Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва асосий воситалардаги фонд ҳисоби

Купить
Мавзу: Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва асосий воситалардаги фонд ҳисоби Режа: • Бюджет ташкилотларида асосий воситалар • Бюджет ташкилотларида асосий воситалардаги фонд ҳисоби www.arxiv.uz • Асосий воситалар – бир йил ва ундан ортиқ хизмат қиладиган ҳамда ҳар бирининг (комплектининг) қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган (муайян моддий активни сотиб олиш вақтида) энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан кам бўлмаган моддий активлардир. Асосий воситалар таркибида ер, бинолар, иншоотлар, узаткич қурилмалари, машиналар ва ускуналар, компьютер техникаси ва периферия ускуналари, транспорт воситалари, асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарлари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кутубхона фондлари, бошқа асосий воситалар (кўп йиллик дарахтлар ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ бўлмаган ерларни яхшилашга оид капитал харажатлар, музей қийматликлари, ҳайвонат олами экспонатлари, саҳнага қўйиш воситалари, намунавий лойиҳалаш бўйича ҳужжатлар, техник • Бюджет ташкилотларида қиймати ва хизмат қилиш муддатидан қатъий назар, қишлоқ хўжалик машиналари ва қуроллари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар (майдалари ҳам), кутубхона фондлари, музей қийматлиқлари (музей экспонатларидан ташқари), ҳайвонат оламининг экспонатлари ва намунавий лойиҳалаш бўйича ҳужжатлар, асосий воситалар таркибига киради. • Бюджет ташкилотларида ҳар бирининг (комплектининг) қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган (муайян буюмни сотиб олиш вақтида) энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган, хизмат қилиш муддатидан қатъий назар, буюмлар ҳамда балиқ овлаш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар, арқонлар, мережлар ва шу кабилар), қийматидан ва хизмат қилиш муддатидан қатъий назар, асосий воситалар жумласига киритилмайди. www.arxiv.uz • Асосий воситанинг қайта тиклаш қиймати деганда асосий воситанинг қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тушунилади. www.arxiv.uz • Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби қуйидаги иккинчи тартибли субсчётларда олиб борилади: • 010 - «Бинолар» субсчёти; • 011 - «Иншоотлар» субсчёти; • 012 - «Узаткич қурилмалари» субсчёти; • 013 - «Машиналар ва ускуналар» субсчёти; • 015 - «Транспорт воситалари» субсчёти; • 016 - «Асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарлари» субсчёти; • 017 - «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» субсчёти; • 018 - «Кутубхона фондлари» субсчёти; • 019 - «Бошқа асосий воситалар» субсчёти. • Асосий воситалар ҳисоби учун хизмат қиладиган барча субсчётлар актив субсчётлардир. • 010 - «Бинолар» субсчётида ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий- маиший, уй-жой бинолари (бинолар таркибига улардан меъёрида фойдаланиш учун зарур бўлган барча коммуникациялар киради) қуйидагилар алоҳида гуруҳ • 1) ишлаб чиқариш хўжалик бинолари, бошқарув органлари, ижтимоий-маданий (ўқув юртлари, касалхоналар, поликлиникалар ва амбулаториялар, интернатлар, қариялар ва инвалидлар уйлари, болалар муассасалари, кутубхоналар. клублар, музейлар, илмий- тадқиқот ипститутлари, лабораториялар ва бошқалар) ва бошқа муассасалар томонидан банд килинган бинолар; • 2) тўла ёки асосан турар жой учун белгиланган бинолар (турар жой биноларининг умумий фойдали майдони, барча турар жой ва турар жой бўлмаган фойдали майдонни 50 фоизидан кам бўлмаган). www.arxiv.uz • 011 - «Иншоотлар» субсчётида стадионлар, бассейнлар, йўллар, кўприклар, ёдгорлик ҳайкаллари, парклар, хиёбонлар ва жамоат боғларининг тўсиқлари ва бошқалар ҳисобга олинади. • 012 - «Узаткич қурилмалари» субсчётида электр узатиш тармоқлари, трансформация ва энергия ўтказиш учун ҳамда суюқ ва газсимон моддаларни трубопроводлар бўйича истеъмолчиларгача бир жойдан бошқа жойга ўтказиш учун керакли бўлган тегишли барча оралиқ мосламалари билан бирга трансмиссиялар ва трубопроводлар ҳисобга олинади. www.arxiv.uz • Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка (чорва моллари, кўп йиллик дарахтлар ва ерларни яхшилашга доир капитал харажатлар учун) (АВ-8-шакл); • Асосий воситалар гуруҳини ҳисобга олиш бўйича инвентар карточка (кутубхона фондлари ва саҳналаштириш воситалари ҳисоби учун) (АВ-9-шакл); • Асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар каточкалар рўйхати (АВ-10-шакл); • Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати (АВ-13-шакл); • Асосий воситалар бўйича айланма ведомост (326- шакл); • Чорва молларини ҳисобга олиш дафтари (395-шакл). www.arxiv.uz • «Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка» (АВ-6-шакл) асосий воситалар ва номоддий активлар объектларининг аналитик ҳисоби учун қўлланади. «Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси» (АВ- 6-шакл) бинолар (010), иншоотлар (011), узаткич қурилмалари (012), машиналар ва ускуналар (013), транспорт воситалари (015), асбоблар, ишлаб чиқариш (жиҳозлари билан бирга) ва хўжалик инвентарларини (016) ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Инвентар карточкаларни юритишдан мақсад асосий воситаларни барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат. • Инвентар карточка бухгалтерияда ҳар бир объект учун очилади ва асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, мазкур объект учун объектни ишлаб чиқарган (тайёрлаган) субъект томонидан берилган паспор • Асосий воситалар объектига илова қилинадиган ҳужжатларга мувофиқ инвентар карточкада объектнинг белгилари, яъни, объектнинг инвентар рақами, чизмаси, лойиҳаси, модели, хили, маркаси, завод (ёки бошқа) рақами, чиқарилган (тайёрланган) санаси, қабул қилиш далолатномасининг санаси ва рақами, бошланғич (тиклаш) қиймати, харид ва қайта баҳолаш ҳужжатлари бўйича эскириши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. • Асбоб-ускуналар, приборлар, ҳисоблаш текникаси, музей қийматликлари ва бошқалар таркибида қимматбаҳо металлар бор бўлса, таркибида қимматбаҳо металл бор бўлган деталлар рўйхати, паспортда кўрсатилган деталларнинг номи ва металл оғирлиги кўрсатилади. www.arxiv.uz • Инвентар карточкада ҳисобланиши зарур эскиришнинг йиллик меъёри акс эттирилади. • Инвентар карточкада мавжуд объектни қайта баҳолаш, реконструкциялаш, замонавийлаштириш, қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, қисман тугатиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ёзувлар (пировардида объектнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ўзгарадиган реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган асосий воситалар объектларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ) қайд этилади. www.arxiv.uz • Инвентар карточкада асосий воситаларнинг келиб тушиши (объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида), жойини ўзгартирилиши (асосий воситалар объектининг ички жойлашиши жойини ўзгартириш юкхати асосида), объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши (асосий воситалар объектини (автотранспорт воситаларидан ташқари) ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома ёки автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида асосий воситалар объектининг чиқиб кетишида ёки ҳисобдан чиқарилишида) тўғрисидаги маълумотлар, объектнинг ўзига хос қисқача тавсифи, уни ташкил қилувчи предметлар рўйхати ва унинг асосий сифат ҳамда миқдор кўрсаткичлари, шунингдек далолатномалар ва илова қилинадиган техник ҳужжатлар маълумотлари асосида энг кераклигига қараб унинг қурилган бинолари, мосламалари ва • «Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка» (чорва моллари, кўп йиллик дарахтлар ва ерларни яхшилашга доир капитал харажатлар учун) (АВ-8-шакл) 017 - «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» субсчётида ҳисобга олинадиган маҳсулдор ва наслдор ҳайвонларни ва 019 - «Бошқа асосий воситалар» субсчётида ҳисобга олинадиган кўп йиллик дарахтлар ва ерни яхшилаш бўйича капитал харажатларни (қурилишларисиз) аналитик ҳисобини олиб бориш учун хизмат қилади. www.arxiv.uz • «Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточка» (АВ-8-шакл) қабул қилиш далолатномалари асосида (харид қилиш ҳужжатлари бўйича) очилади ва унда ҳайвоннинг ёши, ранги (туси), тамғаси, оти ва ҳ.к. кўрсатилган ҳолда ўзига хос тавсифи келтирилади. • Кўп йиллик дарахтлар тури, ўтқазилган бирликлар сони ва майдони кўрсатилган ҳолда инвентар объектлари бўйича ҳисобга олинади. Объект қийматига барча ишлар мажмуи якунланишидан қатъий назар фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли бўлган барча харажатлар суммаси киритилади. • Ерни яхшилаш бўйича капитал харажатлар ҳисоби ер участкаларининг режасини тузиш, майдонларни шудгор учун қазиш, чакалакзорларни тозалаш, сув ҳавзаларини тозалаш тадбирлари нуқтаи-назаридан ҳар бир тадбир бўйича эгаллаган майдон ва бажарилган иш • Асосий воситалар гуруҳини ҳисобга олиш бўйича инвентар карточка (кутубхона фондлари ва саҳналаштириш воситалари ҳисоби учун) (АВ-9-шакл) бир хил ишлаб чиқариш аҳамиятига, техник тавсифга эга бўлган асосий воситалар объектларининг бир хил гуруҳлари, кутубхона фондлари ва саҳналаштириш воситаларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Карточкадаги ёзувлар миқдор ва сумма ифодасида ёзиб борилади. Инвентар карточка асосий воситалар объектлари гуруҳларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси, асосий воситалар объектларини ички жойлашиш жойини ўзгартириш юкхати асосида очилади ва ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича юритилади. Объектларни ҳисобдан чиқариш ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади. Кутубхона фондлари учун битта инвентар карточка очилади. Унда ҳисоб умумий қиймат • «Асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар каточкалар рўйхати»да (АВ-10 -шакл) асосий воситаларнинг инвентар карточкалари рўйхатга олинади. «Асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар каточкалар рўйхати» (АВ-10-шакл) бухгалтерияда бир нусхада юритилади ва асосий воситаларнинг инвентар каточкалари устидан назорат қилиш ҳамда сақланишини таъминлаш учун фойдаланилади. «Асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар каточкалар рўйхати» (АВ-10-шакл) унда инвентар карточкаларнинг охиргиси ҳисобдан чиққанлиги ҳақида белги бўлгандагина архивга топширилади. Асосий воситалар ҳисобдан чиқарилганда ёки кўчирилганда сана (кун, ой, йил) кўрсатилади. www.arxiv.uz • «Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати» (АВ-13- шакл) асосий воситаларни жойлашган жойлари (сақланиши, фойдаланилиши) бўйича ҳисобга олиш учун юритилади. Асосий воситаларни инвентар рўйхати моддий жавобгар шахс томонидан юритилади. Инвентар рўйхатида ҳар бир объект инвентар карточкаси рақами, инвентар рақами, объектнинг номи кўрсатилган ҳолда ёзилади. Объектлар кирим қилинганда «Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати»да (АВ-13-шакл) объектнинг номи, инвентар карточкасининг рақами ва инвентар рақами кўрсатилади. Асосий воситани чиқиб кетишида ҳужжатнинг (мемориал ордернинг) санаси ва рақами ҳамда чиқиб кетиш сабаби кўрсатилади. www.arxiv.uz • «Чорва молларини ҳисобга олиш дафтари» (395- шакл) чорва молларининг келиб тушиши ва чиқиб кетиши, бош сони ва тирик вазни, қўшилган вазни, ўсиши ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлайди. «Чорва молларини ҳисобга олиш дафтари» (395-шакл) ёш ҳайвонлар ва боқувдаги ҳайвонларни аналитик ҳисобини олиб бориш учун қўлланилади. Ёш ҳайвонларнинг ҳисоби уларнинг турлари ва ёшига кўра гуруҳлар бўйича, боқувдаги ҳайвонлар эса - дафтарда алоҳида варақларда ажратилган ҳолда фақат турлари бўйича юритилади. Ушбу дафтар маълумотлари ҳар ойда «Бош-журнал» китоби маълумотлари билан солиштирилади. www.arxiv.uz • «Асосий воситалар бўйича айланма ведомост» (326-шакл) аналитик ҳисоб счётлари бўйича амалга оширилган ёзувларнинг тўғрилигини текшириш ва ушбу маълумотларни асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби маълумотлари билан солиштириш учун қўлланилади. Асосий воситаларнинг келиб тушиши «Асосий воситалар бўйича айланма ведомост»нинг «дебет» устунида, ҳисобдан чиқарилиши эса «Асосий воситалар бўйича айланма ведомост»нинг «кредит» устунида акс эттирилади. «Асосий воситалар бўйича айланма ведомост» ҳар чорак бўйича тузилади ҳамда асосий воситаларнинг мавжуд қолдиқ суммалари тегишли устунларда акс эттирилади. «Асосий воситалар бўйича айланма ведомост» бўйича қолдиқлар «Бош-журнал» китоби бўйича субсчётлар қолдиқлари билан солиштирилади. www.arxiv.uz • Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларига амортизация ажратмаси ҳисобланмайди, балки белгиланган тартибда эскириш ҳисобланади. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларига эскириш ҳисоблаш ва уни ҳисобини юритиш тартиби кейинги параграфда батафсил тушунтирилади. www.arxiv.uz Турли ташкилотлардан асосий воситалар сотиб олинишига доир операциялар бўйича бюджет ташкилоти бухгалтериясида тузиладиган бухгалтерия проводкалари Дебет Кредит 1. Асосий воситалар учун турли ташкилотларга шартномага кўра маблағлар ўтказиб берилди 178 237, 239 2. Турли ташкилотлардан шартномага кўра асосий воситалар олиб келинди (2.1.) Асосий воситаларни сотиб олиш қиймати 01- счётнинг тегишли субсчётлари 178 (2.2.) Асосий воситалар бўйича фонд ташкил қилинди 20- счётнинг тегишли субсчётлари 250 (2.3.) Асосий воситаларни ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа хизматлар бажариб берган турли ташкилотлардан қабул қилиб олинди 20- счётнинг тегишли субсчётлари 178 (2.4.) Асосий воситаларни ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа хизматлар бажариб берган турли ташкилотларга маблағ Жорий молиявий ҳисобот йилидан аввалги йилларда бюджет ташкилоти томонидан харид қилинган асосий воситалар турли юридик ва жисмоний шахсларга сотилишига доир операциялар бўйича бюджет ташкилоти бухгалтериясида тузиладиган бухгалтерия проводкалари Дебет Кредит 1. Сотилган асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баланс қиймати 250 01- счётнинг тегишли субсчётлари 2. Сотилган асосий воситаларга бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган эскириш қиймати 020 250 3. Асосий воситаларнинг шартномада белгиланган сотиш қиймати 178 173 4. Сотилган асосий воситалар (аввал бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган) учун тегишли маблағлар келиб тушишига доир операциялар бўйича бюджет ташкилоти бухгалтериясида тузиладиган бухгалтерия проводкалари www.arxiv.uz Дебет Кредит (4.1.) Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан банкка маблағ келиб тушди 108 178 (4.2.) Нақд пул бюджет ташкилоти кассасига қабул қилинди 120 178 (4.3.) Бюджет ташкилоти кассасига қабул қилинган нақд пул банкка топширилди 108 120 5. Сотилган асосий воситалар учун келиб тушган маблағлар тегишли бюджетга ўтказиб берилди 173 108 Жорий молиявий ҳисобот йилида бюджет ташкилоти томонидан унинг жорий харажатлар учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан асосий воситаларнинг харид қилинишига доир операциялар бўйича бюджет ташкилоти бухгалтериясида тузиладиган бухгалтерия проводкалари www.arxiv.uz Дебет Кредит 1. Асосий воситалар учун тегишли ташкилотларга шартномага асосан маблағ тўланди 178 237, 239 2. Сотиб олинган асосий воситалар тегишли ташкилотлардан олиб келинди (2.1.) Асосий воситаларнинг сотиб олиш қиймати 01- счётнинг тегишли субсчёт-лари 178 (2.2.) Асосий восита учун фонд ташкил қилинди (асосий воситанинг сотиб олиш қиймати бюджет ташкилоти харажатларига қўшилди) 20- счётнинг тегишли субсчётлари 250 Жорий ҳисобот йили ичида бюджет ташкилотининг жорий харажатлар учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларнинг турли ташкилотларга сотилишига доир операциялар бўйича бюджет ташкилоти бухгалтериясида тузиладиган бухгалтерия проводкалари www.arxiv.uz Дебет Кредит 1. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобидаги қиймати 250 010-013, 015- 019 2. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш қиймати 020 250 3. Асосий воситаларнинг шартнома бўйича сотиш қиймати тегишли бюджетга ҳисобланди 178 173 4. Сотилган асосий воситалар учун тегишли маблағлар келиб тушди (4.1.) Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан банкка маблағ келиб тушди 108 178 (4.2.) Нақд пул бюджет ташкилоти кассасига қабул қилинди 120 178 (4.3.) Бюджет ташкилоти кассасига қабул қилинган нақд пул банкка топширилди 108 120 5. Сотилган асосий воситалар учун келиб тушган маблағлар тегишли бюджетга ўтказиб берилди 173 108 6. Жорий ҳисобот молия йили ичида бюджет ташкилоти томонидан сотилган асосий воситалар қиймати жорий ҳисобот молия йили охирида белгиланган тартибда тегишли манбалар ҳисоби Эътиборингиз учун рахмат!!! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha