Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 75.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва унинг Бухоро ижтимоий – сиёсий ҳаётида тутган ўрни

Купить
Ў збекистон Республикаси Олий ва ў рта махсус таълим вазирлиги Бухоро давлат университети Тарих факультети Т арих кафедраси БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ Мавзу: « Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва унинг Бухоро ижтимоий – сиёсий ҳаётида тутган ўрни” 1 Мавзу: “Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва уларнинг Бухоро ижтимоий – сиёсий ҳаётида тутган ўрни Режа: Кириш -------------------------------------------------------------------------------------- ----- 1. XIX аср охири – XX аср бошларида Бухорода маорифпарварлик ҳаракатининг шаклланиши. Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва унинг машҳур намояндалари -------------------------------------------------------------------------------------- ----- 2. Ёш бухороликларнинг мақсад ва вазифалари. Жадидчилик ва янги усул мактабларининг очиш йўлидаги фаолиятлари -------------------------------------------------------------------------------------- ----- 3. Матбуотчилик ва нашриётчилик фаолиятлари -------------------------------------------------------------------------------------- Кириш Мавзунинг долзарблиги. Тарихга кириб бораётган бугунги ҳар бир кун ўз моҳияти ва аҳамияти жиҳатидан ўнлаб йилларга тенгдир. Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган Ўзбекистон Республикасидa бугунги кунда кўп йиллар мобайнида тўпланиб ўз ечимини кутиб ётган кўпгина муаммолар ҳал қилинмоқда. Бу ўринда тарих фани соҳасида тўпланган масалаларни ҳал қилиш, ҳамда халқнинг қалби ва хотираси бўлмиш бу қадим фаннинг нуфузини кўтариш, масъулиятли вазифаларни белгилаб олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1998 йил 27 июлдаги қарори катта аҳамият касб этади. Қарорда тарих соҳасида ўз ечимини кутиб ётган назарий ва амалий масалалар билан бир қаторда жамият тараққиётининг асосий у қутқариб қоладиган ягона кучдир” 2 . Шу сабабли ҳам мазкур вазифани бажариш Республика ҳукумати томонидан давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон республикаси мустаққиллиги йилларида тарих фанини ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбек миллий давлатчилиги тарихининг барча босқичларини об ъ ектив, холисона ва тарихийлик прин ц ипларига амал қилиб тадқиқот олиб бориш соҳасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Ўзлигимизни чуқур англашда тарихга қайта- қайта мурожаат қилинмоқда. «Биз ўзимизни миллат деб билар эканмиз ўзбекчилигимиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишимиз керак. Туркий тилни халқ бор, турк халқи бор. Фарқини ҳар бир фуқаромиз аввало фарзандларимиз билиб олсинлар» 3 деб таъсирлайди Республика президенти И.А Каримов. Ҳар бир масалага жиддий муносабатда бўлиш миллий Мавзунинг илмий ўрганилиш даражаси. Туркистон жадидчилик ҳаракати тарихида ўз ўрнига эга бўлган Бухоро жадидчилиги ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ташкилотлари бўлган Ёш бухороликлар ташкилоти тарихи, унинг машҳур номояндаларининг фаолиятини ўрганиш ва уларнинг фаолиятига қизиқиш бевосита ўша даврда шаклланган жадидчилик ғоялари давридан бошланган. Ёш бухороликлар ташкилотининг вужудга келиш тарихи, уларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида шу ташкилотнинг таниқли вакилларининг асарлари орқали ўрганиш бошланди десак, муболаға бўлмайди. Маъратпарвар адиб, С.Айний 5 , давлат арбоби Ф.Хўжаев 6 , А.Фитрат 7 ўз тадқиқотларида Ёш бухороликлар ташкилотининг фаол аъзоларидан бири сифатида ўзларининг дастурлари, мақсад ва вазифалари ҳақида муҳим маълумотларни келтириб ўтган. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўл олимлардан Б.Қосимов 10 , Ф.Қосимов 11 , Н.Каримов 12 кабилар бу ҳақда етарлича маълумотларни келтириб ўтишган. Шу билан бирга адабиётшунос олимлардан, Ҳ.Болтабоев 13 , У.Долимов 14 , Г.Маҳмудова 15 , Р Бойтўлаев, Г.Остонова 16 , кбилар ўз тадқиқотларида Бухорода жадидчилик ҳаракатининг шаклланиши тарихи ва унинг босқичлари, ислоҳотчилик ва маърифатпарварлик ҳаракати натижасида амирликда Ёш бухороликлар ташкилотининг вужудга келиш ҳақидаги айрим фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтгалнлар. Шунингдек, мустақиллик йилларида яратилган катта тадқиқотларда 17 ҳам мусалага атрофлича ёндашилган. Бироқ ҳалигача бу мавзу етарли даражада чуқур ўрганилмаганли учун битирув-малакавий ишининг мавзуси қилиб белгиланди. Мавзунинг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон ўз мустақиллиги қўлга киритгач, тарих фанини шак тарихини яратиш вазифаси турган ҳозирги пайтда, ўз олдимизга аниқ мақсад ва вазифаларни қўйган эканмиз Туркистон қолдирган, халқни маърифат ва маънавиятга бошлаган ўз таркибида илғор зиёлиларни бирлаштирган Бухоро жадидларининг ижтимоий-сиёсий ташкилоти бўлган Ёш бухороликлар ташкилотининг вужудга келиш тарихини ва уларнинг асл мақсадларини ўрганиш битирув-малакавий ишининг асосий мақсад ва вазифаларидан иборат. Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда Битирув малакавий иши ўз олдига қуйидаги вазифалар қўйилди: - XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошларида Бухоро амирлигида маърифатпарварлик ва тараққийпарварлик ҳаракатининг шаклланиш тарихини билиш; - Амирликда жадидчилик ғояларининг юзага келиш тарихининг ўрганиш; - Амирликда Бухоро ёшларини бирлаштирган Ёш бухороликлар ташкилотининг шаклланишини ўр Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иши, кириш , тўрт боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар, илова ва 65 бетдан иборат. 1. XIX аср охири – XX аср бошларида Бухорода маорифпарварлик ҳаракатининг шаклланиши. Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши Ватанимиз мустақилликка эришгач, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида ўзликни англаш, маънавий-маърифий қадриятларни чуқур идрок этиш ва халққа етказиш, ёшларни ватанга, халққа муҳаббат руҳида тарбиялашда улкан ишлар амалга оширилди. Маънавий ҳаётни юксалтиришда ҳукумат томонидан узоқни мўлжаллаб ишлаб чиқилган махсус дастурлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Жадид педагоглари ҳам ёшларни тарбияси масаласига ҳаёт ёки мамот масаласи деб қараганлар. Жадидчилик ҳаракатининг тамал тоши усули жадид мактабларидир. Бу мактабларни тубдан ислоҳ қилиш, замон талабларига жавоб бера оладиган мактаблар, олий ўқув юртлари ташкил қилиш жадид мутафаккирларининг асосий вазифаларига айланди. Машҳур маърифатпарвар адиб, Садриддин Айний (1878-1954) ўзининг жадид мактаблари учун ёзган, маърифий, ахлоқий ва тарбиявий ғоялар билан йўғирилган “Таҳсиб ус-сибён” (“Болалар тарбияси”) дарслигида тарбия ва илм олишнинг маркази бўлган мактабнинг ролига алоҳида эътибор бериб: “Киши мактаб ёрдами билан одам бўлади” 18 , деб айтади. Дарҳақиқат, XIX аср охири - XX асрнинг бошларида Туркистон ўлкасида жадидлар, халқ таълимида, янги усуллар марказига айлана оладиган, миллий маданият, ислом анъаналари ва одатларини ҳимоя қилишда ишончли восита бўладиган ўз миллий мактабларини ташкил қила бошладилар. Бу мактаб “янги усул” - жадид мак аҳлини тарбиялаб, вояга етказган. Ҳар куни бир Абу Али (Ибн Сино), Форобий, Муҳаммад Исмоил Бухорий ва Улуғбек кабиларини жаҳонга ҳадя этиб, шу тариқа ўзининг шарафли довруғини жаҳон халқларининг қулоқларига зирак қилиб таққан” 20 . Ҳақиқаттан ҳам Фитрат сўзи билан айтганда Бухоро ўз даврида ўзининг олиму-фузалолари билан шуҳрат қозонди. Илмни истаган ҳар бир киши Бухоро мактаб-мадрасаларида ўқишни орзу қиларди. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ўша даврларда, кимки Бухоро мадрасаларида ўқиб, таълим тарбия кўрган бўлса, у одам бутун илм-фанни эгаллаган киши сифатида баҳоланган ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Бухоронинг обрў-эътибори ана шу даражада юксак бўлган. Шунинг учун Бухорога “Қуббатул ислом” ва “Бухоройи шариф” номлари бежиз берилмаган. Тарихий асарларда ёзилишича, Моваро даражада пасайиб кетиши ва уларнинг ислоҳотга муҳтож бўлишига қандай сабаблар бор эди. Нима учун XIX - асрнинг иккинчи ярмига келиб Бухоронинг илм-маърифатни тарқатиш борасидаги нуфузи тушиб кетди ва бунга қанақа омиллар сабаб бўлди. Айний Бухородаги дастлабки маърифатпарварлик ва тарақийпарварлик ғоялари машҳур ҳаттот ва тарихчи Аҳмад Донишдан бошланганлигини ўзининг машҳур Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар” ва “Эсдаликлар” асарида ёзиб қолдирган. Айний Аҳмад Дониш билан шахсан учрашиб, унинг суҳбатидан баҳраманд бўлмаган бўлса ҳам, лекин унинг “Наводир ул вақоеъ” асари орқали танишганлигини, бу асарни ўқиб Айнийнинг дунёқарашида катта бурилиш ясаганлигини айтиб ўтади 21 . Бухородаги ислоҳотчилик ҳарактига, мадраса мударриси, олим Фазлий Ғиждувоний, Мўминхожа Вобкандий, мулло Худойб 5. Арифметика, тарих, жўғрофия, табобат, ҳандаса (геометрия) мантиқ, фалсафа, алжабр каби дунёвий фанларнинг ўқитилишига кўрсатма берилсин; 6. Мусулмончиликни Муҳаммад пайғамбар давридаги қадимги ислом маданиятига қайтариш 22 . Хуллас ўз вақтида илм-маърифат, маданият ва маънавият маркази бўлиб келган Бухоро XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз нуфузини йўқота бошлади, Бухоролик маърифатпарвар ва тараққийпарварлар Бухоронинг олдинги илмий нуфузини кўтариш, ёш авлоднинг тарбияси ва унинг илмли бўлишига қаттиқ курашдилар. Зеро Туркистон жадидларининг отаси сифатида ном қозонган Маҳмудхўжа Беҳбудий 1919 йил фожеали ўлими олдидан қолдирган васиятномасида шундай сўзларни васият қилиб кетган эди: “Ўртоқларим Сиддиқий, Айний, Фитрат, Акобир Махдум, ўғлонларим Вадуд Махдум, Абдуқодир Шакурий! Сиз талаби билан чиқишган эди. Улар дастлаб Бухородаги амирлик тузуми доирасида ислоҳотлар жорий қилмоқчи бўлишди. Россия ва Туркияда юз берган инқилоблар, Истанбул, Боку, Қрим ва бошқа ўлкалардан Бухорога тарқала бошлаган турли газета ва журналларнинг таъсири остида секин-аста очиқ фикрлилар – янги миллий зиёлилар гуруҳи шаклланган. Шунингдек, Бухорода фаолият кўрсатаётган Низом Собитовнинг татар мактаби, Мулла Жўрабой томонидан очилган янги мактаб тез орада шуҳрат чиқарганидан кейин, бу мактаблар бир қанча кишиларнинг фикрини очиб, мактаб атрофида бирлашадилар. “Яна бир янги ёш фикрлилар (тараққийпарварлар) гуруҳи вояга етдилар. Мактаб муқобили натижасида, ўқувчилар бош кўтариб қиёмат қилдилар, бир – бирларига ҳамфикр ва ҳамдард бўлиб, худди жамият рангини олдилар. Улар бир жойда тўпланиб, м Бу даврда Садриддин Айний (1878 – 1954), Абдурауф Фитрат (1886 – 1938), Абдулвоҳид Бурҳонов (Мунзим) (1875 – 1934), Файзулла Хўжаев (1896 – 1938), Убайдулла Хўжаев (1882 – 1938), жадидларнинг энг таниқли намояндалари эди 28 . Шунингдек, уларнинг маслакдошлари ва сафдошлари сифатида миллий зиёлилардан Мукаммил Бурҳонов (1884 – 1937), Усмон Хўжа (1878 – 1968), Отаулла Хўжаев (1880 – 1937), Абдуқодир Муҳиддинов (1892 – 1934), Мусо Саиджонов (1893 – 1937) Мукаммил Бурҳонов Аҳмаджон Ҳамдий (Абдусаидов), Ҳомидхўжа Меҳрий, Мирзо Сирож Ҳаким кабилар Ёш бухороликларнинг дастлабки ташкилотчилари эди. Ёш бухороликлар иқтидорли ёшларни Истанбул, Қозон, Уфа, Боқчасаройга ўқишга жўнатди. Улар партиянинг моддий маблағи ҳисобидан таълим олишган. Файзулла Хўжаев ва Муҳиддин Мансуров партияга катта маблағ а Абдурауф махдум Фитрат, Музаҳҳар махдум Бухорий, Садриддин – Кўкалдош масжидининг имоми – тахаллуси Айний Хожа Жаҳоний – булар Бухоронинг махдумзодалари ва олимларидан бўлиб, сонлари тахминан 222 нафарга етарди” 31 . 1910 йилнинг рамазон ойигача, Ёш бухороликларнинг “Тарбияи атфол” жамиятига, Мирзо Изатулло, Порсохожа, Ҳожи Ҳамроҳ Йўлдош ўғли, Аҳмад Камол, Фазлиддин – махдум, Мирзо Назрулло, Ҳожи Абдусаттор, Ҳакимжон-махдум, Мирзо Пўлод, Салимжон, Муҳаммадназар – махдум, Мазҳар – махдум ва Садриддин Айний аъзо бўлиб кирган 32 . Абдулла Бадрийнинг 1919 йилда “Ёш бухороликлар кимлар“ рисоласида шундай фикрлар бор: “... онларнинг фикру хаёллари ва муддаолари биз бечора ва қашшоқларни ғурбатдан, яъни амирлар, беклар ва бойларнинг зулмларидан озод қилмоқ ва бизларнинг роҳатимиз ва тинчлигимиз у ҳамма ишларга доим ёрдам бериб юрганлардан бири, бу сатрларнинг ёзувчиси Садриддин Айний ҳам бор эди” 35 . Шунингдек, уламо жамиятидан, маҳаллий аҳоли, мадраса талабалари ва айрим ҳукумат арбоблари орасидан ҳам уларга ҳамфикр бўлганлардан: муфтий домла Икром, қози Абдусамадхожа, қози Шарифжон Махдум Садри Зиё, қози Саиджон, Мирзо Саҳбо Вобкандий, Ҳожи Додхоҳ, Порсохожа, Ҳожи Ҳамроҳ Йўлдошзода, Мирзо Пўлод, Салимжон, Ҳожи Сирожиддин, Аҳмад Камолий ва бошқалар бўлган. Ёш бухороликлар ташкилоти 1910 йил “Тарбияи атфол” (“Болалар тарбияси”) махфий жамияти шаклида тузилган. Унинг сафида маҳаллий халқ фарзандлари, савдогарлар, зиёлилар, мударрислар ва бошқа табақа вакилларини бирлаштирган эди. Ёш бухороликлар жамиятининг асосий дастури фақат илмий бўлган. Кейинчалик Истанбулда ҳам «Бухоро таълим Махфий жамиятнинг 28 аъзосидан 14 нафари мулло ва муллозодалар, шу жумладан, уч нафари мударрис эди. Колесов воқеасидан кейин, улар орасида ажралиш юз бериб, Туркистонга ҳижрат қилдилар. Қолган 12 нафари мулло ва муллозодалар бўлиб, булардан ҳам уч таси мударрис эди. 1918 йил Колесов воқеасидан кейин кўплари ўлдирилди. Улар орасида етти нафари мулло, иккитаси қози, яна икки нафари мударрис ва бири раис эди. Домулло Икромдай номдор олим, Бухорода қозикалон бўлган қози Шарифжон махдум кабилар ҳибсхонада ётдилар” 38 . Ёш бухороликлар 1910 – 1917 йилларда асосан маърифатпарварлик, янги усул мактабларини ташкил этиш, таълим – тарбия тизимини ислоҳ этиш учун курашган бўлсалар, 1917 йилга келиб бу ташкилот сиёсий тусга киради. Уларнинг ижтимоий, сиёсий, маърифатпарварлик фаолияти партия мазмунида 2. Ёш бухороликларнинг мақсад ва вазифалари. Жадидчилик ва янги усул мактабларининг очиш йўлидаги фаолиятлари Ёш бухороликлар жамияти янги махфий мактаблар очар ва болаларни ўқитиб, саводли бўлганларигни, Оренбург, Қозон, Уфа, Қрим ва Истанбулга ўқишга юборар эди. Жамият ва унинг аъзоларини савияси тўғрисида Айний бундай ёзади: “Фақат афсуски, жамият сиёсий маълумот руҳида тарбияланмаган эди ва Россия ишчилар ҳаракатидан хабарсиз эди” 40 . Ҳаммаси бўлиб 20 та аъзоси бўлган бу жамият ўз олдига қуйидагиларни вазифа қилиб қўйган эди: 1. Кенг аҳоли оммаси орасида маориф ва турли хил адабиётлар тарқатиш. 2. Исрофгарчилик ва бошқа ножўя урф-одатларга қарши кураш. 3. Ҳукуматга қарши ташвиқот олиб бориш 41 . Абдулла Бадрий ўзининг “Ёш бухороликлар бечора халқ ва деҳқонлар учун яхшими, ёмонми? ” но кўрмакка келуб-кеданлар ўлуб, бу сояда ҳар тарафдан икки юздан ортиқ мактаблар усулимни қабул этдилар” 43 . 1893 йилда Гаспинский шогирди Мажид Ғанизода билан Туркистонга йўл олади. Самарқандни томоша қилади. У бошлаб берган “усули жадид” ҳаракати вақт ўтиши билан ўз натижаларини бера бошлайди. Россияда, Туркистонда бирин кетин янги усул мактаблари очила бошлайди. Исмоилбек ўз фикрларини қоғозга тушириб, уни рус ҳукуматига, нусхасини Туркистон генераол губернатори Н.О.Розенбахга жўнатади. Аммо кутилган натижа бўлмайди, у рад жавобини олади 44 . Бухоро амири Абдулаҳадхон (ҳукмронлик йиллари: 1885-1910)га мурожаат этиб, янги усулдаги мактаблар очишга изн сўрайди 45 . Амир Абдулаҳадхон 1893 йилнинг бошида Россия зиёрати муносабати билан Боғчасаройга келиб Исмоил Гаспринский билан танишиб, узо Абдулаҳадхоннинг отаси шарафига “Музаффария” номида жадид мактаби очилган 48 . Бухоро амирлиги Россия вассалига айланганидан сўнг XIX асрнинг иккинчи ярмида Бухорога Уралолди ва Волга бўйидан савдогарлик ва ҳунармандчилик қилиш мақсадида ўнлаб татарлар кўчиб келган. Исмоил Гаспринский Бухоро сафарида илғор фикрли татар зиёлиларидан мулла Низом Собитов (Низом Собитий) билан учрашган. Айнийнинг ёзишича 49 , 1883-1884 йиллардаёқ Бухоро зиёлилари “Таржумон” газетаси орқали тараққийпарварлик ғоялари ва янги усул мактабларидан воқиф бўлишган. Унинг фикрича, 1907-1908 йилга қадар Бухорода фаолият кўрсатган янги усул мактаблари татарларга тегишли бўлган. 1900-1903 йилларда Бухорода татар ўқитувчилари томонидан янги усул макталари очилган 50 . Таниқли шарқшунос олим И.Умняковнинг қайд этишича, турл Бухоро амирлиги ҳудудида илк усули жадид мактабини ким очган? деган ҳақли савол туғилади. Айнийнинг эътирофига кўра, Бухорода илк янги усул мактабини 1900 йилнинг бошларида маҳаллий зийлилардан бўлган Мулла Жўрабой Пирмастий очган 52 . Олимнинг ёзишича, Мулла Жўрабой Пирмаст туманида (ҳозирги Бухоро тумани) туғилган. У Русиядаги янги усул мактабларини кўриб келиб, Бухоронинг Пўстиндозон (пўстин тикиш) гузарида янги усул мактабини очган 53 . “Мулла Жўрабой “4- 5 ойда ҳар кимнинг саводини чиқараман деб” даво қилган бўлсада унинг сўзига одамлар эътибор бермадилар ва “тижоратдан зарар кўриб саргардон бўлибди” деб унинг устидан кулардилар. Бўрибой, Мирхон ва Қори Бурҳондек “Таржумон” газетасининг ўқувчилари одамларни бу мактабга ташвиқ ва тарғибот қилган бўлсаларда, бундан бирор бир натижа чиқм Муҳаммад Аминжон Маҳдумни Мулла Жўрабойга шогирдликка берган 57 . Рус-Япон уруши (1904-1905) бошлангандан кейин Бухорода “Таржумон” газетасини мутолаа қилувчилари кўпаяди. Газета орқали бухороликлар дунёда бўлиб ўтаётган турли воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлиб турганлар. Бадриддин Қозикалон ва домулло Икромчалар дарс жараёнида Таржумон газетасидан ҳар хил хабарларни болаларга таништириб борганлар. Айнийнинг қайд этишича, шу пайтдан бошлаб (1905 йилдан) Бухорода ҳам “жадид” ва “қадим” низолари бошланган. Айний ўзининг “Қисқача таржимаи ҳолим” асарида шундай ёзади: “1905 йил Россияда юз берган революция Бухорога катта таъсир кўрсатди. Прогрессив ҳаракат, ислоҳотчилик ҳаракатлари кучая бошлади. Россиянинг турк ва татарлари “Таржумон” газетасидан бошқа, мажаллари йўқ эди, энди турли газета Н.Собитов татар болаларини ёш хусусиятларига қараб синфларга бўлган. Ўртача бир кунда 5 соат дарс, ҳар бир дарсдан сўнг 10 дақиқа танаффус жорий қилинган. Биринчи босқичда ўқувчиларга ҳарфлар ўргатилган. Агарда ўқувчи бир дарсни ўзлаштирмаса, иккинчисига ўта олмаган. Бу мактабга қозонлик татар Абдураҳмон Саидий ўқитувчиликка тайинланган. Дастлаб бу мактабда фақат 10-12 нафар татар болалари ўқиган. Тарихнавис адибнинг айтишича, Абдураҳмон Саидий 1930 йилдан Ўзбекистон Давлат Университетида адабиёт фанидан дарс берган 58 . Россия империяси сиёсий агентининг 1911 йил 27 январида Ички ишлар вазирига ёзган 22-сонли хатида қайд этилишича, Бухорода илк янги усулдаги мактабни 1902-1903 йилларда татар миллатига мансуб Каипов исмли муаллим Россия фуқаролигидаги мусулмон болалари (асосан татар) учун амир (амир Музаффар – Т.Ф)нинг шарафига “Музаффария” деб номлашни муносиб кўрди” 62 деб ёзади Айний. Исмоилбек кетиш вақти амир Абдулаҳадга ва бошқа Бухоро маъмурларига янги мактаб ҳақида ўз тавсияларини беради. Айнийнинг эътирофича, Исмоилбекнинг ташаббуси ва ҳаракатидан бирор натижа бўлмайди, фақат татар мактаби Низом Собитов уйидан, бошқа татар вакили бўлган Холид Бурнашевнинг уйига кўчирилади ва бир қанча бухоролик болалар, бу мактабга қабул қилинади. Татар мактабига қабул қилинган ўқувчилар қуйидагилар бўлган: Мирзо Хайруллоҳ, Мирзо Муҳиддиннинг ўғли (Абдуқодир Муҳиддинов - Т.Ф), Мирзо Салим Мирзо Муқим ўғли, Қиличхўжа Усмонхожа ўғли, Мирзо Барот қори Ҳаёт ўғли, Мирзо Махдум Мирзо Набот ўғли. Низом Собитийнинг татар мактаби Гавкушон маҳалласидаги Холид Бурнашев ҳовлисига кўчирилгандан очилади 64 . Шаҳар савдогарлари ҳомийлигида ишлаган ушбу мактаб 2 сифндан иборат бўлиб, синфда 3 та глобус, китоблар, парталар, доска, ўқувчиларга берилоадиган дафтарлар бўлган. Битта синфда бошланғич таълим олувчилар, иккинчисида эса олти ой таълим олганлар ўқитган. Дарсларни Усмонхўжа ва Мулла Ғулом Қодирали олиб борган. Дарслар Самарқандда нашр этилган форс-тожик тилидаги дасрликлар асосида олиб борилган. 30 кишидан иборат икки синф ўқувчиларининг барчаси Бухородаги бой савдогарларнинг фарзандлари бўлиб, улар тез ва тўғри ўқийдиган бўлишган. Мазкур мактабда тан жазоси қўлланилмаган. Бухородаги расман иккинчи мактабни Мукомиллидин Бурҳонов очган бўлиб, унинг мактабида ўқийдиган ўқувчилар сони 40 нафардан ортиқ бўлган 65 . Бухородаги жадид мактаблари ичида Мукомиллиддин Бурҳонов мактаб ўз Мактаблар кўпинча унинг ташкилотчилари томонидан таъминлаб турилган, айрим ҳолларда, уларга бой-бадавлат кишилар ҳомийлик қилиб туришган 69 . Булардан ташқари, мактабларнинг таъминоти ота-оналар томонидан бериладиган ўқиш пули ҳисобидан ҳам йўлга ўйилган. Масалан, Миррзо Абдулвоҳида ва Айнийлар ташкил этган мактабда ўқиш пули ойига 3 сўмни ташукил этган. Ўқувчиларнинг 15-20%и, асосан камбағалларнинг болалари бепул ўқитилаган. Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, янги усул мактабида ўқиш пули эски мактабга нисбатан анча юқорироқ бўлган. Бу ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ эди: эски маткбда 6-10 йил ўқилса, янги усул мактабида 4 йил ўқитилган. Жадид мактаблари икки босқичда ташкил этилган. Биринчи босқич “ибтидоий” (бошланғич), иккинчи босқич “рушдия” (ўрта) деб аталади. Уларда қуйидаги та элемаеннгтлари) билимлари ҳам берилган. Тирик табиат асослари ўқитилмаган 70 . 1910-1911 йилларда Бухоро амирлигида янги усул мактаблари ўз фаолиятини имкон даражасида ривожлантира борган. Амирликда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият, амир ҳукуматининг олиб борган реакцион сиёсати, Бухородаги Россия Сиёсий агентлигининг таълим соҳасига муносабати, амир Абдулаҳадхоннинг вафоти ва унинг ўрнига ўғли Саид Олимхоннинг ҳокимиятга келиши, 1910 йилнинг январида бўлиб ўтган диний мазҳаблар ўртасида келишмовчиликларнинг (суний-шиа низоси) буларнинг барчаси ўз таъсирини кўрсатди. Расман рухсат этилган Мирзо Абдулвоҳид мактабининг ёпилиши билан ҳам мутаассиб руҳонийларнинг кўнгли жойига тушмаган эди. Чунки Мунзимнинг мактаби ёпилгандан кейин 50 дан ортиқ ўқувчилар татар мактабига кириб ўқий бошлайдил Бухоронинг муллалари Амир Олимхонга мактуб ёзиб, янги усул макталарини ёпиш кераклигини айтиб, “Бохабар бўлинг, сизнинг подшоҳлигингизда нохушдик бўлмасин” деб мурожаат қиладилар. Шундан сўнг амир фармони билан Қўшбеги ва Қозикалон бошчилигида мавжуд бўлган янги усул мактабалрини очмаслик учун ўқитувчи ва она-онлардан тушинтириш хати олинади. Шундай қилиб ярим йил фаолият кўрсатган янги усул мактаблари иккинчи марта ҳам ёпилади. 1910 йилнинг январида бўлиб ўтган шиа-суний можароси тинчланиб, амирликдаги ички вазият бирмунча барқарорлашади. Ушбу можароларга сабабчи деб топилган Остонақулбекнигнг ўрнига Мирза Насруллобек Бухоро амирлигида қўшбеги лавозимини эгалайди. 1911-1912 йилларда Бухоро амири Сайид Олимхон томонидан мактаб, маориф ишларига оид айрим тадбирлар амалга оширилади. 1911 йил топдилар. Бир нваи қилиб масҳатни бир жойга қўйдилар. Мактаблар асли ҳолича қолди. Кетгани ҳукуматининг пули бўлди. Бекордан бекорга мактабдорлар чўнтагига кетди. Яъни фарёдларимз ва жаноби олий ташаббуслари зоеъ кетди” 73 . Ёпилган татар мактаби яна гавкушон гузарида очилади. Абдураҳмон Саъидийнинг ўрнига татар миллатидан бўлган Исмоил Галлиев муаллимликка чақирилади. Унинг ўзи ўғил болаларга, хотини эса қиз болаларга сабоқ бера бошлайди. Аммо руҳонийларнинг қутқуси билан қўшбеги Насруллобек татар мактабига бухороликларнинг болалар бормаслиги тўғрисида қарор чиқаради. Гавкушон маҳалласида, Ҳовузи Арбоб гузарида мактаблар ишлай бошлайди. Пойи Остона гузарида русча ва мусулмонча мактаб очилади. Хиёбон гузарида Мирза Исмоилнинг укаси томонидан катталар учун савод чиқариш мактаби ташкил этили мактаблар очилиб, уларда 100 да ортиқ болалар ўқишган 75 . Мактабларни услубий таъминотида ҳам ўзгариш кузатилади. Бошланғич синфлар учун дарсликлар яратилиб, унда ҳафрни ўргатиш, Қуръони каримни ўрганиш қоидалари, шариат тўғрисида маълумотлоар берилади . 1914 йилда Бухорода ном чиқарган, машҳур Усмонхўжанинг мактабида 200 нафар, Эшон ҳомидхўжанинг мактабида (Бозори нав гузарида) 100 нафар, Мулла Вафонинг мактабида 80 нафар ўқувчи таълим олган. Булардан мулла вафонинг мактабида дарслар рус тилида олиб борилган. Мактабларда дарслар аниқ дастур асосида олиб борилмаган. Масалан, энг машҳур бўлган Усмонхўжанинг мактабида аниқ дастур бўлмаган, болалар хат-саводни чиқариб, арифметик тўрт амални ўрганган, “Ҳафтияк” орқали Қуръонни ўрганган. Рус тилидаги мактабга асосан, савдогар, тижоратчиларнинг жараёнда фаол иштирок этишади. Амирликнинг Шаҳрисабз беклигида Исломқул тўқсоба ўз уйида янги мактаб очиб, унда ишлаш учун Тошкет ва Самарқанддан бир неча муаллимларни таклиф этган. Ушбу муаллимлар томонидан кейинчалик бир неча мактаблар ташкил этилган. Амирликнинг Ғиждувон туманида Абдулҳаким хўа бир неча янги усул мактабини очишгамуваффақ бўлади. Унинг ўзи очган мактаби учун дарсликлар ёзган, ёши катталар учун кечки макталар ташкил этилган. Қоракул туманида амлокдор Ғулом Қодир билан Қози Икром бир неча мактаб очиб, ўз болаларини ва хоҳ\\ловчиларнинг болаларини ўитишни ташкил этган. Бу ерда Сулаймонхўжа томонидлан газета таралиб, китоблар келтирилиб, кутубхона ишлари ҳм йўлга қўйилган. Шофиркон ва Вобкент туманларида ҳам мактаблар ташкил этилиб, татар муаллимларидан фойдаланилган. Биринч роҳат” каби илмий тадқиқотлари тўғрисида муфассал маълумотларни келтириб ўтиб, уни эҳтиром ва самимият билан тилга олади 76 . 1914 йилга келиб Бухородаги барча янги усул мактаблари каттиқ қаршиликка учрайди. Амирликнинг ўта мутаассиб руҳонийлари жадид мактаблари хусусида шундай фатво бекришади: “У (жадид мактаби) шариатга қарши. Биринчи йилда ўқувчилар газета ўқийди, иккинчи йилда озодлик талаб қитлади, учинчи йилда эса олий ҳазратларини тахтдан ағдаради” 77 . Амирликнинг чекка ҳудудларидаги янги усул мактаблари ҳам тазйиққа учрайди. Масалан. Қоракўлдаги амалдор Ғулом Қодирнинг мактаби ҳам 1914 йилда амир фармони билан ёпилади. 1914 йилнинг 5 июлида амирнинг фармони билан Бухородаги барча жадид мактаблари ёпилади, уларнинг кўзга кўринган раҳбарларидан бир фисми шаҳрадан чиқариб юборилади, ёпилиши амалдаги ҳокимиятнинг жадидлар томонидан илгари сурилаётиган маърифий ғояларини амалга оширишга йўл бермаслигини кўрсатиб берди. Жамиятда ўзгаришлар бўлишги учун сиёсий ҳокимиятни ўзгартириш зарур эди 80 . Бу йилларда жадидчилик инқирозни бошидан кечирди. Ёш бухороликлар томонидан Бухоро амирлигида ташкил этилган янги усул мактаблари фаолиятини жонлантириш, уларнинг услубий таъминотини яхшилаш, дарсларни самарали ташкил этишда Туркистон жадидлари яқиндан ёрдам беришган. Айниқса, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуқодир Шакурий, Сиддиқийларнинг таъсири ва ёрдами катта бўлган. 3. Матбуотчилик ва нашриётчилик фаолиятлари Туркистонда миллий даврий нашрлар ташкил қилинишига қрим- татар миллати вакили Исмоилбей Ғаспирали (Гаспиринский)нинг (1851- 1914) 1883-1914 йилларда чоп этган “Таржумон” газет органлари ҳам ХХ аср бошларида Бухорога кириб келди. Айнийнинг ёзишича, Ҳиндистондан форс тилида нашр этиладиган “Ҳабл-ул-матн”, Мисрдан “Чеҳранома” каби журналлар келиб турарди 81 . Тадқиқот ва изланишлар шуни кўрсатдики, Эрондан “Ал-жадид” газетаси ҳам Бухорога келиб турган 82 . Маълумки ушбу ташкил этилган жадид мактаблари моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлган. Унга ташаббус кўрсатиш, уни моддий жиҳатдан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятини янада жонлантириш зарур эди. Кейинчалик Бухоро жадидлари томонидан ширкатлар, яширин жамият ва ташкилотлар тузилиб, маълум бир режа асосида ўз мақсадларини амалга оширган. «Мактабимиз муаллим жиҳатдан ҳам, китоб жиҳатдан ҳам камчиликларга эга эди. Шунинг учун китоб ҳозирламоқ орзуси билан ўз орамизда бир ширкат туздик. Ширкатим Ёш бухороликлар амирликда демократикик тартибларни ўрнатиш, халқни жаҳолат, илмсизлик ва хурофотдан қутқазиш мақсадида кенг фаолият олиб бордилар. Бундай хайрли мақсадга эришиш йўлида матбуот қудратли куч эканлигини тўғри англаганлар. “Бухоро ёшлари қачонлардан бери бир газета нашр қилмоқ фикрида эдилар. Лекин бунинг чораси ҳеч бир топилмас эди. Зеро, Бухоро ҳукумати оддий бирон маданий ишга йўл бермадиги ҳолда кўз олдида бир муфаттиш каби бўлатурган газетага нечук кўнар эди”. “Болалар тарбияси” жамияти аъзолари ўзларининг моддий имкониятларидан фойдаланиб, “Китоб савдоси дўстлиги маориф жамияти” ва “Баракот акционерлик жамияти” ташкилотлари орқали Боку (Озарбайжон), Истанбул (Туркия) каби шаҳарларда чоп этилган диний ва дунёвий адабиётларни ҳамда газета, журналларни халқ орасида яширин та ҳаракатлари туфайли амирликда тожик тилида “Бухоройи шариф” газетасини чиқаришга рухсат олинди. Газетанинг раҳбари Россия сиёсий агентлигида таржимон бўлиб фаолият юритган Мирҳайдархўжа Мирбадалов эди. “Бухоройи шариф”нинг биринчи сони 1912 йилнинг 11 мартида Янги Бухоро (Когон) шаҳрида чоп этилди 87 . “Бухоройи шариф” газетаси ҳафтада дастлаб 2-3 маротаба нашр қилиниб, газетанинг тузилмаси 4 саҳифадан иборат эди. 1-саҳифаси муҳарририят мақоласи, чет эл ва Ўрта Осиёдаги янгиликлар, воқеалар, 2- ва 3-саҳифаларида публицистик мақолалар, таниқли адибларнинг асарлари таржималаридан парчалар ва унга таҳририятнинг нуқтаи назари, жаҳон адабиёти асарларидан намуналар чоп этилган бўлса, сўнгги саҳифада асосан эълонлар, билдиришлар, савдо дўконлари манзиллари газетанинг деярли барча нашрларида босил этилган мақола ва бадиий ижод намуналари атрофлича таҳлил ва тавсиф қилинмоқда. Жумладан, тадқиқотчи У.Амонов “Бухоройи шариф”нинг 53, 59, 94, 96-сонларида эълон қилинган Мунзим (Абдулвоҳид Бурҳонов) ҳамда Фитрат шеърий асарларидан айримларини таҳлил қилади. Мунзимнинг “Ватан”, “Тобакай” (“Қачонгача”), “Мактаб” каби шеърларидан парча келтириб, уларнинг ўзбекча таржимасини беради. “Бухоройи шариф”нинг 1912 йил 29 июн 94-сонида ва 3 июл 96-сонида Фитратнинг 40 мисрадан иборат “Фарёд” номли тожик тилида битилган шеърини ўз мақоласида тўлиқ келтириб, унинг ўзбекча матнидан ўқувчиларни хабардор қилганлигини ҳам таъкидлаш мумкин 88 . “Бухоройи шариф” газетаси орқали унинг ўқувчилари рус адиби Л.Толстойнинг “Илёс”, “Бир-бирингизни севинг”, “Хитой маликаси Си Лин Чи”, “Меҳнаткаш Емильян ва бўш бар ширкати ихтиёрига ўтади. Мазкур сондан бошлаб газетанинг 21-сонигача Мирҳайдархўжа Мирбадалов муҳаррир бўлган. Қисқа вақт, яъни 22-сондан 25-сонгача Ҳусайн Иброҳимов, 26-сондан охирги сонигача яна Мирҳайдархўжа Мирбадалов масъул муҳаррирлик қилган. “Турон”нинг 1-сонида шундай рукндаги материаллар учрайди: бош мақола, ижтимоий-маданий мавзудаги мақолалар, телеграф хабарлари, маҳаллий, хорижий, доҳилий (ички), тижорий хабарлар: реклама ва эълонлар. Бу тузилиш газетанинг деярли охирги сонигача сақланиб қолган. Филолог олим Б.Дўстқораев “Турон” газетасининг деярли барча сонларидаги турли соҳаларга доир мақолаларни таҳлил қилиб, мазкур матбуот органи ҳам Бухоро ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида муҳим рол ўйнаганлигини алоҳида қайд этади 91 . Кейинчалик “Бухоройи шариф” ҳафтада 3-4 ма Газеталар дунё юзини кўришида жонбозлик кўрсатган М.Мансуров уларга кетадиган сарф-ҳаражатларни шахсан ўз зиммасига олади. Усмон Хўжа (Усмон Хўжа Пўлатхўжаев; 1878-1968) ҳам “Тарбияи атфол” ташкилоти фаолиятида ва газеталар нашр қилинишида хизматини аямаган 93 . “Бухоройи шариф” ва “Турон” газеталари амирликдаги қолоқ тартиблар ҳамда мустамлака ҳукуматининг зўравонлик сиёсати кабиларни танқид остига олганлиги, ҳукумат доираларида газеталар чоп этилишига қарши фикрларни кучайтирди. Яна бир жиҳати шундаки, “қадимчилар” ва амирликдаги реакцион доиралар газеталарни нашр қилиш ишига имкон қадар тўсқинлик қила бошладилар. Бу борада Бухоро амири ҳамда унинг амалдорлари, консерватив кучлар ва Бухородаги Россия сиёсий агентлигининг фикри мувофиқ келди. Юқоридаги тўсиқлар оқибатида 1913 йилнинг 3 ян машғулотларнинг араб тилида олиб борилиши, талабаларнинг кўпчилиги чаласавод бўлиб чиқаётганлиги газеталарда танқидий руҳда қайд қилинган. Газеталар мавжуд камчиликларни танқид қилибгина қолмай, айрим мақолаларда амирликда маориф ва маданиятни ривожлантириш йўлларига қаратилган аниқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Жумладан, нафақат ўғил болаларни, балки қизларни ҳам саводини чиқарадиган мактаблар очиш, мактаб ўқитувчиларига маош жорий қилиш орқали таълим тизимини яхшилаш таклифи билан газета саҳифаларида чиқилган. “Бухоройи шариф” ва “Турон” газеталари Бухоро амирлигида миллий демократик ғояларни тарғиб қилиш, саводхонликни ошириш орқали асрий қолоқликдан қутилиш, жаҳон цивилизацияси ютуқларини амирлик ҳаётига тадбиқ қилиш каби тарғиботчилик ишида Бухородаги Шу йилнинг ўзида Айний томонидан 3 та дарслик-китоби “Таҳсиб ус- сибён”, “Тартил ул-Қуръон”, “Заруриёти диния” форс-тожик тилида нашр этилади ва янги усул мактабларида қўлланилади. Абдурауф Фитратнинг бошланғич мактабларининг сўигги синфлари учун мўлжаллаб ёзган ўзбек тилидаги “Ўқув” номли китоби 1917 йилда Боку (Озарбайжон)да нашр этилади ва у биргина Бухорода эмас, балки Самарқанд ва Тошкентдаги янги усул мактабларида ҳам ўқув-тарбия китоби бўлиб хизмат қилади 96 . Янги усул мактаблари учун яратилган “Алифбе” китобчаси 48 бетдан ибоарт бўлиб, 2 та рисоладан ташкил топган. Биринчи рисола – “Алифбе”, иккинчиси – “Иймон” деб аталган. Ёш бухороликларнинг ташаббуси билан 1919 йилда “Қутулиш” 97 газетаси, 1920 йилда “Учқун” ва “Тонг” номидаги журналлар чиқа бошлаган. Ушбу газета ва журналларда апрелидан Тошкентда, ҳар 15 кунда бир маротаба чиқадиган сиёсий- ижтимоий “Учқун” журнали нашр этила бошланади 99 . “Зулмга қарши иттифоқ ясалмоқдир”, “Бир кун келур, бугунги шарқда офтоб бўлур” деган шиорлар билан чоп этилган “Учқун” газетаси саҳифаларида Ф.Хўжаев, Айний, Фитрат, Мунзим, Ҳамдий, Саид Аҳрорийларнинг публицистик мақолалари, шеър ва чақириқлари босилгаи 100 . Бухоро музофотига яширинча тарқатилган “Учқун” журналида айниқса, Ф.Хўжаевнинг халқ оммасини амир ҳукуматига қарши курашга чақирувчи мақолалари ва чақириқлари кенг ўрин олган. Бу жиҳатдан унинг “Бухорони озод қилиш ва ҳурлик йўллари”, “Шу куннинг вазифаси”, “Ҳақиқат тантана қилади”, каби қатор мақолалари 101 диққатга сазовордир. “Учқун” журналидан кейин “Бухоро ахбори” 102 , газетаси ҳам нашр этила бошланади. Бу газета 4.Ёш бухороликларнинг сиёсий ва ислоҳотчилик ҳаракатлари 1917 йилдан бошлаб Ёш бухороликлар. маърифатчиликдан сиёсат соҳасига ўтдилар. Ёш бухороликлар амирлик тузумини ислоҳ қилиш тўғрисида дадил фикрлар билан майдонга чиқишди. Бу ишларда А.Бурҳонов, А. Ҳамдий, Мирзо Сирож Ҳаким фаоллик кўрсатишди. Бироқ уларнинг маърифатпарварлик интилишлари аввал амир Абдулаҳад, сўнгра унинг ўғли Олимхон томонидан катта қаршиликка учради. 1917 йил февраль инқилоби Ёш бухороликлар ичида кучлар нисбатининг қайта гурухланишини тезлаштирди. Энди, уларнинг асосий мақсадлари мавжуд бўлган амирлик тузуми доирасида, эскича бошқарув идорасида кенг ислоҳотлар ўтказиш орқали ҳукуматда Ёш бухороликларнинг фаол аъзоларидан мукаммал ассамблеяни тузиш, шунингдек, маҳаллий халқ аҳволини яхшилаш, солиқларни 43 камайтириш, мактаб ва мадраса таълими тизимида жиддий ўзгартиришлар ясашдан иборат эди. Бу ҳақда Абдулла Бадрий қуйидаги фикрларни келтиради: “Ёш бухороликларни ким эканликларини билиб ва англаб қолинглар! Ёш бухороликларнинг бир неча мақсадлари шулардурки, мамлакатни ҳар нав идораларини ислоҳ қилиб, ҳар бир ишнинг бошига ишлатилмак ва иш била турган тўғри ва ҳаққоний одамларни таъин қилмоқ ва ҳозирги золим ва порахўр ҳукмдорларни бекор қилмоқдур, токи мамлакатда, жабр – зулм ва адолатсизликлар йўқ бўлсин” 103 . Аста-секин ислоҳ қилиш тарафдорлари бўлган жадидларга Абдулвоҳид Бурҳонов, ислоҳот соҳасида фаол ҳаракатларни қўлловчи, нисбатан оз сонли ёш жадидларга Фитрат етакчилик қилди. Ёш бухороликлар Петрограддаги Муваққат ҳукуматга амирликда демократик ислоҳотлар ўтказишни сўраб, 2 марта Ёш бухороликлар янги усул мактаблари очиш, матбуотга эркинлик бериш, халқ ҳукумати тузиш талабларини илгари сурди. Бухоро амири Олимхон Миллер ва унинг ёрдамчиси Шульга тузган манифест матнини айрим тузатишлар билан фармони олий тарзида эълон қилди (1917 й.7 апр.) Мажлис иштирокчилари орасида ва Бухоро аҳолисининг ушбу ислоҳот фармони билан табриклаш мақсадида Самарқанддан машҳур тараққийпарвар Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам иштирок этади 104 . Амир Олимхон ислоҳот фамонида шундай дейилади: “Барча фуқароларимизнинг манфааат ва хайриятларини эсга олиб, кўпчиликнинг ризоси ва миллатнинг тилаги билан бошлаб иқдом қиламизким, бизнинг ҳукумат идораларимиз кенг ислоҳот ва тартиб юзасидан ижро топиб, бурунги ишлар ва ўзбошимчалик ҳаракатлар йўқолсин. Биринчи ишимиз қозихоналар, хирож, закот ва бош соҳасида қатъий ва фаол ҳаракатларни қўлловчи Ф.Хўжаев, Фитрат ва Усмонхўжалар янада чуқур ислоҳотлар талаб қилиб, зудлик билан намойиш ўтказишга даъват этадилар. Ёш бухороликлар Лаби ҳавуз, Кўкалдош мадрасаси, Чорбахосса, Заргарон майдони каби Бухоронинг машҳур ва кенг ўринларида ислоҳот фармонини муҳокама қиладилар 106 . 1917 йил 8 апрелда шанба куни “Баракат ширкати” магазини олдида ёш бухороликлар намойиш ўтказиш учун тўпланадилар. Бунда ёш бухороликлар билан бирга маҳаллий аҳоли ва бир қанча ёшлар қўлларида байроқ кўтариб амирга ўз ташаккурларини билдириш учун йиғиладилар. “Лекин – деб ёзади, Айний – “Баракат ширкати” магазини ичида намойиш ўтказиш масаласи устида ҳамон жанжал бормоқда эди. Когонга борган намояндалар намойишга Миллернинг рози бўлмаганлигини англатдилар. Лекин, кўпчили “Намойишчилар “Гавкушон – Ғозиён” йўли билан Хиёбон тарафига қараб борганда, намойишга мингларча киши қўшилиб, халқнинг, хусусан, ёшларнинг ҳиссиёти фавқулодда бир суратда қўзғалган эди. Намойиш туби тамом бир байналминал тусни олган, ўзбек, тожик, эронлик, кавказлик, татар, яҳудийлар байроқ остида тўпланган, бир-бировлари билан кўришмоқда, бир-бировини табрик қилмоқда эдилар” 108 . Намойишчиларга қарши мутаассиб руҳонийларнинг катта ҳаракат ва қўзғалишларига сабаб бўлади. Ислоҳот масаласи майдонга чиққандан бошлаб дин пешволари, айрим ҳукумат амалдорлари жадидларга қарши аксулҳаракатга жиддий тайёргарлик кўрган. Унинг фикрича, 1917 йил 8 апрелда кўтарилган Ёш бухороликларнинг намойишига қарши собиқ қозикалон Бурҳониддин аксулҳаракат тайёрлашнинг бош ташкилотчиларидан бўлган. Ф.Хўжаевнинг йил 8 апрелда юз берган катта намойиш ёш бухороликлар орасида ҳам тарқоқлик ва турғунликка олиб келди. Озодликда қолган ёш бухороликларнинг кўзга кўринганлари аксулҳаракатчилар қўлидан узоқроққа яшириниш учун Когон, Чоржўй ва Термизга қочишга мажбур бўлишди. 1917 йил 14 апрелда амир ўз фармонини бекор қилди. Ёш бухороликлар энди амир ҳокимиятига қарши яширин кураш йўлига ўтди. Улар Бухоро шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди ва Янги Бухоро (Когон)га келиб ўрнашди. Когонда улар сафига Бухородан аввал чиқиб кетган йирик савдогар Муҳиддин Мансуров ўғиллари (Абдулқодир, Амин, Исом Муҳидцинов) ва бошқалар билан келиб қўшилди. 1917 йил апрель вокеалари Ёш бухороликлар партияси ичидаги бўлинишни чукурлаштирди ва унда А. Бурҳонов бошчилигидаги ўнг қанот вақтинчалик устун келди. Кейинчалик Ёш бухоролик Бухоронинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий мустақиллигини таъминлаш, маданий тараққиёт, деҳқончилик ва солиқ тизими масалаларига алоҳида эътибор берилди, замонавий армияни ташкил этиш, 2 йиллик мажбурий харбий хизматни жорий қилиш, давлат ҳисобидан мактаблар ва олий ўқув юртлари очиш, 10 нозирликдан иборат Нозирлар кенгаши тузиш таклиф этилди. Файзулла Хўжаев Фитрат лойиҳасининг анча чекланганлигини танқид қилиб, унда бошқарувнинг республика усулини жорий этиш талаб қилинмаганлигини таъкидлади. Октябрь тўнтаришидан кейин совет Россияси билан Бухоро ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган Туркистон Мухторияти ҳукуматини қизил аскарлар ва арман дашноқларининг қуролли кучлари ёрдамида 1918 йил 19—12 февралда агдариб ташлаган большевиклар энди Бухорода бир зарб билан сўради. Совет Туркистони раҳбарлари Ёш бухороликлар га нохуш муносабатда бўдди. Муҳожирликдаги Ёш бухороликлар нинг кўпчилиги очарчилик натижасида қирилиб кетди. Ёш бухороликлар партиясида ғоявий тушкунлик, гуруҳбозлик ва парокандалик юз берди. Муҳожирликнинг дастлабки даврида (1918 йил март—июнь) Ф.Хўжаев Ёш бухороликлар қўмитасининг раиси сифатида сафдошларини ишга жойлаштириш ва моддий жиҳатдан таъминлаш б ила н фаол шуғулланди. Тошкентда 1918 й. апрель-май ойларида У. Пўлатхўжаев бошчилигида Ёш бухороликлар нинг сўл эсерлар гуруҳи ташкил топди 111 . Самарқанддаги шундай гуруҳга Отаулла Хўжаев раҳбарлик қилди (бу гуруҳ 1918 йил 25 сентябргача ишлади). Муҳожирликнинг 2 даврида (1918 й ил ўрталаридан то 1919 йилгача) РСФСР ва Туркистон Миллатлар иши бўйича комиссарликлари кршида Ёш бухоро 1919 йил ўрталарига келиб, Ёш бухороликлар нинг Тошкент, Самарқанд, Мари, Карки, Каттақўрғонда бўлимлари ва Когонда шаҳар бюроси тузилди. Шу йил декабргача уларнинг 3 марта қурултойи чақирилди. 1920 йил январида Тошкентда Файзулла Хўжаев бошчилигида инқилобчи Ёш бухороликлар партияси Туркистон Марказий бюрюси ташкил этилди. 1920 йил 15 апр ел дан Ёш бухороликлар партиясининг органи «Учқун» газета си чика бошлади (мухаррир — Файзулла Хўжаев). У Тошкентда чоп қилиниб, Бухорода махфий равишда таркатилди. Инқилобчи Ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси 1920 йил 13— 14 июндаги бирлашган конференциясида Ф. Хужаев тузган дастурни кабул қилди. Дастур «Зулмга қарши бирлашингиз!» деган шиор ва кириш қисми билан бошланади. Бу қисмда Бухоронинг умумий аҳволи ва Ёш бухороликларнинг асо бухороликлар ҳам тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда большевиклар билан яқинлашди. 1920 йил 2 сентябрда Туркфронт қўмондони М. В. Фрунзе бошчилигидаги қизил аскарлар кескин жанглардан сўнг Бухоро ш.ни босиб олди (қ. Бухоро босқини). Амир Олимхон ҳокимияти ағдариб ташланди 113 . Халқ Нозирлар Шўроси, Инқилобий қўмита ва БКП МКнинг умумий йиғилишида (1920 йил 14 сентяюрь) 9 кишидан иборат Бутун Бухоро инқилобий қўмитаси (раиси—Абдулқодир Муҳиддинов) ва республика ҳукумати — 11 кишидан иборат Халқ Нозирлар Шўроси (раиси — Файзулла Хўжаев) тузилди (Бухоро Халқ Совет Республикаси). Ёш бухороликлар ўз ислоҳотчилик ғояларини янги ҳукуматдаги фаолияти давомида амалга оширишга ҳаракат қилди. Бухорода амирлик тузумини ағдариб ташлашдек ўз тарихий вазифасини бажарган Ёш бухороликлар партиясининг аъзола Хулоса Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ёш бухороликлар 1910 – 1917 йилларда асосан маърифатпарварлик, янги усул мактабларини ташкил этиш, таълим – тарбия тизимини ислоҳ этиш учун курашган бўлсалар, 1917 йилга келиб бу ташкилот сиёсий тусга киради. Энди, уларнинг асосий мақсадлари мавжуд бўлган амирлик тузуми доирасида, эскича бошқарув идорасида кенг ислоҳотлар ўтказиш орқали ҳукуматда Ёш бухороликларнинг фаол аъзоларидан мукаммал ассамблеяни тузиш, шунингдек, маҳаллий халқ аҳволини яхшилаш, солиқларни камайтириш, мактаб ва мадраса таълими тизимида жиддий ўзгартиришлар ясашдан иборат эди. Бу ҳақда Абдулла Бадрий қуйидаги фикрларни келтиради: “Ёш бухороликларни ким эканликларини билиб ва англаб қолинглар! Ёш бухороликларнинг бир неча мақсадлари шулардурки, мамлакатни ҳар нав идораларини ис порахўр ҳукмдорларни бекор қилмоқдур, токи мамлакатда, жабр – зулм ва адолатсизликлар йўқ бўлсин” 115 . аввало маҳаллий халқнинг сиёсий онгини ошириш, уларнинг маърифий ва маъний дунёқарашларини шакллантириш керак эди. Бу йўлда жадидлар томонидан янги усул мактаблари, турли яширин жамиятлар ташкил этилди. Лекин, бу мактабларга ҳам мутаассиб руҳонийлар ва айрим ҳукумат арбобларининг қаттиқ қаршилик кўрсатишлари билан ёпиб қўйилди, газета ва журналлар нашр этиш қатъиян ман этилди. Шунингдек, жадидларнинг яширин ташкилот ва жамиятларининг фаолиятларига тўсқинлик қилинди. Амирлик ҳукумати Ёш бухороликларнинг ҳар қандай фаолият олиб боришларига йўл бермади. 1917 йил апрель намойиши оқибатида Ёш бухороликлар қаттиқ жазоланиб, унинг қурбонига айландилар. Улар таниқли намояндаларидан айримлари Бух жадидларга қарши қатағонлар бошланди. Ф.Хўжаев ана шу сўлчилар гуруҳига мансуб бўлиб, кейинчалик ҳам шу позицияда қолди. Ёш жадидлар кекса авлодлардан фарқ қилиб, очиқ чиқишлар тактикасини хато ҳисобламас эдилар 116 . Шуни тан олиш лозимки – деб ёзади жадидшунос олима, профессор Д.А.Алимова – ёш жадидларнинг вакилларига ҳурмат ва хайрихоҳлигимиз чексиз бўлсада, кейинги йилларнинг тарихий воқеалари шуни кўрсатдики, Абдулвоҳид Бурҳонов, Усмон Хўжаев, Муҳиддин Рафъат, Мусо Саиджонов, Садриддин Айний ва бошқалар вазиятни тўғри баҳолаганлар” 117 . ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари 1. Каримов И. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. Т: Ўзбекистон, 1996. 2. Каримов И. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. Т: Ўз 9. Хўжаев Ф. Бухородаги революция ва Ўрта Осиёнинг миллий чегараланишига доир. / Танланган асарлар. 3 жилдлик. 1 – жилд. Т: Фан 1976. – Б. 94, 99. 10. Алимова ва б. Ўзбекистон тарихи (1917 – 1991). 10 – синф учун дарслик. Т: Шарқ 2000. 11. Алимова Д. Джадидизм в Средней Азии. Пути обновления, реформ ы , борьба за независимость. Т: Узбекистан, 2000. 12 . Ражабов Қ. К. Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т: 2000 13. Ражабов Қ. Ёш бухороликлар. // Бухоро мавжлари. 2005, № 2 14. Бухоро: тарих саҳифалари. - Бухоро: 1999 15. Тарих шоҳидлиги ва сабоқлари. Т: 2001 16. Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т: 2001 17. Гафаров Н. История культурно просветительской деятельности джадидов в Бухарском эмирате. - Худжанд, 2000. 18. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 3 жилдлик. 2-жилд. / Ўзбекистон со 26. Долимов У. Туркистонда жадид мактаблари. Т: Университет, 2006. – Б. 67 - 78.16. 27. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш (Туркистон ва Бухоро жадидчилиги тарихига янги чизгилар). Даврий тўплам. № 1. Т: Университет, 1999 28. Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик (Илмий-тадқиқий мақолалар). Т: Алишер Навойи номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. 29. Бойтўлаев Р, Остонова Г. Мозий дафтаридан саҳифалар ( Ахборотлар, тадиқотлар, мақолалар). Т: Ўзбекистон, 2010 30. Тарихнинг номаълум саҳифалари (Ҳужжат ва материаллар). Биринчи китоб. Т: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2009 31. Бунко Т.Туркистон жадидлари ҳақида айрим қайдлар. / Фитрат ва миллий тараққиёт. 2008 йил 18 апрелда ўтказилган анъанавий илмий- оммабоп семинар материаллари. Т ИЛОВА 58 59 60 61 62 63 МУНДАРИЖА: Кириш---------------------------------------------------------------------- 3-7 1. IX аср охири – XX аср бошларида Бухорода маорифпарварлик ҳаракатининг шаклланиши. Ёш бухороликлар ташкилотининг ташкил топиши ва унинг машҳур намояндалари ------------------------------------------------------------------------------- 18- 17 2. Ёш бухороликларнинг мақсад ва вазифалари. Жадидчилик ва янги усул мактабларининг очиш йўлидаги фаолиятлари --------------------------------------------------------------------------------18- 33 3. Матбуотчилик ва нашриётчилик фаолиятлари -------------------------------------------------------------------------------- 34- 43 4. Ёш бухороликларнинг сиёсий ва ислоҳотчилик ҳаракатлари ----------------------------------------------------------------------------- -------------------------------------------------------------------------------------------- 59- 64 65
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha