“Ўзагролизинг”АЖ Жиззах вилоят филиалининг таснифи хамда ташкилий тузилмаси билан танишиш

Мундарижа :
Кириш ……………………………………………………………………….....5
1   “Ўзагролизинг”АЖ   Жиззах   вилоят   филиалининг   таснифи   хамда
ташкилий тузилмаси билан танишиш............................... …….....6
2   “Ўзагролизинг”АЖ   Жиззах   вилоят   филиали   фаолиятини
тартибга   солувчи   меъёрий   хуқуқий   хужжатларини   ўрганиш.........
……………………………………………………….………10
3   “Ўзагролизинг”АЖ   Жиззах   вилоят   филиалининг   ходимлари
таркибий сони................................ …………………………………….17
4 k Ўзбекистон   Республикасида   лизинг   муносабатларини
такомиллаштириш   ва   ривожлантириш   йўллар   .
……………………..31
Хулоса ........................ ………………………………………………….......39
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………………43 Кириш
Бозор   иқтисодиёти   шароитида   мамлакат   иқтисодиётида   чуқур
ўзгариш лар га   эришиш,   лизинг   муносабатлари   ва   унинг   қишлоқ   хўжалик
инвестицион   фаолиятига   таъсирини   ўрганиш,   иқтисодиёт   соҳаларида
тадбиркорликни   ривожлантириш   ва   уларни   янги   механизмлар   орқали
чекланган   молиявий   ресурслардан   иложи   борича   кўпроқ   самара   олиб
фойдаланишга   харакат   қилинади.   Шунингдек,   иқтисодиётни   янада
ривожлантириш   ҳар   қандай   мамлакатда   инвестицион   жараёнларни
кенгайтиришдан бошланади. 
Лизинг муносабатлари қишлоқ хўжалик инвестицияларни молиялашда
ўзига   хос   ўрни   мавжуд   экан,   унинг   фаолиятини   ташкил   этиш   ва   амалга
ошириш   учун   алоҳида   йўналишларни   ишлаб   чиқиш   зарур.   Ўзбекистонда
лизингга   бўлган   талабнинг   ўсиб   бориши   мамлакат   иқтисодиётига   ижобий
таъсир   этади.   Шу   билан   биргаликда,   хозирги   кунда   корхоналар   ва   қишлоқ
хўжаликларда янги техника  ва  технологияларга талаб ошиб бориши  ҳамда бу
талабнинг   молиявий   таъминоти   лизинг   орқали   амалга   оширилишида
хорижий компаниялар ҳам ўз товар ва хизматларини таклиф қилмоқдалар. 
Хусусан,   кичик   корхоналар,   хусусий   тадбиркорлар,   фермер
хўжаликлари   айнан   лизинг   орқали   замонавий   ихчам   технологияларга   эга
бўлиши   мумкин.   Бугун   биз   учун   ғоят   зарур   бўлган   инвестиция   оқими
кучайишига,   қишлок   хўжалик   техникасини,   транспорт   ва   самолётлар
паркини янгилашда лизинг амалий восита бўлиб хизмат  қ илиши зарур 1
».
Хўжалик   юритувчи   субъектларда   мавжуд   асосий   фондларни   доимий
равишда   янгилаш,   жаҳон   андозаларига   мос   равишда   янги   техника-
технологияларни   жорий   этиш   ҳамда   жаҳон   бозорларига   экспорт   қилиш,
эркин   рақобатга   чидамли   товар   ва   хизматлар   ишлаб   чиқариш   мақсадга
мувофиқдир.
1
  . «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт – пировард мақсадимиз».   Тошкент.:«Ўзбекистон» 2000 йил, 
399 бет.                                           
                                                                            
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Бунинг   учун   янги   техника   ва   технологиялар   учун   молиявий
манбаларни излаб топишда лизинг инфратузилмасини ривожлантириш талаб
этилади   ва   бу   орқали   мамлакатимизга   чет   эл   инвестицияларни   кириб
келишига замин яратади. Иқтисодиётни техник-иқтисодий модернизациялаш,
саноат   ва   қишлоқ   хўжаликнинг   устивор   тармоқларини   янада
ривожлантириш,   ишлаб   чиқариш   самарадорлигини   ўстириш,   ташқи   ва   ички
бозорлардаги   талабларга   жавоб   берадиган   рақобатбардош   товарларни
кўпайтириш   ва   янгиларини   яратиш   ҳисобга   амалга   оширилишини   тақозо
этади.
Қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   техникаларни   лизингга   бериш
жараёнларини   тадқиқ   этиш,   унинг   ютуқ   ва   камчиликларини   аниқлаш   ва
мазкур   жараёнларни   бошқариш   самара дорлигини   ошириш   юзасидан   таклиф
ва   тавсиялар   ишлаб   чиқиш   тадқиқот   ишининг   асосий   мақсади   бўлиб
ҳисобланади.   Мақсадга   эришиш   учун   қуйидаги   вазифалар   бажарилиши
белгиланган: 
 л изинг,   унинг   м азмун и,   зарурияти   ва   ташкилий   асосларини
ўрганиш;
 л изинг   операцияларининг   турлари   ва   уларнинг   ўзига   хос
хусусиятларини тадқиқ этиш; 
 Ўзбекистон   Республикасида   лизинг   муносабатларининг   ҳуқуқий
асосларини ёритиш;
 қ ишлоқ   хўжалигида   асосий   воситаларни   модернизациялашда
лизингдан фойдаланиш амалиётини таҳлил этиш;
 Ўзбкистон   Республикаси   қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   лизинг
аперациялари ва инвестицион фаолияти ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш;
 Ўзбекистон   Республикаси   тижорат   банклари   томонидан   қишлоқ
хўжалиги   техникаларини   сотиб   олиш   учун   ажратилаётган   лизинг
кредитларини таҳлил этиш; 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21  “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”   АЛК   томонидан   қишлоқ   хўжалиги
соҳасида   техникаларни   лизингга   бериш   амалиётининг   таҳлилини   амалга
ошириш;
 қ ишлоқ   хўжалиги   соҳасида   техникаларни   лизингга   бериш
жараёнидаги  мавжуд муаммоларни  аниқлаш ва  уларни ҳал  қилиш  юзасидан
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   техникаларни   лизингга   бериш
жараёнларининг   ташкилий-ҳуқуқий   асослари   ва   иқтисодий-молиявий
муносабалар тадқиқот ишининг предмети сифатида майдонга чиқади. 
 лизинг операцияларининг турлари ўрганилди ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари аниқланди; 
 Ўзбекистон   Республикасида   лизинг   муносабатларининг   ҳуқуқий
асослари   ўрганилди,   амалдаги   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатлар   тизимли   тарзда,
ўзаро боғлиқликда ёритилди;
 Қишлоқ хўжалигида техникаларни лизингга бериш амалиёти таҳлил
этилди;
 Қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   техникаларни   лизингга   бериш
жараёнидаги мавжуд муаммоларни аниқланди ва уларни ҳал қилиш юзасидан
таклифлар тизими ишлаб чиқилди;
 Ўзбекистонда   лизинг   муносабатларини   ривожлантириш   ва
такомиллашида хориж тажрибасини ўрганилди.
 Ўзбекистонда   лизинг   хизматларини   ривожлантириш   истиқболлари
ўрганилди.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 1 Лизингнинг мазмун-моҳияти ва зарурияти
  Бозор   иктисодиёти   ривожланган   мамлакатларда   лизинг   маҳсулоти
ишлаб   чиқувчилар   ва   истеъмол   қилувчилар   шунингдек,   молиявий
воситачилар,   бизнеснинг   шу   тури   билан   шуғулланувчилар   учун   бир   катор
муҳим   масалани   ҳал   этувчи   бизнеснинг   алоҳида   тури   сифатида   қаралади.
Ўзбекистон   учун   тадбиркорлик   фаолиятини   молиялашнинг   янги   усулини
кенг   қўллаш   учун,   шунингдек,   чет   эл   лизинг   тажрибасидан   тўғри
фойдаланиш   учун,   бизнинг   назаримизда   лизинг   муносабатлар   иктисодий
табиати ва моҳиятини чукур англаш лозим бўлади.
Лизинг   бозор   инфратузилмасининг   ажралмас   қисми   бўлиб,   у
мамлакатимиз   учун   нисбатан   янги   молиявий   дастак   ҳисобланади.   Шу   боис,
бу   хусусда   бир   қанча   қарор   ва   қонунлар   қабул   қилинди.   Демак,   лизинг   бу
ривожланаётган мамлакатлар учун дастак ва ривожланган мамлакатлар учун
эса қуролдир. Иктисодий адабиётларда бир катор мамлакатимиз ва xорижлик
иктисодчи олимлар томонидан лизинг тоифасига етарлича таъриф берилган.
Ривожланган   давлатларда   лизинг   амалиёти   оқилона   ташкил   қилиниб   у   узоқ
йиллик   тажрибага   эга.   Ҳозирги   кунга   қадар   лизинг   тушунчасининг
мазмунига   берилган   турлича   таърифлар   мавжуддир.   Умуман   олганда   энг
биринчи,   лизинг   моҳиятини   акс   эттирувчи   иқтисодий   қарашлар   ҳаттоки
Аристотелнинг   “Риторика”   асарида   ҳам   келтирилган   бўлиб,   унда   ижара
ёрдамида   олинадиган   иқтисодий   самарадорлик   тўғрисида   фикрлар
келтирилган.   Қадимги   Римда   ҳарбий   теxникани   ижарага   олиш   ҳуқуқидан
келадиган   даромадлар   тўғрисида   маълумотлар   сақланиб   қолган.
Тариxчиларнинг   маълумотига   кўра,   Лизинг   келишувлари   ҳақида   биринчи
бор   1066-йиллардаги   тариxий   асарларда   маълумотлар   келтирилган.   Унга
кўра,   Вилгелем   Британия   оролларини   эгаллаш   учун   Нормандияликлардан
кемаларни лизингга олган. 
  Лизингнинг   асосий   маъноси   «ижарага   бериш»   бўлиб,   лизинг
муносабатлари ҳамма учун фойдалидир. Қискача қилиб айтганда эса, лизинг
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 бу инвестициянинг ноанъанавий бир тури бўлиб, у сотувчи, ижара берувчи ва
ижарага олувчи ўртасидаги муносабатдан ташкил топади.
«Лизинг»   сўзи   инглизча   бўлиб,   «leаsе»   феълидан   келиб   чиққан   ва
таҳминан, «мулкни ижарага бериш» ёки «мулкни ижарага олиш» маънолари
ифодасини   билдиради.   Баъзи   манбаларда   таъкидланишича,   машина,   жиҳоз,
транспорт   воситалари   ва   бошқа   ишлаб   чиқаришга   талуқли   ҳаракатланувчи
мулкни узоқ муддатли ижарага олишдир.
Ўзбекистонлик   иқтисодчи   олимлардан   А.Вахобов   ўзининг   илмий
изланишларида   кичик   бизнес   субъектлари   фаолиятини   давлат   томонидан
молиявий   қўллаб   -   қувватлаш   ва   тижорат   банклари   томонидан   сармоявий
кредитлашни   такомиллаштириш   масалаларининг   таҳлилида   лизингни
моҳиятини тадқиқ қилган.   2
Лизингнинг   бу   даражада   кенг   ёйилиши   ва   унинг   бозор   иқтисодиёти
тузилмасидаги   ўрнини   изоҳлаш   учун   қуйидаги   асосий   шарт-шароитларни
такидлаб   ўтиш   лозим:   лизинг   -   молиялаштиришнинг   ғоятда   қадимий   шакли
бўлиб, ўз тараққиёти давомида бир неча босқичларни босиб ўтган ва шу йўл
билан   ўзининг   аҳамиятини,   xўжалик   юритишнинг   турли   бозор   тизимларига
мослаша олишини исботлаган.
Бизнинг   фикримизча,   лизинг   бизнесининг   асосий   босқичлари   ва
уларнинг иқтисодий шарт-шароитларини қуйидагича тасвирлаш мумкин.
2
 Вахобов А. , “Лизинг муносабатлари назарияси ва амалиёти”. -Тошкент.: “Фан ва технология”, 2006.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 1-жадвал
Лизинг хизматларининг эволютсия босқичлари
Эволютсия
босқичлари Характерли хусусиятлари
I босқич
1877-1952-
йиллар  1877-йи л .   Лизинг   тизимининг   пайдо   бўлиши   (“Белл”   телефон
компанияси);
 1952-йил.   Дастлабки   мустақил   “ United   States   Leasing
Corporation ” лизинг компаниясининг ташкил қилиниши;
 Ушбу   босқич   кўп   жиҳатдан   лизингнинг   ривожланиши   ва
фаолият кўрсатиши учун ташкилий асос бўлди.
II босқич
1952-1974 -
йиллар  Лизинг инфратузилмасининг шаклланиши ;
 Солиқ   имтиёзларининг   кучга   кириши   ва   тезкор   амортизация
усилининг қўлланиши;
 Фан-техника тараққиёти таьсирида ишлаб чиқариш ва бошқарув
жараёнларин   автоматлаштириш   ва         механизациялаштириш   юз
берди;
 Ассортиментнинг кенгайиши ва маҳсулотларнинг табақалашуви;
 Кичик ва ўрта фирмаларнинг ривожланиши.
III  босқич
1974-йилдан
ҳозирга даврга
қадар  АҚШ ва Ғарбий  Европа мамлакатларида  инқирозларни  вужудга
келиши;
 Янги технологияларнинг пайдо бўлиши ;
 Маҳсулотни   сотиш   муаммоларининг   кескинлашганлиги   туфайли
лизингнинг   давлат   томонидан   қўллаб - қувватланиши ;
 Лизинг   ёрдамида   молиялаштириш   самарадорлигининнг   эьтироф
қилиниши .
I   босқич   1877-1950- йилларни   ўз   ичига   олади .   Айнан   шу   даврда ,
австриялик   тадқиқотчи   В .X оернинг   фикрича ,   “ лизинг ”   атамаси   ҳозирги
маънода   муомалага   кирди .   1877- йилда   АҚШда   товарларни   фақат   ижарага
беришга   асосланган   шартномалар   тизими   -   “ лизинг ”   вужудга   келди .   “Белл”
телефон   компанияси   телефон   аппаратларини   сотиш   эмас,   балки   уларни
ижарага беришга қарор қилди. В.Д.Газман таъкидлаб кўрсатганидек, бу қадар
оддий операция  фақат алоқанинг ривожланишига кучли таъсир  этди,  дейиш
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 нотўғри   бўлар   эди.   Ўзига   xос   молиявий   xизматлар   кўрсатишдан   келадиган
фойда   янги   теxника   ишлаб   чиқарувчиларида   катта   қизикиш   уйғотди,   улар
асбоб-ускуналарни ижарага беришга юқори бахо бердилар. Чунки, бу уларни
оддий   сотишдан   фарқли   равишда,   “ноу-xау”дан   фойдаланишга   бўлган
монопол ҳуқуқини ҳимоялашга имкон берар эди.
        Биринчи   мустақил   лизинг   компанияси   бўлган   “   United   States   Leasing
Corporation   ”   1952-йилда   Сан-Франсиско   шаҳрида   рўйxатдан   ўтказилди.
Тезда   ушбу   воқеанинг   давомчилари   жуда   кўпайиб   кетди   ва   ижара
муносабатларида хақиқий инқилоб тўлқинига сабаб бўлди. Бу ерда шуни ҳам
қайд этиш зарурки, мазкур босқич кейинги даврларда кўп жиҳатдан савдо ва
xизмат   кўрсатиш   сохаларида   фаолият   кўрсатувчи   лизинг   корxоналарининг
ривожланиши ва фаолияти учун ташкилий асос бўлди.
II   босқич   1950-1974-йилларни   ўз   ичига   олади.   Бу   давр   лизинг
инфратузилмасининг   шаклланиши   билан   боғлиқ.   Лизинг   тадбиркорлиги
динамикасининг   асосий   йўналиши   унинг   капитал   қўйилмаларни
молиялаштириш   воситаси   сифатида   қўлланилишида   намоён   бўлди.   Жаҳон
бозор   иқтисодиётида   бу   жараён   қуйидаги   xусусиятлар   билан   тавсифланади.
Жумладан,   АҚШ   ва   Ғарбий   Европа   мамлакатларида   урушдан   кейинги
иқтисодий вазият билан боғлик бўлган:
Лизинг   тадбиркорлигининг   ривожланишидаги   III   боскич   1973-1974-
йиллардаги   иқтисодий   инқироз   даврида   бошланиб,   бу   даврда   1980-1982-
йиллардаги монополияларнинг лизинг бизнеси билан муносабатларини қайта
кўриб   чикиш   жараёни   жадаллашди   ва   лизинг   ривожланиши   фаолият
сохасининг кенгайиши билан боғлик бўлди.
Лизингни  ўзида  қарз  (кредит),  яъни  опцион асосида   замон ва  маконда
қайта   тақсимланиш,   олди-сотди,   ижара,   товар   кредити   ёки   инвестициялаш
муносабатларини   бирлаштирувчи   иқтисодий-ҳуқуқий   муносабатлар   мажмуи
борлиги   назарда   тутилиб,   унинг   иқтисодий   табиатини   қарз   (кредит)
муносабати   белгилайди   Лизингда   айтилган   муносабатлар   негизида   молия-
кредит,   яъни   тақсимот   ва   қайта   тақсимот   муносабатлари,   тадбиркорлик
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 мақсадида   кўчмас   ва   кўчар   мулкдан   самарали   фойдаланиш   ётади.   Лекин
моҳиятан   лизинг   ғоят   мураккаб   иқтисодий   алоқаларни   билдирадики,   булар
қарз   (кредит)   олиш,   инвестициялаш,   мулкни   ишлатиш   бундан   олинган
натижани субъектлар ўртасида тақсимлашдан иборатдир. 
2 Лизингнинг объектлари ва субъектлари турлари хамда уларнинг  ўзига
хос хусусиятлари
Лизинг   объектларини   тўғри   таърифлаш   лизинг   муносабатлари
моҳиятини очиб беришда муҳим жиҳат ҳисобланади.
Чет   эл   ва   мамлакатимизда   нашр   этилаётган   адабиётларда
таъкидланишича   муайян   вазиятга   боғлик   тарзда   лизинг   объекти   бўлиб,   хар
қандай кўчмас ва кўчар мулк ҳисобланиши мумкин. Булар амалдаги таснифга
кўра   асосий   воситалар   бўлиши   лозим,   бозорда   эркин   муомалада   бўлиши
таъқиқланган   мулклар  бундан   истисно.   Ўзбекистон   қонунчилигига   мувофик
лизинг   объекти   бўлиб,   хар   қандай   фойдаланилмай   турган   мулк,   шу
жумладан,   корxона,   мулкий   мажмуа,   бино,   иншоот,   ускуна,   транспорт
воситаси   ва   бошка   тадбиркорликда   фойдаланиш   мумкин   бўлган   кўчмас
хамда   кўчар   мулк   лизинг   объекти   бўлиши   мумкин.   Шу   билан   бир   вақтда,
деярли   барча,   айниқса   лизингдан   фойдаланиш   кенг   тарқалган   мамлакатлар
қонунчилигида лизинг объекти бўлиш xусусида катор чекловлар мавжуд. Шу
билан   бирга   мазкур   қонунда   алоҳида   тартибда   муомалада   бўлиш   талаб
этиладиган   мулклар   рўйxати   келтирилмайди,   бу   ўз   навбатида   амалдаги
қонунчиликка   тегишли   ўзгартиш   киритишни   талаб   этади.   Ўзбекистон
Республикасининг   “Лизинг   тўғрисида”ги   қонунига   мувофиқ   лизинг
объектининг таснифи содда тарзда қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин. 
2.-жадвал
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг обьектлари умумий таснифи
Лизинг   объектини   учинчи   шаxсга   вақтинча   фойдаланиш   ва   эгалик
қилиш   учун   бериш,   яъни   сублизинг   лизинг   берувчининг   ёзма   розилиги
асосида   мумкин   эканлиги   Ўзбекистон   Республикасида   лизинг   субъектининг
ва   лизинг   муносабатининг   ўзига   xос   жиҳати   ҳисобланади.   Бунда   лизинг
олувчи   лизинг   берувчи   олдида   лизинг   шартномаси   бўйича   масъул   бўлиб
қолади.
 Шундай қилиб, ускуна сотиб олиш пайтида қандайдир асбобларга кўра
лизинг   имкониятлари   тўғрисида   билишни   xоҳламаган,   билишга   имконияти
бўлмаган ёки умуман билмаган компаниялар ускуна сотиб олингандан кейин
унинг   барча   афзалликларидан   (жумладан   жадаллаштирилган   амортизация,
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21Лизинг муносабатлари 
объекти tiЛизинг объекти 
белгилар Лизинг объкти 
тавси
Мўлжалланган 
функсияси
Айланиш 
имкони
Фойдаланишга 
ёроқлилик
Айланганлик 
даражаси
Мураккаблик 
даражаси
Ҳаракатчанлик 
даражаси
Мулк шакли
Тармоққа  
тегишли
Ишлаб 
Чиқариш 
жараёнига 
қийматини 
ўтказиш усули 
q iymatini 
o’ tkazish usuli Тадбиркорлик 
мавсадида 
фойдаланиш
Фуқаровий 
соҳадан 
ажралмаслиги
Фойдаланиш 
жараёнида 
фойдаланмайдиган
Турдошлик бўйича 
белгиланадиган
Алоҳида 
белгиланадиган
Айрим ашёлар
Ашёлар мураккаб-
мажмуи
Кўчмас ва кучар 
мулк
Давлатга 
қарашли,умумий 
мулк
Саноатга,ишлаб 
чиқаришга,қишлоқ 
хўжалиги ва б 
тармоқ
Пудратдан кетиш 
бўйча 
тадрижийликИшлаб чиқариш 
воситаси лизинг тўловларини таннарxга  ўтказиш ва  бошкалардан)  тўлик фойдаланиш
имкониятига эга бўладилар. Лизингнинг ушбу чизмаси кўпчилик ҳолатларда
айнан   молиявий   ижара   шартномаси   учун   назарда   тутилган   солиқ
имтиёзларини олиш учун фойдаланилади.
Ускунани   сотиб   олиш   ва   уни   лизинга   олувчига   сотиш   баҳоси
ўртасидаги фарқ одатда ижарага олувчига тўланмасдан, амортизация ҳисобга
олинади   ёxуд   ижара   тўловлари   оркали   мутаносиб   равишда   таксимланади.
Агар   битим   тузиш   пайтида   ускунанинг   бозор   қиймати   унинг
амортизацияланмаган қолдак қийматидан кам бўлган тақдирда, фарқ ижарага
олувчининг   балансида   зарар   каби   акс   эттирилади.   Ишлатишда   бўлган
ускунадан   янги   қурилаётган   объектларни   молиялаштириш   манбаи   сифатида
фойдаланиш қайтариладиган лизингнинг муҳим афзаллиги ҳисобланади.
Ўзбекистон   Республикаси   “Лизинг   тўғрисида”ги   қонунининг   4-
моддасига   кўра   лизинг   муайян   объектига   нисбатан   лизинг   шартномаси
бўйича   лизинг   берувчи   ва   лизинг   олувчи,   шунингдек,   лизинг   берувчи
кредитори   ва   лизинг   объектини   лизингга   олувчи   айни   бир   шахс   бўлишига
йўл куйилмайди.
Мураккаб   лизинг   операцияларида   қарз   берувчилар,   лизинг   берувчилар,
етказиб   берувчилар   ва   лизинг   олувчилар   томонида   бир   қатор   юридик
шаxслар   қатнашади,   чунки   лизинг   контрактига   турли   воситачилар
(дистрибюторлар,   дилерлар,   брокерлар,   суғурта   ва   траст   компаниялар   ва
бошқалар) жалб этилади.
Лизинг   операциялари   ва   уларнинг   турлари.   Инвеститсия   -   инноватсия
қуролининг   барча   шаклларини   қамраб   олишга   имкон   берувчи   лизинг
турларини   туркумлаш   лизингнинг   энг   кенг   ёритилган   таърифини   беради.
Айнан   шунинг   учун   лизинг   моҳияти   тўғрисида   инвеститсия   тури   каби
гапирилганда,   қуйидаги   белгилар   билан   тавсифланган,   иқтисодий   ва
молиявий   адабиётда   келтирилган   лизинг   турлари   тўлик   туркумланишини
келтириш жуда ҳам муҳим ҳисобланади:
- лизинг муносабатлари иштирокчиларининг таркиби;
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 - лизинга бериладиган мол - мулкнинг тури;
- унинг ўзини - ўзи оқлаш даражаси;
- амортизация шартлари;
- xизмат кўрсатиш хажми;
- лизинг муносабатлари бозорининг сектори;
- солиқ ва амортизация имтиёзларига нисбатан муносабати.
1) Лизинг   муносабатлари   иштирокчиларининг   таркибидан
(субъектлардан) келиб чиқиб қуйидагиларни фарқлайдилар:
Бевосита лизинг - анъанавий уч тарафлама битим (мол етказиб берувчи
-   лизинга   берувчи   -   лизинга   олувчи)   ёки   йирик   мураккаб   битимларда
иштирокчилар сони учтадан кўп бўлган кўп тарафлама битим, бунда лизинг
компанияси   лизинг   бўйича   тижорат   банки   ё x уд   бошка   молиявий   -   кредит
институтлари   ё x уд   йирик   лизинг   битимларини   молиялаштириш   учун   ўз
капиталини   бирлаштирган   шунга   ў x шаш   лизинг   компаниялари   билан
биргаликда чи қ ади.
“Қайтариладиган   лизинг”   лизинг   битимларининг   бир   тури
ҳисобланади. Моҳияти  бўйича  у икки тарафлама лизинг битимидир. Лизинг
шартномаларининг   бундай   лизинга   олувчи   бир   вақтнинг   ўзида   лизинга
олинадиган   мол   -   мулкнинг   “етказиб   берувчиси”   бўлиб   ҳисобланади,
бошқача қилиб айтганда, ускунанинг эгаси уни лизинг компаниясига сотади
ва бир вақтнинг ўзида лизинга олувчи сифатида у билан ушбу ускуна бўйича
лизинг   шартномасини   тузади.   Битим   қуйидаги   кетма   -   кетликда   амалга
оширилади:
1   -   ижарага   берувчи   ва   ижарага   олувчи   ўртасида   лизинг   келишуви
тузилади;
2 - лизинг  фирмаси ижарага  олувчи -  ускуна эгасидан  ускунани сотиб
олади;
3 - ижарага олуви лизинг контрактининг шартларига мувофик мунтазам
равишда ижара тўловларини амалга оширади.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Бундай   битимнинг   дастлабки   мулкдор,   кейинчалик   эса   ускунани
лизинга олувчи афзалликлари қуйидагилардан иборат:
· ускуна   сотиб   олиниб,   ушбу   ускунани   сотиб   олиш   учун   аҳамиятли
маблағлар   жалб   қилиниши   унинг   молиявий   аҳволи   ёмонлашишига   олиб
келганлиги ёки олиб келиши мумкинлиги аён бўлгандан кейинги ҳолатларда
у лизинг компаниясининг ҳизматларидан фойдаланиши мумкин;
- у   лизинг   компаниясидан   ускунанинг   тўлиқ   қийматини   олади,
ушбу ускунага  эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб  қолган ҳолда
уни сотиб олиш учун сарфланган маблағларни қайтаради;
- у ўзига керакли бўлган ускунага эга бўлган ва ундан фойдаланган
ҳолда лизинг компанияси билан музоқараларни олиб бориши мумкин (ушбу
музоқаралар айрим ҳолларда узоқ муддатли чўзилиши мумкин).
Ундан таш қ ари:
- ижара тўловлари корxонанинг соликка тортиладиган фойдасидан
чегирилади ва жорий тезкор xаражатлар каби ҳисобга олинади;
-   ижарага   олувчидан   банк   кредитини   олишдан   камрок   қўшимча
кафолатли   таъминот   тақдим   этилиши   талаб   қилинади   (акциялар,
облигациялар,   банк   кафолати   ёки   кафолатларнинг   қандайдир   бошка
шакллари).
Ниҳоят,   қайтариладиган   лизинг   кўпчилик   ҳолатларда   кор x она
молиявий   ҳолатини   я x шилаш   учун   самарали   ва   нисбатан   арзон   усул   бўлиб
ҳисобланади. Лизингнинг ушбу турида ижара тўловларининг миқдори асосан
кредитнинг   жорий   қийматига   ва   амортизация   чегирилган   ижарага   олинган
ускунанинг кийматига боғлик бўлади.
Буюк   Британиядаги   лизинг   компанияси   ускуна   (мулкчилик   ҳуқуқи)ни
сотиб  олади  ва   уни  америкалик  лизинг   компаниясига  беради   (егалик  қилиш
хуқуқи),   у   эса,   ўз   навбатида,   уларни   маҳаллий   лизингга   олувчиларга
ўтказади.
1) Лизингга   бериладиган   мол   -   мулкнинг   турига   қараб
қуйидагиларни фарқлайдилар:
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 · фаол бўлмаган (кўчмас) мол - мулк лизинги;
· фаол (кўчар) мол - мулк лизинги ёки машина - теxникавий лизинг.
2) Мол   -   мулк   ўзини   ўзи   қ оплаш   даражаси   бўйича   қ уйидагилар
ажратилади:
· тўлиқ ўзини ўзи қоплайдиган лизинг, бунда бир шартнома амал қилиш
муддатида   ижарага   берилган   мол   -   мулкнинг   қиймати   лизингга   берувчига
тўлиқ   тўланади.   Лизинг   шартномаси   тугагандан   кейин   лизингга   олувчи
ускунани   қолдик   ёки   бошқа   келишилган   нарxда   сотиб   олиш   имконияти
берилади;
· тўлик ўзини ўзи қоплайдиган лизинг, бунда бир шартнома амал қилиш
муддатида   ижарага   берилган   мол   -   мулкнинг   фақат   бир   қисми   қопланади,
бундан   кейин   эса   мол   -   мулк   лизингга   берувчига   қайтарилади   ёxуд   лизинг
шартномасининг муддати узайтирилади.
3) Амортизация шартларига қараб қуйидагиларни фарқлайди:
· тўлиқ   амортизацияланадиган   лизинг   ва   тегишли   равишда,   лизинг
объектининг қиймати тўлиқ тўланадиган лизинг;
· тўлиқ   амортизацияланмайдиган   лизинг,   бу   -   қиймати   қисман
тўланадиган лизинг.
Юқорида   қайд   этилган   бир-бири   билан   узлуксиз   боғлик   бўлган   икки
туркумланиш   белгилари   асосида   молиявий   ва   тезкор   деб   аталадиган
лизингни   ажратадилар.   Амалиётда,   айниқса   молиявий-кредит   институтлари
томонидан кўпрок молиявий лизинг қўлланилади. Бу унинг ўзига xос бўлган
белгилари билан изоҳланади. 
Молиявий   лизинг   ( finance   leasing )   ўзини   ўзи   тўлиқ   қоплайдиган   мол   -
мулк лизинги ёки унинг қиймати тўлиқ тўланадиган лизинг ҳисобланади ( full
- payout lease ). Молиявий лизинг - лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан
белгиланган мулкни сотувчидан сотиб олиш ва лизинг олувчига белгиланган
тўлов   ва   лизинг   предмети   тўлиқ   амортизация   муддатига   тенг   бўлган
муддатга   маълум   бир   шартлар   асосида   вақтинчалик   фойдаланишга
беришдир.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Бундай турдаги лизинг битимлари мол - мулкни атайлаб мулк сифатида
сотиб   олиш   ва   кейинчалик   уни   вақти   бўйича   ишлатиш   ва   мол   -   мулк
қийматининг   бутун   ёки   кўп   қисми   амортизацияланиши   якинлашадиган
муддатга   вақтинчалик   эгалик   қилишга   ва   фойдаланишга   бериш   операцияси
ҳисобланади.   Шартнома   амал   қилиш   муддатида   лизинга   берувчи   лизинг
тўловлари  ҳисобига   мол  -   мулкнинг  бутун   қийматини  ўзига   қайтариб  олади
ва молиявий битимдан фойда олади.
Молиявий   лизингни   тавсифловчи   асосий   белгилар   қуйидагилардан
иборат:
- лизинга берувчи мол-мулкни ўзи фойдаланиши учун эмас, балки
уни лизинга бериш учун атайлаб сотиб олади;
- мол-мулкни   ва   унинг   сотувчисини   танлаб   олиш   ҳуқуқи
фойдаланувчида қолади;
- мол-мулк   эгаси   у   лизинга   бериш   учун   атайлаб   сотиб
олинаётганлигини   билади;   мол   -   мулк   бевосита   фойдаланувчига   етказиб
берилади ва у томонидан ишлатиш учун қабул қилинади;
- мол-мулкни   сифати,   унинг   бутлиги,   кафолат   муддати
бузиқликларини   тузатиш   бўйича   даъволар   лизингга   олувчи   томонидан
бевосита мол - мулк сотувчисига йўлланилади;
- мол-мулк тасодифан нобуд бўлиши ва бузилиши таваккалчилиги
мол -  мулк ишлатилишга қабул қилиш далолатномаси имзолангандан  кейин
лизингга олувчига ўтади.
Молиявий   лизинг   мустақил   номланадиган   бир   неча   турларга   эга.
Анъанавий молиявий лизинг ўзаро муносабатларнинг уч тарафлама тавсифга
эгалик   ва   мол-мулк   қиймати   тўлиқ   қопланиши   билан   таснифланади.
Лизингга   олувчининг   талабномаси   бўйича   лизинга   берувчи   мол   етказиб
берувчидан  керакли бўлган  ускунани сотиб олади ва  уни лизингга  олувчига
беради   ҳамда   лизинг   тўловлари   ҳисобига   ўзининг   молиявий   xаражатларини
коплайди ва фойда олади.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21      Тезкор лизинг (operative leasing) - бунда шартнома муддати мол - мулкнинг
иқтисодий   ишлатиш   муддатидан   камроқ.   Тезкор   лизингда   ижарага   мол   -
мулкнинг   қиймати   қисман   тўланиши   кузатилади   (нон   -   fullpazout   lease)   ва
шунинг   учун   лизингга   берувчи   уни,   одатда,   турли   фойдаланувчиларга   бир
неча бор вақтинчалик фойдаланишга беришга мажбур.
Оператив   лизинг   -   лизинг   берувчи   мулкни   сотиб   олиб,   уни   лизинг
предмети   сифатида   белгиланган   тўлов   ҳисобига,   шартномада   белгиланган
маълум   бир   муддатда   тегишли   шартлар   асосида   вақтинчалик   эгалик   қилиш
ва фойдаланишни лизингга олувчига беради. 
Лизингнинг   ушбу   тури   буюм   хаёт   сиклининг   муддати   ижаранинг
контракт   муддатидан   аҳамиятли   даражада   юқори   бўлиб,   ускуна   ижарага
қисқа   муддатларга   берилганда   қўлланилади.   Амалиётда   тезкор   лизинг
операциялари   уч   йиллик   даврдан   ошмайди.   Бундай   битимларда   ижарага
берувчи ижарага олувчини олдиндан огоҳлантириш шарти билан контрактни
бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Лизингнинг ушбу тури ижара объекти
сақланиши   учун   ижарага   берувчи   кўпроқ   масъулиятга   эгалигини   назарда
тутади.   Ижарага   берувчи   ускунани   таъмирлаш   ва   теxник   хизмат   кўрсатиш
учун   мол   етказиб   берувчи   фирма   билан   мустақил   шартнома   тузиш   бўйича
ўзига   мажбурият   олади.   Шундай   қилиб,   ҳозирги   замонавий   жаҳон
xўжалигида,   лизинг   муносабатлари   оддий   ижара   муносабатларидан
инновацион лизинг операциялари даражасига кўтарилди. 
3 Ўзбекистон Республикаси лизингнинг муносабатларининг иқтисодий
ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон   давлат   мустақиллигига   эришганидан   сўнг   республика   ва
унинг   халқи   манфаатларига   мос   кедадиган   ижтимоий-иқтисодий   сиёсатини
ўтказиш   имконияги   туғилди.   Бу   сиёсатнинг   устувор   йўналиши   бозор
муносабатларига   босқичма-босқич   ўсишдан   иборат.   Ўз   навбатида   бозор
иқтисодиёти кўп бўғинли инфратузилмани яратишни талаб этади.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Хусусан,   1995   йил   25   декабрда   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлиси   қарори   билан   Ўзбекистон   Республикаси   Фуқаролик   кодексининг
биринчи   қисми,   1996   йил   29   августда   эса   ушбу   Кодекснинг   иккинчи   қисми
тасдиқланди.   Фуқаролик   кодексининг   34-бобидаги   олтинчи   банди   лизингга,
яъни   молия   ижарасига   бағишланган   бўлиб,   унда   лизингнинг   таърифи
берилган.   Жами   13   моддадан   иборат   бўлган   бу   бандда   лизинг   шартномаси,
объекти,   субъекти,   лизинг   тўловлари,   томонларнинг   мажбуриятлари,
жавобгарликлари, ҳуқуқлари ва қатор бошқа масалаларни қамраб олган.  
Лизинг     операцияси     лизинг     объекти     лизинг     олувчи     томонидан
бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ишлатилиши
кўзда тутилган ҳолларда кўрсатилади. 
Лизинг операциясини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган
тақдирда, бу ҳакда лизинг олувчига билдирилади ҳамда лизинг берувчи банк
ва лизинг олувчи ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лизинг
шартномаси тузилади.
Лизинг   олувчининг   буюртмаси   бўйича   лизинг     берувчи   банк
томонидан лизинг операциясини амалга ошириш ёки оширмаслик тўғрисида
қарор қабул қилиш муддати буюртма банкка келиб тушган кундан бошлаб 30
иш кунидан, лизинг операциясини амалга ошириш бўйича эса 10 иш кунидан
ошмаслиги лозим.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 3-жадвал
Ўзбекистон Республикасида лизинг муносабатларини тартибга солувчи
асосий қонун ҳужжатлари
                        Ҳужжат номи     Бўлим,
қисм   ва
моддалар
14.04.1999   йилдаги   №756- I -сонли   “Лизинг   тўғрисида”ги   Ўзбекистон
Республикаси Қонуни.  Ҳаммаси
1997   йил   1   мартдан   бошлаб   жорий   қилинган   Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик Кодекси.   
   §   6
Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   Вазирлиги   томонидан   07.05.1999
йилдаги   776 -рақами   билан   рўйхатга   олинган   “Тижорат   банкларида
молиявий лизингни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом”           
 Ҳаммаси
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   28.08.2002   йилдаги   “Лизинг
тизимини   ривожлантиришни   рағбатлантириш   чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони  Ҳаммаси
Лизинг муносабатларини йўлга қуйиш ва кенг миқёсда ривожлантириш
тадбиркорликни   авж   олдириш  учун   катта   имкониятлар   очади,   чунки   лизинг
ў з   заминидаги   афзалликлар   туфайли   битимининг   ҳар   бир   қатнашчиси   учун
манфаат   келтириши   керак.   Чунончи,   лизинг   мулкини   ишлаб   чиқарувчи
(сотувчи) ундан фойдаланиб, аввало машина ва ускуна сотиладиган қўшимча
имкониятни топади ва шу туфайли маҳсулот сотиш ҳажми кенгайиб боради.
                                   
Лизинг   муносабатларини   амалга   ошириш   ҳ ар   томонлама   манфаатли
бўлиб,   лизинг   операцияларини   амалга   ошириш   хам   мулк   сотувчисига,   хам
лизинг олувчига ўзаро манфаатлидир.
4-жадвал
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг мулки сотувчиси учун лизинг операцияларининг устунликлари 3
Сифат устунликлари Устунлик омиллари
Фаол маркетингни ўтказиш Истеъмолчилар   доирасини   қуйидагилар   ҳисобига
кенгайтиради;   доимий   равишда   техникага   эгалик
қилишга   муҳтож   бўлмаганлар;   ускуналарни   мулк
сифатида   олиш   имкониятига   эга   бўлмаганлар;
техникани   аввало   ишда   синаб   кейин   олмоқчи
бўлганлар;   ижара   шартида   фойдаланмоқчи
бўлганлар.
Тўлақонли алоқанинг
Ўрнатилиши Ускуналарнинг   конструктив   камчиликларини
тезкор равишда аниқлаш.
Маҳсулот   етиштирилишини
кенгайтириш   ва   уларни   янгилаш
имкониятларини қўлга киритиш. Моделлар   алмашишининг   тезланиши   ва   бунинг
асосида янги бозорларни қўлга киритиш.
Тўланмаслик   рискларини   олдини
олиш. Лизинг  компанияси  лизинг шартномаси  тўловини
ва кафолатларини ўз зиммасига олиши.
Самарали реклама воситаси. Лизинг   мулкини   ишлатиш   даврида   мониторинг
доираси   кенгайтириш   ва   бўлажак   олувчиларнинг
қизиқишининг ошиши
Лизинг ускунаси запас қисмлари ва
комплектларига талаб ошиши. Лизинг   мулкини   ишлатилиши   турли   заҳира
қисмларини етказиб бериш талабини чиқариш.
Йуналтирилган   инвестицияларни
бушатилиши Ускуналарни   тезда   сотиш   натижасида   ишлаб
чиқарувчида   унинг   йўналтирилган
инвестициялари қисман бушайди
Мулк   ишлаб   чиқарувчиси
(мулкдор)   томонидан   сотилмаган
мулкни   фойдаланиш   самарасини
кутарилиши. Белгиланган   муддатга   қайтариб   бериш   шарти
билан лизингга берилади.
Лизинг олувчи учун лизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш,
унинг   ижодий   имкониятларини   юзага   чиқариш   ва   ишлаб   чиқариш   техник
салоҳиятни   ошириш   учун   инвестицияларни   молиялаштиришнинг   муқобил
усули бўлади.   
3
  Д.Ғ.Ғозибеков, О.Ш.Сабиров  ва  бошқалар.   Лизинг муносабатлари   назарияси   ва  амалиёти. Тошкент, “ Fan
va   texnologiya ” 2004, 68-бет
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг   олувчи   лизинг   шартномасини   тузиш   учун   унинг   асосий
депозит   хисобварағига   хизмат   кўрсатаётган   банкка   қуйидаги   ҳужжатларни
такдим этиши лозим:
 лизинг буюртмаси;
 лизинг   объектининг   техник-иқтисодий   кўрсаткичлари   ва   унинг
сотувчиси тўғрисидаги маълумотнома;
 лизингнинг   бутун   даврини   ичига   олган   пул   оқими   таҳлили
кўрсатилган бизнес-режа ;
охирги   хисобот   санасига   туман   (шаҳар)   давлат   солиқ   инспекция
томонидан   қабул   қилинган   бухгалтерлик   баланси   (1   -шакл),   молиявий
натижалари   ҳақида   ҳисобот   (2-шакл),   муддати   ўтган   дебиторлик   ва
кредиторлик қарздорлик ҳақидаги маълумотнома (2а-шакл), 90 кундан ортиқ
муддатдаги қарздорликни солиштириш далолатномалари.   Лизинг берувчи ва
лизинг   олувчи   ўзаро   келишган   ҳолда   қонун
ҳужжатларига     мувофиқ   лизинг   объектини     жадал     амортизация   қилишни
қўллаш ҳуқуқига эга. 
Лизинг     объекти     шартномага     мувофиқ     лизинг     берувчи     банк
томонидан лизинг объектини сотиб олишга, лизинг объектини етказиб бериш
ва   белгиланган   мақсадда   фойдаланиш   учун   уни   яроқли   холга   келтириш
билан   боғлиқ   ва   бошқа   харажатларини   қайтариш   ҳамда   лизинг   даромади
(фоизи) тўловини амалга ошириш таъминоти вазифасини бажариши мумкин.
Лизинг   берувчи   банклар   лизинг   бериш   юзасидан   қарор   қабул   қилиш   учун
лизинг   олувчидан   унинг   лизинг   тўловларини   амалга   ошириш
имкониятларини   баҳолаш   учун   зарур   бўлган   ҳужжатларни   сўраб   олишлари
мумкин.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 5-жадвал
Лизинг олувчи учун лизинг операцияларининг стратегик
устунликлари 4
Устунликлар Мазкур устунликларни таъминлайдиган
Ўзининг илк капиталига
эҳтиёжнинг пасайиши Аввалига битишув тўла-тукис лизинг берувчи томонидан
молияланади. Зарур асбоб-ускуна ҳақини бир йўла тўлаш талаб
қилинмайди, бу эса фойдаланувчининг ликвид маблағини озод
қилади ва унинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун
потенциал айланма капиталининг кўпайтиради.
Тўловлар тизимининг
мосланувчанлиги Биринчи тўлов муддатини узайтириш, бўлак ва бошқа
шаклдаги тўловларни аста-секин кўпайтириш ёки камайтириш
мумкин. Лизингга олинган асбоб-ускунада ишлаб чиқарилган
товар ва хизматлар шаклида фойдадан тўловларни амалга
ошириш мумкин.
Трансакциялардаги тежаш. Лизинг берувчидан мол-мулкни сотиб олиш, сақлаш,тугатиш
ва сотишдаги сермеҳнат операцияларга эҳтиёж бўлмаслиги
ҳисобига маъмурият чиқимлар камаяди.
Солиқ имтиёзлари,
лизингнинг давлат
томонидан қўллаб- Кўпчилик мамлакатларда лизинг олувчилар учун лизинг
тўловларини сундириш даврида солиқ соҳасида қўшимча
имтиёзлар берилади.
Асбоб-ускунанинг
маънавий эскириши
муносабати билан товар
ишлаб чиқарувчи учун
рисклар камайиши. Асбоб-ускунанинг маънавий ва жисмоний эскириши риски
лизинг берувчига утади.Фойдаланувчи янги асбобускунани
ижарага олиши мумкин.
Лизинг олувчининг
илмийишлаб чиқариш
салоҳиятининг ортиши Лизингда бир хил илк капитал фоизли кредитни харид
қилгандан кўра анча кўпроқ ишлаб чиқариш қувватларини
ишга солиш имконини беради.
Тадбиркорнинг иқтисодий
эркинлиги кенгайиши Лизинг объектини сотиб олиш, шартнома муддатини
узайтириш ва янги замонавий асбоб-ускуна харид қилиш
йўлларидан бирини танлаш.
Товар ишлаб-
чиқарувчининг бухгалтерия
хисобкитобини
мақбуллаштириш соҳасида Лизинг объекти лизинг берувчининг мулки бўлиб, унинг
балансида ҳисобда туради ва унга амортизация ажратмалари
ҳисоблаб ёзилади.
Лизинг олувчининг
молиявий манфаатлари Молиялашнинг одатдаги манбалари (банклар,етказиб
берунчилар ва бошқалар)га қарамлик камаяди. Лизинг
объектидан фойдиланувчи солиққа тортилмайди. Лизинг
шартномасини олиш ссуда олишдан кўра осонроқ ва
манфаатлироқ. Барқарор тўловлар инфляциянинг таъсирини ва
узоқ муддатли ссудалар бўйича банк фоизлари усишини
пасайтиради.
4
 Д.Ғ.Ғозибеков, О.Ш.Сабиров ва бошқалар. Лизинг муносабатлари назарияси ва амалиёти., “Fan va 
texnologiya” 2004 йил,70-бет
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг   операциялари   молиявий   барқарор   бўлган   хўжалик   юритувчи
субъектларга     тўловлилик,     таъминланганлик,     банк     томонидан     лизинг
объектини     сотиб     олишга     инвестиция     қилинган     кредит     маблағларини
қайтаришлик   ва   мақсадга   мувофиқ   фойдаланишлик   тамойиллари   асосида
амалга оширилади.
Лизинг   муносабатларининг   барча   қатнашчилари   учун   лизингнинг
юқорида   кўрсатилган   устунликлари   муваффақиятли   амалга   оширишни,
аввало   улар   фаолият   кўрсатаётган   иқтисодий   муҳит   билан   белгиланади.
Мамлакат   қонунчилиги,   шу   жумладан,   солиққа   оид   қонун   ҳужжатлари
лизингнинг   потенциал   устунликларини   кўп   жиҳатдан   белгилаб   беради.
Халқаро   лизингда   қатнашувчилар   учун   устунликлар   лизинг   шартномасида
қатнашувчи   мамлакатларнинг   қонунчилиги   билан   белгиланади.   Лизингни
баҳолашда   амалдаги   солиқ   қонунларини   ҳисобга   олиб   рисклар   ва
манфаатларнинг   ҳисоб-китоби   муҳимдир.   Лизинг   берувчи   лизинг   олувчига
қарз   берганида   анча   юқори   даражадаги   рискни   зиммага   олганлиги   сабабли
юқорироқ   дисконт   ставкасига   лойиқ   бўлади.   Шу   сабабли   лизинг
шартномасини   баҳолаганда   лизинг   кредити   юзасидан   қилинган   соф
чиқимларни белгилаш бош масаладир.
Буюртма   лизинг   берувчи   банк   томонидан   кўриб   чиқилаётганда
қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади:
 буюртма   берувчи   даромадларининг   лизинг   тўловларини   амалга
ошириш учун етарлилиги;
 буюртмада баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид эмаслиги;
 лизинг   берувчи   банк   олдидаги   мажбуриятларни   буюртма   берувчи
томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги.
Бунда   лизинг   объекти   лизинг   олувчи   томонидан   лизинг   берувчи   банк
фойдасига   й ў қолиш   ва   шикастланиш   ҳ одисаларидан   ихтиёрий   суғурта
қилиниши ва бу тўғрида суғ у рта полисини банкка тақдим этилиши шарт.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг   берувчи   лизинг   операциясини   амалга   ошириш   натижасида
сарфланган   маблағларнинг   қайтарилиши   ва   лизинг   фоизи   тўланишининг
кафолати   сифатида   лизинг   олувчидан   бошқа   таъминот   шаклларини   такдим
этишни талаб қилиши мумкин.
Лизинг   фоиз   ставкалари   миқдори   лизинг   олувчи   ва   лизинг   берувчи
банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра лизинг шартномасида белгиланади.
Лизинг   объекти   ҳисобланган   мол-мулк   бўйича   тузиладиган   битимлар
қонунга   мувофиқ   нотариал   тасдиқланиши   талаб   қилинадиган   ҳолларда
лизинг шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим.
Ўзбекистон   Республикасининг   "Лизинг   тўғрисида"ги   қонунига
мувофиқ,   лизинг   шартномаси   қуйидаги   шартлардан   бирига   жавоб   бериши
керак :
а) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг
олувчининг мулки бўлиб  ў тса;
б) лизинг   шартномасининг   муддати   лизинг   объекти   хизмат
муддатининг   80   фоизидан   ортиқ   бўлса   ёки   лизинг   объектининг   лизинг
шартномаси     тугаганидан     кейинги     қолдиқ     қиймати     унинг     бошланғич
қийматининг 20 фоизидан кам бўлса;
в) лизинг   шартномасининг   муддати   тугагач,   лизинг   олувчи   лизинг
обьектини   унинг   бозор   қийматидан   паст   нархда   сотиб   олиш   ҳуқуқига   эга
бўлса,   бунда   ана     шу   ҳуқуқни   амалга   ошириш   кунидаги   лизинг   объекти
қиймати асос бўлади.
г) лизинг   шартномаси   амал   қиладиган   давр   учун   лизинг
тўловларининг   умумий   суммаси   лизинг   объекти   қийматининг   90   фоизидан
ортиқ б ў лса.
Лизинг     шартномасида     лизинг     шартномаси     бошлангандан     то
тугагунга     қадар   лизинг   объектнинг   қиймати   бўйича   вужудга   келадиган
ў згаришларни     инобатга   олиб,   лизинг   т ў ловлари   суммасига   тарафларнинг
келишувига биноан тегишли қ ў шимча ва   ў згартиришлар киритиш шартлари
к ў зда тутил и ши мумкин.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг   шартномаси   тузилганидан   с ў нг   лизинг   берувчи   банк   ва
сотувчи   ўртасида   лизинг   объектининг   олди-сотди   шартномаси   тузилади.
Бунда   лизинг   берувчи   банк   сотувчига   мол-мулк   муайян   лизинг   олувчига
бериш учун сотиб олинаётганлигини билдириши шарт.
Лизинг     обьектини     фойдаланишга     қабул     қилиш     далолатномаси
имзоланиб,     мулкка   эгалик     қилиш     ва   ундан     фойдаланиш     ҳуқуқи     лизинг
олувчига ўтганидан сўнг лизинг операцияси амалга оширилган ҳисобланади.
Лизинг   шартномасида   бошқача   тартиб   назарда   тутилган   бўлмаса,
лизинг объекти сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган жойда
топширилади.
Фойдаланишга   қабул   қилиш   далолатномаси   лизинг   олувчи   томонидан
расмийлаштирилади   ва   лизинг   берувчи   банк,   лизинг   олувчи   ҳамда   сотувчи
томонидан имзоланади.
Лизинг   объекти   етказиб   берилмаган,   тўлиқ   етказиб   берилмаган,
етказиб   бериш   муддати   ўтказиб   юборилган   ёки   сифати   талаб   даражасида
бўлмаган    лизинг   объекти    етказиб    берилган    такдирда,   агар   шартномада
бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчи:
 лизинг тўловини амалга оширишни кечиктириш; 
 етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш;
 лизинг   шартномасининг   бекор   қилинишини   лизинг   берувчидан
талаб этиш;
 лизинг   шартномасини   бажармаслик   ёки   тегишлича   бажармаслик
натижасида     етказилган     зарарларни     тўлашни     лизинг     берувчидан     талаб
қилишга ҳақлидир.
Лизинг   берувчи   банк   ҳар   бир   лизинг   операцияси   бўйича   лизинг
йиғма жилдини шакллантиради.
Лизинг йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
 лизинг олувчининг буюртмаси;
 лизинг шартномаси;
 лизинг олувчининг охирги хисобот санасига бухгалтерия баланси;
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21  лизинг олувчининг лизинг бўйича бизнес-режаси;
 лизинг   олувчининг   тўлов   қобилияти   ва   унинг   бизнес-режасининг
самарадорлиги тўғрисида лизинг берувчи банкнинг хулосаси;
 суғурта   компаниясининг   лизинг   объектини   суғурта   қилинганлиги
тўғрисидаги суғурта полиси;
 лизинг   берувчининг   лизинг   объектини   лизинг   олувчига   етказиб
берилиши тўғрисидаги буюртмаси;
 лизинг объектининг олди-сотди шартномаси;
 лизинг объектини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;
 лизинг объектига сотувчи томонидан берилган техник кафолат;
 лизинг   операцияси   ҳамда   таъминоти   характеридан   келиб   чиққан
ҳолда олинган бошқа ҳужжатлар.
Лизинг   шартномаси   юзасидан   қ ў шимча   келишув   тузилган   та қ дирда,   у
ҳам лизинг олувчининг лизинг йиғма жилдига тикиб қуйилади.
Лизинг   олувчи   лизинг   шартномасида   белгиланган   муддат   давомида
лизинг объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини олади.
Лизинг   олувчи   томонидан   лизинг   шартномаси   бўйича   ў зида   пайдо
бўлган   ҳуқуқ,   мажбурият   ва   бошқа   манфаатларни   учинчи   шахсга   ў тказиш
(қ ў шимча лизинг)га фақат лизинг берувчининг ёзма розилиги асосида рухсат
этилади.
Лизинг     олувчи     сотувчи   томонидан   лизинг   объектига     берилган
техник кафолатдан фойдаланади.
Лизинг   объектини   ўз   вақтида   етказиб   берилиши   ва   бутланиши   хамда
уни   ўрнатишга   доир   мажбуриятларнинг   бажарилиши   бўйича   сотувчидан
талаб   қилиш   ҳуқуқини   лизинг   олувчи   ўз   зиммасига   олиши   лизинг
шартномасида белгиланиши мумкин.
  Лизинг   операциялари   банк   бизнесида   кенг   та т биқ   этила   бошланди,
чунки улар тижорат банклари учун бир қатор муҳим афзаллик келтиради:
 мазкур банк тузилиши аниқ таъминотга эга б ў лади; 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21  лизинг   операциялари   ва   у   билан   боғлиқ   хизматлар   мунтазам
кенгаяди;
 лизинг   ёрдамида   мижозларга   хизмат   кўрсатиш   сифатини   ошириш
имкони туғилади ва бу билан мижозлар доираси кенгаяди;
 ўз   ишлаб   чиқариш   фондини   янгилашга   муҳтож   мижозлар   билан
сифат жиҳатдан янгича шериклик муносабатлари ўрнатилади.
Банк   учун   лизинг   операциясининг   афзаллиги   шундан   иборатки,   унинг
самарадорлиги   етарли   даражада   юқори   бўлади.   Лизинг   тўловлари   орқали
банк лизинг олувчиларга кўрсатган хизмати учун комиссион тўловлар олиш
ҳисобига   ўз   даромадини   тўлдиришнинг   сифат   жиҳатдан   янги   манбаига   эга
бўлади.   Бундан   ташқари,   тижорат   банки,   лизинг   бизнесини   ривожлантириб,
узоқ   муддатли   кредитлаш   операциясига   қараганда   лизинг   операциялари
ҳисоби нисбатан соддалиги туфайли маблағ тежаши мумкин. Шу билан бирга
жаҳон тажрибаси кўрсатадики, лизинг операциялари риск даражаси етарлича
б ў лган банк операциялари қаторига киради. 
Лизинг операцияларини амалга ошириш схемалари
1.   Анъанавий молиявий лизинг операциясини амалга ошириш схемаси. 
2.   Қарзга   олинган   маблағ   ҳисобига   лизинг   операциясини   амалга
ошириш схемаси. 
3.   Қўшимча лизинг (сублизинг)ни амалга ошириш схемаси. 
4.   Қайтариладиган лизингни амалга ошириш схемаси. 
5.   Банклар   билан   ҳамкорликда   амалга   ошириладиган   лизинг
операциясининг схемаси. 
6.   Тижорат   банкларининг   кредити   ҳисобига   лизинг   операциясини
амалга ошириш схемаси. 
7.   Алоҳида (синдикатлашган) лизинг операциясининг схемаси. 
8.   Компания   билан   тижорат   банклари   ўртасида   ҳамкорликда   фаолият
юритиш схемаси.   
Лизинг операциясининг босқичлари:
1.   Лизинг лойиҳаси бўйича лизинг олувчи билан дастлабки муҳокама. 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 2.   Лизинг   олувчи   томонидан   буюртма   ва   лойиҳа   бўйича   барча   зарур
бўлган   ҳужжатларни   компания   мутахассисларига   тақдим   этилиши   (лизинг
компаниясига   топшириладиган   барча   хужжатлар   топширилган   вақтда
ҳақиқий   бўлиши   ва   лизинг   олувчини   молиявий   ва   ҳуқуқий   ҳолатини   аниқ
кўрсатиши лозим). 
3.   Лизинг олувчи томонидан тақдим этилган бизнес-режа, бухгалтерлик
ҳисоботлари ва бошқа хужжатларни иқтисодий таҳлил қилиш
4.   Таъсис ҳужжатларининг юридик экспертизаси. 
5.   Лизинг лойиҳасини молиялаштиришни мақсадга йўналтирилганлиги
тўғрисидаги хулоса ҳисоботини раҳбарият учун тайёрлаш ва тақдим этиш. 
6.   Лизинг   лойиҳаларини   молиялаштириш   тўғрисида   қарор   қабул
қилиш. 
7.   Ускунани   қабул   қилиш,   жойлаштириш,   монтаж   ва   фойдаланишга
топшириш (3 кундан 90 кунгача). 
8.   Лизинг   лойиҳаси   амал   қилиши   давомида   компания   мутахассислари
томонидан   лизинг   олувчининг   молиявий   ҳолатини   текшириш   ва
мониторингини амалга ошириш. 
9.   Лизинг   олувчи   томонидан   лизинг   тўловларини   тўлаш   ва   лойиҳа
якунида лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши.  
Корхоналарни   лизинг   асосида   молиялаш   учун   зарур   бўладиган
ҳужжатлар рўйхати:
1.   Буюртманома.
2.   Таъсис   ҳужжатлари   (Низом,   таъсис   шартномаси,   рўйхатдан
ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) нинг нусхаси.
3.   Фаолият   тури   алоҳида   рухсатномани   талаб   қилса,   фаолиятни   олиб
бориш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома.
4.   Корхонанинг   охирги   икки   йил   учун   йиллик   ва   жорий   йилнинг   ҳар
чораги   бўйича   чораклик   солиқ   инспекцияси   томонидан   тасдиқланган
бухгалтерлик ҳисоботи (барча иловалари билан бирга).
5.   Асосий воситалар  тўғрисидаги йиллик ҳисобот .
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 6.   Банк   томонидан   тасдиқланган   дебиторлик   ва   кредиторлик   қарзлари
тўғрисидаги ҳисобот (шаклланиш санаси кўрсатилган ҳолда).
7.   Солиқ   инспекциясидан   бюджет   билан   ҳисоб-китоблар   тўғрисида   ва
хизмат   кўрсатувчи   банк   томонидан   қарздорлик   (2-сонли   картотекада   турган
ҳужжатлар) тўғрисида берилган маълумотномалар. 
8.   Лизинг   олувчининг   ускуна   ўрнатилиши   мўлжалланаётган   ишлаб
чиқариш   биносидан   фойдаланиш   ҳуқуқини   тасдиқловчи   ҳужжатлар   (ижара
шартномаси, кадастр маълумотномаси). 
9.   Хом   ашё   ва   материалларни   етказиб   бериш   бўйича   контрактлар
(ниятлар баёни).
10.   Ишлаб   чиқарилган   маҳсулотларни   сотиш   бўйича   контрактлар
(ниятлар баёни). 
11.   Лойиҳа бизнес-режаси ( техник-иқтисодий асословчи ҳужжат ). 
12.   Раҳбар   ва   бош   ҳисобчининг   паспорт   ва   меҳнат   дафтарчаларининг
нус х алари.
Хусусий   тадбиркорларни   лизинг   асосида   молиялаш   учун   зарур
бўладиган ҳужжатлар рўйхати:
1.   Буюртманома. 
2.   Рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси.
3.   Индивидуал   меҳнат   фаолиятини   амалга   ошириш   учун   рўйхатга
олинган гувоҳнома нусхаси.
4.   Давлат солиқ инспекциясида рўйхатга олинганлиги ва солиқ тўловчи
индивидуал рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси.  
5.   Ишлаб   чиқариш   фаолиятини   олиб   бориш   ҳуқуқини   берувчи
гувоҳнома, (фаолият тури алоҳида руҳсатномани талаб қилган тақдирда). 
6.   Солиқ   инспекциясидан   бюджет   билан   ҳисоб-китоблар   тўғрисида   ва
хизмат   кўрсатувчи   банк   томонидан   қарздорлик   (2-сонли   картотекада   турган
ҳужжатлар) тўғрисида берилган маълумотномалар. 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 7.   Лизинг   олувчи   томонидан   ускунани   ўрнатилиши   мўлжалланаётган
бинодан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ижара шартномаси,
кадастр маълумотномаси). 
8.   Хусусий   тадбиркорга   хизмат   кўрсатувчи   банкдан   оҳирги   уч   ой
мобайнида олиб борилган ҳисоб-китоблар ҳақида маълумот. 
9.   Ускунани(мулкни) етказиб берувчи ҳақида маълумот.
10.   Талаб қилинаётган ускунани нг  (мулкни) техник тавсифи.
11.   Хом   ашё   ва   материалларни   етказиб   бериш   бўйича   контрактлар
(ниятлар баёни). 
12.   Ишлаб   чиқарилган   маҳсулотларни   сотиш   бўйича   контрактлар
(ниятлар баёни).
13.   Лойиҳа бизнес-режаси (техник-иқтисодий асословчи ҳужжат).
14.   Хусусий   тадбиркорнинг   паспорти   ва   меҳнат   дафтарчасидан
нусхалар.
Ушбу   ҳужжатлар   рўйхати   лизинг   лойиҳасининг   мақсадга
мувофиқлигини   кўриб   чиқиш   учун   зарур   бўлган   маълумотларнинг   тўлиқ
рўйхати   бўлиб   ҳисобланмайди,   зарур   ҳолларда   лизинг   компаниялари
молиялаштирилаётган   лойиҳага   дахлдор   бошқа   маълумот   ва   ҳужжатларни
расмий равишда сўрашга ҳақлидирлар.
 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 4. Ўзбекистон Республикасида лизинг муносабатларини
такомиллаштириш ва ривожлантириш йўллари
Мамлакатимизда   лизингни   ривожлантириш   фармонига   асосан   кичик
тадбиркорлик   (бизнес)   субъектлари   тоифасига   кирувчи   корхоналар   ва
тадбиркорлар   доираси   сезиларли   равишда   кенгайди.   Диққат   ва   эътиборни
жалб   этадиган   асосий   масалалардан   бири   ушбу   корхона   ва   тадбиркорларни
янги замонавий технологиялар билан таъминлашда мумкин кадар улар учун
қулай бўлган молиялаштириш усулларини қўллашдан иборат бўлди.  
Шундай   молиялаштириш   усулларидан   бўлмиш   молиявий   лизинг   банк
кредити   эвазига   молиялаштириш   усулига   нисбатан   қатор   афзалликларга
эгадир,   кичик   тадбиркорлик   субьектлари   тоифасига   кирувчилар   учун   қулай
ва очикдир.  
Лизинг   хизматларини   махсус   равишда   ривожланишига   2002   йилда
қабул қилинган ва Ўзбекистан конунчилигига киритилган тартибга солишлар
асос солади. 2002 йил 28 августда “Лизинг фаолиятларини ривожлантиришни
янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3122 сонли Ўзбекистан
Республикасининг  биринчи  Президенти  Фармони  қабул қилинди.  Унга  кўра
мамлакатимиз   лизинг   секторини   ривожланишига   тўсик   бўлиб   келган   ва
лизинг операцияларини солиқка тортишдаги муаммоларни бартараф этилиши
бўлди. Фармонга биноан 2002 йилнинг 1 сентябръидан бошлаб:
- лизинг тўловлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди;
- лизингга   бериш   учун   Ўзбекистан   республикаси   ҳудудига   олиб
келинадиган   технология   ускуналари   вакил   банкнинг   тегишли   тасдиғи
мавжуд бўлган тақдирда, божхона тўловидан ва қўшилган қиймат солиғидан
озод этилди;
- лизинг   оладиган   хўжалик   юритувчи   субъектлар   лизингга
бериладиган   мулкка   солиқ   тўлашдан   лизинг   шартномаси   амал   қиладиган
муддатгача озод қилиндилар;
- лизинг   берувчини   солиқка   тортиш   чоғида,   у   лизингга   бериш   учун
мулк   харид   қилишга   олган   кредитлар   фоизи   ҳамда   белгиланган   бошқа
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 тўловларнинг суммаси унинг жами даромадидан чегириб ташланади.
Қабул   қилинган   фармон   лизинг   операцияларини   солиқка   солиш   ва
солиқка   тортиш   шартларини   молиялаштиришни   амалдаги   бошқа   усуллари
бўйича солиқка тортиш шартларига мослаштиришга каратилган эди.  
Фармон қабул қилинишига қадар, солиқка тортиш мақсадларида лизинг
операциялари капитал кўйилмаларни ўрта ва узок муддатли молиялаштириш
усули сифатида эмас, балки оддий олди-сотди сифатида қаралар эди. Бундай
ҳолат   лизингни   молиявий   восита   сифатида   кенг   тарқалишига   тўсик   бўлиб
турар   эди.   Ўзбекистан   Республикаси   биринчи   Президентининг   3122-сонли
Фармони   қабул   қилин иши   муносабати   билан   банк   кредити   эвазига
молиялаштиришда   ҳамда   лизинг   операцияларини   жорий   этишда   тенг   солиқ
шартларини   шакллантиришга   асос   солди   ва   молиявий   хизматлари   бозорида
қўшимча   рақобат   муҳитини   яратишга   олиб   келди.   Молиявий   хизматлар
бозорида   рақобат   муҳитини   ривожланиши   молиялаштириш   қийматини
пасайишига   ва   молиявий   хизматлар   доирасини   кенгайишига   олиб   келади.
Аникрок қилиб айтадиган бўлсак кичик ва ўрта корхоналар ва тадбиркорлар
ўз   ишлаб   чиқаришларини   йўлга   куйишда   ва   янгилашда   кенгрок   доирадаги
молиялаштириш   усулларини   қўлга   киритишга   муваффак   бўлишди.   Мазкур
фармонни   тайёрлашда   Ўзбекистонда   лизинг   хизматлари   бозорини
ривожлантириш   борасида   тавсиялар   ишлаб   чикиш   ишчи   гурухининг
ишланмалари   инобатга   олинди.   Республика   ишчи   гурухи   “Инвестиция
фаолиятини   жадаллаштиришда   лизинг   ва   халқаро   лизинг   имкониятлари   ва
истикболлари”   мавзусида   2001   йил   13   мартда   ўтказилган   республика
семинари   натижалари   бўйича   ташқил   этилган   эди.   Иш чи   гурух   таркибида
Ўзбекистондаги   барча   лизинг   компаниялари,   тижорат   банклари,   турли
вазирлик   ва   идоралар,   Ўзбекистан   банклар   уюшмаси,   Ўзбекистан
Республикаси   Банк-Молия   академияси   вакиллари   ҳамда   Марказий   Осиё
лизингни   ривожлантириш   бўйича   Халқаро   молия   корпорацияси   лойихаси
экспертлари   томонидан   иш   олиб   борилди   бу   харакатларнинг   барчаси
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 мамлакатимизда   лизингни   ривожлантириш   уни   халқаро   лизинг   бозорларига
олиб чикишга каратилган.  
Лизинг   қонунчилигини   такомиллаштириш   бўйича   ўта   муҳим   қадам
сифатида   Ўзбекистан   Республикаси   Олий   Мажлиси   томонидан   2002   йил   13
декабрда   Фукоролик   кодекси,   Солиқ   кодекси,   “Лизинг   тўғрисида”ги   ва
“Божхона   тарифлари”   тўғрисидаги   қонунларга   киритилган   38   та
ўзгартиришлар   бўлди.   Ушбу   ўзгартиришларнинг   киритилиши   амалдаги
қонунчиликда   мавжуд   бўлган   қарама-қаршиликларни   бартараф   этиш
имкониятини   берди.   Масалан,   Фукаролик   кодексидан   лизинг   берувчи
молиялаштиришни   фақат   маблағлари   эвазига   амалга   о ши р иш   мажбурияти
меъёри   чиқариб   ташланди   ва   эндиликда   лизинг   берувчи   лизинг
шартномалари бўйича нафақат ўз маблағлари эвазига, балки банк кредитлари
ва   бошқа   жалб   этилган   маблағлар   ҳисобидан   ҳам   лизинг   операцияларни
жорий  этиш имкониятларига  эга  бўлди.  “Лизинг  тўғрисида”ги  конундан  эса
тезкор   лизинг   тушунчаси   олиб   ташланди   ва   қуйидаги   асосий   масалаларни
мувофиқлаштиришга эр иши лди:
- солиқ   кодекси   ва   “Божхона   тарифи   тўғриси”даги   қонунга   2002   йил
28   августда   “Лизинг   фаолиятини   ривожлантиришни   янада   рағбатлантириш
чора-тадбирлари   гугрисида”ги   Ўзбекистан   Республикаси   Президенти
Фармонидаги ўзгартиришлар киритилди;
- фуқаролик   кодекси   ва   “Лизинг   тўғрисида”ги   қонунда   лизинг
берувчи,   лизинг   олувчи   ва   лизинг   мулки   сотувчисининг   хуқуқ   ва
мажбуриятлари   янада   аниқрок   қилиб   белгиланди.   Бундан   ташқари,   улар
ўрталаридаги   мажбуриятларни   ўзаро   бўлишини   лизинг   операцияларининг
амалга оширилишини мустахкам қонунчилик асосини вужудга келтирди.
Киритилган   ўзгартиришлар   банк   кредити   ва   асосий   воситаларга
сафарбар   этиладиган   инвестицияларни   бошқа   лизингни   ривожлантиришни
мустахкам заминини яратиб берди. Бўлар асосида эса, айниқса кичик ва ўрта
бизнес   субъектлари   учун,   лизинг   қулай   ҳамда   нисбатан   жалб   этувчан
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 молиявий   восита   сифатида   хизмат   қилиш и   мумкинлигига   ишонч   ҳосил
қилинди.
  Ўзбекистонда   лизинг   бозорини   янада   таракқий   этиши   бир   қатор
омилларга   боғлик,   улар   орасида   қулай   қонунчилик   муҳитини   ва   лизинг
компанияларига   фойдали   инвестициялар   киритиш   имкониятини   алоҳида
қайд этиш мумкин.  
Чет   ел   инвестициялари   хусусан   халқаро   лизинг   фаолиятини
рағбатлантиришнинг   ҳозирги   босқичида   асосий   капитални   лизинг   асосида
сотиб олиш ва янгилаш йўли билан хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
зарур.   Шу   мақсадда   халқаро   лизингни   ривожлантириш,   алоҳида   лизинг
тармоғини   шакллантириш   учун   қулай   шароит   яратиш   лозим.   Халқаро   ва
миллий   лизинг   компаниялари   ва   Ўзбекистоннинг   барча   минтакаларида
уларнинг   филиалларини   тузиш,   уларни   солиқ   ва   йиғимлардан   озод   қилиш,
уларнинг   мустаҳкамланишига   имкон   бериш,   шу   йўл   билан   лизинг
операцияларини   кенгайтириш   керак.   Қишлоқ   жойларда   бу   ишнинг   йўлга
кўйил иши   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотларини   қайта   ишлашга,   янги   иш
жойларини ҳосил қилишга ёрдам беради.  
Лизинг   компанияларинип   таъсис   этиш,   уларни   тузиш   ва   фаолиятини
ташкил   этиш   бозор   муносабатларига   ўтиш   босқичининг   энг   зарур
вазифаларидан   биридир.   Юртимизда   лизинг   фаолиятини   ривожлантириш
учун   унга   бир   маротабалик   ва   имтиёзли   солиқ   солинишига   эришиш   энг
мухим   вазифадир.   Лизинг   операциялари   нуқтаи   назаридан   солиқка   тортиш
базасига   аниқликлар   киритиш   лизингни   кенг   оммалаштириш   арафасидаги
бош   муаммолардан   бири   ҳисобланади.   Мамлакатимизда   лизинг
операцияларини   бемалол   ривожлантириш   мақсадида   бу   ишни   амалга
оширишнинг   рағбатлантирувчи   меъёрий-хуқуқий   базасини   яратиш   устида
иш   олиб   борилмокда.   Ўзбекистонда   лизингни   ривожлантиришни   қўллаб   -
кувватлаш   фондини   тузиш   мақсадга   мувофик.   Хар   бир   иқтисодий   фаолият
сингари лизинг фаолиятининг мақсадлилиги ҳамда зарурлиги охир-оқибатда
уни   амалга   о ши ри шн инг   самарадорлиги   каби   жуда   муҳим   категор ия   билан
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 белгиланади.   Шу   билан   бирга,   иқтисодиётимизга   киритилаётган   чет   эл
инвестицияларини   халқаро   лизинг   операциялари   оркали   амалга   оширганда,
ушбу   жараённинг   мақсадлилиги   ва   самарадорлигини   оқилона   баҳолаш
лизинг   бизнесининг   асосий   вазифаларидан   бири   бўлиб   ҳисобланади.   Ушбу
нуқтаи   назардан,   инвестициялашни   баҳолаш   асосларининг   ўзи   ҳам
фавқулодда   жуда   мухимдир.   Бунинг   учун   эса   аввало   самарали   халқаро
лизинг механизмини танлаш, мавжуд бўлиш и   мумкин бўлган барча муқобил
вариантларни   аник   белгилаб   олишдан   бошланишини   унутмаслик   керак.
Жаҳон   тажрибасидан   шу   нарса   маълум   бўлдики,   капитал   кўйилмаларнинг
йўналишлари   ва   муқобил   усулларининг   йўклиги,   мавжуд   бўлган   ягона
вариантни   танлашга   мажбур   қилиб   кўяди.   Натижада   унинг   самарадорлиги
коида   бўйича   ё   етарли   бўлмайди,   ёки   жуда   ҳам   шубҳали   бўлади.   Ушбу
билдирилган   фикр   хар   қандай   лизинг   фаолиятига   ҳам   тегишлидир,   чунки
унда ҳам маълум даражада кўп вариантлилик мавжуд (ёки бўлиши керак)дир.
Биз буни лизингга олувчи танланиши керак бўлган қуйидагича вариантларда
ифодалашимиз мумкин:
- ўзини техник қуроллантириш варианти;
- қайта   куроллаштириш   жараёнини   амалга   ошириш   учун   уни
молиялаштир иш  варианти молиялаштириш манбаларини танлаш варианти;
- лизинг   мулки   учун   ҳисоб-китоблар   (тўловлар)ни   амалга   о ши р иш
варианти;
- лизингга берувчида инвестициялаш объектини, мол етказиб берувчи
ва   лизинг   олувчини,   карз   мажбуриятини   ҳамда   лизинг   тўловларини   амалга
ошириш муддатларини танлаш каби вариантлар бўлади.  
Лизинг   муносабатларини   амалга   оширганда   вариантларни   баҳолашни
қўллаш   учун   юқорида   келтирилган   аспектлар   шуни   кўрсатаяпдики   узоқ
муддатли   лойиҳаларни   (лизинг   лойиҳалари   айнан   ана   шулар   сарасига
киради)   баҳолаш   жуда   ҳам   қийин   бўлади,   ёки   узоқ   муддатга   мўлжалланган
истиқболни   башоратлаш   бир   мунча   қийин,   башоратларни   амалга   о ши риш
эҳтимоли   эса   кам   бўлади.   Зеро   вақт   давомийлиги   қанчалик   узоқ   бўлса,
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 иқтисодий   башоратнинг   эҳтимоллик   даражаси   шунчалик   кичик   бўлади.
Нобель   мукофотининг   лауреанти.   Ғарбдаги   иқтисодий   ўсиш   назарияси
асосчиси   классик   олим   Й.   Шумпетер   “узоқ   муддатли   капитал   кўйилмалар
санъатини югурувчан мақсадга ўк ўзиш санъати”га таққослаши бежиз эмас.
“Фаолиятнинг   самарадорлиги”   тушунчаси   гарчи   турлича   баён
қилинсада,   у   бир   хил   бўлган   вазифа,   яъни   берилган   фаолият   тури   (ёки
қандайдир   лойиха)га   қилинган   харажат   ҳамда   уни   амалга   ошириш
натижасида   эришилган   натижа   (самара,   фойда)ни   ўзаро   таққослаш
вазифасини бажаради.  Бунда  одатда  исталган капитал лойиханинг натижаси
ва   унга   қилинган   харажатлар   бир   талай   бўлиб,   уларни   ҳисоблаш   хар   доим
осон   бўлмайди.   Оқибатда   халқаро   лизинг   лойихасининг   самарадорлигини
аниқлаш   унинг   барча   босқичларида   узоқ   давом   этувчи   мураккаб   жараёнга
айланади.   Ана   шундай   мураккаб   таҳлил   жараёни   бозор   иқтисодиётига
асосланган   мамлакатларда   инвестицион   лойиҳалар   (шу   жумладан   барча
турдаги   лизинг   лойиҳалари)ни   баҳолашнинг   асосий   концепцияси   сифатида
эътироф   этила   бошланди.   Албатта,   бундай   ўта   муҳим   баҳолаш   жараёни
асосланган ва изчил бўлган услубият орқали амалга оширилиши керак. 
Лизингнинг   ривожланишига   тааллукли   халқаро   тажрибага   таянган
холда, лизинг бизнеси билан боғлик бўлган бир қатор риск турларини айтиб
ўтиш зарур.
    Ўзбекистон   республикасининг   “Лизинг   тўғрисида”ги   конунида
қуйидаги рисклар фарқланади:
- лизинг   объектини   тасодифан   йўкот иш   (халокат   ёки   тасодифий
бузилиш) риски;
- лизинг мулкининг ўғирланиш риски;
- муддатдан олдин яроқсиз ҳолга келиш риски;
- лизинг мулкининг шикастланиш риски.
Қайд   этилган   рисклардан   ташкари   жаҳон   амалиёти   тасдиқлашича   яна
бир   қатор   рисклар   билан   ҳисоблашиш   зарур.   Булар   жумласига
қўйидагиларни киритиш мумкин:
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Маркетинг   риски   -   асосан   тезкор   лизингга   хос   бўлиб,   таклиф   этилган
лизинг   мулкига   лизинг   берувчининг   100   фоизли   талабининг   бўлмаслиги
риски. Лизинг тўловида риск мукофотининг оширилиши; битим учун ускуна
ва   техниканинг   энг   оммабоп   турларидан   фойдаланиш;   лизинг   шартномаси
тугагач   бозор   коньюктурасини   ҳисобга   олиб   битим   объектини   сотиш
маркетинг   рискининг   олдини   олиш   усуллари   ҳисобланади.   Нарх   риски   -
лизинг   битими   амал   қиладиган   муддат   мобайнида   лизинг   битими
объектининг нархи ўзгариши билан боғлик даромадни аник йўкот иш   риски.
Бунда лизинг берувчи эски нархларда тўзилган лизинг битими объекти нархи
ошган   ҳолларда   қўлга   киритиши   мумкин   бўлган   даромадни   йўкотади.   Эски
нархлар   бўйича   лизингга   олинган   лизинг   мулкининг   тушишидан   лизинг
олувчи зарар кўради. Бу рискни биргаликда минималлаштиришга лизингнинг
бутун муддати мобайнига хар бир лизинг тўловининг миқдорини қайд этиш
йўли билан эришилади.  
Халокат   ёки   фойдаланиш   мумкин   бўлмай   колиш   риски   -   лизинг
объекти   билан   боғлик   бундай   риск,   одатда,   лизинг   битими   объектини
суғўрталаш йўли билан минималлаштирилади.  
Туланмаслик   риски   -   лизинг   тўловлари   бўйича   лизинг   олувчи   ўз
зиммасидаги   мажбуриятларини   бажара   олмаслиги   эхтимоли   риски.   Бу
рискни  минималлаштиришга   лизинг   олувчининг   молиявий   ахволини  таҳлил
қилиш;   битта   лизинг   шартномаси   қийматини   лимитлаш;   учинчи   шахс
кафолатини   олиш   ва   туланмаслик   рискини   суғўрталаш   йўли   билан
эришилади.  
Валюта   риски   -   валюта   лизинги   битими   тўзилишида   юзага   келади   ва
валюта   кўрси   тебраниб   тури ши   натижасида   лизинг   берувчи   йукот иши
мумкинлигини   билдиради.   Бу   риск   ҳам   фоиз   риски   каби
минималлаштирилади.  
Сиёсий   риск   -   мамлакатдаги   сиёсий   вазият   ўзгариши,   иш   ташлашлар,
давлат иқтисодий сиёсатининг ўзгариши ва бошқалар билан боғлик молиявий
йукотишлар хавфидир.  
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Бу   рискларни   қуйидагилар   асосида   бошқариш   мумкин:   лизинг   олувчи
истикомат қиладиган мамлакатдаги сиёсий вазиятни ва солиқ конунчилигини
мунтазам   тахлил   қилиш;   риск   мукофотини   тахмин   этилаётган   рисклар
микдорига   мутаносиб   тарзда   ошириш;   инвестициялар   кафолати   бўйича
хукуматлараро шартнома тўзиш.  
Халқаро   лизингни   амалга   ошириш   жараёнини   баҳолашнинг   яна   бир
соддалаштирилган   усули   бўлиб   куйилмаларнинг   копланиш   муддатини
аниклаш ҳисобланади.  
  Дисконтлаш   -   турли   вақтдаги   харажат   ва   натижаларни   жорий   вақтга
келтиришдир.   Шундай   қилиб,   дисконтлашда   келгусида   олинадиган   хар   бир
пул   маблагининг   бугунги   баҳоси   ҳисобланади,   ишлаб   чиқариш   воситасига
халқаро   лизингни   жалб   қилиш   ёки   киритишнинг   самарадорлигини   топиш
учун   ўзоқ   муддатдаги   харажатларни   натижалар   билан   таққослашни   такозо
этади.  
Хар   қандай   фаолиятнинг   авзаллиги   унинг   самарадорлиги   билан
белгиланади. Мамлакатимизда иқтисодий самарадарликка эга бўлган лизинг
тизими   шақилланиб   улгирган,   эндиликда   ининг   халқаро   даражага   олиб
чикиш бугуннинг давр талаби бўлиб колмокда.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21  PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Xулоса
Лизинг   муносабатларини   янада   ривожлантириш   йўлида   тадбиркорлар
учун қўлай бўлган лизинг хизматларини яратиш ҳамда уларга шу йўл оркали
янги   замон   талабларига   жавоб   берадиган   техника   ва   технологияларни
етказиб бериш лозим.
1. Хозирги   вақтда   халқаро   лизинг   операцияларида   “тўғридан-тўғри
халқаро   лизинг”,   “транзит   (билвосита)   лизинг”,   “қайта   янгиланадиган
лизинг”,   “сублизинг”,   “дабл   дин”  ва   “савдога   кумак”   (sales-aid)   каби   лизинг
турлари кенг қўлланилмокда.
2. Мамлакатимизда   ишлаб   чиқариш   меҳнат   ресурсларини   асосий
қисми қишлоқ хўжалик секторига тўғри келиши муносабати билан лизингни
катта қисми қишлоқ хўжалик техникаси ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
қайта ишлаш ускуналарига тўғри келмокда.  
3. Бугинги   кунда   жаҳон   амалиётида   тобора   кенг   таркалиб   бораётган
“савдога   кумак”   (sales-aid)   лизинг   операцияларини   мамлакатимиз   лизинг
тизимига   кенг   жорий   қилиш   лозим.   Бунинг   учун   Ўзбекистан   Республикаси
“Лизинг   тўғрисида”ги   конуннинг   13-моддаси,   иккиничи   қисмини   учинчи
қисм   деб   белгилаш   ва   “Сотувчи   лизинг   берувчи   билан   алоҳида   тўзилган
шартнома   асосида   лизинг   тақдим   этиши   мумкин”   деган   жумлани   иккинчи
қисм   сифатида   қўшиш   лозим.   Фикримизча,   юқоридаги   келтирилган   чора-
тадбирларни   амалга   ошириш   мамлакатимизда   халқаро   лизинг
операцияларини янги босқичга олиб чиқади. Миллий иқтисодиёт таракиётига
мос   бўлган   бой   хориж   тажрибасидан   ўз   ўрнида   фойдаланиш   мамлакатимиз
олдида турган асосли вазифалардан бири ҳисобланади.
4. Умуман   олганда,   ҳозирги   кунда   лизинг   бозорларини   ривожланиши,
xалқаро андозаларга мос равишда товар ва xизматлар таклифини кўпайтириш
учун   лизинг   меxанизмини   такомиллаштириш   мақсадга   мувофиқдир.   Бунда
Европа  давлатлари  ва  Осиё   мамлакатларига   ҳам   ривожлантириш  ва  ҳар  бир
мамлакат   лизинг   бозорларида   ўзига   xос   муҳит   пайдо   бўлиши   лозим.   Бу   эса
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 ўз-ўзидан   лизинг   муносабатларига   имтиёзларни   яратилиши   xорижий
инвеститсияларни   жалб   қилишда   эркин   очиқ   иктисодиёт   шароитида   қулай
муҳитини яратишда ўзига xос омил эканлигини билдиради.
Бугунги   кунда   инвестиция   лойихаларини   молиялаштиришнинг   бир
шакли   сифатида   мамлакатимизда   лизингдан   фойдаланиш   мақсадга   мувофиқ
бўлиб, лизинг меxанизми қишлоқ хўжвалигини молиялаштириш асосий ўрин
эгаллайди.   Лизинг   бунда   молиявий   инвестицияларни   реал   инвестицияларга
айлантиришда, молиявий ва ишлаб чиқариш капиталининг xаракатланишида
асосий меxанизмлардан бири ҳисобланади.
Лизингнинг   замонавий   мазмун-моҳиятини   тўларок   очиб   беришга
ҳаракат қилган ҳолда унинг қуйидаги мазмунга эга таърифи ишлаб чиқилди:
лизинг   мулкий-молиявий   мазмун   касб   этиб,   ижара,   кредит   ва   инвестиция
муносабатларини ўзида мужассам этувчи тадбиркорликни амалга ошириш ва
ривожлантириш   услуби   ва   уни   ташкил   этиш   шаклидир.   Лизинг
муносабатлари   эса   ўзининг   иқтисодий   мазмунига   кўра,   қарз   бериш   ва   карз
олиш   асосида   ижара   муносабатларининг   алоҳида   шаклини   ҳамда   ўзаро
боғлиқ иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни акс эттиради.
Ўзбекистон   Республикасида   қишлоқ   хўжалигинини   ривожлантиришда
лизингнинг   зарурлиги   ва   афзалликлари   тадқиқотлар   асосида   ўрганилди   ва
назарий-амалий   жиҳатдан   таҳлил   этилди.   Ўзгарувчан   ўтиш   иқтисодиёти
шароитида   лизинг   битимларининг   иқтисодий   самарадорлигини   баҳолаш:
қайта   молиялаш,   солиқ   ҳамда   банк   кредити   фоиз   ставкаларининг,   ишлаб
чиқариш ресурслари нарxининг ўзгаришини эътиборга олишни тақозо этади. 
Лизинг битимлари бўйича томонларнинг мумкин бўлган xатарларининг
тўлиқ рўйxатини келтириш, солиққа тортиш базасидан хақиқий амортизация
суммасини   чиқариб   ташлаш   масалаларини   қонун   билан   ҳал   қилиш   лозим.
Лизингнинг   ривожи   қишлоқ   xўжалиги   тармоғида   муҳим   ахамият   касб
этишини   ҳамда   қишлоқ   хўжалик   вакилларининг   ҳам   асосий   қисми   мазкур
соҳасида   фаолият   юритишини   инобатга   олиб,   бу   тармоқда   лизинг
муносабатларини ривожлантириш мақсадида давлат иштироки билан лизинг
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 шартномаси   шартларида   лизинг   шартномасининг   муддати   тугамагунича
лизинг   тўловлари   миқдорини   қайтадан   кўриб   чиқишга   йўл   қўймаслик   ва
қишлоқ   xўжалиги   теxникалари   таъмири   бўйича   янада   кенгроқ   имтиёзларни
қонуний мустахкамлаш зарур. 
Лизинг   компанияларининг   қишлоқ   хўжалигига   тақдим   этиладиган
лизинг   объекти   бўйича   фоиз   ва   бошқа   барча   турдаги   комиссион
тўловларнинг   пасайтирилиши   ўртасидаги   тафовутни   давлат   томонидан
субсидиялашни йўлга қўйиш;
Инвестициялар бир иқтисодиёт субъектлари капиталларини бошқасига
боғлаб   кўйиш   бўлиб,   бунга   ўзига   xос   рисклари,   ҳуқуқий   шароитларининг,
инвестиция   муҳитининг   ўзгариши   xос   бўлиб,   натижада   мамлакатлар   ва
минтақалар   буйлаб   капитал   кучиши   юз   беради.   Шулардан   келиб   чиққан
ҳолда,   xўжалик   алокалари   байналминаллашуви   муҳитида   лизинг   янги
кўринишларга эга бўлмоқда ва ундан фойдаланиш ҳажми ҳамда тармоқлари
кўпайиб   бормоқда.   Бу   эса   ўз-ўзидан   чет   эл   инвестицияларини
самарадорлигини   оширмоқда,   мамлакатлар   ўртасида   капитал   кучишида
асосий   омил   бўлиб   ҳисобланмокда.   Лизинг   муносабатларида   мамлакатда
фаолият   юритувчи   миллий   лизинг   компанияларини   иштирок   этиши   ташқи
иқтисодий   алоқаларни   ўрнатишда   ва   мустахкамлашда   асосий   мезон
ҳисобланади ва инвестицияларни юналтиришда янги имтиёзлар ва имконият
доиралари кенгаяди.
Бугунги   кунда   Ўзбекистон   Республикасида   лизингнинг   ҳуқуқий
асослари   шаклланаётганлигини   ишонч   билан   айтиш   мумкин.   Ўзбекистон
Республикаси   Фуқаролик   кодекси   лизинг   шартномасининг   мазмуни,   лизинг
субъектлари   ва   уларнинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини,   шунингдек   лизинг
муомалаларида   иштирок   этаётган   субъектларнинг   жавобгарлигини,   лизинг
объектларини,   сублизинг,   яъни   ижарачининг   лизингга   олинган   объектни
лизинг   шартномаси   асосида   бошқа   ижарачи   -   лизинг   олувчига   беришини
белгилаб беради. 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21 Лизинг   операцияларини   амалга   ошириш,   албатта   асосий   боғловчи   ҳужжат
бўлиб,   лизинг   шартномаларини   тузиш   орқали   амалга   оширилади.   Лизинг
тўғрисидаги   Конвенцияга   асосан   лизинг   шартномасини   батафсил   кўриб
чиқишдан   олдин   шуни   таъкидлаш   жоизки,   лизинг   битимида   улар   ўртасида
лизинг   шартномаси   тузиладиган   лизинг   берувчи   ва   лизинг   олувчидан
ташқари,   лизинг   берувчи   лизинг   объектини   ҳарид   қилиш   тўғрисида   олди-
сотди шартномасини тузадиган сотувчи ҳам иштирок этади. 
Юқорида   қайд   қилинган   маълумотларни   ҳисобга   олган   ҳолда
мамлакатимизда   ҳам   ташқи,   ҳам   ички   лизинг   xизматлари   бозорини
ривожлантиришда   этарлича   ишлар   олиб   борилган   бўлсада,   ҳозирда   ҳам   бир
қанча  муаммо  ва   камчиликлар  мавжуд.  Ушбу  муаммолар  ва   камчиликларни
эчими сифатида қуйидаги таклифларни бериш мақсадга мувофиқ.
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21  PAGE   \* MERGEFORMAT 21 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I .   Ўзбекистон Республикаси қонунлари
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси . T.:  Ўзбекистон , 2019.- 40
bet. (ўзгартириш ва кўшимчалар билан)
2. Фуқаролик кодекси. Параг рафи T: хакида адабиёт 2002й. 
3. Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси //Халқ сўзи, 2002 йил 9 
январ, 6 сон. 
4. Ўзбекистон Республикаси “Тадбиокорлик фаолияти сохасидаги 
рухсат бериш тартиб тамойиллари тўғрисида"ги қонуни, 2012 йил 20 
декабр.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги 
Қонуни. - Т.: Шарқ, 1995
6. «Лизинг тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 1999 йил 14 
апрел.
7. Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўгрисида»ги. 
Қонуни. - Т.: Шарқ, 1996.
8. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи 
иқтисодий фаолият тўғрисида»гиҚонуни, 2000 йил 26 май.
9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Халқ сўзи, 2002 йил 9 январь, 6-
сон.
10. Халқаро молиявий лизинг тўғрисидаги УНИДРУА Конвенцияси, 1998 йил 
28 май, Оттава шаҳри.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада 
ислоҳқилиш ва эркинлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида» ги қарори 
2005 йил 15 апрель, «Халқ сўзи» газетаси №27. 
 PAGE   \* MERGEFORMAT 21

Мундарижа:

Кириш……………………………………………………………………….....5

1 “Ўзагролизинг”АЖ Жиззах вилоят филиалининг таснифи хамда ташкилий тузилмаси билан танишиш...............................…….....6

2 “Ўзагролизинг”АЖ Жиззах вилоят филиали фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хуқуқий хужжатларини ўрганиш.........……………………………………………………….………10

3 “Ўзагролизинг”АЖ Жиззах вилоят филиалининг ходимлари таркибий сони................................…………………………………….17

4kЎзбекистон Республикасида лизинг муносабатларини такомиллаштириш ва ривожлантириш йўллар .……………………..31

Хулоса ........................………………………………………………….......39

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………………43