Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 972.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат нарх сиёсати

Купить
Давлат нарх сиёсати Рақобат бозор иқтисодиётининг асосий белгиларидан бири деб таърифласак ҳам бўлади. Рақобат шароитида ишлаб чиқарувчилар доимо харидорлар ёки истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини олдиндан билиб, уларнинг молиявий аҳволига мос маҳсулот ишлаб чиқарилишини талаб қилади. Бундан бизга маълум бўладики, демак рақобат шароити ишлаб чиқарувчиларни харидорларга бўйсунишига олиб келар экан. Рақобат шароитида кўплаб харидорлар билдирган талаб ва сотувчиларнинг таклифи бозор нархларини белгилайди. Рақобат шароитида харидорлар шох, ишлаб чиқарувчилар уларнинг хизматкоридир. Аммо монополияда аксинча жараён кузатилади. Яъни энди бозор харидорларнинг хоҳиш истаги эмас, балки ишлаб чиқарувчининг хоҳиш истаги асосида амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда монопол ҳукумдор, харидор унга бўйсунувчидир. Бозор муносабатлари тизимида монополиялар устидан икки усулда назорат ўрнатилади Биринчи усулда технология ва иқтисодий шароитлар рақобатли бозор мавжуд бўлиш имкониятини йўққа чиқарувчи табиий монополиялар деб ном оладиган тармоқларда давлат нархларни тартибга солади ва кўрсатилган хизматлар андозалари ўрнатилади. Транспорт, алоқа электр қуввати, ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий фойдаланишдаги корхоналар маълум даражада шундай тартибга солинади Иккинчи усулда, самарали ишлаб чиқариш жуда кўпчилик бозорларда рақобат ривожининг жуда юқори даражасида таъминлаш сабабли давлат рақобатини кучайтириш ва ҳимоя қилиш мақсадида монополияга қарши қонунлар қабул қилишдан иборатдир Айнан мана шу икки усулни ўзида мужассамлаштирган давлат ташкилоти ташкил этилган. Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида эски маъмурий-тақсимот тизими қолипларидан бутунлай воз кечиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини янада чеклаш, эркин тадбиркорлик фаолияти учун амалий кафолатларни таъминлаш, иқтисодиёт ва бизнесни барқарор ривожлантириш, тўлақонли бозор инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги мавжуд ғов- тўсиқларни бартараф этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди Мустақиллик йилларида мамлакатимиз товар бозорларида бозор иқтисодиёти қонуниятларига мос равишда рақобат муҳити шаклланди. Зеро, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг рақобат муҳитида ривожланиши истеъмолчиларни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашда муҳ Ушбу соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириб бориб, иқтисодиётнинг хусусий секторини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, табиий монополия корхоналари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, банкрот ва монополист корхоналарни қайта ташкил этиш, рақобат муҳитини шакллантириш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлашнинг бозор тизимини яратиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишни, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелда қабул қилинган 3602-сонли “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг шароитларни таъминлашда бир қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу бозорларнинг очиқлиги, яъни, ишлаб чиқарувчи ва товар ҳамда хизматлар таклиф этувчиларни бир-бирига яқинлаштириш, нархларнинг арзонлашишига хизмат қилмоқда. Бундай ҳолатда ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар рақобатбардош таклифлар билан бозорларга чиқишга ҳаракат қилади. Бу, авваламбор, истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган жараёнларни тезлаштиради. Мамлакатимизда рақобат муҳитини яратиш ва ривожлантириш, монополияга қарши курашиш, хўжалик юритувчи субъектларни монополиядан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, Ўзбеки Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha