Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 130.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Асосий воситалар, товар-моддий захиралар, номолиявий активларга қўйилмалар ҳисоби

Купить
Асосий воситалар, товар- моддий захиралар, номолиявий активларга қўйилмалар ҳисоби РЕЖА:  Асосий воситалар ҳақида тушунча ва уларни бюджет ташкилотларидаги ҳисобини вазифалари.  Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳисоби.  Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳисоби.  Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ижарага бериш ҳисоби.  Бюджет ташкилотларида материаллар ҳисоби.  Бюджет ташкилотларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби. Асосий воситалар ҳақида тушунча ва уларни бюджет ташкилотларидаги ҳисобини вазифалари.  Асосий воситалар – қонунчиликка мувофиқ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкилот томонидан узоқ вақт давомида (бир йилдан ортиқ) фойдаланадиган, шунингдек, ижарага бериши мумкин бўлган моддий активлардир. Асосий воситалар  Асосий воситалар таркибида: иморатлар, иншоотлар, машина ва ускуналар, компьютер техникаси ва унга қўшимча қурилмалар, транспорт воситалари, кутубхона фонди, узаткич мосламалари, ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар ва бошқа асосий воситалар (иншоотлар яратиш, музей бойликлари, ҳайвонот олами экспонатлари, саҳна-томоша воситалари, ўқув кинофильмлари, магнит дисклари ва ленталари, кассеталар ва ҳоказо) Асосий воситаларга қиймати ва хизмат муддатидан қатъи назар , қуйидагилар киради: қишлоқ хўжалиги машиналари ва ускуналари, катта ёшдаги ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар (шу жумладан, майдаси ҳам), кутубхона фондлари, музей бойликлари (музей экспонатларидан ташқари), ҳайвонот олами экспонатлари ва намунавий лойиҳалаштиришга оид ҳужжатлар. Асосий воситалар Шунингдек, хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъий назар қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:  а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);  б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар;  в) кўрпа-тўшак анжомлари;  г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);  д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон- сочиқлар;  е) тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул иншоотлар) мосламалар ва қурилмалар;  ж) бир йилдан кам фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;  з) Асосий воситалар 01 “Асосий воситалар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:  010 “Турар-жой иморатлар”;  011 “Нотурар жой иморатлар”;  012 “Иншоотлар”;  013 “Машина ва жиҳозлар”;  015 “Транспорт воситалари”;  018 “Кутубхона фонди”;  019 “Бошқа асосий воситалар”. Турли ташкилотлардан асосий воситалар сотиб олинишига доир операциялар бўйича тузиладиган бухгалтерия проводкалари Дебет Кредит Сумма 1. Асосий воситани сотиб олиш учун ўзаро тузилган шартномага мувофиқ 15 фоиз аванс тўловлари ўтказилганда 150 232 1.8 млн.сум 2. Асосий восита ташкилотга кирим қилинганда 072 150 12 млн.сум 3. Асосий воситани сотиб олиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар суммасига 072 159 2 млн.сум 4. Мол етказиб берувчиларга шартномада кўзда тутилган маблағнинг қолган қисми ўтказиб берилганда 150 232 10.2 млн.сум 5. Асосий воситани сотиб олиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар суммаси турли ташкилотларга тўлаб берилганда 159 232 2 млн.сум 6. Асосий восита (транспорт воситаси) тўлиқ дастлабки қиймати (14.0 млн. сўм) бўйича кирим қилинганда 015 072 14 млн.сум Асосий воситалар келиб тушиши Хўжалик жараенлари Дебет Кредит Асосий воситалар беғараз олинди: А) белгиланган тартибда аниқланган бозор қиймати буйича 072 262 Б) етказиб бериш ва бошқа қушимча харажатлар суммасига 072 159 В) асосий воситани дастлабки қиймати буйича кирим қилиниши 010 - 019 072 Ташкилотнинг ўзи томонидан, шунингдек пудрат шартномасига асосан қурилган асосий восита объектларини кирим қилиниши 010 - 019 071 Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши Хужалик жараёнлари Дебет Кредит 1. Тугатилиши муносабати билан асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилиши: а) ҳисобланган эскириш суммасини ҳисобдан чиқарилиши 02-счётнинг тегишли субсчётлари 01-счётнинг тегишли субсчётлари б) қолдиқ қийматини ҳисобдан чиқарилиши 231 01-счётнинг тегишли субсчётлари в) асосий воситаларни тугатилиши муносабати билан кейинчалик фойдаланишга яроқли бўлган ТМЗ кирим қилиниши: - қолдиқ қиймати доирасида; 06-счётнинг тегишли субсчётлари 231 - қолдиқ қийматидан ошган суммага 06-счётнинг тегишли субсчётлари 272 Асосий воситалар ҳисоби регистрлари  Асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби АВ-6-сон шаклдаги ва АВ-8-сон шаклдаги инвентар карточкаларда юритилади. Карточкалар ҳар бир инвентар объект (предмет) бўйича юритилади. Бир турдаги предметлар АВ-9-сон шаклдаги карточкаларда ҳисобга олинади.  Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, саккиз белгидан (асосий воситалар кўп бўлган ҳолларда, ушбу белгилар сони ҳам кўпайтирилиши мумкин) иборат инвентар рақами берилади.  Бунда, дастлабки уч белги субсчётни билдиради, тўртинчи ва бешинчи белги – гуруҳни, қолган уч белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Гуруҳлар ажратилмаган субсчётлар бўйича эса, тўртинчи ва бешинчи белги “Нол” билан белгиланади.  Маса Асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳисоби  Асосий воситаларни қайта баҳолаш – асосий воситалар объектларининг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади. Асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳисоби  Асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган эскириши асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган эскириш қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга оширилади. Асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳисоби  Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 01 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида, ҳисобланган эскириш суммасининг ошиши 02 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши мазкур асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, 28 счётнинг якуний моливий натижаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади. Асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳисоби  Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиши 01 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида, ҳисобланган эскириш суммасининг камайиши 02 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва молиявий натижаларнинг камайиши эса, мазкур асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, 28-счётнинг якуний моливий натижаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлари дебетида акс эттирилади. Асосий воситалар эскиришининг ҳисоби  Ташкилотлар асосий воситаларининг эскириши қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотлар асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан (кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиққан ҳолда, ҳар йили аниқланади ва ҳар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади.  Солиқ Кодекси 144 модда Асосий воситалар эскиришининг ҳисоби  Асосий воситалар объекти бўйича эскириш ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг дастлабки (тикланиш) қиймати доирасида ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.  Ҳисобот йили мобайнида асосий восита объектлари бўйича эскириш ҳар ойда йиллик эскириш суммасининг 1/12 миқдорида ҳисобланади. Асосий воситалар эскиришининг ҳисоби  Асосий восита объектлари бўйича эскириш ҳисоблаш асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати тўлиқ қопланган ёхуд бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.  Эскириш ҳисоблаш асосий воситалар объектлари қийматининг 100 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас. Асосий воситалар эскиришининг ҳисоби  Эскириш қуйидаги асосий воситалар бўйича аниқланмайди: архитектура ва санъатнинг ноёб ёдгорликлари бўлган иморатлар ва иншоотлар, кабинет ва лабораторияларда жойлашган ўқув ишлари ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган жиҳозлар, экспонатлар, нусхалар, амалдаги ва амал қилмаётган моделлар, макетлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар, маҳсулдор қора моллар, қўтослар, ҳайвонот олами экспонатлари (ҳайвонот боғи ва шунга ўхшаш ташкилотларда), фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатлар, кутубхона фондлари, фильмлар фонди, саҳнага қўйиш ускуналари, бадиий ва музей буюмлари. Асосий воситалар эскиришининг ҳисоби  Ҳар ойда ҳисобланган эскириш суммаси тегишли инвентар карточкалар (китоблар)да асосий воситалар объектлари бўйича ҳисоби ёзиб борилмайди. Агар асосий воситалар тугатилаётганда ёки бошқа ташкилотга берилаётганда, шунингдек объектларни эскиришининг йиллик меъёри белгиланган тартибда ўзгартирилаётган бўлса, асосий восита объектларининг бутун фойдаланиш муддати мобайнида ҳисобланган тўлиқ эскириш суммаси алоҳида инвентар объектлари бўйича аниқланади. Асосий воситалар эскиришининг ҳисоби 02 “Асосий воситаларнинг эскириши” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда акс эттирилади:  020 “Турар-жой иморатларнинг эскириши”;  021 “Нотурар жой иморатларнинг эскириши”;  022 “Иншоотларнинг эскириши”;  023 “Машина ва жиҳозларнинг эскириши”;  025 “Транспорт воситаларининг эскириши”;  029 “Бошқа асосий воситаларнинг эскириши”. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ижарага бериш ҳисоби  Бюджет ташкилотлари ўзларининг вақтинча фойдаланилмаётган мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришлари мумкин. Вақтинча фойдаланилмаётган бинолар, иншоотлар (уларнинг айрим қисмлари ҳам), ишлаб чиқариш ускуналари, хоналар, транспорт воситалари ва бошқа узоқ муддатли активларни, агар қонун билан уларни ижарага бериш ман қилинмаган бўлса, ижарага берилади. Агар мол-мулкни ижарага бериш кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажми камайишига ёки сифати ёмонлашишига сабаб бўлса ёки асосий фаолияти бўйича харажатлар кўпайишига ёки бу кўзда тутилган молиялаштириш лимити кўтарилишига олиб келса, бюджет ташкилотларининг балансидаги мол- мулкини ижарага бериш мумкин эмас. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ижарага бериш ҳисоби  Ижарага берилган асосий воситалар ижарага берувчи ташкилотларда балансдан (ҳисобдан) чиқарилмайди, ижарага олувчиларда эса, мазкур асосий воситалар 01 “Ижарага олинган асосий воситалар” номли балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотларида ТМЗ ҳисоби Товар-моддий заҳираларни ҳисобга олувчи счётларда ташкилотга тегишли бўлган ва хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган ёки бир операцион цикл мобайнида фойдаланиладиган мол-мулклар, жумладан, қурилиш – таъмирлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва ёнилғилар, озуқа ва ем- ҳашак, тара (идиш)лар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш буюмлари, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар ҳамда лаборатория синовида бўлган, узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва бошқалар ҳисобга олинади. Бюджет ташкилотларида ТМЗ ҳисоби  Товар-моддий заҳираларни қабул қилиш, сақлаш ва топшириш жавобгарлиги ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган моддий жавобгар шахсларга юклатилади. Бу шахсларнинг алмашиниши омборларнинг инвентаризацияси ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган қабул қилиш-топшириш далолатномаларини тузиш билан амалга оширилади. Товар- моддий заҳираларни сақлаш жойлари тош-тарозу жиҳозлари, ўлчов асбоблари, ўлчов идишлари ва бошқа назорат мосламалари билан таъминланиши лозим. Бюджет ташкилотларида ТМЗ ҳисоби Товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади, у харид қиймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади. Товар-моддий заҳираларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида қуйидаги счётлар белгиланган:  05 “Тайёр маҳсулот”;  06 “Бошқа товар-моддий заҳиралар” Бюджет ташкилотларида ТМЗ ҳисоби 06 “Бошқа товар-моддий заҳиралар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда акс эттирилади:  060 “Қурилиш материаллари”;  061 “Озиқ-овқат маҳсулотлари”;  062 “Дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари”;  063 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари”;  064 “Ёнилғи, ёқилғи - мойлаш материаллари”;  065 “Машина ва асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари”;  069 “Бошқа товар-моддий заҳиралар”. Бюджет ташкилотларида ТМЗ ҳисоби  Бухгалтерияда бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сотиб олинган (тайёрланган) товар-моддий заҳираларнинг ҳисоби миқдор ва сумма ифодасида материалларнинг номи, сотиб олиниш (тайёрланиш) манбалари ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да (мазкур Йўриқноманинг 34-иловаси) ҳамда М-44-сон шаклдаги материал заҳиралар бўйича айланма қайдномада юритилади.  Омборлардаги товар-моддий заҳираларнинг ҳисоби моддий жавобгар шахс томонидан М-17- сон шаклдаги материалларни омбор ҳисоби дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 35-иловаси) фақат номи, нави ва миқдори бўйича юритилади. 063 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” субсчётида ташкилотнинг кундалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган хўжалик материаллари ва канцелярия буюмлари (электр лампалари, совун, чўтка ва ҳ.к.), шунингдек, бошқа инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисобга олинади.  Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг ҳисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва миқдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларни омбор ҳисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларнинг омбордан бериш 434-сон шаклдаги юк-хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.  063 субсчётнинг аналитик ҳисоби предметларнинг номи, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтарида (карточкасида) юритилади. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва бошқа муассасалар омборидаги мавжуд ич кийимлар, кўрпа тўшаклар, кийим- кечак ва пойафзаллар қуйидагича алоҳида гуруҳларга ажратилиб ҳисобга олинади:  ич кийимлар (куйлаклар, халатлар ва шунга ўхшашлар);  кўрпа-тўшаклар ва кўрпа-тўшак буюмлари (матрацлар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ва ҳ.к;  кийим-бош ва шаклли уст-бош ҳамда махсус кийимлар (костюмлар, кофталар, юбкалар, курткалар, шимлар) ва бошқалар;  пойафзаллар, махсус пойафзаллар (ботинкалар, этиклар, сандаллар, пиймалар ва ҳ.к.) билан бирга;  с  069 “Бошқа товар-моддий заҳиралар” субсчётида илмий-тадқиқот ишлари ва лаборатория синовлари учун узоқ муддат ишлатиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган реактивлар ва химикатлар, ойна ва кимёвий идишлар, металлар, электр ва радио материаллари, радиолампалар, фотобуюмлари, ўқув дастурлари ҳамда қўлланма ва илмий ишларни нашр қилиш учун қоғозлар, тажриба қилинадиган ҳайвонлар ҳамда ўқув мақсадлари ва илмий-тадқиқот ишлари учун мўлжалланган бошқа материаллар, шунингдек, протез учун ишлатиладиган қимматбаҳо ва бошқа товар-моддий заҳиралар ҳисобга олинади.  Бошқа товар-моддий заҳираларнинг аналитик ҳисоби 296-сон шаклдаги материал қимматликла Хўжалик жараёнлари Дебет Кредит 1. Омбордаги арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар (ич кийимлар, кўрпа тўшаклар, кийим-кечак ва пойафзаллардан ташқари) қолдиқ суммасига (асосий восита критериясига жавоб берадиганлари бўйича) 019 070 2. Фойдаланишдаги арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар қолдиқ суммасига (асосий восита критериясига жавоб берадиганлари бўйича) 019 071 3. Омбордаги арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар (ич кийимлар, кўрпа тўшаклар, кийим-кечак ва пойафзаллардан ташқари) қолдиқ суммасига (товар-моддий захиралар критериясига жавоб берадиганлари бўйича) 063 070 4. Фойдаланишдаги арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда 28- счётнинг тегишли субсчётлари 071 5. Омбордаги ич кийимлар, кўрпа тўшаклар, кийим-кечак ва пойафзаллар қолдиқ суммасиг
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha