмдаги асарлар, ёзишмалар ёзганлиги ҳақида маълумотлар бор, лекни бизгача 30 таси етиб келган. Бу асарларида, бир томондан Марказий Осиё, қадимги Юнон ва Ҳинд мутаффаккирларининг илғор анъаналарини ижодий ривожлантирган бўлса, иккинчи томондан, унинг етуклиги, тафаккур доирасининг кенглигидан далолат беради. Беруний томонидан «сабабларнинг сабаби» – инсон ва инсоният жамиятининг юзага келиши масаласининг қўйилиши диққатга сазовордир. Бу тўғрида у «қадимги тарихларнинг энг қадимгиси ва машҳури башариятнинг бошланишидир» 1 , деб ёзади. Демак, алома бу масалада рационализм позициясида турган, инсонлар ўртасидаги тафовутни эътироф этган, фақат ташқи фарқлар ҳақида фикр юр Беруний мусулмонлар билан ҳиндларнинг урф-одатлари ўртасидаги фарқларни таҳлил қилиб, уларнинг географик шароитларга боғлиқлигини таъкидлайди. Тилларнинг турличалигини ҳам географик омилларга боғлайди, инсонларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши ва бир-бирларидан узоқ туришларини тилларнинг турлича бўлиши асосий сабабларидан деб кўрсатади. Унинг «Геодезия», «Минералогия», «Қадим халқлардан қолган ёдгорликлар» каби асарларида ҳам тарих, адабиёт, тилшуносликка оид қимматли маълумотлар бор. У тарихни баён қилишда диний эътиқод ва ирқлардан қатъий назар, холисона туриш тарафдори бўлган. Қиёсий таҳлил методидан кенг фойдаланган. Масалан, ҳинд фани ва фалсафаси, ҳиндларнинг диний эътиқодлари ва урф одатлари ҳақидаги маълумотларни юнон фалсафаси ва мифологияси билан солиштиради. Беруний ҳинд фалсафаси мавқеи нуқтаи назаридан аниқлашга ҳаракат қилади. У юқори ва авом табақаларнинг фарқини асосан илм билан алоқалари борлигига қараб ажратган. Демак, худо ҳақидаги тасаввурларнинг хилма-хиллигини назарда тутишнинг ижтиомий аҳамияти шундан иборатки, агар улар назарда туилмаса, жамиятда шу йўналишдаги келишмовчилик ва тафовутларнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин. Булардан кўринадики, Беруний ҳинд фалсафасини таҳлил қилишда унга бир томонлама ёндашмасдан, балки бор имкониятлардан келиб чиқиб холисона, унинг ҳақиқий мазмунини очиб беришга ҳаракат қилган. Аломанинг ҳинд диний-фалсафий оқимларининг метафизикасини ҳам фактологик аниқлиги ҳам ўзи очган фалсафа тарихи, ривожланишнинг маълум қонуниятлари нуқтаи назаридан талқин қилиниши унга ҳинд тафаккурининг анъаналири ва мазмунини ҳамда умумлаш неча кишилар уюшмасигина уни қондириши мумкин, деб кўрсатади. Унингча, одамлар жамоаси ўзаро ёрдамга, бир-бирлари билан тинч тотув яшашга, умумий манфаат учун ишлашга асосланиб тузилиши лозим. Беруний меҳнатнинг жамиятда тутган ўрни масаласида ҳам ғоятда қимматли фикрларни баён қилган. Бу ҳақда у «инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришидан иборат; шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифасива ўрни меҳнат билан белгиланади, инсон ўз хоҳишига меҳнат туфайли эришади» 1 , деб ёзган эди. Унинг фикрича, одамларнинг мижози (темпераменти) ва қобилиятлари билан турлича. Шунга кўра, мақсадларида ҳам фарқ бор. Бу ҳол меҳнат тақсимотини, у эса меҳнатни қадрлаш лозимлигини келтириб чиқарган. Натижада пул пайдо бўлган ва ўзаро алмашинувнинг умумий ўлчов эквиваленти вазифасини бажариш о етиб келган: 80 таси фалсафа, илоҳиётва тасаввуфга, 43 таси табобатга, 19 таси мантиққа, 26 таси руҳшуносликка, 23 таси тиббиёт илмига, 7 таси фалаккиётга, 1 таси риёзиётга, 1 таси мусиқага, 2 таси кимёга, 9 таси одоб илмига, 4 таси адабиётга, 8 таси бошқа олимлар билан бўлган ёзишмаларга тегишлидир 1 . Ижтимоий масалалар, хусусан давдат бошқаруви масаласида Ибн Сино Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида баён этилган фикрларга яқин туради. У шаҳарнинг маданият, адолат ва иқтисодий фаровонликни таъминловчи тузум деб билади. Унинг фикрича, энг олий фазилат назарий донолик эмас, балки ҳаётга тадбиқ этилган, одамларга фойда келтирувчи, ақл-заковатдир. Ибн Сино инсонга объектив моддий жараён деб қараган. Унинг фикрича, аввало тоғу-тошлар, сўнг ўсимлик ва ҳайвонлар, ниҳоят тараққиёт маҳсули муносабатлар тинч йўл билан ҳал этилади; 6) одамлар жамиятдаги тартиблар ва тегишли тарбия воситасида ўзларининг аҳлоқий табиатларини ўзгартирадилар ва узоқ умр кўрадилар, одамларнинг бир-бирига зид ҳаракатлари барҳам топади. Ибн Сино идеал давлат вужудга келишининг туб асосларини энг аввало одамларнинг узидан, уларнинг меҳнатидан, одоб-аҳлоқ ва тарбиясидан излаган. Унинг жамият аъзолари, хусусан, ҳукмрон табақалар ва амалдоларнинг аҳлоқий жиҳатлари ҳақидаги фикрлари ҳам катта аҳамиятга эга. Бу кишилар бошқаларга нисбатан кўпроқ аҳлоқий камол топиши лозим. Улар қалбининг поклиги сиёсатнинг асосий тамойили бўлиши керак, деб таъкидлайди. Чунки нопок ҳукмдор ва амалдорлар ёмон қонунлар чиқариши ва ёки яхши қонунларни нотўғри тадбиқ этиши, ёки умуман қонунларни поймол этиши мумкин. Ибн Сино да ривожланишини орзу қилган. Адолатли қонунга бутун аҳоли ҳукмдор ва хатто пайҳамбарлар ҳам итоат этиши лозим, агар давлат бошлиғининг ўзи адолатсизликка йўл қўйса, халқнинг унга қарши қўзғолон кўтаришга ҳаққи бор, жамият буни қўллаб-қувватлаши керак, деб ҳисоблаган. У ҳар бир кишининг ўзини-ўзи бошқариш илмини эгаллаши ғоясини ҳам олға сурган. Ибн Синонинг ижтимоий ҳаётга доир фикрлари «Китоб аш-шифо», «Китоб ун-нажот», «Донишнома» каби асарларида берилган. Ибн Сино ўзининг кўптармоқли маҳсулдор ижоди, бой мероси билан жаҳон маданияти тараққиётида катта рол ўйнади. Ўз ижоди, илмий фаолиятида Марказий Осиё, яқин ва ўрта шарқ мамлакатларидаги юқори маданий кўтаринкилик, маданий «уйғониш» нинг маънавий ютуқларини мужассамлаштира олди ва бу билан бутун Шарқ ва Европадаги маърифат, маданият тара 1.3. Низомулмулкнинг «Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк», Кайковуснинг «Қобуснома» асарларида давлат бошқаруви ва сиёсий етакчиликка доир қарашлари Низомулмулк (1017, Тус - 1092, Наҳованд) — Салжуқи йл ар давлати а рбоби Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Исҳоқ ат-Тусийнинг унвони, «Низомулмулк», яъни мулкнинг н изоми, тартиби номи билан шуҳрат қозонган. Нишопур ва Марвда ўқиб, воя г а етгач, Балхга бориб, Али ибн Шодон хизматига киради. Кейинчалик у Довуд ибн Микоилга дабир б ў лади. Са л жуқийлар шоҳи Ал п Арслон саройида вазирлик мансабигача к ў тарилади. 1072 йили Алп Арслон ў лдирилгач, унинг ўғли, 17 ёшлик М аликшоҳ (1072- 1092 йиллар) саройида Низомулмулк вазирлик қилиб, қарийб давлатнинг ҳамма ишларини ўзи олиб борган. Маликшох уни ўз ҳ омийси — Oтабек деб атаган . Низомулмулк мамлакатда йирик Адиб Низомулмулкнинг "Сиёсатнома" ёки "Сияр ул-мулук" асари салжуқийлар сулоласининг давлат бошқаруви соҳасидаги сиёсий дастури сифатида эътиборга сазовор манба бўлиб, у ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ҳам алоҳида қийматга эгадир. Асар IХ-Х асрларда ҳукм сурган сулоланинг сиёсий дастури бўлиб, унда ўрта асрларда Ўрта Осиё ва Эронда VI асрдан то XI асргача содир бўлган муҳим сиёсий воқеалар баёни ва ғоявий-мафкуравий жараёнлар юзасидан тарихий маълумотлар келтирилади. Асарда учрайдиган тарихий-фалсафий ва давлат бошқарувига оид маълумотларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: - сиёсий тарихга оид маълумотлар; - ижтимоий-иқтисодий ҳаётга доир маълумотлар; - маънавий ҳаётга тегишли маълумотлар; - ислом мазҳаблари ўртасидаги курашлар тарихига оид маълумотлар; - бошқарувнинг ўз яқинлари бўлса ҳам). Чунки, марказлашган давлат сиёсати шоҳ фармонига сўзсиз итоат этишни талаб қилади. Бу ўша даврнинг энг олий сиёсати эди, албатта. Учинчидан, шоҳ, султон фармонлари барчага тааллуқлидир, уни ҳатто ҳукмдорга яқин одамлар ҳам бузиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Низомулмулк қонун ва сиёсат олдида ҳаммани тенг, деб қараган. "Сиёсатнома" асарида давлат бошқаруви ҳақида кенг фикр юритилган, ундаги ривоятлар, ҳикоятлар, афоризмлар Низомулмулкнинг жамият ва давлатни бошқариш, фалсафа, ахлоқ масалаларига оид жавобларидир. Асарда жамият ва давлатни бошқариш масалалари фалсафий-ахлоқий ёндашув орқали очиб берилган. Донишманднинг сиёсий-фалсафий қарашларида подшоҳ (султон), халқ (раият) ва шахс (фуқаро) ўртасидаги муносабатларда уйғунликни таъминлаш асосий ўринда турган. бошқаришда инсонийлик, инсонпарварлик тамойилларига таянишга даъват - Низомулмулк ижодидаги олижаноб жиҳатдир. Халқ, одамлар, амалдорларнинг қандай сифатларни ўзида шакллантириши ёки улуғлаши подшоҳ (султон)даги фазилатларга бевосита боғлиқдир. Бу ўринда Шарқ халқларига хос бўлган «араванинг катта ғилдираги қаердан юрса, кичик ғилдирак ҳам шу ердан юради», деган мақол эсга тушади. «Халқни ўз кетидан эргашишга мажбур қилиш мумкин, лекин у нима учун мажбур қилинаётганини билмаса, давлат учун ёмондир». «Ҳукмдор ўз ахлоқини тузатмаса, у кичик одам, халқ ахлоқини ҳам тузатолмайди», "бадахлоқлик охир-оқибатда давлатни, бошқарувни таназзулга олиб келади..." 1 Бундай сиёсий қарашлар Низомулмулк асарининг мақсадини ифода қилади. Агар Низомулмулк Макиавелли, ҳукмдор халқни, давлатни куч била насрининг би ринчи ва йирик ёдгорлиги (Х 1 -аср). Табаристон (Мозандарон) ҳукмдори Шамс ал-Маолий Қ обуснинг набираси Унсур ал-Маолий (Кайковус, 1021—98) томонидан форс тилида ёзилган (1082—83) ва «Насиҳатномаи Кайковус» деб аталган. « Қобуснома » шу асарнинг ўзбекча таржимасидир. Муаллиф асарни ўғли Гилоншоҳга бағишлаган. 1 «Қобуснома» асосини Қ ур ъ они карим суралари, Муҳаммад (сав)нинг фаолияти ва к у рсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоятлар ташкил этади. Асар 44 бобдан иборат. Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби отаонани ҳурматлаш, илмий билимларни, сан ъ атни эгаллаш, ҳарб, савдо , деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, саховат ва татар ( 1881) , француз ва рус (1886) тилларига таржима килинган. Огаҳий таржимасининг 2 қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шар қ шунос лик ин ститу тида, яна бир қ ўлёзма нус хаси Санкт-Петербургда Салтиков- Шчедрин номидаги Халқ кутубхона сида са қ ланади. «Қобуснома»нинг Субутой Долимов томонидан ҳозирга ўзбек тилига ў гирилган нусхаси Тошкентда 3 марта нашр қ илинган. 1 Юсуф Хос Ҳ ож и б ҳам шу даврда яшаб ижод этган мутаффаккирлардан бири бўлиб, сиёсий етакчиликка доир бир қатор фикрлар билдириб ўтган. Унинг (асл исми Юсуф) (тахм. 1020 -10 21, Болосоғун ) — туркиг ў й шоир, мутафаккир, давлат арбоби . Унинг ҳ аёти ва фаолияти ҳа қ ида маъ лумотлар берувчи я г она манба хам «Қутадғу билиг» китобидир. Ушбу китобга к ў ра, у замонасининг барча асосий илмларини атрофлича у рганган, араб ва фор билан машҳур. Асар 13,5 минг мисрадан иборат бўлиб, туркий тилда ёзилган, муқаддима, хотима ва 73 бобни ўз ичига олган асосий қисмдан иборат. 1 Асосий қисм мазмуни ва мундарижасига кўра асарни минтақа адабиётининг биринчи босқичида яратилган туркий тилдаги ислом маънавиятининг бадий- фалсафий, ижтимоий, ахлоқий қомуси деб аташ мумкин. Унда одоб-аҳлоқ, илм-маърифат, бола тарбияси, жамоат жойларида ўзини қандай тутиш, сўзнинг аҳамияти ва қадри, меҳмондорчилик қоида, турмуш тарзи ва инсон маънавий оламининг яна бошқа кўплаб масалалари баён қилинади. Юсуф Хос Ҳожиб марказлашган кучли давлат тузиш тарафдори бўлган. Шунга кўра асарда шундай давлат учун курашувчи донишманд, адолатли ҳукмдор ҳақидаги ғояни олға суради. Халқ ва давлат, давлат бошлиғи ва фуқаро, олим ва ҳоким, қўшни давлатлар билан ҳилол сингари нозиклашиб, қувватдан кетади, орада кўринмай қолиши ҳам мумкин. Ойтўлди хасталаниб ўлгач, Ўгдулмиш унинг ўринбосари, ҳукмдорининг яқин маслаҳатчиси бўлиб қолади. Ўгдулмиш Ақл ва Билим рамзи. Агар Бойлик, Омад, Бахт ўткинчи бўлса ақл ва билим уларнинг ўрнини боса олади. Бу ерда Ақл ва Билим учинчи тимсол бўлиб келади. Асли асарнинг бош қаҳрамони Ўгдулмиш, яъни Ақл ва Билимдир. Шу сабабли достоннинг асл номи ҳам «Қутадғу билиг» яъни «Бахтга элтувчи билим» деб аталган. Бахт, қут-барака, омад, қудрат манбаи бўлиш билим билан боғлиқдир; 4) Қаноат. Агар инсонда, жамиятда қаноат бўлмаса унинг барча ҳосияти бир пул, оқибати аянчлидир. Қаноатнинг исми Ўзғурмиш бўлиб, у Ойтўлдининг Ўгдулмишнинг қариндошидир. Аммо Ойтўлди қариндошини эсламайди, Бахт ва Омад Қаноатни хотирга келтирмайди. билан туғиладилар ва улар дарҳол яхши-ёмонни ажратиш фитратига эга бўлади. Бу ндайларга Худо идрок, фаросат ва юмшоқ бир кўнгил ато этади, қолаверса яхши иш юритиш ўқуви билан ҳам сийлайди» 1 деб ёзган эди. Юсуф Хос Хожиб раҳбар танлашда тил ва муомалани билимдан кейинги ўринга қўяди. Чунки давлат бошқарувида билим ва ақл-заковат қанчалик аҳамиятли бўлса, муомала маданияти ҳам шунчалик муҳим. Унинг таъкидлашича, давлат бошқарувида муайян даражада муваффақиятга эришмоқ учун раҳбар амалда ҳам сўзда ҳам эзгуликка интилиши лозим. Сўзи ва амали бир-бирига зид бўлган раҳбар эл назаридан қолади. Оқибатда мамлакатда парокандалик келиб чиқади давлат таназзулга учрайди. Асарда раҳбарга хос бўлган бошқа хусусиятлар ва улар келтирадиган фойдаларга ҳам тўхталиб ўтилади. Умуман асарда жамиятни тубдан ўз II боб XIV-XV асрларда жамият ва давлатни бошқариш илмининг ривожланиши 2.1. Амир Темурнинг давлатни бошқариш таълимоти Узоқ вақт мўғул мустамлакачилигига қарши олиб борилган кураш XIV асрнинг иккинчи ярмига келиб соҳибқирон Амир Темур бошчилигидаги мустақиллик учун курашлар ғалабаси ва Моварауннаҳрда ягона марказлашган давлат барпо этилиши билан якунланди. Амир Темур давлати ўз даврида Европа ва Осиёдаги энг йирик, мустаҳкам ва ривожланган давлат сифатида танилди. Соҳибқирон вафотидан сўнг ҳам XVI аср бошига қадар унинг авлодлари мамлакатга ҳукмронлик қилдилар. Моварауннаҳр ва Хуросонда Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даври (XIV асрнинг 70-йиллари XV аср) илм-фан ва маданият ривожланган йиллар бўлди. Бу давр мўғуллар истилоси натижасида узилиб қолган илк уйғониш даврининг давоми бўли Иймонли эътиқодли, халол пок инсон бўлиб етишди» 1 . Шунга кўра совет тузуми даврида якка ҳоким коммунистик мафкура ва буюк давлатчилик шовинизми ғояси асосида Амир Темурни саводсиз деб ҳисоблаб, унинг ибратомуз, кўпқиррали фаолияти туфайли яратилган бой маънавий мероси соҳталаштирилиб, ундан татайлаб нуқсонлар ва хатолар излашга ҳаракат қилинганлиги тарихий ҳакикатга тўғри келмайди. Саводсиз одам қандай қилиб ўз даврининг қимматбаҳо қонунномаси бўлган «Темур Тузуклари»ни ёзиши, ниҳоятда кенг ҳудудда – Ҳинд океани соҳилларидан Волга дарёсигача, Мўғул даштларидан Ўрта ер денгизигача ташкил топган қудратли давлатни бошқара олиши мумкин эди. Бунинг учун нафақат одил, моҳир арбоб, даставвал инсонпарвар, қонун-қоидаларни тўла эгаллаган, ҳар соҳада билимдон ва донишманд подшоҳ зарур эди. «Темур ютуқларига ўз даҳоси билан етган ҳукмдор. Унинг маъмурий ва сиёсий ислоҳотлари, давлатни бошқариш тамоиллари адолатга асосланиб амалга оширилган. Мусалан, у фармон ва фармойишларини чиқаришда ўзига хос алоҳида дипломатик тамоиллар ишлаб чиққан ва янги усулда жорий қилган. Амир Темурнинг бу соҳада қилган энг катта ишларидан бири давлатчилик ғоясини юқори даражага кўтариб, уни бошқаришда йирик ислоҳотлар ўтказган. Айниқса давлатнинг бош таянчи ҳарбий кучни такомиллаштириш, муайян ҳарбий тактикага асосланган, замонавий қурол-аслаҳа билан таъминланган, тартибли армияни яратишда жуда катта ишларни қилган. Соҳибқорон шубхасиз улуғ ҳарбий даҳо, у ўзининг ниҳоятда чидамлилиги билан машаққатли юришларга бардош бериб бошқаларга намуна бўлган. Соҳибқироннинг ҳарбий санъати ва маҳорати шунча зўр бўлга арбоб бўлишини тақозо этган. Шунинг учун ҳам соҳибқирон барча забт қилинган мамлакатларда миллати, ирқидан қатъий назар, ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расм-удумлари, мижозидан воқиф бўлиб турган, ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, туриш турмушини, кайфиятини яхши билган. Темурнинг ташқи сиёсатдаги донолиги маҳаллийчилик ёки қабилавий ҳакимликдан устун бўлган геосиёсий қонунийликни юзага келтиришдан иборат бўлган. Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, Соҳибқирон фақат бир маданиятни мажбуран киритмасдан аксинча турли маданиятларни қўшиб, тарихда биринчи бўлиб глобал Евроосиё ғоясини ишлаб чиққан эди. Амалий жиҳатдан зўр аҳамиятга эга бўлган бу сиёсат турли этномаданий ҳислатларни бирлаштириб қудратли куч ҳосил қилган. У донолик билан кўчманчиларнинг ҳаракатчанлик қобилиятини, мўғулларнинг жа белгиладим; ўша вилоятнинг улуғларини оға-иниларимдек, ёшлари ва болаларини бўлса, ўз фарзандларимдек кўрдим» 1 . Фақат чинакам гуманистик хис-туйғуларга эга бўлган инсон ва элга меҳр қўйган ҳукмдор салтанатни идора этишда ўзига қарашли ҳар мамлакатда яхши кишиларга яхшилик қилган, нафси ёмонлар, бузуқлар ва аҳлоқси одамларни мамлакатдан қувиб чиқарган. «Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим, - деб ёзади Амир Темур, - зулму ситам йўлини тўсдим. Ўз эрки билан менга бўйсунган вилоят ҳокимларига ўша юрт ҳукуматини қайтариб бердим ва уларни инъому эҳсон билан қадрлаб ўзимга мутеъ қилиб олдим, бўйсунмаганларини эса қилмишига яраша жазоладим. Одил, оқил ва уддабурон кишиларни уларга ҳоким этиб тайинладим « 2 . Бундай ниҳоятда оқилона инсонпарварликка асосланган ички ва ташқи сиёсат Соҳибқиронга жа барча ҳокимларга қабиҳ хатти-ҳаракати, золимлик ва зўравонликдан, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш зарурлигини амр этган. Чунки, унинг таърифича, аҳолини хонавайрон қилиш давлат хазинасининг қашшоқлашишига олиб келади, бу эса сипоҳнинг тарқалиб кетишига ва салтанатнинг кучсизланишига сабаб бўлади. Шунинг учун солиқ ишларида деҳқоннинг ҳосил ва даромадларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг розилиги билан хирож тузугига мувофиқ одилона иш тутиш қатъиян талаб қилинган солиқ тўпловчи олиқ-солиқни буйруқ бермай ва яхши сўз билан олиши калтак, арқон ишлатиб, ишни уриш-сўкишгача олиб бормаслиги, уларни банд этиб, занжир билан кишанламаслиги амр қилинган. Халқ ғамида ҳукмронлик қилган Амир Темур «Кимки бирон саҳрони обод қилс ишларини бажарувчи соқчилар қўйишни буюрган. Йўловчилар ғафлат босиб молларини ўғирлатиб қўймаслиги учун уларни муҳофазалаш вазифаси ҳам ўша соқчиар зиммасига юкланган. Бозор иқтисодига катта эътибор берган Соҳибқирон совдогарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Темур ўгитларида шундай ҳукм мавжуд: «Сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайтадан тиклаб олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин...» 1 . Унинг фармони билан ҳар бир мамлакатга ва диёрга савдогарлар ва кавонбошилартайинланиб, улар ўша мамлакатларда яшовчи кишиларнинг аҳволи, туриш-турмуши тўғрисида ҳабар етказиб турган. Карвонларга ҳужум қилган ҳамда талаганлар қаттиқ жазоланган. Нарҳлар устидан назорат ўрнатилган – бозорларда нарҳларни ҳаддан ташқари кўтариб юборганларни ҳам қаттиқ жазолашган. Бун воҳалар атрофидаги чўл ҳудудда ишлаб чиқариш хўжалигининг ривожланиши, феодал ер ва сув тизими туфайли узилган алоқалар ва минтақа тарқоқлигининг тугатилиши, Моварауннаҳр шаҳарларидаги маданият, ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиш асосида аҳоли этник харитасини ўзгартириш қабилавий зодагонлар ўрнига янги маъмурий табақаларнинг пайдо бўлиши ва бошқа тадбирлар ўлкада этномаданий ва этносиёсий жараёнларга кучли таъсир қилган. Ўша даврдаги Моварауннаҳрни ташқи дунё билан боғлаб тургун карвон йўллари бир неча тармоқдан иборат бўлган: шимолий йўл уни Волга бўйи ва Олтин Ўрда ҳудудига, Қозоғистон ва Хоразм орқали иккинчиси жануб ва жануб ва жануби шарқдаги мамлакатлар билан, айниқса Хуросон, Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон, хатто Хитой билан боғлаган йўллар мунтазам равишда иқтисодий-с такомиллаштириш мақсадида ҳар бир шаҳарда масжиду мадрасалар қуриш, уламою домлаларни моддий раҳбатлантириш сиёсатини амалга оширган. «Яна тажрибамдан кўриб билдимки, - деб ёзади соҳибқирон, - давлат агар дину қоида асосида қурилмас экан тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади... шунингчун мен ҳам ўз салтанатим биносини дину ислом тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим. Салтанатни бошқаришимда учраган ҳар қандай воқеа ва ишни тўра ва тузук асосида адо этдим» 1 . Амир Темур ўз тузукларини авлодларга намуна ворислар салтанат ишларини бошқаришда қўлланма сифатида фойдаланар, деган умид билан яратган. Унинг бахтиёр фарзандлари ва иқтидорли набиралари салтанат мартабасига эришгач, амал қилиши зарур бўлган энг дастлабки шиори қуйидагича таърифланган: «Да Барча қонун-қоидаларни Қуръон ва шариат асосида такомиллаштириб давлат ишларини «доимо маслаҳат , кенгаш, тадбиркорлик, ҳушёрлик, эҳтиёткорлик, муросаю- мадора, мурувват ва сабр-тоқат билан» юргизган Соҳибқирон забт қилган ўлкаларда даставвал маҳаллий зодагонлар ва олим- уламоларга таянган, фақир-бечораларни қўллаб қувватлаган. Соҳибқироннинг муҳим фазилатларидан бири, у қайси бир мамлакатга юриш қилмасин, аввало ўша мамлакатнинг қонун-қоидалари, турмуш тарзи, сиёсий-ижтимоий аҳволи тўғрисидаги барча ёзма манбаларни шахсан ўзи ўрганган ва шунга мос келадиган қонунчилик асосида ҳукм чиқарган. Унинг таърифича, таслим бқлган ўлкаларда амир ҳукми билан ажнабий фуқароларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тафсир, ҳадис, мусулмон қонуншунослиги-фиқҳдан дар интилган. Хатто гадойларнинг ҳам тирикчилиги учун ғамхўрлик қилиб уларга иш топиб бериш, бошпана билан таъминлашни, ожизларга нафақа ажратишни буюрган. Унинг фармони билан дайди девоналарни иш билан таъмин қилиш, уйсиз, элсизларни уйли қилиш аммо онгли равишда гадойликни касб қилган соғлом кишиларни тўплаб ишдан бўйин товласа, салтанатдан хайдаб чиқариш ёки қул қилиб сотиш ҳукм этилган. Соҳибқирон «ҳар мамлакатнинг гадойларига вазифа юклаб берсинлар токи шу йўл билан гадолик расми йўқотилсин» деб фармон чиқарган. Амир Темур барча ўлкаларда қонунчиликка амал қилишни қатъий талаб қилинган. Шу мақсадда ўзининг таърифича, турли мамлакатлардаги садрлар ва қозиларга шариатнинг талаблари қандай бажарилаётганлиги хусусида хабар қилиб туришни буюрган шунга ўхшаш ҳар бир шаҳарда, амир тузукларида ёз қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим. Кимки менинг хизматимни қилган бўлса, хизмат ҳаққини адо этдим» 1 . Ҳар бир фуқаро ўз ҳизматига яраша қадрланибгина қолмай, Амир Темур маънавият ва маданият соҳасида соҳасида фаол хизмат қилганларга катта эътибор кўрсатган. Соҳибқирон илм-фан, маданият ва маърифатга, адабиёт ва санъатнинг барча соҳаларига оид барча итеъдодларнинг хотиржам ва самарали меҳнат қилиши учун зарур шароит яратган. Айниқса, буюк империяда бўлаётган барча воқеалар гувоҳи бўлиб, ёзиб бориш учун махсус тарихчи олимларни ўзи билан олиб юрган. Бундай алломалардан ўша давр воқеа ходисаларининг шохиди бўлган Амир Темур котиби ёзиб қолдирган «Тарихи хоний» номли асар Хофизи Абрў, Низомиддин Шоший, Хондамир ва Шарофиддин Али Яздий каби тарихчиларнинг асарла ёки мучасидан бир жойини камайтиришга ҳеч ким журъат қилмасин. Лекин ўз даъвосидан кечмагунча асирликда сақлансинлар. Агарда набиралар ва қавм-қариндошлардан қайси бири менга қарши кўтарилса уни дарвешдек мол-мулкини тортиб олиш даражасига солсинлар» 1 . У иложи борича сергаклик билан барчани огоҳликка чақириб кескин чоралар қўллашдан кўра, келишув йўлини тутишни афзал билган ва бу, ўз навбатида, давлат тинчлигини мустаҳкамлашда хизмат қилган. Амир Темур амирлар ва вазирларнинг давлатга қарши фитнасини ҳам катта хавф ҳисоблаган. Унинг амирларидан бирортаси давлатга қарши фитна уюштирса, у мансабдан тушурилган. Амир Темур шундай таъкидлаганки, «Агар вазирлар давлатга хиёнат қилган тақдирда, улар шошма-шошарлик билан ўлдирилмасин» 2 . Соҳибқирон бу гапларнинг чин ёки тухмат эканлигини аниқла ҳақидаги ҳабарлар, қўшни подшоҳлар, уларнинг гап сўзлари, ишлари ва узоқ ўлкалардан келиб, менинг даргоҳимга келган уламолар, фузало ҳақидаги сўзларни тўғрилик билан менга етказиб турсинлар» 1 . Амир Темур ўзининг йирик давлатида юз бераётган воқеаларни сергаклик билан кузатган. Унга ҳар кунги янги ҳабарларни уч мингта чопар, яъни мингта пиёда чопар, мингта от ва мингта туя минган чопқунчи етказиб турган. «Темур тузуклари»да бу ҳақда шундай маълумотлар бор: «Амр қилдимки, мингта тез юрар ва от минган елиб югурувчи кишини чопқунчи, мингта тез юрар пиёдани (чопар) этиб тайинласинки, турли мамлакатлар, сарҳадларнинг ҳабарларини, қўшни ҳукмдорларнинг мақсадлари ва ниятларини билиб, хузуримга келиб, ҳабар қилсинлар, токи бирон воқеа, кор- хол юз бермасидан бурун чора ва иложини қилайлик» 2 . Ма ҳам хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилинган. Демак, Соҳибқирон салтанатида махсус тайёргарликдан ўтган минглаб кишилар давлатбоши маъмурий биноси, ўрду,чегаралар салтанатни қўриқлаганлар. Буюк назариётчи ва давлат арбоби бўлган Амир Темурнинг давлат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ушбу қоидалари ўзининг мукаммаллиги билан давлат арбоблари, сиёсатчи ва назариётчилар учун дастур бўлиб қолаверади. Шундай қилиб, юқоридагилардан кўринадики, Шарқ, хусусан, Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий тафаккурининг ривожланишида улуғ бобокалонимиз, соҳибқирон Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий ғоялари, у ишлаб чиққан ва амалга оширган ички ва ташқи сиёсат мислсиз аҳамиятга эга. Амир Темур ғояларининг ўзига хос улуғворлиги шундаки, улар ҳаёлий эмас, балки реал ҳаётдан келиб чиққан ва унда ўз ифодасини то (эски ўзбек) тилда ижод қилишни алоҳида рағбатлантиришда ва бошқа барча масалаларда янги шаклланаётган элат, унинг адабий тили ва давлатчилиги манфаатларидан келиб чиқиб иш тутган. Иккинчидан, эски қзбек адабий тили меъёрлари ва мезонларини тартибга келтиришда ҳал қилучи роль ўйнаган.Учинчидан, миллий-бадиий тафаккурни жаҳон бадиий тафаккурининг юксак чўққиларига кўтара олган». Навоий яшаган даврда мамлакатнинг равнақ топиши учун юзага келган талаблар салмоғи янада кўпроқ салобат касб этиб борган ва миллий тараққиётнинг кенг қамровли эҳтиёжлари Навоий маънавий меросида муҳим ўрин тутди. Айнан миллий тараққиёт олдига давр қўйган вазифаларни чуқур идрок этиш ва уни амалга оширишга даъват этиш Навоий меросини таълимот деб аташ учун имкон беради. «унинг асарларида ўзбек халқининг равнақини ўйл эди. Алишер Навоий энг кўп мурожаат этган марказлашган ягона давлат ва унинг адолатли подшоҳи ғояси миллий жидсликни таъминлаш учун ўша даврда етакчи омиллардан эди. Қудратли ва адолатли шоҳ ғояси давлат, мамлакат ва албатта, фуқаролик муносабатларини муштараклаштириш эҳтиёжларини мужассам қамраб олиши билан аҳамиятлидир. Навоийнинг одил шоҳ ғоясида мамлакат аҳлининг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашни давлат бошқарувининг асосий вазифасига айлантириш мақсади ўз ифодасини топган: Керак лутфу эҳсон шиор айласанг, Адолат йўлин ихтиёр айласанг. Раиятга сендан етиб шодлик, Мамоликка юз қўйса ободлик. ("Садди Искандарий") 1 Мамлакатни адолат билан бошқарувни салтанатнинг қудратини белгиловчи омил сифатида талқин этар экан, Навоий давлатнинг иқтисодий юксалишга муҳим эътибор қаратган.Бу ворисини тайинлаган, аммо унинг дунёдан ўтганлиги ҳақидаги хабар салтанатда тарқаши билан бу васиятга амал қилиш ўрнига ҳар бир темурий шаҳзода тахтга ўтириш иштиёқи билан тож талашишга берилиб кетди. Бундай ҳолат Улуғбек ва Шоҳруҳ вофотидан кейин ҳам тез - тез такрорланиб турган. Мамлакатдаги ички парокандалик, бўлиниб кетиш ҳолатлари ташқи хавф ва таҳдид учун қулай имконият яратиб берар, миллий жипслик ва мамлакат тақдири жиддий хавф остида қолиши мумкин эди. Бундай шароитда Навоий воқеликка ўз фаол муносабатини билдирмаслиги мумкин эмас. Ҳам бадиий, ҳам ғоявий жиҳатдан баркамол асар бўлган Алишер Навоий "Хамса"си ватан ва халқ тақдири, миллий тараққиёт икки ўт орасида қолган даврда яратилди. Ўз даврининг миллий тарққиёт олдига қўйган долзарб вазифалари: миллий - маънавий юксалиш аҳамиятини бир томонлама, баъзан ҳатто нотўғри тушунишга олиб келиши мумкинлигига тўхталиш зарур. Навоий бежиз халқ маъмурлиги одил шоҳнинг бош мақсади бўлиши зарурлигига даъват этмаган. Мамлакатнинг иқтисодий ва маънавий қудрати тушунчалари ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Айни пайтда халқнинг маъмурлиги мамлакат аҳлининг муҳим маънавий - ижтимоий эҳтиёжлари билан чамбарчас боғлиқ бқлгани учун у миллий жипсликни янада тезлаштирувчи ва мустаҳкамловчи омил эди. маъмурлик мамлакат аҳлининг, ҳунармандлар, деҳқонлар, савдо - сотиқ аҳли ва бошқа кўплаб табақалар муносабатларининг янада ривожланишига. бу билан эса ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг янада кенгайиши ва ўсишига йўл очиб берарди. Алишер Навоийнинг "Маҳбуб ул қулуб" асарида шоҳдан тортиб оддий фуқарогача ўз олдиларида қандай вазифалар ту шаҳзодалар салтанатининг мустаҳкамланишини она тили ривожланиши билан боғлаган ва давлат мустақиллиги она тили ривожланишини белгиловчи омиллардан бири эканлигини таъкидлаган. Ягона тил бирлигига эришиш мамлакат аҳли турли ижтимоий - иқтисодий муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига ва такомиллашишига қулай имконият яратиб, кўпгина қабила ва элатларнинг янада жипслашувига хизмат қиларди. Иккинчи томондан эса давлат мустақиллиги она тилининг равнақи, унинг имкониятларининг бойиши учун муҳим эди.Она тили амал қилиш ва хизмат қилиш доирасининг кенгайиши фақатгина давлат мустақиллиги билан амалга оширилар эди. "Муҳокаматул луғатайн" мана шундай улкан вазифани бажаришга чорловчи асар ҳамдир. Чунончи, туркий ҳукмдорлар ўз салоҳиятларини она тилларида намоён этсалар, бу билан она тили ри ёрқин ифодаси сифатида туғилиб, шу манфаатларни теран идрок этишнинг ёрқин ифодаси сифатида туғилиб, шу манфаатларни ҳал этиш йўл – йўриқлари билан чамбарчас боғланган. Навоийнинг барча даъватлари миллат ва халқ фаровонлигига йўналтирилганлиги билан бирга халқнинг моддий фаровонлиги маънавий – сиёсий мустақиллик билан, хусусан, давлат мустақиллиги билан бир – бирини тақозо этувчи вазифалар сифатида олинган. Миллатнинг халқ сифатида шаклланиши миллий манфаатларни умумхалқ манфаатлари даражасида англашни тақозо этибгина қолмасдан, шахс манфаатларини мамлакат равнақи билан уйғунлаштиришни асосий вазифага айлантиради. Алишер Навоий кўтарган ижтимоий масалалар миллий тараққиётнинг моҳиятли жиҳатларини реал белгилаб олишимиз учун асос бўлиб хизмат қилади. Энг муҳими, Алишер Навоий даъватларининг бежиз эмас. Улар мамлакат тақдирини белгилайдиган амалларда турганлари ҳолда миллий манфаатларни идрок этишдан йироқ, «тариқлари – худнамолик», «варзишлари худпарастлик», «расмлари - худодолик»дан нарига ўтмайди. Бундай жамиятда фуқаро маъмур бўлолмаслигидан, мамлакат ва мулк тақдирини уларга ишониб бўлмаслигидан безовталанган аллома мамлакатдаги ички парокандаликнинг келиб чиқиш сабабларидан шоҳни огоҳ этмоқчи. «Маҳбуб ул - қулуб» асарида мусулмон жамиятида ўзига хос таъсир ва мавқега эга табақа вакилларининг таъмагирлик, шарият қонунларини бузиш ҳолатларининг танқид қилиниши орқали Навоий жамиятнинг маънавий парокандаликка тушиш сабаблари ва хавфидан огоҳ этади. Навоий ўзини ўйлантирган ғояларини ўз тимсолларига сингдириб, бу ғояларнинг турли халқлар ва миллатлар учун бирдай қадрли ва эъ инсонпарварлик дастуриламали билан боғлайди, бундан кўзланган мақсад халқнинг маъмур ҳаётидир. Таъкидлаш жоизки, ўзингга раво кўрмаган нарсани бошқага ҳам раво кўрма, деган тамойил умуминсоний қадриятдир. Бу тамойил Конфуций таълимотида ҳам, қадимги Ҳиндистоннинг «Ману қонунлари» да ҳам, Таврот ва Қуръонда ҳам учрайди. Алишер Навоий бу умуминсоний ғояни бек ва шаҳзодаларга яна бир бор эслатади. Алишер Навоийнинг комил инсон хусусидаги талқин ва хулосаларини «Фарход ва Ширин» да Фарҳод ҳамда «Садди Искандарий» да Искандар тимсолларида ҳам кузатиш мумкин. Навоийнинг комил инсон ғояси ҳаётнинг синов ва зиддиятлари билан тўқнашувларда моҳиятан янада очилади. Бизнингча, бу жуда муҳим масала. Бу, биринчидан, Навоийда комил инсон ҳаётдан ажратиб қўйилган ҳаёлий орзу эмаслигини, иккинчидан эса, На ҳамиша ўзликни англашга рағбатлантира олишини чуқур англаган шундай буюк мақсад билан ижод қилган Навоий таълимоти миллатни ва халқни ўзи орзу қилган ғоялар теварагида жипслаштириб турувчи беқиёс хазина эканлиги миллатни – миллат, халқни – халқ этишга етакловчи миллий ғоянинг тарихий ривожланиш жараёнлари ўрганилганда янада яққолроқ намоён бўлади. 2.3. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи мухсиний» («Яхши хулқлар») асарида амир, вазирларнинг ақлу фаросати, ўзини тутиши тўғрисидаги фикрлар Ҳусайн Воиз Кошифий (Кошифий тахаллуси; асл исми Камоли л дин; Воиз — лақаби) (тахм. 1 442-1446, Сабзавор қишлоғи — 1 505, Ҳирот) — во излик с ан ь а т и н амояндаси ва назари ё тчиси, мутафаккир , ило ҳ иётчи олим. Араб, форс , турк тилларини яхши билган, математика, кимё, астрономия, мусиқа, адабиёт ва фикхд бағишланган. Бу асар шахсий, оилавий ва фуқаролик ахлоқ асосларини ўз ичига олган 40 бобдан иборат. Асарда муаллиф адолат, сабр, ёқимлилик, ҳаё, одоб, ишонч, ваъдага вафо қ илиш, шижоат ва сиёсат каби масалалар ҳақида сўз юритади. « Ахлоқи Муҳси н ий»ни 1858 йили Оголим фор с тилидан ўзбек тилига таржима қ илган. Асар Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Унинг кўпгина нодир қ ўлёзма нусхалари Ў збекистон ФА Шарқшунослик институтида са қл анади. 1 Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи Муҳсиний» асарининг "Мулозимлар одоби" деб номланган бобида амир, вазирлар ва улар қўли остида ишлайдиганлар, шу каби эшикоғалар, маҳрамларнинг ақлу фаросати, ўзини тутиши, сарой этикетига риоя қилиш шартлари, саройдан ташқаридаги ишлар, феъл-атвор ва ҳоказолар баён этилган. «Билмоқ керакки, деб гапини давом эттиради 2) Меҳнат ва машаққат, риёзат чекишларга сабр қилиш, зеро, подшолар хизматини қилиш заҳматдир, бунга чидаб, тоқатли бўлиш керак. Донишмандлар дебдурларки, шоҳлар хизмати халқ билан шоҳ орасида тўғри муносабат ўрнатиш бўлиб, ҳам роҳату лаззат ва ҳам машаққат ҳисобланади. 3) Ходим нимани фикрласа, айтмоқчи ёки қилмоқчи бўлса, ҳар доим подшо раъйини ўйласин, унинг манфаатига мувофиқ иш тутсин. 4) Юмшоқлик ва ёқимли далилу ҳикоятлар билан подшога зулмнинг ножоизлиги, ёмонлигини тушунтириб, адолатнинг улуғлигини таърифу тавсиф этсин, подшони зулмдан қайтариб, адолат йўлини тутишга руҳлантирсин. Келтирибдурларки, Яҳё Васитий ниҳоятда моҳир хаттот эди, чиройли хати одамлар кўзини қувонтирарди. Халифа котибларига таълим берарди. Бир кун уни бир вазир ҳузурида мақтаб тилга олдилар. Дедиларки, Яҳё қ 5) Подшони хайрли ишларга даъват қилсин, шундай қилсинки, подшонинг яхшилиги ҳаммага етсин, негаки, энг яхши инъом умумга етадиган инъомдир, зеро, офтобнинг нури ҳамма ерга етади, булутнинг ёмғири ер юзини сероб қилади. Бир ҳакимдан сўрадиларки, яхшилик кимга йўналтирилган бўлиши лозим ва унинг аълороғи қайси? Дедики: яхшиликни ҳаммага бирдай қилмоқ афзал, унинг энг яхшиси беғараз, миннат қилинмаганидир. Саховатли одам очиқ кўнгил, юзи равшан бўлади, хайрли ишидан қувониб юради: Юзнинг равшанлиги, кўнгил софлиги, Саховатли эрлар сифатларидир. Эзгуликдан яшнаб, яйрайди қалблар, Саховатдан сахий дилида ҳузур. 6) Бирор одамни обдон яхши билмасанг, сифатларини синаб кўрмаган бўлсанг, уни подшога таъриф этиб, тавсия қилма. 7) Подшонинг дилига ёқадиган, хурсанд этадиган нарсаларни муҳайёқилишни 12) Агар подшо муайян нарса ёки иш билан уни таништиришни истамаса, бунга ҳеч бир ҳавас қилмасин, билишга интилмасин. Негаки, ҳар кимнинг қобилиятига қараб иш берадилар. 13) Подшонинг туҳфа ва инъомлари кўп ёки камлигига қарамай, хурсандлик билан қабул қилсин, норозилик билдирмасин, ташаккур айтсин. Зеро, подшоларнинг оз туҳфаси ҳам катта эътибор нишонасидир, норозилик эса такаббур ва подшога эътироз белгиси бўлиб, оқил одамлар бу ишни қилмайдилар. Қабул эт не келса шоҳдин бегараз, Хоҳ кам, хоҳ кўп, кабир ё мўъжаз. 14) Омонатга хиёнат қилмасин. Омонатни сақлаш яхши одамлар сифати, у кишини азиз этади, хиёнат эса азизни хор қилади. 15) Подшо берадиган маошга қаноат қилсин, рози бўлиб юрсин, ортиғини талаб қилса, ҳирсга берилса, эътибордан қолади. 16) Подшо ҳузурида ҳам, бошқа жойларда ҳам у 19) Подшога иш юзасидан арз этишнинг ҳам ўз маҳали, вақти бор. Вақтни билиб, қабулга кирганда иложи бўлса, битта талабни айтиш билан кифояланмоқ керак, токи подшога малол келмасин. 20) Агар сени подшо алоҳида қадрлаб, азиз, тутса ҳам, аммо сен ўз яқинларинг, хизматдошларинг, аввалдан ишлаб келганлардан ўзингни алоҳида ҳисоблаб, юқори олиб юрма, бу фитна ва бўҳтонларга сабаб бўлиши мумкин. 21) Подшонинг қаҳру ситамидан ранжимасин, аксинча бундай қаттиқликларни юмшоқлик ва дилхушлик билан қабул қилсин. Подшо дашноми салтанат эҳтиёжидандир, уни қабул қилиб, ўзини тузатган ходим ақллидир. 22) Султон қаҳру ғазабига дучор бўлса, ҳеч кимга бундан шикоят қилмасин ва адоват, гина сақламасин. Ҳар қанча жафо бўлса, шикоят қилмаймиз, Гуноҳ бизда деймизу эътироз этмаймиз. 23) Агар султон бирор кишига ғ мужассам:"Ўз фармонларингнинг қадрини баланд тут ва Худонинг бандалари -халққа шафқатни дариг тутма". Подшо деди: "Сиёсат борасида сўз айт". Ҳаким деди: "Одамларни ўлдиришга ружуъ қўйма, чунки инсон баданини хароб этиб, жонидан жудо этиш энг катта гуноҳ. Аммо уч хил одамни ўлдиришни барча донолар раво дейдилар, булар: 1) мамлакатни хароб этувчи золим мансабдор; 2) молу мулкингни ўғирловчи амалдор; 3) сирингни ошкор этувчи хоин". Мулозимнинг ўзига нисбатан қўйиладиган талаблар қуйидагилардир: 1) Рухсат этилмаган нарсани олмасин ва буюрилмаган жойга нарса бермасин. 2) Қўлидан келганча ёмонликни дафъ этсин, барчага иложи борича яхшилик қилсин. 3) Ҳимматни баланд тутсин, чунки одамнинг эътибори унинг ҳимматига ярашадир. Ҳар кимнинг олдида ўзини паст тутиб, таъмагирлик қ Асарда раият томонини ҳимоя қилиш, камбағаллар, йўқсил дарвешларнинг ҳолидан хабардорлик, хайру саховатли бўлиш ҳақида ҳам чуқур маъноли гаплар айтилган. Давлат тузишдан мақсад - халқ фойдасини кўзлаб иш юритиш, давлатчиликнинг бутун моҳияти шу, деб уқтиради Кошифий. Аммо раият (халқ)га нисбатан риоя қилинадиган ишлар жуда муҳим ва алоҳида эътиборни талаб қилади. Чунки шуни билиш керакки, мансаб ва давлат ишларининг асл моҳияти подшо ва халқ орасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйишдир. Давлатнинг бош мақсади халқ раъю хоҳишини ҳисобга олиш, осойишталигини сақлаш ва шаҳару қишлоқларни обод қилишдир. Шундай экан, халқ тарафини олиш энг муҳим ишдир. Бунинг иккита шарти бор: Биринчиси - халқ аҳволи муҳофазаси бўлиб, бу шундай бўлиши керакки, ҳар кимга ўз иши билан шуғулланишига халақит берма Учинчидан, амирнинг нияти подшо ва давлат манфаатига қаратилган бўлсин, молу мулк, давлату бойликка муносабатда ҳам шу ният етакчилик қилсин. Зинҳор ўз нафсини ўйлаб иш қилмасин. Бешинчидан, ҳеч қачон подшога тақлид қилмасин, подшога муносиб нарсаларга ўзини муносиб деб билмасин, ўз ҳадду жодасини билиб юрсин. Олтинчидан, подшодан содир бўладиган ишлар ғайри шаръий бўлмаса, уларни мақтаб тилга олсин ва подшони руҳлантирсин. Оқиллар дебдурларки, ҳар бир ишнинг икки томони бор: бири гўзал ва бири хунук. Шундай экан, амирлар ишларнинг яхши, гўзал томонларини таъкидласинлар, агар ишнинг қабиҳ томони кўрина бошласа, подшога донишмандона йўл топиб тушунтирсинлар ва қайтарсинлар. Еттинчидан, подшо амирни танқид қилиб сўз айтса ва амир табиатига зид фикрлар баён этганда ҳам амир буни қабул қилмоғи Ўнинчидан, давлат барқарорлиги, мамлакат осойишталигини таъминлаш мақсадида хабар етказувчилар ва жосуслар сақласин, улар атроф-жавонибда бўладиган воқеалардан уни хабардор қилиб турсинлар. Ҳар ердаки фитна пайдо бўлса, уни бартараф қилиш чора-тадбирини кўрсин. Ҳикоя қиладиларки, Соҳиб ибн Ибод Фахруддавлаҳ Дайламийнинг мулозими эди, кўп вақтини Шерозда ўтказарди. Нима бўлди-ю, уч кун подшо ҳузурига кирмай қўйди, тўртинчи кун борганида подшо сўради: нега тартибга хилоф равишда уч кун ҳузуримга келмадинг? Соҳиб ибн Ибод деди: "Уч кун аввал бизнинг хабар етказувчимиз Хитойдан етиб келди ва дедики, Хитой хони ўзининг фаррошхонасига бораётганда, давлат арконларидан бири билан сўзлашарди. Уч кундирки, Хитой хони нима деган экан, деган фикр билан банд бўлдим ва эҳтиётан лашкарни кўздан кечир Вазирлар одоби давлат арконлари ичида энг эътиборлидир, чунки подшо даргоҳида вазирликдан оғирроқ иш йўқ. Негаки, вазирга ҳасад қилувчилар кўп ва улар аксар сарой мулозимларидирлар. Хусусан, у билан иш юзасидан мулоқотда бўладиган, бирга юрадиган, суҳбатдошлик қиладиган кишилар, афсуски, мансаб тамаъида, ҳирсу ҳасад комига тушиб, доимо ғийбат ва туҳмат тўрини тўқийдилар, уни домга тушириб, банди қилиш учун ҳийла- найранглар ишлатадилар. Бундай шароитда вазир уста тадбиркор, тамаъни рад этадиган тўғриликни шиор қилиб ишлаши лозим. Ғанимлар айб топмаслиги учун одоб чегарасидан чиқмаслиги, заковатли бўлиши талаб қилинади. Улуғ донишмандлар дебдурлар-ки, ўз вазифасини ҳалолпок бажарган кишига айб изловчилар даҳл қилолмайдилар. Бузургмеҳрдан вазирликка ким лойиқ, деб сўрадилар. Деди: "Кимда Учинчидан, ҳар бир ишни бошлаганда оқибатини чуқур ўйласин, токи пушаймонлик ҳосил бўлиб, бармоғини тишлаб қолмасин. Тўртинчидан, ҳар доим яхшиликни ният қилиб, яхшилик қоидасига амал қилсин. Ҳадис борки: "Кимки яхши одатларни яхшилик йўлида қилса, унинг мукофоти бўлади, ҳар кимнинг мукофоти унинг амалига лойиқдир". Бешинчидан, давлат бошқарувида салоҳият кўрсатсин, ўз вазифасининг муҳимлигини исботлаб турсин, қаламнинг кучи қиличнинг кучидан устунлигини амалда кўрсатсин. Олтинчидан, подшолар хоҳиши тоғдан кўчган сел кабидир, уни тўсаман деган ҳалок бўлади, аммо тадбир қўллаб бу селни зарарсиз томонга йўллаш мумкин, вазир ҳам ақлу заковат ва ўта эҳтиёткорлик билан подшонинг нодуруст хоҳишларини қайтаришга уринсин. Еттинчидан, мансаб-мартаба билан подшога яқинликдан мағрур бўлмасин. Ўн тўртинчидан, хоин ва золимлар аъмолидан ғофил бўлмасин, уларнинг аҳволи, ишларидан мунтазам хабардор бўлиб турсин. Золимлар, нобакорларни фош этиб, жазолашни унутмасин. Ўн бешинчидан, амалдорлардан пора олмасин, зеро, ришва (пора) берган одам ришва олиши муқаррар. Ришва ҳаромдир, ҳаромхўр бўлма. Ўн олтинчидан, агар фасод келтирувчи ҳийлагар, ғаммоз, ғийбатчилар ишидан воқиф бўлса, сабр қилсин, дарров ташқарига чиқармасдан, хотиржам ҳолда подшо мажлисида уларни оҳиста ва мулойимлик билан фош этсин, ғазабга берилса, душман фойдаланади, ғалаба оҳисталик ва ҳалимлик билан фикр юритган одам тарафидадир. Ўн еттинчидан, ўзини шоҳга шундай кўрсатсинки, агар шоҳ бир сўз айтса ёки ишора қилса, бутун молу мулки, ўзлигини шоҳга багишлашга тайёр бўлиб турсин. Ўн саккизинчидан, бировга амал-мансаб бе тортсин. Яна амалдор ножўя расм-русумларни жорий этмасин, ўзича қонун чиқармасин, шундай қилса, подшоҳни бадном қилган бўлади». Подшо мажлисларида ўтирадиган надимлар қоида-тартибдан чиқмасдан, адаб ва ҳурмат доирасида туришлари лозим. Барчага илму адаб лозимдир, Одоби бор яхши мулозимдир. Адаб мулку молингдан ҳам афзал, Адаб инсонни қилур мукаммал. Айтилганлар давлат ходимлари ахлоқи ва аъмолига сифат бўладиган қоида-талаблардир. Қолгани ҳар бир инсоннинг Худо берган ақлу заковати, тарбия ва наслу насаби тозалигига боғлиқ, дейди асар муаллифи. Ҳусайн Воиз Кошифий мавжуд қарашларни жамлаб, бир тизимга келтириш билан бирга, ўз кузатишларини қўшиб баён этган. Натижада "Ахлоқи Муҳсиний" асари давлатчилик назарияси, давлат ходимлари тарбияси бўйича муҳим дастур шаклини олган. Асар ана ўтмишдан кўп сабоқлар олиш мумкинлигини, бу сабоқлар келажак учун, шубхасиз фойдали эканлигини кўрсатади. Битирув малакавий иши баёнидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1) Абу Наср Форобий инсоният жамияти, унинг келиб чиқиши, бошқариш усуллари ва воситалари ҳақидаги ўз устозларининг ғояларига, илғор назарий меросга таяниб, ўзининг ҳаётий кузатишлари ва мулоҳазалари асосида жамият ва давлатнинг турларини, кўринишларини, давлат ва жамият келиб чиқишининг асосий сабабларини, жамиятда кишиларнинг жамоа бўлиб яшаш қонунларини баён этган; 2) Абу Райхон Беруний табиатан бошқаришга мойил бўлган ҳоким ўз фикри ва қарорларида қатъий бўлиши, ўз ишларини амалга оширишда файласуфларнинг қонунларига бўйсуниши, яратувчанлик онгига эга бўлиши, айниқса деҳқонлар тўғрисида кўпроқ ғам ейиши лозим. Беруни «Ҳукмдор ўз ахлоқини тузатмаса, у кичик одам, халқ ахлоқини ҳам тузатолмайди», "бадахлоқлик охир-оқибатда давлатни, бошқарувни таназзулга олиб келади..." Бундай сиёсий қарашлар Низомулмулк асарининг мақсадини ифода қилади; 7) Кайковус дунёдаги мавжудотни бир-бири билан боғлиқ ва муросасиз деб талқин қ илади. У киши руҳиятини ҳам 2 гуруҳга бўлади: жисмоний сезгини модда , руҳи й ҳиссиётни эса «жон» билан боғлайди ва буларнинг бирини моддий, иккинчисини руҳий ҳаёт маҳсули деб кўрсатади. 8) Юсуф Хос Хожиб раҳбар танлашда тил ва муомалани билимдан кейинги ўринга қўяди. Чунки давлат бошқарувида билим ва ақл- заковат қанчалик аҳамиятли бўлса, муомала маданияти ҳам шунчалик муҳим. Унинг таъкидлашича, давлат бошқарувида муайян даражада муваффақиятга эришмоқ учун раҳбар амалда ҳам сўзда ҳам ривожига улкан ҳисса қўшганлар. Уларнинг асарларида адолатли ва маърифатли ҳукмдор, инсоний муносабатлар, аҳиллик, ҳамкорлик, ақл қудрати каби масалалар марказий ўринни эгаллаган. Биз ҳозир идрок этаётган миллий ўзликни англаш, мустақиллик, миллий истиқлол ғояларининг илдизи ушбу мутафаккирларимиз даҳосига бориб тақалади. Шуларга кўра буюк алломаларимизнинг ижтимоий – сиёсий фикр тараққиётига, жумладан, сиёсий етакчиликка доир ғоялар ривожига қўшган ҳиссаларини ўрганиш, тарғиб қилиш, асарларини излаб топиш ва нашр этиш ўтмиш тарихимизни, бой маданий – маънавий меросимиз ва сиёсий қадриятларимизни чуқур билиш ва идрок этишда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Демак, 1X- XV асрларда Марказий Осиёда ижтимоий – сиёсий фикр бошқа ҳудудларга нисбатан тез ривожланди ва бу юксалиш дунё цивилизациясинин 4) олий ўқув юртларининг гуманитар таълим йўналишларида Марказий Осиё мутафаккирларининг дунё ижтимоий – сиёсий тафаккури ривожига қўшган ҳиссаларини ўрганиш бўйича махсус курс ва махсус семинарлар ташкил этиш; 5) улуғ алломаларимизнинг бой маънавий – маданий, ижтимоий – сиёсий меросини ўрганишда хорижий мамлакатлар олимлари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш; 6) ўтмишимиздаги ижтимоий – сиёсий ғояларни ўрганишни рағбатлантирувчи танловлар, кўриклар ўтказишга эътиборни кучайтириш. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши тарихимизни, бой сиёсий қадриятларимиз ва меросимизни ўрганишга бўлган қизиқиш ва эътиборни янада кучайтириш, бу борадаги салоҳиятимизни ортишига олиб келади. Зеро, «ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади» 1 . Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати 1. Каримов И.А. Биздан (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза, 2010 йил 12 ноябрь)-Т.: «Ўзбекистон», 2010 4. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. -Т.: «Ўзбекистон», 1998 5. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: «Ўзбекистон», 1995 6. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: «Ўзбекистон», 1995 7. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: «Ўзбекистон», 1997 8. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида; хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: «Ўбекистон»,1997 9. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч., «Маънавият», -Т:, 2008 10. Абу Наср Фаробий. Рисолалар.-Т.: «Фан», 197 21. Жўрақулов Ф. Жаҳон фанида Беруний томонидан ҳинд фалсафасини ёритишнинг баҳоланиши масалалари. «Фалсафа ва ҳуқуқ», 2005, 4-сон 22. Кайковус. Қобуснома. Нашрга тайёрловчилар: С.Долимов, У.Долимов. – Т.: «O’qituvchi» НМИУ, 2006 23. Маънавият юлдузлари (Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар). -Т.: «Халқ мероси»,2001 24. Муҳитдинова Ф., Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи., Ўқув қўлланма, -Т:, ТДЮИ, 2006 25. Наршахий. Бухоро тарихи. -Т.: «Фан», 1966 26. Низомулмулк., Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк., (форс тилидан тарж., сўз боши ва изоҳлар муаллифлари: Шодмон Воҳид Хусайинзода, А.Эркинов) – Т.: Адолат, 1997 27. Нишонова Н., Амир Темур давлати сиёсатида Сароймулкхонимнинг ўрни. «Жамият ва бошқарув», 2010 йил, 2-сон 28. Очилова Г., Соҳибқироннинг ижтимоий сиёсий қарашлари. «Жами 39. Ўзбекистон м иллий энцикло пед ияси. 5-жилд. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, -Т.: 2003 40. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6-жилд « Ў збекистон миллий энциклопедияси» Да в лат илмий нашриёти, 2003 41. Қиличев А., Амир Темурнинг давлат бошқаруви. «Жамият ва бошқарув», 2009 йил, 1-сон 42. Қодиров Б., Мирзо Улуғбек Байт-ул Ҳикмаси. «Жамият ва бошқарув», 2008 йил, 1-сон 43. Қосимов Б. Миллий уйғониш. -Т:, 2001 44. Ғофуров Б., Бобур меросига қизиқиш ортмоқда. «Жамият ва бошқарув», 2007 йил, 4-сон 45. Ҳ а б и б Абду на зар. «Қобуснома». Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 11- жилд « Ў збекистон миллий энциклопедияси» Да в лат илмий нашриёти, 2005 46. Ҳайитов З., Соҳибқиронни англаш. «Жамият ва бошқарув», 2009 йил, 1- сон 47. Ҳайруллаев М. Уйғониш даври ва Шарқ мутаф