Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 50.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Чиқинди газларни зарарсизлантириш ва тозалаш усуллари

Купить
Чиқинди газларни зарарсизлантириш ва тозалаш усуллари РЕЖА 1. Атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқинди газлар 2. Аэрозоллар 3. Чиқинди газлар ташламалари турлари 4. Чиқинди газларни газсимон ва буғсимон токсик бирикмалардан тозалаш усуллари Атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқинди газлар • қора металлургия корхоналарида рудаларни тайёрлаш ва уларни эритиш жараёнида - олтингугурт ангидриди (SO2), чанглар • рангли металлургия корхоналарида – олтингугурт ангидриди (SO2), чанглар, водород фторид (HF) • кимё корхоналарида - ноорганик, органик бирикмали чанглар, углерод диоксиди (СО2), углерод оксиди (СО), аммиак(NH3), олтингугурт ангидриди (SO2), азот оксидлари (NO, N2O, NO2 N2O3, N2O5), водород фторид(HF), водород хлорид (НСl), водород сульфид (H2S) • автомобил транспортидан - 100дан ортиқ турли кўринишдаги чиқинди заҳарли газлар Аэрозоллар • Ташланадиган қаттиқ ёки суюқ бирикмалар икки фазада бўлади, яъни бир фазада газ, иккинчи фазада эса суюқ моддалар майда томчилар кўринишида, қаттиқ моддалар эса кичик зарралар кўринишида бўлади. • Бундай ташламалар аэрозоллар деб аталади. Аэрозоллар чанглар, тутунлар ва туманлар кўринишида бўлади. Чангларда қаттиқ зарралар размери 5 мкмдан 50 мкмгача, тутунда - 0,1-5 мкмгача бўлади Чиқинди газлар ташламалари турлари • ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган • қиздирилган (ташқи ҳаво ҳароратидан иссиқ) ва совуқ • тозаланган ва тозаланмаган Ташкиллаштирилган ташламалар • Ташкиллаштирилган ташламаларга - корхоналарнинг стационар ўрнатилган мўриларидан, вентиляция қурилмаларидан, нефт маҳсулотларини сақлаш резервуарларининг нафас олиш клапанларидан ва шу каби манбалардан, Ташкиллаштирилмаган ташламалар • ташкиллаштирилмаган ташламаларга эса - технологик режимларни издан чиқиши, авария, қувурлардаги герметизацияни бузилиши, суюқ моддаларни тўкилиши ва уларни буғланиши натижасида ҳосил бўлувчи чиқинди газлар киради. Тозалаш усуллари Чиқинди газларни газсимон ва буғсимон токсик бирикмалардан тозалаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: абсорбция (физик ва хемосорбция), адсорбция, каталитик, термик ва конденсация. Физик абсорбция ва хемосорбция • Физик абсорбцияда одатда ушланадиган моддалар билан реакцияга киришмайдиган абсорбентлар - сув, органик эритувчилар ва уларнинг сувли эритмалари ишлатилади. • Хемосорбцияда эса газ таркибидаги ушланадиган моддалар билан реакцияга киришадиган суюқ моддалар - абсорбентлар ишлатилиб, бунда хемосорбент сифатида туз ва ишқорларнинг сувли эритмалари, органик моддалар ва турли бирикмаларнинг сувли суспензиялари қўлланилади. Адсорбция • Адсорбцион тозалаш усули чиқинди газ таркибидаги газсимон ва буғсимон зарарли аралашмаларни ажратиш учун ишлатилади. Бунда газ таркибидаги зарарли аралашмалар ғоваксимон қаттиқ моддалар – адсорбентларга юттирилиб, атмосферага ташланаётган газ оқимидан ажратиб олинади. Ушбу усулнинг афзаллиги – юқори тозалаш самарасига эгалиги, камчилиги эса газ тозалаш жараёнида чангли газларни тозалаш имкони йўқлигидир, чунки чангли зарралар адсорбентларнинг ғовакларига тиқилиб, уни тез ишдан чиқаради. Каталитик тозалаш • Газларни каталитик тозалаш жараёнида чиқинди газ таркибидаги зарарли моддалар катализатор иштирокида оксидланиш, қайтариш ёки парчаланиш жараёнлари асосида зарарсиз холатга келтирилади. • Бунда зарарсизлантирилувчи чиқинди газнинг таркибида чангли ва катализатор учун заҳарли бўлган моддалар бўлмаслиги лозим. Термик усул • Термик усулда чиқинди газ таркибидаги зарарли, ёмон ва ёқимсиз хидли моддаларни зарарсизлантириш жараёни уларни ёндириш орқали амалга оширилади. Жараён махсус печларда ва факел горелкаларида амалга оширилади. • Жараённинг афзаллиги – усулда қўлланиладиган аппаратларнинг содда конструкцияга эгалиги, камчилиги – жараённи амалга ошириш учун қўшимча ёқилғининг(одатда табиий газ) сарфи ва ёндириш жараёнида ҳосил бўлган газларни абсорбцион ёки адсорбцион усуллар ёрдамида ушлаб қолиш лозимлигидир. Конденсация усули • Чиқинди газ таркибидаги учувчан органик эритувчиларнинг буғлари совитиш орқали қайта суюқлик ҳолига келтирилади. • Ушбу усулни амалга ошириш учун махсус совитиш қурилмалари қўлланилади. Жараённи чиқинди газ таркибидаги органик эритувчи буғларининг концентрацияси 100 г/м3 дан юқори бўлгандагина қўллаш мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ушбу усулни ишлатиш чегараланган. • Усулнинг камчилиги - конденсация жараёнида совитиш агентининг ва электро энергиянинг сарфи юқоридир. Эътиборингиз учун раҳмат !
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha