Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 8.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Хоразм этнотопонимларининг тарихий-этимологик таҳлили

Купить
ХОРАЗМ ЭТНОТОПОНИМЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ-ЭТИМОЛОГИК ТАҲЛИЛИ Қадимий манбаларда сақланиб қолган жой номлари ўтмиш замонларда Ўрта Осиёда яшаган халқлар ва қабилаларнинг тиллари ҳамда ёзувларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу номлар таркибида муайян тарихий даврлар маҳсули бўлган форс-тожикча, арабча ва мўғулча лексемалар ҳам учрайди. Бизнингча, этимонини аниқлаш қийин ёки ноаниқ бўлган номларнинг асосий қисмини қадимий топонимлар ташкил этади. Шунга кўра, топонимик тадқиқотларнинг мураккаб вазифаларидан бири қадимий номларнинг этимонини аниқлашдир.Хоразм этнотопонимлари асосида ётган сўзлар лисоний жиҳатдан таҳлил қилинганда, улар этнолингвистик жиҳатдан туркий, эроний ( қадимги сўғд, форс-тожик, хоразмий-форс), мўғул ва араб тилларига мансуб эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун ҳам биз уларни қайд қилинган тиллар бўйича ажратиб, тарихий жиҳатдан текширишга ва айрим этнотопонимларни таркибий- этимологик нуқтаи назардан ўрганиб, уларнинг этимонини очиб беришга ҳаракат қилдик. 01 07 04 04 0E 0B0D 0A 0B 0B07 0C 14 04 07 Манбаларда келтирилишича, ўзбек тилига қадимий даврларда форс-тожик тили, кейинчалик мўғуллар ҳукмронлиги даврида (ХІІІ- ХІV асрлар) мўғул тили, Ўрта Осиё араблар томонидан фатҳ этилгандан кейинги даврда(VII-IX асрлар) араб тили ўзининг сезиларли таъсирини ўтказган. Демак, мана шундай мураккаб этнолингвистик жараёнлар Хоразм топонимиясида ҳам ўз изини қолдирган. Шу сабабли ҳам бу ердаги этнотопонимлар тарихий- этимологик жиҳатдан турли тилларга мансубдир. Биз Хоразм этнотопонимлари тизимидатурли хил ономастик қатламлар мавжудлигини аниқладик. § 1. АСОСИДА ТУРКИЙ ҲАМДА МЎҒУЛ ЛУҒАВИЙ БИРЛИКЛАРИ БЎЛГАН ЭТНОТОПОНИМЛАР Хоразм топонимиясида келиб чиқишига кўра туркий ҳамда мўғул тилларига мансуб бўлган этнотопонимлар салмоқли ўрин тутади. Биз қуйида улардан айримларининг этимони ҳақида сўз юритамиз. Арғын (Арғин) этнотопоними. Арғин ҳам туркий қабилалардан бири ҳисобланади. Хоразмда (Гурл.) бу ном билан аталувчи қишлоқлар мавжуд. Арғын (Арғин) этнотопоними. Арғин ҳам туркий қабилалардан бири ҳисобланади. Хоразмда (Гурл.) бу ном билан аталувчи қишлоқлар мавжуд. 2B 37 0138 01 2D 23 23 1A221B20 1D 3E16 1418 2E23 3F 2D 0A 01 0E08 07 1513 0513 0E04 2D 0A 01 0E08 07 1513 0513 0E04 Арғин этноними, кўпгина манбаларда арғу тарзида учрайди. Арғу сўзи М.Кошғарийнинг &#34;Девон&#34;ида уч маънода берилган: арғу – қабила, уруғ номи; арғу икки тоғ ораси, Тироз ва Баласоғун орасидаги шаҳар номи. Чунки у икки тоғ орасидадир; арғун узунлиги ярим газ келадиган сичқон жинсидаги бир жонивор, девор ёриқларидан чумчуқларни овлайди, қўйга отилса гўштини сарғайтиради, уйқудаги одамга отилса, у кишининг сийдиги тутилади, деб изоҳланган. Бу сўз қирғиз тили луғатида арғун дурагай ( турли жинслардан чатиштириб олинган ҳайвон ёки ўсимлик) маъносини англатувчи лексик бирлик сифатида берилган. А. Абдирахмоновнинг фикрича, бу этноним икки компонентдан ташкил топган: ар + ғин. Ар ўзагидан бир неча маънодаги сўзлар тарқалган. Муаллиф арғин этнонимининг этимонини аниқлашда А.М.Шчербакнинг тадқиқотларига суянади. Чунки А.М.Шчербак ар сўзини омоним ҳисоблаб, унинг маъноларини шундай тушунтиради: ар I. тоза, соф: ар II. 1) &#34;қаршилаги томон&#34;, &#34;орт&#34;, &#34;орқа&#34;; 2) &#34;бошқа томонга осиб қўйилган бирор нарсани жойлаштирмоқ&#34;, &#34;қандайдир чегара орқали кўчмоқ, бирор нарсани орттирмоқ&#34;. А.Абдираҳмонов ар сўзининг иккинчи, яъни &#34;қарама-қарши томон&#34;, &#34;орт томон&#34;, &#34;орқа&#34; маънолари арғин этнонимининг этимонига яқин келишини айтади. Шунингдек, у туркий тилларда тарихан ар ўзагига алоқадор орқа сўзи ҳам мавжуд бўлиб, бу лексик бирликнинг &#3 А.Н.Кононов эса туркун сўзи икки лисоний элементдан тузилган бўлиб: тур + жамлик, кўплик аффиксидан ясалганлигини, кун эса эҳтимол қадимги туркий тилдаги &#34;халқ&#34;, &#34;уруғ&#34;, &#34;фамилия&#34; маъноларини англатувчи кун сўзига бориб тақалишини ҳамда арқағун атамаси ҳам ана шу -ғун аффикс орқали ясалганлигини қайд қилади. Муаллифнинг фикрича, Арғин этнотопонимининг биринчи қисми ҳисобланган ар сўзи тарихан орқа лексемасига алоқадор бўлиб, &#34;уруғ, авлод, насл&#34; маъноларини англатар экан . Ана шундай илмий далилларга асосланган А.Абдираҳмонов, арғин этноними ар (&#34;орқа томон &#34;орқа&#34;, &#34;орт тараф&#34;, &#34;ботиш&#34;) + ғун (кун//гунн) - &#34;уруғ&#34;, &#34;тоифа&#34;, &#34;киши&#34; сўзларидан ясалган, деб ҳисоблайди. С.К.Кенесбаев билан Т.Д.Жонузоқовларнинг та Алчын ( Олчин) этнотопоними. Хоразмда Алчын (Тўртк., Бер.), Алчын элаты (Хнк.), Алчын авулы (Гурл.), Алчынбургä (Гурл.), Алчыңкӧл ( Шов.) каби жой номлари учрайди. Бу этнотопонимларга асос бўлган сўз аслида уруғ номи бўлганлигини А.Абдираҳмонов тўғри аниқлайди. У ўз фикрини исботлаш учун Ю.Зуевнинг қуйидаги мулоҳазаларига асосланади: &#34;Бо-ма (&#34;ола от&#34;) туркий этнонимнинг хитойча таржимасидир. «Тундянь матнида қуйидаги маълумот бор: Туцзюлар ола, чавкар отларни хела дейишади, яна Хэлалар мамлакати ҳам маълум (Алаат > Ала + ат)» 2D 0A 1513 01 17 01 0513 2D0A 08 01 1E 3C 090B10 17 3F 0908 320B 11 07 Олчин сўзининг этимони тадқиқотчилар томонидан турлича изоҳланган. А. Абдираҳмоновнинг келтиришича, олчин этнонимининг этимони ҳақида Н.Аристов бундай деб ёзади: &#34;Казанцев оммалаштирган ривоятга кўра, Алачахон ёки Алачен ҳукмрон бўлган жойларда ола, олачипор тусли одамлар туғила бошлаган (чечак туфайли бўлса керак) ва улар &#34;чўтирлар&#34; деб аталган“. И.Березиннинг фикрича, бу этноним таркибидаги -чин қўшимчаси мўғул тилининг аффикси, у номларнинг охирида келиб, &#34;женский род&#34;ни билдиради. Фикримизча, бу борада Ю.Зуевнинг мулоҳазалари ҳақиқатга анча яқинроқдир. У бома, хела сўзларини алат, ала-ат (олот, ола от), деб тушунтиради. Қадимги матнда &#34;бу элда йилқининг бари ола, шунинг учун халқ оти ҳам шундан олинган&#34; деб кўрсатилган. Ю.Зуев қадимги Хитой, Европа ва рус муаллифларининг маълумотларини таҳлил қилиб, бома, ала-ат, алачи, алачин, алчин каби номлар бир-бири билан ўзаро боғлик эканлигини исботлаб беради. Демак, Ю.Зуев алачин//алчин этнонимининг этимонини ала (ола) + &#34;чин&#34; (мўғулча шахс билдирувчи аффикс) деб изоҳлайди. Лекин, А.Абдираҳмонов -чин аффиксини мўғулча эмас, балки турк-мўғул тилларига асос бўлган қадимги боботилга оид аффиксдир дейди ва бу лисоний элементни бурят тилидаги -шан (-шон, шэн) аффикси билан солиштиради. Бу аффиксни у шартли равишда . .Демак, олчин &#34;катта қабила&#34;, &#34;қабилалар уюшмаси&#34; маъносини билдирувчи этник атама бўлиб, унинг юзага келиши қуйидаги лисоний жараёнлардан иборат: алазон > ализон > алзон >алсын > алшын > алчин. Биз эса, бу сўзнинг этимонини Ю.Зуев тадқиқотларига асосланиб, &#34;ола отлилар&#34; ёки &#34;олачипор отли қавм&#34; деб талқин қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. С.К. Кенесбаев билан Т.Д. Жонузоқовларнинг фикрича, қадимги қабила номи алазон икки мустақил лисоний узвдан ташкил топган: ала + зон. Ала сўзи кўпгина туркий тилларда&#34;катта&#34;, &#34;улкан&#34;, &#34;буюк&#34; маъноларида учрайди. Этнонимнинг иккинчи компоненти ҳисобланган зон сўзи эса мўғул, тунгус-маньчжур ва шунингдек, туркий тилларда &#34;халқ&#34;, &#34;қабила&#34; маъноларини англатади 14 14 Хоразмда Қоңырат//Коңрат (Я.боз., Кўнғ.), Шириңқоңрат (Гурл.), Коңғыратла: йан (Ҳ.асп.). Джаманқоңрат (Қўнғ.) каби жой номлари учрайди. Туркий филологияда бу этнонимнинг этимологияси ҳақида турли хил мунозаралар билдирилган. Хусусан, З.Ш.Навширванов бу сўзни икки қисмга ажратиб изоҳлайди: конғур - &#34;кулранг, тўк жигарранг&#34; маъносини ифодаласа, -ат мўғулча кўплик аффикси деб қаралади Шунингдек, қўнғирот уруғининг келиб чиқиши ва этнонимнинг таркибий-этимологик талқини хусусида А.Абдираҳмонов ҳам ишонарли мулоҳазаларни баён қилган. Унинг келтиришича, С.Абрамзон бу номнинг пайдо бўлиши шу қавмга мансуб суворийларнинг қўнғир отга миниб жанг майдонига чиқишлари билан боғлик бўлса керак, деб фараз қилади Чунки ўтмишда ҳар бир қабилага мансуб жангчиларнинг махсус ҳарбий либоси бўлмаганлиги Кунғирот сўзи ҳақида келтирилган юқоридаги каби фикрларга Т.Нафасов халқ этимологияси деб қарайди. У қўнғирот сўзини қадимги туркий сўз дейди-ю, лекин унинг этимонини қарға маъносини англатувчи мўғулча керей сўзи билан боғлайди Унинг фикрича, Қўнғирот этнотопонимининг ранг билдирувчи қўнғир сўзига алоқаси йўқ. У бу сўзни мўғулча хун керей (қора қарға, қарға киши) сўзларининг қўшилмаси, яъни хун + керей +т > хункерейт > хункират > кўнғират > қўнғирот деб изоҳлайди. Сўз охиридаги -т аффикси эса кишилар гуруҳининг жамлигини, кишилар жамоасини билдирган. Агар ҳақиқатан ҳам қўнғир сўзи хун керей сўзидан келиб чиққан бўлса, барча жойларда қўнғир атамаси худди шундай талқин қилиниши керак эди. Ҳолбуки, Т.Нафасовнинг ўзи бошқа бир ўринда Қўнғирот топонимини ўзгача таҳлил қилади. Энди бу ерда ушбу Шунингдек, Хаза:рыс (Ҳазорасп) этнотопонимининг этимони ҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд. Афғонларда ҳазора деган уруғ бўлиб, улар буни эронийлар ва мўғулларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган дейдилар. Кейинги этнографик ва археологик текширишлардан маълум бўлишича, хазарларнинг бир қисми кейинчалик туркман халқи таркибига қўшилиб кетган. Уларнинг Хоразмда ўрнашиб қолганлиги ҳақида ҳам тарихий маълумотлар бор. Айрим олимлар Ҳазорасп номини икки қисмга бўлиб текширадилар. Яъни, афсонага кўра, уни ҳазор &#34;минг&#34;, асп &#34;от&#34; дейдилар. Бу ном хакида Ю.Жуманазаров шундай ёзади: &#34;Ҳазорасп номи асосида қабила номи ётади, яъни бу Ҳазора-ос бўлиб, &#34;ос қабиласи&#34; деган маънони англатади. Ҳазорасп шакли эса &#34;минг от&#34; афсонаси асосида вужудга келган&#34; .Бу топоним Хоразм шев Н.А. Баскаков бу номнинг келиб чиқиш тарихини Ҳазар денгизи буйида яшаган туркий халқлар билан боғлайди ва хазар сўзининг этимонини қуйидагича изоҳлайди 1) < qaz – “қазимоқ, ковламок, топмоқ”; “дайдимоқ, кўч- моқ” + аr - шахс ифодаловчи аффикс > qaza- “қазиб олувчи, кўчиб юрувчи”. 2) < Rez - Raz - qaz “сайр қилмоқ, кезмоқ” + -ar > Rez - er Raz - ar - gazar “дайдиб юрувчи, саёхат қилувчи”. 3) < qoz – “кучаймоқ, кўкармоқ, купаймоқ” + - аr > qoz - аr - хоz – аr “кучайиб кетувчи, кўпаювчи”.49 0F 0C 0A 4808 1126 0F 34 0A0B 3F08 0F 0F 3F08 12 2D 0E0B0D 04 4D 0A 1C08 51 53 0C 23 0E 56 0C 08 Айрим тадқиқотчилар эса бу сўз таркибидаги &#34;қаз&#34; компоненти &#34;тик, баланд, баланд парвозли, қайсар&#34; маъносини ифодалайди деб ҳисоблайдилар ЮКОРИДА АЙТИБ ЎТГАНИМИЗДЕК, БИЗ ХАЗАР СУЗИНИ ИККИ ҚИСМГА АЖРАТДИК, ЯЪНИ ХАЗ + АР, СЎЗНИНГ ИККИНЧИ ҚИСМИ – АР – КЎПЛИК КЎРСАТКИЧИ, ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА “КИШИ”, ҲИНД - ЭРОН ТИЛЛАРИДА “ОЛИЙЖАНОБ, АСЛЗОДА” ЁКИ “ҚАҲРАМОН” МАЪНОЛАРИДА ИШЛАТИЛГАН. - ИС, УС ҚЎШИМЧАСИ ЭСА ЮҚОРИДА АЙТИБ ЎТГАНИМИЗДЕК, КЎПЛИКНИ БИЛДИРАДИ. БУ ҚЎШИМЧА ЭТНОНИМЛАР ТАРКИБИДА КЎП УЧРАЙДИ. А.Н.КОНОНОВ ЎҒУЗ ЭТНОНИМИ ТАРКИБИДАГИ (У)З КОМПОНЕНТИНИ ҲАМ КЎПЛИК БИЛДИРУВЧИ ҚЎШИМЧА ДЕБ ҲИСОБЛАЙДИ. БУНДАЙ, ЯЪНИ КЎПЛИК ҚЎШИМЧАЛАРИНИНГ КЕТМА-КЕТ ҚЎЛЛАНИШИ ҲОДИСАСИ ЭТНОНИМЛАРДА ТЕЗ-ТЕЗ УЧРАБ ТУРАДИ, ХУСУСАН, ЖУМЛАДАН ҚАНҒАР ЭТНОНИМИНИНГ КЕНГЕРЕС ШАКЛИ МАВЖУДЛИГИ ҲАМ ҚАЙД ЭТИЛГАН Демак, Н.А.Баскаковнинг хазар сўзи ҳақидаги биринчи изоҳига таяниладиган бўлса, Хазарыс этнотопоними “кўчманчи халқ” ёки “кўчиб юрувчи кишилар” маъноларини беради. Юқорида қайд қилинганлардан ташқари яна бир қатор этнонимлар мўғулча сўзлардан ясалган.Хоразм этнотопонимлари орасида мўғул тилига хос ёки туркий ва мўғул тиллари учун муштарак бўлган сўзлар асосида юзага келган номлар ҳам кўп учрайди. Бу қатламга кўпчилик туркий халқларда мавжуд бўлган мўғулча уруғ номлари киради.2C26 3F 0F 0A 1F07 06 51 51 09 3C 0E04 3405 09 3412 15 13 4A 0A 0F 2B 0C 0C 3F 09 0C04 Жумладан, ноғай «ит» маъносини билдирувчи мўғулча noxaj сўзидан олинган. Бу этноним Хоразмда қуйидаги шаклларда жой номи сифатида учрайди: Ноғай (Қўнғ.), Ноғай- авул (Хўж., Амуд.), Ақногай (Хўж.), Чағанақлыноғай (Қўнғ.), Қойланноғай (Қўнғ.), Ноғайны йери (Шов.) ва ш.к. Н.А. Баскаков туркий-мўғул қабилаларидан бирининг номи бўлган Чағатой сўзини мўғулча-туркча dzayataj//cayataj-&#34;жасур, сидқидил, ростгуй&#34; сўзларидан олинган деб ҳисоблайди К.К.Юдахин эса уни туркча &#34;чагат&#34;- то қиялиги, қирғизча - &#34;кунгай қиялик&#34; деб изоҳлаган эди. Н.А.Кисляков чағатойларни - тоғлик жойда яшовчи тарқоқ тожиклардир деган эди. Демак, Чагатой номи тоғ сўзи билан алоқадордир Агар Ойрат топонимининг морфологик тузилишини текширсак, у икки қисмдан иборатлиги маълум бўлади, яъни ой+рат. Биринчи қисми ой - мўғул ва бурят тилларида &#34;ўрмон&#34; маъноларини, рат - арат эса &#34;халқ&#34; маъносини билдиради. Шунингдек, Мачай этнотопоними ҳам қадимий Масжо топонимининг ўзгарган шакли бўлиб, қуйидаги морфемик тузилишга эга: Мас-мос+жо, мас-мос-тоғ, тоғлик, баландлик деган маънони, жо - ўрин, жой маъносини англатади. Масжо+и -йи-масжолик. Халқ тилида Мачай булиб кетган. Топоним этнонимга ўтган ва яна кейинчалик топонимга айланган. Демак, этнотопонимларнинг айримлари, тарихий жиҳатдан ясама сўзлардир. Бирдан ортиқ бўғинли ўзаклардан айримлари тарихий жиҳатдан олиб қаралганда икки ёки ундан ортиқ морфемадан иборат эканлиги маълум бўлади. Хулоса қилиб айтсак, Хоразмда туркий ва мўғул тилларига хос этнотопонимлар анча миқдорни ташкил қилади ва бу номлар ушбу элатлар таркибига кирган уруғ ва қабилалар шу ҳудудда қадимдан яшаб келаётганлигидан далолат беради. Хоразм ҳудудидаги этнонимлар, айниқса этнотопонимларни тарихий, жуғрофий ва этнографик нуқтаи назардан янада чуқурроқ таҳлил қилиш ушбу ҳудуд аҳолисининг этногенезиси ҳақида қимматли маълумотлар бериши мумкин. 2§ АСОСИДА ЭРОНИЙ ЛУҒАВИЙ БИРЛИКЛАР МАВЖУД БЎЛГАН ЭТНОТОПОНИМЛАР Маълумки, ўзбекларнинг аждодлари эроний тилда сўзлашувчи аҳоли билан қадимдан бирга ёнма-ён яшаб келган, улар билан яқин маданий-этник муносабатга киришган. Қадимги манбаларнинг хабар беришича, ҳозирги туркий қабилалар яшаб турган жойларда илгарилари форсий тилда сўзлашувчи аҳоли яшаган. Жумладан, Хоразм воҳаси аҳолисининг қадим аждодлари бўлмиш хоразмийлар тили ҳам эроний тиллар оиласига мансуб бўлган . Бу тилнинг қолдиқлари ҳудуд шевалари лексикаси ва топонимияда ҳам ҳозирга қадар сақланиб қолган. Жумладан, Хоразмда Митан ва Кäтли каби қадимги сўғд тилига мансуб бўлган этнотопонимлар учрайди. 582B 0130 3E31 06 2225 1421 23 142B1F 1A16 2D 28 17 Митан - қадимги уруғ номи бўлиб, Эрон ва Ўрта Осиё халқлари таркибида учрайди. Ўзбек митанларининг аксарияти ХІХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида истиқомат қилган. Митанларнинг этногенези ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган. Айрим олимлар, Геродот, Страбон, Полибий каби қадимги давр муаррихларининг асарларида матнен деб аталган қавмни митанларнинг илк аждодлари деб таҳмин қиладилар. Ҳозирда Хоразмда Митан Ҳазораспдаги қишлоқлардан бирининг номи бўлиб, Қўнғиротда Мÿйтäн, Гурланда Мäтäнлä тарзида учрайди. Бундан ташқари айрим манбаларда Х-ХІII асрларда Хоразмда ҳам Ардахушмисан, Рахушмисан, Мадамисан каби номлар ҳам бўлганлиги қайд этилган. Митан этнонимини сўғд тилига алоқалантирган З.Дўсимовнинг қайд қилишича,А.Шишк ин, Ўрта Осиё топонимларидаги бу элемент форс тилидаги maetxana &#34;яшаш жой, уй, уруғ&#34; маъносини билдиради деб ҳисоблайди Яғноб топонимларини тадқиқ этган А.Л.Хромовнинг аниқлашича, қадимда Ўрта Осиёнинг сўғд тилида сўзлашган аҳоли истиқомат қилган ҳудудларида бу сўз билан жуда кўп жой номлари ясалган. Эроний тилларнинг энг қадимий лексик қатламида бу сўз маедана тарзида мавжуд бўлган ва «турар жой», «уй» маъноларини англатган. Номлар таркибида эса қўрғон, қишлоқ маъноларини англатган Хоразмий тилидаги кат+ли сўзининг энг қадимги варианти &#34;кад&#34; бўлиб, маъноси &#34;шаҳар&#34;, «қишлоқ» демакдир (137. 10-б.). Бу сўз - ли кўшимчасини олииши билан этнонимга айланган Кäтли – Қÿшкÿпир, Хива, Шовот туманларидаги қишлоқнинг номи. Бу сўз Хоразмдаги Дургäдик этнотопоними таркибида ҳам мавжуддир: Дур (ёки дар) + кад &#34;қишлоқ&#34; + ик (ёки ак) - &#34;кичик қишлоқ&#34; Дар + кад + ик Яна бир масалага тўхтаб ўтиш керак, С.Қораевнинг фикрича, - ак, -ик аффиксли топонимлар Ўрта Осиё топонимиясидаги энг қадимий элементлардандир. А.А.Фрейман ҳам -ик ёки -ук хоразмий тилига хос сўз ясовчи қўшимчалар эканлигини аниқлаган эди. Шу нуқтаи назардан қараб, биз хам Хоразмдаги Кäрвäк, Äрвäк, Манақ, Кÿрдик, Чäнäшик каби этнотопонимларни қадимий хоразмий тилига хос бўлса керак, деган хулосага келдик. Бу этнотопонимларнинг этимолини аниқлаш келгусидаги вазифалардандир. Хоразмда учрайдиган Тат, Та:джик каби этнотопонимлар ҳам эроний тилларга ҳосдир. Маҳмуд Кошғарийнинг хабар беришича, турклар форс, умуман &#34;эроний&#34; тилда гаплашувчиларни тат деб атаганлар. Тат сўзининг маъноси &#34;эронли&#34;, &#34;эроний тилда гаплашувчи&#34; демакдир. Таджик этноними ҳам тат сузи билан боғлиқди Кÿррä сўзи ҳам форс-тожик тилига хос лексик бирлик бўлиб, бу сўз эски тожик тилида от, туя ва эшакнинг боласи, той, тойча маъноларида қўлланган. Бундан ташқари яна Чäркäс номи осетинча cargas > cаrkаs &#34;бургут&#34; маъносидаги сўздан олинган. Ўрта Осиё лўлиларининг бир уруғи жўги деб аталади. Манбаларда келтирилишича, бу сўз кўчма маънода одамларга қўшилмайдиган, кўпчиликдан ажралган, якка- ёлғиз юрадиган киши маъносини билдирар экан. Афғон (пушту) тилида жўги - дарвеш, қаландар, зоҳид, камбағал, тиланчи демакдир. Ўзбек халқ шеваларида жўги-лўли, яъни айёр, фирибгар деган маънони англатади. Жугут сўзи эса асли &#34;яҳудий&#34; - бўлиб, бу ерда унинг &#34;жоҳил&#34; маъноси ҳам мавжуд. Хоразмда бу сўз орқали ясалган жой номи ҳам мавжуд. Демак, эроний тилларга хос сўзлар ҳам Хоразм этното 3 § АСОСИДА АРАБЧА ЛУҒАВИЙ БИРЛИКЛАР МАВЖУД БЎЛГАН ЭТНОТОПОНИМЛАР Ўзбек адабий тили лексикасида аслида арабча бўлган анчагина сўзлар учрайди. Арабча сўзларнинг ўзбек тилида мавжуд бўлиши ўтмишда Ўрта Осиё ҳудудининг араблар томонидан фатҳ этилиши ва бунинг тарихий-ижтимоий оқибатлари билан боғлиқдир. Араб атамаси ҳам ўзбек тилига араблар Ўрта Осиёни босиб олганларидан кейин кириб келди. Милодий 715 йилда араблар Хоразмни фатҳ этганлар ва ҳар бир қишлоққа ўз ноибларини қўйганлар. Ана шу ноиблар жойларда ҳукмронлик қилганлар ва маҳаллий аҳоли орасида ислом динини тарғиб қилганлар. Шу сабабли ноиблар ҳукмронлик қилган жойдаги айрим кишилар ўзларини араблар, хўжалар деб атаганлар.5909 0130 3E31 26 1B 1A 2C 1D2225 17 26 14 2E 23 1F 1A 04 141C14 1F 0616 01 1E 04 2B2C 142B1F 1E 2B 2D 15 Арабларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши топонимияга унчалик таъсир кўрсатмаган бўлса-да, номлар орасида араб тилига хос сузлар ҳам учрайди. Мäдир, Шейх, Сейитходжа, Сайапур каби номлар шулар жумласидандир. Бу номлар араблар томонидан қўйилганми ёки маҳаллий аҳолининг ижодими эканлиги масаласида аниқ бир фикр айтиш қийин. Чунки номларнинг ким томонидан, қандай асосда берилганлиги унутилган. Шу сабабли бу этнотопонимларни ўзлашма номлар деб қатъий айтиш ҳам қийин. Улар араб тилидан ўзбек тилига топоним-атоқли от сифатида кириб келмагани аниқ. Шу туфайли биз бу топонимларни ўзлашма ном сифатида эмас, балки асосида арабча луғавий бирликлар мавжуд бўлган номлар тарзида ўрганамиз ва ўша луғавий бирликларни изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Йÿз/Джÿз (Юз) терминининг келиб чиқиши ҳақида ҳам турли хил қарашлар мавжуд. Юз (уз) йирик ўзбек қабилаларидан бири. Этногенез маълумотлари юзларнинг келиб чиқиши Дашти Қипчоқ ўзбеклари билан боғлик эканлигидан далолат беради, чунки юзларнинг таркибидаги кўпчилик уруғ номлари Дашти Қипчоқдан ХV-ХVІ асрлар давомида Мовароуннаҳрга келиб жойлашган ўзбек қабилалари таркибида ҳам учрайди. Хоразмда бу ном билан юритилувчи қуйидаги топонимлар мавжуд: Йÿзавул (Я. боз), Джӱз (Хуж.) ва ҳ. к. В.В.Радлов жуз этноатамасини қадимги туркий o uz (яъни оғуз) сўзининг ўзгарган фонетик варианти деб ҳисоблайди Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, &#34;жуз&#34; араб тилида &#34;қисм, бўлак&#34; маъноларини англатади. С. А. Аманжолов ҳам бу сўзни &#34;тананинг муайян қисми ёки бўлаги&#34; маъносидаги арабча (жуз) сўзидан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Бунга қозоқлардаги улы жуз-катта ёки бош бўлак, ўрта жуз-ўрта бўлак, киши жуз- кичкина бўлак каби қабилаларни мисол қилиб келтиради. Тилимиздаги жузв//узв сўзлари ҳам араб тилидан ўзлашган бўлиб, «қисм», «бўлак» маъноларини англатади. В.Востров билан М.С.Мукановлар ҳам &#34;... жуз - &#34;юз&#34; ёки &#34;юз қабила&#34; эмас, балки &#34;қисм&#34;, &#34;бўлак&#34; дир, деб юқоридаги фикрга қўшилган эдилар. Фикримизча юз сўзининг &#34;қисм, бўлак&#34; маъноларини англатиши тўғрироқдир.04 45212C25 17 2B1417 1A 2D 1E 1A22 2D 1E 1D2225 481E 59 21 45 31 1D2225 1 Хоразмдаги Ши:йх этнотопоними ҳам арабча Ѕејх &#34;кекса&#34;, ҳурматли ва аҳлоқли одам; жамоа, қабила бошлиғи; эркаклар монастирининг бошлиғи&#34; маъносидаги сўздан олинган Шунингдек, Сейит (Сайид) этнотопоними ҳам арабча Said «жаноб, хўжайин» маъносидаги сўздир Шунингдек, Сейит (Сайид) этнотопоними ҳам арабча Said «жаноб, хўжайин» маъносидаги сўздир Демак, Хоразм этнотопонимлари таркибида маълум миқдорда арабча сўзлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги асосан диний тушунчалар билан боғлиқ.15 15 06 07 0807 0F131C 0F131C 1310 2F 1812 06 2D 07 6121 3F 09 12 2F 1812 06 2D 40 12 2D 09 0F 11 Текширишлар шуни кўрсатдики, Хоразм этнотопонимлари орасида Бäңги, Қайсäр, Кäрейс, Йапон, Хытай, Не:мис каби бошқа тилларга хос бўлган сўзлар ва улар асосида ясалган топонимлар ҳам учрайди. Шундай қилиб, Хоразм этнотопонимлари тарихий-этимологик жиҳатдан турли тилларга мансуб сўзлардан ясалган бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга. Булар орасида ҳали қайси тилга мансублиги аниқланмаган бир қанча сўз ва номлар мавжуд бўлиб, уларни кенгрок ва чуқурроқ ўрганиш Хоразм аҳолисининг ўтмиш замонлардаги тарихий алоқаларини аниқлашда, бу воҳада яшовчи халқлар этногенезини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Этнонимлар ўтмишда Хоразм ҳудудида истиқомат қилган ва ҳозирда ҳам яшаб турган элатлар таркибидаги этник гуруҳлар (уруғлар, қабилалар ва б.) ҳақида далолат берса, этнотопонимлар бу этник гуруҳ яшаб келган ўринлар, ҳудудларни муайянлаштириш ва аниқлашга хизмат қилади. Шу сабабли этноним ва этнотопонимларни тўплаб тадқиқ этиш ўзбек тилидаги атоқли отлар тизимининг шаклланиш босқичлари хусусида қимматли маълумотлар берибгина қолмай, маданият ва маънавиятимизнинг турли йўналишлари бўйича кенг қамровли изланишлар олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Этнонимлар ҳамда этнотопонимларни таҳлил қилиш тажрибаси шуни кўрсатдики, топонимия тадқиқотларида тилшунослик билан бир қаторда бошқа ижтимоий фанларга оид маълумотлар ва илмий хулосалардан ҳам унумли фойдаланиш ғоят муҳим назарий умумлашмалар чи E’tiboringiz uchun rahmat!
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha