Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 11.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Афсона ва ривоятлар

Купить
www.arxiv.uz Дунё қадар кўҳна афсона ва ривоятлар неча-неча ўтмиш даврлар оша узоқ тарих қаъридан бизгача етиб келган. Афсона ва ривоятларда халқнинг табиат ва ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги қарашлари, диний-фалсафий, ахлоқий-эстетик тушунчалари мужассам бўлган. Халқ оммасининг даҳоси, унинг талаб ва эҳтиёжлари асосида вужудга келган ушбу турдаги асарлар ўз навбатида кишиларнинг маънавий, ақлий, ахлоқий тараққиётига туртки вазифасини ҳам ўтаган; улар инсонни машаққатларни енгишга, ёвузликка қарши курашишга, оламда рўй бериб турадиган мураккаб ҳодиса ва жараёнларнинг сир- асрорларини билиб олишга даъват этган; инсон фикри, тафаккури ва хаёлотини ўтмишдан келажакка томон тортган, ҳаётни севишга чорлаган. Фольклоршуносликда қайд этилган фикрларга қараганда, афсона форсча сўз бўлиб, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида бу турдаги ҳикоялар caw деб номланган бўлиб, олим бу сўзнинг турли туман изоҳларини берган: caw оталар сўзи, қисса, ҳикоя, рисола, сўз, илгариги хабарлар каби маъноларни билдирган. 1 Бу изоҳларнинг барчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, дарҳақиқат, афсоналар илгари замонларда ўтган оталар сўзи, оталар ҳикоясидир. Фақат бу ҳикоялар ўзига хос хаёлот – фантастика қобиғида берилган. Юнон файласуфи Арасту таъбири билан айтганда афсоналар «ҳақиқатдан хабар берувчи ёлғон ҳикоялардир». Афсона оммавий жанр бўлиб, уни айтиш учун махсус тайёргарлик талаб қилинмайди. Шунинг учун ҳам афсоналарда анъанавий зачин ва тугалланмалар учрамайди. Афсоналарнинг сюжет тузилиши ҳам мураккаб эмас, у бир, икки эпизоддан ташкил топади. 1 Маќмуд Šошђарий, Дево Афсоналарда акс этган воқелик, кўпинча, чексиз хаёлот, фантастика қобиғида акс эттирилса-да, уларда реал тарихий ҳаёт излари ҳам маълум даражада кўзга ташланади. Мана шунинг учун ҳам афсоналар халқ тарихини, унинг иқтисодий ва сиёсий, маданий ўтмишини, дунёқараши, урф-одатлари ва руҳий кечинмаларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Афсоналар замирига мужассам бўлган ахлоқий-эстетик қарашлар билан бирга, унда информатив – хабар бериш вазифаси кучлироқ бўлади. Ўзбек халқ афсоналарининг мавзу доираси ва ғоявий йўналишлари ранг-баранг бўлиб, уларни шартли равишда асотирий тушунчалар, коинот жисмлари, ўрин-жой номлари, тарихий воқеа ва шахслар ҳақидаги афсоналарга ажратиб ўрганиш мумкин. www.arxiv.uz Асотирий афсоналарнинг аксарияти диний характерда бўлиб, уларда қадимда яшаган аждодларимиз ўзларига ҳомий деб ҳисоблаган пайғамбарлар ва азиз-авлиёларни улуғлаганлар, улардан ўзларига руҳий мадад кутиб, диний эътиқод ва қарашларини ифодалаганлар. Ҳазрати Хизр, Ҳазрати Мусо, Ҳазрати Нуҳ, Ҳазрати Аюб, Ҳазрати Илёс, Эр Хўбби каби афсоналар шулар жумласидандир. Масалан, «Нурли тош тушган жой» афсонасида одам боласининг бахт-саодатга эришуви йўлида чексиз мол-давлат, моддий бойликнинг ўзигина кифоя қилмаслиги тўла маънода саодатга эришмоқ учун Аллоҳнинг марҳамати, пайғамбар ва азиз-авлиёларнинг мададига мушарраф бўлиш лозимлиги ҳақидаги қарашлар талқин қилинган: Бир бой одам тунда уйқуси қочиб, ташқарига чиқиб қараса, уйининг томида туя турган эмиш. «Ёпирай, ярим тунда томда туя нима қиларкин? - Эй бандаи ғофил! Орқангда бирорта отамлаб қоладиган фарзандинг бўлмаса, шунча молу давлатни тўплаб нима қиласан? – дебди-да, кўздан ғойиб бўлибди. Бу гапни эшитган бой хафа бўлиб уйига қайтиб кирибди ва аёлини уйғотиб: - Хотин, изимизда чироғимизни ёқадиган фарзандимиз бўлмаса, бу дунёда яшашнинг ҳеч қизиғи йўқ экан. Мен қишлоқдан бош олиб кетишга аҳд қилдим. Менинг қаёққа кетганимни сўрашса, билмайман дегин, - деб кулоҳу жанда кийиб йўлга тушибди. Йўлда кетаётса, сурув-сурув қўй-эчкиларни, сон-саноқсиз пода ва йилқиларни, туя тўдаларини кўриб, бунинг эгаси кимлигини сўрабди. Чўпонлар: - Эй, бой ота, бу молларнинг барии ўзингизга қарашли-ку! – дейишибди ҳайрон бўлиб. Шунда бой буларнинг ҳаммасини чўпонларнинг ўзларига инъом этиб, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмасликни қаттиқ тайинлаб ўз йўли - Баракалла, аҳдинг қатъий экан, иншолло ниятингга етасан. Фалон ерда бир авлиё борлар, агар ўша кишининг олдиларигача етиб боролсанг бахтинг, - дебди-да, кўздан ғойиб бўлибди. Бой кўп машаққатлар чекиб, Хўжаи Хизр айтган авлиёнинг маконига етиб борибди. Авлиё бойнинг келаётганлигини кўриб турган экан остонадан ҳатлаб ўтиши билан: - Ўша ерда тўхта! дебди-да, намоз ўқиб, худо билан мулоқотда бўла бошлабди. - Эй тангрим, - дебди у, - шу бандангга фарзанд ато этишингни сўрайман. Унга фарзанд ато эт, шояд муроди ҳосил бўлиб, бу оламдан ноумид кетмаса! Авлиё қайта-қайта илтижо қилибди. Етти марта сўраганида ҳам худо рози бўлмаганидан кейин авлиё жаҳл билан тоғнинг тошини юлиб олиб отган экан, худонинг нурли тошларидан бир бўлаги узилиб ерга тушибди. Буни кўрган худо: - Бўлди бу одамга фарзанд а Авлиёлар ҳар куни саҳроларда кезиб юрганча, ҳар қадамда тўхтаб намоз ўқиб, худога сажда қилиб кетаверар эканлар. Бир кун кечаси келаверишса, бир тош ўзидан нур таратиб турганмиш. Улар худо билан мулоқотда бўлиб, бу тошнинг сирини билиб олибдилар ва бу ерни Нурота деб атай бошлабдилар». Ҳазрати Хизр номи билан боғлиқ бўлган афсоналарнинг барчасида бу зот мақсад йўлида саргардон кезувчиларга мададкор, қалтис вазиятларда халоскор руҳий ҳомий сифатида намоён бўлади. Хўжаи Хизр тимсоли фақат афсоналарда эмас, балки «Алпомиш», «Гўрўғли», «Манас» каби халқ достонларидан ҳам мустаҳкам ўрин эгаллаган. www.arxiv.uz2010 0A 03 0A 0A 13 18 1D11 08151D05 42071A 1D0B141E 1A 0A 10 0E11 2511 2318 2C 0C07 Халқ тафаккури ва тасаввури маҳсули сифатида яратилган афсоналар орасида тарихий воқеалар ва ҳодисалар ҳақида хабар берувчи афсоналар ҳам анчагина. «Андижон», «Калта минор», «Хоразм», «Девқалъа», «Илон бузган», «Ширин қиз» каби афсоналар маълум бир тарихий воқеалар ҳақида, жойлар, қалъалар ва бошқа тарихий обидаларнинг яратилиши ҳақида хабар бериш билан бир қаторда, инсониятнинг беқиёс куч қудрати, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашларни ҳам ўзида мужассамлаштиради. Масалан, халқ орасида Хоразмдаги «Дев солган қалъаси» ҳақида хилма-хил афсоналар юради. 1 Бу афсоналарнинг баъзилари Сулаймон пайғамбар ва унинг измида бўлган девларнинг ғайритабиий фаолиятлари билан туташиб кетса, баъзилари Фарҳод ва Шириннинг аламли севги саргузаштларига асосланган афсоналарга бориб боғланади. Афсонада айтилишича, баҳайбат Девқалъани Фарҳод исмли дев қурган эмиш. Фарҳод Хоразм шоҳининг Ширин номли қизини севиб қолади ва унга совчи қўяди. Бу нарса подшоҳни таҳликага солади. Қизини девга беришни хоҳламаган подшоҳ рад жавобини беришдан қўрқиб, жодугар кампирдан ёрдам сўрайди. Жодугар Фарҳодга бажариб бўлмайдиган вазифани – Қорақум чўлининг ўртасига тош қалъа қуришни топширади. Бироқ дев узоқ жанубдаги тоғлардан елкасида тош ташиб келиб, қалъани қура бошлайди. Қалъа битай деб қолганда подшоҳ жодугарни маслаҳатга чақиради. Жодугар подшоҳга ўзи белгилаган куни 9000 та янги туғилган бўталоқ, шунча той, бузоқ ва қўзи сўйишни маслаҳат беради. Қолган ишни у ўз зиммасига олади. Белгиланган вақтда жодугар дев қуриб тамомлаётган қалъага келади. Шу пайт Хоразм томондан даҳшатли ҳайқириқлар эш Тарихий жой номи билан боғлиқ бўлган «Девқалъа» афсонасида инсонга хос бўлган севги- садоқат, муҳаббат йўлидаги фидоийлик, айни пайтда хийла-найранг, ёвузлик ҳақида фикр юритилиб, гўзаллик фазилатлари олқишланади, халқ идеалига тўғри келмайдиган ёмон иллатлар рад этилади. «Девқалъа»нинг қурилиши билан боғлиқ қуйидаги афсонада эса Ҳазорасп номининг келиб чиқиши ҳақидаги тасаввурлар мужассам бўлган www.arxiv.uz Ҳазрати Сулаймон: - Мендан яшириниб учиб юрган ҳазор аспни тутиб келтиринглар! – деб девларига фармон берибди. Девлар қанотли отларни ахтариб роса учибдилар, ахири бир кун уларни кўриб қолиб изига тушишибди. Асплар қаерга учса, булар ҳам изма-из қувиб бораверишибди. Бечора отларнинг қаноти толиқиб, чарчаб бир майдонга қўнишга мажбур бўлишибди. Шунда Сулаймон қулай фурсатни бой бермаслик учун девларига: - Шу ерда баланд девор қуринглар! – деб буюрибди. Девлар ҳаш-паш дегунча, ёшуллилар икки шафтолини егунча тўрт томони бирдек баланд девор билан аспларнинг атрофини ўраб олишибди. Учишга мажоли қолмаган отларни битталаб тутиб келаверибдилар Сулаймоннинг олдига. Шунинг учун бу ерни Ҳазораспи банд, яъни Минг от қўлга тушган жой деб атабдилар. www.arxiv.uz Халқ тасаввури ва чексиз хаёли маҳсули сифатида вужудга келган ушбу ҳикоя ҳам бошқа афсоналар каби тарихий ҳақиқатдан анча йироқ. Тарихий маълумотларга кўра Ҳазорасп номи билан боғлиқ бўлган қадимий шаҳарга милоддан аввалга IV - III асрларда асос солинган. Илм-фандаги баъзи маълумотларга кўра Ҳазорасп атамаси Ўрта Осиёда яшаган қадимги ҳазар қавми номи билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Юқоридаги фикрларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, афсоналар қадимги инсонларнинг дунёқараши, содда ва ибтидоий тушунчаларининг хулосаси сифатида вужудга келган. Бинобарин, уларда реал воқеалардан кўра кўпроқ бадиий тўқималар устиворлик қилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, афсоналар соф информатив вазифа ўтовчи эпик жанр бўлиб, у халқнинг келиб чиқиши, жой номларининг пайдо бўлиши, шунингдек, жамият ва та Ота-боболаримизнинг ўтмиш тарихи, улуғ сиймоларнинг ҳаёт йўли ва эзгу ишлари, аждодларимиз тақдирида муҳим аҳамият касб этган тарихий воқеа-ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар кўпроқ ривоят жанрига мансуб асарларда мужассам бўлган. Ривоятларга хос хусусият шундаки, уларда ҳаётий воқеалар бадиий тўқималар воситасида акс эттирилади. Ривоятлар афсоналардан ҳаёт ҳақиқатига бирмунча яқинлиги билан фарқ қилади. www.arxiv.uz Ривоятларнинг мавзу доираси кенг, ғоявий жиҳатдан ранг-барангдир. Ривоятларда тарихий ҳодисалар, халқ орасида маълум ва машҳур бўлган шахслар номи билан боғлиқ бўлган воқеалар, жой номларининг келиб чиқиши, шаҳар қалъа ва саройларнинг бунёд этилиши ёки вайрон бўлиши ҳақида ҳикоя қилинади. Ривоятларда ақл-заковат, ишқ ва садоқат, илм-маърифат, ахлоқ-одоб каби юксак инсоний фазилатлар тараннум этилиб, зулм-зўрлик, ҳақсизлик, адолатсизлик, жаҳолат каби иллатлар кескин қораланади. Ўзбек халқ прозаси жанрлари юзасидан чуқур изланишлар олиб борган фольклоршунос олим К.Имомовнинг маълумотларига қараганда ривоятлар тарихий ва топонимик каби икки гуруҳга бўлинади. Тарихий ривоятлар тарихий воқеа- ҳодиса, тарихий шахслар номи билан боғлиқ бўлса, топонимик ривоятлар жой номларининг келиб чиқиши билан Тарихий ривоятлар деб номланган туркумдаги ривоятлар ҳам хилма хил. Улардан баъзилари халқ оғзида пайдо бўлган даврлардаёқ ёзиб олинган. Бу жиҳатдан Юнон тарихчиси Геродотнинг воқеалар тарихи узоқлашмасдан туриб Ўрта Осиёдан ёзиб олган (484-424) ва «Тарих» асарига кирган «Тўмарис», «Широқ», Зарина ва Одадита ҳамда Хондамир ва Зайниддин Восифий томонидан аниқланган ва ёзиб олиб «Макорим ул-ахлоқ» ҳамда «Бадоеъ ул-вақое» асарларига киритилган ривоятлар аҳамиятлидир. Бу хил ривоятлар қисман ишлов берилган бўлса ҳам улар юз берган давр шароитида, яшаб турган пайтдан узоқлашмасдан турибоқ ёзиб олинган. Бинобарин, талқиндаги тарихий шахс ҳамда воқеа-ҳодисалар реал факт ва ҳақиқатдан узоқ эмас. Шундай ривоятлар ҳам борки, улар халқ оғзида узоқ яшаган ва узоқ замонлар ўтиб кетгандан сўнг ёзиб олин Тарихий ривоятлар халқ орасида машҳур бўлган кишилар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлиб, уларда юксак инсоний фазилат тарғиб этилади. Тўмарис, Широқ, Абу Райҳон Беруний, Нажмиддин Кубро, Баҳовиддин Нақшбандий, Жомий, Алишер Навоий, Улуғбек, Ибн Сино, Машраб, Амир Темур, Султон Маҳмуд сингари тарихий шахслар ҳақида яратилган ривоятлар шулар жумласидандир. Халқимиз тарихида нурли из қолдирган тарихий шахсларнинг ақл-заковати, юксак даҳоси, ҳаёти ва фаолияти, турфа саргузаштлари авлодларга юксак ибрат намунаси сифатида тақдим этилади. Чунончи, бундай ривоятларга Алишер Навоий ҳақидаги «Алишер Навоий ва қирқ вазир», «Навоий ва чўпон», «Навоий ва Гули», «Навоий ва булбул», «Навоий ва Ҳусайн Бойқаро» каби ривоятларни ёки Ибн Сино ҳақидаги «Олтин узук», «Ибн Сино ва касал йигит» каби хилма-хил Халқимиз орасида Абу Райҳон Берунийнинг юксак даҳоси, фавқулодда қобилият эгаси эканлиги ҳақида ҳам ранг-баранг ривоятлар яратилганки, бу ривоятларнинг асоси ҳаётий ҳақиқат билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, «Беруний ва Султон Маҳмуд» 1 ривоятида нақл қилинишича, Яминуддавла Султон Маҳмуд Ғазна шаҳридаги Ҳазор дарахт боғининг тўрт эшикли кўшки устида ўтирарди. У Берунийга қараб: «Мен тўрт эшикнинг қайси биридан ташқарига чиқаман? Буни топиб, жавобини бир парча қоғозга ёз-да, гиламнинг тагига қўй! – деб буюрибди. Ҳар тўртта эшикдан ҳам ташқарига чиқиш йўли мавжуд эди. Абу Райҳон устурлаб (қуёш ва юлдузлар ҳолатини ўлчайдиган асбоб) келтиришларини сўради. Баландликни аниқлади, тақвим чизди, сўнг бир парча қоғозга нималарнидир ёзди, сўнг гилам остига қўйди. Маҳмуд ундан «Топдингми?» - деб сўраг Маҳмуд усталарни чақиртиради. Улар теша ва бел билан етиб келадилар. Шарқ томондаги девордан бешинчи эшик очдилар. Маҳмуд бу эшикдан ташқарига чиқди. Кейин эса Абу Райҳон ёзган қоғозни олиб келишни буюрди. Унда шундай деб ёзилган эди: «Султон бу тўрт эшикнинг ҳеч биридан чиқмайди, Шарқ томондаги девордан эшик очилади ва у ўша эшикдан чиқади!» Буни ўқиган жаҳли чиқди ва Абу Райҳонни сарой ҳовлисига улоқтириб юборишни буюрди. Фармонни бажардилар. Бироқ ўртадан тўр тортиб қўйилган бўлиб, Абу Райҳон тўр устига тушади. Тўр йиртилиб, у ҳеч зарарсиз ерга тушди. Маҳмуд: «Уни олиб чиқинглар!» - деб буюрди. Уни олиб чиққанларида, Маҳмуд»: «Эй, Абу Райҳон! Бундай бўлишини олдиндан билармидинг?» - деб сўради, «ҳа, подшоҳ, билар эдим!» - дев жавоб беради. «Далилинг қани?» - деб сўрайди подшоҳ. Абу Райҳ Абу Райҳонга хизмат қилишга тайинланган ғулом бир куни қулай фурсат топиб, султонни овда хурсанд кайфиятда кўриб, сўзни айлантира-айлантира юлдуз илмига олиб келиб тақади ва деди: «Бечора Абу Райҳон шундай адолатли икки чиқарди-ю, инъом ўрнига қамоққа тушди». Маҳмуд ҳам шундай дейди. «Хожага маълумки, бундан ўзимни ҳам хабарим бор. Айтишларича, Абу Райҳонга тенг келадиган киши йўқ. Лекин чиқарган ҳар икки ҳукми ҳам менинг хоҳишимга қарши эди. Подшолар кичкина болаларга ўхшашади. Ундан баҳра топай деган киши асло унинг раъйига қарши иш тутмайди. Ўша куни чиқарган икки ҳукмдан лоақал биттаси хато чиққанда ҳам фойдасиз эди. Эртасига уни озод қилишларини ва олтин эгар – жабдуқли от, шоҳона хилъат, минг динор пул, бир ғулом ва бир канизак беришларини буюрди». www.arxiv.uz Ушбу ривоятда Берунийнинг Маҳмуд Ғазнавий саройида хизмат қилганлиги, султоннинг қалтис ҳаракатлари, олимнинг ҳамиша, ҳар қандай шароитда ҳам тўғри гапни айтишдан тап тортмаганлиги, айни шу ҳислатлари учун ҳам халқ эътиборига сазовор бўлгани ҳикоя қилинади. Дарҳақиқат, Маҳмуд Ғазнавий каби ҳукмдорлар, уларнинг инжиқ табиати, ўзининг қўли остидаги олиму шоирларнинг нималарга қодир эканлигини билиб олиш мақсадида уюштирган кўпгина синовлари тарихий ҳақиқат. Юқоридаги ривоят эса ана шуларнинг акс- садоси сифатида юзага келганлиги билан ҳам қимматлидир. Ўз ҳаёти ва фаолиятини халқ манфаатлари йўлида бахшида этган улуғ алломаларнинг нодир истеъдодлари ва ибратли аъмоллари афсона ва ривоятларга айланиб кетган. Қомусий илмлар соҳиби Ибн Сино ҳақида ҳам «Узук», «Йигитнинг касали», «Фалаж давоси», Шундай кишини олиб келиб: «Мана у», - дедилар. Абу Али беморнинг томирига қўлини қўйгач, унга «Гургондаги маҳаллалар номини айт!», - деди. У бир маҳалланинг номини тилга олганда беморнинг томири ғалати ура бошлади. Шунда Абу Али: «Шу маҳалланинг кўчаларини айт!», - деди. У санай бошлаб, бир кўчага келганда, беморнинг томиридаги ғалати ҳаракат яна такрорланди. Аба Али: «Энди шу кўчадаги барча уйларни биладиган киши керак!», - деди. Шундай кишини топиб келдилар. У кўчадаги уйларнинг эгаларини айта бошлаган эди, у бир уйга келганда, ўша ҳаракат яна такрорланди. Шунда Абу Али: «Энди шу уйда яшовчи кишиларнинг ҳаммасини биладиган ва номини айтиб бера оладиган одам керак!», - деди. Шундай одамларни ҳам топиб келдилар. У уйда яшовчиларнинг номларини айта бошлаган эди, гал бир бир кишининг номига Сўнг Қобуснинг яқинларига қараб: «Бу йигит фалон маҳалладаги, фалон кўчадаги, фалон уйдаги, фалон исмли кишининг фалон номли қизига ошиқ! Бунинг шифоси ўша қизнинг висоли, даъвоси эса унинг дийдоридир!», - деди. Бемор қулоқ тутиб, Абу Али нима деса, ҳаммасини эшитиб турган эди. У қаттиқ уялиб, бошини чойшабга ўраб олди. Қобус бу қизиқ муолажадан ҳам лол, ҳам ҳайрон эди. Ҳақиқатан ҳам, бу таажжубга лойиқ ишдир! Сўнг Абу Алига деди: «Эй фозилу комилларнинг улуғи! Ошиқ ҳам, маъшуқ ҳам менинг жиянларим бўлишади, бир-бирига эса холаваччадирлар. Муборак кунни аниқла, уларни бир-бирига қовуштириб қўяйлик!» Абу Али энг муборак кунни аниқлади. Тўй қилиб, ошиғу маъшуқни бир-бирига қовуштирдилар. Гўзал шаҳзода шундай қилиб бу ҳалокатли ранждан қутулиб қолди. Ривоятда буюк табибнинг юксак ақлу заковат Ибн Сино ҳақидаги ҳар бир ривоятда унинг ҳаёти ва фаолиятининг муҳим бир қирраси акс эттирилади. Ана шундай ривоятлардан бири Ибн Синонинг ўта сезгир ва ноёб қобилият эгаси эканлигини тасвирлашга бағишлангандир. Ривоят қилишларича, Ибн Сино дўстлари билан ўз уйида суҳбатлашиб ўтирар эди. Бир оз фурсатдан кейин у бир юмуш билан ташқарига чиқади. Шунда дўстлари унинг сезгирлигини синаб кўриш мақсадида у ўтирган тўшак остига бир варақ қоғоз қўйишади. Ибн Сино қайтиб кириб, ўз ўрнига ўтиради ва бир уйнинг шифтига, бир ерга қараб: - Ё менинг бўйим бир қоғозга ўсган, ё уйнинг шифти бир қоғоз қалинлигида пасайган, - дейди. Унинг нозик сезгирлигига қойил қолган дўстлари тўшак остига бир варақ қоғоз қўйганликларини тан олишади. www.arxiv.uz Тарихий ривоятларга реал шахслар ҳамда ўтмишда бўлиб ўтган воқеалар билан алоқадор тарихий ҳақиқат акс эттирилади. Бу тип ривоятларда тасвирланган ҳаётий воқелик реал тарихий ҳақиқатни ифодалаши билан ажралиб туради. Бу турдаги ривоятларда тарихий шахслар характерига хос бўлган етакчи хусусиятлар алоҳида кўзга ташланиб туради. Буни Алишер Навоий ҳақида яратилган ривоятлар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Ривоят қилишларича, кунлардан бир кун Ҳусайн Бойқаро эрталаб саройга кириш олдидан Навоийга кўриниш берибди-да, кўрсаткич бармоғи билан бошини кўрсатибди. Навоий ҳам худди шу бармоғи билан тилини кўрсатибди. www.arxiv.uz Ҳусайн Бойқаро бошини чайқабди-да, саройга кирмай изига қайтибди. Воқеани кузатиб турган Навоийнинг шогирдлари бу имо-ишораларнинг сабабини сўрашибди. Навоий бу жумбоқни ечишни уларнинг ўзларига ҳавола қилибди. Шогирдлар ўйлаб-ўйлаб топишолмабди. Шогирдларидан бири Навоийни гапга солиш мақсадида сиёҳдонни ағдариб юборибди. Шунда Навоий: - Абдуллатиф, хаёлингиз бунча паришон бўлиб қолди, сиёҳдон ағдарилди-ку, - дебди. - Кечирасиз устоз, - узр сўради. Абдуллатиф, - ҳалиги муаммонинг сабабини ўйлаб, хаёлим қочибди. Навоий бояги имо-ишора маъносини айтишни мажбур деб билибди: - Ҳусайн «бошга балони нима келтиради?», - деб сўраган эди, «тил» деб жавоб қилдим. www.arxiv.uz Шогирдлар Навоийнинг зийраклигига қойил қолишибди. Ривоят мазмунидан шу нарса маълум бўладики, Навоийга хос ақлу заковат, доно вазир билан подшоҳнинг сўзсиз, ҳатто имо-ишоралар орқали бир-бирини яхши англаб етиши, подшоҳнинг ҳар бир ишда Навоийнинг маслаҳатларига таяниши каби тарихий ҳақиқат ўз аксини топган. Алишер Навоийнинг ибратли ҳаёти ва нодир истеъдоди ўз замонасидаёқ Хуросон ва Муовароуннаҳрда машҳур бўлган эди. Шу боисдан бу улуғ зотнинг беқиёс инсонпарварлиги, буюк ҳиммати, ҳақиқат ва адолат пешвоси сифатидаги фидоийлиги ҳикоят ва ривоятларга айланиб кетган эди. Бу хилдаги ривоятларнинг кўпчилиги Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ», Зайниддин Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақое», Фаҳриддин Али Сафийнинг «Латоиф ут-тафоиф» каби асарлари таркибида берилган. www.arxiv.uz Алишер Навоий ҳақидаги ривоятларнинг баъзилари бевосита шоир ҳаётлигидаёқ яратила бошлаган бўлса, баъзилари эса бадиий тўқималар асосида кейинчалик юзага келган. Ана шундай ривоятлардан бирида нақл қилинишича, Ҳусайн Бойқаро бир куни шипга қараб ётиб, вазирларига «олиб келинг» дебди. Вазирлар нимани олиб келишни билмабдилар. Бу вақтда Навоий саройда йўқ экан. Ҳусайн Бойқаро эса атайлаб нимани олиб келишни айтмай вазирларнинг фаҳм-фаросатини синаб кўрмоқчи бўлибди. Қалтис вазиятда қолган вазирлар охири маслаҳатлашиб Навоийнинг олдига боришдан ўзга чора топа олмабдилар. Навоий вазирларнинг гапини диққат билан эшитиб, подшоҳ бу гапни қаерда, қанақа ҳолатда айтганини сўрайди ва воқеалар тафсилотини эшитиб шундай дейди: «Шоҳ олдига арра, теша ва устани олиб боринглар». www.arxiv.uz Вазирлар худди Навоийнинг айтганидай қилиб, шоҳнинг топшириғини бажаришади. Шунда Ҳусайн Бойқаро устага қараб: «Мана бу тоқини тузат!», дейди. Ҳусайн Бойқаро бу ишга Навоий аралашганини сезади ва вазирлардан бу жумбоқни қандай ҳал қилганини сўрайди. Вазирлар эса воқеанинг тўғрисини айтишга мажбур бўлишади. Ҳусайн Бойқаро бу ҳаракати билан саройда ҳеч ким Навоийнинг ўрнини босолмаслигини, қирқта вазирда битта Навоийчалик фаҳму фаросат, ақлу заковат йўқлигини вазирларга яна бир бора эслатиб қўяди. www.arxiv.uz5B 1D 42 06 1D 1D 22 Тарихий воқеалардан маълумки, Алишер Навоий Мажидиддин Муҳаммад, Низомулмулк каби нопок вазирлар иғвоси ва талаби билан бир неча муддат саройдан узоқлашиб Астрободга кетишга мажбур бўлган эди. Айни мана шундай пайтларда Ҳусайн Бойқаро узоқдаги дўстини қўмсаган, унинг доно маслаҳатларига муҳтож бўлган. Мана шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, келтирилган ривоятда бадиий тўқималар билан бир қаторда, тарихий ҳақиқат излари ҳам намоён бўлади. Шу билан бир қаторда ривоятга қадимдан халқ орасида машҳур бўлган «Эрксиз фолчи», «Аёз» номли эртаклар сюжетининг таъсири бирлиги ҳам сезилади. Мазкур сюжет Алишер Навоийнинг донишманд ва тадбиркорлигини изоҳлаш учун хизмат қилдирилган. Бинобарин, қаҳрамонлар тарихий шахс, уларнинг муносабати фактик ҳодисаларга мос, бироқ асар воқеалари эса тўқима харак Муайян халқ, элат, уруғ ва қабилаларнинг вужудга келиш тарихи, уруғ- қабилаларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, улар ўртасида бўлиб ўтган муносабатларга доир тарихий-этнографик ахборотлар берувчи ривоятларни фольклоршунос У.Жуманазаров этнониик ривотлар сифатида тақдим этади. Этнонимик ривоятлар фольклор - шунослар билан бир қаторда этнограф олимларни ҳам қизиқтириб келган. Чунончи, этнограф олима Б.Х.Кармишева Жанубий Ўзбекистонда яшовчи турли хил ўзбек уруғларининг урф-одатлари, эпик тарихини ўрганган ва ўз тадқиқотида ўзбек халқи ўтмиши билан боғлиқ «Қўнғирот», «Сарой», «Дўрмон», «Мусо бозори», «Хўжа Барлос», «Қорлуқ» каби қатор ривоятларни келтирган www.arxiv.uz Этнонимик ривоятлар турли халқ ва уруғларнинг пайдо бўлиши ҳақида реал тарихий асосга эга бўлмаса ҳам, аммо у ёки бу халқнинг этник таркибини ташкил этувчи уруғ ва қабилалар ҳақида маълум даражада тасаввур туғдиришга имкон беради. Қуйидаги ривоятда йирик ўзбек уруғларидан бири қўнғирот қабиласининг вужудга келиши ҳақида ҳикоя қилинади. www.arxiv.uz Ривоят қилинишича, бир чол саҳрода отлиқ ўзининг жўнг (уч яшар туя)ларини қидириб юрган эди. Бир пайт у қирқ отлиққа дуч келиб қолади. Улар чолдан давлат қушини кўрган-кўрмаганлигини сўрашади. Уларнинг айтишларича, бир подшолари ва унинг давлат қуши бор экан. Подшо мен ўлсам, давлат қушини учиринглар, қуш кимнинг бошига қўнса, шуни подшо қилиб сайланглар, деб васият қилган эди. Подшолари ўлгач, улар давлат қушини учириб, яна шу қушни қидириб юришган экан. Чол давлат қушини кўрмаганлигини, аммо бир қирнинг устида афтидан жуда ҳам бахтли бир йигит ётганлигини айтади. Чавандозлар чолдан ўша жойни кўрсатиб қўйишини сўрашади. Чол рози бўлиб, уларни ўша жойга бошлаб боради. Шунда улар давлат қушининг қанотларини ёйиб ухлаётган йигитга соя солиб турганлигини кўришибди. Улар дарҳол йигитни уйғотиб Чол саройга яқинлашиб «қўнғир отнинг эгаси келди» деб қичқирибди. Йигит буни эшитиб, ўзига керакли мукофотни танлаб олсин деб, чолни ҳузурига чақириб олади. Чол йигитдан ўз подасини боқиб юриш учун саҳро ҳадя этишни сўрайди. Подшо унинг илтимосини бажаради ва чолни яна бошқа нарса сўрашини ҳам айтади. Чол атрофига қараб, кўпгина аёлларни кўради ва улардан бирини ўзига хотинликка беришини сўрайди. Подшо бу илтимосни ҳам бажаради. Чол хотини билан ўзининг отида уйига қайтади. Унинг Қўштамғали, Вахтамғали, Қанжиғали, Айнли исмли тўрт ўғли бор эди. Чол уларнинг ҳар бирига ўз меросини бўлиб бериб, ўз улушини олиб, ёш хотини билан бошқа жойга – Бойсун тоғининг этакларига кўчиб кетибди. Шу пайтдан бошлаб чол ва унинг хотинини қўнғирот деб аташибди. Худди шу ерда унинг бешинчи ўғли туғилибди. Бола Ўзбек халқига мансуб қўнғирот уруғи ва унинг бешта аймоғининг вужудга келишини изоҳловчи мазкур ривоят ҳаётий уйдирма асосидаги сюжетдан ташкил топган бўлиб, унда уруғ таркибидаги аймоқларнинг ўзаро яқин боғлиқлиги, қондошлиги, бинобарин, улар тинч-тотув яшашлари лозимлиги, яъни патронимик ғоя илгари сурилади. Шунинг учун ҳам у этнонимик ривоятнинг гўзал намунаси ҳисобланади. Умуман айтганда, ривоятлар халқнинг ўтмиши, тарихи, ахлоқий-эстетик қарашларини ўрганишда энг муҳим адабий манба сифатида хизмат қилади. Шунинг учун ҳам машҳур ёзувчи ва шоирлар ўз асарларида кўпинча бадиий восита сифатида афсона ва ривоятларга мурожаат қиладилар. Буни Алишер Навоий, Чингиз Айтматов, Расул Ҳамзатов, Асқад Мухтор ва яна бир қанча машҳур адиблар ижоди мисолида ҳам кўришимиз мумкин. www.arxiv.uz411A 18 0 Бадиий адабиёт сюжетида афсона ва ривоятлардан фойдаланиш бир томондан халқнинг маиший турмуши, урф- одати, тафаккур даражасини яхшироқ билиш имконини берса, иккинчи томондан, халқ оғзаки ижодидаги ифода тасвир воситалари реалистик адабиётдаги образларнинг баҳодирлиги, ташқи қиёфаси, ички дунёсини ёрқинроқ кўрсатишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ёзма адабиётда халқ оғзаки ижоди намуналаридан бадиий восита сифатида фойдаланиш асарнинг халқчиллигини оширади. Кейинги йилларда ўзбек халқ афсона ва ривоятлари қатор фольклоршунос олимлар томонидан ўрганилиб, халқ оғзаки ижодининг ушбу жанрлари бўйича қимматли тадқиқотлар яратилди www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha