Bojxona uchun yangi qo'llanma yangi nashr

1Ўзбек   тили   ва   адабиётига   оид  саволлар
Ўзбекистон   Республикасининг   “Давлат тили ҳақида”ги   Қонуни қачон 
қабул қилинган?
Жавоб:
1989   йил   21   октябрь.
Ўзбек   тилидаги   келишиклар   ва   уларнинг   қўшимчаларини   айтинг.
Жавоб:
Бош келишик (қўшимчаси йўқ), қаратқич келишиги (-нинг),   тушум келишиги
(-ни),   жўналиш   келишиги   (-га),   ўрин-пайт   келишиги   (-да),   чиқиш   келишиги   (-
дан).
Қайси   сўз   туркуми   тусланади? 
Жавоб:
Феъл   сўз  туркуми.
Уюшиқ   бўлаклар   деб   нимага   айтилади? 
Жавоб:
Гапда бир хил сўроққа жавоб бўлиб, бир хил синтактик вазифани бажарган  
бўлаклар уюшиқ бўлаклар дейилади.
От   сўз   туркумини   от   сўз   туркумига   боғлайдиган   келишикни   айтинг. 
Жавоб:
Қаратқич   келишиги   (укамнинг   дафтари).
“Шум   бола”   қиссаси   кимнинг   қаламига   мансуб? 
Жавоб:
Ғафур   Ғулом.
Берилган   шеърий   парча   кимнинг   қаламига   мансуб?
Ўхшаши йўқ бу гўзал бўстон, 
Достонларда   битган   гулистон. 
Ўзбекистон дея аталур,
Уни   севиб   эл   тилга   олур.
Жавоб:
Ҳамид   Олимжон.
Боғланган   қўшма   гаплар   қисмлари   ўзаро   қайси   боғловчи   воситалар  
ёрдамида бирикади?
Жавоб:
Тенг   боғловчилар,   бўлса,   эса   сўзлари   ва   юкламалар   ёрдамида.
Яхши-ёмон,   узун-қисқа,   эски   –   янги   сўзлари   қандай   сўзлар   саналади? 
Жавоб: 2Зид   маъноли   сўзлар.
Ушбу   гап   эргашган   қўшма   гапнинг   қайси   турига   мансуб? 
Жавоб:
Билингки,   жим   туриб   саломат   бўлиш,   гапириб   маломатга   қолишдан   афзал. 
Tўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап.
Ушбу   гапдаги   олмошларни   аниқланг.
Ўзингга   эмас,   ишингга   зеб   бер,   шунда   обрў   топасан.
Жавоб:   Ўзингга,   шунда
“Кеча   ва   кундуз”   романининг   муаллифи   ким? 
Жавоб:
Абдулҳамид   Чўлпон.
Ушбу   гап   қўшма   гапнинг   қайси   турига   мансуб?
Ё   ернинг   кучи   йўқ,   ё   уруғ   яхши  эмас.
Жавоб:
Боғланган   қўшма   гап.
Аммо,   лекин,   бироқ   боғловчилари   воситасида   қандай   қўшма   гаплар  
ҳосил бўлади?
Жавоб:
Зидлов   муносабатли   боғланган   қўшма   гаплар.
Ушбу   гапда   қайси   бўлаклар   уюшиб   келган? 
Жавоб:
Боғимизда   қизлар,   ўғиллар,   Қўшиқ   айтсин,   яйрасин,   кулсин.   –   Эга   ва   кесим.
Сонларнинг   қайси   тури –нчи,   -   инчи   қўшимчаларини   қўшиш   билан 
ҳосил бўлади?
Жавоб:
Тартиб   сонлар.
Ушбу   сатрлар   қайси   адиб   қаламига   мансуб?
Ҳайқираман, тоғлар ортидан 
Гумбурлаган садо келади, 
Она-ернинг оташ қаъридан 
"Ўғлим   "   деган   нидо   келади...
Жавоб:
Эркин   Воҳидов 3Қайси сўз туркуми нутқда уч шахс ёки предметни   кўрсатиб, бирлик ва 
кўпликда ( мен, сен, у (бирликда), биз, сиз, улар (кўпликда)) қўлланади? 
Жавоб:
Кишилик   олмошлари.
Шахслар,   нарса,   ташкилот   вa   муассасалар,   aсарлар,   газета-журналлар,
географик   жойлар,   ҳайвонларга   атаб   қўйилган   номлар   қандай   отлар
дейилади?
Жавоб:
Атоқли   отлар.
Сифатнинг   қандай   даражалари   мавжуд? 
Жавоб:
Оддий   даража,   қиёсий   даража   ва   орттирма   даража.
Отлар   маъно   ва   грамматик   хусусиятларига   кўра   қандай   турларга 
бўлинади?
Жавоб:
Атоқли   ва   турдош   отларга.
Берилган   бирликлар   нутқнинг   қайси   услубига   мансуб? 
Жавоб:
“Aризамни   ёзишдан   мақсадим   шуки…”   –   Расмий-идоравий   услуб.
Алишер   Навоийнинг   “Ҳамса”   асарига   қайси   достонлар   киритилган? 
Жавоб:
"Фарҳод ва Ширин", "Лайли вa Maжнун", "Сабъаи сайёр", "Садди
Искандарий", "Ҳайрат ул-аброр".
Иш-ҳаракатнинг бажарилиши ёки бажарилмаслигини ифодалашига
кўра феъллар қандай турларга бўлинади?
Жавоб:
Бўлишли   ва   бўлишсиз   феълларга.
Қандай   феъллар   ўтимли   феъллар   дейилади? 
Жавоб:
Тушум   келишидаги   сўзларга   боғлана   оладиган   феъллар   ўтимли   феъллардир.
Аввал,   олдин,   илгари,   сўнг,   аста,   секин,   тез,   бирдан   сўзлари   қайси   сўз 
туркумига киради?
Жавоб:
Равиш   сўз  туркуми. 4“Меҳробдан   чаён”   романининг   бош   қаҳрамонлари   кимлар? 
Жавоб:
Анвар   ва   Раъно.
Қуйидаги   мисралар   муаллифи   ким?
Бошни фидо айла ато қошиға, 
Жисмни қил садқа ано бошиға, 
Тун кунингни айлагали нурпош, 
Бирисин   ой   англа   бирисин   қуёш. 
Жавоб:
Алишер  Навоий.
Эгалик   қўшимчаларини   айтинг. 
Жавоб:
м,   -им,   -нг,   -инг,   -си,   -и,   -миз,   -имиз,   -нгиз,   - ингиз.
Эзгулик, яхшилик, меҳр, муҳаббат, бахт, қувонч сўзлари   маъносига кўра
қайси сўз туркумига киради?
Жавоб: От   (мавҳум   отлар)   сўз   туркуми.
Гимназия   ҳақида   шеър   ёзган   шоирнинг   номини   кўрсатинг. 
Жавоб:
Фурқат.
Равишнинг   маъносига   кўра   қандай   турлари   бор? 
Жавоб:
Пайт   равиши,   ҳолат   равиши,   миқдор-даража   равиши,   ўрин   равиши,   сабаб 
равиши, мақсад равиши.
Тартиб   сонлар   нимани   билдиради? 
Жавоб:
Предметнинг   жойлашиш   тартибини   билдиради.
Феълларда   қандай   майллар   бор? 
Жавоб:
Аниқлик   майли,   буйруқ-истак   майли,   шарт   майли,   мақсад   майли.
Ушбу   гап   эргашган   қўшма   гапнинг   қайси   турига   мансуб? 
Жавоб:
Тилагимиз шуки, ҳаммангиз эл хизматига камарбаста фарзандлар бўлинглар. 
Кесим эргаш гапли қўшма гап.
Гапдаги   вазифасига   кўра   боғловчиларнинг   қандай   турлари   бор? 
Жавоб: 5Гапдаги вазифасига кўра боғловчилар икки хил бўлади: тенг боғловчилар ва 
эргаштирувчи боғловчилар.
“Урушнинг   сўнгги   қурбони”   асарининг   муаллифини   айтинг. 
Жавоб:
Ўткир   Ҳошимов.
«Қўли   гуллар   чўлни   бўстон   этар»,   -   деди   бобом.   –   Кўчирма   гап. 
Ушбу кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантиринг.
Жавоб:
Бобом   қўли   гуллар   чўлни   бўстон   этишини   айтди.
Берилган   мақолни   рус   тилига   таржима   қилинг.
Етти   ўлчаб   бир   кес.
Жавоб:
Семь   раз   отмерь,   один   раз  отрежь.
“Aсрга   татигулик   кун”   романининг   муаллифини   айтинг. 
Жавоб:
Чингиз   Айтматов.
Сифатдош   ҳосил   қилувчи   қўшимчаларни   айтинг. 
Жавоб:
-ган,-кан, -қан,   -ётган,   -аётган,   -адиган,   -йдиган,   -ажак,   -р,-ар,   -мас,   -аси,   - вчи,
- увчи.
Қандай   гаплар   таркибида   бош   гаплар   мавжуд   бўлади? 
Жавоб:
Эргашган   қўшма   гапларда.
Тилнинг   луғавий   бирлиги   нима? 
Жавоб:
Сўз.
От   қайси   сўз   туркумидаги   сўзлар   билан   бирика   олмайди? 
Жавоб:
От   мустақил   сўз   туркумларининг   барчаси   билан   бирика   олади.
Бадиий   адабиётнинг   энг   қадимий   шакли   қайси? 
Жавоб:
Халқ   оғзаки  ижоди.
“Бобурнома”нинг   биринчи   бобида   қайси   вилоят   ҳақида   сўз   боради? 
Жавоб:
Андижон   вилояти. 6Ўзбек   романчилигига   қайси   адиб   асос   солган? 
Жавоб:
Абдулла   Қодирий.
Улуғбек   ҳақидаги   қуйидаги   мисралар   муаллифи   ким?
Темурхон   наслидан   султон   Улуғбек, 
Ки олам кўрмади султон анингдек . 
Жавоб:
Алишер  Навоий.
Ариза   қайси   услубда   ёзилади? 
Жавоб:
Расмий   иш  услуби.
“Яша,   дейман,   ўғлим”   шеъри   қайси   шоир   қаламига   мансуб? 
Жавоб:
Ғафур   Ғулом.
Ҳаракат   ва   ҳолатнинг   белгисини   англатувчи   сўзлар   қандай   туркум 
сўзлари дейилади?
Жавоб:
Феъл   сўз  туркуми.
Навоийнинг   форсча   шеърий   тўплами   нима   деб   аталган? 
Жавоб:
“Девони   Фоний”.
Халқ   топқирлиги,   зукко ва донолигини   билдирувчи   фольклор жанрлари
қайси?
Жавоб:
Топишмоқ,   мақол,   матал.
Сифатнинг   гапдаги   асосий   вазифаси   қандай?
Жавоб:
Аниқловчи.
Бирор   шахснинг   меҳнат   ва   ижтимоий   фаолияти,   унинг   хислатлари   ва 
ҳулқи ҳақида ёзилган ҳужжатнинг номи нима?
Жавоб:
Тавсифнома.
Бадиий   адабиётнинг   асосий   иш   қуроли   нима? 
Жавоб:
Сўз. 7Адабий   турлар   қандай   бўлинади? 
Жавоб:
Шеърий,   насрий,   саҳнага   мўлжалланган.
Ҳамсачиликни   бошлаб   берган   улуғ   хамсанавис   ким? 
Жавоб:
Низомий   Ганжавий.
Лотин   ёзувига   асосланган   ўзбек   алифбосида   нечта   ундош   фонема   бор? 
Уларни   айтиб беринг.
Жавоб:
Лотин   ёзувига   асосланган   ўзбек   алифбосида   ундош   фонемалар   23   та.   Улар 
қуйидагилар:  b, v, g, d, z, j, y, k, l,m, n, p, r, s, t, f, x, ch, sh, q, g‘, h, ng. 8Ҳуқуқ,   жиноий   ва   маъмурий   кодекларга   оид   саволлар
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ   ҲУЖЖАТ
Норматив-ҳуқуқий   ҳужжат   –   “Норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар   тўғрисида”ги
Ўзбекистон   Республикасининг   Қонунига   мувофиқ   қабул   қилинган,
умуммажбурий   давлат   кўрсатмалари   сифатида   ҳуқуқий   нормаларни
белгилашга,   ўзгартиришга   ёки   бекор қилишга   қаратилган   расмий   ҳужжатдир.
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ   ҲУЖЖАТЛАР   ТУРЛАРИ
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси; 
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   палаталарининг   қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишлари;
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда
қарорлари;
маҳаллий   давлат   ҳокимияти   органларининг   қарорлари.
МАЪМУРИЙ   ЖАЗО
Маъмурий   жазо   –   маъмурий   ҳуқуқбузарлик   содир   этган   шахсга   нисбатан
ваколатли органлар (мансабдор  шахслар)нинг қарори  билан қўлланиладиган
ва ҳуқуқбузарни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан
маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.
Маъмурий   ҳуқуқбузарлик   содир   этганлик   учун   қуйидаги   маъмурий   жазо
чоралари қўлланилиши мумкин:
1. Жарима;
2. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита 
шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3. Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита 
шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
4. Муайян   шахсни   унга   берилган   махсус   ҳуқуқдан   (транспорт   воситасини 
бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
5. Маъмурий   қамоққа   олиш.
Маъмурий   жазо   ҳуқуқбузарлик   содир   этилган   кундан   бошлаб,   давом   этаётган
ҳуқуқбузарликлар   учун   эса,   ҳуқуқбузарлик   аниқланган   кундан   бошлаб,   2
ойдан кечиктирилмай қўлланилиши мумкин.
ЖИНОЯТ  ТУШУНЧАСИ
Жиноят   кодекси   билан   таъқиқланган,   айбли   ижтимоий   хавфли   қилмиш
(ҳаракат   ёки   ҳаракатсизлик)   жазо   қўллаш   тахдиди   билан   жиноят   деб
топилади.
Жиноят деб топиладиган ҳуқуқбузарликнинг таркиби 4 та   элементдан иборат
бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 9а)   жиноят   объекти   –   қонун   билан   ҳимоя   қилинадиган   ижтимоий
муносабатлар;
б)   жиноят   субъекти   –   ҳуқуқбузарлик   содир   этган   шахс   (16   ёшга   тўлган,
алохида холларда 14 ёшга, ЎзР ЖК 97-модда 2-кисми учун 13 ёш, ақли расо
шахс);
в)   жиноят   объктив   томони   –   ижтимоий   хавфли   ҳаракат   ёки   ҳаракатсизлик;
г)   жиноят   субъектив   томони   –   ҳуқуқбузарлик   содир   этган   шахснинг   содир
этилган   ҳуқуқубузарликни   эхтиётсизлик   ёки   қасддан   содир   этиши   ёки
бошқача айтганда   жиноят содир этиш вактидаги психологик муносабати.
ЎзР   ЖПКнинг   329-моддаси   талабларига   кўра   аникланган   ҳолатлар   бўйича
суткадан   кечиктирмасдан   қўшимча   текшириш   ўтказиш   зарурияти   туғилганда
10   суткадан   кечиктирмай   жиноят   иши   қўзгатиш   масаласи   ҳал   этилмоғи
лозим.
КОНТРАБАНДА   ЖИНОЯТИ
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра: 
Контрабанда,   яъни   божхона   назоратини   четлаб   ёки   божхона   назоратидан  
яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган
ҳужжатлардан   алдаш   йўли   билан   фойдаланиб,   декларациясиз   ёки   бошқа 
номга   ёзилган   декларациядан   фойдаланиб,   кучли   таъсир   қилувчи   заҳарли, 
заҳарловчи,   радиоактив,   портловчи   моддалар,   портлатиш   қурилмалари, 
қурол-яроғ,   ўқотар   қурол   ёки ўқ-дориларни   шунингдек   гиёвандлик   воситалари
ёки психотроп моддаларни ёки диний   экстремизм, сепаратизм
ва  ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни
Ўзбекистон  Республикасининг   божхона   чегарасидан   ўтказиш   -   беш  
йилдан   ўн   йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини,
шундай   қуролларни   яратишда   фойдаланилиши   мумкинлиги   аён   бўлган
материал   ва   мосламаларни,   шунингдек   гиёҳвандлик   воситалари   ёки
психотроп   моддаларни   кўп   миқдорда   контрабанда   қилиш   -   ўн   йилдан
йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
КОНТРАБАНДА   ЖИНОЯТИНИ   СОСТАВИ
Ушбу   жиноятнинг   объекти   Ўзбекистон   Республикасида   ўрнатилган   тартиб,
яъни   кучли   таъсир   қилувчи,   заҳарли,   заҳарловчи,   радиоактив,   портлович
моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқ-дориларни, гиёвандлик ва
психотроп моддаларни,   диний экстремизм, сепаратизм  ва ақидапарастликни
тарғиб   қилувчи   материалларни,   ядровий,   кимёвий,   биологик   ва   оммавий
қирғин   қуролнинг   турларини   олиб   кириш   ва   чиқиш,   божхона   идораларида
расмийлаштиришни бузиш, божхона декларацияларини қалбакилаштириш.
Объектив   томондан   жиноят   Ўзбекистон   Республикаси   божхона   чегарасидан
ўтказиш ёки ўтказишга суиқасд қилиш орқали содир этилади.
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли роса жисмоний шахс, Ўзбекистон
Республикаси   фуқароси,   чет   эл   фуқароси   ёки   фуқаролиги   йўқ   шахс   бўла
олади. 10Субъектив   томондан   жиноят   қасддан   содир   этилади.
“ЗАРАР”   ВА   “МИҚДОР”   ТУШУНЧАЛАРИ
- “ Кўп   бўлмаган   зарар   –   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   30   бараваридан   100 
бараваригача бўлган миқдордаги зарар”;
- “ Анча миқдор  –	  энг	  кам	  ойлик	  иш	  ҳақининг	  100	  бараваридан	  300 
бараваригача бўлган миқдор”;
- “ Анча миқдордаги зарар  – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 
бараваригача бўлган миқдордаги зарар”;
- “ Кўп миқдор – энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500
бараваригача бўлган миқдор”;
- “ Кўп миқдордаги зарар  – энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 
бараваригача бўлган миқдордаги зарар”;
- “ Жуда   кўп   миқдор   –   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   500   баравари   ва   ундан 
ортиқ бўлган миқдор”;
- “ Жуда кўп зарар  – энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари ва ундан ортиқ 
бўлган миқдордаги зарар”.
КОРРУПЦИЯ
Давлат   хизматида   бўлиб   туриб,   ундан   ғаразли   мақсадларда   шахсий
мақсадларда   фойдаланиш,   порахўрлик   ва   таъмагирлик   билан   шуғулланиш,
хуфёна иқтисод ва уюшган жиноятчилик билан тил бириктириш.
ЭКСТРЕМИЗМ
Амалдаги   қонун,   тартиблардан   четга   чиқиш   ва   қонунга   хилоф   ҳаракатлар
билан ҳокимият ва мансабдор шахсларни у ёки бу ҳаракатларни содир этиш
ёки   этмасликдан   тийиб   туришни,   куч   ишлатиш   ва   қўрқитиш   асосидаги
формаси.
ДИНИЙ   ЭКСТРЕМИЗМ
Мавжуд   қонун   чегарасидан,   асрлар   давомида   пайдо   бўлган   диннинг   тартиб
қоидаларидан чиқиб бузғунчилик, дин ниқоби остидаги террорчилик йўлига
ўтиш.
МАНФААТЛАР   ТЎҚНАШУВИ
Давлат   органи   ходими   ўз   вазифасини   бажариши   ёки   бажармаслиги   билан
шахсий   ёки   унга   яқин   бўлган   шахсларнинг   манфаатлари   хизмат   манфаати
билан   бир-бирига   тўқнаш   келиши,   ходим   холис   қарор   қилиши   мураккаб
бўлган ҳолат.

🛃✨ BOJXONA IDORALARIGA ISHGA KIRMOQCHIMISIZ? TESTGA TAYYORLANAYAPSIZMI? 😎

Unda har xil joydan savol izlab, “qaysi savollar tushadi?” deb bosh qotirib yurish shart emas! 😂

📦 Bojxona idoralariga ishga kirish uchun TEST SAVOLLARI — JAVOBLARI BILAN TAYYOR!

Materiallarda:

🛃 Bojxona faoliyatiga oid testlar
📜 Bojxona qonunchiligiga oid savollar
⚖️ Huquqiy bilimlarga oid testlar
🏛️ Davlat xizmati bo‘yicha savollar
📚 Qonun va me’yoriy hujjatlarga oid savol-javoblar
🧠 Mantiqiy fikrlash testlari
Umumiy bilimga oid savollar
📋 Qo‘shimcha tayyorgarlik testlari
Testlarning to‘g‘ri javoblari bilan

🪄 ENG YAXSHI TOMONI — JAVOBLARI BILAN TAYYOR!

“Bu savolning javobi qaysi?” 🤔

Juda oson! 😁

📖 Savolni o‘qiysiz
🔎 Variantlarni ko‘rasiz
To‘g‘ri javobni tekshirasiz
🧠 Yodlab, bilimni mustahkamlaysiz
🎯 Testga tayyorlanasiz!

Barcha materiallar tartibli va foydalanishga qulay shaklda tayyorlangan.

📌 Masalan:

Test savoli
⬇️
A) Javob 1
B) Javob 2
C) Javob 3
D) Javob 4
⬇️
To‘g‘ri javob: C

📚 TAYYORGARLIK UCHUN HAMMASI JOYIDA:

🛃 Bojxona sohasiga oid savollar
⚖️ Huquqiy savollar
📜 Qonunchilikka oid testlar
🏛️ Davlat xizmati bo‘yicha savollar
🧠 Mantiqiy testlar
📖 Umumiy bilim savollari
Javoblari bilan tayyor materiallar

🎯 Kimga kerak?

👨‍💼 Bojxona idoralariga ishga kirishni rejalashtirayotganlarga
🎓 Test sinovlariga tayyorlanayotganlarga
📚 Bilimlarini mustahkamlashni istaganlarga
📝 Test savol-javoblari orqali tayyorgarlik ko‘rmoqchi bo‘lganlarga
💼 Bojxona sohasida faoliyat yuritishni maqsad qilganlarga!

🔥 Eng muhimi: test savollari javoblari bilan tayyor. Sizga faqat o‘qish, ishlash va tayyorlanish qoladi!

😎 Savol sizni hayron qoldirmasin — siz savolni oldindan tanib oling!

📌 Testni ishlang → javobni tekshiring → bilimni mustahkamlang → imtihonga tayyorlaning! 🛃✨