«Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзусидаги Мустақиллик дарси ишланмаси Мавзу: “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари бўйича Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзусидаги нутқи бўйича тақдимот Режа  1.“Янги Ўзбекистон” тушунчасининг мазмун-моҳияти.  2. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги, сарҳисоб ва ижтимоий-тарихий тавсифи.  3. Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожи ва замонавий ўзгаришлар масаласида ёшларга бўлган эътибор. “ Янги Ўзбекистон” тушунчасининг мазмун-моҳияти • Янги Ўзбекистон серқирра ислоҳотлар жараёнида барпо бўлмоқда, унинг замонавий қиёфаси шаклланиб бормоқда. Лекин бу осонгина амалга ошмаслиги, унинг биноси бир кунда тикланиб қолмаслиги аниқ. • У тасодифий ҳодиса, жўнгина дунёга келадиган ва ўткинчи бир ижтимоий воқелик эмас, албатта. Бу жиҳатдан, у Президентимиз раҳбарлигида, ҳаётбахш ғоялар асосида, халқимизнинг қалб қўри ва фидокорона меҳнати эвазига дунёга келмоқда. “ Янги Ўзбекистон” тушунчаси нимани ифодалайди? Ҳозирги кунга келиб, бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз умрини яшаб бўлган эски парадигмалар чекиниб, янги давр бошланди, янги воқелик бўй кўрсатмоқда. Улкан имкониятлар, шиддатли ислоҳотлар даври келди. Янги Ўзбекистоннинг энг муҳим парадигмалари, устувор тамойиллари ва амалий ҳаёт мезонлари қуйидагилардан иборат:  – аввало, бутун мамлакатда ислоҳотлар ва янгиланишларнинг кенг кўламда амалга оширилаётганлиги, энг муҳими, рақобатбардош ва ташқи олам учун очиқ ижтимоий- иқтисодий маконни барпо этиш, барқарор ривожланишни таъминлаш каби парадигмаларга асосланадиган Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси халқимизнинг барча қатламлари томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва унинг бу ғоя атрофида жипслашаётгани;  – ушбу жараённинг дастурил амали бўлган, мамлакат “ Янги Ўзбекистон” тушунчаси нимани ифодалайди? Янги жамиятни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг ортга қайтмаслиги, бу йўлдан қатъият ва собитқадамлик билан борилаётганини англатади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2021 йил 17 августда “ Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” сўзлаган нутқида ўз аксини топган. • “ Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойили асосида барчанинг мулк ҳуқуқини ҳурмат қилиш, шахс, жамият ва давлат манфаатлари уйғунлиги жорий этилган кучли фуқаролик жамияти, конституциявий парламент демократияси, эркин бозор иқтисодиётининг мамлакатимиз ва халқимиз равнақининг асосига айланётгани; • – Ўзбекистонни эркин ва бахтли одамлар яшайдиган қудратли ва салоҳиятли давлатга айланти “ Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда. Президент давлат бошлиғи, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислоҳотчи раҳбари сифатида бу янгиланишларнинг мазмун- моҳиятини нималарда кўрасиз?  Шу маънода, бугунги кунда бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган, умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Янги Ўзбекистон” ғояси замирида ана шундай улуғ аждодларимиз, умуман олганда, миллий тарихимизда Биринчи ва Иккинчи уйғониш даврларига асос солган аллома боболаримизнинг орзу-интилишлари ва армонлари ҳам мужассам, десак, адашмаган бўламиз.  Инсоният тарихи шундан далолат берадики, ҳар қайси халқ ҳаётидаги маънавий уйғониш жараёнлари миллий ўзликни англашга олиб келади ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, маданий тараққиётини янги босқ  Агар биз бундан беш йил олдин қабул қилган Ҳаракатлар стратегиясининг туб мазмун-моҳиятини мухтасар ифода этадиган бўлсак, ушбу ноёб ҳужжатда ўз олдимизга Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек буюк вазифаларни стратегик мақсад қилиб қўйган эдик. Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир.  Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўсто Савол: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган муҳим конституциявий тамойилни жорий этишга устувор аҳамият берилмоқда. Бунинг сабаби нимада?  Мамлакатимизда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик тобора кенгайиб бормоқда. Сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, барча бўғиндаги мансабдор шахслар фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қоғозда эмас, амалда жиддий шуғулланмоқда. Яъни, авваламбор, давлат органлари халқ учун, ҳар бир фуқаро учун очилиб, улар билан фаол мулоқот олиб бормоқда.  Биз ҳаётимизда мажбурий меҳнат, хусусан, болалар меҳнати, ишсизлик, камбағаллик, коррупция, аҳолини уй- жой билан таъминлаш, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини очиқ тан олиб, уларни кенг жамоатчилигимиз Мана, сўнгги пайтда кўпгина масалаларда, жумладан, “прописка”, хорижга чиқиш учун “стикер”, мажбурий меҳнат, пахта ва ғаллага давлат буюртмасини белгилаш каби эски тартиблардан мутлақо воз кечиш бўйича ғоят муҳим қарорлар қабул қилдик. Содда қилиб, жайдари тилда айтадиган бўлсак, бу билан осмон узилиб, ерга тушгани йўқ. Аксинча, бюрократия, вазифани суиистеъмол қилиш, тамагирлик кўринишлари камайиб, жамиятимиз ҳаёти эркинлашди, одамлар енгил нафас ола бошлади. Халқимиз ҳам, дунё жамоатчилиги ҳам бу қадамларимизни ижобий баҳоламоқда. Янги Ўзбекистон – бу, аввало, янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш демакдир. Шу боис мамлакатимиз иқтисодий тизими тўлиқ қайта қурилмоқда, қанчалик оғир бўлмасин, бозор механизмларини амалда жорий этишни бошладик. Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда: тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги- янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланмоқда. Ҳолбуки, собиқ мустабид тузум даврида “тепа”дан буйруқ бўлмаса, бир қадам босишга ҳам ҳаққимиз йўқ эди. Аҳвол шу даражага етиб борган эдики, уйимизнинг томигача пахта экдик, лекин косамиз оқармади. Мактаб болаларини ҳам пахтага ҳайдадик. Севимли шоиримиз Абдулла Орипов ўз даврида чуқур дард ва изтироб билан “Миллион эгатларга сочилган ўзбек” , деб ёзганидек, юз йил эгилиб пахта тердик. Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион одам пахта теримига мажбуран сафарбар этиларди. Мана, уч йилдан буён улар бу машаққатдан қутулд Очиқ айтмоқчиман: менинг табиатим бундай сохта ҳаётни мутлақо қабул қилолмайди. Халқимиз менга ишонч билдирди, ана шу юксак ишончни оқлаш, эл-юртимизга муносиб ҳаёт шароитини яратиб бериш – мен учун ҳаётимнинг маъно-мазмунидир. Мен миллионлаб инсонларнинг тақдири учун масъулиятни зиммамга олган эканман, ислоҳотлар борасида бошқача йўл тутишим, ҳаммасини аввалгидек қолдиришим асло мумкин эмас. Такрор айтаман: олдимизда турган ишларнинг барчасини ўзимиз, ўз кучимиз билан қилишимиз керак, ҳеч ким четдан келиб биз учун биронта муаммони ҳал қилиб бермайди • Биринчи устувор вазифа: ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Жавоб. Ўтган йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномад а бу ҳақда атрофлича тўхталиб ўтган эдим. Шу боис саволингизга қисқача жавоб бермоқчиман. Савол. Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида олдимизда турган энг устувор вазифалар нималардан иборат? • Иккинчи устувор вазифа: иқтисодий тараққиёт соҳасида ўсиш нуқталарини аниқлаш ва уларга алоҳида аҳамият қаратиш, шу тариқа Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш муҳим роль ўйнайди. • Учинчи устувор вазифа: биз ҳозирги глобал пандемия даврида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, жумладан, тадбиркорларни ўз муаммолари гирдобига ташлаб қўймасликни асосий мақсадларимиздан бири сифатида кўрамиз. Чунки ҳар бир тадбиркорлик тузилмаси ортида қанча-қанча инсонларнинг иш ўрни, оилаларнинг даромади, бугунги ва эртанги тақдири турибди. • Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак: тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фуқаролар, халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсадидир. • Тўртинчи устувор вазифа: пандемия қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга оширилаётган даврга тўғри келди. Бу давр озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр секторни замон талаблари асосида ривожлантириш бутун инсоният, жумладан, биз учун ҳам энг долзарб вазифага айланиб бораётганини яққол тасдиқлади • Бешинчи устувор вазифа: пандемия даврида халқимизнинг соғлиги ва ҳаётини асраш биз учун энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда 2021 йил учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди. Ушбу маблағ ҳисобидан тиббиёт соҳасида кўпгина чора-тадбирлар, жумладан, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. • Олтинчи устувор вазифа: биз янги шароитда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришга интилмоқдамиз. Бундай ёндашув – бугунги ва келгуси ривожланишимиз учун мустаҳкам пойдевордир. • Шу маънода, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – яқин ва олис тарихимиз, бетакрор ва ноёб маданий бойликларимизни янада чуқур ўрганиб, уларга таяниб, мустақил миллий тараққиёт йўлимизни янги босқичда давом эттириш демакдир. Савол. Янги Ўзбекистонни барпо этишда ташқи сиёсатга, дунёдаги олис ва яқин давлатлар билан дўстона ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада ички ва ташқи сиёсатнинг ўзаро боғлиқ ва уйғун жиҳатлари нималарда намоён бўлади?  Биз мамлакатимиз янгиланиш даврига қадам қўйган биринчи кунлардан бошлаб очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат юритиш, дун ёдаги барча тараққийпарвар мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатлар билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқдамиз. Ўзбекистон ўтган даврда ана шу стратегик йўлга доимо содиқ қолиб, ўз шериклари ҳамда халқаро ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажариб келмоқда.  Ўтган тарихан қисқа даврда юртимизнинг Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон миқёсидаги сиёсий ўрни ва нуф  Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларидаги интеграция ва ҳамкорлик жараёнларини фаоллаштиришда тобора муҳим роль ўйнамоқда. Шу йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда мамлакатимиз томонидан илгари сурилган янги таклиф ва ташаббуслар нафақат ушбу бепоён минтақалар давлатларида, балки жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган янги транспорт йўлларини барпо этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Конференция Тошкент руҳини яна бир карра намоён этди.  Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилмоқда. Ушбу муҳим ҳужжатда ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марк  Жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Ҳар йили Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланадиган 30 июль санаси Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб эълон қилинди. Бу йил ушбу байрам мамлакатимизда биринчи бор кенг нишонланди. Буни ҳам ички ва ташқи сиёсат омиллари бирлашадиган муштарак ҳодиса сифатида қабул қилиш мумкин.  Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам экологик муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор берилмоқда. Қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатларни қатъий давом эттиряпмиз. Денгизнинг қуриган тубида юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар ташкил этил Савол. Маълумки, ислоҳотлар самараси кўп жиҳатдан раҳбар кадрлар, айниқса, маҳаллий ҳокимларнинг билим ва тажрибаси, сиёсий савияси ва маданиятига боғлиқ. Шу маънода, Президентнинг жойлардаги вакиллари бўлган ҳокимларнинг иш фаолияти Сизни қониқтирадими?  Яширишнинг ҳожати йўқ – жуда оғир, таҳликали ва шафқатсиз рақобат замонида яшаяпмиз. Дунё шундай шиддат билан ўзгаряптики, кечаги сиёсий-иқтисодий таҳлил ва башоратлар бугунги кунга тўғри келмаяпти. Ўзаро қарама-қаршилик, “савдо урушлари”, экологик муаммолар кучайиб бормоқда. Ана шундай мураккаб шароитда эл-юрт билан ҳамдард, ҳамнафас бўлиб яшамайдиган, ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган оддий ҳақиқатларни тушунмайдиган мансабдорларнинг раҳбар сифатида келажаги йўқ. Уларга бирон-бир масъулиятли вазифани ишониб ҳам бўлмайди.  Бир пайтлар мен ҳ • Менинг асосий талабим – одамларни тушуниш, уларнинг қувончу ташвишлари билан яшаш, ён-атрофдаги вазиятга оддий халқнинг кўзи билан қараш ва баҳо бериш, эл-улусдан ажралиб қолмаслик керак. Шундагина ҳудуд ёки тармоқни бошқариш ва муҳим қарорлар қабул қилишда аниқ самара бўлади. • Ҳар бир раҳбарнинг фаолият мезони – бу халқнинг орзу-умидларини ўзи учун асосий мақсад қилиб, уларни изчиллик билан рўёбга чиқаришдан иборат. • Ҳоким ва вазирларимиз, компания ва банкларимиз раҳбарлари орасида фаол, ишнинг кўзини биладиган, чуқур фикрлайдиган янги авлод вакиллари етишиб келаётгани мени қувонтиради. Улар халқ билан очиқ мулоқот қилмоқда, ташаббус кўрсатмоқда, юқоридан кўрсатма кутиб ўтирмасдан, мустақил ва дадил иш олиб бормоқда. • Афсуски, баъзи етакчи ва мутасаддилар манманликка берилиб, ҳаволан Савол. Сиз давлат раҳбари учун халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини доимо таъкидлаб келасиз. Лекин ҳаётда барча масалалар бўйича халқ билан гаплашиш, унинг фикрини олиш имкони борми? Сиз ана шундай “бўшлиқ”ни тўлдиришга қандай эришасиз? • Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунларданоқ ўз командамни ҳақиқий ҳолатга мутлақо алоқаси бўлмаган баландпарвоз гаплар ва “чиройли” рақамларни ёқтирмаслигимни айтиб, қаттиқ огоҳлантирганман. • Қанчалик аччиқ ва ноқулай бўлмасин, мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман. Бу мен учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. • Албатта, бу талабни ҳамма ҳам тушуниб етгани йўқ, ҳалиям эскича усулда маълумот беришга уринишлар бўлиб туради. Лекин мен бундай ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қилама  Биз мамлакатимиз тараққиётининг бугунги янги босқичида олдимизда турган долзарб вазифаларни тезкор ҳал қилишда вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш, вазифа ва ваколатларини аниқ белгилаш, шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этишга алоҳида аҳамият бермоқдамиз. Шу мақсадда махсус қарор ҳам қабул қилдик. Юқорида айтиб ўтилган тоифага мансуб раҳбарларнинг ўринбосарлари ўзларига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдор экани белгилаб қўйилди. Бошқача айтганда, турли бўғиндаги раҳбар ўринбосарла • Фуқаролар, кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётган барча муаммолар эътибор қаратишни талаб этади. Уларни инкор қилиш мумкин ҳам эмас. Албатта, жамиятдаги қонун бузилиши, адолатсизлик, инсон ҳуқуқларига беписанд муносабат, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга бепарво қараб бўлмайди. Тизимли тус олган ёки жузъий муаммо бўладими, уларнинг барчасига дарҳол муносабат билдириб, тагига етиш ва ҳал этиш зарур. • Масалан, кейинги йилларда туб ислоҳотлар даврига қадам қўйган мамлакатимизда тараққиёт кушандаси бўлган иллат – коррупцияга қарши изчил кураш олиб борилмоқда. Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил э Савол. Юртимизда аҳоли учун энг долзарб ва ўткир ҳаётий масала бўлган замонавий турар жойлар, жумладан, арзон уй-жойлар қуришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу йўналишдаги ишларнинг кўлами истиқболда қандай бўлади?  Жавоб. Мамлакатимизда кейинги йилларда замонавий уй-жойлар қуриш бўйича янги давр бошланди, деб бемалол айтиш мумкин. Бунинг тасдиғини сўнгги тўрт йилда аввалги йилларга нисбатан 4-5 баробар кўп уй-жойлар барпо этилгани, бу йилнинг ўзида 54 минг оилани янги уй- жойлар билан таъминлаш бўйича кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилаётгани мисолида яққол кўриш мумкин.  Биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсад – халқимизни рози қилиш йўлидаги улкан вазифалар, ислоҳотларимиз, қолаверса, бугунги ҳаётнинг ўзи замонавий уй-жойлар қуриш суръати ва сифатини янада оширишни талаб этмоқда.  Ш Савол. Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, билим ва қобилиятини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратилмоқда. Юртимизда 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилингани бунинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Янги Ўзбекистонни бунёд этиш жараёнида ёшларнинг ўрни ва асосий вазифалари нималардан иборат, деб биласиз? • Ёшлар – халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи. Кенг кўламли ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда улар ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқмоқда. Айнан замонавий билим олган, илғор касб-ҳунарларни, инновацион технологияларни, хорижий тилларни пухта эгаллаган ўғил- қизларимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришда етакчи ўрин тутади. • Маълумки, ёшлар янгича фикрл • Биз 2030 йилга қадар мактаб, лицей ва коллеж битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50 фоизга етказишни режа қилганмиз ва бунга албатта эришамиз. • Бу йил Тошкент шаҳрида энг юксак халқаро талабларга жавоб берадиган “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди. Ушбу университет мамлакатимиздаги барча олий ўқув юртлари учун намуна бўлади. Энг билимли ва истеъдодли ёшларимиз шу ерда ўқийди. • Биз узлуксиз миллий таълим-тарбия тизимининг барча босқичларини уйғун ва мутаносиб ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқдамиз. Охирги тўрт йилда болаларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси илгариги 27,7 фоиздан 2 баробар ортиб, 60 фоизга етгани, боғчалар сони эса 3 марта кўпайиб, 14 мингдан ошгани ана шундай ислоҳотларимиз натижасидир. • Ҳозирги вақтда юртимизда “Янги  “ Беш муҳим ташаббус” дастури, “Баркамол авлод” марказлари доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун бу йилнинг ўзида 36 мингта қўшимча тўгарак ташкил этилиб, 874 мингга яқин бола уларга жалб этилди. Шунингдек, таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига қарийб 100 мингта санъат ва спорт инвентарлари, компьютерлар, 600 мингга яқин китоб етказиб берилди.  Айниқса, навқирон ўғил-қизларимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, уларни иш ва даромад манбаи билан таъминлашга давлат миқ ёсида катта аҳамият берилмоқда. Ана шундай эътибор туфайли сўнгги тўрт йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайиб, 500 мингдан ошгани, ҳеч шубҳасиз, ушбу соҳа ривожида муҳим роль ўйнамоқда. Бу йилнинг ўзида 92 мингдан зиёд ёшларнинг тадбиркорлик л  Маҳаллаларда ташкил этилаётган касб-ҳунарга ўқитиш курсларида минглаб ўғил-қизларимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларни эгалламоқда.  Бу йилдан бошлаб, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, қишлоқларда ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратиш бошланди. Натижада қишлоқда яшаётган 230 мингдан ортиқ ёшга 61 минг гектар ер майдони ажратиб берилди. Шунингдек, ғалладан бўшаган ерлардан яна 75 минг гектари 170 минг нафар ёшларга такрорий экинлар экиш учун ажратилди.  Ёшлар ўртасида камбағалликни камайтириш, уларни ўзини ўзи банд қилишга рағбатлантиришда “Ёшлар дафтари”, ёшлар дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларимиз муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу йилнинг 8 ойи мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган 430 минг нафа  Юртимизда ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим-тарбия олиши, иш жойи ва уйига эга бўлиши, жамиятда муносиб ўрин топиши, “Меҳрибонлик уйлари”, махсус мактаб-интернатлар ва “Болалар шаҳарчаси”нинг моддийтехник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга жиддий эътибор берилмоқда.  Айниқса, “Меҳрибонлик уйлари”- даги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билимли, касб-ҳунарли ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш – ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиз. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, “Меҳрибонлик уйлари” ва махсус мактаб-интернатларда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий этмоқдамиз.  Ана шундай ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рў  Мен юртимизнинг қайси ҳудуди, шаҳар ва қишлоғида бўлмайин, албатта у ердаги ёшлар билан учрашаман. Очиқ ва самимий суҳбатларда уларнинг соғлиги, ўқиши, орзу-интилишлари, қишлоғи ёки маҳалласидаги шарт-шароитлар билан қизиқаман.  Биласизми, дунёдаги давлатлар, халқларнинг ривожланиш даражасини кўрсатадиган мезонлар, параметрлар кўп. Лекин мен учун шу борадаги энг муҳим мезон – бу ёшларимизнинг бахти, камолидир.  Янги Ўзбекистоннинг нафаси, суръати ва шиддатини аввало азиз ўғил- қизларимизнинг азму шижоати, дадил фикр ва таклифларида, эришаётган дастлабки ютуқларида кўраман.  Яқинда 30 июнь – Ёшлар кунида навқирон авлодимиз вакиллари билан яна бир бор учрашиб, уларнинг турли соҳалардаги изланишларини кўриб жуда хурсанд бўлдим.  Ишончим комилки, фарзандлари доимо изланиш ва интилишда бў Савол. Мамлакатимизда кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз борганда, хотин-қизларнинг ўқиши, билим олиши, меҳнат қилиши, уларнинг соғлигини сақлаш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар биринчи навбатда тилга олинмоқда. Бунинг сабаби нимада?  Аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз бахтли бўлса албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади.  Хотин-қизлар барча соҳа ва тармоқларда эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиб, юксак ҳурмат эҳтиромда яшаган мамлакатда албатта тинчлик ва ҳамжиҳатлик, ўсиш ва юксалиш бўлади.  Шунинг учун ҳам биз учун буюк Она тимсоли бўлган аёл зотини халқимиз азал- Савол. Юртимизда хонадонларимизнинг файзу фариштаси бўлган кекса авлод вакиллари, муҳтарам фахрийларимизга алоҳида меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Бу борадаги амалий ишларнинг келгуси ривожи ҳақида ҳам фикрингизни билмоқчи эдик.  Мен ҳар доим бугунги тинч-осойишта, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳақида ўйлаганимда, бундай ёруғ кунларга етиб келишда қанча-қанча авлод вакиллари, отабоболаримиз тинимсиз меҳнат қилганлари, ўз бошига тушган барча синов ва машаққатларни сабр-матонат билан енгиб ўтганларини чуқур миннатдорлик билан эслайман. Улар ўзлари қийналиб бўлса ҳам бизни шундай тинч ва дориломон кунларга етказганлари – бу ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган улкан жасорат, фидойилик ва қаҳрамонликдир.  Шунинг учун бундай мард ва олижаноб аждодларимиздан ўтганларининг хотирасини у  Кекса авлод вакилларининг саломатлигини асраш, уларга республикамиздаги турли санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар бериш, байрам кунларида уларни алоҳида қутлаб-табриклаш, доимий иззат-ҳурмат кўрсатиш эзгу анъанага айланиб бормоқда.  Такрор айтаман, ўз вақтида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун бағишлаган бундай табаррук инсонлар олдида биз бир умр қарздормиз. Муҳтарам нуронийларимизнинг ҳаётини янада файзли қилиш, улар ўзларининг бой тажрибаси, фойдали маслаҳатлари билан ижтимоий ҳаётимизда, айниқса, Янги Ўзбекистон ёшларини тарбиялашда янада фаол иштирок этишлари учун қўшимча имкониятлар яратамиз.  Бу масалаларга алоҳида урғу бериб гапираётганим албатта бежиз эмас. Биз Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида халқимизни роз Президент сифатида мустақиллик байрами муносабати билан халқимизга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз? • Албатта, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан биз барча соҳа ва тармоқлар бўйича тараққиётимиз якунларини чуқур сарҳисоб қилиб, келгуси режаларимизни янада аниқ белгилаб оламиз. Айниқса, юртимиздаги ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг янада эркин ва фаровон яшашига эришиш биз учун бундан буён ҳам бош мақсад бўлиб қолади. • Мен учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатидаги фаолиятимнинг маъно-мазмунини ташкил этадиган энг улуғ мақсад – халқимизнинг тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт ҳақидаги орзу- умидларини рўёбга чиқариш йўлида сидқидилдан фидокорона хизмат қилишдан иборатдир. • Барчамизга ризқ-на  Ишончим комил, биз жонажон Ватанимизга бўлган чексиз меҳримиз ва садоқатимизни муқаддас байроқ қилиб, бор билим ва тажрибамиз, ақл-заковатимизни ишга солиб, ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган эзгу мақсадларимизга албатта етамиз. Янги Ўзбекистон жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў- эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айланади.  Мен бунга нафақат ишонаман, балки шу йўлда бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни сафарбар этишга ҳамиша тайёрман. Барча юртдошларимизни ана шундай улуғ сафда – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қаторида бўлишга даъват этаман.  Бугунги имкониятдан фойдаланиб, кўпмиллатли халқимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳар бир хонадон, ҳар бир ватандошимизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барак