Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 185.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Хива хонлиги Оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («Риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида)

Купить
Хива хонлиги оллоқулихон даврида” 1825-1842 йиллар («Риёз уд-давла» қўлёзма асари асосида) М У Н Д А Р И Ж А Кириш - 3 бет I БОБ. Хива хонлиги ХVI-XIX аср биринчи чорагида 1.1. Хива хонлигининг ташкил топиши - 13 бет 1.2. Оллоқулихоннинг давлат тепасига келиши - 16 бет II БОБ. Оллоқулихон даврида хонликнинг ички аҳволи: 2.1. Хонликнинг сиёсий бошқарув тизими - 24 бет 2.2. Деҳқончилик ва суғориш тармоқлари - 56 бет 2.3. Маданий ҳаёт - 67 бет III БОБ. Оллоқулихоннинг ташқи сиёсати: - 90 бет 3.1. Хива ва Россия муносабатлари - 91 бет 3.2. Хиванинг Бухоро амирлиги ва ғўқон хонлиги билан алоқалари - 119 бет 3.3. Хиванинг Ҳирот ва Эрон билан муносабатлари - 133 бет ХУЛОСА - 137 бет Манбалар ва адабиётлар - 140 бет К И Р И Ш Мавзунинг долзарблиги . Мустабидлик даврида ўзбек халқининг тарихи атайлаб бузиб кўрсатилди. Уни тадқиқ ва таҳлил этиш фақат ҳукмрон тузум манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб, жаҳон маданияти тараққиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган миллат салоҳияти ҳар томонлама камситилди. Собиқ шўролар мафкураси ҳар қандай масалага синфий ва киши билмас тарзда империалистик нуқтаи-назардан ёндошиб, ўзига қарам миллатларнинг, айниқса тарихий шахслар фаолиятини бир томонлама салбий тарзда бўрттириб кўрсатар, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёт, фан ва маданият ривожидаги ўрнини кўрмаслика, аниқроғи кўрсатмасликка ҳаракат қиларди. ХХ аср 30-50-йилларида ҳозирги Ўзбекистоннинг чин тарихини яратишга уринган кўплаб зиёлилар "миллатчи" деган тамға билан қатағонга учрадилар. Ўзбекист Ушбу фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бой ўтмишнинг тўла ёритилмаган мўъжаз бир қисми - Хива хонлигида ХIХ аср иккинчи чорагида юз берган сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий воқеаларни илмий холис ўрганиш ва бирламчи ёзма манбалар асосида таҳлил этиш тарихнавислик олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради. Мавзунинг зарурлиги ҳам шу билан белгиланади. Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Хива хонлигида XIX асрда кечган ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўзида акс эттирган манбалар етарли даражада бўлгани ҳолда, афсуски, мазкур давр, хусусан, Оллоқулихон (1825-1842) ҳукмронлик қилган йиллар ҳанузгача махсус ўрганилмай қолмоқда. Ваҳоланки, ўн тўққизинчи юз йилликда хонликда рўй берган кўплаб воқеаларнинг гувоҳи, машҳур тарихчи Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874) қаламига мансуб олтита Тўғри, Я.ўуломов 2 , М.Йўлдошев 3 , Т.Неъматов 5 , ғ.Муниров 4 , Б.Маннонов 7 каби олимлар Хива хонлиги тарихини, шу жумладан Оллоқулихон даврини ёритишаркан, Огаҳийнинг юқорида санаб ўтилган асарларига мурожаат қилганлар. Лекин, афсуски, замонанинг зайли билан уларнинг имкониятлари чекланган эди. Шўролар даврида бошқа тарихий асарлар каби Огаҳий қўлёзмалари "сарой тарихнавислиги маҳсули" сифатида баҳоланиб, атайлаб назардан четда қолдирилди. Мустақиллик йилларида тарих фанининг бошқа соҳаларида бўлганидек, бирламчи қўлёзма манбаларни ўрганиш, жумладан, Хива солномаларига мутахассислар эътиборини жалб этиш масаласида ҳам маълум тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ғ.Мунировнинг Мунис (1778-1829), Огаҳий, Баёний (18581923) тарихий асарларининг умумий таҳлилига бағишланган монография чиққан ёрқин сиймолар, табиат ҳодисалари ва географик номлар тўғрисида қимматли маълумотларни билиб олса бўлади. Бу асардан ўз вақтида кўчирилган иккита нусха Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар жамғармасида (N- 821/II, N-5364/II) ва шунингдек иккита нусха Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Санкт-Петербург бўлимида (N-Е6, Д. (590 ос) сақланмоқда 9 . Мавзуни ўрганишда "Риёз уд-дала"дан ташқари қўшимча материаллар ҳам жалб этилди. Уларни қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ деб топилди: Биринчи гуруҳ манбалари сирасига Мунис ва Огаҳийнинг "Фирдавс улиқбол", Хива шаҳзодаси Саййид Ҳамиджон тўра Комёбнинг (1861-1922) "Тарихи хавонин" ("Хонлар тарихи"), Баёнийнинг "Шажараи Хоразмшо маданий ҳаёт бўйича қимматли маълумотлар қолдирганлар. Н.Муравьев, Г.Данилевский, Абросимов (журналда унинг исми шарифи берилмаган) каби муаллифлар шулар жумласига киради. "Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819-1820 гг." асарининг муаллифи Н.Муравьев Оллоқулихоннинг валиаҳдлик даврида Россиядан Хивага келиб кетади ва ўша даврдаги хонликда ўтказилаётган ислоҳатлар, давлат тизими, халқ хўжалигининг аҳволи тўғрисида қимматли маълумотлар беради 5 . "Описание Хивинского ханства" муаллифи Г.Данилевский 1842 йили Хива хонлигида расмий ташриф билан бўлган. Унинг гуруҳи олдига қўйилган масалалардан бири яқин орада босиб олиниши керак бўлган Хоразм диёрининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий таркиби, табиати тўғрисида тўла ва аниқ маълумотлар тўплаш эди. Ушбу гуруҳ таркибида бўлган табиат С.В.Жуковскийнинг "Сношение России с Бухарой и Хивой за последнее трехсотлетие" 8 , Н.И.Веселовскийнинг "Очерк историко-географических сведений о Хивинском ханстве" 14 , П.И.Небольсиннинг "Очерки торговли России со Средней Азией - Хивой, Бухарой и Кокандом" 9 каби асарлар шулар жумласидандир. Иккинчи гуруҳ - шўролар даврида чоп этилган асарлар бўлиб, улар сирасига, жумладан, Я.ўуломовнинг "Хоразмнинг суғорилиш тарихи" 10 ва "Памятники города Хивы" 11 , Ю.Э.Брегелнинг "Хорезмские туркмены в XIX веке" 12 ва "К изучению земельных отношений в Хивинском ханстве" 13 , ғ.Мунировнинг "Мунис, Огаҳий ва Баёнийларнинг тарихий асарлари" 14 , М.И.Йўлдошевнинг "Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши" 15 , Т.Неъматовнинг мақсадларда, турли савиядаги муаллифлар томонидан ёзилганлиги туфайли ҳам бу асарларда ифода этилган фикрлар, ёндошувлар ранг-барангдир. Айни вақтда, улардаги илмий-амалий асосланган муштарак баҳолар диссертант учун таянч вазифасини ўтади. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Тадқиқотнинг асосий мақсади Хива хонлигининг Оллоқулихон бошқарган даврини бирламчи ёзма манба - "Риёз уд- давла" асосида таҳлил қилиш ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари ва қирраларини тадқиқ этишдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди: - "Риёз уд-давла" асарида хонликнинг ўрганилаётган даврдаги давлат қурилиши ва бошқаруви масалалари, унинг ўзбек давлатчилиги анъаналаридаги ўрни ҳамда ўзига хос томонларини ёритилишининг аҳамиятини кўрсатиш; - хонликнинг суғориш тизими суяниш Хива хонлигининг Оллоқулихон ҳукмронлиги давридаги сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётга оид воқеа-ҳодисаларга объектив баҳо беришда асосий омил бўлди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади: - "Риёз уд-давла" асосида ҳамда қўшимча манбалар ва адабиётларни жалб этган ҳолда Хива хонлигининг Оллоқулихон ҳукмронлиги давридаги ижтимоийсиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти илк бор атрофлича таҳлил қилиб берилди; - Хива хонлигини Оллоқулихон бошқарган даврдаги бошқарув тизими таҳлил этилиб, давлат институтлари вазифа ва фаолиятига оид маълумотлар илмий муомалага киритилди; - Оллоқулихон даврида хонликда амалга оширилган иқтисодий- ижтимоий тадбирлар, хусусан суғориш иншоотларининг барпо этилиши, шаҳарсозлик масалалари, янги ерларнинг ўзлаштирилиши, маданий ҳаётда юз б институтнинг "Марказий Осиё ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари алоқалари" бўлимининг кенгайтирилган мажлисида ҳамда шу институтдаги манбашунослик ва умумий тарих семинарларининг қўшма мажлиси (24.01.2003) да, ЎзР ФА Тарих институти "Ўзбек давлатчилиги тарихи" бўлими базасида ташкил этилган илмий-назарий семинар (18.10.2002) да, Тошкент Давлат Шарқшунослик институти Ихтисослашган кенгаши қошидаги илмий-назарий семинар (12.09.2002) да, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги тарихга ихтисослашган Илмий семинар (02.12.2002) да муҳокама қилинган. Тадқиқотнинг тузилиши. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ҳамда манбалар ва адабиётлар рўйхатидан иборат. I БОБ Хива хонлиги ХVI-XIX аср биринчи чорагида 1.1. Хива хонлигининг ташкил топиши Беркасултон ўғли Элбарс Муҳаммадхон ўғли Тоҳир (у Бухоро ҳукмдорининг жияни эди) аҳоли бошига кўп кулфатлар келтирди, норози бўлган оломон уни тутиб ўлдирди. Унинг ўрнига эса Кичик Жуз хони Абулхайрхон ўғли Нурали (1740-42 йиллар) хон қилиб кўтарилди ва у сиёсий тушунмовчиликлардан чўчиб тахтдан воз кечди 21 . Ўз ўрнида Петр I дан бошлаб Хоразмга нисбатан босқинчилик сиёсатини юргизиб келган Россия давлати, вазиятдан фойдаланиб, Нодиршоҳга таъсирини ўтказиб, рус фуқаролигини қабул қилган Кичик Жуза хони Абулхайрхонни (Нуралихоннинг отаси) Хива хонлигига ўтказмоқчи бўлди. Бу ҳақда С.В.Жуковский ёзади: “...Рус ҳукуматининг вакиллари Абулхайрхон билан бирга Хивага келишлари керак эди. Шунда Муравин тезлик билан Хонқа шаҳрининг остонасида жойлашган Нодирнинг қароргоҳига қуйидаги мазмундаги мактуб билан жўнатилди: “у, Мунис Хоразмий ва Огаҳийларнинг шоҳидлик беришларича, аҳолининг яроқли қисми қўшни мамлакатларга кетишга мажбур бўлдилар. ғолганлари бола чақаларини қозоқ ва қорақалпоққа сотиб жон сақладилар, туркман ёвмутларига таландилар. “ғалъалар ва шаҳарлар хароб бўлиб, экин экиладиган ерлар чангалзорга айланган эди. Хиванинг иморатлари хароб бўлиб ўрнига сўксук ва юлғун кўкарди... Душманлар шаҳарнинг атрофида турар эрдилар. ғаҳат ул ғоятда кучайдиким....ит ва эшак гўшти оммаи халойиқға ҳалол бўлди ва баъзи ерда одамни ҳам ебдурлар” 24 . Шундай оғир ва чигал замонда ўзбекнинг қўнғирот уруғи улуғларидан Муҳаммад Амин иноқ (1729-1790) ташаббусни ўз қўлига олишга мажбур бўлиб, сиёсат майдонида яққол кўзга кўрина бошлади. Кенг халқ оммаси уни қўллади, у Иброҳим иноқ бошлиқ мухолифларини маҳв этди (1762- Элтузарнинг иниси Муҳаммад Раҳим I (1806-1825) даврида Хоразм хонлиги бошқарув жиҳатдан анча мустаҳкамланди. Олий девони таъсис этилиб, янги солиқ ислоҳоти ўтказилди, божхона ва зарбхона ташкил этилди, натижада давлат даромади кўпайди. Майда бекликлар, Орол атрофидаги қабилалар Хоразм хонлиги таркибига қўшиб олинди. Бу даврда хонлик мустаҳкамланди, мамлакатнинг ички аҳволи анча яхшиланди. Хива, Янги Урганч, Ҳазорасп, Хўжайли, Тошҳовуз, Гурлан, Хонқа ва бошқа шаҳарларда қурилишлар бўлди, турли хунармандчиликлар ривожланди. Улар савдо марказларига айланди. ғўшни мамлакатлар билан дипломатик ва савдо алоқалари мунтазам равишда амалга оширилиб турилди. 1820 йилда Хивага келиб хонликни ҳар томонлама пухта ўрганган рус тадқиқотчиси Н.Н.Муравьев “У (Муҳаммад Раҳимхон) бутунлай янги давлат барпо анъаналарга риоя қилинган ҳолда амалга оширилиб келганлиги тўғрисида қимматли, бошқа манбаларда учрамайдиган маълумотлар берилади. "Муҳаммад Раҳимхон I тақдир тақозосига тан бериб ул кеча қазоси етгач, - дейилади қўлёзмада, - Хоразм мамлакатининг жами донишманд улуғ ва катталари, машҳур ва меҳрибон шаҳзодалари, қудратли ва олийжаноб давлат арбоблари жам бўлишиб кенгашдиларким, бу тартибга келтириб қўйилган салтанатни, яъни динудавлат низоми, мулк ва миллат мақоми кимга муносибдир. Кенгаш аҳли маслаҳатлашиб олгандан сўнг, барча улуғлар иттифоқ билан ҳазрат соҳибқироннинг (Оллоқулининг) азиз бошини хонлик тожини кийишга лойиқ деб топдилар ва унинг қобилиятини ҳукмронлик қилишга мувофиқ кўриб, ул ҳазратнинг хизматига астойдил бел боғлаганликларини изҳор этдилар" 28 . Аммо қадимдан ўрнатилган таомилга мувофиқ валиаҳд, гарчанд кенгаш унинг тож ворислигини бир оғиздан тасдиқлаган бўлса ҳам хонлик тахтига чиқишга шошилмаслиги, бу масалада маълум одоб қонун-қоидасига риоя қилиши лозим бўлган. Шунга кўра, Огаҳийнинг таъкидлашича, Оллоқулихон бу таклифга дастлаб рад жавобини беради. "Шаҳзода, - деб ёзади Огаҳий, - ўткинчи дунё салтанатига рағбати йўқлигидан, одоб доирасидан чиқмаган ҳолда рад жавобини берди. Шунда улуғлар илтимос ва илтижо қилдиларки, агарчи фоний дунёда инсон са 37 ҳаётида - янги хон тайинланишида маълум тарзда катта маънавий аҳамиятга эга бўлганлигига шубҳа қолмайди. Бу ерда ўзбек давлатчилиги удумларидан яна бири - ҳукмдор вафоти халққа эълон қилинмасдан олдин унинг валиаҳди расман хон кўтарилиб, унга давлатни бошқаришдаги барча ваколатлар топширилгач, ҳар иккала ҳодиса бир вақтнинг ўзида эълон қилиниши масаласига ҳам қатъий риоя қилинганлиги кўзга ташланади ва бу ҳол бирламчи манбалар маълумотлари билан тасдиқланади. Баёний "Хоразм тарихи"да бу ҳақда шундай ёзади: "1240 (1825) йили рамазон ойининг 19-си шанба куни Муҳаммад Раҳимхон вафот қилди. Хоннинг ўлимини халққа билдиришдан олдин, унинг ўғли Оллоқули хон қилиб кўтарилди" 29 . Демак, халққа хоннинг ўлимини билдиришдан олдин янги хон кўтарилиб қўйилган. Шу тарзда мамлакатда ю шоирлари, жумладан Мунис Хоразмий ҳам мазкур воқеага бағишлаб ажойиб қасидалар ва етук назмий тарихлар битдилар” 30 . Демак, шаҳзода Оллоқулихоннинг тахтга ўтириши халқ томонидан ижобий қабул қилинган ва бунга сабаб у отаси ҳаётлик давридаёқ давлат ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб кенг халқ орасида катта обрў ортира олган. “Риёз уд-давла” Оллоқулихоннинг туғилиш тарихини шундай бошлайди: “Фаросат аҳлига маълум бўлсинким, ул ҳазратнинг туғилиши Чингизия хонадонидин Абул ўозийхон ибн Ўдгорхон айёми салтанатида (Абулғозийхон V) ва буваси Авазбий иноқ даврида санаи 1209да (1794-1795 йил), барс йили вуқуъ топди...” 31 . Тарихдан маълумки, “Турон заминда, хусусан Хоразм мамлакатида Чингиз авлодлари салтанат ишларини юргизар эдилар. Ул ҳазратнинг туғилиш даврида амакиси Элтузар Муҳаммад Баҳод “Таворихвонлиғ” хусусида, Бухоро, ғўқон ва Хива хонликлари муаррихлари орасида хиваликлар илғор эдилар. Хоразм тарихнавислигида эски 43 ўзбек тилида ёзилган ва бизгача етиб келган дастлабки асар 1550 йилда ёзилган “Тарихи Дўст Султон” ёки “Чингизнома” деб аталган ушбу битик Ўтамиш Ҳожи қаламига мансубдир 34 . Хоразм хони, тарихчи Абулғозихон ибн Араб Муҳаммадхон (1643-1663 йиллар хон бўлган) дунё тарихчилигида из қолдирган “Шажараи турк” ва “Шажараи тарокима” номли асарларини ёзиб (ХVII асрнинг ўзидаёқ бир неча ғарбий оврўпа тилларига таржима қилинган) Хоразм тарихчилик мактаби довруғини тарихчилик илмида машҳур қилган эди. Айрим маълумотларга қараганда, Шерғозихон (1714-1727) даврида Мавлоно Саййид Муҳаммад Охунд деган мударрис Хива ўтмишига оид “Гулшани иқбол” деган ажойиб тарихий асар йилларига тўғри келиб, ушбу хайрли ишда унинг ҳиссаси (хамкорлиги) ҳам моддий, ҳам маънавий томонидан катта бўлган. Шеършунослиғ хусусида, Огаҳийдек забардаст адибнинг Оллақулихонни “шеършунос” деб аташи унинг учун улкан баҳодир. ХIХ асрнинг бошида шеършунос бўлиш учун албатта араб (аруз қоидалари), форс ва туркий тилларни мукаммал билиш лозим бўлган. Демак, Оллоқулихон нозик таъб, бир неча тилларни ўзлаштирган ижодкор бўлган. У назм ва насрда қалам тебратган бўлиб, буни келажакда тадқиқотчи олимлар тасдиқласалар ажаб эмас. Асар Оллоқулихоннинг ёшлик тафсилотларини ёритишда давом этар экан, ҳаётининг янги қирраларини очиб беради: “Али ал-давоми давлат бўстони ва cахийлик айвонида табиатан саховат эгаси бўлганлигидан зиёфатлар ташкил этиб, улуғ мартабали уламо-ю, фузалолар ва шоирлар билан Шаҳзоданинг адолатпарвар бўлганлигини Огаҳий қуйидагича тавсифлайди: “Чун девонда халқнинг арзу-ҳолини тинглаб ўтирганида, бутун ақлу-ҳушини жамлаб, гўё охират кунидек адолат ўрнатишга ҳаракат қилар эди. Ташқи кўринишдан чиройли сиёсат олиб бориб, мазмунан адолат кўзи билан подшолик интизомига риоя қилиб, фуқаролар бошига адолат соясин солиб, халқнинг осойишталигин мустаҳкамлаб, мамлакат тинчлигини сақлар эди” 49 . Демак, шаҳзода Оллоқулихон ўта зукко, замонасининг барча фанларидан бохабар, хушсурат, жисмонан бақувват, серҳаракат, Ватан сарҳадларини бир неча 49 марта айланиб чиққан, қуш овини севувчи, олиму-фузалоларнинг суҳбатига ўч, ижодкор, саҳоватпеша, давлат ишларида фаол ва адолатли шахс бўлиб етишган. Албатта, “Риёз уд-давла”да Оллоқулихоннинг ёшлик йиллари, унга хос бўлган яхши хис II БОБ Оллоқулихон даврида хонликнинг ички аҳволи 2.1. Хонликнинг сиёсий бошқарув тизими Оллоқулихон даврида Хива хонлигининг ҳудуди шимолдан Тенгиз каноригача (Каспий денгизининг шарқий-жанубий қирғоғи), Уст-Юрт пасттекисликлари-ю, Сирдарёнинг қуйи қисми, жанубдан Ҳафти реги Хоразм, яъни чексиз ғорақум чўлларидан ўтиб Хуросонгача бўлган ерларни ўз ичига қамраб олган эди. Хонлик ўша даврдаги Эрон, Россия (ғозоғистон ерларининг анча қисми Россия тасарруфида эди), ғўқон хонлиги, Бухоро амирлиги, Афғонистон билан чегарадош бўлган. Оренбург чегара комиссиясининг раиси Г.Ф.Генснинг қайд дафтаридаги 1833 йил 1 декабрига оид варағида шундай ёзув қайд этилган: “ғозоқларнинг чиклин уруғи вакиллари ҳикоя қилишларича, хиваликлар Сирдарё бўйларида қалъа бунёд этишдан ташқари, шарққа томон ҳарбий қўриқ демайди. Балки бу вилоятлар турли тарихий даврларда айрим сабабларга кўра Эрон ёки Бухоро тассаруфида бўлгандир, аммо “Риёз уд-давла” асарида ёзилишича, бу юртлар Оллоқулихон даврида Хива хонлиги таркибида бўлганлиги аниқ. Бу фикримизнинг тасдиғини мазкур асарнинг қуйидаги сатрларидан топамиз: “Соатқули сардорким, ...Муҳаммад Раҳим жаннат маконнинг марҳамати подшоҳонасидин Марв ҳукумати мансабига етмиш эрди... Ўғлитўпа мавзесида Сарахс улусининг хонлариким, бири Одина ғурт ва бири Ҳолназар отлиғ эрди...” 40 ; ”Шаҳзода Раҳмонқулихон Марв сарҳадидан то Оҳалгача, қайси ерда арбоби мол бўлса хизматчилар юбориб, оз чоғда ул элнинг закотини йиғдириб олди” 41 ; “Марв вилоятининг ҳокими Ниёз Муҳаммад бой Оқаниёз сардорни Ҳирот ҳокими Шоҳ Камрон қошига юборди” 42 ; “Ниёз Муҳаммад бойким, ҳазрат сул Уларга раҳбар этиб Хива хони томонидан тайинланган ва маркази Марв бўлган Ниёз Муҳаммад бой (меҳтарнинг қариндоши) ва унинг ёрдамчиси Йўлатанда яшовчи, хивалик юзбоши Муҳаммад Амин томонидан амалга оширилади. Жанубиғарбда, Сарахс атрофдагилар, икки оқсоқол Ҳожа Шукурхон ва Ўрозхон бошчилигидагилар ҳам Марв ҳокими Ниёз Муҳаммад бой томонидан бошқарилади” 45 . Огаҳийнинг шоҳидлик беришича, Оллоқулихон ўз фаолиятининг дастлабки онлариданоқ давлат ва салтанат ишларини юргизишда адолатга суянган ҳолда иш юргиза бошлаган. Жумладан, “Риёз уд-давла” асарининг “Баъзи воқеаи зикриким, ҳазрати аъло ҳоқоннинг хилофат тожиға жилус қилғоч, кечаси ул ҳазратдин вуқуъ топибдурур” 46 деб номланган бўлимида ўзбек давлатчилигини ўрганишда муҳим бўлган қуйидаги фактларни кўрамиз. Оллоқулихон салтанат юргизиш и “Вазири аъзам Муҳаммад Юсуф меҳтар ва Муҳаммад Ризо қушбеги бошлиғ барча амалдор ва хизматчилар Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон салтанатида мансабдор ва ҳукумат шиор эрдилар, уларнинг ҳар бири ўз амали ва мансабида қолдирилди” 49 . Тоғай миробга ўхшаш замонасининг вазифадор фарзандларининг обрўсини хизматларига яраша ошириб қўйилди 50 . Шу тарзда янги хон тахтга ўтирган куниёқ давлатни бошқаришда асосий мавқеъларни эгаллаб турган шахсларни назардан ўтказади, лозим топганларини ўз лавозимида қолдириб, айрим ўринларга ишончли одамларини тайинлайди. Бу, албатта, ғоят муҳим тадбир эди. У дастлаб мамлакатда юз бериши мумкин бўлган одатдаги норозилик кайфиятини бартараф этиш, йирик лавозим эгаларининг хон алмашинуви давридан фойдаланиб, давлатни заифлаштириш мақсадида ўз ғараз мақсадларини амалга оширишлари йўлига ғов ташлашга қаратилганди. Ва шундан сўнг “шафқат қилиш Оллоҳдандир” деган нақлга амал қилган ҳолда кенг халқ оммаси, фу Сўнг Оллоқулихон “Ким авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилса, уларнинг ўзларини зиёрат қилибди”, деган нақл мазмуни далолати билан ҳазрат Паҳлавон Маҳмуд қуддуснинг мақбараси зиёратига мушарраф бўлди. Хатми калом ва ейилган таъом савобидан ул ҳазратнинг руҳи покларига бахшида қилиб фотиҳалар қилди ва шундан сўнг арк томон юрди” 53 . Ислом дини ҳукмрон бўлган хонликда Оллоқулихон томонидан амалга оширилган ушбу зиёратларнинг ғоявий аҳамияти катта бўлиб, янги ҳукмдор бу билан халқ наздида ўзини ҳам тақводор ва ҳам ислом ҳомийси сифатида намоён этарди. Атрофдаги қалъа ва шаҳар ҳокимларидан Муҳаммад Раҳимхон вафоти ва Оллоқулихоннинг тахтга ўтириши муносабати билан эзгу тилаклар билдирилган мактублар келиши ҳануз давом этар эди. Барчасига жавоб мактуби йўлламоқ учун салтанат хизматида бўлган ам ишларининг Низоми маслаҳати учун, давлат арбобларининг саралари ва замонасининг кўзга кўринган қонуншуносларни тўплаб машварат қилди ва бунда девон бошқаруви таркибини кўриб чиқиб, қатор тадбирларни амалга оширди 56 , дейилишидан аниқ бўладики, ўз даврида Давлат бошқаруви низоми амалда бўлган. XIX аcрнинг 1819-1820 йиллари давомида Хивада бўлган Н.Муравьев ёзишича Муҳаммад Раҳимхон даврида Олий кенгаш вужудга келган. Бу кенгашга турли даъво ва жиноий ишларни кўриш ва қарор чиқариш ҳуқуқи берилган ва бунда хоннинг ихтиёри чекланган бўлган 57 . Ушбу Олий кенгаш Оллоқулихон даврида ҳам фаолият кўрсатган ва унинг таркибига меҳтар, қушбеги, нақиб, шайҳулислом, мутавалли, мироб, қози, фармончи, дарға, шиғовул, дастурхончи, арбоб, мирохур, тўшакчи, оқо-оғо ва ҳакозо мансаб ва унвон эгалари кирган беришича Олий кенгаш таркибида хоннинг қариндош-уруғларидан ташқари оқсоқоллар ҳам бўлишлиги туфайли унинг ихтиёри чекланган бўлган . Бу кенгаш ҳар ҳафтада жума куни кўриниш хонада тўпланган. Музокоралар бошланиш олдидан мулозимлар ҳозир бўлганларга ош тортган ва меҳмондорчиликдан кейин маслаҳат бошланган. Юқорида баён этилган Олий кенгаш Хива хонлигида ягона гражданлик ва жиноий ишлар суди ҳисобланади”, 60 - деб ёзади Н.Муравьев бу кенгашнинг фаолияти тўғрисида . Хоннинг маслаҳатчилари бўлган оқсоқоллар саройда ҳар кун тўпланишган. Оқсоқоллар маълум бир фикрга келганларидан кейингина уларнинг қарорини меҳтар хонга билдирган. Кенгаш мажлиси қарорнома тузмаган, мустақил қарорлар чиқармаган. Кенгаш давлатнинг турли-туман ички ва ташқи ишларини муҳокама қилгач, муҳокама қилинган масалалар ва кенгашнинг фикри меҳтар орқали хонга билдирилган. Хон пойтахтга келган маҳалда, ҳозир бўлганлар бомдод намозидан чиққан хонни қутламоқ учун ҳар тўрт бий, тўрт мироб, уч дарға, уч арбоб, икки оқо ва уч савдогар бой ўтиради. Савдогарлардан иккитаси Янги Урганчдан, биттаси Хонқадан. Хоннинг ўнг томонида, девор бўйида тартиб билан уламолар: қози калон, қози аскар, аълам, муфти, сўнгра илгарироқ ёрлиқ олганлар ва ниҳоят мударрислар ўтиради. Ҳозир бўлганлар биринчисидан бешинчисигача, бешинчидан еттинчисигача ёки еттинчисидан ўн учинчисигача тантанали маросимлар вақтида амалига қараб тартиб билан ўтиришга ҳақлидир, булар “ўринишли” деб аталади. Бошқалар бирор фармойиш кутиб, хон рўпарасида узоқроқда таъзим билан оёққа босиб туради. Хоннинг рўпарасида турувчи ва ўтирадиган тайинлик ўрни бўлмаган шахсларни умуман “ўриндор оқсоқоллар” деб айтилади 62 . Мансабдор, уламо, шунингдек, саркарда ҳамда турли аъёнларни хон атрофида маълум тартиб б Иккинчидан, “ўтмиш даврда, - деб ёзади В.В.Бартольд, - ўқимишли ва умуман граждан кишининг роли ҳарбий табақа ҳамда уламоларга қараганда шу қадар паст эдики, тантанали маросимларда бош аъёнлар, вазир (кейинроқ меҳтар деб аталган) ва қушбегилар оёқда тик туришлари лозим бўлган, ҳолбуки ҳарбий вазифадагилар ва уламолар ўтирганлар” 64 . XIX асрда эса маъмурий-мансабдор кишиларнинг роли шу қадар ортдики меҳтар, қушбеги, девонбеги, ясовулбоши ва шу каби аъёнлар хонга яқин ердан жой олдилар, лекин улар ўтирмас эдилар. Бироқ уларнинг хон ёнидан жой олишлари жамиятда тутган мавқеларидан эмас, балки хон ҳокимиятининг обрўйи ошганлигидан эди. Бунда шу аъёнларнинг ўзлари ҳам катта роль ўйнаганлар 65 . Хива хонлигининг маъмурий аппарати - молия-солиқ бошқармаси мукаммал бир бошқарма бўлиб, биринчи ўр Ҳукмронлардан нафақат Авазбий иноқ, балки Элтузар, Муҳаммад Раҳимхон ва Оллоқулихонлар даврида ҳам ана шу вазифани оғишмай адо этиб келди. Огаҳийнинг таърифлашича, Муҳаммад Юсуф меҳтар давлат арконининг умдаси (устуни), вазиру аъзам (бош вазир) низомул-мулк вад-дунё (давлатни тартибга келтирувчи), азми дастури мукаррам, осиф нишон, муалло макон (юксак макон эгаси), садоқат гистар, хизматпарвар (меҳнаткаш), ҳидоят асар (ибратли), визорат паноҳ (давлат арбобларининг таянчи), саодат дастгоҳ (бахт келтирувчи), садорат дастгоҳ, дастур сойиб мутадвир, вазири ҳукумат маоб, дониш интисоб, садоқат асар, вазири равшан замир, вазири Афлотун назир, вазири беназир, сойиб тадбир, жалолат асар бўлган. Демак, Муҳаммад Юсуф меҳтар ҳеч бир муболағасиз замонасининг буюк шахсларидан бири бўлган. У бежиз қўнғи ажойиб тарих китоби ёзилсаю, ҳар вароғи баҳор гулшанидек, ва ҳар сатри аҳлоқдан дарс берса. ...жаҳон аҳли бу тарихни ўқишдан баҳра олсин. Огаҳийнинг ёзишича, подшоҳнинг лутфи ва чексиз ҳимояти билан унинг кўнглида умид учқуни ҳосил бўлиб, ғайрат билан қалам сурган. Шер Муҳаммад Ўқуб меҳтар, баъзи воқкеаларни ўрганиш жараёнида муаллифга «дастёрлик» ва керакли имкониятларни яратиб берди, натижада “Риёз уд-давла” китоби музаййан бўлди 67 . Муҳаммад Ўқуб меҳтар меъморчилик санъатининг дурдоналаридан бири саналмиш “Тошҳовли” мажмуасининг тархини чизиб берган ва қурилишига бошчилик қилган 68 . Меҳтар хон хазинасининг даромад-буромадини ҳисобга олиб борарди ва пул солиғи тўплашдан ташқари, хонга қарашли ерлардан ва подшолик ерларидан дон солиғи ҳам тўплаган. Меҳтар харажатларни мустақил равишда ё 71 Огаҳий “Риёз уд-давла” асарида меҳтар ва қушбеги давлат ишларини юргизишда доимо бир бирларини тўлдириб турувчи, ниҳоятда одил ва оқил, юқори табақалар ва кенг халқ орасида катта обрў ва эътиборга эга кимсалар бўлганлигини бир неча марта таъкидлаб ўтади. Оллоқулихон даврида қуйидаги шахслар қушбеги вазифасида бўлиб келганлар: Муҳаммад Ризо қушбеги (1837 йилгача); Ота Мурод қушбеги (1837-1847). ғушбеги ҳам худди меҳтар каби юрт равнақи йўлида қатор бунёдкорлик ишларини амалга оширар эди. Буни “Риёз уд-давла” нинг қуйидаги жумлаларидан билсак бўлади: “Ҳамул йил, “Мадрасаи олий”ким Хевақ шаҳрида Карвон сарой билан Паҳлавон дарвозанинг оралиғида воқеъдурур..... Ҳазратнинг фармони билан бино қурилишининг иш юритувчиси Муҳаммад Ризо қушбеги эрди. Ул вафот этгандан сўнг Отамурод қушбеги янги бош қўшиб, ул галалардан икки қўйни ўғирлаб олди. ғўй эгаси кўриб, ҳар неча ким "қўй"-деди, қўймадилар. Ложарам, даргоҳи адолатпаноҳ остонасига бош қўйиб, бу можарони бекаму кўст ростлик билан арзга етказдилар. Дарҳол зобит ясовуллар ул ўғриларни ҳукмга асосан тутиб, ибрат бўлсин деб бурунларини тешиб, черикнинг атрофидан айлантириб, таёқ зарби билан бошдан оёғин мажруҳ қилдилар. Ул тийрабахтлар қабиҳ ҳаракатидан хабар топиб, ғазабланган подшоҳ тарафидан шундай фармон бўлдиким: "Ўғриларни улкан тўпларнинг оғзига ўқ мисол солиб, жамъеи аъзосин зарра каби ҳаво нурида сочиб юборсинлар. Токим адолат қоидасига лойиқ ва сиёсат йўлига мувофиқ бўлгай”. Шу ҳолда Муҳаммад Ризо қушбеги ул хазратнинг олдида таъзим қилиб, қаҳрини қайтаргувчи дуойи сўзлар айтиб, юз илтижо билан ўғриларни тил "Риёз уд-давла” асаридан маълум бўлишича, Оллоқулихон даврида Бекниёз девонбеги ва Азизқули девонбегилар фаолият кўрсатишган. Муаллиф, Бекниёз девонбегини “маҳрами хосларидан ихлос аҳлидан мумтоз” 77 деб тарифлайди Юқоридагилардан ва ўша даврнинг бошқа ҳужжатларидан маълум бўлишича, бир даврнинг ўзида хонлик марказий бошқарув тизимида ва вилоятлардаги маҳкамаларида бир неча девонбеги бўлиши мумкин бўлган. Хива хонлиги маъмурий тузилишини ўрганган А.Кун ёзадики, “Мамлакатда асосий бож-хирож йиғувчилар девонбегилар, қушбеги ва меҳтар ҳисобланади. Уларнинг ҳар қайси бирида ўз маҳкамаси ва уларда уч-тўрттадан девонлари, улар орасидан бири бошлиқ бўлади. Девонлар кирим ва чиқим дафтарларини юргизадилар” 78 . Хон ҳузурида ҳам махсус девонбеги бўлиб, у хоннинг расмий котиби ҳисобланган. Хива солиқ бошқармасининг уч раҳбари мутасаддилик қилишга қарамай, сув ишларига қарайдиган махсус мироблик бошқармаси ҳам бор эди. Агар Ўрта Осиё шароитида суғориш ишларининг хўжалик аҳамияти жуда катта экани назарга олинса, бу тармоққа бошчилик қилувчи мансабдор шахснинг нақадар аҳамиятли ва мартабали экани ўзўзидан равшан бўлиб қолади. Миробларнинг ўриндор оқсоқоллар сафидан жой олиши бежиз эмасдир. Улар аъёнлар сингари хонларнинг расмий саломларида қатнашиб келганлар. Миробларнинг хизмат мансаблари юқори бўлганлиги натижасида улар баъзи бир муҳим юмушларни ҳам бажарганлар ҳамда ўзларининг асосий расмий вазифаларига дахли бўлмаган ҳолда, бошқа мансабдорлар сингари мироблар ҳам хон томонидан топширилган айрим вазифаларни бажариб келганлар. Чунончи, Мунис ва ундан кейин Огаҳий мироблар орасида шунингдек ўз даврида “телба” дарё деб ном олган Жайхун, яъни Амударё ўзанини тез-тез ўзгартириб, талофат ва зиёнлар келтириб турган дарё табиатини ўрганиб халқ хўжалигига бўйсундириш кабилар кирган. Мироблар ичида Тоғай мироб алоҳида ҳурмат-иззатга эга бўлганлиги маълум бўлади. Масалан, Баёний ёзади: “Тоғай махсус хизматлари учун 1237 (1823) йили Муҳаммад Раҳимхон томонидан мироб қилиб тайинланган эди” 80 . Огаҳий эса Оллоқулихон тахтга чиққан биринчи онлариданоқ “Тоғай миробга ўхшаш замонасининг вазифадор фарзандларининг обрўсини хизматларига яраша ошириб қўйилди” 81 - деб таъкидлайди. Шунингдек Тоғай мироб кейинги хонлар даврида ҳам муваффақият билан фаолият кўрсатиб келганлигини кўрамиз. Миробларнинг ўз вазифаларига бевосита алоқаси бўлмаган баъзи бир юмушларни бажаришлари хонликдаги ма Муҳаммад Раҳимхон I даврида мамлакатда ўтказилган маъмурийтерриториал бошқарма ислоҳоти натижасида хонлик вилоят ва масжидларга бўлинган. Вилоятдаги барча маъмурий ва сиёсий ишлар ҳокимлар ёки ноиблар қўлида бўлган. Кўчманчи чорвачилик хўжалигини сақлаб қолган туркманлар, қозоқлар ва қорақалпоқлар эски “уруғчилик” ташкилотларига мувофиқ равишда идора қилинардилар. “Уруғлар”нинг нуфузли намояндалари одатда, хоннинг расмий тасдиғидан ўтган оталиқ ва бийлар бўлар эди. “Риёз уд-давла” асаридан Оллоқулихон даврида Хива хонлигида қуйидаги оталиқлар ва бийлар фаолият кўрсатиб ўтганлигини билиб олса бўлади: Оталиқлар: - Бобобек оталиқ (найман нозимидан); - Бобо оталиқ (акаси Муҳаммад Сафо ўрнига тайинланган); - Паҳлавон Назар оталиқ (манғит); - Оллобердибек оталиқ; - Холнафас оталиқ (Оҳал ва ғизи - Муҳаммад Назарбий (Орол қўнғироти улуғларининг сараси, 1829 йили вабодан ўлган); - Муҳаммад Ниёзбий (Карчак лақаби билан машҳур бўлган); - Муҳаммад Саид бий (хўжа элининг устуни); - Ойдўстбий Султон ўғли; - Олошбий (қиёт амирларининг бошлиғи, қўшинга бош бўлиб Марвга жўнатилган); - Полвон Ниёзбий (Орол қўнғиротидан); - Раҳмонберди бий валади Элтузархон; - Саидбий (хўжаэли уруғидан, 1829 йили вабодан ўлган); - Саид Назарбек (1835 йили бийлик мансабига эришган); - Саид Назирбий (Чўчқакўлда рус ҳарбийларига қарши урушган саркардалардан); - Саидназарбий (шохамат аҳлининг улуғларидан); - Суюнбий (қиёт, ўзбакия вакилларидан, 1835 йили вафот этган); - Тангбий (қорақалпоқ улуғларидан, Гадойниёз хизматида бўлган); - Тўрабий (ғорақалпоқия тоифасининг алломаси, мураббийи манғит); - Худоёрбек (отаси Маълум бўлишича, хонликда XIX аср ўрталарида тахминан 1183 та масжид мавжуд бўлиб, барча сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий ишлар кенг халқ орасида мана шу масжидлар орқали амалга оширилган. Мамлакатда асосан мусулмон фуқаролари истиқомат қилиши ва Давлат ишларининг юргизилишида шариат аҳкомларига амал қилиниши сабабли давлат ишларининг масжидлар қўлида бўлиши мумкин бўлган бир ҳодиса эди. Масжид жамоасида бошқарув оқсоқоллар ёки кадхудолар қўлида бўлган. Йигитларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши билан масжид жамоаси шуғулланган. Ўғил болалар асосан 12 ёшидан бошлаб маҳалла ҳудудидаги масжид ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлган барча тадбирларда иштирок этганлар. Ўспирин балоғат ёшига етгач, саломатлигига қараб масжид имомининг тавсиясига биноан ҳарбийликка чақирилган 85 . Хонл Илм берувчи муассаса мактаб ва мадрасалар бўлган. Манбалардан маълум бўлишича, Оллоқулихон даврида машҳур мадрасалар қуйидагилар бўлган: Арабхон мадрасаси - 1616 йилда бино этилган Шерғозихон мадрасаси - 1719 йилда бино этилган Хўжамбери мадрасаси - 1688 йилда бино этилган ғози Фозилбек мадрасаси - 1799 йилда бино этилган Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси - 1765 йилда бино этилган Арабхона мадрасаси - 1810 йилда бино этилган Полвон ота мадрасаси - 1810 йилда бино этилган Оллоқулихон мадрасаси - 1835 йилда бино этилган ғутлимурод иноқ мадрасаси - 1809 йилда бино этилган Гадой Ниёзбой мадрасаси - 1840 йилда бино этилган Хўжаш маҳрам мадрасаси - 1839 йилда бино этилган ғўҳна иморат мадрасаси - 1836 йилда бино этилган Ўқуб меҳтар мадарсаси - 1840 йилда бино этилган Тўра мадрасаси - 1841 йилда бино “Риёз уд-давла” дан маълум бўлишича Оллоқулихон даврида Ҳожа Муҳаммад Содиқ эшон қози калон ва Ҳожа Шамсиддин қози аскар (эшон) мансабида бўлганлар. 1829 йилда Оллоқулихон катта қўшин билан Хуросон сафарида бўлган чоғи вабо тарқаган. Ҳожа Шамсиддин қози аскар хонга илтимос қилиб барчани Хоразмга қайтаришга эришган ва кўп ўтмай вабодан ўлган 89 . ғози калонлардан сўнг муфти, аълам ва мударрислар келади. Улар хоннинг ёнида ўтириш ҳуқуқига эга эдилар. Муфти, аълам, мударрисларнинг фаолияти ҳам қози калон билан боғлиқ эди. Аълам - муфтилар бошлиғи ҳисобланарди Унинг вазифаси фатволарда келтириладиган шариат ривоятларини текширишдан иборатдир. Айрим ривоятларнинг асл нусхасига мослигини аниқлагач, аълам муҳрини босарди. 1256/1840-1841 йили Отажон аълам Россияга элчи бўлиб борган. Аълам хоннинг Раис - шариат тартиб-қоидалари, диний маросимлар - рўза, беш вақт намоз, таҳорат, ҳайри-эҳсон ишларининг аниқ бажарилиши устидан назорат қиларди, отаоналар болаларини ўз вақтида мактабга юборишини, савдогарлар харидорларни алдамаслиги учун тарозиларни текшириб турарди, шаҳар тозалиги ва хавфсизлигини кузатиб турарди. Ҳар бир шаҳар ва катта қишлоқнинг ўз раиси бўлиб, қозикалон тақдимига мувофиқ хон томонидан тайинланарди. “Риёз уд-давла” да Муҳаммад Солиҳ эшон деган киши Чин шаҳрига раис этиб тайинланганлиги 91 ва Саид ғосим ҳожа ва Ҳожи Иброҳим раислар тўғрисида маълумот берилади 92 . Манбалардан маълум бўлишича, Хивада ички ишлар, қамоқхоналар, шунингдек хонни қўриқлаш ишлари ясовулбоши қўлида бўлган. Махфий фармонлар ҳам унинг қўлида турар эди. У аскарий қисмларга қўмондонлик қилар эди. Раҳматулла ясовулбоши саркарда бўлиб, унинг ихтиёрида туркманларнинг ёвмуд уруғидан шаклланган кўп минг кишилик гуруҳ бор эди. У қатнашмаган ҳеч бир ҳарбий сафар бўлмас эди. Чунончи, Раҳматулла ясовулбоши 1842 йили Оллоқулихоннинг Чоржўйга қилган уруш сафарида қатнашган 93 . “Риёз уд-давла” асарида Огаҳий 1825-1842 йиллар орасида қуйидагилар ясовулбоши бўлганликларини билдиради: - Абдулла ясовулбоши; - Муҳаммад Муродбей валади ғурбонниёз; - Муҳаммад Ниёз ясовулбоши (гўклония тоифасининг бошлиғи ва ёвмудия черикининг саркардаси, хоннинг қўлдоши, Марв вилоятида Хива қўшинларига қўмондон бўлиб қолган. 1840 йили Чўчқакўлга кетишда вафот этган); - ғурбонниёз ясовулбоши (човдур черикига бош, 1255/1839 йили Хивада вафот этган); - Раҳматуллобой ясовулбоши. М.Йўлдошев “Ясовулбошига ясовуллар, мирш Энг кейинги жумладан маълум бўладики, доруғаларнинг раиси бўлган ва ясовулбошилар у орқали бошқа доруғаларга ва миршабларга мурожаат қилган бўлса керак. Хонликда ички тартибни сақлаб туриш миршаблар зиммасида эди. Улар шаҳар бош дарвозаларида туриб келиб кетувчиларни кузатиб турганлар. Бундан ташқари, сафарбарлик ҳолатларида аскарлар билан ҳарбий юришларда қатнашадиган миршаблар ҳам бўлган. Маълум бўлишича, хонликдаги ҳамма шаҳар ва даҳаларнинг ўз миршаблари бўлган. Хонликнинг қуролли кучлари марказлашган давлат маъмуриятининг таркибий қисмига кирган. Мамлакат фуқаролари бу қўшинни ўзлари учун энг мустаҳкам таянч деб билганлар. Хива қўшинининг шу қисми бошқа қисмларга қараганда анча имтиёзли бўлган. Хон навкарларига Хива шаҳри атрофидан, яъни уларнинг қисмлари турадиган жойларнинг атрофид (Инсон манфаатлари) асарини битган. Даврининг барча илмларидан бохабар бўлган Оллоқулихон ҳам табобат илмидан бебаҳра бўлмаган бўлса керак. М.Йўлдошев “Хива хонлигида ҳарбий сафарлар вақтида давлат томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмас эди. Ярадор бўлган жангчилар табибга мурожаат қилардилар. Аскарлар ярадор бўлиб қолган тақдирда даволатиш учун уларга зарур миқдорда пул бериларди.” 95 - деб ёзади “Риёз уд-давла” муаллифи эса шундай маълумот бериб ўтади. “Бекмонбей валади Дўсимбей тўфанг ўқидан захмдор бўлиб чиқди, хазинадан унга юз тилло ва бир халъати кимхоб инъом бўлиб, хоқон доруш-шифосида даволаниб чиқди” 96 . Ўки шу асарнинг ўзида Мирзо Ҳусайн табиббоши тўғрисида сўз боради 97 . Демак, хонликда табиббоши бўлган бўлса унинг қўл остида табиблар бўлган ва ўз ўзидан маълум бўладики, бу табиб Огаҳий, шунингдек, шамхолчилар ва тўпчибошилар тўғрисида ҳам гапириб ўтади. Жумладан, Муҳаммад Ўқубхўжа тўпчибоши бўлганлигини биламиз. “Риёз уд-давла”да Оллоқулихон даврида фаолият кўрсатиб ўтган юзбошилардан 37 таси тўғрисида маълумот берилади. Уларнинг рўйхати қуйидагича: - Абдураҳмон юзбоши (солур кадхудоларидан); - Абдураҳмон (шамхолчи саркардалардан); - Аваз юзбоши (қуллар саркардаси); - Ажамберди юзбоши (тўпхона мулозимларининг сардори); - Айдак юзбоши; - Аҳмадбек юзбоши (тўпхона мулозимлари саркори); - Беги юзбоши (ямролия тоифасига сардор); - Бойли юзбоши (човдур сипоҳийларидан); - Вайсбой юзбоши (тўпхона мулозимлари саркори); - Мирсали юзбоши (човдур оломонининг сардори); - Мулла Мурод Али юзбоши; - Муҳаммад Амин юзбоши; - Муҳаммад Назар юзбоши; - Муҳаммад Ниёз юзбоши; - Муҳаммад Юзбоши - юзта ҳарбий отлиққа бошлиқ бўлиб, улар орасида ўта машҳур ва ном қозонганлари ҳам бўлганлар. Масалан, ғорли юзбоши хоннинг хос хизматларини бажарганлиги маълумдир. Шулардан бири, 1840 йилда рус асирларини ватанларига кетишларига рухсат этилганда Оллоқулихоннинг топшириғига биноан ушбу юзбоши “токим Тенгизга (Каспий) боргунча ўруслар аҳволидин хабардор бўлиб, соғ-саломат кемаларга ўтказиб” 99 хоннинг ўзига бу ҳақда ҳисобот берган. Саркардалик мансаби қўшин уруш сафарига чиққан даврда белгиланарди. Мингбоши ва юзбошилар сингари саркардалар ҳам бевосита хоннинг ёрлиғи билан тайинланар эди Саркарда ҳарбий маҳкама кишилари бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Масалан, Мунис мироб, Огаҳий мироб ва Тоғай мироблар уруш сафарларида қатнашган ва бунда Тоғай мироб асосий саркардалардан бўлган. М.Йўлд Нақибхўжа - Саййидлар ва хўжалар учун юқори фахрий унвон эди. Нақиб хоннинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлиб, сафарларда унга ҳамроҳ бўларди. Нақиб мадрасани тугатган киши бўлиб, пайғамбар наслидан бўлиши керак эди. Расмий қабул маросимларида нақибхўжа хоннинг сўл томонида биринчи ўринда ўтирган. 103 . “Офтобдек равшан, ақл ва фаросат эгаларидан махфий қолмағайким, саодатли хоқоннинг сўл томонидаги энг муҳим ўрин мўътабар нақиблар, яъни Али уруғининг намояндаларининг ўрнидир. Бу олийжаноб кишилар синфига ҳурмат шу даражага бориб етардиким, барча шаҳзодалар, ҳатто валиаҳд ҳам нақиблардан қуйироқда ўтирардилар” 104 . Нақибларнинг ўз навкарлари бўлиб, ҳамма ҳарбий сафарларда қатнашарди. Хон сайлови вақтида нақиб иштирок этарди. Хонлар нақибларга таянар эдилар. “Риёз уд-давла” дан маълум - Муҳаммад Юсуф маҳрам (визорат паноҳ, 1831 йилда вафот этган); - Обиддин маҳрам (қуллар акобиридан); - Ота Ниёз маҳрам (Теҳронга элчи этиб юборилган); - Саид Ниёз маҳрам ( Ҳиротга элчи бўлиб борган); - Фулод маҳрам (зобит соқчи ва эпчил ясовуллар сарвари); - Эрниёз маҳрам (Ҳиротга элчи бўлиб борган); - Юсуфбек маҳрам (вабодан ўлган); - ғорли маҳрам (зобит соқчи ва эпчил ясовуллар сарвари); - Ҳасан Мурод маҳрам (Ҳиротга элчи бўлиб бўлган). Cардорлар (ҳарбий бошлиқ): - Абдусаттор сардор; - Али сардор (ямроли шайҳларидан); - Дурди сардор (явмут мулозимларидан, донишосор); - Жуванмард сардор; -Келдихон сардор (хоннинг махсус мулозимларидан); - Маҳдибек Мулла Беганжин сардор (така акобирларидан); - Мирсали сардор; - Мулла Авазмурод сардор; - Мулла Аваз сардор; - Муҳаммадхон ғаройи сардор валад - ғуткелди сардор (cоруқ аъзамидан); - Ҳожи Назар сардор (солур улусидан, Хироттга элчи бўлиб борган). Баҳодирлар: - Боғибек Баҳодир (явмутия улусининг улуғи); - Бердибек Баҳодир (явмутия улусининг улуғи); - Жавлон Баҳодир (қорақалпоқ улуғидан); - Жумақули Баҳодир (қорақалпоқ улуғидан); - Мурод Баҳодир (қорақалпоқ улуғидан); - Навбат Баҳодир; - Оқтиш Баҳодир (ямроли); - Ризо Баҳодир Ойдўстбий ўғли; - Cуюн Баҳодир (човдур аъзамидан, сипоҳий); - Тўра Баҳодир (Ризо баҳодир иниси); - Эштой Баҳодир; - Ўрозали Баҳодир (Сарахслик солурларга элчи бўлиб борган); - ғувонч Баҳодир (Ойдўстбий тарафида бўлиб, енгилганидан сўнг бедарак йўқолган); - ғутлуғ Мурод Баҳодир; - ғучлуқ Баҳодир. “Риёз уд-давла” асарида муаллиф Элтузархондан бошлаб Муҳаммад Раҳим, Оллоқулихон, Раҳмонқулихон, Раҳимқулихон ва шуни ғонунчилик, суд ва маъмурий ҳокимият, солиқ, молия ва ҳарбий тузилиш ҳамда турли маҳкамалар тўғрисида юқорида айтилган гаплар Оллоқулихон давридаги Хива хонлигини унинг давлат тузилишига қараб, мустақил марказлашган давлатлар жумласига киритишга тўла ҳуқуқ беради. 2.2. Деҳқончилик ва суғориш тармоқлари Оллоқулихон даврида Хива хонлигида деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик ва ипакчилик ривож топган эди. Тарихий манбаларни ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўладики, деҳқончиликнинг асосий тури ғаллакорликдан иборат бўлган. Экинбоб ерларнинг ярмидан кўпроғи буғдой ва жўхори, бешдан бир қисмига яқини пахта экиш учун ажратилган 106 . Ерларнинг қолган қисми, тахминан баравар тақсимланиб арпа, шоли, зиғир, кунжут, қовун-тарвуз экиларди. Гарчи боғдорчилик хўжаликда муҳим ўрин эгалламаса ҳам, лек Оллоқулихон ҳукмронлигининг сўнгги даврларида Хивада бўлган рус савдогари Абросимов ҳам: “Хива бозорларида ҳамма нарса бизнинг Россияга нисбатан анча арзон ... ғовун, тарвуз ва турли ҳўл мевалар бу ерларда кўплаб етиштирилади ва жуда арзон сотилади” 108 ёки “Хивада ҳар бир уй атрофидаги боғлар шаҳар кўркини тўсиб турарди. Шаҳар ичида улкан боғ бўлиб, у ерда ҳар хил катта дарахтлар ўсарди. Бу боғларда нашвоти, нок, олхўри, узум, олибухоро, жийда ва ҳокозолар битарди” 129 деб ёзади. Хонликда экинбоб ерлар хусусий (мулк), вақф ва подшолик ерларига бўлинган. М.Йўлдошев мулк ерларини хонга қарашли ерлар деса 109 , Ю.Э.Брегель бундай дейишга асос йўқ 110 ва бу ерлар хусусий, яъни фуқароларга тегишли ерлар деб тушунтириш бериб кетади. Вақф ерлари - Хива хонлигида ҳар бир масжидга вақф учун 10 та тўлаган. О.А.Шпакскийнинг таъкидлашича, баъзи ҳолларда солиқнинг ярмини ер эгаси ва қолган ярмини ижарачи тўлаган 111 . - Беш танобдан ўн танобгача ери бўлган деҳқон авсат деб аталган ва ҳар бир таноб ери учун икки пухта тилладан тўлаган. - Беш танобгача ери бўлган қуйи тоифадаги деҳқон адно деб аталиб, улар ҳар бир таноб ер учун бир пухта тилла тўлаган. Ю.Брегель “саййидлар, шайхлар ва хўжалар барча турдаги солиқлардан озод бўлганлар” 112 , деб ёзади. Бу рўйхатга ҳарбийларни ҳам қўшса бўлади. Ўз ўзидан маълумки, ҳар бир давлатда баъзи имтиёзлардан фойдаланган арбоблар бўлишган. Муаллиф санаб ўтган кимсалар давлат сиёсатини юргизишда амалга оширган алоҳида хизматлари, шунингдек кенг омма орасида ўзларининг илми, ҳарбий салоҳияти, тутган обрўсига кўра солиқ тўламаслик имтиёзига эришган бўлс бермайди. Лекин ерга ишлов бериш ўта кўп меҳнатни талаб қилишидан (шўр ювиш, ўғитлаш, суғориш) оддий оилалар кўп ерга ишлов беролмаганлар 114 . Академик Яҳё ўуломов: “Хоразм каби асосий фаровонлиги суғорма деҳқончилик қилиш билан боғлиқ бўлган мамлакатда ирригацияга ғамхўрлик қилиш давлат иши эди” 115 , деб мамлакатда иқтисодий ҳаёт ҳақиқатан ҳам суғориш ишларига бевосита боғлиқ эканлигини кўрсатиб ўтган эди. Табиийдирки, суғориш иншоотларини мунтазам равишда таъмирлаб туриш ва янги иншоотлар қуриш, бу ишларни ташкил этиш учун жуда кўп маблағ ва куч сарфлаш зарурияти туғилар эди. Бу ишни фақат давлат уддалай олар эди. Шу сабабли Хоразм воҳасида давлат ҳокимияти қанчалик барқарор бўлса, суғориш иншоотлари қурилиши шу қадар кенг миқдорда олиб борилар ва фойдаланиладиган ерлар ҳам шунчалик кў бошланишига бориб, ўтган йил қирдан ёрдирган Тошсақо ариғини янгидан ҳашар йўли билан қаздириб, сув жорий қилди ва мамлакат ерларини сероб ва вилоят бўстонларини сувга қондирди” 116 . “Риёз уд давла” дан маълум бўлишича, 1830-1831 йили Кўҳна Урганчга сув чиқарилади. “Кўҳна Урганчким, Арабхон замонидан, балки Чингиз истилосидан бери ҳароб ва сув ноёблигидан саҳрога айланган эди. Оллоқули у ерларни экин экиладиган ерларга айлантириш қасдида, унинг шарқий тарафидаги, Амударёнинг бир неча ирмоқлари қуйиладиган Лавдон кўлидан бир кенг ва чуқур ариқ ёрдириб, Шайх Нажмиддин Кубро алайҳирраҳма мақбарасининг шимол тарафидан ўтказиб, ғарбий тарафидан икки-уч фарсахлик масофага етказди. Холо, ул ариқдан кўп ерлар сув ичиб ва кўп эллар манфаат олиб, ободдурлар” 117 . Огаҳийнинг, "1257/1841-1842 йи “ғуванишёрманинг пайдо бўлишини ерликлар шундай ҳикоя қилиб берадилар. Уларнинг айтишларича, бу дарё илгари Кўк деб аталиб, ҳозирги ўзанидан нарироқда Давқора ёнидан ўтарди. Оллоқулихон даврида сув танқислигидан қийналган Давқора аҳолиси Кўк сувини уларга яқинроқ келтиришларини сўраб илтимос билан чиққанлар. Хон томонидан уларга рухсат берилиб, бу ишни амалга ошириш ғуваниш исмлик қорақалпоққа топширилган, у эса зовур кавлашни ғораузак ажралиб чиққан жойдан бошлайди. Зовур тайёр бўлганда жойни яхши танланганлиги маълум бўлди, чунки дарё бу ердан ўтиб Кўкўзакнинг қуйи қисми қуришга келди. ғуванишнинг хотираси учун янги ҳосил бўлган дарёни унинг номи билан аташади. Бу 1840 йилда юз берган эди ва ғувонишёрма йил сайин катталашиб бораяпти” 141 - деб ёзадилар. Академик Яҳё ўуломов бундай деб ё йилда бир тозаланади. Каналларнинг тозалашда ҳамма оила бир тартибда қазувчи бериши шарт ва бу тартиб хон томонидан жойларга юборилган амалдорлар томонидан назоратга олинади” 121 . Муаллиф ушбу асарида ўлканинг умумий географик ва гидрографик тузилиши тўғрисида ҳам маълумотлар беради. Амударё ва унинг Лавдан, Кўкўзак, ғорабойли, Чуманай, ғиёт-жангар, Кўкдарё, Толдиқдарё, ғозоқдарё, Марв, Тажан каби ирмоқлари, Питнак, Полвонота, ўазоват, Шоҳобод, Ўрмиш, ғилич-Ниёзбой, Арпа, Сували, Хон номли каналлари, шунингдек Ойбуғур, Довқора, Аузил, Оёқкўл, Порсу, Султан Санжар-мозий кўлларига 122 таъриф бериб, уларнинг хонлик қишлоқ хўжалигида тутган ўрни тўғрисида қизиқарли малумотлар келтириб ўтади. Шуниси диққатга сазоворки, Огаҳий ҳам “Риёз уд давла” асарида Амударё (номини Жайҳун, дарёйи Ому деб ҳ тасвирларкан, “Тошҳовуз мавзесида янги боғи беҳишт бино топиб, мевалари янги етилиб эди .....маълум бўлсунким, - деб ёзади Огаҳий, - хон мулозимларидан ғилич Ниёзбей аввал ул ерга мушарраф бўлиб, бу боғи работни бино ва иморат қилиб эрди, шунинг учун ҳам боғ унинг отига мансуб бўлди. ...Ва ул боғ мусаффоликда жаннат боғи билан бахслаша олар ва ундан ҳам кўркам эди” 124 . Ушбу асардан яна маълум бўладики: “Оллоқулихон ҳамул йил (1244/1828-1829) Зофик қорияси ҳудудидаким бу мавзеъ Хива шаҳрининг янги бино топган қисмидадир, ҳар работи олий бино қилдириб эдики, унинг атрофидаги боғлар эрам боғининг қайтарилиши эди” 147 . 1842 йили Хива хонлигида бўлган Г.Данилевскийнинг гуруҳида табиатшунос Ф.И.Базинер ва ака-ука топограф Зеленинлар ҳам бор эди. Мазкур гуруҳ олдига қўйилган масалалардан бири деворлар билан ўралган бўлган. Боғни ўртасида ҳовуз ва ундан гир атрофга дарахтларни суғориш учун ариқчалар таралган 126 . Хиваликлар беш ҳил нав ўрик, тўрт хил олхўри, уч ҳил шафтоли, тўрт хил олма, ўн хил узум, икки ҳил анор, шунингдек анжир, беҳи, жийда, тут каби меваларни етиштирганлар. Бундан ташқари хонлик ҳудудида бақа терак ва мирза терак ўсган. Биринчиси кам учраган, иккинчиси эса ҳаддан ташқари кўп экилган. Теракнинг бунчалик кўп бўлишига сабаб, қурилиш ишларида ишлатилган, уй ва омборхоналарнинг шифтлари ва девор синчларида фойдаланилган. ғайиқларни ҳам теракдан ясашган 150 . Наруан ва қаромон (қайроғоч турлари) бир ҳил дарахт бўлиб, фақат наруан тикка ўсиб, жуда чиройли ва сершоҳлигидан серсоя беради. ғарамон ёғочидан арава ғилдираклари ясашган. Наруандан том ва пешайвон қурили ғўйларнинг икки хил қозоқи ва бухори деган насли бўлиб, иккинчи тури жуда кам учраган. Уларни йил бўйи қўраларда сақлаб, жўхори пояси билан боқишган. Ўзига тўқ оилаларда 10 дан ортиқ, жуда кам ҳолларда 15 тадан кўп қўй бўлган. ғорамол умуман майда, камқувватли ва жайдари насл бўлиб, хўжаликда асосан ерга ишлов бериш учун боқилган 128 . Бир ўркачли нор туя кучли, баланд бўйли, 15 дан 18 пудгача юкни кўтара олган ва икки ўркачлидан кўра ҳаракатчанроқ ҳисобланган. Уларни жуда кам хўжаликлар боқиб, юкларни аравага қўшиб ташиш учун фойдаланганлар. Эшак икки ғилдиракли араваларга қўшиш ва миниш учун боқилиб, бўйи паст бўлишига қарамай ўта кучли ҳисобланган. Уч ҳил наслдаги қозоқи, қорабайир ва арғумоқ деган отлар боқилган. Биринчиси пастбўйли, кучсиз ва беўхшов бўлиб, ундан дала ишларида ва ара қорамол ва оддий зот отлари кам бўлиб, асосан зотдор арғумоқларни кўпайтиришга аҳамият берган. Хонликнинг ўтроқ аҳолиси атрофида кўчиб юрувчи қорақалпоқ ва туркманларда чорвачиликнинг қорамол, қўй ва туя каби турлари мавжуд бўлиб, нисбатан кўпроқ қорамол бўлган. Каспий бўйидаги туркманларда отлар кам учраган. Арғумоқларни кўпайтириб сотиш билан фақат ёвмудлар шуғулланганлар 129 . Ипакчилик. И пакчилик билан асосан хонликнинг жанубий қисмидаги аҳоли шуғулланган 130 . Ипакчилик маҳсулотлари четга чиқарилмаган, ички бозорда сотилган. Демак, Хива хонлигининг Оллоқулихон даврида суғориш тармоқлари билан давлат мунтазам равишда шуғулланиб келган ва қишлоқ хўжалиги халқнинг таъминотини тўлалигича қондира олган. Натижада кенг халқ оммаси тўкинчиликда, осойишта ҳаёт кечирган, воҳа ерлари гуллаб-яшн хонлар юрт равнақи учун масжид, мадрасалар ва бошқа иморатлар солдирмоққа бошлайдилар. Сарой атрофига шоир, гўянда, машшоқ ва бошқа санъат аҳлларини тўплайдилар. Маданий-адабий ҳаёт бирмунча жонланади. Шу даврда Хоразмда Навоий ижоди билан қизиқиш кучаяди. Навоийнинг қатор асарларининг нусхалари кўчирилади 131 . Шарқшунос олим ғ.Муниров, Элтузар ўзининг хонлик даврида Мунисга Хоразм хонларининг тарихини ёзишга буюрди 132 , - деб ёзади. Олимнинг маълумотига кўра, Мунис ўз асарини Шерғози (1714-1726) давригача ёзиб етказганда, Элтузар вафот этади. Кейинги ҳукмрон Муҳаммад Раҳим I Мунисга ўз асарини давом эттиришни буюради. Мунис Муҳаммад Раҳим I ҳукмронлигининг 7йили воқеаларига келганда, хон унга Мирхонднинг машҳур “Равзат ус-сафо” номли тарихий асарини ўзбек тилига таржима қилишни буюради. ўтказиб, барча фузалодан олдин идрок билан ҳал қилар эди. Ва мажлис аҳлини турли қимматбаҳо ҳадялар билан сийлаб кўнгилларини беҳад шод этар эди ” 159 . “Риёз уд-давла” асарида киши эътиборини тортадиган шундай жойи бор: ”Оллоқулихон буюк давлати неъматининг шукронаси учун эл-юрт бошларига эҳсон ва ҳадя соясини солиб фароғат ва ҳотиржамлик зиёдаси ва мурод мақсади ҳосил бўлиши йўлида ва уларнинг фаровонлигини таъминлаш учун кўп саъйҳаракат қилди. Ва бу тариқа салтанат тахтига ўтиргандан сўнг то икки йилгача Хоразм мамлакатида ҳукумат ишларининг тараққий этганлиги сабабли юрт боғи Эрам гулистонидек таровати тоза ва адолат дарёсининг сероб ва давлатмандлигидан ва ул гулистонга назорати беандоза етказиб ҳалойиқ мақсадининг гулшанига яшнаган ва халқнинг кўнгуллари ғунчасига хурсандчилик бағишл тирноғин андоғ ишлатур эрдиким, фузалойи замонға ҳайрат бармоғин тишлатур эрди” 136 , деб таъриф олган зотнинг хизматларини ёдламайди. Шўролар даврида Огаҳий камбағал оилада дунёга келган-у, ночорликда ҳаёт кечириб ўтган эди, деган ҳақиқатдан узоқ бўлган сафсата тарқатилган эди. Аслида Эрниёзбек ўғли Муҳаммад Ризо Огаҳий қандай оилада дунёга келгану, унинг аждодлари ким эди? Огаҳийнинг ўзи “менинг ота-боболарим Хоразм султонларининг амирларидан ва юз номли ўзбек тоифасидан мироблик мансабига етишганлардандир” 137 , деб ёзади. Унинг катта буваси Эшимбий (отасининг буваси) Хива хонларидан Шерғозихон (1714-1726), Баҳодирхон (1726-1727) ва Элбарс (1727-1740) ларнинг вазири бўлган. Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хоразмга юриш қилганда Эшимбий босқинчиларга қаршилик кўрсатган саркардалардан бири бўлган. Хон Оллоқулихон (1794) Мунис Хоразмийдан (1778) 16 ёшга кичик, Огаҳийдан (1809) 15 ёш катта эди. У шаксиз тарих ва адабиётни ўзлаштиришда Муниснинг энг қобилятли шогирдларидан бири бўлган ва у билан имкони қадар бирга бўлишга ҳаракат қилган, ҳатто ҳарбий сафарларда ҳам уни ўзи билан бирга олиб юрган. Мунис вафот этганда Огаҳий энди йигирма ёшга тўлган, ҳали шахс сифатида шаклланиб улгурмаган. Оллоқулихон унинг ҳали ҳаёт тажрибалари етарли эмаслигига қарамай хонликдаги энг масъулиятли ва нуфузли мартабалардан бири бўлган мироблик мансаби билан сийлайди 139 , ўзининг давралардаги илмий ва адабий суҳбатларига чорлайди. Огаҳий Оллоқулихонга таъриф бераркан: “Ул ҳазратнинг нисбат насибаси ул эрдиким, ҳар кун беш вақт намоз адоси, салтанат ва мамлакат, аҳволи сипоҳ оройиши ва фуқаро осойиши ишларид “Чун бу нусхаи шарифнинг тартиб қилишга бошлаганимда Шер Муҳаммад Ўқуб меҳтар (Оллоқулихон) ҳазрати айёмининг билимдони баъзи асбоб ва воқеаларни таҳлил қилишимда фақирға дастиёрлиғ ва тарғиб ва тахрис маросим била дилдорлиғлар кўргузди. Чун бу мухтасар китоб яъни “Риёз уд-давла” музаййан бўлди” 170 , деб ёзилишидан Шер Муҳаммад Ўқуб меҳтар ҳам тарихчи Огаҳийнинг устозларидан бири бўлиб чиқади. Бундай дейилишига асос, мазкур меҳтар замонасининг барча фанларидан бохабар, адабиёт ва санъат аҳлларининг меҳрибони ва суянчиғи бўлиши билан бирга ўзи ҳам ижодкор бўлган. У Огаҳийдан ўн ёшча катта, бош вазир сифатида нафақат Оллоқулихон давридаги, балки муқаддам хонлик тарихий воқеаларнинг ипидан игнасигача бохабар бўлганлиги сабабли (у давлат арбоби сифатида ҳамма билиши шарт бўлмаган воқеаларни “...Фузалойи замон ва шуаъройи даврон бағишлов ва табриклаш юзидан қасидалар ва тарихлар балоғат назм силкига чекибдурурлар. Ул жумладин устоди киром, мавлонойи вало, мақоми балоғат маоб, фасоҳат интисоб Мунис мироб, Оллоҳ унинг қабрини нур билан тўлғизсин, мазҳабиким фарири замон ва нодирайи даврон эрди ва бу бобда икки тарих таҳрир қилибдурур. Бири ҳазратнинг вафоти ва ҳазрат аъло ҳоқоннинг тахтга ўтириши....” 143 . Демак, асардан маълум бўлишича мазкур воқеага бағишлаб замоннинг фузалоларию, машҳур шоирлари бадиий савия даражаси юқори қасидалару, табрик шеърлари битишган. “Ул жумладан устоди киром, балоғат чўққисига эришган, фасоҳат санъатининг моҳир устаси, замонанинг ёруғ юлдузи, даврининг нодир мўъжизаси бўлмиш Мунис ҳам назмда икки асар (шеър) ёзибди. Улардан бири хоннинг ўлими (28 “Чун ул ҳазрат ҳамул йил Рафаник қорияси ҳудудидаким ҳамул мавзеъ диёри Хиванинг янги бино топган шаҳрининг ичида қолибдур. Ҳар работи олий бино қилдуриб эрдиким унинг бу жаҳонда ўхшаши йўқ ва атрофида жаннат боғларини бунёд этди. Фозилликда камолатга эришган Муҳаммад ғиличбекким, ҳамул замоннинг забардаст шоирларидан эрди, ул ҳавли биносига таворихни айтубдурур” 149 . “Риёз уд-давла” да учинчи адиб номи Муниснинг ўлими муносабати билан ёзилган марсия туфайли келтирилади. Муаллиф буни шундай таърифлайди ”Ўзбек халқининг сараси, юзта уруғ - сулоланинг таянчи оқсоқоли, фазилат эгаси, олий ҳимматлик устод Мавлоно Мунис миробий раҳматли, Оллоҳ унинг охиратини ёритсин, ушбу сафарда вабо касали билан вафот этди. Унинг вафоти тарихини нодираи замон, ўз даврининг мўъжизаси, маликушшаро, фозилларни фармони билан вазири беназир Муҳаммад Юсуф меҳтарнинг фарзанди аржуманди Муҳаммад Яъқуббой эрди, ва ул иморат биносига замоннинг чечан сўз усталари кўп тарихлар иншо қилибдурлар. Ул жумладин, оқиллар оқили Сайид Мирзо Жунайд ул иморат очилишига “Муборак Манзили Оллоқулихон” иборатин тарих топибдур ва домла Мирзо Масиҳо “Беҳишти мусаффойи рўйи замин” таҳрир қилибдурур. Фақир доғи меҳтар .... илтимоси билан бир тарих назм силкига чекиб эдим” 151 . “Ҳамул (1825) йил ул Ҳазрат Аловуддин Хожа алайҳирраҳманинг жавори файз осорида, Муҳаммад Амин иноқ ва Аваз иноқ мақбаралари устида бир мақбарайи олий ва тошдан бино қилдирдиким, файзу сафо кони, фазлу илм аҳлининг маконидурур ва Мадрасаи Аморатға мавсумдурур ва ул иморат таъмирининг хизмати Муҳаммад Юсуф меҳтарнинг иҳтиёрига ишониб топширилган эди ”Маълум бўлсинким, ҳамул 1255/1839-1840 йил Раҳмонбердибей, отаси Элтузар Муҳаммад Баҳодирхон даврида солдирган мадрасасики, вақтнинг ўтиши ва таг заминининг намлиги жиҳатидан бинонинг асоси зарар кўрган эди, уни йиқдириб, ўрнига тошдан мадраса бино қилдурди. Мадраса иморатининг қурилиши поёнига етгандан сўнг, Ражаб ойининг 21 да, шанба куни ҳазрат султон (Оллоқулихон) берди. Зиёфатдан сўнг ҳазрат подшоҳ моҳир усталарга мартабаларига қараб сарупойи тиллобоф ва ханжари жавоҳир ғилоф ва лаълсимон тож ва олтин буюмлар пешкаш қилди. Уламо ва аҳли сипоҳга доғи солоҳи офтоб шуъо (нур) кийдуруб барчани зарпош (олтин сочувчи) ва дилхуш қилиб, мезбонлиғ русумида нозик дид билан бирортасини четлаб ўтмай иззати тамом ва ҳурмати лакалом била узатди 154 . Оллоқулихон турли сабаблар билан дастурхонлар ё “Риёз уд-давла”нинг “Хоннинг тўй бермоқ баҳонаси билан хазиналар эшигини очгани ва жаҳон аҳли бошига қуёш янглиғ зар сочгани, аҳолига подшоҳона илтифотлар кўрсатиб ҳурмат ва чексиз баҳрамандликлар етказгани” 156 , деб номланган боби хонликда ўтказилган катта анжуман ҳақида жуда қизиқ маълумот беради. Муаллиф ёзади, “...Ул ҳазрат бу янглиғ давлат ва аъло мартаба Тангри таоло инояти билан унга насиб бўлмишдур деб, бу давлат шукронаси учун тиладиким, тўй баҳонаси билан жаҳон аҳли бошига ўз қўли билан жавоҳирлар сочиб, кўнгилларига баҳра ва лаззат бергай. ... Ўн атрофдаги узоқ вилоятлар ҳокимларига ва йироқ мамлакатлар аҳолиларига муҳаббат ва мурувват юзидан таклиф ва даъват қилиб, тўй муддатини тайин этиб, яшиндек учқур хабарчилар юборди. Маснавий: Хабарчилар қилиб хизмат билан руст, Кетиб а Ки еткургай хабар Марву Хириға. Суриб маркаб биров Ҳиндустонға, Ҳамул сори бормай яхши ямонға. Хабар бориб жаҳон султонлариға, Бори иқлим аҳлининг хонлариға. Не қолиб шарқ сори мулки Хевор, Не қолиб ғарб сори шаҳри кишвор. ғолиб не орқа сори бир диёри, ғолиб не қиблада мулки хисори. Хабар бориб бари ислом аҳлиға, Доғи куффор нофаржом аҳлиға. Хабар етмай киши оламда қолмай, Шаҳоншоҳ лутфи бирла баҳра олмай. Хабар чун тей атроф жаҳонға, Жаҳон атрофида яхши ямонға. Бўлиб бу муждадин бори тарабнок, Белин дўст боғлаб чусту чолок. Аъзимат қилдилар ишрат сориға, На ишрат гулшани жаннат сориға” 157 . Демак, шеърдан маълум бўлишича хабарчилар Эрон, Ироқ, Сурия Ҳиндистон, Афғонистон, Хитой, Туркия, Россия, ғозоғистон, Туркманистон, ғирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон мамлакатларига ташриф буюрган Чун Фармони олийнинг вожибига биноан тўйхона хизматчилари белларига хизмат камарин маҳкам боғлаб, жам бўлган барча халойиқга қоғоз-қоғоз чой, этак-этак қанду ширинлик, тунг-тунг шакар, қоп-қоп мева юбориб барчани камёб иззат қилдилар . Ул ҳазрат ҳар кун холис ният ва оқ кўнгиллик билан бомдод намозидан сўнг катта дастурхон тузаб ўз хонасига иззат икромга лойиқ аъло фазилатли уламо ва олий мартабали амалдорларни ундаб келтириб, дунёвий ва диний мавзуларда турли суҳбатлар уюштирилар эди. Подшоҳона зиёфатлар поёнига етганидан сўнг Оллоқулихон улуғвор амирлари ва саркардалари ҳамкорлигида отчопар томошогоҳига борди. Халойиқ югуриш майдонининг икки тарафида саф тортиб, пойга бошланишига мунтазир бўлиб турарди. Оз фурсатдан сўнг (арғумоқлар) туёқларидан ўт чақнатиб, ул ҳазрат бошлиқ жами ҳалойи заррин ва дастори мусаммин инъом қилиб кўнгулларига кўчмагудек иззат ва эҳтиром билан баҳраманд ва сарофроз этиб, рухсат берди. Ҳазрат сўнг меҳмонларни мезбонлик маросими билан навозишлар кўргузиб узатиб тўйхонадан салтанат тахтига қайтди” 158 . Оллоқулихон даврида амалга оширилган улуғ ишлардан яна бири Хива шаҳрининг атрофи девор билан ўраб олингани бўлиб, буни Огаҳий қуйидагича тасвирлайди: “1258/1842 йил ҳазрати соҳибқирони жаннатмакон амр қилдиким, Хивақ қаъласининг атрофидаги айлана қўрғонини кенгайтирмоқ мақсадида баланд девор бино барпо қилдургай, токи юрт зийнати ва фуқаро амнияти (тинчлиги) учун фойдали бўлгай. Чун бу маққулланган ишни Муҳаммад Ўқуб меҳтар ва Отамурод қушбегига илтифоти тамом билан эълон қилгач, тезлик билан 158 . 303 а-варақ Огаҳий. Риёз уд-давла . теварак атрофдан мазкур дастурни амалга ошириш учун етарли деб ҳисобланган чаққон уста бинокорлар ва ҳашарчиларни жамъ қилиб, ражаб ойининг саккизида душанба куни қалъа таъмири ишларига саъйи тамом била шуру қилдилар. Ва ўттиз кун муддатида ҳисоре (қўрғон) бино қилдилар... Ва фақир бу қалъаи беназир таъмириға бир тарих топиб назм силкига чекиб эрдим” 159 . Мазкур асар бунёдкорлик ишлари фақат пойтахтда эмас, балки бошқа вилоятларда ҳам, жумладан хонликнинг энг чекка ҳудудларида ҳам амалга оширилганлигини маълум қилади. Масалан, Муҳаммад Юсуф меҳтар Чин қаъласининг хароб бўлган деворларини тузаттирган 160 , ғутлуғ Мурод бей иноқ Махон мавзесида қаъла бино қилдирган 161 , соруқ улусининг кадхудоси Раҳмонбердибой Марв дарёсида кўприк қуришга бош бўлган 162 ва ҳ.з.. “Риёз уд-давла” асари Оллоқ “Риёз уд-давла” нинг“Ҳазрат Оллоқулихоннинг касби ҳаво ва сайри саҳро учун улуғ уламолар ва меҳрибон амирларнинг ҳамфанлиғи билан Тошҳавуз мавзесидаги рабити хуш сафо ва боғи дилкушосида шоҳона зиёфатлар бериб, илм аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг дарсларини эшитишдан баҳралар олгани ва уларнинг бошига олийҳимматлик қуёш нуридек олтин сочиб, шодлик билан салтанатга қайтиб келгани” 164 деб номланган бобида Оллоқулихон даврида уламоларга бўлган самимий муносабатлар хусусида қуйидагиларни ёзади: “Чун ул ҳазратнинг туғма табиати ва одати ул эрдиким, ҳамма уламо ва фузалони қутлуғ давлатхонасига ундаб хилма-хил зиёфатлар бериб, уларнинг жаннатмисол мажлисларидан баҳра олиб, ҳаловат ҳосил қилур эрди. 1243/1828 тўнғиз йили, ёз палласининг сўнгиларида ул ҳазрат (Оллоқулихон) уламою фузалоларн кўнгуллариға халоват ва жонлариға роҳат еткурдилар. Баъзи ўткир зеҳн ва тўғри фикрловчи навқирон талабларким, кўнгуллари садаф янглиғ маънолар дуррининг толиби ва табиатлари диний мавзудаги тортушув ва мунозараларга рағбат майллари бор эрди. Ҳар қайси қори жам бўлганлар ҳузурида дарс айтурға мутасадди бўлган фузалойи қироатға ҳар тарафдан ғайрат қилиб маънодорлик била тил очиб тўхтовсиз ўз билимларини ошкор этдилар. Ва даъвогарлик исботида бир неча жавоб ва савол ва баҳсу жаддални рубадил қилиб, тортишув ва баҳслашув билан фазлу камол бозорини қизитдилар. Чун баҳслар давомида туғилган ечими қийин ва машаққатли саволларга дарсгуйлик амрига мутасадди бўлган заковатли олимлар чечанлик билан бехато, етарли жавоблар айтиб, ул мажлис ичра сеҳри уммон янглиғ, маънолар жавоҳирини бепаён сочдилар. рухсат берди” 165 . Демак, маълум бўладики, Хоразм диёрида ХIХ аср бошларида ҳам фан ва илм соҳаларида етишиб чиққан етук олимлар мавжуд бўлган. Уларнинг баркамолликка эришишларида жуда кўп омиллар бўлиб, улардан бири ва эътиборга моликлиги ҳукмдорларнинг фан ва илмнинг ривожланишига ҳомийлик қилишлари бўлган дея оламиз. Огаҳий ушбу асарида “уламои иъзом ва умаройи киромнинг ҳамфанлиғи” деган иборани ишлатади. Бу дегани даврининг саҳоватпеша амалдорлари, шу жумладан айнан хон ҳам, улуғ уламоларнинг илм бобида касбдошлари ҳисобланганлар, ёки аниқроқ қилиб айтилса, умароларнинг яъни амалдорларнинг аксарияти илм аҳлларидан бўлганлар. Юқоридагилардан маълум бўладики, Оллоқулихон 1828 йили хонликнинг маданий-маърифий тарихида ўчмас из қолдирган, замонамиз тили билан айтилганда, олимлар шаҳодати 1827 йилда тошдан қурилган бир мадраса бор” 167 , дейди. Шунингдек, Манғитда битта, Янги Урганчда 2 та мадраса бўлганлигини ёзади. Манбаларни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, ўқув масканлари мадрасаларнинг умумий аҳволи ва фаолияти шахсан хоннинг диққат эътиборида бўлган. Хива хонлиги мадрасаларида қўшни Бухоро, ғўқон, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Яқин Шарқ мамлакатларидан турли миллат ва элатларга мансуб, билим олишга чанқоқ бўлган ёшлар келиб таълим олганлар. Хонликнинг маданий ҳаётида шаҳарларнинг мавқеи катта бўлган албатта. Огаҳий “Риёз уд-давла” асарида шаҳарларни катта кичиклигига қараб шаҳар, қаъла, ҳисор ёки қўрғон деб атайди ва Хива хонлиги ва қўшни мамлакатлар ҳудудидаги шаҳар- қаълалардан 80 таси (алфавит бўйича тартиб қилинди) - Абдолобод, Астрабод, Балх, Бовард, Боғисангон, эканлиги, аҳолисининг сони ва касби кори, шаҳар ҳокимининг исми шарифи тўғрисида аниқ маълумот беради. Шунингдек 60 та катта қишлоқлар ҳақида маълумот бериб кетади. Маълум бўлишича, Хива шаҳрида ХIХ аср бошларида 6 та кигизфуруш устахонаси, 17 нафар ипак тўқувчи, 26 нафар ҳаррот, 18 нафар новвой, 38 та мисгар, 16 та чопонфуруш, 17 та совунчи, 18 та кўнчи, 80 та қассоб, 83 та жувозчи, 60 та бўёқчи, 44 та гуруч оқловчи, 22 та қулфгар, 40 та этикдўз, 42 та заргар, ва бошқа касб-ҳунар эгалари бор эди. Ҳунармандчилик шаҳар аҳолиси ўртасида шу тариқа табақалашганди. Тайёрланган маҳсулотлар асосан шаҳар бозорларида сотиларди 168 . 1841 йили Хивага ташриф буюрган Оренбурглик савдогар Абросимов ёш бўлишига қарамай сафар чоғидаги ҳар бир нарса ва воқеани ўта синчковлик билан ўрганиб, ўқувчи учун қиз Абросимовнинг Хива хони тўғрисидаги хотиралари ўта қимматлидир. У хон билан тўрт маротаба учрашганлигини ёзади. Унинг ёзишича, ҳукмрон ўта синчков, адолатпарвар, муомалада оддий, меҳрибон инсон, нафақат ислом дини, балки христиан дини тўғрисида ҳам дурустгина маълумотга эга, қўшни мамлакатларда яшайдиган миллатлар урф-одатлари билан қизиқадиган, табиатни яхши биладиган инсон эди. Хон Абросимовни биринчи бор қабул қилганида ундан рус миллий кийимида киришини ва рус одатига кўра саломлашишини сўрайди ва унинг ҳар бир қилган ҳаракати нимани англатишини сўраб билиб олади. У Абросимовни хорижий тилни ўзлаштирганини мақтайди, лекин ёзувни ўрганмаганлигини маъқулламайди. Ўки Абрасимов хонга унинг фуқароларидан бири 36 та қўй қарз олиб, қайтиб бермаганлигини айтганида, хоннинг қилган сиёсати ва т билан келишни истаган барча савдо аҳлига етказингки, улар мендан ёмонлик кўрмайдилар”, - деб қўшиб қўйди. Бу гаплар орқали Оллоқулихоннинг бутун борлиғи очилади. Унинг ниҳоятда камтарин ва одамохун эканлиги билинади. Абросимовнинг юқоридаги ва Г.И.Данилевскийнинг қуйидаги жумлаларидан: ”Яҳудийлар 8 та оиладан кўп бўлмай, бундан 16 йил муқаддам Бухородан келиб қолишган, бўёқ ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар. Хива ҳукумати уларни камситмайди ва диний маросимларини бажаришларига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Лекин ўзларининг динларига нисбатан кўнгли совуганлиги сезилади, камдан кам ибодат қиладилар” 171 , хонликда бошқа динларга эътиқод қилувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътироз ва тўсиқликлар бўлмаган. Юқоридагилардан маълум бўладики, Оллоқулихон тахтга ўтирган дастлабки онлариданоқ маданий-маърифи III БОБ Оллоқулихоннинг ташқи сиёсати Оллоқулихон даврида Хива хонлигининг қўшни хонликлар, узоқ яқин давлатлар билан ўзаро сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқалари мунтазам равишда амалга ошириб келинган эди. Огаҳийнинг шоҳидлик беришича, Оллоқулихон тахтга ўтирган дастлабки онлариданоқ ташқи сиёсат масалаларига алоҳида аҳамият бера бошлаган. Бу ишлар билан хонликда иккинчи шахс ҳиобланган меҳтар шуғулланган ва у мустақил равишда музокора олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган. Хонлик девонида ташқи ишларга оид масалалар билан шуғулланувчи махсус шиғовул деган мансаб бўлган. “Риёз уд-давла” дан маълум бўлишича Оллоқулихон даврида фаолият кўрсатган Иброҳим шиғовул номдор лашкар бошлиқларидан бири бўлган 172 . Хива хонлиги амалдорларининг аксарияти халқаро ишлардан яхшигина бохаб Шукрулло оқо, Эрниёз маҳрам, Эшон қози Абдуқодир маҳдум, ғутбиддин ҳожа шайҳул ислом, Ҳасан Мурод маҳрам, Ҳожи Назар сардор; - Дашти ғипчоққа - Вайсбой, Мулла Мурод Али юзбоши, Сатторқули оқо. - Инглизларга (Кобулга) - Ўқуббой Ҳонақоҳий; - Курдиситонга (Хуросон)- Ниёз ғилич сардор. Огаҳий шу давлатлардан турли шахслар расмий элчи сифатида Хивага келганликлари тўғрисида маълумот бериб ўтади. Олдинги бобда Оллоқулихон 1828 йили фуқаролари ва ҳориж мамлакатларидан меҳмонларни таклиф этиб катта тантана ўтказганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтилган эди. Шунда Хива элчи-хабарчилари Балх, Бадахшон, ғўқон, Хитой, Хўтон, Дашти-ғипчоқ, ғозоқ, ғалмоқ, Рус, Рум, Эрон, Ироқ, Хуросон, Марв, Ҳирот, Ҳиндистон юртларига хабар етказганлар. Бундан маълум бўладики, Хива хонлиги ўз даврининг 16 та давлати била эди, ўз ўрнида Хива хонлигининг шаҳар ва қишлоқларидаги аҳоли орасида эса рус моллари харидоргир эди. Россия Хивани чарм, ип ва ипак газлама, мовут, қанд, металл ва бошқа хил саноат моллари билан таъминлар эди. Хива Россия бозорига ўзида етиштириладиган пахта, ип, марена (қизил бўёқ олинадиган илдиз), қўпол тўқима моллар, мева чиқарарди. Манбалардан маълум бўлишича, Оллоқулихон ҳукмронлиги даврида Россияга Хива карвонлари икки йўл орқали борган. Молларнинг кўпроқ қисми Оренбургга 173 , камроқ қисми эса Манғишлоқ орқали Астраханга 174 етказилган. Хивадан Оренбургга карвонлар одатда йилига икки, баъзан эса уч марта йўл олган. Шунда биринчи карвон март ойида, иккинчиси апрелда, учинчиси май, гоҳо июнь ва баъзан камдан-кам ҳолларда июль ойида йўлга тушган. Астраханга эса йилига 400, 500 ва 600 Хива карвонларида ҳар бир туяга ортилган юкнинг оғирлиги 18 пуддан кам бўлмаган. Карвон Оренбургдан Хивага 45, 50 ва баъзан 55 кунда етиб борган. Карвоннинг манзилга етиб бориш вақти кўп нарсаларга боғлиқ бўлган. Масалан, бир вақт ҳавонинг ҳаддан ташқари иссиқ келиши натижасида юк ортилган туялар ҳолсизланиб, юролмай қолганида 70 кун йўл юрилган. 1841 йилда рус савдогари С.М.Деев ўз карвони билан Хивадан Оренбургга 32 кун деганда етиб олган бўлса, рус зобити Аитов эса 1840 йилда туяларда бор йўғи 26 кунда етиб олган. Оренбург билан Хиванинг оралиғи 1360-1365 чақирим деб ҳисобланган. Оллоқулихон ҳукмронлиги даврида карвон йўлларида қийинчиликлар мавжуд бўлса-да, йўлга чиққанларнинг хавфсизлигини таъминлаш, молларнинг мўлжалланган манзилга бешикаст етиб бориши учун деярли барча эҳтиёт чорал бермай бўлмайди, чунки улар савдогарларга рус ёки хивалик эканликларидан қатъий назар бир хил қараганлар. Рус савдогарлари Хива ҳукуматининг руслардан қарз олиб қайтариб бермаган хиваликларга нисбатан тутган тез ва одилона чоралари тўғрисида илиқ гаплар айтганлар. Бунда ҳеч қандай баҳона ёки илтимос эътиборга олинмаган ва қарзлар албатта ундириб олинган” 206 . Бож тўлаш тартиби Х1Х асрда ўзбек хонликлари ҳудудига кириб чиққан барча катта-кичик рус карвонларнинг ҳисоби аниқ бўлган. “Записки Императорского Русского географического общества” китобида қайд этилишича, Россиядан карвон келаётганлигидан хабар топган хиваликлар унинг истиқболига закотчини жўнатганлар 177 . Бош закотчи ўз ходимидан карвон Ойбўғир кўлидан ўтиб, уч йўналишдан қайси бири орқали келаётганлиги ҳақида ахборот олгандан сў ҳужжатларини ўзбек тилига таржима қилишни буюриб, унинг ҳар бир сатрини диққат билан кўздан кечириб чиққан, ҳар бир молга нарх қўйиб, эгаси қанча бож тўлаши лозимлигини белгилаган. Закотчи ўз ҳисоб-китобини хонга ҳисобот бериш учун қоғозга туширган 178 . Хивада, бошқа Шарқ мамлакатларида бўлгани каби, амалдорларнинг қабулида бўлиш ва уларга совғалар бериш одати бор бўлган. Бунда албатта хондан тортиб асосий амалдорларни, яъни меҳтар, қушбеги, Хиванинг бош закотчиси, карвонни кутиб олган амалдор ва ҳоказоларни айланиб чиқиб, мавқеларига яраша ҳадялар бериб чиқилган. Хива хонлигида хорижлик савдогарлардан бож ундириб олиниши шариат қонунларига асосланган. Ҳисоб қирқдан олинган бўлиб, мол қаердан келтирилганидан қатъий назар, уни эгаси мусулмон-сунний бўлса, хонлик хазинасига қирқдан бири, эг алоҳида гувоҳнома ёздириб олган ва бу ҳужжат асосида у айирбошлаш саройининг дарвозаси ва омборхонага кириши мумкин бўлган. Дастлабки чегарадаги текширувдан ўтиш жараёнида карвондаги мол эгаларининг туялари сони аниқланиб, бошқалардан ажратиб олинган. Карвон тартиб сақлаган ҳолда олдинга ҳаракат қилган ва айирбошлаш саройи дарвозасига етиб келиб, бу ерда туяларни санаб, алоҳида гуруҳларга бўлиб киргизганлар. Айирбошлаш саройида омборхона назоратчиси мол эгаларидан чегарада божхона ходими ёзиб берган ҳужжатни сўраб олиб, ўз дафтарига кўчириб олган, тойларни қайтадан санаб чиққан, уларни омборхонага жойлаштирган ва савдогарларга уларга тегишли мол тўғрисида янги ҳужжат ёзиб берган. Кейинги кунлари мол эгалари омборхонага тойларни ечиш, молларини текшириб кўриш учун мана шу ҳужжатни кўрсатиб Баъзи Хивалик савдогарлар моллари текширувдан ўтгандан сўнг шаҳар чеккасидаги меҳмонхонага савдо қилиш учун кўчиб ўтганлар. Бу дўконларнинг ижара ҳақи барча савдогарлар учун бир хил бўлган. Хиваликларнинг савдо ишларида деярли ҳар доим айирбошлаш саройларида даллоллик билан машғул бўлган татарлар воситачилик қилганлар. Хивалик савдогарлар алмаштириш йўли билан ёки савдо қилган пулига рус товарларини сотиб олиб айирбошлаш саройида герб туширилган ҳужжат билан расмийлаштириб олганлар. Бу молни божхона бошлиқлари очиб, олинган ҳужжатга асосан текшириб бож олганлар, лекин тамға уриб бермаганлар. Мол омборхонада сақланган, олиб кетишдан олдин қадоқланиб, туяларга ортилган ва чўл орқали олиб кетилган 180 . Рус ҳукумати завод, фабрика ва савдогар аҳлининг фойдасини эътиборга олиб, Россиядан Хива ОРЕНБУРГ- ХИВА йўналиши Туя йўли(кун) Чақирим Бердянка дарёсининг Бердянка манзили 1 20 Бердянка дарёсининг Хонлик манзили 1 25 ғораоғач дарёси, Прохладний манзили 1 18 Туятош дарёси 1 14 Яхшиқора кўли 1 21 ғўшорол кўли 1 32 ғорасув кўли 1 35 Илек дарёси 1 28 Илек дарёсининг кечувигача 1 26 Илек чўққиси атрофидаги Иззат (Иссет) ботир қабригача 1 32 Эсанбой дарёси 1 41 Таласбой дарёси 1 26 Чили дарёси 1 26 Тектемир дарёси 1 35 Кульденен-Темир дарёси 1 12 Тоғли дарёси 1 33 Эмба дарёси 1 17 Оти-Жақси (Аты-Джаксы) дарёси 1 29 Чайинди (Чаинды) дарёси 1 33 Намозтов манзили 1 27 ғорачатов қудуқлари 1 40 Устюртдаги Чеган дарёси 1 26 Ақчақудуқ қудуқлари 2 77 ғуюққудуқ қудуқлари 1 26 Орол денгизидаги (Акты-Канды) булоғи 2 78 Орол денгизидаги Оқбулоқ булоғи 2 45 Бу ердан Бекович қаъласи, ғўрғонча ёк Кўҳна Урганч 2 67 Элали 2 67 Тошҳовуз 1 30 Шавот 1 37 Хива 1 33 Ж А М И 43 1318 б) cиёсий дипломатик алоқалар XIX аср бошига келиб Россия ҳукуматида Ўрта Осиёга ҳарбий карвонлар йўллаш фикри туғилган 183 ва 1803 йилда поручик Гвардевский раҳбарлигида юборилган дастлабки шундай карвон муваффақият қозонолмаган. Иккинчи уриниш, катта куч - иккита оғир замбарак билан қуролланган 625 та соқчи ўровидаги карвон 1824 йили Хивага қараб йўл олган. Бу карвонга полковник Циолковский карвонбоши этиб тайинланган эди. Оренбургдан 2 ноябрда йўлга тушган карвон 15 декабрда Сирдарёни кечиб ўтиб 11 январь куни ғизилқумдаги Бештепага етиб келганда хиваликлар ҳужумига учрайди. Икки ҳафта давомида ҳимояланишга мажбур бўлган отряд, энг зарур қимматбаҳо ашёлардан бошқа ҳамма нарсани ташлаб чекинишга мажбур бўлган Ҳарбий экспедцияни кузатиб борган олтита замбарак билан қуролланган 2300 кишилик ҳарбий отрядни хиваликлар Хива хонлигига қаратилган ҳарбий юриш деб билдилар. Лекин шунга қарамай Оллоқулихон карвонни нон ва туз билан кутиб олишга қарор қилди. Экспедиция раҳбари ҳурматини қозониш мақсадида хиваликлар Сарой (Саройчиковский) қўрғонига Воис Ниёзни элчиликка юбордилар ва ўз ўрнидаҲукмдор (Николай I) учун совға сифатида фил билан пойтахтга боришга ижозат сўради. Лекин уни Петербургга ўтказмадилар ва токи хон 1824 йилдаги ҳарбий карвон таланганда етказилган зиёнга товон тўламас, рус асирларини озод этмас, келажакда кўчманчилардан рус одамларини сотиб олмасликка сўз бермас экан, ҳеч қандай музокара устида гап бўлиши мумкин эмаслигини қатъий билдирдилар 186 . Оллоқулихон бу талабларни бажаришдан б чидади” 188 , дейди. Биринчидан, дунё савдо амалиётида маҳаллий ва ҳорижий савдогарларга камдан кам ҳолларда бир ҳил миқдорда бож тўланиб келинган. Албатта ҳар бир ҳукумат ўз маҳаллий савдогарларига имтиёзлар туғдириб келган. Иккинчидан, С.Жуковскийдан бошқа биронта муаллифда (ҳатто рус манбаларида ҳам) Хивада бошқа динга эътиқод қилувчилар ва ҳорижий савдогарларга нисбатан тазйиқ ўтказилганлиги тўғрисида гап бормайди. (Бу тўғрисида олдинги бобда тўхталиб ўтган эдик). Яна С.Жуковскийнинг такидлашича, “Россия учун манфаатли натижаларга музокора йўллари билан эришишликнинг ҳеч қандай имконияти кўринмас эди ва шу билан бирга борган сари фуқароларимизни асрликка тушиб қолиш ҳоллари ва уларни Хивада оғир шароитда сақланишлари рус ҳукуматидан янада кескинроқ чора кўришликни тақазо этарди” 189 . бозорларида биринчи марта 1825 йилда пайдо бўлган эди 190 . В.Луганский, XIX асрнинг 30- йилларида савдогар ниқоби билан Эрон орқали Хивага ўтган инглиз агентлари тўғрисида қизиқ маълумотлар келтиради: “Шу йилнинг баҳорида, - деб ёзади у, - туркманлар етакчилигида Эрон орқали Хивага беш ёки етти нафар инглиз келди. Айтишларича, улар савдогарлар бўлиб, туркман кузатувчилари Хива ҳукмронлари билан келишиб олиб, Бухорога эмас, Хивага олиб келганлар. Хон уларни шаҳарнинг чеккасидаги уйлардан бирига қамаб қўйган, улар бу ерда анча ётишган. Ниҳоят, ҳайит куни улар бўшатилган ва кун бўйи озод юрганлар, аммо бу кун улар учун охирги озодлик куни бўлган. Эртасига эрта билан бу инглизларни ушлаб, шаҳар чеккасига олиб чиққанлар ва хоннинг ҳузурида уларни қийнаб сўроқ қилганлар. Улар бўлса, ҳар гапда Б сўмдан ажратилиб, 1826 йилга келиб комиссия қўлида 20 минг сўмдан зиёд маблағ йиғилиб қолган бўлсада, асирларни сотиб олиш амалга оширилмай қолди” 192 , деб ёзади. Бухоро ва Хива ҳукуматлари ўзаро ихтилофда эканликлари ва ўша даврда деярлик уруш ҳолатигача келиб қолгаликларини эътибордан четда қолдириб бўлмасди. Бу тўғрисида 1830 йили Оренбургга келган Бухоро вакили Болтақулибек хабар бераркан, Бухоро амири Насруллонинг Хиваликларнинг беадабликларига биргаликда чек қўйишда Россия Императоридан ёрдам сўраш тўғрисида махсус топшириғи борлигини билдирди. Рус ҳукумати музокара йўли билан хиваликлар, айниқса рус асирлари муаммосини ҳал этишга эришолмагач, ҳамма шароитларни назарда тутиб, пухта таҳлил этган ҳолда 1834 йили Каспий денгизининг шарқий қирғоғидаги Ўликқўлтиқ (Мертвый Култик) қўрфази вақтнинг ўзида Оренбург ҳарбий губернатори генерал-адъюдант Перовский ҳукмдор номидан Хива хони Оллоқулига қуйидаги мазмунда нома йўллади: “Агар ўз вақтида, ҳали фурсат борлигида эс-ҳушингизни йиғиштириб олай десангиз барча рус асирларини озод этинг. Келажакда ўзингизни осойишта ва дўстона тутишга сўз беринг. Талончи ва босқинчиларни рағбарлантирманг. ғозоқ халқининг бошқарувига аралашманг. Бутун Россия Императори сизнинг фуқароларингизга ўзида қандай шароит яратиб қўйган бўлса, унинг фуқароларига сиз ҳам ўзингизда шундай шароит яратиб беринг, барча эски гиналар унитилажак” 194 . Бундан ташқари, хатда қўйилган барча талаблар бекаму-кўст бажарилмагунча бирорта Хива элчиси қабул қилинмаслиги ва ҳеч қандай музокаралар тўғрисида сўз бўлиши ҳам мумкин эмаслиги уқдирилган эди. Лекин рус ҳукумати кифояланмай 1830 йилда Бухоро вакили сифатида Россияда бўлган Болтақулибек Раҳматбековни қайтадан элчиликка жўнатди. У 1838 йилнинг августида Орск истеҳкоми чегараларига етиб келди. Бу элчиликнинг мақсадларини ҳукмдорнинг амирга битган фахрий ёрлиғи ва граф Нессельроднинг Бухоронинг Эшон раис ва элчининг ўзига ёзган жавоб номаларидан билса бўлади. Худди бурунги элчилардек дўстона муносабатлар ва икки мамлакат орасидаги савдо ривожига ҳомийлик қилинишига ваъда берилгани учун ташаккурлар, ҳурмат рамзи сифатида ҳар хил совғалар тўғрисида ёзилган эди. Фақат амирнинг мамлакатдаги табиий бойликларни тадқиқот этиш мақсадида тоғ мухандисларини юборишлигини илтимос қилиши янгилик эди. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ростдан ҳам 1836-1840 йиллар орасида Хива ва Россия муносабатлари бузилади. Перовский юришининг мақсади 1839 йилнинг 14 ноябрида Оренбург ўлкасида эълон қилинган ҳукумат баёнотидан маълум бўладики, қурол кучи билан келажакда Россия фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб қўйиш, талончилик ва зўравонликларга чек қўйиш. Хивадаги тутқинларни азоблардан қутқазиш. Рус номига яраша муносиб ҳурматни қозониш. Бутун Осиёда тинчликни сақланишида шубҳасиз фақат Россиянигина обрўси таъсирини оширишга эришиш. Перовский Хива юришини дастлабки, хомаки лойиҳасини ишлаб чиққанда, қуйидаги икки масалага алоҳида аҳамият берган эди: - Экспедиция қай йўл билан Ўрта Осиёда таъсирини тиклаши ва мустаҳкамлаши керак; - агар Хива ҳукумати русларнинг қатъий ҳаракатларини кўриб барча қўйган талабларини тезлик билан бажарса, масалан экспедиция у ерга боргунча асирларни озод этиб юбор Хивадан экспедицияга кетган барча ҳаражатларни тўлашлари учун энг қисқа вақт белгилашни тўғри деб топди. Яна экспедиция юборилишига таалуқли қатор масалаларни кўриб чиққан қўмита мулоҳазаларини Императорга тақдим этди. Юришга шошилинч тайёргарлик кўрилаётган пайтда Хивага тегишли сиёсий масалалар узил кесил ҳал этиб бўлинган эди. Рус ҳукумати ўша даврдаги Хива хони Оллоқулини тўнтариб, унинг ўрнига Россия тобелари бўлмиш қозоқ султонларидан бирини тайинлашни режалаштирди. Шунда бу ўринга биринчи бўлиб Ўрданинг ғарбий қисми султони Боймуҳаммад Айчуков номзодини муносиб кўрилган эди, лекин у бундан бош тортди. Шунда Перовскийга жойида лозим бўлса Россия манфаатлари йўлида хоҳлаганча чора тадбир қўллаш ҳуқуқи берилди. Экспедициянинг асосий мақсади ҳар бир нарсани жой-жойига қўйиб, тартиб ўрна 5) ҳар қандай баҳоналарни рўкач қилиб, куч ишлатиш йўли билан карвонларни Хива орқали ўтишларига мажбурлашга чек қўйиб, ўз хоҳиши ва мўлжали билан Хива мулкидан ўтмайдиганларга бож солиниши бекор қилинсин; 6) Сирдарё бўйидаги истеҳкомлар Хива мулки чегараларидан ташқарида эканлигини, шунингдек улар кўчманчи халқлар ва ўткинчи карвонларга зулм ўтказиш учун хизмат қилишини назарда тутиб бузиб йўқ қилиб ташлансин; 7) русларга тегишли молларга ҳозирги давргача қўлланиб келинган икки марта кўп ва хатто мол баҳосининг чораги қийматида бож солиш бекор қилиниб, рус ва хивалик савдогарларнинг барча турдаги ҳуқуқлари тенглаштирилсин; 8) Россия ва Хивага ўзларининг консуллари бўлишлигига рухсат этилсин - биринчисига Хивада, иккинчисига эса Оренбургда. Шунингдек рус консулига ҳар қандай сиқувларсиз Ам кўпайиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Устюрт қорларида бутун отряддан ажраб қолишдан қўрққан Перовский. ҳаракатни давом эттиришни иложи йўқ деб тан олди ва “бирорта мақсад, яъни фойда кўриш йўлида отряд ҳаётини ҳавф остига қўйиб ундан буткул ажрагандан кўра, душманга заррача зарба беролмасакда, ҳам ҳарбий ва ҳам сиёсий томондан табиат олдида мағлуб бўлган маъқул, деб ўйладим”, Перовский “аччиқ алам ва тор мор этилган қалби билан чекинишга мажбур бўлди” 200 . С.Жуковский: “Худди шу даврда русларнинг иккинчи марта юриш қилишларидан қўрққан (?) Оллоқулихон Хивадаги барча рус асирларини ватанларига қайтариб юборишга қарор қилди. 1840 йилнинг ёзида Хива элчиси Отаниёз Хўжа 418 асир билан, уларнинг ичида зобит Аитов ҳам бор эди, Оренбургга етиб келди, уларнинг кетларидан ватанларига қайтишни иҳт эрам базм сори узатдилар. Элчиларни шоҳ хизматиға элтмак учун элчихонаи дилкушоға топшуруб, эъзоз ва икром кўргуздилар. Карвон халқиким, урус юртидин чиқдилар, қафасдан қутилган қуш каби бепоён биёбонлардан ўтиб, рамазони муборак ойининг йигирмасида шанба куни Хевақ шаҳриға дохил ва аҳли авлодининг висолига етишдилар” 203 - , деб ёзади . Шунинг билан бирга Хива хони 19 июлда қуйидаги мазмунда фармон чиқарди “Ҳижрийнинг 1256 (сичқон) йилида буюк Россия Императори билан дўстона муносабатлар ўрнатишга қарор қилдик, энди ҳеч бир зот рус мулкига ҳужум қилмаслиги ва рус асирларини сотиб олмаслиги керак. Агар ким бизнинг олий истагимизга риоя қилмай рус ерларига ҳужум қилса ёки рус асирларини сотиб олса, бизнинг хонлик ғазабимиздан қочиб қутулолмайди ва қилмишига яраша жазо олгусидир ..." 204 “Руслар... яна эллик йилдан сўнг сизларнинг вилоятларингизни олур. Агар хоҳласангизким, вилоятингиз давом қўлингизда туриб, ҳеч киши анга қарши бўлмағай, вилоятингизни хатлашиб бизга беринг. Хоразм инглиз юрти бўлди деган сўз машҳур бўлсун, андин сўнг бу хавфдин фориғ бўлурсиз. Бизнинг сизга бу сўзимиз хошоким нафсоният юзидан бўлғай, балки самимий дўстликдирким, ғаразмиз Россияга ҳинд йўлини масдуд этмакдир. Биздан сизга фойда етар, асло зарар етмасдур, хатлашғонда хоҳишингизча шартнома ёза беринг, биз қабул этармиз...” 206 . Абботнинг Хива хонлигида Англия таъсирини жорий қилиш, уни Англия мустамлакасига айлантириш учун қилган ҳаракати барбод бўлди. Бунга хоннинг Абботга айтган қуйидаги сўзи ёрқин далил бўла олади. “Алҳол Ул (руслар) бизнинг устимизга юриш этган эмас. Эллик йилгача ким Сўнгра Перовский, Абботнинг Новоалександровский истеҳкомига келганлигини ва унинг бу ерга келишдан мақсади фақат разведка қилишдан иборат бўлганлигини айтади 240 . Абботдан сўнг, Хивага майор Тодднинг буйруғи билан капитан Шекспир юборилади. Шекспир Хива хонлигининг амалдорларини сотиб олиш учун пул сарф қилади, лекин бунга инглиз жосусининг пули ҳам ёрдам бермади. Шунингдек, у ўзининг қўпорувчилик ишларини амалга ошира олмади. Аксинча, инглизларнинг ҳатти-ҳаракатлари, уларнинг агрессив ниятлари фош қилинди. Хива ҳукумати инглизларнинг биз фақат Россияга қаршимиз, Сизга “хайрихоҳмиз”, “ёрд-*39ам қиламиз” деган ниқоб остида мамлакатни забт қилишдан иборат мақсадларини сезиб қолиб, уларни ўз саройидан четлатишга ва Россия билан яқинлашишга қарор қилди. Гарчи Перовскийнинг Хивага қилган қишк аралашмасликка, хонликдаги рус асирларини ўз ватанларига қайтаришга, рус савдо агентини қолдиришга Хива хонини кўндиришдан иборат бўлган 209 . Бундан ташқари, миссияга мумкин қадар Хива хонлигида топографик ва стратегик маълумотлар тўплаш вазифаси топширилади. 11 августа Оллоқулихон Никифоровни қабул қилган. ғабул вақтида одатдаги маросимдан кейин, элчи меҳтар орқали хонга олий ёрлиқ ва хатни топшириб, келтирилган инъомларни тақдим қилган. Сўнгра Никифоров нима мақсадда келганлигини билдириб, агар Хива хони Россия давлати билан дўстона муносабатларда бўлиб, дўстлик тартиб қоидаларига риоя қилса икки давлат ўртасидаги савдо алоқасини тараққий этдириш тарафдори бўлса, у вақтда Россия ҳукумати Хива хонлиги билан чин кўнгилдан дўстона алоқада бўлишга интилишини, Россиянинг Хивани босиб олиш ҳа “Сиз Россия давлатига худди кўйнак баданга ёпишгандек ёпишиб олишингиз керак, чунки Россия шундай улуғ давлатдирки, агар у сизнинг устингизга йиқилса, гўё менинг этигим йўлдаги ҳашоратларни эзгандек, сизларни мажақлаб юборади” 211 . М.Иванин Никифоров миссиясининг муваффақиятсиз тамом бўлишини Никифоровнинг ниҳоят даражада ўзига бино қўйганлиги ва Хива министрлари (вазирлари) билан жуда қўпол муносабатда бўлганлигида эди, деб ёзади 212 . Т.Неъматов эса, “Гарчи Никифоров миссиясининг муваффақиятсиз тугашига сабаб қилиб миссия бошлиғи Никифоров айбланса ҳам, аслида миссиянинг муваффақиятсиз тугашига асосий сабаб Никифоровнинг қўполлиги ёки унинг ўзига бино қўйганлиги бўлмай, балки Хива хонлиги билан Россия ўртасидаги чегара масалалари эди. Ҳужжатларнинг кўрсатишича, хон билан элчи ўртасида олдиндан хон билан келишмасдан ва олиб бориладиган музокаралар ҳақида хонни огоҳлантирмасдан бир иш қила олмаслигини маълум қилган. Шунингдек, Россия ҳукумати шартнома лойиҳасини Хивага юборишни маъқул кўрмаган. Чунки, Хивадан тезда жавоб олиш мумкин бўлмаганлиги сабабли элчиларни Петербургда тутиб ўтириш фойдасиз бўлган 215 . Хива хонлигининг элчилари Россия пойтахтида икки ойга яқин бўлиб 9 майда Петербургдан жўнаб кетганлар. Уларга Россия ҳукумати томонидан йўл харажатлари учун пул, бир қанча қимматбаҳо инъомлар берилган. Т.Неъматовнинг ёзишича, Хива элчиси Набиев Петербургдан жўнаш олдида Хива ҳукуматининг Россия билан расмий шартнома тузишга талабгор эканлигини изҳор қилгандан сўнг, Россия Ташқи Ишлар министрлиги Хива ҳукумати билан тинчлик аҳди ва савдо шартномасини тузиш учун Хивага д) Эрон ҳукуматининг Россияга қилган мурожаатига кўра, Оллоқулихонни Хива хонлигидаги эрон асирларини озод қилишга кўндириш 217 . Булардан ташқари генерал-адъюдант В.А.Перовский Данилевскийга Хива хонлигидаги йўлларнинг Хива ва бошқа шаҳарларнинг ҳарбий топографик съемкаларини олиш тўғрисида махфий топшириқ берган. Миссия таркибида Г.И. Данилевский (миссия бошлиғи), фалсафа фанлари доктори, табиатшунос Т.Базинер, таржимон, 2 топограф ва 20та казак бўлган. Данилевский миссияси 30 октябрда Хива хонлигига етиб келган ва хон уни шу куниёқ қабул қилган. Учрашув вақтида одатдаги маросимдан сўнг, Г.И.Данилевский меҳтар орқали хонга олий ёрлиқ ва хатни топширган. Хоннинг касаллиги сабабли иккинчи учрашув 10 ноябрда бўлиб, бунда Данилевскийнинг таклифларига хон эътироз билдириб, тузиладиган шартно Музокаралар давомида хон рус савдогарларидан беш фоиздан ортиқ бож олмасликка рози бўлган. Юқоридагилардан маълум бўладики, Оллоқулихон дипломатия ишларини юргизиш санъатидан яхшигина бохабар бўлиб, Россиядек буюк давлат элчисига ўз шартларини ўтказишга эриша олган. Г.И.Данилевскийнинг хон билан бу сафарги учрашуви охирги учрашув бўлди. Оллоқулихон оғир касалликдан сўнг, 1842 йилнинг 23 ноябрида вафот этади. Унинг ўрнига ўғли Раҳимқулихон тахтга ўтиради 218 . 3.2. Хиванинг Бухоро ва ғўқон хонликлари билан муносабатлари “Риёз-уд давла” асари Хиванинг Оллоқулихон даврини батафсил ёритар экан, қўшни хонликлар тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотлар бериб кетади. Жумладан, Бухоро хусусида шундай дейилади: “Ҳамул йил, яъни ит йилининг(1826) авойилида Бухоро волийси Ҳайдар подшоҳ вафот этиб, унинг хусусида “Риёз-уд давла” да ҳеч нарса дейилмайди. Амир Ҳайдар ва Амир Насруллолар тўғрисида қизиқарли маълумотлар кўп учрайди. Асарда Хивадан Бухорога бориб қайтган элчилар тўғрисида шундай дейилади: “Ҳамул кеча аълам-ул-уламо ҳазрати Эшонхожа муфти ва акбар-ул-кубаро Давлат ғарокўз маҳрам Хуросон тарафга ҳаракат бошланмасдан бурун Жумадул аввал ойининг ўнинчи куни Бухородан келган элчиларга қўшиб, ул вилоят ҳокими Баҳодирхонга (Насруллохонга) иноятнома билан юборилган эдилар. У ердан қайтиб хоннинг (Насруллонинг) дуо ва саломини етказдилар” 220 . “Риёзуд давла” асарида ўзбек тарихчилигини ўрганишда асқотадиган ва бошқа бирорта муаллифда учрамайдиган қуйидаги қизиқ воқеа ҳикоя қилинади. Огаҳийнинг ёзишича, Муҳаммад Раҳим I давридан бошлаб Марв вилоятининг ҳокими бўлиб келган Соатқули сардо неча йиллардан бери ораларингизда дўстлик ва ҳамжиҳатлик биноси мустаҳкамдур. Ул дўстлик кайфияти бахтидан барча халқ баҳраманд ва хотиржам бўлиб, ҳузур ҳаловатда ҳаёт кечирмоқдалар. Ташвиш ва хусумат пайдо қилмоқ, ақлдан бағоят узоқ ва узоқни кўрмоқликдан йироқдур...”. Бухоро амири Насруллога ушбу вазирнинг сўзи маъқул тушиб, элчиларга мулойимлик билан муомала қилиб, тўнлар кийдириб рухсат беради, аммо кўмак ва назоратчи юборишликка бир оз фурсат сўрайди 222 . Муаллифнинг ёзишича, бу воқеадан ўттиз кун ўтгандан сўнг фитнага бош қўшган Марв қалъасидаги оқсоқоллар янада ваҳимага тушиб , савдогарлар қиёфасида Бухоро хони Насруллохон олдига бориб, кўмак сўрайдилар. Хон уларга қипчоқ Одина қорани қирқ беш отлиқ билан қўшиб, Марв вилоятига юборади. Бу воқеадан сўнг Абдураҳмон халфа ва қози Муҳа дейди. Халфанинг оташин нутқидан сўнг фитначилар орасида саросималик бошланади. Огаҳий ҳикояни бундай давом эттиради:”Халфа насиҳат тариқасида тил найзаси билан уларнинг дилу жонига захми кори етказди. Улардан баъзи Огаҳий Риёз уд-давла . бахтиқора, сўзга чечанлари ўзларини намойишкорона тутиб, халфага Одина қора бошлиғ бир неча тожикни кўрсатиб, дедиларким: “Мана Бухородан келган пушти паноҳимиз. Энди ҳеч кимга эҳтиёж ва хавотир оладиганимиз йўқдур. Халфа уларнинг сўзларидан не ҳол ва не ҳаёлда эканликларини билиб, девонавор ва ҳазил аралаш сўзларининг баробарида танбеҳ билан дашном берувчи сўзлар айтиб, қайтишга қарор қилди. Баъзи халфага хайрихоҳ бўлган оқибатли кадхудолар, уларни девоналикка нисбат бериб, узрлар айтдилар ва халфа кўнглига бир навъ таскин бериб, юрт тарафига узатдилар. Халфа Марвдан чиқиб, тезлик билан пойтахтга қайтиб келиб, исён аҳлидан кўрган-эшитганларини давлатнинг тегишли арбобларига маълум қилди. Ул ҳазрат (Оллоқулихон) билдиким, подшоҳона мулозамат ва хушкўнгил меҳрибонлик ул бедавлатларга фойда кетмайди” Ва мактубни давлатнинг ишончли мулозимлардан садоқатли Гадойниёз маҳрамга топшириб: “Агар Бухоро хони қилган қилғилиқларини давом эттираверса, айтгилким, Марвга илғор тариқасида юборган навкарларини қайтариб олсин. Бўлмаса уруш ва талаш қиламанки, кейин зоеъ йўқотган нарсалари учун гинахонлик ва йиғи-нола қилиб юрмасин”, деди. Гадойниёз маҳрам тегишли йўриқномалар олгандан сўнг тезлик билан Бухорога йўл олади. Насруллохоннинг кўринишига етиб, тайинланган гапларни айтиб мактубни унга топширади. Нома мазмуни билан танишгач, (Насруллохон элчига) катта илтифотлар кўрсатиб, маҳрамни саройи олийга тушириб, унинг иззат ва эҳтиромига яраша хизмат кўрсатишларини тайинлаб махсус киши тайинлайди. Насруллохон аркони давлат, аъёни ҳазрат ва аҳли ройни ундаб, машварат билан бир муҳаббатнома ёз меҳрибонликлар кўрадилар. Бу пайтда Бухоро хонлиги билан дўстона алоқалар яхши йўлга қўйилган бўлиб, у, яъни Бухоро томондан фақат яхшиликлар устига яхшиликлар бўлиб туради. Бухоро хонлиги худуди бўлмиш ғоракўл ва Элжиклик молдор тожиклар кўплаб ҳайвон ва моллари билан Хива хонлиги худудидаги Учўчоқ деган, моллари учун серўт, яйлов атрофига кўчиб келиб ўзларини барча офатлардан холи, Хиванинг тенг ҳуқуқли фуқароси деб ҳисоблайдилар. Ва шу пайтда бир неча чўпон Дояхотин тўқайида хавотирга тушиб қўй ва қўзиларини ўз холига ташлаб подшоҳнинг мулозимларига мурожаат қиладилар. Бундан хабар топган Оллоқулихон ғорли исмли маҳрамга буюриб қўй-қўзиларни йиғдириб эгаларига топширтиради. Хоннинг ҳузурига ташриф буюрган Бухоролик элчи ғандоҳор тўқсобага кўп эҳсонлар бериб яхши сўзлар билан юртига қайт бу асарни ўқиган дониш аҳли билсинларки, ҳақ қайси тарафдаю, фасод қайси тарафда. Бири улким, карратан шарот урус подшоҳиға ўзининг дўстлик яккажиҳатлигини изҳор қилиб, (Оллоқулихон) ҳазрати соҳибқиронга нисбатан ғазаб ва адоватни тарғиб қилиб ишончли кишиларидан мактуб юборди. Шундан сўнг, Русияда юрган Хоразмия карвонларини рус халқи тутиб қамадилар, ул ҳазрат (Оллоқулихон) камоли саботли ва улуғвор бўлганларидан (Насруллохоннинг) бу нуқсонини кўрмаганга олиб, гўё сезмагандай ён босди” 228 . Худди шу воқеаларни С.Жуковский қуйидагича тасвирлайди: “Бухоро ва Хива ҳукуматлари ўзаро ихтилофда эканликлари ва ўша даврда деярлик уруш ҳолатигача келиб қолгаликларини эътибордан четда қолдириб бўлмасди. Бў тўғрисида 1830 йили Оренбургга келган Бухоро вакили Болтақулибек хабар бераркан, Бухоро амири Насруллонинг Хиваликларнинг беадабликларига биргаликда чек қўйишда Россия Императоридан ёрдам сўраш тўғрисида махсус топшириғи борлигини билдирди. Россия билан шариатни хор тутди. Ва доимо разил ва безорилар билан ҳамсуҳбат бўлиб, мамлакат низоми ва фуқаро аҳволидан хабардор бўла олмади. Муҳаммадалихоннинг аркони давлати ундан юз ўгириб, иттифоқ билан Насруллохонга садоқатли бўлишга ваъда қилиб, келсангиз юртни топширамиз, деб хат юбордилар. Шундан сўнг Насруллохон Ҳўқанд устига бориб, хат юборган амалдорларнинг ҳаракати билан қалъани олди. Камоли номардлик ва ғояти бемурувватлигидан Муҳаммадалихон ва унинг иниси Султонмаҳмудхонни тутиб ўлдирди. Ҳўқанд аҳлининг жамеъ мол-мулку, асбобу-анжомин талон-тарож қилиб, бўйрасигача тортиб олди. Ҳўқанд вилоятнинг жаме қала ва шаҳарларига ўзидан ҳоким ва лашкар қўйиб Бухорога қайтди. Бундан сўнг ифлос димоғида кибру-ҳаво пайдо бўлиб, ғурурга тўлган ҳолда Марв вилоятидаги така, солур ва соруқ халқига қуйидаг зулм ва зўравонликларига тоқат қила олмай бир ойдан сўнг иттифоқ билан ҳужум қилиб, ҳокимларини барча мулозим ва лашкарлари билан тутиб ўлдирдилар. Муҳаммадалихоннинг ақробасидан Шералихон, замон тақозаси билан қирғиз жамоасининг орасига бориб неча йилдан бери бир чекада ёлғизликда яшар эди, уни келтириб салтанат тахтига миндириб, хон деб эълон қилиб, Бухоро волийси Амир Насруллога қарши ғайрат белин маҳкам боғладилар. Бу воқеани эшитиб Амир Насрулло ғазаб билан Бухоро шаҳридан чиқиб, Ҳўқанд вилояти тарафига юз қўйди. Оллоқулихон эса Ҳўқанд халқига мадад бериш ва ўз адоватининг изҳори учун Бухорога қарши юриш қилиш мақсадида тезлик билан бутун мамлакат бўйлаб киши юбориб қўшин тўплади 231 . Асардан маълум бўлишича, Хива билан Бухоро ўртасида ҳарбий тўқнашувлар содир бўлади. Бу жангларда ша Элчиларни Оллоқулихон қабул қилди ва уларга Домла Муҳаммад Расулни элчи қилиб қўшиб юбораркан, “Агар Насруллахон қилган афъоли қилмишидан нодим ва пушаймон бўлиб, айтган сўзида собитқадам ва маҳкам турса, биз ҳам тарки мухолифат қилиб муваддат (дўстлик) кўргизамиз” деган мазмунда мактуб тутказди., Ва шундай қилиб умрининг охирида Оллоқулихон Хива билан Бухоро ўртасида тинчлик ўрнатилишига сабабчи бўлди. а) с авдо алоқалари Тарихий хужжатларнинг шоҳидлик беришича, ҳар қандай шароитда ҳам Хива билан Бухоро давлатлари ўртасида мунтазам равишда савдо алоқалари мавжуд бўлган. Хивалик савдогарлар бухороликлар билан савдолашганларида кўпроқ Астрахан орқали келтирилган қозон ва темир маҳсулотлари, шунингдек рус чарми, хом ипак, кунжут уруғи ва ёғини сотганлар. Ўз ўрнида бухороликлар хиваликларга а 2) Юк ташувчи хачирлар туяларга нисбатан бақувватроқ саналиб, уларга 20 пуддан ортиқ юк ортилган. Туя 15 кунда босиб ўтган масофани хачир 13, ҳатто 12 кунда босиб ўтган. 3) Отлардан тоғли йўлларда фойдаланилган. Улар жайдари саҳройи турларидан бўлиб, бақувват ва чидамли бўлганлар, уларга 10 пудгача юк ортилган. Отлар жуда қадрланган, чунки туяга нисбатан кам юк ортилса ҳам, отларнинг тезлиги уларга нисбатан икки, ҳатто уч марта ортиқ бўлган. 4) Хивалик, бухоролик ва тошкентлик савдогарлар карвоннинг бошида эшакка миниб юрганлар. Эшакнинг бўйи анча паст бўлса-да, отдан кам юк кўтармайди. Одатда карвонбошилар эшакда йўл кўрсатиб кетишган, чунки у сувсизликка туядек сабрли, дағал озиқага қанот қилади ва қумликлардан бемалол юра олади. Баъзан эшакларга ҳам юк ортилган. Эшакка одатда 4 ёки 5 пу 5) Карки қишлоғи ёнида; 6) Килиф деган кечувда; 7) Термиз шаҳрида. Таъкидлашларича, бу жойларнинг ҳаммасида Аму тоза, туби тўсиқлардан ҳоли, илон изи эмас, деярли равон оққан ва икки қирғоғи баланд бўлган. Хивадан Бухорога жўнатилган юк Урганчдан кемага ортилиб, Амударёнинг юқори қисмидаги, Чоржўйдан пастроқда, бухорликларнинг ғоракўл деган жойигача етказиб келинган. Бу ердан туркман туяларида ғоракўлни босиб ўтиб, Бухорогача етказиб борилган. Оллоқулихон даврида савдо карвонлари қуйидаги тартибда йўл босганлар: ХИВА - БУХОРО йўналиши Хива-Хазарасп Кўкертли кечуви Учўчоқ манзили Шўрбулоқ қудуғи Оқрабод қудуғи Чорқуши қишлоғи Бухоро 2 кунлик йўл 2 кунлик йўл 1 кунлик йўл 2 кунлик йўл 1 кунлик йўл 2 кунлик йўл 1 кунлик йўл 72 чақирим 72 чақирим 35 чақирим 70 чақирим 32 чақирим 40 чақирим 16 Кўкертлидан йўл иккига бўлинади: 1. Кўкертлидан тўғри Урганчга 4 кунлик йўл 144 чақирим Урганчдан Хивага 1 кунлик йўл 24 чақирим Хивагача 12 кунлик йўл 368 чақирим 2. Кўкертлидан Ҳазораспгача 2 кунлик йўл 72 чақирим Ҳазораспдан Хивагача 2 кунлик йўл 72 чақирим Хивагача 11 кунлик йўл 344 чақирим ****** Тарихий хужжатларнинг шоҳидлик беришича Хива ва ғўқон хонлиги Сирдарёнинг қуйи оқимида чегарадош бўлган 232 . Лекин бу иккала хонликнинг ўзаро тижорат-савдо алоқалари Бухоро хонлигининг ҳудуди орқали амалга оширилган. Бунда ғўқон хонлигининг йирик шаҳарларидан ҳисобланган Тошкент Хўжанд каби шаҳарлари билан ҳам алоқа мавжуд бўлган. Маълум бўлишича Хивадан Бухорогача 12 кунлик йўл бўлган бўлса, Бухородан ғўқонгача (туяда) биринчи йўналиш бўйича 526 чақирим, иккинчи йўнгалиш бўйича 615 чақирим подшоҳи Шоҳ Камронким, барча вақт садоқат ва мувофақат билан ҳайрихоҳлик расмин илгари тутар эрди” 266 , деб таъриф беради. Бу дўстлик алоқалари Оллоқулихон даврининг энг сўнгги кунларигача давом этади. “Риёз уд давла” дан маълум бўлишича, Ҳирот вилоятига Эрон томонидан сурункасига бир неча марталаб ҳарбий юришлар cодир этилади ва ҳар гал хиваликлар Ҳирот тарафида туриб жанг қиладилар. Жумладан, Огаҳий шундай ҳикоя қилади: “Маълум бўлсинким, ул аснода Ҳирот устига борган Мирзолар (Муҳаммад Мирзо ва ғаҳрамон Мирзо) Ҳирот қаъласин қамал этар эрдилар. Афғония, аймоқия, ҳазора жонбозлари, доғи Шермуҳаммадхон бошлиғ ҳазрати Хоразмшоҳи даргоҳидан ёрдам учун борган солур сарандозларининг имдоди била субҳу шом мужодала ва муқотала амриға қиём кўргуздилар. Андоғ жаҳду марғуба ва жанги мағлуба қилди суриб босқинчилар лашкарини тор-мор этса. Ҳиротни қамал қилиб турган эрони Муҳаммадшоҳ ҳимоячиларга Хоразмдан ёрдам етиб келгандан сўнг чекинишга мажбур бўлди. Ҳирот ҳар вақт Ўрта Шарқда катта аҳамиятга бўлиб келган 266 Огаҳий Риёз уд-давла. - 285-б-варақ. 267 Огаҳий Риёз уд-давла. - 322-а-варақ. нуқталардан биридир. Бу вақтда у, асосан, инглиз-форс сиёсий-ҳарбий муносабатларининг объектига айланганди. Ҳирот учун курашда Эрон енгилади. Биз бу ерда “Риёз уд-давла”да ана шу масаладаги Хива хонлиги сиёсатига оид фикр-мулоҳазаларни келтириш билан чекландик холос. ғамалдан янги чиққан Ҳирот халқини табриклаб, Муҳаммад Юсуф меҳтар ўз томонидан Шукрулло оқони элчи этиб тайинлаб армуғон тариқасида минг калла қўй ва минг ботмон ғалла топшириб Ҳирот сари юборди 233 . Хива хонлиги билан Ҳирот вилояти Хива савдогарлари асосан Эроннинг Машҳад шаҳри орқали савдо ишларини юргизишган. Оллоқулихон даврида Хива хонлигида рўй берган сиёсий воқеалар, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар унинг жаҳондаги бошқа давлатлар билан олиб борган ташқи алоқалари, Хива хонлигининг ўз қобиғига ўралиб қолмасдан бошқа халқлар, узоқ-яқин мамлакатлар билан узвий суратда муносабатлар юритиб келганлигини, ушбу хонлик мустақил давлат сифатида давлатчилик сиёсатининг барча кўринишларига, жумладан унинг энг муҳим атрибути - мустақил ташқи сиёсат юритиш имкониятига ҳам эга бўлганлигини намоён этади. Х У Л О С А Бирламчи ёзма манбалар асосида ушбу мавзуга доир тарихий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт ҳодисаларини таҳлил этиш натижасида шуларни таъкидлашимиз мумкин: Оллоқулихон даврида Хива хонлиги сиёсий, ижтимоий-иқтисо Манбалардаги маълумотларга қараганда, Хива хонлигида қадимдан ўрнатилган ўзбек давлатчилиги анъаналарига хос урфлардан яна бири - муҳим муаммоларни машварат йўли билан ҳал этилишига ҳам риоя қилиб келинган. Тарихий фактлар шуни кўрсатадики, Оллоқулихон даврида бу анъана янада такомиллаштирилган. "Давлат арбобларининг саралари" ва "замонасининг қонуншунослари"дан иборат хон ҳузуридаги ушбу юксак йиғин "Риёз уд-давла"да "салтанат юргизиш интизоми" ва "мамлакат ишларининг низоми" номлари билан аталган. Оллоқулихон ҳукмронлиги йилларида хонликда амалга оширилган ислоҳатлар натижасида ундан олдинги ҳукмдор - Муҳаммад Раҳимхон I даврига нисбатан мамлакат ҳаётининг қатор соҳаларида маълум ижобий ўзгаришлар содир бўлган. Натижада хонлик сарҳадлари янада ани Оллоқулихон даврида Хива хонлигида рўй берган сиёсий воқеалар, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар унинг жаҳондаги бошқа давлатлар билан олиб борган ташқи алоқалари, Хива хонлигининг ўз қобиғига ўралиб қолмасдан бошқа халқлар, узоқ- яқин мамлакатлар билан узвий суратда муносабатлар юритиб келганлигини, иккинчидан эса, ушбу хонлик мустақил ташқи сиёсат юритиш имкониятига ҳам эга бўлганлигини намоён этади. ғўшни давлатлар билан ўзаро сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ҳамда маданий алоқалари мунтазам равишда амалга оширилиб келинган. Умуман олганда, Оллоқулихон ҳукмронлиги йилларида хонликда амалга оширилган ички ва ташқи сиёсат натижасида ўша пайтда авж олган йирик давлатларнинг мустамлакачилик сиёсати шароитида Хива хонлиги ўз сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини сақлаб қола билди. Шу маънода, Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати Манбалар 1.1. Абулғози. Шажараи турк ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-851. 1.2. Абулғози. Шажараи тарокима ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-1223. 1.3. Абулғози. Манофиъ-ул инсон ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-4107. 1.4. Баёний. Шажараи Хоразмшоҳий ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-9596. 1.5. Комёб. Таворих ул-хавонин ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-7717. 1.6. Мунис, Огаҳий. Фирдавс ул-иқбол ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-5364/1, 821/1. 1.7. Огаҳий. Риёз уд-давла ( ), ЎзФА ШИ, инв. N-821/П;5364/П. Архив материаллари 2.8. Кун А. Архив фонд 33, 7-8 варақ. 2.9. Хива хонлари архиви. 19-дафтар. 2.10. ЎзФА Шарқшунослик институти, фонд 33. 2.11. Серебренников А.Г. Туркестанский край. Сборник материалов для истории завоевания Туркестанского края. Т.IV (1842 и 1843 гг.), Ташкент, 1914 г. (Архивные материалы по экспедиции полковника Данилевского). Адабиётлар 3.12. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин /Тафаккур - 1998. -N2. - Б.1-11. 3.13. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ /Мулоқот -1998. -N 5. - Б. 1-16. 3.14. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 1997 - 326 б. 3.15. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. -Т.: Ўзбекистон -2000 -352 б. 3.16. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.: Ўзбекистон -1999 - 686 б. 3.17. Абдурасулов А. Хива: Тарихий-этногр. очерклар. -Т.: Ўзб масалалари. -Т.: 1958 N3. Б. 49-59. 3.27. Мажидий Р. Огаҳий лирикаси. -Т.: ЎзФАН, 1963.- 140 б. 3.28. Маннанов Б.С. Тарих сохтакорлари. Т.: ФАН,1983.-59 б. 3.29. Мананнов Б.С. Хоразм тарихнавислигида Хива хонлиги ташқи сиёсати/ Шарқшунослик, 1997. N8. -Б. 143-157. 3.30. Маннанов Б.С. “Элчига ўлим йўқ” тамоили нега бузилди?/ Мулоқот, 1999. -N 5-6. Б. 35-38. 3.31. Мунис Ш. Танланган асарлар. -Т.: Ўзадабийнашр, 1957. -384 б. 3.32. Муниров ғ. Мунис, Огаҳий ва Баёнийларнинг тарихий асарлари. -Т.: ЎзФАН, 1960. -169 б. 3.33.Муниров ғ. Огаҳий Илмий ва адабий фаолияти -Т.:ЎзФАН, 1959. - 55 б. 3.34.Муниров ғ. Огаҳий - тарихчи/ Шарқ юлдузи. -Т.: 1959 N12Б. 150-152. 3.35.Муниров ғ. Хоразмда тарихнавислик. Т.: 2002. -191б. 3.36. Муҳаммаджонов А. Ўзбекистонннинг қадимги гидротехника иншоотлари. -Т.: Ўзб 3.46. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1 китоб. Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврида. -Т.: Шарқ, 2000. - 464 б. 3.47. ўуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. -Т.: ЎзФАН,1959. 323 б. ****** 3.48. Абросимов. Расказь торговца Абрасимова о поездке его въ Хиву. СПб. Ежегодник, 1873. 238 с. 3.49. Арунова М.Р., Ашрафян К.З. Государство Надир-шаха Афшара - М.: Вост.лит., 1958. - 284 с. 3.50. Ахмеджанов Г.А. Гератский вопрос в XIX в. -Т.: Ташк. Ун.-т. 1971. - 131 с. 3.51. Ахмеджанов Г.А. Российская империя в Центральной Азии. Т.: Фан, 1995. -217 с. 3.52. Бабабеков Х.Н. Народные движения в Кокандском ханстве и их социально-экономические и политические предпосылки (XVIII-XIX в.в.) -Т.: ФАН., -1990. -116 с. 3.53. Базинер Ф. Путешествие через Киргизские степы в Хиву в 1842-43 г. доктора философии 3.60. Бартольд В.В. Новый источник по истории Хорезма. Т.2. - Т.: УзФАН, 1941. -131 с. 3.61. Бартольд В.В. Отчет о поездке в Среднюю Азию с научной целью (1893-1894). - Спб.: Б.И., 1897. -151 с. 3.62. Бартольд В.В. Очерк истории туркменсого народа. Туркмения, т.I. -Л.: Б.И., 1929. - 69 с. 3.63. Бартольд В.В. Туркестанские друзья, ученики и почитатели. Сборник. Т.: Госиздат., 1927. -219 с. 3.64. Бартольд В.В. Хранение документов в государствах мусульманского Востока, Архивные курсы, Пг.: 1919. 3.65. Бартольд В.В. Церемония узбекских ханов в ХVП в. ЗИРГО. Т. 34. Спб.: Б.И.,1901. -293 с. 3.66. Берг Л.С. Очерк истории русской географической науки (вплоть до 1928 г.). - М-Л.: Госиздат., 1929. -232 с. 3.67. Бланкеннагель. Путевые заметки майора Бланкеннагеля о Хиве в 17931794 г.г. /С примеч. В.В Хивинском ханстве с древнейших времен до настоящего. Спб.: Б.И., 1877. -114 с. 3.76. Веселовский Н.И. Русские невольники в среднеазиатских ханствах. -Т:. Б.И., 1881. -58 с. 3.77. Взаимоотношения народов Средней Азии и сопредельных стран Востока в XVIII - начале XX в. Т.: АН Ўз., 1963. -242 с. 3.78. Гаврилов М.В. Куня-Ургенч: страницы прошлого и настоящего. - Ташауз, 1993. -70 с. 3.79. Голосов Д. Поход в Хиву /Военный сборник. 1861. - Т.ХХI. С.18. 3.80. Греков Т.Д., Якубовский А.Ю. Золотая Орда и её падение. -М-Л.: Наука, 1950. -478 с. 3.81. Григорьев В.В. Описание Хивинского ханства и дороги. Труды из Сарайчиковской крепости. -Спб.: 1861. - 138 с. 3.82. Григорьев В.В. О русских интересах и подвластных нам оседлых странах Средней Азии. М.: - 1867. N 23, 24, 32, 53, 54. 3.83. Гулямов Я.Г. Ис 3.91. Залесов Н. Посольство в Хиву капитана Никифирова в 1841г/ Военный сборник - 1861. Т. ХI. -С. 78-83. 3.92. Залесов Н. Посольство в Хиву подполковника Данилевского в 1842 году/ Туркестанский сборник. -1867. -Т.V.-65-261. 3.93. Захарьин И.П. (Якунин) Граф В.А.Перовский и его зимний поход в Хиву. Ч.I. -Спб.: Б.И., 1901. -347 с. 3.94. Захарьин И.П. (Якунин) Граф В.А.Перовский и его зимний поход в Хиву. Ч.II. -Спб.: Б.И., 1901. -332 с. 3.95. Записки императарскаго Русскаго географическаго общества. Кн. Х. - Спб.: Б.И., 1855. - 448 с. 3.96. Иванин М.И. Описание зимнего похода в Хиву в 1839 -1840г.г. Спб.: Б.И., 1874. - 178 с. 3.97. Иванов П.П. Архив Хивинских ханов ХIX в. Л.: Публ. б-ка. 1940. -290 с. 3.98. Иванов П.П. Новые материалы по истории Средней Азии (По поводу открытия архива Хиви 3.105. Лунин Б.В. История Узбекистана в источниках. Узбекистан в сообщениях путешественников и ученых (20-80 годы ХIХ в.). -Т.: ФАН, 1950. 192 с. 3.106. Маннанов Б.С. Из истории русско-иранских отношений в конце XIX в начале ХХ века. -Т.: Ўзбекистон, 1964. - 48 б. 3.107. Маннанов Б.С. Современная буржуазная историография о некоторых аспектах истории англо-русских отношений на Среднем Востоке/ Фальсификаторы Истории. Т.: 1985. С.51 - 76. 3.108. Маслов О.В. Обзор русских путешествий и экспедций в Ср.Азию/ Материалы к истории изучения Ср.Азии. -Т.:1955. - С. 39-40. 3.109. Материалы для статистического описания Хивинского оазиса, Вып. IV. -Т.: Окружной Штаб, 1889. -87 с. 3.110. Материалы по истории туркмен и Туркмении. том II (XVI-XIX вв.). М- Л.: АН СССР, 1939. - 702 с. 3.111. Муниров ғ. Ага 3.119. Посланник Петра I на Востоке. Посольство Флорио Беневени в Персию и Бухару в 1718-1725 годах. -М.: Б.И., 1986. - 312 с. 3.120. Путешествие через киргизские степи в Хиву в 1842-1843 г.г. доктора философии Базинера/ Турк.ведом. 1873. N 31, 46. 3.121. Рассказ русского пленика из Хивы Якова Зиновьева 1838 г. /C.Петербургские ведомсти - 1839. N-22-24. -С. 19-21. 3.122. Разсказъ торговца Абросимова о поездке его въ Хиву. /Ежегодник. - 1873. - С. 353-377. 3.123. Рожкова М.К. Экономическая политика царского правительства на Среднем Востоке во второй четверти XIX века и русская буржуазия. -М-Л.: Наука, 1949. - 221 с. 3.124. Рожкова М.К. Экономические связи России со Средней Азией 40-60 годы XIX века. -М.: Госиздат, 1963. - 214 с. 3.125. Савельев П.С. Путешествие г.Базинера через Киргизскую 3.133. Соловьев А.Т. и Сенников А. Россия и Туркмения в XIX в. Ашхабад: Ылым, 1946. -239 с. 3.134. Тулибаева Ж.М. Казахстан и Бухарское ханство в XVШ-первой половине ХIХ в.. -Алматы: Казахстан, 2001. -215 с. 3.135. Утемиш-хаджи. Чингиз-наме. -Алма-ата: 1992. С.315. 3.136. Фиолетов Н. Бухарское и Хивинское ханства и отношения их с Россией (XVI-XIX вв.) / Исторический журн. -1942. -N 3. -С. 11-12. 3.132. 3.137. Халфин Н.А. Политика России в Средней Азии(1837-1868). -М.: Вост. лит., 1960. - 272 с. 3.138. Халфин Н.А.Британская экспансия в Средней Азии в 30-40 годах ХIХ в. и миссия Ричмонда Шекспира /История СССР. -М.: 1958. -N2. -С 113-131. 3.139. Хромов П.А. Экономическое развитие России в XIX-XX веках. 18001917. - М.: Госкомиздат, 1950. - 552 с. 3.140. Энциклопедический словарь Брокгауза и 3.147. Якубовский А.Ю. Из истории падения Золотой Орды/ Вопросы истории . - 1947. - N2. -С. 17-18. 3.148. Якубовский А.Ю. К вопросу об этногенезе узбекского народа. - Т.: ЎзФАН, 1941. -19 с.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha