Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Хива хонлигида амаллар ва мансаблар, уларнинг вазифалари

Купить
ХИВА ХОНЛИГИДА АМАЛЛАР ВА МАНСАБЛАР, УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ РЕЖА: 1.ХОН САРОЙИДАГИ АМАЛЛАР ВА МАНСАБЛАР,УЛАР НИНГ ВАЗИФАЛАРИ 2.ХОНЛИКДАГИ ХАРБИЙ, ДИНИЙ ВА К,ОЗИХОНА МАНСАБЛАРИ, УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ХИВА ХОНЛИГИ ТАРИХИ МАНБАЛАРИ БУ ДАВРДА ТАРИХНАВИСЛИКДАГИ ИЛГАРГИ АНЪАНАЛАР САҚЛАНИБ ҚОЛДИ. ТАРИХИЙ АСАРЛАР ОРАСИДА АБУЛҒОЗИНИНГ “ШАЖАРАИ ТУРК” ВА “ШАЖАРАИ ТАРОКИМА” (“ТУРКМАНЛАР ШАЖАРАСИ”) ЎЗБЕК ТИЛИДА БИТИЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ АСАРЛАР ҲИСОБЛАНАДИ. ТАРИХНАВИСЛИК АНЪАНАЛАРИНИ КЕЙИНЧАЛИК МУНИС, ОГАҲИЙ, МУҲАММАД ЮСУФ БАЁНИЙ КАБИ ТАРИХНАВИСЛАР ДАВОМ ЭТТИРДИЛАР. XIХ АСР БОШЛАРИДА МУҲАММАД РАҲИМХОНННИНГ БУЙРУҒИ БИЛАН ШЕРМУҲАММАД МУНИС (1778-1829 ЙЙ.) “ФИРДАВС УЛ-ИҚБОЛ” (“БАХТУ САОДАТ ЖАННАТИ”) АСАРИНИ ЯРАТДИ. XVII асрда Хивада муайян бир сулола ҳукмдор эмас эди. Чингизийлар сулоласига мансуб баъзи шахслар Хивага чақирилиб хонлик тахтига кўтарилган бўлса- да, амалда ҳокимият қўнғирот сулоласидан бўлган иноқ қўлида бўлган. 1804 йилдан бошлаб фақат Қўнғиротлар сулоласи вакиллари Хивада хон бўлганлар. Хива хонлигида унвон ва мансабларни сарой, ҳарбий ва диний унвон ҳамда ва амалларга бўлиш мумкин. Тадқиқотчиларнинг фикрича (Ш. Воҳидов) бу тасниф соф назарий бўлиб, аслида хонлик даврида муайян унвон ва мансаблар соҳалар бўйича берилмаган. Ўша вақтда амалдор ва унвон эгаси кўпинча хонга нисбатан шахсий садоқати, қавми яқинлигидан бир мансабдан бошқа мансабга ўтиб, унвонлар соҳибига айланган. Хонликда энг олий унвон хон бўлиб, у маъмурий, сиёсий ва ҳарбий ваколатларга эга бўлган. ХОН САРОЙИДАГИ АМАЛЛАР ВА МАНСАБЛАР УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Бий – сарой унвони. Иноқ ва оталиқдан кейинги мартаба. Бий қабила ва уруғнинг бошлиғи ҳисобланиб, кўчманчи ва ярим кўчманчи туркий халқларнинг, жумладан ўзбекларнинг уруғ оқсоқолларига бериладиган унвон эди. Оталиқ – уруғ оқсоқоли. Иноқ бошлиқ тўпа (гуруҳ) га бирлашган уруғ бошлиғи. Хоннинг энг яқин маслаҳатчиларида н бири бўлган. Оталиқ қилич ва пичоқ тақиб юрган. Унвонлар орасида энг каттаси иноқ эди. Одатда иноқлар энг қудратли ўзбек уруғларидан тайинланган ҳамда ҳамда улар хоннинг энг яқин маслаҳатчилари бўлган Амир ул-умаро – Амирларнинг амири, Хива хонлигида XIX асрнинг ўрталарида таъсис этилган. Сайид Муҳаммадхон бу унвонни биринчи марта ўзининг акаси Сайид Маҳмуд тўрага берган эди. Қўшбеги – Хива хонлигида саройнинг олий манса Эшикоқоси – сарой дарвозаларини қўриқлаш ишларини бошқарган. Ойболта унинг мансаб аломати бўлган. Ҳукмдор саройда бўлган вақтда эшикоқоси уни қўриқлаш билан шуғулланган. Эшикоқоси арзгўйларнинг нима хусусда келганларини суриштириб, уларни саройдаги тегишли амалдорлар томонига жўнатар эди. Фақат жуда муҳим хабарлар билан келган кишиларгина хон ҳузурига киритилган Бек - XIX асрда Хива хонлигининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида беклар анча катта рол ўйнаганлар. Бек – хон ва давлат арбобларининг қариндошларига, фарзандларига бериладиган фахрий унвондир. Парвоначи – хон саройидаги олий вазирлардан бири Парвоначи саройнинг ички ва ташқи ишларида ҳам фаол қатнашиши мумкин бўлган. арзу-шикоятларни хоннинг У хузурига олиб кирган Бекларбеги – Қорақалпоқ ва кўчманчи халқларнинг оқсоқолларига бериладиган фах ХАРБИЙ УНВОН ЛАР Ундан кейинги расмий равишда юқори саркарда ясовулбошилик мансаби эди. Хонликда улар икки киши бўлиб, бири ёвмуд туркманларига, иккинчиси эса човдирларга қўмондонлик қилар эди. Хон ҳузуридаги расмий қабул маросимларида ясовулбошиларнинг доимий ўринлари бўлмас эди. Ясовулбошидан кейинги ҳарбий унвон мингбоши эди. Ҳарбий юришлар пайтида мингбошиларга катта маъсулият юкланган. Яъни, улар қўшинни айтилган ерга тўплаши, уларнинг тайёргарлик даражасини назорат қилиши, жанг пайтида қўшиннинг маълум гуруҳига йўлбошчилик қилиши лозим бўлган Хива хонлигида ҳарбий истеҳкомлар- қалъалар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар маъмурий-мудофавий вазифани бажарган. Бундай қалъалар кутвол (қалъабон) қўлида эди. Хива қўшинларида саркардалар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Саркардалар бир неча юздан ХОНЛИКДАГИ ДИНИЙ ҲАМДА ҚОЗИХОНА УНВОНЛАРИ. Шайх ул-ислом – хонликдаги энг юқори мартабали киши эди. У диний маросимларнинг аниқ бажарилиши устидан назорат қилган. Маросимлар пайтида шайх ул-ислом хоннинг ўнг томонида ўтириш ҳуқуқига эга бўлган Қози ул-қузот (қози калон) – мусулмон ҳуқуқи ва қонунлар бажарилишини шариат асосида назорат қилган. Қози калон пойтахтда ўз девони ва маҳкамасига эга бўлган. Вилоят марказларида ҳам вилоят қозиси бўлган. Улар маҳкамаларининг номи Дор ул-қазо деб аталган. Лашкарлардаги қонун-қоидалар кетидан қозии аскар (аскар қозиси) назорат қилиб, шаърий масалаларни ҳал этиб турган.Муфти – қозиларнинг ҳуқуқшунослари ҳисобланган. Улар бирор иш кўрилаётган пайтда иштирок этишлари, ҳукмона тузишлари ва ҳукмларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ҳужжатларга муҳрларини боси Раислар – шариат тартиб- қоидалари, диний маросимлар – рўза, беш вақт намоз, таҳорат, хайри-эҳсон ишларининг аниқ бажарилиши устидан назорат қилган. Ота-аналар болаларини ўз вақтида мактабга юбориши, бозорларда сотувчилар харидорларни алдамаслиги тарозиларни текшириб туриш ҳам раиснинг вазифаси бўлган. Ҳар бир шаҳар ва катта қишлоқнинг ўз раиси бўлиб, қози калон тақдимига мувофиқ хон томонидан тайинланган. Аълам – муфтиларнинг бошлиғи ҳисибланган. Унинг вазифаси фатволарда келтириладиган шариат ривоятларини текширишдан иборат бўлиб, айрим ривоятларнинг асл нусхасига мослигини аниқлагач, аълам унга ўз муҳрини босган. Мутавалли – диний муассасаларда хайр-эҳсон маблағлари ва хўжалик ишлари билан шуғулланувчи хўжалик нозири. Мутаваллининг вазифаси вақф мулки, ундан фойдаланиш ва келадиган даро ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ ЎЗИНИНГ МУКАММАЛЛИГИ ЖИҲАТИДАН ЎЗ ДАВРИНИНГ БАЪЗИ БИР ҒАРБИЙ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ ТУЗИЛИШИ ДАРАЖАСИДА БЎЛМАСА-ДА, БИРОҚ МАЪЛУМ ИДОРА ҚИЛИШ ТИЗИМИ МАВЖУД БЎЛИБ, ЕТАРЛИ ДАРАЖАДА ТАРТИБЛИ ЭДИ. ШУНГА БИНОАН, ЮҚОРИДА ЭСЛАТГАНИМИЗДЕК, ДАВЛАТ МАНСАБЛАРИ САРОЙ-МАЪМУРИЙ, ДИНИЙ ВА ҲАРБИЙ ЛАВОЗИМЛАРГА БЎЛИНАР ЭДИ. ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРУВЧИЛАРГА ДАВЛАТ ХАЗИНАСИДАН ТЕГИШЛИ МАОШ ВА МУКОФОТЛАР БЕРИЛГАН. Мударрис – мадраса ўқитувчиси, муайян илоҳиёт фанидан дарс берган. Охун-охунд – ваъзхон, нотиқ, дин тарғиботчиси. Мударрис ва охунлар ўзлари таълим берган мадрасанинг вақфидан маош олиб турганлар. Шунингдек, мадраса уларга ҳужра ҳам берган ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ! • 202 ГУРУХ ТАЛАБАСИ ЮСУПОВ ФАРРУХ
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha