Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 60.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бюджет ташкилотларида инвентаризация ва баланс счётларининг йиллик якунланиши

Купить
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ВА БАЛАНС СЧЁТЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАНИШИ РЕЖА:  Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги.  Бюджет ташкилотларида инвентаризация фарқларини тартибга солиш тартиби ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш.  Бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби.  Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари. Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда ҳамда йиллик молиявий ҳисобот тузиш олдидан, шу йилнинг 1 октябрида инвентаризация қилинган мол-мулкдан ташқари, инвентаризация ўтказилиши шартдир. Моддий захиралар йилига камида бир марта инвентаризация қилинади. Асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда камида бир марта инвентаризация қилинади. Аммо, ҳозир ҳар йил 1 январ ҳолатига асосий воситалар ва кутубхона фондлари қайта баҳоланиши муносабати билан асосий воситалар ва кутубхона фондлари 1 январ ҳолатига инвентаризация қилинади. Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, қийматликлар ва қатъий ҳисоботдаги бланклар ойига бир марта, ёқилғи-мойлаш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар тегишли тармоқ қоидаларига мувофиқ инвентаризация қилинади. Шунингдек асосий воситалар ва моддий қийматликлар қайта баҳоланганда, моддий-жавобгар шахслар алмашганда, ўғирлаш ёки суиистеъмол ҳамда қийматликларнинг бузилиши аниқланганда, табиий офатлар, ёнғин, авария ёки экстремал шароитлар келтириб чиқарган бошқа фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда, бюджет ташкилоти тугатилганда (қайта ташкил қилинганда) тугатиш (бўлиш) балансини тузиш олдидан ва қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда инвентаризация ўтказилади. Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи бюджет ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси), бош бухгалтер ва бошқа мутахассис(муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва бошқа)лардан иборат таркибда инвентаризация комиссиялари тузилади. Ишлар кўлами катта бўлганда мол-мулк ва молиявий мажбуриятлар инвентаризациясини бир вақтда амалга ошириш учун инвентаризация тайинлаган бюджет ташкилоти раҳбарининг вакили (комиссия раиси), мухандислар, механиклар, иш юритувчилар, иқтисодчилар, бухгалтерия хизматининг ходими ва бошқалар таркибида ишчи инвентаризация комиссиялари тузилади Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Инвентаризация тўсатдан ўтказилганда барча моддий қийматликлар инвентаризацияга инвентаризация комиссияси иштирокида тайёрланади, бошқа ҳолларда эса олдиндан тайёрланади. Уларнинг миқдорини ҳисоблаш осон бўлиши учун номлари, навлари, ҳажмлари бўйича маълум тартибда гуруҳланган, сараланган ва жойлаштирилган бўлиши керак.  Моддий қийматликлар инвентаризацияси уларнинг ҳар бири жойлашуви ва бу қийматликлар қайси моддий жавобгар шахснинг тасарруфида бўлса, шу моддий жавобгар шахс бўйича ўтказилади. Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Асосий воситалар инвентаризациясида комиссия мажбурий тартибда объектларни натурада кўриб чиқишни амалга ошириш ва инвентаризация хатлаш рўйхатига уларнинг номлари, тайинланиши, инвентар рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини ёзади. Ҳисобга қабул қилинмаган объектлар ҳамда объектлар бўйича ҳисоб регистрларида уларни тавсифловчи маълумотлар йўқлиги ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда комиссия инвентаризация хатлаш рўйхатига бу объектлар бўйича етишмаётган ёки нотўғри маълумотлар ва техник кўрсаткичларни қўшиб ва тўғрилаб қўйиши керак. Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Моддий қийматликлар инвентаризацияси, одатда, муайян хонадаги қийматликларнинг жойлашуви тартибида амалга оширилади. Қийматликлар текширилгандан сўнг хонага кириш жойи пломбаланади ва комиссия ишлаш учун кейинги хонага ўтади. Моддий қийматликлар инвентаризация хатлашларига ҳар бирининг алоҳида номи бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави, баҳоси ва миқдори кўрсатиб ёзилади. Инвентаризация комиссияси раиси ёки унинг топшириғи бўйича комиссия аъзолари омбор мудирининг ва бошқа моддий жавобгар шахсларнинг иштирокида моддий қийматликларнинг ҳақиқатда борлигини уларни, албатта, қайта санаш, тортиш ёки қайта ўлчаш йўли билан текширадилар. Бюджет ташкилотларида инвентаризация ўтказишнинг мақсади, вазифалари ва даврийлиги  Солиштириш ведомостлари инвентаризацияда ҳисоб маълумотларига нисбатан фарқлар аниқланган қийматликлар бўйича тузилади. Солиштириш ведомостларида инвентаризация натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар билан инвентаризация хатлаш рўйхатларининг маълумотлари ўртасидаги фарқлар қайд қилинади. Солиштириш ведомостларида моддий қийматликлар ортиқчаликларининг ва камомадларининг қиймати уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳоларига мувофиқ келтирилади. Инвентаризация фарқларини тартибга солиш ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш тартиби  Инвентаризацияда ва бошқа текширишларда аниқланган қийматликларнинг ҳақиқатда мавжудлигининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига нисбатан фарқлари қуйидаги тарзда тартибга солинади.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 37, 2004- 26, 20/1-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган «Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида»ги Низом билан инвентаризация жараёнида аниқланган мол- мулк камомади ва ортиқчасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортиш тартиби бе Инвентаризация фарқларини тартибга солиш ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш тартиби  Бюджет ташкилотининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади.  Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:  а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар; Инвентаризация фарқларини тартибга солиш ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш тартиби  б) Марказий банкнинг камомад (ортиқча) аниқланган санадаги ва тегишли мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мол- мулкларнинг эркин конвертацияланадиган валюта (ЭКВ) даги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;  в) тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;  г) инвентаризация ўтказилаётган даврда оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган нарх даражалари тўғрисидаги маълумотлар; Инвентаризация фарқларини тартибга солиш ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш тартиби  Ортиқча чиққан асосий воситалар кирим қилинганида бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 010-013, 015-019 - «Асосий воситалар» субсчётлари;  Кредит 250 - «Асосий воситалардаги фонд» субсчёти.  Ортиқча чиққан материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари кирим қилинганида бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 060-069 - «Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари» счётининг тегишли субсчётлари ;  Кредит 273 – «Бепул олинган (берилган), шунингдек инвентаризация натижасида ортиқча чиққан товар-моддий қийматликларни ҳамда пул маблағларини кирим қилиниши» субсчёти. Инвентаризация фарқларини тартибга солиш ва инвентаризация натижаларини расмийлаштириш тартиби  Белгиланган меъёрлар доирасида материалллар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг камомадлари ҳамда ташкилот ҳисобига олинган камомадлар ва нобудгарчиликлар ҳисобдан чиқарилганида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 274 – «Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларни ҳамда товар- моддий қийматликларнинг ҳисобдан чиқарилиши» субсчёти;  Кредит 060-069 - «Материалллар ва озиқ- овқат маҳсулотлари» счётининг тегишли субсчётлари. Бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби  Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибга мувофиқ юритилади.  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминаладиган бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларига услубий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.  Бюджет ташкилотлари бюджет ва бюджетдан ташқари харажатлар сметаси ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузадилар ва топширадилар. Бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби  Бюджет ташкилотлари йиллик бухгалтерия ҳисоботлари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январь ҳолатига тузилади. Бюджет ташкилотлари чораклик бухгалтерия ҳисоботлари ҳисобот йилининг 1 апрель, 1 июль ва 1 октябрь ҳолатига, ойлик бухгалтерия ҳисоботлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санаси ҳолатига тузилади. Бюджет ташкилотлари томонидан йиллик ва чораклик бухгалтерия ҳисоботлари касса ва ҳақиқий харажатлар бўйича, ойлик ҳисоботлар эса, касса харажатлари бўйича тузилади.  Бюджет ташкилотлари тармоқ, штат ва контингентлар режаларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларга ва тартибга мувофиқ тузиб топширадилар. Бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби  Бухгалтерия ҳисоботларини тузишда қуйидаги шартлар тўлиқ сақланиши лозим:  а) ҳисобот давридаги барча операциялар ҳамда пул маблағлари, асосий воситалар, моддий қийматликларни инвентаризация қилиниши ва ҳисоб-китоблар натижаларининг тўлиқ акс эттирилиши;  б) таҳлилий ҳисоб маълумотларининг ҳисобот даврининг биринчи санасига синтетик ҳисоб юритиш счётлари бўйича айланмалар ва қолдиқларга бир хил бўлиши, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослиги; Бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тақдим этиш ва тасдиқлаш тартиби  в) бухгалтерия ҳисоботларидаги тегишли ёзувларни қайд этиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатларнинг асос бўлиб хизмат қилиши.  Ушбу асосий шартларга риоя қилинмаган ҳолда тузилган бухгалтерия ҳисоботлари нотўғри тузилган деб ҳисобланади.  Бюджет ташкилотларининг йиғма бухгалтерия ҳисоботларини ўзлари кўриб чиққан тасарруфдаги қуйи бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоботлари ҳамда ўзининг харажатлар сметасининг ижроси бўйича қилинган бухгалтерия ҳисоботлари асосида тузадилар. Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  Баланснинг барча счётлари бўйича бухгалтерия маълумотларининг ҳақиқийлиги аниқланилгандан сўнг счётлар якунланади ва йиллик ҳисобот тузишга киришилади. Бюджет ташкилотлари йил тугагандан сўнг харажатлар сметаларининг ижроси бўйича якуний операцияларни амалга оширади. Баланс счётларининг йиллик якунланиши – бюджет бўйича сметалар ва махсус маблағлар бўйича сметаларнинг ижроси жараёнида йил давомида амалга оширилган барча харажатлар ҳамда капитал қурилишга қилинган харажатлар улар амалга оширилган манбалар ҳисобидан ҳисобдан чиқарилишидан иборатдир Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  Бунинг учун декабр ойида амалга оширилган барча операциялар бўйича тузилган мемориал ордерлар бош журналда қайд қилинади ва декабр ойи бўйича айланма суммалари аниқланади ва якунловчи операцияларгача бўлган кейинги йилнинг биринчи январига счётлар бўйича қолдиқ суммалар аниқланади. Бу маълумотлар асосида ҳомаки баланс тузилади. Хомаки балансда харажатлар счётлари бўйича йил давомидаги айланма суммалар аниқланган бўлади. Энди харажатлар счётларини тегишли молиялаштиришлар ва даромадлар ҳисобидан беркитилиши керак бўлади. Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  Субсчётларни (14, 20, 21, 23, 24, 27, 40 ва 42-счётларнинг субсчётларини) йил охирида ёпишдан олдин ҳамма операциялар бўйича тузилган бухгалтерия проводкаларини тўғри расмийлаштирилганлигини ҳамда ўтказилган инвентаризация натижалари бухгалтерия ҳисобида тўғри ва тўлиқ акс еттирилганлиги текшириб чиқилади. Бунда, юқорида келтирилган субсчётларни молия йилининг охирида ёпилиши мазкур молия йилига қўшимча вақт етиб белгиланган давр мобайнида ҳисобот йили учун амалга оширилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  Ғазначилик органларида шахсий ҳисобварақлари очилган бюджет ташкилотларида бюджет бўйича харажатлар сметаси ижросининг субсчётларини қуйидаги тартибда ёпилади:  1. Йил охирида молиявий ҳисобот йили давомида бюджет ташкилотини сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган барча ҳақиқий харажатлар (декабр ойининг иккинчи ярми учун ҳисобланган иш ҳақи харажатлари суммасидан ташқари) суммасига бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги якуний бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 237 — «Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга амалга оширилган тўловлар» субсчёти;  Кредит 206 — «Ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан қилинган ҳақиқий хаража Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  Йил охирида молиявий ҳисобот йили давомида битказилган ва фойдаланишга топширилган қурилиш объектлари бўйича капитал қурилишлар учун бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар суммасига бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 233 - «Ғазначилик орқали капитал қўйилмаларга амалга оширилган тўловлар» субсчёти;  Кредит 207 - «Капитал қўйилмаларга бюджетдан қилинган хақиқий харажатлар» субсчёти. Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  3. Йил охирида молиявий ҳисобот йили давомида бошқа бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ва 208 — «Бошқа бюджетлар ҳисобидан қилинган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида йиғилган ҳақиқий харажатлар суммасига бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 239 — «Ғазначилик орқали бошқа бюджетлар ҳисобидан амалга оширилган тўловлар» субсчёти;  Кредит 208 — «Бошқа бюджетлар ҳисобидан қилинган ҳақиқий харажатлар» субсчёти. Бюджет ташкилотларида счётларининг йиллик якунланиши ва якунланишга доир бухгалтерия проводкалари  Йил охирида молиявий ҳисобот йили давомида болалар ташкилотларини сақлашга ота-оналардан келиб тушган маблағлар амалга оширилган ва 209 — «Бошқа амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида йиғилган ҳақиқий харажатлар суммасига бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 236 — «Болалар ташкилотларини сақлашга ота-оналарнинг маблағлари» субсчёти;  Кредит 209 — «Бошқа амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha