Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 68.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Октябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида маънавий-ахлоқий муаммоларнинг қўйилиши

Купить
1 Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида маънавий- ахлоқий муаммоларнинг қўйилиши мавзусидаги БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 2 РЕЖА: КИРИШ I БОБ. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида маънавий-ахлоқий муаммолар ва образлар талқини 1. Абдулла Қаҳҳорнинг “Тўйда аза” ҳикоясида шахс фожеаси талқини 2. “Хотинлар” ҳикоясида инсон матонатининг ифодаси 3. “Маҳалла” ҳикоясида инсонлараро меҳр-оқибат туйғуларининг ифодаланиши II БОБ. Маънавият ва руҳият уйғунлиги 1. Аёл маънавияти бош масала 2. Севги, муҳаббат – инсон маънавиятини белгиловчи муҳим омиллардан бири ХУЛОСА 3 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Адабиёт – халқ мулки. У инсон ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Инсон бор экан, адабиёт ҳам бўлади. Адабиётнинг ўлмаслигини таъминловчи иккита қудратли омил бор. Уларнинг бири адабиётнинг ғоят буюк тарбиявий- маърифий аҳамияти бўлса, иккинчиси, унинг инсонлрга завқ-шавқ бериш хусусиятига эгалигидир. Зеро, инсон ҳар қандай даврда, ҳар қандай шароитда ҳам бусиз яшолмайди: у доимо тарбияга, доимо маърифатга муҳтож. Ана шунга кўра, тарбиявий-эстетик аҳамиятга эга бўлган етук асарларга завол йўқ. Ана шундай безавол асарлари билан китобхонларга маънавий-ахлоқий тарбия бера олган Абдулла Қаҳҳорнинг ўзбек адабиётида ўз ўрни бор. А.Қаҳҳор ҳикоял а рида ифода этилган теран фикр, инсон қалби кечинмалари тасвири, руҳият таҳлилининг ўзига хослиги, замон учун долзарб муаммола 4Мaвзунинг ўргaнилганлик дaрaжaси. Ўзбeк aдaбиётшунoслигидa Абдулла Қаҳҳор aсaрлaри xусусидa aнчaгинa ишлaр aмaлгa oширилгaн. Ёзувчи aсaрлaрининг ғoявий – мaзмуний жиҳaтидaн тaҳлил этилиши, ҳикoялaридaги маънавий-ахлоқий муаммоларнинг қўйилиши танқидчилар томонидан кенг ўрганилган. Бу борада айниқса, O.Шaрафиддинoв 1, У.Нoрмaтoв 2, У.Ўлжабоев 3, М.Қўшжонов 4, В.Смирнова 5, М.Султонова 6 ва бошқа aдaбиётшунoс, мунaққидлaрнинг xизмaтлaри бeқиёс. Мaзкур oлимлaрнинг сaъй – ҳaрaкaти билaн Абдулла Қаҳҳор асарларининг ғоявий-бадиий қиммати, эстетик аҳамияти ҳамда ёзувчининг ўзбeк нaсридa, хусусан, ҳикоянавислигида тутгaн ўрни ҳозир қониқиш билан айтиш мумкинки, ўз бaҳoсини тoпди. Абдулла Қаҳҳор шaxси кeнг китoбxoнлaр oммaсигa таништирилди. Aдaбиётшунoслигимизда Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижoди xусус 5этганлиги таҳлили орқали амалга оширилганлигини ўрганишга бағишланган. БМИнинг мақсади ва вазифалари. Ушбу БМИнинг асосий мақсади ХХ аср ўзбек насрида ўз ўрнига эга бўлган ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ижодига қисман назар ташлаш ва унинг ўзига хос жиҳатлри, маънавий-ахлоқий муаммоларнинг қўйилиши ва бадииятини «Майиз емаган хотин», «Хотинлар», «Тўйда аза», «Нурли чўққилар», «Маҳалла» ҳикоялари ва «Муҳаббат» қиссаси орқали кўриб чиқиш. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мўлжалланган: - Абдулла Қаҳҳорнинг айрим асарларини таҳлил қилиш орқали уларда маънавий-ахлоқий муаммоларнинг қўйилиши масаласига эътибор қаратиш; - Асарларида бадиийлик компонентлрининг қўлланилиши ва ёзувчи ғоявий мақсадини тадқиқ этиш; - Бош қаҳрамон характери талқинида шароит тасвирининг ролини 6 тортилган. Асарл ардаги образлар талқинида ҳам ўз ига хос баъзи янгиликлар кузатилган. Чунки бу муаммо юзасидан ҳозиргача йирик монографик шаклдаги тадқиқотлар учрамайди. БМИда А.Қаҳҳор асарларидаги психологизм масаласи ҳам асосий муаммо сифатида кўтарилган ва бунда асарларнинг бадиий жиҳатини ўрганиш ҳам назарда тутилган. БМИдан эришиладиган натижа Абдулла Қаҳҳор ижодининг ўзига хос жиҳатлари , маънавий-ахлоқий муаммолар талқини ва бадииятини «Майиз емаган хотин», «Хотинлар», «Тўйда аза», «Нурли чўққилар», «Маҳалла» ҳикоялари ва «Муҳаббат» қиссаси мисолида кенгроқ миқёсда ўрганишга ва улардаги маҳорат масаласига эътибор қаратилганида . Ишнинг амалий аҳамияти. Мазкур иш шу кунгача Абдулла Қаҳҳор маҳоратини ўрганишга бағишланган бошқа тадқиқотлардан унинг асарларида маънавий-ахлоқий муамм 7 Битирув малакавий иши шу йўналишда адабиётшунослик фани эришган ютуқларга асосланади. Адабий меросимизнинг йирик тадқиқотчилари О.Шарафиддинов, М.Қўшжонов, У.Норматов, И.Ҳаққул, У.Ўлжабоев каби олимларнинг назарий қарашларига суянган ҳолда олиб борилди. Тадқиқотнинг тузилиши. Мазкур БМИ кириш, икки асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. I БОБ. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида маънавий-ахлоқий муаммолар ва образлар талқини “Тўйда аза” ҳикоясида шахс фожеаси талқини “Ёзувчининг махорати шундаки, бутун баҳорни чигитдек келадиган ғўра ичига қамаб бера олади...” деган эди Абдулла Қаҳҳор. 8 Дархақиқат, гўзаллик ошуфтаси бўлган адиб инсоннинг руҳ ва қалб гўзаллигини қўшиқдек ўз асарларига чуқур сингдира олган ҳақиқий ёзувчи, ўзбек адабиётини дунё бадиий тафаккури мақомига олиб чиққан машхур санъаткордир. У умуминсоний маънавий – руҳий дард ва малҳам ҳақида нафақат сўзлади, балки уни китобхонлар қалбига жо қилди. Бу беқиёс яратиқлар унинг бебаҳо асарларида бўй кўрсатиб келмоқда. Унинг ҳикоялари турли мавзуларда яратилган бўлса-да, уларнинг ҳаммасини залворли ҳаётий муаммолар, ўзига ҳос ҳарактерли қаҳрамонлар, бирлаштириб туради. Кичик жанрдаги улкан мазмун намоён бўлади. А.Қаҳҳорнинг маҳорати шундаки, ҳаёт ҳақиқатини бадиий либосга буркаб ҳар томонлама етук асарлар яратади. Абдулла Қаҳҳор асарларига такрорланмас ранг ва оҳанг бағишлаган қудрат ҳаётдир. Ёзувчи умри давомида ди 9 маънавиятига жиддий эътибор берган ижодкор А.Қаҳҳор ижодида яққол намоён бўлади. Ҳаётда учраб турадиган айрим тоифа одамларнинг ҳаётда йўл қўйган хатоликлари, қусурлари, уларда шаклланган салбий маънодаги характер-хусусиятларни ифодалаш учун ёзувчи кўпроқ ҳажвиётга мурожаат қилади. “Ҳажвга, кулгига мойиллик унга ташқаридан ёпишган ёки ҳаётий тажриба туфайли орттирган бисот эмас, туғма хислатдир. Ҳажвиётга мойиллик унинг қонида мавжуд, қолаверса, унинг фикрлашидаги ўзига хосликдан туғилган” 1 . Ҳаётда учраб турадиган, ўз ёшига муносиб хатти-ҳаракат бажармайдиган инсонлар тоифаси ҳақида ҳам ҳикоялар мавжуд. А.Қаҳҳор бундай одамларни ўзининг “Тўйда аза” номли ҳикоясида ишонарли тарзда кўрсатиб берган. Ҳаёт ҳақиқатини бадиий далиллаб янги асарлар яратиш А.Қаҳҳорнинг услубининг бир кўриниши. 10 югурганича майда – чуйдаларини машинага элтиб қўярди. А.Қаҳҳор унинг ҳансираганини кўриб, қўлидан тўрхалтани олишга ҳарчанд уринсалар-да, бари бир у тутқич бермас эди. Ҳарид қилинган юкларни машинага жойлаб, ҳаммамиз ўриндиққа ўтиргандан кейин “куёвбола”нинг афт-ангорига қарасак, ҳоли хароб, бурнининг учи оқариб, калта-калта нафас оляпти. А.Қаҳҳор машинанинг ички кўзгусидан менга қараб: - Зўри беҳуда миён мешикан а д , – деб қўйдилар. Шу воқеа туртки бердию, “Тўйда аза” деган ҳикояни ёздилар ва ўшанда менга машина ичида айтган тожикча мақолни – “Зўри беҳуда миён м еш икан а д”ни (“Ортиқча чираниш – белнинг за в оли”) ҳикояга э пиграф қилиб қўйдилар” . Кўринадики, ушбу ҳикоянинг ёзилишига сабаб бўлган ҳаётий асос ва асосий образнинг прототипи ҳам мавжуд экан. Ҳикоя Мухторхон Мансуровнинг 11 орқали қаҳрамонга нисбатан салбий муносабат шаклланаётгани маълум бўлиб боради. “Шу орада домла қаёққадир кетиб бир ҳафтадан кейин пайдо бўлди. Унинг автобусдан тушиб келаётганини кўрган чойхонадаги одамлар ҳанг-манг бўлиб қолишди; чол ўлгур соқолини, шундай чиройли соқолини, таг-туги билан қирдириб ташлабди! Ачинмаган, хафа бўлмаган одам қолмади” 1 . Ушбу парчадаги “чол ўлгур” жумласи орқали маҳалладошларнинг чолга муносбатини ўзгарганлигини пайқаш мумкин. “А.Қаҳҳорнинг ҳарактер яратиш махоратида яна бир ўзига хос томони бор – у характерларни тасвирлар экан, уларнинг фаолиятига, ҳатти-ҳаракатига аралаша бермайди, худди уларнинг тақдирига бефарқ қараётгандек “яхши”ни ҳам, “ёмон”ни ҳам лоқайд тасвирлаётгандай туюлади. Аслида эса, албатта, бундай эмас… Характерлар тасвиридаги лоқайдлик, а 12 ғойибона яхши кўриб қолишларию, домланинг ўзгараётгани ҳам маҳалла ахлининг назари, ўзаро сухбатлари орқали берилган. - Маҳалламизнинг толеи бор экан, - дейишар эди. – Домла отахонимиз эдилар, келинимиз бизга онахон бўладилар…” “... Домлага ҳеч бир ғубор қўнинишини истамаган бошқалар бу икки гуноҳни бир-бирига егизиб, уни оқлашга тиришди: - Домламиз бирон хаёлга бориб, соқолини қирдиргану ҳозир пушаймон, уялганидан бизга рўпара бўлмади…” 1 Маҳалладошларининг домлани оқлашига сабаб Мухторхон Мансуров барчанинг кўнглини оладиган, уларнинг қалбига йўл топа олган киши эди. Шундай одамдан ҳар бир киши кўнгли совишини истамас, отахонни безаб турган одамовилигию нуроний чеҳрасини юракларидан ўчириб ташлашни хоҳлашмас эдилар. Лекин ушбу фикрларга қарама-қарши фикрлар ҳам мавжуд эди: “Баъзи биро 13 Ҳикоя давомида яна Мухторхон Мансуровнинг портретига дуч келамиз: “Домла, бошида чамандагул тўппи, эгнида калта ва тор шим, катак кўйлак, енгини баланд шимарган, билагида каттакон тилла соат, ўзи якка пиво ичиб ўтирган эмиш!” 1 . Домланинг бундай кўриниши ҳ ар бир кишида қизиқиш уйғотади. Шундай дилкаш, шундай истарали домла нега бундай мас ҳ арали ва ҳунук ахволга тушиб қолди. Унинг ма ъ навияти тубанлашгани, бачкана, номақул одатлар орт т иргани ҳар бир кишини ғазабини қўз ғ а й ди. Одамларни дил - дилига кириб бориб, кўнглидан жой э галлаб, барчанинг ҳурматига сазовор бўлган домла, нега бундай тубанлашиб, таназзулга юз берди экан. Шунда биз домланинг уйланиши, айни пайтда ўз талаба си 20 яшар жувонга уйлан аё тганини биламиз. Тўй куни домла тарфдан борган Карим ота Мансуров домланинг 14 нафратига сабабчи бўлган жувонни, маҳалла аҳли кўришга ошиқади. Ёзувчи қизни ортиқча таърифлаб, ёки қора бўёққа чаплаб унинг характерию тарихи ҳақида бирон нима демайди, портрети орқали ўқувчига унинг қандай қиз экани кўринади: “Келин дарҳақиқат ёш, лекин ҳудди қизиқчиликка семиргандай юм- юмалоқ: эгнига енгсиз қизил кўйлак, бошида попушакнинг тожига ўхшаган қизил шляпа; қўлидаги сумкаси, оёғидаги пошнаси бир қарич туфлиси ҳам қизил” 1 . Жувоннинг қандайлиги икки-уч жумла орқали кўрсатиб берилган. Ёзувчи бу аёлга бериладиган тавсифни ўзи четга чиқиб турган ҳолда маҳалла одамлари назари орқали ифодалашга интилади. Келинни кўриш учун борган аёллар тилидан кўнглидаги тасвирни беради: “Уни адоват ва нафрат билан бошдан оёқ кузатган аёллардан бири бурилиб ательедан чиқиб кетар экан: - Хўр о 15 берилишида ҳам худди шу маъно яширинган, яъни ширин нарсага пашша айланиши назарда тутилган. Бу лақабнинг дарров тарқалиб кетиши, домлани йўлдан уриши билан маҳалланинг файзини ўғирлаган, одамларнинг дилини ҳамиша ёритиб турадиган маънавий чироқни сўндирган бу аёлни кўрган ҳам, кўрмаган ҳам “тошни тешадиган” бир ғазаб билан ёмон кўриб қолади. Қолаверса, одамлардаги бу ғазаб шунга олиб келдики, домла деганда одамларнинг кўнглига ғашлик тушадиган бўлиб қолади. Домла шу нарсани сезиб одамларнинг кўзига кўринмасликка тиришадиган бўлади. Ҳикоя давомида домла фақат тиришиб, чираниб, зўрма-зўраки яшайди, ёшига тўғри келмайдиган харакатлар қилади: паркда ароқ ва пивони қўшиб ичиб ўтириши, шундай чиройли оппоқ соқолини қирдириб олиб ташлаши-ю тўйида ёш жувонга қўшилиб қарсак чалиб, ашула айтиши 16 “Хўрозқанд” келиннинг бир-икки рюмка ичгандан кейин аламидан чидолмай ўйинга тушиши, унинг психологиясидаги ўзига хос жиҳатлардан дарак беради ва китобхоннинг нафратига дучор бўлади Адабиётшунос олим У.Ўлжабоев А.Қаҳҳорнинг маҳорати хақида шундай ёзади: “Ҳар бир вазиятдаги қаҳрамон ҳолатини унинг ички дунёси билан мутаносибликда кўрсатишга муваффақ бўлади. Характерлар талқинидаги ҳаракат, ҳолат ва руҳият иродаси санъаткорлик билан топилган ёрқин деталлар воситасида ўқувчига етказилади” 1 . Дарҳақиқат, Мухторхон Мансуровнинг портрети ҳар бир ҳаракати унинг қандай ёмон вазиятга тушиб қолганини кўрсатади. “…Домланинг фикр-ёди ўзини иложи борича ёш кўрсатишда бўлиб қолди. У нима қилса, нима деса шуни эсдан чиқармас, ёш эканини кўрсатиш учун қулай келган ҳеч бир имкониятни қўлдан бермас “ҳал 17 жой олиш осон эмас. Маҳалланинг ғазабига дучор бўлган домла уларнинг қалбида совиган чўғдек ўчади. Маҳалла назари орқали домлани дилкашлигию хўрозқандга уйланиши маҳорат билан тасвирланган. “Абдулла Қаҳҳорнинг ҳажвий ҳикояларида сатирик характерлар жуда ҳаётий бўлиб, ёрқин ва қабариқ чизилгандир. Тўғри, ёзувчи ҳеч қайси ҳикояда қаҳрамон характерини бутун тарихи билан кўрсатмайди, унинг такомил жараёни билан таништирмайди. Шунингдек, қаҳрамонлар психологиясини чизганда, аниқроғи, уларнинг хатти-ҳаракатини психологик жиҳатдан далиллаганда муаллиф бирор ўринда ортиқча тафсилот, ноўрин чекланишларга йўл қўймайди. У асосан, бирор конкрет деталь ёрдамида ёхуд битта-иккита ҳаракат орқали характерни очади., ҳатто айрим ҳикояларда уч-тўрт ибора орқали берилган нутқ тугал бир қиёфага эга бўлган ҳ 18 ва кейинчалик кийган кийимлари шу вазифани бажаради. Домланинг бўялган, лекин ўзига ярашмаган сочи ҳам портрет детал бўла олади. Ҳикоядаги психологик деталларга келиннинг ва домланинг тўйлари вақтидаги хатти-ҳаракатлари, домланинг келин болани санаторийга олиб кетиш чоғидаги ҳолатини мисол тариқасида келтириш мумкин: “Кечқурун эшик олдига кўкиш такси кўндаланг бўлди. Домла, куни бўйи елиб-югуриб ҳолдан тойганига қарамай, иккита оғир чамадонни машинага ўзи олиб чиқди ва багажникка ўз қўли билан жойлади; ўша енгсиз қизил кўйлагини, қизил шляпасини кийиб ҳовлидан яна хўрозқанд бўлиб чиққан келинга машинанинг эшигини очиб берди, кейин чиқиб ёнига ўтирди” 1 . Бунда домланинг ортиқча чираниши унинг хатти-ҳаракати, хусусан, хўрозқанднинг “чучкириш” касалига даво бўладиган денгиз бўйларига путё 19 жувонга. Ҳар иккаласини ҳам бараварига қоралайди, масхара қилади, улардан заҳарханда кулади” 2 ... Кўринадики, ушбу ҳикоя китобхонга ибратли сабоқ бўлади. Тўғри яшашга ўргатади, фикрни уйғотади, маънавий дунёсини янада бойитади. “Хотинлар” ҳикоясида инсон матонатининг ифодаси Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикоялари халқимиз томонидан маънавий бойлик сифатида қадрланиб келинмоқда. Унинг “Нурли чўққилар”, “Майиз емаган хотин”, “Хотинлар” ҳикоялари кишиларни эзулик руҳида тарбиялаш, уларга эстетик завқ беришга қаратилган. Муҳими шундаки, адиб ҳикояларида китобхонга маънавий озуқа бериш учун насиҳат қилиш, баён этиш йўли билан эришмайди. Балки қаҳрамонлар фаолияти, асарнинг умумий руҳидан усталик билан келтириб чиқаради. “Хотинлар” ҳикояси уруш йилларида ёзилган ҳикоя бўлиб, ёзувчи уруш бўлаётган бир 20 Собирахоннинг ёру дўстлари, ўртоқлари эди. Асқар ота бу ҳурматли жувон бошқа хотинлардан рафтори билан ажралиб турар деган бир ўйда эди, бироқ Собирахон ёру дўстлари орасида шуларнинг бири бўлиб қолганини кўриб, ажабланди. Булар кимнингдир уйига киришганда, Собирахон ҳатто тўрга ўтгани ҳам унамади” 1 . Бу парчадан Собирахонда манманлик ёки иззатталаблик йўқ бўлган самимий инсонлардан бири эканлиги маълум бўлади. Ўз ҳалол меҳнати туфайли катта обрўга, иззат-икромга сазовор бўлган Собирахон фронт ортидаги ёрини бир зумга унутмаган ҳолда сабр ва чидам билан МТСда ишлайди. Собирахон ва Асқар отани суҳбатидан билиб олишимиз мумкинки, аёл боши билан бир неча эркакнинг ишини қилиб, ўз хизмати билан фронт ортидагиларга ёрдам беряпти. Собирахонга оддий кўз билан қараган Асқар ота кейинчалик унин 21 “Хотинлар”да А.Қаҳҳорнинг бошқа ҳикояларидан фарқли ўлароқ, персонажлар кўп. Турган гапки, жанр имкониятида улар ҳақида атрофлича маълумот бериш мумкин эмас. Лекин ёзувчининг маҳорати шундаки, бир-икки сўз ёки ишоралар билан, баъзан қисқа тафсилотлар орқали уларнинг айримлари ҳақида китобхонга керакли маълумотни беришга эришади” 1 . Бунда, албатта, Асқар ота нигоҳи муҳим роль ўйнайди. Бундай персонажлар сирасига “оқсоқол”, Рисолат ва Қумри образларини киритиш мумкин. Уларнинг ўзаро айтган бир-икки оғиз гаплари характерларини тавсифлайди. Бу ҳикояда хат шаклига бир неча бор мурожаат қилинган. Ҳикоя композициясида Баҳрининг йигитига йўллаган хати, йигитининг Баҳрига жўнатган номаси ихчам сюжет яратган. Ҳаёт хақиқатини таъсирли қилиб очиб берган. Ҳикояда ҳақиқий муҳаббат, вафо, ёрига садоқ 22 муносабатнинг ифодаси эди. Биринчи хил муҳаббат тилда, иккинчи хил муҳаббат дилда бўлади” 1 . Гуруч курмаксиз бўлмаганидек уруш даври қийинчиликларида, инсонлар бир-бирига суянчи таянч бўлиб яшаётган бир пайтда ҳам иродаси бўш, фақат ўз манфаатини ўйловчи вафосиз, хиёнаткор аёллар ҳам бўлган. Ҳикояда буни Умри образи орқали кўришимиз мумкин. Асқар отага Умри ҳақида Собирахон айтиб беради. Умрининг эрини кузатар чоғидаги артистона – сохта ҳолати қуйидагича киноявий усул билан баён қилинади: “Агар муҳаббат шундай кезларда тўкиладиган кўз ёши билан ўлчанса, юзта Ширину юзта Лайлининг муҳаббати буникига урпоқ ҳам бўлмас эди. “Жудолик” деган сўз бино бўлгандан бери бунақа кўз ёшини кўрмагандир... Ана йиғию мана йиғи!” 2 Умри каби аёллар ҳеч қандай қабиҳликдан қайтмаслиги ўз ерини номига қора 23 “қора хат” ни ўз номига ёзиб олмоқчи бўлган жойларига келганда Асқар ота отни тўхтатиб, икки қўлини кўтариб беихтиёр - Илоҳи омин!” деб юборди. Кейинги тасвир шундай давом этади. Ҳамма тўхтаб унга қаради. Унинг кўзларидан оппоқ соқолига қатра-қатра ёш томар эди. - Илоҳи омин! Шу аёлнинг кўзи оқиб тушсину Ғаффоржон соғ-саломат келиб, уни кўча-кўйда етаклаб юрсин! Худоё худованда, шу ёшга кириб даргоҳингда ҳеч нарса сўраган эмас эдим 1 … “Кекса отахон тилидан айтилаётган бу гаплар “юрт қайғусида ҳамма нарсани унутган, азоб чекаётган, оғир жуда оғир меҳнатда тасалли топаётган бошқа хотин-қизларнинг кўплаб кишиларнинг, халқнинг номидан чиқарилаётган ҳукмдай бўлиб жаранглайди 2 . Ушбу ҳикояда инсон маънавияти Собирахон, Баҳри каби уруш даври оғир синовларидан матонати билан ўтиб келаётган аё 24 самимий муносабатлари орқали ҳаётга қайтарилганлиги кўрсатилган. Ҳикояга Эркин Воҳидовнинг инсонларнинг меҳр қуёши одамзодга жон бахш этиши ҳақидаги тўртлиги эпиграф қилиб танланган. Бу асарнинг моҳиятини тўлақонли қамрайди. Ҳикоя Роҳат буви ва Ҳикмат буваларнинг эллик уч йиллик ўзига хос ҳаёт тарзи: “... эллик уч йилдан бери меҳр аталмиш улкан туйғу риштасини пилла қуртидай бир маромда аста-секин чувиб, бир- бирининг қалбини ўраб-чулғаб келган...” умрларининг кампирнинг ўлими сабабли завол топиши, сўнгра ёлғиз қолган Ҳикмат буванинг ёлғизликдан изтироб чекиши кабилар акс эттирилган: Ҳикмат буванинг изтироблари унинг болалари қилаётган ғамхўрликлар кучайгани сари баттар ошиб бориши тасвири билан акс эттирилган. Фарзандлари нима қилсалар, “Онанг борида шу ишни қилмадинг” қабилидаги гапла 25 таъзияга келга одамларни пайқамадингиз... Ана одаму... Маҳаллага сиғмай кетди! Маҳалламизнинг кўчаси бир метр чўкди!.. Кампир онам дунёга келиб одам эккан эканлар. Дунёга келган одам аввалбоши одам экиши керак экан. Мен ибрат олдим 1 ... Ҳикоянинг яна бир эпизодик қаҳрамони бўлган маҳаллалик шифокор Ҳикмат буванинг ахволини кўриб, у ҳам кампирдан гап очади: - Онахонимиз таърифга сиғмайдиган аёл эдилар, шунча одам бекорга келгани йўқ! Лекин, отахон, маҳалламизга бирон саккиз челакли битта самовар керак экан, ўша куни жуда- жуда билинди. Маҳалладан пул йиғсак, хонадонга неча пулдан тушади? Чолнинг ҳамияти қўзғаб кетди. - Ўғлим билан келинимнинг битта самоварга кучи етиб қолар, - деди. Шифокор ундан шу гапни кутган эканми, жилмайиб қўйди 2 . Мана шу жилмайишнинг тагида чолни ҳаётга қайтари 26 “Ёзувчи мазкур ҳикояда кампирининг вафотидан сўнг ўлим васвасасига тушиб қолган бир инсоннинг бундай тушкун бир кайфиятдан маҳалладошлари ва атрофидаги одамларнинг меҳри, эътибори туфайли қандай кутилганини, ҳаётга қандай қайтганини ўта табиий, жонли, ҳаётий ва содда тасвирларда беришга муваффақ бўлган” 1 . Ушбу ҳикояда илгари сурилган ҳаётий муаммо, яъни инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик туйғуларининг акс этиши бугунги кунимизнинг ҳам муаммоларидандир. А.Қаҳҳорнинг “Тўйда аза” ҳикоясида шахс фожеси талқини масаласи ва “Хотинлар” ҳикоясида инсон матонати ифодаси ҳамда “Маҳалла” ҳикоясида инсонлараро меҳр-оқибат туйғуларининг ифодаланиши масалалари ва юзасидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1. А.Қаҳҳор Мухторхон Мансуров образи орқали ўз имконияти даражасини 27 4. Мақсадга эришиш йўлида ёзувчи персонажлар нутқи ва Асқар ота нигоҳидан унумли фойдаланади. 5. “Маҳалла” ҳикоясида инсонлараро меҳр-оқибат туйғуларининг ифодаланиши асарда Ҳикмат бува образига маҳаллаадошлар, хусусан, чўткачи ва шифокор нутқи орқали таъсир этиши жараёни билан ифодаланади. 6. Ҳикояда маънавий мадад масаласи маҳалладошлар сиймосида персонаж нутқи ва психологик ҳолатлар ифодасида ишонарли тавсифланган. Хуллас, Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида маънавий-ахлоқий муаммоларниг қўйилиши масаласи ҳажвий ҳикояларда аччиқ заҳарханда – сарказм орқали қаҳрамонлар характери тавсифланган бўлса, бошқаларида ёзувчининг сўз қўллаш маҳорати орқали талқин этилган. Ушбу ҳикоялар маънавиятимиз хазинасида бебаҳо бойлик сифатида ардоқланади. II БОБ. Маънавият ва руҳият уйғунлиги Аёл маънавияти – бо 28 А.Қаҳҳор ҳикояларида турмушидаги иллатларни фош қилади. Ахлоқсиз одамлар устидан аччиқ кулади. А.Қаҳҳорнинг 30 йиллардаги ижодининг асосий хусусиятларидан бири шундаки, унда айри м шахслар онгида сақланиб қолган иллатларни қоралаш ф о нида ажойиб инсоний фазилатлар тарғиб қилинади. Унинг “Майиз емаган хотин” ҳикоясида ўша даврдаги янгилик билан э скилик ўртасидаги ҳаёт - мамот кураши тасвирлаган ва ўзига хос характерлар яратилган. Ҳикояда янгилик лар нинг душмани бўлган мулла Норқўзининг сатирик образи усталик билан чизилган. Ушбу образ моҳиятан А.Қодирийнинг Калвак маҳзумини эслатади. Бу ҳикоянинг мавзуси ўша хотин-қизларнинг паранжи ташлаши мавзуси доирасида талқин этилган бўлса-да, унда кўтарилган асосий мавзу ғийбатчик ва маънавий бузуқликни қоралаш ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигин 29 - Аёл киши эркакка қўл бериб сўрашдими – бас!.. Рўза тутган киши оғзини чайқаса, сув томоғига кетмаса ҳамки, рўзаси очилади – шу оғиз чайқашдан баҳра олади-да! Абдулҳакимнинг қизига уста Маавлоннинг ўғли бир ҳовуч майиз берганинини ўз кўзим билан кўрганман. Ҳаё борми шуларда? Шариат йўли – ҳўп йўл. Ўн бир яшарида паранжи ёпинмаган қиздан қўлни ювиб қўлтиққа ура беринг. Паранжи ҳаёнинг пардаси-да! 1 Кўринадики, Мулла Норқўзи характери ҳикоянинг бошланишидаёқ ўз нутқи орқали ошкор этилмоқда. Яъни, ёзувчи персонаж нутқидан унумли фойдаланиш орқали характерларнинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатади. Бу образнинг қиладиган кунлик юмуши ҳақида асарда анча батафсил маълумот берилади. “Мулла Норқўзи ҳар куни бозордан қайтиб самоварга чиқади ва кўнгли тортган одамларни атрофига тўплаб , ярим кечага 30 Ҳикояда ёзувчи мулла Норқизи характерини очишда ўткир киноя усулидан усталик билан фойдалан ил ган. Ҳикоя воқеаси кутилмаган жойда , я ъ ни мулла Норқ ў зи хотини ни нг ўйнаш билан қўлга тушиши манзараси тасвири билан тугайди. Бу ечим ёзувчининг оз гапириб, кўп ма ъ но англатишга “сўзсиз манзара” яратишга моҳирлигидан гувоҳлик беради. Ҳикоя охирида иккинчи даражали бир персонаж: “Ҳа, бу кишининг хотини майиз емаган”, - дея асар воқеасини якунлайди. Бу ҳикояда ҳеч қандай ғайритабиийлик ва ортиқчалик йў қ. Унда ҳар бир образ, ҳар бир детал ва жумланинг ўз ўрни ва ўз вазифаси бор. Бу сўзлардан Мулла Норқўзининг қанчалик тубан, ўз хотинини эплоломайдию, лекин бошқаларни чайнашдан тўхтамайдиган, калтабин, фисқу фасодчи одам эканлигини билиб оламиз. Ҳикояда иккинчи образ – Мулла Норқўзининг х 31 хотиннинг ўзи. Шунча келади, ҳафталаб, ўн кунлаб туриб қолади, наинки шу чоққача мулла Норқўзи товушини эшитмаса!” 1 Хотини ўзининг ҳатти - ҳаракатлари билан унинг ишончини янада ошириб боради. Пастлаб учган самалётни кўриб қолган хотини, ўзини панага олмоқчи бўлд ади, Маккаи Муккар р а ма дан келган суратдаги хожиларни нг кўзини игна билан ўйиб қўйиши унинг нақадар “ пок д омон ” эканлигига эрини ишонтира олади. Мулла Норқ ў зи шунчалик калтафаҳ м ки , кўз олдида бўлган ишларни ҳам англаб етолмайди. У ҳар доимгидек самоварда вайсаб ўтирганида, унинг интиҳосиз гапларидан зерик кан бир киши унга тушунтирмоқчи бўлади. – Нега кўчада юради? Кўчада паранжилик юрса ҳам айнийди - да! Тўғрисини айтайми? Паранжилик хотин ҳаром ишга яқинроқ бўлади, Сабаб денг! Агар сиз юзига кулиб қарамасангиз, д 32 келиб, мулла Норқўзининг уйида унинг хотини билан дон олишиб юрар экан: “У атлас кўйлак, лозим кийган, бош ялаанг, оёқ яланг, ёшгина чиройли бир йигит эди. Ҳамма жим қолди. Бу сукунатни етмиш ёшлардаги чол бузди. У мулла Норқўзига қўлини пахса қилиб деди: - Садқаи одам кетинг-э, айб эмасми?! Хотин қилиш қўлингиздан келмаса талоқ қилинг! Қўйинг-э, кўчиб кетинг маҳалладан, ё биз кўчиб кетамиз!..” - Ҳу ўл, турқинг қурсин! Бошингга солайми шу билан! Маҳаллада сасиб, ўқувчи қизларга кун бермайсану, ўзинг нотўғри иш қиласан 1 ... Мулла Норқўзи бундай ҳолда қандай йўл тутишни ҳам билмайди, лекин ўзининг ғийбатчилигини ҳам қўймайди. Чунки кейинги сўзларни айтган, девор устида турган қизчага қарата барибир ўз бўҳтонларни ёғдиришга уриниши унинг маънан бузуқ инсон эканлигини далолатлайди: - Сен г 33 онгига шу йўл билан таъсир кўрсатишга мўлжалланган ҳикоялардан. “...Бу – юксак истеъдод билан яратилган ва бадиий жиҳатдан етук бўлган асарлар, улар қачон ёзилганидан қатъий назар, узоқ умр кўришини, ўқувчининг маънавий-эстетик эҳтиёжига ҳамиша жавоб бера олишини кўрсатади” 1 . А.Қаҳҳор инсон образини чизишда, одам характерини яратишда адабиётнинг умумий қонунларига амал қилади. Бу қонун лар асардан қаҳрамоннинг ҳаққоний ва табиий бўлишини, инсоний жозибага э га бўлишини, ички дунёси кенг очилишини тақозо қилади. А.Қаҳҳор ҳикояларида буларнинг ҳаммаси бор, бироқ булар ўзига ҳос шаклда, бошқа ёзувчиларда учрамайдиган тарзда намоён бўлади. Ёзувчининг “Нурли чўққилар” ҳикоясида ҳаётда кўп учрайдиган оддий вазиятларнинг инсон руҳига таъсири ва шу таъсир туфайли туғиладиган хатти-ҳаракатлар 34 Ҳикоя 9-синф аълочиларидан темир-терсакни ҳаммадан кўп йиғиб, оти радиога тушган ва мактаб маъмуриятидан раҳматлар эшитган Зуҳрахон деган қиз йўқолиб қолганлиги ҳақидаги сўзлар билан бошланади. Синфдаги намунали қиз, аълочиларнинг 25 % ни ташкил қилган Зухранинг йўқолиши фақат ота-онасини эмас, бутун қишлоқни оёққа тургазади. Унинг ота-онаси хунук хаёлларга бормаслиги учун, тўғрироғи уни бирон йигит билан қочиб кетган дейишига тили бормасдан, қизлар билан ўйнаб кетган деб ўйлашади. Ҳикоянинг бош қаҳрамонларидан бўлган Зуҳранинг йўқолиши айни пайтда унинг опаси, эгизаги Фотимани ҳам ташвишга солади. Шу ўринда ёзувчи ҳикояни жонли, табиий кўриниши учун қаҳрамонларнинг портретини ҳам келтириб ўтади: “... Зуҳра ниҳоятда кўзга яқин, бир қараган киши, кўзи хира тортиб, яна қаарагиси келар, ху 35 Ахволинг шу бўлса ҳолинг вой, эр олмайди бошимга ёстиқ бўласан, деб ерга уриши ва аксинча, Зуҳрани мактабдаги қилдай ютуғи олдида уйдаги филдай гуноҳини пайқаганда индамаган, қўли қаваради, деб ўсмани ҳам ўзи сиқиб берган. Шуниси аҳамиятлики, Фотима ўқишда бир мунча суст бўлса ҳам, у хаёлини теран тушунадиган, ватанига ота-онасига керакли фарзанд эканлигини исботлайди. Эл-юрт олдида ҳурмат қозонади. Зуҳра эса онасининг, мактабдагиларнинг эътирофидан нотўғри хулоса чиқаради. Интилаётган нурли чўққиларни йўқотиб қўйиб, зулмат қаъридаги жарликка тушиб қолади. Сабаби, у тўғри йўлдан адашиб қолади ва охир-оқибатда ўзи ўралиб қолган бахтсизлик тўридан чиқиб кета олмайди. Зуҳра йўқолгандан сўнг, ундан боши-кети йўқ тўнтоқ хат келади. Ушбу хатдан охирини ўйламай, калтабинлик билан енгил ҳаётга 36 Бу хатни Фотима олгандан сўнг, хатнинг бошига “азиз дадажоним, меҳрибон онажоним”, охирига “сизларга сиҳат- саломатлик тилаймиз”, деган сўзларни келтириб ўтади. Ушбу хатида у нурли чўққилар томон кетаяпман деб, аслида ўзи орзу қилган порлоқ келажакни англаб етмайди. Ота-онасини сизлар феодализмни уқубатли қучоғида яшагансизлар, мухаббат нима эканини билмайсизлар, деб ёзади. Аслида нурли чўққилар, бахт, порлоқ келажак бу ота-онани рози қилиш, уларнинг дуосини олиш неча йиллаб кўз қорачиғидек асраб, силаб-сийпаб ўзини эмас фарзандларини бахтини ўйлаб, жигаргўшаси учун ўз борлиғидан воз кечган ота-онанинг юзига оёқ қўйиш, ўзидан бошқани ўйламаслик бахтсизлик эмасмикан?! Ҳаёт сўқмоқларида адашиб қолган, нур деб йўлагани аслида сароб эканлигини шу сароб ичида йўқчиликка маҳкум жонини яқинлар 37 онасини нечо ғ лик э зилаётган кўриб ўқи ш фикридан қайтади. Ишга кириб бор ғ айрат, шижоатини ишга солиб, юксак по ғ оналарга кўтарила бор а ди. Фермада со ғ увчиликка ўтгандан кейин ўзига ишончи анча орт а ди. У ўзини йў лини тў ғ ри топа олган, қолаверса ота - онасининг суянчи бўлиб қолган эди. Зуҳра эса шу кетганча қайтиб келмади. Фарзандининг фиро қ ида, қизининг йў лига интизор бўлган она омонатини топширди. Онасининг ўлимига тўққиз кундан сўнг етиб келган Зуҳрани кўрган ота қар ғ ишга чо ғ лангандай “бўйнинг узилсин болам” деб ҳ ўнграб юборди. Онасининг та ъ зиясида кўнгил сўрашга кеган аёлларга ҳам орқасини ўгириб олган Зуҳра “кўнглимни кўтарганларининг учун ра ҳ мат” деган гапларни э скича деб билади. Бундай пайтларда инсонларни бир - биридан кўнгил сўраши, бирон илиқ сўз айтиб 38 уқувим йў қ, қозон - товоқни жинимдан баттар ёмон кўраман. Шунинг учун аям мени фақат ўқитганлар, мен ҳам яхши ўқиганман . Йўқ, буларга мен оқсоч бўлишим керак экан. Безор бўлдим! Чиқдим кетдим! Лекин эрим хўп ялинди “ўша ота-онанг бор экан, уйингни елкамни чуқури кўрсин”, дедим. Уч марта онаси, бир марта опаси келди, икковини ҳам қабул қилмадим 1 . Зуҳранинг бу гапларини Фотима ҳазм қила олмайди. Сабаби Ф отима – ма ъ навий баркамолликка э ришган, инсонпарвар қиз. У ҳаётга бошқача кўз билан қарайди. У яқинларини нг борлигини ўзи учун берилган О ллоҳнинг инояти , имконияти деб тушунади. Унинг ички дунёси ва дунёқарашини шакллантирган, чиниқтирган маскан бу ҳаётнинг ўзи. Ҳаётдаги чин инсоний туй ғ уларни англаб э тган Зуҳрага қараганда ақлли Фотима синглисининг қилмишлари туфайли хатто ў 39 э гикликдан заррача қай ғ урмайди, қайнона - қайнотасини, э рини ҳан писанд қилмайдиган Зуҳралар орқали ўша манқурт кимсаларни э сга солади. Бундай шахслар нафақат оиласига, балки жамиятга чириган хазондай атрофни бў ғ иб, ўзини ҳам йў қликка ма ҳ кум э тади. Фотима Сам и жон билан Зуҳрани излаб боришганда уни ачинарли ахволда кўришади. Зуҳранинг Сам и жонга бўлган муносабати, уй тутиши, хатто чучвара пиширишни билмаслиги ва бу уқувсизлигидан фахрланиши уни қанчалик ношуд - нотовонликни кўрсатади. Унинг ҳамма қилган ишида, айтган гапида алам бор эди. Бу унинг қадрига етмагани, э ридан нолиши эди. Сам и жон уни нг бу ахволини кўриб қишлоққа қайтишини илтимос қилади. Зуҳра эса буни бир қадам орқага қайтиш деб тушунади. Шунда Фотима: “Аям мендан рози бўлиб, кўз юмдилар, дадам минг марта ро 40 силжиётган пайтда шуни англаб етдики, уни кўзини кўр қилиб қўйган қуёш аслида сароб бўлиб, бахт эса кўкларда эмас, унинг ёнгинасида, яқинларининг кўзларида ёнган ме ҳ рда экан. Инсоний туй ғ улар фақат қизи кетаётгандагина ун га таъсир кўрсатади. Абдулла Қаҳҳор “Нурли чўққилар”дек китобхон қалбидан чуқур из қолдирувчи ҳикоялари билан замонлар оша яшаб келмоқда. Ҳар бир ҳикояда, одамлар турмушидан олинган лавҳаларда улар ҳаётига, қисматига дахлдор фожиавий мохиятни кўриш, теран ҳис э тиш, персонажлар характери ва қисматини уларнинг ру ҳ ияти ифодаси орқали ёрқин бадиий деталлар воситасида гавдалантириш севимли ёзувчимиз сан ъ атининг э нг му ҳ им жи ҳ атидир. Абдулла Қаҳҳор асарлари ҳамма даврда севиб ўқиладиган, ўз а ҳ амиятини йў қотмайдиган бар ҳ аёт асарлардир. Шоир Абдулла Ор и пов 41 Гоҳо ер меҳрини ўйларкан, Эсга тушар дорнинг сиёғи, Ажаб ҳикмат: одам ўларкан Узилганда... ердан оёғи 1 . Хулоса қилиб айтиш мумкинки, аёл маънавияти ҳар доим ёзувчилар учун бош масалалардан бири бўлиб келган. Дунёқараши тор, ёлғончи, ҳавойи қизларнинг тақдирини кўрсатиши билан бу ҳикоялар китобхонга ўрнак бўлади. Ёзувчи ҳикоя учун танланган асосий муаммони тасвирлашда ўзига хос услуб қўллайди. Ҳикоя ечими билан унинг асосий мазмуни очилади. Чунки айнан муаммоли вазиятлар ва уларнинг ўзига хос ечимлари китобхон руҳиятига ўзига хос таъсир кўрсата билади. “Нурли чўққилар” ҳикояси А.Қаҳҳорнинг инсон маънавий камолоти ва унга зид бўлган манқуртлик хусусияти икки эгизак опа-сингиллар тимсолида маҳорат билан тасвирланган ҳикоя ҳисобланади. Унда кўтарилган масала барча замонлар ва халқлар ҳаёт 42 Адибнинг “Муҳаббат” қиссаси ажойиб ўхшатишлар, янги- янги сифатлашлар, сермазмун муболағалар, чиройли жонлантиришлар ва бошқа тасвирий воситалар билан ниҳоятда гўзал қилиб безатилган. Халқ жонли тили бойликлари тежаб- тергаб, ўрни-ўрнида ишлатилган. “Муҳаббат” – сюжет ва композиция жиҳатидан мукаммал. Асардаги воқеалар чиройли композиция доирасида ёрқин ифодаланган. Ундаги воқеалар бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ. Ёзувчи воқеадан воқеа чиқариш ва воқеалар халқасида яхлит сюжет занжирини ясаш орқали асосий сюжет йўналишини маҳорат билан яратган. “Муҳаббат” қиссаси медицина фанлари кандидати Мурод Алининг ўлим билан олишиб ётгани билан бошланади. Дадасининг касал ётиши-ю, ўлими бош қаҳрамонлардан бири Анварнинг бошига кўп синовларни солади. Онасидан сўнг, ягона таянчи отасидан ҳам ажралиш 43 ўзининг ўгай қизи Муаттарни бериб, меросхўр Анварнинг оёғига кишан солмоқчи бўлади. Бироқ Анвар аммаси Марғуба кўрсатган йўлдан бормайди: Муаттар билан турмуш қуришга рози бўлмайди. Марғуба эса ўз ниятига етиш йўлида ҳар қандай пасткашликдан қйтмайди: Анварни ўз ҳовлисидан қайдаб, кўча-кўйда сарсон- саргардон кезишга мажбур қилади. Гуноҳсиз жувон Муҳайёни ёмонотлиққа чиқариш учун туҳмат ва иғвони ишга солади. Уни асоссиз ҳолда бузуқ деб шарманда қилади. Лекин Анвар билан Муҳайёнинг соф муҳаббатига ҳеч бир нарса – катта бойлик ҳам, эски урф-одатлар ҳам тўсиқ бўла олмайди. Асар воқеаси икки севишган ёшнинг Муаттар, Ҳакимжон, Наимжон каби яхши ниятли, пок кишилар ёрдамида муроду мақсадларига етганликларини ҳикоя қилиш билан тугайди. “Муҳаббат” қиссасининг ишонтириш қуввати кучли. Чунки ёзу 44 Ёзувчи бу қиссада урф-одатларнинг инсон тақдирига таъсирини ёритиб ўтган. Муҳайёнинг янги ҳаёт бошлашига айнан шу урф-одатлар тўсқинлик қилади. Асарда Муҳайё қоп-қора тунда чарақлаган юлдуз, ер қаъридан отилиб чиққан расида қиз сифатида тасвирланади. Не-не орзулар билан бахт қасрини қурмоқчи бўлган Муҳайё тўйи куни Салимжоннинг бесабаб рашкидан эсанкираб қолади. Суқсурдай йигит бўлмиш Салимжон аслида ўз бахтини ўзи бўғадиган, маънан қашшоқ, бўлмағур нарсаларга рашк қилаверадиган, бўлар-бўлмасга хархаша қиладиган нодон йигит бўлади. Муҳайё у билан оила қургандан сўнг ўзини бир буюмдай ҳис қилади. Салимжон шу даражага бориб етадики, у Муҳайёни инсон, яқин одами, аёли сифатида кўрмай, шахсий мулкини идора қилгандек, уни ҳар куни сўроқ қилади. У шунчалик қўрқоқ эдики, покиза бир қизнинг ҳаё 45 Анвар ва Муҳайёнинг чин севгиси, бу севгининг нафосат ва кучини очиб берган. Асар давомида Марғуба Муҳайёга туҳматлар уюштириб унга қора чаплашга роса ҳаракат қилади. Лекин қиз Анвар учун ерга топталган олтиндай ярқираб кўринар эди. Қиссада Муҳайёнинг отаси Ҳакимжоннинг гаплари анча характерли: “Бу нима деганингиз? Энди Муҳайё умр бўйи бахтсиз бўлишини, хотини ўлган ё қўйган одамни кутиши, ўзини унинг оёғи остига ташлаши керакми? ... Салимжоннинг онаси ҳам фарзандига шундай қарармикан?.. Саккизта хотин битта эркакнинг чўриси бўлсин, фарзанд дегани шифокорларга эмас, мозорларга қатнасин.. ... Агар Муҳайё Анварга кўнгил қўйган бўлса, бошимни осмонга етказган бўлади” 1 . Қиссада Анвар ва Муҳайё турли синовлардан ўтишади, бу йўлда улар курашни давом эттиришади. Ёзувчи муҳаббат асли нима эка 46 бор жойда олам кўзимга чиройли, обод кўриниб қолди. Ўзимни қодир сезаман. - Мана шу муҳаббат бўлса керак, - деди Муаттар... - ...Муҳаббат чақмоққина эмас, одамга ўхшайди; туғилганида бир парча гўшт бўлади, кейин кўзини очади, кейин кулдиргич пайдо қилиб илжаяди, кейин тил чиқариб ҳар куни янги бир гап айтади 1 ... Қиссада муҳаббатнинг кучи билан Анвар ва Муҳайё қийинчиликларни енгиб ўтиб, бахтга эришишади. Анвар аммасидан ҳовли-жойини қайтариб олади. Ёзувчи “Муҳаббат” қисссида ҳаётини ўзидан олган завқини. Ўз юрак дардини, ҳаяжонини бадиий воситалар орқали изҳор этади. Ўзи қаламга олган ҳаётий ҳодисаларни, инсоний зиддиятларни, чинакам нафосати билан китобхонга етказа олади. Қиссада хилма- хил образлар ва уларнинг туйғулар туғёни ҳаёт ҳақиқатига мос равишда маҳорат билан акс эттирилган. 47 Хулоса Ҳикоя жанри ўзбек адабиётида азалдан шаклланиб, тараққий этиб келаётган эпик жанрлардан ҳисобланади. Ушбу жанрнинг ривожланиши янгича мазмун билан бойиб боришида улкан ҳисса қўшган адибларимиздан бири Абдулла Қаҳҳор бўлиб, унинг ҳикоялари ўзбек адабиётида мустаҳкам ўрнига эга эканлиги, ўзига хос характерлар талқини билан ажралиб туриши уларни турли масалаларга кўра тадқиқ этиш заруратини юзага келтиради. “Ижод жараёнида санъаткорнинг диққат марказида турадиган предметлардан бири – инсоннинг шахс сифатидаги конкрет хусусиятларини, индивидуал белгиларини кўрсатишдир. Томчида қуёш акс этганидек, бадиий асарда инсон ҳаётининг конкрет манзаралари, индивидуал белгилари орқали ҳаётдан олинган умумлашмалар ифодаланади” 1 . Шу маънода А.Қаҳҳор ҳикояларида турли тоифа кишиларнинг шахс сифа 48 атрофлича ўрганилмаганлиги, бу мавзуда фундаментал тадқиқот иши яратилишига эҳтиёж борлигини англатади. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикоялари мақсаднинг аниқлиги, сюжетнинг сиқиқлиги, композициянинг пухталиги, характерларнинг ёрқинлиги, психологик таҳлилнинг кучлилиги билан катта эстетик аҳамиятга эга. Адиб ҳикояларида қарама- қарши қўйиш усулидан, ҳаётий конфликт ва психологик таҳлилдан, жонли халқ тили бойликларидан маҳорат билан фойдланади. Унинг, айниқса, “Хотинлар”, “Маҳалла”, “Тўйд аза”, “Майиз емаган хотин”, “Нурли чўққилар” каби ҳикоялари бадиий маҳорат жиҳатидан ибратлидир. Уларда ёзувчи асар ғоясини гавдалантиришда образларнинг хатти-ҳаракатларини асос қилиб олади ва персонажлар характерини уларнинг ўз ҳаракати, феъл- атвори ва тили воситасида очади. Натижада, ҳикоялардаги образларнинг 49 ҳаётни борлигича акс эттиришда ёзувчи маҳорати хусусида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: - А.Қаҳҳор танланган асосий муаммони тасвирлашда асарларида ўзига хос услуб қўллайди. Ёзувчи “Тўйда аза” ҳикоясида кекса домланинг маънавий тубанлашуви унинг ўлимига сабаб бўлишини тасвирлаган. Домланинг ўлими енгил юмор билан тасвирланиши ўзига хос усул бўлиб, бу ҳикоянинг муваффақиятли чиқишига сабаб бўлган омиллардан биридир. - А.Қаҳҳор асарларидаги характерлар талқинида алоҳида йўналиш сезилади. Яъни, ҳар бир характер ўз ҳаётий асосига эга ва реал тасвирий кўлам билан йўғрилган. Характерга мос бадиий тасвир воситалари кўплаб келтирилган ва булар ҳам насрий асарлардаги қаҳрамонларнинг ишонарли тавсифланишида етакчи взифасини ўтаган. - Ёзувчи ёш, шаклланаётган характерларни тавсифлашда шароит ва 50 ҳалоллик ҳақидаги чуқур мазмун гўзал шаклда ифодаланиб, ҳақиқий инсонийлик улуғланган. Умуман олганда, Абдулла Қаҳҳор асарларининг аксари маънавий-ахлоқий муаммолар талқин этилган асарлар сирасига киради. Уларни атрофлича ўрганиш бугунги адабиётшуносликнинг олдида турган долзарб масалалардандир. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 51 1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., Маънавият , 2008. – 176 б. 2. Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. – Т., Ўзбекистон, 2002. – 559 б. 3. Иззат Султон. Адабиёт назарияси – Т., Ўқитувчи, 1986, - 407 б. 4. Каримов Н. ва бошқалар. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. – Т., Ўқитувчи, 1999, - 544 б. 5. Мирзаев С . ХХ аср ўзбек адабиёти, – Т., Янги аср авлоди, 2005, - 419 б . 6. Муаллифлар жамоаси. Адабиёт назарияси. 2 томлик. 1-том. – Тошкент. Фан. 1978. – 416 б. 7. Норматов У Етуклик. – Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982 й, -368 б. 8. Н орматов У. А.Қаҳҳор. (М.Қўшжонов билан ҳаммуаллифликда). –Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. – 124 б. 9. Смирнова В.В. Современн ный портрет. Советский писатель. 1964. - 187 б. 10. Султонова М. Абдулла Қаҳҳ ор 52 14. Шарафиддинов О. Биринчи мўъжиза. – Т., Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1979. - 418 б. 15. Шарафиддинов О.А.Қаҳҳор. – Т., “Ёш гвардия” нашриёти. 1988.- 256 б. 16. Шукуров Н. ва бошқалар. Адабиётшуносликка кириш. – Т., Ўқитувчи, 1979, -230 б. 17. Ўлжабоев У. Абдулла Қаҳҳор сабоқлари. – Гулистон., “Зиё” нашриёти. 2013. -99 б. 18. Ўлжабоев У. Замон талаби ва ижодкор масъуллиги. – Т.. Ўзбекистон. 2012.- 376 б. 19. Қўшжонов М. Абдулла Қаҳҳор ижодида сатира ва юмор. – Т., Фан, 1973. – 150 б. 20. Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т., Ўқитувчи, 1979, -367 б. 21. www . literature . uz 22. www . Geogle . 23. www . Ziyonet/ uz
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha