Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 90.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Юкори синф укувчилари билан волейбол дарсларини ташкил килиш ва утказиш

Купить
М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ .................................................................................................................. . .2 I . Боб. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ТАРИХИ. ............. 4 I . 1. Дунёда ва Ў збекистонда волейбол уйинининг пайдо булиш тарихи. ........ 4 I . 2. Волейбол ихтисослиги фани, уни моҳияти, мазмуни ............................... 26 II. БОБ. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИН ТЕХНИКАСИ ВА УНИ УРГАТИШ УСЛУБИЁТИ…………………………………………………………………….34 II. 1. Ўйин техникасини таснифи……………………...………………………..34 II. 2. Волейбол ўйинининг бошланғич малакалари техникасига ўргатиш услубияти………………………………………………………………………... 42 II. 3. Волейбол бўйича дарс ўтказиш услубияти………………………………50 ХУЛОСА................................................................................................... КИРИШ Мавзунинг долзарблиги : Мустақил Ў збекистоннинг равнақ топиши, уни иқтисодий ва ижтимоий томондан буюк давлат даражасига кўтарилиши ёш авлод ва меҳнаткаш фуқороларимизнинг нафақат ақл - идроки, билими ва малакаси, балки уларнинг саломатлигига, жисмоний баркамоллигига ҳам бевосита боғлиқдир. Шундай экан биз тайёрлайдиган жисмоний тарбия ўқитувчилари мамлакатимиз равнақи учун зарур булган ёш авлодни, яъни хар томонлама жисмонан ривожланган йигит – қизларимизни волейболга қизиқтириб уларни ушбу спорт тури орқали камолатга етказишлари зарур. Бугунги волейбол ӯ з моҳияти, мазмуни ва ниҳоятда катта шиддат ва тезликда ижро этиладиган техник - тактик комбинациялари билан шуғулла- нувчилардан катта жисмоний имконият ва функционал тайёргарликни талаб қилади. Б у тайёргарлик турлари ӯ з навбат ӯ йин техникаси ва уни ӯ ргатиш услубиёти, дарс маш ғ улотларини ташкил қ илиш ва ӯ тказиш услубиёти, дарс конспектини тузишга ба ғ ишланган. Тадқиқотнинг илмий ян гилиги . С портчиларни дастлабки тайёрлаш босқичида спорт маҳоратининг пойдевори б ӯ лмиш жисмоний сифатларни ривожлантириш услубиёти аксарият ҳолларда умумий ёки махсус жисмоний машқларни қ ӯ ллаш устунлигига асосланганлиги к ӯ зга ташланади. Ваҳоланки, бундай машқларга з ӯ р бериш маълум салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки, ушбу машқларнинг муайян хажм, шиддат ва давомийликда стандартлаштириб қ ӯ лланилиши ҳар доим ҳам болаларнинг жисмоний ва функционал ҳолатлари даражасини эътиборга олиш имкониятини бермайди. Бинобарин, жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг бундай услубияти ӯ қувчида з ӯ риқиш, тез чарчаш ҳолати, ҳ а МАВЗУ: ЮКОРИ СИНФ УКУВЧИЛАРИ БИЛАН ВОЛЕЙБОЛ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ ВА УТКАЗИШ. I . Боб. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ТАРИХИ. I . 1. Дунёда ва Ў збекистонда волейбол уйинининг пайдо булиш тарихи. Волейбол 1895 йилда Америка қўшма штатларининг Массачусетс штатидаги Холиок шаҳрида жисмоний тарбия бўйича раҳбар Вильям Морган томонидан яратилган. У волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни кўзда тутиб янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди. 1896 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Альфред Халстед бу ўйинга “волейбол” деб ном берди. “Волейбол” инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида “парвоз қилувчи тўп” деган маънони билдиради. 1895 - 1920 йиллар волейбол ўйини ривожланишининг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади. Ўйиннинг бошқа давлатларда вужудга келиши ва ривожла туманларидагига нисбатан самаралироқ «ҳурмат»га сазовор бўлган. Бундай вазиятнинг сабаблари деярли шу вилоятлар тарихий-ижтимоий негизлари билан боғлиқ деб тахмин қилинсада, лекин масала чуқур изланишни, мавзуга оид тарихий маълумотларни илмий асосда ўрганишни тақазо этади. Волейбол Ў збекистонда қачон, қаерда ва қандай вазиятда вужудга келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин айрим тахминларга қараганда 1921-24 йилларда волейбол ўйини Қ ўқон, Тошкент ва Фарғонада вужудга кела бошлаган. Ў ша даврнинг спорт ветерани К.Лебедевни ҳимоясига биноан 1924-25 йилларда кўпгина ёшларни доира шаклида жойлашиб бир-бирларига узатиш ўйинлари тарқала бошлади. Қизиқ, мазкур даврда волейбол бўйича қабул қилинган халқаро мусобақа қоидалари анча такомиллашган бўлиб, майдонча 9х18 м, тўп билан фақат уч марта ў Волейболни кенг оммавийлаша боришига КИМ стадионида ўтказилиб келган мусобақалар катта таъсир кўрсатди. 1927 йилда Тошкентда 6 та волейбол майдончаси мавжуд бўлиб, улар Чернишевский ва КИМ номли мактабларда, Механика техникумида (2 та), «Металлист» спорт тўгараги қошида ва Профинтерн ёзги спорт клубида жойлашган эди. 1928 йилда Тошкентда кузги волейбол мусобақалари бўлиб ўтди унда 10 та эркаклар ва 4 та аёллар жамоалари қатнашган эди. 1929 йилдан бошлаб волейбол бўйича Тошкент шахар биринчилиги мунтазам ўтказила бошлади. 1930 йилларда «Динамо» кўнгилли спорт жамиятида волейбол жамоалари тузилди. Илк бор тузилган «Динамо» волейбол жамоасининг биринчи мураббийси Б. Воронцов Ўзбекистонда волейболни ривожланишига салмоқли хисса қўшди. Шу билан бир қаторда малакали мутахассиларни етишмаслиги, а 1933 йилда II Ў збекистон Спартакиадаси ўтказилди. Эркаклар ўртасида «Динамо» ва аёллар баҳсида ўзтранс жамоалари I ўринни эгаллади. 1934 йил ўзбек волейболи учун муҳим бурилиш йили бўлиб қолди. Ж умладан , ўзбек волейболчилари биринчи бор Москвада Собиқ иттифоқ биринчилигида иштирок этди. Шу йили волейбол биринчи бор Ў рта Осиё ва Қ озоғистон Спартакиадаси дастуридан ўрин олди. 1936 йилда Тошкентда «Жисмоний тарбия туркуми» ва «Физкультура УЙИ» очилиши волейболнинг янада оммавийлашишида катта аҳамият кашф этди. Бундан ташқари Тошкент молия-иқтисод институтида волейбол бўйича машғулот ва мусобақалар ўтказишга мўлжалланган катта спорт зали очилди. Самарқандда шаҳар маъмурияти ва шахар физкультура Кенгаши Қ арорига биноан 60 кишига мўлжалланган волейбол спорт мактаби очилди. Шуни ҳам таъкидл (Чкалов), «Локомотив» (Баку), «Учитель» (Куйбишев), «Спартак» (Ашхабад) ва «Строитель» (Тошкент) жамоалари иштирок этишган эди. Тошкентнинг эркаклар жамоаси учинчи, аёллар жамоаси тўртинчи ўринни эгаллади. 1941 - 64 йиллар йилларда мусобақалар сони анча камайган бўлсада, волейбол аҳолини жисмоний - ҳарбий томондан тайёрлашда ўз вазифасини топди. Ўша давр ҳисобларига қараганда 1941 йилнинг 1 январида эълон қилинган кўрсаткичлар, бўйича республикада волейбол билан шуғулланув- чиларнинг сони 14.429 кишини ташкил этган. 1941 йилни октябр ойида Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар ва туманларида ҳарбий ўқув шоҳобчалари ташкил этилиб, улар фаолиятида жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор берилди. Урушнинг оғир йилларига қарамасдан Ў рта О сиё ва Қ озоғистон С партакиадаси ўтказилиб, ундаги дастур киши, II разрядлилар 344 кишини ўз ичига олган. Бундан кўриниб турибдики, волейболнинг оммавийлик даражаси ҳам, волейболчиларнинг маҳорат савияси ҳам кўнгилдагидек бўлмаган. Жисмоний тарбия ва Спорт Қўмитасининг1947 йилги ҳисоботида бу аҳвол ҳамда Сурҳондарё, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги саноқли спорт иншоотларининг, жумладан, волейбол майдончаларининг ҳечқандай талабларга жавоб бермаслиги қаттиқ танқид остига олинган эди. Ўзбекистонда волейболнинг оммавийлик доираси кенгайишига ВКП/б/ МКнинг 1948 йил 27 декбрда қабул қилган «Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида ривожлантириш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш» ҳақидаги Қарори алоҳида куч бағишлади. 1949 йилдан қишлоқ спортчиларига, жумладан, колхозчи- волейболчилар спорт ҳаракатини жадаллаштиришга катта эътибор берилди. Шу йили ўтк мағлубиятга учрадилар. Бу мағлубият асосли эди, чунки рақиб Москванинг «Динамо» жамоаси эди. Ҳисоб 0:3. 1951 йилдан ўсмирлар ўртасида Собиқ иттифоқ биринчилиги ўтказила бошланди. Ўзбек ўсмирлари 14 ўрин билан кифояландилар. 1953 йилда мусобақа жадвалида қишки мусобақалар пайдо бўлди. 1954 йилдан бошлаб волейбол бўйича Иттифоқ биринчилиги «А» ва «В» гуруҳларига бўлинган ҳолда ташкил этила бошлади. Ўзбек волейболчилари «Б» гуруҳига киритилди. Шу йили Бутуниттифок мусобақалари ёпиқ спорт майдончаларида ўтказила бошлади. 1954 йили Тошкентда қатор мусобақалар ўтказилди. Шаҳар очиқ биринчилиги, шаҳар Кубоги шулар жумласидандир. Ёпик майдончаларда мусобақа ўтказиш Тошкент ва кейинчалик айрим вилоят шаҳарларида тадбиқ қилина бошланди. 1954 йил 1 январга келиб, волейбол билан шугулланувчилар сони 6 1956 йили (июл - август) Москванинг Лужники спорт мажмуасида I собиқ иттифоқ халклари Спартакиадаси очилди. Спартакиаданинг волейбол мусобақаларида республикамиз эркаклар жамоаси 14 ва аёллар жамоаси 13 ўринлар билан кифояландилар. Ўзбек волейболчилари мазкур Спартакиадада яхши натижаларга эриша олмаганларидан сўнг 1957 йилдан бошлаб Иттифоқдош республикалар волейбол жамоалари билан қатор ўртоқлик учрашувлари уюштирилди. Жумладан, ўзбек волейболчилари Боку, Тбилиси ва Ереван жамоалари билан куч синашиб барча ўйинларда мағлубиятга учрашди. 1958 йилда республикамизда мактаблараро мусобакалар авж олди. Айниқса, бу даврда Олий ўқув юртлари жамоалари ўртасидаги мусобақалар қизғин тус ола бошлади. САГУ ва «Буревестник» талабалари кўнгилли спорт жамияти жамоалари энг кучлилар қаторидан жой олишди 1961 йил октябр ойида Тошкентда I Ўзбекистон аёллар Спартакиадаси очилди. Бу тадбир аёллар волейболининг оммавийлашишида катта туртки бўлди. 1962 йилда Тошкентда Москванинг «Буравестник» аёллар жамоаси ва СКИФ ва Ўзбекистон терма жамоалари билан учрашув ўтказди. Бунда вакилларимиз ғалабани бой беришди. 1963 йили Собиқ иттифоқ халқлари III Спартакиадасида республикамиз эркаклар жамоаси 9, аёллар эса 15 ўринни эгаллади. Айнан шу йили ўзбек волейболчилари ренер И.Л.Киблицкий рахбарлигида «Динамо» Марказий Уюшмаси биринчилиги ғолиби бўлишди ва Ўзбекистон волейбол тарихида илк бор 6 та Собиқ иттифоқ спорт устаси разряди даражасига эга бўлган спортчиларига эга бўлди. Буларга – Г.Худяков, Г.Багиров, Ю.Симонов, В.Кучеров, В.Ананич ва Р.Хусаиновлардир. Аёллар ўртасида эса Л.Беличко, Е.Склярова, М.К биноан ўтди. Чунончи, майдончада 9 киши ўз жойларини алмаштирмасдан ҳаракат қилишди. Ҳисоб 22 гача давом этди. 3 партиядан иборат булган ўйин 2:0 ҳисобида бизнинг волейболчиларимиз фойдасига ҳал бўлди. 1961 йили афғон волейболчилари Тошкентга иккинчи бор ташриф буюришди. Биринчи куни мехмонлар 0:3 ҳисобида «Меҳнат резервлари», иккинчи куни эса 2:3 ҳисобида «ОДО» жамоаларига учрашувни бой беришди. Шу йили Ўзбекистонга Монголиянинг эркаклар ва аёллар жамоалари келишди. Меҳмонлар республикамизни «ОДО», «СКИФ» ва «Буравестник» жамоалари билан куч синашди ва барча учрашувларда мағлуб бўлишди. 1961 йилнинг декабрида Ўзбекистон волейболчилари Индонезияга ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун жўнашди. Улар Суратайя шаҳрида қатор учрашувларда иштирок этиб битта уйинда мағлуб бўлишган бўлса, қолганларид 1970-72 йилларга келиб ўзбек волейболчилари Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа хорижий давлатларда ҳалқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиб юксак маҳорат кўрсатишди. 1970 йилдан то 1991 йилларгача ўзбек волейболчилари талайгина халқаро расмий ва ўртоқлик мусобақаларида иштирок этиб келишган. Буларга мисол қилиб Л.Ишмаева, В.Галушко (Дуюнова), Л.Павлова (Лулина), О.Белова, Лепилина, О.Дубяга, С.Мячин ва бошқаларни келтириш мумкин. Аммо бу мусобақаларда Ўзбекистонлик спортчилар собиқ иттифоқнинг турли жамоалари шарафини ҳимоя қилишга жалб қилинган эдилар. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, Республикамизнинг эркаклар ва аёллар жамоалари 1934 йилдан деярли 1988 йилларгача Собиқ иттифоқ Чемпионатида ва 1956 йилдан то 1986 йилгача Иттифоқ халқлари Спартакиадасида иштирок этиб бирон марта юқори поғоналардан Республикаси Президенти Кубоги халқаро турнирда 3 ўрин, шу йили Тайландда ўтказилган IX «Принцесса Кубоги» да 6 ўрин, 1998 йил 24-28 майда ўтказилган X Осиё чемпионатида 3 ўрин ва 1999 йил Тошкентда ўтказилган «Кубок Микаса» ҳалқаро турнирида 1 ўринларни олишга сазовор бўлган. Ҳозирги кунда Ватанимизнинг эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаларига тайёргарлик кўрмоқдалар. Эътиборга лойиқ жойи шундаки, истиқлолдан сўнг ўзбек волейболининг тараққиёти республикамизда янгича йўналишда давом этиши кўзга ташланаётир. Жумладан, 1992 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилаётган Ў збекистон миллий Чемпионати волейболнинг янада ривожланишига ва равнақ топишига катта таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда тадбиқ этилган ўқув муассасалари ўртасида ўтказилаётган этмоқдалар. Аёллар жамоаларидан «СКИФ» (Тошкент) ўйинчилари Е.Лебедянская, П.Кибардина, С.Ашуркова, Е.Шпачук, М. Мартиненко, С.Григорьева, Н.Хоменко, Н.Ходжаева ва бошқалар Ўзбекистон спорт устаси деган номга сазовор бўлишди. Бу борада тренер-мутахассис ва ташкилотчиларни ҳам хизмати ҳурматга сазовордир. Жумладан, А.Ким (Самарқанд), Т.Абрамова (Тошкент), Г.Пономарев (Токент), М.Ёдгоров (Навоий), А.Асқаров ( Қ ўқон) ва бошқаларни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Мусобақа ўйинларининг мазмунли, қизиқарли ва шу билан бир қаторда талаб доирасида ўтказишда Ўзбекистон волейбол Федерациясининг бош котиби, халқаро тоифадаги ҳакам Л.Айрапетьянц, миллий ва республика тоифаларидаги ҳакамлар В.Шнуров, В.Бардин, А.Скворцов, Н.Япаров, В.Баусов ва шу каби кўпгина мутахассисларнинг хизмати катта. Ўзбекис 1-жадвал ЎЗБЕКИСТОНДА ВОЛЕЙБОЛНИНГ ТАРИХИЙ ЎРНИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ЎСМИРЛАР ЖАМОАЛАРИ ШАҲАР, РЕСПУБЛИКА ВА ИТТИФОҚ МУСОБАҚАЛАРИДА ЭРИШГАН НАТИЖАЛАРИ (1927-1963 ЙЙ) Сана Мусобақа ўтказилган жой Мусобақаларнинг номи Эришил- ган натижа Эркаклар жамоаси Эришил- ган натижа Аёллар жамоаси 1 2 3 4 5 6 7 1927 й июнь Тошкент Тошкент шаҳри мак- таблараро биринчилиги I Чернишевский номли мактаб I Чернишевский номли мактабни 7-синф ўқувчилари 1927 й ноябрь Тошкент Тошкент шаҳри мак- таблараро биринчилиги I II III Чернишевский номли мактаб Коминтерн жамоаси 1 май жамоаси I II III Чернишевский номли мактаб Қизил Октябр жамоаси 1 май жамоаси 1936 й Тошкент 6 вилоятнинг ялпи ўз- бек болалар Спарта- киадаси I Тошкент I Тошкент 17 1 2 3 4 5 6 7 1937 й октябр Тошкент Мактаблар ўртасида Тошкент шаҳар би- ринчилиги I 68 – мактаб I 94 – мактаб 1951 й июнь Волгоград Ўсмир ва қизлар ўрта- сида биринчилиги XIV 1952 й июнь Ўсмирлар ўртасида иттифоқ биринчилиги XII IX 1953 й Тошкент Ёшлар ўртасида Ўзбе- кистон биринчилиги I II III Тошкент Андижон Самарқанд I II III Тошкент Самарқанд Бухоро 1956 й июль Тошкент IX Ў зССР ўқувчилар Спартакиадаси I Тошкент I Тошкент 1958 й июль Тошкент XI Ў зССР ўқувчилар Спартакиадаси I II III Тошкент Тошкент вилояти Наманган вилояти I II III Тошкент Самарқанд в. Наманган в. 1958 й Тбилиси V Бутуниттифоқ ўқув- чилар Спартакиадаси XIX XIX 1959 й Москва VI Бутуниттифоқ ўқувчилар Спартаки- адаси XVIII XIX 18 1960 й март Тошкент III Ў збекистон ёшлар Спартакиадаси I II «Меҳнат резервлари» «Динамо» «Буравестник» I II III «Меҳнат» «Локомотив» «Буравестник» 1 2 3 4 5 6 7 1961 й Боку Бутуниттифоқ ўқув- чилар Спартакиадаси XIII XI 1962 й март Андижон Бухоро Ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ў зССР биринчилиги I II III Тошкент – 1 Тошкент – 2 Қўқон I II III Тошкент – 1 Тошкент – 2 Фарғона 1963 й январ Олма-ота Ўрта Осиё ва Қ озоғистон қишқи мусобақалари IV II 1963 й май Волгоград Бутуниттифоқ ўқув- чилар Спартакиадаси XV IX 19 2-жадвал РЕСПУБЛИКА БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАЛАРИ (1927-1964 Й) Сана Мусобақа ўтказилган жой Мусобақаларнинг номи Ўрин Эркаклар жамоаси Ўрин Аёллар жамоаси 1 2 3 4 5 6 7 1927 Тошкент I Бутунўзбек Спартаки- адаси 1 2 Тошкент Фарғона 1 2 Рабпросовцилар Металлистчилар 1933 Тошкент II Бутунўзбек Спартаки- адаси 1 ДИТР (Тошкент) 1 Ўзтранс 1935 Тошкент I Ў збекистон техникум ва институтлари Спар- такиадаси 1 Индустриал институти 1936 Тошкент Республика биринчилиги 1 2 3 Тошкент Фарғона Қўқон 1 2 Тошкент Қўқон 1937 Тошкент Республика биринчилиги 1 2 Тошкент Қўқон 1 2 3 Тошкент Самарқанд вил. Фарғона вил. 1938 Тошкент V республика колхоз- лараро Спартакиадаси 1 2 3 Тошкент Фарғона хоразм 1 Қорақалпоғис- тон 1939 Тошкент Республика биринчилиги 1 «Строитель» (Тошкент) 1 «Мотор» Тошкент 20 1 2 3 4 5 6 7 1946 Тошкент Республика биринчилиги 1 «Локомотив» 1 Тошкент 1947 Фарғона Республика биринчилиги II гуруҳ 1 Фарғона вилояти 1 Фарғона вилояти 1947 Самарқанд Республика биринчилиги 1 «Локомотив» 1 Тошкент 1949 Андижон Республика биринчилиги 1 ОДО (Тошкент) 1 «Локомотив» 1950 Тошкент Республика биринчилиги 1 2 3 «Локомотив» (Тош) ОДО (Тошкент) «Спартак» (Фарғона) 1 2 3 «Локомотив» Т. «Наука» (Тош) Фарғона вилояти 1953 Наманган Республика биринчилиги 1 2 3 «Наука» (Тошкент) ОДО (Тошкент) «Металлист» (Бекобод) 1 2 3 Тошкент «Локомотив» «Медик» (Бух) 1953 Тошкент I қишки республика биринчилиги 1 2 Тошкент Тошкент вилояти 1 2 Тошкент Бухоро вилояти 1961 феврал Тошкент Кучли аёллар жамоалари бўйича республика биринчилиги 1 2 3 Тошкент-1 Тошкент-2 Самарқанд 1962 феврал Бухоро Эркаклар 1962 феврал Нукус Аёллар ўртасида республика биринчилиги 1 2 3 «Буравестник» Андижон ТошМИ СКИФ 1964 март Қўқон Кучли аёллар жамоалари ўртасида республика мусобақалари 1 2 3 ДСШ Тошкент «Спартак» Тошкент ДСШ Қ ўқон 1964 март Бекобод Кучли эркаклар жамоалари ўртасида республика мусобақалари 1 2 3 СКА (Тошкент) СКИФ УМЗ (Бекобод) 22 Ўзбек волейболчиларининг собиқ иттифоқ мусобақаларида иштироки (1934-64йй) 3 -жадвал Йил Мусобақа ўтказилган шаҳар Мусобақалар Ўрин Эркаклар Аёллар 1 2 3 4 5 1934 Москва II СССР биринчилиги (9 жамоа) 8 9 1935 Боку III СССР биринчилиги «Б» гуруҳи 6 4 1936 Ростов Дон IV СССР биринчилиги 2 разряд бўйича 5 5 1940 Киев VII СССР биринчилиги «Б» гуруҳи (6 жамоа) 6 5 1946 Одесса IX СССР биринчилиги 2-гуруҳ (20 жамоа) 4 3 1947 Грозный X СССР биринчилиги финалда 12 жамоа 1 10 1948 Харков XI СССР биринчилиги (20 жамоа) 12 9 1949 Ленинград XII СССР биринчилиги (24 жамоа) 15 12 1950 Ленинград XIII СССР биринчилиги 19 16 1951 Тбилиси XIV СССР биринчилиги 12 11 1952 Лвов XV СССР биринчилиги 12 11 1952 Минск СССР Кубоги мусобақалари (21 жамоа) 19 18 1953 Одесса XVI СССР биринчилиги 14 13 1953 Ашхобод СССР 1964 Рига IV Бутуниттифоқ ёзги талабалар ўйинлари 5 8 Ўрта Осиё республикалари ва Қ озоғистон Спартакиадаси 1934 Тошкент I Ў рта Осиё ва Қ озоғистон Спартакиадаси 1 1 1943 Тошкент II ------//------ 1 2 1944 Тошкент III ------//------ 1 1 1948 Тошкент IV ------//------ 1 1 1950 Олмаота V ------//------ 2 1 1951 Тошкент VI ------//------ 2 1 1952 Ашхобод VII ------//------ 1 1 1954 Тошкент VIII ------//------ 1 1 4-жадвал ИСТИҚЛОЛДАН СЎНГ ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТИНИНГ НАТИЖАЛАРИ Ў ринлар 1993 й 1994 й 1995 й 1996 й 1997 й I Автомобилчи Қўқон Эркаклар Автомобилчи Қўқон МХСК Чирчиқ Каноп Самарқанд Каноп Самарқанд II СКИФ Тошкент Каноп Самарқанд СКИФ Тошкент Виктория Навоий Автомобилчи Қўқон III Каноп Самарқанд СКИФ Тошкент Автомобилчи Қўқон МХСК Чирчиқ МХСК Чирчиқ I СКИФ Тошкент Аёллар Автомобилчи Тошкент - СКИФ Тошкент СКИФ Тошкент II Андижон РВШСМ Тошкент - - Навоий - III Фарғона Андижон - Фарғона - 25 I . 2 . ВОЛЕЙБОЛ ИХТИСОСЛИГИ ФАНИ, УНИ МОҲИЯТИ, МАЗМУНИ ВА ЎРНИ Мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимида волейболнинг ў рни. В олейбол – ўзининг географик чегараси ва шуғулланувчилар сони жиҳатидан ниҳоятда кенг оммавийлашган спорт турлари қаторига мансубдир. 1996 йил июль ойида А Қ Шнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Конгрессида эълон қилинганидек волейбол жаҳон миқёсида футболдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Мазкур ўйинни илк бор 1895 йилда “ихтиро” қилган Американинг Массачусетс штати, Холиок шаҳридаги коллежлардан бирининг жисмоний тарбия ўқитувчиси пастор Вильям Морган волейболни шу даражада оммавийлашиб кетишини ўз вақтида эҳтимол ҳаёлига келтирмаган бўлса керак. Ўзбекистонда волейбол ўйини спорт тури сифатида 1920 йиллардан сўнг вужудга келган бўлиб, қисқа вақт ичида кескин ёшлар ўртасида Оврупо чемпионлари Л.Ишмаева, Л.Сулейкана, О.Белова, Л.Лепилина, О.Дубяга ҳамда эркаклардан С.Мячинлар Ў збекистон шуҳратини ҳалқаро миқёсга кўтардилар. Ҳозирги кунга келиб ўзбек волейболи мустақил йўналишда тараққий этиб бормоқда. 1993 йил июль ойида Хитойни Шанхай шаҳрида ўтказилган VII Осиё чемпионатида мустақил Ў збекистон Республикасининг аёллар жамоаси волейбол тарихида биринчи бор иштирок этиб фахрли 6 ўринни қўлга киритди. Шуниси эътиборга лойиқки, истиқлолдан сўнг ўзбек волейболининг тараққиёти янгича йўналишда ривожланаётганлиги кўзга ташланмокда. Жумладан, 1992 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилаётган Ў збекистон миллий чемпионати ва ўқув муассасалари ўртасида ўтказилаётган 3 босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мусобақалар ўзбек волейболининг ян волейболнинг ҳам оммавийлигининг кенгайиши фақатгина йирик мусобақаларни ўтказиш ва уларда иштирок этаётган малакали волейболчилар сони билан белгиланмайди. Аксинча, “катта” волейболни оммавийлиги жойларда – қишлоқ, шаҳар, мактаб ва барча ўқув юртларида шу спорт турига бўлган эътибор, уни тараққий эттириш ишлари билан ўлчанади. Афсуски, ҳозирги кунда жойларда волейбол бўйича ўринбосарлар тайёрлаш ишлари жуда суст маромда амалга оширилмоқда, мутахассислар қўнимсизлиги, ҳатто айрим туман ва қишлоқларда уларни ўта танқислиги кўзга ташланади. Ўқув юртларида волейбол бўйича ўтказиладиган жисмоний тарбия дарси ёки ўқув машғулотлари савияси анча паст бўлиб, моддий ва маънавий таъминоти талабга жавоб бермайди. Бинобарин, волейбол бўйича олий маълумотли, малакали мутахассисларни тайёрлашда айнан юқ Мутахассис “модели” 3та асосий таркибий қисмдан иборат бўлиб, жамиятнинг тараққиёт даражаси, ижтимоий сиёсий йўналиши ва касбга бўлган ихлос-қизиқиш хусусиятларига боғлиқдир. Мутахассис “модели” жисмоний тарбия институтларини битирувчи спорт турлари бўйича ўқитувчи-тренерлар касбининг иш мазмуни ва уларга қўйиладиган талаблар билан ифодаланади. Мазкур соха мутахассиси ўқув режасида қайд этилган ўқув фанларини умумий ва махсус йўналашини, маъмурий кўрсатмаларини, жисмоний тарбия ва спортга оид 1992 йил 14 январда қабул қилинган Қ онун моҳиятини ҳамда барча дастурий ва шаҳодатлаш ҳужжатларини билиши, уларни амалиётга тадбиқ қила олиши даркор. Мураббий оммавий спорт разрядларига лойиқ волейболчиларни тайёрлаш, спорт ўринбосарлари ва юқори малакали спортчиларни етиштириш тадбирларини, машғулот сирларини ўрганиш, унга хос малака ва кўникмаларни эгаллашдан иборат. Педагоглик санъати, айниқса, ўрта мактабларда, спорт мактабларида, спорт жамиятларида ўтказиладиган ташкилий тренерлик амалиётларида шакллантирилади, мукаммаллаштирилади. Волейбол бўйича ўқув- тренировка шўъбаларига, БУСМларга танлов услублари ва машқлари (тестлари) асосида истеъдодли болаларни жалб қилиш масалалари ихтисослик фанидан жой олган. Семинар машғулотларида талабалар олган билимлари ҳақидаги маърузалар ва ахборотлар тайёрлайдилар. Турли шаклда олиб бориладиган машғулотларда ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмалар тест талаблари асосида баллар бўйича шаҳодатланадилар (фақат кундузги бўлим талабалари). Бундан ташқари ихтисосликнинг қўшимча йўналишларидан бири мустақил тайёргарлик ва спорт - педагогик маҳоратин боғлиқ барча тадбирларни самарали ташкил қила олиш; ўз сохаси бўйича билим доирасини кенгайтира бориш ва уни касб йўналишига жорий қилиш ва бошқа шу каби фаолиятлар мутахассис йўлдоши қилиб белгиланган. Ў збекистонда волейболни бошқарувчи давлат ташкилотлари Республикамизда волейбол тараққиётини бошқариш функциясини жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат ташкилотлари таркибига кирувчи туман, шаҳар, вилоят шаҳобчалари бажаради. Спортчи резервларни ва юкори малакали спортчиларни етиштиришни бошқариш масъулияти Ў збекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Қ ўмитаси қарамоғидаги спорт ўйинлари шўъбасига юкланади. Бундай Қ ўмиталар республикамизнинг ҳар бир туман, шахар ва вилоятларида мавжуд бўлиб, улар жойларда волейбол тараққиётини таъминлашга жавобгардирлар. Волейболни тараққий эттириш кўпдан-кўп волейбол тўгаракларида мазкур спорт тури билан шуғулланаётганларнинг сони саноқсиздир. Волейбол ўқув машғулоти сифатида барча ўқув юртларининг ўқув дастуридан жой олган. Бу ўйинга эътибор кучлилигининг сабаби унинг соддалиги ва жисмоний тарбия тизимда арзон, ҳаммабоп восита эканлигидир. Умумий таълим мактабларида волейбол V - XI синфлар учун ўқув дастурига дарс сифатида киритилган. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрса- тадики, волейболчилар маҳоратини ошириш ва малакали волейболчиларни етиштириш мактаб ўқувчиларини мазкур ўйин сирларига мақсадга мувофиқ режага асосан оммавий ўргатиш билан боғлиқдир. Мактаб ўқувчилари ўз маҳоратларини махсус Б Ў СМларда, олимпия ўринбосарлари тайёрлаш Б Ў СМларида янада «чуқурроқ» ва кенгроқ такомиллаштиришлари мумкин. Б Ў СМ ва шунга ўхшаш махсус сп Ўзбекистон волейбол Федерацияси иш функциялари Мамлакатимизда волейболни оммавийлаштириш, ривожлантириш, уни равнақ топтиришда Ўзбекистон волейбол Федерацияси раҳбарлик ва бошқарувчи ролни ўйнайди. Республикамизнинг туман, вилоят ва шахарларида эса бу масъулият жойлардаги федерациялар орқали амалга оширилади. Федерациянинг олий раҳбар органи республика анжуманидир. У мамлакатда волейболни ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳал қилади. федерация анжуман туфайли сайланган ўз президиумидан (раёсатидан) иборат. Раёсат ўз навбатида белгиланган ижроий қумитасига эга бўлиши керак. Қўмитада федерациянинг президенти раҳбарлигида директорат ва доимий ҳайъатлар тузилади. Бу ҳайъатлар қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият кўрсатадилар: - молиявий-иқтисодий; - юридик-хукуқий; - моддий-техника таъминлов II. БОБ. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИН ТЕХНИКАСИ ВА УНИ УРГАТИШ УСЛУБИЁТИ. I. 1. Ўйин техникасини таснифи Волейбол спорт ўйинлари турларига мансуб бўлиб , ўз моҳияти , мазмуни ва хусусияти билан улардан фарқ қилади . волейбол уйини нисбатан кичик бўлган , яъни ўртасидан тенг иккига булинган 18 х 9 метрли тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги майдончада амалга оширилади . 6 кишидан иборат бўлган икки жамоани майдонча ўртасидан ўтган ўрта чизиқ ва тўр чегараланган бўлиб, ўйин шу тўр устидан тўп билан ўйналади. Замонавий волейбол турли ўйин малакалари ва тактик комбинацияларга ниҳоятда бой бўлиб, ўта катта шиддат ва тезликда ўтади. Бинобарин, волейболнинг юқорида зикр этилган ўзига хос хусусиятлари ўйинчилардан мукаммал такомиллашган техник маҳорат талаб қилади. Мусобақа ўйинларида техник маҳорат қанчалик кенг бўлган. Демак, муайян спорт тури билан мунтазам шуғулланиш натижасида одамнинг қадди - қомати, мушаклари ва организмнинг жамики барча органлари шаклланади, бинобарин спортчининг техник маҳорати, санъатини такомиллашиши таъминланади. № 1 жадвал 35 Техникага оид барча воситалар борки (самолёт, автомобил, ракета, телевизор, совутгич, соат ва ҳоказо) уларнинг техник паспорти мавжуд булиб, унда мазкур воситанинг техник кўрсаткичлари ва ўлчамлари берилган булади. Спортда ҳам муайян ҳаракат малакасининг ўзига хос техник кўрсаткичлари, ўлчамлари ва уни ижро этишда шаклланган техник тартиби мавжуддир. Волейболда ўйин техникаси ўзига хос таснифга эга бўлиб, у бир неча туркумдан таркиб топади. Ўйин техникаси таснифи «ҳужум техникаси» ва «ҳимоя техникаси» каби туркумларга бўлинади. Улар эса ўз навбатида юқоридан пастга қараб бир-бирига бўйсундирилган кичик туркумлардан ташкил топади. Ҳужум техникасига ҳолат ва ҳаракатланиш, узатиш, тўпни ўйинга киритиш ва зарба техникаси киради. Ҳимоя техникаси эса ҳолат ва ҳаракатланиш, тўпни қабул қилиш ва т Ўзгарувчан ҳолат – юқорида қайд этилган у ёки бу ҳолатларнинг техник нусхасини ўзида мужассамлаштирган бўлади. Ҳаракатланишлар – турли усулларда амалга оширилади: юриш, югуриш, силжиш, ҳатлаш. Узатиш техникаси. Тўп узатиш волейболда асосий ўйин малакаларидан бири бўлиб, шу уйин билан боғлик бўлган барча техник- тактик фаолиятни амалга оширишга имкон яратувчи ягона воситадир. Узатиш – ҳужум техникасига мансуб бўлиб, уни маълум вазиятда тактик маҳорат билан тўғридан-тўғри ижро этиш очко олиш имконини бериши мумкин. Тўп узатиш – немис мутахассиси М.Фидлерми (1970) изоҳига биноан – бир вактни ўзида бажариладиган икки ҳаракат малакасидан иборат бўлади. Биринчи «жанговор» ҳолатдан гавдани оғирлик марказини бир оз пастга тушириш, яъни оёкларни тизза кисмидан салгина эгилишидан то тўпни қабул қили салгина орқага эгилган бўлиб, бармоқ-панжа-кафтлар чўмич шаклида бўлади; тўп билан қўлларни «учрашуви» арафасида оёқларни тизза қисмидан ёзилиши, қўлларни тирсак қисмидан ёзилиши билан давом этиб, узатишда тўпни йўналишини максадга мувофиқ таъминлаши лозим. Узатишни сўнгги дақиқасида оёқ ва қўллар шиддат билан ёзилади. Узатиш вақтида бармоқлар амортизация ва йўналтириш, кўрсатиш ва ўрта бармоқлар эса билакларни тўпга қарши ҳаракати билан биргаликда узатишни таъминловчи куч вазифаларини бажаради. Номсиз ва кичик бармоқлар тўпни ён томондан уни аниқ йўналтирилишига ёрдам беради. Таянчсиз ҳолатда /сакраган ҳолатда/ икки қўллаб юқоридан узатиш техникаси – аксарият қисқа баландликда фақат сакраган ҳолатда амалга оширилади. Икки ёки бир қўллаб пастдан узатиш (қабул қилиш) техникаси маърузанинг « бўлади; тўп ирғитилиши биланоқ тананинг оғирлик маркази орқа томонга силжитилади; гавда ва ўнг қўл баробарига орқа томонга ҳаракатланади; - пастдан тўғри туриб тўп киритишда ўнг қўл ерга нисбатан перпендикуляр равишда орқага силжитилиб, сўнг ирғитилган тўпни шиддат билан олдинга-баландга урилади; - пастдан ён томон билан туриб тўп киритилганда ўнг қўл ерга нисбатан параллел равишда орқага силжитилади, сўнг олди томонга параллел ҳаракатда шиддат билан ирғитилган тўпни олдинга-баландга урилади; - юқоридан тўғри туриб тўп киритишда ўнг қўл юқорига вертикал кўтарилган ҳолатдан орқа томонга ҳаракатлантирилиб, тирсакдан букилади, сўнг қўл ёзилиши билан бир қаторда олд томонга шиддат билан ҳаракатлантирилиб вертикал ҳолатга етганда тўпзарб билан урилади, тананинг оғирлик маркази олд томонга силжи Қисқа оралиқда югуриш фазаси ўз навбатида бир-бири билан боғлиқ бўлган 3 қисмга бўлинади: дастлабки (тайёргарлик), ўрта (югуришнинг асосий қисмлари) ва томонни ерга қўйиш (депсинишгача) жараёнлари. Югуришнинг дастлабки қисмида волейболчи хали ўзига узатилган тўпнинг йўналишини тўла илғамасада, ҳаракат йўналишини ойдинлаштириш мақсадида бир-иккита тайёргарлик қадамини қўяди. Югуришнинг иккинчи (ўрта) қисмида, узатилган тўпни йўналиши ва шунга муносиб бўлган ҳаракат йўналиши аниқланиб, шиддат билан югуриш қадамлари ташланади. Бу қисмда ижро этиладиган малакалар ҳужумчини жисмоний, техник ва тактик имкониятларига қараб у ёки бу томонга ўзгариши мумкин. Югуришни учинчи қисмида тана оғирлик марказини пастроқ тушириб, ўнг оёқ билан шиддатли катта қадам қўйилади, аввал ерга оёқнинг товон қисми қў Тўртинчи фаза – қўниш. Оёқларни эгилган ҳолатида амортизация қаршилигида ижро этилади. Зарба бериш техникаси – тўғри йўналишда, яъни чопишни йўналишида, гавдани бурмасдан ва буриб турли йўналишда зарба беришни ўз ичига олади. Зарбанинг мазкур турларидан ташқари сакраб ён томомн билан зарба бериш тури мавжуд. Лекин зарбанинг ушбу тури сўнгги йилларда, афсуски, кам ижро этилмоқда. Ҳимоя техникаси. Тўпни қабул қилиш техникаси. Тўпни қабул қилиш – бу ўйинчи ўз майдончасида тўпни қоидага биноан ерга тушишига қарши қўллайдиган ҳаракат малакасидир. Тўпни қабул қилиш турли усулларда ва ўзига хос техник тартибда ижро этилади. Пастдан икки қўл билан қабул қилиш. Замонавий волейболда асосий ҳимоя воситаларидан бири бўлиб, дастлаб тез ва аниқ тўпни йўналишига қарши чиқиш тана оғирлик марказини пастроқ Пастдан бир қўл билан тўпни қабул қилиш. Тўп ўйинчидан узоқроқ (баъзида баландроқ) йўналтирилган бўлса (тушадиган бўлса) амалга оширилади. Бунинг учун ҳаракатланишни сўнгида (ёки жойдан туриб) охирги қадам кенг қўйилади, тиззалар букилади, тана оғирлик маркази пастроқ туширилади, гавда тўпга карама-қарши «жойлашади». Агар мазкур малака ёрдамида тўпни қабул қилиш имконияти бўлмаса, унда «узун» қадам ташланиб, ён томонга ярим овал шаклида эгилиб тўп томон ташланади. Тўп билан қўлни «учрашуви» арафасида тана ер билан параллел даражага келган ҳолда сирпаниб «қўнилади». Шуни ҳам эслатиб ўтиш ўринлики, айрим ҳолларда сўнгги қоидага биноан тўпни «олиш» имкони бўлмай қолса, уни қабул қилиш оёқнинг исталган қисми билан амалга оширилади. Тўсиқ қўйиш техникаси. Тўсиқ қуйиш – бу рақиб ўйинчиси томонид II. 2. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИНИНГ БОШЛАНҒИЧ МАЛАКАЛАРИ ТЕХНИКАСИГА ЎРГАТИШ УСЛУБИЯТИ С порт малакаларига дастлабки ўргатиш жараёни кўп йиллик спорт тайёргарлиги тизимининг пойдевори бўлиб ҳисобланади. Дастлабки ўргатиш ўз ташкилий, услубий, илмий ва моддий-техника нуктаи назаридан қанчалик пухта асосланган бўлса, сифатли бўлса, шунчалик спорт ўринбосарларини тайёрлаш йули қисқароқ ва осонроқ бўлади. Аммо бу, албатта, мутахассиснинг билимига, касбий кўникма ва малакаларига бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг учун мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган ўқув дастурининг энг эътиборли ва асосий бўлимларидан бири бошланғич ўргатиш услубияти (технологияси) бўлиб ҳисобланади. Мазкур маърузада бошланғич ўргатиш жараёнини мақсад вазифалари, услуб ва воситалари ҳамда мавзуга оид бўлган маълумотлар талқин этилад ускуналар, машғулот ўтказиладиган жойнинг шарт-шароитлари, боланинг қизиқиш, ҳаракат «бойлиги», тажрибаси ва ҳоказо. Шуни ҳам айтиш зарурки, ҳаракат техникасини ўзлаштириш муддати боланинг оилавий шароитига, унинг ижтимоий ва иқтисодий имкониятига ҳамда руҳий ҳолатига боғлиқдир. Юқорида келтирилган маълумот ва ўргатиш жараёнида эътиборга олинадиган омиллар маълум услубий тартибда асосланган режалаштирув ҳужжатлардан жой олиши керак. Бундан ташқари боланинг ички «сирли» имкониятларини ҳамда мавжуд омилларни аниқлаш танлов дастури ва машқлари ёрдамида амалга оширилиши зарур. Олинган натижалар ўргатиш услубларини, босқичларини ва технологиясини қўллашда таянч омил булиб хизмат қилиши керак. Дастлабки ўргатиш жараёни бир неча босқичларда амалга оширилади ва бу босқичларни ҳар бири ўзига хос ус Ўқитувчи шахсан кўрсатиш билан бирга кўргазмали қуроллардан фойдаланади: кинофильм, тасвирий фильм, схема, майдон макети ва ҳоказо. Намойишни тушунтиришлар билан қўшиб олиб бориш керак. Ўқитувчиларнинг дастлабки уринишлари уларда бирламчи ҳаракат сезгисини шакллантиради. Иккинчи босқич: - техникани соддалаштирилган (оддийлаштирилган) ҳолатда ўрганиш. Мазкур ўрганиш босқичида муваффақият кўп ҳолатларда ёндоштирувчи машқларнинг тўғри танланганлигига боғлиқдир. Улар ўзининг тузилиши шаклига кўра ўрганилаётган ҳаракат техникасига яқин ва ўқувчилар бажара оладиган бўлиши керак. Мураккаб тузилишга эга бўлган ҳаракат (ҳужум зарбаси), уни ташкил қилувчи асосий звеноларга (қисмларга) ажратиб берилади. Бу босқичда бошқариш услубларидан фойдаланилади (буюриш, кўрсатма бериш, кўриш ва эшитиш, кўриб ил Тўртинчи босқич: - ҳаракатни ўйин жараёнида мустаҳкамлашни кўзда тутади. Бунда бажарилган ҳаракатларни талқин қилиш услуби қўлланади (расмлар, жадваллар, ўқув фильмлари, тасвирий фильмлар), ўйин жараёнида техник-тактик, махсус тайёргарлик топшириқлари, ўйин ва «беллашиш» усуллари. Тайёргарлик ва ўқув ўйинларида ҳар бир усулни (малакани) ўрганиш, уни такомиллаштириш ва мукаммаллаштириш кўзда тутилади. Малакани мустаҳкамлашнинг энг юқори воситаси – бу мусобақалашишдир. Ўқитиш (ўргатиш)да фаол услублар катта имкониятларга эгадир. Уларнинг орасида – муаммоли ўқитиш (муаммоли вазифаларни қўйиш) ва ўзининг ўзлаштиришини баҳолаш услуби алоҳида ахамиятга эга. Муаммоли вазифаларни қўйиш, унинг ечимини қидирувчи ҳолатни, вазиятни вужудга келтиради, ўзини баҳолаш эса ҳаракатланиш фаолиятини яна ҳам ф Ўқувчиларнинг юқоридаги саволларга жавоб қидиришида уларнинг куч-ғайратини биомеханик қонуниятлар томон йўналтирилади, шунга кўра, саволнинг биринчи омилига жавоб максадга энг қисқа масофа танлаш билан эришиш бўлса (фазовий нуқтаи назардан), иккинчидан тўп узатувчининг кучлилик-тезкорлик имконияти даражасидир. Юқоридаги талаблар асосида яна бир бор тўп узатишни бажаришни таклиф қиламиз. Бизни вақт кўп сарфланаётгани қизиқтирмайди, чунки у келажакда ўзини оқлайди. Ўйинчининг бошланғич ҳолатда туришида нега қўллари белигача эгилган ҳолатда бўлади? Бунда тўпни ҳаракат йўналиши, табиий ҳаракатланиши, тезликни оширишга ёрдамлашуви ҳисобга олинади. Ўз-ўзини баҳолаш: - имо-ишорага жавобан бошланғич ҳолатни эгаллаш ваўқитвчи-устознинг андозасига ёки кино ёзувига солиштириш: Ҳаракатланиш. Муаммоли 3. Тўпни узатишда унинг айланмасдан учиши нималарга боғлиқ? Тўпни тўғри чизиқ бўйлаб унинг учишини йўналишида таъсир эттиришга боғлиқ. Ўз-ўзини баҳолаш: 1. Бошланғич ҳолатда туриб ва ҳар хил йўналишларда ҳаракатлангандан сўнг 1-2 кг.ли тўлдирилган тўпни олдинга-юқорига узатиш (ирғитиш). 2. Тўпни ўз устида ёки девордаги нишонга 20-30 см масофадан (етказиб) ирғитиб (бир неча маротаба) бериш (узатиш). 3. Тўпни девордаги аниқлик нишонига ирғитиш (10 тадан узатиш), нишон (тўпни диаметрига), яъни 10, 30, 50 ва ҳ.к см бўлган маълум радиусли айланалардан иборат. Нишон маркази нолдан 4 м баландликда жойлашган. Деворгача бўлган масофа 2,5 м. Кўрсаткич 40 балл (нишон маркази уриш 5 балл, иккинчи айланма 4 ва ҳ.к.). Тўпни айланмасдан учиши. Тўпни икки қўллаб қабул қилиш. Муаммоли саволлар: 1. Қўллар к 2. Нима учун тўпни уришда қўл тўғри бўлиши керак? – Кучни оширади. Кафт-панжа ҳаракатларини фаоллигига коптокни уришда қандай эришилади? - Қўлни актив жойи билан бўғини тезкор куч сифатини ривожлантириш даражасига боғлиқ. - Ҳужум техника зарбасининг рационаллиги нимаси билан фарқ қилади? (Сакраш баландлиги, қўл кафти зарбасини аниқлиги ва кучлилиги билан фарқланади.) Ўз-ўзини бахолаш: жойида туриб қўллар иштирокида ва қўл иштирокисиз икки оёқлаб депсиниш баландликларнинг фарқи? Қўлда елка баландлигидан туширилмаган ҳолда теннис тўпини югуриб келиб, бир қўллаб сетка устидан улоқтириш. Тўпни мустақил баландликка ирғитиб, югургандан кейин бир қадам қўйиб сетка устидан ҳужум зарбасини бериш. Тўсиқ қўйиш. Муаммоли саволлар: 1. Тўсиқ қўйишни актив ва пассивлигини нима белгилайди? (сетка орқали р Шундай қилиб, ўргатиш жараёни юқорида қайд этилган муаммоли саволлар асосида ташкил этиш болаларни мустақил фикрлашга, эркин ҳаракат қилишга ва турли ўйин малакаларини ўзига хос маҳорат билан бажаришга ундайди. Ўргатиш жараёнининг турли босқичларида қўлланиладиган услубларни, восита ва ўргатиш технологияси самарадорлигини аниқлаш, назорат қилиш ва баҳолаш кўп йиллик спорт тайёргарлиги тизимининг асосий талабларидан биридир. Бу тадбирни ўқитувчи-тренер ўргатиш жараёнининг ҳар бир босқичида, спорт тайёргарлигининг бирча даврларида амалга оширадилар. Жараённи самарасини аниқлаш, мунтазам педагогик назорат қилиш, баҳолаш, машғулотларни кузатиш, талқин қилиш, ўқувчилар ўрганилаётган техник малакаларни қай даражада ўзлаштирганликлари ёки уларнинг жисмоний имкониятлари белгиланган махсус назорат II. 3. ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ДАРС ЎТКАЗИШ УСЛУБИЯТИ. Волейбол дарсининг ўрни, мақсади ва вазифалари. Жисмоний тарбия ва спорт миллат генофондини шакллантириш ва баркамол авлодни тарбиялашда кафолатли омил сифатида борган сари ўқувчи ёшларнинг кундалик турмуш тарзига сингиб бормоқда. 1999 йил 27 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг « Ў збекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари» тўғрисидаги 271-сонли Қ арорига биноан таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари ҳажмини оширилиши, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» каби 3 босқичли мусобақалар тизимини татбиқ этилиши, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест синовларининг жорий қилиниши, Ў збекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг « Ў збекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш» ва шу масала бў жисмоний қудратини мустаҳкамлаш ўқувчи ёшларнинг нафақат шахсий иши, балки бу масъулият уларнинг жамият олдидаги бурчи эканлигини онгига сингдириш ўқитувчи томонидан ҳал этиладиган муҳим масалалардан бири бўлиши лозим. Ушбу мақсадга эришиш ёш авлодни «катта» ҳаётга тайёрлаш, бўлажак касбий фаолиятни самарали ташкил қилиш, турмуш қийинчиликларини енгиб ўтиш ва Ў збекистон Қ уролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни шараф билан адо этиш имкониятини яратади. Ж исмоний тарбия дарсининг вазифалари юқорида қайд этилган мақсадларданкелиб чиққан ҳолда соғлиқни мустаҳкамлаш, умумий ва махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш, муайян спорт тури (волейбол)га хос ҳаракат малакалари техникасига ўргатиш ҳамда спорт интизомини шакллантириш, рақибини ҳурмат қилиш ҳиссиётини уйғотиш, ирода, диққат васезгирлик Асосий қисм 30-35 дақиқа давом этади. Мазкур қисмда дарсни асосий максад ва вазифалари ечилади. Техник-тактик малакалар ўзлаштирилади. Бунинг учун ўрганиладиган ўйин малакаларига оид тақлид ва тўп билан бажариладиган машқлар қўлланилади. Малакаларга ўргатиш ва уларни шакллантириш якка тартибда ёки кичик гуруҳлар ва барча ўқувчилар иштирокида амалга оширилади. Бу қисмда ўргатиш жараёни секин шиддатда, такомиллаштириш жараёни эса катта тезликда кечиши лозим. Якуний қисм – 3-5 дақиқа давом этади. Бу қисмнинг максади ўта секин шиддатда ижро этиладиган мушакларни бўшаштирувчи ва таранглаштирувчи машқлар ҳамда миллий ҳаракатли ўйинлар ёрдамида чарчоқни бартараф этиш, организмнинг функциялари ва иш қобилиятини тиклашга қаратилади. Дарс давомида жисмоний сифатларни тарбиялаш, ҳаракат (техник- такт Дарс жараёнини режалаштириш, тайёргарлик кўриш ўтказиш тартиби: Д арс сифати ва самарадорлиги нафақат ўқитувчи маҳорати тажрибасига боғлиқ, балки уни муайян дарсга тайёргарлик кўришига ҳам боғлиқдир. Дарсга тайёргарлик қуйидаги тадбирларни амалга оширишдан иборат:  дарс жараёнини лойиҳалаш (режалаштириш);  Дарсни самарали ва сифатли ўтказиш моделини ишлаб чиқиш;  Дарснинг фойдали зичлигини таъминлаш имкониятларини аниқлаш;  ўқувчилар таркибидан ёрдамчилар тайинлаш;  Тайёрланган ва тасдиқланган дарс баённомасини кўриб чиқиш;  Ўқувчилар томонидан билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш (баҳолаш) мезонларини кўриб чиқиш;  Дарс ўтказиш жойи, асбоб, анжом ва ускуналар тайёрллаш;  Дарсдан сўнг навбатдаги дарс қандай фандан эканлигини аниқлаш;  Ўқитувчининг ўз ташқи қ «Тасдиқлайман» ўқув ишлари бўйича директор муовини_________Махмудов .Ш. «__»____________2013 йил. ДАРС БАЁННОМАСИ № 1 Вазифа: 1. Тўпни икки куллаб юкоридан ва пастдан ошириш ни ўргатиш 2. Тўп у йинга киритиш ўргатиш Сана: Синф: 8 -синф Ўтиш жойи: Керакли асбоблар: Волейбол тўпи, хуштак . Дарс қисми Машғулот мазмуни Меъ ёри Т. У. К.Т А Й Ё Р Г А Р Л И К Қ И С М 20-25 дақиқа Сафлантириш, Саломлашиш Навбатчининг билдиргиси Дарс вазифаларини эълон қилиш Саф машқлари : бурилишлар (ўнга, чапга, орқага) Юриш: оёқ учида, товонда, оёқнинг ташқи ички қисмида оддий юриш Югуриш: майдон бўйлаб секин югуриш 30`` 30`` 30`` 30`` 30`` 1` 800 м х х х х х х х х х Х Ўқитувчилар бир овозда салом беришлари керак . Навбатчи дарсда бор ва йўқларни эълон қилади . Дарснинг асосий қисмида ўтилиши керак бўлган вазиф 1-4 елкани орқага айлантириш 3-машқ. Д.Ҳ. Оёқлар керилган, ўнг қўл юқорида чап қўл пастда 1-2 ўнг ва чап қўли орқага чўзилади 3-4 чап ва ўнг қўли орқага чўзилади 4-машқ. Д.Ҳ. Оёқлар керилган қўллар олдинда 1-4 қўлларни олдинга айлантириш 1-4 қўлларни орқага айлантириш 5-машқ. Д.Ҳ. Оёқлар керилган, ўнг қўл юқорида чап қўл белда 1-2 чапга энгашиш 3-4 ўнга энгашиш 6-машқ. Д.Ҳ. Оёқлар кенг, керилган қўллар олдинда 1- чап қўл билан ўнг оёққа чўзилиш 2-ўнг қўл билан чап оёққа чўзилиш 7-машқ. Д.Ҳ. Оёқлар керилган қўллар белда 1- чап оёққа ўтирилади 2- турилади 3-ўнг оёққа ўтирилади 4- турилади 8-машқ. Д.Ҳ. А.Т. 1-2 ўнг оёқ тиззасини юқорига тортиб айлантириш 3-4 алмаштириш Қайта сафланиш 2 та кетма- кет қаторга туриш Махсус югуриш машқлари 1. Сонни юқорига кўтариб Нафас рословчи чўзиш машқларини А) Турли хилдаги тўпни узатиш усуллари 1. Биринчи талаба тўпни хаводан қарама-қарши гуруҳдаги талабага узатади 2. Шу машқнинг фақат пастдан қарама-қарши гуруҳдаги талабага узатади 3. Шу машқнинг фақат аралаш (паст – юкори) бажаради 4. Шу машқнинг тўпни бир кулда (чап ёки унг) бажаради Б) Тўп ни у йинга киритишни турли хил усулларини такрорлаш 1. Сакрамай т ўпни юкори- дан уйинга киритиш 2. Шу машқнинг ўзи фақат сакрамай т ўпни ёндан уйинга киритиш 3. Иккита гуруҳ оралиғидаги масофани қисқартириб (5-8 м гача) бир-бирига тўпни тўхтатмасдан шеригига юкоридан ва пастдан узатиш Икки томонлама ўйин 2 0 3 3 3 3 12 4 4 26 шеригига узутади, машқ шу тарзда давом этади Машк бир ва икки кулда паст, юкоридан бажарилади Машк бир ва икки кулда бажарилади Машқни охиригача бажарилишини назорат қилиш Бир та Х У Л О С А Юкори синф укувчилари билан волейбол дарсларини ташкил килиш ва утказиш хамиша укитувчига хузур багишлайди. Бунинг сабаби биз севиб уйнайдиган волейбол спорт турининг укувчилар орасида футболдан кейин узига хос урин тутганлигидадир. Хамиша мактаб укувчилари волейболни уйнай оладилар. Аммо бир нарсани унитмаслик керак – ки тугри ташкил килинмаган хар кандай уйин болаларда кизикиш уйготмайди. Шунинг учун хар бир волейбол дарсига биз укитувчилар доимо пухта тайёрланган холда келишимиз керак. Шундай экан дарсни ташкил килиш учун куйидагиларга амал килиш керак: 1. Волейбол дарси булиб утадиган майдонни тоза – озода килиб куйиш (очик майдон булса сув сепиб супириб куйиш). 2. Волейбол майдончасини укувчиларни турли шикастланишига сабаб буладиган нарсалардан тозалаш. 3. Волейбол дарсла Дарсни а сосий қисмидаги вазифаларни 30-35 дақиқага таксимлаб бу қисмда дарсни асосий максад ва вазифалари ечилади. Унда техник-тактик малакалар ўзлаштирилади. Бунинг учун ўрганиладиган ўйин малакаларига оид тақлид ва тўп билан бажариладиган машқлар қўлланилади. Малакаларга ўргатиш ва уларни шакллантириш якка тартибда ёки кичик гуруҳлар ва барча ўқувчилар иштирокида амалга оширилади. Бу қисмда ўргатиш жараёни секин шиддатда, такомиллаштириш жараёни эса катта тезликда кечиши лозим. Дарсни якуний қисмга 3-5 дақиқа вакт ажратиб, бу қисмда ўта секин шиддатда ижро этиладиган мушакларни бўшаштирувчи ва таранглаштирувчи машқлар ҳамда миллий ҳаракатли ўйинлар фойдаланиб укувчилардаги чарчоқни бартараф этамиз, диккатимизни организмнинг функциялари ва иш қобилиятини тиклашга қаратамиз. Жисмоний тарб А Д А Б И Ё Т Л А Р 1. Айрапетьянц Л.Р., Пулатов А.А. Юқори малакали волейболчиларни тайёрлашда танловнинг ўрни. «ЖТ, спорт вамаънавият» тўплами, Т., 1995. 2. Железняк Ю.Д., Слупский Л.Н. Волейбол в школе. М., ФиС, 1989. 3. Ивойлов А.В., Железняк Ю.Д. Волейбол. Учебник для ИФК. М., ФиС, 1991. 4. Перльман М.Г. Специальная физическая подготовка. М., 1969. 5. Пўлатов А.А. Волейбол. ЖТИ талабаларига мўлжалланган дастур. Ихтисослик курси. Т., 1993. 6. Пўлатов А.А. Ҳ аракатни аниқ ижро этишда вестибуляр анализаторнинг ўрни. «ЖТ, спорт ва маънавият» тўплами. Т., 1995. 7. Пўлатов А.А. Ўргатиш услубиятига ноанъанавий ёндошиш масалалари. В сб. науч. конф. преподавателей и студентов. Т., 1994. 60
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha