Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Аудиторлик текширувида муҳимлик ва риск

Купить
ТOШКEНТ МOЛИЯ ИНCТИТУТИ АУДИТ КАФЕДРАСИ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИДА МУҲИМЛИК ВА РИСК РЕЖА: Муҳимлилик таърифи. Муҳимликни аниқлаш 01 Аудит ўтказиш жараёнида муҳимликни қайта кўриб чиқиш 02 03 Аудиторлик риски. Муҳимлик ва рискнинг ўзаро боғлиқлиги 04Муҳимликни ҳужжатлаштириш “ ... аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг самарали тизими мавжуд эмас, бу лицензияловчи органнинг ҳуқуқий таъсир чоралари чеклангани шароитида сифатсиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳолларига ва аудиторларнинг инсофсиз ҳатти-ҳаракатларига нисбатан тезкор чора кўриш имконини бермаяпти, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари умумэътироф этилган ҳалқаро аудит стандартларига мутлақ мос эмас, бу эса, хорижий инвесторларда маҳаллий корхоналар молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини тушуниш кўникмасининг шаклланишини таъминламаяпти” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сонли Қарори. • Аудитда хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига каттагина ҳажмда таъсир кўрсатадиган ҳолатлар жиддий ҳолатлар деб эътироф этилади. • Муҳимлик тушунчаси деганда молиявий ҳисоботни бузишнинг энг юқори қиймати тушунилади, ундан бошлаб ана шу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида тўгри хулосалар чиқариш ва тўгри қарорлар қабул қилишга қодир бўлмай қолади Таърифи Муҳимлик. Бузиб кўрсатишлар, шу жумладан тушириб қолдиришлар, агар улар ўз-ўзича ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга, асосланган мўлжалларга кўра, фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий қарорларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, муҳим деб баҳоланади. Муҳимлик даражаси – бу молиявий ҳисоботда акс эттирилган маълумотларда кўрсатилиши мумкин бўлган ҳамда малакали фойдаланувчиларни ушбу маълумотларга нисбатан чалкашликларга олиб келмайдиган йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳато, оғишишларнинг юқори чегараси. Маълумотлар ўзларининг миқдор ёки сифат тавсифларига кўра муҳим деб баҳоланиши мумкин Муҳимликни белгилаш Аудитор томонидан муҳимлик даражасини белгилаш профессионал мулоҳаза масаласи ҳисобланади ва молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга бўлган эҳтиёжларини аудитор қандай тушунишига боғлиқ бўлади. Ушбу ҳолатда аудитор фойдаланувчилар хусусида қуйидагиларни тахмин қилиши учун асослар мавжуд: 1. Фойдаланувчилар бизнес, иқтисодий фаолият ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида билимга эга, шунингдек молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган ахборотни оқилона даражада қунт билан ўрганишга тайёр; 2. Фойдаланувчилар молиявий ҳисобот муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб тайёрланганини, тақдим этилганини ва аудиторлик текширувидан ўтаётганлигини тушунади; 3. Фойдаланувчилар молиявий ҳисоботда ифодаланган ахборот асосида оқилона иқтисодий қарорлар қабул қилади. Муҳимликни белгилаш Муҳимлик концепциясидан аудитор ҳам аудитни режалаштиришда , уни бажаришда ва аниқланган бузиб кўрсатишларнинг аудитга ва тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолашда ҳамда ўз фикрини аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да таърифлашда фойдаланади. Бу ўз навбатида муҳимлик даражасини ҳам миқдор ҳам сифат жиҳатдан белгилашда бузиб кўрсатишларнинг (ҳато ва қонунбузилишларнинг) юзага келиши эҳтимолий сабабларидан хабардор бўлишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилайди Тартибга солувчи стандартлар START200-сон АХС “Мустақил аудиторнинг асосий мақсадлари ва Аудитнинг халқаро стандартларига асоссан аудит ўтказиш” 320-сон АХС Аудитни режалаштириш ва ўтказишда муҳимлилик 315-сон АХС “Муҳим бузиб кўрсатишларни аниқлаш ва рискларни баҳолаш” 300-сон АХС “Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш” Муҳимликни белгилаш Муҳимлик концепциясидан аудитор ҳам аудитни режалаштиришда , ҳам уни бажаришда ва аниқланган бузиб кўрсатишларнинг аудитга ва тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолашда ҳамда ўз фикрини аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да таърифлашда фойдаланади. Бу ўз навбатида муҳимлилик даражасини ҳам миқдор ҳам сифат жиҳатдан белгилашда бузиб кўрсатишларнинг (ҳато ва қонунбузилишларнинг) юзага келиши эҳтимолий сабабларидан хабардор бўлишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилайди Муҳимлик даражаси – Молиявий ҳисоботда йўл қўйлиши мумкин бўлган ҳато, оғишишлар Юзага келиш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳатоликлари аниқлаш қуйидагича таснифланади : • юзага келиш сабабига кўра; • молиявий ҳисоботда тарқалишига кўра; • юзага келиш жоийига кўра; • мазмунига кўра; • хусусиятига кўра; • эҳтимолий оқибатига кўра; • ҳато мавжуд бўлган ҳужжатда кўрсатилган қийматга боғлиқлиги бўйича. Аудитда муҳимликнинг асосий асосий тамойиллар Юзага келиш сабабига кўра Ҳато ва қоидабузарликлар Билмасдан Атайлаб Чарчаш Эътиборсизлик Чуқур билимга эга бўлмаслик Қонунчилик ва норматив ҳужжатларни билмаслик Ҳисобнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги Компьютер техникасида ишнинг бузилиш ва бошқалар Молиявий ҳисоботда тарқалишига кўра Ҳато ва қоидабузилишлар Тасодифий Атайлаб Чарчаш Эътиборсизлик Чуқур билимга эга бўлмаслик, ҳисобнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, норматив ҳужжатларнинг такомиллашмаганлиги ва бошқалар Қонунчилик ва норматив ҳужжатларни билмаслик Раҳбарият томонидан босим Юзага келиш жойига кўра Ҳато ва қоидабузарликларБошланғич ҳужжатларда Ҳисоб регистирларида Солиққа оид ҳисобот ва ҳужжатлардаТаъсис ҳужжатларида Молиявий ҳисоботда Мазмунига кўра № Эҳтимолий юзага келиш жойи Ҳато мазмуни Масалан 1 Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари Шаклан Ҳужжат шаклининг белгиланга нормаларига мувофиқ келмаслиги, жумладан тегишли реквизитларнинг йўқлиги, тўлдирилмаганлиги ва бошқалар 2 Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари Арифметик Арифметик ҳатти – ҳаракатлар натижасида нотўғри натижа 3 Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари Тушириб қолдириш Ёзувда йўл қўйилган ҳато, бошқа устунга ёзилиши, бошқа санага ёзилиши ва бошқалар. 4 Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари Хронологик Саналарнинг номувофиқлиги, масалан 15.03.2022 йил сандаги бўнак ҳисоботига 20.03.2022 йилдаги товар чеки илова қилинган 5 Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари Қайта ҳисоб- китоб қилинган Валютанинг сўмга нисбатан нотўғри ҳисобланганлиги (бошқа сана, бошқ Хусусиятига кўра Ҳато ва қоидабузилишлар Миқдор Сифат Арифметик Қайта ҳисобланган Операциянинг акс эттирилмаслиги Операциянинг нотўғри акс эттирилиши ва бошқалар Битимлар бўйича операцияларнинг акс эттирилиши қонунчилик талабларини бузиш орқали амалга оширилган Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг йўқлиги Солиқларнинг тўланмаслиги Компьютер тизими ҳужжатларнинг йўқлиги ва бошқалар Эҳтимолий оқибатига кўра Ҳато ва қоидабузилишлар, келтириб чиқаради Фуқаролик кодексида назарда тутилган жавобгарлик Хўжалик шартномасида назарда тутилган санкцияларМолиявий ҳисоботда оғишишлар Скда назарда тутилган жарималар Маъмурий СанкцияларМолиявий ҳисоботнинг ишончлилигини таъминловчи далиллардан мосуволиги Муҳимлик даражасини баҳолаш Умуман молиявий ҳисоботга нисбатан Алоҳида моддаларга нисбатан (счетлар, айланма қолдиғи ва бошқалар) Молиявий ҳисоботга нисбатан муҳимликни белгилашда асосий кўрсаткичлар 2-5 фоиз. Соф активга нисбатан 0,5-1 фоиз. Тушумга нисбатан 1-2 фоиз. Жами активларга нисбатан 5-10 фоиз. Солиқ тўлангунга қадар фойдага 0,5 – 1 фоиз. Ялпи фойдага нисбатанОриентир қаратилган кўрсаткичлар Танланадиган сумма миқдори аудиторнинг молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги, у қандай фойдаланилиши тўғрисидаги профессионал мулоҳазасига боғлиқ Муҳимлик даражасининг таъсири Муҳимлик даражаси қуйидаги бир қанча муҳим жихатларга кескин таъсир кўрсатади: - бажарилиши лозим бўлган аудит амалларининг хусусияти, муддати ва ҳажмига. Муҳимлик даражасини қанчалик қанчалик кескин (юқори) даражада белгиланиши, умумий аудиторлик риски мақбул даражада бўлиши учун шунчалик кўп даражада аудит ишларини бажариш лозим; -аудиторлик танлаш ҳажмини белгилаш тўғрисидаги қарорга; - муҳим бузилишлар оқибатини баҳолашга, бунда: -молиявий ҳисоботга тузатиш киритиш лозим ёки лозим эмаслиги; - аудиторлик хулосасини модификациялаш лозим ёки лозим эмаслигига эътибор қаратилади. Аудитор аниқлайдиган муҳимлилик даражаси унинг мулоҳазасига боғлиқ, ушбу мулоҳаза аудиторлик рискининг даражасидан келиб чиқади. Таҳмин қилинаётган аудиторлик риски қанчалик юқори бўлс Аудиторларнинг муҳимликдан фойдаланиши режалаштиришнинг асоси сифатида тўпланган аудиторлик далилларни баҳолаш асоси сифатида аудиторлик хулосаси турини танлаш асоси сифатида Муҳимлик даражасини аниқлашдаги асосий мезонлари Сифат нуқтаи назаридан – аудитор текширув жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий – хўжалик операцияларида меъёрий ҳужжатларга нисбатан муҳим ёки муҳим бўлмаган оғишишларни аниқлаш учун профессионал мулоҳаза юритиш лозим. Миқдорий нуқтаи назардан – аудитор аниқланган оғишишларнинг миқдорий кўрсаткичи алоҳида ёки ялпи қиймати миқдорий кўрсаткичлардан кўплигини баҳолаши лозим: - муҳимлик даражаси мутлоқ ва нисбий кўрсаткичларда ифодаланади. Муҳимлик даражасини мутлоқ миқдорда аниқлаш учун базаваий кўрсаткичларни аниқлаш Базавий кўрсаткичлар – бу молиявий - хўжалик фаолиятини текширувчи аудиторлар учун молиявий ҳисоботнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Базавий кўрсаткичларнинг турлари : бухгалтерия ҳисоби счётларидаги қолдиқлар; баланс моддаларининг сатрлар кўрсаткичи; молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичлари. Асосий кўрсаткичларА сосий кўрсаткич қийм ати % М уҳим лик дараж асини сум м аси, м .с. Маҳсулот(иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум (2-шакл, 010 сатр) 5% Сотилган маҳсулот(иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи (2- шакл, 020-сатр) 3% Жами давр харажатлари (2-шакл, 040-сатр) 3% Корхонанинг хусусий капитали (1-шакл, 460-сатр) 10% Баланснинг умумий суммаси (1-шакл активидаги 380-сатр ёки пассивдаги 700-сатр) 5% Тугалланмаган ишлаб чиқариш (1-шакл, 150-сатр) 3% Тақсимланмаган фойда (1-шакл, 430-сатр) 2%Молиявий ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари бўйича Муҳимлик даражасини ҳисоблаш жадвали. (намуна) Аудиторлик фаолиятини режалаштириш ва ташкил этишдан олдин муҳимлик даражасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Муҳимлик даражасини аниқлашнинг юқорида кўриб чиқилган тартиби тавсия тавсифига эга бўлиб, намуна сифатида берилган. Аудиторлик ташкилотлари № 9 – АФМС талабларидан келиб чиқиб, мижоз-корхона фаолиятига мос муҳимлик даражасини аниқлаш тартибини ишлаб чиқишлари лозим. Бунда улар тавсия қилинган жадвалдаги тартибга қуйидаги ўзгартишларни киритишлари мумкин: а) 3-устундаги коэффициентларни ўзгартириш; б)1-устунда келтирилган кўрсаткичларни алмаштириш, янгиларини киритиш ёки айримларни чиқариб ташлаш; в) Муҳимлик кўрсаткичини аниқлашда ўртача миқдор чиқариш тартибини ўзгартиш; г) Ўтган йиллардаги молиявий кўрсаткичларни инобатга олиш ва уларнинг ўзгариш динамикасини ҳисобга олган ҳолда и Муҳимлик даражаси кўрсаткичлари ва унинг ягона (умумлаштирувчи) кўрсаткичини аниқлаш, унинг аҳамияти тўғрисида баён этилган фикр-мулоҳазаларни мустаҳкамлаш учун жадвалда тавсия этилган услуб бўйича қуйидамиз: Биринчи усул. Бу усулга мувофиқ аудитор юқорида келтирилган асосий кўрсаткичлардан муайян корхона учун энг мос келадиганларини танлаб олиши мумкин. Иккинчи усул га мувофиқ юқорида тавсия қилинган барча кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқарилиб, энг кичик сумма асосий кўрсаткич деб қабул қилинади. бунинг учун қуйидаги ҳисоб- китоблар бажарилади. Асосий кўрсаткичларА со си й кў р сатки ч қи й м ати , м . с. % М у ҳ и м л и к д ар аж аси сум м аси , м . с. Маҳсулот(иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум 723491, 0 5 36175, 0 Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг ишлаб чиқариш таннархи 177826, 0 3 5335, 0 Жами давр харажатлари 32833, 0 3 985, 0 Баланснинг жами суммаси 241567, 0 2 4831, 0 Корхонанинг хусусий капитали (баланс пассиви I бўлим) 135945, 0 10 13595, 0 Корхонанинг умумий харажатлари 322762, 0 2 6455, 0 Тақсимланмаган фойда 23819, 0 2 476, 0Муҳимлик даражасини ҳисоблаш жадвали. Бунинг учун хўжалик юритувчи субьектнинг молиявий ҳисоботидан олинган асосий кўрсаткичлар жадвалнинг 2- устунига ёзилади. 3-устунидаги кўрсаткичлар(%)аудиторлик ташкилотининг ички стандарти(йўриқномаси)да аниқланган бўлиши ва доимий қўлланилиши лозим. 4-устундаги кўрсат-кичлар 2- устундаги кўрсаткичларни 3-устундаги кўрсаткичлар (%) га кўпайтириб, 100 га бўлиш йўли билан аниқланади. Демак, иккинчи усул бўйича аудитор Муҳимлик даражаси сифатида энг кичик сумма, 476, 0 минг сўмни танлайди. Учинчи усул 4-устундаги кўрсаткичларнинг ўртача миқдори қуйидагича аниқланади: (36175, 0=5335, 0=985, 0=16272, 0=70795, 6=6455, 0=476, 0):7=19499, 0 Энг паст кўрсаткич ўртача кўрсаткичдан қанчага фарқ қилишини аниқлаймиз: (19499, 0-476, 0):19499, 0х100%=97, 60% Энг юқори кўрсаткичнинг ўртачадан фарқи: (36175, 0-19499, 0):19499, 0х100%=85, 5% Ҳар иккала ҳолатда ҳам энг юқори ва энг паст кўрсат-кичларнинг ўртача кўрсаткичдан фарқи сезиларли даражада яъни 20% дан катта бўлганлиги сабабли энг юқори (36175,0 м.с.) ва энг паст (476,0 м.с.) кўрсаткичлар ҳисоб- китобдан чиқариб ташланади. Бу кўрсаткичлар кейинчалик ўртача миқдорни ҳисоблашда қўлланилмайди. Қолган кўрсаткичлар асосида янги ўртача миқдор аниқланади. (5335, 0=985, 0=16272, 0=70795, 0=6455):5=19968,5 м.с. Олинган миқдор(19968, 5 минг Баланс моддалари Сумма, минг сўм Модданинг баланс жамидаги улуши% Муҳимлик даражаси, минг сўм Актив моддалари Асосий воситалар 654472,0 80,4 8040,0 Ишлаб чиқариш заҳиралари 39957,0 5,0 500,0 Тайёр маҳсулотлар 49211,0 6,0 600,0 Харидор ва буюртмачилар 69938, 0 8,6 860,0 БАЛАНС 813578,0 100,0 10000,0 Пассив моддалари Устав капитали 19741,0 2,4 240,0 Резерв капитали 616135,0 75,7 7570,0 Тақсимланмаган фойда 23819,0 2,9 290,0 Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар 24134,0 3,0 300,0 Қисқа муддатли қарзлар 30000,0 3,7 370,0 Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар 32120,0 3,9 390,0 Кредиторлар: - мол етказиб берувчилар - бюджет бўйича қарзлар - бошқа кредиторлар 8597, 0 23102, 0 35930, 0 1,1 3, 2 4, 1 110,0 320,0 410,0 БАЛАНС 813578,0 100, 0 10000,0Балансда муҳим ўрин тутадиган мод Аудитор аниқланган хатолар бўйича мижоз-корхона раҳбариятига жорий бухгалтерия даврида тузатиш ёзувларини амалга оширишни тавсия қилиши лозим. Агарда тахмин қилинаётган хатолар ва тафовутлар сезиларли даражада бўлса, мижоз-корхона раҳбариятининг тузатиш киритишга рози бўлмаслиги аудитор учун салбий аудиторлик хулосаси тузишга асос бўлиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўрнатиладиган асосий кўрсаткичлар тизими ва муҳимлик даражаси ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ҳамда аудиторлик ташкилотининг ижро органи томонидан тасдиқланади. Аудиторлик текшируви жараёнида юзага келган вазиятлар тақазоси билан Муҳимлик даражаси кўрсаткичи ўзгартирилиши (тузатилиши) мумкин. Бунда муҳимлик даражасининг ўзгартирилиш факти, унинг янги кўрсаткичи, тегишли ҳисоб-китоблар ва далил-исботлар тафсилоти ауд МУҲИМЛИКНИ БАҲОЛАШДА ИККИ АСОСИЙ ЁНДАШИШ ҚЎЛЛАНИЛАДИ Дедуктив ёндашишИндуктив ёндашиш ҳар бир модда учун алоҳида баҳо беришни тахмин қилади, ундан кейин баҳоларни бир бирига қўшиш йўли билан умумий моддийлик аниқланади молиявий ҳисоботнинг умумий моддийлиги аниқланишини тахмин қилади ва ундан кейин, ҳар бир счет бўйича иш ҳажмини аниқлаш учун, ҳисоботнинг алоҳида моддалари бўйича берилган баҳо тақсимланиб чиқилади ОЛИМЛАРНИНГ АУДИТОРЛИК РИСКИ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ МАМЛАКАТИМИЗ ОЛИМЛАРИ З.Т.Маматов Аудит хатари- йўл қўйиш мумкин бўлган, мақбул даражадаги аудит хатари, аудит чоғидаги хатар. Р.Д.Дусмуратов Аудиторлик фаолиятидаги “таваккалчилик”, “таҳлика”, “ғов” каби турли таржималар “риск” атамасининг асл моҳиятини очиб бермайди М.М.Тулаходжаева Ш.И.Илхамов Аудиторлик таваккалчилиги- бу аудиторлик текширувининг, мижознинг ички назоратини самарасизлиги, аудиторлар томонидан мижоз хатоларини аниқлай олмаслиги таваккалчилигини баҳолашдир ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ А.Аренс Ж.Лоббек Аудиторлик риски- аслида ҳисоботда жиддий хатолар мавжуд бўлса-да, аудитор томонидан молиявий ҳисобот тўғри тузилганлиги тўғрисида хулосага келинганлиги ва тузатишларсиз хулоса чиқарилиши, деб таърифланади. Ушбу таърифда биринчи турдаги риск Аудиторлик риски – бу аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботларни ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун аудит стратегиясини белгилаш ва аудиторлик хулосасини шакллантиришда мавжуд вариантлардан муқобилини танлашдаги тахминдир, аудиторлик текширувининг самарасизлиги хавфини баҳоловчи тадбиркорлик рискидир. Аудиторлик риски Аудиторлик риски – Молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлганда аудитор томонидан нотўғри аудиторлик хулосаси берилиши риски. Аудиторлик риски иккита компонентдан ташкил топади: (а) биринчиси ташкилотга боғлиқ – бу молиявий ҳисоботда муҳим бузилишлар бўлиши мумкинлиги риски ( ажратиб бўлмаслиги риски ва назорат риски ) (б) иккинчиси аудиторга боғлиқ – бу аудиторларнинг молиявий ҳисоботдаги муҳим бузиб кўрсатишларни аниқлаб билмаслиги риски ( аниқланмаслик риски ) Аудиторлик рискини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин Аудиторлик риски = Ажратиб бўлмаслик риски х Назорат риски х Аниқланмаслик риски Танлаш билан боғлиқ риск Танлаш билан боғлиқ бўлмаган риск ТАСНИФЛАНИШ БЕЛГИСИ НОТЎҒРИ (РИСКЛИ) ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РИСК МАНБАИ БЎЙИЧА РИСК ТУРЛАРИ Биринчи турдаги риск Иккинчи турдаги риск Ажратиб бўлмайдиган риск Назорат риски Аниқланмаслик риски Танлаб текшириш риски Аудитор хатоси риски ТАЪРИФ Молиявий ҳисобот ҳақиқатда ишончли бўлганда, унинг ишончсизлиги тўғрисида фикр билдириш риски Катта хатолари мавжуд бўлган ҳолда ҳисоботнинг ишончли эканлиги ҳақида фикр билдириш риски Ички назорат тизими воситалари ёрдамида аниқланишига қадар муҳим хатоликларнинг юзага келиши эҳтимоллиги Корхонада мавжуд бўлган ва мунтазам қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими воситалари сезиларли хатоликларни ўз вақтида аниқлай олмаслик эҳтимоллиги Текширув давомида аудитор томонидан қўлланиладиган аудиторлик амаллари мавжуд бўлган хатоликларни Ажратиб бўлмаслик риски Ажратиб бўлмайдиган риск – Операциялар туркуми, счётлардаги қолдиқлар ёки ошкор қилинадиган маълумотлар тўғрисида тақдимноманинг бузиб кўрсатилиши риски. Бундай бузиб кўрсатиш ўз-ўзича ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга ҳар қандай боғлиқ назорат воситалари кўриб чиқилгунга қадар аҳамиятли бўлиши мумкин. Назорат риски Назорат воситалари тизими риски – Операциялар туркуми, счётлардаги қолдиқлар ёки ошкор қилинадиган маълумотлар тўғрисида тақдимномада мавжуд бўлиши мумкин бўлган бузиб кўрсатиш ўз-ўзича ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга тадбиркорлик субъектининг ички назорат тизими томонидан ўз вақтида аниқланмаслиги ва баратараф этилмаслиги ёки олди олинмаслиги риски. Аниқланмаслик риски Аниқланмаслик риски – Аудитор томонидан аудиторлик рискини мақбул даражагача пасайтириш мақсадида бажариладиган тартиб-таомиллар ҳақиқатда мавжуд бўлган ҳамда алоҳида ёки бошқа муҳим бузиб кўрсатишлар билан биргаликда қаралганида аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган бузиб кўрсатишни топиш имконини бермаслиги риски. Аудитда рискларнинг вужудга келиш сабаблари ИҚТИСОДЧИ ОЛИМЛАРНИНГ АУДИТОРЛИК РИСКИ ВА УНИНГ КОМПОНЕНТЛАРИНИ БАҲОЛАШДАГИ ЁНДАШУВЛАРИ Манба Аудиторлик риски Ажратиб бўлмайдиган риск Назорат риски Аниқланмаслик риски МАМЛАКАТИМИЗ ОЛИМЛАРИ Р.Д.ДЎСМУРАТОВ Ўрнатилган аудиторлик рискининг мақбул даражаси 5% Ажратиб бўлмайдиган риск (ички хўжалик) ни баҳолашда аудитор бир неча гуруҳ омилларини эътиборга олиши керак. Назорат воситалари рискини имкон қадар пасайтириш. Бунинг учун текширув пайтида назорат воситаларини қўшимча тест синовларидан ўтказиш зарур. Аниқланмаслик рискини пасайтиришга ҳаракат қилиш. Бунда аудиторлик ташкилоти қуйидагиларни амалга ошириш керак: А) қўлланиладиган аудиторлик амалларини, уларнинг сонини кўпайтириш ва мазмунини ўзгартиришни назарда тутган ҳолда модификациялаш; Б) текширув учун сарфланадиган вақтни кўпайтири ХОРИЖ ОЛИМЛАРИ В.В.СУЙЦ 1.Миқдорий усул аудиторлик рискининг бир нечта моделларининг миқдоран аниқланишини ўз ичига олади. (муаллиф фақатгина аудиторлик рискининг мультипликатив моделини таҳлил этган); Риск даражасини аниқлаш методи тўғридан- тўғри кўрсатилмаган, аммо муаллиф тест ва анкеталарни қўллашни назарда тутишга имкон берувчи молиявий ҳисобот ва бир турдаги хўжалик муомалалари бўйича ўтказиладиган ажратиб бўлмайдиган рискини баҳолашни эслатиб ўтган. Бунда аудитор ўтган йиллар аудит маълумотларидан фойдаланиши мумкин. Ички назорат воситаларидан такроран фойдаланиш, назорат воситаларининг қўлланилиши ва йўналишлари бўйича сўровларни ўз ичига қамраб олувчи хужжатларни текширишни назарда тутувчи назорат тестларини тузиш Муаллиф аниқланмаслик рискини “амаллар риски”, деб номлашни такл “ ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ НИНГ БАЛАНСИДА АҲАМИЯТЛИ ЎРИН ТУТАДИГАН МОДДАЛАРНИНГ МУҲИМЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ Баланс моддалари Қиймати Модданинг баланс жамидаги улуши, % Муҳимлик даражаси, минг сўм Актив моддалари Асосий воситалар 1 4104 988 144 46,9 5 316 115,0 Номоддий активлар 442 969 0,002 226,7 Узоқ муддатли молиявий инвестициялар 2 107 680 368 7 793 450,0 Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар 40 900 920 0,1 11 335,0 Товар-моддий захиралар 943 192 266 3,1 351 385,0 Тугалланмаган ишлаб чиқариш 75 531 367 0,3 34 005,0 Тайёр маҳсулот 17 124 355 0,06 6 801,0 Келгуси давр харажатлари 8 583 815 856 28,6 3 241 810,0 Дебиторлик қарзи 1 029 206 339 3,4 385 390,0 Қисқа муддатли молиявий инвестициялар 1 761 945 0,005 566 750 Пул маблағлари 768 663 121 2,6 294 710,0 Бошқа жорий активлар 3 856 041 0,01 “ ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ НИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИ БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК РИСКИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БАҲОЛАШ Молиявий ҳисобот моддалари М уҳимлик даражаси режалаштирилган Режалаштирилган аудиторлик риски Эҳтимолли режалаш тириладиган хато (1 3) Танланма фоизи (бирлик улуши) (1-DR) Ажратиб бўлмайдиган риск IR Назорат риски CR Ҳақиқатдаги аудиторлик риски (6 7 (1-[5])) Эҳтимолли хато (1x8) Аниқланмаслик риски DR 1-[5] М умкин бўлган риск (максимал) M in(DR CR AR) М умкин бўлган эҳтимолли хато (1x11) Номи Қиймати А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Асосий воситалар 14 104 988 144 5 316 115 0,05 705 249 407 0,50 0,44 0,37 0,09 1269448933 0,5 0,25 3526247036 Номоддий активлар 442 969 226 700 0,05 22 148,5 0,50 0,44 0,37 0,09 39867 0,5 0,25 110742,25 Узоқ муддатли молиявий инвестициялар 2 “ ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ НИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИ БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК РИСКИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БАҲОЛАШ Молиявий ҳисобот моддалари М уҳимлик даражаси режалаштирилган Режалаштирилган аудиторлик риски Эҳтимолли режалаш тириладиган хато (1 3) Танланма фоизи (бирлик улуш и) (1-DR) Ажратиб бўлмайдиган риск IR Назорат воситалари риски, CR Ҳақиқатдаги аудиторлик риски (6 7 (1-[5])) Эҳтимолли хато (1x8) Аниқланмаслик риски DR 1-[5] М умкин бўлган риск (максимал) M in(DR CR AR) М умкин бўлган эҳтимолли хато (1x11) Номи Қиймати А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12Қисқа муддатли молиявий инвестициялар 1 761 945 566 750 0,05 88097 0,20 0,44 0,37 0,13 229 053 0,8 0,25 440486 Пул маблағлари 768 663 121 294 710 0,05 38 433 156 0,20 0,44 0,37 0,13 99 926 206 0,8 0,25 192157802 Бошқа жорий актив “ ”Акциядор лик жамияти нинг ички назорат тизимида ги талаб ва мақсадни аниқлаш Талаб ва мақсадга кўра ходимлар га вазифала рни тақсим лаш ва йўриқно маларда белгилаш Рисклар ни аниқлаш ва назорат амаллари ни белгилаш мақсадид а асосий бизнес жараён ларни тавсиф лаш Асосий бизнес жараён лар бўйича рисклар рўйхатин и шакллан тириш ва уларни баҳолаш Назорат амаллари ни ўтказиш Назорат амаллари нинг самарадо рлигини аниқлаш Рискка асослан ган ёндашув нуқтаи назарида н янги назорат амаллари ни такомил лашти риш Тизимни ҳужжат лашти риш Ички назорат тизимини синовдан ўтказиш ва янгилаб бориш бўйича чора- тадбирла р ишлаб чиқиш 0E 21 2C 26 1D 26 1E 29 2B 2A 1A26 02 2A 22 37 29 2B 20 1E 21 35 2A 2F 12 26 1A 2B 26 1A2A 26 2F 2A 1A 2F 2C 21 1E 21 0E 2F1D 2C 21 2F 201D 203835 1D 23 1E 1B 2F1A 07 1A ИЧКИ НАЗОРАТ САМАРАДОРЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ Сифат кўрсаткичлари Миқдор кўрсаткичлари -назоратчиларнинг малака даражаси, уларнинг назоратчи ёки аудитор сифатида ўртача қанча вақт ишлаганликлари; -аудитор ва назоратчи сифатида профессионал сертификатларга ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларнинг мавжудлиги; -ички назорат стандартларига мувофиқлиги (режалаштириш, тавсиялар ва ҳисоботлар сифати) -тасдиқланган режанинг бажарилиши; -давр мобайнида битта мутахассисга тўғри келадиган ўтказилган назорат амаллари сони; -битта текширувни ўтказиш учун сарфланадиган ўртача вақт; -тақдим этилган тавсиялар сони; -бажарилган (бажарилмаган) тавсиялар улуши; -тавсиялар бажарилишидан олинган иқтисодий самара. 0A 13 08 39 1B 24 1D 39 3A 1E 2A1B1E 39 2A1B 1E 01 39 39 22 241F26 39 24 39 39 1B 39 1D 17 • Рискли ҳолатларни аниқлаш ва аудитнинг алоҳида босқичларида уларнинг умумий даражасини экспертиза асосида белгилаш Аудиторлик рискини дастлабки баҳолаш ва муҳимликни аниқлаш • Рискли вазиятларнинг юзага келиш эҳтимоллиги, зарар кўришнинг эҳтимоллигини баҳолаш Аудиторлик рискининг миқдорий хусусиятларини аниқлаш • Рискларни интеграллашган ҳолда баҳолаш- статистик ва эксперт усулларнинг комбинацияси ёрдамида амалга ошириш Аудиторлик рискини статистик усуллар орқали баҳолаш • Аудиторлик хулосасини танлаш учун аудиторлик рискининг охирги қийматини аниқлаш Аудиторлик рискини комплекс баҳолаш 01 12 1A 1A 2F 1B 1C 2D 2F 0E 1C 2A 01 12 2B 22 28 2D 2F 0E 201D 37 1A 01 12 1D 34 241E 1B 22 5F20 1F 0E 241E 1F 01 0E 37 1B 201D 27 0E 22 АНИҚЛАНМАСЛИК РИСКИНИ БАҲОЛАШ (Аудиторнинг тажрибаси, малакаси, алоқа самарадорлиги) Аниқланмаслик рискини мақбул паст даражага тушириш учун моҳиятига кўра амаллар давомида олинган аудиторлик далилларининг етарлилиги ва ишончлилиги характерини комплекс баҳолаш (Манбанинг ишончлилиги омили ва очиқлиги, аудиторнинг мустақиллиги, компетентлиги, коммуникация омили, танлаш усуллари, амаллар тури, ҳажми, шароитлар етарлилиги Амалларни мазмуни бўйича амалга ошириш, ажратиб бўлмайдиган ва назорат рискларининг бирламчи даражасига тузатишлар киритиш (Коммуникация омиллари, амаллар табиати, далилларнинг қарама-қаршилиги ва ўзаро боғлиқлиги, танловнинг тўлиқлиги Шартли аудиторлик хулосаси Фикр билдиришдан бош тортишЕтарлиликнинг бирламчи баҳосидан келиб чиқиб, текширув сегментлари ва аудиторлик амалл АУДИТОРЛИК РИСКИНИ МИНИМАЛ ЛАШТИРИШ ТАМОЙИЛ ЛАРИаудиторлик риски ва унинг компонентларини баҳолаш оқилона равишда амалга оширилиши керак (сегментни ёппасига текшриш пайтида ушбу сегментда аудиторлик риски баҳоланмаслиги лозим) аудиторлик рискини баҳолаш ва моделлаштириш текширувлар ҳажмини камайтириш мақсадига эга бўлмаслиги керак аудиторлик рискини баҳолаш муҳимлик даражаси ва аудиторлик хулосаси шакли билан ўзаро алоқадор бўлган кўп босқичли жараён саналади танлаб текшириш ҳажмини қисқартиришга нисбатан аудиторлик рискининг умумий қийматини камайтириш ҳар доим ҳам яхшироқ саналади аудиторлик рискини баҳолашда аудитор профессионал мушоҳадани қўллаши мақсадга мувофиқдир 0E 120A 08 09 02 09 1A 22 1F 1F 5F3A 1B 20 1A 2B 1E 22 2F 1A 2A 1A 2F1D 22 1E 27 1A 27 1C 1A 2F1A 3A 27 2A ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha