Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Бадиий асар композицияси

Купить
Мавзу: Бадиий асар композицияси Режа: 1. Бадиий асарда шакл ва мазмун. Композиция – бадиий асар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ жойлашиши. Бадиий асар композицияси ва архитектоникаси. 2. Адабий қаҳрамон портрети. Пейзаж. Шеърий асарлар композицияси. Эпик асарлар композицияси. 3. Шарқ ва Ғарб шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари. 4. Анъанавий ва модерн асарлар композицияси. Мумтоз драма, трагедия, комедиялар композицияси. Алишер Навоий мазмун ва шаклнинг бирлиги тўғрисида Назмда ҳам асл анга маъни дурур Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур. Назмки маъни анга марғуб эмас Аҳли маоний қошида хўб эмас Назмки ҳар сурат эрур хуш анга Зимнида маъни доғи дилкаш анга Абдулла Қаҳҳор шакл ва мазмун бирлиги ҳақида Адабий асарнинг жони – унинг мазмуни, лекин бу жоннинг жон бўлиши учун жасад ҳам керак. Жонни жасадсиз тасаввур қилиш мумкин эмас Иззат Султон шакл ва мазмун ҳақида Ижодий жараён аслида ҳаққоний, яъни салмоқдор мазмунни ёрқин ифода этишга қодир шаклни ахтаришдан иборат Иззат Султон мазмуннинг бешта хусусияти ҳақида 1. Салмоқдорлик 2. Ҳаққонийлик 3. Универсаллик 4. Оригиналлик 5. Таъсирдорлик Бадиий асарнинг мазмуни ва шакли унинг мавзу ва ғоясига муайян даражада боғлиқ . Мавзу - Грекча тема сўзидан олинган, нарса, предмет деган маъноларни билдиради. Бадиий асар мавзуси ижодкор танлаган ва тасвирлаган ҳаётий воқеалар, асарда қўйган ва ёритган асосий масалалар йиғиндисидан, адабий асарга асос бўлган бош фикр ва мақсаддан иборат Мавзунинг икки хил маъноси 1. Асарда бадиий идрок этиш учун қўйилган ижтимоий, маънавий-ахлоқий, фалсафий ва бошқа проблемалар мажмуи 2. Асарда тасвирланаётган ҳаёт материали Фитрат мавзу ҳақида Адабиётнинг мавзуи бутун табиат, борлиқ дунёси, инсоннинг ўз ички-ташқи дунёсида сезиб онглағанларидир. Бир томчи сувдан тенгизгача, бир учқундан буюк бир ёғингача, кичкина бир япроқдан улуғ ўрмонларгача нима бор эса, ҳаммаси адиб-ёзувчи учун мавзу бўларлик нарсалардир. Ғоя Бадиий асардаги ғоя ҳаётни бевосита мушоҳада қилиш, синчиклаб тадқиқ этиш ва образли, эмоционал ифодалаш якунидир. Бу якун бадиий асар организмининг ҳар бир ҳужайрасига сингиб кетган бўлади. Шу сабабли бадиий асардаги ғояни фақат шу асарнинг бутун образлари мазмуни орқали англаш мумкин. Композиция Лотинча тузилиш, қурилиш, таркиб деган маънони билдиради. Бадиий асардаги қисмлар, образлар ва бадиий воситаларнинг муайян ғоявий мақсадга хизмат қиладиган тартибда жойлашиши, уларнинг тасвирдаги мезони ва мувофиқлиги Композиция унсурлари Сарлавҳа, эпиграф, ички ва ташқи монолог, диалог, хотира, лирик чекиниш, туш Бадиий асар архитектоникаси Архитектоника юнонча сўз бўлиб, қуилиш санъати, меъморлик деган маъноларни билдиради. Адабиётшуносликда адабий асарнинг ташқи фурилиши, унинг асосий қисмлари (боблар, фасллар, парда, кўриниш)ни бир бутунга бирлаштириш маъносида қўлланилади. Баъзан композиция терминига синоним сифатида ишлатилади, лекин бу маъносида оммалашган эмас. Адабий қаҳрамон портрети 1. Персонажнинг сўз воситасида тасвирланган ташқи кўриниши (қиёфаси, жуссаси, кийими, юз кўз ифодалари, тана ҳолати ва ҳаракатлари, қилиқлари) ўқувчи тасаввурида жонланадиган тўлақонли инсон образини яратиш ва унинг характерини очиш воситаларидан бири. Портрет эпик асарнинг композицион унсури бўлган тавсифнинг бир кўринишидир. 2. Бирон бир шахс ҳаёти ва фаолиятини атрофлича ёритувчи асар адабий портрет бўлиб, адабий танқид жанри маъносида ишлатилади. Портрет французча “тасвирламоқ” деган маънони билдиради. Икки хил маънода ишлатилади. Пейзаж Пейзаж французча сўз бўлиб, жой, юрт деган маъноларни билдиради. Адабий асарда яратилувчи бадиий воқеликнинг муҳим компоненти, воқеалар кечувчи очиқ макон тасвири. Анъанага кўра пейзаж дейилганда табиат тасвири тушунилади. Бу тор маъноси. Бирон бир хиёбон ёки шаҳар кўчасининг тасвири ҳам пейзаж, улар табиат тасвири эмас, жой тасвиридир. Пейзажнинг вазифалари 1. Воқеалар кечаётган жой ва вақт ҳақида тасаввур беришдир. 2. Қаҳрамон руҳиятини очиш воситаси (“Ўткан кунлар”да ҳайдалган Отабек ва тол тасвири) . 3. Сюжет воқеаларини асослайди. (“Ҳангома” шеъри) Эпик, лирик, драматик асарларда пейзаж 1. Эпик асарларда пейзаж муфассал тасвирланади. 2. Драматик асарларда фақат шартли равишдагина пейзаж фақида гапириш мумкин. Ремаркаларда жойга хос бир неча деталларни умумий тарзда келтириш мумкин. 3. Лирик асарларда ҳам деталлар тарзида мавжуд. Бу пейзаж лирикасини яратишга асос бўлади. Пейзаж полифункционаллик хусусиятига эга. Асосий адабиётлар: 1.Adabiyot nazariyasi. Ikki jildlik.-T.: «Fan», 1978-1979. 2.Alisher Navoiy. Mezon ul avzon. Asarlar. O’n besh tomlik. 14-tom.T.: «Fan», 1967. 3.Arastu. Poetika. Ahloqi kabir-T.: «Yangi asr avlodi», 2004 4.Valixo’jayev B. O’zbek adabiyotshunosligi tarixi.-T.: «O’zbekiston»,1993. 5.Sultonov I. Adabiyot nazariyasi.-T.: «O’qituvchi», 2002. 6. Fitrat. Adabiyot qoidalari.-T.: «O’qituvchi»,1995.
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha