Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар. Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар . Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари www.arxiv.uz РЕЖА:  1. “Виждон эркинлиги ва дини ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши. 2. Ўзбекистон Республикасида давлат ва дин муносабатлари. 3. Миссионерлик ва прозелитизмнинг мазмун-моҳияти ва ғоявий-ақидавий асослари. 4. Замонавий миссионерлик уюшмалари. 5. Миссионерлик фаолиятининг олиб бориш услублари. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикаси ҳам фуқароларнинг виждон эркинлигини ҳимоя қилиш, диний ташкилотларнинг халқ ва давлат иродаси ифода этилган қонунларга мувофиқ фаолият олиб боришини таъминлаш мақсадида 1991 йил 14 июнда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун қабул қилди. www.arxiv.uz Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятини ташкил этишга оид қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатларга: 1. Ўзбекистон Республикасининг ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциялари ва қонунлари; 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари; 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари; 3. Вазирликлар, маҳкамалар, ҳокимликлар ва ўзини ўзи бошқариш идораларининг махсус актлари киради. www.arxiv.uz Қайси динга эътиқод қилиш ёки бирорта ҳам динга эътиқод қилмаслик ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидир. Шунинг учун ҳам қонунда эътиқод муносабатларида мажбур этишга йўл қўйилмайди, деб қатъий белгилаб қўйилган. Худди шунингдек, вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда диний ўқиишларга йўл қўйилмайди (3-модда). www.arxiv.uz Миссионерликнинг мазмун – моҳияти Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиш. www.arxiv.uz Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланади. Миссионерлик сўзи лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш билан боғлиқ назарий ва амалий фаолиятни билдиради. www.arxiv.uz Миссионерлик ўзига хос ва узоқ тарихга эга. Жумладан, бундай ҳаракат дастлаб буддавийлик доирасида милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган. Бугунги кунда эса миссионерлик фаолияти билан фаол шуғулланишга ҳаракат қилаётганлар орасида баҳоийлар, кришначилар билан бир қаторда янги пайдо бўлган секталар борлигини ҳам таъкидлаш зарур . Миссионерликнинг узвий қисми бўлган прозелитизм - тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишни англатади. www.arxiv.uz Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динлар ёки конфессияларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички бирликни таъминлай олмаётгани, кичкина бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратаётгани ва мамлакатлар ўз тараққиётида ўнлаб йилларга орқада қолиб кетаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. www.arxiv.uz Ливан аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини араблар ташкил этади. Расмий тил араб тили ҳисобланади. Аммо ливанликларнинг бир қисми исломга (сунний, шиа, друз), қолган қисми христианликка (мароний, православ, католик) эътиқод қилиши натижасида миллий бирликни таъминлаш қийин кечмоқда. Мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида давлат бошқарув идораларининг диний белгилар асосида шакллантирилиши мустаҳкамлаб қўйилгани эса, кўпгина ҳолларда хилма-хил омиллар таъсирида унинг тўлақонли фаолиятига тўсиқ бўлмоқда. Мусулмонлар ва христианлар ўртасида вақти-вақти билан келиб чиқаётган фуқаролар уруши эса бу бирликни таъминлашни янада мушкуллаштирмоқда. www.arxiv.uz Дунё халқларини инжиллаштириш бўйича мавжуд режаларнинг мазмун-моҳияти ( 2000 йилга бўлган кўрсаткичлар ва христианлик 2025 йилгача эришиши лозим бўлган сифатий ҳолатнинг қиёсий таҳлили) Ер юзи аҳолисининг “Инжил” билан таништирилиши 73,1 фоиздан 100 фоизга етказилиши Дунё аҳолиси таркибидаги христианларнинг улуши 33 фоиздан 40 фоизга ўсиши Христианларнинг 10 фоизини ташкил қилган миссионерларнинг улуши 20 фоизга кўтарилиши Христианлар ўз даромадларининг 1,8 фоизини черков ҳисобига ўтказиб келишган бўлишса, бу кўрсаткич 3 фоизга етказилиши Ҳар 3000 кишига 1 та миссионер тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич ҳар 1000 кишига 1 та миссионерни ташкил этиши Черков мавжуд бўлмаган, аҳолиси 50 000 дан ортиқ 116 та шаҳарнинг барчасида черковлар юзага келиши Черковлар тузилмаган 1000 дан ортиқ этник гур Турли миллат ва дин вакиллари истиқомат қилиб келган Югославиянинг парчаланиб кетгани ҳам этноконфессионал зиддиятлар қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигининг ҳаётий-амалий ифодасидир. www.arxiv.uz Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор берилса, миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин. Бу, миссионерлар ўз мақсадларига эришадиган бўлсалар улар фаолият олиб бораётган мамлакатда низо ва жанжалларнинг авж олиши, душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратилиши, халқнинг парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзулнинг келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. www.arxiv.uz Конкрет мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш Халқаро нодавлат ташкилотлари мақомида фаолият юритиш Миссионерлик - ўзига хос бизнес, шахсий бойиш манбаи Миссионерлик - давлатлар ва сиёсий кучларнинг геосиёсий режаларига хизмат қиладиган сиёсий қуролЗамонавий миссионерликнинг умумий хусусиятлари www.arxiv.uz Ғоявий-ақидавий асослари www.arxiv.uz Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади www.arxiv.uz Бугунги кунда фаол миссионерлик билан турли йўналишдаги ташкилотлар шуғулланаётган экан, бундай ҳаракатларнинг ғоявий-ақидавий асосларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, христианлар “Миссионерлик ҳар бир диндор учун шарт”,-деб ҳисоблайдилар. Бундай фикрларнинг асоси ва манбаини «Инжил»дан топиш мумкин. Жумладан, “Инжил”да Исо Масиҳнинг ўзига 12 ҳаворийни танлаб олиши ва уларни Исроилнинг қишлоқлари бўйлаб даъват қилиш учун юборгани қайд этилган. Бу ҳақда Маркдан ривоят қилинган “Инжил”да «Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”, Маттодан ривоят қилинган «Инжил»да эса “...барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўқинтиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсаларга амал қи Шу ўринда адолат юзасидан бир фикрни алоҳида қайд этиш лозим. Кўпчилик ҳолларда муайян динда доирасида шаклланган у ёки бу кўрсатмалар, ақидалар конкрет тарихий шарт- шароит билан боғлиқ бўлади ва ўз даври учун тўғри ҳисобланади. Вақт, шароит ўзгариши билан ўзининг бирламчи аҳамиятини йўқотган бундай кўрсатмалар ўша даврдаги тарихий вазиятни тушуниш ва баҳолашда қимматдорлик касб этади. “Инжил”дан келтирилган юқоридаги сўзлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Зеро, Исо Масиҳ томонидан қилинган бундай даъватлар кўп худолилик ўрнига якка худоликни тарғиб қилиш билан боғлиқ эди. www.arxiv.uz Бугунги кунда жаҳон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги яккахудоликка асосланган ўз динларига эътиқод қилади. Шундай экан, қайд этилган кўрсатмаларни миссионерлик билан шуғулланиш учун ғоявий асос қилиб олиш тарих ҳақиқатига зид эканини таъкидлаш зарур. www.arxiv.uz Замонавий миссионерлик ташкилотлари www.arxiv.uz Дастлабки халқаро христиан миссиялари, 1910 йилда Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида пайдо бўлган эди. Бугунги кунда юзлаб шундай мақомга эга миссиялар фаолият кўрсатмоқда. Уларни янада ривожлантириш, етарли моддий, маънавий ва инсон ресурслари билан таъминлаш жуда яхши йўлга қўйилган. Одатда, халқаро миссияни ташкиллаштиришда маълум бир конфессиянинг барча шахобчалари қатнашади. www.arxiv.uz Ташкилотнинг нашриёти уни тегишли адабиётлар билан таъминласа, тадқиқот маркази муайян мамлакат аҳолиси, унинг ҳаёт тарзи, урф-одатлари, заиф томонлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва диний адабиётларни маҳаллий тилларга таржима қилиш билан шуғулланади. Миссияни моддий-молиявий таъминлашда ишлаб чиқариш тузулмаларининг, миссионер кадрлар тайёрлаш ва кўнгилли ҳомийларни топишда миссионерлик базаларининг аҳамияти беқиёсдир. Мана шундай куч ва тайёргарлик билан халқаро миссия исталган мамлакатда тегишли тарғибот- ташвиқот ишларини самарали ташкил этишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. www.arxiv.uz Замонавий халқаро миссиялар бугунги кунда ўз фаолиятини: - халқаро миссия таркибида маълум мамлакатга юбориладиган кўнгилли номзодларни аниқлаш; - кўнгилли номзодлар орасидан бўлажак халқаро миссионерларни танлаб олиш; - танлаб олинган бўлажак миссионерларни махсус мактабларда ўзлари юбориладиган мамлакат аҳолиси, уларнинг тили, урф-одатлари, фаолият олиб боришнинг самарали воситалари ва усуллари бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш; - тайёр бўлган миссионерни тегишли молиявий манбалар ва махсус режалар билан таъминлаган ҳолда белгиланган мамлакатга жўнатишдек беш босқичда амалга ошираётганини алоҳида қайд этиш зарур. - янги халқаро миссиянинг мақсад ва вазифаларини эълон қилиб, кенг кўламдаги тушунтириш ишларини олиб бориш; миссионерлар учун махсус рисола ва қўлланмалар ишлаб чиқилади www Миссионерлик фаолиятининг молиявий манбалариЧерков аъзоларининг ўз ойлик даромадларининг муайян қисмини черков ҳисобига ўтказиши Хорижлик ҳомийларнинг молиявий ёрдамиЧерковнинг ишончли ва садоқатли вакиллари орқали турли цехлар, фирмалар ва босмахоналарга эгалик қилиш Хайр-эҳсон қилишнинг рағбатлантирилиши www.arxiv.uz Бугунги кунда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида миссионерликнинг муҳим таркибий қисми сифатида кўплаб халқаро христиан миссиялари фаолият олиб бормоқда. Миссионерлик ривожига “Ибодат Ҳаракати- 2000”, “Жаҳон Ибодат Маркази” ва “Халқаро Ҳаворийлар Коалицияси” каби ўнлаб ташкилотлар ўзига хос ҳисса қўшиб келмоқда. Уларнинг ичида Патрик Джонстоун томонидан асос солинган “Дунё операцияси” миссияси глобал миқёсда фаолият юритаётган энг йирик миссия ҳисобланади. www.arxiv.uz Бугунги кунда муайян молиявий имкониятларга эга ва ўзи мансуб бўлган конфессия таълимотини дунё бўйлаб ёйишга ҳисса қўшишни муқаддас бурч, деб биладиган алоҳида диндорлар томонидан ташкил этиладиган “хусусий миссия”лар пайдо бўлганини ҳам қайд этиш лозим. Одатда бундай фаол диндорлар маълум мамлакатга келиб у ерда ўз номларидаги миссия ва параллел равишда хайрия жамғармаси тузиб, миссионерлик билан шуғулланадилар. Ҳозирда МДҲ ҳудудида Канада фуқароси Кеннет Коупленд томонидан ташкил этилган “Кеннет Коупленд”, АҚШлик аёл Жойс Майер тузган “Жойс Майер” миссиялари фаолият юритаётгани фикримизнинг исботи бўла олади. www.arxiv.uz Халқаро миссионерлик ташкилотлари христианликдан бошқа динлар доирасида ҳам мавжуд. Жумладан, буддавийлик доирасида юзага келган Сока Гаккай, Фогуаншанг ва Вон каби ташкилотларни шу қаторга қўшиш мумкин. Улар ўз миссионерлик фаолиятида асосан адабиётлар тарқатиш ва хайрия тадбирларнини ўтказиш амалиётидан фойдаланадилар. www.arxiv.uz Миссионерлик фаолияти минтақавий хусусиятлар www.arxiv.uz Бугунги кунда Марказий Осиё ҳам христиан миссияларининг диққат-эътибори қаратилган ҳудудлардан бирига айланганини алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу ҳудудни ўзлаштириш учун бир қатор режалар ишлаб чиқилган. 2000 йилга бориб дунёдаги черковлар сонини 7 миллионга етказиш кўзда тутилган “Тонг - 2000” дастури доирасида минтақамизда черковлар сонини бир неча баробарга ошириш назарда тутилгани ҳам фикримизнинг исботи бўла олади. www.arxiv.uz Фаол миссионерлик билан шуғулланаётган “Еттинчи кун адвентистлари” жамоаси томонидан Марказий Осиёдаги фаолиятни кучайтиришга қаратилган махсус бўлим тузилгани ҳам яқин истиқболда минтақамизда “чин эътиқодни” тарғиб қилиш йўлидаги ҳаракатлар янада кенгроқ кўлам касб этиши мумкинлигидан далолат беради. Миссионерлар ўзлари фаолият олиб борадиган мамлакатга хос хусусиятларни ҳамиша эътиборга олишган. Масалан, ижтимоий мазмунга эга кўплаб тадбирларга “ўз улушларини қўшишга” ва ўзларининг беғаразлигини иддао қилган ҳолда муҳтож оилаларга моддий ёрдам беришга ҳаракат қилишлари ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. www.arxiv.uz Айни пайтда, миссионерлар ҳудудий ўзига хосликларини инобатга ҳолда фаолият олиб боришга ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаш зарур. Чунончи, конкрет вазият ва шароитни инобатга олиб, миссионерлар ўз ҳамкорлари бўлган хорижий халқаро ташкилотлар билан биргаликда “ичимлик сувининг сифатини яхшилаш”, “экологик вазиятни барқарорлаштириш”, “болалар ва оналар саломатлигини мустаҳкамлаш”, “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни оқилона ташкил этиш” деган турли шиорлар ва тамойиллар остида иш олиб боришга ҳаракат қилишларини алоҳида қайд этиш лозим. www.arxiv.uz Миссионерликда фаолият олиб бориладиган ҳудудларга хос хусусиятлар инобатга олинади - мамлакатларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади - аҳолининг диний қарашлари эътиборга олинади - турмуш тарзи ўрганилади - миссионерлик фаолиятини олиб боришда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар шакллантирилади - “Инжил”нинг шу мамлакат тили (тиллари) га таржимаси амалга оширилади, - миссионерлар учун махсус рисола ва қўлланмалар ишлаб чиқилади - мамлакатга хос хусусиятлардан келиб чиқиб, миссионерлар тайёрланади www.arxiv.uz Миссионерлар макон ва замонга мослашган ҳолда ўз услуб ва воситаларини доимий такомиллаштириб келганлар. Хусусан, сўнгги вақтларда улар маълум бир ижтимоий қатламни ажратиб олиб, мақсадли иш олиб боришга интилмоқдалар. Жумладан, миссионерлар асосий эътиборни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнинг аъзолари, илгари ҳеч бир динга эътиқод қилмаган, оғир хасталикка, жудоликка, моддий қийинчиликка дуч келган, ахлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга қаратмоқдалар. www.arxiv.uz Миссионерлар саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда ишчилар ва вақтинча ишсизлар ҳамда хусусий тадбиркорлар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор бера бошлаганларини таъкидлаш зарур. Зиёлиларнинг турли қатламлари ичида санъат соҳаси ходимлари, кутубхоначилар, ўрта мактаб ўқитувчилари, турли идоралар хизматчилари фаол миссионерлик тарғиботи объекти сифатида танланаётганини ҳам қайд этиш лозим. Бундай ёндашувда ўзига хос мантиқ бор. Масалан, прозелит санъаткор санъатнинг ҳиссий- эмоционал таъсир қувватидан фойдаланиб, эътиқодий босим ўтказишда юқори самарадорликка эришиши мумкин бўлса, эътиқодини ўзгартирган кутубхоначида эса “ўлжа” сифатида танланганлар билан якка тартибда ишлаш имконияти мавжуд бўлади. www.arxiv.uz Миссионерларга табиатан ишонувчан, ташқи таъсирга мойил бўлган ва айни пайтда, ҳаётда сабр-бардошли ва фидоий бўлиш билан бир қаторда ҳамиша маънавий-руҳий кўмакка, қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадиган аёлларга ҳам алоҳида эътибор билан қарамоқдалар. Миллатнинг бирлиги ва жипслиги, мамлакатдаги барқарорлик ва тараққиёт оиладаги якдиллик ва аҳиллика боғлиқ. Бу прозелит аёлни тарбиялашга интилиш ортида жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш, ижтимоий ва миллий тотувлик асосларига раҳна солишдек мақсад-муддаолар ётганини кўрсатади. www.arxiv.uz Оила - миллат ва мамлакатнинг келажаги бўлган ёшлар тарбияси амалга ошириладиган қутлуғ маскан. Шу нуқтаи назардан қараганда, миссионер- ларнинг аёлларга бўлган эътибори уларнинг эътиқодини ўзгартириш орқали фарзандлари дунёқарашини ҳам тегишли йўналишда шакллантириш, миллат, жамиятнинг эртанги кунини муайян йўсинга солишга бўлган интилиш билан белгиланишини ҳам таъкидлаш зарур. Қайд этилган мисоллар ҳам миссионерлик объекти сифатида танланаётган қатламлар доираси мунтазам равишда кенгайиб бораётганини кўрсатади. www.arxiv.uz Замонавий халқаро миссиялар фаолиятининг босқичлари www.arxiv.uz Миссионерликда ёшларга алоҳида эътибор берилишининг сабаблари www.arxiv.uz Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва айни пайтда, энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда. Миссионерликнинг таниқли назариётчиси П.Джонстоун талаба ёшларни миссионерлик фаолиятининг асосий объекти деб қараб, ўзининг “Дунё операцияси” китобида жумладан, шундай ёзади: “Бутун дунёда университет ва коллежларда 37 миллион талаба таҳсил олади. Уларнинг кўплари 20 йилдан сўнг йирик мансабларни эгаллашади”. Ушбу фикрлар миссионерларнинг жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганини англаш имкониятини беради. www.arxiv.uz “ Зарғалдоқ” инқилоблар, турли диний экстремистик ҳаракатлар, террорчилик хуружларининг асосий иштирокчилари ёшлар экани эса юқоридаги каби эътиқодий ва ғоявий таъсир ва тазйиқлар қандай оқибатларга олиб келишини, ўсиб келаётган авлодга хос фаоллик ва социал энергиядан ғайриинсоний мақсадлар йўлида нечоғлик усталик билан фойдаланиш мумкинлигини яққол намойиш этади. www.arxiv.uz Болалар учун ёзги оромгоҳлар ташкил этиш Ёзги таътил даврида болаларни дам олиш жойларига қисқа муддатга олиб чиқиш Черков ҳудудида бир неча сменали, камида 2 маҳал овқат бериладиган кундузги дам олиш лагерлари ташкил этиш Черковга ибодатга келадиганлар орқали муҳтож оилалар болаларига лагерларга бепул йўлланма бериш Болалар учун қадимий жойларга экскурсиялар ташкил этиш 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида болалар учун истироҳат боғларида махсус дам олиш дастурларини ташкил этиш Муҳтож оилалар фарзандларига “хайрия” ёрдами кўрсатиш, турли тансиқ ширинликларни ўз ичига олган озиқ-овқат пакетлари ва ўйинчоқлар тарқатиш Черковларда болалар учун мўлжалланган «якшанба» мактаблари ташкил этиш Болалар орасида миссионерликни амалга оширишда эътибор бериладиган жиҳатлар Муайян тайёргарлик Тиббий соҳадаги миссионерликнинг ўзига хос хусусиятлари www.arxiv.uz Тарих илк миссионерлар ҳеч қандай мол-мулкка эга бўлмай, қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар юриб одамларга «Хушхабар»ни етказишга ҳаракат қилганликларидан гувоҳлик беради. Улар асосан ўша даврларда ҳам анчагина ноёб касб ҳисобланган ва юқори қадрланган табиблик фаолияти билан шуғулланиб, инсонларни даволаш билан бир қаторда динни тарғиб қилар эдилар. Бу ўз даври учун энг самарали усуллардан бири эди. Зеро, айнан табиблар кўпчилик инсонларнинг христианликни қабул қилишларига сабаб бўлишган. “Инжил”да Исо Масиҳнинг кўпчилик издошлари унинг ўзи даволаган инсонлар бўлгани қайд этилгани ҳам ушбу усулнинг аҳамияти ва самарадорлигининг ёрқин мисоли бўла олади. www.arxiv.uz Бугун ҳам бир қатор миссионерлик жамоалари ушбу усулдан самарали фойдаланишмоқда. Бу билан улар Исо Масиҳ томонидан амалга оширилган табиблик ишини давом эттиришаётганини даъво қилишади. Уларнинг ёндашувига кўра, тиббий миссияларнинг асосий вазифаси “Янги черковларни тузиш ва инжиллаштириш”дан иборат. “Еттинчи кун Адвентистлари” жамоасининг дунёнинг турли чеккаларида 200 дан ортиқ бепул шифохоналарга эгалиги эса бу йўлдаги ҳаракатларнинг кўламини тасаввур қилиш имконини беради. www.arxiv.uz Тиббий соҳа имкониятларидан фойдаланган ҳолда миссионерлик амалиётини ташкил этишда эътибор бериладиган жиҳатлар - ибодатга келувчиларнинг ахборотларига таянган ҳолда конкрет-адресли ёндашув асосида касалларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга дори- дармонларни харид қилишда кўмаклашиш; - наркоманларни даволаш билан шуғулланиш; - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан қулоғи паст эшитадиган фуқароларга қулоқ учун мўлжалланган овоз кучайтиргич аппаратлари ва ўзи юролмайдиган ногиронлар учун аравачалар харид қилиш ҳамда ногиронлар уйларига турли, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари шаклида ёрдам кўрсатиш; - шифохоналарга ҳомийлик қилиш, уларга чойшаблар, ёстиқ жилдлари, тиббий ходимлар кийимлари каби зарур нарсаларни етказиб бериш; - алкоголик, наркоман ва собиқ маҳбусларни “меҳнат тарбияси" Тиббиёт соҳасидаги миссионерликнинг афзалликлари прозелит врач бемор билан бевосита, аксарият ҳолларда бегоналарнинг иштирокисиз мулоқот қила олади бундай шаклдаги миссионерлик ташқи кузатув ва назоратдан холи бўлади ноқонуний фаолиятнинг фош бўлиш эҳтимоли кескин даражада пасаяди бемор одамнинг ташқи таъсирга мойиллиги, ширин ва юпатувчи сўзга, оддий инсоний қўллаб-қувватлашга ташналик қўл келади кўпгина ҳолларда врачнинг мунтазам назорати остида даволанишга эҳтиёжнинг мавжуд бўлиши “ўлжа” - беморни муайян вақт давомида психологик таъсир доирасида ушлаб туриш имконини беради миссионерлик тарғиботини босқичма-босқич амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади беморни даволашнинг муваффаққиятли кечиши миссионерлик тарғиботининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади www.arxiv.uz Умуман олганда, тиббиёт соҳасидан миссионерлик йўлида фойдаланишга интилишнинг бир қатор афзалликлари бор. Гап шундаки, врач бемор билан бевосита, аксарият ҳолларда бегоналарнинг иштирокисиз мулоқот қилиш имкониятига эга. Бундай шаклда амалга оширилган миссионерлик ташқи кузатув ва назоратдан холи бўлади ҳамда ноқонуний фаолиятнинг фош бўлиш эҳтимолини кескин даражада пасайтиради. Бемор одамдаги ташқи таъсирга мойиллик, ширин ва юпатувчи сўзга, оддий инсоний қўллаб-қувватлашга ташналик эса эътиқодий босим ва тазйиқ ўтказиш учун қулай шароит яратади. www.arxiv.uz Кўпгина ҳолларда врачнинг мунтазам назорати остида даволанишга эҳтиёжнинг мавжуд бўлиши эса беморни муайян вақт давомида психологик таъсир доирасида ушлаб туриш, миссионерлик тарғиботини босқичма-босқич амалга ошириш имкониятини беради. Беморни даволашнинг муваффаққиятли кечиши эса унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. www.arxiv.uz Хайрия ёрдамлари кўрсатишнинг миссионерликдаги ўрни www.arxiv.uz Миссионерлар ҳар қандай киши ва жамият ҳаётида учрайдиган ижтимоий-иқтисодий муаммолардан ўзларининг мақсадларида йўлида фойдаланиб қолишга доимий эътибор бериб келганлар. Улар бугунги кунда ҳам моддий-молиявий ёрдам кўрсатишнинг турли шаклларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Уларнинг “Кўзи ожизлар жамияти”, “Меҳрибонлик уйи” каби ташкилотларга хайрия сифатида молиявий кўмак беришга, “Қариялар уйларига” ташкилий ва моддий (озиқ-овқат олиб бориш, муҳтож кексаларни овқатлантириш) шаклида ёрдам беришга интилаётганлари ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. www.arxiv.uz Хайрия ёрдамлари кўрсатиш орқали миссионерлик объектларининг танланиши Кўзи ожизлар жамиятлари Ёрдамга муҳтож оилалар Қариялар уйлари Меҳрибонлик уйлари www.arxiv.uz - озиқ-овқат пакетлари тарқатиш; - муҳтож беморларга дори-дармонни харид қилишда кўмаклашиш; - муҳтож кексаларни овқатлантириш; - янги ёки черков аъзолари фойдаланган, аммо уларга керак бўлмай қолган кийим-бошлар, пойафзалларни муҳтожларга тарқатиш Хайрия ёрдамлари кўрсатиш шакллари - ҳафтанинг муайян, аксарият ҳолларда пайшанба ва якшанба кунлари хайрия тушликлари ташкил этиш www.arxiv.uz Ҳафтанинг муайян, аксарият ҳолларда пайшанба ва якшанба кунлари ташкил этиладиган хайрия тушликларини ҳам эътиқодий босим ўтказиш учун объектларни - бўлажак прозелитларни танлаб олишга хизмат қиладиган амалиёт шаклларидан бири сифатида қараш лозим. Умуман олганда, миссионерлар турли хил ижтимоий-маърифий тадбирларни тез-тез ўтказишдан ўз фаолиятлари ҳақида ижобий тасаввурни шакллантириш, ўзаро муносабатлар ва алоқаларни яхшилашдек мақсадларни кўзлайдилар. www.arxiv.uz Зилзила, тошқин, очарчилик каби турли офатларнинг содир бўлиши миссионерлар учун айни муддао ҳисобланади. Қаерда шундай ҳодиса рўй берса ўша ерга биринчи бўлиб миссионерлар етиб боради. Дастлаб улар ўзларини беғараз ёрдам кўрсатаётганларини кўз-кўз қилиб, аста-секин асл мақсадларини намойиш этадилар. Аслида эса миссионерлар ҳеч қачон, ҳеч кимга беғараз ёрдам кўрсатмаганликларини ва кўрсатмасликларини унутмаслик лозим. www.arxiv.uz Мутахассислар пятидесятникликлар инсонларнинг қайғу-аламлари, муаммолари ва жамиятда ўз ўринларини йўқотиб қўйишлари билан боғлиқ масалаларга алоҳида урғу бериши ва хайрия ёрдамлари кўрсатишдан усталик билан фойдаланишлари туфайли ўзларига эргашувчилар сонини тез суратда ўстириб бораётганларини қайд этмоқдалар. Мазкур мисол ҳам хайрия ёрдамлари ортида ётган туб мақсадларни чуқурроқ англашга хизмат қилади. www.arxiv.uz Уйма-уй юриб «Хушхабар» етказиш усулининг ўзига хос хусусиятлари www.arxiv.uz Бу усул миссионерларга одамлар билан куннинг долзарб муаммолари ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг дардларига қизиқиш билдириш ва ушбу муаммолардан чиқиш йўлларини кўрсатиб беришни таклиф қилиб, ўз ташкилотларига жалб қилишга асосланади. Бу миссионерликни амалга оширишда энг яхши самара берадиган ва катта маблағ талаб қилмайдиган усуллардан бири ҳисобланади. Масалан, ушбу усулдан фаол фойдалаётган “Иегово шоҳидлари” оқими аъзолари, ўзларини Исо Масиҳ ўз ҳаворийларига буюрган йўлдан фойдаланаётганларини таъкидлашади. www.arxiv.uz “ Иегово шоҳидлари” миссионерликка катта эътибор беради. Жамоа пайдо бўлган даврдан бошлаб, асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўз издошларини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирги кунда иеговочи миссионерларнинг сони 700 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Жамоа раҳбарияти томонидан миссионерларни тайёрлаш ишларига катта аҳамият берилади. АҚШ нинг Нью- Йорк шаҳрида, жамоанинг бош офиси билан бир жойда “Галаад” номли миссионерлар тайёрлаш маркази мавжуд. Ушбу марказда ташкил этилган 5 ойлик курсларда бутун дунёдан келган миссионерлар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда “Иегово шоҳидлари” 230 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради ва дунё бўйича 111 та минтақавий ваколатхоналарга эга. www.arxiv.uz Иеговочилар миссионерликни ўзига хос тарзда ва тизимли ташкил этишган. Мутахассислар фикрича, “Иегово шоҳидлари” ўз тарғиботларида жалб этишнинг 80 дан ортиқ усулидан фойдаланадилар. Жумладан, улар ўз даъватчиларининг овоз оҳангларида тинчлантириш ва меҳр туйғулари бўлишига алоҳида эътибор берадилар. www.arxiv.uz Иеговочилар миссионерлик фаолиятининг босқичлари ўз қарашларига заррача бўлса ҳам қизиқиш билдирган одамларни қидириб топиш ва сўнг уларни таълимотни қабул қилишга тайёрлаш; уларни миссионерлик фаолиятига тайёрлаш. даъват қилинаётган одамнинг онгига “Библия” курслари ва унинг матнини ўрганиш орқали диний таълимотни сингдириш; прозелитларни сув билан чўқинтириш; www.arxiv.uz И еговочиликнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шуки, унда ҳар бир аъзо миссионерлик фаолиятида қатнашиши шарт. Жумладан, жамоа раҳбарияти томонидан ҳар бир аъзо ойиига 10 соатдан 150 соатгача миссионерлик фаолиятига сарфлашлари талаб қилинади. Жамоа аъзолари қанча кўп вақтларини миссионерликка сарфлаганларига қараб ташкилот иерархиясида кўтарилиб боради. Маълумотларга кўра, “Иегово шоҳидлари” миссионерларнинг кундалик харажатларига йилига 100 миллион АҚШ долларига яқин маблағ сарфлайдилар. www.arxiv.uz Таълим-тарбия соҳасидаги миссионерликдан кўзланган мақсадлар www.arxiv.uz Замонавий миссионерлар турли соҳаларда узвий бирликда, тизимли ва тадрижий иш олиб борилгандагина кишилар онги ва қалбини эгаллаш мумкинлигини яхши тушунишади. Зеро, ҳар бир соҳа кишилар онгига таъсир ўтказишнинг ўзига хос ва бетакрор усулларига эга. Айни пайтда, тизимли иш олиб борилганда бу усуллар ва ўзига хосликлар бир-бирини тўлдиради ҳамда кўзланган натижаларга эришиш имконини беради. www.arxiv.uz Таълим тизими босқичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик туфайли ғоя ва қарашларни сингдиришдаги тадрижийлик таъминланади. Шу билан бирга, таьлим жараёнида амалга оширилган тарғибот натижаларини бевосита текшириб кўриш ва уни такомиллаштириб бориш имконияти ҳам мавжуд. Бу каби хусусиятлар миссионерларнинг таълим тизимига алоҳида эътибор билан қарашини келтириб чиқармоқда. Адвентистларнинг дунё бўйича 5000 дан ортиқ ўқув марказларига, пятидесятникликнинг энг йирик оқимларидан бири - “Худо Ассамблеялари” черковлари бир неча коллеж ва Библия мактабларига эгалик қилаётгани ҳам айнан шу билан изоҳланади. www.arxiv.uz - мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб берилади; - ибодатга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши таъминланади; - ибодатга келувчиларнинг ахборотларига таяниб, конкрет- адресли ёндашув асосида янги ўқув йили арафасида муҳтож оилаларнинг 1-синфга борадиган болаларига дафтар, қалам ва бошқа канцелярия моллари олиб берилади; - “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига болалар кийим- бошлари ва ўйинчоқлар совға қилинади ;Миссионерлар таълим тизимида ўз фаолиятини амалга оширишда алоҳида эътибор берадиган жиҳатлар - тил ва компьютер ўргатиш марказлари, ҳатто мактаб ёшигача бўлган болалар учун шу йўналишдаги ихтисослашган боғчалар очиш орқали ҳам ёшлар орасида тегишли тарғибот ташкил этилади www.arxiv.uz Миссионерлик билан шуғулланаётган айрим диний ташкилотларнинг у ёки бу мактабга янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун таъмирлаш материаллари олиб бериш, ибодатга қатнайдиганларнинг бевосита таъмир ишларида қатнашиши шаклида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиш ортида ҳам ғараз мақсадлар ётишини англаш қийин эмас. Миссионерлар тил ва компьютер ўргатиш марказлари, ҳатто мактаб ёшигача бўлган болалар учун ихтисослашган боғчалар очиш орқали ҳам ёшлар орасида тегишли тарғиботни ташкил этишга ҳаракат қилмоқдалар. Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларини ёшликдан бир неча тилга ўргатиш, компьютер саводхонлигини оширишга бўлган интилиши ва ёшларда бундай соҳаларга бўлган қизиқишлардан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилинаётганини кўриш мумкин. Миссионерлар бундай марказлар ва боғчаларда тил ва компью Миссионерликда ўзбек мумтоз адабиёти ва ислом дини манбаларидан фойдаланишга уринишларнинг хусусиятлари www.arxiv.uz Кишилар фаолиятига ғоявий мазмун бахш этиш, эътиқодий тарбияни амалга ошириш, инсон тафаккури ва дунёқарашини ўстириш ва ўзгартиришда бадиий адабиёт ўзига хос ўринни эгаллайди. “ Адабиёт - атомдан кучли”, - деб ёзган эди Абдулла Қаҳҳор. Ҳақиқатан ҳам шундай. Агар адабиёт эзгулик руҳи билан суғорилган бўлса баркамол шахсни тарбиялайди, жамият юксалишига хизмат қилади. У ёвузлик ва жаҳолатни тарғиб қилганда маънавий қашшоқликни келтириб чиқаради ва мажруҳ авлодни шакллантиради. Адабиётнинг ҳар бир йўналиши эътиқодий тарбияни амалга ошириш, у ёки бу ғоянинг тўғрилиги ва ҳаётийлигини асослашда ўзига хос имкониятларга эга. Шеьр қисқа ва оҳангдор ифода орқали кишилар ҳиссиётларини жумбушга келтирса, романлар, қиссаларда муайян ғоялар аста – секин сингдириб борилади. Бу каби хусусиятлар миссионер Бадиий адабиётимизда “талмеҳ санъати”, яъни жой, тарихий шахслар, пайғамбарлар, авлиёлар номларини ўз фикрини ифода этиши учун бадиий тасвир воситаси сифатида ишлатишдан унумли фойдаланилган. Мумтоз шеъриятимизда шундай руҳда ёзилган ҳамда Исо ва Масиҳ номлари истифода этилган мисраларни етарлича топиш мумкин. Хусусан бундай намуналар буюк шоирларимиз ижодида кўплаб учрайди. Бундан асло улар христиан (насроний) динига эътиқод қўйганлар деган хулоса келиб чиқмайди. Аммо, бадиий адабиётимизга хос шундай нозик жиҳатлардан хабардор бўлган миссионерлар уларнинг христианликни тарғиб қилганликлари ҳақида гапирмоқдалар. Ушбу мисол ҳам миссионерларнинг ўз ниятларига эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмасликларини яна бир бор тасдиқлайди. www.arxiv.uz Мусулмонларга “Иегово” Аллоҳнинг 99 исмидан бири, деган фикрни сингдиришга интилиш баробарида “Қуръон”нинг муқаддаслигини инкор этиш, унда изчиллик ва давомийлик йўқлигини , нотўғри маълумотлар ва зиддиятлар кўплигини “ёритиш” эса иеговочилар тарғибот йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, улар “Ислом таназзулга юз тутмоқда ва насронийлик барча миллатлар орасига кириб бормоқда”, деган қарашларни тарқатишга уринаётганликларини ҳам қайд этиш лозим Айни пайтда, “Иегово шоҳидлари” ўз “тушунтириш” ишларида кишилар кундалик ҳаётда дуч келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кўплигини гўёки, бугунги жамиятда оташпарастлик, бутпарастлик элементлари кўпайиб бораётгани билан боғламоқдалар. Уларнинг фикрича, кишиларнинг “Иегово шоҳидлари” таълимотини қабул қилиши юзага келган вазиятд Баҳоийлар миссионерлигининг ўзига хос хусусиятлари Ёшлар ўртасида ўз ғояларини ёйишга интилиш Ўз таълимотлари тақдимоти кунларини ўтказиш Уйма-уй юриб тарғибот олиб бориш “ Қуръон” улар учун ҳам муқаддас манба ҳисобланишини бот-бот такрорлаш Ислом динида тан олинган Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад пайғамбарлар уларнинг таълимотида ҳам тан олиниши таъкидлашЎз суҳбатларида “Аллоҳ” , “Алҳамдулиллаҳ” , “Бисмиллоҳир-раҳмонир- роҳим” каби исломий тушунчаларни тез-тез ишлатиш www.arxiv.uz ҚЎЛЛАШ: тажрибали файласуф, диншунос, сиёсатшунос, тарихчи мутахассислар билан биргаликда интерфаол услубда машғулот олиб борилади. НАТИЖА: Ёшларда миссионерлик ва прозелитизмнинг ғайриинсоний моҳияти ҳақида тушунча шаклланади, уларни диний бағрикенглик, ижтимоий адолат, ватанпарварлик тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига бағрикенглик ғояларини сингдиришга эришилади. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: прозелитизм, миссионерлик, диний бағрикенглик, христианлик, конфессиялараро муносабатлар, Инжил, протестантлик, миллий қадриятлар. www.arxiv.uz Мавзу бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: Каримов И.А. 16 жилдлик асарлар тўплами. 1996-2009 йиллар. Вегерт В. Янгича дунёқараш бўйича ҳаёт. – Дрезден: 1992. Б. 66. Гордиенко Н.С. Крещение Руси: факты против легенд и мифов. - М.: 1986. С. 150. Девид Гудинг, Джон Леннокс. Определение Христианства. - М.: 1999. С. 690. Джонстоун П. Операция Мир. – М.:2005. С. 167. Дон Мак-Керри. Исцеление сломанной ветви Авраама обретение мусульман. – М.: 1992. С. 308. Макдауэлл Д., Стюарт Д. Обманщики. – М.: 1993. С. 400. Осипов А.А. Катихизис без прикрас. – М.: 1963 г. Очилдиев А., Нажмиддинов Ж. Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари (юз саволга - юз жавоб). – Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – 200 б. Ренан Э. Апостолы.-СПб.:Политиздат