Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 190.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бозор мувозанати, максимал ва минимал нархлар

Купить
Бозор мувозанати, максимал ва минимал нархлар 1. Бозор мувозанати ва мувозанат нарх. 2. Бозор мувозанатига таъсир қилувчи омиллар. 3. Максимал ва минимал нархлар, “қора бозор”нинг вужудга келиши. 4. Истеъмолчи ютуғи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи. Бозор мувозанати - бу қайд этилган нархларда неъматга бўлган бозор талаби миқдори шу неъматнинг бозор таклифи миқдорига тенглигини кўрсатувчи ҳолатдир. P SD E P e Q 0 Q e Мувозанат нарх Pe ва мувозанат хажм Qe Бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, бозор мувозанатини ўзгаришига олиб келади. Масалан, бозордаги талаб ошса, (талаб чизиғи ўнгга силжиганда) мувозанат нарх P e ва мувозанат товар ҳажми Q e ўсади. Агар бозор талаби камайса (талаб чизиғи чапга силжиса) Pe ва Qe лар ҳам камаяди. Бозор таклифи ошса (таклиф чизиғи ўнгга силжиса), мувозанат нарх Pe камаяди, мувозанат товар ҳажми Qe ўсади. Агар бозор таклифи камайса (таклиф чизиғи чапга силжиса), мувозанат нарх Pe ўсади, мувозанат товар ҳажми Qe камаяди. eP Талаб чизиғининг силжиши Q eQ 1 D 2D D 1 SP E 2 P 2 E E 1P e P 1 Q Q 2 Таклиф чизиғининг силжиши QS 2S 1P S E 2 P2 EE 1D P eP1 Q eQ1 Q 2 Товарнинг максимал ва минимал нархи Баъзи вақтларда бозор нархи давлат томонидан ўрнатилади. Нарх максимал дейилади, агар ўрнатилган нарх мувозанат нархдан кичик бўлса ва нархни максимал нархдан юқори белгилаш таъқиқланса. Максимал нарх баъзи бир маҳсулотларга аҳолини ушбу маҳсулот билан маълум даражада таъминлаш мақсадида давлат томонидан ўрнатилади. Талаб ва таклиф назариясига кўра, максимал нархнинг ўрнатилиши маҳсулот танқислигига олиб келади. Товар танқислигини давлат ўз заҳирасидан маҳсулотни бозорга чиқариш йўли билан ечади, яъни ўз заҳирасидаги Qd-Qs миқдорда маҳсулот чиқариб талаб ва таклифни тенглаштиради. Агар сотувчиларга товарни максимал нарх Pmax дан юқори нархда сотишга рухсат бўлмаса, таклиф Qs миқдор билан чегаралангани учун, норасмий бозор ( хуфиёна бозор ) вужудга келади (расмда бу E D нуқта орқали ифодаланган ва бу бозорда товар норасмий бозор нархи P H да сотилади; P H мувозанат нархдан анча юқори бўлиши мумкин). SDP E D E P eP н P max Q Q s Q e Q D0 E' Маҳсулотнинг нархи P min минимал нарх дейилади, агар минимал нарх мувозанат нархдан катта бўлса, Pmin>Pe ( Р е-мувозанат нарх) ва нарх Pmin ни пасайтириш мумкин бўлмаса. E E 1 QSDP E SE D P e P нP min Q SQ EQ D0 Минимал нарх давлат томонидан, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун ўрнатилади. Минимал нархнинг ўрнатилиши, ортиқча маҳсулотнинг вужудга келишига олиб келади ёки маҳсулотлар сотилмасдан омборларда тўпланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу юқоридаги графикда келтирилган, ортиқча маҳсулот ҳажми Q S -Q D га тенг. Агар давлат маҳсулотни минимал нархдан паст нархда сотишга рухсат бермаса, бундай ҳолатда ҳам норасмий бозор вужудга келади. Графикдаги E 1 нуқта ортиқча маҳсулотни норасмий равишда мувозанат нархдан паст нархда ( P H нархда) сотилиши мумкин бўлган вазиятни кўрсатади. Истеъмолчи ортиқчалиги (ютуғи) - истеъмолчи томонидан товарга тўлаши мумкин бўлган максимал нарх билан товарнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқни билдиради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, истеъмолчининг товар учун бериши мумкин бўлган максимал нархдан товарни сотиб олишда тўланадиган ҳақиқий нархнинг айирмасига тенг. Истеъмолчи ортиқчалиги (қўшимча наф) алоҳида инсоннинг қанчалик ўртача яхши яшаётганлигини кўрсатади. S DБитимлар чизиғиP I II IIIIV Q Истеъмолчининг умумий ортиқчалиги- бу талаб чизиғи билан бозор нархи чизиғи ўртасида жойлашган соҳага тенг P S P e E QDИстеъмолчи ортиқчалиги Ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги – ишлаб чиқарувчи томонидан олинган умумий манфаатни билдиради. Бир хил ишлаб чиқарувчилар учун бир бирлик маҳсулот харажатлари бозор нархига тенг бўлса, бошқа ишлаб чиқарувчи учун ушбу харажатлар бозор нархидан кичикдир. Демак, ишлаб чиқарувчилар ушбу товарни сотишдан фойда, яъни ортиқча манфаат оладилар. Ҳар бир товар учун ушбу ортиқча манфаат товарнинг бозор нархи билан уни ишлаб чиқаришдаги чекли харажати ўртасидаги фарқга тенг бўлиб, уни ишлаб чиқарувчи олади. Бу фарқ бир бирлик мақсулотдан оладиган фойда билан ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай рентани қўшилганига тенг. Умуман ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги бу барча ишлаб ч иқарувчилар томонидан олинадиган фойдаларнинг умумий йиғиндисидир. Бозор учун умумий ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги таклиф чизиғидан тортиб то бозор нархи чизиғигача бўлган оралиқдаги юзага тенг Ишлаб чиқарувчи ортиқчалигиP S P e E QD Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги(ютуғи) QS DP 102030405070 60 80 75 55 1 2 3 4 5 Истеъмолчи ютуғи: (80-55)+(75-55)+(60-55)+(55-55)=50 сўм Истеъмолчи ортиқчалиги Ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги 23 Аёллар “Шуъбасига” бўлган талаб ва таклиф функциялари қуйидагича: Qd=P 2 -7P+12 Qs=3P-4 Берилган функциялардан фойдаланиб мувозанат нарх ва мувозанат ҳажм аниқлансин ҳамда графикдаги кўриниши акс эттирилсин. Уйга вазифа Эътиборларингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha