Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 291.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Акция ва қимматли қогозлар бозори

Купить
Мавзу: Акция ва қимматли қогозлар бозори РЕЖА. 1.Акция ва унинг турлари. 2. Қимматли қогозлар ва уларнинг турлари Акция – бу фирма мулкдорлари томонидан унинг активлари қисмига қўйиладиган талабдир. Корпорация капитали улушига эгалик қилишдан далолат берадиган қимматли қоғозлар АҚШда оддий акциялар (common stocks), Буюк Британияда акциялар (shares) деб аталади. Акция ва унинг турлари Оддий акциялар корпорация активларига қолдиқ талабларни ифодалайди. Бундай акция эгалари фирманинг, у томонидан барча қолган молиявий мажбуриятларни бажарганидан сўнг қолган исталган активларига ҳуқуқи бор. Оддий акциялар унга эгалик қилувчининг чекланган масъулияти билан тавсифланади. Ҳосилавий қимматли қоғозлар деб, баҳоси бошқа активлар, масалан, акциялар, қайд қилинган даромадга эга қимматли қоғозлар, хорижий валюта ёки қандайдир маҳсулотлар баҳосига боғлиқ бўлган молиявий воситаларга айтилади. Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган турлари опционлар . Сотиб олишга опцион, ёки «колл» опцион (call option) – бу эгасига маълум бир миқдордаги активларни белгиланган нархда опцион амал қилиш муддатининг ўтиб кетиши ёки тугагунига қадар исталган пайтда сотиб олиш ҳуқуқини берадиган воситадир. 39 0E 06 1906 1A02 02 38 06 232430 1D 08 0C 04 10 0636 08 13 Сотишга опцион, ёки «пут» опцион (put option) – бу, эгасига опцион амал қилиш муддатининг ўтиб кетиши ёки тугагунига қадар хоҳлаган пайтда контракт бўйича ўрнатилган нархда маълум бир миқдордаги активларни сотиш ҳуқуқини берадиган воситадир. Актив эгаси ушбу активни сотиш учун опцион сотиб олар экан, ўзини унинг нархи контрактда кўрсатилганидан камайиб кетиш хавфидан самарали суғурта қилади. Форвард контрактлар деб, контрактда кўрсатилган нарх ва вақт бўйича маълум бир активларни бир томон сотиб олиш мажбуриятини, иккинчи томон эса сотиш мажбуриятини олувчи воситаларга айтилади. Бу хил контрактлар сотувчига ва харид қилувчига ушбу активларнинг келгусида сотиладиган нархининг ноаниқлигига боғланиб қолмаслик имконини беради. Қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори - бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вакили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир. Эмитент томонидан қимматли қоғозларни такрор чиқарилиши (масалан, устав фондини ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради.Қимматли қогозлар бозори Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори - бу илгари чиқарилган ва ҳеч бўлмаганда бир марта харид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласи) амалга ошириладиган бозоридир. Унинг функцияси қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини тезкорлик билан таъминлашдир. Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлик ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бозорининг уюшган ва уюшмаган турлари Қимматли қоғозларнинг уюшган бозори - қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар операциялари ушбу битимлар иштирокчилари учун қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан белгиланган тадбирлар ва шартлар билан тартибга солинади. Қимматли қоғозларнинг уюшмаган бозори - бу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши соҳаси бўлиб, унда қимматли қоғозлар билан операциялар савдо ташкилотчиларининг ушбу битим предмети ва унинг иштирокчиларига нисбатан қўйган талабларга риоя этилмаган ҳолда амалга оширилади. Жаҳон амалиётида молия бозорининг англо-саксон Континентал Уларнинг гибриди Ислом моделларини ажратиш мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha