Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 15 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Атроф – табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар

Купить
Атроф – табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар • Режа: • 1. Асосий иборалар. • 2.Ифлосланиш турлари. • 3.Ифлосланишнинг назорат қилиш усуллари ва атроф табиий муҳит бошқаруви. • 4. Атроф табиий муҳитни кузатиш йўллари. 5.Ифлослантирувчи зарарли моддаларни аналитик ўлчаш приборларида индикация ва тахлил қилишнинг асосий усуллари. • 6.Атроф муҳитга таъсир этувчи манбалар ва унинг холати ҳақидаги маълумотларнинг хар хил муассаса ва вазирликларда мавжудлиги. • Назорат саволлари. • 1.Асосий иборалар. • Потенциометрия- электр кучларини ўлчашга асосланган турли ҳил физик-кимёвий катталикларни аниқлаш усули. • Нефелометрия , таҳлил қилинаётган модданинг оғирлиги билан тарқалаётган ёруғлик оқимининг жадалигини ўлчашга асосланган усулларнинг мажмуаси. • Полярография - аниқланаётган моддани ишчи электрод юзасида оксидланиши ёки тикланишидан ҳосил бўладиган ток кучини ўлчашга асосланган. Кимёвий жароёнларни кинетикасини таҳлил қилиш. • Хроматография (грекча, ранг ва графия) - аралашмаларни бўлиниши ва таҳлил усули бўлиб, уларнинг компонентларини иккита - ҳаракатчан ва ҳаракастиз фазалари ўртасида турлича бўлинишига асосланган. • 2.Ифлосланиш турлари. • Шахарларда хавони ифлослантирувчи асосий манбалар булиб йирик саноат корхоналари ва автотранспорт хисобланади. • Кузатишлар шуни курсатади-ки, аксарият саноати ривожланган шахарларда хаводаги зарарли моддалар концентрациялари рухсат этилган микдорлардан анча юкори булади. Бундай холатлар йилнинг 50% кунларида кайтарилиб туради. • Ифлослантирувчи моддалар концентрацияси нохуш метеорологик шароитлар, шамолнинг «хавфли» тезлиги шароитлари, харорат инверсиялари даврида кучли кўпайиб кетади. Нуктавий ва таркалган манбалардан чикадиган ифлослантирувчилар хар хил метеошароитлар таъсирида хавода тарқалади йиғилади. • Ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферадаги цикли уларнинг мабадан чиқишидан бошланади. Ундан кейин уларнинг хавода тарқалиши ва сийраклашиши( хаво билан суюлиши) содир булади. • Ифлослантирувчи моддалар усимлик, тупрок, сув юзаси ва бошкаларга чукканда, ёгингарчилик билан атмосферадан ювилганда ёки космик фазога учиб кетганда - цикл охирига етади. • Айрим холатларда ифлослантирувчилар яна атмосферага кўтарилиши мумкин (кучли шамол шароитида). • Улар хавода булган пайтда хар хил физикавий ёки кимёвий узгаришларга учрашлари мумкин. • Масалан, атмосферадаги куёш радиацияси таъсирида азот оксидлари ва углеводородлар уртасида узаро таъсир натижасида содир буладиган смог. • Хавонинг бирламчи ифлослантирувчиларининг асосий хоссалари • Ифлослантирувчи номи • Асосий хоссалари • Хавога чикарадиган манбалар • 1.Олтингугурт оксиди (IV) SO 2 • Нохуш уткир хидли, рангсиз газ, нафас йулларини яллиглантиради, 0,4-1,3 мг/м 3 концентрацияда сезилади • Казилма бойликлар(кумир) ёкилиши, резина ишлаб чикарилиши, саноат корхоналари. • 2.Азот оксиди(IV) NO 2 • Кунгир-саригиш газ, уткир хидли,нафас йулларини яллиглантиради, бошка моддалар билан фаол реакцияга киришади. • Автотранспортнинг чикинди газлари, ёкилги ёкилиши ва бошкалар. • 3.Азот оксиди(II) NO • Кучсиз хидли рангсиз газ.Атмосферада азот оксиди га айланади • 2.Атмосферанинг ифлосланиш индекси • Ҳаво сифатини ва ифосланиши ҳолатини баҳолаш учун комплекс ўлчамсиз катталик –атмосфера ифлосланиши индекси(АИИ) қўлланилади. АИИ моддаларнинг хавфлилик синфлари, сифат стандартлари ва ҳавони ифлосланишининг ўртача даражаларини ҳисобга олади. • Кузатишлар асосида битта аралашма учун АИИ қуйидаги формула буйича аниқланади • АИИ i = ( q i / ЧРЭК у.с. ) K i • АИИ m = ∑ (q i / ЧРЭК у.с. ) К i • АИИ m ни ҳисоблаш учун моддалар 5-6 аралашмаларга ҳисобланган АИИ i қийматларини солиштириш натижасида танлаб олинади. Агар АИИ m қиймати 9 дан ошса, атмосфера юқори ифлосланган ҳисобланади. • Бу ерда: • q i - i - турдаги аралашманинг ўртача йиллик концентрацияси: • ЧРЭК у.с. – i - турдаги аралашманинг ўртача суткалик ЧРЭК, мг /м3; • К i - i - доимий коэффициент; К i = Сi/ ЧРЭКi • К i - 1синф учун 1.7 ; 2 синф учун 1.3 ; 3 синф учун 1.0 ; 4 синф учун 0.85; • Атмосфера ҳавосида мавжуд бўлган m аралашмалар учун, комплекс АИИ қуйдагича аниқланади: • 3.Ифлосланишнинг назорат қилиш усуллари ва атроф табиий муҳит бошқаруви. • Юқорида келтирилган назорат усуллари малум физика қонунларига ва уларни тавсифловчи тенгламаларга асосланган, уларнинг ёрдамида ўлчамлар натижасидан фойдаланиб қидирилаётган параметер катталигини ёки тавсифни аниқлаш мумкин. • Атроф табиий муҳитни кимёвий ифлосланишларини ўлчамда ва ўлчамларни натижалари асосида қонуниятларни аниқловчи қўшимча ишатиладиган усулларни кўриб чиқамиз. • Физикавий ифлосланишларни назорат қилиш усулларида кўп ҳоллада тўғридан – тўғри кўрсатувчи аппаратлар ишлатилади ва фақат баъзи ҳолларда тарировкаланган ёки калибрланган кўрсаткичлар ишлатилади. • Ҳамма кимёвий ифлосланишларини таҳлил қилиш усулларини умумийлиги, моддаларни икки фазага бўлиниш жараённидир, таҳлил қилиниши керак бўлган модда фазаларининг бирида жамланган бўлади: суюқ, қаттиқ ёки газлар. • А)Оптик усуллар, фотометрик таҳлил . Бу таҳлил усули колориметрик, фотоколориметрик ва спектрометрик усуллардан фойдаланилган ҳолда олиб борилади. • Хар қандай модда электромагнит нурланишини ютади ва қайтаради. 400…..760 нм (кўринувчи ёруғлик) тўлқин узунлигида нурланишларни ютувчи моддалар бўялган булади. • Кўринувчи ёруғлик ютилиши ва қайтарилиши билан бирга таҳлил учун нурланишларни ультрабинафша (200……400нм) ва инфирақизил (0.8 …26 нм) спектрларида ютилишидан ҳам фойдаланилади. • Ёруғликни ютилиши ва қайтарилишини катталиги ва тавсифи, моддаларнинг табиатига ва эритмадаги миқдорига боғлиқ. • Шу хусусияти оптик усулларида сифат ва миқдорий таҳлил қилиш учун фойдаланилади, колориметрик, фотоколориметрик усул ёруғликларни ютиш қонунига асосланган. • Нефелометрик таҳлил . Нефелометрия, таҳлил қилинаётган модданинг оғирлиги билан тарқалаётган ёруғлик оқимининг жадалигини ўлчашга асосланган, дисперс тизимларни таҳлил қиладиган ва ўрганадиган усулларнинг мажмуаси ҳисобланади. • Бу катталик дисперс зарраларни сонига, ҳамда аниқланаётган модданинг миқдорига пропорционал бўлади. • Тарқалаётган ёруғликнинг жадалиги нефелометр (грекчадан – булут – улчам ) ёрдамида аниқланади. • Бу прибор суюқлик ва газларни ёруғликни тарқалиш жадаллиги буйича хиралик даражасини ўлчашга мўлжалланган. • Нефелометрлар юзаки кузатиладиган ва фотоэлектрик ёруғликни манбадан ўтиб тарқалаётган компонентини эритмадан ўтиши назорат қилинади. • б) Электрокимёвий усуллар . Потенциометрия. Потенциометрик аниқлаш, электродлар потенциал қатализатори оксидлаш – тиклаш тизимлари компонентлари фаоллигининг функцияси эканлигига асосланган. Электродни потенциалини аниқловчи оксидлаш – тиклаш тизими, ҳам эритмадаги компонентлардан таркиб топган бўлиши, ҳам электродни эритмага туширганимизда ҳосил бўлиши мумкин • Биринчи ҳолатда электрод биринчи тур сифатида реакцияда қатнашмайди, фақат электронларни оксидлаш – тиклаш тизими компонентлари орасида узатгич бўлиб хизмат қиладииган инерт металлар (платина, олтин, кумуш, симоб) бўлади, шунинг учун улар (узаткичлар) электроднинг потенциалини билдиради. • Иккинчи турдаги электродлар эса металлнинг юзаси худди шу металлнинг кам эрийдиган тузлари билан қопланган бўлади, масалан, хлоркумушли – кумуш сим юзаси кумуш хлорид билан қопланган эритма билан. • Мембранали электродлар эритма билан ион алмаша оладиган юпқа мембранадан иборат. • Бундай ион алмашиш оқибатида мембрана – эритма чеккасида – эритмадаги алмашаётган ионлар консентрациясига боғлиқ бўлган потенциал ҳосил бўлади. • Полярография . Полярографик таҳлил, аниқланаётган моддани ишчи электрод юзасида оксидланиши ёки тикланишидан ҳосил бўладиган ток кучини ўлчашга асосланган. • Полярографик таҳлил ўтказиш учун, бирининг юзаси иккинчисидан анча катта икки электроддан иборат занжир тузилади ва бу тизимга ташқи ток манбаидан потенциаллар фарқи берилади. • в) Радиометрик усул . Радиометрик усул радиоактив изотопларни қўллаган ҳолда, концентрацияси жуда кам бўлган моддаларнинг алоҳида аралашмалардаги миқдорини тез аниқлаш имконини беради. • Радиоактив изотоплар қуйидаги таҳлил усулларида қулланилади: Радиоактив элементлар булса, чўкма изотопли аралашма, радиометрик тийтрлаш, фаоллаштирилган таҳлил, табиатда учрайдиган изотопларни ўлчашга асосланган аниқлаш. • Радиометрик таҳлил – реагентларга қўшилган ёки таҳлил қилинаётган моддага ядро заррачалари таъсирида ҳосил бўлувчи радионуклидлардан фойдаланиб моддани сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш усулидир. • Радиометрик таҳлил натижалари ионлаштирувчи камералар, Гюгер - мюллер ҳисоблагичлар, ҳамда фотометр, сектрофотометр каби асбоблар ёрдамида ўлчанади . • г) Масс – спектрометрик таҳлил . Масс спектрометрияда текширилаётган модда ионлашади, “ионлашган газ“ бир хил масса ва ва зарядга эга бўлга ион боғламларига бўлинади, сўнг ҳар бир ион боғламининг ионли ток кучи қайд қилинади. • Ҳосил бўладиган ионлар турига қараб, масс – спектрометрия мусбат ва манфий ионларга бўлинади. Ионли токларни қайд қилинишига қараб эса масс – спектрометрия мусбат ва манфий ионларга бўлинади. • Ионли токларни қайд қилинишига қараб эса масс – спектрогроаф ва масс – спектромертларга бўлинади. • Биринчидан массспектр фотопластинкада турли даражада қорайган чизиқлар кўринишида, иккинчидан – кўп канналли осциллограф ёрдамида фото қоғозга ёки компьютерга узатиб ёзиб олинган электр импульслар кўринишида қайд қилинади. • Кўпроқ магнит анализаторли мусбат ионларнинг масс - спектрометрлари тарқалган. Модданинг ионланиши унинг электронлари билан портлатиш натижасида амалга оширилади. • Масс-спектрометрия органик бирикмаларни тизимини тадқиқ қилиш учун ишлатилади. • д) Хроматографик тахлил . Хроматография (грекча, ранг ва графия) - аралашмаларни бўлиниши ва таҳлил усули бўлиб, уларнинг компонентларини иккита - ҳаракатчан ва ҳаракастиз фазалари ўртасида турлича бўлинишига асосланган • Хроматография компонентларни адсорбцияланишига (адсорбцияли хроматография) турли қобилиятига асосланган бўлиши мумкин, ионли алмашишга асосланган (ион алмашувчи хроматография) бўлиши ҳам мумкин. • Хроматографик бўлиниш адсорбентлар ёрдамида амалга оширилади. • Хроматографияда биринчи фаза ҳаракастиз (тургун ) бўлиб иккинчи ҳаракатчан фаза биринчи фаза ичига кириб, ундан ўтади. Кўпинча фаза қаттиқ модда копонентларни ёки эритма намунасини бўлиниши адсорбцияланиш тезликларини фарқи ҳисобига рўй беради. • Харакастиз ва ҳаракатчан фазаларинг фазали хроматография, юқори сезгирликка ва тезкор усул. Хроматография илмий лабараторияларда ва ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни назорат қилиш учун кулланилади (ноорганик газларни, металорганик бирикмаларини ва ҳ.к). • 6.Атроф муҳитга таъсир этувчи манбалар ва унинг холати ҳақидаги маълумотларнинг хар хил муассаса ва вазирликларда мавжудлиги. • Атмосфера ҳавосининг сифат мониторинги Вазирлар Маҳкамаси қошидаги гидрометеорология маркази (Ўзгидромет) томонидан амалга оширилади, • 33та аҳоли пунктида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг кузатуви 64та стационар постлар ва 10та йўналиш нуқталарида олиб борилади. • Ўзгидромет томонидан 24 инградиент, жумладан, бензапирен ва бешта оғир металлар бўйича мониторинг амалга оширилади. • Ўн саккизта аналитик назоратга ихтисослашган инспекциялар стационар манбалардан чиқаётган зарарли моддаларнинг мониторингини амалга оширади. • Назорат саволлари: • 1.Атмосфера хавосининг бирламчи ифлослантиручиларини айтиб беринг. • 2.Ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферадаги циклини тушунтиринг. • 3.АИИ нима ва у кандай аникланади? • 4.Экологик назорат усулларининг турларини айтинг. • 5.Оптик усуллар нимага асосланган? • 6.Электрокимёвий усулларини тавсифини айтинг. • 7.Радиометрик усулнинг тавсифини айтинг. • 8.Хроматографик усулнинг моҳиятини тушунтиринг. • 9.Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий моддаларни айтинг . • 10.Атмосфера ифлосланнишининг технологик омилларни айтинг . • 11.Атмосфера ифлосланишининг метеорологик омилларини айтинг . •
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha