Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 96.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Банклараро рақобат, моҳияти ва шаклланиши

Купить
Банклараро рақобат , моҳияти ва шаклланиши РЕЖА : 1. Банклараро рақобатнинг иқтисодий моҳияти. 2. Ўзбекистонда банклараро рақобатнинг ривожланиш босқичлари ва унинг ҳуқуқий асослари. 3. Хорижий мамлакатлар банк амалиётида банклараро рақобат муҳитининг шаклланиши. 4. Банклараро рақобат муҳитини шакллантирувчи омиллар. 5. Тижорат банклари рақобатбардошлигини баҳолаш усуллари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози халқаро банк тизимини синовдан ўтказиб, уни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур эканлигини тақозо этмоқда. Банк–молия тизимидаги инқироз ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланиб, унинг кўлами кенгайиб йирик банклар билан бир қаторда молиявий тузилмаларни ҳам қамраб олди. Бунинг натижасида аксарият мамлакатларда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши кузатилди. Республикамизда амалга оширилаётган ўзига хос иқтисодий ислоҳот ва модернизация модели орқали бозор тизимига ўтишнинг тадрижий ёндошуви юртбошимиз томонидан белгилаб берилди. Айнан кўрсатилган йўл жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини таъсирини камайтириш ва юмшатиш имконини бермоқда. Юзага келган ҳолат ривожланга Иқтисодиётни модернизациялаш бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи банк тизимини шакллантириш, банкларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, улар фаолиятини хусусийлаштириш асосида банкларнинг рақобатбардошлигига эришишини тақозо қилади. Юртбошимиз мамлакатимизда “Банклараро бозорда рақобат муҳитини яратиш, банк ва лизинг хизматлари сегментларини ривожлантириш, микрокредитлар ажратишни сезиларли даражада кенгайтириш учун барча имкониятларни ишга солиш зарур”лигини таъкидлаб ўтади. Банклар ўртасидаги рақобатнинг сустлиги улар фаолиятида маблағларни кўпроқ анъанавий операцияларга йўналтиришга ва янги банк маҳсулотлари таклифини сустлик билан жорий қилинишига олиб келади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг банк тизимидан бошланганлиги, кредитга яшаш принципининг субъектлар ўртасида Банклараро рақобат кўпқиррали иқтисодий категория бўлиб, бошқа бозорлардаги рақобат муҳити шаклланишидан тубдан фарқ қилади. Фикримизча, банклараро рақобат хусусиятлари қуйидагилардан иборат: банклараро рақобат, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги рақобатга нисбатан кеч вужудга келган бўлсада, барқарор суръатларда ўсиб бормоқда; банклараро рақобат бозорида банклар билан биргаликда банкдан ташқари молия-кредит институтлари иштирок этади; банклараро рақобат бозорида банклар бир ҳолатда сотувчи, иккинчи ҳолатда эса, харидор сифатида иштирок этади, республикамиз банклари рақобат бозорида ҳозирги кунда фақат кредит ресурсларини сотиб олувчи сифатида иштирок этмоқда; банк ишининг ҳар бир йўналиши ўзининг алоҳида хусусиятига эга бўлиб, интенсив рақобатни ташкил этиш имконини беради; Халқаро банк амалиётида замонавий банклараро рақобатни шакллантириш қуйидаги босқичлардан иборат: банк фаолиятини универсаллаштириш; давлат томонидан банк фаолиятини бошқаришни эркинлаштириш; кредит институтлари фаолиятини кенгайтириш; банклар бозорига банкдан ташқари молиявий институтларни жалб этиш; баҳосиз рақобат қийматини ошириш; банклараро рақобатни глобаллаштириш; банклараро рақобатни интенсив кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, банклараро рақобат деб, банк хизматлари бозорида ресурсларни жалб этиш, маблағларни жойлаштириш ва бошқа барча банк хизмат турларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатларга айтилади. Бугунги кунда замонавий тижорат банклари фаолият доираси барча бозор сегментларини қамраб олаётгани кузатилади. Бунда банклараро рақобат жараёнини миллий иқтисодиётнинг муҳим секторидан бири ҳисобланган молиявий бозорга қаратиш зарур бўлади. Яъни, молиявий бозорда банклар бошқа молиявий институтлар билан қуйидаги шаклларда рақобат олиб боради. Биринчидан, тижорат банклари ўртасидаги рақобат (универсал ва махсуслашган банклар). Рақобатнинг кескинлашуви ушбу банклар фаолиятини универсаллаштиришга олиб келади, бу эса, ўз навбатида, “банклар супермакетини” яратишга, бозор шароитида юзага келувчи жараёнларни тўғри баҳолаган ҳолда бозор конъюнктурасини яратишга, яъни банкнинг рақобатбардошлигини оширишга олиб келади. Тижорат банклари учун иккинчи даражали рақобат бу-банкдан ташқари молия- креди Тижорат банкларининг учинчи даражали рақобати–молиявий институтлардан ташқари муассасалар бўлиб, буларга савдо уйи, почта, авто ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бошқалар киради. Шунингдек, жаҳон амалиётида қуйидаги рақобат турлари мавжуд: а) индивидуал рақобат- алоҳида кредит институтлари рақобати; б) гуруҳ рақобати - молия-кредит институтларидан ташкил топган гуруҳлар МСГлар (молия-саноат гуруҳлари) ўртасида содир бўлади. Тижорат банклари рақобати банк маркетинги ахборотларига таянган ҳолда, чуқур таҳлиллар олиб бориш ва аниқ баҳолашни тақозо этади. Фикримизча, рақобатни тўғри баҳолаш учун қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: рақобатни энг кучли томонларининг стратегиясини ишлаб чиқиш; банкнинг энг яхши хизмат турини марказлаштириш ва кучайтириш; энг яхши мижозларни ажратиб олиш; потенциал миж Амалиётда рақобатчилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) тўғри рақобатчилар–юқори иқтисодий ўсиш суръатига ва асосий фаолияти бўйича яхши натижаларга бўлган банклар киради; б) янги банклар– ўртасидаги рақобат эса хорижий банклар ва кичик банклар ўртасидаги рақобатдан иборат. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози банк хизматлар бозорига бевосита кучли рақобат таъсири кўрсатувчи молия-кредит институтлари ривожланишига олиб келди. Жаҳон молия бозорида иқтисодиётни кредитлар, молиявий воситалар билан таъминлашда банклар ўрнини йирик компаниялар эгаллай бошлади. Бу компаниялар банк бизнесининг инвестицияларни жалб этиш, облигациялар, акция ва деривативларни эмиссия қилиш, маслаҳатлар бериш ва ташкилотларга синдикатлашган кредитлар бериш каби функцияларини ўз зиммасига ола бошладилар. Банклараро рақобат деб банклараро бозорда ресурсларни жалб қилишдаги ўзаро муносабатлар ва барча банк хизмат турларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган рақобатга айтилади. 20.08.1999 йилдаги “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида” ги қонунга асосан рақобат - рақобат - хўжалик юритувчи субъектларнинг мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари ҳар бир субъект томонидан тегишли товар бозоридаги товарлар муомаласининг умумий шарт- шароитларига таъсир кўрсатиш имкониятини чеклайди; инсофсиз рақобат - хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятида устунликни қўлга киритишга қаратилган, қонун ҳужжатларига ва иш муомаласи одатларига зид бўлган, улар ўртасида мусобақалашувни истисно этадиган ва амалга оширилиши натижасида хўжалик юритув Инсофсиз рақобатга, чунончи: бошқа хўжалик юритувчи субъектга зарар келтирадиган ёки унинг тадбиркорлик обрўсига путур етказадиган ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатишга; юридик шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, маҳсулотни, хизматлар бажаришни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунсиз фойдаланиб товар сотишга; товарнинг хусусияти, уни тайёрлаш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, сифати хусусида истеъмолчиларни чалғитишга; хўжалик юритувчи субъектнинг, шу жумладан унинг реклама фаолияти жараёнида ҳам, ўзи ишлаб чиқарадиган ёки сотадиган товарларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлари билан қўпол таққослашига; илмий-техникавий, ишлаб чиқариш ёки савдо ахборотини, шу жумладан тижорат сирин Тижорат банклари щртасидаги ра қ обат бир неча даражалардан иборат бщлади. Жумладан: 1. тижорат банклари ўртасидаги рақобат ( универсал ва ихтисослашган банклар) 2. банкларнинг бош қ а мол и я - кредит муассасалари билан ўзаро рақобатини тушунамиз. Бунга банкларнинг инвестиция фондлари, суғурта компагниялари, брокерлик компаниялари ва бошқалар билан бўладиган рақобатини тушунамиз. 3. банкларнинг учинчи даражали рақобатида савдо уйлари, телекоммуникацион компаниялари, поста алоқаси ва бошқваларни киритиш мумкин. Жаҳон амалиётида банклараро рақобатни 2 даражаси кенг тарқалган бўлиб, унга кўра рақобат алоҳида кредит муассасалари ўртасида мавжуд бўлиб ва ўзаро рақобат амалга оширилади, иккинчисида эса, гуруҳлар ўртасида рақобат бўлади, яъни молия-саноат гуруҳлари ёки банк синдикатлари ўртасида рақобат ташкил бўлади. Банклараро рақобатни қуйидаги шаклларга ажратиб ўрганишимиз мумкин: 1. сотувчи ва харидорлар ўртасидаги рақобат; 2. индивидуал ва гуруҳлар ўртасидаги рақобат; 3. тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобат; 4. баҳоли ва нобаҳо рақобат; 5. такомиллашган ва такомиллашмаган рақобат. Банклараро рақобатнинг тармоқлараро рақобат шаклига хо c бўлган асосий хусусиятлар: - тижорат банклари фаолиятига нисбатан хуқуқий чекловларнинг жорий этилганлиги; Бундай чекловлар банкларнинг мижозлари, омонатчилари ва кредиторларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилади. Масалан, капитлага қўйиладиган минимал талаблар, бошқа иқтисодий меъёрлар. - кредит ресурсларининг манбаларига эгалик қилиш имкониятнинг чегараланганлиги. Бу айниқса ҳозирги кунда республикамиз банк тизимида мавжуд бўлган рақобат ҳисобланади. - банк маҳсулотарининг табақалаштирилганлиги. Банк маҳсулотарининг табақалашиши банк маҳсулотларининг индивидуаллашувини талаб этади. Баҳоли рақобатда тижорат банклари кўрсатадиган молиявий хизматлар баҳосини пасайтириш йўли билан амалга ошириладиган рақобатга айтилади. Аммо банклар ўртасида баҳоли рақобатни чеклаш қуидагилар билан чегараланади: - банкларнинг кредитлари бўйича фоиз ставкалар юқори даражасига давлат томонидан чегара белгилиниши мумкин. - банк фоиз ставкларининг шундай қуйи чегараси борку, бунда банклар фойда оломаслиги ва натижада зарар кўриши мумкин. Бундай ҳолларда банклар баҳосиз рақобатни афзал билишади. Баҳоли рақобатнинг ўзи 2 га бўлинади: - очиқ баҳоли рақобат. Бунда банк хизматлари бўйича баҳолар пасайтириб борилади ва рақобат амалаг оширилади. - ёпиқ баҳоли рақобат. Банк томонидан янги хизматлар жорий этилибмижозлар бозорида роли мустаҳкамланади ва банк хизматларининг баҳоси ўзгариши сезалиларли Банклараро рақобат Такомиллашган рақобат Такомиллашмаган рақобат Монополистик рақобат Олигополия Соф монопол рақобат Такомиллашган рақобатда турли ва бир речта банклар томонида хизматлар таклиф қилинади ва улар ўртасида раобат бўлади. Такомиллашган рақобатнинг асосий жиҳатлари қуйидагилар: - иштирокчилар сони кўп бўлади; - рақобат баҳоли характерга эга ва реклама ва бошқа кўринишларда амалга оширилади. - янги ташкил этилган банклар бундай бозорарга кириши ва мажвдулар эркин тарзда чиқиши мумкин. Такомиллашмаган рақобат бунда бир ёки бир нечта субъектлар фаолияти натижасида бозорга таъсир ўтказиш орқали, яъни тенг бўлмаган шароитда рақобатнинг бўлишидир. Такомиллашмаган рақобатнинг 3 та асосий шакли келтириб ўтилади: - Монополистик рақобат; - Олигополия; - Соф монопол рақобат. Халқаро амалиётда банклараро бозордаги рақобат муҳитини баҳолашда бозор концентрацияи коэффициентидан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткичнинг норматив даражаси 35 % ни ташкил қилади ва уни қуйидаги формула орқали аниқлаймиз. БКК = мамлакатдаги 3 та йирик тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари *100% Ушбу хизмат турининг барча тижорат банкларида улуши Ушбу кўрсаткичнинг 35 % гача бўлиши бозордаги банклараро рақобат муҳити нормал ва эркин бўлади. Ушбу кўрсаткичнинг 70 % дан юқори бўлиши банк хизматлари бозорида рақобат муҳитининг салбийлиги ва монопол характерга эга эканлигини кўрсатади. Биз 2009 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасида БКК коэффиценти таҳлилини кўриб чиқамиз. Бунда таҳлили учун 3 та йирик банклар, ТИФ Миллий банк, Асака банк ва ЎзСҚБ ни олинган. 1. капитал даражаси бўйича. БКК = 599.7+167.1+210.7 *100% = 46.5 % 2104.3 ТИФ Миллий банк 599.7 млрд.сўм, Асака банк 210.7 млрд.сўм ва ЎзСҚБ 167.1 млрд.сўм 2. Депозит хизматлари бозорида БКК коэффициенти.. БКК = 1253.2+474.3+662.2 *100% = 41.4 % 5771.6 3. Кредит хизматлари бозорида БКК коэффициенти.. БКК = 2097.8+943.1+610.4 *100% = 57.3 % Банкларнинг юқори даражада капиталлашувини таъминлаш уларнинг иқтисодиёт реал секторини кредитлаш борасидаги имкониятларини яхшилаб рақобатбардошлигини оширади. Хорижий инвестицияларни банк тизимига жалб этиш, банкларимизнинг халқаро сармоя бозорларига кириши учун шароит яратади. Капитал бозоридаги “Б5” банклари улушининг йилдан-йилга камайиб бориши ва аксинча, бошқа банклар улушининг ортиб боришини эса ижобий ҳолат юзага келган дея баҳолаш мумкин
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha