Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 93.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасини тузиш

Купить
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўқув Маркази “ Давлат молияси кафедраси” Мавзу: “Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасини тузиш” РЕЖА: 1. Харажатлар сметасини тузиш тартиби (вақтинчалик ва асосий) 2. Сметаларни тасдиқлаш тартиби 3. Штатлар жадвалини тузиш тартиби 4. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш 5. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан тўғри ўтказиш 6. Назорат ва жавобгарлик Ҳуқуқий асос 1. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 158-II «Бюджет тизими тўғрисида» ги Қонуни; 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414- сонли Қарори; 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675 сонли Қарори; 4. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатга олинган 2157- сонли Низом; 5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли буйруқлари (2010 й. 29.10 №92 ва 2012 й. 03.01 №1 ва №2) Бюджет ташкилоти Бюджет ташкилоти – зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти. Давлат бюджети Давлат бюджети – давлат пул маблағларининг ( шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг ) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Харажатлар сметаси Ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган хужжат бўлиб, унда ташкилотлар учун харажатлар моддалари бўйича кўзда тутилган бюджетдан ажратилган маблағлар (харажатлар режаси) акс эттирилади . Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета  Ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган хужжат бўлиб, унда ташкил бўлиш манбалари ва ушбу маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш йўналишлари кўрсатилган ҳолда бюджетдан ташқари даромадлар тушумларининг прогноз ҳажмлари акс эттирилади Харажатлар моддаси  Бюджет таснифининг қисми бўлиб, Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий тайинланиши ва тўловларни аниқ турларини ифодалайди Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари  Қонунчиликда назарда тутилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан ташкилотлар ихтиёрига келиб тушадиган маблағлар. 1. Харажатлар сметасини тузиш тартиби:  Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бюджетдан молиялаштириш нормативларига асосланган ҳолда, тасдиқланган намунавий штатлар асосида сметалар, шунингдек штат жадвалларини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Сметаларнинг нусхалари  Ташкилотларнинг харажатлари сметалари уч нусхада тузилади ва ташкилотларнинг раҳбарлари, ҳамда ҳисоб ходимлари томонидан имзоланади, сметанинг биринчи нусхаси ташкилотда, иккинчи нусхаси тегишли маҳаллий молия органида қолади ва учинчи нусхаси юқори ташкилотга тақдим этилади. Сметаларга харажатларни киритиш ваколатли органлар  Сметаларга фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимиятлар уларга берилган тегишли ҳуқуқ ва ваколатлар доирасидаги қарорлари ва фармойишларида кўзда тутилган харажатлар киритилади. Келгуси йил сметаларни тузиш тартиби ва муддатларини ҳақида кимлар кўрсатмалар берадилар?  Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига бўйсунувчи бюджет ташкилотларига Халқ депутатлари кенгаши сессиясининг қарорларидан ва молия органларининг ушбу масала бўйича кўрсатмаларидан келиб чиқиб, келгуси йил сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари ҳақида кўрсатмалар берадилар. Харажатларни ҳисоблаб чиқишда нималарга амал қилиш керак? Харажатларни ҳисоблаб чиқишда қуйидагиларга амал қилиш керак:  - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорлари, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг идоравий норматив ҳужжатларига;  - бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштиришнинг норматив услубига;  - товар ва хизматларини давлат томонидан тартибга солинадиган баҳолари ва тарифларига, шунингдек нодавлат корхоналари ва ташкилотларининг айрим товарлари ва хизматлари баҳоларига;  - Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идораларининг раҳбарлари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари раҳба Сметаларга илова ва ҳисоб-китоблар  Тегишли молия органлари сметаларни чуқурроқ ўрганиш мақсадида вазирликлардан, идоралардан, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимларидан ташкилотлар сметаларини тузиш ва ижро этиш жараённинг исталган босқичида иловалар ва ҳисоб- китобларни қайтариб бериш шарти билан талаб қилиш ҳуқуқига эга, бюджетдан маблағ олувчилар эса бу ҳисоб-китобларни молия органига биринчи талаб қилиниши биланоқ тақдим қилишлари шарт. Белгиланган миқдордан харажатларни ошиб кетиш ҳолатларда  Ташкилотларнинг бюджет бўйича қабул қилинган сметаларини кўриб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлиги, идораси бўйича, ҳокимиятнинг бошқарма бўлими бўйича харажатлар суммаси ёки иш ҳақи, иш ҳақига ажратмалар, капитал қўйилмалар ва харажатларнинг бошқа турлари бўйича харажатлар суммаси, қайсики уларнинг ҳажми Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан бюджетни тасдиқлашда белгиланган миқдордан ошиб кетган бўлса, вазирлик, идора, ҳокимиятнинг бошқарма ва бўлими раҳбари баъзи бир ташкилотларнинг сметалари бўйича харажатларини тегишинча қисқартириши шарт. Вақтинчалик смета  Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети йил бошлангунга қадар қабул қилинмаган бўлса, у ҳолда Давлат бюджети қабул қилингунга қадар бўлган даврда давлат харажатлари қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:  Ташкилотларнинг харажатлар сметаси тасдиқлангунга ва рўйхатдан ўтказилгунга қадар амал қилувчи хужжат бўлиб, унда бюджет ташкилотлари учун кўзда тутилган, қонунчиликка ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги бюджетдан ажратилган маблағлар акс эттирилади . 2. Сметаларни тасдиқлаш тартиби  Тегишли молия органлари сметаларни чуқурроқ ўрганиш мақсадида вазирликлардан, идоралардан, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимларидан ташкилотлар сметаларини тузиш ва ижро этиш жараённинг исталган босқичида иловалар ва ҳисоб- китобларни қайтариб бериш шарти билан талаб қилиш ҳуқуқига эга, бюджетдан маблағ олувчилар эса бу ҳисоб-китобларни молия органига биринчи талаб қилиниши биланоқ тақдим қилишлари шарт. Тасдиқлаш ва рўйҳатдан ўтказиш муддатлари  Харажатлар сметасини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарори ёки тегишли вилоят, шаҳар, туман Халқ депутатлари кенгашлари сессияларининг тегишли бюджетларда турувчи ташкилотлар учун харажатлар таснифи моддалари бўйича бўлинган бюджет ҳақида қарор қабул қилган кундан бошлаб икки ҳафта ичида (рўйхатдан ўтказиш эса 40 кун муддат ичида) амалга оширилади (агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса) ва сметаларни тасдиқлаган ташкилот раҳбар (ёки ўринбосари) имзоси билан, тасдиқланган кунини кўрсатилган ҳолда, ҳамда бу ташкилотнинг муҳри сметанинг барча нусхаларига босилиб, бир пайтнинг ўзида смета харажатлари бўйича умумий суммасини юқори ўнг бурчагида кўрсатилган (штатдаги ва штатдан ташқари ходимларнинг иш ҳақи фондини умумий сумм Харажатлар сметасини тасдиқлашда ва рўйхатдан ўтказишда нималарга эътибор берилади ?  Юқори ташкилотлар - бюджет маблағларини бошқарувчилари томонидан тасдиқланган ҳамда ташкилот раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланган бюджет ташкилотларини сақлаб туриш харажатлари сметаси белгиланган шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади. Харажатлар сметаси тасдиқланган харажатлар бўйича умуман рўйхатдан ўтказилади Харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари нималарни текшириши лозим ?  Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари ортиқча харажатларни йўқотишлари лозим. Аниқланган камчиликлар рўйхатдан ўтказилаётган ташкилот томонидан бартараф этилганидан кейингина рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш лозим. Сметаларни тузиш, тасдиқлаш ва жойларга етказиш чора-тадбирлари  Ташкилотларнинг сметаларини тўғри тузиш, тасдиқлаш ва ўз вақтида уларга етказишнинг тўғрилигини текшириш натижалари мунтазам равишда умумлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирликлари ҳайъатларида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош молия бошқармалари кенгашларида кўрилиб борилади ва ушбу ишни янада такомиллаштириш бўйича чора- тадбирлар қабул қилинади. 3. Штатлар жадвалини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби  Бюджет ташкилотларини тасдиқланган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш мазкур бюджет ташкилотини молиялаштириш амалга ошириладиган бюджет параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб 40 кундан кечиктирмай тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.  Бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали штатларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилган раҳбарлар томонидан тасдиқланиб, белгиланган шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.  Бюджет муассаса ва ташкилотларининг штатлар жадвали, улар учун белгиланган намунали штатлар жадвалига мувофиқ ҳамда харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи тўлови жамғармаси доирасида рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади. Штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари нималарни текшириши лозим ?  Юқори ташкилот томонидан тақдим этилган бюджет ташкилотларнинг штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари қуйидагиларни текшириши лозим:  а) бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлови учун харажатлар сметаси бўйича тасдиқланган суммаларининг, штатлар жадвали бўйича тасдиқланган иш ҳақи суммаларига мувофиқлиги.  Бунда харажатлар сметаси ва иш ҳақи тўлови жамғармаси штатлар жадвалидагидан, иш ҳақи тўлови жамғармаси бўйича ходимлар тўлиқ тўлдирилмаганлиги ва вақтинчалик меҳнатга яроқсизлиги туфайли тежаб қолинган маблағлар суммасига кам миқдорда тасдиқланиши мумкинлигини кўзда тутиш лозим;  б) рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган штатлар жадвалини белгиланган намунали штатлар жад Ошиқча штатлар аниқланганда:  Бюджет ташкилотларининг штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш пайтида молия органлари штатлар ортиқчаликни йўқотишлари лозим. Аниқланган камчиликлар рўйхатдан ўтказилаётган ташкилот томонидан бартараф этилганидан кейингина рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш лозим. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha