Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 193.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Буддавийликнинг Тибетда тарқалиши ва ҳолати

Купить
Буддавийликнинг Тибетда тарқалиши ва ҳолати • Буддавийлик – дунёдаги энг йирик динлар ичида қадимийларидан бири ҳисобланиб, мил. ав. VI-V асрларда Ҳиндистонда вужудга келган. Бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, Жанубий, Жануби- Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатлари: Шри Ланка, Ҳиндистон, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Монголия, Корея, Вьетнам, Япония, Комбоджа, Бирма, Таиланд, Лаосда ва қисман Европа ва Америка қитъаларида, Россия Федерациясининг Тува, Бурятия, Калмикия республикаларида истиқомат қиладилар. www.arxiv.uz • Ҳозирги кунда эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан Буддавийлик христианлик, ислом ва ҳиндуизмдан сўнг тўртинчи ўринни эгаллайди. Буддистларнинг сони тахминан 700 млн. атрофида бўлиб, улардан 1 млн. га яқини роҳиблардир. www.arxiv.uz • Буддавийлик бундан 2500 йилдан аввалроқ Ҳиндистонда диний-фалсафий таълимот сифатида вужудга келиб, унда кўплаб диний манбалар ва диний йўналишлар мавжуд. • Буддавийлик турли миллий ва диний анъаналар билан келишувчанлиги сабабли кўп миллатлар томонидан кенг қабул қилинди. Буддавийлик ҳаётнинг барча соҳалари: диний, маданий, сиёсий ва иқтисодий қатламларига кириб борди. www.arxiv.uz • Буддавийликни дин ёки фалсафа, идеология ёки маданият қоидалари тўплами ёхуд ҳаёт тарзи деб баҳолаш мумкин. • Буддавийлик милоднинг I асрида Хитой, IV асрда – Корея, VI асрда – Япония, VII асрда – Тибет, XIII-XVI асрларда – Монголия, XVII- XVIII асрларда – Бурятия ва Тува, XIX-XX асрларда эса Америка ва Европа қитъаларига кириб борган. www.arxiv.uz • Буддавийлик бошқа худоларга сиғинишни тақиқламайди. Будда, уларга ибодат қилиш инсонга вақтинча тасалли бериши мумкин, бироқ улар нирвана ҳолатига олиб бормайди, деб таълим берган. Шу сабабли, Буддавийлик таълимоти турли жойларда ёйилиши билан улар ибодат қилиб келган илоҳиятлари ёки улуғланган шахслари тимсоллари ибодатхоналарни эгаллаган. www.arxiv.uz • Масалан, Ҳиндистоннинг Буддавийликга мансуб илоҳиятлари дунёни яратувчи Брахма, чақмоқ ва момоқалдироқ худоси Индра, ҳунармандчилар ҳомийси Хатиману, Тибетда қаҳрамон Басер тимсоли, Монголияда Чингизхон каби миллий қаҳрамонлар Буддавийлик илоҳиятлари тимсолига айланди. Бироқ, бу илоҳиётлар нирвана ҳолатига олиб бормайди. Фақатгина Будда нирванага бошлай олади ва шу йўсинда инсонни азоблардан халос этади. www.arxiv.uz Манбалари. • Буддавийлик таълимоти бир қатор китоблар шаклига келтирилган тўпламларда баён қилинган. Улардан энг асосийси Трипитака (ёки Типитака – «уч сават» маъносини англатади). У уч қисмдан иборат бўлганлиги учун шундай ном билан аталган. Бу манбанинг қўлёзма нусхаси Шри Ланкада сақланиб қолган. У милоднинг бошларида китоб шаклига келтирилган. Улар – Будда тарғиботининг ҳақиқий баёни ҳисобланган сутра матнлари – Сутра-питака, роҳиблик ахлоқи, хонақоҳлар низомларига бағишланган виная матнлари – Виная-питака, Буддавийликнинг фалсафий ва психологик муаммоларини баён қилиб беришга бағишланган абхидхарма матнлари – Абхидхарма-питакадан иборат. Кейинчалик шаклланган санскрит, хитой, тибет, кхмер ва япон тилларидаги Буддавийликга оид адабиётлар анча кенг тарқалган, аммо уларнинг илк Буддавийл Тарқалиши. • Ушбу таълимотнинг ёйилишида буддист жамоаларнинг ( сангха ) роли катта бўлган. Улар йилнинг об-ҳавоси яхши бўлган тўққиз ойида шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ юриб, аҳолини бу динга даъват қилиб юрганлар. Фақатгина муссон ёмғирлари тинмай қуйган уч ойдагина ўз ибодатхоналарида муқим бўлиб медитация билан шуғулланганлар. www.arxiv.uz • Мил. ав. 273-232 йилларда ҳукмронлик қилган император Ашока даврида Буддавийлик кенг ҳудудларга жадал тарқалди. У буддист монахларга (роҳиблар), уларнинг Ҳиндистон билан чегарадош давлатларга қилган миссионерлик ҳаракатларига хайрихоҳлик билдирарди. Буддист миссионерлари ўз принципларида маҳкам туриб, юмшоқлик ва келишувчанлик билан ҳаракат қилдилар. www.arxiv.uz • Буддавийлик жамоалари бегона дин, маданият ва урф-одатлар устун бўлган шароитларда асрлар мобайнида ўзларини сақлаб қолиш, фурсат келганда, уларга ўз таъсирларини ўтказиш қобилиятига эгадирлар. Уларнинг бу хусусиятлари Ҳиндистонда мусулмон ҳукмдорлари даврида, Шри Ланкада португаллар, голландлар ва инглизлар мустамлакаси даврида, Хитой ва Япония конфуцийчилари даврида мазкур ҳудудларга Буддавийликнинг ёйилишида яққол намоён бўлади. www.arxiv.uz Тяньтай ёки Тендай йўналиши • Бу ном шундай деб аталган бир ибодатхона номи билан боғлиқ. Мазкур йўналишнинг илк ва кўзга кўринган вакилларидан бири монах Чжи-И бўлган. Чжи-И таълимотига кўра, бу дунёдаги ҳамма нарса ҳақиқий эмас, улар фақат бўшлиқдан иборат бўлиб, вақтинчалик мавжуддир. Мана шу асосга биноан у хулоса қиладики, оламдаги барча нарса ёлғиз мазмундадир. Будда ҳатто майда қум заррачаларида ҳам мавжуд бўлиши ва охирида эса ҳар бир инсоннинг ҳаёти Будда ҳаётининг бир қисми бўлиши мумкин. www.arxiv.uz • Ушбу таълимотни Чжань-Жань (711-782) мактабининг 9-патриархи ривожлантириб, шундай хулосага келди: Будда ҳамма жойда, ҳамма нарсада, ҳаттоки жонсиз нарсаларда ҳам мавжуд бўлиб, уларда Будда- табиатнинг бир бўлаги мавжуд. • Тяньтай йўналиши ўз тарафдорлари орасида катта обрўга эга бўлган ва XIV асрга қадар мавжуд бўлган. Хитойда, юқоридагилардан ташқари, кўплаб майда секталар ҳам мавжуд бўлган. Улар орасида мамлакат тарихида муҳим аҳамият касб этган «Чань» ва «Тантризм» йўналишларини алоҳида қайд этиш ўринли. www.arxiv.uz Тантризм • Ҳиндистонда биринчи минг йиллик ўрталарида вужудга келиб, кейинчалик Хитойга ҳам ўтган. Буддавийликнинг ушбу йўналиши VIII асрга келиб жуда тараққий топди. Бунга мазкур йўналишнинг уч машҳур патриархлари Ҳиндистондан келиб фаолият олиб боришлари сабаб бўлди. Тантризм мустақил ҳамда таъсирчан йўналиш сифатида Хитойда узоқ қолмади. www.arxiv.uz Чань-Буддавийлик. • Мазкур йўналишнинг номи санскрит тилидаги « дхиана » ( медитация, фикрни жамлаш ) сўзидан келиб чиққан. Ҳиндистонда вужудга келган дхиана Буддавийлик мактаби тарафдорлари вақти-вақти билан ташқи оламдан узилиб, ушбу абадий ташвишлардан четланиш ва фикрни бир нуқтага жамлаш таълимотини илгари сурганлар. Бу ишда киши, ҳақиқатан ҳам, транс ҳолатига тушадиган бўлса, бу орқали ҳақиқатга эришиш дхиана нинг олий мақсади ҳисобланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Дхиана таълимотининг Хитойдаги илк намояндалари Дао-Ань ҳамда Хуэй-Юаньлар эдилар. Улар дхиана сутралари ни хитой тилига таржима қилиб медитацияни амалиётга жорий қилганлар. Медитация амалиёти энг шуҳрат қозонган даврига Хитойда бирмунча кечроқ эришди. Бу нарса «Чань» сектасининг муваффақиятлари билан боғлиқ. Бироқ, шуни айтиш керакки, Чань медитацияси ҳинд дхиана сидаги медитациянинг оддий такрори, айнан ривожланган шакли эмас. Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, мазкур таълимот ҳинд Буддавийликига қарама-қарши таълимот сифатида вужудга келган. Дарҳақиқат, Чань йўналиши Хитой Буддавийликининг бошқа оқимларига қараганда кўпроқ Хитойга хосроқ. Унинг асосий ғояси қуйидагича: киши туманли, хира нирванага интилиши зарур эмас, фақатгина келажак ҳақида қайғуриш қачондир Бодхисатва ёки Б • Ламаизм Буддавийликнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у тибет тилида « лама » – «энг улуғ» деган маънони англатади. Мазкур диний йўналиш раҳбари шу ном билан – лама деб аталади. • Ламаизм Тибетда VII-XIV асрларда тибетликларнинг қадимий дини Бон-По (шаманизмнинг бир тури) унсурларини қабул қилган Махаяна ва Тантризм асосида вужудга келган бўлиб, ҳозирда тибетликларнинг асосий дини ҳисобланади. У бир неча фирқа ва мазҳабларга бўлинади. Ламаизм XVI аср охиридан мўғуллар, XVI аср бошларидан Россия ҳудудида яшовчи бурятлар, туваликлар ва қалмиқлар орасида ҳам тарқалди. Буддавийликнинг барча ақидаларини қабул қилган ламаизмда инсон фақат ламалар ёрдамида нажот топади. Ламаларсиз нирвана га етишиш у ёқда турсин, киши бу дунёга қайтиб келишда ҳам ҳеч нарсага эриша олмайди, деб таъкидланади. • Ламаизмнинг анъанавий қонунлашган асоси Канжур (108 жилдли) ва Танжур (225 жилдли) номли муқаддас китобларда баён қилинган. Бу динда дабдабали ибодатлар, театрлаштирилган муқаддас томошалар – мистериялар , кўпгина маиший расм- русумлар, худоларнинг ғазабини, ёвуз руҳларнинг зиёнларини қайтариш учун қилинадиган хатти- ҳаракатлар, дуо ва афсунлар бор. Ламаизмга кўра, лама ларга ва дунёвий ҳокимларга сўзсиз бўйсуниш асосий фазилат саналади. Масалан, бурят ламалари рус подшоҳларини – аватара , яъни маъбуда Цаган- Дараэхэнинг ердаги кўриниши, деб эълон қилганлар. www.arxiv.uz • Ламаизм таълимотига кўра, одам ўлдириш, ўғрилик, ёлғончилик, туҳмат, ғийбат, бекорчи сўзлаш, очкўзлик, кек сақлаш, зино қилиш – ўнта «оғир гуноҳ» саналади. Гуноҳ қилишдан ўзини тийиш инсонга энг яхши қайта туғилишга имкон беради. www.arxiv.uz • Ламаизм йўналишининг олий диний раҳнамоси Далай-Лама саналади. У туғилган мавжудотларнинг энг улуғи, бодхисатва Авалакитешваранинг ердаги кўриниши, тирик худо ҳисобланади. Далай – тибет тилида «денгиз» маъносини англатади. Далай-Лама «денгиздек улуғ лама» деганидир. Бу унвон 1391 йилда жорий қилинган. Биринчи Далай-Лама Биндуидуб (1391-1475) бўлган. Ҳозирги кунда Далай-Лама XIV Лозондантзенжанцо-Игвант ҳисобланади. У 1935 йилда туғилган. Унинг ўлими билан ерда янги Далай-Лама пайдо бўлади. Олий лама лардан ташкил қилинган ҳайъат унинг ўлимидан сўнг бир йил мобайнида янги туғилган гўдаклар орасидан янги Далай-Ламани қидириб топадилар. Шундан сўнг гўдак монастирда (хонақоҳда) тарбияланади. У вояга етгунга қадар унинг вазифасини регент – муваққат вакил бажариб туради. www.arxiv.uz • Ламаизм диний ҳаётининг марказини монастир ташкил қилади. У ерда Далай- Лама, Ламалар диний уюшмаси, роҳиблар, талабалар фаолият олиб борадилар. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha