Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 158.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бюджет ташкилотларида молиявий активлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби

Купить
1Бюджет ташкилотларида молиявий активлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби 2Режа: 1. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар ва бюджет маблағлари олувчилар. 2. Бюджетдан ташқари маблағлар, уларнинг турлари ва ҳисоби. 3. Бюджет ташкилотларида касса операциялари ҳисоби. 4. Аккредитивлар, йўлдаги пул маблағлари ва пул эквивалентлари ҳисоби. 5. Депозитга қўйилган пул маблағлари ҳисоби. 3Бюджет маблағларини тасарруф қилувчи (юқори бюджет маблағлари олувчи) деганда харажатлар сметасида ўзини сақлашга ҳамда юридик мақомга эга бўлмаган ўзининг тасарруфидаги қуйи ташкилотларга белгиланган тартибда тасдиқланган (аниқланган) режа бўйича бюджет маблағларини олувчи юқори бюджет маблағлари олувчи тушунилади. 4Бюджет маблағлари олувчи (қуйи бюджет маблағлари олувчи) деганда харажатлар сметасида ташкилотни сақлашга ва бошқа тадбирларга белгиланган тартибда тасдиқланган (аниқланган) режа бўйича бюджет маблағлари олувчи юридик мақомга эга бўлган субъект тушунилади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар республика бюджети бўйича уч даражага бўлинади: Бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини иккинчи даражали тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини учинчи даражали тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар маҳаллий бюджети бўйича уч даражага бўлинади: Бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини учинчи даражали тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети бўйича бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилар бўлиб вазирликлар, идоралар ва бошқа марказий ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар бўйича бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилари бўлиб ҳокимиятларнинг бошқарма (бўлим) бошлиқлари ҳисобланади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини иккинчи даражали тасарруф қилувчилар бўлиб тасарруфида ташкилотлари бўлган марказий идораларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Бюджет маблағларини бош ва иккинчи даражали тасарруф қилувчилар тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарлари бюджет маблағларини учинчи даражали тасарруф қилувчилар (бюджет маблағлари олувчилар) бўлиб ҳисобланади. 9• 2010 йил 22 декабрда Адлия вазирлигидан 2169-сон билан рўйхатдан ўтган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқномага мувофиқ счётлар режасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини юритиш учун қуйидаги счётлар белгиланган: • 110 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб- китоблардан тушган маблағлар” • 111 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шаклидан тушган тушумлар” • 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” • 113 “Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар” • 114 “Бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида бўладиган маблағлар” • 119 “Бошқа ҳисобварақлардаги пул маблағлари”. 10Ота-оналар бадаллари бўйича • Ота-оналар бадали ҳисобланди Дебет 156 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар” Кредит 242 “Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари” • Ота-оналардан бадаллар келиб тушди Дебет 110 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар” Кредит 156 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар” 11• Бадаллар ҳисобидан маҳсулот олиш учун пул ўтказилди Дебет 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” Кредит 110 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган маблағлар” • Маҳсулот кирим қилинди Дебет 061 “Озиқ-овқат маҳсулотлари” Кредит 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” 12• Озиқ-овқат маҳсулоти болаларга берилганда: Дебет 241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” Кредит 061 “Озиқ-овқат маҳсулотлари” Жорий молиявий натижага олиб борилиши • Харажатни Дебет 240 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” Кредит 241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” 13• Даромадни Дебет 242 “Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари” Кредит 240 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” • Якуний молиявий натижага олиб борилиши Дебет 240 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” Кредит 281 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа” 14Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳисоб- китоблар • Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт маблағларини ҳисобланишига таълим муассасасида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб- китоблар” • Кредит 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” 15• Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шаклидан келиб тушган тушумлар суммасига таълим муассасасида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 111 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар”. • Кредит 175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб- китоблар” 16• Жисмоний ёки юридик шахсга (буюртмачига) олдиндан тўланган пулларнинг тегишли қисмини қайтариб берилганда, бу қайтариб берилган суммага таълим муассасасида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” Кредит 111 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар”. 17Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шаклидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар • Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли бўйича тушумлари ҳисобидан профессор-ўқитувчиларга меҳнат ҳақи ва мукофотлар ҳисобланганда, бу ҳисобланган суммага таълим муассасасида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” • Кредит 173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” 18• Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли бўйича тушумлари ҳисобидан профессор-ўқитувчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи ва мукофотлар суммасига нисбатан аниқланган ягона ижтимоий тўлов суммасига таълим муассасасида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” • Кредит 161 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар”. 19• Жорий ҳисобварағидан нақд пул олиб келиниб таълим муассасасига кирим қилинганда бюджет ташкилоти бухгалтериясида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 120 “Миллий валютадаги нақд пул маблағлари” • Кредит 111 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар”. 20Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шаклланиши • ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисобварақларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар бўйича харажатларни тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно); • бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар; • вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 40 фоизи, 10 фоизи ижара марказига, (маблағларнинг қолган 50 фоизини ижара маркази маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказадилар); • юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдам 21Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларини ишлатилиши • биринчи даражада тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга; • бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига; • ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. 22Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ЙЎНАЛИШЛАРИ • Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизигача • ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушаётган маблағлар • бюджет маблағларини тежаш ҳисобига ҳисобот чорагининг охирги иш кунида ҳосил бўлган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаш-тириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари) • вақтинча фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар 23Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлаш ЙЎНАЛИШЛАРИ • Тиббиёт муассасалари гуруҳлари • I гуруҳ муассасалар 25%рағбат. 75% ривожл. • II гуруҳ муассасалар 35%рағбат. 65% ривожл • III гуруҳ муассасалар 40%рағбат. 60% ривожл • IV гуруҳ муассасалар 50%рағбат. 50% ривожл 24Қуйидаги маблағлар тежаб қолинган деб ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилмайди: • ҳисобот чораги охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлашга молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва стипендиялар, маблағ билан тўлиқ таъминланмаганлик (тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлик) ёки бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида маблағларнинг етишмаслиги сабабли олиб бўлинмаган нафақалар натижасида бўшаб қолган маблағлар; 25• бюджет ташкилотининг тармоқлари, штатлари ва контингентига оид режаларнинг бажарилмаганлиги ёки белгиланган муддатларга нисбатан кечроқ бажарилиши, янги муассасаларнинг очилишини ёки мавжудларининг кенгайтирилишини кечроқ амалга оширилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар; • бюджет ташкилотининг функциясини тўхтатилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) натижасида бўшаб қолган маблағлар; • бюджет ташкилоти учун тасдиқланган нормативдан ортиқча штат бирликларининг белгиланиши натижасида бўшаб қолган маблағлар; • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг қабул қилинган айрим қарорларига мувофиқ бўшаб қолган маблағлар. 26• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби"нинг 4-банди билан ўрнатилган ҳисобланган, лекин иккинчи гуруҳ "Иш берувчининг ажратмалари" харажатлари бўйича ўтказилмаган харажатлар натижасида бўшаб қолган маблағлар ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилмайди. 27 Ғазначилик хизматига ўтказилган бюджет ташкилотлари бўйича - ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади: • Дебет 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” • Кредит 232 “Бюджетдан молиялаштириш”. 28• Йил охирида аввало, иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган хақиқий харажатлар мос равишда 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг дебетига ёзиш йўли билан ёпилади. 29• Ишлаб чиқариб бериладиган маҳсулотлар (бажариб бериладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар) учун муайян бюджет ташкилоти билан харидор (буюртмачи) ўртасида шартнома тузилди, шартнома суммасига суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 152 “ Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар” • Кредит 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси”. 30• Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) харидорга (буюртмачига) юклаб жўнатилганда (топширилганда) юклаб жўнатилган маҳсулотнинг (топширилган ишнинг, кўрсатилган хизматнинг) таннарх бўйича суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” • Кредит 050 “Тайёр маҳсулот”. 31• Ишлаб чиқарилган маҳсулотни (бажарилган ишни, кўрсатилган хизматни) сотиш натижасида бюджет ташкилоти: • а) агар фойда олган бўлса, у ҳолда бу фойда суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” • Кредит 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” • б) агар зарар кўрган бўлса, у ҳолда бу зарар суммасига бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” • Кредит 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси”. 32• Харидор ва буюртмачилардан ўзаро тузилган шартномада белгиланган тўловлар келиб тушганда • Дебет 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” • Кредит 152 “Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб- китоблар”. 33Ижара ҳақи • Ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган ижара суммасига балансида сақловчи бюджет ташкилотида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 159 - “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” • Кредит 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар”. 34Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш бўйича операциялар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади: а) Жамғарма маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда: • Дебет 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” • Кредит 171 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар”. б) бюджет ташкилоти кассасига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш учун белгиланган тартибда нақд пул маблағлари олинганда: • Дебет 120 “Миллий валютадаги нақд пул маблағлари” • Кредит 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” • в) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланганда: • Дебет 171 – “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар” • Кредит 120 35 Ижарага берилган бинолар ва давлатнинг бошқа мол-мулклари учун бюджет ташкилотини ривожлантириш фондининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олгунга қадар депозит ҳисобварағига келиб тушган ижара ҳақи суммасига : • Дебет 112 - “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” • Кредит 159 - “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”. 36Касса операциялари ҳисоби 1.Кассага ҳисобварақлардан нақд пул маблағларини кирим қилиниши (миллий ва чет эл валютасида) Дебет 120 ва 121 Кредит 11 счётнинг тегишли субсчётлари Ушбу маблағларни белгиланган мақсадлар учун сарфланиши Дебет 17 ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари Кредит 120 ёки 121 37Касса операциялари ҳисоби • Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағларини (пул эквивалентларидан ташқари) кирим қилиниши Дебет 120 Кредит 160 Ушбу пул маблағларини бюджет даромадига ўтказиб берилиши Дебет 160 Кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар 38Касса операциялари ҳисоби • Инвентаризация натижасида камомад чиққан пул маблағларини (пул эквивалентларидан ташқари) акс эттирилиши Дебет 170 Кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар Ушбу маблағларни кирим қилиниши Дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар Кредит 170 39130 “Аккредитивлар” субсчётида моддий қимматликлар етказиб берганликлари, шунингдек ишлар, хизматлар бажарилганлиги учун бошқа шаҳарлардаги мол етказиб берувчилар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро тузилган шартномалар асосида қўйилган аккредитивлар суммаси ҳисобга олинади. 131 “Йўлдаги пул маблағлари” субсчётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган ташкилотларнинг нақд пул маблағлари, пул ўтказмалари ва бошқалар) ҳисобга олинади. 40• 132 “Пул эквивалентлари” субсчётида дам олиш уйлари, санаторийлар, туристик базалар учун берилган пули тўланган йўлланмалар, почта орқали жўнатилган пуллар учун хабарномалар, почта маркалари, меҳнат дафтарчалари бланкалари ҳамда уларга илова қилинган варақлар ва бошқалар ҳисобга олинади. • Бундай ҳужжатларни кассага қабул қилиш ва кассадан бериш касса ордерлари билан расмийлаштирилади. Бу операцияларнинг ҳисоби пул маблағлари бўйича операциялардан алоҳида ҳолда юритилади 41• Аккредитивларни қўйилиши Дебет 130 Кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар Аккредитивларни ишлатилиши Дебет 15 счётнинг тегишли субсчётлари Кредит 130 Қўйилган аккредитивларни қайтариб олиниши Дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар Кредит 130 42Пулни инкассаторларга топшириш, пул ўтказмалари ва бошқа ҳолатлар Дебет 131 Кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар Ушбу пул маблағларини кирим қилиниши Дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар Кредит 131 Пул эквивалентлари сотиб олинганда Дебет 132 Кредит тегишли пул маблағлари ёки ҳисоб- китоблар субсчётлари • 140 “Депозитга қўйилган пул маблағлари” субсчётида ташкилотларнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини банкларга депозитга қўйилиши акс эттирилади. Вақтинча бўш турган маблағларни банк муассасаларига депозитга қўйилиши Дебет 140 Кредит 11 счётнинг тегишли субсчётлари 43 • Ушбу маблағларнинг ташкилот ҳисобварақларига қайтарилиши Дебет 11 счётнинг тегишли субсчётлари Кредит 140 Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларни ҳисобланиши Дебет 159 Кредит Мазкур маблағлар манбасини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши Дебет 11 счётнинг тегишли субсчётлари Кредит 159 44 45Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha