Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 262.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 15 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Банк-молия, кредит соҳасидаги иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш

Купить
БАНК-МОЛИЯ, КРЕДИТ СОҲАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР ҲАМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ РЕЖА 1. Банк-молия ва кредит муносабатларининг миллий иқтисодиёт ривожига таъсири. 2. Молия ва кредит соҳасидаги жиноятлар таснифи. Молиявий жиноятчилик. Молиявий таъмагирлик. 3. Молиявий жиноятчилик объектлари. Молиявий жиноятчилик турлари. 01 09 1402 01 05 0D10 20 16 16 25 1E Илмий-ўқув манбалар: 1. А.В.Вахабов, Ш.Х.Хажибакиев, Н.Г.Муминов. Хорижий инвестициялар. Ўқув қўлланма. / и.ф.д., профессор А.В.Вахабовнинг умумий таҳрири остида. – Т.:“Молия”, 2010, 328 бет. 2. Давлат молияси тизими. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. 1,2,3-жилдлар. –Т.: Ўзбекистон, 2017. 3. Остонақулов М. Бюджет ҳисоби ва бюджет ижросининг назорати. –Т.: Молия, 2005. 4. Государственный бюджет: Учебник для студентов вузов, обучающихся по экономическим специальностям / А.В. Вахабов, З.Х. Срожиддинова. 2-е изд., перераб. и доп. Т.:«IQTISOD- MOLIYA», 2007г., 455 с. 5. Қосимова Г.А. “Махаллий бюджетни тузиш ва ижросини таъминлаш” Ўқув қулланма Т:-2007 йил. 6. Transition report 2018. Infrastructure. // European Bank for Reconstruction and Development. London, 204 p. 7. Примчанд А. Управление Илмий-ўқув манбалар: (давоми) 8. Ли А. Финансовое право Республики Узбекистан: Учебник для юридических вузов / Отв. ред.: М.Х. Рустамбаев. – Таш.гос.юрид.институт, 2003. 9. Кудрин А. Стабилизационный фонд: зарубежный и российский опыт // Вопросы экономики, 2006. № 2. С. 44. 10. Кудрин А. Тратить стабфонд — значит разрушать экономику // Вестник Банка России, 2007. № 35. С. 16. 11. Дмитриева О. Формирование стабилизационных фондов: предпосылки и следствия // Вопросы экономики, 2006. № 8. С. 26. 12. Муниципальные финансы: учебное пособие / Л.Л. Игонина.- М.: Экономист, 2003. 13. Мысляева И.И. Государственные и муниципальные финансы. Учебник. М: ИНФРА - М., 2003. 14. Степашин С.В., Столяров Н.С., Шохин С.О., Жуков В.А. Государственный финансовый контроль. - СПб.: Питер, 2004. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими шаклланади. Улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. Молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади. Молиявий муассасаларнинг иқтисодий манфаатлари пул муаммосининг барқарорлиги, миллий пул бирлигининг қадрлилиги, ҳисоб ва солиқ интизомига риоя қилиш, молиявий операцияларнинг даромадлилиги, инвестицион талаб ва мижозларнинг кредитларни тўлаш қобилиятига йўналтирлиган бўлади. Давлат ва хўжалик субъектлари пул маблағлари фондларининг вужудга келиши, тақсимланиши ва ишлатилиш шакллари ҳамда усуллари тизими молиявий тизимни ташкил этади. Ушбу тизим инфраструктурасини банклар, биржалар, коммуникация воситалари, ахборот- аналитик ва маслаҳат (консалтинг) хизматлари ташкил этади. Улар пул муомаласи, молиявий оқимларни кўплаб инструмент (восита)лардан фойдаланиб тартибга соладилар. Шу боисдан молия соҳасини мустаҳкамлаш қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топган: умумдавлат устуворликларидан келиб чиқиб, молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш самарадорлигини ошириш; ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ва солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар сонини камайтириб, унинг йиғилишини ошириш;пул массасидан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг самарали механизмини яратиш;банк тизимининг ишончли амал қилишини таъминлаш. Молиявий ташкилотларнинг ишончлилигини икки муҳим тамойил белгилаб беради: 1) оқилона юритилувчи молия-кредит сиёсати; 2) самарали хавфсизлик тизими. Молиявий оқимлар хўжалик субъектлари жамғармаларининг инвестицияларга айланиши жараёнини ифодалайди. Аммо капиталнинг оқувчанлиги ошкора, қонуний ёки яширин, ноқонуний шаклларда намоён бўлади. Ушбу молиявий оқимлар ҳаракатида икки хил нохуш, салбий ҳолатлар ҳам содир бўлиши мумкин. Бир томондан, мамлакатда инвестиция ресурслари етишмаган бир шароитда капитал қочиб, чет мамлакат иқтисодиётни инвестициялаш манбаига айланиши мумкин. Бу эса мамлакатнинг ички молиялаштириш, инвестициялаш имкониятларини заифлаштиради. Молиявий хавфсизлик  Бюджет хавфсизлиги  Солиқ хавфсизлиги  Банк тизими хавфсизлиги  Пул-кредит тизими хавфсизлиги  Инвестицион хавфсизлиги  Инфляцион-нарх хавфсизлиги  Фонд ва суғурта бозори хавфсизлиги  Валюта хавфсизлиги  Давлатнинг молиявий хавфсизлиги  Ҳудудлар молиявий хавфсизлиги  Соҳалар (комплекслар, кластерлар хавфсизлиги) молиявий хавфсизлиги  Тармоқлар молиявий хавфсизлиги  Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хавфсизлиги  Шахснинг молиявий хавфсизлиги 10 Иккинчи томондан, номаълум манбалар ҳисобига капитал тўпланиб, иқтисодиётнинг реал ва хуфёна секторларида муомалага тортилади. Капитал “қочиши”нинг сабаблари тижорат фойдаси олиш эмас, балки уни сақлаш, ундан фойдаланишнинг ишончли шароитларга ега бўлишига интилиши билан изоҳланади. Мамлакатдан капитал қочишининг олдини олиш ва молиявий муҳитни соғломлаштириш учун қуйидаги ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади: - мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, инвестицияларни иқтисодиётга жалб етишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали инвестицион жозибадорликни юксалтириш. Оқибатда, капитални четга чиқариш камайиб, хориждаги ватандошларимиз ҳисобидаги маблағларнинг юртимизга қайтиш жараёни юз беради; - аҳолининг банкларга ишончини тиклаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш; -миллий валютадаги жамғармаларнинг кўпайиши ҳамда уларни инвестицияларга айланишини рағбатлантириш тизимини яратиш; - молиявий оқимларни – божхона, валюта, банк назоратининг шакл ва воситалари, усулларини такомиллаштирш; -капиталнинг экспорт ва импортни тартибга солишни Пул муомаласидаги қонунбузарлик, жиноий, ўғрилик ҳолатларининг вужудга келишига қуйидагилар қулай шароит яратади:  инфляцион жараёнларнинг кучайиши;  даромадларни декларация қилиш тизимининг етарли даражада ривожланманлиги;  хорижий валюталар муомаласининг тартибга солинмаганлиги;  банк ва молиявий муасасалар томонидан пул маблағларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг бўшлиги;  ҳисоб-касса операцияларининг такомиллашмаганлиги ҳамда пул тўловлари муддатларининг атайин чўзиб юборилиши ҳолатлари. Молиявий товламачилик ўзга шахсларнинг пулини ўзлаштириш, уларни сохта фирма ҳисобига ўтказиш, тўпланган пулларни нақд пулларга айлантириш ҳамда кейинчалик яшириш, тўловсизлик инқирозини юзага келтириш намоён бўлади. Одатда, товламачилар тўловсизликнинг сабаблари сифатида умумий танглик, инфляция ҳамда ҳарид қобилиятининг пасайишини баҳона қилиб кўрсатадилар. Moliya sohasidagi xavfsizlikni ta’minlash uchun, avvalambor, moliyaviy hujjatlarning umumo’rnatilgan huquqiy-me’yoriy talablarga muvofiqligini tekshirish lozim bo’ladi. Ushbu umumiy talablar quyidagilardan iborat: zaruriy rekvizitlarni, ya’ni hujjatlar uchun qonun, amaldagi tartib- qoidalarga muvofiq majburiy majburiy ma’lumotlar bo’lishini belgilash; muhr va shtamplarning aniq bo’lishi; hujjatlarda tuzatish, qo’shimcha yozuvlar, xatolar, uning turli nusxalari mazmunining har xil bo’lishiga yo’l qo’ymaslik; mansabdor shaxslar imzosining mosligi va boshqalar; barcha hujjatlar sinchiklab o’rganilishi, tahlil qilinishi, tekshirilishi lozim. Банк тизимида хавфсизликни таъминлаш учун унинг ишончли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозим бўлади. Бунинг учун еса қуйидагилар кўзда тутулиши лозим: банк ва унинг ҳар бир бўлинма(филиал)сида хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий тузилмаларини вужудга келтириш; ахборотларни ўғирлаш, йўқ қилиш мақсадида уни олишнинг потенсиал имкониятларини мунтазам равишда ўрганиш ва баҳолаш; ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича услубий, ташкилий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг талабларини бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш чора- тадбирларини қабул қилиш; ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник, дастурий чора-тадбирлари, воситаларини махсус ташкилотлар ёрдамида ишлаб чиқиб, жорий етиш; ахборотларни ҳимоялаш тизимини аттестация қилиш, унинг амал қилинишини мунтазам назорат қ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ 41-боб. Қарз ва кредит § 1. Қарз (732-743 моддалар) § 2. Кредит (744-748 моддалар) 42-боб. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (749-758 моддалар) 43-боб. Банк омонати (759-770 моддалар) 44-боб. Банк ҳисоб-варағи (771-789 моддалар) 45-боб. Ҳисоб-китоблар § 1. Ҳисоб-китоблар тўғрисида умумий қоидалар (790-791 моддалар) Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш. 1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдаба — дегенерат (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) лар учун ўрта асрлар шарқига хос кўнгилхушликдир. Тилла унитаз, фақат дегенератлар учун холос. 2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина номард, ноинсоф инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин. Қизиқарли фактлар 3. Финнлар бюджет (халқ) пулларини «туя» қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин. 4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир. 5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга «жойлаштириб» қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бо Олмалиқдаги спорт мактабида 87,2 млн сўм маблағни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди.01.11.2019 Олмалиқ шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жониятларга қарши кураш Департаментининг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан Олмалиқ шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув натижасида аниқланишича, ушбу спорт мактаби директори ўринбосари У.Н. ва методисти Х.Р. хизмат сафари ҳужжатларини сохталаштириш орқали ўзларининг шахсий пластик карталарига 87,2 миллион сўм маблағни Payme ва Click тўлов тизимлари орқали ўтказиб олган ва бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Мазкур ҳолат юзасидан У.Н. ва Х.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Аввалроқ Тошкентда 1100 тоннадан ортиқ шакар талон-торож қилингани , Наманганда қарийб 100 миллион сўмни ўзлаштирган «Агробанк» ходими ва унинг шериги қўлга олингани , Жиззахда қурилиш ишларига ажратилган 2,6 миллиард сўмни ўзлаштирган компания мансабдорларига жиноий иш очилгани ҳақида хабар берилган эди. 2019-10-17 Жиноят ва адолат Туркманистонда порахўрлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича янги дастур қабул қилинади. АШХОБОД – Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгаши ва парламентга давлат хизматчилари орасида коррупцияга қарши кураш бўйича янги дастурни ишлаб чиқишга буйруқ берган. 1 октябрь куни Давлат хавфсизлик кенгаши ва Вазирлар маҳкамасининг қўшма мажлисида ИИВ ходимлари орасида аниқланган порахўрлик ҳолатларининг фош этилиши ортидан, коррупцияга қарши кураш бўйича аввалги сиёсатнинг самарасиз эканлигини билиниб қолган. Бош прокурор Ботир Атдаев вазирликда ишлаган бир қанча коррупционерлар ҳибсга олингани ҳақида баёнот берган. Атдаев маъруза қилар экан, унинг ортидаги катта мониторда виждонсиз полиция ходимларининг қилмишига пушаймон бўлиб, кўз ёши тўкаётган тасвирлари акс эттирилган. Бердимухамедов ўтказилган тергов якунлари бўйича, ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Исгендер Муликовни ўз лавозимидан озод қилиб, унвонини майор даражасига туширган ва барча давлат мукофотларидан маҳрум қилган. Россиялик олигархлар Туркманистоннинг нефть ва газ с аноатига чуқурроқ кириб борар экан , бу билан маҳаллий иқтисодиётни даромаддан маҳрум қилиб, мамлакат суверенитетини хавф остига қолдираётгани кузатувчилар тарафидан Кремлнинг коррупция ва ҳийла- найранглари сифатида эътироф этилган. Коррупция «ҳамма нарсани емирмоқда» Коррупцияга қарши кураш ҳукуматнинг устувор вазифаси бўлади, деган эди Бердимуҳамедов 2017 йилги учинчи инаугурацияси чоғида. «Transparency International» нодавлат нотижорат ташкилотига кўра, 2018 йилда Туркманистон коррупция индекси бўйича Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг ёмон натижа қайд этган ва дунёнинг 180 мамлакати ичида бошқа уч мамлакат билан бирга 161-ўринни эгаллаган. «Коррупцияга қарши кураш бўйича янги ҳукумат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мамлакат учун жуда муҳим, зеро коррупция занг каби ҳамма нарсани емиради, иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади ва жамиятни таназзулга етаклайди», дейди ашхободлик адвокат Мақсад Чориев. «Ҳамма пора сўрайди, ҳаммаси учун ҳақ бериш керак, ҳатто муфтиятни сизни ҳажга борадиганлар рўйхатига киритса ҳам (пора талаб қилади)», дейди Мақсад. 2017 йилнинг июль ойида банк соҳаси ходимлари, прокурорлар ва судьялар орасида порахўрлик ҳолатлари фош этилганида, Бердимуҳамедов «Туркманистонда коррупцияга ўрин йўқ» деган эди. «Бироқ, коррупция, саратон касаллиги каби, бутун давлат аппаратида намоён бўлмоқда», деди Чориев. «Янада очиқ ва шаффоф» Кузатувчиларнинг ишонишича, янги ҳукумат дастури порахўрлик ва коррупцияни камайтиришга ёрдам беради. «Биз мамлакатни гиёҳванд моддалардан халос қилишга эришдик, коррупцияни ҳам енга оламиз», дейди Мары шаҳрида истиқомат қиладиган ИИВ фахрийларидан бири Аман Атабаев. Наркофурушларни ҳар йили амнистия қилиш амалиёти тўхтатилгач, гиёҳвандлик дараж РАЗВЕДКА (рус.) — вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун мавжуд ёки эҳтимол тутилган душман, жой ва бошқалар хақида маълумотлар тўплаш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» ШПИОНАЖ (рус тилидан таржимаси) Жосуслик — давлат хавфcизлигига қарши жиноят; шахcнинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиш, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиш ёки тўплаш. Давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Жосуслик ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узок, муддатга озодликдан махрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишга жалб этилган шахc, башарти ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан; ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши ҳақида ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноят очилишига фаол ёрдам берган шахc, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод этилади (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 160- модда).
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha