Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 432.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Бюджет харажатлари

Купить
www.arxiv.uz  1. Бюджети харажатлари таснифи  2. Бюджет харажатларини тақсимлаш  3. Бюджет харажатларини саноатга тақсимлаш  4. Давлат бюджетини молиялаштириш РЕЖ А: www.arxiv.uz Давлат бюджетининг харажатлари умумиймолиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. www.arxiv.uz  Шу билан биргаликда Давлат бюджетининг харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу тақсимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат. www.arxiv.uz  Давлат бюджетининг харажатлари харажатларнинг конкрет  турлари орқали намоён бўлади. Бюджет харажатлари конкрет турларининг хилма-хиллиги эса, ўз навбатида, қуйидаги омилларнинг  мавжудлиги билан белгиланади: давлатнинг иқтисодий табиати ва  функциялари; www.arxiv.uz  мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси;  бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан боғланганлиги; иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлик даражаси; бюджет  маблағларининг намоён бўлиш шакллари ва ҳ. к.  Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. Улар ўзларининг иқтисодий  мазмуни, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқариш тармоқлари ва фаолият турлари, ижтимоий мўлжалланганлиги  бўйича ва маълум мақсадларига кўра алоҳида гуруҳларга ажрати-  лиши мумкин. www.arxiv.uz  Энг аввало, ўзининг иқтисодий мазмунига кўра, Давлат бюджетининг харажатлари капитал ва жорий харажатларга бўлинади.  Бюджетнинг капитал харажатлари инновацион ва инвестицион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир.  Бу харажатларнинг таркибига: www.arxiv.uz  а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракатдаги  ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар  учун мўлжалланган харажатлар;  б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун бюджет  кредитлари сифатида бериладиган маблағлар;  в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўл-  ган капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатлари ва шу би-  лан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар;  г) амалга оширилиши давлат мулкига тегишли бўлган мулкни  ошириш ёки уни янгидан яратишга олиб келадиган харажатлар;  д) Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий туркумлани-  шига мувофиқ бюджетнинг капитал харажатлари таркибига кири-  тиладиган бошқа харажатлар. www.arxiv.uz  Давлат бюджетининг капитал харажатлари таркибида Тарақ-  қиёт бюджети шакллантирилиши мумкин.  Давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўз- ўзини бошқариш  органлари, бюджет ташкилотларининг жорий фаолиятини таъмин-  лашга йўналтирилган бюджет харажатлари, бошқа бюджетлар ва  иқтисодиёт алоҳида тармоқларига дотация, субсидия ва субвенция  шаклида кўрсатиладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш би-  лан боғлиқ бўлган харажатлар ва Давлат бюджети харажатларининг  туркумланишига мувофиқ капитал харажатларнинг таркибига ки-  ритилмаган бошқа харажатлар бюджетнинг жорий харажатлари  дейилади. www.arxiv.uz  Такрор ишлаб чиқаришдаги ролига кўра, Давлат бюджетининг  харажатлари миллий иқтисодиётга (хўжаликка) қилинадиган хара  жатлар ва ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига бўлинади. Бу харажатларга, энг аввало, давлат корхоналари ва давлат улуши бор бўлган корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш, уларни янада кенгайтириш ва ривож-  лантириш, давлат моддий захираларини яратиш харажатлари кира  ди. Бюджетнинг ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-  қувватлаш харажатлари ҳам ижтимоий жиҳатдан зарур бўлган харажатлардир. www.arxiv.uz  Бу харажатлар истеъмол фондларини шакллан-  тириш билан боғлиқ. Уларнинг бир қисми жамият аъзоларининг  индивидуаль эҳтиёжларини, бошқа бир қисми эса бутун жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. Бу ерда Давлат  бюджетининг харажатлари ижтимоий истеъмол фондларини (мамлакатнинг мудофаа фонди, илмий тадқиқотлар фонди ва бошқалар)  шакллантиришни тўлиқ, шахсий истъмол фондларини эса қисман  (номарказлаштирилган молиявий ресурслар билан биргаликда) таъминлайди. www.arxiv.uz  Давлат бюджети харажатларининг тармоқ белгиси бўйича гуруҳларга ажратишнинг асосига миллий иқтисодиёт (хўжалик)нинг умумэътироф этилган тармоқларга бўлиниши қабул қилинган. Шунга мувофиқ равишда бюджет харажатлари саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа, маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот, давлат бошқаруви, мудофаа ва ҳ. к. www.arxiv.uz  Бюджет харажатлари миллий иқтисодиёт (хўжалик) тармоқларининг пул фондларини шакллантиришда мустаҳкам молиявий асосни яратиш билан  биргаликда, харажатларнинг тармоқлараро бўлиниши молиявий ресурсларни тақсимлашдаги нисбатларни аниқлашга ҳам имкон беради, миллий хўжаликнинг тармоқ таркибий тузилишини керакли йўналишда ўзгартиради. www.arxiv.uz  Давлатнинг ижтимоий функциясини ўзида акс эттириб, бу гуруҳдаги бюджетнинг харажатлари халқ таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга, фан ва маданиятни молиялаштиришга, аҳолининг тиббий хизматга бўлган талабини (эҳтиёжини) қондиришга, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминотни амалга оширишга кенг йўл очиб беради. www.arxiv.uz  Миллий хўжаликка (иқтисодиётга) бюджетдан харажатларнинг қилиниши давлатнинг ҳамон хўжалик юритувчи асосий субъект лардан бири эканлигидан дарак беради. Айнан бу харажатлар катта масштабларда янги саноат корхоналарини қуриш, замонавий ин дустриал асосда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, транспорт, алоқа ва иқтисодиёт бошқа тармоқларининг техникавий қайта қуролланишини таъминлашга имкон яратади. www.arxiv.uz  Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда Давлат бюджетининг бу харажатлари орасида иқтисодиётга харажатлар ва марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари алоҳида ўринни эгаллайди.  Давлат бюджетининг мудофаа харажатлари ҳам давлатнинг функцияларидан келиб чиқади. Улар ҳар бир давлатнинг ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаши кераклиги билан боғлиқдир.  Бюджет маблағлари ҳисобидан Қуролли Кучларнинг барча турлари молиялаштирилади. www.arxiv.uz  Давлат томонидан бошқарув шаклидаги фаолият турининг амалга оширилиши, унинг хўжалик-ташкилотчилик функцияси Давлат бюджетидан бошқарув харажатлари деб номланган алоҳида харажатларнинг қилинишини тақозо этади. Бошқарув (давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқарув органлари) харажатлари давлат органлари фаолиятининг молиявий асосини ташкил этиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларига раҳбарлик қилишга имкон яратади. www.arxiv.uz  Давлат бюджетининг барча харажатлари юқоридаги тўртта гуруҳдан қайси бирига киришидан қатъи назар улар ўзларининг маълум конкрет мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича ҳам бир неча қисмларга бўлинади. www.arxiv.uz  Бу қисмлар Давлат бюджети харажатларининг конкрет турларидан таркиб топади. Капитал қуйилмалар, дотациялар, субвенциялар, субсидиялар, бюджет ссудалари, иш ҳақи, овқатланиш харажатлари, капитал ва жорий ремонт, канцелярия ва хўжалик харажатларини Давлат бюджети харажатларининг конкрет турлари сифатида кўрсатиш мумкин. www.arxiv.uz  Давлат бюджети харажатларининг ҳудудий белгига мувофиқ равишда бўлиниши улар марказлашувининг турли даражаларини ўзида акс эттиради. Шу муносабат билан, давлат бошқаруви даражасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари Республика ва маҳаллий бюджетларнинг харажатларидан таркиб топади. www.arxiv.uz  Фақат Республика бюджетидан молиялаштириладиган харажатларга қуйидагилар киради:  а) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий мажлис Сенати, Олий мажлис Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, ижроия ҳокимиятнинг республика ва ҳудудий органлари фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва умумдавлат бошқаруви характеридаги бошқа харажатлар;  б) Республика суд, прокуратура, ҳуқуқ тартибот органлари тизими; www.arxiv.uz  в) умумдавлат манфаатлари учун халқаро фаолиятни амалга ошириш;  г) миллий мудофаа ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, саноатнинг мудофаа тармоқлари конверсиясини амалга ошириш;  д) фундаменталь тадқиқотлар ва илмий- техника тараққиётини молиялаштириш;  е) темир йўл, ҳаво ва дарё транспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; www.arxiv.uz  ё) иқтисодиёт базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;  ж) республика ёки давлат ҳокимияти органлари тасарруфида  бўлган муассасаларни сақлаш;  и) республика мулкини шакллантириш;  й) Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзига хизмат қилиш ва уни қайтариш; www.arxiv.uz  к) давлат қимматбаҳо металлари ва моддий захираларини тўлдириш;  л) сайловлар ва референдумларни ўтказиш;  м) ҳукумат инвестицион дастурларини молиялаштириш;  н) республика ҳукуматининг қарорлари бажарилиши ни таъминлаш;  о) республика субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш;  п) бошқа харажатлар. www.arxiv.uz  Бозор иқтисодиёти шароитида Давлат бюджетининг харажатлари унинг даромадлари билан узвий боғлангандир. Бундай ўзаро боғлиқлик харажатларнинг миқдорий жиҳатдан даромадларга мувофиқ келиши ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиши орқали ифодаланади. Бир томондан, аксарият ҳолларда, бюджет харажатларининг ҳажми бюджет даромадларининг ҳажми билан чекланади. Ўз навбатида, бюджет даромадларининг ҳажми эса давлатнинг иқтисодий имкониятлари билан аниқланади. www.arxiv.uz  Шунинг учун ҳам бу ерда бюджет харажатларининг шундай ҳажмини ва миллий хўжаликда пул фондларини шакллантиришда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини ўрнатиш керакки, улар минимал харажатлар қилиб максимал самарага эришиш орқали давлат олдидаги ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминласин. www.arxiv.uz ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РА Ҳ МАТ! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha