Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 168.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бошқаришнинг корхона мажбуриятлари тавсифи ва уларни самарали такомиллаштириш йўллари

Купить
Бошқаришнинг корхона мажбуриятлари тавсифи ва уларни самарали такомиллаштириш йўллари БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 М У Н Д А Р И Ж А Кириш........................................................................................................................ I-боб. Корхона мажбуриятлари тавсифи ва уларни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари................................................................................... 1.1 Корхона мажбуриятларининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркибий тузилиши............................................................................................................. 1.2 Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар – корхона мажбуриятларининг муҳим таркибий қисми сифатида...................................................................... II-боб. Корхона мажбуриятларининг бугунги кундаги холати ва унинг тахлили............................................................. Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Бозор муносабатлари шаротида ҳар қандай корхона бошқа хўжалик субъектлари, молиявий муассалар ва давлат бюджети билан ўзаро молиявий муносабатларни амалга оширади. Корхоналар хўжалик – молиявий фаолиятини амалга ошириш жараёнида уларнинг мажбуриятларини тўғри ташкил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим масалалардан бири саналади. Корхона мажбуриятларидан оқилона фойдаланиш, биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш хажмини оширади, иккинчи навбатда мамлакатда тўлов тизимини ривожлантиришга ва бюджет даромадларини ўз вақтида шаклланишига таъсир этади. Шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, корхона мажбуриятларини ошиб кетиши ва бу борада бошқарув қарорларини нотўғри қабул қилиниши, корхоналарни молиявий барқарорлигини кескин тушиб ю ошириш ва экспортни рағбатлантириш учун қўшимча омиллар яратиш, хусусан: - айланма маблағларни тўлдириш учун корхоналарга Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 70 фоиздан ортиқ бўлмаган ставкаларда 10 ойгача бўлган муддатда имтиёзли кредитлар бериш; - тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш; - банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий қарзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджтега тўланадиган тўловларнинг пенясидан кечиш ва бошқа муҳим имтиёз ва преференциялар бериш” 1 . Албатта давлатимиз томонидан бундай турдаги имтиёзларни берилиши корхона мажбуриятларини камайтириш, улардан оқилона ф Ишнинг ўрганилганлик даражаси. Корхоналарнинг иқтисодий моҳияти, иқтисодиётда корхоналарнинг тутган ўрни ва роли, уларнинг мажбуриятларини ўрганиш борасида хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимлари илмий изланишлар олиб борганлар, жумладан хорижлик иқтисодчилар Пю.Массе, Г.Марковиц, Д.Тобин, Ф.Модильяни, М.Миллер, Э.Дж.Долан, К.Д.Кэмпбелл, Р.Дж.Кэмпбелл, У.Ф.Шарп, Г.Дж.Александр, Дж.В.Бейли ва бошқаларни киритиш мумкин. Худди шунга ўхшаш кейинги йилларда россиялик иқтисодчи олимларнинг ҳам бу соҳадаги меҳнатларини ижобий баҳолаш мумкин. В.В.Аладьин, Е.И. Шохин, П.И.Вахрин, Н.В.Игошин, Л.И.Игонина, В.В.Бочаров, Н.Д.Гускова, М.С.Марамыгин, Н.В.Кеселева, А.С.Нешитой, С.В.Валдайцев, Я.С.Мелкумов, В.П.Жданов, Г.И.Иванов, Г.П.Подшиваленко, С.В. Галицкая, Г.Б. Поляк, С.Б.Пряничников ва бошқалар - тижорат банклари кредитларининг корхона мажбуриятлари таркиби тутган ўрни ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш. - иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхона мажбуриятларини самарали бошқаришнинг йўналишларини белгилаш. Битирув малакавий ишнинг объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги корхоналар ҳисобланади. Битирув малакавий ишнинг предмети. Мамлакатимиз фаолият юритаётган корхоналар мажбуриятларининг таркибий тузилиши ўрганиш ва самарали бошқариш йўналишларини белгилаш, ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ишнинг предмети бўлиб ҳисобланади. Битирув малакавий ишнинг таркибий тузилиши. Мазкур битирув малакавий иши кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иб I-боб. Корхона мажбуриятлари тавсифи ва уларни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари 1.1 Корхона мажбуриятларининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркибий тузилиши Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бу иқтисодиётда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни давлат томонидан қўлаб қувватлаш уларни хуқуқий базасини янада такомиллаштириш уларни хар томонлама ривожлантиришда муҳим замин яратиб бериш ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти жамиятни демократаштириш, иқтисодиёт салоҳиятларини мустаҳкамлаш ва мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига киритишга йўналтирилган, бозор муносабатларига ўтишнинг мамлакатимиз учун махсус ишлаб чиқилган модели асосида ривожланиб бормоқда. Бу модел Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан унинг тармоқларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Корхоналар қанчалик яхши, самарали ва рентабелли ишласа, бутун иқтисодиётнинг, жумладан, уларнинг ўзларининг ҳам кўрсаткичлари юқори бўлади. Бозор иқтисодиёти корхоналар фаолиятини эркинлаштиради, уларнинг мустақиллигини мустаҳкамлайди ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва рентабелликнинг юқори кўрсаткичларига эришишга кенг имкониятлар яратади, деб ҳисобланади. Балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир. Бироқ корхона, айниқса, давлатга тегишли бўлган корхона қандай ишлаши, унинг жамиятга келтирувчи фойдаси, рентабеллик даражаси, ходимларнинг бандлиги қандай бўлиши фақат корхоналарнигина эмас, давлатнинг ҳам кўз олдида бўлиши зарур. Худди шунинг учун ҳам давлат корхоналарга катта имкониятлар яратиб бериш билан бирга уларни белгиланган тартибда назорат фаолияти таркибига асосий ва айланма фондлар, пул маблағлари ва бошқа активлар кирувчи Низом жамғармасига таянади. Низом жамғармаси қонунга асосан корхонани ташкил қилиш жараёнида муассислар - давлат, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар томонидан шакллантирилади. Корхона ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг кенгайиб бориши, даромад ҳажми ва бошқа молиявий тушумларнинг ортиши натижасида Низом жамғармаси кўпайтирилиши мумкин. Умуман олганда, Низом жамғармаси корхонанинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий жиҳатдан бақувватлигини акс эттиради. Корхонани турли белгиларига кўра тавсифлаш мумкин:  ишлаб-чиқариш ва техника муносабатларида корхона – бу, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турлари, уларни тайёрлаш технологиясига миқдор ва сифат жиҳатидан мос келувчи машиналар тизими;  ижтимоий муносабатл учинчидан, корхона хўжалик айланмасида ўз номидан ҳаракат қилиши мумкин, яъни қонунга асосан хўжалик фаолияти юритувчи ҳамкорлар, маҳсулот (иш, хизмат) истеъмолчилари, хом ашё ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар ҳамда бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга; тўртинчидан, корхона қонунчиликка асосан судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга; бешинчидан, корхона мустақил баланс ёки сметага эга бўлиб, ишлаб чиқариш ва маҳсулот савдоси харажатларини ҳисобга олиб боради ҳамда давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоботларни тақдим этади; олтинчидан, корхона ўз номига эга бўлиб, унда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз аксини топади. Ҳар бир корхонанинг фаолияти ишлаб чиқариш, қайта ишлаб чиқариш ва муомала жараёнларидан иборат тизимга чиқишида рўй бериб (ресурсларни жалб қилиш, уларнинг қийматини аниқлаш, хом ашё, материал ва ёқилғининг ўз вақтида етказиб турилиши ва ҳоказо), ташқи муҳитга ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар оқими ёрдамида таъсир кўрсатиш жараёнида намоён бўлади. Корхоналар фаолияти самарадорлигини аниқлаб берувчи ташқи муҳит – бу, биринчи ўринда маҳсулот истеъмолчилари, хом ашё ва бошқа материал етказиб берувчилар, шунингдек давлат органлари ҳамда корхонага яқин жойда яшовчи аҳоли ҳисобланади. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:  бозор ва унинг ривожланиш истиқболларини комплекс равишда ўрганиш ёрдамида, харидорларнинг маҳсулот ва хизмат турларига мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган талабларини аниқлаш;  маҳсулотнинг янги моделлар  истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таъминлаш;  ходимларни иш ҳақи билан таъминлаш;  корхонага яқин жойларда яшовчи аҳоли учун иш жойлари яратиш;  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;  корхона фаолиятида тўхтаб қолишга йўл қўймаслик;  ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш шаклларини мукаммаллаштириш;  ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида тежамкорликка риоя қилиш. Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади:  ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмол учун маҳсулотларни тайёрлаш;  маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш;  сотувдан кейин хизмат кўрсатиш;  ишлаб чиқаришнинг моддий-техника асосини таъминлаш;  ходимлар меҳнатини ташкил қилиш ва бошқариш;  солиқларни тўлаш, бюджетга билан фарқ қилади. Бу билан корхоналарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкиллаштириш масалаларини бир хил турда ҳал қилиш мумкин бўлган гуруҳларини аниқлаш мақсадида уларни таснифлашнинг мақбуллигини изоҳлаш мумкин. Корхоналарнинг энг муҳим хусусиятлари уларнинг қайси тармоққа қарашлилиги; ҳажми; ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларини қамраб олганлиги; ихтисослаштириш даражаси ва бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш миқёси;ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш усули ҳамда уни механизациялаш ва автоматлаштириш; ташкилий-ҳуқуқий шаклларини прогнозлаштиришга боғлиқ бўлади. Қайси тармоққа қарашлилигига кўра корхоналар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш (машинасозлик, кўмир қазиб чиқариш, суғурта ва ҳоказо) соҳаларига мансуб бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва кўринишига кўра, к корхонанинг таркиби, тузилиши сифатида кўриб чиқиш мумкин. Корхона қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси шунчалик мураккаб бўлади. Саноат корхоналарининг умумий ва ишлаб чиқариш тузилмалари мавжуд. Ишлаб чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви ҳамда ходимларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори, катталиги ва эгаллаб турган майдони, ходимларининг сони ва ишлаб чиқариш имкониятлари корхонанинг умумий тузилмасини ифодалайди. Корхоналарнинг молиявий ҳолатини ифодовчи муҳим кўрсаткичлардан бири бу корхоналарнинг мажбуриятлари хисобланади. Корхона мажбуриятлари корхоналар балансининг пассив бўлимлар қисмида жойлашган (1-чизма). 1-чизма. Корхона бухгалтерия балансининг таркибий тузилиши Манба: Маълумотлар асосида талаба томонидан тайёрланди Корхона мулки ва маблағларнинг к мақсадли тушум ва фондлар келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар, келгуси давр даромадлари акс эттирилади. Пассивнинг “Устав капитали” бандида хўжалик фаолиятини юритиш учун ажратилган маблағлари кўрсатилади. Ҳиссадорлик жамиятларида эса ҳар бир қатнашчининг қўшган ҳиссаси устав фондида кўрсатилади. Дивидент сифатида тақсимланмаган соф фойда ҳажми ҳам қўшилган ҳиссага қараб аниқланади. Демак устав фонди бозор иқтисодиёти шароитида юридик шахс сифатида корхонанинг ўзига тегишли маблағи ва акционерларнинг қўшган ҳиссасидан иборат бўлади. Ҳар бир қатнашчи шахсий хиссасига қараб корхонанинг хўжалик ва молиявий фаолиятига аралашади. Ҳамкорликдаги, ҳиссадорлик, қўшма ва кичик корхоналарнинг низом жамғармаси ҳажми қўшган бадаллар миқдорига боғлиқ бўлади. Қўшилган капитал, резерв капита мақсадида олиниши мумкин. Қарзлар бандида эса бошқа корхоналардан (банкдан ташқари) олинган қарз суммалари кўрсатилади. Бу бандларни тўлдириш учун зарур маълумотлар “Банкларнинг узоқ муддатли кредитлари” ва “Узоқ муддатли қарзлар” чётлар қолдиғидан олинади. Ўз навбатида корхона мажбуриятлари бир неча таркибий бўлимлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга (2-чизма). 2-чизма Корхона мажбуриятларининг таркибий тузилиши 16 Корхона мажбуриятлари Жорий мажбуриятлар Узоқ муддатли мажбуриятлар Жорий кредиторлик қарзлари Маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилардан қарзлар Узоқ муддатли кредиторлик қарзлари Маҳсулот етказиб берувчилар ва пудра тчилардан узоқ муддатли қарзлар Узоқ муддатли банк кредитлари Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган ( кечиктирилган) Манба: Маълумотлар асосида талаба томонидан тайёрланди II бўлим пассивини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Баланс пассивининг иккинчи бўлими “Мажбуриятлар” деб номланиб, бу бўлимда қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзларини, корхона ишчи – хизматчилари учун банк кредитлари, товарлар, меҳнатга хақ тўлаш бўйича ижтимоий ҳимоялаш, суғурта, таъминот, мулкий ва шахсий суғурта, бюджет билан, ундан ташқари тўловлар, шўба корхоналари ва бошқалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар кўрсатилади. Булардан ташқари ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар, кўзда тутилган даромадлар, харажатлар ва тўловлар захираси, даргумон қарзлар бўйича захиралар ва бошқа қисқа муддатли пассивлар ҳам ушбу бўлимда акс эттирилади. Шу бўлим пассивида жуда кўп бухгалтерия ҳисобининг счётларининг кредит қолдиғи келтири қисмида солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва мазмуни ҳамда корхона мажбуриятлари таркибида тутган ўрни ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Республикамиздаги мавжуд иқтисодий шарт-шароитларга кўра, давлатнинг иқтисодиётга таъсири жараёни ривожланган давлатлардан фарқ қилади. ўтиш даври хусусиятларидан келиб чиқиб, давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашув жараёни бирмунча фарқ қилади. Шунинг учун иқтисодий ислоҳотларнинг кейинги вазифалари сифатида иқтисодиётни янада эркинлаштириш вазифасининг қўйилиши ва унинг амалга ошиши ҳозирги давр учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз солиқ тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, 2007 йилда кучга кирган янги Солиқ кодекси бу соҳада қилинган назарий ва амалий ишларнинг натижаси бўлди. Ушбу Кодекс солиқ қонунчилигиг - иқтисодиётни бошқаришда айрим эски усул-унсурларининг сақланиб қолинаётганлиги ва моддий манфаатдорликнинг таъминламаётганлиги; - корхоналарда инвестиция олиб кириш ҳаракатларининг етарли даражада эмаслиги. Шундай экан, солиқ имтиёзлари воситасида корхона иқтисодини тартибга солишда мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни сифат жиҳатдан ривожлантиришни, корхоналарнинг инвестицион салоҳиятини оширишни, хусусий мулкчиликни ҳамда рақобат муҳитини шаклланишини таъминлайдиган тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Кейинги йилларда мамлакатимизда корхоналар тўлайдиган солиқларни соддалаштириш, уларни сонини камайтириш барча учун ўрганиш ва ҳисоблаш учун қулайликлар яратиш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда, бу эса ўз навба кенгайтиришга йўналтириладиган фойданинг (даромадларнинг) бир қисмини кўпайтириш имконини бериш кўзда тутилган;  кичик корхоналар ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 8 фоиздан 7 фоизга пасайтирилди. Бу эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб берди;  ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоизда ушлаб қолинди. Бунда хўжалик субъектларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тушадиган юкни камайтиради ва ўз навбатида корхоналар ихтиёрида қоладиган, ишчиходимларнинг иш ҳаки ва ижтимоий нафақаларни оширишга йўналтирилиши мумкин бўлган маблағлар сўммасини кўпайтиради. 2. Юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солина 5. Солиқ солиш тизимини максимал даражада бирхиллаштириш ва соддалаштириш, шунингдек солиқлар ва мажбурий тўловларнинг айрим турларини ҳисоблаш механизми ва тўлаш тартибини соддалаштириш кўзда тутилган. 6. Замонавий савдо тизимини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, айниқса қишлоқ жойларда, бориш қийин бўлган ва тоғли аҳоли пунктларида кўрсатиладиган савдо хизматлари сифатини ошириш учун савдо корхоналарига солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилди. Ҳозир мавжуд бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бешта тури ва уларни ҳисоблаб чиқишнинг анча мураккаб тизими ўрнига товар айланмасидан ягона солиқ тўлови жорий этилди. Бунда ягона солиқ ставкаси аҳоли сони 100 мингдан ортиқ кишини ташкил этадиган шаҳарлардаги савдо корхоналари учун - 5 фоиз, қолган аҳоли пунктларида — 3 фоиз, Хулоса қилиб айтиш лозимки, давлатимиз томонидан олиб борилаётган солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва уни соддалаштириш республикамизда фаолият юритаётган корхоналарга, тадбиркорларга ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган. II-боб. Корхона мажбуриятларининг бугунги кундаги холати ва унинг тахлили 2.1 Корхона мажбуриятларини шаклланиш механизми ва унинг тахлили Ҳар қандай мулкчилик шаклидаги корхоналарда, хўжалик-молиявий фаолиятини амалга ошириш жараёнида мажбуриятлар юзага келади. Корхона мажбуриятларини шаклланиши ёки вужудга келиши ўзига хос хусусиятларга эса. Биринчи бобда биз, корхона мажбуриятлари ва уларни таркиби бўйича маълумотлар бериб ўтгандик. Айнан ушбу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда ишимизнинг ушбу бобида корхоналарни иккинчи тараф билан юзага келадиган мажбурия - ажратилган бўлинмаларга қарз (6110); - шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарз (6120); - солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар (6240); - олинган бўнаклар (6300); - бюджетга тўловлар бўйича қарз (6400); - суғурталар бўйича қарз (6510); - мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз (6520); - таъсисчиларга бўлган қарзлар (6600); - меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз (6700); - бошқа кредиторлик қарзлари (6950 дан ташқари 6900). Кредиторлик мажбуриятлари қарши томонга корхонанинг тўлайдиган мажбуриятларини характерлайди. Биз юқорида унинг таркибига нималар киришини айтиб ўтдик. Кредиторлик мажбуриятлари юзага чиқишининг асосий сабаби сифатида бевосита дебиторлик мажбуриятларининг вақтида келиб тушмаслигини таъкидлаш ҳам мумкин. Кредиторлик мажбуриятларининг таркиби иқтисодий жарималарга ҳамда корхонага бўлган ишончнинг пасайишига олиб келади. Корхона кредиторлик мажбуриятларининг тўлаш муддатлари бўйича қуйидаги таркибни бериб ўтиш мумкин: - тўлаш муддати келган мажбуриятлар; - тўлаш муддати ўтиб кетган мажбуриятлар. Йил календар даврининг тақсими бўйича кредиторлик мажбуриятларининг қуйидаги шаклларини бериш мумкин: - 1 ойгача бўлган мажбуриятлар; - 1 ойдан 2 ойгача бўлган мажбуриятлар; - 2 ойдан 3ойга бўлган мажбуриятлар; - 3 ойдан 6 ойгача бўлган мажбуриятлар; - 6 ойдан 1 йилгача бўлган мажбуриятлар; - 1 йилдан ортиқ муддатга бўлган мажбуриятлар. Биз қуйида “БекободТекстил” акционерлик жамияти мисолида кредиторлик мажбуриятларини таркиби ва ташкил топиш муддати бўйича тахлил қилиб ўтамиз (2.1-жадвал). “БекободТекстил” АЖ кийим кечак ва трикотаж ма 2.1-жадвал “БекободТекстил” акционерлик жамиятида кредиторлик мажбуриятларининг таркиби ва ташкил топиш муддати бўйича таҳлили (2009 йил ҳолатига) (минг сўм) Кредиторлик мажбуриятлари моддалари Давр охирига жами Шу жумладан юзага чиқиш муддатлари бўйича 1 ойгача 1 ойдан 2 ойгача 2 ойдан 3 ойгача 3 ойдан 1 йилгача 1 йилдан ортиқ 1 2 3 4 5 6 7 1.Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз 90387 51423 12196 15713 10023 1032 2.Ажратилган бўлинмаларга қарз 400 312 56 32 - - 3.Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарз 5007 4019 872 101 15 - 4.Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар 6721 4198 2103 420 - - 5.Олинган бўнаклар - - - - - - 6.Суғурталар бўйича қарз - - - - - - 7.Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз - - - - - - 8.Таъсисчиларга бўлган қарзлар - - - - кредиторлик қарзлари Жами 127554 78680 16516 19483 11843 1032 Манба: Корхонанинг йиллик ҳисоботлари асосида тайёрланди Корхона кредиторлик қарзларининг ҳолатига уларнинг айланиш даражаларини ўрганиш асосида тўлиқ баҳо бериш мумкин. Кредиторлик қарзлари айланувчанлиги бўйича қуйидаги боғланишлар жадвалини келтириб ўтиш мумкин. Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида биз тахлил қилаётган “БекободТекстил” АЖ да кредиторлик қарзларини айланишига баҳо беришимиз мумкин бўлади (2.2-жадвал). 2.2-жадвал “БекободТекстил” акционерлик жамиятида кредиторлик мажбуриятларининг айланиш тахлили (2008-2009 йил ҳолатига) (минг сўм) Кўрсаткичлар Ўтган йили Ҳисобот йили Фарқи (+,-) 1 2 3 4 1. Жами кредиторлик мажбуриятлари, минг сўм 249458 127554 - 121904 2.Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш танн Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада кредиторлик қарзлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121904 минг сўмга қисқарган. Бунга аксинча сотилган маҳсулот иш, хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи эса жорий йилда 1238714 минг сўмга ўсган. Буларнинг натижасида корхонада кредиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти ўтган йилга 3,726 коэффициентдан ҳисобот йилига келиб 16,999 коэффициентигача кўтарилган. Яъни кредиторлик қарзларининг айланувчанлиги бир неча маротабага тезлашган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий баҳоламоқ лозим. Бундан ташқари кредиторлик қарзларининг айланиш даври ўтган йилги 97 кундан ҳисобот йилига келиб 21 кйнгача қисқарган. Мажбуриятлар таркибида кредиторлик қарзларнинг салмоғи ҳам жорий йилда 18,49 фоизга камайганлигини ижобий баҳоласак бўлади. Аммо, Таъсир этувчи омиллар ххх ххх а) сотилган маҳсулот (иш, ҳизмат) ларниг таннархини ўзгариши (2-1) +4,966 -56 б) кредиторлик қарзлари суммасининг ўзгариши (3-2) +8,307 -20 Манба: маълумотлар асосида талаба томонидан тайёрланди Мазкур жадвал маълумотларидан кўринадики, корхонада кредиторлик қарзларини айланиш коэффициенти ўтган йилга нисбатан жорий йилда 13,273 коэффициентга ошган. Бу ўзгаришда сотилган маҳсулот таннархининг ўзгаришини таъсири +4,966 коэффициентга кредиторлик қарзлари суммасининг ўзгариши эса +8,307 коэффициентга тенг бўлган. Кредиторлик қарзларининг тўлаш муддати ўтган йилга нисбатан 76 кунга тезлашган. Бу ўзгаришда махсулот таннархининг ёки сотиб олинган қийматликлар ва хизматлар суммасининг ўзгариши таъсири 56 кунга, кредиторлик қарзлари суммасининг ўзгариши эса 20 кунга т мажбуриятларини самарали бошқаришнинг асосий йўналишларидан бири бу, уларни шаклланиш механизмини тўғри идрок этиш, уларни хар бир жиҳатларини кенг ўрганиш, айланиш даври ҳамда камайтиириш йўлларини излаб топиш ҳисобланади. Ишимизнинг учинчи бобида, корхона мажбуриятларини самарали бошқариш бўйича батафсил тўхталиб ўтамиз 2.2 Жаҳон молиявий - иқтисодий инқироз шароитида корхоналар молиявий ҳолатини ва унинг тахлили Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз шароитида корхона мажбуриятларини ўрганиш, уларнинг таркибини оптималлаштириш ва корхонани инқироз ҳолатига олиб келувчи сабаб ва омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш муҳим ҳисобланади. Мамлакатимиз раҳбари бошчилигида инқирозга қарши чоралар дастурининг ишлаб чиқилиши ва амалиётга самарали тадбиқ қилиниши натижасида, Республикамизда фаолият – тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ ва тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш; – банклар кредитлари бўйича тўлов муддати ўтган ва жорий қарзлар миқдорини қайта кўриб чиқиш, бюджетга тўланадиган тўловларнинг пенясидан кечиш ва бошқа муҳим имтиёз ва преференциялар бериш. Учинчидан – қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш. Шу мақсадда яқинда хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиётимиздаги етакчи тармоқ ва соҳаларда маҳсулот таннархини камида 20 фоиз туширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаг юқори даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чоратадбирлари дастури тўғрисида»ги (2008 йил 28 ноябрь) 4058-сонли Фармонида муҳим чора-тадбирлар қаторида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг барча ресурслардан самарали фойдаланиши ҳисобига маҳсулот таннархини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пасайтириш орқали уларнинг рақобатдошлигини таъминлаш вазифаси ҳам белгилаб берилган эди. Натижада 2009 йил мобайнида санoат тармoқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулoт таннарxи 18 фoизга, Oлмалиқ кoн-металлургия кoмбинати, «Ўзмeткoмбинат» акциядoрлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзэлтехсанoат» Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси 295,1 20,0 Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза комплекси 13,1 20,2 Республика бўйича жами 2079,5 20,38 Манба: Ходиев Б ва бошқалар Ўз. Р. Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт. - 2010. Жадвалдан кўринадики, 2009 йилда республикамиз бўйича маҳсулотлар таннархини 2079,5 млрд. сўмга ёки 20,38 фоизга қисқартиришга эришилган. Иқтисoдиётнинг рeaл сeктoри кoрxoнaлaрини қўллaб-қуввaтлaшдаги муҳим тадбирлардан яна бири – турли сабаблар 105,8 млрд. сўм миқдорида бюджет олдидаги ва етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва коммунал хизматлар қарзларини тўлаш муддатларини кейинга сурилганлиги, барча турдаги энергия манбалари ва асосий коммунал хизматлар учун нархлар ўсиши ўртача 7,7%, яъни паст даражада сақлаб қолинганлигини таъкидлаш мумкин. Бу эса жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида маҳсулoтни экспорт қилиш бўйича юзага кeлган вақтинчалик қийинчиликларга қарамасдан, экспорт қилувчи корхоналарда ишлаб чиқаришнинг пасайишини oлдини oлиш имкoнини бeрди. Маҳсулoт экспорт қиладиган кoрxoналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чoра-тадбирлар натижасида уларнинг барқарoр ишлашини таъминлашга, 2009 йилда экспорт ҳажмини 2,4 фoиз oширишга эришилди. Бу ўтган йили ташқи савдo айланмасини 2,3 миллиард дoллардан кўпрoқ Манба: Ходиев Б ва бошқалар Ўз.Р. Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт. - 2010. 2.5-жадвал. Ўзбекистонда солиқ ставкаларининг пасайтирилиши Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тури 2000 йил 2010 йил Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 31 9 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 15%, 25%, 36%, 40% 11%, 17%, 22% Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови 15 7 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 4,0 3,5 Ягона ижтимоий тўлов 40 25 Манба: Ўз.Р. Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари Дастур дoирасида амалга oш III-боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхона мажбуриятларини самарали ташкил этиш ва бошқариш масалалари. 3.1 Корхона кредиторлик қазлари ва уларни камайтиришнинг асосий йўналишлари Корхоналарда кредиторлик қарзлари корхона мажбуриятларининг асосий бўлимларидан бири бўлиб ҳисобланади. Корхоналарда кредиторлик қарзларининг моҳияти тўғрисида фикр билдирилаётган пайтда, бу ерда дастлаб «кредитор» атамасининг иқтисодий моҳиятини ёритиб ўтиш лозим. Кредитор дейилганда маълум бир хўжалик юритувчи субъектнинг (дебиторнинг) қарзи бўлган юридик ёки жисмоний шахсларга айтилади. Бозор муносабатлари шароитида давлат, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва умуман, барча хўжалик юритувчи субъектлар кредитор бўлишлари мумкин. Корхоналарда кредиторлик қарзлари таркибига қуйидагиларни киритиш Кредиторлик қарзларининг моҳиятини тўғри идрок этиш учун унинг ўзига хос бўлган хусусиятлари билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бизнинг фикримизча, кредиторлик қарзлари бир неча хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 1. Кредиторлик қарзлари иқтисодий муносабатларда бир хўжалик юритувчи субъект учун фойдали саналса, иккинчи бир хўжалик юритувчи субъект учун эса зарарли бўлиши мумкин. Бу қарзлар, айниқса, унинг муддати ўтган қисми хўжалик алоқаларининг издан чиқишига, ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига ва мамлакат миқёсида ижтимоий тангликни келтириб чиқариши мумкин. 2. Кредиторлик қарзлари нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шаклларини, маълум маънода, трансформация қилиши ва тўлов турларини ўзгартириши мумкин. 3. Кредиторлик қарзларининг тўлов муддати ўтган қ чиқади. Корхоналарда кредиторлик мажбуриятларининг юзага келиши бўйича қуйидаги сабаб қаторларини таркиблаш мумкин: - ўзаро ҳисоб-китобларда томонларнинг тўлов лаёқатига эга эмаслиги; - товарларни ортиб жўнатиш ва сотишда ҳисоб-китобларнинг замонавий шаклларининг чекланганлиги; - мулк ва унга эгалик қилишда масъуллик ҳиссининг йўқлиги; - ўзаро шартномавий муносабатларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги; - даромадларни тан олиш юзасидан корхоналар тармоқ хусусиятидан келиб чиқилмаганлиги; - харажатлар таркибига кирувчи иш ва хизматларни ҳисобга олишда қатъий ҳужжатлаштириш мезонларнинг йўқлиги; - ҳодимлар ва капитал эгалари билан корхона ўртасидаги муносабатларда қатъий шартларнинг йўқлиги; - кредит ташкилотлари билан мижоз ўртасида бўладиган муносабатларда корхоналар фаолиятини баҳолашнинг услу Шу ўринда мамлакатимиздаги айрим иқтисодчи олимлар томонидан ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган айрим фикрларни ҳам келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, иқтисодчи олим М.Юсупов шундай деб ёзади: «... дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзларининг энг асосий сабаби, нархларнинг тенг эмаслиги бўлиб, у тармоқлараро маҳсулот ва хизматлар айирбошлаш тезлигини пасайтиради. Корхона ўз маҳсулотини пасайтирилган, тенг бўлмаган нархда сотганидан сўнг унинг банкдаги ҳисоб варағига қилинган харажатлар билан умуман тенглаштириб бўлмайдиган сумма келиб тушади. Келиб тушган маблағ нафақат маҳсулот етказиб, берувчиларнинг тўловномалари бўйича уларга ҳақ тўлашга, балки ишчиларнинг ўзига иш ҳақи тўлаш учун ҳам етарли бўлмайди. камайтириш масаласига, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ўсишига, маркетинг тадқиқотларга ва буюртмалар тўпламини замонавий тарзда ташкил қилинишига қаратиш лозим; • корхона раҳбарларининг, қабул қилинаётган ечимларнинг тўлақонлиги, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ва молиявий фаолиятнинг натижасига кўра маъмурий ва иқтисодий жавобгарлигини кучайтириш. Раҳбарлар ва етакчи мутахассислар билан тузиладиган шартномаларга корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича аниқ мажбуриятлар амалиётини кенг қўллаш». Муаммони ҳал этишга худди юқоридагидек ёндошув М.Йўлдошев ва А.Аҳмедовларга ҳам тегишлидир. Жумладан, улар «... вақтида тўланмаган дебиторлик (кредиторлик) қарзларининг олдини олиш ва уларни қисқартиришнинг у ёки бу усулларини амалга оширишда банклар бевосита қатнашишини ҳисобга о - маҳсулот олдиндан ҳақ тўланмасдан жўнатилган ҳоллар аниқланган тақдирда ёки муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи бўла туриб маҳсулот жўнатилган тақдирда, маълумотларни тегишли чоралар кўриш учун дарҳол солиқ органларига органларига топшириш; - экспорт шартномларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш чоғида божхона назоратига тақдим этиш учун мижозларга ҳисобкитоблар тўғрисида махсус маълумотнома берилишини таъминлаш; - маблағлар бўлмаган ёки етишмаган тақдирда олдиндан ҳақ тўлашни кредитлашнинг асосий қоидаларига риоя қилган ҳолда банк ссудалари ҳисобидан аккредитивлар билан амалга ошириш. Бизнинг фикримизча, кредиторлик қарзларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади: - ўзаро шартномавий муносабатларда томонларнинг масъуллиги ва у ошириш мақсадида тижорат банклари ва бошқа молиявий муассасалар кредитларидан фойдаланадилар. Ўз навбатида, ушбу фаолиятни амалга ошириш жараёнида корхоналарда маълум миқдорда банклар ва моливий муассалар олдида мажбуриятлар юзага келади. Бозор муносабатлари шароитида корхоналарни банклар олдидаги мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши, банклардан олинган кредитлар бўйича тўловлар ва фоизларни камайтирилиши мамлакатнинг кредит тизимини ривожлантишига, банкларда кредит операцияларни самарали амалга оширилишини таъминловчи муҳим омиллардан бири саналади. Тижорат банклар томонидан хўжалик субъектларини кредитлашда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг - илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга; - тамаки ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга; - савдо-воситачи корхоналар айланма маблағларини шакллантиришга; - ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга; - маъмурий харажатларни тўлашга, шу жумладан, хизмат автомобиллари таъминотига ва бошқа тўловларга. Кредитни ажратиш розилиги олинганидан сўнг қарздор бир маротабали комиссияни тўлайди, гаровни рўйхатдан ўтказилишини амалга оширади. Барча хужжатлар тижорат банки юридик бошқармалари томонидан тайёрланади. Тижорат банки томонидан банк молия ташкилотига кредит йўналишидан фойдаланиш мақсадида ва кредитни молиялаштириш ва аккредитив очилиши тўғрисида сўров юборилади. Кредит олиш учун мижоз томонидан қуйидагилар амалга оширилиши лозим: г) бутун қурилиш, ускуналарни созлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштириш даври мобайнида ишларнинг техникавий лойихаси ёки жамланма жадвалини; д) кредитдан фойдаланиш ва уни тўлаш муддатининг ҳисобини. 2. Лойиханинг техник иқтисодий асосномаси. 3. Юридик ҳужжатлар: -Корхона устави; -Таъсис шартномаси; -Агар фаолият тури махсус лицензия талаб қилинадиган рўйхатга кирса, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш хуқуқини берадиган лицензия. 4. Контракт хужжатларининг бевосита ижрочилар билан келишилган лойихалари: - машина – ускуналар етказиб бериш ёки объектни қуриб, ишга тайёр ҳолда топшириш тўғрисида тузилган контракт; - қурилиш пудрати ва қурилишни моддий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома; - хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқа моддий бойликларни келтириш, бундай харидлар им 6. Экспертизага оид бошка хужжатлар: 7. Чет элдан олиб келинаётган технологиялар учун тузилган шартномалар Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтказилган бўлиши шарт. Бундан ташқари, тижорат банклари хоҳлаган бошқа хужжатларни талаб қилишга ҳамда кўзда тутиладиган лойиха жойлашган жойини текшириб кўриш хуқуқига эга. Қуйидагилар кредит таъминоти сифатида қабул қилинади: - мол-мулк гарови; - қимматли қоғозлар гарови; - банк кафолати ёки кредит қайтармаслиги таваккалчилиги туфайли зарарларни суғурталаш тўғрисидаги суғурта полиси; - учинчи шахслар кафиллиги тақдим этилиши мумкин. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш зарурати пайдо бўлди. Бунда Республикамизга импорт хажмини қисқартириш ва экспорт хажмини ошириш каби долзарб ваз Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2000 йил 21 мартдаги Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда, тижорат банкларида ишлаб-чиқариш микрофирмалари, кичик бизнес корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг юқори технологик ҳамда инновация лойиҳаларини кредитлаш мақсадида мамлакатимизда амал қилаётган барча тижорат банкларида Махсус имтиёзли кредитлаш жамғармаси ташкил этилди. 200 8 йил 1 январ ҳолатига Республикамиз тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини моливий қўллабқувватлаш мақсадида жами 918.4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги банк кредит линиялари очилган. Бугунги кунда Республикамизда ТИФ Миллий банки, Асака банк, Агро банк , Саноатқурилиш банки, Ипак йўли банки, Ҳамкор банк ва бошқ 1. Валюта риски муаммоси. Мазкур муаммонинг моҳияти шундаки, банк кредитларни қайтариш даврида миллий валютанинг алмашув курси сезиларли даражада пасайганлиги сабабли, мижозларнинг кредитни қайтариш харажатлари кескин ўсмоқда. Банк кредитларни қайтариш жараёнида валюта риски муаммосини чуқурлашувига олиб келган иккинчи сабаб, банк кредитларнинг сезиларли қисмини биржадан ташқари валюта курси бўйича конвертация қилиш учун тўланаётганлигидир. Биржадан ташқари валюта курси эса пасайиш тенденциясига эга бўлмоқда. 2. Миллий жорий валюта бозорининг ликвидлилик даражаси. Маълумки, инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли тарзда реализация қилиш натижасида ишлаб чиқарилган товарларнинг сезиларли қисми миллий валюта сўмга сотилади. Уларни банк валюталарга конвертация қилиш ҳисобига банк кредитларни қа • янгидан ташкил этилаётган кичик корхоналарга банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун нобюджет жамғармалар томонидан кафолат бериш амалиётини кенгайтириш; • валюта ва бошқа рискларни камайтириш ва суғурталаш; Тижорат банклари учун мавжуд муаммолардан бири хўжалик субъектларига тижорат банклари томонидан берилган кредитларни қайтариб бермаслик ҳоллари ҳам кўплаб учрамоқда, бошқача айтганда корхоналарнинг тижорат банклари олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажарилмаётганлигини бўлиб ҳисобланади. Буларга асосий сабаб қуйидагиларни айтиш мумкин. 1. Корхоналар томонидан кредит ресурсларини олиш учун тайёрланган бизнес режалар сифатининг пастлиги. 2. Маълум бир молиявий қийинчиликларни ўтказаётган хўжалик субъектларининг кредитни ўзлаштирида муамоларга дуч келиши. 3. Ишлаб чиқарилаётган 1. Корхоналарни капиталлаштириш даражасининг пастлиги; 2. Мененжмент ва маркетингни мукаммал ташкил этишнинг чекланганлиги; 3. Йирик бизнес субъектларига юқори даражада қарамлик; 4. Маъмурий текшириш ва назоратнинг сақланиб қолаётганлиги; 5. Айрим турдаги хўжалик субъектларининг молиявий имкониятларини чекланганлиги; 6. Корхона рахбарларининг малакаси етарли даражада эмаслиги; 7. Товар ва хизматлар бўйича ракобатбардошликнинг паст даражадалиги. Мамлакатимизда хўжалик субъектларнинг ривожланишига кредит жалб қилиш амалиётини ўрганиб чуқур таҳлил қилган ҳолда мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги таклифларни келтирамиз: 1. Валюта курсини унификациялаш лозим. Чунки валютада кредит олинаётган вактда курс прогнозлаштириб олингани билан кейин ўсиб кетяпти-да бизнес режадаги кўзла 1. Айрим мулкчилик шаклидаги корхоналар (масалан, кичик бизнес субъектлари) ўз эхтиёжлари учун хом-ашё ва материаллар импорт қилса ҚҚСдан озод қилиш лозим. 2. Валюта курсининг ўзгариши натижасида тўланадиган фойда солиғини қисқартириш лозим. 3. Банкларнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялаштиришга йўналтирилган фаолиятини имтиёзли солиққа тортиш механизмини соддалаштириш керак. Шундай қилиб, корхоналарда мажбуриятларини тўғри ташкил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш, корхоналарни ишлаб чиқариш имкониятларини мустаҳкамлашга, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, импорт қилинаётган маҳсулотлар салмоғининг камайишига, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда маҳаллий бозорни товар ва хизматлар билан тўлдириш, шу билан биргаликда тадбиркорликни ривожлан Хулоса ва таклифлар Битирув малакавий ишининг ушбу қисмида юқорида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларига ва ишни ёзиш жараёнида таҳлил қилинган маълумотлар асосида, бугунги кунда корхона мажбуриятларини тўғри ташкил этиш ва уларни самарали бошқариш масалалари юзасидан асосий хулоса ва таклифларимизни бериб ўтамиз. 1.Корхона мажбуриятлари, корхонанинг ишчи ҳодимлари, таъсисчилари, бошқа хўжалик субъектлари ва молиявий ташкилот ва муассалар билан молиявий иқтисодий муносабатларни амалга ошириш жараёнида юзага келади. 2. Корхона мажбуриятларини самарали бошқаришда аввало, унинг таркиби ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаб олиш лозим. Корхона мажбуриятлари таркибини асосий моддалари қуйидагилардан иборат: - корхоналарни жорий ва узоқ муддатли кредиторлиқ қарзлари; - корхоналарни бюджет қайтариш улардан мақсадли равишда фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Ҳозирги кунда корхона мажбуриятларини самарали бошқаришда мавжуд камчиликлар қаторига қуйидагиларни киритш мумкин: - корхоналарни капиталлаштириш даражасининг пастлиги; - мененжмент ва маркетингни мукаммал ташкил этишнинг чекланганлиги; - йирик бизнес субъектларига юқори даражада қарамлик; - маъмурий текшириш ва назоратнинг сақланиб қолаётганлиги; -айрим турдаги хўжалик субъектларининг молиявий имкониятларини чекланганлиги; - корхона рахбарларининг малакаси етарли даражада эмаслиги; - маҳсулот ва хизматлар бўйича ракобатбардошликнинг паст даражадалиги. Ўйлаймизки бунга ўхшаш камчиликларни ўз вақтида аниқлаб уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқиш корхона мажбуриятларини самарали б 5. Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» ги Қонуни 2001 йил 6 декабр. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. “Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. 2009 йил 20 январь, ПҚ-1041- сон. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги ПҚ1438-сонли Қарори. 2010 йил 26 ноябрь. 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги ПҚ – 1442 – сонли Қарори. 2010 йил 15 декабр. 9. Ўзбекистон Республ 14. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2010 й. – 56 б. 15. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Т.: “Ўзбекистон”, 2011 й. – 48 б. 16. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида – Т.: “Ўзбекистон”, 2011 й. – 440 б. 17. Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: “Ўзбекистон”, 2012 й. – 36 б. 18. Антонов В.Г. и др. Корпоративное управление: учебное пособие. – М.: ИНФРА – М, 2010. – 288 с. 19. Антикризисное управление: Учебник. -2-е., доп. и перераб. / Под ред. Э.М. Короткова.- М.: ИНФРА- М, 2009.- 620 с.- (Высшая образование) 20. Антикризисное у 26. Ваҳобов А., Жумаев Н., Хошимов Э. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: сабаблари, хусусиятлари ва иқтисодиётга таъсирини юмшатиш йўллари” - Т:, “Академнашр” – 2009 й. 123- бет 27. Ваҳобов А, Маликов Т. Молия: умумназарий масалалар. Т.: “IQTISOD– MOLIYA” 2008. 354 б. 28. Вавилов А. Государственный долг: уроки кризиса и принципы управления. –М.: Городец-издат, 2001 29. Дементьева А.Г. Основы корпоративного управления. Учебное пособие. – М.: Магистр, 2009. – 575 с. 30. Исаев Д.В. Корпоративное управление и стратегический менеджмент информационный аспект. Учебное пособие. – М.: Высшей школы экономики, 2010. – 219 с. 31. Иванова Е и др. Корпоративное управление: учебник. М.: Ростов на Дону “Феникс”, 2008 г. – 258 с. 32. Каримов А.А. Корпоратив бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисоби ва аудит. М 40. Матазимов О. Даромаднинг икки томонлама солиққа тортилиши муаммолари. / Солиқ солиш ва бухгалтерия хисоби. 2008. №10. – Б.10- 15. 41. Мирзаев Ж. Мустаҳкам хуқуқий асос – иқтисодий ривожланишнинг мухим омили. // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент. 2010. №01. – Б. 27- 35. 42. Налоги в условиях экономической интеграции. / В.С. Бард и др. под ред. проф. В.С.Барда и Л.П.Павловой. –М.: КНОРУС, 2004. – 288 с. 43. Тошмурадова Б. Солиқ муносабатларини оптималлаштириш. Ўқув қўлланма, -Т.: ТМИ, 2005. –158 б. 44. Тошмуродова Б. Солиқлар воситасида иқтисодиётни бошқариш механизми. /Монография. –Т.: “Янги аср авлоди”, 2002. – 127 б. 45. Хван Л.Б. Солиқ ҳуқуқи. - Т.: Консаудитинформ, 2001. 432 б. 46. Юсупов Ю. Можно ли определить оптимальную долю бюджета в ВВП? //Экономическое обозрение. 2005 № 7. 47. Ю 53. http://www.referat . ru - Рефератлар, иншолар, курс ишлари, иқтисод ва бошқалар. 54. http://www.bilimdon.uz -Ўзбекистонда фан ва таълим. Виртуал билимлар супермаркети. 55. http://www.uz - Ўзбекистон Республикаси ресурслари каталоги. 56. http://www.cer.uz - Иқтисодий тадқиқотлар маркази - Ўзбекистон 57. http://cere.tfi.uz - Иқтисодий тадқиқотлар ва таълим маркази. 58. http://www.mf.uz – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги. 59. http://www.nalog.uz - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 60. http://www.stat.uz - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 56
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha