Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Биологик хилма хилликни мухофаза килиш муаммолари

Купить
БИОЛОГИК ХИЛМА БИОЛОГИК ХИЛМА ХИЛЛИКНИ МУХОФАЗА ХИЛЛИКНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ МУАММОЛАРИҚИЛИШ МУАММОЛАРИ www.arxiv.uzwww.arxiv.uz РЕЖА :РЕЖА : КИРИШ 1. Биологик хилма – хиллик нима? 2. Биологик хилма-хиллик бўйича миллий стратегия ва ҳаракат режаси 3. Биохилма-хилликни сақлаш стратегияси ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган бошқа жараёнлар ва тадбирлар ўртасидаги муносабатлар Хулоса Фойдаланилган адабиётлар www.arxiv.uzwww.arxiv.uz КИРИШ Мустаҳкам экологик барқарорлик ва табиат тизимини, фаолиятини таъминлаш учун биологик ресурсларни муҳофаза қилиш, улар биохилма- хиллигини сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси ўзининг барқарор ривожланиши учун биологик хилма- хиллик ресурсларини сақлаш муҳим эканини эътироф этиб, 1995 йилда биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Ҳалқаро Конвенцияга қўшилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ўзининг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида www.arxiv.uzwww.arxiv.uz “ Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш – ўз- ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир” деб айтади. XX асрнинг ўрталарида ўтказилган сиёсат, айниқса, қишлоқ хўжалик соҳасининг ҳамда Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларнинг биологик ресурсларига жиддий зарар етди. Бу нарса айрим экотизимларнинг бузилишига олиб келди, бошқаларида жуда оғир из қолдирди ва Республикадаги умумий экологик барқарорликни жиддий хавф остига қўйди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Келажакда давлатимиз барқарор ривожланиш йўлга ўтиши учун биохилма-хилликни сақлаш ва бузмасдан фойдаланиш масалалари давлат тараққиётининг ривожланишига ўз аксини топди. Атроф муҳитни мухофаза қилиш ва биологик хилма-хилликни сақлашнинг энг самарали йўлларидан бири - алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ташкил этиш ҳамда ноёб ҳайвон, ўсимлик турларини асраш ва кўпайтириш энг долзарб муаммолардан биридир. Ўзбекистонда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Биологик хилма-хилликни сақлаш миллий стратегия ва ҳаракат режаси” мазмуни ва вазифаларини ёритиш. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Ўзбекистон биохилма-хиллигини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳамда бу билан ўқувчи ёшларни, талабаларни, мутахассислар ва кенг жамоатчиликни таништириш. Ўзбекистонда алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ҳақида маълумотлар бериш, уларнинг аҳамияти, биохилма-хилликни сақлашдаги ўрнини кўрсатиш. Бундан ташқари мамлакатимизда ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни кўпайтириш бўйича ягона ҳисобланган “Ҳисор давлат қўриқхонаси” экомаркази фаолиятини ёритишдир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz БИОЛОГИК ХИЛМА – ХИЛЛИК БИОЛОГИК ХИЛМА – ХИЛЛИК НИМА?НИМА? “ Биологик хилма-хиллик” ёки “Биохилма- хиллик” тушунчаси қиёсан янги ва ҳозирда ҳам кенг маълум эмас. У ердаги барча ҳаётнинг хилма- хиллигини ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар, уларнинг инлари ва экотизимларини англатади. “ Биохилма-хиллик”....... маълум бир организм тўғрисида статистик маълумот эмас, балки биологик дунёнинг барча қисмлари ўртасидаги ўзаро муносабат ўз аксини топган. Кўпинча биохилма-хиллик уч босқичда кўриб чиқилади: www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Турлар хилма-хиллиги, яъни ҳайвонлар ва ўсимликлар хилма-хиллиги, шу жумладан, қўзиқоринлар ва микроорганизмлар. 2) Генетик хилма-хиллик турлар доирасида генетик материалнинг хилма-хиллиги. 3) Экотизимлар хилма-хиллиги (масалан: ўрмонлар, тоғлар, дашт ёки саванна чўллари ва бошқалар) биргаликда бу даражада хилма- хилликнинг таркибий қисмларини шакллантиради. Биохилма-хиллик жамиятнинг иқтисодий, экологик ва маданий эстетик эҳтиёжларини қондиришнинг долзарб ва салоҳиятини ресурси ҳисобланади. У бўлмаса жамиятнинг барқарор ривожланиши мумкин эмас. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Бироқ илмий доираларда тан олинган, дунё генофонди, биологик турлар ва улар шакллантирадиган нуқтаи назардан тезлик янада бир хилланиб бормоқда. Бунинг сабаби инсон таъсири бўлиб, авваламбор бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноат ривожланиши, уй-жой қурилиши, аҳоли ўсишининг, замонавий моделларнинг тез ёйилиши боис, биологик хилма- хилликка инсон таъсири юксак даражада ўсмоқда. Биохилма-хилликни на иқтисодий, на экотизим аҳамияти ҳам кенг равишда маълум эмас айрим ҳолларда кишилар экотизим ичида биологик турларнинг ўзаро боғлиқлигини ва www.arxiv.uzwww.arxiv.uz қайси бир турнинг йўқолиши бошқасига таъсири оқибатини етарлича тасаввур қила олмаяпдилар. XXI асрга қадам қўйилиши билан биохилма- хилликнинг камайишини секинлаштириши ва борини сақлаб қолиш жуда катта муаммога айланиб бормоқда. Ўзбекистон ва умуман жахон учун биохилма- хилликнинг муҳимлиги Биологик хилма-хиллик ҳам жаҳон ҳамжамияти учун, ҳам ҳар бир давлат учун муҳим ҳаётий манба топишнинг асосида ётибди, уни сақлаш ва самарали фойдаланиш эса инқирозсиз ривожланиш учун мутлақо зарурдир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Уни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш келажак авлодлар ижтимоий фондига ҳисса қўшиш билан баробар, негаки, ҳатто инсонга мутлақо фойда келтирмайдиган ҳаёт шакллари ҳам ҳаёт шароитларини ўзгартиришида муҳим бўлиши мумкин. Биохилма-хилликнинг шундай ёввойи ва хонаки, ёки маданийлашган биологик турлари таркиби, озиқ-овқатларнинг ва кўпгина дори-дармонларнинг, шунингдек, саноат махсулотларнинг алмашиб бўлмайдиган ягона манбаи ҳисобланади. АҚШ каби индустриал ривожланган давлатлар ялпи миллий маҳсулотининг (ЯММ) 4,5 % га яқини фаққатгина ёввойи турлардан фойдаланишдан олади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Кам ривожланган давлатлар учун бу рақам анча юқори бўлиши мумкин. Маданий ўсимликлар турлари ва хонакилашган ҳайвонларнинг замонавий тижорат аҳамияти анча юқори, масалан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ЯММнинг 45% ини ташкил этади. Айниқса, кам ривожланган давлатлар учун бу борада кўп даромад ошиш иқтисодий кўрсаткичлар билан белгиланмасада, улар халқлар учун ҳаёт кечириш манбаи ҳисобланади. Мисол учун, Канада оролининг 4/3 қисми учун ёввойи табиат истеъмол қилинадиган давлатлардан деярли 8% кишилар учун ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлардан олинадиган анъанавий дори-дармонлар соғлиқни сақлашнинг асосий биринчи тадбирлари ҳисобланади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Ҳаттоки, замонавий фармакалогия дори- дармонларнинг ¼ қисми таркибида ўсимликларнинг фойдаланиладиган фаол таркибий қисмлари мавжуд бўлиб, ундаги топилмаган имкониятлар фойдали моддаларнинг кичик бир қисмининг ташкил этади. Биологик хилма-хиллик биосферани шакллантиради, унда бошқа биологик турлар билан бирга инсон ҳам истиқомат қилади ва яшовчанлик ҳамда муваффақият унинг ҳолатига боғлиқ. Ўтмишда инсоният фаолиятини табиат жараёнларига таъсирини таққосланганда унчалик кенг эмас эди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Ҳозир вазият бошқача бўлиб, инсоният XXI асрга келганда юз бераётган иқлимий ўзгаришлар, ер деградацияси ва бошқа хавфлар биз ўз келажагимиз асосига ҳам миллий даражада ҳам жахон миқёсида талофат етказаётганимизни кўрсатмоқда. Марказий Осиё минтақасининг нотўғри ривожланиши оқибатида юзага келган Орол инқирози бундай ривожланиш, ҳам алоҳида минтақалар, ҳам умуман сайёрамиз учун қанчалик хавфли оқибатларга олиб келишининг мисолидир. Ўзбекистон ва биохилма-хиллик ҳақида Конвенция Илгари кўпгина давлатларда биохилма-хилликни сақлашга унчалик катта аҳамият берилмас эди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Бироқ, дунё олдида турган муаммони англаш, билан биохилма-хилликнинг зарурлигини тушуниши даражаси ҳам ошди. Бугун биологик хилма-хилликни сақлаш глобал устивор аҳамият касб этди ва шундай сифатда давлатларнинг барқарор ривожланиш режасига кирди. 1992 йилда БМТ нинг Атроф муҳит ва ривожланиш бўйича Конференциясида 156 давлат имзолаган биохилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция бу йўналишда ҳал қилувчи қадам ҳисобланади. (Рио де Жанейрода “Ер муаммолари бўйича Олий даражадаги учрашув”) 1995 йил оҳирида 150 давлатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ратификация қилинди. Конвенциянинг асосий мақсадлари: www.arxiv.uzwww.arxiv.uz - Ернинг биологик ресурслари ҳам ердаги ҳам сувдаги, жумладан, ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар хилма-хиллигини сақлаш: - Мамлакатларнинг ўз биологик ресурсларидан қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида на ресурсларга, на бу тармоқларга зарар етказмайдиган усуллар билан фойдаланишни таъминлаш. - Генетик ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва шу асосда олинадиган фойдаларни адолатли ва кенг тақсимланишини рағбатлантириш. Конвенция ҳукуматлардан табиат манбаларини бошқариш ва ишлаб-чиқаришда биохилма-хилликни сақлаш ва самарали фойдаланишни таъминлашни талаб қилади, у миллий, www.arxiv.uzwww.arxiv.uz иқтисодий тузилмаларни ва сиёсатни уларни сақлаш ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш бўйича иқтисодий шарт- шароитлар яратиш усулларини аниқлаш учун баҳолашни ўз ичига олади. Табиатда моддаларнинг айланиши харакати тўхтовсиз давом этиши ҳаётнинг асоси бўлиб, биосфера барқарорлигини экосистемаларда организмлар бир-бирларини сонини бошқариб туради ва унда мувозанат сақланади. Бундан ташқари конвенцияда алоҳида шарт сифатида таъкидланадики, унинг томонлари (ёки қонун чиқарувчи идоралар ушбу битим билан ўзларини боғлашга мажбурият олган давлатлар) www.arxiv.uzwww.arxiv.uz маълум бир тадбирларни амалга оширишлари шарт, жумладан: - Биологик ресурсларни сақлаш ва беталофат фойдаланиш бўйича миллий стра т егияларни ишлаб чиқишни; - Жамиятнинг ҳабардорлиги ва таълимини рағбарлантириш; - Тадқиқот ва ўқув дастурларини таъсис этиш; - “Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш” махсус жараён ёрдамида иқтисодий ривожланиш босқичида биохилма- хиллик масалаларининг зарурий ҳисобини таъминлаш; - Томонлар ўртасидаги илмий ва техник ҳамкорликни рағбатлантириш. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК БЎЙИЧА МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ ВА ҲАРАКАТ РЕЖАСИ Ўзбекистон ўзининг барқарор ривожланиши учун биохилма-хиллик ресурсларини муҳимлигини тан олган ҳолда, 1995 йилда биохилма-хиллик тўғрисидаги Халқаро Конвенцияга қўшилди. Ҳукумат ҳамда Конвенция доирасидаги устивор мажбуриятларни бажариш учун республикада БМТ нинг Ривожланиш Дастурини ва Глобал экология жамғармаси томонидан фаол қўллаб- қувватланган “Биохилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракат режаси” лойиҳасини тайёрлашга киришилди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Мазкур лойиҳа ҳукуматнинг ижрочи ва агенти сифатида ҳаракат қилувчи Табиатни мухофаза қилиш Давлат Қумитаси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ушбу ҳужжат бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг 1997 йил декабрь ойигача биохилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий Стратегия ва Ҳаракат Режаси ишлаб чиқиш юзасидан олган мажбуриятларига мувафиқ, Томонлар Халқаро Конференциясининг ҳисоботи ҳисобланади. Биохилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегиянинг мақсади -мамлакат биологик ресурсларини бошқаришнинг ягона бош йўналиши ва ривожлантириш тузилмасини шакллантиришини таъминлашдан иборатдир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Шундай қилиб, мазкур соҳадаги истиқбол фаолиятни стратегияда кўрсатилган ва мустахкамланган қоидага мувофиқ бўлиши лозим. Стртегияни яратиши миллий даражада режалаштириш учун аниқ йўналиш беради. Шунингдек, мақсадга қаратилган ва самарали дастур ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқишни таъминлайдиган механизмлардир. Бундан ташқари, у ёрдам берувчи донар ташкилотлари томонидан ҳам фойдаланилади. Биохилма-хилликни сақлаш стратегиясининг ҳаракат доираси фақатгина мамлакат биохилма-хиллигини сақлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан чегараланади ва бошқа сохалардаги фаолиятга тааллуқли бўлмайди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Баъзи йўналишлар, масалан, сув манбаларидан бошқариш биохилма-хилликка жиддий кўрсатса, бошқа дастур ва лойиҳаларга киритилган Ҳужжатлар уч қисмдан ва иловадан иборат . Биринчи қисм. Биохилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий Статегиянинг ишлаб-чиқиш шарт- шароитлари ва асослари ўз ичига қуйидагиларни олади: Халқаро контекстни деталлаштирувчи кириш бўлими; ердан фойдаланишни иқтисодий-ижтимоий шарт-шаротлари ва характерини ифодаловчи бўлим; Ўзбекистонда биохилма-хилликни мақоми ва баҳоси қисқа тарзда кўрсатилган бўлим; биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишини қонунчилик ҳамда институционал контекстни ўз ичига олган бўлим; www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Иккинчи қисм. Биохилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий Стратегияси мавжуд ахборотларнинг қисқа таҳлилидан асосий ва жорий миллий мақсадлардан ҳамда уларни амалга ошириш йўллари, шунингдек, статегия матнидан иборат. Учинчи қисм. Биохилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий ҳаракат режаси - мақсадга эришишнинг аниқ ҳаракатларини масъул ташкилотлар ва томонларни ҳаракат режаси ва жадвални белгилайди. Келгусида амалга ошириш мақсадида ҳаракат режасида бюджет ва молиявий манбалар белгиланган бўлади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Миллий стратегия ва ҳаракат режасининг тайёрлаш чоғида кўпгина томонларни жалб этган ҳолда мультиинтизомий ва интеграл ёндашувдан фойдаланди. Лойиҳага ўрмон хўжалиги, алоҳида мухофаза қилинадиган ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги энергетика мажмуи, миллий жамоатчилик, режа органлари ва ноҳукумат ташкилотларнинг жамоа ва алоҳида вакиллари ҳам қўшилди. Мамлакатнинг турли ҳудудларига кўпгина томонлар иштирокида семинар ўтказиш йўли билан лойиҳани ишлаб-чиқиш жараёнига манфаатдор томонлар кенг жалб қилинди. “Биохилма-хилликни сақлаш бўйича www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Миллий стратегия ва ҳаракат режасини” ишлаб- чиқиш жараёнида зарур маслаҳатларни таъминлаш, Лойиҳани амалга ошириш услуби мамлакатлар биологик хилма-хиллигини тадқиқ қилиш бўйича асосий тамойиллар БМТ нинг экологик Дастури (БМТЭД) Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция бўйича кенгаш мажлисига маълумотнома, Табиатни Сақлаш Халқаро Уюшмаси (ТСХУ), 1994 йил ва биологик хилма- хиллик бўйича стратегия ва ҳаракат режасининг тайёрлаш бўйича асосий йўналишлар Халқаро Ташкилотлар Институти-ХТИ. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Лойиҳани амалга оширишни ташкил этиш Табиатни мухофаза қилиш Давлат Қумитаси лойиҳани амалга оширувчи омил ҳисобланиб, у тегишли давлат ташкилотлари, шунингдек, Давлат Ўрмон Қумитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги, Фанлар Академияси, Макроиқтисодиёт ва статистика Вазирлиги, “Ўзбекбалиқ” корпорацияси ва нодавлат ташкилотлари вакилларини ўз ичига олган институтлараро иш тартиби қўмитасини ташкил этди. Лойиҳани мувафиқлаштирувчи, иш тартиби қўмитасининг умумий рахбарлиги остида www.arxiv.uzwww.arxiv.uz юқорида кўрсатилган мутахасисликлардан иборат ишлаб чиқарувчиларнинг интизомий гуруҳи, шунингдек, биологик хилма-хилликка тегишли бошқа ташкилотлар вакиллари фаолиятини бошқариб турди. Лойиҳани тайёрлашда бундай кенг доирадаги вакиллик биохилма-хилликни сақлаш стратегиясининг мультисекториал асосида ишлаб чиқарилаётганига кафолат беради ва Ҳукуматнинг барқарор ривожланишга эришиш бўйича қилаётган саъи-ҳаракатларининг бир қисмига айланади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz БИОХИЛМА-ХИЛЛИКНИ САҚЛАШ СТРАТЕГИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БОШҚА ЖАРАЁНЛАР ВА ТАДБИРЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон муҳим иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар объектига айланди. Республика олдида турган энг катта муаммолардан бири ўтмишда бу ҳудудда барқарор ривожланиш сиёсатининг бўлмаганлиги туфайли юзага келган инқирозли экологик ва ердан фойдаланиш ва бошқа вазиятларни енгишдир. Шу муносабат билан бир қанча миллий ва ҳудудий ташаббуслар юзага келдики, www.arxiv.uzwww.arxiv.uz уларнинг барчаси турли даражада биохилма- хилликка тегишлидир. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади: Табиатни муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишиниэкологик таъминлаш бўйича Миллий ҳаракат режаси (ТМҚБРМҲР). Бу ҳужжат ҳозир Жаҳон банки ёрдамида тайёрланмоқда. Биохилма-хилликни сақлаш стратегияси бу ҳужжатга асосий таркибий қисм сифатида киради. ТМҚБРМҲР экологик режалаштиришни аниқ йўналтириш, унинг таркибий қисмларини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро муносабатга кафолат беради. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Барқарор Ривожланиш бўйича Миллий Комиссия (БРМК). БРМК Республиканинг келгусилаги барқарор ривожланиши учун масъулдир. Унинг вазифасига қисман барқарор ривожланишни таъминлайдиган ташабусскорлик сиёсати, стратегия ва ҳаракат режаси киради, шунингдек, уларнинг самарали бажарилишини назорат қилади. Бундан ташқари Риоде-Жанейрода ўтган “Ер муаммолари бўйича Олий даражадаги Учрашув”да ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон томони ҳам имзолаган битимни самарали ҳамда тўлиқ амалга ошириш унинг асосий масъулияти ҳисобланади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Бунга эришишда ТМҚБРМҲР унинг биохилма-хиллик бўйича таркибий қисмларини қўшганда асосий восита бўлади. “ Иқлимнинг ўзгариши” ва “Чўлланишга қарши кураш” халқаро конвенциялари. Глобал Экологик Жамғармаси (ГЭЖ) БМТРД ёрдами билан Ўзбекистон мисолида иқлимнинг ўзгариши бўйича ҳудудий тадқиқотлар ўтказмоқда. БМТЭД ва БМТРДнинг кўмагида чўлланишга қарши кураш ва иқлимнинг ўзгариши бўйича миллий режани тузишга тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу икки лойиҳанинг мавзуси ва биохилма-хилликни сақлаш муаммолари кўп жиҳатдан бевосита бир- бири билан боғлиқдир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Мазкур йўналишлар бўйича қўлланиладиган ягона чора-тадбирлар республикадаги экологик вазиятнинг инқирозли муаммоларини ҳал қилишда аниқ натижаларга эришилишини таъминлаши зарур. Бу ерда шунингдек, ялпи натижаларни эътиборга олган ҳолда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, муҳим аҳамиятга эга. Шимолий Тянь-Шаннинг биохилма- хиллигини сақлаш бўйича трансчегара лойиҳаси. Бу лойиҳа ГЭЖ ва бошқа ташкилотлар томонидан молиявий таъминланиб, 10 млн. АҚШ долларига тенгдир. У ҳозирги вақтда Жаҳон банки, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари томонидан тайёрланмоқда. Лойиҳа қуйидаги асосий таркибий қисмларга эга бўлади: www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Қирғизистон Республикаси учун Миллий стратегия ва Ҳаракат режасини ишлаб чиқишни, сиёсат, қоидалар ва институционал шарт- шароитларни мутаҳкамлаш; Ғарбий Тянь- Шандаги маҳаллий аҳоли томонидан табиат бойликларидан барқарор фойдаланишни қўллаб- қувватловчи дастурни қилинадиган табиий ҳудудлари жорий ҳаражатларини қоплаш учун молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш; ҳудудий ҳамкорлик ва экологик мезонларни уйғунлаштиришни рағбатлантириш. Лойиҳани ишлаб чиқиш 1998 йилда бошланди. Бу биохилма- хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияни ишлаб чиқишнинг расмий равишда якунланиши ва www.arxiv.uzwww.arxiv.uz тасдиқланиши ҳамда Ўзбекистонда биохилма- хилликни сақлаш бўйича Ҳаракат Режасини амалга оширишнинг бошланишига тўғри келади. Шундай қилиб, Трансчегара лойиҳаси гуруҳи билан қилинган маслаҳатлар натижалари бўйича у ўз ичига қаердаки зарур бўлса мазкур лойиҳани амалга ошириш учун зарур стратегик ва таркибий тузилмани таъминлайди. Ўз навбатида у стратегия ва ҳаракат режасини ишлаб чиқишда вужудга келадиган импульсни қўллаб- қувватлаши ва амалий натижалар беришини таъминлаши зарур. Трансчегара лойиҳаси стратегияни ишлаб чиқишдан амалий ҳаракатларга ўтишни таъминлашда фавқулотда фойдали бўлади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Х У Л О С А Мустақилликка эришганимиздан сўнг Ўзбекистон муҳим иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар объектига айланди. Мамлакат олдида турган энг катта муаммолардан бири ўтмишида бу ҳудудда барқарор ривожланиш сиёсатининг бўлмаганлиги сабабли юзага келган инқирозли экологик ва ердан фойдаланиш каби вазиятлардан чиқиб кетиш уларни енгиб ўтишдир. Шу муносабат билан бир қанча миллий ва ҳудудий ташаббусларнинг турли жиҳатларини қамраб олади. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Биологик хилма-хилликни сақлаш Миллий стратегия ва Ҳаракат режасини (1988) қабул қилишидир. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Биологик хилма-хиллик тушунчаси қиёсан янги ва ҳозирда ҳаммага ҳали кенг маълум эмас. У ердаги барча ҳаётнинг хилма-хиллигини ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар, уларнинг инлари, экотизимларнинг англатади. Биохилма-хиллик мамлакатнинг иқтисодий экологик ва маданий, эстетик эҳтиёжларини қондиришнинг долзарб ва салоҳиятли асосий бошлиғи ҳисобланади! У бўлмаса жамиятнинг барқарор ривожланиши мумкин эмас. Бироқ бу илмий доирада тан олинган, дунё генофонди, биологик турлар ва улар шакллантирадиган экотизимлар хилма-хиллигин кундан-кунга камайиб, йўқолиб бормоқда. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Бунинг сабаби инсон таъсири бўлиб, инсоннинг хўжалик юритиш фаолияти туфайли мавжуд табиий ҳудудлар, улар хилма-хиллигига путур етқазмоқда баъзилари йўқотиш арафисида бўлса, баъзилари йўқолиб ер юзидан ўчиб бормоқда. Ваҳоланки бу жараён секинлашиш ўрнига кундан кунга жадаллашиб ўрнига кундан кунга жадаллашиб бормоқда. Биохилма-хилликнинг на иқтисодий на экотизими ҳали кенг равишда маълум эмас. Айрим ҳолларда кишилар экотизим ичида биологик турларнинг ўзаро боғлиқлиги ва қайси бир турнинг йўқолиши бошқасига таъсири оқибатини етарлича тасаввур эта олмаяптилар. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz XXI асрда қадам қўйилиши билан биохилма- хилликнинг камайишини секинлаштириш ва борини сақлаб қолиш жуда катта муаммога айланиб бормоқда. Биохилма-хилликни камайишини олдини олиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишлардан бири “Жайрон” экомарказини ташкил этилишидир. Дунёда эндим тур хисобланган жайрон (Бухоро буғиси) XX асрнинг ўрталарида келиб йўқолиш арафасида тушиб қолди. Бу борада мутахасисларни олиб борган ишлари натижасида жайрон популяциясини сақлаб қолишга эришилди. Улар сақланиб қолган жой қўриқхонага айлантирилди. Бу жойда 1977 йилда 42 бош жайрон бўлса, бугунги кунда улар сони 600 бошдан ошди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Бу мамлакатимизда биохилма-хилликни сақлаш борасида амалга оширилган ишлар ичида энг эътиборлисидир. Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. 1. Ўзбекистон Республикаси “Биологик хилма- хилликни сақлаш Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси” мамлакатимиз фаунаси ва флорасини муҳофаза қилиш ва сақлашда муҳим аҳамиятга эга. 2. Мазкур расмий ҳужжат мамлакатимизда биохилма-хилликни сақлаш бўйича стратегия ва ҳаракат режаси бўлиб, бу борада ҳуқуқий- меъёрий асос ҳисобланади. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz 3 . Ўзбекистон биохилма-хиллиги 27000дан ортиқроқ турни ўз ичига олади. Шундан 15000 тур ҳайвонот олами, 12000 турни ўсимликлар ташкил этади. Эндемизм ў ртача – 12 % ни ташкил этади. 4 . Ўзбекистонда алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ҳақида маълумотлар берилди, уларнинг аҳамияти, биохилма- хилликни сақлашдаги ўрни кўрсатилди. 5 М амлакатимизда ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни кўпайтириш бўйича ягона ҳисобланган Ҳисор давлат қўриқхонаси фаолияти ха қ ида маълумотлар берилди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz 6. Ўзбекистон Республикаси “Биологик хилма- хилликни сақлаш Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси” ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали бу ҳужжатнинг биохилма-хилликни сақлашда муҳимлиги эътироф этилди. 7 . Био хилма-хилликни сақлаш Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси га мувофи қ олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, жадаллаштириш ва кўламини кенгайтириш. 8. Биохилма-хилликни сақлаш Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси билан ўқувчи ёшларни, талабаларни, мутахассислар ва кенг жамоатчиликни таништириш тавсия этилди. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz Адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент. Ўзбекистон нашриёти. 1997 йил. 2. Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш, Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси. Тошкент. “Ўзбекистон” нашриёти. 1996 йил. 3. Биохилма-хиллик қонунчилик асослари. 4. Багданов О. Б. “Туркистондаги барча қўриқхоналар ва уларнинг ҳаёти”. Экологик хабарнома. Т. 1997 йил. www.arxiv.uzwww.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha