Bojxona imtihon savollari

НОМЗОДНИНГ “ШАХС ИНТЕЛЕКТУАЛ ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ
САВИЯСИ”НИ АНИҚЛАШГА ҚАРАТИЛГАН САВОЛЛАР ТЎПЛАМИ
1. Ҳадиси   шариф   ҳукмларида,   одам   боласининг   ёши   улғайган   сари   кўп
нарсаларга хоҳиши ортиб боради, дейилган. Аммо 2 та нарсага кўпроқ эгалик
қилиш   ҳисси   йиллар   ўтиб   улғайгандан   улғаяверади.   Биринчиси   бойликка
нисбатан бўлса, иккинчисини топинг.
А) узоқ умр кўриш
Б) обрўли бўлиш
В) ақл-заковатга
Г) бахтли яшаш
2.  Ўзбек халқ мақолларидан:
       Отамдан бир мерос қолди, 
       Ерга кўмсам чиримайди.
Демак,   у   тана   билан   бирга   қўмилади,   тана   чирийди,   у   эса   йўқ.   Отадан
қоладиган қайси мерос ҳақида гап кетмоқда?
А) инсонга бериладиган исм
Б) қилинган савоб ишлар
В) отадан қолган бойлик (олтинлар)
Г) қилинган ёмон ишлар
3.   Тасаввур   қилинг,   катта   юк   кемаси   капитанисиз.   Каютангизда   учта   соат
осилиб,   уч   хил   вақтни   кўрсатиб   туради.   Учала   вақтни   ҳам   назорат   қилиб
турасиз   ва   шу   вақт   бўйича   ҳаракатланасиз.   Бу   учала   соат   қайси   вақтларни
кўрсатади?
А)   Юк   қайси   давлатдан,   қаерга   олиб   кетилаётгани   бўлса,   шу   икки
давлат вақтини кўрсатади, учинчиси эса Гринвич вақтини кўрсатади
Б)   Кема   бир   неча   кун   очиқ   денгизда   сузганлиги   учун   биринчиси   кундузги
вақтни, иккинчиси кечки вақтни, учинчиси эса Гринвич вақтини кўрсатади
В)   Биринчиси   юк   олинган   вақтни,   иккинчиси   юк   айниб   қолиши   мумкин
бўлган вақтни, учинчиси эса Гринвич вақтини кўрсатади
Г)   Бу   соатлар   фаслларга   қараб   ишлаганлар,   учинчиси   эса   Гринвич   вақтини
кўрсатади
4.  Самарқанддаги Амир Темур хиёбонида жойлашган қўҳна бинонинг кириш
эшигида   шер   тасвирланган.   Бинолар   олдига   шер   ҳайкалини   қуриш   антик
даврларда ҳам русум бўлган. Нима сабабдан азал-азалдан фақат шер ҳайкали
қўриқчи сифатида тасвирланган?
А)   Шер   кўзлари   очиқ   ҳолда   ухлагани   учун   бинолар   олдига   унинг
ҳайкали ўрнатилган
Б)   Шер   хайвонларнинг   подшохи   бўлганлиги   учун   бинолар   олдига   унинг
ҳайкали ўрнатилган
В) Шердан нафақат хайвонлар, балки одамлар ҳам қўрққанлиги учун бинолар
олдига унинг ҳайкали ўрнатилган
Г)   Шернинг   хайкалини   ясаш   бошқа   хайвонларга   нисбатан   осон   бўлганлиги
учун бинолар олдига унинг ҳайкали ўрнатилган 5.   Ўзбекистонда   шундай   бир   дарахт   бор,   эрта   баҳорда   ғарқ   гуллайди,   аммо
мева   бермайди.   Шунинг   учун   ҳам   фарғоналиклар   уни   ваъдабоз   деб   ҳам
аташади. Бу таъриф қайси дарахтга берилган?
А) тол
Б) сирен
В) жийда
Г) терак
6.   Амир Темур даврида унинг етти хилидан фойдаланилган. Сулс, муҳаққақ,
насх, тавкеъ, риқоъ, таълиқ, насталиқ. Ниманинг 7 тури санаб ўтилган?
А) хаттотлик услублари
Б) жанг услублари
В) сўзлашиш услублари
Г) бошқарув услублари
7.   Мутахассисларнинг   қайд   этишича,   Альп   тоғлари   атрофида   1645-1855
йиллар   мобайнида   кичик   музлик   даври   ҳукм   сурган.   Қишин-ёзин   совуқ
оқибатида   бу   ерда   дарахтлар   жуда   секин   ўсган.   Бундан   усталик   билан
фойдаланган бир йигитча жуда катта ном қозонди. Ўта машҳур бўлиб кетган
йигитча ким?
А)   Антонио   деган   йигит   дарахтлардан   дунёга   машҳур   Страдеври
скрипкаларини ясаган
Б)   Антонио   деган   йигит   дарахтлардан   дунёга   машҳур   Шедевр   ром   ва
эшикларини ясаган
В)   Антонио   деган   йигит   дарахтлардан   дунёга   машҳур   Портопенс   денгиз
кемасини ясаган
Г)   Антонио   деган   йигит   дарахтлардан   дунёга   машҳур   Соло   чолғу
асбобларини ясаган
7.  Яқинда  у давлатнинг марказий хиёбонларидан бирига бронзадан қилинган
ҳайкал   ўрнатилди.   Энг   қизиғи,   ҳайкали   ўрнатилган   инсон   ҳали   ҳаёт
бўлганида ўрнатилган эди. У бу воқеага изоҳ бера туриб: “Менга  бронзадан
эмас . . . дан ҳам ҳайкал қўйишса бўлаверар эди”, деган. Бу инсон ким бўлган
ва нимадан ҳайкал ясаш мумкинлигини назарда тутган?
А) Маргарэт Тетчер ўз ҳайкали темирдан бўлишига рози бўлган
Б) Майкл Жексон ўз ҳайкали олтиндан бўлишига рози бўлган
В) Билл Гейтс ўз ҳайкали ёғочдан бўлишига рози бўлган
Г) Индра Ганди ўз ҳайкали лойдан бўлишига рози бўлган 
8.   Тасаввур   қилинг,   шеригингиз   билан   кўчманчи   бадавийлар   оиласига
меҳмонга   бордингиз.   Худди   бизга   ўхшаб   меҳмонга   чой   тортилади.   Ичинг,
ширинми?   Мезбон   сизни   оддий   чой   билан   ҳам   кутиб   олиши   мумкин.   Нима
сабабдан сизга оддий чой ўрнига ширин чой беришди?
А) Ташриф мезбонга ёқса, у ширин чой билан меҳмон қилинган, ёқмаса
оддий чой бериб қайтариб юборилган
Б)   Қариндош   меҳмонга   келса,  у   ширин  чой   билан  меҳмон  қилинган,   бегона
келса оддий чой бериб қайтариб юборилган
В)   Меҳмон   ўзи   билан   совға   олиб   келган   бўлса,   у   ширин   чой   билан   меҳмон
қилинган, совғасиз келса оддий чой бериб қайтариб юборилган Г)   Меҳмон   тунаб   қолишини   ҳохласа,   у   ширин   чой   билан   меҳмон   қилинган,
қолишини ҳохламаса оддий чой бериб қайтариб юборилган
9.   Денгизчи-матрослар шимини эсланг.  Нега  уларнинг  шимларининг почаси
кенг бўлган?
А) сувга тушиб кетганда ечиш осон бўлиши учун
Б) кўп терлаб кетмаслиги ва шим ичида хаво айланиши учун
В) шимнинг почасини оёқ кийим ичига тиқиб олмасликлари учун
Г) юрганда оёқларни баландроққа кўтарилишига халал бермаслиги учун
10.   Тарихдан   маълумки,   Усмонли   турк   давлати   Европани   деярли   истило
қилган.   Усмонли   турклар   ҳамма   босиб   олган   ҳудудларида   генотцит   ва
зўровонлик   сиёсатини   олиб   боришган,   лекин   насронийлик   динидагиларга
ибодат   қилишлари   учун   чеклашлар   бўлмаган.   Фақат   янги   қурилган
черковларда бир нарса бўлмаслиги қаттиқ талаб қилинган. Айнан нима талаб
қилинганлигини топинг.
А) черковда қўнғироқ бўлмаслиги талаб қилинган
Б) черковда иконалар бўлмаслиги талаб қилинган
В) черковда олтин буюмлар бўлмаслиги талаб қилинган
Г) черковда хоч (крест) бўлмаслиги талаб қилинган
11.   Шерлок   Холмс   ҳақидаги   ҳикояларидан   бирида   машҳур   изқувар   Бейкер-
Стритдаги   қамоқхонада   тутқунларга   бериладиган   ашёлар   дафтарчасини   бир
жойини   ўқиб   аввал   тушунмайди.   Унда   ёзилишича,   июль   ойи   учун   4   та,
октябр   ойи   учун   11   та,   декабр   ойи   учун   18   та   берилади   деб   ёзилган   эди.
Айнан ҳар ойда, ҳар хил сонда туткунларга бериладиган нарса нима?
А) шам
Б) нон
В) тамаки
Г) совун
12.   Саҳрода   яшайдиган   араб   бадавийлари   турмушида  бир   одат   бор,   ҳар   бир
кўчага   тандирлар   қурилган   бўлиб,   хоҳлаган   киши   бу   ерга   келиб   нон   ёпиб
кетиши   мумкин.   Узлуксиз   бир   неча   ой   давомида   аҳоли   бу   тандирлардан
фойдаланади.   Энг   қизиғи,   ҳамманинг   уйида   худди   шунақа   тандирлар   бор.
Араблар жамаот тандирларидан қачон фойдаланишни маъқул кўрадилар?
А) Саҳрода иссиқлик юқори даражадан кўтарилиб кетганда
Б) Уйдаги тандирларнинг хизмат қилиш муддати кўпроққа етиши учун
В)   Нонвойчилик   билан   шуғулланувчилар   вақтдан   унумли   фойдаланиш
мақсадида
Г) Бир хонадонда бир неча оила истиқомат қилаётганда
13.   XX   асрда   яшаб   ижод   этган   машҳур   рассом   Пикассонинг   суратлари
ҳаётлигида   ҳам   жуда   харидоргир   бўлган.   Пикассонинг   асарлари   кўп
ўғирланар   ва   қалбакилаштирилар   эди.   Полиция   инспекторининг   бир
таклифидан   кейин   рассомнинг   асарларини   қалбакилаштиришнинг   иложи
бўлмай қолди. Суратдаги битта белги орқали экспертлар қалбаки суратларни
фош қила олишган. Қалбаки суратлар қандай қилиб фош қилинган?
А)   полиция   инспектори   рассомга   чизган   суратларида   бармоқ   изларини
қолдиришини буюради Б)   полиция   инспектори   рассомга   чизган   суратларида   имзо   қолдиришини
буюради
В)  полиция  инспектори рассомга   чизган  суратларида   сурат  чизилган  санани
ёзиб қолдиришини буюради
Г)   полиция   инспектори   рассомга   чизган   суратларининг   орқа   тарафига   ҳам
кўринар-кўринмас қилиб ўша суратнинг эскизини чизишни буюради
14.  Афанди Тошкентда бўлиб, қишлоғига қайтгач бир одамга шундай таъриф
берибди:   “Бир   қарасанг   ҳисобчига   ўхшаб   чўт   ташлаб   кетади,   яна   бир
қарасанг   тикувчи   бўлиб,   нина-ипда   иш   тикади,   зум   ўтмай   этикдўз   бўлиб,
этикка мих қоқиб кетади, сартарош бўлиб қаламтарошини ўткирлайди. Аммо
кўринишидан на тикувчи, на этикдўзга ўхшайди”. Хўжа Насриддин шаҳарда
кимни кўрган?
А)   Афанди   шаҳарда   оркестрга   бошчилик   қилиб   турган   дирижёрни
кўрган
Б) Афанди шаҳарда болаларига ғамхўрлик қилаётган онани кўрган
В) Афанди шаҳарда ҳарбийларга бошчилик қилиб турган командирни кўрган
Г) Афанди шаҳарда болаларига ғамхўрлик қилаётган отани кўрган
15.  У ҳамма инсонларда ҳам учрамайди. У истедодлиларда анча кам учрайди.
Агар   ҳамма   истедодлиларда   у   бўлганида   ривожланиш   даражаси   бир   неча
баробар ўсган бўларди. Лекин даҳоларда у кўп учрайди. У нима?
А) қатъият
Б) ташкилотчилик
В) бошқарувчанлик
Г) ҳаёл
16.  “Бу дунёга ҳамма келади, ҳамма кетади. Бу дунёда фақат юлдузлар мангу
туради,   мангу   ойга   қараб   олам   кезади,   фақат   мангу   қуёш   шарқдан   чиқади.
Фақат ергина ўзининг абадий ўрнида туради. Ерда ҳамма нарса ўтади, фақат
угина ҳаммадан узоқ яшайди”. Нима ҳаммадан узоқ яшайди?
А) хотира
Б) армон
В) орзу
Г) ҳаёл
17.   “Уларнинг баъзиларини  озгина тотиш керак, баъзиларини  ютуб юбориш
лозим.   Айримларини   яхшилаб   чайнаб,   ютуб,   хазм   қилиб   юбориш   даркор.
Чунки улар турлича бўлади”. Нима ҳақида сўз юритилган?
А) китоб
Б) гўшт
В) сув
Г) одат
18.   Пиримқул   Қодировнинг   “Авлодлар   довони”   романида   бобурийлар
даврида   бунёд   этилган   саройлар   ичидаги   зиналарнинг   эни   жуда   тор   қилиб
қурилгани   ёзилади.   Нега   зиналарнинг   тор   қилиб   қурилганига   ушбу   асарда
изоҳ ҳам берилган. Нима мақсадда зиналарни бундай қуришган?
А) подшони қўриқлашни таъминлаш учун
Б) зинадан катта юкларни олиб чиқмаслик учун В) ёнғин вақтида одамлар биттадан ҳаракатланиши учун
Г) подшонинг оила аъзолари зинадан йиқилиб тушмасликлари учун
19.   Бу   дунёда   жуда   оғир   ва   ноаньанавий   хизмат   тури   бор.   У   билан
шуғулланадиганларни   хитойликлар   “муз   одам”   деса,   ўзбеклар   “қул”   деб
атайди.   Аслида   бу   шарафли   юмуш   бўлиб,   ҳозирда   у   билан   ёшлар   ҳам
шуғулланишмоқда. Бу қандай хизмат?
А) совчилар
Б) мардикорлар
В) усталар
Г) қарздорлар
20.   Машҳур   “Моно   Лиза”   суратининг   минглаб,   миллионлаб   нусхалари
мавжуд.   Унинг   асл   нусҳаси   Лувр   музейида   сақланади.   Ундан   нусха   олиш
борасида битта чеклов сақлаб қолинган. Бу чеклов нимадан иборат?
А)   ягона   чеклов   суратнинг   эни   ва   бўйи   асл   нусхасидан   фарқ   қилиши
керак
Б) ягона чеклов суратнинг ранглари асл нусхасидан фарқ қилиши керак
В) ягона чеклов суратнинг нархи асл нусхасидан фарқ қилиши керак
Г)   ягона   чеклов   суратнинг   яратилган   санаси   асл   нусхасидан   фарқ   қилиши
керак
21.  Қайси ўсимлик йиғиб олинганидан сўнг унинг 90% ёқиб юборилади, 10%
эса ташлаб юборилади. У қайси ўсимлик?
А) буғдой сомони
Б) ғўзапоя
В) ёнғоқ барги
Г) тамаки
22.  Тракторчининг Фарход деган акаси бор эди, лекин Фарходнинг укаси йўқ
эди. Бунинг сабаби нимада?
А) тракторчи Фарходнинг синглиси эди
Б) Фарход тракторчининг угай акаси 
В) тракторчи етим бола эди
Г)  Фарход тракторчининг тутинган акаси 
23.   Шифокорларнинг   таъкидлашича,   ушбу   соҳа   вакиллари   чап
қулоқларининг   яхши   эшитмаслигидан   кўп   шикоят   қилишади.   Ушбу   соҳа
вакиллари ким?
А) сурнайчилар
Б) барабанчилар
В) доиракашлар
Г) скрипкачилар
24.  Шундай ҳиссий туйғу борки у оёқларга қанот бериши ҳам, оёқларни ерга
кишанлаши ҳам мумкин. Бу қайси туйғу?
А) қурқув
Б) нафрат
В) севги-муҳаббат
Г) қувонч 25.   “Қуръони   карим”   китобида   у   ҳақда   биронта   ҳам   эслатма   йўқ.   Балки   у
ишончли  ва исботталаб  қилиб бўлмас даражада  маҳаллий бўлгани  учун ҳам
эсланмагандир.   Пайғамбаримиз   Расулиллоҳ   (с.а.в.)   ҳадисларида   эса   унга
улкан ишонч билдирилган. У нима?
А) туя
Б) от
В) сигир
Г) эчки
26.  Эрталаб оч қоринга нечта тухум ейиш мумкин?
А) 1 дона 
Б) 2 дона
В) 3 дона 
Г) қорин тўйгунча
27. Мутахассислар   унга   таъриф   беришганда,   шундай   сўзлар   биланэътироф
этишади.   "У   шайтон   каби   қоп-қора,   фаришта   каби   топ-тоза,   муҳаббат
сингари   ширин   бўлмоғи   керак".   Бу   қадар   эҳтирос   билан   мутахассислар
нимага шундай баҳо беришганини аниқланг.
А) қ а ҳ ва
Б) шароб
В) чой
Г) шарбат
28.   Инсон   қошлари   ҳам   турли   кўринишда   ва   номда   бўлар   экан.   Масалан,
калта, узун, туташган, ўртача, ярим ой шаклида, қалин, йўғон, тепага қараган,
пастга қараган. Таснифни тузган ташкилот номини топинг.
А) эксперт-криминалистлар маркази
Б) тиббиёт академияси
В) суд тиббий экспертиза маркази
Г) рассомлар уюшмаси
29.   Ёзувчилар   унинг   муалифи   бўлмайди,   у   доимо   ҳаммуаллифликда
яратилади, дейишади .  Балки салбий ҳолатни акс эттиргани учун ҳам муаллиф
топилмас. Унинг пайдо бўлиши учун энг камида иккита одам зарур. У нима?
А) миш-миш
Б) ёлғон
В) тухмат
Г) мақтов
30.   Ҳозир   кунда   ҳайдовчи   ва   йўловчиларни   жароҳат   олишдан   сақлаш   учун
енгил   автомобилларга   хавфсизлик   ёстиқчалари   ўрнатилган.   Статистик
маълумотларга   кўра,   бу   мослама   ишга   тушган   ҳолатларда   ушбу   предмет
борлиги натижасида жароҳат олиш кўп кузатилар экан. Бу предмет нима?
А) кўзойнак
Б) соат
В) телефон
Г) қулоқчин (наушник)
31.   Одатда,   бирор   эркак   лўли   образи   экранда   ё   саҳнада   тасвирланадиган
бўлса,   актёрлар   шу   ролнинг   ташқи   қиёфасини   бойитиш   мақсадида   бир қулоғига   зирак   тақиб   олишади.   Лўлилар   қоидасига   биноан   эса   ҳамма   лўли
йигитлар таржимаи ҳолига бироз ойдинлик киритилар экан. Лўли йигитнинг
қулоғидаги зирак нимага ишора?
А) лўли йигит оиласининг ёлғиз давомчиси эканлигига ишора
Б) лўли йигит бошқалар орасидаги энг бадавлат бўлганлигига ишора
В) лўли йигит бўйдоқ эканлигига ишора
Г) лўли йигит етим ўсганлигига ишора
32.   Амир   Олимхон   саройида   бир   лавозим   бўлган,   ҳатто   унга   полковник
унвони ҳам берилган. Хонга ундан яқин киши бўлмаган. Фақат у хонга орқа
қилиб ўтира олган.  Унинг вазифаси нимадан иборат бўлган?
А) аравакаш
Б) тан соқчи
В) сартарош
Г) тикувчи
33.   Дунёда   шундай   бир   касб   борки   улар   азалдан   файлусуфлар   тили   билан
айтилганда:   “Муқаддас   тўрт   унсурни   ўзларига   бўйсундирганлар”,   деб   ном
олишган. Улар қайси касб эгалари?
А) кулоллар
Б) темирчилар
В) нонвойлар
Г) табиблар
34.   Алломалар   учун   илм-фанни   эгаллашдан   ташқари   яна   бир   масъулиятли,
айни  пайтда   жуда   зарур   бир   жараён  борки,   бу   ҳақида   Ибн  Сино   ҳазратлари
шундай ёзганлар:  “Рақибларимдан менинг бир устунлигим, эринмай у ишни
қилганимдир.   Улар   ғафлат   уйқусида   ётганларида   мен   машаққат   билан   у
ишни   бажарганман”.     Алломанинг   рақибларидан   буюклиги,   устунлиги
нимада?
А) билганларини ёзиши
Б) билганларини ўқиши
В) билганларини ўргатиши
Г) ўз маҳорат ошириш 
35 .   Курил   оролларида   яшовчи   туб   аҳоли,   жуда   қадимдан   зулахон   балиғини
тутсалар,   хурсандчиликдан   бошлари   кўкка   етган.   Чунки,   ўта   ёғлиқ   ва   узун
бўлган бу балиқларни қуритиб олиб қўйишган. Улар ушбу балиқларни нима
қилишган?
А) шам сифатида фойдаланган
Б) арқон сифатида
В) заҳира озуқаси сифатида
Г) овда хўрак сифатида
36.   Шерлок   Холмс   ва   Доктор   Ватсон   Лондон   чеккасидаги   бир   қаҳваҳонага
киришади   ва   чеккадаги   столга   бориб   ўтиришади.   Холмс   қаҳвахона
хўжайнидан:   “Илгари   қаҳвахонангизда   кўп   тўполонлар   бўлиб   турармиди?”
деб   сўрайди.   Қаҳвахона   хўжайининг   оғзи   очилиб   “Каердан   билдингиз?”
дейди. Шерлок Холмс буни қаердан билган?
А) стол ва стулларнинг полга қотирилганлигидан Б)   буюмларнинг синиқлиги ва дарз кетганлигидан  
В) сотувчининг юзини кўкарганлигидан
Г) идишларнинг темирдан ясалганлигидан
37.   Буюк   саркарда   Искандар   Зулқарнайн   қўшинлари   ичида   махсус   700
кишидан   иборат   сараланган   жангчилар   бўлган.   Ҳаммалари   бир   ҳилда   хиёб
ҳислатга   эга   бўлишган.   Рақиб   жангчилар   улар   билан   олишганда   ўзларини
ноқулай сезишган. Қандай ҳислатли қишилар ҳақида гап кетмоқда? 
А) чапақайлар
Б) бўйи баландлар
В) бўйи пастлар
Г) бақувватлар
38.  Икки ўғри пальто ўғирлашади.  1 таси уни бозорга олиб боради. Пальтони
сотиб уйга келгач шериги, қанчага сотдинг деса, олган нархимизга дейди. У
қанчага сотган?
А)  у пальтони ў ғ ирлатиб қўйган
Б)  у пальтони қимматга сотган
В)  у пальтони текинга бериб юборган
Г)  у пальтони арзонга сотган
39.   З.М.Бобур   хазратларининг   "Бобурнома"   асарида   шундай   фармон   зикр
этилган.   "Тинчлик   сақланган   мамлакатда   мутлақо   ҳеч   бир   киши   унга
ўрганмасин,   уни   ҳосил   қилишга   тиришмасин,   сотмасин   ва   олмасин.   Ундан
қочинглар,   шоядки   нажот   топсанглар".   Юқоридаги   фармон   нимага   қарши
чиқарилган?
А) ичкиликка 
Б) фохишаликка
В) ўғирликка
Г) ёлғон гапиришга
Д) дангасаликка
40.   Дунёда   бир   китоб   жуда   кўп   марта   чоп   этилган.   Умумий   тиражи   2
милярддан ортиқ. 2000 га яқин тилда босиб чиқарилган.  Бу?
А)  Инжил
Б) Қ урони Карим
В)  Таврот
Г)  Гарри Потер
41.   Бу   кун   душанбадан   кейин   келиши   аниқ,   пайшанбадан   олдин   келмайди.
Эртаси якшанба эмас, кеча ҳам якшанба бўлмаган, эртадан кейин эса шанба
эмас, кечадан олдинги куни пайшанба ҳам эмас. Бу хафтанинг қайси куни?
А) жума
Б) душанба 
В) чоршанба
Г) сешанба
42.   Юсуф   хос   Ҳожибнинг   “Қутадғу   билиг”   асарида   келтирилишича,   “Бу
дунёнинг   уч   нарсадан   бўлак   ҳеч   нимаси   йўқ:   биринчиси   ҳалол,   иккинчиси
ҳаром,   яна   учинчиси   бор,   у   ҳалол   ё   ҳаромни   аниқлашда   зарур   бўладиган”.
Учинчиси нима? А) шубҳа
Б) далил
В) ёлғон
Г) ҳақиқат
43.   Бу асар нафақат Шарқ, балки бутун дунё адабиётининг шоҳ асарларидан
ҳисобланади.   Шунга   қарамай,   Мисрда   бу   китобни   анча   вақтларгача   босиб
чиқариш тақиқланган. Сабаби, унда ишқий лавҳаларнинг кўплиги бўлган.
Қайси асар ҳақида сўз юритилмоқда?
А) Минг бир кеча
Б) Махобхорат 
В) Фарход ва ширин
Г) Мухташам юз йиллик
44.   Агар   битта   бўлса   сути   кўп-у,   жуни   кам,   иккита   бўлса   жуни   кўп-у,   сути
кам. Бу нима?
А) туя
Б) эчки
В) сигир 
Г) от 
45.   Қадимда   подшо   ва   хон   саройларига   сартарош   ва   ошпаз   танлаш   муҳим
ишлардан   бири   бўлган.   Улар   табиатан   тоза,   озода,   ўз   ишининг   устаси
бўлиши   билан   бирга   оиласи   ҳам   талабга   жавоб   бериши   керак   бўлган,   бой   ё
камбағал оиладан  эканлиги аҳамиятга  эга  бўлмаган.  Лекин бир мақсад учун
оилали   бўлишлари   талаб   этилган.   Нима   учун   улар   оилали   бўлиш   шарт
бўлган?
А) оиласи гаров вазифасини ўтаган
Б) оиласи билан сидқидилдан хизмат қилган
В) оиласидаги бу касб авлоддан-авлодга ўтиб келган
Г) оила шаънини ҳимоя қилиш учун
46.   Қадимда   китобнинг   ҳар   бир   нусҳаси   қўлда   қўчирилган.   Бу   иш   билан
хаттотлар   шуғулланишган.   Шарқ   хаттотлари   ўз   даврининг   моҳир
санъаткорлари   бўлишган.   Ҳар   бир   хаттот   китоб   сўнгида   ўз   исми-шарифини
ёзишдан аввал,бир жумлани ёзиши шарт бўлган.  Бу қайси жумла?
А)   китобни   кўчиришда   хатоликка   йўл   қўйган   бўлсам,   олдиндан   узр
сўрайман
Б) китобни кўз қорачиғингиздек асрашингизни сўрайман
В) китобни авлодларимизга мерос сифатида қолдиришингизни сўрайман
Г) китобдаги маълумотлардан оқилона фойдаланишингизни сўрайман
47.   Бунёд   кўп   бошли   аждарҳо   билан   жанг   қилди.   Бунёд   биринчи   уришида
аждархонинг   бошларидан   ярмисини   узди.   Уларнинг   ўрнига   3   та   бош   ўсиб
чиқди.  Иккинчи  галда  5 та  бошини  олган  экан,  унинг  ўрнига  4 та  бош  ўсиб
чиқди. Бунёд учинчи галдаги жангда аждархонинг 6 та бошини узиб жангда
ғолиб бўлди. Аждарҳонинг дастлаб нечта боши бўлган?
А) 12 та боши бўлган
Б) 8 та боши бўлган
В) 6 та бош бўлган Г) 10 та боши бўлган
48.   Болалар   футбол   ўйнаб,   дераза   ойнасини   синдиришди.   Уй   эгаси   чиқиб,
ким   синдирганини   сўради.   Али   ойнани   Вали   синдирганини,   Вали   эса   Соли
синдирганини   айтди.   Соли   эса   дераза   ойнасини   ўзи   синдирганини
таъкидлади. Учала боланинг гапи ёлғон бўлса, ойнани ким синдирган?
А) ойнани Вали синдирган
Б) ойнани Али синдирган
В) ойнани Соли синдирган
Г) ойнани уччаласи синдирган
49.   Олмахон биринчи куни 3 та ёнғоқ топиб, инига олиб келди. Эртаси куни
эса   4   та   ёнғоқ   топди.   Шу   тарзда   кейинги   ҳар   бир   куни   олдинги   кундагидан
1   та ортиқ ёнғоқ топиб, инига олиб келди. Олмахон 7 кун ичида нечта ёнғоқ
ташиб келди?
А) 42 та ёнғоқ
Б) 36 та ёнғоқ
В) 38 та ёнғоқ
Г) 40 та ёнғоқ
Изох*3+4+5+6+7+8+9=42
50.   Ғайратнинг   бўйи   Ботирникидан   баланд,   аммо   Адхамникидан   пастроқ.
Зокир   Дилшоддан   баланд,   лекин   Ғайратдан   паст.   Болалар   ичида   энг
баландини топинг...
А) Адхам
Б) Ғайрат
В) Дилшод
Г) Зокир
51.   Шаҳарда   турувчи   ўқувчи   ҳафтасига   бир   маротаба   чиқадиган   журналга
обуна   бўлди   ва   ҳар   бир   журнални   навбатдаги   сони   келгунига   қадар   ўқиб
чиқар   эди.   У   дам   олиш   учун   тоққа   чиқиб   келгунига   қадар   6   та   журнал
тўпланиб   қолди.   У   энди   ҳар   хафтада   3   та   сон   журнални   ўқиб   чиқадиган
бўлди. Ўқувчи неча хафтада ҳамма олинган журналларни ўқиб чиқди? 
А) 2 хафта 
В) 4 хафта  
Г) 3 хафта
Д)  6 хафта
52 . Ёзги сессиялар вақтида коллеж буфетидан Алишер бир нечта лаваш сотиб
олди   ва   ётоқхонасига   олиб   келиб   музлатгичга   қўйди.   Эрталабки   нонуштага
музлатгичдаги лавашларнинг учдан бир қисмини паққос туширди. Тушликда
қолган лавашларнинг ярмини еди. Кечга бориб қараса музлатгичда бори-йўғи
иккита лаваш қолибди. Айтингчи, жами лавашлар сони нечта бўлган?
А)  6 та Б) 8 та В) 7 та Г) 10 та
53.   Алишер   жуда   чарчаб   кеч   соат   19.00   да   ухлагани   ётди.   У   механик   соат
кўнғироғини эрталаб 09.00 га созлаб қўйди. У неча соат ухлайди?
А) 2 соат  Б) 14 соат  В) 12 соат Г) 4 соат 
54.  Бир порция музқаймоқ олиш учун Ўткирга 700 сўм етмади, Алишерга эса
100   сўм   етмади.   Шунда   улар   пулларини   жамлаб,   битта   музқаймоқ   олмоқчи бўлишди,   лекин   бари   бир   музқаймоқ   олишга   пуллари   етмади.   Бир   порция
музқаймоқ неча сўм туради?
А) 600 сўм
Б) 700 сўм
В) 800 сўм
Г) 500 сўм
55 .   Салим   ўртоғи   Даминга   бундай   деди:   “Сен   менга   бир   сўм   берсанг,
иккаламизнинг пулимиз баравардан бўлади”. Дамин эса бундай жавоб берди:
“Сен менга бир сўм берсанг, пулим сеникидан икки марта кўп бўлади.” Ҳар
бир болада неча сўмдан пул бор эди?
А) 1 сўм ва 3 сўм
Б) 4 сўм ва 6 сўм
В) 5 сўм ва 7 сўм
Г) 3 сўм ва 5 сўм
56.   Хонада   ёниб   турган   7   та   шамдан   3   таси   ўчириб   қўйилса,   нечта   шам
қолади?
А) 3 та 
Б) 4 та
В) 10 та
Г) қолмайди
57.   Тошбақа   эрталаб   17   метрли   қумли   чуқурликка   тушиб   кетди.   У   ҳар   гал
кундузи   5   метр   тепага   кўтарилиб,   кечаси   2   метр   пастга   сирғалиб   тушади.
Тошбақа неча кундан кейин чуқурликдан чиқиб олади?
А) 5-куни
Б) 6-куни
В) 7-куни
Г) 8-куни
58.   Сиз   хонага   кирдингиз.   У   ерда   кроватда   бетоб   бувингиз   ётар   эди,
шунингдек,   эркатой   мушигингиз,   вафодор   итингиз   иккита   жажжи   боласи
билан ўйнаётган эди. Хонада жами оёқлар нечта бўлди?  
А)  24  та
Б)  22  та
В)  20  та
Г)  18  та 
59 .  Тошкентга келаётган бир киши 3 нафар танишини учратиб қолди. Ғар бир
танишининг ёнида биттадан боласи ҳам бор эди. Ҳаммаси бўлиб Тошкентга
келаётганлар неча нафар эди?
А) 10 та
Б) 1 та
В) 6 та
Г) 9 та
60.   тикувчи   ҳар   куни   газламани   2   метрли   бўлакдан   қирқиб   олса,   18   метрли
газламанинг охирги бўлагини нечанчи куни қирқади?
А) 9-кун
Б) 8-кун В) 7-кун
Г) 10-кун
Г) 40 та
61.   Қурт   дарахтнинг   тагидан   кўтарилиб,   унинг   учига   чиқмоқчи   бўлибди.   У
кечаси   2  метр   баландликка  чиқар,   кундузи   эса  1  метр  пастга  тушар  экан.   9-
кечада   у   дарахтнинг   устига   чиқиб   олибди.   Дарахтнинг   баландлиги   неча
метр?
А) 10 метр
Б) 11 метр
В) 12 метр
Г) 9 метр
62.   Дангаса   бола   бир   сутканинг   яримини   ухлашга,   учдан   бирини   ўйин
ўйнашга   ва   олтидан   бир   қисмини   телевизор   кўришга   сарфлади.   Сутканинг
қолган қисмида дарс тайёрлайди. У неча соат дарс тайёрлайди?
А) 1 соат
Б) 2 соат
В) 1,5 соат
Г) дарс тайёрламаган
63.   2013-йилда   ҳар   йили   ўтказиладиган   кўрик-танловнинг   15   йиллиги
нишонланди. Зокир биринчи марта 10 ёшда 11-кўрикда қатнашган эди. Зокир
нечанчи йилда туғилган?
А) 1999-йилда
Б) 2000-йилда
В) 1998-йилда
Г) 2001-йилда
64.  Бир умр битта кўйлакда яшаб ўтган ичи қорани сиз албатта кўргансиз. 
Умрини охиригача ичи қоралигича ўлиб кетадиган нарса нима?
А) қора қалам 
Б) қора қурт
В)  қора до ғ
Г) ёмон одам

🛃✨ BOJXONA IDORALARIGA ISHGA KIRMOQCHIMISIZ? TESTGA TAYYORLANAYAPSIZMI? 😎

Unda har xil joydan savol izlab, “qaysi savollar tushadi?” deb bosh qotirib yurish shart emas! 😂

📦 Bojxona idoralariga ishga kirish uchun TEST SAVOLLARI — JAVOBLARI BILAN TAYYOR!

Materiallarda:

🛃 Bojxona faoliyatiga oid testlar
📜 Bojxona qonunchiligiga oid savollar
⚖️ Huquqiy bilimlarga oid testlar
🏛️ Davlat xizmati bo‘yicha savollar
📚 Qonun va me’yoriy hujjatlarga oid savol-javoblar
🧠 Mantiqiy fikrlash testlari
Umumiy bilimga oid savollar
📋 Qo‘shimcha tayyorgarlik testlari
Testlarning to‘g‘ri javoblari bilan

🪄 ENG YAXSHI TOMONI — JAVOBLARI BILAN TAYYOR!

“Bu savolning javobi qaysi?” 🤔

Juda oson! 😁

📖 Savolni o‘qiysiz
🔎 Variantlarni ko‘rasiz
To‘g‘ri javobni tekshirasiz
🧠 Yodlab, bilimni mustahkamlaysiz
🎯 Testga tayyorlanasiz!

Barcha materiallar tartibli va foydalanishga qulay shaklda tayyorlangan.

📌 Masalan:

Test savoli
⬇️
A) Javob 1
B) Javob 2
C) Javob 3
D) Javob 4
⬇️
To‘g‘ri javob: C

📚 TAYYORGARLIK UCHUN HAMMASI JOYIDA:

🛃 Bojxona sohasiga oid savollar
⚖️ Huquqiy savollar
📜 Qonunchilikka oid testlar
🏛️ Davlat xizmati bo‘yicha savollar
🧠 Mantiqiy testlar
📖 Umumiy bilim savollari
Javoblari bilan tayyor materiallar

🎯 Kimga kerak?

👨‍💼 Bojxona idoralariga ishga kirishni rejalashtirayotganlarga
🎓 Test sinovlariga tayyorlanayotganlarga
📚 Bilimlarini mustahkamlashni istaganlarga
📝 Test savol-javoblari orqali tayyorgarlik ko‘rmoqchi bo‘lganlarga
💼 Bojxona sohasida faoliyat yuritishni maqsad qilganlarga!

🔥 Eng muhimi: test savollari javoblari bilan tayyor. Sizga faqat o‘qish, ishlash va tayyorlanish qoladi!

😎 Savol sizni hayron qoldirmasin — siz savolni oldindan tanib oling!

📌 Testni ishlang → javobni tekshiring → bilimni mustahkamlang → imtihonga tayyorlaning! 🛃✨