Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 53.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

ХХ аср бошлари Туркистонда ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаёт. Жадидчилик

Купить
ХХ АСР БОШЛАРИ ТУРКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ- СИЁСИЙ, МАДАНИЙ ҲАЁТ. ЖАДИДЧИЛИК Жадидчилик ғоялари эрта баҳорнинг шиддатли шамоллари сингари пўпанак босиб, билжираб кетган ўрта асрчилик турмушини энг пастки қатламларигача очиб ташлади. Момогулдирак бўлиб, Миллат ва Ватаннинг ҳаёт-мамот масаласи кун тартибига қўйилгани ҳақида бонг урди. Чақмоқдек чақнаб, унинг бағридаги жароҳатларини ёритди. Обираҳмат бўлиб, она Туркистон кўксидаги маориф, матбуот, театр ниҳолларига ҳаёт бахш этди. Бегали Қосимов “ 1884 санаси Боқчасаройда бир мактаби усули жадида қўймиш эдим” Исмоилбек Гаспринский “ Шул замонда (1894-1904 йилларда) ерли халқлар орасида эскилик-янгилик (қадим-жадид) жанжали бошланди. Ғазит ўқиғувчиларни муллалар “жадидчи” ном билан атар эдилар” Абдулла Авлоний “ Таржимаи ҳол”идан Жадидчилик: 1) жамиятнинг барча қатламларини жалб эта олди. Уйғониш мафкураси бўлиб хизмат қилди. 2) мустақиллик учун кураш олиб борди. (Туркистон мухторияти) 3) маориф ва маданиятни, матбуотни ижтимоий-сиёсий мақсадларга мослаб чиқди. ЖАДИДЧИЛИКНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 1) 1900 – 1925 (муҳим ҳодиса сифатида баҳоланиши. С.Айний. “Бухоро инқилоби тарихига материаллар” (1920). Ф.Хўжаев. “Бухоро инқилоби тарихига доир” (1926)) 2) 1925–1938 (ҳаракатнинг қораланиши, аъзолари жисмонан маҳв этилиши) 1923 й. Фитрат ва Ота Хўжаев бадарға қилинди. “ 1925 й. менинг китобларим ва улардаги мафкура муносабати билан матбуотда кучли ҳужум бошланди... 1926 й. охирларида ўз оилам билан расман алоқани узиб, Москвага жўнаб кетдим”- деб ёзади Мунавварқори. 1929 й. “Мунавварқори ва унинг тўдаси” қамоққа олинади. О.Шарафиддиновнинг Чўлпон, Ж.Бойбўлатовнинг Фитрат, Сотти Ҳусайннинг “Ўткан кунлар” ҳақидаги мақолалари. Оммавий қатағон. 3) 1938-1956 (жадидчилик ва унинг вакиллари авлодлар қалбидан сиқиб чиқарилди) 1956 йил ХХ аср боши адабиёти 4 ижодкордан таркиб топган эди: Ҳамза, Айний, Завқий, Аваз 4) 1956 – 1985 (Жадидчилик “маърифатчилик”, “инқилобий адабиёт” номлари билан ўрганилди) 1958 й. “Ўткан кунлар” нашр этилди. Ажзий, Ибрат, Авлоний, Сўфизода ҳақида мақолалар чоп этилди. Назарий масалалар ва улар муносабати билан Фитрат, Чўлпонлар ижоди ўрганила бошлади. 5) 1985 – 1991 (Илмий асосларда ва режали ўрганила бошлади) 1987 й. 10 ноябрида ЎзФА ТАИда Туркистон жадидчилигига бағишлаб махсус йиғилиш бўлди. Тожик олими Г.Ашуров жадидчилик босиб ўтган йўлни 3 га бўлади: 1) шаклланиш (1905 йилгача); 2) тараққиёт (1905-1917); 3) бўлиниш (1917-1920) 1990 й. 3 декабрда Москвада қатағон қилинган ижодкорлар меросини ўрганишга оид анжуман бўлди (О.Шарафиддинов, Н.Каримов, Б.Қосимов) 6) 1991 дан кейинги давр (Холис илмий ўрганилиши) ХОРИЖДА ЎРГАНИЛИШИ Нью-Йорк Орлеан университети профессори Лаззери. Француз А.Беннингсон. Америкадан Э.Оллворт, немис И.Балдауф, япон Х.Коматсу 1995 й. Февраль Ўрта Осиёни ўрганиш Француз институти халқаро симпозиум ўтказди 1999 й. 16-18 сентябрда ЎзР Президенти ҳузуридаги академия Тарих маркази ва Германия Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида “ХХ аср бошида Марказий Осиё: жадидчилик, мухториятчилик, истиқлолчилик” мавзуида халқаро анжуман бўлди. Олмониялик И.Балдауф, нидерландиялик Тураж Атабаки, америкалик Адиб Холид, италиялик Марко Буттинолар иштирок этдилар. ДАВРЛАШТИРИЛИШИ 1. Илк мустамлакачилик даври: манбалари, юзага келиши (1865- 1905). 2. Миллий ва ижтимоий курашлар даври: тараққиёти ва тугатилиши (1905-1929). ИККИНЧИ ДАВР: ЮЗАГА КЕЛИШ ОМИЛЛАРИ 1904 й. рус-япон уруши. Русия мағлубияти 1905 й. ҳукуматга қарши ғалаёнлар. Николай II нинг тобе миллатларга сўз, матбуот, виждон эркинлигини ваъда этувчи 17 октябрь Манифести. Биринчи жаҳон уруши ва Туркистондаги мардикорлик воқеалари. 1917 й. 27 ноябрда Туркистон мухториятининг эълон қилиниши ва қонга ботирилиши. ЖАДИДЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИ Янгича маърифатпарварлик ва жадидчилик ЖАДИДЧИЛИКНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ 1. “ Усули жадид” мактаблари. 2. Замонавий олий таълим 3. Сиёсий ва жамоат ташкилотлари. 4. Жадид матбуоти. 5. Янги адабиёт “ УСУЛИ ЖАДИД” МАКТАБЛАРИ 1884 й. Боқчасаройда И.Гаспринский мактаби. 1888 й. “Хожаи сибён”. 1904 й. Тошкентда Мунавварқори очган жадид мактаби. 1917 й. Февраль воқеалари арафасида Туркистонда 92 “усули жадид” мактаби фаолият кўрсатган. ДАРСЛИКЛАР 1901й. С.Саидазизов “Устози аввал”. 1905 й. Беҳбудий “Китоби мунтахаби жуғрофияи умумий”. 1907-1910. Мунавварқори “Адиби аввал”, “Адиби соний”; Авлоний “Адабиёт ёхуд миллий шеърлар”, “ Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим, “Учинчи муаллим”, “Мухтасар тарихи анбиё ва тарихи ислом”, “Мактаб гулистони”, “Туркий гулистон”; Айний “Таҳзиб ус-сибён”; Фитрат “Мухтасар тарихи ислом”, “Ўқу”; Ҳамза “Енгил адабиёт”, “Қироат китоби”. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha