Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 06 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Акциядорлар жамияти 2

Купить
АКЦИЯДОРЛАР ЖАМИЯТИ - даромад топиш мақсадида ҳиссадорлик тамойилига биноан уюшган шерикчилик жамияти. - Акциядорлар жамияти бошқа шерикчилик корхонасидан фарқли ўлароқ, муомалага номинал қиймати кўрсатилган акциялар чиқариш ва уни сотиш йўли билан тарқатиш бундай жамиятнинг молиявий негизини ташкил этади. - Акция эгалари дивиденд шаклида даромад оладилар. Акциядорлар жамиятининг очиқ ва ёпиқ жамият шаклидаги кўринишлари бор : - а) ёпиқ Акциядорлар жамияти — акция эгалари маълум гуруҳ, мас, таъсисчиларнинг ўзи билан чекланади. Акциялар фақат уларнинг ўртасида тарқатилади; - б) очиқ Акциядорлар жамияти — жамият акциялари эркин сотилади ва сотиб олинади, акциядорлар сони чекланмаган, хоҳлаган ва акция олишга пули бор юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан, ажнабий шахслар унинг аъзоси бўла ол • Акциядорлар жамияти пулни бир ерга тўплаб бизнесга қўйиш учун тузилади. • Унинг ташкилотчилари таъсисчилар деб юритилади. • Таъсисчи фирмалар, банклар, давлат ва айрим фуқаролар бўлиши мумкин. • Акциядорлар жамиятининг афзаллиги шундаки, у майда пулни тўплаб йирик пулга айлантириш, яъни капитал бўла оладиган пулга айлантиришдан, майда пулдорларнинг пулини ҳам бизнесга қўйишдан иборат. • Акциядорлар жамиятини бошқаришнинг олий органи — акциядорлар мажлиси , • сўнгра — директорлар кенгаши • қуйи бўғини — бўлинмалар бошқармаси дан иборат. • Акциядорлар мажлиси Акциядорлар жамияти йиллик ҳисоботини, низомдаги ўзгаришларни, даромаднинг тақсимланишини, фойдазарар ҳисоб-китобини, тафтиш натижалари, раҳбарларни сайлаш масаласини кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади. Дастлаб Акциядорлар Молиялаштириш шакллари - Молиявий механизмнинг энг мураккаб ва асосий элементларини молиялаштириш шакллари ва усуллари ташкил қилади. - Молиялаштириш шакллари ва усуллари ўз навбатида молиявий механизмнинг тўлиқ ифодасини акс эттиради. - Чунки, молиявий механизмнинг бошқа элементлари асосан молиялаштириш жараёнига қаратилган бўлади ва шунга хизмат қилади. - Молиялаштириш шакллари ва усуллари эса молиявий ресурсларнинг давлат пул фондлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳам уй хўжаликларида тақсимланиши ҳолатини кўрсатиб беради ва уларнинг турли даражадаги ҳаракатини ифодалайди. Молиялаштиришнинг ички маблағлари шакли • Одатда ўз-ўзини молиялаштириш ҳам деб аталади. • Ички маблағлар ҳисобига молиялаштириш номидан кўринадики, молиялаштиришда зарур бўладиган молиявий маблағлар ички имкониятларга асосланади ва у давлат, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда уй хўжаликлари доирасида ҳам амал қилади. • Ўз-ўзини молиялаштириш молиявий барқарорликни тавсифловчи кўрсаткич сифатида ҳам юзага чиқади, аммо, бундай молиялаштириш ҳамма вақт ҳам самарали бўлмаслиги мумкин. • Агар, молиялаштириш субъектлари ўзларининг молиявий сиёсатида (уставида, қонунларида ва ш.к.) ушбу молиялаштириш шаклини қатъий белгилаб қўйса, у ҳолда молиявий танглик вақтларида ташқи маблағларни жалб қилишда муаммо келиб чиқади. • Шу боисдан ҳам ушбу молиялаштириш шакли асосан молиявий барқарорликни таъминла Ташқи маблағлар ҳисобига молиялаштириш шакли асосан • Бюджетдан маблағ олиш, • Бошқа марказлаштирилган пул фондларидан маблағ олиш, • Таъсисчилар (муассислар)нинг ажратмалари (бадаллари) ҳисобига молиялаштиришни тавсифлайди. • Бозор муносабатлари шароитида молиялаштиришнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида аралаш (комбинатциялашган) шаклда молиялаштириш катта аҳамиятга эга бўлади. • Бунда молиялаштириш субъектлари ҳам ички имкониятларни ҳам ташқи имкониятлар ҳисобига фаолиятини молиялаштиришга имкони бўлади. • Бу айниқса бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига(қонун доирасида) имконият беради, • Тадбиркорлик субъектлари эса ўз акцияларини фонд бозорларида сотиши орқали қўшимча маблағларни жалб қилиши, зарур ҳолларда эса кредит маблағлари ҳисобига молиялаштириш имкониятига эга бўлади. • Шу жиҳатдан олганда аралаш шаклда молиялаштириш бозор муносабатлари шароитида иқтисодиёт субъектлари фаолиятини молиялаштиришнинг самарали ва қулай шакли сифатида катта аҳамиятга эга бў • Бугунги кунда Республикамизда • 2 692 та давлат иштирокидаги тижорат ташкилотлари бор, • Шундан 1 133 та давлат унитар корхонаси , • 1 124 та масъулияти чекланган жамияти • 241 та акциядорлик жамияти иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатади. • Республикадаги мавжуд 599 та акциядорлик жамиятларидан 42 фоизида давлат улуши бўлиб, жами акцияларнинг 84 фоизи давлатга тегишли, аҳолининг атиги 2 фоизидан ортиғи акцияларга эгалик қилади. - УНИТАР КОРХОНА — мулк эгаси томонидан ўзига биркитиб берилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган тижорат ташкилоти куринишидаги давлат ёки маҳаллий бошқарув идоралари корхонаси. - Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра, давлат ҳокимияти органи ёки маҳаллий бошқарув томонидан ташкил этиладиган хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган Унитар корхона ва оператив бошқариш ҳуқуқига асосланган давлат мулки булган Унитар корхоналар бор . - У.К. ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли жами мол-мулки б-н жавоб беради, лекин молмулки эгаси мажбуриятлари буйича жавобгар эмас. • МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ - аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият. • Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг келишувига кўра, умумий хўжалик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. • Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади. • Жамият таркибида юридик шахс бўлган иштирокчилар ўз мустақиллигини ва ҳуқуқий шахслигини сақлаб қоладилар. • Жамият маблағлари қатнашувчиларнинг улуши ҳисобидан шакллантирилади. • Муомалага аксиялар чиқармайди. • Жамият аъзоларига пай гувоҳномалари берилади. • Жамият аъзоси ўз улушини бошқа шахсга фақат жамият розилиги билан ўтказиши, сотиши мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha