Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 943.6KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Tarix

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Худоёрхон саройи

Sotib olish
ХУДОЁРХОН САРОЙИ  XIX асрнинг муҳташам ва муаззам обидаларидан бири бўлмиш Худоёрхон саройи Туркистон заминида сақланиб қолган учта сарой мажмуаларидан биридир. Уларнинг биринчиси Хивадаги Тошҳовли саройи, иккинчиси Бухоро Арки, учинчиси эса Худоёрхон саройидир.  Қўқон хонлиги мавжуд бўлган даврда (1709-1876 йиллар) хонлар тарафидан етти марта сарой қурдирилган. Замона зайли билан уларнинг олтитаси йўқ бўлиб кетган. Худоёрхон саройи эса уларнинг еттинчиси бўлиб, унинг кичик бир қисми сақланиб қолган.  Худоёрхон саройи қурилиши 1863 йилда хоннинг буйруғи билан бошланган ва 1870 йилда битказилган. Безак ишлари эса 1873 йилда тўлиқ тугалланган. Сарой жуда мухташам қилиб қурилган. Дастлаб қурилганда 113 хонадан иборат бўлган. Кейинчалик саройнинг орқа томонидаги қисми бузилиб кетган. Хозирги кунда унинг 19 та хонаси сақланиб қолган.  Сарой ҳақида маҳаллий тарихчилар билан бир қаторда Қўқон шаҳрига келган сайёҳлар эсдаликларида, асарларида ҳам бир неча маълумотларни  топишимиз мумкин. Масалан, С.М.Круковскаянинг китобида келтирилган Мари Бурдон ҳақида шундай ёзилади: “Француз аёли бўлган бу сайёҳ аёл 1878 йилда турмуш ўртоғи Уйфальви билан Қўқонга ташриф буюради. Мари бурдон Туркистон шаҳарлари бўйлаб кезиб, олган таассуротларини “Париждан Самарқандгача” деб номланган китобида чоп эттирди. Китобдан 300 та расм ва 5 та гравюра (ўйма расм) ўрин олган. Айнан ана шу 5 та гравюра Қўқон ўрдасининг тасвири берилганлиги билан муҳимдир. Уларда саройнинг бузилиб кетган, ҳозирда мавжуд бўлмаган қисмлари ҳам тасвирланган.  Биринчи гравюрада саройнинг олд томони акс этган. Унда ҳар икки томондан миноралар билан безатилган қалъа девори гавдаланган. Олдинда эса ҳарбий саф майдони тасвирланган.  Иккинчи гравюрада саройнинг марказий фасад қисми ва аркка кириш пештоқи йирик кўринишда чизилган. Унда аниқ ўйиб ишланган нақшлар ажралиб туради. Бу гравюранинг қанчалик ҳақиқийлигини биз 1875 йилдан 1883 йилгача Туркистон генерал- губернаторлиги идорасида катта лавозимда ишлаган А.П.Матафтина томонидан чизилган саройнинг кириш пештоқи ва олд фасадидан ҳам билишимиз мумкин. Ундаги тасвирлар Мари Бурдоннинг иккинчи гравюраси каби аниқ, ёрқин тасвирли берилган.  Ҳовлининг ички қисмини ўраган айвоннинг ўша пайтдаги ҳолатини акс эттирган учинчи гравюра ҳужжат жихатидан катта аҳамиятга эга. Бизгача айвоннинг фақат икки томонида 6 та устундан иборат шарқий қисми ва у билан туташган 5 та устундан иборат айвон етиб келган холос. Мари Бурдон Қўқонга келган пайтда саройнинг ғарбий қисмида ҳозирда мавжуд бўлмаган учинчи айвон хам бор эди .  Демак, айвон "П" шаклида бўлган. У миллий усулда безатилган кичик қабул зали ва унга туташ кутиш хонаси билан бирикиб кетган эди. Айвонга 6 та устун ўрнатилган. Тўртинчи ва бешинчи устунлар орасидаги ўтиш жойи меҳмонларни қабул қиладиган ҳовли орқасида иккинчи ҳовли мавжуд бўлганлигидан ва у хам шундай устунлар билан безатилганлигидан дарак беради.  Учинчи гравюра нафақат айвон кўринишини, балки ёзувларни ҳам қайта тиклаш имконини беради. Бу ерда расмлар аниқ тасвирланган. Бу ҳолат эса гравюранинг қимматини янада оширади.  Ҳозиргача бизга етиб келмаган сарой ҳудудининг орқа томонини тасвирловчи тўртинчи ва бешиничи гравюралар ғоятда аҳамиятлидир. “Боғ томондан Қўқон саройининг кўриниши” деб номланган тўртинчи гравюра шундан гувоҳлик берадики, айвон орқасида, ҳовлига кириш эшигининг ғарб томонида, боғ томонида деразалари жойлашган европача услубда қурилган икки қаватли бино мавжуд бўлган. Унинг борлигини иккита сарой қурилиши лойиҳаси ҳам тасдиқлайди. Уларни топограф Борисовский тайёрлаган бўлиб, улар “1878 йилда Қўқон ўрдаси ва унинг атрофлари” ва “1882 йилда Қўқон ўрдаси ва қаландархоналар бош лойиҳаси” деб номланади. Иккала лойиҳада ҳам ҳозир мавжуд бўлмаган кириш қисмдан кейин катта қурилма берилган. Бизгача фақат биринчи қаватнинг бир нечта хоналари сақланиб қолган холос.  Мари Бурдоннинг “Қўқон хонининг аёллари учун мўлжалланган қадимий қурилма” деб номланган китобидаги бешинчи гравюрада сарой ҳарами акс эттирилган. Унинг токча ва деразалар билан бўлинган ғиштли пастки қаватининг текис тўсиқларида кўплаб галареялар, кўргазмалар, очиқ майдончалар ва ўйма панжаралар жойлашган. Буларнинг бари бинога янада кўрк бериб туради. Бу жойнинг, яъни ҳарамнинг юқоридаги кўриниши билан ўйин-кулги, кўнгил очиш жойи экани сезилиб туради. Саройни жануб ва ғарб томондан ўраб турган боғ ҳам тантаналар учун мўлжаллаб барпо этилган. Боғларда токлар яшил девор ҳосил қиларди. Ўртадаги иккита ҳовуз эса ойнадек ярқирарди.  Мари Бурдон ўз китобида саройнинг ички тузилиши (безаги) ҳақида қизиқарли маълумот беради. Унга кўра сарой ўша пайтда 113 та хонадан иборат бўлган. Айниқса, унда қайрағочдан тўртбурчак шаклда ишланган поллар яхши таассурот қолдирган”.  И.И.Ибрагимовнинг ёзишича, “1871 йилда хоннинг қабулхонаси осиёча ранг-баранглик билан европача комфорт аралашмаси бўлиб, европача жихозлари кўпроқ эди, осиёча жихоздан жуда оз қолганди: бўялган шифт ва девордаги токча ҳамда ёзилган гилам, кўрпача ва ёстиқлар. Деворда катта ойна осиғлиқ турарди. Унинг олдида думалоқ стол, унинг устида шамдон ва ёқилган шам турарди. Эшикнинг ўнг ва чап томонларида яна иккита кичик ойналар осилганди, деворлар олдида бўк дарахтидан тайёрланган стуллар қўйилган, хонтахталарда эса чироқ ёқилган эди.”  1875 йили Қўқонда бўлган А.Куннинг сўзига қараганда, “Хон хоналарининг ички жиҳозлари ўзининг шарқдаги айрим хоналар европача жиҳозлар билан ҳам ясатилганлиги билан ажралиб турган. Аммо саройланган ва улар Петербург ёки Москвадан олиб келинган. Хоналар деворлари ганч билан сувалган ва панжарали деразалар оралиғига маҳаллий рассомлар жимжимадор қилиб олтин олмали ва гулдаста каби расм солганлар.”  1875 йили Қўқонда бўлган А.Куннинг сўзига қараганда, “Хон хоналарининг ички жиҳозлари ўзининг шарқдаги айрим хоналар европача жиҳозлар билан ҳам ясатилганлиги билан ажралиб турган. Аммо саройланган ва улар Петербург ёки Москвадан олиб келинган. Хоналар деворлари ганч билан сувалган ва панжарали деразалар оралиғига маҳаллий рассомлар жимжимадор қилиб олтин олмали ва гулдаста каби расм солганлар.”  Оқибатда устимдан кўп ҳазил қилиб юрдилар. Кейинчалик печка келтирадиган фойдани тушундилар шекилли, ўзларининг ва бошқа хоналарга ҳам печка ўрнатдилар, хаттоки, мендаги печкани ҳам олиб қўйиб, ўзларининг хоналарига ўрнатдилар”.  Афсоналарга кўмилган хон – Худоёрхон барпо эттирган бу сарой юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ўз даврида катта аҳамият касб этган ва ҳозир ҳам бу даражасини йўқотган эмас. Қўқонга келган ҳар бир меҳмон, сайёҳ ушбу ажойиб обидага кирмай кета олмайди.  Президантимизнинг ташаббуслари билан саройда 2007 йилда йирик таъмир ишлари олиб борилди. Натижада биринчи ҳовлининг чап томонидаги айвони қайтадан йирик таъмирдан чиқарилди  Ҳозирги кунда ҳам Қўқон шаҳрининг тарихий юбилейини нишонлашга тараддуд кўрилаётганлиги муносабати билан сарой ва сарой жойлашган боғ майдони таъмирдан чиқарилиб ободаонлаштирилмоқда. Қўқон шаҳрининг марказида жойлашган бу мухташам сарой шаҳарнинг ҳуснига ҳусн қўшмоқда. E ’ t i b o r i n g i z u c h u n r a h m a t !
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • 2 Miloddan oldingi III II asrlardagi o‘zbek davlatchiligi tarixini
  • 5.Shayboniylar davri epigrafik yodgorliklari
  • AQSH da Fuqarolar urushi va Yevropa diplomatiyasi
  • Angliyadagi maorif tizimi va o‘rta asr universitetlari
  • Adabiy tanqid fanining tarixiy bosqichlari. Abdurauf Fitrat, Cho‘lponning adabiy tanqidiy qarashlari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский