Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Анвар Обиджон шеъриятида жанр стилизацияси

Купить
Анвар Обиджон шеъриятида жанр стилизация си • Анвар Обиджон “Ўқишга чанқоқ ва юксак дидли китобхонларни тарбиялаб етиштириш учун эса болаларнинг қўлига яхши китоблар тутқаза билишимиз керак” , – деганига ҳам йигирма беш йилдан ошибди. Шоир, носир, драматург Анвар Обиджон ўз мулоҳазаларини ижоди жар а ёнида атрофлича инобатга олди ва ҳар жиҳатдан пишиқ асарлар ярата билди. Унинг асарлари болалар адабиётшунослари томонидан озми- кўпми тадқиқ қилинмоқда. Биз Анвар Обиджон шеърияти бадиятининг бир жиҳатига эътибор қилмоқчимиз. ХХ аср охирларидан ҳозиргача ўзбек болалар шеъриятининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шоир бой фол ь клоримиздан ўринли фойдаланди. Анвар Обиджон шеъриятида фольклоризм • Шоир шеъриятининг халқчил , болаларбоп, қизиқарли бўлишида фольклоризмнинг , жумладан, жанр стилизация сининг муносиб ўрни бор. “Фольклор жанрларини ўзлаштириб, уларни ёзма адабиётга олиб кириш жанр стилизация си ҳисобланади” ,– деб ёзади олима Л.Шарипова. Ўзбек болалар шеърияти вакили Анвар Обиджон ҳам фольклоризм ёрдамида асар лари нинг қизиқарли, жозибали бўлишини таъминлади. Шоир жанр, образ, мотив, ритм, стилизацияси орқали ўз шеъриятини фольклор чашмасидан озиқлантирди. Биз фақат жанр стилизацияси ҳақида тўхталмоқчимиз. Анвар Обиджон эртак жанридан фойдаланиб, эртак-достон, эртак- пьесалар яратди. Адабий эртак яратишда устозлар анъанасини давом эттирган бўлса-да, улардан фарқли ўлароқ асар орқали болаларга ўгит бериш билан чекланиб қолмади. Болаларни ҳам, катталарни ҳам озодликка чорлади, уларга адолат, эркинлик туйғуларини мажозий образлар ёрдамида сингдиришни мақсад қилди. “ Одил Бургутшоҳ ва “Замбуруғ” • Анвар Обиджоннинг “Одил Бургутшоҳ ва “Замбуруғ” лақабли жосус ҳақида эртак” эртак-достонининг бош қаҳрамони – Бургутшоҳ. Шоир контраст усули, яъни ҳолатларни қарама-қарши қўйишдан фойдаланди. Асарда бургут ва қарчиғай, лочин ва сор, қизилиштон билан қораялоқ, булбул билан бойқуш қарама-қарши қўйилган. Ёш китобхон ўзаро зид қўйилган образларни солиштириб, табиатда улар қандай қушлигини ўрганса, шоир уларни тўғри зидлантирганини англаши мумкин. • Негаки Бургут мағрур қуш, у ўлакса емайди, ўлганда ҳам мағрур, ўзини қояларга уриб ўлади. Қарчиғай бургутга етолмайди. Айтайлик, бола- китобхон булбулнинг сайроқи қушлигини, бойқуш тунда юрадиган, ваҳимали овозда сайрайдиган қушлигини тез англайди. Бу асарнинг ўқувчига таълим берадиган жиҳатларидан биридир. Эртак шунчаки ёзилмаган, унда жиддий муаммо кўтарилган. Конфликтлар эътиборни тортадиган даражада драматизм билан суғорилган. Эртакнинг тугуни Қарчиғай ва Бургут орасидаги қарама- қаршиликдан бошланади. “Замбуруғ”нинг жосус бўлиб Бургутнинг юртига келиши тугундаги сирлиликни оширади. “Замбуруғ” лақабли Попишак жосус сифатида саройга кирар экан, малика Шабнамга устозлик қилади. Малика Шабнам ва шаҳзода Қуёш бир-бирларини севар эканлар. Аммо Шабнамга Чақмоқ уйланган. Чақмоқ тўнғич шаҳзода бўлиб, бўлажак тождор. Шоир воқеалар ривожи жараёнида фитнадан фойдаланади: Ҳўнг-ҳўнг йиғлаб ётаркан Шабнам, Кирди Чақмоқ хонага илдам: – Сендек маккор хотинга лаънат! Лаънат ёғсин Менга ҳам абад! Бунча калта бўлмаса ф аҳмим, Нечук идрок этмабди ақлим, – Мамлакатга бўлгин дея шоҳ, Э рингга бахт тилаганинг чоқ Қ илгандинг-ку укамга ғараз . Эртакнинг кул ь мина цион нуқтасида • Эртакнинг кул ь мина цион нуқтасида Қ уёш заҳарланиб ўлади. Чақмоқ хотинини айбдор ҳисоблаб, уни ўлдиришга уринади. Асл айбдор Попишаклигини билгач, ўзини баланд қасрдан ерга отади. Шоир воқеаларни шунчаки тасвирлаб қўймайди, балки фитна, жосуслик, хиёнат ҳар доим мавжудлигини , бу ифлосликлар боис бегуноҳ, эзгу инсонлар бевақт ўлиши мумкинлигини ёш шеърхонга уқтиради. Попишак зиндондалигида соқчи Қ арқуноқни алдаб-сулдаб, ўзини озод қилишга чорлайди, б еҳисоб бойликлар, яхши ҳаёт ваъда қилади. Оқибат Попишак озод бўлгач, Қ арқуноқни ўлдиради. Шоир хулосаси эртакнинг аҳамиятини кўрсатувчи жиҳатлардан биридир: Қ и ч қирган пайт лақма Қ арқуноқ, Кўкрагига санчилди пичоқ. Танлолмади ўзибоп жўра, Бўлолмади ёт юртда тўра, Б у лғ а нд и эл унга берган туз, Қ олиб кетди уйида ёлғиз Хотини тул, Боласи сағир… О, сотқиннинг қисмати оғир? Асосий хулосалардан бири шу: “Сотқинликнинг қисмати оғир”. Шоир фикри да давом этаркан, китобхонга ян а бир улуғ таълим беради. Мендек машҳур Қа рчиғайшоҳга Шартта қурбон бўлмаган саллот- Илтифотга лойиқмас… Жаллод!!! Тиз чўкиб Дод солди “Замбуруғ”; Кетингиз г а бўлайин қуйруқ” Попишак ўлдирилади, шоирнинг мақсади ҳам шу эди, ўқувчисига “О, жосуснинг қисмати оғир!” яна бир бор кўрсатади. Анвар Обиджон – ўткир шоир. Бу эртак 1987 йилда чоп қилинган китобга киритилган. Демакки, истиқлолдан олдин ёзилган. Шоир оди л шоҳ бўлиш и ни орзу қила ди . Ёш авлодни уйғотмоқ бўлиб, и ст иқлол яқинлигини шоир қалби билан ҳис қилиб шундай ёзади: Мўл бўла р ми сандиқларда дон? У х лолгайми тунлар ёш жаҳон . Э лдошларин тақдирин бедор? Боқолгайми ёвлар г а ҳушёр? Юрт тарихин супурмасми е л? Ўзлигини с а қлолгайми эл? Бузилмасми кўҳна қасрлар? Топталмасми қутлуғ қабрлар? Ва ундаги ўйчан лолалар? … Эртак тамом. Хайр , болалар ! Анвар Обиджон – эзгу ниятли, теран фикрли, донишманд шоир. • Шукрки, кўп ўтмай элимиз ўзлиги учун қад ро ст лаб, юрт тарихини қайта ўқий бошлади, далаларимизда олтин бошоқлар кўзни олгудай бўлди. • Унинг барча асарлари, жумладан , эртаклари ёш авлоднинг баркамол бўлиб етишишига мўлжаллаб ёзилган. Шу боис эртакларни ўқиш, тарғиб қилиш, тадқиқ қилиш даврнинг долзарб вазифаларидан биридир. • Анвар Обиджоннинг қатор шеърлари моҳиятан топишмоқ жанрига монанд. Фақат шоир шеърни топишмоқ деб белгиламайди. Маълум бир нарсанинг хусусиятларини аниқ ва равшан ифодалайдики, ёш китобхон топишмоқнинг жавобини топиш и мумкин. Аммо шоир муаммоли қилиб ёзган шеърининг ечи ми ни сарл а вҳада бериб қўйибди. Аслида шоир уларни “Топишмоқлар” номи о сти да бериб, сарлавҳасини олиб қўйса, шеърларнинг ғоявий- бадиий қиммати янада ошади: Баҳорда тўн Бичаман, Уни кузда Ечаман. Шамол келса Гувиллаб, Тўкиламан Дувиллаб. Олинг мени, Акалар, Еб кетмасин Ҳаккалар. Болангизга Ёқаман. Ҳам мева, Ҳам соққаман. Шеърни ўқиган бола унинг моҳиятидан ёнғоқ ҳақида гап кетаётганини англайди. Сарлавҳаси “Ёнғоқ ” лиги китобхон фикрини қувватлайди. Юқорида таъкидлаганимиздек • “ Буғдой”, “Пахта”, “Сабзи”, “Тарвуз”, “Узум”, “Анжир”, “Бодринг”, “Карам”, “Нок”, “Пиёз”, “Турп”, “М а йм а нч а к”, “Гилос”, “Анор”, “Картошка”, “Ёнғоқ”, “Кунгабоқар”, “ Қ анд лавлаги” каби шеърларининг сарлавҳаси олиб қўйилиб, топишмоқлар сифатида берилса, мақсадга мувофиқдир. Бу шеърлар жанр стилизация сининг гўзал намуналаридир: Беҳи Икки юзим Буришқоқ. Дема мени Уришқоқ. Ишга солиб Ақлимни, Сездирмайман Жаҳлимни. Агар, Ширин бўлмасам, Хушомадни Билмасам, Мени дарров Кесишар, Ўрнимга Нок экишар. Анвар О биджон – серқирра ижодкор. • Ўз ижоди билан ўзбек болалар адабиёти тарақ қ иётида муҳим ўрин эгаллай олган шоир. Биз унинг ижодига хос бир жиҳат ҳақида бироз тўхталдик. Ҳолбуки Анвар Обижон ижоди ҳар жиҳатдан тадқиққа муҳтож ва арзигулик.
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha