Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 12000UZS
Размер 169.0KB
Покупки 3
Дата загрузки 24 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Асосий воситалар ҳисоби

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА МОЛИЯ” КАФЕДРАСИ
МАВЗУ: Асосий воситалар ҳисоби Мавзу. Асосий воситалар ҳисоби
1.  Асосий  воситаларнинг  таснифи,  баҳоланиши  ва 
уларнинг ҳисобга олиш вазифалари.
2. Асосий воситаларнинг киримини ҳисобга олиш.
3.  Асосий  воситаларнинг  эскириши  (амортизацияси) 
ҳисоби.
4. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби.
5.  Асосий  воситалар  инвентаризацияси  ва  уларни 
натижалари ҳисоби.
6.Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олиш. 1. Асосий воситаларнинг таснифи, баҳоланиши ва уларнинг 
ҳисобга олиш вазифалари.
Асосий 
восита-
лар Узоқ  вақт  мобайнида  (бир  йилдан  кам 
бўлмаган  вақт  давомида)  моддий 
ишлаб  чиқариш  соҳасида  ҳам, 
ноишлаб  чиқариш  соҳасида  ҳам  амал 
қиладиган,  шунингдек,  ижарага  бериш 
учун  фойдаланиладиган  моддий 
активлардир.   Асосий воситалар турлари бўйича  
қуйидагиларга бўлинади:
•
  Ер ва уни ободонлаштириш;
•
  Бинолар;
•
  Иншоотлар;
•
  Узатувчи мосламалар;
•
  Машина ва асбоб-ускуналар;
•
  Транспорт воситалари;
•
  Инструментлар;
•
  Ишлаб чиқариш инвентарлари ва ашёлари;
•
  Хўжалик инвентарлари;
•
  Иш ва маҳсулдор хайвонлар;
•
  Кўп йиллик ўсимликлар;
•
  Ер ҳолатини яхшилаш бўйича капитал сарфлар (иншоотлардан 
ташқари);
•
  Бошқа асосий воситалар.  Асосий 
воситаларни 
баҳолаш
Дастлабки 
қиймат Жорий 
қиймати Тугатиш 
қиймати Қолдиқ 
қиймат      Дастлабки қиймат Тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғмларни),
шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш
учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ
бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш,
ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга
олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва
қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича ҳақиқатда
қилинган харажатларнинг қиймати.
Жорий қиймат Маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича
асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган,
битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар
ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш
ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма.   Қолдиқ қиймат Жамланган амортизация суммасини чегирган
ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич
(тиклаш) қиймати.Тугатиш қиймат Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича
кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутила-
ётган фойдали хизмат муддати охирида асосий
воситаларни тугатиш чоғида олинадиган
активларнинг фараз қилинаётган суммаси.   2. Асосий воситаларнинг киримини ҳисобга олиш.
Асосий воситаларни киримини қуйидаги счётдарда ҳисобга олинади:
0110  "Ер";
0111  "Ерни ободонлаштириш";
0112   "Узоқ  муддатли  ижара  шартномаси  бўйича  олинган  асосий 
воситаларни ободонлаштириш";
0120  "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар";
0130  "Машина ва асбоб-ускуналар";
0140  "Мебел ва офис жиҳозлари";
0150  "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси";
0160  "Транспорт воситалари";
0170  "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар";
0180  "Кўп йиллик ўсимликлар";
0190  "Бошқа асосий воситалар";
0199  "Консервация қилинган асосий воситалар". Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг боғланиши 
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг боғланиши
Дебет Кредит
1 Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар 
таркибига ўтказилиши 0110-0190 0810
2 Асосий  воситаларни  ҳақиқий  таннархи  бўйича  харид  қилиниши  (бошланғич 
қиймати) 0110-0190 0820
3 Узоқ  муддатли  ижарага  олинган  асосий  воситаларни  узоқ  муддатли  ижара 
шартномаси тугагандан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши 0110-0190 0310
4 Таъсисчиларнинг  устав  капиталига  улуш  (пай)  сифатида  киритган  ёки  акцияларга 
тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши 0110-0190 4610
5 Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши
0110-0190 8530
6 Асосий  воситаларнинг  ажратилган  бўлинмалар,  шўъба  ва  қарам  хўжалик 
жамиятларидан келиб тушиши 0110-0190 6110, 6120
7 Қўшимча  қуриш,  ускуналар  ўрнатиш,  модернизация,  реконструкция  қилиш  ва 
бошқа  сифат  жиҳатдан  яхшилаш  натижасида  асосий  воситалар  бошланғқич 
қийматининг кўпайиши 0110-0190 0890
8 Ерни  ободонлаштириш  билан  боғлиқ  харажатларни  асосий  воситалар  таркибига 
киритиш 0111 0850
9 Узоқ  муддатли  ижарага  олинган  асосий  воситаларни  ободонлаштириш  билан 
боғқлиқ харажатларни асосий воситалар таркибига киритиш 0112 0860
10 Ишчи ва маҳсулдор хайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши 0170 0840
11 Асосий воситаларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши
б) қийматининг камайтирилиши 0110-0199
8510 8510
0110-0199 Асосий воситаларнинг ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар ёрдамида ҳисобга 
олинади:  
•
АВ-1  шакли -  « Асосий воситаларни қабул қилиш ва бериш акти »  -асосий 
воситаларнинг кирим ва чиқимини қайд қилиш учун.
•
АВ-2  шакли -  « Таъмирланган, мукаммаллаштирил  ган ва реконструкция 
қилинган асосий воситаларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси » - 
объектларнинг бошланғич қийматининг ошишини қайд қилиш учун.
•
АВ-3  шакли -  « Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш »  объектларни тугатиш 
учун.
•
АВ-4а  шакли -  « Автотранспорт воситаларини тугатиш далолатномаси » .
•
АВ-7  шакли -  « Асосий воситаларни ҳисобга олиш учун инвентар 
карточкалари »  ҳар бир асосий воситанинг  ҳолати ва ҳаракатини алоҳида қайд 
қилиб боради.
•
АВ-8  шакли -  « Асосий воситаларнинг ҳаракатини қайд қилиш карточкаси » - 
уларнинг кирим ва чиқимини ҳисобга олиб боради.
•
АВ-9  шакли -  « Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати »  уларнинг 
фойдаланиш жойлари бўйича ҳисобини ташкил қилиш учун ишлатилади. 3. Асосий воситаларнинг эскириши (амортизацияси) 
ҳисоби
2. Асосий 
воситаларни 
таъмирлаш 
харажатлари ҳисоби     Асосий воситаларнинг эскириши (амортизацияси) ҳисоби
Амортизация (эскириш)  - фойдали 
хизмат муддати мобайнида активнинг 
амортизацияланадиган қийматини асосий 
воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан 
ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) 
таннархига ёки давр харажатларига 
мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш 
кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси   Асосий воситаларнинг
эскириши икки хил бўлади.  
Жисмоний эскириш Маънавий эскириш
Асосий воситаларнинг атмосфера
шароитлари таъсирида ва улардан
фойдаланиш жараёнида унинг моддий
тузилишида ички ўзгаришлар  занглаш,
чириш, айрилиш  содир бўлганда
бошланғич ҳолатининг йўқолишига
айтилади.   Асосий воситаларнинг техникавий
тавсифи ва иқтисодий самарадор-
лигининг давр талабидан, яъни
ҳақиқатдан орқада колиши маънавий
эскириши деб аталади.   Амортизация  суммасини  ҳисоблаш  жараёнида 
қуйидаги усуллардан  фойдаланилади:  
1.  Қийматни  бир  текисда  (тўғри  чизиқли) 
ҳисобдан чиқариш усули;
2.  Бажарилган  ишлар  ҳажмига  мутаносиб 
равишда  амортизацияни  ҳисоблаш  (ишлаб 
чиқариш) усули;
3.  Сонлар  йиғиндиси  бўйича  қийматни  ҳисобдан 
чиқариш (кумулятив) усули;
4. Қолдиқни камайтириш усули.   Асосий воситаларнинг эскириши қуйидаги счётларда 
ҳисобга олинади:
•
0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши";
•
0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши";
•
0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши";
•
0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши";
•
0240 "Мебел ва офис жиҳозларининг эскириши";
•
0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг 
эскириши";
•
0260 "Транспорт воситаларининг эскириши";
•
0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши";
•
0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши";
•
0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши";
•
0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларнинг эскириши". Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг 
боғланиши
№ Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг 
боғланиши
Дебет Кредит
1 Асосий,  ёрдамчи  ишлаб  чиқариш  ва  хизмат  кўрсатувчи  хўжаликларда 
фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш 2010, 2310, 
2710 0211-0299
2 Умумишлабчиқариш  мақсадида  фойдаланилаётган  асосий  воситаларга 
эскриш ҳисоблаш 2510 0211-0299
3 Савдо  корхоналарида  фойдаланилаётган  асосий  воситаларга  эскириш 
ҳисоблаш 9410 0211-0299
4 Маъмурий  мақсадлар  учун  фойдаланилаётган  асосий  воситаларга  эскириш 
ҳисоблаш 9420 0211-0299
5 Ишчи хайвонларга эскириш ҳисоблаш 2010, 2310 0270
6 Кўп йиллик ўсимликларга эскириш ҳисоблаш 2010 0280
7 Жорий  (қисқа  муддатли)  ижарага  берилган  асосий  воситаларга  эскириш 
ҳисоблаш 9430 0220-0299
8 Узоқ  муддатли  ижара  шартномаси  бўйича  олинган  асосий  воситаларни 
хусусий асосий воситалар таркибига ўтиши натижасида уларга ҳисобланган 
эскириш суммасини ўтказиш 0299 0211-0290
9 Узоқ  муддатли  ижара  шартномасининг  муддати  тугагандан  кейин  ижарага 
берувчига  қайтариладиган  асосий  восита-ларнинг  эскиришни  ҳисобдан 
чиқариш 0299 0310 4. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари 
ҳисоби .
Асосий воситалар 
объектини ишчи 
ҳолатида сақлаб туриш 
уларни таъмирлаш 
(жорий, ўртача ва 
капитал тарзда) 
воситасида амалга 
оширилади.   Жорий  таъмирлаш   -  асосий  воситалар 
объектини  ишчи  ҳолатида  сақлаб  туриш 
мақсадида  амалга  ошириладиган  таъмирлашдир.  
Ўртача  таъмирлашда   таъмирланаётган 
агрегатни  қисман  ажратиш  ва  деталларнинг 
қисмларини  тиклаш  ёки  алмаштириш  амалга 
оширилади.   Бинолар  ва  иншоотларни  капитал  таъмирлаш   - 
базавий  ва  корпус  деталлари  ва  узелларини 
таъмирлаш,  барча  эскирган  конструкцияларнинг 
деталлари  ва  узелларини  алмаштириш  ёки  тиклаш 
амалга ошириладиган таъмирлашдир.  Ускуналар  ва  транспорт  воситаларини  капитал 
таъмирлаш   -  агрегатни  тўлиқ  ажратиб  йиғиш  амалга 
ошириладиган  таъмирлашдир,  базавий  ва  корпус 
деталлари  ва  узелларини  таъмирлаш,  барча  эскирган 
деталлар  ва  узелларни  алмаштириш  ёки  тиклаш 
іамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.  Инвентарлашнинг асосий мақсадлари
мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини
аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни
бухгалтерия ҳисоби маълумотлари
билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда
тўғри акс эттирилганлигини текшириш. 5.  Асосий  воситалар  инвентаризацияси  ва 
уларни натижалари ҳисоби. Асосий воситаларнинг ҳақиқатда 
мавжудлигини аниқлаш ва 
уларнинг бутлигини назорат қилиш 
мақсадида корхоналар томонидан 
вақти-вақти билан, бироқ икки 
йилда камида бир марта асосий 
воситаларни инвентарлаш 
ўтказилади, кутубхона фондларини 
эса беш йилда бир марта 
инвентарланади.   Асосий воситаларни инвентарлаш 
Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги томонидан 1999 йил 19 
октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан 
тасдиқланган Ўзбекистон 
Республикаси Бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандарти (19-
сон БҲМС) “Инвентарлашни 
ташкил қилиш ва ўтказиш”да 
(рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 
ноябрь) белгиланган тартибда 
амалга оширилади.   Асосий  воситаларни   инвентарлашни  бошлашга 
қадар қуйидагиларни текшириш зарур:
-  инвентарь  варақчалари,  инвентарь  дафтарлари  ёки 
рўйхатларининг мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги;
- техник паспортлар ёки бошқа техник ҳужжатларнинг 
мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги;
-  хўжалик  юритувчи  субъект  томонидан  ижарага, 
сақлашга  ва  вақтинча  фойдаланишга  топширилган 
ёки  қабул  қилинган  асосий  воситаларга  доир 
ҳужжатларнинг  мавжудлиги.  Ҳужжатлар  йўқ  бўлса, 
уларнинг  олиниши  ёки  расмийлаштирилишини 
таъминлаш зарур.  Инвентарлаш чоғида аниқланган
ортиқча асосий воситалар объектлари
бошқа операцион даромадлар сифатида
акс эттирилади. Инвентарлаш вақтида
камомади факти аниқланган етишмаётган
асосий воситалар объектлари айбдор
шахслар аниқланган кунга қадар
камомадлар ҳисобга олинадиган
ҳисобварақда акс эттирилади.   6. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини 
ҳисобга олиш
Асосий  воситалар  қуйидагилар  натижасида  корхона 
баланси ҳисобидан чиқарилади:
а) тугатиш;
б) сотиш;
в) айирбошлаш;
г) текинга бериш;
д) устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш;
е)  узоқ  муддатли  ижара  (лизинг)  шартномаси  бўйича 
бериш;
ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;
и)  иштирокчилар  таркибидан  иштирокчининг  чиқиб 
кетиши.   Асосий  воситалар  объектларининг  чиқиб 
кетишидан  кўрилган  молиявий  натижани  (фойда  ёки 
зарарни)  аниқлашда  илгари  қайта  баҳоланган  асосий 
воситалар  объектларини  қўшимча  баҳолаш  суммаси, 
мазкур асосий воситалар объектини илгариги қўшимча 
баҳолашлар суммасининг илгариги арзонлаштиришлар 
суммасидан ошиб кетиши “Мол-мулкни қайта баҳолаш 
бўйича  тузатишлар”  ҳисобварағи  бўйича  захира 
сармоясини  бир  йўла  камайтириш  билан  асосий 
воситаларнинг  чиқиб  кетишидан  олинган  даромад 
таркибига киритилади.   Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини 
ҳисобга олувчи счётлар (9200)нинг боғланиши 
№ Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг 
боғланиши
Дебет Кредит
1 Тугатиш,  сотиш,  текинга  бериш,  устав  капиталига  улуш  сифатида  бериш, 
узоқ  муддатли  ижара  шартномаси  бўйича  бериш,  камомад  ёки 
йўқолишини  аниқланиши  натижасида  чиқиб  кетаётган  асосий  воситалар 
объектларининг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш 9210 0110-0190
2 Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскириш
0210-0290 9210
3 Асосий  воситаларнинг  чиқиб  кетиши  билан  боғлиқ  ёрдамчи  ишлаб 
чиқаришнинг хизматлари ва харажатлари ҳисобдан чиқарилди 9210 2310
4 Асосий  воситаларнинг  чиқиб  кетиши  бўйича  операцияларда  иштирок 
этаётган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди 9210 6710
6 Асосий  воситаларнинг  чиқиб  кетишида  кўрсатилган  хизматлар  учун 
бошқа корхоналарга бўлган қарз 9210 6990
7 Асосий  воситалар  объектларини  узоқ  муддатли  ижарага  бериш 
натижасида ҳосил бўлган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилди 9210 6230, 7230
8 Мавжуд  асосий  воситалар  объектлари  узоқ  муддатли  ижарасининг  тўлиқ 
муддати  давомида  олинадиган  ижара  тўловлари  суммаси  (ижарага 
берувчида) 0920 9210
9 Асосий  воситаларнинг  чиқиб  кетишидан  қолган  материалларнинг  кирим 
қилиниши 1010-1090 9210

Асосий воситалар ҳисоби

Купить
  • Похожие документы

  • O’z Milliy bank amaliyot hisoboti
  • Iqtisodiyot va moliya bo‘limi amaliyot hisoboti amaliyot hisoboti
  • Ipoteka bank amaliyot Mirobod filiali
  • "Trastbank" bitiruv oldi amaliyot
  • Turonbank bitiruv oldi amaliyoti

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha