Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Aмир Темур даврида бошқарув амаллари ва мансаблари ва уларнинг вазифалари

Купить
AМИР ТЕМУР ДАВРИДА БОШҚАРУВ АМАЛЛАРИ ВА МАНСАБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТЕМУР ТУЗУКЛAРИ" — Aмир Темурнинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятидан маълумот берувчи тарихий асар. "Тузуки Темур" ва "Тузукоти Темур" номлари билан аталган. Aмир Темурнинг "Тузуклар" муаллифи еканлигини еътироф етадиган олимлар кўпчиликни ташкил етади. Булар орасида "Темур тузуклари"нинг инглизча таржимонлари ва ноширлари Деви ва Уайтлар, машхур турк қомусий олими Шамсуддин Сомий, қўлёзмаларнинг йирик тадқиқотчиси Н.Д. МиклухоМаклайлар ҳам бор. Бошқа бир гуруҳ олимларнинг фикрича, асар 16—17-асрларда Ҳиндистонда ёзилган. Aсар 2 қисмдан иборат. Биринчи қисмда Aмир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоийсиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, жумладан, Ерон, Aфғонистон, Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонни ўз тасарруфига киритиши, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамиш, турк султони Боязид И Йилдиримга қарши ҳарбий юришлари, улкан салтанатини мустаҳкамлаш учун турли ижтимоий табақаларга нисбатан қандай муносабатда бўлганлиги буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён етилган. Бошқарув асослари. Кўплаб ёзма манбаларнинг маълумот беришича, ўз даврининг йирик ҳарбий ва давлат бошлиғи бўлган Амир Темур сиёсий, ҳуқуқий асосларга эга бўлган улкан давлат барпо этган эди. Ўзбекистон давлатчилиги тарихининг ўрта асрлар даврида Соҳибқирон Амир Темур аввало, адолатли ва қонунчиликка таянган давлатчилик асосларини барпо этиш билан бирга давлат яхлитлиги ва куч-қудратини мустаҳкамлашнинг асосий омили бўлган кучли мудофаа тизими яратди ҳамда темурийларга мерос қилиб қолдирди. Амир Темур ўз салтанатининг бошқарув тизимини яратишда ўша даврнинг йирик ва кўзга кўринган ҳарбийлари, амирлар ва беклар, фозиллар, олиму-уламолар, ўз пирларининг ўгитлари ҳамда маслаҳатларига таянган эди. Мисол учун, “Тузуклар”да келтирилишича Амир Темурга пири Абу Бакр Зайниддин Тойободий шундай ўгит беради: “Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида сақлай олмасанг, салтанатингга бундан кўп халал ва зиён етгай. Демак, ҳар кимнинг қадр-қийматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувоффиқ иш тутишинг керак. Шунингдек, “Тузуклар”да яна шундай маълумот берилади: “Ўзга мамлакатларни забт этиш, уларни идора қилиш, ғаним лашкарни синдириш, душманни тузоққа тушириш, мухолифларни кўнглини топиб дўстга айлантириш, дўст-душман орасидаги муомала, муросаю-мадора қилиш хусусида ушбу тадбир ва кенгашларни қўлладим. Пирим Абу Бакр Тойободий менга ёзмишларким: Абдулмансур (зафарманд) Темур салтанат юмушларида тўрт ишни қўлласин, яъни, 1) кенгаш; 2) машварату маслаҳат; 3) ҳушёрлигу мулоҳазакорлик; 4) эҳтиёткорлик. Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатни барча қилган ишлари ва айтган гаплари хато бўлган жоҳил одамга қиёслаш мумкин: унинг сўзлари пўшаймонлик ва надомат келтиргай. Амир Темур ва темурийлар даврида фуқароларда давлат томонидан ўрнатилган қонунларни ҳурмат қилиш, уларга маъсулиятли ёндашиш тушунчалари шаклланган. Бу эса давлат томонидан илгари сурилган мақсад ва ғояларни амалга оширишдаги кафолатлардан бири бўлиб хизмат қилган Амир Темур давлати марказлашган давлат бўлиб, бутун ҳокимият давлат бошлиғининг ихтиёрида бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Амир Темур давлатининг бошқарув асослари шаклланиши ривожида кенгашлар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Вақти-вақти билан муҳим ижтимоий-иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий масалаларни ҳал қилишда катта ва кичик кенгашлар чақирилиб турилган. Катта кенгашлар тинчлик вақтларида Самарқанддаги ҳукмдор саройида чақирилган. Унда олий ҳукмдорнинг қариндош уруғлари, юқори мартаба ва мавқега эга бўлган руҳонийлар табақасининг вакиллари, бош амирлар, бекларбеги, улус, туман ҳокимлари, мингбошилар, юзбошилар, ўнбошилар, баҳодир унвонига эга бўлган ҳарбийлар кабилар иштирок этганлар. Ушбу кенгашда мамлакат ҳаёти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Кичик кенгашда Амир Темур, унинг ўғилл Замонавий адабиётларда келтирилишича, Амир Темур ўзига қадар мавжуд бўлган давлатчиликнинг қуйидаги саккизта асосига амал қилди: - давлат ўз вазифасини бажармоғи учун, энг аввало, сиёсий жиҳатдан мустақил бўлиши; - давлат ва жамиятнинг яхлитлиги бузилмаслиги; - давлат ва жамият муайян бир қонунлар, тртиблар ва мафкура асосида бошқарилмоғи; - бошқарувнинг турли табақалари, йўналишлари, соҳаларини мувофиқлаштириб турувчи маълум бир тизим шаклланган бўлиши; - жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг аҳволи давлат эътиборида бўлиши; - фан ва маданиятнинг равнақи тўғрисида доимий қайғуришига давлат аҳамиятига молик қатъий сиёсат сифатида қараш; - ҳар бир давр шарт-шароити, тартибларига кўра, давлат жамият ички тараққиёти масалаларини ташқи дунёдаги мавжуд омиллардан фойдаланган ҳолда оли Таъкидланишича, (А. Зиё) Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тараққиёти тарихида тутган буюк ўрни шундаки, у ўзининг бутун фаолияти мобайнида ана шу асосларни рўёбга чиқара олди. Яъни, Темур бир юз эллик йил қарамликдан сўнг давлат сиёсий мустақиллигини тиклади; ўз даврида мавжуд шароит, тўротузуклар асосида жамият ҳаётини бошқаришни йўлга қўйди; марказлашган давлат тизимини яратдики, ўз замонаси учун бу дунё миқёсидаги тараққийпарварлар воқеа ҳисобланган эди; иқтисодий муносабатлар (деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ) ривожи учун барча ички ва ташқи шароитларни барпо этишга қаттиқ киришди; ижтимоий муносабатларни (солиқ тизими, мулкчилик, турли ижтимоий табақалар манфаатларини назарга олиш ва ҳок.) муҳим деб билди; ҳукмронлигининг дастлабки кунларидан то умрининг охиригача фан ва мада Дунёнинг энг буюк ва сиёсий, иқтисодий, маданий марказига айлантирди. Шу билан бирга Амир Темур юқоридаги саккизта асосни яна бир тўққизинчи асос билан бойитди. У ҳам бўлса, жамият ривожида барча ижтимоий табақалар фаолиятини назарда тутиш ва манфаатларини таъминлашдан иборатдир. Амир Темур бўйича бундай табақалар ўн иккита бўлиб, уларда жамиятнинг барча таркибий қисмлари ўрин олган Бу табақалар қуйидагилар эди: 1.Саййидлар, олимлар ва шайхлар. 2.Катта тажрибага эга илмли кишилар. 3.Дуо қилувчи тақводорлар. 4.Лашкарнинг сипоҳлари, сарҳанг ва амирлар. 5.Аскар ва халқ оммаси. 6.Давлат бошқарув ишларини ипидан игнасигача биладиган маслаҳатгўй, доно ва ақлли кишилар. 7.Вазирлар, котиблар, девон бошлиғи. 8.Тиббиёт аҳли, мунажжим ва муҳандислар. 9.Муҳаддислар ва муаррихлар. 10.Тасаввуф вакиллари ва орифлар. 11.Ҳунармандлар ва санъаткорлар. 12.Ажнабий сайёҳлар ва савдогарлар Даргоҳ фаолияти бошқарувида қуйидаги мансаб ва вазифалар мавжуд эди.: - арзбеги – даргоҳдаги муҳим вазифалардан бири бўлиб, унинг хизмати даргоҳга арз-дод, шикоят билан келганларни ҳамда мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатларини билдирувчиларни қабул қилишни уюштириб туриш эди. Ундан ташқари, тушган арзлар, шикоятлар ва таклифларни олий ҳукмдорга етказиб туриш ҳам арзбегининг вазифаси бўлган; - адолат амири – бу мансабдаги шахс турли ўлка, вилоят ва шаҳарларда “ сипоҳ ва раиййат орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар ҳақида” олий ҳукмдорга ҳисобот ва маълумот етказиб турган. аминлар – тушган маълумотларни жойларга топшириб, адолатсизлик, тартибсизлик, давлат ва жамият манфаатига зид ишлар ҳақида ёзма маълумот бериб турадиган махсус ишончли вакиллар ҳисобланиб, уларнинг вазифасига бундан ташқари тобе ерлар тўловларининг йиғиб келиш ҳам кирган; - тавочи – муҳим лавозимлардан бири бўлиб, олий фармонга кўра, жойларга бориб ҳарбий юриш учун лашкар тўплаш билан шуғилланган. Тавочилар аввал бошдан белгиланган лашкар сонининг тахт бўлиши, тайёргарлик даражаси, таъминоти кўнгилдагидек талабга жавоб бериши, кўрсатилган жойга муайян йўл билан ўз вақтида етиб бориши каби ғоятда маъсулиятни тадбирларга жавобгар бўлганлар
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha