Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бошқариш тизимини такомиллаштириш йўллари

Купить
Мавзу: Бошқариш тизимини такомиллаштириш йўллари01 01020304 0E Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тага камайтирилади. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Энди ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади. Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Ҳар бир вазирнинг сиёсий мақоми, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилади. Бунга мос равишда жавобгарлиги ҳам кучайтирилади. Уларга аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун етарли ваколат ва маблағ берилади. Вазирликлар фаолиятида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон бўлади. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин вазирлик тизимида коррупцияга йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак? Энди сўров бошқача бўлади. Вазир ўзи раҳбарлик қилаётган соҳага ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб беради. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Иккинчи босқичда ҳудудлардаги бошқариш тизими ислоҳ қилинади. Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади. Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитилади. Келгуси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида юқори лавозимларда ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилади. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари 2023 йилдан бошлаб ҳар бир хоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестицияларни олиб келиши керак бўлади.Вазирлар фақат давлат маблағини сарф қилмасдан, ўзлари ҳам ташаббус кўрсатиб, хусусий инвестицияларни жалб қилишлари лозим. Масалан, давлат- хусусий шериклик орқали қишлоқ, сув, ўрмон хўжаликлари, транспорт соҳаларига бемалол йилига 1 миллиард долларгача сармоя олиб келиш мумкин. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Ҳозирги кунга келиб Марказий Осиёда аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳарлар 7 тага етди. Минтақамизда пойтахтлар билан бир қаторда бошқа йирик шаҳарлар ҳам “ўсиш нуқталари” га айланмоқда. Буларнинг орасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида аҳоли сони бир миллионга етмоқда. Иккала шаҳарда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланмоқда. Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда. Шу боис, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилиши таклиф қилинди. Маъмурий ислоҳотлар босқичлари Энди ушбу вилоят ҳокимлари фақат йирик шаҳарлар билан эмас, туманларда шароитларни яхшилаш бўйича ҳам ишлаши талаб этилади.Ҳар иккала шаҳарни ривожлантириш дастури Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиб, уларнинг ижроси учун бевосита Бош вазир жавоб беради.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha