Бўзахўр майдонининг мезозой ётқизиқлари тузилишини ўрганишда 3Д сейсморазведканинг қўлланилиши

 
Ўзбекистон Республикаси 
Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги 
 
 
Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети 
Геология факультети 
 
 
“Геофизикавий тадқиқот усуллари” кафедраси 
 
 
КУРС ИШИ 
 
 
 
Мавзу:  “Бўзахўр майдонининг мезозой
ётқизиқлари тузилишини ўрганишда 3Д 
сейсморазведканинг қўлланилиши”. 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Мундарижа: 
 
Кириш. ............................................................................................................................ 3
1. Ҳудуднинг геологик-геофизик ўрганилганлиги. .................................................... 4
2. Ҳудуднинг геологик тузилиши. ............................................................................... 6
2.1. Стратиграфия. ......................................................................................................... 6
2.2. Тектоника. ............................................................................................................... 8
2.3. Нефт-газлилиги. .................................................................................................... 12
3.   Бўзахўр   майдонининг   мезозой   ётқизиқлари   тузилишини   ўрганишда   –   3Д
сейсморазведканинг қўлланилиши. ........................................................................... 14
3.1. Сейсморазведка 3Д усули. ................................................................................... 15
3.2.   Сейсморазведка   –   3Д   усули   орқали   мезозой   ётқизиқлари   тузилишини
ўрганиш. ....................................................................................................................... 19
4. УЧНУ – 3Д сейсмик маълумотларини қайта ишлаш. .......................................... 23
5. 3Д сейсмик маълумотларини талқин қилиш. ....................................................... 25
6. Ишлар натижаси. ..................................................................................................... 27
Хулоса. .......................................................................................................................... 38
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.................................................................36 
  2   Кириш. 
Ҳозирги  вақтда  геофизик   усуллар  орасида  уч   ўлчамли  сейсморазведка
(3Д)   УЧНУ   муҳим   ўрин   эгаллайди.   Нефт-газга   маҳсулдор   тузилмаларни
ўрганишда,   УВ   уюмларининг   ҳажмий   моделини   олишда,   нефт-газларни
сақловчи   бой   коллекторлар   хоссаларини   ўрганиш   ва   маҳаллийлаштиришда
юқори   самарадоали   технологиялари   билан   сейсморазведка   3Д   усули
қўлланилади. 
Ўзбекистон   Республикасида   2000   йилда   ОАО   «Ўзбекгеофизика»
AHVIV-362   типли   вибросейсмик   қурилма   билан   1080   каналли   телеметрик
сейсмоқидирув   «Input/Output   System   2000»   системани   ишлаб   чиқаришда
ўзлаштирди   ва   қўллади.   2002   йилдан   бошлаб   сейсморазведка   3Д   Бешкент
ботиқлигида қўлланила бошланди. 
Ҳозирги   вақтда   Бўзахўр   ҳудудиди   муфассал   қидирув-текширув
сейсморазведка 3Д ишлари олиб борилмоқда. 
Жаҳон   амалиётида   кенг   тарқалган   сейсморазведка   3Д   нефт-газга
маҳсулдор   тузилмаларни   муфассал   ўрганишда   нефт   ва   газ   уюмлари
тузилишини аниқлашда, фойдаланилаётган кон мониторинги бомқичида кенг
қўлланилмоқда;   унинг   асосий   юқори   самарадорлиги   бўлиб,   мураккаб
геологик   объектлар   (тузли   гумбазлар,   рифлар,   блокли   тузилмалар,   тектоник
бузилишлар) ни текшириш ҳисобланади. 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
  3      
   
1. Ҳудуднинг геологик-геофизик ўрганилганлиги. 
Бешкент   ботиқлиги   ҳудуди   геолог-гидрогеологик   ва   геоморфологик
муфассал хариталаш билан тўлиқ қопланган (Н.П. Зубов, С.П. Суворов, 1936;
Ю.К.   Миронов,   В.И.   Чернов,   1949).   Ҳудуд   бўйлаб   аллювиал   ва   пролювиал
ётқизиқлар   кенг   ривожланган,   антиклинал   тузилмалар   релъефи   яққол
ажралган. 
Геофизик   усуллар,   асосан   сейсморазведка   усули   билан   тузилмали   ва
чуқур бурғилаш орқали иш ҳудудининг чуқурлик тузилишини ўрганиш 1950
йиллардан бошланган. Натижада юқори бўр (сенон) ётқизиқларигача  бўлган
геологик кесимни ўрганиш имкони бўлди. 
1955   йилдан   бошлаб   геологик   қидирув   ишлари   юқори   юра   карбонат
ётқизиқлари тузилмаларини ўрганиш ва қидиришга йўналтирилди. 
Ҳозирги   вақтда   Бешкент   ҳудуди   геологик   кесими   ҳақидаги   маълумотлар
етарлича олинган ва УВ уюмлари топилган. 
Ҳозирги вақтда юқори ғовакли коллекторлар билан аралаш ётқизиқлар
муносабатлари   етарлича   ўрганилмай   қолинмоқда.   Бу   ҳудудларда   3Д
технологиялари   бўйича   сейсморазведка   ишларини   ўтказиш   долзарб   ва
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Ҳудуд   бўйлаб   геофизик   усуллардан   магниторазведка,   гравиразведка,
электроразведка ва сейсморазведка ишлари олиб борилган. 
Тадқиқот   ҳудудида   1:200000   масштабли   ер   усти   магнитометрик   ва
аэромагнит   хариталари   тузилган.   Мураккаб   характерли   магнит   майдонни
ўрганиш орқали фундамент тузилишининг умумий чегаралари аниқланилган.
Мезокайнозой   бурмалари   майдонида   магнит   майдон   мусбат   аномалиялари
аниқланилган. 
1977-1980   йилларда   Учбош-Қарши   флексура-ёриқ   ҳудуди   ва   Бешкент
ботиқлигининг   кенг   ҳудудлари   бўйлаб   80-100м   баландликда   ва   2-3   гамма
аниқликда   1:100000   масштабли   аэромагнит   ва   аэрогаммаспектрометрик
хариталаш ишлари ўтказилди. 
Юқори   аниқликдаги   аэромагнит   хариталашни   Ўзбекистоннинг
мураккаб   тузилган   нефт-газга   маҳсулдор   ҳудудларида   антиклинал
тузилмаларни   хариталаш   учун   геофизик   тадқиқотларнинг   умумий
комплексида қўллаш мақсадга мувофиқ. 
Бешкент ботиқлиги ҳудуди бўйлаб 1:200000 масштабдаги гравиметрик
хариталаш   ишлари   ўтказилган.   Булар   натижасида   палеозой   ётқизиқлари
тузилмалари билан боғлиқ бир қатор аномалиялар аниқланган. 
  4   Ҳозирги вақтда юқори аниқликдаги гравиметрик хариталаш тузилмани
чуқур   бурғилашга   тайёрлаш   ва   уюм   типидаги   аномалияларни   аниқлашда
сейсморазведка УЧН комплекси билан бирга қўлланилади. 
1:200000   масштабли   қидирув   электроразведка   ишлари   асосан   ТЭЗ
(ВЭЗ), ДЭЗ усулларида бажарилган. Бу ишлар натижасида таянч геоэлектрик
горизонтлар (P, J, PZ) бўйича тузилмали схемалар қурилган, Бўзахўр, Ғузор,
Шўртан   ва   бошқа   кўтарилмалар   аниқланган.   Антиклинал   тузилмаларни
аниқлашда   ТЭЗ;   палеозой   фундаменти   юқорисини   хариталашда   ДЭЗ,   ЗСМ,
МТЗ;   юқори   юра   ётқизиқлари   нефт-газга   маҳсулдор   ҳудудларини
тўғридантўғри текширишда ЗСД (ЗИ), МТЗ усуллари қўлланилади. 
Сейсморазведка ишлари 1956 йилдан бошлаб УТУ ва СТТУ усулларида
олиб   борилган.   1968   йилгача   УТУ   бўр-палеоген   ётқизиқларини   тузилмали
планда хариталаш учун асосий сейсморазведка усули ҳисобланган. Бу ишлар
натижасида   кўпгина   УВ   уюмли   антиклинал   тузилмалар   аниқланди   ва   чуқур
бурғилашга тайёрланди. 
Сўнгги   йилларда   геологик   масалаларнинг   мураккаблашиши   ва
тадқиқотлар   чуқурлигининг   ошиши   туфайли   УТУ   ва   СТТУ   усулларининг
самарадорлиги пасайиб кетди. 1969 йилда геологик-геофизик маълумотларни
текшириш   УТУ   усули   фақат   юқори   юра   ётқизиқларигача   бўлган   чўкинди
қоплама   чуқурлик   тузилишини   ўрганиш   учун   самарадорли   эканлигини
кўрсатди. 
1970   йилдан   бошлаб   сейсморазведка   ишлари   амалиётида   УЧН   усули
асосий ўрин эгаллади. Бу усул кўп каналли сонли (цифровая) сейсмостанция
ва   ЭҲМ   да   қайта   ишлаш   билан   бирга   қўлланилади.   УЧН   усулини   қўллаш
орқали риф таналарини ажратиш имкони туғилди. 
1980   йилларнинг   охири   ва   1990   йилларнинг   бошида   УЧН
сейсморазведка   ишларида   аввал   газодинамик,   сўнгра   вибросейсмик
қурилмалар қўлланилди. 
2002 йилдан бошлаб Бешкент ботиқлигида уч ўлчамли сейсморазведка
усули   I/O   SYSTEM-2000   сейсмик   маълумотларни   рўйхатга   олувчи
телеметрик тизим билан қўлланила бошланди. Ҳозирги кунда сейсморазведка
3Д   усули   нефт   ва   газ   конларини   қидиришнинг   энг   самарали   усули
ҳисобланади. 
 
 
 
 
 
 
 
  5    
 
2. Ҳудуднинг геологик тузилиши. 
 
Бешкент   ботиқлиги   ўрганилаётган   ҳудудининг   геологик   тузилиши
ҳақидаги   замонавий   намойиши   кўп   сонли   геологик   ва   геофизик
тадқиқотларга асосланади. 
Ўрганилаётган   ҳудуднинг   стратиграфияси,   тектоникаси   ва
нефтгаздорлиги ҳақидаги қисқача маълумотлар қуйида келтирилган. 
 
2.1. Стратиграфия. 
 
Бешкент   ботиқлигида   иккита   йирик   стратиграфик   комплекс   ажратилади:
бурмали пойдевор ва мезозой чўкинди қопламаси. 
Палеозой   ётқизиқлари   метаморфик   (сланцлар,   аргиллитлар),   магматик
ва эффузив-чўкинди жинсларидан иборат. Палеозой фундаменти ётқизиқлари
юра даври терриген чўкиндилари билан номувофиқ жойлашган. 
Юра даври ётқизиқларида 3 та ҳар хил терриген комплекс ажратилади: 
терригенли   (қуйи-ўрта   юра   J1+2),   карбонатли   (юқори   юра   J3   k+o)   ва
тузангидритли (юқори юра J3 km+t). 
Юра   терриген   ётқизиқлари   қуруқлик   ва   денгиз   шароитидаги   мураккаб
тузилган комплекслардан иборат. 
Карбонат ётқизиқлари (ўрта келловей – қуйи кимеридж)  терриген юра
ётқизиқлари   билан   мувофиқ   жойлашган   ва   карбонат   жинсларга   боғлиқ   ҳар
хил   фациал   комплекслардан   иборат.   Карбонат   формация   генетик   белгилари
ва коллекторлар жойлашиши хусусиятига кўра иккига бўлинади: қуйи – очиқ
шельф фациясига кирувчи (140-250м) ва юқори – жадал дифференциялашган
қисм   (5   дан   300м   гача).   Карбонат   ётқизиқларининг   юқори   қисмида   А.Г.
Ибрагимов   (1984)   5   та   фициал   турни   ажратган:   ўрнини   қопламайдиган
йиғилиш (аккумулятив) чўкмали депрессион ётқизиқлар ҳудуди, тўсиқли риф
ривожланган   ҳудуд,   рифичра   қўлтиғ   ҳудуди,   оолитли   саёз   жой   ҳудуди,
қирғоқ бўйидаги саёз сувли ётқизиқлар ҳудуди. 
Амалий қидирув-геологик ишлардан дастлабки икки турда XVI, XV-ПР
(риф   ости),   XV-Р   (рифли)   ва   XV-HP   (рифдан   юқори)   горизонтлари
ажратилган.   XV-ПР   горизонтида   XV-a1   ва   XV-a2   пачкаларига   ажралувчи
XV-a пачка мавжуд. 
XVI   горизонтда   коллектор   жинслар   деярли   йўқ   бўлиб,   улар   таркиби   ва
қалинлиги кам ўзгаради. 
XV-ПР   горизонти   тўқ-кулранг   биоморфлар   билан   бузилган   ва
юпқадағал   плитали,   қаттиқ,   зич,   қора   оҳактошлар   мавжуд.   Қалинлиги   бир
  6   неча метрдан  180-200м  га етади.  Бу  горизонтда  30-138м  қалинликдаги  XV-a
пачкаси ажралиб туради. 
XV-Р  горизонт   ҳар   хил   фациал   ҳудудлар   билан   характерланувчи   икки
хил   қисмга   эга:   рифли   –   тўсиқли   риф   ва   атоллга   ўхшаган   риф   ривожланган
ҳудуд   ҳамда   депрессион,   рифлараро   –   чуқур   сувли   ётқизиқлар   ҳудуди.
Буларнинг   биринчиси   ғовакли   монолитли   қатлам   (50-250м)   ва   ғовак-ёриқли
биоген   оҳактошлар   билан   мураккаблашган.   Бу   горизонт   ҳудуд   бўйлаб
27003200м чуқурликда тарқалган. 
XV-HP   литологик   таркиб   бўйича   ҳар   хил   сув   ўсимликлари   бўлган
органоген,   оолитли   оҳактошлардан   иборат.   Қалинлиги   20-100м   бўлиб,   ҳар
хил ғовакли ва зич қатламлар кўринишида ажралган. 
Юқори   юра   карбонатларининг   юқори   қисми   «сульфат-карбонатли
қават»   деб   номланувчи,   такрорланувчи   ангидрит   ва   оҳактош   қатламларидан
иборат. Оҳактош қатламлари ғовакли ва ёриқли бўлиши мумкин. 
Палеобассейннинг   чуқур   ҳудудларидаги   карбонат   формацияларининг
юқори   қисмида   5-10м   дан   40м   қалинликгача   бўлган   қора-гил-карбонатли
гамма актив сланецлар жойлашган. 
Юқори   юра   (J3   km+t)   туз-ангидрит   формацияси   ётқизиқлари   барча
жойда   ривожланган   бўлиб,   келловей-оксфорд   карбонат   ётқизиқлари   учун
регионал   қапқоқ   ҳисобланади.   Тузилиши   бўйича   бешдан   (қуйи   ангидрит,
қуйи   туз,   ўрта   ангидрит,   юқори   туз   ва   юқори   ангидрит)   биттагача   қаватлар
(ангидритлардан) дан иборат. Уларнинг умумий қалинлиги 290-1024м. 
XV   рифли   горизонт   қалинлиги   0-250м   бўлиб,   45º   ва   ундан   юқори
бурчакда жойлашган. 
Бўр даврининг икки бўлими ётқизиқлари ҳам ҳудудда ривожланган. 
Неоком кичик яруси асосан юпқа қумтош ва алевролит қатламли қизил
гиллар   пачкасидан   иборат.   Кесим   юқорисида   қумтош   ва   алевролит
қатламчали тўқ-кулранг қизил гил ва гил қатлами бўлган қизил қумтош XIII
ва XIV ўтказувчи горизонтлардан иборат. 
Апт   ярусида   XIII   маҳсулдор   горизонт   ажралган.   Қатлам   юқорисида
гилли мергел, юқорида гилли оҳактош, гил ва ангидрит қатламлари мавжуд.
Неоком-апт ётқизиқларининг умумий қалинлиги 463-497м. 
Альб   яруси   микрофауна   қолдиқларига   бой   бўлган   бир   жинсли   гил
қатламидан   иборат.   Альбнинг   юқори   қисмида   90-100м   қалинликдаги
оҳактошли   қумтошлардан   иборат   XI   ўтказувчи   горизонт   мавжуд.   Альбнинг
умумий қалинлиги 315м. 
Палеоген даври юқори бўр устига номувофиқ ётувчи эоцен ва плеоцен
ётқизиқларидан   иборат.   Плеоцен   (бухоро   қатлами)   89-108м   қалинликдаги
мергел ва доломит қаватли массив, ғовакли ва ёриқли оҳактошлардан иборат.
  7   Эоцен 145м  қалинликгача  бўлган, орасида мергел ва доломит қавати бўлган
тўқ ва яшил-кулранг гиллардан иборат. 
Палеогеннинг умумий қалинлиги 40-60 дан 300-360м гача ўзгаради. 
Неоген-тўртламчи   давр   ётқизиқлари   алевролит,   гил,   қумтош   (N)   ва
аллювиал,   пролювиал,   элювиал   (Q)   кўринишдаги   ётқизиқларидан   иборат.
Уларнинг умумий қалинлиги 617м гача бўлади. 
 
 
 
 
 
2.2. Тектоника. 
Бешкент   ботиқлиги   Чорджоу   поғонасининг   жанубий-шарқий   қисмида.
Ҳисор   тоғининг   Жануби-Ғарбий   тизмаси   (ҲТЖҒТ)   билан   чегараланган   (1   –
расм).   Шимол,   шарқ   ва   жануби-шарқ   томонидан   ботиқлик   Учбош   –   Қарши
флексура-ёриқ   ҳудуди   ва   Қораил-Лангар   флексура-ёриқ   ҳудуди   (ҲТЖҒТ)
билан чегараланган. 
Бешкент   ботиқлигининг   жанубий-шарқий   қисмида   Бўзахўр   гемивали
ажратилган   бўлиб,   жанубий-шарқдан   Қораил-Лангар   флексура-ёриқ   ҳудуди
билан чегараланган. Бўзахўр гемивалида Бўзахўр, Шарқий Бўзахўр, Рамазон,
Чотир тепа ва бошқа тузилмалар мавжуд. Бу маҳаллий кўтарилмалар ҳар хил
тектоник бузилишлар кўплиги сабабли мураккаб тузилишга эга. 
Ўрганилаётган   ҳудуддаги   тузилмаларнинг   кўп   қисми   мезозой   ва
кайнозой   эралари   давомида   бурмаланиб   ҳосил   бўлган.   Киммерийдан   кейин
вужудга келган ёриқли бузилишлар углеводородлар уюмлари шаклланишида
муҳим ахамиятга эга. Уларга туз-ангидрит қатламининг қуйи қисми ва пастда
ётувчи   ётқизиқлар   тегиб   туради.   Улар   юқори   туз   ва   ангидрит   ётқизиқлари
билан қопланган. Бу чуқур бурғиланган Бўзахўр ва Шарқий Бўзахўр конлари
қудуқлари бўйича тузилган геологик кесимдан яққол кўринади (2 – расм). 
Рамазон   ҳудуди   мураккаб   тузилмали-тектоник   тузилиши   билан
характерланади.   Рамазон   ҳудудининг   энг   шимолий   қанотида   Жанубий
Чунагар,   Янги   Ғузор   тузилмалари   жойлашган.   Рамазон   тузилмаси   икки
гумбазли кўтарилмадан иборат. 
Бўзахўр   ва   Шарқий   Бўзахўр   тузилмалари   УЧНУ-2Д   сейсморазведка
ишлари   орқали   бўр   ҳамда   юра   даври   туз   ётқизиқлари   бўйича   1979-1984
йилларда ажратилган. 
Ўрганилаётган   ҳудудда   кўп   йиллардан   бери   тадқиқотлар   ўтказилишига
қарамасдан,   ҳозиргача   чуқур   геологик   тузилиши,   нефть   ва   газ   маҳаллий
қапқоқларини   ишончли   хариталаш,   ёриқли   бузилишларни
  8   маҳаллийлаштириш,   барча   қайтарувчи   чегараларни   аниқ   ажратиш   ва
углеводородларга   маҳсулдор   бўлган   қатламларнинг   литологик   таркиби
ҳақида ҳар хил масалалар ечимини топмаган. Шунинг учун бу ерда қидирув
ва текширув сейсморазведка ишларининг 3Д-УЧНУ сейсморазведка усулини
бошқа   геологик-геофизик   тадқиқотлар   билан   бирга   солиштириб   ўтказиш
долзарб ва мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2 – Расм. Бухоро-Хева нефт-газ вилояти жануби-шарқий қисмининг
тектоник схемаси. Масштаб  1:500000 
 
 
  9    
 
 
        Шартли белгилар: 
-
Бешкент ботиқлигининг ғарбий чегараси; 
-
Флексура-ёриқ минтақаси; 
-
Йирик кўтарилмали тузилмалар чегараси; 
- Ёриқли бузилишлар чизиғи; 
-
Маҳаллий антиклинал бурмалар; 
-
Иш майдони контури (Бўзахўр).  
          
 
 
 
 
 
 
 
Mаҳаллий антиклинал бурмалар рўйхати: 
 
Чорджоу поғонаси 
 
1. Зекри  28.    Қоқтепа  55.    Ж. Жамбулоқ 
2. Ж. Зекри  29.    Файзиобод  56.    Янги Жамбулоқ 
3. Шим. Испанли  30.    Шим. Оқназар  57.    Гармистон 
4. Испанли  31.    Оқназар  58.    Шим. Ғузор 
5. Маржон  32.    Ишонқудуқ  59.    Ж. Жилин 
6. Бурун  33.    Қамаши  60.    Жилимчи 
7. Шода  34.    Каркара  61.    Учбой 
8. Келин  35.    Ж. Қамаши  62.    Тумарчи 
9. Джебе  36.    Изганча  63.    Тожик 
10. Марков  37.    Пукли  64.    Чоргумбаз 
11. Шим. Зеварди  38.    Жамбулоқ  65.    Турунқул 
12. Зеварди  39.    Ғ. Аляуди  66.    Фан 
13. Увана  40.    Марк. Аляуди  67.    Шайдулло 
14. Топилма  41.    Дультали  68.    Оқолтин 
15. Ровот  42.    Ғ. Қорақир  69.    Ноур 
16. Жейноу  43.    Шарқ. Қорақир  70.    Ноистон 
17. Ғ. Майманак  44.    Қирққулоч  71.    Янгиариқ 
18. Майманактоу  45.    Эрназар  72.    Чингумбаз 
19. Айзовот  46.    Зиндон  73.    Балхияк 
20. Оқмачит  47.    Қуруқсой  74.    Гўшлиқ 
21. Қораходжа  48.    Отқудуқ  75.    Ж. Шода 
  10   22. Муғлон  49.    Бўзахўр  76.    Шим. Помук 
23. Кўлқишлоқ  50.    Жилин  77.    Янги Помук 
24. Шим. Қамаши  51.    Ғузор  78.    Янги Ноистон 
25. Илуюк  52.    Шим. Шўртан  79.    Хаппак 
26. Шим. Илуюк  53.    Қумчуқ  80.    Арниёз 
27. Қумтепа  54.    Шакарбулоқ 
 
Бухоро поғонаси 
 
1. Шим. Карим  28.   Карактой  55.   Шим. Яккасарой 
2. Карим  29.   Тошли  56.   Бадахшон 
3. Шим. Увана  30.   Хожақудуқ  57.   Сахана 
4. Дўнг  31.   Сарича  58.   Хўжамарат 
5. Ғ. Карим  32.   Азлартепа  59.   Қирқчашма 
6. Расулқудуқ  33.   Раимсўфи  60.   Хўжамуборак 
7. Шим. Муборак  34.   Ғ. Гордан  61.   Шим. Майманак 
8. Ж. Муборак  35.   Гордан  62.   Шим. Тувактоу 
9. Хожихайрам  36.   Шарқ. Гордан  63.   Жидалиқ 
10. Оқтепа  37.   Чиял  64.   Сахаба 
11. Қорабаир  38.   Чимқўрғон  65.   Гулшон 
12. Қорақум  39.   Шим. Бадахшон  66.   Бахчали 
13. Косонтоу  40.   Нефтли  67.   Хасансакоу 14.   Ғ. Қўнғиртоу  41.   Танхаз  68.   Ғ. 
Сарича 
15. Қўнғиртоу  42.   Чироқчи  69.   Ж. Жарқум 
16. Каналли  43.   Яккабоғ  70.   Ғ. Расулқудуқ 
17. Чим  44.   Шаҳрисабз  71.   Муродота 
18. Тўқбой  45.   Талпи  72.     Қорабоғ 
19. Ондабозор  46.   Шўрасан 
20. Шумак  47.   Ғ. Бадахшон 
21. Шўртепа  48.   Лангар 
22. Қизилровот  49.   Шарқ. Бўзахўр 
23. Шўрсой  50.   Бўзахўр 
24. Чембар  51.   Шарқ. Талли 
25. Тувактоу  52.   Янгиобод 
26. Шим. Майдажой  53.   Яккасарой 
27. Майдажой  54.   Ғ. Яккасарой 
3 – расм. Бўзахўр ва Шарқий Бўзахўр конларининг чуқур қудуқлари 
йўналиши бўйича геологик кесим. 
 
 
  11    
 
 
 
2.3. Нефт-газлилиги. 
 
БХНГО,   ҲТЖҒТ   нефт-газлилиги   ва   қапқоқлар   таснифи   ҳамда
углеводород уюмлари кўп тадқиқотларда тушинтирилган. 1998 йилда юқори
юра   карбонат   ётқизиқлари   бўйича   қапқоқлар   таснифини   А.Г.   Ибрагимов,
1999 йилда З.С. Убайходжаев, оҳири бўлиб А.Х. Нугманов келтирган. 
Бешкент   ботиқлигига   кирувчи   Чорджоу   поғонасининг   жануби-шарқий
қисмида нефть ва газ конининг асосий тўрт тури мавжуд бўлиб, улар юқори
юра   карбонат   ётқизиқлари   билан   боғлиқ:   якка   рифлар   (Жанубий   Помук,
Заварди,   Алан   ва   бошқалар),   тўсиқли   рифли   (Шуртан,   Шимолий   Шуртан,
Гармистон,   Шакарбулоқ),   рифлар   ичидаги   массив   ва   тўсиқли   риф
  12   тизимининг   тана   қисмидаги   литологик-чегараланган   қапқоқлар   (Чегара,
Гавана,   Джебе   ва   бошқалар)   ва   биогерм   типли   маҳаллий   кўринишдаги
литологик-экранлашган   уюмлар   (Култак,   Гирсан,   Жанубий   Алан   ва
бошқалар). Коннинг бешинчи тури терриген юра XVIII горизонти ўтказувчан
қумтошлари билан боғлиқ бўлиб, қатлам-гумбазли ва литологик типли ўзаро
алоқадор қапқоқ кўринишига эга. 
Қуйида 1–жадвалда иш майдонидаги аниқланган нефт ва газ конларининг
қисқача таснифи келтирилган. 
Ҳар  хил  тадқиқотлар  бўйича  карбонат  жинсларда  қуйидаги  маҳсулдор
горизонтлар   ажратилган:   XV,   XV-a,   XV-ПР,   XV-P,   XV-HP.   Юқори   юра
карбонат ётқизиқлари билан қопловчи ётқизиқлар алоқаси бир жинсли эмас. 
Тадқиқот   майдонида   ажойиб   Шўртан   кони   ва   кичикроқ   Шимолий
Шўртан,   Чунагар,   Гармистон,   Шимолий   Ғузор   конлари   ва   шу   ҳудудда
жойлашган   Бўзахўр   ва   Шарқий   Бўзахўр   массив   уюмлари   ҳамда   2006   йилда
очилган Шимолий Тандирча тузилмасидаги нефть уюми мавжуд. 
Рамазон   майдонидаги   очилган   Бўзахўр,   Шарқий   Бўзахўр   ва   Чунагар
углеводород   (УВ)   конлари   юқори   маҳсулдорли   ҳисобланади.   Булар
сейсморазведка   УЧНУ-2Д   усули   орқали   ўрганилган   ва   топилган.   Ҳозирда
сейсморазведка   3Д   ишлари   кенг   кўламда   ўтказилмоқда.   Бу   эса   тадқиқот   ва
текширувлвр учун муҳим ахамият касб этади.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 – жадвал. 
Иш майдонидаги нефт ва газ конларининг қисқача характеристикаси. 
 
 
т/р 
   
Конлар номи   
Фойдали
қазилма тури   
Тузилмалар
характеристикаси   
Маҳсулдор
горизонтлар 
  13    
 
1   
Бешкент   
Газ, конденсат  Юқори юра 
ётқизиқлари 
бўйича антиклинал
бурма   
XV, XV-a 
 
2   
Бўзахўр   
Газ, конденсат  Юқори юра 
ётқизиқлари 
бўйича антиклинал
бурма   
XV, XV-a, XVI 
 
3   
Шарқий 
Бўзахўр   
Газ, конденсат  Юқори юра 
ётқизиқлари 
бўйича антиклинал
бурма   
XV, XV-a, XVI 
 
4   
Шўртан   
Газ, конденсат  Юқори юра 
ётқизиқлари 
бўйича антиклинал
бурма   
XV-HP, P 
 
5   
Чунагар   
Газ, конденсат  Юқори юра 
ётқизиқлари 
бўйича антиклинал
бурма   
XV, XV-a 
 
6   
Шимолий 
Ғузор   
Газ, конденсат  Юқори юра 
ётқизиқлари 
бўйича антиклинал
бурма   
XV, XV-a 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3. Бўзахўр майдонининг мезозой ётқизиқлари тузилишини ўрганишда – 3Д
сейсморазведканинг қўлланилиши. 
 
  14   УЧНУ-2Д   ва   УЧНУ-3Д   дала   сейсморазведка   ишлари   техникаси   ва
услуби   ечадиган   масалалари   бир   хил   бўлса   ҳам   улар   бир-биридан
фарқланади.   УЧНУ-3Д   асосан   фойдали   қазилма   конларини   эксплуатация
қилиш жараёнида углеводород (УВ) уюмларини моделлаштириш ва уларнинг
ўзгаришини ўрганишда қўлланилади. 
 
3.1. Сейсморазведка 3Д усули. 
 
Сейсморазведка   3Д   ишларидаги   кузатув   тизими   параметрларини
танлаш   ўрганилаётган   ҳудуднинг   чуқурлик   ва   юқори   сейсмогеологик
шароитини ўрганишнинг назарий ҳисоб-китобларига асосланади. 
Сейсморазведка   3Д   нинг   кузатув   тизимлари   ҳар   хил.   Амалиётда
«крест»,   «радиаль»,   «тугма»,   «ғишт»,   «зиг-заг»   ва   бошқа   типли   кузатувлвр
тармоғи қўлланилади (4 – расм). 
Рўйхатга   олиш   кўп   ҳолларда   крест   типли   тизимда   амалга   оширилади
(3.а   –   расм).   У  бир   вақтнинг   ўзида   ортогонал   жойлашган   манбалар   линияси
(тармоғи)   миқдорини   рўйхатга   олиш   билан   бирга   оралиқ   интервалини   ҳам
аниқлайди. 
Сейсморазведка   3Д   ишларида   портлатмасдан   эластик   тўлқинларни
қўзғатиш   манбалари   сифатида   Input/Output   компанияси   (АҚШ)   ишлаб
чиқарган AHV-IV-362 типли сейсмовибратор ишлатилади (уларнинг массаси
30т бўлиб, одатда 4-5 таси ишлатилади). 
Бўзахўр   ҳудудида   3Д   хариталаш   даражаси   48   гача   ошади.   Даражанинг
ошиши қуйидагиларга асосланади: 
- кичик   тезликли   ҳудуд   қалинлигининг   сезиларли   ошиши   билан
адирли   тепалик   ҳудудларининг   нисбий   тенглигининг   қатнашишига,   тўлқин-
тўсиқ даражасининг ошишига; 
- тебраниш   шароити   ва   тўлқин-тўсиқ   даражасига   таъсир   этувчи
қоплама қумларнинг майдон маркази бўйлаб кенг тарқалишига; 
- юқори   юра   карбонат   қатламлари   хусусиятларини   ўрганиш   ва
депрессион   ётқизиқлардаги   ёлғиз   рифоген   таналарни   (биогермларни)
ажратиш   мақсадида   кузатиш   тизимидаги   тўлқин-тўсиқ   (каррали   ва   юқори)
самарадорлигининг ошишига боғлиқ. 
Лойиҳалаётган   48-каррали   тизим   720-каналли   ортогонал   тизим
(система)   ни   базасида   синтез   қилади.   720-каналли   ортогонал   система   6   та
қабул   тармоғи   (4   таси   кабели,   2   таси   радиотармоқли)   ва   1   та   қўзғатиш
тармоғидан   иборат,   қабул   тармоғи   ораси   ∆y=400м,   қўзғатиш   тармоғи   ораси
эса ∆x=500м; ҳар бир қўзғатиш тармоғида каналлар сони my=96 та ва қабул
тармоғида эса mx=120 та (5 – расм). 
 
  15    
4 – Расм. 
  16    
 
5-расм. 
 
 
 
 
 
  17    
Сейсмик тўлқинларни рўйхатга олишда АҚШ да ишлаб чиқарилган I/O
“System   2000”   ва   “Image”   телеметрик   тизимларидан   фойдаланилади.   Бу
система  360 та  радиоканалли  RSR  ва  360 та  кабелли  (MRX)  каналли  бўлган
720   каналдан   иборат   (RSR   –   Remote   Signal   Conditioner   –   далада   рўйхатга
олувчи   модел).   RSR   –   I/O   “System”   радиостанция   (MRX)   кабелли   тизим
билан таққослашда ишлатилади. 
Топографик   –   геодезик   ишлар   GPS   (Global   Position   System)   (АҚШ)
спутникли навигацион тизим (система) ёрдамида амалга оширилади. 
Сейсморазведка   3Д   да   майдонда   янгитдан   ишлар   олиб   боришда   Крей
формуласидан фойдаланилади: 
                nxy=n2Д  4Bxfmax:πV, бу ерда:  ͯ
nxy – 3Д тизимида янгитдан қоплаш даражаси; 
Bx=By – бин ўлчами, м да; 
Fmax – тўлқин майдони спектрининг энг баланд чегаравий частотаси, 
Гц да; 
V – ўртача тезлик, м/с да. 
4   –   Расм.   48-   ва   60-   каррали   3Д   кузатувлар   тизиминингасосий   шаблонлари
схемаси: 
а) 48-каррали 720-каналли 3Д кузатув тизими; 
б) 60-каррали 600-каналли 3Д кузатув тизими. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  18   3.2. Сейсморазведка – 3Д усули орқали мезозой 
ётқизиқлари тузилишини ўрганиш. 
 
Бўзахўр   майдонидаги   мезозой   ётқизиқларини   ўрганишда
сейсморазведка   3Д   ишларининг   самарадорлигини   ошириш   йўллари
қуйидагиларга боғлиқ: 
- кузатув тизими параметрларини танлашга; 
- қўлланувчи асосий ва ёрдамчи аппаратураларни танлашга; 
- лойиҳавий профилни ва ундаги қўзғатиш ва қабул пунктлариниҳамда
улар орасидаги масофаларни танлашга; 
- хариталаш   масштаби   ва   3Д   хариталаш   даражасини   танлашга;   -
олинган маълумотларни қайта ишлаш ҳамда талқин қилишга. 
Сейсморазведка   3Д   лойиҳавий   иши   кузатув   тизими   параметрлари
ўрганилаётган   районнинг   юзадаги   сейсмогеологик   шароити   ва   чуқурлик
шароитини   ўрганишдаги   ҳисоб-китобларга   асосланади.   Бунда   дастлаб
«крест» типли ортогонал тизим асос сифатида танлаб олинади. Бу эса ҳар хил
азимут   ва   узоқлашиш   билан   ҳар   бир   бин   тенглигини   таъминлайди.   Бу   50м
оралиқдаги   қўзғатиш   пункти   (δy)   ва   қабул   пункти   (δx)   қадамларини
танлашни аниқлаб беради. 
3Д   хариталаш   даражасини   танлашда   ўзига   яраша   қийинчиликлар
туғилади.   Булар   фойдали   ва   фойдасиз   тўлқинлар   муносабатларига   боғлиқ.
Кузатувлар   тизимининг   ҳар   хил   йўналиши   билан   ҳар   хил   даражали
текширувлари   бўйича   профилларни   қайта   ишлашнинг   махсус   тадқиқотлари
ҳали   бу   ҳудудда   ўтказилмаган.УЧНУ-2Д   сейсмик   маълумотларининг
сифатли   вақтли   кесими   12   ва   24   даражали   қоплаш   ишларидан   олинган.
Вибрацион   манбалардан   олинган   вақтли   кесимлар   сифати   унча   яхши
бўлмади, шунинг учун бир қудуқни портлатиш орқали тўлқинларни қўзғатиш
ишлари ўтказилади. 
3Д  хариталаш  даражасини  ўрганиш  орқали  «сигнал/тўсиқ 
(сигнал/помеха)» муносабати 4-6 мартагача катталаштирилди ва 36 даражали
3Д хариталаш  танланди. Рўйхатга  олиш элементлари сифатида 50м  қадамли
22 группали  сейсмоприёмник  (СП)  дан  фойдаланилди. 22  СП  ли бир  вақтда
гурухлаш   ва   5   та   вибратордан   ташкил   топувчи   интерференцион   тизимнинг
комплекс хусусиятларини ўрганиш 2000 м/с Vт (Vk) тахминий тезлик ва 1030
Гц частота билан тўсиқ-тўлқинлар 20 дБ гача самарали кўрсатди. 
Кейинчалик   6   қабул   йўналиши   ва   умумий   720   каналли,   ҳар   бир
қўзғатув   чизиғида   96   та   қўзғатиш   пункти   бўлган   3Д   ортогонал   кузатув
тизими   текширувлари   қўлланилди.   Қўзғатув   чизиқлари   ораси   500м,   ва   ўрта
тезликли тўсиқ-тўлқинлар самарадорлигини 20-40 дБ гача оширади (f=10-30
Гц, Vk=2000 м/с). Геологик кесим сейсмогеологик  параметрларини ўрганиш
  19   самарадорлиги   аста-секин   оша   бошлади.   Юқори   ва   чуқур   сейсмогеологик
шароитларни ўрганишда 3Д ишлари услубига айрим тузатмалар киритилади. 
Рамазон   ҳудуди   кесимининг   юқори   қисми   тузилиши   мураккаб   бўлгани
учун сейсморазведка 3Д ишлари ўтказилган. Бунда битта қўзғатиш чизиғи, 6 та
қабул   чизиғи   ва   умумий   600   каналдан   ташкил   топган   ортогонал   тизим
қўлланилган.   Адир   ҳудудларида   даража   48   дан   60   га   оширилган.   Қўзғатиш
йўналишлари   ораси   250м,   ҳар   бир   қабул   йўналишидаги   қабул   пунктлари
миқдори   100,   1   та   қўзғатиш   йўналишида   96   та   қўзғатиш   пункти   жойлашган.
Қабул ва қўзғатиш пунктлари ораси 50м, бинлар қадами 25 х 25м, X ўқи бўйича
даража   10,   Y   ўқи   бўйича   6,   шаблон   ярим   ўқлари   муносабати   X/Y=0,96   бўлиб,
моҳиятан   симметрик   ҳисобланади.   Унинг   регуляр   тармоғи   7   –   расм   ва   2   –
жадвалда, 3Д хариталаш даражаси картаси 8 – расмда келтирилган. 
Ҳозирги вақтда 1366-каналли MRX (блокли) дала модули, 706-каналли
RSR (блокли) дала модули, 10 коммутацион MLX блок қўлланилмоқда. Қайд
қилинган усулдаги 3Д ишларини ўтказишда 6=100 MRX дала модули, 6 MLX
модули,   коммутация   учун   6   қабул   чизиғидан   иборат   600   каналли   ортогонал
тизим   қўлланилган.   Қўшимча   сифатида,   икки   шаблонли   иш   ҳажмини
таъминлаш учун 12 MRX дала модули керак бўлади. Бунда рўйхатга олишни
IMAGE тизими бажаради. 
Бўзахўр   кони   мураккаб   адир   майдонларидаги   шароит   ҳисобланади.
Бундай   шароитда   ишлар   самарадорлигини   ошириш   учун   рўйхатга   олиш
ишлари   I/O   “System-2000”   ва   “Image”   тизимлари   орқали     фазалаштирилган
ҳолда   олиб   борилади.   Бунда   сейсмоприёмниклар   гуруҳи   фазалаштирилган
ҳолда   олиб   борилади.   Бунда   сейсмоприёмниклар   гуруҳи   тўсиқ-тўлқинлар
бостириш нуқтаси муҳим самарали база ҳисобланади. 
Адир   шароитида   сейсморазведка   3Д   тадқиқотлари   самарадорлигини
оширишда   амалда   қўлланилган   AHV-IV-362   маркали   вибраторлардан
фойдаланилади. Бунда 50м бир позицияли базада вибраторлар миқдори кўпи
билан   4   та,   рўйхатга   олиш   вақти   6с   (умумий   18с),   ёйилган   (тарқалган)
частота диапазони 8-90 Гц, тарқалган вақти 12с, чап ўрилма 0,15с, ўнг ўрилма
– 0,5с, дискретлик 2мс. 
 
Ҳудуднинг кичик тезлик қавати қалинлик релъефи ўзгарувчан бўлиб, у
элювиал   ётқизиқлари   тарқалиш   ҳудуди   билан   таққосланиб   ўрганилади.
Мураккаб   адир   шароитида   бундай   сейсмик   маълумотлар   сифати
«сигнал/тўсиқ»   муносабатлари   туфайли   яхши   бўлмайди.   Бундай   ҳудудни
ўрганишда   кесимнинг   юқори   қисми   тезлик   хусусиятлари,   қалинликни
баҳолаш   ва   релъеф   хусусиятларини   ўрганиш   услубий   ишларнинг   муҳим
вазифаси ҳисобланади. 
  20   Дала   маълумотлари   сифатини   бевосита   назорат   қилиш   3Д   ишларини
хариталаш ва қайта ишлашда кузатиб борилади. Бунда маълумотларни қайта
ишлаш   дала   тизими   Rower   Makintosh   C3   компьютер   базасидаги   SPW   қайта
ишловчи комплексида олиб борилади. 
Олинган барча дала маълумотлари камерал ишлари босқичида ЭҲМ да
қайта   ишланади   ва   талқин   қилинади.   Сўнгра   якуний   хариталар,   графиклар,
жадваллар ва кесимлар тузилиб ҳисобот ёзилади. 
 
  21   2-жадвал. 
Иш ҳудудидаги қайтарувчи горизонтларнинг (ҚГ) кузатилиш
усусиятлари. 
 
ҚГ
ин-
декс
и   
Қайтарувчи
горизонтларн
и 
стратиграфик
боғлаш   
ҚГ
кузатили
ш вақти, с   
ҚГ кузатилиш
характери   
Тезлик, м/с  Қисқача
динамик
характе-
ристикаси
, Гц   
 
Изоҳ 
Қатла
м (Vқ)  Ўрта
(Vўр
) 
 
Т1  Палеоцен-
сенон 
оҳоктош ва 
қумтошлари 
        P1 bh-K2
cn   
0,8-1,2   
Маркалаштирувч
и   
3200-
3700   
2200
-
2900   
30-40  4-6 
фазали 
тебрани
ш 
 
Т2  XII ва XIII 
горизонтлар 
        K1 n+a   
1,25-1,65   
 - << -   
3600-
4800   
2800
-
3000   
30-35  2 фазали 
тебрани
ш 
 
Т3  Туз-ангидрит 
қатлами 
юқориси 
(юқори туз) 
        J3 km+t   
1,5-1,8   
- << -   
4300-
5500   
3000
-
3200   
25-30   
 - << - 
Т4  Ўрта 
ангидритлар 
        J3 km+t   
1,6-2,1   
Шартли  5210-
5670  3000
-
3500   
25-30   
- << - 
Т5  Қуйи
ангидритлар 
        J3 km+t   
1,7-2,3   
- << -  4200-
5600  3000
-
3300   
25-30   
- << - 
 
Т6  Юқори 
карбонатлар 
        J3 k+o   
2,0-2,5   
- << -   
5500-
5900   
3000
-
3400   
20-30   
 - << - 
 
Т7  Терриген юра
горизонти 
         J1+2   
2,2-2,8   
- << -   
3290-
4200   
3200
-
3400   
25-30   
 - << - 
 
 6 –	   
 
 
 
 
 
 
 
  20 
4. УЧНУ – 3Д сейсмик маълумотларини қайта ишлаш. 
 
УЧНУ   –   3Д   сейсмик   маълумотларини   қайта   ишлаш   ЭҲМ   да
бажарилади. УЧНУ – 3Д маълумотларини ЭҲМ да қайта ишлашнинг асосий
вазифаси қуйидагича: 
- ўрганилаётган   иш   ҳудуди   чуқур   геологик   тузилишининг
максимал даражада трассалар йиғиндисининг амплитуда вақтли кубини
олиш; 
- ҳар   хил   белгилар   бўйича   жамланган   сейсмотрассалар,
трассалар   йиғиндисининг   тўла   интервали   ва   улар   умумлашмасининг
миқдорий характеристикаларини олиш. 
Бунда дастлаб дала сейсмограммаларидаги фойдасиз  тўлқинлар ва ҳар
хил   сўнишлар   хусусиятлари   аниқланади.   Сўнгра   қайтган   тўлқинлар
хусусиятлари   (атрибутлари)   ни   баҳолаш   ўтказилади.   Бундай   тарзда   олинган
қайта   ишлаш   натижалари   талқин   қилиш   учун   дастлабки   маълумотлар
ҳисобланади. 
ЭҲМ да қайта ишлаш «DELL – 3100» ва «ORIGIN – 3400» платформада
«ГЕОКЛАСТЕР» ва «ГЕОВЕКТОР» асбобли – дастурий комплексини (АДК)
қўллаш билан бажарилади. «Геовектор Плюс» асбобли – дастурий комплекси
(CGG – Франция) сейсмик маълумотларни қайта ишлашнинг янги математик
усулидир. 
Қайта ишлашдаги дастлабки маълумотлар комплекти: 
- дала   сейсмограммаларининг   сонли   (йифровой)   магнитли
тасмаси; - рапорт оператори; 
- қўзғатиш   ва   қабул   қилиш   пункти   баландлиги   ва
координаталарининг сонли магнитли тасмаси; 
- априор тезлик қонуниятлари; 
- кесимнинг   юқори   қисми   тузилиши   ва   тезликлари   ҳақида
тушунчалар. 
  23   Қайта   ишлашнинг   барча   жараёнлари   босқичма   –   босқич   бажарилади:
1босқич  –  бошланғич   кесимни  қуриш;  2-босқич  – сейсмограммаларни  қайта
ишлаш; 3-босқич – трассалар йиғиндисини қайта ишлаш. 
«Геовектор Плюс» да қайта ишлаш орқали қуйидагилар бажарилади: 
- қулай блок – схема ёрдамида геофизик масалаларни қуриш;
- тезликни текшириш, мьютингни аниқлаш, муҳит моделини
қуриш,   дастлабки   ҳаракатларни   олиш,   геометрияда   сифатни   назорат
қилиш ва бошқаларни бажариш учун интерфаол жараённинг 2Д ва 3Д
кенг спектрини қўллаш; 
- параметрларни танлаш услубидаги сейсмик маълумотларни
текшириш учун муҳитни тўлиқ қўллаш; 
- «Интеграл   Плюс»   комплекси   билан   биргаликда
фойдаланиш;   бунда   моделдан   фойдаланиш   билан   қайта   ишлаш
енгиллашади,   геологик   маълумотларнинг   кенг   базасига   йўл
таъминланади. 
Қайта   ишлаш   жараёнларига   2Д   ва   3Д   ни   кузатишдаги   традицион
стандарт графиклар ва қўшимча 3Д да махсус қайта ишлашлар киради. 
Стандарт графга қуйидагилар киради: 
- ҳар   бир   қўзғатиш   ва   қабул   пунктлари   учун   статистик
тузатмаларни   киргизиш   ва   кесимнинг   юқори   қисми   маълумотларини
текшириш; 
- дала   маълумотларини   ЭҲМ   га   киргизиш,   «Геовектор
Плюс» форматида форматлаштириш; 
- бирламчи   сейсмограммалар   ва   дала   маълумотларини
сифатини текшириш; 
- қўзғатиш   пункти,   қабул   пункти   ва   координаталар   бўйича
дастлабки   маълумотлар   ва   якуний   SPS   –   файлларни   тўплашни
текшириш; 
- геометриялаштириш; 
- бошланғич статикани киргизиш; 
- кинематик   тузатмани   текшириш   ва   мьютинг
параметрларини аниқлаш; 
- сейсмограммаларни чиқариш; 
- кинематик   тузатмаларни   йирик   таққослаш;   -   бошланғич
кесимни олиш. 
3Д бўйича қайта ишлашнинг қўшимча жараёнлари: 
- бошланғич куб маълумотларини олиш; 
- аномал амплитудаларни аниқлаш ва қайд қилиш; 
- FK фильтрация; 
  24   - УЧН бўйича трассани тартиблаш; 
- биринчи босқичдаги статистик тузатмаларни белгилаш; 
- 3Д да қайта ишлашдаги статистик тузатмаларни текислаш; 
- ДМО – анализ; 
- суммалаштиришдан   кейинги   3Д   ни   чуқурлик   (куб)   бўйича
миграция қилиш; 
- куб трассаларини шакллантириш; 
- суммалаштиришдан   кейинги   FR   ҳудудидаги   куб
маълумотларини хусусий миграция қилиш; 
- миграция   қилинган  кубни  кўриб чиқишга   (визуализацияга)
тайёрлаш; 
- миграцияланган  куб маълумотларини фильтрлаш;  - куб FR
фильтрацияси;   -   FX   деконволюция.   Ҳар   бир   жараёндан   сўнг   сейсмик
кесимни баҳолаш ишлари ўтказилади. 
 
 
5. 3Д сейсмик маълумотларини талқин қилиш. 
 
3Д дала маълумотларини қўлда ҳисоблаш орқали талқин қилиш амалий
жиҳатдан   мумкин   эмас   ва   самарасиз.   Шунинг   учун   УЧНУ   –   3Д
маълумотлари   ҳар   доим   асбобли   –   дастурий   комплекс   ёрдамида   талқин
қилинади. 
Сейсмик   маълумотларни   машинада   талқин   қилиш   «Интеграл   Плюс»
асбобли – дастурий комплексида бажарилади. 
PETROSYSTEMS фирмаси CGG бўлимидан ишлаб чиқарилган 
«Интеграл   Плюс»   фойдали   қазилма   конларини   қидириш   ва   текшириш   учун
математик   таъминловчи   бирлашган   тизимдир.   Тизим   геологик   –   геофизик
маълумотларни  талқин  қилиш  ва  текшириш  учун  дастурий   муҳитни  танлаш
бўйича кенг имкониятлар яратади. «Интеграл Плюс» маълумотларнинг барча
тузилмаларини   ва   барча   қўлланилувчи   интерфейсларини   ўз   ичига   қамраб
олади.   Барча   дастурий   муҳитлар   интерфейс   орқали   олинган   амалий   модул
кўринишида бажарилган. 
Ҳозирги   вақтда   талқин   қилиш   ишларини   бажаришда   қуйидаги
жараёнларни бажариш кўриб чиқилади: 
1).   «Геовектор   Плюс»   дан   «Интеграл   Плюс»   га   якуний   статистик
тузатмалар ва якуний вақтли кубни узатиш. 
2). 3Д топографияси бўйича маълумотлар базасини қуриш. 
3). Қудуқ бўйича маълумотлар базасини қуриш. 
  25   4).   Вақтли   кесимдаги   (Т3   –   кимеридж-титон   юқори   ангидритлари)
таянч қайтарувчи чегарани ярим автоматик таққослаш. 
5).   Ёриқли   бузилишларни   рўйхатга   олиш   ва   таққослаш   (агар   улар
бўлса). 
6). Вақтли кесимни қўшни ҳудуд ва блоклар билан боғлаш. 
7).   Қайтарувчи   чегара   (Т3)   гача   бўлган   тезлик   (Vўр),   вақтни   рўйхатга
олиш (to) ва чуқурлик (h) ораларидаги қонуний боғлиқликни аниқлаш. 
8). Таянч горизонтлар учун to, Vўр ва h қийматларининг тенг қадамли
(X ва Y бўйича) сеткаларини тузиш. 9). Вақтли кесим ва хариталар тузишда
ранг танлаш. 
10). Таянч горизонтлар бўйича to, Vўр, h хариталарини тузиш. 
11). Вертикал амплитуда – вақтли кесимни, горизонтал вақтли кесимни,
чуқурлик кубини қуриш. 
12). Чуқурлик кесимини қуриш. 
13).   Якуний   статистик   тузатмалар   харитасини   кўриб   чиқиш
(визуализацияси) ишлари бажарилади. 
Стандарт граф натижалари бўйича қуйидаги маълумотлар олинади: 
- Т3   таянч   горизонти   бўйича   вақтли,   тезликли   ва   тузилма
хариталар; 
- битта   горизонтал   бўлак   ва   иккита   вертикал   амплитуда   –
вақтли кесим; - вақт ёки чуқурлик кубининг битта ҳажмий намойиши;
- якуний статистик тузатма харитаси. 
Қўшимча сифатида ҳар бир ҳудуддан қуйидагилар олинади: 
- Т2   (XIII   горизонт)   ва   Т5   (қуйи   ангидрит)   горизонтлари
бўйича вақтли, тезликли ва тузилма хариталари; 
- Т5 горизонтга тааллуқли иккита сейсмик атрибут ажралиш
харитаси; 
- кимеридж   –   титон   қуйи   ва   юқори   (Т5   –   Т3)   ангидритлар
қавати орасидаги қалинлик харитаси; 
- тўртта   вертикал   амплитуда   –   вақтли   кесим   ва   тўртта
сейсмогеологик кесим; 
- кимеридж – титон қуйи ангидритлар вақти ва чўкинди юра
ётқизиқлари   XVIII   горизонт   вақтидаги   трассалар   йиғиндиси
амплитуда – вақтли кубининг ика горизонтал есими. 
3Д   дала   маълумотларини   геологик   талқин   қилиш   сейсморазведка   2Д
даги   традицион   талқин   қилишдан   фарқланади.   Фарқи   шундаки,   3Д   да
сейсмик   кубни   қуришдан   ва   якуний   натижаларни   олишгача   бўлган   вақтда
талқин қилишнинг барча жараёни машинавий муҳитда бажарилади. 
 
  26    
 
6. Ишлар натижаси. 
 
Ишнинг   мақсади   сифатида   Бухоро   –   Хива   нефть   –   газ   вилоятининг
Рамазон   майдонидаги   Бўзахўр   конини   сейсморазведка   3Д   усули   ёрдамида
мезозой ётқизиқларини ўрганиш йўллари кўриб чиқилган. 
Иш ўтказиш жараёнларидан қуйидаги натижалар олинган: 
– геологик вазифаларни ечишни таъминлайиган дала ишлари
технологиялари ва қайта ишлаш параметрлари ишланган; 
– Бўзахўр  конининг  геологик  тузилиши  
аниқланилмоқда  ва муфассаллаштирилмоқда; 
– Бўзахўр тузилмаси чуқур бурғилашга тайёрланилган; 
– навбатдаги   геофизик   ва   геологик   –   текширув   ишлари
тавсия этилган. 
Умуман  олганда   ОГТ   – 3Д  усули  тадқиқотлари  Бухоро  – Хива  нефт  –
газ вилояти бўйлаб биринчи маротаба ўтказилмоқда. Бунгача бу усул дастлаб
Фарғона   тоғлараро   чўкмасининг   марказий   қисмида   ўтказилган.   Фарғона
тоғлараро чўкмасининг кесими қуйи ва юза қисмлари ҳамда сейсмогеологик
шароити   Бўзахўр   майдони   тузилмасидан   бутунлай   фарқ   қилади.   Шунинг
учун   янги   шароитда   геологик   масалаларни   ечишда   технологик   воситалар
билан ишлашга тўғри келди. 
Услубий   –   методик   ишларни   ўтказиш   натижасида   асосий   ишловчи
параметрлар сифатида қуйидагилар қўлланилди: 
– ҳар   бирида   120   та   канал   бўлган   6   та   қабул   чизиғи;   қабул
пункти қадами 50м, 20м; қабул чизиқлари ораларидаги қадам – 400м; 
– қўзғатиш чизиғида 50м қадам билан 96 та қўзғатиш пункти;
– қабул   чизиғи   бўйлаб   шаблонлар   орасидаги   қадам   500м,
қўзғатиш чизиғи бўйлаб 2400м; 
– қабул   гуруҳи   22   сейсмоприёмникдан   иборат   бўлиб,   улар
ораси қадами 2,5м; 
– тўрт ёки бешта вибраторлардаги қўзғатишлар гуруҳи ораси
50   –   100м,   частотаси   8-16   –   80-90   Гц,   давомлик   вақти   –   12секунд.
Буларнинг ўртача карраси – 36. 
Хариталаш   майдони   ОГТ   –   2Д   усули   орқали   аввал   тузилмали
бурғилашга   тайёрланилган.   Бунда   ОГТ   –   2Д   усули   асосида   тузилган
структуравий  харитадан  фойдаланилган  (6  – расм). Дастлабки  ОГТ  (УЧН)   –
3Д   усули   маълумотларини   талқин   қилиш   орқали   қидирув   қудуқлари   2009
йилда бурғилана бошланди. 
  27   2007   йилдан   бошлаб   муфассал   сейсморазведка   –   3Д   ишлари   Бешкент
ботиқлигининг   жанубий,   жанубий–шарқий   ва   шимолий–шарқий
қисмларидаги Кенгсой–Рамазон–Мезон тузилмаларида ўтказила бошланди. 
Рамазон   майдонидаги   Бўзахўр   конида   олиб   борилган   сейсморазведка
3Д   ишларидан   юра   даврининг   юқори   бўлими   кимеридж–титон   яруси   қуйи
ангидритлар   қайтарувчи   горизонтининг   юзаси   бўйича   структуравий   харита
тузилган бўлиб (7 – расм), бу мураккаб типли қапқоқ ҳисобланади. 
Тадқиқот   ишлари   натижасида   дастлаб   вақтли   кесимлар   олинади   ва
талқин   қилинади.   Вақтли   кесимлардаги   тўлқинлар   вақтлари   асосида
қайтарувчи   горизонтлар   ажратилади.   №03811279   2Д   профилида   Т
2
қайтарувчи горизонт (қуйи бўр даврининг неоком–апт яруслари ётқизиқлари)
1,25 – 1,7с вақтлар орасида  кузатилади. Т
3   қайтарувчи горизонт (юқори юра
даври кимеридж–титон яруси ётқизиқларининг юқори ангидритлар қатлами)
1,5   –   2,05с   вақтлари   орасида   ва   Т
5   қайтарувчи   горизонт   (юқори   юра   даври
кимеридж – титон яруси ётқизиқларининг қуйи ангидритлар қатлами) эса 1,7
– 2,42с вақтлар орасида кузатилади. 
№1678   (8   –   расм)   ва   №715   (9   –   расм)   сейсморазведка   3Д   вақтли
кесимларида   Т
2   қайтарувчи   горизонти   1,44   –   1,75с   вақтлар   орасида,   Т
3
қайтарувчи горизонт 1,85 – 2,03с вақтлар орасида, Т
5  қайтарувчи горизонт эса
1,97 – 2,15с вақтлар орасида кузатилади. 
Структуравий   хариталар   вақтли   кесимларда   ажратилган   маълум   бир
горизонт   бўйича,   масалан   биз   ўрганаётган   Т
5   қайтарувчи   горизонт   бўйича
чуқурликлар профилнинг ҳар бир пикетларида ёзилади ва ОГТ усули асосида
профиллардаги   бир   хил   чуқурликка   эга   бўлган   изогипслар   туташтирилиб
чиқилади.   Шу   тариқа   структуравий   хариталар   тузилади   ва   ер   ёриқлари
мавжуд   бўлган   жойлар   профиллар   вақтли   кесимларидаги   дифрагирлашган
тўлқинлар   ва   фазалар   асосида   аниқланилиб,   структуравий   хариталарга
туширилади.   3Д   вақтли   кесимларида   ер   ёриқлари   дифракция   бўйича
аниқланилади,   улар   ҳалақит–тўлқинлар   асосида   ажратилади,   дифракцион
тўлқинлар   бўйича   вақтли   кесимлардаги   фазаларни   ўзаро   таққослаб,   тўлқин
фазаларининг бузилиш жойларида қайд қилинади. 
Иш   майдонидаги   карбонат   кесимлари   (келловей–оксфорд
ярусларидаги)   ётқизиқларининг   фильтрацион–ғоваклик   хоссалари   қайси
литофациал   типга   мансублигига   қараб   ўзгаради.   Бўзахўр   тузилмасида
карбонат кесимининг 2 та типи ажратилади: рифли ва лагунали типлар. 
Рифли   типга   тўсиқли   ва   ички–қийқимли   рифлар   киради.   Ички   –
қийқимли рифлар ўзи билан риф ичида ёпиқ маҳаллий объектларни намойиш
этади. 
Сейсморазведка   маълумотлари   асосидаги   қидирув   амалиётида   кесим
турини   аниқлашга   тўғри   келади.   Шунинг   учун   қатламларнинг   сейсмик
  28   хусусиятлари   таҳлил   қилинади.   Вақтли   кесимлар   асосида   умумий
сейсмогеологик   кесим   тузилиб,   майдонни   ўрганишда   янада   аниқлик
киритилади   (6   –   расм).   3–   ва   4   –   жадвалларда   юқори   юра   ётқизиқларда
ажратилган сейсмик чегараларни хусусиятлари келтирилган: 
– ангидрит/туз – қайтариш коэффициенти (К
қ )=0,289; 
– ангидрит/гамма фаол пачка – К
қ =0,189; 
– зич   оҳактош/юқори   ғовакли   газ   сақловчи   оҳактош   –
К
қ =0,145.   Вақт   оралиғи   «сейсмофация»   орқали   текширилади.
«Сейсмофация»   –   бу   «stratimeydjik»   дастурий   пакетининг   термини
бўлиб, бу сейсмотрассалар 
  29    
6 – Расм. Сейсморазведка 2Д асосида қурилган Т
5  қайтарувчи 
горизонт бўйича структуравий харита. 
 
  30    
 
7 – Расм. Сейсморазведка 3Д асосида қурилган Т
5  қайтарувчи 
горизонт бўйича структуравий харита. 
 
 
  31    
8 – Расм. 
 
  32    
9 – Расм. 
 
 
 
 
  33   3 – жадвал. 
Юқори юра ётқизиқларининг умумий сейсмик хусусиятлари. 
 
   
 
Туз 
   
Ангидри
т 
   
Зич 
оҳактош
   
К
п =5% 
сув 
билан 
оҳактош   
К
п =5% 
газ 
билан 
оҳактош  
К
п =15% 
газ 
билан 
оҳактош  
Гамма 
актив 
қатлам  
Гил 
 
 J
2  
 
Тезлик, 
м/с   
4400   
6500   
6000   
5500   
5400   
4400   
4600   
4700
 
Зичлик, 
г/см 3
   
 2,2   
2,7   
2,68   
2,66   
2,65   
2,5   
2,6   
2,6 
 
  34   4 – жадвал. 
 
Қатлам чегараларининг қайтариш хусусиятлари. 
 
  Туз,  
Ангид
рит 
  Ангидри
т,  зич 
оҳак -
тош 
  Ангидр
ит,  
гамма 
актив 
қатлам  Зич  
оҳактош,  
К
п =15 % 
газ 
билан 
оҳактош  Зич  
оҳактош,  
К
п =5% 
сув билан 
оҳактош  Гамма  
актив  
қатлам,  
зич 
оҳактош 
  Гамма  
актив  
қатлам,  
К
п =5% 
билан 
оҳактош  Зич  
оҳакт
ош,  
гил 
Қайтариш 
коэффициенти   
 
-0,289   
0,087   
0,189   
0,145   
0,015   
- 0,103   
- 0,088   
0,094
Юқори 
ангидритдан 
қайтган 
тўлқинлар 
амплитудаси  
муносабатлари 
бўйича 
қайтган 
тўлқинлар 
амплитудаси   
 
 
 
0,6   
 
 
 
 
0,097   
 
 
 
0,3   
 
 
 
0,2   
 
 
 
0,023   
 
 
 
0,133   
 
 
 
0,120   
 
 
 
0,103
  
гуруҳидан   иборат.   Бу   умумий   белгиларни   ўз   ичига   қамраб   олади   ва   бошқа
гуруҳлар белгиларидан фарқланади. 
Сейсморазведка ОГТ 3Д ва 2Д вақтли кесимлари асосида структуравий
хариталар қурилган. Структуравий хариталар вақтли кесимларда ажратилган
маълум   бир   горизонт   бўйича,   масалан   биз   ўрганаётган   Т
5   қайтарувчи
горизонт бўйича чуқурликлар профилнинг ҳар бир пикетларида ёзилади ва уч
нуқта   усули   асосида   профиллардаги   бир   хил   чуқурликка   эга   бўлган
изогипслар   туташтирилиб   чиқилади.   Шу   тариқа   структуравий   хариталар
тузилади   ва   ер   ёриқлари   мавжуд   бўлган   жойлар   профиллар   вақтли
кесимларида тўлқинлар фазаларининг сўниш жойларида, помехларни таҳлил
қилган   ҳолда,   рефрагенлашган   тўлқинлар   асосида   ҳамда   дифракцион
тўлқинлар бўйича битта фаза тепада ва битта фаза пастда ажратилади. Сўнгра
бу   ер   ёриқлари   профиллар   пикетлари   асосида   белгиланиб   структуравий
хариталарга туширилади. 
Сейсморазведка   2Д   тадқиқот   усуллари   асосида   тузилган   структуравий
харитани   (6   –   расм)   сейсморазведка   3Д   структуравий   харитаси   билан
таққослайдиган   бўлсак,   ҳали   тадқиқот   ишлари   ўз   поёнига   етмаган   бўлсада,
3Д   да   структуранинг   ётиш   чуқурлиги   ва   шакли   2Д   га   нисбатан   аниқ
  35   тасвирланган. Бу структуравий харитада ҳам кўриниб турибди (7 – расм). 2Д
усули   асосида   қурилган   структуравий   харитада   кўриниб   турибдики,
структуранинг   айрим   қисмлари   ўрганилмаган.   Бундан   ташқари,   №03811279
2Д   вақтли   кесимида   тўлқинлар   майдонидаги   қайтарувчи   чегаранинг   бир
қисмигина   аниқ   кўринган   холос,   3Д   нинг   №1678   (8   –   расм)   ва   №715   (9   –
расм) вақтли кесимларида эса профил бўйлаб қайтарувчи горизонтлар яққол
ажралиб   кузатилмасада,   лекин,   изогипс   чизиқлар,   ер   ёриқлари,
структуранинг  ўлчами  аниқроқ ажратилган.  №715 профили  №1678 профили
билан   1678ПК   да   кесишади.   Кесишиш   пекит   структуранинг   гумбаз   қисмига
тўғри келади. 
ОГТ   3Д   маълумотлари   асосида   қурилган   структура   ғарб   ва   шимоли   –
ғарб   томонлардан   ташқари   барча   томонлардан   тектоник   ёриқлар   билан
чегараланган   (7   –   расм).   Бу   тектоник   ёриқлар   вақтли   кесимларда   Т
5
қайтарувчи   горизонт   бўйича   (юқори   юра   қуйи   ангидритлар   қатлами)   №715
профилда   1502,   №1678   профилда   эса   660   пикетларга   тўғри   келади,   ўз
навбатида эса вақтлар 2,05 – 2,12с лар орасида. 
Сейсморазведка   ОГТ   –   3Д   №715   ва   №1678   профиллари   вақтли
кесимидан   тузилган   сейсмогеологик   кесимдан   кўриниб   турибдики,
кўтарилмали   антиклинал   тузилманинг   марказида   бурғи   қудуғи   ўрнатилиб,
2600м   гача   бурғилаш   тавсия   этилади.   Чунки   гумбаз   қисмнинг   минимал
чуқурлиги   2400   –   2450м   орасида.   Бу   антиклинал   тузилмада   газ   сақловчи
коллекторлар мавжуд деб тахмин қилсак бўлади. 
Олиб   борилган   геофизик   тадқиқотлардан   кўриниб   турибдики,
келловей–оксфорд   ётқизиқларининг   ҳар   хил   литологик   турлари   бўйича
хариталаш ишлари тўлиқ ва муфассал бажарилмаган. Янги олиб борилаётган
сейсморазведка     –     3Д       ишлари     тўлиқ     поёнига     етмаган.     Шунинг     учун
муаммоларни   ечиш   бўйича   навбатдаги   йўналишда   тадқиқотларни   давом
эттириш тавсия этилади: 
– дала   ишлари   ва   қайта   ишлашнинг   прогрессив
технологияларини   қўллаш   орқали   куб   ва   вақтли   кесим,   дала
сейсмограммаларининг   вақтлари   ва   сигнал/тўсиқ   нисбатларини
ошириш; 
– қудуқ   бўйича   эталон   маълумотларни   тўплашни   давом
эттириш; 
– сейсморазведка   3Д   маълумотлари   орқали   янги
технологияларни   қўллаш   билан   ҳудуддаги   зич   жойлашган   қудуқ   ва
ишончсиз ўтказилган риф конларини қисман қайта ишлаш. 
Тадқиқотлар  ишларини самарали ва  ишончли ниҳоясига  етказиш  учун
сейсморазведка   –   3Д   тадқиқот   ишларининг   карралилигини   ошириш   керак,
пикетлар   орасини   қисқартириш   керак,   айрим   жойларда   вибраторларнинг
  36   ишлашини   иложи   бўлмаса,   сейсморазведка   –   2Д   ёки   3Д   нинг   портлатув
усулидаги   тадқиқот   ишларидан   фойдаланиш   керак.   Шу   билан   бирга,
тадқиқот   ишларига   янада   аниқлик   киритиш   учун   бурғи   қудуғини   қазиш   ва
қудуқда геофизик тадқиқотлар ўтказиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  37   Хулоса. 
 
Курс   иши   давомида   Бўзахўр   тузилмасидаги   нефть   ва   газга   маҳсулдор
объектлар   тузилишини   аниқлаш   ва   ўрганиш   мақсадида   қидирув–текширув
сейсморазведка   3Д   ишлари   ёрдамида   мезозой   ётқизиқларининг   тузилишини
ўрганиш йўллари кўриб чиқилди. 
Сейсморазведка   ишлари   маълумотларини   муфассал   ҳолда   талқин
қилиш қуйидаги геологик вазифаларни ечиш имконини берди: 
– Бўзахўр тузилмасининг геологик тузилишини аниқлаш; 
– ОГТ-3Д   усули   билан   Бўзахўр   тузилмасини   чуқур   бурғилашга
тайёрлаш; 
– тахмин қилинган маҳсулдор объект тузилишини аниқлаш; 
– 3Д   хариталаш   ишлари   билан   тўлиқ   ўрганилмаган,   лекин   аввал
бурғилашга тайёрланилган ҳудудлардан янги маълумотлар олиш. 
Ҳозирги   кунда   Бўзахўр   струтурасининг   куби   ОГТ   –   3Д   усули   орқали
қурилмоқда.   Вақтли   кесимлар   сифати   паст   бўлгани   учун   ишлар
мураккаблашмоқда ва чўзилмоқда. Ишлар якунига етгани йўқ. Бунга сабаб бу
ҳудуд   мураккаб   адир   тузилишга   эга   бўлганлигидадир.   Бўзахўр   майдонида
тўлқинларни   ҳосил   қилиш   учун   вибраторлардан   фойдаланилмоқда,   бунинг
ўрнига  портлатиш йўли билан  тўлқинларни ҳосил  қилиб  3Д  сейсморазведка
тадқиқот   ишлари   олиб   борилса   ишларнинг   самарадорлиги   ошади   ва
маълумотлар сифати ҳам яхшиланиши мумкин. 
Тадқиқот   ишлари   натижасида   профиллар   бўйича   вақтли   ва   сейсмик
кесимлар тузилди. Булар асосида структуравий хариталар қурилди. 
ОГТ  – 2Д №03811279 профили бўйича сейсмик кесимда 2 та ер ёриғи
профилнинг   жануб   қисмида,   2200м   ва   2700м   лар   оралиғида   мавжудлиги
аниқланди. ОГТ – 3Д №1678 ва №715 профилларида ҳам 1 тадан ер ёриғи 640
– 680 ва 1490 – 1510 пикетларда мавжудлиги аниқланди. 
Ушбу   ер   ёриқлари   ОГТ   2Д   структуравий   харитасида   Бўзахўр
структурасининг   жануб   томонидан   шарқдан   жанубий–ғарб   бўйлаб   ғарбга
томон   ўтганлиги   аниқланди.   ОГТ   3Д   структуравий   харитадаги   ер   ёриқлари
Бўзахўр   структурасининг   барча   томонларидан   ўтганлиги   ва   шимолий–
ғарбдан шарқ томон ва жанубий – ғарб томон йўналганлиги аниқланилди. 
ОГТ 2Д ва 3Д структуралари таққосланиб уларнинг асосий фақлари: 3Д
структуравий   харитасида   ер   ёриқларини   аниқлик   билан   аниқланганлиги,
структуранинг шакли, изогипс чизиқларининг ишончлилиги ўрганилди. 
Бу   майдонда   қопқон   вазифасини   юқори   юра   даври   ётқизиқларининг
кимеридж – титон яруси туз – ангидрит қатламлари хизмат қилади. Уларнинг
амплитудаси 40м ва - 2400м изогипс билан белгиланади. 
  38   Структура 2600м гача бўлган чуқурликка бурғилашга тавсия қилинади.
Олинган   натижалар   асосида   Бўзахўр   структураси   нефт   ва   газларга
маҳсулдор деган хулосага келишимиз мумкин. 
 
 
  39   АДАБИЁТЛАР: 
 
1. К.М. Маметов , Г.В. Ким, С.Н. Зуев: «Проект на проведение 
детализационных поисково-разведочных сейсморазведочных работ 
3Д в пределах Кингсай-Рамазан-Мезонской группы структур в 
южной, юговосточной и северо-восточной частях Бешкентского 
прогиба».       Тошкент – 2007 г. 
 А.К.Урупов: “Основы трехмерной cейсморазведки”. “Нефт ва газ” 
нашриёти, Москва 2004й. 
2. И.И. Гурвич, Г.Н. Боганик: “Сейсмическая разведка”. Москва – 
1980 г. 
 В.В. Знаменский: “Полевая геофизика” Москва, “Недра” – 1980й. 
3. А.А. Абидов, Й. Эргашев, М. Қодиров: “Нефт ва газ геологияси 
русча – ўзбекча изоҳли луғати”Тошкент – 2000 й. 
 А.А. Азизов: “Русско–узбекский словарь”. “Ўқитувчи”. Тошкент, 1989 й. 
  40