Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Атмосфера ҳавоси ва унинг ифлосланиши (Бухоро вилояти мисолида)

Купить
Атмосфера ҳавоси ва унинг ифлосланиши(Бухоро вилояти мисолида) Kirish I-Bob Atmosfera tuzilishi 1.1. Atmosferani tuzilishi va tarkibi 1.2 Atmosferaning biosferada tutgan o‘rni II-Bob Atmosferani ifloslanishi 2.1.Atmosferani ifloslantiruvchi asosiy manbalar 2.2. Atmosfera ifloslanishiningi inson sog‘lig‘iga ta’sir III-Bob. Atmosfera havosini muhofaza qilish 3.1 Atmosfera havosining muhofaza qilinishi ustidan davlat nazorati 3.2 Buxoro viloyatida atmosfera havosini muhofaza qilish bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida Xulosa Атмосфера ер шарининг ҳаво қобиғи бўлиб, биосферада ҳаёт мавжудлигини таминловчи асосий манбалардан биридир. Атмосфера барча жонзотларни зарарли космик нурлардан ҳимоя қилиб туради, сайёра юзасидаги иссиқликни сақлайди. Агар ҳаво қобиғи бўлмаганида ер юзасида кундузи Қ100 0 С ва кечқурун-100 0 С ҳарорат кузатилган бўлар эди. Атмосферанинг юқори чегараси тахминан 2000 км баландликдан ўтади. Атмосфера бир неча қатламлардан иборат бўлиб, унинг асосий массаси(90%) 10-16 км баландликкача бўлган қуйи тропосфера қисмида жойлашган. Тропосферада ҳар 100 метрга кўтарилганда ҳаво ҳарорати 0,6 0 С га камаяди ва Қ40 0 С дан –50 0 С гача пасаяди. Об-ҳаво ва иқлим асосан тропосферадаги жараёнлар билан боғлиқ. Атмосферанинг шу қатламида барча ёғинлар ва булутлар ҳосил бўлади, бўронлар юз беради. Тропосфера устида 40-50 км. гача баландликда стратосфера жойлашган ва унда ҳарорат пасайиб боради. Стратосферада 22-24 км оралиқда Ердаги тирик организмларни химоя қиладиган, ультрабинафша нурланишнинг катта қисмини ютиб қоладиган озон(0 3 ) қатлами жойлашган. Озон гази йиғилганда юпқа, 2-4 мм қатламни ҳосил қилади, лекин ҳимоя аҳамия Стратосферадан кейин, 50 км дан юқорида мезосфера жойлашган ва унда ҳарорат пасайиб боради. 80 км юқорида ҳарорат –70 0 С ни ташкил қилади. Ундан юқорида термосфера жойлашган бўлиб, 500-600 км баландликда ҳаво ҳарорати Қ1600 0 С гача кўтарилади. 800-1600 км да экзосфера жойлашган ва унда ҳаво жуда ҳам сийракдир. Бегона қўшимчалари бўлмаган атмосфера ҳавоси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат : азот-78.09%, кислород 20.94% , аргон 0.93 %, углерод қўшоксиди- 0.03 % . Бошқа газларнинг миқдори нисбатан кам. Бундан ташқари ҳавода доим 3-4 % сув буғлари мавжуд, чанг зарралари бўлади. Атмосферадаги ҳар бир газ ўзига хос физик ва кимёвий хусусиятларга эгадир. Атмосферада узоқ вақтдан бери асосий газларнинг нисбатан доимий миқдорлари мавжуд бўлиб, сўнгги йилларда инсон таъсирининг кучайиши натижасида газлар балансининг ўзгариши кузатилмоқда. Атмосферадаги азот ва кислороднинг миқдори жуда катта бўлишига қарамасдан салбий таъсир тобора кучайиб бормоқда. Кислороднинг асосий манбаи бўлган ўрмонларнинг майдони тезлик билан қисқармоқда, океаннинг нефть махсулотлари билан ифлосланиши фитопланктон (сув юзасида сузиб юрадиган микроскопик ўсимликлар) фаолиятига таъсир кўрсатмоқда. Қазилма ёқилғилардан фойдаланиш жараёнида ўнлаб миллиард тонна кислород сарф бўлмоқда. Бу жараёнлар келажакда кислород балансининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Охирги 150 йил давомида инсон фаолияти натижасида атмосферадаги углерод қўшоксиди(СО 2 ) ортган. СО 2 захарли эмас, ўсимликлар учун озуқа ҳисобланади. СО 2 қисқа тўлқинли қуёш нурларини ўтказади, лекин ердан қайтарилган узун тўлқинли иссиқлик нурланишини ушлаб қолади. Натижада «иссиқхона эффекти» вужудга келади. Ернинг ўртача ҳарорати(Қ15 0 С) 0,8-1 0 С га ошганлиги қайд қилинмоқда. Ёқилғининг кўплаб ишлатилиши муаммони чуқурлаштиради. Атмосферада метан(СН 4 ) ва азот чала оксиди(N 2 О) миқдорининг ортиши «иссиқхона эффекти»ни кучайтирмоқда. Бу иқлим ўзгаришини келтириб чиқармоқда. 2E 15 14 20 36 20 36 04 3808 0C 29 25 37 0D 24 3B 04 1916 09 1997-йил 10 декабрда имзоланган Киото Баённомасига мувофиқ алоҳида давлатлар ўз зиммаларига иссиқхона газларини чиқаришни қисқартириш мажбуриятини олганлар ва зарур тадбирларни амалга оширмоқдалар. Бунда иссиқхона газаларини чиқаришни 1990-йил даражасида қисқартириш кўзда тутилади. Атмосферанинг ифлосланиши деганда унинг таркиби ва ҳоссаларининг инсон саломатлиги, ҳайвонлар, ўсимликлар ва экосистемаларга салбий таъсир кўрсатадиган ўзгариши тушунилади. Атмосфера табиий ва сунъий йўллар билан ифлосланади.29 14 09 1909 15 Вулқонлар отилиши, чанг тўзонлар, ўрмон, даштлардаги ёнғинлар, ўсимлик чанглари, микроорганизмлар, космик чанг ва бошқалар табиий ифлосланиш манбаларидир. Сунъий ифлосланиш манбаларига энергетика, саноат корхоналари, транспорт, маиший чиқиндилар ва бошқалар киради. Ҳозирги вақтда атмосфера ифлосланишининг 75% табиий манбаларга ва 25% антропоген манбаларга тўғри келади(3-жадвал).3E 2B 15 36 19 19 11 19 Атмосферага йил давомида чиқарилувчи бирикмалар(35) Бирикмалар Чиқарилиши, млн.т Антропоген чиқиндиларни нг ҳиссаси, %Табиий Антропоген Қаттиқ заррачалар 3700 1000 27 СО 5000 304 5,7 C n H m 2600 88 3,3 NO x 770 53 6,5 SO x 650 100 13,3 CO x 485000 18300 3,6 Ер атмосферасига барча техноген манбалардан чиқариладиган зарарли бирикмалар(ХХ асрнинг 90- йиллари) Бирикмалар Млн.т/йил Қаттиқ заррачалар ва саноат чанги Углерод оксидлари Учувчан углеводородлар ва бошқа органика Олтингугурт оксидлари Азот оксидлари Фосфор бирикмалари Сероводород Аммиак Хлор Фторли водород 580 360 320 160 110 18 10 8 1 1 Агрегат ҳолатига кўра атмосферани ифлословчи бирикмаларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: қаттиқ, суюқ, газсимон ва аралаш бирикмалар. Ҳавони ифлословчи асосий модда ва бирикмаларга аэрозоллар, қаттиқ заррачалар, чанг, қурум, азот оксидлари(NО х ), углерод оксидлари(СО,СО 2 ), олтингугурт оксидлари(SО х ), хлорфторуглеродлар, металл оксидлари ва бошқалар киради. Атмосферага ўн минглаб модда ва бирикмалар чиқарилган бўлиб, уларнинг ўзаро бирикиб ҳосил қилган аралашмалари тўла ўрганилмаган. Бундай номаълум бирикмаларнинг тирик жонзотларга, шу жумладан инсон соғлиғига таъсири аниқ баҳоланган эмас.29 06 10 02 07 10 03 3F 07 0806 06 2A 37 04 24 37 07 0704 04 2A 37 2A 04 29 15 10 14 090F 10 28 0B051204 10 Атмосферанинг кимёвий, физик, акустик (шовқин), иссиқлик, электромагнит ифлосланиши йирик шаҳарлар ва саноат районларида юқори даражага етган. Атмосферанинг энг хавфли ифлосланиши радиоактив ифлосланишдир . Радиоактив ифлосланишнинг асосий манбалари ядро қуролининг синовлари, атом эектростанцияларидаги фалокатлар ҳисобланади. Радиоактив ифлосланиш рак ва бошқа касалликларнинг ортишига олиб келади. Ҳавонинг кучли ифлосланиши инсон соғлиғига, барча жонзотларга салбий таъсир кўрсатади. Шаҳарлар ва саноат районларида кишилар ўртасида асаб, юрак-қон томир, сурункали бронхит, эмфизема, нафас қисиши ва ўпка раки касалликларининг кўпайиши кузатилади. Кўз касалликлари ва болалар касалликларининг ортиши қайд қилинган. Шаҳар ҳавосида саноат корхоналари ва автотранспорт чиқиндиларида канцероген моддалар бўлиб (бенз(а)пирен, ароматик углеводородлар), уларнинг сурункали таъсири натижасида рак касалликлари келиб чиқади. Автотранспортнинг чиқинд Атмосферадаги турли заҳарли газлар ўсимлик ва ҳайвонларга ҳам зарар етказади. Олтингугурт гази, фторли водород, озон, қўрғошин, хлор ва бошқалар ўсимликларга айниқса кучли таъсир кўрсатади. Ўсимликларнинг нобуд бўлиши, ҳосилнинг камайиши, фотосинтез интенсивлигининг ўзгариши кузатилади. Ҳавонинг кучли ифлосланиши баъзи уй ҳайвонларининг нобуд бўлишига олиб келади. Атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг инсон организмига бевосита ёки билвосита зарарли таьсир кўрсатмайдиган миқдори руҳсат этилган миқдор РЭМ(ПДК ) деб юритилади. Бунда зарарли бирикмаларнинг одамнинг меҳнат фаолиятига ва кайфиятига путур етказмаслиги ҳам назарда тутилади. Ҳаво ифлосланишининг мунтазам РЭМ дан юқори бўлиши аҳолининг касалланиш даражасининг кескин ортишига олиб келади. Аҳоли яшаш жойларида ҳавонинг иф Турли моддаларнинг таъсир даражасига қараб хилма-хил РЭМ кўрсаткичлари белгиланган. Масалан, қуйидаги РЭМ кўрсаткичларини ажратиш мумкин: ис гази-3 мг/м 3 ; олтингугурт қўшоксиди-0.05 мг/ м 3 ; хлор-0.03мг/м 3 ; фенол-0,01мг / м 3 ; формальдегид-0.003 мг/м 3 ; қурум-0,05 мг/м 3 ва бошқалар. РЭМ кўрсаткичлари турли давлатларда фарқланиши мумкин. Атмосфера ифлосланишини меъёрлаш учун саноат ва транспортда йўл қўйилиши мумкин бўлган ташланмалар- ПДВ меъёрлари белгиланади. Ҳар бир турғун манбалар учун алоҳида ПДВ меъёрлари тасдиқланади. Ушбу меъёрга амал қилиш ҳаво ифлосланишининг РЭМ даражасида бўлишини таъминлайди.41 0806 10 1909 03 26 54 07 04 0C 26 54 26 54 26 54 13 26 54 07 0816 0C 26 07 11 29 16 0C 29 07 0C 0C 11 14 10 Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha