Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 916.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бюджет ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятида назоратнинг аҳамияти

Купить
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДА НАЗОРАТНИНГ АҲАМИЯТИ 1. Бюджет ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишнинг мақсад ва вазифалари. 2. Бюджет ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятини назорат қилувчи органлар фаолияти. 3. Бюджет ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишни режалаштириш, ташкил қилиш ва тафтиш ўтказиш тартиби. ДМНИ фаолиятини нг ҳуқуқий асослари ЎзР Президентини нг фармон, фармойиш ва қарорлариЎзР Бюджет кодекси ЎзР Вазирлар Маҳкамасини н қарорлари ЎзР Конститутция си Ўз Р Молия вазирлиги 16.01.2018 й. Ф–5182 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон Қарори 2017 йил 24 октябрдаги 870- сон қарориДМНИ тўғрисида НИЗОМ 01 06 0D 0713 Давлат молиявий назорати инспекцияси Молия вазирлиги ҒазначилигиВЕНН ДИАГРАММАСИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАҚҚОСЛАНГ Ҳисоб Палатаси Давлат молиявий назорати инспекциясиВЕНН ДИАГРАММАСИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАҚҚОСЛАНГ КОНЦЕПТУАЛ ЖАДВАЛ Молиявий назорат органлари Хусусиятлари Ҳуқуқий асос Мақсади Назорат объектлари Назорат шакллари ва усуллари Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати Инспекцияси Молия вазирлиги Ғазначилиги 175 2 -модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси) • Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, -мансабдор шахсларга БҲМининг 3-5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади х удди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса, - мансабдор шахсларга БҲМининг 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (3.12.2019 й. ЎРҚ-586-сонли Қонуни) . • Унча кўп бўлмаган миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30-100 бараваригача бўлган миқдор тушунилади. 175 4 -МОДДА. ИШ ҲАҚИНИ ТАҚИҚЛАНГАН ШАКЛЛАРДА ТЎЛАШ ( 3.12.2019 й. ЎРҚ-586-сонли қонуни таҳририда • Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш — мансабдор шахсларга БҲМининг 10-15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (3.12.2019 й. ЎРҚ-586-сонли Қонуни) . 175 6 -МОДДА. БЮДЖЕТ СЎРОВИНИ, РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ХАРАЖАТЛАР СМЕТАЛАРИНИ ВА ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ • Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш — мансабдор шахсларга БҲМининг 1-2 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 176 1 -МОДДА. ШАРТНОМА ИНТИЗОМИНИ БУЗИШ • Шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш — мансабдор шахсларга БҲМининг 10-12 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 184 1 -модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш ( ЎзР Жиноят Кодекси, 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда ) Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса, — БҲМи нинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, — БҲМининг 50-75 бараваригача миқдорда жарима ёки 240-300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бюджет ташкилоти • Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот. Бюджет маблағлари олувчи • Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс. • Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ТУРЛАРИ дастлабки назорат — молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари молия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган; жорий назорат — молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари томонидан амалга ошириладиган; якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг қонунчиликда кўрсатилган давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ШАКЛЛАРИ тафтиш текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текшириш) ўрганиш Тафтиш – бу молиявий назоратнинг анча кенг тарқалган методи саналиб, назоратнинг ҳақиқий ва ҳужжатли усулларини қўллаш ёрдамида амалга ошириладиган корхона, ташкилот ва муассасалар молия-хўжалик фаолиятини ўзаро боғланган комплекс текширувидан иборат. Тафтиш тафтиш қилинаётган объект фаолиятидаги камчиликлар ва бузилмаларни топиш учун, яъни содир этилган хўжалик операцияларининг мақсадга мувофиқлиги, асосланганлиги, иқтисодий самарадорлигини, молиявий интизомга риоя этилганлигини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг ишончлилигини аниқлаш учун амалга оширилади. НАЗОРАТИНИНГ УСУЛЛАРИ • ёппасига назорат — текширилаётган давр учун барча бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни назорат қилиш; • танлов асосидаги назорат — муайян давр учун бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг айрим қисмларини назорат қилиш;ҳужжатларни текшириш ҳажмига қараб: • комплекс назорат — давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун молиявий-хўжалик фаолиятининг барча йўналишларини назорат қилиш; • мавзули назорат — давлат молиявий назорати объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш; • муқобил назорат — операциялар ягоналиги билан ўзаро боғлиқ бўлган ва турли давлат молиявий назорати объектларида турган ҳужжатларни солиштиришни ўз ичига олган текшириш, бундан тадбиркорлик суб БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ОРГАНЛАР: Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб-палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат Инспекцияси Таълим ва тиббиёт вазирликлари, бошқармаларининг аудит хизматлари ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ, ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ МОЛИЯ БОШҚАРМАЛАРИ, ТУМАНЛАР ВА ШАҲАРЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ МОЛИЯ БЎЛИМЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ • қуйи турувчи молия органлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ижросининг таъминланиши устидан; • ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан; • бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан смета-штат интизомига риоя этилишининг таъминланиши устидан; • акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши устидан; • акциз тўланадиган айрим турдаги товарларнинг акциз маркалари билан тўлиқ тамғаланиши ва олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарил ҒАЗНАЧИЛИК БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ • бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузилган шартномаларини харажатлар сметаларида кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда белгиланган мақсадларга мувофиқ тузилганлиги устидан назорат қилиш асосида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; • харажатлар сметаларида ва рўйхатдан ўтказилган шартномаларда назарда тутилган суммалар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ҳамда уларнинг топшириғи бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг ҳисобварақларига тўловларни бевосита амалга ошириш орқали тўлов и ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ бюджет ва смета-штат интизомига риоя қилиниши; бюджет тизими бюджетларининг харажатлари ижроси; бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг навбатлилиги, муддатларига риоя этилиши ва тўлиқлиги; ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши; Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши ; пенсиялар ва нафақалар тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши; тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг фаолияти; бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши; Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилиши; инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши; давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 393 сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва ҳудудий Назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги Низом дастлаб 15.11.2002 йилда қабул қилинган ва 2015 йил 30 июнда янги таҳрирда тасдиқланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 870 - сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди. • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 14 февралдаги ПҚ- 128-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 24 мартдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг « МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 129- сон қарори имзоланди. • 2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилиши белгиланди. • Инспекцияда бюджет ҳисобидан амалга оширилган қурилишлар учун қилинган тўловлар ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмига мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш учун Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси (40 та штат бирлигидан иборат) ташкил этилиши белгиланди. • 2022 йил 1 ноябргача инспекция ходимлари молиявий назорат ва ички аудит соҳасидаги халқаро тажрибалар асосида махсус ўқув курсларида ўқитилиши белгиланган. • 1 ноябрдан инспекция ва ички аудит хизматларининг ходимларига малака сертификати бериш тизими жорий этилди. • Инспекция юридик шахс мақомига эга бўлади, унинг ҳудудий бошқармалари эса юридик шахс мақомисиз ташкил этилади; • Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади; • Инспекциянинг бошқарув ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ходимларига тенглаштирилади; • Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади; • барча назорат қилувчи органлар томонидан бюджет ташкилотларида ўтказиладиган текширувлар «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олинади ҳамда текширувларнинг натижаларига доир барча турдаги ҳужжатларни (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) ушбу дастурга жойлаштириш мажбурий ҳисобланади. ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ИНСПЕКЦИЯСИ • молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланишини, молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек, бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат молиявий назорат органи ҳисобланади. • Давлат молиявий назорати инспекциясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. ИНСПЕКЦИЯГА ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАР• бюджет қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш бўйича бюджет ташкилотлари билан биргаликда тизимли равишда профилактика ишларини олиб бориш; • масофавий назоратни фаол қўллаш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш; • давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш; • Инспекция тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва юзага келтирувчи омилларини бартараф этиш ва Инспекция фаолиятига оид маълумотлар ва назорат тадбирлари натижалари юзасидан ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШДАН МАҚСАД: • бюджет ташкилотларида молия- бюджет интизоми бузилишини олдини олиш; • биринчи даражали маблағларни ўз вақтида берилишини таъминлаш; • анқланган камчликларни яна юз бермаслик учун таклиф ва тавсиялар бериш; • бюджет маблағларини ўзлаштириш ва суиистеъмол қилинишини олдини олиш. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШДАГИ ВАЗИФАЛАРИ: • бюджет ва молия қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш; • иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендиялар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назоратни амалга ошириш; • бюджет маблағларини коммунал хизматлар ва электр энергиясига сарфлаш лимитларига риоя этилишини текшириш; • штат-смета интизомига риоя этиш таъминланишини назорат қилиш; • ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан бюджет жараёнига ноқонуний аралашиш ҳолларининг олдини олиш; • давлат бюджет маблағларининг тўғри ва белгиланган мақсадда сарфланишини назорат қилиш; • фуқароларнинг молия ва бюджет интизомининг бузилиши ҳоллари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш. ТАФТИШ ЖАРАЁНИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ тафтишни ўтказишга тайёргарлик тафтишни ўтказиш тафтиш материалларини тизимлаштириш ва расмийлаштириш тафтиш материалларини амалга ошириш ТАФТИШНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК. Дастурга биноан тафтишнинг асосий масалалари рўйхати аниқланади, у назорат-тафтиш органининг раҳбари томонидан тасдиқланади. Тафтиш дастурида тафтиш объекти ва ўтказиладиган даври қайд этилади. Тафтиш дастури тузилишидан олдин тайёргарлик даври бўлиб, унда тафтиш иштирокчилари тафтиш қилиниши режалаштирилаётган ташкилотнинг молиявий- хўжалик фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва бошқа маълумотларни ўрганишлари мажбурийдир. Ташкилот молиявий-хўжалик фаолиятининг тафтишини ўтказишда таъсис, рўйхатдан ўтказиш, режа, ҳисобот, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни шакл ва мазмун жиҳатидан текшириш молия-хўжалик операцияларининг қонунийлиги ва тўғрилигини тасдиқлаш учун амалга оширилади. Бунда бланкаларни тўлдиришда аниқлик назорат қилинади, барча зарур реквизитларнинг мавжудлиги текширилади, ҳисобот кўрсаткичлари бухгалтерия ҳисобининг бирламчи кўрсаткичлари билан таққосланади, бирламчи ҳужжатларнинг арифметик текшируви амалга оширилади, амалга оширилган операцияларнинг бошланғич ҳужжатларга мослиги, шу жумладан пул маблағлари, моддий бойликлар, тугалланиши яқин қолган ишлар ва хизматлар бўйича маблағларни олиш назорат қилинади. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАФТИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ: • тафтиш ўтказиш учун назорат органи буйруғи ёки бир марталик текшириш гувоҳномасини мавжудлиги; • текширувчининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари мавждулиги; • назорат органи томонидан тасдиқланган тафтиш дастури мавжудлиги; • ушбу мавжуд ҳужжатлар билан корхона раҳбарини таништириш; БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАФТИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ: • тафтиш дастури асосида кўрсатилган ҳар бир саволлар бўйича текшириш муддатини белгилаб олиш; • ташкилотнинг моддий жавобгар шахслар билан танишиш ва уларга тегишли кўрсатмалар бериш ва талаб қилиш; • тафтиш қамараб оладиган муддат бўйича бюджет ташкилотлари молия- хўжалик фаолиятига тегишли бўлган барча ҳужжатларни талаб қилиш ва уни тафтишчи учун ажартилган хонага олиб кириш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИГА ҚАРАШЛИ ТАБИИЙ ФАНЛАРГА ИХТИСОСЛАШГАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ 2017 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН 2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИНГ ИЖРОСИ ВА МОЛИЯ- ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАФТИШ Д А С Т У Р И 1. 2017-2019 йиллар харажатлар сметасининг тўғри ҳисобларга асосланган ҳолда тузилганлигини таҳлил қилиш асосида: • штат жадвалининг белгиланган нормативлар асосида тузилиши, унинг штатлар бўйича меъёрий қўлланмага тўғри келиши ва иш ҳақи фондига мутаносиблиги; • ижтимоий суғурта фонди ажратмаларининг иш ҳақи фондига нисбатан мос равишда режалаштирилиши ва сарфланиши; • 2 ёшгача бола парвариши билан банд оналарга тўланадиган нафақалар учун маблағларни тўғри режалаштирилиши ва харажат қилиниши; • коммунал хизмат харажатларининг ҳақиқий харажатлар ва эҳтиёжларга асосан тўғри режалаштирилиши, ҳисоб-китобларнинг мавжудлиги; • мукаммал ва жорий таьмирлаш ҳамда бошқа харажат турларига маблағларни эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тўғри режалаштирилишини текшириш; 2. Касса операцияларини тафтиш қилиш. 3. Тафтиш даврида 2017-2019 йиллар даврида харажатлар сметаси ижросини бўйича ҳужжатлар асосида текширувдан ўтказишда: • ўтган давр якунида фойдаланмасдан қолган маблағлар, дебитор қарзларнинг кредитор қарзларидан ортган қисми ва товар-моддий бойликларни белгиланган меъёрдан ортган заҳираларининг янги бюджет йилида инобатга олиниши ёки ташкилотнинг жамғармасига ўтказилишини асослигини текшириш; • иш ҳақи, мукофот, моддий ёрдам ва ҳар хил нафақаларнинг тўғри хисобланиб ўз вақтида тўғри тўланиши Д А С Т У Р ДАВОМИ • штат ва смета интизомига риоя қилинганлиги, штат жадвалида белгиланган штат бирликларига риоя қилинишини текшириш; • IY-гуруҳ харажатларини тури бўйича харажатларни смета доирасида амалга оширилишини (коммунал хизматларга, дори- дармонлар сотиб олишга, жорий ва капитал таъмирлаш харажатларига) касса ва бухгалтерия ҳужжатлари асосида текшириш; • коммунал хизмат харажатлари тежаб сарф қилинишини амалга ошириш учун ўлчов асбоблари ўрнатилганлиги ва уларни яроқлилигини текшириш. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб - китобларни ўлчов асбоблари кўрсаткичлари бўйича олиб борилаётганини ўрганиш; • бюджет маблағлари ҳисобига бошқа ташкилотлар учун коммунал хизмат ҳақини тўлаб беришлик ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш. Д А С Т У Р ДАВОМИ 4. Банк операцияларини тафтиш қилиш. 5. Пуллик хизматдан тушумларни белгиланган тартибда ҳисобининг юритилиши, маблағларни тўғри кирим қилиниши ва харажат қилинишини текшириш . 6. Нақд пул ва товар моддий бойликларининг бутлигини танланма усулда текширишдан ўтказиш. 7. Товар-моддий бойликларини етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан бўлган ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини ва шартнома шартларига риоя этилишини танлама усулда текшириш (тўлов муддати ўтган дебитор ва кредиторлик қарзларни аниқлаш). 8. Товар моддий бойликларни асосли ҳисобдан чиқарилишини текшириш. 9. Бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши ва ҳисоботларнинг ўз вақтида тузиб топширилишини текшириш. Д А С Т У Р ДАВОМИ 10. Бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарф харажатларини 2-рж ҳисоботлари билан таққосланган ҳолда текшириб чиқиш. Бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган мулкларни ижарага бериш ҳолатларини, олинган даромадларни тўғри тақсимланишини текшириш. Тафтиш жараёнида вужудга келган бошқа саволлар юзасидан текширув ва тафтишлар ўтказиш мумкин. Тафтиш жараёнида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари аниқланса, белгиланган тартибда баённома тузиш. Тафтиш ва текшириш якуни бўйича дастурда акс эттирилган саволларни батафсил ёритилган ҳолда 3-нусхада далолатнома қўшимча маълумот ва жадвалларни илова этилган ҳолда тузилади, текширувчи ва ташкилот раҳбарлари, масъул ходимлар томонидан имзоланади . Тафтиш ва текширишга киришдан олдин тафтиш гуруҳи раҳбари ўзининг ваколати доирасида тегишли ташкилот раҳбарларига тафтиш ва текшириш белгиланганлиги тўғрисида ахборот беради. Тафтиш гуруҳи раҳбари тафтиш қилиниши керак бўлган бюджет ташкилоти раҳбарини тафтиш ва текширув вазифалари билан таништиради. Шундан кейин тафтиш гуруҳи раҳбари дастурда кўзда тутилган айрим тафтиш ва текширув масалаларини аниқлайди, тафтиш ва текширув ўтказиш режаси, унинг аниқ объектлари, саволлари, ижрочилари ва муддатини белгилайди. Тафтиш ва текшириш ўтказиш иштирокчилари режага кўра дарҳол касса тафтиши ҳамда материалларни инвентаризациясига киришадилар. КАССАГА НАҚД ПУЛЛАРНИ КИРИМИНИ ТЕКШИРИШ: • чек дафтарчаси билан касса китобини солиштириб текшириш; • касса китоби билан касса ҳисоботини таққослаб текшириш; • чек дафтарчаси билан касса кирим ордерларидаги имзолар мавжудлигини текшириш; • чек дафтарчаси билан касса кирим ордерларидаги кўрсатилган мақсадларнинг мослигини текшириш; • касса китобидаги кирим қилинган нақд пулларни жамисини бирламчи ҳужжатларга мослигини текшириш; • кассага маҳсулот сотиш ва хизматлардан тушган маблағларни кирим қилиниш асосини текшириш; • кассага кирим қилинган маблағларни бош китоб ва баланс билан мослигини текшириш. КАССАДАН НАҚД ПУЛЛАРНИ ЧИҚИМИНИ ТЕКШИРИШ : • касса китобидаги суммаларни қўшиб чиқиб жамисини тўғрилигини текшириш; • касса чиқим ордерларини мавжудлигини ва имзоланганлигини текшириш; • касса чиқим ордери билан тўлов қайдномалари суммаларини бир-бирига мослигини текшириш; • тўлов қайдномалари мавжудлиги ва имзоланганлигини текшириш; • тўлов қайдномадаги суммаларини қўшиб чиқиб жамисини тўғри келишини текшириш; • тўлов қайдномада кўрсатилган мақсадларини ва суммаларини берилиши асосини текшириш; • нақд пулларни кирим қилинишида кўрсатилган мақсадлар бўйича чиқим қилинишини текшириш; • кассага маҳсулот сотиш ва хизматлардан тушган маблағларнинг банкга тўлиқ ва ўз вақтида топширилишини текшириш; • кассадан чиқим қилинган маблағлар бўйича бухгалтерия праводкасининг тўғри берилишини текшириш; • Тафтиш натижасида аниқланган молия интизомиини бузишлар ва ишдаги камчиликлар тўғрисида далолатнома тузилиб, унга гуруҳ раҳбари, текширилаётган муассаса раҳбари ва бош ҳисобчи имзо чекадилар. • Далолатнома тафтиш давомида аниқланган барча камчиликлар ва қонунбузарликларни акс эттирувчи асосий ҳужжат бўлиб, унинг асосида тафтиш қилинган ташкилотнинг фаолияти тўғрисида хулосалар чиқарилади, тегишли молиявий, маъмурий-ҳуқуқий қарорлар қабул қилинади. Унга қўйиладиган асосий талаблар – объективлик, аниқлик ва равонлик. • Далолатнома бўйича эътироз ёки бошқа фикрлар юзага келган ҳолда, уни имзолаган раҳбар ва бош бухгалтер имзо ёнида ўз фикри, қўшимча тушунтиришини ёзишади ҳамда далолатнома имзоланган кундан бошлаб беш кундан кечиктирилмаган ҳолда ёзма равишда тушунтириш хатини тақдим этишади. • Далолатнома бўйича текширилаётган ташкилотнинг тафтиш билан аниқланган фактларида бевосита айбдор деб ҳисобланган бошқа мансабдор шахслари ҳам, зарур бўлган ҳолларда эса, ушбу ташкилотда илгари ишлаб кетган раҳбар ва бош ҳисобчи ҳам *(аниқланган тартиббузарлик улар ишлаган даврга тегишли бўлса) тушунтириш хати берадилар. Тушунтириш хатларида баён этилган фактларнинг тўғрилиги текширилиши ва улар бўйича ёзма равишда хулоса берилиши керак. • Тафтиш далолатномаси баёнида аниқланган фактлар қатъий холисона бўлиши, тушунарли ва аниқлигига риоя этилиши шарт. Текширилаётган ташкилот молиявий фаолияти тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланмаган турли хулоса ва тахминлар тафтиш далолатномасига киритилишига рухсат берилмайди. Тафтиш натижалари ошкор этилиб, хўжалик юритувчи субъектлар ва муассасаларга улар ҳақида ахборот берилади. ТАФТИШ, ТЕКШИРИШ ЁКИ МОНИТОРИНГ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИНИ БУЗИШ ҲОЛЛАРИ: • бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида кўзда тутилмаган харажатларга йўллаш; • бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларда харажатлар қисми бўйича бюджетлардан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши; • бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларда штат-смета интизомини бузиш. ТАФТИШЧИ ТАФТИШ ВА ТЕКШИРИШ ЎТКАЗАЁТГАНДА ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА: • Пул хужжатлар, бухгалтерия дафтарлари, ҳисоботлар, режа, смета ва бошқа ҳужжатларни, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва моддий қийматликларнинг мавжудлигини текшириш, тафтиш ўтказилаётганда мансабдор шахс ва бошқа ходимлардан тафтиш бўйича тушунтириш хатларини талаб қилиш ҳуқуқига эга ; • Моддий қийматликларни (тўлиқ ёки танланма) инвентаризация қилиш, зарур ҳолларда касса ва касса биноси, моддий қийматликлар ва буюмлар омбори, омборхона, архивларни муҳрлаб қўйиш; • Тегишли ташкилотлар орқали хом ашё, материал, ярим тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар миқдори ҳамда сифатини аниқлаш учун, бино, иншоот ҳолати, қурилиш ишлари ва унинг сифатини аниқлаш учун назорат ўлчовини амалга ошириш, хом ашё, материал ва ускуналарни сақланиш шароитлари бўйича ва бошқа зарур ҳолларда мутахассисларни жалб қилиши мумкин; • Банкдан олинган пул маблағларини кассага қабул қилинишида тўлиқлигини текширишда жорий счётдан тегишли кўчирмаларнинг тўлиқлиги, зарур ҳолатларда банкдан берилган нақд пул маблағлари тафтиш қилинаётган давр учун олиниши мумкин; • Банк ва бошқа кредит ташкилотларидан зарур маълумотларни, справка, ҳужжатлар нусхасини ҳисоблашиш операциялари бўйича тафтиш қилинаётган давр учун юридик шахс бўйича олиш мумкин; • Бошқа хўжалик субъектларидан зарур маълумотларни, справка, ҳужжатлар нусхасини ҳисоблашиш операциялари бўйича тафтиш қилинаётган давр учун юридик шахс бўйича олиш мумкин; • Тафтиш ва текширишни белгилаган тергов органларига тафтиш материалларини бериши; • Молиявий интизомнинг бузилиши ҳолатлари бўйича текширилаётган ташкилот раҳбарига уларни тузатиш бўйича таклифлар бериши ва зарур ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таклиф билан чиқиши мумкин. Бугунги кунда бюджет интизомини мустаҳкамлашнинг қуйидаги характерли кўринишларини келтириш мумкин. • 1. Биринчи даражали тўловларни (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар) ўз вақтида молиялаштирилмаслиги, бюджет параметрларига ва харажатлар сметаларига амалга қилмаслик ҳамда нақд пул билан таъминланмаслиги, тўлов муддатларини кечиктириш. • 2. Давлат эҳтиёжлари учун ҳарид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланишни тўловларнинг ўз вақтида ўтишини, ҳисоб- китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш. • 3 . Штат-смета интизомига ва бюджет маблағларини хўжалик эҳтиёжларига сарфлаш лимитларига риоя қилиши устидан назорат олиб бориш. • 4. Бюджет маблағларини комунал хизматлар ва электр энергиясига сарфлаш лимитларига риоя этилишини мунтазам равишда текшириб бериш. • 5. Ўзини-ўзи бошқариш органлари (маҳалла қўмиталари) орқали аҳолининг кам таъминланган қатламларига тўланадиган ижтимоий нафақаларни тайинлашдаги турли маҳаллийчилик, қариндош- уруғчиликка йўл қўйилишини, ҳужжатлари соҳталаштиришни ҳамда уларни ўз вақтида маблағ билан таъминланишини ва халқ банки тизими орқали белгиланган муддатларда берилишини назорат қилиш. • 6. Инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган давлат валюта маблағлари ва марказлаштирилган маблағлардан тўғри ва белгиланган мақсадда фойдаланишини назорат қилиш. • 7. Бюджет интизоми бузилишининг энг кўп тарқалган характерли кўриниши-бу бюджет маблағларини ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг бюджет жараёнига асоссиз аралашиши, ҳокимларининг фармойишлари асосида адрес дастурига киритилмаган қурилиш ва ремонт объектларига, автомобиллар сотиб олиш, дабдабали тадбирларни ўтказишга йўналтиришлар назоратини олиб бориш. • 8. Фуқароларнинг молия ва бюджет интизомини бузилиши ҳоллари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини текшириб бориш. • Раҳбар ва мансабдор шахслар томонидан белгиланган смета- штат интизомини бузиш, бюджет жараёнларига асоссиз аралашиш ва бюджетда кўзда тутилмаган харажатларга маблағлар харажат қилиш, даволаш ва халқ таълими муассасаларига дори-дармон, озиқ-овқат, ёқилғи-энергия ресурсларини кечикиб етказиб бериш ҳолатлари содир этилмоқда. • Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя қилишини устидан доимий назоратни янада кучайтириш зарурияти туғилмоқда. Бунда: • молия органлари, бюджет муассасалари ва тижорат банкларининг биринчи даражадаги харажатларга навбатида бўйича лимитлар доирасида маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимлари иш ҳақи, иштимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш; • раҳбар ва мансабдор шахслар томонидан белгиланган смета-штат интизими бузилиши ҳолатлари, даволаш ва халқ таълими муассасаларига дори-дармон, озиқ-овқат, ёқилғи-энергия ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш; • ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг бюджет жараёнига асоссиз аралашиш ҳолларининг ҳамда бюджетда кўзда тутилмаган харажатларга маблағлар йўналтирилишининг олдини олиш бўйича назорат ва мониторингни кучайтириш лозим. Эътиборларинг из учун раҳмат !
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha