Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 283.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Хива хонлигининг давлат тузуми ва ҳуқуқ манбалари

Купить
Хива хонлигининг давлат тузуми ва ҳуқуқ манбалари МУНДАРИЖА КИРИШ 3 1-БОБ. ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ 1.1. Хива хонлигининг вужудга келиши ва шаклланишининг тарихий-сиёсий шарт-шароитлари 13 1.2. Хива хонлигининг вужудга келиши ва ривожланишининг асосий босқичлари 26 1-боб бўйича хулоса 42 2-БОБ. ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ДАВЛАТ ТУЗУМИ 2.1. Олий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг 45 ваколатлари 2.2. Марказий бошқарув (ижроия) органлари тизими ва ваколатлари 59 2.3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими, тузилиш тартиби ва фаолияти 74 2.4. Хива хонлигининг судлов ва қўшин тизими 85 2-боб бўйича хулоса 108 3-БОБ. ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ҲУҚУҚ ТИЗИМИ 3.1. Хива хонлиги ҳуқуқ тизимида шариат нормалари асосий ҳуқуқ манбаи сифатида 111 3.2. Одат нормалари ва ула 2 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги . Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ўзбек давлатчилиги тарихий тараққиётини тадрижий-таҳлилий ўрганишни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу – табиий ҳол. Одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, хулласки, Ватанининг тарихини билишни истайди» 1 . Ҳақиқий тарихни билмасдан туриб, ўзликни англаш мумкин эмас. Зеро, ўзбек давлатчилиги узоқ ўтмиш қаърига бориб тақаладиган бой тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. Бу йўлнинг нотекис ва зиддиятларга тўла бўлганлигини Ўзбекистон ҳудудида кўплаб давлатларни қа 3 тараққиётида ўзига хос ўрин эгаллайди. Шу сабабли Хоразм воҳасида XVI–XIX асрлар ва XX аср бошларида «Хива хонлиги» номи остида фаолият кўрсатган йирик давлатнинг ўзбек давлатчилиги тарихий тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Хива хонлиги мустақил давлат сифатида шаклланиш, феодал тарқоқ ва марказлашган давлат тариқасида тараққий этиш, шунингдек бошқа давлатларга мустамлака бўлиш каби ўзгаришларни бошдан кечирган. Бу жараёнлар гувоҳи бўлган муаррихлар, кейинги давр ўзбек, ғарб ва шарқ олимлари Хива хонлиги тарихига оид асарлар яратганлар. Хонликнинг вужудга келиши, шаклланиши ва унда юз берган сиёсий жараёнлар тадқиқотчилар томонидан қисман ўрганилган. Бироқ хонликнинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, тарихнависликда талқин этилиш ҳолати, сиёсий 4 Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Хива хонлиги илк маротаба рус шарқшунос олимлари В. В. Бартольд, Н. И. Веселовский, В. И. Даль, М. И. Иванин, А. Л. Кун, Н. С. Ликова, О. Шкаский ва бошқалар томонидан бирламчи манбалар асосида ўрганилган 2 . Шўро даври олимларидан З. Аксаков, А. К. Боровков, Л. В. Дмитриева, П. П. Иванов, С. П. Иванов, А. Н. Кононов, А. М. Мугинов, А. Н. Самойлович, Т. Тўхтаметовлар манбашунослик ва бошқа йўналишларда тадқиқ этганлар 3 . Хива хонлигининг давлат ва ҳуқуқ масалалари А. Аҳмедов, Б. А. Аҳмедов, С. Аъзамхўжаев, Ҳ. Бобобеков, Ҳ. Бобоев, Ҳ. З. Зиёев, А. Зияев, И. Б. Зокиров, А. И. Ишанов, М. Й. Йўлдошев, С. Камолов, Б. Маннонов, С. Маткаримова, М. Матниязов, Қ. Муниров, О. Муталов, З. Муқимов, Г. Непесов, К. Норматов, Ж. Рахимов, С. Сабурова, А. Х. Саидов, Х 5 Жумладан, Яҳё Ғуломов ўз асарларида XIX аср Хива хонлигининг ташқи ва ички сиёсати, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ёритиш баробарида, давлат тузумига қисман тўхталади 5 . Академик М. Йўлдошев «Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши» номли асарида ер эгалиги масаласини солиқларга оид архив ҳужжатлари бўйича ўрганаркан, сиёсий-ижтимоий масалалар қатори ҳуқуқ-тартибот, ҳарбий ишлар ва суд тизимига махсус ўрин ажратмаган 6 . Г. Непесов, О. Содиқовларнинг сиёсий, ҳуқуқий масалаларни қамраб олувчи асарларида Хива хонлигининг қисқа давр мобайнидаги сиёсий ҳаётига баҳо берилади 7 . Шунингдек, ёш олима С. Сабурованинг Хива хонлиги давлат тизими таҳлилига бағишланган илмий ишида тадқиқот объекти сифатидаги мавзунинг даври XIX аср ва XX аср бошлари ҳисобланади 8 . Бироқ унда давлат т 6 маротаба ўрганган ўзбек олими академик М. Йўлдошев келтирган маълумотлар билан қиёсий равишда тадқиқ этилмаган. М. Матниёзов ва Я. Олламовлар ҳаммуаллифлигидаги «Хоразм давлатчилиги тарихи» номли ўқув-услубий қўлланмада қадим замонлардан то ҳозиргача бўлган даврдаги Хоразм давлатчилик тарихи, жумладан, унинг ривожланиш босқичларидан бири сифатида Хива хонлиги давлатчилиги ҳам қиёсий-ҳуқуқий нуқтаи назардан ўрганилган. Аммо унда хонлик даври кенг ёритилмаганлиги ҳамда унинг ҳуқуқий тизимига махсус ўрин ажратилмаганлигини кўриш мумкин 9 . Юқорида келтирилганидек, Хива хонлигининг сиёсий-ҳуқуқий ҳаётига турли даврларда муайян ҳодиса ва жараёнлар юзасидан озми-кўпми назар ташланган. Бироқ ўзбек давлатчилиги тарихида Хива хонлигининг тутган ўрни, унинг давлат ва ҳуқуқ масалалари тўлалигича в 7 – қўнғиротлар сулоласининг ҳокимиятни эгаллаши ва давлатнинг бошқарув тизимини таҳлил этиш; – Хива хонлигининг чор Россияси протекторати даврида бошқарув тизими хусусиятларини ўрганиш; – олий ҳокимият органлари, уларнинг шаклланиши, ҳокимият тизимида тутган ўрни ва ваколатларини ёритиш; – марказий давлат бошқаруви органлари, уларнинг тизими, тузилиши, вазифалари ҳамда давлат тузумидаги ўрнини ёритиш; – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими, тузилиши ҳамда бошқарилиши тартиби ва фаолиятини таҳлил этиш; – хонликнинг судлов тизимини, унинг хусусиятларини тадқиқ этиш; – ҳуқуқ-тартибот ва давлат хавфсизлигини таъминловчи органлар, қўшиннинг тузилиши ва мақомини ўрганиш; – хонликда амал қилган ҳуқуқ тизими, соҳалари, институтлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш; – мавзуни ёрити 8 Тадқиқот методлари сифатида илмий билишнинг тизимли, мантиқий, социологик, статистик, қиёсий-ҳуқуқий, тарихий-қиёсий ва бошқа методларидан фойдаланилди. Ишнинг манбалари бўлиб, Хива хонлигининг XVI–XX аср бошидаги сиёсий-ҳуқуқий вазиятини ўрганишда мамлакатимиз тарихнавислари, шарқ ва ғарб олимларининг асарлари, элчилар хотиралари, қўлёзма асарлар билан бирга, Ўзбекистон Марказий давлат архивининг Хива хонлари фондидаги хонлар фармонлари, қозихона, маҳзар, махфий хизмат ахборотчилари томонидан битилган ҳужжатлар ва Туркистон генерал-губернатори, Кавказ ҳарбий округи, Туркистон ҳарбий округи, Амударё бўлими бошлиқлари, Самарқанд округ суди ва сулҳпарвар (яраштирувчи) судьялар ёзишмалари хизмат қилди. Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар: 1. Хива хонлигининг вужудга келиши ва шакллани 9 3. Хива хонлигида хон давлат бошлиғи, қонун чиқарувчи, ижро этувчи, олий суд ҳокимияти эгаси ва олий қўмондон ҳисобланган. Хон ҳокимиятининг мутлақ эмаслиги, унинг ҳокимиятини чеклаб турувчи воситалар мавжудлиги илмий асослаб берилди. 4. Марказий ижроия ҳокимияти хон томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан бўшатиладиган, муайян хизмат вазифалари белгиланган мансабдор шахслар томонидан амалга оширилиб, улар бутун мамлакат миқёсида фаолият кўрсатган. Мансабдор шахслар мавқеи турли сабаблар асосида ўзгариб турганлиги ёритилди. 5. Хонлик маъмурий-ҳудудий тузилишига кўра XIV аср ва XVII аср бошларида мустақил султонликларга, XVII аср ўрталарига келиб вилоятлар, шаҳар ва туманларга бўлинган. Хонликнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ягона ва ўзгармас тизим кўринишида бўлмасдан, хонлик та 10 судлари томонидан кўриб чиқилган ва ҳал этилганлиги очиб берилди. 7. Хива хонлиги мунтазам ва қатъий тартибга бўйсунадиган қўшинга эга бўлмасдан, қўшин тарқоқ ҳолда амал қилган. Қўшиннинг тузилиши, мансаблари, таъминоти, хизмат олиб бориш қоидалари яхлит ишлаб чиқилмаган. Қўшиннинг асосий қисмини ёлланма навкарлар ташкил этганлиги ва бу ҳол хонликнинг ҳарбий жиҳатдан заифлашувига сабаб бўлганлиги кўрсатиб берилди. 8. Хонликнинг ҳуқуқий тизими тарихан турли-туман ҳуқуқ манбаларининг амал қилиши натижасида шаклланган бўлиб, ислом ҳуқуқи ва одат ҳуқуқи нормалари ўзаро уйғунлашиб кетган. Хонлар мамлакатни бошқаришда ўз ваколати доирасида фармон, ёрлиқ, буйруқ каби алоҳида ҳуқуқ манбаи ҳисобланувчи жорий меъёрий ҳужжатлар қабул қилганлиги илмий асослантирилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шу 11 Илмий ишдаги назарий мулоҳазалар ва сиёсий-ҳуқуқий таҳлил хулосалари илмий тадқиқот муассасаларида Хива хонлиги давлатчилиги тарихини ўрганиш, хонликнинг XVI–XX аср бошидаги сиёсий-ҳуқуқий жиҳатларини ёритиш, давлат тузуми ва ҳуқуқ тизимини тадқиқ этиш бўйича давлат ва ҳуқуқ тарихи мавзуидаги келгуси илмий ишлар учун зарур манба сифатида, олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик ва тарих кафедраларида ўқув қўлланмаларини яратиш ва методик тавсияларни тузишда қўл келиши мумкин. Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертантнинг хулосаларидан ўқув- методик материаллар ва ўқув-амалий қўлланмалар тайёрлашда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида «Давлат ва ҳуқуқ тарихи» фанини ўқитишда фойдаланилмоқда. Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси). Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган назарий хулосала 12 ҳужжатлари рўйхатидан иборат бўлиб, ишнинг асосий мазмуни 147 саҳифада баён этилган. Диссертацияда тадқиқот мавзусига оид 238 та манбадан фойдаланилган. 13 1-БОБ. ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ 1.1. Хива хонлигининг вужудга келиши ва шаклланишининг тарихий-сиёсий шарт-шароитлари XVI аср бошларида сиёсий жараёнларнинг жадаллашуви Хоразмда ҳокимиятнинг тез-тез ўзгаришига олиб келди. Темурий Султон Ҳусайн давлати (Самарқанд) таркибида бўлган ва унинг ноиби Чин Сўфи томонидан ярим мустақил ҳолда идора этиб келинаётган Хоразмда 1505–1510 йилларда Шайбонийхон ҳокимияти ўрнатилади. Бу даврда Хоразм Шайбонийхон ноиби (доруғаси) Кўпак Қўшчи томонидан идора этилади. 1511 йил февраль ойида шайбонийлардан Темур султон бин Шайбоний, Убайдулло султон ва шоҳ Исмоил Сафавий ўртасида тузилган сулҳ битими 10 га кўра Хоразм ҳам Хуросон ўлкалари қатори эронликлар қўлига ўтади 11 . Мамлакат Эрон шоҳи доруғалари томонидан 14 Шу ўринда, «Шажарайи турк» маълумотларига суяниб, эронлик доруғаларнинг Хоразмда қанча муддат ҳокимлик қилганлиги масаласи ва Элбарснинг хон сайланиши, Хоразмнинг тўла равишда дашти қипчоқликлар қўлига ўтиши санасига аниқлик киритиш лозим. Абулғозийхоннинг ёзишича, эронликлар келгач, уларга қарши ташвиқот ишлари бошланиб, бу жараён бир-икки йил давом этади. Шундан сўнггина Элбарсхон ҳузурига вакил юбориб, даштлик ўзбекларни чақирадилар. Демак, бу воқеа 1513 йил бошида содир бўлган. «Шажарайи турк» асарининг Тошкент нашрида эса, Элбарснинг хон сайланиши санаси «ҳижрий 911 сана, қўй йили» 14 шаклида берилган. Фикримизча, мазкур нашрга асос бўлган асарнинг қўлёзма нусхасидаги бу сана котиб томонидан хато кўчирилган. Чунки ҳижрий 911 йил милодий 1505 йилни билдиради ва бу тарихий ҳақиқатга 15 Ўзбек олимларидан академик Я. Ғуломов, М. Йўлдошев, Г. Ҳидоятов, Б. Аҳмедов (масалан, Б. Аҳмедов «сафавийлар Хоразмда қисқа вақт – 1510–1512 йиллар ҳукмронлик қилдилар» 18 деб ёзади), тадқиқотчилар И. Бекжонов, К. Худойберганов, Ф. Эрназаров ҳам ўз мақола ва диссертацияларида шу фикрни такрорлаб, мазкур воқеанинг 1511–1512 ёки 1513 йилда бўлиб ўтганлигини таъкидлайдилар 19 . Энди, иккинчи масала шундаки, «Шажарайи турк»даги бошқа бир маълумотга қарасак, муаллиф юқоридаги «бир-икки йил»дан сўнгги изоҳларида сафавий доруғаларининг Элбарсхон келгунча Хоразмда «бир неча йилдан бери» ёки яна бир ўринда «тўрт-беш йилдан бери» ҳокимлик қилиб келаётгани 20 га ишора қилади. Бундан эронликларнинг Хоразмда 1514 ёки 1515 йилгача турганликлари англашинади. Демак, Элбарсхон Хоразм хонлигига 1514 йил 16 Хонлик давлатчилик тарихи саҳнасида аввал «Урганж хонлиги», кейинчалик «Хива хонлиги» номи остида фаолият кўрсата бошлади. Бу давлат бошқарувидаги ўлкани «Хоразм мамлакати» ва давлат тепасида турган ҳукмдорларни гоҳ «Урганж ҳокими», «Урганж волийси» 21 , «Хива хони» 22 деб аташган. 1873 йил чор Россияси истилосидан сўнг ҳам ички мустақиллик шартига кўра хонлик расмий равишда «Хоразм мамлакати» деб қаралган. Муҳаммад Раҳимхон Иккинчининг аждоди расмида яна Хива шаҳри пойтахт сифатида танилган. Тангаларга «дор ус-салом Хоразм (Хоразм барқарорлик мамлакати)» ва фармонлар сўз бошиси «Хоразм мамлакати хони сўзимиз...» тарзида ёзилган 23 . 21 Исфаҳоний, Муҳаммад Маъсум бин Хожагий. Хулосат ус- сиййар. – Теҳрон,1990. – 55–60-б; Эрон шоҳлари ўз хатларида бош хон Арабмуҳаммадга «Урганж ҳокими», 17 XVI аср биринчи ўн йиллигида дашти қипчоқлик ўзбек хони Элбарсхон асос солган Хоразм давлати нега бундай турли номлар билан атаб келинган? Айрим тадқиқотчилар айтганидек, ҳақиқатан ҳам «Хива шаҳри Дўстхон бин Бўчғахон давридан бошлаб хонлик пойтахтига айланиб, бу иш Араб Муҳаммадхон даврида тугалланган»ми? Нега бу давлат «Арабшоҳийлар давлати» 3 номи остида ҳам тилга олинади? «Хива хонлиги XVII асрнинг биринчи ярмида аштархонийлар давлатининг парчаланиши натижасида» пайдо бўлганми? Мавзуни тадқиқ этишга киришишдан олдин бу каби турли хил фикрларга аниқлик киритишга, умуман, Хива хонлиги вужудга келишидаги тарихий сиёсий шарт-шароитларини ўрганишда, аввало, XVI аср бошида Хоразмда Элбарсхон бошлиқ мустақил ўзбек давлати вужудга келишидаги сиёсий-ижтимоий омиллар, юз берган шаклланиш, юк 18 томонидан «подшолик», «хонлик», давлат бошлиғи эса «подшо» деб ҳам юритилган 24 . Одатда, хонлар юртни хон кўтарилгунга қадар ўзи идора этиб келган султонлиги ёки собиқ хон қароргоҳидан туриб бошқарган. Маъмурий-сиёсий ва ҳарбий марказлар Вазир, Урганч (Қўҳна Урганж), Хива шаҳарлари бўлган. Бу ўринда шуни айтиб ўтиш лозимки, Мунис, Огаҳий, Баёний, Табибий маълумотига кўра, «ҳижрий 964 (1556) йил Хивақ доруссалтанасида тахтга чиққан биринчи киши Дўстхон бин Бўчғахон (1557–1558 й.й.) бўлиб, у 3 йил Хивақда хон бўлган» 25 . Бу маълумотга нисбатан шундай фикр билдириш жоиз кўринади: билганимиздек, бу пайтда Урганж ёки бошқа бирон шаҳар пойтахт мақомига эга бўлмай, балки исталган шаҳар, кўпинча, юқорида эслатганимиз каби, фаровонлик ва катталик, ободлик мавқеидан келиб чиқиб, Урганж қалъаси 19 Султонликлар (хонлар сулоласи вакиллари) даври, яъни сулолавий бошқарув тизими амал қилган даврда хон оиласида учраб турган ўзаро ички низо ва урушлар ҳокимият бошқарув тизимига бевосита таъсирини кўрсатган. Буни 1558 йил октябрда Вазирда хонлик қилаётган Ҳожимхон билан шу қалъада учрашган инглиз тижоратчиси Антони Женкинсон ҳам қайд этган 27 . Бироқ бунинг асосий сабаблари манбаларда етарли даражада таҳлил этилмаган. Бу борада шуни айтиш лозимки, дастлабки даврларда хон сулоласи (Ёдгорхон ўғиллари) қарама-қарши 3 гуруҳ (биринчи гуруҳ – Элбарснинг ўғиллари, иккинчи гуруҳ – Беликачнинг ўғиллари, учинчи гуруҳ – Амнакнинг ўғиллари)га ажралган. Ҳар бир гуруҳ ўз вакилини ҳокимиятни бошқаришга ҳақли ҳисоблаган ва шунга интилган 28 . Бу эса ички беқарорликка олиб келган. Сулола вакиллари ва з 20 Анушахон (Абулғозийхоннинг ўғли, 1664 – тахминан 1687) вафотидан кейин юзага келган сиёсий инқироз сабабли, давлат бошқарувида юқори нуфузга эга бўлиб келган иноқ, яъни хонлар шажарасига мансуб арбоблар роли ошади. XVIII асрнинг бошларида сиёсий ҳокимиятнинг децентрализация қилиниши, яъни марказий ҳокимиятнинг баъзи ваколатлари маҳаллий ҳокимиятларга берилиши мамлакатнинг кучсизланишига олиб келади 32 . Турли гуруҳларнинг ҳокимият учун ўзаро кураши бошланиши натижасида сиёсий инқироз даври кузатилади 33 . 1714 йили эса Бухородан чақирилган султонғозийлар вакили Шерғозийхон Хива тахтига чиқарилади. Давлат асосчиси Элбарсхон сулоласидан чиққан бу хон мамлакат ҳудудини яна Хуросон ерлари ҳисобига кенгайтиради. Оз фурсатда Машҳад, Нишопур каби Эрон шаҳарларида ўз ҳокимиятини ўрнатиб, аҳоли 21 (1714–1727/28 й.й.), Элбарсхон (1728–1740 й.й.) ва Саййид Муҳаммадхон (1856– 1864 й.й.)лар томонидан қайта бўйсундирилади 34 . 1727 йили оталиқлар ташаббуси билан Элбарс бин Шоҳниёз хонлик тахтига ўтиради. Унинг даврида сиёсий барқарорлик бирмунча қарор топади. Хонликнинг ҳарбий қудрати оширилади. Масалан, у сиёсий мухолифларидан кучли чиқиб, 1737 йил баҳорда Эрон қўшинига қарши жангда Бухоро хонига ёрдамга етиб боради, шу йил декабрда Хуросонга юриш қилади 35 . Бироқ 1740–1747 йилларда Хива хонлиги ҳарбий салоҳияти кучайиб кетган Эрон давлати таъсирига тушиб қолади 3 . Шу даврдан бошлаб тез-тез ўзгариб турган хонларнинг давлат бошқарувидаги мавқеи туша бошлайди. Мустақиллигини қўлга киритса-да, мамлакатда яна сиёсий беқарорлик кузатилади. Таъкидлаш жоизки, илмий адабиётларда ушбу давр 22 ҳокимиятдан четлашишига олиб келади. Мазкур ҳодисаларнинг гувоҳи бўлган эронлик муаррих Муҳаммад Козим «Номайи олам оройи Нодирий» номли асарида мустақиллик курашлари ва сиёсий аҳвол ҳақида маълумотлар ёзиб қолдирган 36 . Бу даврда ҳокимият амалда иноқ ва оталиқлар қўлида тўпланиб, улар ўртасида зиддиятларнинг кучайиб бориши кузатилади. Эронлик нойиблар солиқларнинг кўпайиши ва халқнинг исён кўтариши натижасида ўз мавқеини йўқотади. Пировард натижада Орол бўйи ва Хива ўзбеклари ўртасида ҳокимият учун кураш авж олади. Ҳижрий 1170 (1756) йили тахтга чиққан Султонғозий авлодидан Темурғозий бин Муҳаммад Раҳим султон исёнларни бостирса-да, ўзбек уруғларининг мансабдор вакиллари ўртасидаги низони бартараф қила олмайди. Ҳижрий 1176 (1762–1763) йили Темурғозийхон суиқасдчилар томонидан заҳарла 23 қўнғирот хонлари сулоласи асосчиси Муҳаммад Амин иноқнинг сиёсий фаолияти айнан шу даврдан эътиборан фаоллашганини кўрамиз. Хонлик таркибидаги этник гуруҳлар ўртасида XVIII аср бошларидаёқ юзага келган зиддиятларнинг авж олиши, тарқоқликнинг кучайиши каби омиллар давлатнинг инқирозга юз тутишига олиб келди. Ташқаридан хонликнинг ички ишларига аралашувлар эса сиёсий инқирознинг янада авж олишига сабаб бўлди. XVIII асрнинг 60-йилларида амалда ҳокимиятни туркман ёвмут қабиласи аслзодалари бошқаради. Етакчи қабилалар ва иттифоқчи гуруҳлар, жумладан ёвмут ва човдар туркман қабилалари, уйғур ва қўнғирот ўзбек қабилалари ўртасида ҳокимият учун кескин кураш кечади. Мамлакат ичкарисида қийин иқтисодий-демографик аҳвол рўй бериб, халқ Орол бўйи ва Бухорога кўчиб кетади. Ҳокимиятга даъвогар гуруҳ 24 қўнғиротлар фаолияти бошланади. Мазкур сулола вакиллари кейинги даврларда хон унвонини олиб, хонлик тугатилгунга қадар мамлакатни идора этиб келади. Тарихшуносликда уларнинг «хон» унвонини олишигача бўлган давр «иноқлар даври» 40 деб ҳам юритилади. Амалда ҳокимиятни қўнғирот иноқларининг вакиллари бошқарган 1763– 1806 йилларда улар ўз мавқеини етарли даражада мустаҳкамлаб олган. Улар умумэътироф этилгунга қадар расмий давлат бошлиғи ҳисобланган ва жамиятда мавқеи устун бўлиб, барча этник гуруҳлар томонидан давлат бошлиғи сифатида тан олинган чингизий хонлардан Ортиқғозихон, Ёдгорхон, Абулғозихон IV ва Абулғозихон V кабиларни тахтга ўтқазиб келганлар 41 . Биламизки, Амир Темур ва унинг авлодлари Ясоқ қоидаларига содиқ қолиб, ўзларини хон эмас «амир», «мирзо (амирзода)» деб юритганлар ва 25 иноқ ўзини Хоразм (Хива) хони деб эълон қилди 45 . Кейинги даврларда эса «хон» унвони ва ҳокимияти мерос тариқасида ўтишини кўриш мумкин. Хивада ҳокимиятни идора этган ушбу иккинчи хонлар сулоласи тарихшуносликда ўз уруғи номи билан ( Қўнғирот хонлари сулоласи ) аталган 6 . Шу билан бирга, бу сулола вакиллари собиқ сулола хонлари каби тахтга расман эгалик қилиш учун илгариги анъаналарга амал қилишган. Таъкидлаш жоизки, Хивада давлат ва шаҳарлар мудофааси ва хавфсизлигига катта эътибор берилган. XVI асрлардаёқ барча ҳудудлар ўз мудофаа қалъаларига, қалъалар эса кузатув ва қўриқлаш жойларига эга бўлган. Кейинги даврларга келиб хонликнинг барча чегара ҳудудларида мудофаа иншоотлари қурилган. Жумладан, Орол бўйида Хўжаниёз қалъаси ва Сирдарё бўйида Жана-қалъа қўрғонлари мавжуд бўлган. Муҳа 26 харажатлари хон ва юқори мансабдор шахслар томонидан ажратилган 48 . Юрт бошлиғи ҳисобланган хонлар ҳам ўз шахсий маблағи ҳисобидан сарой, арк, ҳарам фаолияти ва ўзлари раҳбарлик қилаётган ишларга таъминот ажратганлар 49 . Хонлик ижтимоий тузуми руҳонийлар (икки тоифа: биринчи тоифа – давлат хизматида фаолият кўрсатувчи руҳонийлар, яъни шайх ул-ислом, қози, раис, муфти, мутавали, мударрис, имом; иккинчи тоифа – диний руҳонийлар, яъни дарвеш, шайх, эшон ва бошқ.), ҳунармандлар 50 ; йирик, ўрта ва кичик ер эгалари (деҳқонлар); чорвадорлар ва ижарачи ерсиз деҳқон (беватан, батрак, коранда, чорикор, вақфчи ёки вақфкор)лардан ташкил топган. Хонликнинг шаклланиши ва ривожланиши бир томондан унинг этник ҳолатига боғлиқ бўлган. Хонликдаги аҳоли этник (миллий) жиҳатдан ҳам, маданий-иқтисодий жи 27 Таъкидлаш керакки, миллий давлатчилик тарихида хонликнинг тутган ўрнини тўлароқ ёритишда ташқи сиёсий алоқалар ўрганилиши лозим бўлган соҳа сифатида аҳамиятга эгадир. Бинобарин, ўзбек давлатчилиги тарихида XVI асрдан XX аср бошигача фаолият юритган Хива хонлигининг чет эллар билан ташқи сиёсий алоқаси махсус тадқиқ қилинмаган мавзулардан бири ҳисобланади. Ёзма манбалар ва тарихий ҳужжатларда кўрсатилишича, давлатчилик тизимида Ташқи ишлар вазирлиги фаолият кўрсатмаса-да, ташқи сиёсатда Россия, Англия, Туркия, Эрон, Афғонистон, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги билан дипломатик алоқалар элчилар ва миссиялар орқали амалга оширилган 52 . Давлатлараро ташқи алоқалар ўша даврдаги сиёсий вазият, ички ваташқи сиёсатнинг тез-тез ўзгариб туриши билан изоҳланади. Шундай қилиб, Хива хонлиги XVI ас 28 Хонлик тарихини сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа мезонларга кўра 5 та босқичга ажратиш, шунингдек сулолавий бошқарув тизими, сиёсий тузум ва ҳуқуқий тизимда юз берган ўзгаришларга кўра нисбатан йирик 3 та босқични кўрсатиш мумкин. Масалага бундай ёндашув уни тизимли ўрганишни таъминлаши шубҳасиз. Биринчи таснифга кўра босқичларга қуйида қисқача тавсиф келтирилади: Биринчи босқич хонликнинг вужудга келиши ва шаклланиш даврларини (1512/1515–1621 й.й.) ўз ичига олади. XVI аср бошларида сиёсий жараёнларнинг жадаллашуви Хоразмда ҳокимиятнинг тез-тез ўзгаришига олиб келди. 1512–1515 йилларда Хоразм ўзбек хонлари ҳукмронлигидаги мустақил давлат бўлиб қолади. Пойтахт Хива шаҳрига кўчирилиши натижасида тарихшуносликда «Хива хонлиги» номи билан атала бошланди 53 . Иккинчи босқич – бу даврда барқарорлик 29 Муҳаммад Амин иноқ қўлида мужассамлашади. Шундай қилиб, XVIII асрда Хивада тахтнинг мерос тариқасида эгалланиши, яъни «хон кўтариш ўйини» тугайди ҳамда янги ҳукмрон сулола – қўнғиротлар фаолияти бошланади. Муҳаммад Амин ўғли Элтузар иноқ қўнғирот уруғидан биринчи бўлиб ўзини хон деб эълон қилган ва расмий равишда мамлакатни бошқарган. Муҳаммад Раҳимхон I даврида хонлик марказлашади ва мустаҳкам давлатга айланади. Давлат бошқаруви соҳасида кўпгина ислоҳотлар амалга оширилади. Оллоқулихон давлатни мустаҳкамлашга эришади. Унинг даврида мамлакатда ички ва ташқи савдо алоқалари ривожланади. Шу босқичнинг охирида чор Россияси давлатининг Хоразмга мустамлакачилик ҳаракатлари бошланади. Бешинчи босқич – 1873–1920 йилларни ўз ичига олади. 1873 йилда чор қўшинлари Хивага юриш қилиб, шу йилнинг 1 30 Динмуҳаммад бин Аваниш (Амнакхоннинг ўғли, 1525/26–1538 й.й.) бошчилигида Хоразм ҳудуди яна қайта қўлга киритилади ва Убайдуллохон (1533–1539 й.й.) билан ўртада сулҳ тузилади. Хоразмда яна мазкур сулола вакиллари ҳокимият тепасига келади. Шу даврдан бошлаб Хуросон ерлари хоразмлик ўзбек хонлари назорати остидан чиқади 57 . Шу ўринда айтиш мумкинки, Ҳожимхон (Ҳожи Муҳаммадхон, Ақатойхоннинг ўғли, 1559/60–1602 й.й.) Хивага кўчиб келган пайтдан бошлаб Хива бош хонлар қароргоҳи мавқеига эришади. Бу ерда тахтга ўтирган хонлар «Хива хони» номи остида ҳам тилга олинади. Унинг ҳукмронлиги вақтида ерсув ислоҳотлари амалга оширилади. Юқорида таъкидланганидек, хонликнинг иқтисодий-сиёсий нуфузи ошишига эришилади. XVII асрнинг ўрталаридан бошлаб, тўғрироғи, шу аср бошларида сулолавий бошқарув тизи 31 уруғларининг ҳужуми бартараф этилиши баробарида улар хонлик таркибига киритилади 58 . Иккинчи босқичда, яъни Асфандиёрхон (Араб Муҳаммадхоннинг ўғли, 1623–1643 й.й.) даврида, айнан 1629 йилда Хива хонлиги Эронга тобе ерларни эгаллайди. Ички сиёсатда ўз ҳокимияти таянчи бўлган туркман қабилаларига катта имтиёзлар бериши сабабли, этник зиддиятлар ва сиёсий беқарорлик юзага келади. Ташқи сиёсатда аштархонийлар ва Эрон шоҳи билан яхши дўстона муносабат ўрнатилади 59 . Шунинг учун ҳам у вафот этгач (1643 йил), аштархоний Надр Муҳаммадхон 1645 йил охиригача унинг тарафдори сифатида Хивани ўз таъсирида ушлайди. Шундан сўнггина Абулғозий тўла ихтиёрли бош хон сифатида Хивада тахт тепасида ўтиради 60 . Абулғози Баҳодирхон (1644–1663 й.й.) ва Анушахон (1663–1686/87 й.й.) ҳокимиятни бошқарган дав 32 Абулғози Баҳодирхон этник зиддиятларни бартараф этиш ва барқарор ички муҳитни яратиш йўлида биринчилардан бўлиб, этник гуруҳларга алоҳида ҳудуд ҳамда бошлиқлар тайинлайди 62 . Юқори мавқе ва имтиёзларга эга бўлган ва эрон тобелигига ўтиб амалда ҳокимиятни бошқарган туркманлар устидан ўз таъсирини ўрнатиб, уларни яна хонлик таркибига киритади. Орол хонлиги ҳам Хива хонлиги таркибига қўшилади. Балх хони (Субхонқулихон) элчи юбориб, Хива хонлиги тобелигига ўтади. Анушахон Машҳад (Хуросон)ни эгаллаб «шоҳ» унвонини олиб, 1684 йилда Бухоро ва Самарқандда ҳокимиятни эгаллайди 63 . Ушбу босқич хусусида шуни айтиш мумкинки, бу даврда хонлик анча тараққий этган. Абулғозихон даврида бошланган ислоҳотлар Анушахон даврида ҳам давом эттирилиб, пул ва сув ислоҳотлари ўтказилади. Анушахонга нисбатан с 33 орасидан танланиб, тахтга ўтқазилганлиги сабабли «хон-хон ўйини», «сохта хонлар», «қўғирчоқ хонлар» 65 дея баҳо берилган. Бироқ ушбу хонлар меросийлиги нуқтаи назаридан тахтга эгалик қилган ҳақиқий хонлар ҳисобланади. Амалда ҳокимиятни бошқаришда ўз таъсирига эга бўлмаганлиги юзасидан сохта ёки қалбаки хонлар, дея таърифланади. Уларнинг ҳуқуқий ҳолати шундай бўлганки, йилига уч марта халқ олдига чиқишган, бошқа вақтларда назорат остида бўлганлар 66 . Тўртинчи, яъни кейинги босқичда Муҳаммад Амин (1770–1790 й.й.) ва Аваз иноқ (1790–1804 й.й.)лар чингизий хонлар номидан ҳокимиятни иноқ унвони билан бошқарган 67 . Муҳаммад Амин даврида этник гуруҳлар ўртасида якдилликнинг йўқлиги туфайли XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб марказий ҳокимият мавқеини мустаҳкамлаш, хонлик ҳудудини кенгайти 34 Ўзбек уруғлари бошлиқлари ташаббуси билан беш ойдан сўнг ўзи Муҳаммад Раҳимхон Биринчи номи билан Хива тахтига чиқади. Унинг даврида хонлик марказлаштирилиб, барқарор ва мустаҳкам давлатга айланади. Маъмурий, ҳарбий, ер, солиқ, пул ва молия ислоҳотлари амалга оширилади. Таъкидлаш керакки, манбаларда Муҳаммад Раҳимхон Биринчининг давлат сиёсатини ишлаб чиқишида 1807 йилги деҳқонлар қўзғолони муҳим ўрин тутгани қайд этилади 69 . У ҳокимиятни бошқарган даврда давлат бошқарувини такомиллаштира бориб, феодал тарқоқликнинг ижтимоий таянчи бўлган кентлар орқали бошқарувни бекор қилади. Маъмурий ислоҳотлар натижасида улар хон томонидан тайинланган ҳокимлар орқали бошқарилади. Феодал уруғчилик давридан мерос қолган бошқарув лавозимлари бекор қилиниб, янги маҳаллий бошқарув органлари ва лавозимл 35 янги давлат барпо қилгани ва эндиликда бу давлат Ўрта Осиёдаги энг кучли хонликлар жумласига кириши» хусусида фикрлар билдирилади 71 . 1826 йили Саййид Муҳаммад Раҳимхон Биринчи вафот этиб, ўрнига ўғли Оллоқулихон (1825–1842 й.й.) тахтга чиқади. Бу хон ХVI аср ўрталаридаги Хоразм хонлиги давлат чегараларини қайта тиклаш йўлида мамлакат ҳудудини Бухоро, Эрон вилоятлари ҳисобига кенгайтиради. Давлатни мустаҳкамлаш ва ҳокимиятни марказлаштириш ишларига катта эътибор қаратиб, 18 йил давомида Хоразм давлати қудратини тинимсиз ошириб боради 72 . Аҳолини кўчириш ва ер ислоҳотлари (1830 й) амалга оширилиб, ерсиз деҳқонлар, ярим кўчманчи ва кўчманчи аҳолига ерлар ажратилади 73 . Оллоқулихон ҳокимиятни бошқарган даврда ташқи муносабатлар яхши йўлга қўйилади. Унинг давридаги ташқи сиёсий ҳаётнинг 36 Англия ва Афғонистон, Эрон манфаатлари тўқнашган нуқтага айланади 74 . Шу мақсадда чор Россияси сиёсий мақсадларда турли баҳоналар излашга тушади 75 . Шунингдек, чор Россиясининг экспансиячилик ҳаракатига қарши Англия давлати Хива билан алоқани яхшилашга интилади 76 . Чунки Хива хонлиги руслар қўлига ўтса, улар учун Ҳиндистон сари йўл очилиб, Англия манфаатлари Афғонистон ва Ҳиндистонда хавф остида қолиши мумкин эди. Бунинг олдини олиш мақсадида Англия 1840–1842 йилларда хонликнинг Буюк Британия ҳимояси остига ўтиши ёки ҳарбий иттифоқ тузиш хусусидаги музокараларни олиб боради 77 . Ўз кучли давлатчилик сиёсатига таянган Оллоқулихон Хива хонлиги сиёсий эрки ва ҳудудий яхлитлигини ўзи ҳимоя қилишга қодирлигини билдириб, бу зайл таклифларга ҳеч қачон ҳеч қандай шарт асосида мойил эмаслиги 37 босқинига қарши ҳарбий чегара истеҳкомини қурдиради 79 . Рус давлатининг ошкора таҳдидига қарши Эрон билан музокаралар олиб боради 80 . Ҳарбий можароларга қарамай, Хива ва Россия ўртасидаги, шунингдек Эрон, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги ўртасидаги дипломатик алоқалар давом этади. Қўшничилик муносабатлари ва иқтисодий алоқалар жонланади 81 . Раҳимқулихон вафотидан сўнг, 1846 йили анъанага кўра, Ҳазораспдаги иноқ, яъни валиаҳд Муҳаммад Амин тўра (1845–1855 й.й.) тахтни эгаллайди. Манбаларга кўра, у Хоразм ўзбек хонларининг машҳурларидан бўлиб, мамлакатнинг 400 йил олдинги шуҳратини қайта тиклаган. Мамлакат тараққий этиб, солиқ ва сув ислоҳотлари ўтказилган 82 . Унинг даврида Марв қайта-қайта қўлга киритилган. Туркманларнинг кўп сонли уруғи бўйсундирилган. Ташқи сиёсатда ҳам яна жонлан 38 беқарор вазиятда хонликнинг Сирдарё бўйида жойлашган Жана-қалъа қўрғони илгари Сирдарё бўйларида яшаган ва рус тобелигига ўтган қозоқлар, Оролбўйида жойлашган Хўжаниёз қалъаси эса руслар томонидан босиб олинади 86 . Фикримизча, Ўрта Осиёга, хусусан Хивага нисбатан рус подшолиги босқини айни шу даврдан бошланади, десак муболаға бўлмайди. 1856 йил мартида Саййид Муҳаммад бин Муҳаммад Раҳимхон Биринчи Хива хонлиги тахтига кўтарилади. У Муҳаммад Аминхоннинг туғишган акаси бўлиб, Муҳаммад Аминхон сиёсатини давом эттиради. Марказий ҳокимият мавқеини кучайтириш ҳамда сиёсий тарқоқликни тугатишга қаратилган қатор ислоҳотларни амалга оширади. Жумладан, 1859 йилда мустақил деб эълон қилинган Оролбўйи ҳудуди марказий ҳокимиятга бўйсундирилади 87 . XIX асрнинг иккинчи ярмидан, яъни Саййид Муҳаммад 39 Саййид Муҳаммадхон вафотидан сўнг, 1864 йил 22 сентябрь куни унинг ўғли Муҳаммад Раҳимхон Соний (1863–1910 й.й.) тахтга чиқади. Муҳаммад Раҳимхон Иккинчи хонлиги даврининг бошланиши Россия давлатининг Ўрта Осиё мамлакатларига нисбатан босқинчилик сиёсатининг амалда рўй беришга киришган оғир пайтга тўғри келди. Қолаверса, 1870 йилга келиб, Хива хонлиги шарқ, ғарб ва шимолдан ҳам фақат Россия давлати билан қўшни бўлиб қолди. Чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олишига иқтисодий манфаат сабаб бўлганлигини ўша давр рус ва Европа, кейинчалик совет даври олимлари ҳам таъкидлаган 89 . Мавзуга оид манбаларни ўрганган ҳолда, ушбу фикрга қўшилиш мумкин. Ўша вазиятдаги ички ва ташқи сиёсий воқеаларни акс эттирувчи Огаҳий, Баёний, Комёб каби маҳаллий муаррихларнинг асарлари қимматли тарихий манба ҳ 40 қишлоғида имзоланган. Саййид Муҳаммад Раҳимхон Иккинчи ўзининг Бутун Россия императорига содиқ мулозимлигини расман тан оларкан, чор ҳукуматининг Ўрта Осиёдаги олий вакиллари хабарисиз ва рухсатисиз қўшни давлатлар билан бевосита ёки бошқа дўстона алоқа ўрнатмаслик, уларга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмаслик ҳақида мажбурият олиши 90 Хива хонлигининг ярим мустамлака сифатида ташқи сиёсий нуфузи ва фаолиятини қўлдан берганини англатди (Хиванинг босиб олиниш жараёнлари ва Гандимён сулҳи ҳақидаги фикрлар тарихшуносликда кенг ёритилгани ва ишимиз асосан сиёсий-ҳуқуқий таҳлил йўналишида бўлгани учун бу тарихий ўринларга тўхталмадик). Мазкур сулҳ чор Россияси давлати ва Хива хонлиги ўртасида тузилган асосий ҳуқуқий ҳужжат сифатида қуйидагиларни ҳам белгилаб берди: биринчидан, улар ўр 41 омборлари хавфсизлиги учун хон ҳукумати масъуллигини (8–11-бандлар); еттинчидан, рус фуқароларининг хонлик ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлиш ҳуқуқини, улар томонидан қилинган мурожаатларнинг Хива ҳукумати томонидан ва уларга нисбатан маҳаллий фуқароларнинг қилган арз ва шикоятларининг Рус ҳукумати томонидан кўрилиши тартибини (14–15бандлар); саккизинчидан, рус фуқароларининг Хивага келиш тартиби ва Хива ҳукумати рус фуқаролардан бўлган жиноятчиларни ушлаб, яқин атрофдаги рус амалдорларига топшириш мажбуриятини олганлигини (16-банд) 91 . Чунончи, мазкур сулҳ (18-банд)га биноан, Хива ҳукумати зиммасига йилига 5 фоиз қўшимча қўйиш ҳисобига 8 йил муҳлат билан 2 200 000 рубль миқдорида товон тўлаш мажбурияти юкланади. Товон миқдорининг бир қисми (300 000 рубль)ни тўлаш мажбурияти туркман қаб 42 1874 йили Хива хонлигига қарашли Амударёнинг ўнг томонидаги ҳудудлар Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига киритилиб, у ерда Амударё бўлимининг тузилиши ва унинг Хива хони фаолияти устидан назорат қилиши, Хиванинг Россия билан дипломатик ва бошқа алоқалари фақатгина Амударё бўлими орқали амалга ошиши, бу бўлим бошлиғининг Хива хонлиги ички вазияти бўйича ҳам масъул этиб белгиланиши Россиянинг хонликдаги фуқаролик ҳуқуқи ва суд ишларига ҳам аралашувини қонунийлаштирди (ушбу масалалар диссертациянинг учинчи бобида ўрганилди) 93 . Айтиб ўтиш жоизки, бу босқичда, рус ҳукумати томонидан мустамлакачилик сиёсати олиб борилаётган бир вақтда ҳокимиятни бошқарган Саййид Муҳаммад Раҳимхон ўз фаолиятида марказий ҳокимият мавқеи ва хонликнинг ҳарбий қудратини сақлашга ҳаракат қилади 94 . Турки 43 XX аср иккинчи ўн йиллигининг охирлари (1917–1919 й.й.) Хива хонлигида сиёсий, ҳарбий беқарор давр бўлиб ҳисобланади. Яъни, бу давр сиёсий ҳаётида айрим ҳукумат аъзолари, йирик савдогар ва руҳонийлардан иборат Ёш хиваликлар ташкилоти ҳамда уларга қўшилмаган туркман ёвмут қабиласининг жунаид уруғи вакили Жунаидхон (Қурбон Мемед) бошчилигида хон ҳукумати ва феодал давлат тарафдори бўлган алоҳида кучлар шаклланади 96 . Ёш хиваликлар дастлаб халқ ҳокимиятига асосланган давлат, кейинчалик конституцион монархия қуриш йўлида ҳаракат қилади 97 . Натижада 1917 йил апрелдан 1918 йил январгача Хива хонлигида рус аскарлари депутатлари шўроси ва ёш хиваликлар тазйиқи остида расман конституциявий монархия бошқарув шакли амал қилади. Қонун чиқарувчи (Муваққат қўмита, Маҳкамаи адлия, Адлия қўмитаси) в 44 Бу даврдан то хонлик тугатилгунга қадар Хива давлатчилигига оид масалалар Россия Муваққат ҳукумати томонидан кўриб чиқилган. Жумладан, Муваққат ҳукумат Туркистон қўмитасининг 1917 йил 11 августдаги йиғилишида «Хива хонлигидаги Россия комиссарига йўриқнома» ва Хива хонлиги учун конституция лойиҳаси ишлаб чиқилади 100 . Улар сиёсий вазият тақозоси билан амалга киритилмай қолади. Моҳияти жиҳатдан мазкур конституция Муваққат ҳукуматнинг рус ҳукмрон доираларининг миллатлараро сиёсатини, жумладан, давлат олий органларини тарқатиб юбориш ва унга янги сайловлар ўтказишни белгилаш фақат рус ҳукумати вакиллари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкинлиги ва бошқа масалаларни акс эттирган. 1920 йил февраль ойида Совет Туркистони ва большевиклар қизил армияси томонидан Жунаидхон бошлиқ Хива 45 1-боб бўйича хулоса Хоразм воҳасида эронлик ҳокимлар бошқарувига чек қўйиш ва мустақил давлатга асос солиш мақсадида маҳаллий халқ саъй-ҳаракати билан Хива хонлиги давлатчилик саҳнасига кириб келди. Унинг шаклланиши ва хон ҳокимиятининг мустаҳкамланиши сиёсий-ҳуқуқий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, босқичма-босқич амалга ошиб борди. Кўчманчи ўзбеклар томонидан асос солинган мамлакатда ўтмиш давлатчилик анъаналари ривожлантириб келинди. Элбарсхон Хоразмда ўрнатган давлатнинг минтақада сиёсий-ижтимоий жиҳатдан мавқеи мустаҳкамланган. У ўлкада ўз давлатчилик анъанасига эга бўлиб келган чингизийлар, темурийлар, шайбонийлар давлат тузумидан деярли фарқ қилмаган. Чингизийлар дастури бўйича, бу даврда хонлик тахти бош хон сулоласи ичида ёши улуғ вакилга ўтган. Мамлакат дастлаб марказлашмаган, 46 Раҳимхон олий бошқарув тизимида Олий кенгаш жорий этиб, давлатчиликни мазмунан бойитди. Хонлик сиёсий тузумида чор Россияси ҳукмронлиги даврида туб ўзгариш юз бермайди. Фақат хон ва хонликнинг ҳуқуқий мақоми, ҳудудини белгилаш, оммавий ҳуқуқ нормаларини жорий этиш каби ўзгаришлар амалга оширилади. Хива хонлиги давлатининг қўшни Бухоро давлати билан тўқнашувлари ҳамда Эронга мустамлака давлатга айлантирилишида ҳудудий даъволар сабаб бўлган. Чор Россиясининг вассаллига айлантирилишида эса, унинг маҳаллий табиий бойликларга бўлган қизиқиши асосий сабабдир. Бу ҳол манбаларда таъкидлаб ўтилган ва бу фикр асослидир. Мамлакатнинг мустамлака бошқарувидан чиқиш ва ўз мустақиллигини қўлга киритишида ўзга давлат вакиллари бошқарувидаги ўзбошимчаликка қарши халқ норозилиги ҳамда маҳаллий хонлар бо 47 2-БОБ. ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ДАВЛАТ ТУЗУМИ 2.1. Олий ҳокимият органлари ва уларнинг ваколатлари Хива хонлигининг давлат тизими кам ўрганилган мавзулардан бўлиб, академик М. Йўлдошев таъкидлаганидек, тарихнависларнинг бизгача етиб келган асарларида бу мавзуга махсус ўрин берилмаган. Бу ҳақда Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» асарида, шунингдек ўша даврда Хоразмга келган инглиз, рус, эронлик муаллифлар асарларида ҳам мавзуга оид маълумотлар учрамайди. Мунис, Огаҳий, Комёб, Баёний каби муаррихлар ўз асарларида бу давр маълумотларини Абулғози Баҳодирхон асаридан иқтибос келтириш билан бирга, уларни ўз даври нуқтаи назаридан талқин этадилар. Жумладан, Ҳ. Вамбери олий ҳокимият органи ва маъмурий аппаратни қуйидаги тартибда кўрсатади: «хон, иноқ (4) – хоннинг 2 туғишган укаси ва 2 қариндошур 48 архив материалларида келтирилган мансаблар, шунингдек мерос ҳуқуқи, жиноят ишлари ва жазо ҳукмларида келтирилган атамалар асосида фикр юритишни лозим топдик. Давлат бошлиғи, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият эгаси хон ҳисобланган. У хонликдаги олий мансабдор шахс ва олий ҳокимият эгаси бўлиб, ўз навбатида олий қўмондон сифатида ҳарбий соҳани идора этган. М. Йўлдошев асарида «Хива хонлиги мутлақ якка ҳокимлик давлати бўлгани учун олий суд ҳокимияти хон ихтиёрида бўлса-да, бироқ шунга қарамай, қози калон ҳам бор эди» 104 дейилади. Бу борада шуни таъкидлаймизки, ислом аҳкомига суянган олий суд ҳокимияти расман хон ваколатида бўлган эмас. Мутлақ ҳокимлик имтиёзларидан фойдаланган хон миллат отаси сифатида фақат олий жазо тўғрисидаги ҳукмларни кўриб чиққан ва унга ўзгартишлар киритган 49 ҳолда хон сулоласининг ёши улуғ вакилига ўтган. Янги хон сайлангунга қадар анъанага мувофиқ мамлакат ёши улуғ ёки катта сиёсий ва ҳарбий тажриба ҳамда салоҳиятга эга султон 107 томонидан идора этилган. Жиддий бошқарув қарорлари эса, сулола аъзоларидан иборат кенгаш томонидан чиқарилган. Ҳожи Муҳаммадхон (Ақатойхоннинг ўғли, 1559/60–1602 й.й.) даврига келиб, тахт мерос тариқасида отадан катта ўғилга ўтган. Чунончи, бу даврга қадар ўзаро низолар оқибатида хон сулоласи вакиллари ҳалок бўлиб, ҳокимиятга даъвогарлар кескин камайди. Қўнғиротлар сулоласи ҳокимиятни бошқарган даврда хон кенгаш тартибида сулола аъзолари томонидан эмас, балки юқори дунёвий ва диний мансабдор шахслардан иборат кенгаш тартибида сайланган. Шунингдек, бу даврда хон фарзандлари орасидан тахт ворисини белгилаш масалас 50 интилса-да, ҳукмдорликни қўлга олишига қарамай, ўзини хон деб эълон қилмаган. Масаланинг бу томонларини ҳисобга олмаган Н. Муравьев ва академик М. Йўлдошев 109 иноқларнинг Хива хонлигидаги ўрнига тўғри баҳо ва таъриф бермаганлар. Шундай экан, валиаҳд-иноқларни тахтга ворисликдан узоқлашган қариндош-иноқлар билан алмаштирмаслик лозим (масалан, 1841 йилдан то Оллоқулихон вафоти, яъни 1842 йил 4 декабрьга қадар Ҳазорасп валиаҳд-иноқ Раҳимқули тўра томонидан идора этилган). Рус подшолиги мустамлакачилик тузуми ўрнатилгандан сўнг тахт ворислигига номзод хон томонидан тақдим этилиши ва рус подшоси томонидан тасдиқланиши билан боғлиқ норасмий қоида амал қилган 110 . Натижада хонлик тахтига ворис белгилаш масаласи Россия давлати томонидан ҳал этилган. Янги сайланган хоннинг тахтга ўтиришига ба 51 Янги хон сайланганидан сўнг мавжуд анъаналарга кўра, бутун халққа жар чақирилиб, янги хон даври эълон қилинган 112 . Сўнгра янги хоннинг тахтга ўтириши муносабати билан, хон оиласининг барча аъзолари, диний ва дунёвий амалдорлар, жамоат арбоблари иштирок этиши шарт бўлган расмий маросим – қабул (салом бериш) ўтказилган 113 . Хонлар фаолияти давомида қатор ҳужжатлар қабул қилганлар. Улар турлича аталиб, давлат бошқарувини амалга ошириш, мансабга тайинлаш, имтиёзлар бериш ва шу кабиларда қўлланилган. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, баъзи манбаларда Хива хонлари томонидан чиқарилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг барчаси «ёрлиқ» 114 деб кўрсатилган. Фикримизча, бу илмий нуқтаи назардан мунозарали бўлиб, ҳужжатларнинг юридик табиатини инобатга олган ҳолда уларни таснифлаш мақсадга мувофиқдир. 52 нишондир 115 . Фармон ва буйруқлар, одатда, қурилиш, иқтисодий жазолар қўллаш, лавозимга тайинлаш ва сингари ишлар юзасидан чиқарилган 116 . Ёрлиқлар асосан маҳаллий лавозимга тайинлаш, жангни тўхтатиш хусусида, фуқароларга имтиёзлар, хусусан тархон унвонини бериш юзасидан расмийлаштирилган 117 . Нишон ёрлиғи собиқ хонлар томонидан берилган мулкнинг янги хон томонидан қонунийлигини тасдиқлашда, суюрғол бўйича мансабга, хусусан қози ва раисликка тайинлаш ва мансаб вазифаларини белгилашда чиқарилган 118 . Масалан, хон Саййид Элбарс Муҳаммад Баҳодир томонидан Надр шайх Азизон авлодлари мулкининг қонуний тан олиниши ҳақида ҳ. 1140 (м. 1728) йили нишон ёрлиғи битилган 119 . Хива хонлари архивидаги яна бир ёрлиқ Саййид Исфандиёрхон томонидан Мулло Махсум 115 Қаранг: Тарханный ярлык Хивинског 53 исмли кишининг Урганж шаҳрида шерикликда раис ва қози этиб тайинланиши муносабати билан 1908 йили берилган 120 . Шунингдек, хонлар томонидан тархон ёрлиғи (ер ажратиш тўғрисида), мухаббатнома (дўстликни тиклаш ҳақида мурожаатнома) ва таҳниятнома (қўшни давлат бошлиқларига), иноятнома (мансабдор шахсларга кўрсатма) чиқарилган ҳолатлар мавжуд 121 . Хон буйруқлари оғзаки тарзда ҳам берилган. Ушбу ҳужжатлар Хива хонларининг XVII–XVIII, XIX асрлардаги хон ваколатларига ойдинлик киритувчи ҳужжат ва ёзма манбалар саналади. Хон томонидан чиқарилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бутун хонлик ҳудудида олий юридик кучга эга бўлган ва жойларга ёзма равишда етказилган. Ижроси кечиктирилмасдан дарҳол ёки кўрсатилган муддат ичида ижро этилган 122 . Хон томонидан муқаддам чиқарилган фармон янги фармон чи 54 Хонлар давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий ва молиявий соҳаларда ҳамда халқаро соҳаларда кенг ваколатларга эга бўлган. Таҳлилий умумлаштириш асносида мамлакатни бошқариш, давлат ҳокимияти органлари тизимини шакллантириш, бошқариш ва назорат қилиш, хонликнинг маъмурийҳудудий тузилишини белгилаш, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва олиб бориш каби ваколатларини кўрсатиш мумкин 124 . Султонликлар даврида хон мутлақ ҳокимият эгаси ҳисобланмаган. Умумий бошқарув сулолавий келишув асосида амалга оширилган. Хон оила аъзолари маслаҳати билан мажбуран тахтдан четлаштирилиши мумкин бўлган. Жойлардаги султонлар ҳам ўз ҳудудида мустақил фаолият юритувчи хонлар деб аталганлар 3 . Рус подшолиги мустамлакачилиги даврида хоннинг ташқи фаолият билан боғлиқ ваколатлари қисқартирилди ва фақат ички бошқару 55 назаридан қўшимча мажбуриятлар юкланди. Хусусан, икки томонлама шартномага биноан Амударё бўлимининг мурожаати асосида хонлик фуқаролари томонидан етказилган зиённинг ундирилиши ва айбдорларни ушлаб топширилишини таъминлаши белгилаб қўйилган 125 . 1886 йилда қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»га мувофиқ, Амударё бўлими бошлиғи Хива ҳукумати устидан назорат қилиш ваколатига эга бўлиб, унинг рухсатисиз бирор-бир катта тадбир ўтказилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди 126 . Ушбу мансабдор шахс зиммасига чор ҳукумати йўриқномасига мувофиқ, Хива хонлигининг ички сиёсий ҳолати учун жавобгарлик мажбурияти юклатилди. Хон бевосита Туркистон генерал-губернаторига, билвосита Рус подшолигининг ҳарбий ва ташқи ишлар вазири ҳамда императорга бўйсунган бўлса-да, улар билан 56 Хонлар адолат назоратчиси сифатида олдиндан бутун халққа эълон қилинган ҳолда халқ арз-додини эшитиб, бевосита мулоқотда бўлган. Фуқаролар асосан кундузи пойтахтда қабул қилинган бўлиб, бу вақт – «арз-дод вақти» деб аталган 131 . Айрим ҳолларда хон фармонига биноан, хон номидан тахт вориси – шаҳзода-валиаҳд жойларга бориб фуқароларни қабул қилиш ваколатига эга бўлган. Унда маҳаллий бошлиқлар, ҳар бир фуқаро ўз арзи билан мурожаат этиши мумкин бўлган. Фуқароларнинг арзлари эшитилиб, қилинган қарорнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивидаги бир ҳужжат «ҳукми ҳумоюни олий» Саййид Муҳаммад Баҳодир томонидан аризачи (Юсуф)нинг ишини ўрганиш бўйича Бек Фўлодбий исмли масъулга юборилган. Унда масала ҳал бўлмаса, даъвогарларнинг хон са 57 мажбурияти юклатиладиган маҳрамларни алоҳида кўрсатиш ўринлидир. Ушбу лавозимга тайинлаш ва ундан озод қилиш хон ваколати доирасида бўлган. Дарвоқе, ўзини ижобий жиҳатдан намоён этган маҳрамлар бош вазирнинг муовини, эшик оғаси эса ясовулбоши, мирзабоши эса девонбеги мансабига тайинланган 133 . Хонлик бошқарувида барча даврларда олий мансабдор шахс ҳисобланган хон билан бирга, олий орган сифатида «кенгаш» 134 ҳам фаолият кўрсатган. Унинг йиғилишлари «машварат», «мажлис» 135 дея номланган. Таркиби турли даврларда ўзгариб турган. Абулғози Баҳодирхоннинг ёзишича, давлат асосчиси Элбарсхон қарор қабул қилишда қўл остидаги барча уруғ оқсоқоллари билан кенгаш ўтказган 136 . Кейинчалик Абулғозийхон бу кенгашнинг тартибини мукаммаллаштирган (бу борада Мунис кенгаш таркибида Элбарсхон давридан 58 амалга оширувчи мансабдор шахслардан иборат олий ижроия бошқарув органи ҳисобланган. Ушбу кенгаш ҳақида тарихчи Мунис, хонликка келган Н. Муравьев, академик М. Йўлдошевлар асарида 139 , тарихшунос олима С. Сабурованинг номзодлик диссертациясида 140 айрим баҳсли фикрлар билдирилади. Зеро, кенгаш маслаҳат органи бўлиб, унда мамлакат ички ва ташқи ишлари юзасидан зарур ҳукумат қарорлари қабул қилинган 141 . Унга XIX аср ўртасидаги чет эллик меҳмонлар назари билан қараш илмийликдан йироқ ёндашиш ҳисобланади. Хонлар кенг ваколатларга эга бўлмаган сулолавий бошқарув тизими даврида олий бошқарув бўйича давлат ва жамият ҳаётига молик масалалар юзасидан қуйидаги доираларда учта босқичли кенгаш ўтказилган: хон ва хон оила аъзолари (хон оила аъзоларининг умумий йиғин маслаҳатлари); хон ва унинг о 59 гувоҳлик беришича, манғит хонлари бошқарган Бухоро амирлиги ва қўнғиротлар Хоразм хонлигининг марказлашган давлат тузумидаги мансабларнинг муҳимлик даражаси амалдорларнинг кенгаш мажлисларида хон ўтирган жойга нисбатан ўрин олишига қараб белгиланган. Манбаларнинг кўрсатишича, зарурлиги жиҳатидан хонликда қатъий ўрин олган бундай олий ҳокимият органи фаолияти Муҳаммад Раҳимхон Биринчи давридан олдинги ва кейинги хонлар даврида, яъни XVII–XX аср бошларида ҳам мавжуд бўлган. Демак, Хоразм хонлиги давлатчилиги ҳам демократик бошқарув элементларидан холи бўлмаган. Чунончи, кенгаш муайян ваколатлари билан давлат бошқарувида ўз ўрнига эга бўлган. Масалан, Осиё ва Европалик сайёҳ ва рус ҳарбийлари томонидан билдирилган фикрларини олайлик. Хива тарихчиси Худойберди ибн Қушмуҳаммад «Дили ғаройиб 60 юзасидан ҳар бир мансабдор шахс ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга бўлган. Кенгаш аъзолари якдил қарорга кела олмаган ҳолларда, хон муайян масалага аниқлик киритиш ва бу ҳақда қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлган. Бунда мажлис сўнгида келинган тўхтам хонга маълум қилинган ва хон лозим топилган у ёки бу қарорни қўллаб-қувватлаган 146 . Олий Кенгаш иш фаолиятида давлат ва жамият аҳамиятига молик масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор чиқарилган. Жумладан, хазина кирим- чиқимлари, ташқи мудофаа ва ҳарбий юришлар, хон мамлакатдан узоқда пайтида фуқаролар арзини тинглаш каби ваколатларни бажарган 147 . Ҳарбий ҳаракатлар масаласида хон давлат манфаатидан келиб чиқиб, мазкур кенгаш қарорини далиллаши, кенгаш аъзоси ҳисобланган муфти фатво бериши ва бошқа аъзолар ўз фикрини билдириши лозим бўлган. 61 ҳам), Туркистон генерал-губернаторлигига қарашли сулҳпарвар судларнинг Хоразм ҳудудида содир этилган жиноятларни ҳам текшириш ҳуқуқига эгалиги ёки хонликдаги Россия фуқароларининг (бундай фуқароликни кўплаб хоразмликлар ҳам ола бошлаган эди) ишлари фуқаролик судларида кўрилиши кабилар ана шундай чеклашлар ҳисобланади. Рус мустамлакачилик тузумининг илк даврида рус ҳукумати томонидан хонликдан талаб қилинган товонни ундириш масаласини йўлга қўйиш мақсадида, кенгашнинг таркиби, фаолияти ва бошқарилиш тартиби ўзгартирилади 149 . Хон кенгаш таркибини тузиш ва уни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, унинг таркиби ва у томонидан чиқарилган қарорларни тасдиқлаш ҳуқуқи Туркистон генерал-губернатори ваколатига кирган. Шу билан бирга, кенгаш таркиби ва фаолиятининг ўзгариши билан хон ваколатларин 62 полковник Иванов (Амударё бўлими бошлиғи) раислик қилган 152 дейилса, иккинчи бир гуруҳ манбаларда девонни бошқариш хон зиммасига юклатилганлиги қайд этилади 153 . Фикримизча, кейинги даврларда Амударё бўлими бошлиғи ўз ваколати доирасида хон ҳукумати фаолиятини назорат этиши назарда тутилса, иккинчи маълумот ҳақиқатга тўғри келади. Рус мустамлакачилиги даврида рус ҳукумати томонидан кенгашнинг асосий вазифаси икки томонлама муносабатларни мувофиқлаштириш ҳамда хон ҳукумати устидан доимий назоратни олиб бориш этиб белгиланган. Қисқа муддат ичида вақтинчалик ваколатларни амалга ошириш мақсадида тузилган Қўшма кенгаш тугатилади. Унинг ваколатлари 1874 йилда ташкил этилиб, дастлаб бевосита Туркистон гунерал-губернаторига, сўнгра Сирдарё губернаторига бўйсунган мансабдор шахс, яъни Амударё 63 томонидан чиқарилиб, бизгача етиб келган фармон ва қарорлар каби кўп сонли архив ҳужжатлари бундан гувоҳлик беради 155 . Шундай қилиб, давлат олий ҳокимияти хон ва Олий кенгаш томонидан амалга оширилган. Сулолавий бошқарув тизими давридаги хон ваколатлари ва кенгаш таркиби, оилавий анъана амал қилган даврга келиб ўзгарган. Бу ҳолат мамлакатнинг марказлашуви ҳолати билан боғлиқ ҳолда кечган. Хонлар ўз ваколати доирасида олий юридик кучга эга ҳужжатларни чиқариб келган. Ўз ваколатидан келиб чиқиб, бутун мамлакат бошқарувини юритган. Олий кенгашнинг давлат бошқарувидаги аҳамияти муҳим бўлган. Рус подшолиги мустамлакаси даврига келиб эса, давлатчилик анъаналарининг чекланиши кузатилади. Хусусан, олий ҳокимият рус ҳукумати билан икки томонлама келишув асосида шакллантирилган. 2.2. Марказий 64 шахсларга… ўз иши билан машғул мироб, раис, девон ходими, қози калон, қози аскар ва маҳалла муллолари каби 32 амалдор бор» 156 . Хива хон бошқарувидаги феодал тузумга хос давлат бўлиб, давлат ҳокимиятининг ўзига хос тизими амал қилган. Илк даврлардан бошлаб, юз берган ўзгаришлар жараёнида янги лавозимлар жорий этилиб, баъзи мансабларнинг мавқеи ва ваколати доираси нисбатан ўзгариб борган бўлса-да, сиёсий тузумда жиддий ўзгаришлар рўй бермаган. Ўрта аср шарқ ва ғарб давлатчилигига хос хусусият шундаки, ҳарбий юриш ёки бошқарувда лавозимидан қатъи назар, барча амалдорлар сафарбар қилинган. Ҳар бир ижтимоий соҳада умумий бошқарувни амалга оширувчи марказий органлар сифатида мансабдор шахс лавозимлари ва улар қошида доимий фаолият кўрсатувчи маҳкамалар жорий этилган. Марказий бошқарув орга 65 атрофида жойлашиши масаласи мўғул удумига асосланганлигини, юрак инсон танасининг чап қисмида жойлашганлиги боис сўл (чап) ўнгдан устун туришини ва бу рамзий маънога эгалигини баён этади 158 . Марказий мансабдор шахслар унвонли ва унвонсиз мансабдор шахсларга бўлинган. Улар хазинадан хон томонидан қатъий белгиланган маош билан таъминланганлар. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва фаолиятига ёрдамлашиш учун ўртача 10–15 та навкар бириктирилган. Қуйида марказий мансабдор шахслар лавозимлари ва ваколатлари хусусида алоҳида тартибда тўхталиб ўтамиз. Давлатда хондан кейинги мансабдор шахслар Вазири жумлат ул-мулук, меҳтар, қушбеги, девонбеги, шайх ул-ислом, бош мутаваллий, раис, аълам, мироббоши ҳисобланган. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, марказий-ижроия бошқарувида кўчманчи аҳоли номидан и 66 қилади 159 . Баъзи хорижий манбаларда эса девонбеги лавозими XIX асрда таъсис этилган, деган фикр илгари сурилади 160 . Тарихий асарлар ва ҳужжатлар асосида академик М. Йўлдошев меҳтарлик вазифасида турган шахсларни аниқлаган бўлса-да, улар қачон ва қайси вазирлик вазифасини бажарганини аниқ кўрсатмайди 161 . Шундай бўлса-да, 1806–1872 йиллар оралиғида фаолият кўрсатган қушбеги ва девонбегиларнинг хронологик рўйхатини тиклаб, уларнинг ваколатлари, қўл остидаги хизматчилар борасида кўплаб маълумотлар келтиради. Тарихчи Қ. Муниров, К. Худойберганов, С. Сабурова, Ф. Эрназаров, О. Муталов, О. Масалиева, М. Қаюмов, М. Матёқубова каби тадқиқотчиларнинг асарлари ва илмий мақолаларида ҳам меҳтар, қушбеги, девонбегининг вазифалари кўрсатиб ўтилган 162 . Маълумотларнинг таҳлили асосида кўрсатиш 67 бошқарувидаги тажрибаси асосида хон томонидан кенг ваколатлар берилганлиги ва юқори мавқега эга бўлганлиги билан баҳолаш ўринлидир. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, меҳтар, қушбеги ва девонбеги лавозимлари илгаридан мавжуд бўлса, вазири жумлат ул-мулук, яъни бош вазир лавозими Саййид Муҳаммад Раҳимхон томонидан (1882–1883 й.й.) жорий этилади 165 . XX аср иккинчи ўн йиллигининг бошларида (1913 йил 9 август, Исломхўжа вафотидан сўнг) бу мансаб бўш қолади ва кейинги даврларда ҳеч ким тайинланмайди 166 . Мазкур лавозим меҳтар ва қушбеги ваколатларининг қисқартирилиши ҳисобига жорий этилади. Бошқача айтганда, хонликнинг шимолий ва жанубий ҳудудлар бошқаруви бўйича юрт дафтарларини юритиш якка мансабдор шахс (Иброҳимхўжа) ваколатига ўтиши билан бевосита боғлиқ. Чунончи, бу даврга қадар мамлака 68 Остона ноҳияси қозиси ва раисига юборган мурожаатида айрим йўл-йўриқлар кўрсатилган 168 . Унинг ваколатлари қуйидагилардан иборат бўлган: мамлакатни юксалтириш бўйича ислоҳотлар дастурини ишлаб чиқиш, амалдорларнинг ҳисоботини тинглаш, умумдавлат харажатларини тақсимлаш ва назорат қилиш, ташқи алоқа ишларини юритиш, Олий кенгашни чақириш ва ҳ.к. 169 . Айрим манбаларда келтирилишича, XX аср бошида (1901 й.) амалдаги девонбегининг вафоти туфайли лавозими бўш қолиши ва унга ҳеч ким тайинланмаганлиги муносабати билан Вазири жумлат ул-мулукнинг зиммасига кўчманчи аҳоли ва хонлик ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, солиқларни йиғиш ва йиғим дафтарини юритиш вазифалари ҳам юклатилади 170 . Бундан ташқари, хон сафарга кетган вақтларда ҳукумат ишларига масъул қилиб бириктирилган 171 . Бо 69 Қушбегининг ваколатлари доирасига хонликнинг жанубий қисмидаги аҳолини бошқариш, мамлакат жанубий қисмидан ўлпон йиғиш ва ирригация ишларига умумий раҳбарлик қилиш, саройда сақланаётган отлар сақланишини назорат қилиш ва бошқалар кирган 173 . Меҳтарнинг ваколатлари эса қуйидагилардан иборат бўлган: давлат хазинасига бошчилик қилиш, мамлакат шимолий қисмидаги аҳолини бошқариш, солиқйиғиш ишларига бошчилик қилиш ва ҳ.к. 174 . Девонбегининг асосий ваколатлари сарой котибияти, давлат девони ва архиви, божхона (гумрикхона)ни бошқариш, хазина ва омборлар ҳисобини юритиш, хон фармонларининг жойларга юборилишини таъминлаш, солиқлар ва йиғимларни ундириш ишларини бошқариш ва умумий назоратини олиб бориш кабилардан иборат бўлган 175 . Ушбу мансабдор шахсларнинг ваколатлари тўғрисида 1854–1864 йи 70 йиғади. Солғит катта молиявий улушнинг ярми бўлиб, у ҳарбий ишларга, чет мамлакатларга элчи тайёрлаш ва юбориш, элчиларни кутиб олиш каби давлат ишларига харж қилинади. Агар молиявий ишларда камомад чиқса, меҳтар жавобгар ҳисобланади. У кунда бир марта хон олдига киради. Зарур иш чиққанда истаганча ва навбатсиз кираверади. Қушбеги молия маблағининг иккинчи ярмига қарайди. У ички ва ташқи ишлар, расмий маросимлар, совға-салом ва инъомларни ўз зиммасига олган. Хизмат юзасидан хон олдига кира олади. Девонбеги элатлар, савдогарлардан божхона ва закот пулларини ундиради. У бевақт хон олдига кира олмайди. Хонга арзи бўлса, меҳтар ё қушбеги орқали амалга оширади. Асирлик пайтим Муҳаммад Аминхон даврида бу учта вазир қуйидагилар эди: Ёқуб меҳтар, Муҳаммад Карим Қушбеги ва Ҳасанбой девонбеги» 1 71 ва у ердаги вазиятдан хабардор бўлиб туриши шарт бўлиб, ўз фаолияти ва кундалик қилинган ишлар юзасидан девонбеги орқали хонга ҳисобот бериб турганлар. Хон билан якка тарзда маслаҳатлашганлар. Баъзи ҳолларда саройда кундалик қилинган ишлар муҳокамаси юқори мансабдор шахслардан иборат тор таркибли мажлисда кўриб чиқилган. Бунда уларнинг ҳисоботлари, таклиф ва эътирозлари эшитилган 178 . Бош вазир, меҳтар, қушбеги ва девонбегилар хонликнинг ҳуқуқ-тартибот, давлат хавфсизлиги хизматларини ҳам идора этганлар. Бу хизматлар эса, ўзининг кенг тармоқларига эга бўлган. Уларга чегара, божхона ишларидан ташқари разведка ва контрразведка каби махфий хизматларни ҳам киритиш мумкин. Академик М. Йўлдошев ҳамда Ҳ. Вамбери, Ризоқулихон Ҳидоят каби сайёҳ ва элчилар келтирган маълумотлардан кўрганимиздек 72 Шартли равишдаги иккинчи ва учинчи хатларимиз бир хил мазмундаги ахборот матни ва муҳрга эга бўлиб, бир муаллиф томонидан иккита амалдорга алоҳида-алоҳида жўнатилган. Улардан бири (иккинчи хат) «Меҳтар оғо»га ва бошқаси (учинчи хат) девонбегига аталган. Айнан бир ахборотнинг бир пайтда икки амалдорга юборилиши, авваламбор, бу йўналишдаги махфий хизматга хонликда бевосита иккита мансабдор мутасаддилигини билдиради. Бу иккинчи ва учинчи хатлар ҳам ҳижрий 1282 йил (1865 йил июнь – 1866 йил май-июнь оралиғи)да битилган. Юборилган жойи ҳам биринчи хат жўнатилган ҳудуд – тахминан Марв, Маймана, Боломурғоб атрофларига тўғри келади 180 . Ушбу хатларнинг мазмуни қуйидагича: «Ахбороти тоифайи афғония. Шер Алихоннинг ўғли сардор Яқубхон отасидан кинадор бўлиб, Ҳирот тарафға озим бўлиб, атроф-жаво 73 воқеалар манзарасини тиклаш мумкин. Ахборотдан маълум бўлишича, 1866 йилга келиб, жамшидийлар аҳволи баттар оғирлашган. Қожор шоҳининг така туркманлар устига лашкар жўнатгани ва улар енгилгани, шоҳга қарашли Хуросон ерларида иқтисодий-ижтимоий аҳвол танглиги ҳам бир пайтлар Астробод каби ерларни ўз таркибига киритган Хива хонлиги учун қимматли ахборот эди. Чунончи, ушбу мавзуга оид хат билан 1854 йили Оқосий деган ахборотчи томонидан Муҳаммад Авазбек исмли амалдорга Эрон ва Афғонистон урушига Англия воситачилигида чек қўйилаётгани, Ҳиротни афғонларга беришга келишилгани ва Дўст Муҳаммадхоннинг ўғли ҳоким этиб тайинлангани 181 хабар қилинган. Машҳаддаги эронлик амалдорлар режаси ҳақида Меҳтар оғога жўнатилган 182 яна бир хат (санаси йўқ) ва бошқа бир неча ахборотлар ҳам бизга Хива хонли 74 уд-давланинг Эрон қўшини қўмондонига 185 ёзган хати, Бухоро амири Тошмуҳаммад Мирохурнинг Увроқи калон ва Қози калонга 1850 йилда исён кўтарган хивалик иноқларнинг Бухорога келгани 186 ва бошқа мавзулардаги хатлар Хива хонлари архивида сақланмоқда. Ўз ўрнида архив материаллари давлат хавфсизлиги хизматлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бирламчи тарихий манбалар ҳисобланади. Марказий мансабдор шахсларнинг навбатдагиси Шайх ул-ислом ҳисобланади. Шайхулислом кенгашда мусулмон аҳолининг ҳукмдори – хон тахтининг ўнг томонида ўтирган. Руҳонийларнинг фаолиятига бошчилик қилган ва энг юқори мартабали руҳоний ҳисобланган. Сиёсий-диний маросимлардан ташқари, ҳарбий юришларда фатво берувчи муфтилар бошлиғи, ҳарбийларни маънавий-руҳий рағбатлантирувчи руҳоний, қози аскар назоратчиси ва гоҳида бир 75 Хива хонлиги мусулмон мамлакати бўлса-да, давлат бошқаруви халифалик асосига кўра мутлақ диний раҳбарлик остида эмас, балки шайхулислом томонидан шариат нормаларини ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш усули бўйича олиб борилган. Буни эса, динни давлат ҳокимиятидан ажратишнинг кўриниши, дейиш мумкин. Саройда фаолият олиб борувчи раис жойлардаги раислар (бу ҳақда 2.3параграфда батафсил тўхталиб ўтилади) устидан раҳбарлик қилган ва назорат олиб борган. У фаолияти давомида ўзини ижобий жиҳатдан намоён этса, аълам лавозимига тайинланган 189 . Кейинги мансабдор шахс – мутавалли мансабининг мавқеи вақф ерларининг кўпайиб бориши билан ошиб борган. Бош мутавалли вақф бўйича масжид, мадрасалар фаолиятини бошқарган ва назорат қилган. Саройда хон тахтининг чап томони (тўрт ва б 76 Бош мироб , яъни мироббоши хонликда катта каналлар қазиш, уларнинг фаолиятини таъминлаш ва бош қисмини тартибга солиш, янги қурилаётган каналлар узунлиги ва кенглигини белгилаш, ҳар бир ирригация иншоотини (канал ва ҳ.к.) қуриш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқиш ва бошқа вазифаларни амалга оширган. У сувдан фойдаланиш ишлари маҳкамасига бошчилик қилган. Хоннинг чап томонидан жой эгаллаган 191 . Табиббоши (сарвари атиббо, табиблар сарвари) бутун хонлик ҳудудида тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини олиб борувчи табиблар устидан умумий бошқарувни амалга оширган 3 . Шоирлар бошлиғи хонликда фаолият олиб борувчи шоирлар устидан бошқарув ва назоратни амалга оширган. Созандалар бошлиғи асосан саройда фаолият кўрсатувчи созандалар фаолиятини бошқарган. Марказий ижроия бошқарув тизимини ёритиш жара 77 Баъзи манбаларда туркманлар устидан бошқарувни юритувчи мансабдор шахс лавозимлари «бий» деб аталганлиги қайд этилади 193 . Бироқ бирор-бир тарихий-маҳаллий манбада бу фикрни тасдиқловчи маълумот учрамайди. Аксинча, туркман оқсоқоллари хон билан бевосита музокара ўтказиб, бутун халқ номидан хонга мурожаат қилиб, иш олиб борганлар. Ўз навбатида, ўз халқи билан кенгашган ҳолда иш юритганлар ва уларнинг розилиги билан бундай ваколатга эга бўлганлар 194 . Кўчманчи аҳоли бошқарув тизимида иноқ , оталиқ , бий , беклар беги лавозимлари ва унвонлари бўлган. Жумладан, кўчманчи ўзбек уруғ (қабила)лари ҳисобланган Манғит, Уйғур, Қипчоқ оталиқлари бўлган 195 . Унвонлар тизимида энг каттаси иноқ бўлиб, сўнгра оталиқ ва бий унвонлари турган. Бий хизматни уддалай борса, оталиқ ва иноқ даражасига кўта 78 деб аталган. Оталиқ лавозимлари мавжудлиги қорақалпоқлар бошқарувида кўриш мумкин. XVIII асрнинг охирларига келиб, қўнғирот иноқлари сулоласи ҳокимиятини мустаҳкамлагунга қадар иноқ унвони (иноқият институти) ўз аҳамиятини йўқотади. XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, яна иноқ мавқеининг ошиши кузатилади. Уларнинг асосий ва фахрий бурчи удумга кўра «хон кўтариш» маросимида ҳозир бўлиш, хонни оқ кигизга ўтқазиб кўтариш ва тахтга ўтқазиш ҳисобланган 197 . Муҳаммад Амин иноқ (1770–1790 й.й.) ва Саййид Муҳаммад Раҳимхон (1863–1910 й.й.) ҳокимиятни бошқарган даврда қорақалпоқ (улуси) бийларини бошқариш ваколати берилган « бий » ёки « оға бий » (маҳаллий бийлар Ойдўст ва Ережеп) лавозими жорий этилади. Ундан олдинги ва кейинги даврларда эса, ушбу лавозимга ҳеч ким тайинланмайди 198 . Саййид Му 79 шахсий сифатларига эътибор берилган. Одатда, бутун олий, марказий ва маҳаллий бошқарув мансаблари мерос тариқасида ўтган 200 . Таъкидлаш лозимки, баъзи манбаларда рус подшолиги мустамлакаси даврида мансабларни мерос тариқасида эгаллаш ўрта асрларга хос одат сифатида қаралгани ва унинг бекор қилинганлиги таъкидланади. Шунингдек, юқори мансабдор шахслар рус ҳукумати ва хон томонидан лавозимга тайинланганлиги қайд қилинади 201 . Бироқ шу даврда саройда фаолият кўрсатган маҳаллий тарихнавис Баёнийнинг «Шажараи Хорамзшоҳий» асарида хон бу даврда ҳам ўзи мустақил ҳолда мансабдор шахсларни лавозимга тайинлагани ва лавозимдан озод қилганлигини кўриш мумкин 202 . Одатда, ҳар бир амалдорнинг ваколатлари қатъий белгилаб қўйилган. Лавозими, унвони ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда, пул ва натура ш 80 2.3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизими, тузилиш тартиби ва фаолияти Хива хонлиги илк ташкил топган даврлардан бошлаб маъмурий-ҳудудий тузилиши ва маҳаллий бошқарувига кўра қўшни давлатлар ҳисобланган Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигидан фарқ қилган. Жумладан, уларда маъмурийҳудудий бирликларга нисбатан «беклик» атамаси қўлланилган. Хивада эса ўтроқ ва кўчманчи аҳоли истиқомат қилувчи маъмурий-ҳудудий бирликлар барча даврларда «вилоят», «шаҳар» ва «туман» деб юритилган. Бир вақтнинг ўзида маҳаллий бошқарув лавозимлари, яъни «ҳоким» ва «султон» мансаби номидан келиб чиққан ҳолда, дастлабки даврларда «султонлик» ва «ҳокимлик» деб ҳам юритилган. 81 Абулғозийхон, эронлик тарихчилар, рус элчилари маълумотлари ва Асфандиёр султон, Шариф Муҳаммад султон ёрлиқларида кўрганимиздек, XVI асрда маҳаллий давлат ҳокимияти марказдан бошқарилмай, чингизийларнинг ўлка тақсимоти қоидасига биноан, ҳар бир султон ўз ерига эгалик ҳуқуқини қўлга киритган. Жойларда хон (Абулғозийхон ҳатто «Нисойда подшоҳлик қилди», «Марв хони» деган иборани ишлатади) саналиб, маҳаллий давлат аппаратини вужудга келтирганлар. Ҳудудларни ўзлари тайинлаган ҳоким, кенгаш ва маҳаллий маъмурий давлат тузилмаси орқали бошқарганлар. Абулғозийнинг «Шажарайи турк» асарида ва инглиз савдогари Антони Женкинсон ўз хотираларида ёзишича, пойтахтдан узоқ Нисо, Обивард ва Марвдаги султонлар алоҳида хонлик даъвоси билан бош хон рухсатисиз Эрон ҳудудларига юришлар уюштирганлар 204 . Ўз 82 XVIII асрнинг биринчи ярмида Шоҳобод (ҳозирги Шовот) мустақил ҳолда қўшни давлатлар билан ҳарбий ҳаракатларни олиб борган 207 . Қисқача айтганда, XVI аср Хоразм хонлиги давлатчилиги учун олий ҳукмдор ҳисобланган бош хоннинг қонун чиқариш, марказий ижроия, назорат ва бош қўмондонлик ҳуқуқлари чекланган. Табиийки, бу ҳолат маҳаллий давлат бошқаруви эмас, алоҳида давлат тартибида бўлган. Манбаларда бу давр давлат бошқарувида оталиқ, ҳоким, нақиб, хазиначи, парвоначи, мирохур, божбон (муҳассили, солиқ ва ўлпон йиғувчи), мироб, ясовул, қози, раис, муфти, мутаввали, пошшаб (турма бошлиғи, жаллод), оқсоқол, чуҳра ва бошқалар хизмат қилганлиги қайд этилади 208 . Чунончи, ушбу лавозимлар хонликнинг кейинги даврида ҳам мавжуд бўлган. Султонлик даврига хос жиҳатлар шундаки, барқарорлик ҳукм сурга 83 Сулолавий бошқарув тизими ўрнини ҳудудий бошқарув тизими эгаллаган даврларга келиб, йирик маъмурий-ҳудудий бирликлар ўзаро бўлинган ҳолда, султонлар томонидан эмас, балки маҳаллий мансабдор шахс – ҳокимлар томонидан бошқарилган. Ноиблик ҳисобланган Марв вилоятига хон томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган ноиб тайинланган. Хива таркибига киритилган Хуросон ерларига алоҳида ҳокимлар тайинлаган. Илгариги даврлар сингари то хонлик тугатилгунга қадар пойтахт ва унга туташ ҳудудлар бевосита хон томонидан бошқарилган. Ҳокимлар хон томонидан лавозимга тайинланган ва лавозимидан озод этилган. Айрим ҳолларда хонлар жойларга борганда шу ерлик аҳоли орасидан маҳаллий мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаган, шунингдек муносибларини ўз лавозимида қолдирган ва тақдирлаган 209 . 84 Маҳаллий бошқарув органларида девон мавжуд бўлиб, ўз бюджетига эга бўлганлар. Мансабдор шахслар таъминоти мазкур бюджет ҳисобидан амалга оширилган 213 . Баъзи манбаларда маҳаллий ҳокимият органларида кам сонли маҳрам лавозимлари ҳам мавжуд бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди 214 . Фикримизча, маҳрамлар фақат саройда фаолият кўрсатган ва хон маҳрами деб юритилган. Улар хон топшириқларини ижро этишган. Маҳаллий манбаларда келтирилишича, ҳокимлар қошида ёлланма қўшин ҳозир бўлган 215 . Зарур ҳолларда, хон фармонига биноан ҳоким бошчилигида ҳаракатланган 8 . Кўчманчи аҳоли ҳудудларининг барча даврлардаги ҳокимлари ҳисобланган қабила бошлиғининг ваколат доираси ўтроқ аҳоли ҳокимларининг ваколатидан фарқ қилган. Уларнинг таъсири аҳоли (масалан, қорақалпоқ улуси), қабила ёки уруғи миқёси би 85 левиритини бузиш, қалин тўламаслик ҳолатлари юзасидан суд ишларини юритиш ваколатига эга бўлган 217 . Кўчманчи аҳоли вакиллари ўтроқ аҳоли ҳудудлари сингари бир вақтнинг ўзида масжид-қавмлар (бир масжидга йиғилувчи аҳоли яшаш жойи)га уюшган бўлиб, этник тузилишига кўра нисбатан фарқланувчи ички бошқарув тизимлари ҳам амал қилган. Ҳар бир этник гуруҳга мансуб аҳоли, аввало, қабилани ташкил этувчи уруғларга бўлиниб уруғ бошлиқлари томонидан идора этилган. Қишлоқлар оқсоқоллар томонидан бошқарилган. Оқсоқол масжид- қавм фуқаролари томонидан сайланган ва номзоди хон тасдиғидан ўтган. Манбаларда келтирилишича, оқсоқоллар жамоат тартиботига оид ишларни ҳам амалга оширган 218 . Ўтроқ аҳоли ҳудудларида катта оқсоқол фаолият кўрсатган ва у оқсоқоллар кенгашини чақириш ваколатига эга бўлган. Кен 86 лавозими «бахши», «вакил» деб ҳам аталган, деган фикрлар қайд этилган 220 . Бу ўринда, истисно тариқасида, оқсоқол лавозимига жамоа ичида юқори обрўэътиборга эга шахслар қаторида акобир, баҳодур, бахши ва бошқалар тайинланганлиги 221 , кўчманчи халқларнинг ижтимоий тузуми чуқур ўрганилмаган ҳолда англашмовчиликка йўл қўйилган, дейиш мумкин. Умуман олганда, барча аҳоли ҳудудларида худди бугунги кундаги сингари «оқсоқол» деб юритилган. Шунингдек, бошқа бир гуруҳ манбаларда оқсоқоллар «арбоб» 222 деб ҳам келтирилган. Ушбу ҳолга аниқлик киритиш мақсадида айтиш жоизки, бу атама илгари Эрон давлати таркибида бўлган «жамшид» этник гуруҳи ичидагина оқсоқолларга нисбатан қўлланилган. Умуман олганда, бошқа барча аҳоли ҳудудларида «оқсоқол» деб юритилган. Оқсоқоллар ўз ваколати доирасида ўзаро ич 87 лавозимга тайинланганлар. Шу билан бирга ички бошқарувда ўз оқсоқоллари томонидан юргизиладиган маслаҳат ҳам мавжуд эди 224 . Қорақалпоқ халқи ичида катта овулларни бий (шажара бошлиғи)лар 225 , катта овул ичидаги тузилма – коше (кўча)ларни оқсоқол ёки хон тасдиғи шарт бўлмаган кўше бийлар бошқарган 226 . Уруғлар қабилалар миқёсида қабила оқсоқоллари ҳисобланган бийлар томонидан бошқарилган. Бийлар оталиқ (уруғ бошлиғи)қа, оталиқлар эса саройда фаолият кўрсатувчи хон томонидан тайинланадиган ва бутун халқ – улус номидан иш кўрадиган беклар бегига бўйсунган 227 . Бийлар қабила ҳамда уруғ бошлиғи ҳисобланган бийларга бўлиниб, қабила аъзолари сонига қараб, сони турлича бўлган. Хусусан, қорақалпоқлар бошқаруви бўйича 16 бий фаолият кўрсатган бўлиб, 4 та бий битта оталиққа, 4 та оталиқ эса 88 Кўчманчи аҳоли ижтимоий-сиёсий ҳаётида қабила ва уруғ бийлари томонидан чақириладиган «оқсоқоллар маслаҳати», бий ва уруғ аслзодалари вакилларидан иборат «маслаҳат» фаолият кўрсатган. Овулларда овул кенгаши мавжуд бўлган 230 . Дарвоқе, маҳаллий мансабдор шахслар ҳам хонга хатлар орқали турли масалалар юзасидан мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган. Масалан, Хива хонлари архиви ҳужжатларидан бирида Қозоқия улусидаги Эшниёз бий «ҳазрати хоразмшоҳ» Саййид Муҳаммадхонга ариза жўнатиб, бобоси, отаси, акаси эга бўлган бийлик мансабини ўтган йил хон (Саййид Муҳаммадхон) томонидан унга берилгани, бироқ ҳоким Ёрмуҳаммад элларни бирлаштириши Фан, 1968. – С. 125–128. 230 Қаранг: Ўша манба. – 132-б. 89 натижасида мансабсиз қолганини ва иложи бўлса, яна ўз эли ва уруғига бий қилиб тайинлашни илтимос қилганлиги қайд этилган 231 . Қуйида маҳаллий бошқарув тизимида жорий этилган маҳаллий лавозимларга оид баъзи маълумотларни келтирмоқчимиз. Пойтахт ва бошқа шаҳарларда жамоат тартиботи ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиларни излаш ва маҳкумларни кўриқлаш борасида доруға, калонтор, тўқсовул ҳамда миршаблик каби лавозимлар таъсис этилган 232 . Одатда, миршаблар кечки пайт, яъни бозорлар, дўконлар, устахоналар ва шаҳар дарвозалари ёпилиши билан ўз вазифасини амалга оширишга киришган. Шу нуқтаи назардан, улар «тунги миршаблар» деб ҳам аталган. Улар суд терговидан олдин миршабхонада суриштирув ишларини олиб бориш, гумон қилинувчи ва айбланувчиларни ушлаб туриш ваколатига эга бўлган 233 . Кўп ҳ 90 Хон томонидан шаҳар ва катта қишлоқларга диний-ахлоқий нормаларнинг бажарилишини назорат этувчи раислар тайинланган 235 . Одатда, улар муфти ва охунлар орасидан танлаш йўли билан тайинланган. Раислар жойларда одамларнинг хатти-ҳаракатларини диний-шаърий қоидаларга мослигини текшириш, яъни мусулмон аҳолининг кундалик турмушда (уйларда) шариат қоидаларига риоя этишларини, диний анъана ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ёки аниқ бажарилишини назорат қилиш, масжидларда намозга келган-келмаганларни аниқлаш, отаоналарнинг болаларни мактабга жўнатишлари устидан назоратни олиб бориш, шаҳарлар тозалиги, ободончилиги ва хавфсизлигини кузатиш, йўллар ва унинг теварак-атрофини таъмирланганлик ҳолати ва савдо-сотиқ қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, бозорлардаги ўлчов воситалари 91 мумкин 239 . Жумладан, ҳижрий 1268 йил 15 рабиъ ул-аввал (1852 йил март)да Хонақоҳда Муҳаммад Латиф махдумнинг қози-раис ва ҳижрий 1266 йил 18 рабиъ ул-аввал (1850 йил апрел)да Қипчоқ қалъаси қози-раиси тайинлангани ҳақидаги ёрлиқлар ҳам бизгача етиб келган бўлиб, улар «қози-раис», «муфтираис» атамаси маъноларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади 240 . Сув хўжалиги соҳасига ушбу соҳани мукаммал билган «мироб»лар танлаб олинган. Мироблар хон томонидан тегишли ҳудуднинг маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан суғормачилик ишларига яхши тушунадиган кишилардан тайинланган. Улар катта ва кичик миробларга бўлинган. Катта мироб сувни ташқи катта каналлар орқали, кичик мироблар эса, ички каналлар орқали сув тақсимотини амалга оширган. Сув йўллари ва иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишларига аҳолини с 92 ижобий жиҳатдан намоён этса, маҳаллий ҳудудларга ҳоким этиб тайинланиши мумкин бўлган 241 . Жойларда диний муассаса (масжид, мадраса, қабристон)лар ва мансабдор шахслар фаолияти билан боғлиқ ишларни юритувчи мутаваллийлар ҳам фаолият кўрсатган. Вақф ерларнинг кўпайиб бориши билан мутаваллий мансабининг мавқеи ҳам ошиб борган 242 . У вақф ерларни тақсимловчи, назорат қилувчи ва ижарадор амалдор шахс ҳисобланган 243 . Улар ҳар бир масжид- қавмда масжид, мадраса ва қабристонга қарашли ер хўжалиги ишлари билан шуғулланган, улардан тушган даромад рўйхатини юритган ва уларни тақсимлаган 244 . Солиқ йиғувчилар оддий ижрочилар ва уларга бошчилик қилувчиларга бўлинган. Шаҳарларда солиқларни йиғиш учун алоҳида шахслар тайинланган. Имомлар диний раҳбар сифатида ҳар бир масжидларга бириктирилиб қў 93 Бундан ташқари, жамоат арбоблари белгиланган унвонлар билан тақдирланганлар 246 . Маълумот ўрнида архив материлларига таянган ҳолда айтиб ўтиш жоизки, жойларда кўнгилли фуқароларнинг жамоат тартиботини сақлаш борасида халққа озор етказган бир нечта ўғрини ушлаб келиш ҳақида хон олдида ўз хоҳиши билан мажбурият олганлиги ҳолати учрайди 247 . Бу ҳолни эса, жамоат тартиботини таъминлашда фуқаролар ҳам жонбозлик кўрсатиши, дейиш мумкин. Хулоса сифатида айтганда, Хива хонлигида маҳаллий бошқарув тизими изчил амал қилган. XVI асрда маҳаллий давлат аппаратлари марказдан мустақил фаолият юритган. Мамлакат умумий бошқаруви нуқтаи назаридан марказ ва ҳудудлар ўртасидаги муносабатлар келишув ва кенгашлар асосида олиб борилган. Марказлашган давлат бошқаруви жорий этилгач, маҳаллий бошқарув тизими 94 тараққиёти ва ҳолати жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданиймаърифий юксалиш даражаси билан белгиланган. Тарихий манбалар ва архив ҳужжатларида Хива хонлигининг турли даврлардаги ҳарбий салоҳияти ва қўшин тузилиши ҳақида жуда кўп маълумотлар бўлса-да, бу мавзу махсус тадқиқ этилмаган. XVI–XX аср биринчи чораги давомида, аниқроғи, 1920 йили Хива хонлиги тугатилиб, шўро ҳукумати ўрнатилгандан кейинги 1929 йилгача ҳам Хоразмда суд тизими мусулмон дини аҳкомларига суянган ислом ҳуқуқшунослиги асосида фуқаролик ва жиноят ишларини кўрувчи шариат қозилари томонидан амалга оширилди. Шуни қайд этиш лозимки, хонликда суд тизими ихтисослаштирилган тизимга эга бўлган. Суд тизими ваколат доираси ва фаолият шаклига кўра, жойлардаги қуйи шаҳар (туман) фуқаролик ва жиноят ишлари билан шуғулл 95 Соҳада рус подшолиги мустамлакачилиги даврига келиб хонликнинг ҳуқуқ тизимига ўзгартишлар киритилиши билан ҳамоҳанг тарзда баъзи ўзгартишлар амалга оширилган. Бу ҳолат рус давлати босқини натижасида имзоланган икки томонлама шартномада ҳам ўз аксини топган. Шу аснода қози судларнинг ваколат доираси нисбатан ўзгарган. Ушбу бобнинг биринчи параграфида хоннинг ваколатларини ёритиш баробарида олий суд ҳокимияти тўғрисида умумий маълумотлар келтирилди. Жумладан, М. Йўлдошевнинг «Хива хонлиги мутлақ давлат бўлгани учун олий суд ҳокимияти хон ихтиёрида бўлса-да, бироқ шунга қарамай, қози калон ҳам бор эди» 249 деган фикри кўриб чиқилган эди. Бу ўринда шу фикрни илгари сурамизки, ислом аҳкомига суянган олий суд ҳокимияти расман ҳеч қачон хон қўлида бўлган эмас. Мутлақ ҳокимлик имтиёзларидан фо 96 умуман давлат ва жамиятга қарши, шунингдек шариатни қўпол тарзда бузиш билан боғлиқ оғир ва ўта оғир жиноятлар кўриб чиқилган. Бундан ташқари, унда олий ва марказий бошқарув амалдорларининг ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиш ҳоллари ҳам муҳокама қилинган ва ҳукм чиқарилган. Диссертациянинг 2-боби 1-параграфида кўрсатилган саройда арз сўраш «девон маҳкамаси»да амалга оширилиб, унда қозикалон, муфти ҳам қатнашган ва хон ҳукмини расмийлаштирганлар. У очиқ тартибда иш олиб борган. Фуқароларнинг арзи юзасидан хон амри дарҳол чиқарилган ва ижро этилган 250 . Арз-дод жараёнида айбдорга нисбатан жазо тайинлашда унинг молиявий аҳволи, ижтимоий мавқеи ҳамда етказилган зиён натижасида келиб чиққан оқибат асос қилиб олинган. Ишнинг натижалари бўйича ҳукм хон томонидан чиқарилган. Одатда, амалдорла 97 ҳақидаги ҳикояларга асосланиб хулоса чиқарилган. Аммо, ўша тарихий маълумотлар битта асар эмас, бир неча ўтмиш муаллифлари маълумотларига қиёслаб ўрганилса ҳамда мусулмон ҳукмдорларнинг ҳеч қачон қозилар қарори билан айби исботланмаган, муфтилар фатвосига кўра шариат мезонига хилоф иши қораланмаган фуқаронинг қонини тўкмаслиги мантиқидан келиб чиқсак, айтиш жоизки, хон бу ўринда фақат қозилар ҳукмини жиноятнинг жазосиз қолмаслигини намойиш этувчи халқ ғамхўри сифатида шахсан эълон қилади. Энг қалтис вазиятларда ҳам ўлим жазоси ёки афв этиш тўғрисида қарорни бамаслаҳат қабул қилади. Шундай экан, бирламчи манбалар асосида ушбу масалага ойдинлик киритиш зарур. Абулғозийхон бу борада, шундай дейди: «Аванишхоннинг кичик ўғли Али султон қўлида тоғ бўйиндаги Нисой ва Обивард, сув бўйиндаги Ур 98 Хон «бировнинг молига рухсатсиз тегдинг» деган айб билан унинг қўлини кесишга буйруқ берибди... Ҳиротдан кўчириб олиб келинган жамшидий элидан биттаси ўғирлик билан ушланибди. Хон ҳазрат биринчи гал уни огоҳлантириш билан чекланибди. Анча вақт ўтиб, ўша одам яна ўғирлик қилибди. Хон иккинчи гал эса уни ўлимга ҳукм қилибди» 252 . Огаҳий, Комёб, Баёний каби тарихнавислар 1855 йили Абдуллахон томонидан ваҳшиёна тарзда ўлдирилган Бекниёз девонбегининг жазоланиши 252 Муҳаммад Алихон Ғафур. Хоразм сафари кундалиги. – Т.: ФАН, 2005. – 43–44-б. 99 сабабларини турлича кўрсатган. Улардан фақат Огаҳийгина унинг қуйидаги ҳуқуқий томонини ёзиб қолдирган: «Бекниёз девонбегининг оғир жинояти тасдиқлангач, хон ҳазратлари шариатга мувофиқ уни замбаракнинг оғзига тиқиб, отиб ташлашга фармон бердилар». Комёбнинг маълум қилишича, 1856 йили Саййид Муҳаммадхон икки нафар тўразода ўлимига сабаб бўлган Ёқуб меҳтарни шаҳзодалар, яъни Оллоҳнинг ердаги ўринбосарлари қонини тўкишда айблаб яқинлари билан бирга қатл эттиради 253 . 1862 йили Хивага келган Ҳерман Вамберининг шаҳар марказида човдур қароқчиларининг ибрат учун жазоланиш манзарасини даҳшатли бир тарзда таърифлагани маълум. Бироқ европалик китобхонда нотўғри тушунча ҳосил бўлмаслиги учун Ҳ. Вамбери шахсан Саййид Муҳаммадхон иштирок этган бу ўрта аср жазолаш жараёни ўтган йил човдурларнинг х 100 даъво ишларининг адолатли бўлишини таъминлаш мақсадида, мусулмон ҳукмдорларнинг девон (арзхона)да шахсан ҳозир бўлиб, халқ додига етиш асосларини назарга илмай, шарқ ўлкаларида «қонунсизлик ҳукмронлиги»ни кўрсатмоқчи бўлган. Юқоридаги маълумотлар орқали эса, бутунлай бошқача манзаранинг гувоҳи бўлиш мумкин. Хон сарой судининг раиси сифатида жиноят ишларини кўришдан ташқари, ўз ваколати доирасида мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари (масалан, қамчи уриш) қўлланувчи ҳолатлар юзасидан якка тартибда буйруқ чиқарган 255 . Олий инстанция суди ҳисобланган хон судидан сўнг қози калон, яъни катта қози (бош қози) ва қози урду (қози ўрда, қози аскар, қозийи аскар) фаолият кўрсатган. Суд тизимида хондан кейинги ўринни фуқароларнинг даъволари ва низолари ҳамда жиноят ишлари билан ш 101 тилхати каби ҳужжатларга ўз муҳрини босган. Никоҳ ҳужжатларидан тортиб то хон ва бошқа амалдорлар томонидан чиқарилган ҳужжатларни муҳр босиш йўли билан тасдиқлаган 258 . Иккиламчи манбаларда қози урдулар ҳам айрим ҳолларда фуқаролик ишларига жалб этилганлар, деган маълумотни учратиш мумкин 259 . Бу борада айтиш керакки, қози аскар ёки қози урду ҳарбий суд ишларини амалга оширган. Тасодифий ёки бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ҳукм чиқариш ҳам унинг зиммасида бўлган 260 . Бундан ташқари, унинг ҳузурида мамлакатда ҳуқуқтартиботни таъминлаш юзасидан кўнгилли фуқаролар томонидан жиноятчиларни ушлаб келтиришга оид мажбурият ҳам расмийлаштирилган (2.2-параграфга қаранг) 261 . Айтиш жоизки, қози калон ва қози аскар ўз фаолиятида юқори мартабали руҳоний, қозилик соҳасидаги фаолиятга бошчилик қилу 102 Давлат бошқарувида юқори мавқега эга бўлишган 262 . Олий жазо тайинлашга оид ҳукм чиқариш ва уни хон тасдиғига киритиш ваколатини амалга оширганлар. Қози аскар ўзининг махсус аскарларига эга бўлиб, қўшни давлатлар ҳақида маълумот тўплаган. Ҳарбий сафарларда хон билан бирга иштирок этган. Қозикалон қошида маҳкама (қозихона) ташкил этилган. Унда кам сонли мирза (котиб)лар фаолият кўрсатган. Қозикалондан сўнг суд тизимида мансаб даражасига кўра аълам, муфти ва мударрислар турган. Улар саройда ўрин эгаллаган бўлиб, диний қонун-қоидалар ва тартиблар тўғрисида фикр билдириш ҳуқуқига эга бўлган. Аълам муфтилар бошлиғи ҳисобланиб, вазифаси фатволарда келтириладиган шариат ривоятларини текшириш ва уларнинг асл нусхаларга мослигини аниқлаш, сўнг ўз муҳри билан тасдиқлашдан иборат бўлган. Муфтил 103 жамоатчилик фикри катта аҳамиятга эга бўлган. Одат ҳуқуқига кўра, бутун аҳоли номидан иш кўрувчи бий бир вақтнинг ўзида ҳам ҳоким, ҳам қози вазифасини бажарган. Оқсоқоллар ҳам ўз ваколати доирасида, одат нормаларига асосланган ҳолда, суд ишларини амалга оширган. Кўчманчи аҳоли ҳудудлари Хива таркибига киритилган даврдан эътиборан, улар ҳаётида шариат асосида иш юритувчи қози судлари ҳам жорий этилган. Натижада қозилар кўчманчи аҳоли ўртасида уруғ ва қабила оқсоқоллари қаторида суд ишларини иш олиб борган. Шундай бўлса-да, туркман, қорақалпоқ ва қозоқ халқлари ўртасидаги ишлар аксарият ҳолларда оқсоқоллар томонидан одат бўйича ҳал этилган 263 . Мустамлака даврига қадар одат ҳуқуқи асосида жамоатчилик судлари томонидан жиноий ва фуқаровий ишларни кўриб чиқиш тартиби бир хил бўлган. Барч 104 оқсоқол, катхудо) ёки қозилар томонидан кўриб чиқилган 264 . Фахрий шахслар йиғини «мажлис» ёки «маслаҳат» деб аталган. Маслаҳатнинг йиғилиш вақти ва жойи белгиланмаган. Одатда, маслаҳатлар очиқ жойларда, масжид ёки овулнинг фахрий аъзоларидан бирининг ўтови олдида ўтказилган. Иш кўриб чиқилаётган вақтда манфаатдор томонлар ва уларнинг гувоҳлари, шунингдек ихтиёрий хоҳловчилар қатнашган. Суд жараёни оғзаки тарзда ўтказилган. Маслаҳатда асосан томонларни яраштиришга ҳаракат қилинган. Суд қарорига кўра фақат қози муҳри билан тасдиқланадиган 2 та расмий ҳужжат, яъни сиджил хати ва талоқ хати берилган 265 . Агар бир томон ишнинг яраштирув (ярашиқ) билан тугашини истамаса қозига мурожаат этган. Ҳакамлик судларида томонлардан бири норози бўлса, ҳукм чиқарилмаган. Қозилар томонидан иш кўрила 105 Хонлик рус подшолиги томонидан босиб олингандан кейинги давр мустамлака бошқарув органлари таъсирида маслаҳатлар, яъни ҳакамлик судларида ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгариши билан характерланади. Барча туркман қабилаларида суд ишларини юритишни бирхиллаштириш мақсадида халқ судларини ташкилий жиҳатига аралашилади. Ўзгаришлар натижасида қози судларининг шакли ўзгартирилади. Қозилар ваколати қисқартирилгунга қадар ҳакамлик судлари эксперт даражасида иш юритади. Жумладан, Каспий орти вилоятида суд тизими қуйидаги тартибда белгиланган: 1) овул судлари (Ашхобод уезди), 2) уезд ва приставлик судлари, 3) қоризлик суди (Ашхобод уезди), 4) халқ судларининг фавқулодда съезди 2 . Халқ судлари оммавий овоз бериш йўли билан сайланган. Фавқулодда судлар ва қориз судлари ҳудудий бошлиқлар томонидан 106 кўрсатган. Фикримизча эса, маҳаллий-ҳудудий бирликларда, яъни ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан қози фаолият кўрсатган. Қози ўз ваколати доирасида қийматидан қатъи назар, фуқаролик ишларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш, жиноят ишлари бўйича айбланувчига 100 дарра уришга ҳукм қилиши мумкин бўлган. Баъзи ҳолларда айбдорни жазолаш, қозилар ҳукми хон кўрсатмасига асосланган. Қозилар шариат асосида олий жазо бериш ҳуқуқига эга бўлишган. Бироқ юқорида келтирилганидек, шароитга қараб (жиноятчининг ўлим жазосига оид ҳукм юзасидан олий ҳукмдорга арзи борлиги ёки жабрланувчи томоннинг илтимосига биноан) унинг ижроси хон ҳукмига ҳавола этилган. Айблов ишлари дастлаб қозилар томонидан ўрганилиб, улар тавсияси билан қозикалонга юборилган. Жиноятчини ҳибсга олиш қози ҳукми билан амалга ошган. 107 Айрим манбаларда шариат бўйича қозилар томонидан чиқарилган қарор аппеляция тартибида кўриб чиқилмаган, дея фикр билдирилади 266 . Бироқ ўта муҳим ва муаммоли ишларни қозилар тақдимига биноан олий судлар кўриб чиққанлиги, хоннинг ҳар қандай ишлар ва мансабдор шахслар устидан фуқаро арз-додини эшитиши ҳамда алоҳида қарор чиқарганлиги, ушбу фикрни баҳсли дейишга асос бўлади. Қозилар судлов фаолиятини амалга оширишдан ташқари, нотариал ишларни ҳам амалга оширган. Муайян ҳудудда яшовчи аҳолининг диний ва мулкий ишларини кўриб чиққан. Улар қуйидаги нотариал функцияларни амалга оширганлар: мол-мулк сотиш ва сотиб олиш, меросни тақсимлаш, битим ва тилхатларни муҳр босиш йўли билан тасдиқлаш ва бекор қилиш, васийлар ва ҳомийларни тайинлаш ва ҳ.к. Шунингдек, васиятларнинг бажарилиши ва вақф му 108 Суд муҳокамаси жараёни тартиби қуйидагича бўлган: 1) арз билан танишиб чиқиш; 2) томонлар ва шоҳид (гувоҳ)ларнинг гувоҳлиги (кўрсатмалари)ни эшитиш; 3) тўхтамга келиш ва муфти томонидан фатво ёзиш (ривоят тузиш); 4) мақбул бўлган ривоят асосида ҳукм чиқариш. Суд жараёни жабрланувчи ва унинг яқин қариндошлари томонидан берилган арз, шунингдек масъул мансабдор шахслар томонидан аниқланган ҳолатларга асосан кўриб чиқилган. Жабрланувчи ўз даъвосини қайтиб олиш ва айбдорни авф этишни сўраш йўли билан ҳукм ижросини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган 269 . Суд жараёни якуни юзасидан (жиноят ёки фуқаролик ишлари бўйича) ҳукм ёки қарор чиқарилган. Қозиларнинг лавозимга тайинланиши ва ундан озод этилиши ўзига хос хусусиятга эга бўлган. Қозилар қозикалон тавсияси асосида бевосита хон ҳукми билан ла 109 Саййид Исфандиёрхон томонидан Мулло Махсум исмли кишининг Урганж шаҳрида шерикликда раис ва қози этиб тайинланиши муносабати билан 1908 йили берилган 271 . Демак, қози мансабига бир, яъни шу оила вакиллари тайинланган 272 . Кўчманчи аҳоли ҳудудларида эса қозиларни лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш ваколати оғалар кенгаши ваколатига тегишли бўлган 273 . Қозилик лавозимига тайинланиши мумкин бўлган номзодларга қўйилган талабларга кўра, улар олий мадрасаларни тугатган бўлиши ва шариат нормаларини яхши билиши лозим бўлган. Кўп ҳолларда қозилик мансаби муфтилар ҳисобига тўлдирилган. Бунда уларнинг суд иши ва ҳужжатларини юритишга оид тажрибаси инобатга олинган. Қозилар қошида муфти, қози «нўйисандаси» деб аталувчи хат ёзувчи, яъни котиб лавозимлари жорий этилган. Суд ишларини олиб бори 110 ажрашиш ҳолатларини қайд этиб, ҳужжатнинг бир нусхаси манфаатдор шахсларга бериб борилишига масъул бўлган 274 . Хонликда суд ишлари одат ҳамда шариат қонунлари асосида юритилган. Шу аснода суд ҳокимиятида ишловчи барча мансабдор шахсларни руҳоний (қозикалон, қози, муфти ва бошқ.)лар ташкил этган. Чунончи, қозилар учун асосий қўлланма 1178 йили буюк ислом олими фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-жалил ал-Фарғоний ар-Ришдоний ал-Марғиноний (1123–1197 й.й.)нинг ислом ҳуқуқшунослигидаги энг асосий қўлланмаларидан бири «Ҳидоя» асари бўлган 2 . Шариат қонунларини кўрсатувчи ва уларни шарҳлаб берувчи ушбу ҳуқуқий манба ва ислом ҳуқуқшунослигига оид бошқа қўлланмаларга фақиҳ қозилар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқаришда таянганлар. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қозилар фаолиятида тая 111 йил 29 муҳаррам (1915 й.)да Остона ноҳияси қозиси ва раисига юборган буйруғи 276 да эса улар фаолиятига оид йўл-йўриқлар кўрсатилган. Бу эса суд тизимига Бош вазир томонидан ҳам умумий йўриқнома тарзидаги кўрсатма ва тавсиялар бериб борилганлигидан гувоҳлик беради. Хива хонлиги қозилар фаолиятида раёсатга ҳам амал қилинган. Айрим ҳолларда ишнинг муҳимлигига кўра, битта муфти томонидан ёзилган ривоятга бир нечта муфтининг тасдиқланган фикри – муҳри талаб этилган 277 . Бундан ташқари, қозилар ишларни илгари ўзи ёки бошқа қозилар томонидан худди шундай ёки шунга ўхшаш ишлар юзасидан чиқарилган ҳукмлардан ўрнак (намуна) олиш асосида ҳал этишлари мумкин бўлган 4 . Шундай қилиб, Хива хонлигида суд ишлари қозикалон, жойларда қозилар томонидан юритилган. Суд тизимида яна хон суди ва ҳарбий су 112 Ушбу параграф номланишида кўрсатилганидек, Хива хонлиги қўшин тизимини ўрганишда қўшин бошқаруви, қўшин тизими ва тузилиши масалаларини ёритишга ҳаракат қилинди. Хонликда ҳарбий ишлар ва уларни молиявий таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда нақиб мансаби жорий этилган. Нақиб – руҳоний уламолар ва таълим-тарбия соҳасидаги мутасаддилар бошида турувчи, саройдаги диний-сиёсий, ҳарбий ишларнинг молиявий томонларини тартибга солувчи мансабдор шахс ҳисобланади. У хонлик қўшинининг бош қўмондони бўлган 278 . Хоннинг ҳарбий соҳадаги энг яқин маслаҳатчиси сифатида барча юришларда қатнашган. Шунингдек, у қўшиннинг сони, қуролланиш даражаси ва сафланиши, ҳарбий ҳаракатларни яхши билиши лозим бўлган. Удумга кўра, нақиб мадрасани тугатган ва яхши билимга эга бўлиш 113 Нақибдан кейин амир ул-умаро ҳарбий мансаби туради. Маҳаллий тарихнавис Мунис ўша даврда «амир» унвони ҳам бўлганлигини қайд этади. Лекин бундай унвон ва мансаб Абулғози Баҳодирхон асарларида, сўнгги давр манбалари ёки академик М. Йўлдошев ўрганган XIX–XX аср бошида «маош тўланадиган давлат арбоблари рўйхати»да ҳам келтирилмаган. Аммо «амир» сўзининг муаллифлар томонидан у ёки бу тўрага нисбатан қўлланилгани бундан мустасно. «Дили ғаройиб» асарининг муаллифи шу асарни бағишлаб ёзган Ҳазораспдаги иноқ Раҳмонқулини «амир» деб атаркан, аслида бу ўринда Раҳмонқули тўранинг «амирулумаро»лик мансаби кўзда тутилган. Ҳақиқатан ҳам, бу иноқ шу даврда ҳокимиятни бошқарган акаси Оллоқулихон қўшинида амир ул-умаролик вазифасини бажарар эди. Шу ўринда масаланинг илдизига назар ташлайлик. Академик 114 Бошқа айтганда, ушбу лавозим Муҳаммад Амин иноқ ҳокимиятга келган даврда, яъни 1763–1770 йилларда таъсис этилган бўлиб, бу лавозимга у ўз акаси Фозилбийни тайинлайди. 1855 йилда Саййид Абдуллахон ҳокимиятга келгандан сўнг унинг ваколатларига хонликнинг чегара вилоятларида қўшинни жойлаштириш ва қуроллантириш, ўқ-дори ва қурол-яроғ билан таъминлаш вазифалари киритилади. Рус подшолиги мустамлакаси ўрнатилган вақтда бу лавозим Муҳаммад Раҳимхон II томонидан тегишли сабабларга кўра бекор қилинади 282 . Амир ул-умаро ўз девони эга бўлган. Унга девонбеги бошчилик қилувчи. У томонидан чиқарилган ҳужжатларга ўз муҳри босилиб, имзоси қўйилган. Умумдавлат тадбирларининг бажарилишида муҳим ўрин тутиш билан бирга, асосан, ташқи ҳужумларни қайтариш ишларига бошчилик қилган. Ўз доимий ваколатидан т 115 Солиқ ва йиғимларни йиғишда навкарлар жалб қилинганда, уларнинг хаттиҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланган. 2.2-параграфда айтиб ўтилганидек, академик М. Йўлдошев уни ҳарбий саркарда сифатида эътироф этиб, бу мансабда 2 киши турган – уруш пайти улардан бири ёвмуд туркманларга, иккинчиси човдурларга қўмондонлик қилганлигини, тинчлик пайтида эса, иккита ясовулбоши навбатчиликда хон ҳузуридаги қабул маросимларини бошқарганлигини таъкидлайди. Бу борада айтиш мумкинки, одатда, ясовулбоши кўчманчи аҳоли вакилларидан «қисқа муддатга тузиладиган» қўшинга бириктириб қўйилган ва қўмондонликни амалга оширган. Тарихий манбаларда келтирилишича, кўчманчи мўғул ва ўзбеклар овулларида яса тартибларини ўрнатувчи тартиб-интизом посбонлари ясовул дейилган. Ясовуллар кўчманчи ҳукмдорлар ўтроқлашган ерлар 116 воқеаҳодисани яқиндан билиши лозим бўлган. Хон судида додхоҳ (аризачи)лар сўзларини хонга, хоннинг сўзларини аризачига етказишни, арзларнинг ясовуллар томонидан текширилишини таъминлаган. Ясовулбошига ясовуллар, мингбошилар, миршаблар, маҳаллалардаги ҳуқуқ-тартиботни сақлаш хизматини олиб борувчи доруғалар, уруғлар ичидаги баҳодурлар, шотирлар, эшикоғалари бўйсунган 285 . Мингбоши шамхолчи, яъни мерган ўқчилар дастасига бошчилик қилган. Юзбоши ҳам ўқчилар бошлиғи ҳисобланади. Юзбошилар қўл остидаги сипоҳилар ва сарҳанг (ҳарбий истеҳком қурувчи)лар, катувол (қалъа иншоотига қаровчи)лар қазув, фуқаролик қурилиш ишларига ҳам жалб этилган 286 . Давлатдаги ва олий ҳукмдор ҳузуридаги ана шу кенг қамровли хизматлари туфайли ясовулбошилар бора-бора вазирликка тенг мансаб эгасига айланганлар. 117 даражада кучайгани ва муҳим мансаблардан бирига айланганини кузатиш мумкин. Мазкур хатларда ясовулбошига «Вазоратпаноҳ ясовулбоши», «Вазири аъзам, дастур ул-мукаррам», «Иззатнишон», «Вазоратпаноҳ, ҳукумат дастгоҳ», деб мурожаат қилинган 287 . Улар, жумладан, «аҳолининг ҳақларини ундириб бериш», «ясовулликка тайинлаш», «навкарликдан озод қилиш» каби аризалардан иборат. Уларнинг мазмунидан эса, ясовулбошининг ваколатлари хусусида ҳам тасаввурга эга бўлинади. Чунончи, Хива хонлигининг ҳуқуқ-тартибот ва давлат хавфсизлиги хизматлари соҳаси бугунга қадар тизимли равишда махсус ўрганилган эмас. Тарихчи олимлар мазкур соҳаларга оид мансабларни тилга олиб, уларнинг умумий вазифаларига нисбат берганлар. Жумладан, академик М. Йўлдошев ясовулбоши ва унинг айрим ваколатларини қайд этган. Олима С. 118 бўлишини тақозо қилган. Махфийлик тартиби жорий этилган бундай соҳада ясовулбошилар дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланганлар. Таъкидлаш жоизки, ҳарбий саркардаларни лавозимга тайинлашда уларнинг ҳаётий тажрибага эгалиги ва сиёсий соҳадан бохабарлигига алоҳида эътибор берилган. Улар ҳарбий ҳаракатлар чоғида ўз ваколатлари доирасида фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлиб, хонга ҳисобот бериб турган. Манбаларда келтирилишича, мингбоши ва юзбошилар ҳам хон ёрлиғига биноан, лавозимга тайинлаган ва озод этилган 288 . Кўчманчи аҳоли қабила ва уруғ вакилларидан иборат ёлланма навкарлар уруш вақтларида бевосита ўз қабила ва уруғ бошлиқлари томонидан бошқарилган. Нақиб, ясовулбошилар ҳарбий юриш билан бирга, элчи сифатида қўшни давлатларга юборилган 289 . Хива хонлигининг қўшин тизими ва тузилиши борасид 119 ошмайди 290 ; XIX асрнинг иккинчи ярмида туркман ёвмут қабиласи билан бўлган жангда хонликда 17 минг отлиқ ва 3400 пиёда қўшин йиғилган; 1842 йилда Оллоқулихон ҳузурига Хива элчиси Дурдибек билан бирга, Эрон ҳукмдори Муҳаммадшоҳ томонидан элчилик вазифаси билан юборилган Муҳаммад Алихон Ғафурнинг «Рузномайи сафари Хоразм» асари (кундалиги)да қайд этилишича, Хива хони қуролли қўшини тўпланган пайтда 30 000 нафарни ташкил қилган. Суворийлардан 4000–5000 нафари отлиқ чавандоз бўлган 291 . Унинг шу асаридаги бошқа бир маълумотига қараганда, тўпчибоши ва 50 нафар тўпчилардан иборат қисми ва 100 нафар сарбози бўлиб, улар давлатдан маош олувчи доимий ҳарбий қисм ҳисобланган 292 ; 1854–1864 йиллари Хивада асирликда бўлган эронлик генерал Исмоил Мирпанжий ҳарбий куч ва қўшинлар сонига қуйидаги 120 Ушбу келтирилган ҳолатлар, амалга оширилган юришлар ва мудофаа жанглари ҳақидаги маълумотларнинг таҳлили асосида, мамлакатда XVI–XIX асрларда ўртача 30–60 минг кишилик қўшин йиғиш имконияти мавжуд бўлган, дея хулоса чиқариш мумкин. Чор 295 Россияси мустамлакачилиги ўрнатилган даврдан эътиборан эса, доимий қўшин миқдори чор Россияси томонидан белгиланган. Хусусан, чор Россияси вассаллиги ўрнатилгандан сўнг қўшин тарқатилиб юборилди. Сўнгра хон ташаббуси билан кам сонли доимий қўшин сақлашга эришилади 1 . Хонлик қўшини 296 доимий отлиқ ва пиёда навкарлар, уруш вақтларида йиғилувчи ёлланма навкарлар ҳамда кўнгилли аҳоли вакилларидан ташкил топган. Қўшиннинг асосий қисмини ёлланма навкарлар ташкил этган. Жойлардан йиғиладиган ёлланма қўшиннинг рўйхати аввалдан тайёрлаб қўйилган. Ўтроқ аҳо 121 саркардалар масаласига аниқлик киритилган. Масалан, шомхолчилар ўточар қурол (тўфанг)ли сарбозлар бўлиб, юзбошилар қўли остида хизмат қилганлар. Бу қисмдагилар Европада ишлаб чиқарилган ўточар қуроллар билан қуролланган бўлиб, жангда муҳим ўрин тутган. Аксарият ҳолларда жойларнинг ўзида мудофаа чоралари кўрилган бўлиб, пойтахтдан қўшимча қўшин юборилиши мумкин бўлган 299 . Қўшинни қурол-яроғ билан таъминлаш ишлари давлат томонидан амалга оширилган. Манбаларда замонавий қурол-аслаҳалар қўшни афғонлар орқали инглизлардан сотиб олиниши эътироф этилади 300 . Чор Россияси вассаллиги даврида қурол-яроғ билан таъминлаш масаласи Туркистон генерал-губернатори орқали ҳал қилинган. Эронлик Исмоил Мирпанжийнинг келтирган маълумотида 1854–1864 йилларда Хива қўшинининг икки шохали ўн икки тўпи бўли 122 Доимий навкарлик хизматининг муддати белгиланмаган бўлиб, отадан ўғилга ўтган. Ундан озод қилишга хон ва масъул мансабдор шахслар ваколатли ҳисобланган. Навкар оилада ёлғиз фарзанд бўлса ёинки вафот этса, навкарлар рўйхатидан ўчирилган 303 . Навкарлар таъминоти давлат хазинаси ҳисобидан тайинланадиган доимий маош ва мавсумий таъминот, яъни ҳосилдан улуш бериш тарзида амалга оширилган. Ёлланма қўшин таркибига кирувчи навкарлар таъминоти эса, ўз ҳисобидан қилинган. Манбаларда ҳарбий хизматчилар хон, юқори мансабдор шахслар томонидан мунтазам рағбатлантирилганлигини кўриш мумкин. Жумладан, ўзини ижобий жиҳатдан намоён этган навкарлар ўнбеги , баҳодир унвонлари билан тақдирланган ёки қисм бошлиғи лавозимига тайинланган 6 . Имтиёзга эга ер майдони, пул ёки қимматбаҳо буюм, рамзий маънодаги 123 саркарда сифатида фаолият юритган. Умуман олганда, юқори мансабдор шахслар ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. Қўшин сони ва ихтисослигидан келиб чиқиб, қисмларга ажратилган. Йиғилувчи қўшин миқдори, ҳарбийлар таъминоти олий ва бош қўмондонлар томонидан ҳал этилган. 2-боб бўйича хулоса Хива хонлиги давлат бошқаруви чўққисида олий мансабдор шахс – хон турган. Олий ҳокимият, яъни хонлик тахти мерос сифатида отадан ўғилга ёки бошқа яқин қариндошга қолдирилган. Хон сулоласи вакиллари тахтни эгаллашга ҳақли ҳисобланиб, одатда, марказий мансабдор шахслар томонидан, сиёсий беқарорлик даврларида мамлакатдаги юқори ижтимоий мавқега эга шахслар ва халқ томонидан қўллаб-қувватланиши лозим бўлган. Хон сайлашнинг оқсоқоллар кенгаши томонидан, кенг халқ оммаси иштирокисиз кечганлиги юқори мавқега эг 124 ҳолда бошқаришга имкон яратди. Бу эса Хива хонлигида кучли давлатчиликни вужудга келтиришнинг тараққийпарвар омилларидан бири бўлиб хизмат қилди. Маҳаллий бошқарув тизимида Абулғозийхон ҳокимият тепасига келиб (1644 й.), ягона марказий бошқарув аппаратини вужудга келтиргунча кечган бир асрдан зиёд даврдаги давлат тузуми, хусусан, маъмурий-ҳудудий бошқарув тизимининг тузилиши ва тартиби ҳақида маълумотлар деярли етиб келмаган. Тарихий асарлардаги баъзи материаллар ва ёрлиқ, қозихона, вақфнома каби ҳужжатларга таяниб, айрим фикрларни илгари суриш мумкин. Биринчи хулоса шуки, жойлардаги маҳаллий бошқарув тартиби ва тузилиши бош хон бошқаруви шакли ва мазмуни билан бир хил бўлган. Чунончи, умумий бошқарув келишув асосида юритилар экан, маҳаллий бошқарувда ҳам иккинчи бир султонликдан наму 125 ишончли шахслар томонидан тегишли ваколатларни узлуксиз олиб борилишидир. Давлат лавозимлари мерос тарзида ўтишини олий бошқарувдан ташқари, марказий ва маҳаллий бошқарув тизимида ҳам кўриш мумкин. Мамлакатда судлов тизими доимо эътибор марказида бўлган муҳим соҳа сифатида намоён бўлади. Тизим ихтисослаштирилган тартибга кўра қозикалон томонидан бошқариб борилган. У қуйи қозилар устидан юқори инстанция суди функциясини бажарган. Шарқ ислом давлатлари каби, давлат бошлиғи бўлган хонлар миллат ва халқ отаси сифатида суд тизими устидан адлия назоратини юритган. Қозикалон ва у орқали қуйи қозилар томонидан ўта муҳим ёки муаммоли ишлар юзасидан тақдим этилган фатво чиқарилиши, тасдиқланиши ва халққа эълон қилинишида шахсан иштирок этган. Ҳуқуқ-тартибот, жиноят қидирув, тергов ва жазо бериш 126 китоби Авесто бўлган 305 . Кейинги ҳуқуқий тараққиёт босқичларида, хусусан XIII асрга келиб Моворауннаҳр фиқҳ мактаби шаклланган. Мусулмон ҳуқуқининг барқарорлигига эса 1000 йиллар давомида эришилган. Ўрганилаётган даврга қадар ўзбек хонликларида ҳуқуқ манбалари жиддий ўзгаришларга учрамаган. Ўрта Осиё давлатларида ҳукмрон сулолалар шариатни қўллаб-қувватлашлари натижасида баъзи ўзгаришларга учраган. Жумладан, шариат нормаларини амалда қўллаш йўлида асосий қоидаларни жамлаган қўлланмалар яратишда ташаббус кўрсатганлар. Хива хонлигининг ҳуқуқ тизими тарихан турли-туман ҳуқуқ манбаларининг амал қилиши натижасида шаклланган. Одат ҳуқуқи ҳуқуқнинг асосий манбаларидан бири бўлиб қолаверган. Шарқшунос П. Геисснинг таъбири билан айтганда, «азалий одат ҳуқуқи шариат билан алмаштирилмаган 306 127 ишларни кўриб чиқишда муҳим роль ўйнаган 308 . Кўчманчи аҳоли орасида никоҳдан кейинги оилавий муносабатлар айнан одат асосида қурилган. Маҳаллий аҳоли мусулмон бўлса-да, давлат бошқаруви, тахт ворислиги, оиланикоҳ муносабатлари, ҳарбий қурилиш соҳаси, сувдан фойдаланиш масалалари мусулмон ҳуқуқи билан бирга одат ҳуқуқи билан ҳам белгиланган. Хива хонлиги ҳуқуқий тизими мустақил давлат сифатида ташкил топган илк даврлардан бошлаб, то чор Россияси давлати билан икки томонлама сулҳ тузилгунга қадар, яъни мустамлакачилик тузуми ўрнатилгунгача бир хил маромда бўлди. Чор мустамлакаси даврида маҳаллий аҳоли ва рус фуқаролари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар яратилди, мавжудлари эса ўзгартирилди ва бекор қилинди. Натижада минтақада империя ҳуқуқи 309 , колониал ҳуқуқ 310 ( 128 томонлама битим, Муҳаммад Аминхон (1845–1855 й.й.) даврида Бухоро амири билан ўзаро уруш қилмаслик ва икки томонлама муносабатларни яхшилаш тўғрисида имзоланган сулҳ (ушбу ҳужжатнинг имзоланган аниқ вақти манбаларда кўрсатилмаган), чор Россияси мустамлакачилик тузуми ўрнатилиши натижасида чор империяси ва Хива хонлиги ўртасида хонлик ҳуқуқий мақомини белгилаш мақсадида 1873 йил августда тузилган икки томонлама шартнома (ушбу сулҳ сўнгги даврларга қадар оммавий ва хусусий ҳуқуқ соҳаларида асосий ҳуқуқ манбаи сифатида амал қилди), 1900 йил 16 апрел, 1903 йил 1 октябрда рус императори Николай II томонидан тасдиқланган Хива манотларини туширилган нархда рус пулларига алмаштирилиш ҳақидаги низом 311 ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида хонлик ҳу 129 юзага келган кўплаб масалалар юзасидан Туркистон генерал-губернаторлигида шундай тўхтамга келинган 312 . Мамлакатда шариат нормалари орқали ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, ҳуқуқ нормаларини амалга ошириш ва қўллашда мусулмон ҳуқуқи манбалари, яъни Қуръон, сунна, ижмо ва қиёсга таянилган. Ислом дини ва ҳуқуқининг асосий манбаларидан бири ҳисобланувчи Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга 23 йил мобайнида сура, оят тарзида фаришта – Жаброил орқали илоҳий ваҳий қилинган. Бақара сураси 213-оятда «Аллоҳ пайғамбарлар билан бирга одамлар орасида чиққан келишмовчиликларни ҳал этадиган ҳукмларни чиқарсин деб (илоҳий) Китоб ҳам нозил қилди» 313 , дейилади. Ушбу оят мазмунидан шариатнинг асосий манбаи Қуръони Карим эканлигига яна бир иқрор бўлиш мумкин. 130 бўлиб, ундан Хива хонлигида ҳам асосий ҳуқуқий манба сифатида фойдаланиб келинган. Жумладан, ушбу асар мусулмон ҳуқуқшунослари, қозилик идораларида то 1928 йилга қадар дастури амал бўлиб хизмат қилган. Давлат бошқаруви, қозиларнинг ҳукм чиқариш, айб эълон қилиш, ҳақ ундириш жараёнлари, умуман турли ҳуқуқ соҳаларининг муаммолари унда ёритилган ҳуқуқий қарашлар асосида ҳал қилинган 316 . Ҳуқуқий қўлланманинг ижобий жиҳати шундаки, унда мусулмон ҳуқуқида юзага келувчи барча муаммолар ечими фиқҳий далиллаш ва ҳолат-қиёсий услубларида очиб берилган. Бу жиҳатлар эса бошқа фиқҳий қўлланмаларда такрорланмаган. Қуйида хонлик ҳуқуқий тизимининг тузилиши, оммавий ва хусусий ҳуқуқ соҳалари ва улардаги институтлар ҳақида фикр юритамиз. Ўзга давлатларга юборилган элчилар хонлик номидан иш кўриш ҳуқ 131 ясовулбоши (Раҳматулла)ни авф этишни, уларни Хивага қайтаришни сўраб мурожаат қилади. Сўнгра ўз ваколати доирасида уларни олдинги лавозимларига тайинлайди 319 . Хонлар мамлакатни бошқаришда ўз ваколати доирасида нишон, фармон, ёрлиқ, буйруқ чиқарганлар (баъзи манбаларда фармон ва ёрлиқ бир хил маънода келтирилади) 320 . Жорий олий юридик ҳужжатлар чиқарилган, янги меъёрий қоидалар орқали мамлакат идора этилган. Жумладан, хон фармонига биноан, жойлардаги муайян этник гуруҳларга нисбатан турли хил жазолар (сув йўлини тўсиш) қўлланилган 321 . Оила-никоҳ муносабатларида ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ҳудудларида ҳам кўп хотинлилик амал қилган. Жумладан, 4 тагача хотин олиш мумкин бўлган. Туркман халқларида никоҳ ёши ўғил болалар учун 15 ёш, қиз болалар учун 12 ёшдан бошланган 322 . Қорақалпоқ ур 132 Никоҳ оғзаки шаклда мулла ва камида 2 та мусулмон эркак киши гувоҳлигида тузилган. Агар келин шиа мазҳабида бўлса, у сунний мазҳабига ўтиши ва ундан сўнг мулла никоҳ маросимини ўтказиш мумкин бўлган. Оилавий муносабатларда аёллар учун ҳуқуқлар ўз меъёрида эркаклар ҳуқуқи билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража зиёдлик бор 324 . Бу уларнинг оила бошлиғи эканлиги билан таъкидланади 325 . Никоҳнинг бекор бўлиш асослари шариат нормаларига таянади. Никоҳ эр томонидан, шунингдек хотиннинг мурожаати асосида суд орқали бекор қилиниши мумкин. Никоҳ даврида эр етарли таъминот (нафақа) ажратмаса хотин арз қилган ва суд орқали эр хотинига зарурий шароит яратишга мажбур қилинган, акс холда никоҳ бекор қилинган 326 . Бедарак кетган эрнинг қариндошлари билан келишилган ҳолда белгиланг 133 имкониятидан келиб чиқиб қалин пули тўлашда ёрдам бериш, қиз болани эса турмушга бериш ҳисобланган. 15 ёшга етган болалар мулкий муносабатларда вояга етган ҳисобланади 328 . 15 ёшга тўлмаган ва отаси вафот этган болаларга васий тайинланган. Нафақа институти амал қилган бўлиб, ота алоҳида яшайдиган ўз фарзандларига нафақа тўлаши шарт ҳисобланган. Ҳар бир шахс ўз фарзандига янги уй-рўзғор буюмлари ва жиҳозларни совға қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Ер-сув муносабатлари шариат нормалари асосида тартибга солинган. Хон ёрлиғи (фармони) асосида фуқаролар хусусий ерларга эга бўлганлар. Ёрлиқда ер эгасининг исми, шарифи айнан кўрсатиб ўтилган. Деҳқон ўз хусусий ерларини сотиш, ҳар бир фуқаро хусусий ер сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган. Ер фуқаронинг хусусий мулки ҳисобланиб, эгаси ундан ўз хоҳиши бў 134 эга бўлган. Бироқ агарда ернинг собиқ эгаси ўтган вақт учун оширилган миқдорда солиқ тўласа, янги бошқарувчи ерни олдинги эгасига қайтариши шарт бўлган 331 . Айрим ҳолларда етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, ер эгалари ўз еридан маҳрум этилган. Ерлар ҳажмидан қатъи назар, жазо тариқасида ҳам тортиб олинган 332 . Хонликда шафоат институти мавжуд бўлса-да, кўчманчи аҳоли ҳудудларида у ўзгача тартибда амал қилган. Жумладан, туркманларда амалда мулкни тасарруф этмоқчи бўлса, шафоат (шифат, шепе, шепелиқ) 333 ҳуқуқи бўйича имтиёз сифатида аввало қўшнига тавсия этилган. Шафоатнинг устунлиги шундаки, қўшнига қўшниси томонидан мулкни унга сотилишини талаб қилиш ҳуқуқини беради. Шафоат имтиёзидан фойдаланишни хоҳловчи ўзининг ҳуқуқи бузилганини билган заҳотиёқ халқ судига мурожаат этиши ва 135 берилган 335 . Вақф ерларини ижарага олиб ишловчилар алоҳида ёзма шартлар асосида ишлаган бўлиб, бу шартларни ўзгартириш ҳар йилнинг бошида уч кун ичида амалга оширилган 336 . Туркманларда ер-сувни шерикчилик асосидаги ижара тури ҳам мавжуд бўлган. Масалан, биров буғдой, иккинчи шахс уй ҳайвонларини, ерга ишлов бериш ускуналарини берган, учинчиси эса ерга ишлов бериш ва уни суғоришни амалга оширган. Бундай ҳолларда ҳар кимнинг ижара ҳақи ҳосилнинг маълум қисмларидан иборат бўлган. Фуқаролик муносабатларида олди-сотди (шартли ва шартсиз), ижара (шахсий ижара), буюртма, музрабат (шерикликда иш юритиш учун тузилган), музраб (ҳомийлик), қарз шартномалари амал қилган. Оғзаки шартномалар тузишда томонлар мусулмон динининг муқаддас китоби Қуръони каримни ушлаб онт ичган. Ёзма шаклдаги шартно 136 тўғрисида буюртма олиши, ўз маҳсулотини совға қилиши, қулнинг эгаси эса ўз қулини сотиш ва қулликдан озод қилиши мумкин бўлган 339 . Кўпгина манбаларда Хива хонлигининг солиқ тизими мажбуриятлар тизими билан биргаликда келтирилган бўлиб, алоҳида ўрганилмаган. Жумладан, А. А. Гордиенко ўз асарида умумий тарзда «расман белгилаб қўйилган 55 га яқин солиқ ва мажбурият тури мавжуд бўлган» 340 дея қайд этади. Илмий тадқиқот ишида солиқ ва мажбуриятлар тизими ва ҳуқуқи алоҳида кўриб чиқилди. Жумладан, солиқ ва тўловлар қайта кўриб чиқилган ҳолларда, янги белгиланган миқдор расман тасдиқлангунга қадар ҳар бир солиқ тўловчи субъект тегишли жойларга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Солиқ тўламаслик – шариат қоидаларини бузиш, солиқ тўлаш ва олиш – шариат ҳукми, деб қаралган. Айрим аҳоли қатлам 137 ва бадавлат қўшнисидан ундирилган. Бу ҳолатда «шахсга нисбатан жамоатчиликнинг салбий фикри билдирилади, қўшнисига бериши лозим бўлган қарзини тўлаш учун астойдил интилади ва кейинчалик солиқларни ўз вақтида тўлайди», деган қарашнинг мавжудлигини кўриш мумкин. Солиқ тўлашдан бош тортганларга нисбатан тан жазоси берилган ёки зиндонга ташланган. Қарздорлар қарзларини узган тақдирда зиндондан озод этилган. Ҳар бир фуқарога ўзи фойдаланадиган маҳаллий сув йўлларини тозалаш мажбурияти юклатилган. Бу турдаги мажбуриятлар оммавий тарзда ҳам амалга оширилган. Оммавий мажбурият, бошқача айтганда, ҳашар вақтида чақирув эълон қилинганда ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ҳудудларида ҳар бир хонадон битта киши бериши шарт бўлган. Ҳашарлар асосан ҳар йили эрта баҳорда эълон қилинган ва муддати, одатда, 12 ку 138 ва катта сув йўлларини қазиш, тўғон ва кўприклар қуриш ҳамда таъмирлаш); иккинчидан, давлат мажбурияти «беғар», яъни давлат ва жамият аҳамиятига молик иншоотларни қуриш ва таъмирлаш; «ҳарбий мажбурият», бошқача айтганда, «ҳарбий чақирув», у ҳарбий юришлар вақтида хон фармонига биноан жойларда эълон қилинган, аҳоли сони ва хусусиятини инобатга олган ҳолда ихтиёрий-мажбурий тарзда амалга оширилган. Натижада фуқаро ёлланма навкар сифатида навкарлик хизматига жалб этилган. Жумладан, қорақалпоқлар ўз ҳисобидан хонлик қўшини учун 2000 навкар сақлаши, шунингдек ўз вакилларини ариқларни тозалаш ва бошқа қатор мажбуриятларни бажариш учун юборишлари шарт бўлган 343 . Баъзи манбаларда «навкарлик хизмати хон ва унинг яқинларига нисбатан бўлиб, у феодал мажбурият ҳисобланган» 344 дейилади. Манбала 139 Товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан мажбуриятлар пул билан алмаша бошлайди. Натижада белгиланган миқдорда бадал тўлаш йўли билан турли мажбуриятлардан озод бўлиш мумкин бўлади 346 . Хива хонлигида жиноят ва жазо масалаларига тўхталиш баробарида шуни айтиш жоизки, шариат ва одат нормаларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан ишнинг хусусияти ва келиб чиққан оқибатга кўра жазо тайинланган. Чунончи, ибрат тариқасида қози ҳукмидан ташқари жазо турларининг ҳам қўлланиши маҳаллий шароит, қонун тусига эга урф-одатга қараб амалга ошган. Булар шариат билан бирга амал қилган ғайриинсоний ҳаракатлардир. Улардан суд амалиётида қўлланилган айримларини санаб ўтамиз: айбдорнинг бўғзидан пичоқ тортиб ўлдириш, умуртқа поғонасини фалаж қилиб, қаттиқ қийноққа солиб ўлдириш, дорга осиш, бўғиб ўлдириш 140 учун эркак кишига нисбатан ҳам қўлланилган 348 . Аёлларга нисбатан қўлланилган ўлим жазосининг турлари яланғоч ҳолда мушук солинган қопга солиб устидан калтаклаш, тошбўрон қилиш, яланғоч ҳолда бадани устидан қайноқ сув қуйиш, гулханга ташлаш ва бошқалардан иборат бўлган. Ўлим жазоси бўйича чиқарилган ҳукмнинг адолатли бўлишига катта эътибор берилган. Ўз навбатида, унинг юқорида кўрсатилган баъзи турлари ислом ҳуқуқшунослигида йўқлиги, айрим ҳолларда хон томонидан айбдорнинг афв этилиши ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши сифатида талқин қилиниб, хон ва қозиларга нисбатан салбий муносабатни келтириб чиқарган. Озодликдан маҳрум этиш жазосининг турлари асосан зиндонда сақлаш, уй қамоғи, қабристонлардаги жиннихоналарда тутқин ҳолатда жазолаш кабилардан иборат бўлган. Зиндонлар қоронғи ва зах, у 141 асослантирилган. Мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазога тортиш ҳаоид хон буйруғи унинг ҳузурида ижро этилган 349 . Жойлардаги пошшобхоналар ҳам тергов қилиш хонаси, ҳам зиндонхона вазифасини ўтаган. Қозихоналарда эса гувоҳлик бериш, юзлаштириш, қасам ичиш сингари судлов ишлари, вақтинча гаровда ушлаб туриш амалга оширилган. Саройдаги махсус хона ёки мазкур пошшобхоналарда қийнашнинг уриш, оёқни фалаққа солиб бураш, дарра билан товонга уриш ва унинг ёрилган жойига туз сепиш, бошга қизиган қозонни кийдириш, қопга мушук билан бирга солиб уриш каби турлари қўлланилган. Бунда гумондор ўлиб қолса, жавобгарлик юзага келмаган. Хива хонлигида ишнинг қозихоналарда кўрилиб, жазо тайинлашидан ташқари, муқаддас авлиёларни ўртага қўйиб қасам ичириш, масалан, туркман, қозоқлар учун ҳам пир санал 142 хонлиги қозилик ишларига тааллуқли кўплаб ҳужжатлар ЎзФАШИ қўлёзмалар фонди, ЎзМДА «Хива хонлари архиви» фондида ҳам сақланади. Улардан айримлари илмий ўрганилиб, нашр ҳам этилган. Ушбу тадқиқот иши доирасида улардан илмий таомилга киритилмаган жиноят ишлари ҳақидаги айрим маълумотлар, айниқса, Туркистон генерал-губернаторлигининг яраштирувчи ва округ судлари билан Хива хонлиги суд тизими ўртасидаги ёзишмалар, ҳамкорликда амалга оширилган жиноят қидирув фаолияти кўриб чиқилиб, қуйидагича таҳлил доирасига тортилди. Маълумки, жиноят қидирув, жиноят ишлари, судлов, айбдорни оқлаш масалалари бўйича Амударё бўлими ва Хива хонлиги ўртасида кўплаб ёзишмалар олиб борилган. Улардан бири – полковник Ивановнинг 1875 йил 7 ноябридаги хатида 1873 йилги «Гандумиён» сулҳи шартидаги товон (жарима ўлп 143 1903 йил 2 октябрдаги Тўрткўл волости бошлиғидан Янги Урганч ҳокими ва Хива хонига юборилган мактубда 27 сентябрда от ўғирлаб қочган Қаландар Юсупов номли жиноятчини, агар Хивада бўлса, ушлашга ёрдам беришлари сўралган 355 . 1903 йил 28 октябрдаги Амударё бўлими бошлиғи номидан Хива хонига келган (№ 11770) хатда Самарқанд округ судининг ҳукми билан бир неча хивалик фуқаролар оқланиб, кафилликдан халос бўлгани, 500 рубль жарима ҳам бекор этилгани 356 маълум қилинади. Ўша кунги 11769 рақамли хатда Хонқа фуқароси Шер Муҳаммад Дарғанинг Амударё бўлими ҳудудида қидирилиб, топилмагани ёзилган. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Амударё бўлими қозилик ҳукми ва бу тизимнинг қолоқлигига йўйиб, хонликда оғир жиноятлар содир этиб қочган маҳаллий фуқароларни ўз судларида жавобгарликка тортиш баҳонасид 144 кузакда Бухоро мамлакатига кўчиб кетмоқчи. Ўтиш йўлидаги қалъа ҳокимларига буюрсангиз, ўтказмасинлар» 357 . 1877 йил 22 декабрдаги 4344 рақамли хатдан парча: «Генерал-майор Ломакин Сизнинг одамларингиз кўмагида тутун пули йиққан эди. Бу йил ҳам Рус давлати хазинаси учун тутун пули йиғишда ҳамкорлик қилсангиз» 358 . Ҳужжатлар орасида Самарқанд округи суд прокурорининг 1903 йили Гурлан, Хонқа, Урганч, Кўна Урганч ҳокимликлари 359 ва Шўрахон (Амударё бўлими) волости бошлиқлари ва қози, судьяларига юборган хати ҳам мавжуд 360 . Уларда ҳам жиноят ишлари билан боғлиқ масалалар кўтарилган. Хулоса сифатида жиноий жазолар хусусида тўхталиб ўтмоқчимиз. Одатда, улар омма ўртасида ижро этилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маданийлашмаган бўлса-да, худди ҳозирги кундаги сингари жазонинг билвосита 145 жиноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади, деган қарашлар мавжуд бўлган, дея изоҳлаш мумкин. Ислом мамлакатларида инсон ҳуқуқлари ислом динининг шаръий ҳуқуқларига асосланган. Бироқ Хива жамиятида инсон ҳуқуқлари тўла амалда бўлмаган. Масалан, шариатда инсон ўзи оллоҳнинг қули, қулнинг эса қул сақлашга ҳаққи йўқ, дейилишига қарамай, Хива хонлигида қул олди-сотдиси амал қилган. XV асрда Туркистон ва Бухорода қул бозорлари ривож топган бўлиб, XVII асрга келиб бу ғайриинсоний ҳолат Хива хонлигида ҳам авж олди. Одатда, бошқа мамлакатларга ҳужум пайти итоат этмаган аҳоли жазолаш мақсадида банди қилиб олиб келинган. XVII–XIX асрларда Хивага келиб кетган сайёҳ, савдогар ва элчилар бу ҳақда маълумот берганлар. Ўша давр чет эллик ва маҳаллий муаллифлар ёзишича, Хивадаги қул олди- 146 асарларида, қозихона ҳужжатлари, архив материллари, хотира, элчилик ҳисоботи сингари ёзма манбалар асосида махсус ўрганган Т. Файзиев, М. Қориева, О. Жалилов асарларида ҳам ёритилган 363 . Маълумки, Гандумиён сулҳига Хивада қул олди-сотдиси ман қилинишига оид шарт киритилади 364 . Шундай қилиб, маҳаллий аҳолининг бутун ҳаёти шариат қоидалари билан белгиланган. Оила-никоҳ, фуқаровий масалаларни тартибга солишда бевосита мусулмон ҳуқуқи манбалари ва одатга таянилган. Олий ҳокимиятни шакллантиришда одатга, давлат бошқаруви фаолиятида эса, шариат ва одатга ҳавола этилган. Жиноий жазонинг баъзи турлари ислом ҳуқуқшунослигида йўқлиги, айрим ҳолларда, хон томонидан айбдорнинг афв этилиши ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши сифатида талқин қилиниб, хон ва қозиларга нисбатан салбий муносабатни келтир 147 Шариат нормалари одат ҳуқуқи юқори мавқега эга кўчманчи аҳоли ҳудудларида асосан умумий бошқарув эҳтиёжлари (ҳуқуқ-тартибот ва ҳ.к.)дан келиб чиққан ҳолда татбиқ этилган. Жумладан, бу фикрнинг исботини 2бобнинг 4-параграфида айтилганидек, хонлик таркибидаги кўчманчи аҳоли ҳудудларида қози ва раислик лавозимларининг таъсис этилганлиги ва ишларнинг шариат асосида кўрила бошланганида ҳам яққол кўриш мумкин. Хусусан, оила-никоҳ, мерос ва солиқлар борасида шариат нормаларига тўла таянилган. Бу борада рус олими И. В. Погорельскийнинг «хонликдаги барча ҳуқуқий муносабатлар мусулмон ҳуқуқи, шариат асосида шаклланган» 1 деган фикрини ҳам келтириш мумкин. Бироқ бу хусусда айтиш керакки, шариат ва одат нормалари ташқи томондан ўхшаш бўлса-да, бир-биридан ўзлаштирилган деб қараб бўлмайди. Кўчманч 148 Таъкидлаш жоизки, Хива хонлиги одат ҳуқуқи тарихшуносликда деярли ўрганилмаган бўлиб, у билан боғлиқ маълумотлар манбаларда кам учрайди. Одатнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита сифатида кўрадиган бўлсак, уни ижтимоий ҳаёт соҳалари ёинки оммавий ва хусусий ҳуқуқ таснифлаб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Даврий нуқтаи назардан эса ўлкани рус подшолиги томонидан босиб олингунига қадар бўлган ҳамда ундан кейинги даврдаги одатга ажратиш мумкин. Чунончи, шарқшунос А. Ломакин одат ҳуқуқини туркман халқи мисолида процессуал ва моддий ҳуқуққа ажратади 368 . Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, одат нормалари ва уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини очиб бериш юзасидан, аввало, одат ҳуқуқининг умумий жиҳатларини ёритишга мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, унинг тизимлаш 149 муҳим ўрин тутган. Ўз навбатида, жамоатчилик фикри мазкур «ҳуқуқийлик» ва «ноҳуқуқийлик» тушунчаларини тўла қадрлаган. Масалан, русподшолиги босқини жараёнида хонликка келган инглиз мухбири Макь Гахань Ўрта Осиё халқлари хаётини ўрганиш асосида қуйидаги фикр ва хулосаларни келтиради: 1) маҳаллий ўтроқ ва кўчманчи халқларнинг маданият ўчоғи бир бўлган ва бунинг белгилари сақланиб қолган; 2) халқ ҳаётида аҳлоқ нормаларининг таъсири кучли ва унга имкон қадар амал қилинади 370 . Маҳаллий манбаларда келтирилишича, одат ҳуқуқи ўтроқ аҳоли орасида ҳам юқори нуфузга эга бўлган 371 . Юқоридаги мазкур умумий жиҳатлар одат ҳуқуқининг аҳамияти ва моҳиятини акс эттиради. Маълумки, давлат бошқаруви соҳасида қўнғирот иноқлари ҳокимиятга келгунга қадар сулолавий бошқарув тизими амалда бўлган. Ушбу бо 150 олинган, акс ҳолда, хон юқори мавқеига эга бўлмаган ёхуд у кучли таъсирга эга бўлмасдан, ваколат муддати ҳам узоқ давом этмаган. Жумладан, 1) Ёдгорийлар сулоласи даври (XVI–XVIII асрлар)да мўғуллар удумига кўра сўл (чап) ўнгдан улуғ ҳисобланган 372 . Саройда хон тахтининг чап томонида ўнг томондаги амалдорларга нисбатан жамият ва давлат ҳаётида юқори мавқега амалдор (хусусан, нақиб – қўшин қўмондони, шайх ул-ислом – диний ишлар бошлиғи ва бошқ.)лар ўрин эгаллаган. Ушбу қоидага қўнғирот сулоласи вакиллари ҳокимиятни бошқарган даврлардан то хонликнинг тугатилиш даврларига қадар риоя этилди; 2) дастлабки даврларда хон кўтариш маросимида бўлғуси хон оқ кигизнинг ўртасига ўтирган ва тўрт учини тўртта хон оиласи аъзоси (туғишган ака-укалари ва қариндошлари)дан тўрт киши тутиб кўтарган ва та 151 одат ҳуқуқининг «тархон» институтини муайян шахсга нисбатан хон томонидан қўлланилган 374 . Кўчманчи аҳоли ҳисобланувчи хонлик халқларида уруғ-қабилаларнинг ички ишлари одат ҳуқуқи (қонуни)га асосланган 375 . Одат ҳуқуқининг ер ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ меъёрлари қадимий ҳисобланади. Одатдаги ер ҳуқуқига кўра яйловдан ташқари суғорилмайдиган ерлар қадрсиз ерлар сифатида қаралган. Сув иншооти ва йўлига эгалик қилиш ҳуқуқи, ким уларни таъмирлаш ва ишга туширишда иштирок этган бўлса, унга тегишли ҳисобланган 376 . Сувдан фойдаланувчи ва сув эгасининг ўз вақтида сувдан фойдана олиш ҳуқуқини кафолатлашга ҳаракат қилинган. Халқнинг кўпчилик қисми сунъий суғориш тизимига эга бўлган. Одат ҳуқуқида ер-сувдан фойдаланишнинг қуйидаги 3 та тури амал қилган: жамоавий (санашиқ), тўла эгалик 152 учун алоҳида шахсларга берилган ҳуқуқ натижасида келиб чиққан. Учинчи шакли эса кейинги даврларда вужудга келган. Кўпгина кўчманчи аҳоли овулларида аҳоли жамоа ҳуқуқи бўйича сув иншоотлари орқали келувчи сувдан фойдаланилган. Бунда ариқдан суғориш мақсадида белгиланган сув миқдорини олиш ҳуқуқидан фойдаланишда жамоанинг розилиги талаб этилган. Одатда, овул жамоасининг ҳар бир аъзоси сувни умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда олиши мумкин бўлган сув (су) ҳажми белгиланган. Ер эгалари сонини инобатга олган ҳолда навбат асосида сувдан фойдаланганлар. Одатга кўра ҳар йили кузда (баъзи жойларда кузда ва баҳорда) жамоа тартибида сувдан фойдаланувчи аҳоли ўртасида ер ва сув тақсимоти амалга оширилган. Унда барча оилалар, жумладан янги оилаларга ҳам сув ва ер майдони ажратилиши лозим бўлган. Бе 153 Қадимий туркман одатига кўра буғдой ҳосилининг ўндан бир қисмидан ярмигача бўлган ижара ҳақини тўлаганлик учун рағбатлантиришнинг муайян аниқ миқдори белгиланмаган. Одатда у мулк ердан олинган ҳосил ҳисобидан амалга оширилган. Кейинги вақтларда ер ва сувларни, жумладан санашиқ ер ва сувларни ҳам маълум вақтга ёки умрбод муддатга ижарага бериш одати амал қилган. Ижара ҳақи пул ёки уй ҳайвонлари ҳисобида ҳам берилиши мумкин бўлган. Ижара шартномасини ҳосил олингунга қадар узрли сабабларсиз бузиш мумкин бўлмаган. Бу одатни бузган томон иккинчи томонга шартнома бузилиши натижасида келиб чиққан зарарни қоплашга мажбур ҳисобланган. Баъзи сабабларга кўра (масалан, касаллик туфайли ва ҳ.к.) ижарачи маълум шартлар эвазига ижарага олинган ерни бошқа шахсга бериши мумкин. Бунинг учун ер эгасинин 154 Мироблар ўз ваколати доирасида ирригация тармоқларини тозалаш бўйича натура мажбуриятни бажарувчиларга раҳбарликни ҳам олиб борган. Мироблар фаолиятини молиявий таъминлаш, рағбатлантириш ҳамда ваколатини суъистемол қилганлиги учун лавозимидан четлаштириш масалалари жамоа томонидан ҳал этилган 379 . Кўчманчи аҳоли вакиллари солиқ ва тўловларни шариат ҳамда одат асосида ўтроқ аҳоли вакиллари каби бир хилда тўлашлари лозим бўлган. Улар ижтимоий мажбуриятларга ўзлари яшайдиган ҳудудлардагина жалб этилган 380 . Мажбуриятларни ташкиллаштириш ва тартибга солиш жараёни ўтроқ аҳоли 379 Қаранг: Ўша манба. – 145–146-б. 380 Қаранг: Иванов П. П. Архив Хивинских ханов XIX в. – Л., 1940. – С. 143; Документы архива Хивинских ханов по историии этнографиикаракалпаков. – М.: Наука, 1967. – С. 293–297. 155 ҳудудлари сингари деярли бир хил бўлган. Бу ҳақда 3.1-параграфда батафсилроқ тўхталинган. Оила бошлиғи ва хотиннинг ҳуқуқий мақоми, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар одат асосида белгиланган. Одат оилада аёлнинг оила бошлиғи ва эрига бўйсуниши, уларнинг талабларини сўзсиз бажаришини талаб этади. Оила аъзолари ҳисобланувчи аёллар оила бошлиғининг хотини томонидан бошқарилган. Эр хотиннинг фелъ-атворини тузатиш чораларини кўришга ҳақли бўлган. Уйдаги барча нарсалар эрнинг шахсий мулки ҳисобланган. Хотин улардан шикаст етказмаслик шарти билан фойдаланиши мумкин бўлган. Эрнинг розилигисиз хотин томонидан тузилган мулкий шартномалар кучга эга бўлмаган. Умуман олганда, хотин ўзининг баъзи ҳуқуқларидан фойдаланиши учун эрининг розилиги талаб этилган. Ушбу қоидаларга асосланган ҳолда патриарха 156 муҳим ўрин тутган. Агарда шартлар бажарилмаса, қалин олиш ҳуқуқига эга томон судга мурожаат қилган 381 . Туркманлар орасида амалиётда қалин пулисиз келин алмашиш ҳоллари камдан-кам учраган. Қорақалпоқларда калимсиз уйланиш мумкин бўлмаган. Унинг миқдори имкониятга қараб 60 бош қорамолгача борган 382 . Никоҳ тузиш маросими, никоҳни ҳақиқий ва ҳақиқий эмас, деб топиш мумкин бўлган ҳолатлар одатда ўз аксини топган 383 . Никоҳнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги баҳс, мунозаралар ўлканинг рус подшолиги томонидан босиб олингунга қадар қозилар томонидан кўриб чиқилган ва ҳал қилинган. Кейинги даврда эса эскперт-қози ва мулла иштирокида халқ судлари томонидан ҳал қилинган. Қози томонидан ёзилган ажрашиш акти (талоқ хати) гувоҳларнинг исми-шарифи кўрсатилган ҳолда имзоланган ва муҳр босилган. Ушбу аж 157 Одатга кўра бева аёл марҳум эрининг ака-укаси, агар улар бўлмаса унинг яқин қариндошига турмушга чиққан. Уруғ таркибидаги оила ўз оиласининг бевасини бегоналашишига йўл қўймаган. Бу қоидаги агарда, беванинг фарзанди бўлса қатъий риоя этилган. Шу билан бирга, бева аёл болаларини марҳум эрининг оиласига бериб, эрининг оиласи розилиги билан турмушга чиқиши мумкин. Бу одат, патриархал-уруғчилик тарзи сақланган кўпгина халқларда амал қилган. Турмушга чиққан қизи вафот этса, қизнинг ота-онаси вафот этган катта қизининг ўрнига кичик қизини турмушга бериш одати мавжуд бўлган. Бироқ ушбу одат мажбурий характерга эга бўлмаган. Агарда никоҳга қадар катта қизи вафот этса, ота-она рози бўлмаса, кичик қизини унинг ўрнига турмушга узатмаган ва калимни қайтарган. Никоҳдан сўнг бу ҳолат юз берса, марҳ 158 кўрсатиш мумкин 385 . Унда меҳмонлар ташриф буюрган ва кураш, от пойгаси, бахшилар куйлаши бўлиб ўтган. Патриалхал оила асосига таянувчи одат ота-оналар ўз фарзандларидан сўзсиз бўйсуниши ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатишини талаб қилиш ҳуқуқини берган. Бу мажбурият нафақат болаларнинг ота-оналарига бўлган муносабати, умуман барча ёшларнинг катталарга, хусусан кексаларга, ҳаттоки бошқа уруғнинг юқори мавқега эга шахсларига бўлган муносабатида ҳам талаб этилган. Отасига бўйсунмаган фарзанд сўнгги чора сифатида оқсоқоллар маслаҳати билан жамоадан ҳайдалиши мумкин бўлган 386 . Бундай ҳолатда ота фарзандидан расман воз кечиши муҳим роль ўйнайди. Одатга биноан туркман халқларида фарзандлар келиб чиқиши бўйича фарқланган. Жумладан, туркман миллатига мансуб эр ва хотин никоҳидан туғилган (иг), турк 159 алоҳида рўзғорига эга катта ёшли фуқаролар фойдаланиши мумкин. Бу ҳолат ҳужжат орқали расмийлаштирилмаган. Асраб олинувчилар сони чекланмаган. Тадқиқот ишининг 3.1-параграфида Хива хонлигида жиноят ва жазо тизимига оид кўчманчи аҳоли ҳудудларидаги ҳолатлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилди. Чунончи, кўчманчи аҳоли ҳудудларида жиноий ва фуқаровий ишларни кўриб чиқишда судлар ўз фаолиятида асосан одат ҳуқуқига таянган. Мустамлака даврида овул ва приставлик судлари, халқ судларининг фавқулодда съездларининг таъсис этилиши, одатга киритилган ўзгартириш ҳисобланса-да, уларда ҳам ишлар тўла одат ҳуқуқи асосида кўриб чиққан. Кўчманчи аҳоли ҳудудларининг суд жараёнида қасам ичиш ҳолати шариат асосида тартибга солинган. Мустамлака даврига қадар суд жараёнида маълум тўлов эвазига қасам ичишдан 160 шариатда назарда тутилмаган. Туркман халқларида кўпроқ қонли қасос ўрнида айбдорга нисбатан хун – тўлов белгиланиб, пул ёки қорамол шаклида тўланган. Хун миқдори ишни ҳолати ва етказилган жароҳат даражасига кўра белгиланган. Номусга тегиш ёки номусга тегишга суиқасд қилганлик учун жабрланувчининг эри ёки қариндошлари шармандалик ҳолати юзасидан маълум тўлов олиш учун даъво қилган. Агарда айбланувчи ўзига қўйилган айбни инкор этса, далил талаб қилинган. Бунда битта қасам ичган ёки иккита қасам ичмаган ишончли гувоҳнинг кўрсатмаси далил сифатида қабул қилинган. Айбланувига эса гувоҳлар интирокисиз қасам ичдирилган. Одат ҳуқуқида ўғрилик ҳолатига нисбатан қарашлар жиддий бўлган, дейиш мумкин. Ўғрилик ва талончилик ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқишни талаб қилган. Халқ судларида кўрил 161 Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ва ҳуқуқий бўлмаган хулқатворлар юзасидан одат бўйича алоҳида саволлар назарда тутилмаган. Бироқ жабрланувчи томонидан шикоят тушса уларга нисбатан ўз вақтида тегишли жазо тайинланган. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга тинчликни бузиш, ҳақорат қилиш, алдаш, фирибгарлик, муштлашиш, жанжал қилишни кўрсатиш мумкин. Таъкидлаш керакки, одат ҳуқуқи амал қилувчи кўчманчи аҳоли ҳудудларида тан жазоси қўлланилиши назарда тутилган жамоатчилик кенгаши қарорини ижро этиш учун бий, жуз баси, оталиқ ва бошқалар қошидаги навкарлар чақиртирилган 390 . Дарвоқе, хонлик жазо тизимида жамоавий жавобгарлик принципи ҳам амал қилган. Жумладан, катта миқдорда талончилик қилган айбдор шахс қочиб кетган тақдирда, унинг оила аъзоларига нисбатан 162 мутасаддиларига ёрдам берганликлари қайд этилади. Қуйидаги ҳужжат матнини намуна сифатида кўриш мумкин. У Амударё бўлимидан Хива хони номига келган. Хат рус тилида ёзилган ва ўзбек тилидаги таржимаси билан бўлимнинг илгариги хатига хон жавоби юзасидан юборилган: «Ҳ. 1294 йил 17 шаввол. «Ўзбек Баҳодур ва Хожа Нафас ва Пўкан деган така (туркман)ларнинг яхши одамлар эрканлиги менга бурундан маълумдир ва Ёмғур деган эроний дўғма (қул)ни чопқон эрмастур» деб ёзғон эркансиз. Албатта, аларнинг Сизга айтқан сўзлари рост бўлса аларни тутмоқ даркор эрмас. Лекин гувоҳлар билан ўриниқли билмак лозим эрди. Шул учунким, мазкур эроний айтадурким, алар бизлардин чопиб олғон молларимиз ушбу вақтда ўзларининг қўлинда Хивада бор, деб. Албатта, бу ишни яхшилаб сўрасангиз. Умуман, ишни шариат қонуни асоси 163 3-боб бўйича хулоса Юқорида келтирилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Хива хонлиги алоҳида мустақил давлат сифатида фаолият кўрсатган барча даврларда битта ягона ҳуқуқий манбага таянилмаган. Давлат бошқарув соҳасида олий ҳокимиятни шакллантириш жараёнида анъана ва удумлар амал қилган бўлса, фаолияти давомида шариат нормаларига таянилган. Ҳуқуқ нормаларини татбиқ этишда муаммоли ҳолатлар юзага келганда, олий ҳокимият органлари томонидан жорий қонунчилик ҳужжатлари чиқариш йўли билан янги ҳуқуқий қоидалар жорий этилган. Давлатлараро шартнома ва сулҳларнинг фуқаровий муносабатлардаги таъсири деярли кузатилмаган. Улар асосан икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий муносабатларни белгилаган ва албатта, мамлакат сиёсий барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим ом 164 бошлиғи ҳокимиятининг чекланмаганлиги, аёллар ҳуқуқининг нотенглиги, эрта никоҳга киришиш, келин учун қалин пули тўлаш, тўй маросимларининг турли жиҳатларини ҳамда жамоавий жавобгарликни кўрсатиш мумкин. Мамлакатда ягона тартиботни яратиш мақсадида кўчманчи аҳоли ҳудудларида зарурат туғилганда ёки бошқача айтганда, камдан-кам ҳолларда, жумладан жиноий жазо тайинлаш ҳолларида шариат нормалари қўлланилган. Никоҳга кириш тартиби ва кўп хотинлиликнинг амал қилишини шариатнинг кўчманчи аҳоли орасида ҳам ҳуқуқ манбаи сифатида таянилганини билдиради. Хива хонлиги ҳуқуқий тизимининг ўзига хос жиҳатлари шунда намоён бўладики, ҳуқуқий амалиётда шариат ва одат нормалари доирасидан четга чиқиш ҳоллари мавжуд бўлган. Жумладан, биринчидан, жиноий жазо турлари айбдорнинг ижтимоий мавқеидан келиб чиқ 165 давлатлар қаторида эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида илдам қадам ташлаб бораркан, Хива хонлиги давлатчилиги тарихини ўрганиш мамлакатимизнинг яқин ўтмишини тасаввур қилишга хизмат қилади. Давлатчилик ва ҳуқуқий тараққиёт босқичларининг Хива хонлиги билан боғлиқ масалаларини ёритишга замин яратади. ХУЛОСА 1. Хива хонлиги Ўрта Осиёда мавжуд бўлган бошқа хонликлар – Бухоро ва Қўқон хонлиги каби, Темурийлар салтанатининг таназзулга юз тутиши, маҳаллий ҳукмдорларнинг марказга нисбатан мустақил сиёсат юритиши натижасида Қадимги Хоразм ва Хоразмшоҳлар мамлакати заминида 1512 йилда ташкил топган. 2. XVI аср бошида Марказий Осиё минтақасида рўй берган сиёсийижтимоий ҳодисалар таъсирида дашти қипчоқлик кўчманчи ўзбек хонларининг Хива хонлиги барпо этилган. Элбарсхон асос солган кўчманчи ўзбе 166 хонликдаги асосий мансаблар хоннинг қариндош-уруғлари, ишончли кишилар томонидан эгалланган. Маъмурий-ҳудудий бошқарув ҳам шу кўринишда ташкил этилган. Сулолавий бошқарув тизими даврида хон сулоласи учта гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ягона қоида бўлмаган. Шу сабабли сулоланинг ҳар бир вакили ёки маҳаллий ҳудуд бошлиқлари кучайиб кетган вақтларда ўзларини тахтга даъвогар деб ҳисоблашган. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда беқарорлик келиб чиқишига сабаб бўлган. Хива хонлигининг шаклланиш жараёнига, хонларнинг давлатни мустаҳкамлаш, тарқоқликни тугатиш ва аҳолини бирлаштиришга қаратилган фаолиятига ташқаридан бўлаётган ҳужумлар ҳамда мамлакат ичкарисидаги ўзаро урушлар, этник зиддиятлар ўзининг катта таъсирини кўрсатган. Хонлик тараққиётининг барча даврларида мамла 167 6. Хонлик давлат бошқаруви ўрта асрларга хос хусусиятни сақлаб қолиб, давлат идораларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши, лавозимга тайинлаш ва озод этиш, мансабдор шахсларнинг ваколатлари, вазифалари аниқ белгилаб қўйилмаган. Давлат бошқарувида вужудга келувчи муносабатлар асосан, шариат нормаларидан ташқари одат ва анъана нормалари билан тартибга солинган. 7. 1873 йилда Хива хонлиги устидан Россия протекторатининг ўрнатилиши билан давлат мустақиллигига барҳам берилган. Хонлик мустақил тарзда ташқи муносабатларни юритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. 8. Хива хонлиги давлат мустақиллигига барҳам берилиши давлат бошқарувида жиддий ўзгаришларга олиб келмаган. Рус ҳукумати ўз манфаатидан келиб чиқиб давлат бошқарувининг ўрта асрларга хос хусусиятларини сақлаб қолган. Хонлик ички ишларини н 168 оширганлар. Инқилобий органлар кўринишидаги янги бошқарув органлари шакллантирилиши билан хонлик тузуми барҳам топган. 10. Хонликда судлов ишлари шариат қонунлари асосида олиб борилган. Суд тизимида қозилар, қозикалон ва қозиаскар фаолияти фуқаролар ҳуқуқини таъминлашда муҳим ўрин тутган. Хонлар жазо чораларини қўллашда мутлақ ҳукм чиқарувчи овозга эга бўлган. Ўта муҳим ва муаммоли ишларни кўриш жараёнида иштирок этган. 11. Ҳуқуқ-тартибот ва давлат хавфсизлиги органлари фаолияти давлатчилик талабларига жавоб берган. Ҳуқуқ-тартибот соҳасида махсус амалдорлар, шунингдек маҳаллий мансабдор шахслар фаол иштирок этишган. Ҳарбий соҳа мамлакат хавфсизлиги ва мудофаасини таъминловчи муҳим омил бўлган. Ҳарбий қўшин бошқаруви бош қўмондон нақиб томонидан амалга оширилган. Қўшин миқдори ва ихтис 169 Мамлакатда ягона тартиботни яратиш мақсадида, кўчманчи аҳоли ҳудудларида камдан-кам ҳолларда шариат нормалари қўлланилган. Давлат олий ҳокимиятини шакллантириш жараёнида анъана ва удумлар амал қилган бўлса, давлат бошқарувида асосан шариат нормаларига таянилган. Ҳуқуқ нормаларини татбиқ этишдаги муаммоли ҳолатларда жорий қонунчилик ҳужжатлари чиқарилиб, янги ҳуқуқий меъёрлар ўрнатилган. 170 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ I. Раҳбарий адабиётлар 1. Каримов И. А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б. 2. Каримов И. А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б. 3. Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б. 4. Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. - Т.: Ўзбекистон, 1996. – 349 б. 5. Каримов И. А . Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т.5. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б. 6. Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б. 7. Каримов И. А . Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – 413 б. 8. Каримов И. А . Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т. 171 16. Каримов И. А. Мамлакатни модернизациялаш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш йўлидан. Т.16. – Т.: Ўзбекистон, 2008. – 368 б. 17. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – 171 б. 18. Каримов И. А. Ватанимизни босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 280 б. 19. Каримов И. А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтариш сари. Т.18. – Т.: Ўзбекистон, 2010. – 280 б. 20. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Т., 2011. – 360 б. 21. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т., 2011. – 440 б. 172 Аҳмедов ва бошқ. // («Мерос» туркуми / Масъул муҳаррир, сўзбоши муаллифи Хуршид Даврон). – Т.: Камалак, 1991. – 336 б. 29. Азизов Б. Т. – Ходим. Хоразм навозандалари: XIX аср охири – XX бошларида Сайид Муҳаммад Раҳимхони Соний даврида яшаган шоирлар ҳақида эсдаликлар (1965 й). –Т.: Адабиёт ва санъат, 1994. – 96 б. 30. Айний С. Қуллар. – Т.: Ўздавнашр, 1952. – 471 б. 31. Аминов А. М., Бабаходжаев А. Х. Экономические и политические последствия присоединения Средней Азии к России. – Т.: Узбекистан, 1966. – 212 с. 32. Атоқли шоир, тарихнавис, таржимон: Огаҳий ҳақида мақолалар / Таҳрир ҳайъати: А. Абдуғафуров, Т. Мирзаев, Б. Назаров ва бошқ.: Масъул муҳаррир: А. Абдуғафуров. – Т.: Халқ мероси, 1999. – 152 б. 33. Ахмедов Б. Историко-географическая литература Средней Азии XVI– XVIII вв. – Т. 173 . 38. Бобоев Ҳ.Б Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Т.: Фан, 2004. – 294 б. 39. Бобоев Ҳ.Б., Хидиров З.М., Шодиев Ж.М., Ахмедова М.Т. Ўзбек давлатчилиги тарихи. II китоб. – Т.: Фан, 2009. – 425 б. 40. Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома: Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев; муҳаррир А. Ўктам. – Т, 1989. – 368 б. 41. Борьба трудящихся Каракалпакии против социального и колониального гнета (1873–феврал 1917 г.) / Отв. ред. С. К. Камалов. – Т., Фан, 1971. – 156 с. 42. Вамбери Арминий. Путешествие по Средней Азии. Институт истории народов Средней Азии имени Махпират. – Т., 2007. – 488 с. 43. Ўзбекистон тарихи: янги нигоҳ. Жадидлар ҳаракатидан миллий мустақилликка қадар: Давра суҳбати материаллари. – Тошкент, 1998. – 94 б. 44. Дўсимов З. Хоразм топонимлари / Масъул муҳаррир проф. А. П. Ҳожиев. – Т, 199 174 . 53. История Бухары с древнейших времен до наших дней. – Т.: Фан, 1976. – 383 с. 54. История Узбекской ССР. Т.1. Книга первая. – Т.: Фан, 1955. – 520 с. 55. История Узбекистана. Т. 3. (XVI–первая половина XIX века). – Т.: Фан, 1993. – 476 с. 56. История Харезма. С древнейших времен до наших дней. Под ред. акад. АН УзССР И. М. Муминова. – Т.: Фан, 1976. – 316 с. 57. Йўлдошев М. Й. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. – Т.: Ўздавнашр, 1959. – 364 б. 58. Камалов С. Завоевание каракалпаков Хивинскими ханами в конце XVIII – начале XIX вв. – Нукус, 1958. – 48 с. 59. Камалов С. К. Каракалпаки в XVIII–XIX веках (К истории взаимоотношений с Россией и среднеазиатскими ханствами) / Отв. ред. д-р ист. наук Х. Ш. Иноятов). – Т.: Фан, 1968. – 328 с. 60. Каримов Э Регесты казийских 175 . 70. Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи: Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. – Т.: Адолат, 2003. – 203 б. 71. Муҳаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоҳий. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1994. – 104 б. 72. Муҳаммад Алихон Ғафур. Хоразм сафари кундалиги. 1842 йил. – Т.: ФАН, 2005. – 50 б. 73. Непесов Г. Из истории Хорезмской революции. – Т., 1962. – 70 б. 74. Неъматов Т. Хива ва Россия муносабатлари тарихидан (XIX асрнинг 20–50 йиллари). – Т.: Ўзбекистони Сурх, 1959. – 40 б. 75. Низамутдинов И. Из истории Среднеазиатско- индийских отношений. – Т.: Узбекистан, 1969. – 144 б. 76. Нуржонов К., Ёқубов Ҳ. Ҳазорасп тарихи. – Урганч: Хоразм, 1998. – 105 б. 77. Огаҳий Муҳаммад Ризо Мироб Эрниёзбек ўғли. Асарлар: 6 жилдлик / Нашрга тайёрловчи С. Долимов, масъул муҳаррир Ғ. Каримов. 176 . 86. Саидов А., Тошқулов Ж. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 1995. – 136 б. 87. Саидов А. Х, Жузжоний А. Ш. Шарқ ва инсон ҳуқуқлари: тарихийҳуқуқий лавҳалар. – Т.: Ижтимоий фикр, 1998. – 142 б. 88. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи: Олий ўқув юрт. ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун дарслик / Масъул муҳаррир Ҳ. Б. Бобоев ва бошқ. – Т.: ТДЮИ, 2003. – 205 б. 89. Солиҳ Муҳаммад. Шайбонийнома: Достон / Таҳрир ҳайъати А. Қаюмов ва бошқ.; нашрга тайёрловчи ва сўз боши муаллифи Э. Шодиев. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1989. – 336 б. 90. Толстова Л. С. Каракалпаки за пределами Харезмского оазиса в XIX – начала XX века. – Нукус-Ташкент: Каракалпакгиз, 1963. – 228 с. 91. Тўхтахонов У. Совет-Хива муносабати ва унинг 177 . 100. Ўзбекистон тарихи. 4 томлик. / Бош таҳрир ҳайъати: Р. Х. Аминова ва бошқ.; масъул муҳаррир Я. Ғ. Ғуломов, бош муҳаррир: И. М. Мўминов. Т.1. Қадимий даврлардан XIX асрнинг биринчи ярмигача. – Т.: Фан, 1970. – 774 б. 101. Ўзбекистон тарихи ва маданияти: Маърузалар тўплами / Тарих фанлари номзоди, доцент Ш. Каримов раҳбарлиги ва таҳрири остида. – Т.: Ўқитувчи, 1992. – 296 б. 178 102. Ўзбекистон халқлари тарихи. II жилд. / Ўзбекистон Республикаси ФА академиги А. Асқаров таҳрири остида. – Т.: Фан, 1994. – 256 б. 103. Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар: Даврий тўплам. № 2 / Таҳрир ҳайъати: Д. Алимова (масъул муҳаррир) ва бошқ. – Т.: Шарқ, 1999. – 208 б. 104. Ўзбекистон тарихи: қисқача маълумотнома / Ҳ. Бобобеков, Ш. Каримов, М. Содиқова ва бошқ.; масъул муҳаррир: Ш. Каримов. – Т.: Шарқ, 2000. – 400 б. 105. Ўзбекистон тарихи: маърузалар тўплами. I қисм / Э. Қ. Арифджанов, Б. В. Ҳасанов, Б. А. Ирмуҳамедов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2000. – 159 б. 106. Ўзбекистоннинг янги тарихи. К. 2. Ўзбекистон Совет мустамлакачилиги даврида. М. Жураев, Р. Нуриллин, С. Камолов ва бошқ. Таҳрир ҳайъати: А. Азизхўжаев (раис) ва бошқ. 179 фан. акад. академиги Я. Ғ. Ғуломов. Форс. филол. фан. номз. С. Мирзаев тарж. 2-т.– Т.: Фан, 1969. – 392 б. IV. Хорижий адабиётлар 115. Abbot J. Narrative of a Jorney from Heraut to Khiva, Moscov and St.-Petersburg during the Late Russian Invasion of Khiva. vol. 1. – London, 1884. – 190 р. 116. Асноде аз равобити байни Ирон бо манотиқи Осиёйи Марказий. – Теҳрон, (ҳ.1372) 1996. – 94 б. 117. Бартольд В. В. История Туркестана / Труды Туркестанского гос. унта. Вып. 2. – Т.: Туркестанское гос. изд-во, 1922. – 50 с. 118. Бартольд В. В. Хорезм. – М.: Наука, 1965. Соч. Т. 3. – 549 с. 119. Бахадурхан А. Родословная туркмень. – Асхабад, 1897. – 74 с. 120. Бланкеннагель. Путевые заметка о Хиве в 1793–1794 гг. // Вестник Русс. Геог. О-ва., 1858, т. 22, отд. 3. – 64 с. 121. Веселовскаго Н. Очерки и 180 Английские путешественники в Московскам государстве в XVI в. – Л., 1937. – 192 с. 129. Документы архива Хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков / Ответственный редактор А. С. Тревитинова. – М.: Наука, 1967. – 304 с. 130. Замоний Ҳ. Қожория ва хонот Хива ва Бухоро // Ироншинохт. – Теҳрон, 1998. – № 9. – Б. 224–247. 131. Записки императорского русского географического общества. кнг. Х. – Спб, 1855. – 184 с. 132. Захарьин И. Н. Хива «Зимний поход в Хиву Перовского» в 1839 году и «Первое посольство в Хиву» в 1842 году. – Спб, 1898. – 206 с. 133. Иванин М. И. Сведения о Хивинском ханстве // Журнал мануфактура и торговля. – Спб, 1843. – С. 27–35; 134. Иванин М. И. Описание зимнего похода в Хиву в 1839– 1840 г. – Спб, 1874. – 267 с. 135. Иванов П. П. Архив Хивинских ханов XIX в. 181 144. Муравьев Н. Путешестве в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 г.г. – М.,1822. – 78 с. 145. Муҳаммадёр ибн Араб Қатағон. Мусаххирил билод. – Теҳрон: Мероси мактуб, 2007. – 482 б. 146. Мўжоний С. Сафири фаромуш шудэ // Осиёи марказий. – Теҳрон, 1995. – № 11. – Б. 57–67. 147. Погорельский И. В. Очерки экономической и политической истории Хивинского ханства конце XIX и начала XX в. (1873–1917 г.г.). – Л.: ЛГУ, 1968. – 148 с. 148. Рубинчик Ю. А. Персидско-русский словарь. – М: Русский язык, 1985. – 601 с. 149. Studies in the History and Culture of Central Eurasia. Asian and African studies. Volume 16. – Jerusalem: University of Haifa, 1982. – 407 p. 150. Тухтаметов Т. Г. Россия и Хива в конце XIX – начале XX в. Победа Харезмской народной революции / Отв. ред. А. И. Ишанов). – М., 1969. – 14 182 // Шарқшунослик. – 1993. – № 4. – Б. 20–27. 160. Маннонов Б. Ўзбек дипломатияси тарихи муаммолари // Шарқшунослик. – Тошкент, 1993. – № 4. – Б. 126–127. 161. Маннонов Б. Хоразм тарихнавислигида Хива хонлиги ташқи сиёсати // Шарқшунослик. – Тошкент, 1997. – № 8. – Б. 144. 162. Матёқубова М. Хива хони – Муҳаммад Раҳимхон I ислоҳотлари // Турон тарихи: тўплам. 4-қисм. – Тошкент, 2006. – Б. 22–25. 163. Султонова Т. Шариат қоидалари ва нотариал ҳаракатлар // Ҳуқуқ ва бурч: Ижтимоий-ҳуқуқий журнал. – Тошкент, 2009. – № 2. – Б. 17–19. 164. Худойберганов К. Ферузшоҳ // Ўзбекистон овози. – 1994. – 20 сент. 165. Файзиев Т. Қулчилик ҳақида ҳужжатлар // Шарқшунослик. – Тошкент, 1990. – № 1. – Б. 102–107. 166. Файзуллаев Р. Жениксоннинг Ўрта Осиёга саёҳати // Тошкент оқшоми. – 2001. – 17 янв. 167. 183 175. Переписка по исковым делам между Хивинско и русско поддаными // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 98. – 109 в. 176. Переписка об ограблении Хивинских купцов и об убийствах // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 112. – 12 в. 177. Переписка о взысканиях по исполнительным листам и выдаче постановлений суда Хивинско подданным // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 140. – 11 в. 178. Переписка о высылке паспортов задержанным в России Хивинцам // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 144. – 46 в. 179. Заявление населения на имя есаул-баши // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 498. – 17 в. 180. Книга учета калтаманов в Хивинское ханстве // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 576. – 2 в. 181. Инструкция казы и раису м. Астана Хив. ханст. послания вазирем Ислом Ходжей // ЎзМДА ф. 125, р. 1, ж. 579. – 1 в. 182. Тарханный ярлык Хивинского хана Ануша-Мухаммад Бахадур- 184 189. Ярлык хивинского хана Рахим-Кули, сына Алла-Кули- хана, о назначении Пир-Али на должность бия в казахское племя чумекей // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 12. – 1 в. 190. Ярлык хивинского хана Сейид-Мухаммад-Бахадур-хана о назначении Шахмурада, сына Сарыкуля, на должность бия в казахском племени // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 14. – 1 в. 191. Ярлык хивинского хана Мухаммад-Эмин-Бахадур-хана о назначении казиев и биев // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 15. – 4 в. 192. Ярлык хивинского хана Сейд-Мухаммад-Рахим- Бахадур-хана о назначении раиса и казия в городе Хазарасп // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 22а. – 2 в. 193. Хукм-наме хивинского хана Сейд-Мухаммад-Бахадура, приказывающее беку Пулат-бию вернуть пострадавшему Юсупу его жену // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 23. – 1 в. 194. Хукм-наме хивинского хана Сейд-Мухаммад- 185 201. Письмо имам Джафара к мехтар-аге о намерении иранцев города Машхеда // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 247. – 3 в. 202. Разные письма, адресованные Эмир ал-Умара, от Мир- Ахмад-хана о войне туркменов и иранцев, о положении города Герата // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 248. – 22 в. 203. Письмо Эмир-бека и других из Тегерана Карим-Берди- ишану, Рахман-Бердиишану и другим, что адресаты блого получно прибыли в Тегеран, беседовали с премьерминистром Тегерана // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 251. – 1 в. 204. Отрывок от повеления иранского высшего духовного лица Мухсинал-Хусайни о том, что всем, кто перешел из секты сунитов в шииты, оказывать материальную помощь // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 252. – 1 в. 205. Приказы иранского главнокомандующего Хусам ас- салтанате в провинции Хорасан // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 25 186 215. Тамлик. Документ, оформленный в канцелярии хана, о собственности // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 588. – 9 в. 216. Документы оформленные в канцелярии казия, о разводах и венчании // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 589. – 3 в. 217. Документы, оформленные в канцелярии казия, о продаже рабов и рабынь // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 590. – 2 в. 218. Обязательство группа людей перед Хивинским ханом о том, что они будут искать воров и представят их хану. Документ оформлен в канцелярии военного казия (кази аскара) // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 598. – 1 в. 219. Сиджил – решения казия о предъявлении иска по возмещению убытков за покупку украденной вещи. Сиджил оформлен в канцелярии казия // ЎзМДА ф. 125, р. 2, ж. 602. – 1 в. 220. Указания в кази калана казию по вопросам взыскания никахана и тарикана // ЎзМДА ф. 12 187 Хивинском ханстве в исторической, историко-географической литературе XIX– XX вв.: Автореф. дисс. … канд. ист. наук. – Т., 1991. – 19 с. 229. Рахманқулова З. XVI–XX аср бошларида Ўрта Осиё ва Усмонийлар давлатлари ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий муносабатлар: Тарих фан. номз. … дис. автореф. – Т., 2000. – 27 б. 230. Сабурова С. XIX аср ва XX аср бошларида Хива хонлигининг давлат тизими: Тарих фан. номз. … дис. автореф. – Т., 2002. – 29 б. 231. Садыков А. Россия и Хива во второй половине XIX и в начале XX в.: Автореф. дисс. … д-ра ист. наук. – Т., 1965. – 34 с. 232. Ташкулов Ж. Основные направления политико- правовой мысли народов Узбекистана во второй половине XIX – первой четверти XX вв.: Автореф. дисс. … д-ра. юрид. наук. – Т., 1995. – 48 с. 233. Тураева С. Р. История ремесла Х
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha