Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 678.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Банк тизимлари фаолияти уларни мустахкамлаш ва такомиллаштириш

Купить
Банк тизимлари фаолияти уларни мустахкамлаш ва такомиллаштириш 5341600 – “Бозорлардаги фаолият ва операциялар” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Мундарижа: Кириш I-Боб Молия бозори савдо тизимлари ва уни мувофиқлаштиришнинг назарий асослари 1.1 Молия бозори савдо тизимларининг моҳияти, уларнинг таснифи ва вазифалари 1.2 Молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштиришнинг мазмуни ва аҳамияти 1.3 Молия бозори ва унинг савдо тизимини мувофиқлаштириш ва тартибга солишнинг тамойиллари II-Боб Ўзбекистонда молия бозори савдо тизимлари фаолияти ва уни мувофиқлаштиришнинг таҳлили 2.1 Молия бозори савдо тизимларининг ҳуқуқий-меъёрий асосларини ривожланиши босқичлари 2.2 Молия бозори савдо тизимлари фаолияти ва унинг ривожланиш динамикаси таҳлили 2.3 Молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштиришда унинг транспарентлигини ошириш йўллари III-Боб Молия бозори савдо тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини такомиллаштириш йўллари Хулоса банк тизимига салбий таъсирини сезиларли даражада камайтириш имконини берганлиги қайд этилди. 2011 йил якунларига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8.3% га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6.3% га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6.6% га, чакана савдо айланмаси 16,4 % ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 16,1%га барқарор юқори суръатлар билан ўсди. 1 Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида миллий молия бозори савдо тизимлари фаоиятини мувофиқлаштириш ва фонд бозори капитализация даражасини, иштирокчиларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг инвестицион фаоллигини ушлаб туриш мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммоларни самарали ечими молия бозорининг рақобатбордошлилиги ва ҳавфсизлиги, барқарорлиги ва ликвидлилиги, инвесторлар учун жалбдорлилиги ва рисксизлиги ташкил этишни бошлаётган барча мамлакатларга ягона бўлган ёндашувлар ва қоидаларни тавсия этган ҳалкаро ташкилот) каби турли йирик ҳалкаро ташкилотларнинг тавсиялари инобатга олинади. 2009-2012 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши чора-тадбирлар давлат дастури республикамизда банк-молия тизими барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни таркибий девирсификациялаш, ахоли турмуш шароитларини яхшилаш, инвестицион фаолликни таъминлаш хамда ялпи ички маҳсулот хажмини ошириш имконини бермоқда. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистонда молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштириш механизмини ўрганиш ҳамда молия бозорида «инвестиция муҳитини» яхшилашда, ҳорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қила олиш қобилиятини оширишда юқори даромад келтирувчи инструментларни жорий этиш, қимматли қоғозл - молия бозори савдо тизимлари фаолияти ва унинг ривожланиш динамикаси таҳлил қилиш; - молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштиришда унинг транспарентлигини ошириш йўлларини белгилаш; - молия бозори савдо тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини такомиллаштириш йўлларини белгилаш. Тадқиқот объекти мамлакатимиз молия бозори савдо тизимлари уни тартибга солиш механизми ҳисобланади. Тадқиқот ишининг назарий ва услубий асоси. Тадқиқот ишининг назарий асосини миллий ва халқаро молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштирувчи халқаро нормалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига боғлиқ меъерий ҳужжатлар ва йўриқномалар дўконлари, Интернет-брокер (Интернет-трейдер) тармоқлари, “чакана кўча” ва/ёки андеррайтерлик (чакана савдо) тармоқлари мавжуд. Айтиш жоизки, жаҳон савдо амалиётида 50-дан зиёд турли ҳил электрон савдо тизимлари мавжуд бўлиб, уларнинг ярмиси фьючерслар савдосига ҳизмат қилади. Ҳозирда қимматли қоғозлар савдо тизимлари турли базисли (валютали, товар-ҳом ашёли, индексларли, фоиз ставкаларили, қимматли қоғозларли ва ҳ.к.) қимматли қоғозлар муомаласини ташкиллаштиради. Бу эса қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларини бошқа савдо тизимлар қараганда анча кенглиги ва салмоқлилигидан далолат беради, демак уларнинг иқтисодиётдаги ва молия бозоридаги роли катталигини билдиради. Фонд биржалари, фонд бўлимини ташкил қилган бошқа биржалар ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчи - иккиламчи бозор (спекулятив) савдо тизими. Ушбу савдо тизимлари биржавий ва биржадан ташқари бозорларда мужассамлашган. Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, савдо тизимлари молия бозорида муҳим роль ўйнайди. Уларнинг бу роли ўзларида молия бозорининг барча қатнашчилари учун молиявий инструментлар бўйича самарали савдо жараёнини ташкиллаштириш, унда етарли ва қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу жарёнда объектив бозор нарҳларни белгилаш билан ифодаланади. Савдо тизимлари қуйидаги вазифаларни бажаради: - ҳар бир савдо қатнашчисига бозордан алоҳида жой ажратиб бериш; - нарҳ-навонинг мувозанат ва объектив даражасини арбитраж асосида аниқлаш; - савдо жараёнида тарафлар томонидан савдо ижросини аниқ, тўлиқ, ўз вақтида ва кафолатли бажарилишини таъминлаш; - савдоларни очиқлик ва ошкоралик - қимматли қоғозлар савдосини ташкиллаштирувчи ва бунда савдо қатнашчилари учун етарли ва қулай шароитлар яратувчи юридик шахс; - қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклифга биноан белгиланган тартиб-қоида (давлат қонунлари ҳамда биржа Устави ва ички меъёрий ҳужжатлари), очиқлик ва ошкоралик асосида савдоларни маълум вақтда ўтказадиган жой (савдо майдони); - қимматли қоғозларнинг бозор курсини (нарҳини) белгиловчи, мунтазам ва очиқ тарзда жорий биржа котировкаларини эълон қилиб борувчи ташкилот. Умуман олганда, фонд биржаси – юқорида санаб ўтилган ҳоссаларга эга бўлган маҳсус мақомли юридик шахс. Демак, Фонд биржаси – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиб унинг фаолияти предмети фонд бозорининг профессионал иштирокчилари учун муайян жойда ва белгиланган вақтда қиммат Бошқа биржаларда фонд бўлимларини тузишга ва фаолиятига қўйиладиган талаблар қонунчиликда белгиланади. Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензияси) бўлган юридик ва жисмоний шахслар фонд биржаси муассислари бўлишлари мумкин. Фонд биржаларининг аъзолари биржада брокерлик жойини сотиб олган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бўлишлари мумкин. Фонд биржаси аъзоларининг сони биржанинг бошқарув органлари томонидан бошқарилади. Фонд биржасининг аъзолари давлат бошқарув органлари, прокуратура ва суд, уларнинг рахбар ходимлари ёки мутахассислари бўлиши мумкин эмас. Фонд биржаси аъзоларини савдоларга қўйиш фақатгина уларда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб бориш учун тегишли лицензияга эга бўлгандан кейин - мижозлар брокерларга берадиган топшириқ (буйруқ) турлари; - тузилган битимлар бўйича текширув ва хисоб китоб тартиби; - олди-сотдини ташкил этиш; - битимларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби; - қимматли қоғозлар муомаласини амалга оширишда фойдаланиладиган шартнома, ҳисобот, буюртма ва хабарномалар ҳамда биржага оид бошқа ҳужжатлар намуналари. Фонд биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари низом, қимматли қоғозлар савдоси бўйича ички қоидалар, қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган устав (фонд бўлимининг низоми) асосида харакат қилади. Фонд биржаси қуйидаги хуқуқларга эга: - биржа аъзолигига кириш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига қўйилган минимал мажбурий талабларни белгилаш; - бузганлик, рўйхатдан ўтказиш йиғимини вақтида тўламаганлик учун жарима ва пенялар ундириб олиш; - биржа буклетлари, маълумотномалари, тўпламларини чоп этиш; - назорат қилувчи органларнинг қонунга хилоф ҳатти- ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақлидир. Фонд биржаси фаолиятининг молиявий таъминоти: - фонд биржаси акциялари ва пайларини сотиш; - фонд биржасидаги брокерлик ўринларини сотиш; - фонд биржаси аъзолари мунтазам тўлаб борадиган аъзолик бадаллари; - биржа битимларини рўйхатдан ўтказишда олинадиган йиғимлар; - биржа уставида назарда тутилган ахборот хизмати ва бошқа оид хизматлар кўрсатишдан келадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Жаҳон савдо амалиётида ҳозирга келиб, традицион биржа тизимига альтернатива сифатида, савдонинг янги шакли, яъни биржадан та талабларини оҳиригача ижро қилиш (тўловни амалга ошириш ва қимматли қоғозларни янги эгасига бериш) бўйича қулай ва етарли имкониятларини берувчи ташкиллашган бозор механизми. Бунда савдо қатнашчилари бирбирлари билан виртуал информацион, узлуксиз савдо режимида реал товарлар савдоси муомаласига кирадилар. Ушбу тизимда турли ҳил товар (жумладан қимматли қоғозлар) муомалада бўлиши мумкин. Электрон савдо тизими фаолияти ўзига қуйидаги босқичларни киритади: - тизимга кириш ва уни ҳимояси; - савдо объекти тўғрисидаги бозор информациясини кўриб чиқиш (кузатиш); - тизимга битишувларни содир қилишга талабларни (буйруқларни) киритиш; - узлуксиз савдо режимида битишувларни тузиш; - буйруқлар ҳисоби китобини юритиш; - тизимдан фойдаланувчиларга битишувлар тўғрисидаги информацияни тарқатиш; - ҳар бир - традицион биржа савдосидан фарқли (одатда ҳаридорнинг биргина қулай нарҳи ва сотувчининг нарҳи), бир вақтнинг ўзида бир неча қулай нарҳларни кўриш имкони мавжуд. Электрон савдо тизимларининг келтирилган ижобий томонларига қарамасдан улар ҳозирча тўлалигича амалга оширила олинмаяпти, натижада электрон бозорларнинг ликвидлилик даражаси нисбатан пастроқ бўлиб қолмоқда. 1.2. Молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштиришнинг мазмуни ва аҳамияти Қимматли коғозларнинг бир маромда ва хатарсиз муомалада бўлиши учун мазкур соҳага оид қонуний меъерларни барпо этиш ҳамда уларни доимий равишда такомиллаштириб боришни, оддий фуқародан тортиб, то давлат органларигача кимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари томонидан қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишни ўзида уйрунлаштирувчи тизим зарур томонидан мумкин бўлган йўқотишларни энг кам ҳолатга келтириш, савдолар ташкилотчилари ва фонд бозорининг профессионал иштирокчиларининг барқарор ишлашини таъминлашдир. Фонд бозорида барқарорликка эришган ҳолда, давлат бу билан иқтисодиётнинг ўзини–ўзи тартибга солиши, пул маблағларининг бир тармоқдан бошқасига окиб келиши учун шароит яратади, шу тариқа халқ хўжалиги мустаҳкамланади (қимматли қоғозлар бозорининг бир маромда фаолият кўрсатиши иқтисодиётга самарали таъсир кўрсатади). Ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари шундан далолат бермоқдаки, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш нуқтаи назардан тартибга солишни давлат ва профессионал (яъни махсус ташкил этилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган) бўлакларга бўлиш ривожланишининг мақсади ва асосий йўналишларини белгилаш, қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларнинг тамойилларига, бозор инфратузилмаларининг фаолият кўрсатишига, профессионал иштирокчилар ҳамда савдолар ташкилотчиларининг мақомига, сармоядорлар хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга таалуқли асосий (фундаментал) ҳуқуқий меъёрларни белгилаш ва қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларнинг ривожланиш мониторингини амалга ошириш; • ресурслар (давлат ва хусусий ресурслар)ни қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш мақсадлари учун тўплаш; давлат энг йирик эмитент ва сармоядор ҳисобланади; у қимматли қоғозлар бозорининг воситаларидан макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишда фойдаланади (очиқ бозордаги операциялар); • "ўйин қоидалари"ни белгилаш (эмитентларга, сармоядорларга, профессионал қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори тўғрисида қонун ҳужжатларини қабул қилиш. Қимматли қоғозлар бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши ваколатли органлар томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: • қимматли қоғозлар ва эмиссия рисоласини рўйхатга олиш, эмитентлар томонидан уларда кўзда тутилган шартлар ҳамда мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш; • эмитентлар ва бозор иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар ҳақидаги ахборотнинг ошкор этилишини таъминлаш; • мутахассисларни шаходатлашдан ўтказиш, инвестиция муассасаларига лецензиялар бериш ва улар фаолиятини назорат қилиш; • сармоядорлар ва қимматли қоғозлар бозорини бошқа иштирокчиларининг шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича хулос солиққа тортиш билан боғлик меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда Давлат Солиқ Қўмитаси ҳам иштирок этади. Адлия вазирлигининг роли ҳам алоҳида, у мазкур соҳага оид ишлаб чиқилган ва кўриб чиқиш учун тақдим этилган у ёки бу меъёрий ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мос келишини экспертизадан ўтказади. Қимматли коғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг энг муҳим усулларидан бири – бу қимматли қоғозларни муомалага чиқаришда уларнинг рўйхатдан ўтказилиши ҳисобланади. Қимматли коғозлар ҳаракатининг ушбу босқичида тартибга солувчи орган қимматли қоғозлар эмиссияси аниқ инвестицион лойиҳа остида амалга оширилаётганлигига, сармоядорларнинг маблағлари самарали, олдиндан ишлаб чиқилган бизнес–режага мувофиқ сарфланишига ва кейин фойда келтиришига ишонч хосил қилиши керак. Айнан эмиссияни нотижорат бирлашмаси ҳисобланади. Бундай ташкилотлар дастлаб фонд бойликлари билан савдо қилувчиларнинг манфаатларини намоён қилиш ва ҳимоялаш мақсадида барпо этилди. Унинг шаклларидан бири фонд биржасидир. Ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотларнинг роли аста– секин ўсиб борди. XX асрнинг 30–йилларидан бошлаб биржадан ташқари фонд бозорининг иштирокчиларини бирлаштирувчи ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотлар пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотлар қуйидаги вазифаларни бажармоқда: • номзодларнинг қимматли қоғозлар бозорида у ёки бу турдаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган малака талабларига мос келишини аниқлаш; • қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини ўқитишни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш; • тегишли фонд биржалар келадиган мулкий хуқуқлар ҳам у томонидан тартибга солинади. Ушбу хуқуқлар асосида сармоядорлар ўз маблағларини қўйилган мабларлардан фойдаланишдан ёки берилган қарз маблағларининг мукофотлар билан қайтарилишидан соф даромад олиш шартларида сарфлайди. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари – эмитентлар, сармоядорлар, инвестиция муассасалари ва шу кабилар фуқаролик–ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари сифатида кўриб чиқилади. Қимматли қоғозлар бозорида давлатнинг иштироки қимматли қоғозлар бўйича битимларни тартибга солиш орқали ҳам намоён бўлади. Масалан, қимматли қоғозлар бозоридаги нарх–наво, мулкдор, даромадлилик даражасининг ўзгариши, шунингдек, улар бўйича ўзаро ҳисоб–китоблар билан боғлиқ ҳар бир операция қонунчилик томонқдан белгиланган тартибда рўйхатга олиниши зарур. 1.3. Моли Умумжаҳон савдо ташкилоти; Европа банки; Осиё банки; Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти (ОЭСР) ва ҳ.к. Асосий манба бўлиб қимматли қоғозлар бўйича комиссияларнинг халқаро ташкилотининг 1998 йил сентябрида чоп этилган “Қимматли қоғозлар соҳасида тартиблаштиришнинг мақсад ва тамойиллари” номли ҳужжати ҳисобланади. Ушбу ҳужжат фонд бозорини тартиблаштиришнинг уч бош мақсадга, яъни: а) инвесторлар ҳимояси, б) адолатни таъминлаш, в) тизимли рискни пасайтириш, бўйсундирилган 30 тамойилини белгилаб берган. Бу тамойиллар ҳосилавий молиявий инструментлар бозорини тартиблаштиришга ҳам тегишли. Кўрсатилган мақсадларга мос келувчи тамойиллар қуйидагилар 2 : А. Регуляторга тегишли тамойиллар: 1. Регуляторнинг жавобгарлиги соҳаси (даражаси) аниқ ва объектив ҳамда тасдиқланган бўлиши лозим. 2 тартиблаштириш ташкилотларини тартиблаштириш схемасига қўшилиши лозим. 7. Ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар давлат регуляторининг назорат объекти бўлиши керак. Бу ташкилотлар уларга берилган ваколатлар ва мажбуриятларни бажариши чоғида ҳалаллик, адолатлилик ва конфиденциаллик (маҳфийлик) стандартларига риоя қилишлари лозим. С. Қимматли қоғозлар соҳасида регулятив нормаларни (меъёрларни) мажбурий бажарилишини таъминлаш тамойиллари: 8. Регулятор инспекция қилиш, текшириш ва назорат қилиш бўйича кенг қамровдаги турли ваколатларга эга бўлиши керак. 9. Регулятор регулятив нормаларни мажбурий бажарилишини таъминланиши бўйича кенг қамровдаги турли ваколатларга эга бўлиши лозим. 10. Регуляторнинг инспекция қилиш, текшириш ва назорат қилиш бўйича ҳамда регулятив нормаларни мажбурий бажарилишин ўз контрагентлари билан алмашиниш вақти ва тартиби белгиланган бўлиши керак. 13. Регулятив тизим ҳорижий регуляторлар берган сўрови (талаби) бўйича ўз функцияларини бажариш ва ваколатларини амалга оширишларига кўмаклашиш имкониятини бериши лозим. E. Эмитентларга оид тамойиллар: 14. Инвесторлар учун молиявий натижалари тўғрисидаги информацияни ҳамда бошқа зарурий (“материалли”) бўлган информацияни тўлиқ, ўз вақтида ва аниқ очиб берилишини таъминлаши керак. 15. Эмитентларнинг ўз қимматли қоғозлари эгалари билан муомаласи адолат, ҳалоллик ва тенглик асосида кечиши лозим. 16. Қўлланиладиган ҳисоб ва аудит стандартлари халқаро миқёсда тан олинган ва юқори сифатга эга бўлиши керак. F. Коллектив инвестициларни амалга оширувчи схемаларга оид тамойиллар: 17. Регулятив тизим коллектив инвестициялар баҳоланишини, схемалардаги иштирок улушини баҳолаш ва сўндирилишини (схема томонидан қайтариб сотиб олинишини) таъминлаши керак. G. Бозор воситачиларига оид тамойиллар: 21. Тартиблаштириш тизими молиявий воситачиларни бозорга руҳсат берилиши учун минимал стандартларни ўрнатиши лозим. 22. Бозор воситачилари учун уларнинг капиталига бошланғич ва жорий даврдаги талаблар ҳамда бошқа пруденциал талабларни ўрнатилиши лозим. Пруденциал талаблар ўзларида воситачилар томонидан зиммаларига олинувчи рисклар даражасини акс этиши керак. 23. Бозор воситачилари ички ташкиллаштириш ва операцион ҳаракатлар стандартларига мос равишда фаолият юритишлари лозим. Бу стандартлар клиентлар манфаатларини ҳимоялашга, рискларни керакли даражада бошқарилишига қаратилган бўлади. Бунда воситачи менежменти клиентлар ман ҳамда савдо амалиётининг бошқа ҳалол бўлмаган (нопок) ва адолатсиз турларини аниқлаш ва олдини олиш мумкин бўлсин. 29. Тартиблаштириш бозорда мажбуриятларни бажарилмаслиги ва кризис ҳолатлар рискларини керакли даражада бошқарилишини таъминланишига қаратилган бўлиши лозим. 30. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битишувлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар тизимлари регулятив назорат объекти бўлиши зарур. Бу тизимлар шундай ташкиллаштирилиши зарурки, токи уларда савдо битишувларининг ҳалоллилиги, адолатлилиги, самарадорлилиги ва натижавийлиги таъминлансин. Ушбу тартиблаштириш тамойиллари Ўзбекистонда молиявий иқтисодий инқироз шароитида олиб борилаётган инқирозга қарши чоралар давлат дастурида хам ўз аксини топган. Айниқса банк-кредит тизми барқарорлигини таъминлаш, тўлов интизомини мустахкамлаш - инвесторлар билан уларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларини чеклайдиган, эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг жавобгарлигини чеклайдиган шартномаларни тузиш; - аниқланган ҳийла-найранг ишлатиш фактлари ва қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа қоидабузарликлар, шунингдек қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларга доир нархлар тўғрисида, шу жумладан рекламада қасддан бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш йўли билан инвесторларни қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга даъват қилганлик учун; - инвесторлар билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор билан тузилган шартномада қайд Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг кенг кўламда олиб боришдаги энг асосий масала мулкчилик муносабатларини ўзгартирилиши бўлди. 1991 йил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, қонун асосида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур ҳам хусусий мулкчилик, ҳам қимматли қоғозлар бозори шаклланишининг пойдевори бўлиб хизмат қилди. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига назар ташласак, қимматли қоғозлар бозори бир неча йиллар давомида стихияли равишда пайдо бўлган. Шундан кейин қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонунлар қабул қилинган. Мамлакатимизда эса қимматли қоғозлар бозори билан уни тартибга солиб турувчи қонуниймеъёрий ҳужжатлар параллел равишда такомиллаштириб борилмоқда. 1991 қаратилгандир. Қонун чет эллик инвесторларга мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорига кириб келиши учун замин яратди. 1992 йил “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, унда биринчи марта фонд биржалари ва товар биржалари фонд бўлимларининг мақоми ва улар фаолиятининг асосий меъёрлари белгилаб берилди. Шу йилнинг декабр ойида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш механизми, уларнинг фаолият кўрсатиш тамойиллари, акцияларни чиқариш ва уларни рўйхатга олинишини белгилаб берувчи “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлар тўғрисида”ги, шунингдек, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 1993 йил “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунда қимматли қоғозларнинг қуйидаги турлари – акциялар, облигациялар, ғазна мажбуриятлари, депозит хусусийлаштириш чоғида акциядорлик жамиятларини тузиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари қонун йўли билан белгиланди. 1998 йил “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ва “Чет эл инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Шу йилнинг август ойида “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Шу билан Ўзбекистонда депозитарийнинг икки поғонали тизими шакллантирилди. У марказий – давлат депозитарийси ва иккинчи поғона депозитарийларини ўз ичига олади. 2001 йил “Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ниҳоят 2008 йил ўтган йиллар давомида орттирилган миллий ҳамда хорижий тажрибаларни ўрганиб, эгалланган малакалар ёрдамида “Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари бор. Бозор механизми самарали ишлаши учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида қимматли қоғозлар бозорини янада кенгайтириш борасида қабул қилинган Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳам катта аҳамиятга эгадир. “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Президент И. А. Каримовнинг 1994 йил қабул қилган Фармони ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятларини давлат тасарруфидан чи топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йилдаги “Давлат мулки корхоналарини акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги “Давлат корхоналарини очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига ва акциялаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, бу жараённинг чуқурлашувига ва кўлами кенгайишига олиб келди. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига ўтказиш ва уларнинг акцияларини рўйхатга олиш жараёни анча соддалаштирилди. Ушбу Фармон иқтисодиётда мулк шаклларини кўпайишига ва бозор муносабатларининг асосий шарти ҳисобланган рақобатчилик муносабатларининг мустаҳкамланишига олиб келд йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги қарорида хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав жамғармаларида давлатнинг улушини энг кўп даражада қисқартириш, объектларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек хорижий инвесторларни кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил қабул қилган «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил қабул қилган «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқаришни ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олишини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида»ги қарори корпоратив бошқаришнинг жорий этиш ва қимм иштирокчилари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг 2011 йилдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорининг Ягона дастурий таъминот комплексини ишлаб чиқиш ва уни халқ хўжалигига жорий этиш масалалари қўйилди. Шунингдек, қарорда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия-иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ихтисосликлари бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг ўқув дастурларига қимматли қоғозлар ва корпоратив бошқарув бўлимлари киритилиши назарда тутилган. 2.2. Молия бозори савдо тизимлари фаолияти ва унинг ривожланиш динамикаси таҳлили “Тошкент” Республика фонд биржаси мамлакатими mlrd.so'm 1- Расм. “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасининг 2007-2011 йиллардаги динамикаси Республикамиз қимматли қоғозлар бозорининг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий кўрсаткичи бу - иккиламчи бозорнинг ривожланиш даражаси ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, сўнгги беш йил давомида фонд биржаси савдо айланмасида қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори устунлик мавқеига эга бўлмоқда. Хусусан, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорда эркин муомалада бўлиш даражаси йилдан-йилга ўсиб бориши натижасида 2011 йилда унинг айланмаси 2010 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошди. 2- расм. “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасида иккиламчи бозорнинг 2007-2011 йиллардаги динамикаси Биржа савдоларининг 2011 йил натижаларига кўра, қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштирилиш ҳажмининг айланмасидаги улуши 47,0 % ни ёки 100,2 млрд. сўмни ташкил этди. Шундай қилиб, фонд биржа айланмасининг умумий ҳажми қуйидаги ҳолатни кўрсатмоқда: Бирламчи жойлаштириш ҳажми: - хусусийлаштирилган корхоналар акциялари - 6,8 млрд.сўм( 2010й.– йўқ); - қўшимча акциялар эмиссияси - 59,03 млрд.сўм (2010й. – 20,3 млрд.сўм); - корпоратив облигациялар – 34,4 млрд.сўм (2010й.– 0,001 млрд.сўм). Иккиламчи бозор айланмаси ҳажми: - акциялар - 77,3 млрд. сўм ( 2010 й. – 44,03 млрд.сўм); - корпоратив облигациялар – 35,7 млрд.сўмни ( 2010 й. – йўқ). Тошкент РФБда қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши ва иккиламчи бозордаги айланмасида қимматли қоғозларнинг инвестицион жозибадорлигини қуйидагича таҳлил қилиш мумкин: 2011 йил якунлари буйича акциядорлик жамиятлари томонидан биринчи марта чиқарилган а 1- жадвал. “Тошкент” РФБнинг 2011 йилдаги савдо ҳажмлари натижалари Yillar Birlamchi bozordagi savdo hajmi Ikkilamchi bozordagi savdo hajmi Umumiy savdo hajmi Savdo hajmi, mlrd.so’m Bitimlar soni Savdo hajmi, mlrd.so’m Bitimlar soni Savdo hajmi, mlrd.so’m Bitimlar soni 2010 yil 20, 3 239 44, 0 1 638 64,4 1 877 2011 yil 100, 2 356 112, 9 778 213,1 1 134 O’zgarishi,% 392 49 156 -52 231 -39 Биржа бозорида эмитентлар қимматли қоғозлари билан тузилган битимларнинг ҳажмий миқдори таҳлил қилинганда, 2011 йилдаги энг йирик битим 24 феврал куни ТИФ Миллий банкининг 25 000 дона облигациялари билан амалга оширилган 25,6 млрд.сўмлик битимдир. Биржа савдоларининг умумий ҳажми бўйича энг юқори улуш “Асака” ДАТБга тегишли бўлиб, умумий биржа савдо айланмасининг 18,9% ини ташкил қилди. 2011 йилда биржа би kompleksi 10 Kapital Sug`urta 4 783 2,2 Jami 164 794 77,3 Фонд биржа бозорининг 2011 йилдаги савдо майдонлари бўйича таркибий кўрсаткичлари қуйидагича: Давлат активларини сотиш секциясида – 10 та битим, 6,8 млрд.сўм; Корпоратив қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштириш секциясида (акция ва облигациялар) – 347 та битим, 93,4 млрд.сўм; Листинг корхоналари акциялари муомаласи секциясида - 405та битим, 43,6 млрд.сўм; Листингдан ташқари корхоналар акциялари муомаласи секциясида – 335та битим, 26,2 млрд.сўм; Баҳоланиши мажбурий бўлган акциялар муомаласи секциясида – 2та битим, 1,6 млрд.сўм; РЕПО битимлари секциясида – 33та битим, 5,8 млрд.сўм; Облигацияларнинг иккиламчи муомаласи секциясида – 2та битим, 35,7 млрд.сўм. 3- расм. Биржа савдо майдонларининг 2011 йилдаги таркиби Фонд биржасининг 2011 юқори қўшимча қийматга эга бўлган иқтисодиётнинг нохомашё соҳалари корхоналарининг қимматли қоғозларига бўлган талабнинг ортиб бориши катта таъсир кўрсатмоқда. Буларга молиявий хизмат кўрсатувчи соҳа корхоналари, жумладан тижорат банклари қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлиги сабаб бўлмоқда. 4- расм. “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасида тижорат банкларининг улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги “Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 1317-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар самараси натижасида тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми 2008 йилда умумий биржа айланмасининг 39,1% ини ташкил қилган 5 - расм. “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасида иқтисодиёт тармоқлари таркиби 2011 йилда фонд биржаси савдо айланмасида иқтисодиётнинг асосий тармоқлари таркиби қуйидагича: - молия тармоғининг умумий биржа айланмасидаги улуши 67,7% ёки 144,6 млрд.сўм(шу жумладан, банклар – 64,4% ёки 137,3 млрд. сўм, суғурта компаниялари - 2,8% ёки 6,0 млрд. сўм ва лизинг компаниялари - 0,5% ёки 1,1 млрд.сўм)ни ташкил қилмоқда. Молиявий хизмат кўрсатувчи соҳа корхоналари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар айланмаси 2010 йил натижалари билан таққосланганда, бу рақам 3,7 баробарга (банклар – 4,2 мартага, суғурта компаниялари 1,2 мартага) ошганини кўриш мумкин; - саноат тармоғининг умумий биржа айланмасидаги улуши – 21,6% ёки 46,0 млрд. сўм (2010 йил (13,2млрд.сўм)га нисбатан 3,5 (2010 йил (3,0 млрд.сўм)га нисбатан 1,4 баробарга ошган). Фонд биржаси фаолиятини фаоллаштирувчи омиллардан бири бу имкониятли инвесторлар сонини кенгайтиришдир. Бугунги глобаллашув жараёнида, олдинги йилларга қараганда қимматли қоғозлар савдоси орқали тез фойда олиш имконияти кенгайиб бормокда. Жаҳон тажрибасидан маълумки, қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициялар бошқа баъзи соҳаларга йуналтирилган инвестицияларга нисбатан кўпроқ фойда келтириши ва инфляциядан ишончли ҳимоя қила олишини кўрсатмоқда. Шубҳасиз, бизнинг мамлакатимизда ҳам қимматли қоғозлар бозорида ўз фаоллигини ошираётган ва акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш ҳисобига уларнинг активларига эгалик қилиши мумкинлигини тушунадиган инвесторлар синфи шаклланиб бормоқда. 2.3. Молия бозори савдо тизимларини му рисклар, товламачиликлар ва қонунбузарликларни информациялар тизими орқали олдини олиш ва пасайтириш. Транспарентлик турли усуллар ва шаклларда амалга оширилиб, улар тартиблаштириш концепциялари ва моделларидан келиб чиққан ҳолда қонуний-меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади. Транспарентлик усуллари ва шакллари молия бозорига оид қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Информацияни очиб бериш шакллари турли бўлиши мумкин, масалан, молия бозори қатнашчилари тўғрисидаги ҳисоботлар ва информацияларнинг стандарт шакллари. Бундай стандарт шаклларда тузилган ва тўлдирилган ҳисобот ва информациялар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган сифат даражасида, муддатларда, ҳажмларда ва тартибда очиб берилиши ва тақдим этилиши талаб қилинади. Транспарентлиликни таъминлаш борасида административ ва жа бошқа қатнашчиларникига қараганда салмоқли ва барча қатнашчиларга нисбатан талаблари устувор бўлиши таъминланади. Умуман олганда, тарнпарентлилик сифати инвесторда тўлиқ ҳимояланганлик ҳисини ва фаолликка зарурий шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашади. Бунда товламачиликлар билан боғлиқ рисклардан сақланишини таъминлаш борасида ваколатли давлат тартиблаштириш органлари томонидан маҳсус қонуний меъёрлар ўрнатилган масалан, қимматли қоғозларни муомалага чиқарилишини “мавжуд фактлар бўйича текшириш”, “мовий осмон қонуни”, “асосий стандартлар тўплами”, “дискрецион ваколатлар”, “эмиссияланувчи қимматли қоғозлар сифатини регулятив стандартларга мос келиши”. Информацион шафффофликни таъминлашга асосланган тартиблаштириш концепциясига биноан молия бозорининг барча қатнашчиларини ҳар қандай фаолият томонидан берилиши лозим бўлган ҳисоботлар ва маълумотлар миқдоридан келиб чиқади. Таъкидлаш жоизки, умуман олганда, идеал ҳолатда мамлакатдаги инвесторларнинг фаоллилик даражаси ( Ф ), яъни: min Ф = SV (инвестиция сифатидаги жамғарма ҳажми ва инвестициялар ликвидлилиги кўпайтмаси) – PI (инвестицияларнинг бозор нарҳи ва иқтисодиёт учун зарур бўлган инвестициялар ҳажми кўпайтмаси) қатнашчиларнинг транспарентлилик даражасига ( А(Т) Қ ) эквивалент бўлади, яъни қатнашчиларнинг транспарентлилиги юқори бўлганда, инвестицион фаолликни ҳам юқори бўлишини кузатиш мумкин. Агар бундай тенглик таъминланган бўлса, унда мамлакат молия бозоридаги инвестицион муҳит адекват равишда юқори қувватга эга ҳисобланади. Информацияни очиб бериш жараёни (информация ихтиёрий равишда ёки мажбурий тарзда очиб берилиши Инсайдерлар * Инсайдерларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари тўғрисидаги маълумотлар. Профессионал қатнашчилар Мижозларига тақдим этиладиган ҳисоботлар; фаолияти бўйича молиявий ва бошқа турдаги ҳисобот; молиявий маҳсулотларни сотиш чоғида очиб бериладиган, рисклар ва мижозлар истак-ҳоҳишларига тўғри келиши ва ҳ.к. тўғрисидаги информация; эмитент сифатида очиб бериладиган информация. Савдо тизимлари (жумладан, биржалар) Содир этилган операциялар ҳажми ва нарҳлари, бозор тузилмаси ва ташкиллаштирилиши, товарлар тўғрисидаги информация; молиявий-ҳўжалик фаолият тўғрисидаги информация; биржа маҳсулотлари сотилиши чоғида очиб бериладиган информация; эмитент сифатида очиб бериладиган информация (агар биржа акциялари листинга эга бўлса). Регуляторлар Статистик информация; эмитентлар, қонун йиллик молиявий ҳисобот чоп этиш ёки бошқа қандайдир йўл билан акция эгаларига тақдим этилишини талаб қилади. АҚШда ахборот авваломбор инвесторларга ҳамда малакали аналитиклар ва шарҳловчиларга мўлжалланади. Бошқа томондан, кўпчилик европа мамлакатларида ахборотни ошкор этиш бу соҳада ўрнатилган стандартларга риоя қилинишини таъминловчи мувофиқлаштирувчи органга йўналтирилган. Индонезия каби бошқа мамлакатларда ахборот кенг оммага мўлжалланган бўлсада, уни тарқатиш воситалари чеклангандир. Шунинг учун мувофиқлаштирувчи орган, ҳеч бўлмаганда бозор ривожининг бошланғич босқичида, омма манфаатларини ифодаловчи сифатида биринчи даражали аналитик ва шарҳловчи ўрнини эгаллаган. Инвесторлар учун қимматли қоғозлар бирламчи чиқарилиши мувофиқлаштирувчи орган (ВАРЕРАМ) томонидан тасдиқланиши е 2) тижорат банкларининг универсаллашуви сари тенденциянинг кучайиши – аксарият мамлакатларда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар савдоси ва суғурта хизматларини кўрсатувчи ўз шўъба компаниясини ташкил этишга нисбатан чеклов бекор қилинган. 3) интернет ёрдамида юз минглаб янги инвесторларни жалб қилиш имкони юзага келди. Бу фонд майда инвесторлар орасида оммавий саросимани ошириш билан бозорининг нобарқарорлигини янада оширди. 4) турли мамлакат фонд биржасининг халқаро ёки худудий миқиёсда бирлашуви. 5) тартибга солувчи органлар тизимида силжишларнинг юзага келиши. Бунда молия бозори шитрокчиси фаолиятини назорат қилиш бир муассаса зиммасига юклатилди. 6) суғурта компанияси, пенсия фондлари ва жамоали инвестициялаш институтлари каби институционал инвесторларнинг кўпайиши. Уларнинг улуши барча молия бозори қатнашчиларини бирлаштирадиган, миллий молия бозорини мувофиқлаштирувчи ташкилий ҳуқуқий шаклдир. Макрорегуляторларни бажарадиган функциясига кўра икки тури мавжуд. Улар қуйидагилар:  Фақат назорат функцияларини амалга оширадиган. (Масалан Японияда 1998 йилдан, Жанубий Кореяда 1998 йилдан, Венгряда 1996 йилдан, Данияда 1988 йилдан буён.)  Назорат ҳамда қоида ўрнатиш функцияларини бажарадиган. (Масалан Канадада 1987йилдан, Австралия ва Сингапурда 1998 йилдан буён) Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, молия бозори макрорегуляторни тадбиқ этиш учун тайёр бўлиши лозим. Макрорегуляторнинг икки тури ўзларининг камчилигига ва устунлигига эга. Масалан Оврўпа иттифоқининг олтита давлатида (Испания, Португалия, Франция, Италия, Греция ва Нидерландия) мувофиқлаштириш ва назорат функциясин • Секьюриметрика ва молия инжинирингни ривожлантириш; Шу йўсинда Ўзбекистон учун қуйидаги масалалар муҳим ҳисобланади: • Савдо ва реал секторга тегишли йирик корхоналарни молия бизнесига кириб келиши; • Интернет- молиявий тижоратни шаклланиши билан молия хизматларини диверсификациялаш; • Молия бозори индустрияси сифатини бошқаришнинг комплекс тизимини шакллантириш; Ўзбекистонда макрорегулятор олдида турган асосий масалалар: • Молия бозорини мувофиқлаштириш билан боғлиқ айрим давлат институтлари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилиш; • Инвестиция қилиш учун ликвид молиявий инструментлар турларини кенгайтириш; • Молия бозори инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, айниқса худудий даражада. • Хусусий омонатчиларга хизмат кўрсатадиган банк ва суғурта компаниялар билан ишлаш алоҳида йў Хулоса ва таклифлар Ўзбекистон молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштириш механизмини жаҳон тажрибаси асосида тахлил қилиш натижасида аниқланган мавжуд муаммоларни ечиш, унинг истиқболларини белгилаш мақсадида амалга оширилган тадқиқот иши натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни келтирамиз: - ҳар бир мамлакатнинг молия бозори савдо тизимлари иқтисодиётининг ажралмас бўғини ҳисобланиб, унинг самарали мувофиқлаштирилиши жаҳон тажрибаси натижаларидан асосида амалга оширилишини талаб қилади; - молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштиришнинг жаҳон тажрибасини тахлил қилиб, шуни айтиш мумкинки, миллий молия бозори савдо тизимларини мувофиқлаштириш механизми керакли даражада ривожланмаган, бунинг сабаби эса бозорни тартибга солиш фақат давлат ваколатли органлари томонидан амалга ош муаммоларни тахлил қилишни ва яқин келажакдаги истиқболларини белгилашни тақозо этади. Молия бозорида акциядорлик компаниялари корпоратив бошқарув тизими англо-саксон (“инвесторлик”) моделидан фарқли континентал (Германиядагига ўҳшаш “инсайдерлик” ёки “икки поғонали”) моделга асосланганлиги (ва ички нодавлат инвестициялар ҳажмини камлиги, хусусийлаштириш механизми кам самарали бўлгани ва регуляторларнинг кўп сонлилиги, банклар, суғурта ташкилотлари ва бюджетдан ташқари фондларнинг етарлича инвестицион самара билан ишламаётгани сабабли, барча ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатлар сингари маълум даражада муаммолар келиб чиқмоқда: 1. Миноритар акциядорлар улушлари камайиши ҳисобига йирик акциядорлар пайдо бўлиши, натижада инвестициялар сифатидаги молиявий ресурслар жалб қилиниши сусайиши куза бозорларида тўлиқ қонли инвестицион ва кредит операцияларнинг ташаббускори ва катализатори сифатида фаоллик қилишига тўсқинлик қилмоқда. Банклар учун акциялар бозори юқори рискли бўлгани ва компанияларнинг корпоратив бошқарувида иштирок этишга мойил бўлмаганликлари (назорат пакети бўлмаганлиги ва уларнинг асосий фаолиятлари доирасидан ташқари бўлганлиги) учун портфел инвестицияларга кам мойил бўладилар. Бундан ташқари банкларнинг ресурслари, капитализация даражаси ва маржаси нисбатан камлиги сезилмоқда. 3. Суғурта тизими ҳали яҳши ривожланмаганлиги ва инвестицион ресурслари камлиги, ҳамда фонд бозорида тўғридан тўғри портфел инвестициялар билан шуғулланмаганлиги сабали, улар на корпоратив бошқарув тизимида, на бирламчи ва иккиламчи бозорларда фаоллиги сезилмаяпти. 4. Бюджетдан ташқари фонд инвесторларга сотилиши қийин бўлиб келмоқда, сотилса ҳам йирик инвесторларга кетмоқда, натижада салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Бунда банклар ва бошқа молия институтларининг инвестицион фаоллиги сезилмай келмоқда, хусусийлаштириш органи эса ҳозирда кўп мамлакатларда самара бераётган IPO механизмини қўллаш асосида давлат ресурсларини самарали жойлаштиришни жорий қилмаяптилар. 7. Компанияларнинг базавий қимматли қоғозлари жалбдор ва товар бозорида рақобатбардош бўлмаганлиги, давомий узлуксиз барқарор иккиламчи (спекулятив) бозор йўқлиги сабабли, базисли қимматли қоғозлар (деривативлар) бозори шаклланишига йўл бермаяпти. 8. Банклар ва турли компанияларда эмиссион, дивиденд ва инвестицион сиёсатлари менежментининг уйғунликдаги оптимал балансига эришиш масаласига аҳамият берилмасдан келинмоқда, Ўзбекистон молия бозори савдо тизимларининг тартибга солиш асосларини ривожлантириш борасида бир нечта амалий таклифлар мавжуд: 1. Молия бозори савдо тизимларига таалуқли қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш керак. Биринчи навбатда, қонундаги қўшимчалар фонд бозори муомаласида бўлган қимматлар қоғозлар турларини кенгайтиришга қаратилган бўлиши лозим. 2. Эмиссия қилинаётган қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш ва административ тўсиқларни пасайтириш. Эмитентлар учун қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш анча арзонга тушган бўлар эди. 3. Молия бозори савдо тизимлари иштирокчилари учун оптимал солиқ муҳитини шакллантириш лозим. Фонд бозори малакали иштирокчилари томонидан қимматли қоғозларни қайта олди-сотдисидан олган фойдасини вақтинчалик даром
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha