Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 147.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Чингиз Айтматов романларида бош қаҳрамон муаммоси

Купить
Чингиз Айтматов романларида бош қаҳ рамон муаммоси (“Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)” романлари асосида) Режа: Кириш Асосий қисм I боб. “Асрга татигулик кун” романида бош қаҳрамон муаммоси. 1.1. Чингиз айтматов романларидаги образлар тизими ва бош қаҳрамон муаммоси. 1.2. Асарда тасвирланган инсоният образлари. 1.3. Романдаги ҳайвонот образлари таҳлили. I бобда билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан хулоса. II боб. “Қиёмат” – табиат ва жамиятнинг олтин мувозанати. 2.1. “Қиёмат”даги инсон образлари ва бош қаҳрамон. 2. 2 . Асардаги ҳайвонот олами тасвирида бош қаҳрамон муаммоси. II бобда билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан хулоса. III боб. “Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)” ва бош қаҳрамон. 3.1. “Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)” даги башар I БОБ. “АСРГА ТАТИГУЛИК КУН” РОМАНИДА БОШ ҚАҲРАМОН МУАММОСИ. 1.1. ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ РОМАНЛАРИДАГИ ОБРАЗЛАР ТИЗИМИ ВА БОШ ҚАҲРАМОН МУАММОСИ Том маънодаги интернасионал ёзувчи дея таърифланган, инсоншунос, буюк ижодкор, қудратли тафаккур соҳиби Чингиз Айтматов бадиий ижод оламила ўзига хос айтматовча услубни ярата олган ва шу услуб билан бутун дунё китобхонлари кўнглидан муносиб жой эгаллаган адибдир. Маҳоратли адибнинг деярли барча асарларида дунёвий муаммолар, табиат ва жамият, олам ва одам, улар ўртасидаги уйғунлигу зиддият ҳақила сўз боради. Бу эса роман қаҳрамонлари қамровини ҳам кенгайтиради. Натижада сюжет воқеаларига инсонлардан ташқари ҳайвонот, наботот дунёси ва ҳатто нореал олам вакиллари образи ҳам кириб келади. Айтматов синчков ва билимдон ёзувчи сифатида ҳар бир образни у хоҳ инс тизимидан бош қаҳрамонни муносиб танлаш учун эса, аввало, бош қаҳрамонга хос бўлган етакчи хусусиятларни аниқлаш лозим. Шу мақсад юзасидан бадиий образ ва бош қаҳрамон ҳақида билдирилган фикрлар билан танишамиз: 1. Бадиий адабиёт қаҳрамонсиз яшай олмайди, чунки ҳаётнинг ўзи ундаги ижобий (илғор) ва салбий (қолоқ, орқага тортувчи) кучларнинг курашидан иборатдир. Бу кураш уларнинг иш ва ўйларида ўз ифодасини топади (106). 2. Бадиий асар мазмунида асосий ўрин тутувчи персонаж қаҳрамон деб аталади (105). 3. Бадиий асарларда мазмун ва форманинг, тема ва ғоянинг бирлигини ўзида ифодаловчи асосий восита образдир (..). 4. Образ – санъат ва адабиётда турмушни ўзига хос бадиий шаклда кас эттирувчи ёрқин манзара ва характерлар (138). 5. Образ – воқеликни фақат санъатга хос усулда ўзлаштириб ва ўзгарт 3. Асардаги бошқа образлар тақдирига ҳам маълум даражада дахлдор образ. 4. Воқеа - ҳодисалар ҳ алқаси унинг атрофида айланувчи образ. 5. Асар сюжети яхлитлигини таъминловчи образ. 4 1.2. АСАРДА ТАСВИРЛАНГАН ИНСОНИЯТ ОБРАЗЛАРИ Замин узра инсон зоти пайдо бўлибдики, бир лаҳзага товсилламай келажак сари, тафаккурнинг сарҳадсиз кенгликлари сари интилади, бетиним олам сирлари, борлиқ жумбоқларини очмоқни ўйлайди, билишни, яна ва яна- да кўпроқ билишни хоҳлайди. Айни шу сабаб инсоният тараққий этди, олам ичра ўз оламини яратди. Аммо бу тараққиёт бошқа ҳодисалар учун ҳам хизмат қилди. Она Ер устида табиатнинг изчил қонуниятларидан чекинмай яшаётган набототу ҳайвонот оламини ўз измига бўйсундиргач, Инсон учун г ў ё муносиб ра қ иб қолмади. Шунда инсон инсонга қарши кураша бошлади. Тафаккур тараққиёти инсониятнинг энг аянчли фожиасига сабаб бўлди. Бани башар ўз қўли билан ўзини қирғин қила бошади, бу йўлда юксак инсон даҳосидан фойдаланиб қирғинбарот қуроллар кашф қилинди. Уру уфқларини забт этишга қаратган тафаккур қудрати билан Ер юзида асрларнинг қонли манзарасига боис бўлаётган ж ан гу жадалларни тўхтатиш фурсати етганлигини англамоғи лозим деган фикрга урғу беради. Муаллифнинг ўзи бу ҳақда асарга илова сифатида берилган кириш сўзда шундай дейди : "ХХ аср сўнгидаги энг фожиавий зиддият – инсон даҳосининг чексизлигию, бундай поёнсиз инсоний даҳони империализм вужудга келтирган сиёсий, ғоявий, ирқий тўсиқлар туфайли амалда қўллаб бўлмасликдан иборатдир. Коинотга мунтазам парвоз қилиб туриш учун техник имкониятлар ўз- ўзидан вужудга келибгина қолмай, балки инсониятнинг иқтисодий, экологик эҳтиёжлари ҳам ана шу имкониятлардан тезроқ фойдаланишни талаб қилиб турган ҳозирги шароитда халқлар ўртасида низо оловини кучайтириш, моддий ресурсларни ва ақл-идрок қудр Демак, 1945 йилга яна ўттиз икки йилни қўшсак, 1977 йил келиб чиқади. Кўриниб турибдики, роман айни ўз даври, замонасининг ёзувчи томонидан англанган кемтик ўринлари, ўша давр кишилари руҳияти ҳақидаги замонавий асардир. "Асрга татигулик кун" романининг ўзига хослиги шундаки, бутун бошли бир умрнинг тўкис манзараси, шу умрга бир неча йил ёндош бўлган инсонларнинг талотўп тақдирлари, тарих қатларидан сабоқли садо бериб эзгуликка ундовчи ривояту афсоналарнинг пухта сюжети, қолаверса, олис коинот қўйнидаги сирли воқеалар – шуларнинг барчаси бир кун – эрталабдан то кечга қадар бўлган вақт оралиғи ипига жуда моҳирона тизилади. Асар номи ҳам шунга ишора қилади: "Асрга татигулик кун". Чиндан ҳам бу кун ўзида ҳаёт мазмуни, тириклик таянчи ҳақидаги залворли ўйлар, олам ва одам тўғри қолмаган қўшимча бўлиб, унинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги варианти -(а)йдиган грамматик шаклидир: татигулик - татийдиган. Шу сўз таркибида айнан келаси замонга иш ора қилувчи қўшимча борлиги сабаб ҳам биз "Асрга татигулик кун" номини маъкуллаймиз. Чунки бу номда нафақат Эдигей Бўрон ва унинг синовларга тўла ҳаёти аксланади, балки агар ҳар бир инсон Эдигей каби мардона, фақат инсоний ў й-ха ёл лар билан яшай олса, ўтаётган умри ҳақида ўзини бутун борлиққа алоқадор деб билиб , муш оҳ ада қила олса , асрларга тенгла ш адиган кунлар кўпаяверади деган илинж, умид яширин. Ёзувчининг асл нияти ҳам шу аслида. У инсониятдан асрга татийдиган кунларнинг кўпини кутади. Зотан, борлиқ жонзотлари ичра фақат инсонгина ўтмиши, бугунги, эртаси ҳақида ўйла шг а, ўзни, ўзлигини, ҳаёт мазмунини англа Х асрда яшаган грузин шоири Григор Нарикацининг "Мусибатнома" асаридан олинган бу икки мисра романнинг бутун руҳиятига тўла мос тушган. Негаки роман воқеалар тизимидаги ҳар бир лавҳада инсон дарди, қисмат билан олишуви, изтиробу фиғонлари муросасиз тасвирланади. Г ўё шу икки мисра асар воқеалари теграсида парв оз қилгандай, қаҳрамонлар тилию дилида сад о лангандай бўлади. Бу эса асарнинг бадиий таъсир қудратини янада оширишга хизмат қилган. Ч.Айтматов ушбу романида ҳам ўзига хос ижод усулидан фойдаланган: "Олдинги асарларимда бўлгани каби бу гал ҳам ўтмиш ажодлардан бизга мерос қолган афсоналарга, эртакларга, ривоятларга таянган ҳолда иш тутдим" ( III ;9; 8). Раймали оға ва Найман она ҳақидаги ривоятлар асосий сюжет чизиғига ғоят маҳорат билан уланадики, агар бу ривоятлар а тасвирларининг бирон ўрнида қоқилмасли ги га , романнинг енгил ўқи л иш и га сабаб бўлади. "Асрга татигулик кун" романининг асосий воқеалари Сариўзак даштидаги Бўронли бекатда содир бўлади. Бу бекатда Сариўзак даштининг бор инжиқликларига матонат билан ч и даб яшаётган саккиз та хонадондан иборат темир йўл и шч иларининг мўжаз г ина Бўронли қишлоқчаси бор. Асар қаҳрамонлари шу бекатга тақдир тақозоси, қисмат машаққатлари сабаб келиб қолган оддий темир йўл меҳнаткашлари. Уларни шу темир излар бирлаштиради ва шу темир излар ажратади. Ёзувчи яна воқеалар тасвирини баён қилишда ўзига хос бетакрор усулдан фойдаланади, яъни ҳар бир бош лавҳа муқаддимасида қуйидаги жумлаларни келтиради: "Бу ўлкаларда поездлар машриқдан мағрибга томон, мағрибдан машриққа томон пайдар-пай қатнаб туради. муаммоларнинг марказига қўйиб тасвирлашга интилдим" ( III ;9;7) . Кўриб турганимиздек, муаллиф асар бош қаҳрамони сифатида Эдигей Бўрон образини таъкидлаган. Биз эса бош қаҳрамонга қўйилган талаблар доирасида бу таъкиднинг нечоғлик тўғри эканлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Эдигей Бўрон образи. Донишмандлар чинакам бахтга элтувчи йўл битта, у ҳам бўлса, меҳнат йўли эканлигини таъкидлашган. "Асрга татигулик кун"да ана шу меҳнат йўлининг заҳматкаш йўловчилари қадр-қиммат, бахт изловчилари бўлган инсонлар тақдири ёритилган. Жумладан, Эдигей Жонгелдин . Асарнинг дастлабки тасвирларида олтмиш бир ёшга кирган бўлса ҳам, ҳали анча бардам , умрининг ўттиз икки йили , ўттиз икки баҳору қиш билан яйдоқ дашту темир излар ҳукмрон бекатга аччиғу ширин хотиралар билан боғланган, ҳаётини меҳ Эдигей Бўрон характерига хотиралар турфа чизгилар тортади. У нда виждонли ватанпарвар, ишчи, жангчи, меҳрибон эр, куюнчак ота, муносиб дўст, таъмасиз ош иқ ва эътиқодида с о бит шахс характерлари умумлашадию, китобхон кўз олдида ҳақиқий Инсон си й моси г авдаланади. Денгиз билан сирлашиб, тўлқинлар билан тиллашиб, Орол бўйида улғайган Эдигей Жонгелдин урушга кетиб, фронтдан контузия касалига учраб қайтади. Қадрдон заминида тақдир уни иккинчи зарба фарзанд доғи билан кутиб олади. Урушнинг ҳақиқий даҳшатини жанггоҳда эмас, ундан анча олис уйида туяди. Ҳам жисми, ҳам қалби хасталанган Эдигей хотини Уккубола билан Оролдан кетишади. Қисмат уларни Казангап билан тўқнаштирадию олис С ариўзак сари бошлайди. Улар ҳаётини яйдоқ даштда синовларга қасама-қасд қайта қури ш ади, яшаш учун кураш йўлида б Эдигей образига хос характернинг тўла намоён бўлишини Абутолиб Қуттибоев ва унинг оиласи билан боғлиқ воқеалар силсиласида кўриш мумкин. Уруш йиллари асирга тушиб, ягона бир имкон эвазига концлагердан қочишга эришган ва то уруш якунига қадар югослав партизанлари сафида жанг қилгани учун ватанига қайтган Абут о либни совет ҳукумати урушда асир тушган аскар сифатидагина қабул қилди , холос. Натижада, у собиқ касби му аллимликни ҳам давом эттиролмайди. Урушнинг ўзи тугаган бўлса ҳам, унинг совуқ нафаси ҳамон ҳукмрон эди. Шу совуқ нафасдан қочиб у хотини , икки боласи билан Бўронлига келади. А бутолиб тақдири қанчалар машаққатли бўлмасин оғринмаслиги, ўзини оиласидан айро мутлақо тасаввур қилолмаслиги, болаларининг лаҳзалик қувончи учун ж ониданда кечишга тай ё рлиги билан Эдигей дунёқарашлари Эдигей тузум талаби билан эмас, балки виждон, эътиқод талаби билан яшайдиган инсондир. Эдигей Бўрон характерининг ёрқин чизиқларидан бири одамларга бўлган ҳаётга, тирикликка бўлган муҳаббатдир. Ундаги шу олий севгининг оташ га айланиши д а эса Зарифага нисбатан қалбида илдиз отиб, руҳияти қадар кўтарилган чинакам севги боис бўлди . Эдигей Зарифани, унинг болаларини жони қадар яхши кўриб қол га ни учун виждони қийналади. Чунки у севиб қолган аёл ўз дўсти, ҳамкасбининг беваси эди. Аммо "асл муҳаббат оғир келади" ( III ; 11 ; 227 ) . Ҳа, Эдигей қалбидаги ишқ чин мушкул о т эди. У "Зарифага ҳам дардини очиқ-ойди н айтолмас, Уккуболани ҳам ташлаб кетолмасди?" ( III ;9;204) Эдигей ошиқ дарди ва эрлик бурчи, оталик мас ъ улияти оловининг ўртасида изтироб чекади : "Ўшанда ўзини поёнси з Сариўзак дашти тимсол ида севарди, беғубор бетаъма севарди. У учун ватаннинг ўзи мавжуд бўлган бугунигина эмас, балки ривояту афсоналарнинг сирли қатларида яш аб келаётган ўтмиши, кечмиш- кечир миш и ҳам ғоят қадрли эди. Шу сабаб у юрт тарихининг бир бўла ги бўлган Она Байит қабристони тақдиридан чинакамига ташвишга тушади. Узоқ йўл юриб, Казангапнинг сўнгги васиятини адо қилиш истагида Она Байит томон келган Эдигейни б аланд симтўсиқлар қарши олади. Бизнингча , симтўсиқ – бу рам з , миллатни мингйиллик тарихидан, миллий ўзлик асоси бўлган қадрияту маросимлардан мосуво қилиш, ажратиш рамзи. Шўро ҳукумати ўз мустабидо на сиёсатининг кутилган натижага эришиши учун танлаган энг қабиҳ усули маҳаллий аҳолини тарихи, дини, муқаддас қадамжолари, эътиқод қўй г ан бари-бари нарсасидан маҳр куч йўқотиб ташлолмайди – асар ана шундай ёруғ ишонч, с ўнмас умид билан ниҳояланади. Бадиий адабиёт – кўркам сўз санъати буюк бир қудратга эга к и , қирғинбарот урушнинг бор даҳшати , бор изтиробию а лами , кечиш йўсинини оддий бир жангчи тимсолида (қўмондон, генерал ёки давлат бошлиғи эмас) бенуқсон тасвирлай олади. Адабиётнинг айни шу қудрати "Асрга татигулик кун" романида ҳам намоён бўлади. Ёзувчи Ч. Айтматов асардаги турфа муаммолар – коино т нинг чексиз сарҳадларидаги ғайризаминий тараққиётнинг кашф этилиши, заминдаги чек-чекарасиз худбинликлар, хиёнатлар, урушлару қирғинлар, инсоннинг инсон томонидан маҳв этилиши (Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди, аммо одам одамга чоҳ қазийди – қарғачалик оқибат қолмадими к ан инсониятда?!), инсоний курашларда нафақат инсон умри, ҳаёти, балк Ёзувчи бу орқали заминдаги ҳар бир ҳодисанинг бошқаси билан узвий боғлиқлиги, тасодиф деб ўйланган ҳар қандай нарсанинг ўз сабаб , важи борлигини, дунёнинг у бурчагида содир бўлган бир воқеа дунёнинг бу бурчагидаги инсон тақдирини кескин ўзгартириб юбориши мумкинлигини исботлаб берган. Шундай экан, ҳар бир инсон ўзини бутун замин тақдирига дахлдор ҳис қилмоғи, қилаётган иши ва ў йлаган ў йида шу дахлдорлик масъулияти аксланиши даркор. Юқоридаги фикрларни умумлаштирадиган бўлсак Эдигей Бўрон образи асарнинг бош қаҳрамони даражасига муносиб эканлигига ишонч ҳосил қиламиз : Биринчидан , Эдигей Бўрон "Асрга татигулик кун" романида воқеаларида бошдан охирига қадар ишт и рок қилади. Иккинчидан, асарнинг бош ғояси айни шу образ воситасида ҳаракат қилади. Учинчидан, Эдигей Бўрон романдаги чиқ. Деразаларини тақилла т . У ёғи-у ёғи – саккиз хонадонмиз – бармоқ билан санарли.. Ҳаммасини уйғот. Бунақа одам ўлганда зеч ким ухламаслиги керак. Ҳаммани оёққа турғаз" ( III ;9;14). Демак, Казангап ёруғ дунёга шунчаки келиб кетган эмас. Ўлиминг ким учундир оғир жудоликка айланиши бу оламда ўз ўрнингга эга бўлганингдан далолатдир. Казангап Эдигей Бўрон учун ғоят қадрли, қалбини сўзсиз тушуна олгувчи чинакам қадрдон дўст эди. Улар фақат туялар яшашинигина тасаввур қилиб бўладиган ёв ш анзор, ҳайҳ о тдек даштлик Сариўзакда инсоннинг чексиз матонати, жасорати тимсоли бўлиб , ўттиз икки йил бирга баҳамжиҳат яшашди, темир йўл ишч иси сифатида вазифаларини ҳалол, виждонан бажаришд и, ҳаёт мазмуни, тириклик асоси, олам ва одам ҳақида фикр юритишди, суҳбатлашишди. Ана шу суҳбатлар асносида чекиб, дунёнинг р оҳ атларидан, салқин жой, мевазор боғларидан воз кечиб ишлади?! Масаланинг моҳияти ҳам шунда. Казангап обрў учун, мавқе учун, мукофоту ташаккурномалар учун ишламади. У ўзи учун, виждони учун, ўзлигини англаши учун ёзда қумқайнар даштда меҳнат қилди. Чунки, "сиртдан қараганда, Казангапнинг бошқалардан фарқланадиган ортиқ жойи йўқ, аксинча, оддий киши эди; бу оддийлик замирида эса оғир ҳаёт тажрибаси – донолик мужассамлашган" ( III ;9;62) эди. Казангап ўз ҳаётий эътиқодларидан т о ймайдиган, собит характерга эга образ. Айни шу собитлик сабаб у Сариўзак даш ти ни ватан тутади – шўр о тузумининг халқ тақдирида оғир из бўлиб қолган қулоқлаштириш сиёсати туфайли сургун қилинган отасини синфий душман деб т а ъ кидлашни ва бу отадан воз кечишни талаб қилишад и, Казангап э Казангап унга қараб, мийиғида кулиб қўйди. А фтидан бу гапни кутмаган эди. Бир оз су к ут сақлаб деди: - Ҳаммамиз ҳам инсонмиз-ку. Билсанг агар, ота-бободан қолган бир удум бор: Мол эгаси худойдан, дейишган. Буюрганники бўлади. Қоранор сенга буюрган экан… Худо ёрлақаб, юз йил хизматингни этсин. Бироқ ҳалиги гапингни иккинчи маротаба тилга олма…" ( III ;9;75) Казангапнинг ҳеч қандай жимжималарсиз оддий сўзларида соф ҳасаду иккиюзламачиликларга бегона қалби аксланади. Ёзувчи Казангап образи орқали содда қозоқ халқининг, қўйи нгки, умумтуркий менталитетнинг ўзига хос қиёфасини яратган. Бу образ ҳам содда, ҳам беғубор, ҳам доно, чинакам ҳаёт билимдони, ҳам қалбшунос инсон характерини ўзида мужассамлаштиради. Эдигейнинг энг оғир дамларида – Зарифа Сариўзакни тарк этганида б ир гина инсон – Казангап образининг юқорида келтирилган умумий таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, уни "Асрга татигулик кун" романининг асосий образларидан бири деб баҳолаймиз. Аммо унга бош қаҳрамон даражасини бера олмаймиз. Гарчи унинг асар воқеаларидаги иштироки с а лмоқли даражада бўлса ҳам , роман ҳодисалари унинг атрофи да юз бермайди. Романдаги бошқа образлар тақдирига ҳам бевосита алоқадор эмас. Ва асар композицияси яхлитлигини ҳам таъминлай олмайди. Романнинг бош ғояси ўзак фикри ҳам у билан эмас, балки Э дигей Бўрон орқали ҳаракатланди. Демак, Казангап роман воқеалари ва бош қаҳрамон тақтирида муҳим ўрин тутувчи иккинчи даражали образдир. Уккубола образи . "Асрга та тигулик кун" романида Эдигей Бўроннинг хотини сифатида тасвирланган бу образда эрининг саломатлиги учун ўзидан кечган ва табиатнинг гулдан нозик хилқати эканлигини унутиб меҳнат қилган, шу азоблари сабаб, азобли меҳнатлари сабаб Оролда дарз кетган оиласини олис Сариўзакда, Бўронли бекатда қайта қурган, бахтини қайта йўргаклаган чин оилапарвар аёл эди. Эдигей эса аёлидаги матонатни, сабру қаноатни кўриб ҳайратга тушар, фақат уни дея тер тўкаётган аёли олдида ўзини жудаям бурчли ҳис қиларди. Уккубола ўз кучи, қалби билан оиласи қўрғонини бутлай олган аёлдир. Бу образ тасвирида ёзувчи Ч.Айтматовнинг аёл психологияси, аёл қалби, аёл дардини қанчалар чуқур билгани ва уни ўз ҳолича, ортиқча бўёқларсиз, табиий етказиб берганини кўриш мумкин. Айниқса, эрининг, умр йўлдошининг бошқа бир аёлга кўнгил қўйиб қолганини сезган эса-да, сир бой бермай, бир оғиз гапирмай дардини ичга юта олган Уккубола характери ғоят бетакро таъриф унинг характерига тўла мос тушади. Уккубола образида сайқалланган аёл характери ифодаланади. Бу образнинг она сифатидаги акси ҳам таърифу талқинларда эмас, шунчаки ҳаракат ва сўзларда жонли ифода қилинади. Мана, бир мисол: "Уккубола югуриб уйдан чиқди, у болалари билан қучоқлашиб, йиғлаб, ўпишиб кўришаркан, тинмай жаврарди: - Ўзингга шукр, эгам! Айни вақтида келдиларинг! Оталаринг қанчалар хурсанд бўлади. Қандай яхши, ҳаммаларинг йиғилиб келибсизлар! Оталаринг қанчалар хурсанд бўлади!" (III;9;282) Мана шу лавҳанинг ўзидаёқ она меҳрини, она қувончию она бахтини тўла ҳис қилиш мумкин. Умуман олганда, Уккубола образи ҳақиқий аёл, рафиқа, она характерларининг омухта аксидир. Уккубола образига бош қаҳрамон муаммоси юзасидан ёндашадиган бўлсак, гарчи у асарнинг бошидан охирига қад бўлгани ва ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда асирга тушгани, энг ёмони, асирликдан омон қайтгани эди. Зарифа эса ана шулардан қ ўрқмай Абутолибни танлади. Бу қарори учун қариндошлари ундан воз кечишади. Икковлари ҳам муаллим эди, улар бахтли ҳаёт бошлаган эдилар. Аммо бу бахт замона сиёсатининг совуқ елига м убтало бўлади. Абутолиб муаллимликдан ҳайдалади. Бошқа жойга ишга кирганда ҳам шу ҳол такрорланаверади. Абутолиб ўтмиш учун жазоланаётган эди. Эрини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаган Зарифа далдаси билан бу ёш оила Сариўзак даштидаги Бўронли бекатига келиб қолишади. Бу ернинг оғир шароити ҳам, сабр косани тўлдирувчи меҳнати ҳам садоқатли эр-хотинни ҳайиқтирмайди. Чунки "иккаласи жабру жафоларга бардош берган ҳолда турмуш маъносини бир-бирларига меҳрибонлик қилишда, ардоқлашда , тоту кескинлашишини ҳис қилади. Рўй бериши кутилган фожиа бу Абутолибнинг қамоққа олиб кетилиши ва ўлими эди. Зарифа эрига содиқ аёл сифатида бу чўнг қайғудан куйиб адо бўлса ҳам, болалари тақдирига масъул жонкуяр она сифатида бу ғамни енгмоқ, яна яшамоқ, фар зан длари учун яшамоқ учун ўзида куч топа олади. Эрининг вафоти ҳақидаги хабарни эшитган Зарифа асарда қуйидагича тасвирланган: "Ранг-рўйи мурдадай оқариб кетган, худди атрофда ҳеч нарса йўқдек, даштликда ўзи ёлғиз юриб бораётгандай эди. Кўзлари ожизларники сингари юмилган, бошини тик ту т иб , ғам-ғуссасини ичига ютиб, лабларини қаттиқ қимтиб олганча келарди. .. қўллари билан юзини беркитиб, гўё боши танасидан қулаб тушиб, тарс ёрилиб кетгудай қаттиқ сиққанча, бутун вужуди билан дард-алам ва жудоликдан зор-зор йиғ л ай бошлади. Йиғлаг қилади. Кетганда ҳам Эдигей йўғида , уни шу ерда қолдиришга кўндира олувчи , кўндирмаганда ҳам кетиш и га ўла қолса йўл қўймагувчи инсоннинг бекатда йўқ пайтини пойлаб кетади. Бу қарор тўғри қабул қилинган эди. Зарифанинг бу ерда қолиши Эдигей ва унинг оиласи бутунлиги учун рахна солар эди. Қолаверса, янги ҳаёт бошлаш учун ўтмиш хотираларидан, жилла қурса, ўша воқеалар содир бўлган жойдан узоқлашиш керак. Шуларни инобатга олган Зарифа болалари билан унга бахт ва бахтсизлик келтирган Бўронли бекатидан кетишади. Аммо кетишидан олдин, шуни ният қилиб юрган кезда Зарифа Эдигейга оиласи учун қилган барча яхшиликлари, куйиб- пишишлари учун тўқима шарф совға қилади. Бу шарф Эдигей учун Зарифа ва болаларини эсга солиб турувчи қ адрли буюмга айланади. Зарифанинг қейинги тақдири ҳақида асарнинг сўнг фольклоризм сифатида "Асрга татигулик кун" романи таркибига киритилган Сариўзак афсонаси ҳам айни шу ижодий ўзига хосликнинг исботидир. Ушбу афсона романдаги бош воқеалар ва жанрий хусусиятлар билан синтезлашиб, сингишиб кетмаган, балки алоҳида ҳодиса сифатида кўзга ташланиб туради. Шу сабаб ҳам уни аналитик фольклоризм кўриниши дея баҳоладик. Афсона асарга Эдигей Бўроннинг Она Байит қабристони билан боғлиқ ўй-фикрлари оқимида кириб келади. Янаям аниқроғи, бир пайтлар Казангап айтиб берган қайғули она ҳақидаги афсонани эслайди. Негаки бу афсона Казангап сўнгги манзилим бўлсин деб васият қилган Она Байит қабристонининг пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Қозоқ халқ оғзаки ижодининг ушбу намунаси Инсонни ёруғ оламнинг бошқа мавжудотларидан фарқлаб турувчи ундаги идрок, хотира эканлиги, хо жангчини аямади, у урушдан қайтмайди. Сафдошлари жанг пайти ёш жангчини оти ҳуркиб ғаним томон судраб олиб қо чг анини кўриб қолишади, холос. Найман қабиласи жанг таоми ли га кўра ҳало к бўлган жангчининг жасади уруш майдонида қолмаслиги керак эди. Шу сабаб найманлар бир неча кун жангчининг – Найман она ўғлининг жасадини қидиришади. Бироқ ҳеч бир нишон топишолмайди. Шу ўринда Найман она чинакам матонат соҳибаси сифатида гавдаланади. У ўғлининг урушда ҳалок бўлганидан аламда эмас, Ватан учун курашиб халок бўлган ўғлидан фахрланади. Унинг қалбини ўғлининг жасади кимсасиз биёбонда кўмилмай қолиб кетгани ҳақидаги изтиробли ўйлар тирнайди. Она кўнглида дилбандининг жасадини ўз кўзи билан кўрмагани, тупроққа қўймагани, сўнгги бор видолашмагани учун ҳам яширин бир илинж бор эди. Бу илинж уни ўғли ўрган , одамийлик таомилларини оёқости қилган бешафқат жунгжанглар ўғлини манқуртга – хотирасиз, ўтмишсиз, идроксиз вужудга айлантириб улгуришган эди. Манқурт ўғил онасини – унинг ҳасратида куйиб адо бўлган муштипар волидасини тан и майди. Ёзувчи ўғлининг тирик дийдори ва туйғусиз, ҳиссиз вужуди – икки ўт: қувончу қайғу оташида аланга олаётган чорасиз Она қалбининг ёниқ изтиробларини ғоят бетакрор тасвирлайди: "Ердан маҳрум этиш мумкин, мол-дунёдан маҳрум этиш мумкин, ҳатто инсонни яшашдан маҳрум этиш ҳам мумкин, бироқ одамни хотирасидан маҳрум этишни ким ўйлаб топди экан, бунга кимнинг қўли борди экан?! Ё раббий, агар оламда бор бўлсанг, бандаларингга бу ёвузликни қандай раво кўрдинг? Ер юзида усиз ҳам ёвузлик каммиди? ” ( III ;9; 119) Бу аламли оҳ-фарёдлар дунёдаги бор жонзотлар ичра бўлишига йўл қўймасликка даъват қилаётган бўлса, ажаб эмас. Ахир, Ер куррасини титратган, инсоният бошида қиёмат кўптирган жаҳон урушлари, шу урушлар сабаб яратилган турли қирғин қуроллари, бугунги кунда ҳам дунё аҳлига хавф солаётган терроризм, ирқчилик, экстремизм кабилар ўша қадим афсонадаги ваҳшийликнинг янги, ўзгача технология билан қайта ишланган замонавий кўринишлари эмасми! Агар шундай бўлса, инсониятни бу ваҳшониятдан ким, қандай куч қутқаради? Қизиғи шундаки , халоскор ҳам одамизотнинг ўзидир. Қабоҳат ботқоғига ботган инсонга фақат эзгулик ва комиллик йўлини танлаган инсонгина қарши чиқмоғи мумкин. Ёзувчи китобхонни ана шундай инсон бўлишга инсониятни қутқаришга ундовчи ғоялар фикрлар билан ошно қилади. Ҳар қандай афсона қатида ўтмиш садоси акслангани каби бу афсона асосида ҳам т Сўнг, юртимизга элтиб қурғурни олти аймоқ қалмиқ бир бўлиб, боплаб адабини берайлик! Қадим замонларда иродаси кучли, жисмонан бақувват инсонлар бошга кийдирилган чамбарак воситасида ақл-идрокидан, маънавий дунёсидан маҳрум этилади, синдирилади. Бу — жузъий ҳодиса. Бир-бирини маҳв этишга тайёр турган икки тузум мафкуравий пойга натижасида коинотга чиқиб борсаю ким-кимдан зўрлигини намойиш этиш мақсадида Ер юзига чамбарак кийдириб қўйишса, нима бўлади? Қандайдир бир кишининг шахсий фожиаси ҳаммани ёппасига ўз комига тортиб кетадиган кун яқин қолмадими? Мусибатнинг бегонаси бўлмайди. Фожиа қамровидан, узоқ- яқинлигидан қатъи назар ҳар доим фожиа бўлиб қолаверади. Инсониятга хавф солиб турган ҳалокатдан огоҳ этиб қўйишни истардим. Шу истак туфайли асар ёзилди”. ( III ; 11 ; 74-75) Демак, ёзувч садо бериб туриши керак. Шундагина ер юзида тинчлик бўлади, шундагина инсон инсонни қирғин қилишдан тўхтайди. Афсонада илгари сурилган бу ғоялар асарнинг умумий ма нзарас ига , бош ғоясига ҳамоҳангдир, шу ҳамоҳанглик асосида роман бош ғояси янада қую қ ранг тортади. Афсона сюжетида ягона фаол образ бу биргина Найман она образидир. Шу сабаб уни афсона бош қаҳрамони сифатида баҳолаш мумкин. Аммо бу образ "Асрга татигулик кун" романи миқёсида бош қаҳрамон талабларига жавоб бера олмайди. Чунки у фақат Сариўзак афсонаси сюжетидагина иштирок қилиб, фақат шу афсона персонажлари тақдирига боғлиқ тасвирланади. Асарнинг бошқа қаҳрамонлари тақдирига умуман дахл қилмайди. Бу афсона романнинг бош сюжет чизиғига туташувчи ва уни мустаҳкамловчи алоҳида тармоқдир. Бироқ уни романдан алоҳида ҳодиса истагани каби одам бўла олмади. Собитжон билан китобхонни ёзувчи биринчи марта Казангапнинг таъзиясида юзлаштиради ва унинг ташқи қиёфасини чизади: " ... қиёфасидан ёшлик даври аранг сезиладиган укки кўзли, доим кулиб турувчи каттагина киши.. Кўз о йнак тақиб олган, бошида тепаси букиб қўйилган шляпа, бўйнида уриниб қолган бўйинбоғ.." ( III ;9;27) Шу илк лавҳадаёқ китобхон Собитжон характеридаги худбинлик ва манманликни сезиб қолади. Собитжон Эдигей билан суҳбат пайтида отасини нобоп, ёмон ота дея тилга олади. Бунга сабаб эса ўзининг амалу мансаб эгаллаши учун обрўли отага эмас, "аллақандай Казангап"га ўғил эканлигидир. Отани, инсонга тириклик не ъ матини бахш этган зотни мансабдор бўлмагани учун , бой-бадавлат яшамагани туфайли нобоп отага чиқариш, "ёмон ота" деб а нима, улар нима учун яшаяптилар?" ( III ;9;30) Демак, Собитжон ҳатто нега яшаётганлигини ҳам, ҳаётнинг асл моҳиятини ҳам англамайди. Отасининг таъзиясида бемалол , ҳеч нимани йўқотмагандай парвойи фалак ароқ ичиб ўтираверади. У чинакам замонавий манқурт эди, обрў-эътибор, мансабу донгдорлик учун ҳар қандай қабоҳатга тайёр, ўзлигини унутган , инсон қиёфасидаги ғайриинсон эди. Романнинг ниҳоя лавҳаларида Она Байит қабристонига борар йўл симтўсиқлар билан гир тўсиб қўйилгани ва қабристоннинг тугатилиши ҳақидаги хабарни эшитишгани Собитжоннинг яна бир бор фош бўлишига олиб келади: "Қалай? Дарвозага етганда орқаларингга тепишдими? Шундай бўлиши ҳам керак эди! Она Байит, Она Байит, деб роса учиб-қўндиларинг! Мана сизларга Она Байит! Мана энди калтакланган итдек бўлдиларингми?" ( III билимини, умуман, бутун характерини тўкис намоён қилади. Собитжон образи орқали ёзувчи ўзлигидан кечган , анъаналаридан юз ў г ирган инсоннинг жамият учун, миллат эртаси учун қанчалар хавф туғдириши борасидаги ташвишларини ифодалайди. Зотан, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ".. Бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир" ( I ; 7 ;124). Чунки шу бепарволик сабаб жиноятлар, хиёнатлар, йўқотишлар, тузатилмас хатолар содир бўлаверади. Демак, Собитжон характери орқали илгари сурилган ғоя бугунги кун учун , глобаллашув ва оммавий маданият тўфони остида қолаётган давр учун ғоят муҳим аҳамият касб қилади. Бу образ борасидаги таҳлиллардан хулоса қилиб, айтадиган бўлсак, Собитжон роман бош қаҳрамони даражасига кўтарила олмайди. Чунки у асарнинг асосий воқеалари тасвирида учрамайди, во хурсандчиликка яна қувонч қўшган оқиннинг ёшлик, йигитлик умри шундай ўтади. Умрнинг қиши – қарилик чоғи етиб келади. Қўшиқлари мавзусини охират, дунё моҳияти, кексалик кабилар банд қилаётган, шўх куйлар ўрнига ҳазин, мунгли, дардчил оҳанглар яратаётган Раймали оғанинг сокин ҳаётини бир воқеа ағдар-т ў нтар қилиб ташлайди: ёши қайтиб, соч-соқолини қиров қоплаган о қин севиб қолади! Тағинам ўзидан анчагина ёш бир қизни! Аслини олганда қизнинг ўзи – ўн тўққиз ёшга энди тўлган гўзал бахши Бегимой уни ёшлигидан севар эди, фақат изҳори дил учун вақтдан ютқа з иш керак эди. Ниҳоят, вояга етган Бегимой бир тўйда Раймали оғага юзлашиб, дўмбира навоси билан илк муҳаббати, илк устози дея билган Раймали оғага муҳаббатини изҳор қилади. Ва шу изҳор тафти билан кекса оқин қалбида ҳам о ташин муҳаббат ол қисматнинг кори, шунда й экан севиб қолгани учун ошиқни жазолаш адолатсизлик эмасми?!). Уларга қарата бахтиёр оқин шундай дейди: "Ахир, куй қуйилиб келса, куйламоқнинг нима айби бор? Ҳаёт менга умр шомида севги ҳадя этган бўлса, севмоқнинг нима уяти бор?" ( III ;9;238). Аммо унинг сўзлари, қалбдаги оташдан узилиб чиққан оташпарча сўзлари ишқсизларга таъсир этмайди. Оғасининг қалбини тушунмаган ини Абдилхон оқиннинг сеҳрли тарона л ар билан одамлар кўнглини овлаб, руҳиятига севинч бағишлаган дўмбирасини синдириб ташлайди, бу ҳам етмагандек, кекса жирловчининг ягона садоқатли дўсти, умр бўйи ҳамроҳлик қилган, қариб қолган оти Саралани ҳам бўғизлаб ташлайди. Кекса ошиқнинг ўзини эса дарахтга чирмаб боғлаб қўяди. Аммо боғланган к ўйида ҳам Раймали оға қўшиқ айтишдан тўхтамади. Унинг сў садо бериб турибди" ( III ;9;217) . Ҳа, Раймали оғанинг муҳаббат саргузашти билан Эдигейнинг туйғулари, ҳиссиётлари ўртасида қандайдир уйғунлик, ҳамоҳанг бир дард бор. Негаки, уларнинг иккови ҳақиқий муҳаббатини умр ўтиб бўлганда топишди. Бироқ яна бир ҳақиқат: чинакам севган бахтга, в исол га етишолмайди. Икки тақдир уз ра ҳам ана шу ҳақиқат ҳукми ўқилди. Муҳаббат улар учун чиқиб бўлмайдиган сермашаққат чўққи, етиб бўлмайдиган олис манзил, ушлаб бўлмайдиган шуълага айланди. Аммо ҳар икковининг тақдирида, ҳаётий қарашларида, эътиқодида , ўзини ва ўзгаларни англашида катта аҳамият касб қилди. Ривоят асарга х удди Сариўзак афсонаси каби аналитик фольклоризм – кўзга ташланиб турувчи халқ оғзаки ижоди намунаси сифатида киритилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бундан мақсад Эдигей Бўрон туйғ усулларидан биридир" ( III ;9;9). Демак, адиб ижодий лаб а раториясидаги бу янгилик бадиий тафаккур тарзининг ўзгариши, воқеликка ёндашувнинг ўзгача кўринишидир. Хўш, унда асосий мақсад нима? Бу саволга ҳ ам романнинг кириш қисмидан жавоб топиш мумкин: "Барча фазовий кеч м иш воқелар тасвиридан муддао – Ер куррасидаги одамларга хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган вазиятни фавқултабиий ва муболағадор формада кескинлаштириб кўрсатишдан иборатдир" ( III ;9;9). Ёзувчининг бош мақсади фантастик тўқима борасида маҳоратини синаш эмас, балки асарнинг ўзак ғояси – заминдаги тинчлик ва осойишталик ғоясига китобхоннинг бутун диққат-эътиборини қаратиш ва бу мавзунинг қанчалар муҳим, қанчалар долзарб эканлигига урғу беришдир. Шу мақсад учун хизмат қилган асардаги яна бир сюжет тармоғи бу &#3 сигналларга жавоб ҳам қайтармаётган "Паритет" самовий бекатидаги умумий аҳволни аниқлаш, шу қаторда бекат фазогирларига нима бўлганини билиш мақсадида ҳар иккала космодромдан бир вақтда фазога иккита ракета учирилади. Ҳикоянинг айни шу ўрнида Эдигей Бўрон тасвирланади. Ягона яқин дўсти Казангапнинг жанозасини қонун-қоидалар, расм-русумлар таомилига кўра ўтказиш ҳақида ўйлаб, мў ъ жаз қишлоқчаси томон шошилаётган Эдигейнинг хаёлларини даҳшатли овоз тўзитиб юборади. У бу овозни ёруғ оламда ўзи билан энг ваҳшатли бомба овозига ўхшатади. Беихтиёр осмонга қараган Эдигей умрида биринчи бор само кенгликлари сари илгарилаётган ракета ва унинг ортидаги оловли қуюнга кўзи тушади. Ҳайратланарли манзарани узоқ кузатган Эдигей бир неча соатлардан сўнг шундай манзара ижодкори бўлган космодром ва учирилган ракеталар бекатга бориб қўнишади ва назоратчи фазогирлар "Паритет" фазогирларининг "Ерликларга мактуб" ("Тушунтириш хати") сарлавҳали хатини топишади. Хатда уларнинг йўқолиш сири баён этилган эди: "Паритет" фазогирлари коинотнинг кўз илғамас кенгликлари узра айнан уларнинг самовий бекатига юборилган бегона радиосигнални қабул қилишган ва жавоб сигнал юборишганда қувончли хабар билан табрик сигналлари келади. Галактикамиздан ташқарида ҳам ҳаёт бор эди. Инсоният дунёда ёлғиз эмас, чексиз оламнинг чексиз сарҳадларида ғайризаминий тараққиёт мавжуд эди. Бир неча ахборот алмашинувидан маълум бўладики, ўзга тараққиёт вақиллари заминдаги инсоний тамаддундан анча илгарилаган, улар нур тезлигига эга ракеталар соҳиби. Фазогирлар бу ўзга сайёрани Тўқайт ў ш де тўла хабарлари келтирилади. Ў зга сайёраликлар қадди - басти худди одам каби, фақат уларнинг сочлари мовий, кўзлари яшил, киприклари оппоқ эди. Уларнинг сайёраси Эга ёрит к ичи галактикасида бўлиб, тўқайт ў шликлар ниҳоятда ҳайрат о муз тараққиётга эга эдилар. Улар узоқ умр кўришар, иқлимни бошқара олишар ва энг аж о йиб и – бу сайёрада ҳар қандай зиддият урушсиз ҳал этилар эди. Фазогирларни айни шундай ҳаёт қ о йил қолдиради , улар Ер ва Т ў қайт ў шни қиёслаб кўришадию, тирик мавжудот сифатида, заминий тараққиёт соҳиби Инсон сифатида курашу жангсиз яшамаганликлари учун бутун бани қашар вакиллари хижолат бўлишади. Шундай ҳаётга умид боғлашади: "Кези келиб биз ерликлар ҳам шундай юксак тараққиётга эришармиз.. мабодо тарихни урушлар тарихидан иборат дея Ер юзидаги инсоният фожиавий янгл емирилишга юз тутаётган экан масалани ҳал қилишининг оддий ва самарали усули сифатида урушу жанжалларсиз бир кунга – бахтиёр ва обод бир кунга эга бўлмаган Ер куррасининг тақдири нима бўлади дея изтироб чекади. Ёзувчи қалбини ўртаган шу аламу изтироблар ўқувчига ҳам "юқади" ва у ҳам заминнинг онгли вакили сифатида бу ҳодисалар моҳиятини теранроқ англайди. Ҳикоя сюжети VI - VII бобларда давом этади. Бу парчаларда Қуёш системасидан ташқаридаги 1-2 ва 2-1 паритет - фазогирлар тақдирини ва ўзга сайёраликларнинг ўзаро ҳамкорлик борасидаги таклифларини муҳокама қилаётган Марказий қўшма бошқарма вакиллари фаолияти ҳақида сўз боради. IX бобда эса муҳокама хулосалари баён қилинади. Унга кўра замин тақдирига, бутун Қуёш галактикаси тақдирига ўзларини масъул деб билган Қ ў шмарбош вакиллари 1 бироқ кодлари янгиланган бекат радиоканаллари бу хабарларни қабул қилмасди. Бу фантастик ҳикоя ана шундай қайғули якун топади. Инсоният ўз худбинлиги ва майдалашган манфаатини кўзлаб о лис фазодан у то мо н чўзилган дўстона қўллар тафтидан воз кечади. Ҳикояни ўқир экансиз, башар авлодининг қанчалар нотавон, ожиз эканлигини ҳис қиласиз, юксак тараққиёт учун, урушларсиз жамият учун эса ҳали инсон тайёр эмас. Бундай олий саодатга эришмоқ учун одамзот анча ўзгариши, комилликка эришиши, ҳар дақиқа, ҳар сония ўзини Замин тақдирига масъул ва дахлдор ҳис қилиб яш ашни ўрганиши керак. Ч.Айтматов бу фантастик ҳикоя орқали айни шу ғояни илгари с у ради. Ҳикоядаги 1-2 ва 2-1 паритет - фазогирлар образида чинакам инсонлар қиёфаси гавдаланади. Улар фақат ўз тақдири билан эмас, балки Ер курраси тақдири б "Чамбарак" операциясига старт берилган вақтда Эдигей Бўрон ташвишли хаёллари билан туясию ити ҳамроҳлигида Сариўзак даштида Она Байит қабристонини қандай асраб қолиш борасида чора излаётган эди. Шу пайт кетма-кет тўққиз та ҳарб ий ракета-роботлар даҳшатли олов, ва ҳ имали овоз ичида кўкка парв оз қилади. Дунёни пайҳон қилгулик гумбур-гумбурлар ваҳимасидан одам, туя, ит – ҳ еч қандай хўжайинлигу итоаткорликни ҳис қилмай, бирваракай ожиз жонзотлар ҳолида қочиб бори ш аркан, Эдигейнинг ёнида оққуш – афсонавий Д ў нанб о й қуши пайдо бўлади ва одамга ўхшаб қичқира бошлайди: "Кимнинг ўғлисан? Сенинг исминг нима? Исмингни эсла? Сенинг отанг Дўнанбой, Дўнанбой.." ( III ;9;281) Ёзувчи нега бу ҳикоя сўнгини афсона билан боғлади? Негаки, бутун Ер шари устида чамбараксимон ҳалқа ҳосил татигулик кун" романи таркибидан бу фантастик сюжетни чиқариш асар бадииятига ҳам, ғоявай тиниқлигига ҳам, демак к и, бадиий-ғоявий яхлитлигига ҳам жиддий путур етказади. Шундан келиб чиқиб бу ҳикояни алоҳида сюжет чизиғига эга бўлган, ғоявий мазмуни билан асарнинг бош ғояси ифодасини максимал кўринишда тасвирлашга ёрдам берган ҳикоя сифатида баҳолай оламиз. Ҳикоядаги фаол образлар – 1-2 ва 2-1 паритет- фазогирлари эса "Асрга татигулик кун" романи юзасидан таҳлил қилинганда асар умумий ғояси учун хизмат қилувчи ёрдамчи образлар даражасида қолади. 46 1.3. РОМАНДАГИ ҲАЙВОНОТ ОБРАЗЛАРИ ТАҲЛИЛИ Қоранор Бўрон образи. Бетакрор услуб соҳиби Ч ингиз Айтматов ўз асарларида жамият ва табиатни ажиб бир уйғунликда тасвирлайдики, натижада асардаги ҳар бир гиёҳ, ҳар бир жонзот ёзувчи дунёқарашини, мақсад ва истакларини ифодалашда етакчи хусусият касб этади. Жумладан, "Асрга та т игулик кун" романидаги Қоранор Бўрон – Эдигей Бўроннинг салобатли туяси образини эслайлик. Қор а нор асарда шунчаки ҳайвон сифатида эмас, балки Эдигейнинг Сариўзакда бошдан кечирганларига гувоҳ бўлган, унга ҳамиша ҳароҳ, ўзига хос характерга эга туя образи сифатида гавдаланади. Эдигейнинг Сариўзак даштларидаги ҳаёти айнан Қоранор билан биргаликда бошланади. Қолаверса, бу туя билан унинг ўртасида нозик бир боғлиқлик бор. Бу ҳақда Эдигей шундай дейди: "Иккаламиз э деб уни бежиз айтишмайди. Жингалак юнгдор калласи қоп-қора, бўйин остидан тиззасигача ўсиб осилиб ту р г ан қалин ва дағал ёллари – бу нортуянинг асосий безаги ҳисобланади – минора сингари юқорига кўтарилиб турган эгилувчан қўш ўркачларининг чўққиси қоп-қора, ва ниҳоят, калтагина думчасининг учи ҳам қоп-қора. Қолган ҳамма қисми – устки лаби, тўши, ён томонлари, оёқлари, қорни, аксинча, оқимтир тусда, оч каштан рангда эди. Шунинг учун ҳам Қоранор Бўрон маълум ва машҳур эди. У энди ўттиз ёшларга яқинлаб, қадди қомати келишган, айни кучга тўлиб етилган пайти эди" (30 б) . Қоранор Сариўзак даштидаги энг бақувват ва келишган, чаққон туя бўлганидан унга ҳам эгасига ўхшаб "Бўрон" номи берилади. Бу ном унинг қадди-бастига ҳам, ўжар табиатига ҳам ғоят мос тушар эди. Романда Эдигейнинг Қ Қоранорни ҳам ривояту афсоналар қ атида бардавом келаётган ишонч билан ўша зотдор Оқмоянинг авлоди деб билишарди. Қоранор образининг афсонадаги туя билан боғлиқ тасвирланишида Сариўзак афсонаси ва роман воқеаларини туташтирувчи риштани кўриш мумкин. Албатта, афсона айнан Қоранор аждодини аниқлаш учун киритилган эмас, у ўз замирида роман бош ғоясига – тинчлик, инсоний лик , ўзликни англаш кабиларга боғлиқ, уларни таъкидловчи мазмун моҳиятни акс эттиради. Ади б ана шу бош мақсаддан чекинмаган ҳолда Қоранорнинг асл зотини ҳам афсона билан боғлаб кетади. Бу эса Қоранорнинг асар воқеалари тасвиридаги аҳамияти ортишига сабаб бўлади. Буни , айниқса, Зарифанинг болаларини олиб бекатдан кетиб қолиш воқеасида кўриш мумкин. Сариўзакка қор тушиб, чилла совуғи бошланиши билан, ахта қилинмаган Қоранорни савдоси деб ҳасратга тўлиб йиғлайди. Бу воқеанинг содир бўлишида ёлғиз Қоранорда катта айбни кўради, ахир, у мана шу туяни деб бекатдан кетмаганда эди Зарифа ҳам бу ерлардан оёқ узолмасди, бунга Эдигей ўла қолса йўл қўймас эди. Шу сабаб у туясини жазолашга, бор аламини шу забонсиз жонзотдан олишга аҳд қилади: ".. Сўнг қамчинини икки қўллаб у ш лаб олгунча Қоранорни савалашга тушди. Ўзи ҳам туядан беш баттар бақириб, сўкиниб саваларди: - Мана, сенга! Мана! Ҳаром ўлгур! Ҳайвон! Буларнинг бари сенинг касофатингдан! Ҳа, ҳаммасига сен сабабчисан. Энди сени ўз эркингга қўйиб юборама н, бошинг оққан ёққа кетаверасан, лекин аввал сени мулла қилиб қўяман! Мана сенга, очофат! Бари сенга озлик қилади! Овлоқ жойларга илиқиб югуришинг шартмиди? У эса болаларини олиб кетиб бўлди! Не кунларга қолгани туяда ёки бошқа бир уловда бўлиши мумкин эмас эди. У бир маромда қадам ташлаётган Қоранор устида йўл бў йи ўтган умрини , кеч м ишда қолган яхши ёмон кунларини эслайди. Бу хотираларини изтиробу қувончларига гувоҳ бўлган Қоранори билангина бўлиша оларди. Демак, Қоранор образи Эдигейнинг бевосита тақдирига дахлдор образ. Айтма тов ушбу романи да Қоранор туя образини "Қиёмат" даги Акбара, Тошчайнар "Оқ кема"даги Шохдор она буғу образлари каби ички руҳият таҳлилига тортмайди. Воқеалар мобайнида Қоранор иштироки тавсирланса ҳам , бу воқеаларнинг Қоранорга таъсири , руҳий таъсири ифодаланмайди. Ҳодисалар орқали Қоранорга хос ўжарлик мағрурлик, содиқлик характерлари кўзга ташланади. Қоранор образи борасида юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, ғурурли, эгасига содиқ, куч-қувватда шу илинжда келган эди. Аммо у кутган емишини топилмади. Ердаги чиқиндиларни ҳидлаб, озиқ излаётган тулки оғзи очиқ юмалаб ётган шишаларга дуч келади, улардан бадбўй ҳид келарди: ".. Тулкининг икки марта боши айлани б , кўзи тингач, спиртли ҳавони ҳидлашдан воз кечди. Шуна қ а ҳидни сезгунча дарҳол бурун қоқиб, сакраганча ўзини четга оладиган бўлди" ( III ;9;11). Ёзувчи табиий кўрсата олган бу к и чкинагина лавҳада инсонлар бемалол ичиб, завқ оладиган, мастлик бағишлаган қувват, жасорат ва жоҳиллик билан турли жинояту хиёнатлар содир қиладиган шу бадбўй ичимликдан, ҳаттоки, онг қудратию забон неъматидан маҳрум бўлган ҳайвон – тулки ҳам жирканишини жонли бир йўсинда тасвирлайди. Хўрак қидириб санғиётган тулкининг кейинги бир ҳолати инсоний тараққиёт ва ҳайвонот олами учрашуви билан б “Брюссель — Люксембург — Триер — Ковпец — Франкфурт йўналиши бўйича ўтадиган тезюрар автойўл ёқасига бордик. Бу йўлдан кечасию кундузи ҳар томонга олти қатордан тизилишиб олган турли туман автомобиллар ўқдай учиб ўтадилар. Йўлнинг ҳар икки ёқасига юзлаб чақирим масофаларга мустаҳкам темир тўсиқлар тортилган. Тасмадек бетон йўл тоғларни, далаларни, ўрмонларни, кўлларни кесиб ўтади. Йўлнинг икки томонида қолган ҳайвонлар бир-бирлари билан учрашиш имкониятидан маҳрум бўлганлар. Табиатнинг яхлитлик қонуни бузилган. Мана шу муаммони ҳал этиш учун одамлар нималарни ўйлаб топганлар? Йўлнинг ҳар ўн чақиримига биттадан махсус кўприк қурилган: бундан кийиклар, қобонлар, қуёнлар, чаёнлар, илонлар ўтади. Бизнинг мамлакатимизда эса, ҳайвонларни-ку қўя турайлик, ҳатто одамлар ўтиши учун чиройли осма кў тулкини урмади, ўлдирмади, унга йўл кўрсатиб қўйди: ".. фақат анови ёққа, йўлай кўрма, у ёқда итлар бор. Худонинг махлуғи, д а лага ж ў на" ( III ;9;22). Асарда бор-йўғи икки маротаба тасвирланган тулки образи орқали ёзувчи табиатни, унда яшовчи ҳар бир тирик вужудни асраш, авайлаш инсоннинг энг олий бурчи эканини таъкидлайди. Шу сабабга кўра ҳам бу образни адабий персонаж деб аташ мумкин. Калхат образи. Асарнинг хотима лавҳаларида тасвирланган калхат образида айни шу қушга хос бўлган мағрурлик, синчковлик, ҳукмронлик жиҳатлари уйғунлашган. У Малақумдичоп жарлигини макон қилган, шу сабаб бу атроф-теваракнинг якка ҳокимидек ҳис қиларди ўзини. Бироқ юксак парвоз соҳиби бўлган шу жонзот ҳам инсон қилмишлари олдида ожиз. Унга қарашли чўл ҳудудининг анча қисми симтўсиқлар билан тўсиб қў узра парвоз қилишини истайди. Бу ўринда калхат образи орқали Эдигей Бўрон шахсиятидаги юксак ватанпарварлик туйғуси очиб берилади. Калхат билан боғлиқ лавҳаларда Сариўзак самоси ҳукмдорининг олти кишидан иборат, трактор, экскаватор ва туя ҳамроҳлигидаги ғалати тўдани тинмай-эринмай кузатиши, уларни зийрак нигоҳ билан таъқиб қилиши тасвирланади. Оққуйруқ калхатни симтўсиққача бориб сўнг орқага қайтишган, сўнг эса Малақумдичоп жарлиги атрофидаги тепаликлардан бирида куймаланаётган одамлардан ҳам кўпроқ улар орасида ўралашиб юрган пахмоқ малла ит қизиқтиради: "Итни бу одамларга нима боғлаб турган экан? Нега у ўзича овини қилиб юравермасдан, ўз иши билан банд бу одамлар ортидан думини ликиллатиб чопгани-чопган? Бундай яшашнинг унга нимаси яхшийкин? " (III;9;268) 55 II БОБ. “ҚИЁМАТ” – ТАБИАТ ВА ЖАМИЯТНИНГ ОЛТИН МУВОЗАНАТИ. 2.1. “ҚИЁМАТ”ДАГИ ИНСОН ОБРАЗЛАРИ ВА БОШ ҚАҲРАМОН. Табиат ва жамият. Олам ва одам . Аслида бир бутунликдан иборат, танҳо бир қудрат маҳсули бўлган борлиқни шу тартиб иккига ажратган куч бу Инсондир. Шу табиатнинг ажралмас бўлаги, шу оламнинг кичик бир зарраси бўла туриб, табиат ичра ўз жамиятини, олам аро ўз оламини яратди. Шу билан кифояланмади Ҳазрати Инсон: борлиқ қонунлари устидан ҳукмронлик қилувчи башарият қонунларини кашф қилмоққа тутинди. Баайни шу нуқтада оламнинг олтин мезонлари бузила бошлади. Табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро мутаносибликка путур етди. Уйғунлик бузилган жойда эса адоқсиз фожиалар рўй беради. Мураккаб бадиий тафаккур соҳиби Чингиз Айтматовнинг "Қиёмат" романида худди шу фожиалар асл ҳолича тасвирл топилмаётганидан изтиробга тушади. Ч. Айтматов файласуф ёзувчи сифатида оламдаги ҳар қандай фожиа замирида табиат ва жамиятдаги азалий мутаносибликнинг дарз кетиши бош сабаб бўлиб турганлигини ёки, бошқача айтганда, ҳар қандай ғайримутаносиблик фожиага сабаб бўлишини бор бўй- басти билан тасвирлайди. Бу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, асарга танланган ном ундаги бош ғоянинг илк ифодасидир. Асар сарлавҳасига кўзи тушган ҳар қандай инсонда бу асар фожиали қисматлар ҳақида эканлиги борасида тасаввур уйғонади. Қиёмат - Ч.Айтматов нега илоҳий мазмун касб этувчи бу сўзни сарлавҳа мавқеига кўтарди? Аввало, “қиёмат” сўзининг “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да изоҳланган маъносига диққатни қаратсак: “Қиёмат – арабча сўз бўлиб, диний эътиқодларга кўра гўё бу дунё тугагач, у дунёда ҳамма тирилиб, сўр қиёмат кўринишлари, лавҳаларидир. Асардаги Исо Масиҳ образи тилида бу ғоя қуйидагича ифода топади: "Яхшиликка қарши, одам табиатига қарши олам яратилгандан буён Ер юзида рўй берган барча даҳшатли гуноҳи азимлар нима, буларнинг қаери Қиёмат кун сўроғидан кам?" ( III;9; 413) Инсоният нега у дунёдаги қиёмат кунидан қўрқа туриб, ўз оламида қиёматлар қилади? Ўзи сабаб қўпаётган қиёматларнинг олдини олиш, тўхтатиш, жилла қурса, бунинг Ер юзидаги қиёмат эканини тушунмоққа ожизлик қилаётган Бани башар ягона Илоҳнинг қудратли қиёматини тасаввур қилмоғи маҳол эмасми? Нега фақат инсонгагина бахшида этилган онг қудрати илоҳий қиёмат учун аслида заминий қиёмат сабаб бўлишини тушунмайди? Асар бошидан то сўнг, нуқтасига қадар китобхон тафаккурини ана шундай саволлар тинч қўймайди, жавоб талаб қил тафтиш қилади. Бироқ китобхон макон ва замон узра қоқилмасдан, суринмасдан, ортиқча ҳайратга тушмасдан тафаккур қилаверади. Тарих воқеалари оқимининг кириб келиши унга халал бермайди, балки асар моҳиятини, ёзувчи дилсўзини янада теранроқ англайди. "Қиёмат" романидаги воқеалар табиатдан – жамиятга , жамиятдан – табиатга йўналишида ривожланади. Бу эса бу икки тушунчанинг аслида бир бутун эканлиги, бири иккинчисисиз мавжуд бўла олмаслигига урғу беради. "Қиёмат" романини ёзишда ҳам адиб ўз услубига содиқ қолади. Хилма-хил макон ва замонда бир-биридан айро бўлган турфа тақдирлардан ранго-ранг сюжет иплари тузади. Ва бу иплардан шу қадар уста моҳирлик билан тенгсиз шакл – яхлитлик ҳосил қиладики, ўқувчи рангли манзара жозибасидан ҳайратга тушади. "Қиёмат"даги Акбара, Тошч яъни ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини кечирган ҳолда умр хотираларини ёдлаш шаклида ифодаланган. Хотира усулидан фойдаланиб сюжет яратиш Ч.Айтматовнинг ижодий ўзига хослигидир. Зотан, бу ўқувчини воқеа охири нима билан тугашини кутишг а эмас, балки нега шундай якун топгани учун сабаб қидиришга ўргатади. Шунчаки маъқулловчи эмас, мулоҳазакор бўлишга даъват этади. Авдий Каллистратов образида ҳам ёзувчи шу тасвир йўл и дан боради. Бу образ китобхонга кўп асарлардаги қаҳрамонлар каби келишган, пўрим, салобатли қиёфада эмас, балки хўрланган, таҳқирланган қўл-оёқлари худди “асир олингандай боғлаб қўйилган бир одам” ( III;9; 308) қиёфасида таништирилади. Шундан кейин (аслида вақтга нисбатан олдин) юз берадиган воқеалар эса шу таҳқирнинг сабабини кўрсатмоққа хизмат қилади. Авдий Каллистратов – оташин ўсиши керак" (348 III ;9; ). У Худо ҳақидаги ўзгармас ақидалар тош қотган фикрларнинг ҳаракатга келишини, бугунги кунга мослашиши ва Худо Замондош, яъни биз билган эмас, бугунимиз билан мос Худо таълимотини яратишни , буни диндаги инқилоб эмас, диний дунёқарашдаги тараққиёт деб билишларини истайди. Табиат ҳақида бир марталик ҳақиқат йў қ экан, ҳақиқатлар асрлар ана тўлдирилиб, ка м олотга етказилиб борилаётган экан, шу табиатнинг яратувчиси борасида қандай қилиб бир мартада тўла ҳақиқатни айтиб бўлади? Авдий фикрича, "Ҳақиқатни бир марта ва бирваракай билиб етган таълимотнинг , ҳатто илоҳий таълимотнинг бўлиши мумкин эмас. Мабодо шундай бўлиб қолса у ў лик таълимотдир" ( III ;9; 352). Авдийнинг тафаккурида сайқал топган ғоя моҳияти шу эди. У ўз ғоясининг чинлигига ишонади, вақт кун" даги Эдигей, Абутолий Қуттибоев, "Тоғлар қулаётган замон"даги Арсен Саманчин, "Оқ кема"даги бола образларида ҳам аксланади. Эҳтимол, ёзувчи шахсиятида мавжуддир бу садоқат. Шу сабаб асарларида табиий ифодалангандир эътиқоднинг кучи. Нима бўлганда ҳам бу кучда инсоннинг инсоний қиёфаси акс топади, ҳаттоки бу унинг фожиасига сабаб бўлса ҳам. Авдий Каллистратов дунёвий ҳаётга қадам қўйгандан сўнг ҳам ҳаёти давомида қила оладиган ягона улуғ иш – инсониятга "ҳақиқат ва яхшилик сўзини ўзи билган , англаган даражада етказиш" ( III;9; 357) деб билар эди. Шу сабаб у газетага мухбир сифатида ишга киради. Ва ёшлар ўртасида гиёҳвандлик қандай усул, қай восита ёрдамида тарқалаётганлигини ўрганиш ва изоҳлаб беришни ният қилади. Аммо у инсониятнинг ўз-ўзини емириб, адо қи сингари. Китобхон Авдий Каллистратовни англай бошлайди, у билан бирга изтиробга туша бошлайди. Авдий Каллистратовга бир нарса д а лда бўлади, нажот йўли топилгандай кўринади: бу болаларга сўз билан таъсир қилиш мумкин. Мўй и нқумга етиб келган Авдий илк бор нашани кўради: жаҳолат ва залолат оғуси оддий бир ўсимлик каби чексиз далаларда гуллаб ётибди. Инсонга ажал уруғини сочувчи бу ўт ғоят қизиқки, инсон қўли билан йиғиб олинарди. У нашани йиғишда ҳам ҳудди чопарлар каби тутади ўзини. Наша йиғиш тугагач, минглаб ақча ишлаганидан хурсанд болалар ортга қайтишди. Айни шу сафарда эътиқод ва ҳодисот ўртасидаги кураш бўлиб ўтади. Авдий поездда чопар болалар – қилмишини жиноят деб тан олмайдиган жиноятчиларни бу йўлдан – ўзини ва ўзига ўхшаш инсонларни оғулаш фикридан қайтармоқчи бўлади. Уларни т Муҳаррир кўрсатган сабаб эса жуда кулгили: мамлакат обр ў йи . Авдий ва жамият ўртасидаги англашилмовчилик тугуни шу ўринда қайта тугилади. Авдий ҳақ эди: гиёҳвандлик яширадиган эмас, балки тезда даволаниши керак бўлган дард, ижтимоий фалокат эди. Чунки бу фалокат мамлакатнинг эртаси бўл ган ёшларни тузоғига илинтирмоқда эди. Бу кимд и р ёки қайсидир давлат ташкилоти орқали ҳал қилинадиган муаммо эмас. Бу башарият муаммоси. Шундай экан, бу муаммо ечимида барча бирдай масъулдир. Аммо буни Авди й яшаётган муҳит, атрофидаги жамият англамади, англашни хоҳламади. Бу Авдий қарашлари нинг иккинчи бор рад этилиши , англанмаслик фожиасига юз тутиши эди. Аммо икки ка р ра раддийлик ҳам Авдий иродасини , ғояларидаги собитликни синдира о лг ани йўқ. Учинчи синов эса тақдир ҳукми билан яна Мўйинқум саҳ сай ғоқ лардан фойдаланиш таклифини билдирган ва шу таклиф ягона чора сифатида маъқулланган эди. Табиатнинг жамиятдаги сиёсат учун қурбонлик келтиришига фатво берилган эди. Нега инсон ўзи тузган жамиятю ўзи яратган қонунларига табиатдан ҳақ талаб қиладию аммо ўзи бўйсунмайди табиатнинг Худо яратган қонунларига?! Инсон борлиғидаги худбинликми бу?! Ахир бундай бўлиши мумкин эмас, табиатни сиёсат йўлида қурбон қилиб бўлмайди, бунга ҳаққи йўқ Инсоннинг! Чунки Инсон табиат ҳокими эмас, гарчи ўзи шундай ўйласа ҳам. Мўйинқумда қирғин бошланади, сайғоҳлар – чўл кий иклари ёппасига қирғин қилинади. Адолатсиз, фақат бир томонлама қирғинбаротнинг ихтиёрсиз иштирокчисига айланган Авдийга бу х у нрезлик бениҳоя оғир, руҳиятини ағдар-тўнтар қилар даражада таъсир кўрсатади. Авдий бу ваҳ ш ийлик инсон ўзл Қанчалар аянч манзара! Авдий Каллистратов эса эътиқодидан қайтмади, зеро шундай қилса бутун умри йўққа чиқар эди, худди умуман яшамагандай. Эътиқодсиз обер-кандаловчилар уни дарахтга тортишди, ўзларича сазо қилишди. Қанийди билсалар дарахтга Авдийни эмас, балки ўзларига берилган сўнгги имконият – инсон бўлиш имкониятларини осганларини! Йўқ, улар ҳатто шундан ҳам маҳрум эдилар. Улар ҳеч қачон инсон бўла олишмасди, ҳеч қачон тушунишмайди улар инсон бўлиш бу инсон сумбатига эга бўлиш эмаслигини. Уларнинг бахтиқаролиги ҳам, улар тақдиридаги қиёмат, ҳаётининг фожиаси ҳам шунда аслида. Эътиқод осилди, чорип қилинди. Авдий бутун умр Исо Масиҳни чормих қилганида томошабин бўлиб турган, уни қутқаришга ҳаракат қилмаган инсониятни айблади, ўша даврда туғилмаганидан, Исони қутқариш имконияти ўзига бер тирик қолсин?! Китобхон асарни ўқирэкан, инсон сифатида ўзига баҳо беради, чин инсонийлик билан яшамоқни ният қилади. Б у эса адибнинг буюк орзуси инсоннинг инсондек яш аши амалга ошганидир. Авдий Каллистратов образи , таҳлилдан кўриниб турибдики : 1) асарнинг бош ғоясини бевосита ҳаракатга келтирувчи образдир ; 2) бу образ асарнинг дастлабки, икки қисмида тўла иштирок қилган ; 3) воқеалар ривожи бевосита, баъзан билвосита унинг иштироки билан боғлиқ юз беради ; 4) Авдий Каллистратов асардаги Петр, Льёнка, Инга Фёдоровна, Дмитрий ота, Гришан, Обер-Кандалов Гамлет-Галкин, Виктор Некофорович, Акбара каби образлар тақдирига дахлдор. Инг а образига муҳаббат орқали боғланган бўлса, қолган образларга эътиқодини ҳимоя қилиш, ғоя қудратини кўрсатиш сабаб дахлдордир ; 5) ҳар бир образ тақдири билан бир неча дақиқага бўлса - да умрини чаро ғо н қила олган аёлни учратади. Ва шу дақиқалар Авдий ҳаётида муҳаббат машъаласининг ёнишига етарли бўлди. Тасодифдай кўринган бу учрашувда қисмат битиги намоёнлигини китобхон сеза олади. Умуман, Чингиз Айтматов ижодида тасодифларга ўрин йўқ, у барини тақдир ҳукми деб билади, зотан аслида ҳам шундай. "Биз тасодиф деб атайдиган ҳар қандай нарсанинг ўз сабаби бор" деганда тўла ҳақ эди устози аввал Арасту. Бир кўришда севиб қолган А.Каллистратов хаёлини янги ҳислар, самовий туйғулар эгаллайди. Эҳтимол , Авдийнинг бир мартада севиб қолмоғини далиллаш учун адиб Инганинг портретини чизади: ".. бениҳоя нозик, нафис чеҳраси, порлаб турган қора кўзлари, юзини текис ўраб елкаларига тўлқинланиб сочилган сарғиш сочлари .. . кўзининг қорамтирлиги бил руҳияти шу қадар табиий ифодаланганки, китобхон бундан бошқача вазиятни тасаввур ҳам қилолмайди. Шундан сўнг Авдий ҳаётида янги давр бошланади: муҳаббат даври, мактублар даври. Авдий шу учрашувдан кейин Москвага қайтади. Инга билан эса тинимсиз хат ёзишади. Сал қолса умри завол топишига сабаб бўлиши мумкин бўлган туркум мақолалар – жамиятнинг оғриқ нуқталари кескин тасвирланган, гиёҳвандликка қарши ҳамма барча тенг курашмаса, бу иллат, аввало, мамлакат келажаги – ёшлар ҳаётига рахна солиши муқаррарлиги баралла айтилган, ўзи гувоҳ бўлган ҳаётий лавҳалар газета томонидан рад этилади. Шу паллаларда Авдийнинг қалбини яралаган руҳий изтироблар, кўнгилнинг қийноқли сўровлари ўз тилидан мактублар шаклида китобхонга етказилади. Хатлар билан танишган ўқувчи англайдики, Авдийнинг қоронғу изтироб ола сюжет тасвирида биз Чингиз Айтматовни христиан динининг чуқур билимдони, Иисус Христос яратган илоҳий таълимот илдизини чуқур англаган файласуф сифатида кўрамиз. Негаки, адиб христиан таълимоти битиги Инжилда берилган кичик маълумот асосида катта адабий персонаж ва унинг атрофида сермазмун ҳаётий фалсафа яратади. Ч.Айтматов диний манбалар тадқиқотчиси ёки теолог сифатида эмас, инсоншунос, тақдиршунос ёзувчи сифатида моҳиятни таҳлил қилади. Ч. Айтматов "Қиёмат"да тасвирлаган Исо тарихдаги, Инжилдаги Иисус Христоснинг айнан ўзи эмаслигидан, бундаги Исо ёзувчи ғояларининг воситачиси эканидан зукко китобхон хабардор бўлиши мумкин. Тўғри, воқеалар айнан Иисус Христос билан бўлгандек тасвирланган, аммо Рим императори Тиверийнинг Қуддусдаги нойиби – прокуратор Понтий Пилат билан бўлган су аҳамият касб этади. Исо ўз таълимотида собит, ҳеч қандай куч, ҳатто муқаррар ўлим ҳам уни фикридан қайтаролмайди. Зотан, у инсонларга Худони танитиш учун дунёга келган эди. Ҳаётий мақсади шу бўла туриб, у бундан воз кечолмасди. Ягона Худо, ягона имон, ягона Адолат салтанати ҳақидаги ғоялар унинг қисмати эди. У ҳатто сўнгги манзил олдидан ҳам бурчини адо этди: прокуратор П.Пилатга ғояларини айтиб улгурди, яна бир юракка Худони танитмоқликка ҳаракат қилди. Асардаги П.Пилат ихтиёрсиз қотил образини акс эттирган. П.Пилат гарчи прокуратор бўлса-да, ваҳшийлик ҳукм сурган империя нойиби бўлса ҳам, Исони ўлимга маҳкум этишни хоҳламайди. Унга раҳми келади, шу сабаб уни эътиқодидан қайтиш эвазига ҳаётини асраб қолишга даъват этади. Аммо Исо буни қатъий рад этгач, унинг умрини чўзиш ниятида имкон қад не урушлар, шафқатсизликлар, қотилликлар, қувғинлар, адолатсизликлар, ҳақоратларни кўрмади. Яхшиликка қарши, одам табиатига қарши олам яратилганидан буён ер юзида рўй берган барча даҳшатли гуноҳи азимлар – нима, буларнинг қаери Қиёмат кун сўроғидан кам?.. Бу жаҳаннамнинг Қиёмат кунидан нима фарқи бор, ахир?" ( III ;9; 413-414). Бу сўроқ асардаги биргина Исо образида эмас, Авдий Каллистратов, Акбара, Гурам Жўхадзе, Бўстон Ўркунчиев каби тақдирларда аксланади, ва асар бош ғоясига айланади. Суҳбат давомида "қиёмат" сўзи 8 марта такрорланади. Аммо шугина саноқнинг ўзида замин узра юз берган, юз бераётган, инсон ўзини англамаса, яна юз беражак саноқсиз қиёматлар ифодаланади. Гарчи Исо Масиҳ образи асарнинг ўзак ғоясига дахлдор бўлса-да, бироқ уни фақат шу ривоят сюжетидагина бош қаҳ ўринда бирлашади. Негаки, ёзувчи асарларида мусиқа ҳамда каломга Оллоҳнинг бандаларига атаган руҳиятни тозалаш, юксалтириш неъмати сифатида баҳо берилади ("Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)"даги Арсен Саманчин характерида сўз ва қўшиққа ошуфталикни эсланг). Шунга кўра, муаллиф руҳиятида илоҳий мўжиза – сўз ва оҳангга интилиш мавжуд, шу интилиш у яратган қаҳрамонлар характерига таъсир кўрсатиши табиий ҳолдир. Негаки, бадиий асар ва ундаги ҳар ҳодиса ёзувчи тафаккури ҳосиласидир. Тафаккур эса руҳиятсиз мавжуд бўлолмайди. Авдий черков қўшиқларини тинглар экан, уларнинг барисида ҳаёт фарёдини ҳис қилади ва "қўлларини кўкларга чўзган инсон боласининг нола- афғони" ( III;9; 330) дея баҳолайди. Қўшиқларнинг самовий оҳангида Авдий руҳияти вақт, макон тўсиқлари узра парвоз қила соф, беғубор муҳаббат сиёсий элиталарнинг пўрим вакилларидан кўра Ватан заминидан, унинг тоғу тошларидан ҳаётини айро тасаввур қилолмайдиган содда деҳқону, йилқибоқар, чўпонлар қалбида кучлироқдир. Гурам Жўхадзе шу муҳаббатни теран англаган эди. Аммо Она Ватани энди на унинг ўзини, на муҳаббатини сиғдирмайди, сиғдиролмайди. Чунки Ватан энди бегоналар ҳукми остида эди. Ватанга бўлган севгини фақат ундан олисларга кетибгина асраб қолиш мумкин эди, холос. Бу изтироблар олтовлон қалбидан қўшиқ бўлиб отилар эди. Грузинлар учун қўшиқ айтиш, қуйни ҳис қила олиш улар табиатининг бир қисмидир. Айни шу табиий иқтидор гулхан алангаси билан самога бўй чўзар, чексизлик узра майин тарқалар эди. Улар қўшиққа дардларини, юрак ўртовчи қайғуларини қўшиб куйлашар, шу сабаб бу фақат олтовлоннинг қўшиғи эди. Қ муҳаббати ҳақида грузинча қўшиқ ижро этган эди. У ҳамма нарсага хиёнат қилса ҳам, қўшиққа, ундаги дардга хиёнат қила олмас эди. Чунки бу қўшиқларда ўзлик улуғланарди. Ўзликдан кечган эса Инсон эмас. Сандро шу сабаб ўзини ҳалок қилди. Бу олтовлон билан бирга дардлашган, куйлашган еттинчи грузин учун энг мақбул қарор эди. Сандро образида мураккаб характер чизгилари акс этган. Бу образ қиёфасида унга ишониб топширилган вазифани охиригича тўла адо этиш иштиёқида ҳаракат қилаётган бурчига содиқ зобит чекист ва олтовлон куйлаётган самимиятга, умуман, қўшиққа бегона бўла олмаган, ўзини грузинлик табиатидан, ўзлигидан маҳрум қилолмаган еттинчи руҳияти гавдаланади. У чекист сифатида буйруқни бажарди. Олтовлонни ўлимга дучор қилди, аммо еттинчи руҳияти билан энди у учун ҳам бари қўшиқлар тугаганини марказида биргина инсон – Бўстон Ўркунчиев образи ҳаракатланади. Бу образда ёзувчи ўта ҳалол меҳнаткаш, ҳаётнинг бор бахтини ҳалол меҳнатда кўрадиган, ишнинг кўзини билувчи омилкор ва, муҳими, ўз фикри ва қарашларида собит инсон характерини тасвирлайди. У ўз касбига меҳр билан ёндашадиган, чинакам тиниб-тинчимас чўпон. Шу сабаб ҳам уни ҳамма илғор чўпон деб билади. Аммо асосийси бу эмас, асосийси унинг қарашлари эди. Бўстон ҳар мажлисда, ҳар йиғилишда ўз бригадаси учун доимий фойдаланишга ер ажратиб беришни талаб қиларди. Чунки у агар ҳар бир чўпон ўзининг ерига, ўзининг яйловига эга бўлса, унда меҳнатдаги самарадорлик юқори бўлишига ишонарди. Ахир умум учун кун ўтарга қўл учида ишлагандан, ишлагандай кўрингандан, ўзи учун ўз ерида чинакам меҳнат қилишни ҳамма афзал кўрарди. Агар шундай бў ва музликлар довонининг ортида ўт-ўлани белдан урадиган Кичибел яйлови бор бўлиб, агар чорвани ёз бўйи шу яйловда, боқишса, роса семирар ва бу катта фойда келтирар эди. Бўстон ва Эрназарнинг Кичибел яйлови ҳақидаги фикрлари бир жойдан чиқиб, улар йўлни билиш яйловни кўриб, шароитни ўрганиш учун Ола Мўнгу сафарига чиқишади. Бироқ қисматнинг битгани бошқача эди. Довондан кечув вақтида Эрназар қор қоплагани сабабли кўринмай қолган чуқурлиги олти қаватли уйдек келадиган муз ёриғига тушиб кетади. Ҳаёт ҳамиша ўз фикрида, эътиқодида мустаҳкам инсонларни ана шу собитқадамлиги учун шафқатсиз жазолаб келган. Нега шундайлигини ҳеч ким тушунтиролмайди. Бўстон ҳам собит қарашлари учун жазоланган эди. Яқин инсони ўзи учун, унинг ниятлари йўлида нобуд бўлганини билиш, уни қутқариш учун ҳеч қандай умид йў ва Эрназарнинг етим қолган болаларига оталик қилиб, озгина руҳини енгиллатиш истаги билан у Гулимхонга уйланади. Бўстон ҳаётига янги бахт кириб келади: "тақдир унга энг олий ва сўнгги туҳфа" ( III;9; 528) ҳадя этади – бу фарзанд эди. Умр қироғида берилган бу неъмат у учун ҳамма нарса, бутун борлиғидан азизроқ эди. Бу лавҳалар асардаги милт этган ёруғ нуқталар эди. Аммо бу бахт ортида ҳам совуқ эпкин эсаётгандай туюлаверади. "Қиёмат"ни ўқиётган китобхон ҳар бир тасвирланган бахтли онларни қандайдир фалокат таъқиб қилаётганини сезиб, бундан чўчиб туради. Бу асарнинг ўзига хос тафаккур услуби маҳсули эканлигидан нишонадир. Бўстоннинг оилавий бахтига рахна солган, тақдирида қиёмат қўптирган фалокат нафс қули, ҳасадгўй Бозорбой ўғирлаган бўри болалари сабаб юз берди. Насл қолдир қилинган ҳаракат бесамар кетади. Она бўрининг юрак-бағирни ўртовчи фарёди Бўстоннинг, оиласининг тинчини бузади. Шунда Бўстон хаёлан Акбарага юзланади: "Мендан ахир, нима истайсан? Сенга ёрдам бериш қўлимдан келмади. Мен ҳаракат қилдим, лекин ҳеч иш чиқмади, ишон менга, Акбара. Бўлди, бошқа увлама! Йўқ бу ерда сенинг болаларинг, йўқ, юз чақирим наридан ҳам тополмайсан қидириб. Бас қил энди. Қачонгача қийнайсан? Кет-кет, Акбара! Унут энди барини" ( III;9; 506). Шу изтиробли ўйларда Бўстоннинг инсоний чизгилари яна ёрқинроқ ранг тортади. Ҳайвон қайғусини англаш, унга ёрдам бериш, унга инсонга гапиргандай мурожаат қилиш учун чинакам инсоний ҳис-туйғулар макон қилган қалб керак. Бўстон Ўркунчиев образида шундай қалб соҳиби гавдаланади. Болаларини йўқлаб уввос тортаётган бўрига дардлари Қарори ижроси бўлиб бўриларнинг бири – эркаги ўққа учади. Тошчайнарнинг баҳайбат жасадини кўмишга қарор қилган Бўстон характерида яна бир жиҳат кўзга ташланади. У бу бўрининг ажабтовур терисини шилиб олиши ва уйига келганларга қаҳрамонлиги намунаси сифатида кўрсатиши мумкин эди. Аммо у бундай қилмади. Чунки Бўстон бу бўрини шунчаки махлуқ деб эмас, Тошчайнар деб билар, унинг вужудида болаларидан айрилган, насл қолдириш имкони бадар йўқ бўлган чорасиз ота, жуфтини балолардан ҳимоя қилишга чоғланган эр бўри юраги изтиробланганига гувоҳ бўлган эди. Бўриваччаларнинг ўғирланиши билан илдиз отган фожиа Тошчайнарнинг ўлдирилиши билан етила бошлаган эди. Умрлик жуфтидан айрилган Акбара бутун дунёдан совуқ нафрат билан совийди. У учун ҳаёт, тири к ликнинг қи ммати йўқолади. Барисига , барисига саба тушган меҳрибон, бировга зиён етказиш ақидаларига зид бўлган Бўстоннинг ҳеч иккиланмай бор фожиалар сабабчиси Бозорбойни отиб ташлаганидан ҳайратга тушмайди. Бўстон образида тасвирланган фожиа "Қиёмат" нинг навбатдаги қиёмати эди. Аммо бу жуда аянчли, инсон зоти учун энг аламли, чидаб бўлмас қиёмат эди. Бўстон асар якунида Иссиқкўл томон бадар йўқолиш истагида йўлга тушади. Аммо кейин нима бўлгани ёритилмайди. Чунки Бўстон қисмати тугага н , у учун дунё охир бўлган , "буюк ҳалокатига етиб келган" ( III ;9; 546) эди. Бундан буёғига нимадир дейиш, нимадир бўлишини тасаввур қилиш мумкин эмас эди. Ушбу таҳлил хотимаси сифатида айтиш мумкинки, Бўстон Ўркунчиев образи ҳар томонлама бош қаҳрамон талабларига жавоб бера олади. Биринчидан, асарнинг ўзак ғояси – қазову қадарнинг абади Бозорбой Нўйғутов образи. "Қиёмат" романидаги бу образ характери ўз хаёллари, гап-сўзлари, хатти-ҳаракатлари орқали очиб берилади. Бу образ тимсолида ҳаётдаги омадсизликлари учун ўзини эмас, бировларни – омадлиларни айбловчи, бутун жисмини, ақлу онгини ҳасад илони заҳарлаган ношукр, иғвогар инсон характери гавдаланади. Асарнинг учинчи қисм воқеалари айнан Б озорбой образи иштирокида бошланади. Шу қисмнинг I бобида Бозорбой Нўйғутов ни ў й-хаёллар гирдобида кўрамиз. Ва шу хаёл о т - унинг шахсияти ҳақида тўла маълумот беради. Бозорбой руҳиятида бировларнинг бахтли турмушини кўролмаслик туйғуси ҳук м рон. У "Нега бировлар бахтлию, мен бахтсиз?" деб ў йлайди, аммо бахтсизлигининг ягона сабабчиси ўзи эканлигини хаёлига келтирмайди. Бахтни иккиюзламачилик, бадмастлик, ичи қ о р қонуниятларига, табиат мезонларига амал қилмайдиган ягона жонзотдир. Ҳатто ҳайвонлар ҳам ўзига эп кўрмаган ишни – зурриёт ўмаришни инсон ҳеч нимани малол олмай амалга оширди - қўйди. Мукаммал борлиқ деб аталган инсон зоти аслида жуда нотавон ва аянчли кўринади кўзимизга. Айниқса, болаларидан айрилган бўрилар Бозорбойни таъқиб қилиб қувганларида, бирдан Худони ёдга олишида – “Худойим ўзинг қутқар!” ( III;9; 473) – ёки ҳар доим сабаб - бесабаб уриб тепкилайдиган хотини Турсундан кечирим сўрашида - "Сенга сўз бераман! Тирик қолсам, чертсам, одам эмасман!" ( III;9; 471), кўкка тавалло қилишида аянч бир ожизлик кўзга ташланади. Қўрқув сабаб берган ваъдалар саросима ўтгач унутилади. Бозорбой бўриваччаларни сотиб, пулига хуморидан чиққунча ичишни орзу қилганди (қанчалар жирканч орзу!), шу бўлишининг олдини олиш, гуноҳлари учун тавба қилиш имкони берилган. Бечора Бозорбой шу имкондан ҳам маҳрум эди. Ўқувчи асарни мунофиқ Бозорбой нафс туфайли қилган шафқатсизлиги ва ичи қоралиги учун қачон муносиб жазоланар экан, қандай жазоланар экан, деган ўй билан ўқийди. Шу сабаб борлиғини зулмат қоплаган, ўз боласини ногоҳ ўлдириб қўйган Бўстоннинг бу зулмат сабабчиси Бозорбойни итдек отиб ташлаганидан афсус чекмайди. Чунки Бозорбойнинг инсоният орасида яшашга ҳаққи йўқ эди, бундай қисматни у ўша бўри болаларини ўғирлашга жазм қилгандаёқ танлаган эди. Бозорбой – табиатнинг тириклик меъёрларини бузган ва оқибатда ҳам инсоният, ҳам ҳайвонот оламидаги қиёматга сабабчи бўлган кимса. Таъбир жоиз бўлса, бу образ романдаги энг салбий ва энг ожиз образдир. Негаки унинг ҳаракатларини на ижтимоий юз берган даҳшатли воқеанинг аламли хотиралари уни бир умр қийнайди. Бу хотиралар бир шахс – Эрназар номи билан боғлиқ. Эрназар – Бўстон бригадасига ўз ихтиёри билан қўшилган чўпон. Бўстон ва Эрназар характерлари кўп жиҳатдан ўхшаш. Иккови ҳам меҳнаткаш, омадсизликдан қўрқмайдиган, тиниб-тинчимас, "ўз ишининг туғма эгаси" ( III;9; 496) эди. Уларни бирлаштирган муҳим сабаб эса Эрназарнинг Бўстон қарашларини – совхоз ерларини чўпонларга ажратиб бериш ғоясини тўғри тушунганида ва ҳатто ёқлаб чиққанида эди. Бўстон ва Эрназарни фикрий бирдамлик, маслакдаги бирлик, ҳаётий эътиқод кучи бирлаштирган эди. Улар шу ҳаётий эътиқод учун курашиш ниятида Ола Мўнгу муз довонидан ўтиб, Кичибел яйловини қайта очишни режалаштирадилар. Хатарли сафар олдидан Эрназар руҳияти бир оғиз гап орқали янада ой миллий ўзликка қаратилган "эскилик сарқити" хуружини тасвирлашга эришади. Тафаккури қордай тоза Эрназар шу суҳбатнинг эртасига қисматнинг ҳалокат тузоғига – тоғдаги муз қаърига тушиб кетади. Бу тақдирнинг адолатсиз ўйини эди. Эрназар ҳаётининг бундай якун топиши учун бирон сабаб йўқ эди. У бахтли яшашга, узоқ умр кўришга кўплардан кўра ҳақлироқ эди. Аммо бундай бўлмади. Фикримизча, қисматнинг нишони бошқа – Бўстон эди. Бу фожиадан энг кўп азият чеккан, ўзини кечиролмай азобланган, то сўнгги нафасига қадар бу қийноқдан қутулолмайдиган инсон бу Бўстон бўлди. Чунки Эрназар Бўстон қарашларини, фикрларини ҳимоя қилиш учун йўлга чиққан, унга ҳамроҳлик қилган эди. Ўз фикрига эга бўлмоқлик, уни ҳимоя қилмоқликнинг ажри шунчалар оғир ва даҳшатли эди. Қисмат Бўстон эътиқодини синамоқда эди. Гулимхон образи. "Қиёмат" романидаги аёллар образи қаҳрамонларнинг бахтли кунларини тасвирлашда муҳим ўрин тутади. Асарда барча аёллар ижобий характерга эга ва романнинг ёруғ лавҳаларида айнан улар иштирок қилади. Авдий ҳаётидаги энг нурли к ун лар – Инга Фёдоровна билан ўтган, муҳаббат сабаб завқ-шав қ қа тўлган кунлар эди. Исо Масиҳ ҳам ҳаётининг поёнида хотирасидаги энг азиз дамлар онаси Марям билан боғлиқлигини англайди. Бўстон тақди ридаги с аодатли палла эса Гулимхон образи билан боғлиқ. Гулимхон образида очиқ чеҳралик, эрига , оиласига вафодор аёл, фарзанди бахти ва тинчлиги учун ҳар нега тайёр она характерлари умумлашади. Гулимхон ва Бўстонни тақдир бирлашти р ган эди. Гулимхоннинг эри Эрназар ҳалок бўлга ч, Бўстон учун бева қолган шўрлик аёл нинг мунгли кўзига қарашдан, ун бўлди бахтли турмуш ҳам, жажжи фарзанд ҳам. Отаси ўлдириб қўйган боласининг жажжи жасадига қараш – Гулимхон учун, муштипар она учун қиёматнинг ўзгинаси эди. Ёзувчи ўша вазиятдаги Гулимхон ҳолатини ортиқча сўзларсиз тасвирлайди: "Шунда Гулимхон жасад пойига тиз чўкди ва худди Акбара тунлари ув тортган каби увиллай бошлади" ( III;9; 544). У инсонми, ҳайвонми, бошқа жонзотми, барибир фарзанд доғи Она учун – тирикликнинг қайси вакиласи бўлмасин бир-бирига ўхшаш. Шу учун ёзувчи Гулимхон қайғусини биргина "Акбара тунлари ув тортган каби" сўзлари билан, Акбара қайғуси билан ифодалаб беради. Чунки болаларидан айрилган она бўрининг аламлари тасвири асарда салмоқли ўрин эгаллайди. Яна шундай айрилик учун қоғоз қоралаш шарт эмас, негаки Гулимхоннинг ҳам, Акбаранинг ҳам – айрилиқ доғид тўлдириш, изоҳлаш (Бозорбойнинг характерини тўлароқ тасвирлаш учун Кўк Т у рсун образи) вазифаси учунгина керак. Бу образлар бош сюжет чизиғига ва асарнинг бош ғоясига умуман дахл қилмайди. Шу сабаб бу образларни учинчи даражали образлар сифатида кўрсатишимиз мумкин. "Қиёмат" романида тасвирланган инсоният образлари орасидан бош қаҳрамон сифатида иккита образни – Авдий Каллистратов ва Бўстон Ўркунчиевни кўрсатиш мумкин. Чунки шу иккала образ бош қаҳрамонга қўйилган барча талабларга тўла мос келади ва биз бунга юқорида – шу образларни таҳлилга тортиш жараёнида гувоҳ бўлдик. 89 2. 2 . АСАРДАГИ ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ ТАСВИРИДА БОШ ҚАҲРАМОН МУАММОСИ. Акбара образи . Акбара образи ва у билан боғлиқ воқеалар асарнинг бош сюжет чизиғини ташк ил қил а ди. Фикримизни романнинг учала қисми узвийлигини таъминлаб турган образ Акбара эканлиги билан исботлашимиз мумкин. Дарҳақиқат, биргина Акбара образи ҳар учов қисмни нг тўла қонли ишт и рокчисидир. Акбара – ёллари қалин, оқиш-кўкиш тусли , ҳайбатли ва унга дуч келган инсонларнинг барчаси ҳайратига сазовор бўлган ти п -тини қ кўккў зл и бўри. Аввало, унинг номи ҳақида. Маълумки, "Акбара" сўзи арабчадан олинган бўлиб, улу ғ , буюк деган маъноларни билдиради . Табиатнинг ёввойи йиртқич фарзандига нега бундай ном берилди? Эҳтимол, бу унинг бошқа бўриларникига ўхшамаган тақдирига, аламу изтиробларига ишорадир. Нима бўлганда ҳам қаҳрамонга сингдиришда оқсамайди. Аммо бўри образини тиклашда бўридай фикрлаш, дунёни ҳайвон нигоҳи билан кузатиб баҳо бериш, бўридай сезиш, бўри руҳиятини ҳис қилиш керак бўлади. Бу эса ёзувчидан жуда катта билим, тажриба ва маҳорат талаб қилади. "Қиёмат"да тасвирланган зоомакон, з ооруҳият , зоосезим шу қадар ҳаққоний ва табиий манзара касб этган ки, бу асарни нг, дем акки, адибнинг муваффақияти га, дунё томонидан тан олиниш ига, миллионлаб китобхонлар эътирофига сабаб бўлиш и га асосий омил б ўлиб хизмат қилди. Акбара образи орқали табиат қонунлари нинг, мезонга солинган табиий меъёрларнинг инсоният томонидан бузилиши , барбод этилиши оқибатида ҳам инсон, ҳам ҳайвон борлиғида юз берган офатлару балолар – қиёматлар тасвирланган. Акбара образида бешафқат тақдири билан охиригача ку Мўйинқум саҳр о ларида кечган бахтли дамларни, баракатли ва муваффақиятли овларни , илк бор оналик бахтини ҳис қилганини – ҳаётига ҳали қисматнинг совуқ нафаси дахл қилмаган кезларни эслайди. Ундан уёғи эса даҳшат, бу воқеаларни хотирада сақлаш, унута олмаслик эса яна бир даҳшат. Чунки Акбара бу воқеаларни ҳар эслаганда ўша еру замин оловланган дамга қайта тушгандай, ўша тасвирсиз изтиробни қайта ҳис қилгандай бўлаверади. Мўйинқум саҳр о ларида у ўзининг илк фарзандларини дунёга келтирган эди. Улар га ўзича но м бера ди : Хумкал ла, Ил дам, Су й гиной . Бу ўринда ёзу вчининг чегарасиз бадиий хаёлига, бўриларча дунёқарашдан муносиб ном то п а олганига тан бермоқ керак. Акбара тў к ис оилавий бахт – жуфти ва бўричалари оғушида эди. Аммо бу бахт бир зумда саробга, аччиқ хаёлга айланди - қолди аслида қандай яш аши керак бўлса , шундай умр кечиришади. Фақат одамзотгина аслида қандай яшаши лозимлигини бир умр тушунмайди. Англаганда эса умри хотималанган бўлади. Мўйинқумдаги воқеалар тасвирининг икки ўрнида Акбара ва Авдий Каллистратовнинг юзма-юз учрашганини кўришимиз мумкин. Авдий Каллистратов наша деган офат ўсимликни биринчи бор кўрганида ва унинг ширасини йиғиш учун ярим яланғоч ҳолда тинмай у ёқдан- бу ёққа югуриб ўткир ҳиддан маст бўлиб қолганида бўри болаларига кўзи тушади. Ва уларни эркалай бошлайди. Бўричалар ҳам ҳеч нимадан ҳайиқмай бу ғалати мавжудот билан ўйнамоқчи бўлишади. Шу пайт она бўри Акбара пайдо бўладию, одамга ўқдай отилади. Аммо ҳимоясиз , жуда нотавон ва ожиз, даҳшатли қўрқув ичида қолган бир жонзотни тилка-пора қилиш ҳатто ваҳший бўри учун ҳам адолатсиз ҳо ўхшамаган бўри эди. Уларнинг тақдирларидаги ўхшашлик, уларни юзлаштирган ҳодиса ҳам шу эди – улар бошқаларга ўхшамас эдилар. Қисмат эса уларнинг ҳар икковини айнан шу учун аёвсиз жазолади. Акбара ва Тошчайнар барбод бўлган бахтларини унутиш учун узоққа кетишади, Алдаш қамишзорларини макон тутиб, яна тўкис бахтга – бешта фарзандга эришишади. Бироқ бу бахт инсон зоти томонидан барбод этилади: тоғдаги янги очилган конга йўл очиш учун бутун қамишзорга ўт қўйишади. Акбара тақдирида иккинчи қиёмат олови ёнган эди. Бу олов уни яна зурриётларидан ажратди. Тақдиридаги бу икки оғир фожиа Акбара юрагига чуқур изтироблар солган уларни ҳар эслаганида вужуди чидаб бўлмас алам алангасида ўртанарди. Мана шу хотиралар асар қисмларини боғлаб турувчи кўприк вазифасини ўтаган. Асарнинг учинчи қисми Акбаранинг озгина эътибор билан қараш, бефарқ бўлмаслик ғоясидир. Агар авдийлар, бўстонлар, акбаралар кўпайса, ҳар бир нотўғри ҳодисага эътибор бера олсак, ўзимизни шу табиат учун масъул деб билсак, шундагина фожиаларимиз камаяр, бахтга ҳамроҳ бўлганлар кўпаяверарди. Бу учун кўп нарса шарт эмас: инсон инсондек яшашни ўрганиши керак. Шунда инсоният ҳам, ҳайвонот ҳам, наботот ҳам, жонлию жонсиз табиат ҳам инсонни деб ҳасрат чекмайди, йўқликка юз тутмайди. Бу асарнинг етакчи ғоясидир ва бу ғоя Акбара образи тасвири билан юзага чиқмоқда. Демак, Акбара бевосита бош ғоясига дахлдор образ сифатида бош қаҳрамон сифатларидан бирини қўлга киритади. Асарнинг сўнгги қисмида Акбарани чексиз қайғу-изтироблар комидаги, дунёсини зулмат қоплаган, фарзандларидан , умрлик жуфтидан айрилган бўри қиёфасида кўрамиз. Бирор ифодаланади. Чингиз Айтматов синчков носир сифатида Акбара образини яратишда маҳорат кўрсата олган. Айниқса, Акбаранинг ойни маскан қилган бўрилар илоҳаси Бўри Онага ёлвориб, дардини айтиш лавҳаси ҳам бўрилар табиатида ойга тикилиб ув тортиш хусусияти мавжудлиги билан табиийлик касб этади. Қайғули Акбаранинг “одам сиёқи демаса, ўз болаларининг баайни ўзгинаси” ( III;9; 542 )бўлган кичкинтой Кенжашни уяси томон олиб қочиб кетишида ҳам ғайритабиийлик сезилмайди. Чунки қанчалар йиртқич, ваҳший бўлмасин, она даррандаларнинг ҳимоясиз гўдакка зиён етказмаслиги фанда исботланган ҳақиқатдир. Акбара образи шу сабаб ҳам ўзига хос характер касб этади. Кенжашни олиб қочишда “боланинг нозик бўйнини тирнаб қўймаслик учун оҳиста унинг камзули ёқасидан тишлаши” ( III;9; 542) тасвирида ҳам оналарча меҳр ҳи Ўркунчиев билан боғлиқ воқеалар Акбара образи орқали узвийлик касб қилади. Тўртинчидан, у асарнинг ҳар учала қисмини боғловчи образ сифатида романдаги бошқа образлар тақдирига ҳам дахлдордир. Бешинчидан, роман воқеалари Акбара тақдири атрофида юз беради. Демак, Акбара образи “Қиёмат” романининг тўла қонли бош қаҳрамони даражасига муносиб образдир. 97 III БОБ. “ТОҒЛАР ҚУЛАЁТГАН ЗАМОН (АБАДИЙ ҚАЛЛИҚ)” ВА БОШ ҚАҲРАМОН 3.1. “ТОҒЛАР ҚУЛАЁТГАН ЗАМОН (АБАДИЙ ҚАЛЛИҚ)” ДАГИ БАШАРИЯТ ТАЛҚИНИ Башарият тан олган даҳо ижодкор, афсонавий ёзувчи Ч.Т. Айтматовнинг "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" романи қисмат чизгиларининг ўзгармаслиги, эътиқод ва ҳаёт ўртасидаги абадий кураш тасвирланган замонавий фалсафий асардир. Ёзувчи умри якунида дунё юзини кўрган ушбу асарда Ч.Айтматовнинг ҳаёт, тақдир, инсон ва табиат ҳақидаги хулосалари, теран мушоҳодалари ўз аксини топган. Асар ижодкорнинг бошқа асарларидан кўп жиҳатдан фарқ қилади. 1. Аввало, давр фарқи. "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" да эндигина мустақиллик к а эришган, янги сиёсий тузумга қадам қўйган мамлакатдаги бозор иқтисодиёти даври тасвирланади. Бозор иқтисодиёти – Демакки, маънавиятга бўлган хуруж шу миллатга бўлган хуруждан ўзна нарса эмас. Айтматов ўз асарида бутун инсониятни айни шу хавфдан - оммавий маданият хавфидан, миллийликни, ўзликни йўқотиш хавфидан огоҳ этади. Бу даъват асардаги ҳар бир образ, ҳар бир деталл, ҳар бир манзарага айтматовча маҳорат билан сингдирилган. 3. Сюжетнинг нисбатан кам тармоқла н ганлиги . Ч. Айтматов ижодидаги ўзига хос услуб бу сюжет кўп тармоқли эканлигидадир. Мисол учун, "Қиёмат"да Акбара, Авдий Каллистратов, Исо, “Олт овлон ва еттинчи” баллада - ривояти, Бўстон Ўкунчиев сюжет чизиқлари орқали бадиий ғоя сурати чизилган бўлса, "Асрга татигулик кун" романида Эдиге й, Абутолиб Қуттибоев, Найман она, Раймали оға , романга илова қилинган “Чингизхоннинг оқ булути” ривоят-қиссаси каби сюжет тармоқларини бу образ бош қаҳрамон сифатидаги талабларга қай даражада жавоб бера олади? Саволимизга ушбу образни таҳлил қилмоқ орқали жавоб олишимиз мумкин. Арсен Саманчин образида ёзувчи, мустақил эгамен журналист, нозикфаҳм сиёсатчи, атрофида юз бераётган воқеаларга беэътибор бўлмаган шахс, ўз даври иллатларини пайқай олган ва уларга қарши қуроли – қалами билан курашган эркин фикр эгаси, мусиқа санъатини "Худога етишиш, руҳ галактикаси" ( III;16; 30) деб билган, шу сабаб операчига кўнгил қўйган ошиқ, сўнг бор умидлари йўққа чиққан, аммо эътиқодидан қайтмаган чинакам Инсон қиёфаларини айтматовона даҳолик билан уйғунлаштира олган. Айни шу хусусиятлари билан А.Саманчин "Қиёмат"даги Авдий, Исо Масиҳ, "Асрга татигулик кун"даги Эдигейни, Абутолибни беихтиёр эсимизга солади. Бу хисла (ресторандан ҳайдалиш воқеасини эсланг) - А.Саманчин воқеалар изчиллиги давомида ўз ҳаётий эътиқодига эга, қалбига хиёнат қилмаган, миллати учун, унинг миллий ўзлиги учун курашган ва ҳатто эътиқоди йўлида иссиқ жони - мислсиз тафаккурини қурбон қилган қаҳрамонга айланади. А.Саманчин образида инсониятни туғилганидан то сўнгги лаҳзасига қадар таъқиб қилувчи азалий, тақдир сири намоён бўлади. Ёзувчи Арсен Саманчин ҳаётини тақдир битиги, қисматнинг тизгинсиз ўйинлари сабаб фожиага рўбарў қилиб қўядики, китобхон тафаккурида азалий ҳақиқат - тақдир ҳақиқати жонланади. Асар бошида қўйидаги фикрларни ўқиймиз: "Абадий бир ҳақиқат мавжуд - тақдирини, пешонасига ёзиб қўйилганини ҳеч ким олдиндан билишга қодир эмас, кимнинг қисмати қандай бўлажагини ҳаётнинг ўзи кўрсатади, тақдир дегани шу" ( эътиқодига, ҳаётий ақидаларига ҳиёнат қилмаслик учун ҳаётидан воз кечди. Замона унинг исёнкор шахсиятини, ҳақиқат билан омухта ланган ақидаларини зиддиятлар билан чегараланган қолипларига сиғдирмади. Қисмат олий ҳукмини ўқиди. Бу ҳукм раддияси учун бутун борлиқда ҳеч қандай қудрат йўқ. Китобхон шу боис ҳам худди шундай бўлиши шартлиги, бошқа нажот йўқлигига ишонади. Шу якун, шу фожиа табиий туюлади, аслида ҳам шундай. А.Саманчин фожиасида бутун бир замон, миллат ва ҳатто дунё фожиаси аксланади. Бозор иқтисодиёти даври бу сувни, гулни, ҳавони ҳайвонотни сотиш, сотиб олиш мумкин деганими? Ахир, булар инсонга тегишли эмас, ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Наҳотки, бозор иқтисодиёти ягона олий қудрат қўли билан мувозанатга солиб қўйилган инсон ва табиат уй ғ унлигини бузишга йўл қўйса?! Инсоният ми дастури орқали учрашади. Тоғлардан топган сўнгги севгиси сабаб Элас билан кўришади. Ва ҳаётида бир неча соат ўзини тушунган, қалбини ҳис қила олган, фикрини сўзсиз ўқий оладиган маҳбубага ёндошлик бахтини ҳ и с қилади. Тоштанафғонга эса тақдир унинг эътиқодини синаш учун рўбарў қилади. Ва Жаабарс. Умрининг сўнгги лаҳзаларида қисматдоши Хумкалла- Думдор қор барси билан юзма-юз бўлиш ва жонсиз Жаабарс кўкси узра якуний нафасини оли ш бу тақдир ҳукми эди. А.Саманчин бу образлар ҳаётига қай дараж ада алоқадорлиги ва уларнинг Арсен тақдиридаги ўрни борасида иш давомида ҳар бир образ таҳлилига бағишланган ўринларда батафсилроқ фикр юритамиз. Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда Арсен Саманчин образининг бош қаҳрамон борасидаги имкониятларини баҳолаймиз: 1. Арсен Саманчин "Тоғлар қулаётган қаҳрамоннинг севгилиси орзу-умидлар ушалишида, эзгулик тантана қилишида ошиқ йигитга ҳар жабҳада ёрдам беради. Шу сабаб Алпомиш- Барчиной, Отабек-Кумуш, Ромео-Жульетта, Фарҳод- Ширин номлари ёнма- ён тилга олинади. Адабиётшуносликда бу образлар асар бош қаҳрамонлари сифатида таҳлил қилинади. Аммо биз "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" да Арсен Саманчин образи билан гарчи қачонлардир улар ўртасида муҳаббат бўлган эса-да Айдана образини ёнма-ён қўя олмаймиз. Чунки Айдана Самарова Арсеннинг ёниқ муҳаббатини қадрлай олмади, у билан "романтизмни қўмсаб, тиланчилик қилишдан кўра, поп-шоу-бизнес оламида от суриб, юлдузни уриш" ( III;16; 119) ни афзал кўрди. Арсен Айданани Абадий қаллиқ йиғисини куйлай оладиган ва шу йиғини муҳаббат, садоқат рамзига айлантира оладиган истеъдо "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" асарида бош қаҳрамон эмас, балки асар бадиий образларидан бири сифатида баҳоласак, мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, Айдана Самарова образи асар давомида бевосита иштирок қилмайди, балки Арсен Саманчиннинг хотиралари, ўй-изтиро б лари ва хаёллари ичра гавдаланади, холос. Воқеалар г ирдоби чизиғи ҳам унинг атрофида эмас, балки Арсен Саманчин атрофида айланади. Демак, бош қаҳрамонга қўйилган талабларга Айдана Самарова образи муносиб жавоб бера олмайди. Бу образни ёзувчи асарга Арсен Саманчин иродасини, ҳиссиёти – қалбини , тафаккурини тақдир синовидан ўтказмоқ учун киритган десак, янгилашмаган бўламиз. Арсен Айданага бў лган муҳаббати учун эътиқодидан воз кечмади, балки бу муҳаббат олови унинг эътиқодини янада мустаҳкамлади, тоблади. Негаки, ёзу тортиб олди. Ҳеч қандай ортиқча ҳаракатсиз, бозор иқтисодиёти ва унинг чархпалагини айлантираётган пул билан. Бу образ Саманчин эътиқодига зид, қарама-қарши томон моҳиятини ифодалайди. Чинакам эътиқод эса зиддиятларда тобланади, курашларда чархланади. Арсен Саманчин тафаккурининг, виждонининг , ҳаётий ҳақиқатларининг рўёбга чиқиши, учун Эртош Қурчал образи керак эди. Чун к и оқнинг аслида о қлигини фақат қоранинг ёнидагина тў ла англашимиз мумкин. Шу сабаб бу образ ҳам Арсен Саманчин характерига хос хусусиятларни очишда ёрдам берувчи эпизодик образ мақомида қолади. Бектурған Саманчин образи. У Арсен Саманчиннинг яқин қариндоши - амакиси, унинг тақдиридан, оилавий ҳаётидан ростакамига ташвиш тортувчи қондоши. Муаллиф шу образ орқали халқона тил, ифода услубини тасвирлай олган. Бектур оға би қўймоқ шаштидан қайтади. Шу учрашув олис ва қадрдон Узангилаш тоғларида уни сўнгги муҳаббати билан юзлаштиради. Демак, Бектурған Саманчин образи асар воқеаларининг изчиллигини таъминлаш ва шу билан бир қаторда, Арсен Саманчининг бош қаҳрамон сифатидаги мавқеъини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи иккинчи даражали образдир. Тоштанафғон образи. Асл исми Тоштонбек бўлган бу образ Арсеннинг болалик дўсти, синфдоши, уруғдоши. Афғонистонда армия хизматини ўтагани сабаб Тошафғон дейишади. Афғонистон муҳити нафақат унинг исми ўзгаришига, балки ҳаётий қарашларида ҳам эврилишларга боис бўлган. У дунёдаги тенгсизликни тушунмайди, тушунишини истамайди: "Нега дунёда шундай бедодликлар бўлади? Ва бунга ким жавоб беради - бировлар эрмак учун машиналарини ёндирадилар бошқалар эса, масалан бизлар мактабга б миллатига, виждони ю эътиқоди га қаратилган бу даҳшатни ҳаёти бадалига тўхтатиб қолади. Руҳиятининг софлиги, эътиқодининг бутунлигини асраш у учун умри, орзулари, севгиси бадалига тушади. Аммо эътиқод омон қолди, виждон булғанмади. А.Саманчин учун бу ҳаётдан тириклик бахтидан-да қадрлироқ эди. А.Саманчин образида шу жасоратни кўриш учун Тошафғон ва унинг фитнаси бўлиши шарт эди. Роман воқеаларидаги иштироки, барча образлар тақдирига алоқадор эмаслиги, асар яхлитлигини таъминлай олмаслигидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Тошафғон Арсен Саманчин образидаги аслий сифатлар жилоланиши учун воситачи бўлиб хизмат қилган ёрдамчи образдир. Элас образи. Бу образни агар таъбир жоиз бўлса, асардаги энг ёруғ, нурли образ деб атаган бўлардим. У асар воқеаларининг чигал бир нуқтасида Арсен Саманчин ҳаётиг учун нафратланишади, уларни ўлик табиатда яшашга маҳкум этганимиз учун орланишади. Бу фикрлар Элас изтиробларидан китобхон изтиробига айлана оларлик даражада сўнг маҳорат билан ифода қилинган. Эласдаги бу изтироблар ундаги эътиқод алангаси эди. У ҳатто араб овчилари олдига "Қор барсларимизга тегманглар" деган ёзувли тахтача кўтариб чиқмоқчи бўлди. Аммо яна ўша бозор иқтисодиёти уни тўхтатиб қолди. Чунки у шундай намойишни амалга оширганда эди, миллионлаб ақчадан қуруқ қоладиган овул халқининг ўзи уни тошбўрон қилишига имони комил эди. Шундай қилиш Эласнинг ғояси эди. Аммо ҳар қандай ғоянинг аҳамияти амалиётга юзлангандагина сезилади. Элас уни амалга оширмади. Бироқ эътиқодда у билан яқдил бўлган Арсен учун бу ғоя сўнгги нажот бўлиб хизмат қилди. Араб шайхларининг жонини омон сақлаш бориб, умр сўнгидаги юлдузига айтиб беради ва хаёлан унга ҳикоянинг қўлёзмасини топширади. Бу ҳикоя инсоният тарихини л арзага солган II жаҳон уруши ҳақида. Митти асар елкаси г а жуда за л ворли ғоя ортилган – инсон руҳиятидаги зиддият: жонини тирик са қ лаш учун бировларни ўлдириш ва инсониятни асраш учун эса ҳеч кимни ўлдирмаслик. Ҳикоянинг номи ҳам шунга ишора қилади. Бу кичик асарга эпиграф сифатида лўли хотин фоли келтирилади: Фақат қуёшгагина қон сачрамаяжак, от эгасиз қочиб кетажак. Бу эпиграф орқали II жаҳон урушининг ва умуман ҳар қандай урушларнинг ваҳшату қиёмат қўпган қонли манзараси ифодаланади. Сергей Воронсов – ҳали энди ўн тўқққизга кирган ёш йигит – ана шу ўлим ўчоғига, фронтга сафарбар қилинган. Аммо уйидан чиқар чоғда онаси ундан бир нарсани – уруш қоидасига зид бўлган а инсонийлик тирик, ҳали эзгуликка умид қилса бўлади. Ҳикоя Сергейнинг шу изтиробли ўйлари билан якунланади, унинг қандай қарорга келгани эса айтилмайди: “Релслар туташган жойда ғилдираклар ўлдир-ўлдирма, ўлдир- ўлдирма, ўлдир-ўлдирма деб тақиллар эди...” ( III;16; 245) Аммо фолбин аёлнинг Сергей тақдири борасидаги башоратидан унинг ҳеч қачон ўзлигига, пок қалбига қарши бора олмаслиги сезилади. Романга илова қиинган ҳикоянинг бош қаҳрамони юқорида таъкидлаганимиздек, Сергей образидир. Аммо у асарнинг умумий сюжет чизиғида мутлақо иштирок қилмайди. Шу туфайли бу образ роман миқёсида Арсен Саманчин дунёқараши маҳсули сифатида унинг тафаккур тарзини, ҳаётий эътиқодларини, шахсиятини ёритишга хизмат қилувчи образ даражасида қолади. Араб шайхлари образи . Саудия Арабистонидан ва Қувайтдан атайин ошмаслиги, фитна сири тоғлар бағридаги абадий суукнатга сингиб йўқ бўлиши учун А.Саманчин ўзини ҳалок қилди. Араб шаҳзодалари асарда қисқа фурсатга кўзга ташланадиган эпизодик образлар бўлса-да, улар иштироки зарурият эди. Шайхлар образи айнан Арсен ҳаётий мезонларининг бузилмаслиги учун керак эди. "Абадий қаллиқ" ҳақида чет элликлар ҳам билиши, ундан ҳайратга тушиши учун керак эди. Асарда бундан ташқари Ардоқ Саманчин (Арсеннинг акаси), унинг хотини, Ўшандай ("Евросиё" ресторани хўжайини), Қамаш Байсалов (газета бош муҳаррири), Хадича (Арсеннинг опаси), унинг эри Ўрмон, Сақсан (овулдоши), Роберт Лукас (араб шайхлрининг матбуот котиби), Хумор (Эласнинг опаси) ва унинг эри Жўра каби бир қатор эпизодик образлар ҳам борки, улар асар сюжетининг узвийлигини таъминлашда восита бў 3.2. РОМАНДАГИ НОРЕАЛ ОЛАМ ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ВАКИЛЛАРИ ОБРАЗИ Абадий қаллиқ образи. "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" асарида Ч.Айтматовнинг бошқа кўплаб асарларидаги каби қирғиз халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш – фолклоризм ҳодисаси учрайди. Аналитик фолклоризмнинг мумтоз кўриниши сифатида асар таркибидан жой олган Абадий қаллиқ афсонасидаги Абадий қаллиқ муҳаббат ва садоқат рамзига айланган руҳ – нореал олам вакили образини ифодалайди. "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" романи IX бобга ажратилган бўлиб (бу ўринда Суюн Қораев таржимаси назарда тутилмоқда), IV бобда Абадий қаллиқ афсонаси сюжети келтирилади. Афсонани асар бош қаҳрамони Арсен Саманчин чексиз муҳаббат билан кўнгил қўйган маҳбубаси – “ўзининг Аясига” ( III;16; 67) ҳикоя қилиб беради. Бу қилади. Орадан кўп ўтмай уларнинг унаштирув тўйлари бўлади. Ва айни шу тантанада фолбин башоратидаги ҳадик – “қора булутлар” кўланкаси қуюқлашади. Ичи қоралар, ҳасадгўйлар фитна режасини туза бошлайдилар. Машҳур овчи куёвнинг ёш бўлишига қарамай бунча обрў-эътиборга, изат- ҳурматга сазовор бўлаётгани, овулдаги энг гўзал қиз билан оила қураётганлиги , бунинг устига ,келажакда қабила сардорига ҳам айланиши мумкинлиги бировнинг бахт ва омади юрагига наштардай ботгувчи ҳасадгўйларнинг тинчини бузиб, вужудини адоват оловида ёндира бошлайди. Шу сабаб улар – инсониятнинг энг жирканч иллат вакиллари яширин суиқасд учун режа тузадилар. Ёзувчи шу ўринда бир фикрни келтиради : “Одамзот ҳийла-найрангларининг чегараси бормикан? ”( III;16; 71) Бу саволга фақат “йўқ” деб жавоб бериш мумкин. Чунки инсония атрф довулда қолади. Аммо буни қалби тилка-пора бўлган йигит тушунмайди. Бутун борлиғини ағдар-тўнтар қилган хабардан донг қотган овчи номусссиз келинни топиб жазолаш учун ўзини шошилтираётган қариндош-уруғларига шундай дейди: “...Мен ҳеч қаёққа бормайман! Менинг шундай қарғишга қолганим рост бўлса, мен ҳам ўша ярамасни қарғайман. Буткул одам зотини қарғайман! Одам бўлгандан кўра ҳайвон бўлганим яхши, энди жўнаб қолинглар. Дунёда биронта одамни кўргани кўзим йўқ ва бундан буён мени ҳам ҳеч ким кўрмайди...” ( III;16; 75) Шундан сўнг у тоғу тошга чиқиб кўздан йўқолади, уни қидирган яқинлари ҳам топишолмайди. У ном- нишонсиз йўқолади. Овчи йигит қалбини тўлдирган нафрат, алам сабаб кимгадир зиён етказмаслик учун ҳам бадар кетганди. У борини атаган севгилисининг хиёнатини кечиролмади, аслида ҳ Романда афсонани сўзлаб бераётган Арсен Саманчиннинг ҳаяжонлари, қалб кечинмаларига кўпроқ урғу берилади. У учун бу кечмиш афсона эмас, ҳақиқат! Арсен Абадий қаллиққа айланиб, ҳамон зор-интизор, овчи куёвини садоқат ва муҳаббат билан тоғма-тоғ излаб юрган ўша келиннинг пок қудратли муҳаббатига таъзим қилади. У ҳатто айни шу суҳбат чоғида ҳам Абадий қаллиқнинг иштирок қилаётганига ишонади: “Абадий қаллиқнинг ўзи шу ерда, биз билан бирга боғда, фонус ёнидаги дарахт орқасида турибди” ( III;16; 80). У Айданани ҳам шунга ишонтирмоқчи бўлади. Арсен Абадий қаллиқнинг буюк йиғисининг – Абадий қаллиқ тақдирининг, соф ишқ ва вафодорлик рамзига айланган қўшиқнинг опера саҳнасида куйланишини истайди. Ва бунга Айани муносиб кўради: “Руҳлар Худо сени қайта тирилтирган ва сен Абадий қаллиқнинг вакили бўл Афсонадан қад ростлаган Абадий қаллиқ образи фақатгина шу фолклор намунаси сюжетида қолдирилмайди. Ёзувчи бу образни бутун асар бўйлаб шундай ҳаракатлантирадики, китобхон ҳам Абадий қаллиқнинг мавжудлигига ишониб қолади. Афсонада бош қаҳрамон, шубҳасиз, бахтини абадий изловчи келин образидир, бу борада ёзувчи Арсен тилидан шундай дейди : “Бу кечмишда айтсанг адо бўлмайдиган қийноқларда жасорат кўрсатган, ҳақиқат учун курашган бош қаҳрамон ўша келин, Абадий қаллиқдир” ( III;16; 79). Биз эса шу фикрни давом қилдириб, бу образ нафақат афсонадаги, балки бутун асар доирасидаги бош қаҳрамон образларидан биридир деган қарашни илгари сурмоқчимиз. Чунки Абадий қаллиқ “самовий образи” ( III;16; 79) асардаги иштироки ва эгаллаган мавқэига кўра шу даражага муносибдир. Бу фикр исботи учун қуйидаги саба Қайдасан? Жавоб бер! Бу менман – Абадий қаллиқман, мен сени чорламоқдаман, мен сенга чопиб бораётирман, қайдасан, қайдасан...”ва Абадий қаллиқ бу гал йиғлади , ингради, айюҳаннос солди. “Вой, вой, энди нима бўлади? Нима бўлади?” Нега энди у шунчалик қўрқиб кетди. Худди бир нарсани сезгандай. Жаабарс Абадий қаллиқнинг ҳасратларига, қўрқинчларига бардош бера олмади, ўрнидан турди-да йўлакдан юриб бошқа томонга ўтди” ( III;16; 129). Романнинг VIII бобида қалбида ишқ қайта оловланган Арсен ўзини, дунёқарашларини борича қабул қила олган Эласни севиб қолади. Икки севишганнинг тоғ ёнбағридаги дийдорлашуви лавҳасида яна Абадий қаллиқ образига дуч келамиз: “...Абадий қаллиқ эса уларнинг бахтларини юракдан сезгандай тоғдан-тоғга учиб ўтиб, уларнинг ёнига чопиб келди, Эласнинг гитара чалиб қўшиқ айта Демак, гувоҳи бўлганингиздек, Абадий қаллиқ самовий образи асар бўйлаб “учиб” юради ва қаҳрамонлар тақдиридаги ўзгаришларга сабаб бўлади. Унинг аламли қўшиғи, севгига, садоқатга йўғрилган йиғиси оҳанги асарнинг ҳар бир сатрида, ҳар бир лавҳасида садоланиб, роман умумий сюжет куйини ҳосил қилади. Юқоридаги сабаблардан келиб чиқиб, Абадий қаллиқ образини "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)" романининг учинчи бош қаҳрамони деб топдик. Жаабарс образи. Чингиз Айтматов ижодини кузатар экансиз, ёзувчининг нафақат тенгсиз инсоншунос, балки ҳайвонот оламининг ҳам пухта билимдони бўлганига шубҳаланмайсиз. "Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)"да тасвирланган Жаабарс образи фикримиз исботидир. Жаабарс - бу қор барси, юксак тоғни макон қилган йиртқич дарранда. Асар айнан Жаабарс ўқувчини куз яқинлашаётганидан огоҳ қилади. Бу куз табиатдаги, борлиқдаги куз бўлиб қолмасдан қаҳрамонлар тақдиридаги куз ҳамдир. Жаабарснинг ўтли ёшлик даври, кучи танига сиғмай чопган соҳибқудрат даври секин-аста уни тарк этди. Энди у қарилик ҳукми остида. Тақдирнинг унга атагани биргина қувватдан айро тушиш эмас. Даҳшатли ҳукм олдинда эди. Унга жуфти хиёнат қилди, ёш ва бақувват бегона барсга илакишиб, уни ташлаб кетди. Ғурури топталган Жаабарс эса хиёнатчилардан қасос олиш учун аёвсиз жанг қилди. Аммо ёшлик қудрати қарилик ғазабини ер тишлатди: жуфтидан айирган ёш барс Жаабарсни мағлуб қилди. Бу жанг бир марта эмас, уч-тўрт маротаба такрорланди. Бироқ натижа ўзгармади. А рлонлик мавқеидан, ғуруридан айрилган Жаабарс тўдадан кетди, йўқ , у ўз галасидан ўз жуфти томонидан қувғин қилинди. билан кузатганига гувоҳ бўламиз. Айни шу табиий ифода сабаб биз Жаабарс қайғусини Арсен изтироблари билан уйғун кўра оламиз. Улар қисматидаги ўхшашликдан ҳайратга тушамиз. Жаабарс ўз қудрати билан галасида мавқеи баланд эди: Арсен ҳам эгамен, эркин фикр журналист сифатида машҳур ва ҳурматга сазовор эди; Жаабарсни ўз жуфтидан ёшлик қудрати ажратади, Арсенни эса севиклиси бойлик, ҳокимият деб ташлаб кетди; икковидан ҳам ўз жамияти юз ўгирди. Қисматлараро бу ўхшашлик бежиз эмас, уларнинг тақдирлари бир бурж остида битилган эди. Шу сабаб уларни бир хил қисмат таъқиб қилади. Бир-бирининг ҳаётда мавжудлигини билмайдиган инсон ва йиртқич қазову қадарнинг қудратли қўли билан сўнгги манзилда, сўнгги лаҳзада учрашишади. Бу қисмат зафари эди. Фикрларимизни умумлаштирган ҳолда, Жаабарс – Хумкалла -Дум фикрлашув, Тошафғоннинг ёвуз фитнасидан хабар топиши, мажбурий иштирокчи сифатида танланиши ва ниҳоят виждонига қарши чиқолмай фитнани барбод қилиш учун ўзини қурбон қилиши – буларнинг бари бир юлдуз остида туғилган табиатнинг қисматдош икки фарзанди Арсен ва Жаабарснинг сўнг нуқтада, ҳаёт хотимасида юзлашмоғи учун содир бўлган эди. Уларнинг ҳаёти ҳам, мамоти ҳам бир хил кечди. Бу ҳам ёзувчи таъкидлаганидек, тақдирнинг сирли жумбоғидир. Роман воқеаларининг Жаабарс тақдирига дахлдор эканлигини инобатга олсак, бу образ бош қаҳрамон сифатларидан яна бирига эга бўлади. Демак, Жаабарс бош қаҳрамон талабларига, сифат ўлчовларига тўла жавоб бера олувчи асардаги иккинчи образдир. Шу сабаб уни Арсен Саманчин образи билан тенгма-тенг равишда бош қаҳрамон мавқеига кўтаришга ҳақлимиз. Қалдирғочлар обр хатаридан огоҳ қилишмоқчи эди. Ўша тоғларда уни фожиа - ўз мақоласида айтганидек "тақдирнинг кўрикмас ҳалокат эшиги" кутаётганидан хабар бермоқда эди улар. Афсуски, инсон буни англамади, табиат фақат унгагина ато қилган онг, тафаккур билан-да тақдир хабарини тушунолмади. Қалдирғочларнинг асардаги иккинчи иштироки VII боб воқеалари жараёнида юз беради. Тошафғон ўз мудҳиш режасини амалга ошириш учун Арсендан фойдаланиш ниятида уни ўзлари бирга ўқиган мактабга таклиф қилади. Суҳбат бошланмасдан туриб худди Арсеннинг уйидаги каби бир жуфт қалдирғочлар пайдо бўлади: “...қалдирғочлар бирон нарса демоқчи ёки огоҳлантирмоқчи бўлгандай шифт тагида айланиб уча бошлади. Арсен ҳанг- манг бўлиб қолди ва бир зумда ўйлай кетди – наҳотки бу бирон тақдирдан дарак бўлса, наҳотки ўша хабарчи қалдирғо Умумий хулосалар: 1. Бадиий асар бош қаҳрамонига таъриф берилган турли манбалар ўрганилиб чиқилди, уларда шу муаммо юзасидан билдирилган фикрлар умумлаштирилди ва бош қаҳрамонга қуйидаги умумий таъриф берилди: бош қаҳрамон бу асар сюжет тармоқларига алоқадор, тасвирланаётган даврнинг сиёсий, маданий, маърифий, иқтисодий, ижтимоий манзаралари анализида ҳам иштирок қилувчи , асарнинг ўзак ғоясини илгари сурувчи образдир. 2. Юқоридаги таъриф асосида бадиий асар бош қаҳрамонининг беш томонлама сифат ўлчови аниқланди: А) асарнинг бош ғоясини ҳаракатга келтирувчи , уни китобхонга етказувчи образ; б) асарнинг бошидан то охирига қадар иштирок қилувчи образ; с) асардаги бошқа образлар тақдирига ҳам маълум даражада дахлдор образ; д) асосий воқеа-ҳодисалар ҳалқаси унинг атрофида айланувчи образ; е) а 4. Ч.Айтматов ўз асарларида халқ сўз санъати билимдони сифатида оғзаки ижод намуналаридан моҳирона фойдаланган. Бу эса аналитик фольклоризм кўринишида келтирилган ривоят, афсона, эртаклар асарда алоҳида сюжет тармоғини, демакки, алоҳида образлар тизими ва алоҳида бош қаҳрамонни талаб қилишига замин яратади. 5. Бундай алоҳида сюжет тармоғидаги бош қаҳрамон фақатгина шу воқеалар чизиғига алоқадор бўлгани боис бутун асар миқёсида бош қаҳрамон талабига жавоб бера олмайди. Хусусан, “Қиёмат” даги Исо Масиҳ, Гурам Жўхадзе, “Асрга татигулик кун” даги Раймали оға, Найман она образлари. 6. Ч.Айтматов услубидаги алоҳидалик бу асарларга иловалар берилганидир. “Асрга татигулик кун” романига илова “Чингизхоннинг оқ булути” қиссаси бўлса, “Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ)” романи учун “Ўлдир-ўлдирм сифатида Арсен Саманчин ,Жаабарс, Абадий қаллиқ образлари танланди. 10. Ҳар учала романдаги бош қаҳрамонлар характер хусусиятлари ўрганиб чиқилиб, улардаги умумий сифат эътиқодда собитлик дея топилди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати I . Сиёсий адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси . –Т . : “Ўзбекистон” , 2010. 2. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Т . : “Ўзбекистон” ,1997. 3. Каримов И. А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т .: “Ўзбекистон” ,1997. 4. Каримов И. А. Жамият мафкураси: халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. –Т .: “Ўзбекистон”, 1999. 5. Каримов И. А. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. –Т . : “Ўзбекистон”, 2000. 6. Каримов Янги аср авлоди , 2002. II. Илмий ва методик адабиётлар : 1. Адабиётшунослик ва тилшунослик масалалари. 4-китоб. –Т.: Ўзфанакадемнашр, 1962. – 526 б. 2. Алимова Д. Тақдир тилсимларига таяниб... durdona- alimova.livejournal.com. 15.01.2011. 3. Айтматов Ч. Муҳаббат эътирофи. “Советская Киргизия”, 1962, 7 сентабр. 4. Айтматов Ч. Очерки, статьи и рецензии о творчестве. Фрунзе, 1975. 5. Арагон Л. Самая прекрасная повесть о любви в мире. // Култура и жизн, 1959, № 7. 6. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. - Т.: Янги аср авлоди, 2012. – 352 б. 7. Брандис Е.П. , Дмитревский В.И. Мир будушего в научной фантастике. - М. : Знание, 1965. 8. Гачев Г. Чингиз Айтматов. Фрунзе, 1989. 9. Ҳомидий Ҳ. ва б. Адабиётшунослик терминлари луғати. - Т.: Ўқитувчи, 1970. – 274 б. 10. Ҳотамов Н. Адабиётшуносликд 17. Мирза-Ахмедова П.М. Национальное эпическая традиция в творчестве Чингиза Айтматова.- Т., 1980. 18. Мирзаева С. Ўзбек реалистик адабиётида фолклор анъаналари. – Т.: Истиқлол, 2005. 19. Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш.-Т.: «Халқ мероси» нашриёти, 2004 . 20. Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. -Т. “Академнашр”, 2010. 21. Қўшжонов М. Ойбек маҳорати. -Т., 1965. 22. Қўшжонов М. Ўзбекнинг ўзлиги. -Т.: 1994. 23. Рашидов А. Сўнмас юлдузлар. - Т.: Адабиёт ва санъат, 1981. 24. Рашидов А. Чингиз Айтматовнинг бадиий олами. - Т.: Ўқитувчи, 2008. – 183 б. 25. Рустамов А. Сўз хусусида сўз. –Т.: Ёш гвардия, 1987. – 160 б. 26. Саломов Ғ. Мен сув ичган дарёлар. –Т.: Ёш гвардия, 1990. – 272 б. 27. Смелков Ю. Фантастика – о чём она? - М.: Знание, 1974. – 64 б. 28. Сулаймонова 38. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. I жилд. -Т.: ЎзМЭ, 2000. – 736 б. 39. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. VI жилд. -Т.: ЎзМЭ, 2003. – 704 б. 40. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. X жилд. – Т.: ЎзМЭ, 2005. – 656 б. 41. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. I жилд. – М.: Рус тили, 1981. – 632 б. 42. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II жилд. – М.: Рус тили, 1982. – 715 б. 43. Шарафиддинов О. Инсониятнинг буюк вакили. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 6.08.2008. 44. Шукуров Н. ва б. Адабиётшуносликка кириш. –Т.: Ўқитувчи, 1979. – 229 б. 45. III. Бадиий адабиётлар: 1. Айтматов Ч. Сарвқомат дилбарим. -Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1964. – 544 б. 2. Айтматов Ч. Сомон йўли. - Т. : Тошкент, 1965. – 304 б. 3. Айтматов Ч. Алвидо, эй Гулсари. - Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъа 9. Айтматов Ч. Асрга татигулик кун. Қиёмат. - Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. – 559 б. 10. Айтматов Ч. Буранний полустанок. Плаха. - М. : Профиздат, 1989. – 605 б. 11. Айтматов Ч., Шохонов М. Чўққида қолган овчининг оҳи-зори (Аср адоғида айтилган истиғфор). –Т.: Шарқ, 1998. – 432 б. 12. Айтматов Ч. Охирзамон нишоналари. Чингизхоннинг оқ булути. - Т.: Шарқ, 2001. – 301 б. 13. Айтматов Ч. Оқ кема. - Т.: Шарқ, 2003. – 176 б. 14. Айтматов Ч. Жамила. - Т. : Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2005. – 84 б. 15. Айтматов Ч. Танланган асарлар. I жилд. - Т.: Шарқ, 2009. – 496 б. 16. Айтматов Ч. Тоғлар қулаётган замон (Абадий қаллиқ). - Т.: ВЕКТОР- ПРЕСС, 2009. – 252 б. 17. Айтматов Ч. Қулаётган тоғлар (Мангу қайлиқ). Қиёмат. - Т.: “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha